logo

Социал муаммоларни ҳал этишнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

206 KB
Социал муаммоларни ҳал этишнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари Режа : 1. Социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида даромадлар сиёсати 2. Камбағалликни қисқартириш социал муаммо сифатида 3. Меҳнатни социал ташкил этиш  Социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида даромадлар сиёсати Социал иқтисодиёт шаклланиши жараёнида аҳоли даромадларининг тартибга солиниши - энг долзарб вазифадир, чунки улар одамлар нинг шахсий истеъмолини қондиришнинг асосий манбаи ва аҳоли турмуш даражасининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. шунингдек Шунингдек, аҳолининг даро мадлари иқтисодиётнинг аҳволи ва самарадорлигини, жамият даги иқтисодий муносабатларнинг етуклик даражасини ҳам акс эттиради. Аҳоли даромадл а рининг шаклланиши кўплаб омиллар таъсири остида юз беради. Улар жумласига одамнинг ўзига боғлиқ бўлган омилларни, яъни унинг меҳнатга муносабатини, билим, касбий ва меҳнат салоҳиятини ки - ритиш мумкин. Даромадларнинг шаклланишида корхонанинг мулкчилик шак ли, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, корхона тармо ғи , жойлашга н ўрни, жамоада социал меҳнат муносабатларининг ривожланганлиги каби омиллар ҳам ўзига хос аҳамиятга эгадир. Даромадлар т аркиби ва ман балари кўп жиҳатдан давлат т уз илиши тизими ва иқтисодиётнинг самара дорлиги билан объектив боғлиқдир. У муман у шбу омиллар умуман иқтисодий сиёсатнинг ва хусусан даромадлар сиёсатининг йўналишларини белгилайди. Аҳоли даромадларининг шаклланиши ва фойдалани ли ши жараёни социал ривожланишнинг ҳар бир босқичида ўз хусусиятларига эга бўлади. Бозор ий иқтисодиётга ўтиш шароитида Ўзбекистон да аҳолининг шахсий даромадлари т аркиб ида жиддий ўзгаришлар юз берди. Аҳоли даромадларининг ҳозир ги таркиби аввало манбаларнинг турли-туманлиги билан фар қ қ илади. Анънавий манбалар қаторига янгилари тадбиркорлик фаолиятидан, мулкдан ва бошқа даромадлар қўшилди. Ўзбекистонда кейинги йилларда вужудга келган пул даромадлари таркиби ҳозир ча ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларидагидан фарқ қилади, бироқ у жамиятда юз бера ё тган ижобий ўзгаришларни акс эттиради .  Бошқа томондан эса ушбу тенденциянинг салбий оқибатларини ҳам таъкидлаш зарур. Шулар қаторига иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини пасайиб боришини мисол тариқасида келтириш мумкин. Бу ҳол оила даромадларнинг иккиламчи ва учламчи манбаларини излашга ундайди, бу манбалар, кўпинча солиқдан яшириниб қолинади. Бундан таш қари, иш ҳақининг паcт даражаси унумли ижодий меҳнатни рағбатлантир майди. Айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўртача иш ҳақининг па ст даражаси салбий ҳодиса ҳисобланади, бу умумтаълим мактабларида ўқитиш ҳамда давлат соғлиқни сақлаш муассасаларидаги да волаш сифати пасайишига сабаб бўлади. Бу аҳолининг бир қисмига аввалги тизим бўйича ҳақ тўланаётганлиги билан боғлиқ бўлиб, мавжуд аҳвол аҳоли даромадларининг табақалашуви тенденциясининг намоён бўлишига олиб келади. Янги социал қатлам вакиллари бўл ган менежерлар, тадбиркорлар, банкирлар, мулк эгалари эса - бозорий иқтисодиёт қонунлари бўйича ҳаракат қилиб анча юқори даромад оладилар. Ўзбекистонда 1996 йилдан бошланган иқтисодий ўсиш аҳоли даромадлари табақалашуви кўрсаткичларининг пасайишига олиб келмокда. Джи н ни коэф фиценти 1991-1997 йилларда 0.261 дан 0.421 гача кўтарилган бўлса, 1999 йилда 0.37 гача пасайди, 2003 йилда эса 0.385 ни таш к ил этди. Децил коэффицентлар ўртасидаги орали қ 1991-1997 йилларда 8.5 дан 13.2 гача кўпайган бўлса, 1999 йилда 10.7 гача пасайди. Бироқ аҳоли даро - мадларининг табақалашув даражаси ҳозирча анча юқори ва бу жамиятнинг сезиларли даражадаги, социал бир хил эмаслигини кўрсат а ди. Бундай табақалашувнинг сабаби иқтисодиётнинг турли секторларида ва ма м лакатнинг турли ҳудуд ларида даромадлар олишдаги т ен г сиз им к ониятлар ҳисобланади. Тошкент ва Навоий вилоятларининг саноати ривожланган туманларидаги иш ҳақи даражаси республиканинг бошқа вилоятларидагига қараганда 3 ва бундан кўпрок марта юқоридир. Даромадларнинг табақа - лашувига қишлоқ жойлардаги яширин ишсизлик ҳам салбий таъсир кўрсата - ди. Қишлоқларда эса мамлакат аҳолисининг 63% дан кўпроғи яшайди ва ки - чик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик етарлича ривожланмаган. Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши ҳар бир киши ва бутун аҳоли фаровонлигининг ўсишига имкон беради. Аҳоли даромадларини янада ошириб бориш стратегияси қуйидаги ус - туворликларни ўз ичига олиши лозим: биринчидан, ишлаб чиқаришни ри - вожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш асосида аҳоли бандлик даража - сининг ошувига эришиш; иккинчидан бозор талабларига тўлиқ мос равиш да ходимларнинг иш ҳакининг ўсиши даражасини ошириб бориш; учинчидан, меҳнат даромадларини тартибга солиш воситаси сифатида минимал иш ҳақининг ролини кўтариш; тўртинчидан, иқтисодиёт нинг бюджет секторидаги иш ҳақини ошириш. Даромадлар сиёсати ва унинг аҳоли турмуш даражасига таъсирини кучайтириш йўллари Социал иқтисодиёт концепцияси ҳалк фаровонлигини ошириш, камбағаллик ва кам таъминланганликнинг ўсишига йўл қўймаслик зарурлигидан келиб чиқади, шунинг учун республикада ўтказилаётган ислоҳотлар аҳоли даромадига нисбатан мослашувчан сиёсат ўтказишни мақсад қилиб қўйган. У иш ҳаки соҳасидаги бозор ислоҳотларининг ҳар бир босқичида ри вожланиш ва ўзгаришга, даромадлар миқдорига боғлиқ равишда максимал солиқка тортишни қўллаш, кам даромадли аҳолига транс - ферт тўловлар миқдорини кўпайтиришга қодирдир. Ўтган даврда Ўзбекистондаги даромадлар сиёсатини, шартли равишда икки босқичга бўлиш мумкин . Биринчи босқич (1991-1994й) даромадлар шаклланиши соҳасидаги ли - берал сиёсат, яъни аҳолининг пул даромадлари устидан назоратнинг бўш - лиги билан тавсифланади. Бу даврда аҳолининг умумий даромадларида субсиди яларнинг салмоғи анча кўп бўлди. Қишлоқ жойларда фуқароларнинг томорқа майдонларининг кенгайтирилиши натура ҳолидаги янги даромад манбаларини шаклланишига ёрдам берди . Қабул қилинган "юмшоқ" сиёсат асосида самарасиз ишлаб чиқариш соҳаларида банд бўлганларни бўша тиш ишсизлик даражасини бир мунча пасайтирди . Бундай сиёсат баҳоларнинг эркинлашуви ва ишсизликнинг ўсиш шаро - итларида аҳолини реал даромадлари даражасини ушлаб туришга имкон берсада, лекин, афсуски, инфляция даражасининг тез ўсиб бориши га олиб келди. Иккинчи босқич (1994-1996й.) анча қаттиқ пул - кредит ва бюджет сиёсати билан фарқланади. Бу даврда баҳоларнинг ўсиши муносабати би лан иш ҳақини индексациялаш ҳажми жиддий қисқарди. Индексациялаш фақат бюджет соҳасигагина қўлланилди. Истеъмол субсидиялари айрим тур даги уй-жой, коммунал хизматларигагина қолди. Булар инфляция даражасини пасайишига, шахсий даромадларни шакллантиришда аҳолининг бозор муносабатларига мослашишга имкон берди. Даромадлар сиёсатининг ушбу икки босқичи собитқадамлик билан ўтказилиши натижасида, 1996 йилдан аҳолининг реал пул ва умумий да - ромадларининг ўсиши бошланди, уларнинг шаклланиш манбалари кенгая борди. Мулкдан, тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар катта аҳамият касб эта бошлади, иқтисодиётнинг нодавлат секторида банд бўлганлар ҳисобига даромадлар бўйича табақалашув кучайди. Аммо, шу билан бирга, ўтказилаётган даромадлар сиёсатида маълум бир муаммолар мавжуд. Булар, аввало, иқтисодиётнинг энг муҳим социал секторлари: таълим, соғлиқни сақлаш, давлат бошқаруви, қишлоқ хўжала - гида меҳнатга қизиқишнинг пасайишидир. Шунинг учун социал иқтисодиёт шаклланиши даврида энг муҳим вазифа меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тар - тибга солиш механизмини рағбатлантириш таъсирини ошириш ва шароитларни яхшилаш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва истеъ мол талабини ошириш йўналишларида такомиллаштириш ҳисобланади. Аҳолининг харид қобилиятини ошириш, товар ва хизматлар нархи нинг доимо ҳам асосланмаган ҳолда ўсиб бориши оқибатларини юмшатиш ва охир оқибатда аҳолининг турмуш даражасини қувватлаб туриш учун дав латни тартибга солувчилик таъсири зарур. Бу даромадлар таркибида иш ҳақи улушининг нисбатан ошиб бориши ва унинг бевосита кўпайиб боришига ҳам йўналтирилган бўлиши лозим. Шу билан бирга, давлат бир томондан, валюта ва молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш, инфляциянинг ўсиш даражасини пасайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмокда, бошқа томондан эса аҳолининг ночор қатламларини социал ҳимоялаш ва ўрта синфни мустаҳкамлаш бўйича табдбирларни кучайтирмокда. Социал иқтисодиётнинг вужудга келиши жараёнида бюджет соҳаси хо - димларининг, шунингдек хўжалик фаолияти суъектларининг ҳам меҳнатига ҳақ тўлашнинг давлат томонидан тартибга солинишнинг аста-секин пасайиб бориши юз беради. Шу билан бир вақтда, бюджет соҳасида монополистлар мавжуд бўлган йирик корхоналарда ҳам ҳозирча меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг ва ходимларнинг бошқа даромадларининг шаклланишида давлат ўзининг тартибга солувчилик таъсирини сақлаб қолмокда. Тез ўзгарувчан вазиятлар шароитида, социал иқтисодиёт шаклланиши жараёнида мамлакатдаги иш ҳақини, инфляция даражаси ва социал мақсадларни рўёбга чиқариш сураътларини тартибга солишнинг жуда ўзга - рувчан тизими зарур. Шунингдек, аҳолининг фаол қисми ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг даромадлари ўртасидаги энг мақбул нисбатни сақлаб туриш керак. Социал иқтисодиёт шаклланишининг ҳозирги босқичида тартибга со - лувчи, восита сифатида минимал иш ҳақи ролини ошириш мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳозирда иш ҳақининг энг кам даражасини дав лат расман белгилаб қўймокда. Аммо иш ҳақини рағбатлантирувчи ролини ошириш мақсадида унинг миқдорини кўпайтиришни минимал истеъмол сумкаси билан боғлаш лозимки, унинг оқибатида энг кам иш ҳақининг социал ро ли ошиб боради. Бироқ, бу тадбирларнинг долзарблиги ва аҳамиятли лигига қарамасдан, фақат ЯИМ ва давлат бюджети даромад қисмининг жа дал ўсиб бориши шароитидагина қабул қилиниши мумкин. Социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида Ўзбекистондаги даромадлар сиёсати концепцияси қуйидагиларни қамраб олиши лозим: * актив меҳнат фаолиятини рағбатлантирувчи ва ўртача жон боши даромадлар ўсишининг юқори сураътларини таъминловчи иқтисодий ва ҳуқукий шарт-шароитларни яратиш; * аҳолининг ночор қатламларини социал ҳимоялашнинг аниқ мўл - жалланишини кучайтириш; * меҳнат бозорини фаоллаштириш, иш кучига талаб ва таклиф ўрта - сидаги мувозанатга эришиш; * аҳолининг ўзини-ўзи банд этишни кенгайтириш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шарт- шароитлар яратиш; * даромадлар бўйича турлича социал гуруҳларнинг турмуш даражасидаги ҳаддан ташқари юқори даражада табақалашувига йўл қўймаслик; * аҳолининг реал ва ўз ихтиёрида бўлган даромадларининг барқарор ўсишига эришиш. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини оптималлаштириш ва унинг аҳоли даромадлари шаклланишига таъсири Социал иқтисодиёт шаклланиш шароитида иқтисодий ислоҳот ларнинг чу қу р социал йўналтирилганлиги солиқ тизими аҳамияти ни кучайтиради. Солиқлар, нархлар ва даромадлар билан бирга ликда давлат социал сиёсатининг рўёбга чиқариш воситаларидан бири ҳисобланади. Социал иқтисодиёт тамойилларига мос келувчи солиқ механиз мини шакллантириш учун солиқ тизимининг ролини, унинг социал - иқтисодий вазифаси ҳамда социал соҳани солиқ билан тартибга солишнинг асосий тамойилларини аниқлаш зарур. Солиқларининг роли, аввало, молиявий ресурсларнинг социал вазифаларни ҳал этиш учун сафарбар этилишини таъминлашда намоён бўлади. Социал харажатларнинг, яъни таълим, соғлиқни сақлаш, социал таъминот ва шу кабиларга сарфларнинг бюджет харажатлари умумий суммасидаги ва ЯИМдаги улуши асосида дав латнинг социал муаммоларни ҳал этишга эътибори тўғрисида ху лоса чиқариш мумкин. Социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида солиқларнинг одамлар ҳаёт фаолиятида муҳим рол ўйновчи социал вазифаси сезиларли даражада ривожланиши лозим. Солиқларнинг социал вазифаси бе восита имтиёзлар ва нормалар орқали объектив равишда намоён бўлади, яъни солиқларнинг ички ҳаракат механизмига киради. Солиқ тизими давлатнинг социал сиёсатини руёбга чиқариш воситаи сифатида жамиятдаги барча социал қатламларнинг - тадбиркорлар, ишчи- хизматчилар, давлат хизматчилари, нафақахўрлар ва бошқа оладиган даромадида катта фарқга эга бўлганларнинг манфат ларини энг мақбул тарзда бирлаштиришга асосланиши лозим. Солиқ ларнинг социал вазифаси жамиятда социал мувозанатни таъ минлаш учун катта аҳамиятга эгадир. Солиқ тизими жисмоний шахслар даромадларини прогрессив солиқка тортиш ва солиқ имтиёзлари бериш йўли билан аҳоли даромадларидаги фарқларни юмша тишга қодирдир. Даромадларни солиқлар воситасида тенглаштириб боришдаги асосий муаммо солиқларнинг мақбул умумий даражасини ва улар нинг оқилона таркибини, шунингдек солиқ ставкаларининг ўсиб борувчи даражасини белгилашдир. Аҳолининг иқтисодий фаол қисмини тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига рағбатини сусайтир масликка эътибор қаратиш лозим. Ҳар қандай ҳукумат олдида ҳар сафар нимага устуворлик бериш зарур: иқтисодий ўсиш ва самарадор лигигами ёки танглик ва адолатгами, жамғариш ёки истеъ - молгами деган муаммо туради. Бюджет сиёсатининг тавсифи шунга боғлиқ бўлади. Даромадларнинг тенглаштирилиши социал омилларнинг фаол лашувига ёрдам беради, булар ўз навбатида иқтисодиётга тўғридан тўғри таъсир кўрсатади, иқтисодий ўсиш суръатларини белгилайди. Шу тариқа, солиқ тизими социал омилларни фаоллаштиришда кенг имкониятларга эгадир. Ҳозирги вақтда республикада шакллан аё тган солиқка тортиш тиз и ми давлат бюджети даромад қисмининг барқарор тўлдирилиш и ни таъминлайди ва бу билан барқарор иқтисодий ўсиш молиявий асосини мустаҳкамлайди. Шу билан бир вақтда, унга фискал тавсиф кўпр оқ хос бўлиб, бу солиқлардаги рағбатлантирувчилик, тартибга солувчилик ва социал асосларни рўёбга чиқаришни қийинлаштиради. Ушбу ка м чилик лар ни солиқ тиз и мида ги ислоҳ о тларни чу қу рлаштириш ҳамда бу жар аё нга жаҳон амалиётида қабул қил ин ган тамойиллар ва механизмларни қўллаш й ў ли билан бартараф этиш мумкин. Солиқ тиз и мини такомиллаштир и ш ва эгилувчанлигининг ошириб бори ли ши билан давлат о р ганлари аҳолининг айрим гуруҳларига социал тенгсизликни юмшатиш мақсадида солиқ имтиёзлари бера бошлайдилар. Ка м ба ғ ал ва кўп бола л и оилаларга имтиёзлар бериш кенг тарқалган. Кичик тадбиркорлар ва ф е рм ер ларга берил адиган имтиёзлар социал ва шу билан бир вақтда тартибга солувчи йўналишга эгадир. Бозор ий ўзгаришларга таъсир этувчи социал ва иқтисодий омил лар солиқ тизимидаги ўзгаришлар билан биргаликда бўлади. Маса лан, хўжалик юритишнинг бозор ий тизимига ўтиш объектив тарзда давлатдан солиқ тизими ва бюджет сиёсатида туб қайта қуриш ўтказилиши ни талаб этади. Ҳар қандай солиқ тизими самарадорлигининг муҳим кўр саткичи мақбул бўлган солиқ юки ҳисобланади. Республикада мавжуд солиқ тушумларининг ЯИМ даги ми қ дорини (28,7%) баҳолаш ва бошқа ма м лакатлардаги шунга ўхшаш кўрсаткичлар билан таққослаш уни тўла асосли деб ҳисоблашга имкон беради. Бироқ ушбу кўрсаткич солиқ юки даражасини етарлича аниқ тавсифламайд и. Қ оида тариқасида, яширин сектор солиқка тортилмайди, унинг ЯММ даги улуши эса турлича баҳолашларга кўра 10% дан 20 % гачани таш к ил этади . Б ундан ташқари, солиқлардан озод этилган даромадлар ҳам оз эмас . Демак, умуман олганда ЯММ да солиқ - ларнинг улуши 1/3 дан кам бўлсада, бироқ қонунда б ў йсунувчи имтиёзлардан фойдаланмайдиган ишлаб чиқарувчилар учун солиқ юки амалда анча юқоридир. Юқори солиқ юки ишлаб чиқариш фаолиятига салбий таъсирини ҳисобга олган ҳолда, республикада уни пасайти риш бўйича қатъий сиёсат юритилмокда. Жумладан, Ўзбекистонда Солиқ кодекси амалга киритилганидан бошлаб даромадга (фойдага) солиқ ставкаси 1998 йилдаги 35% дан 2005 йилдан 15% гача пасай тирилди, бу жуда кўп малакатлардагидан, шу жумладан МДҲ малакат ларидан анча камдир. Бунинг оқибатида солиқдан озод бўлган маблағлар, иш ҳақи миқдорини оширишга, инвестицион жараёнлар ва техникавий қайта жиҳозлашга йўналтирилмоқда. Бироқ шуни таъкид лаш лозимки, республикамизда солиқка тортилиш базаси халқаро амалиётдагидан анча кенгдир. Шу муносабат билан, даромадни (фойда ни) солиққа тортишни янада оптималлаштирни нафақат солиқ ставкаларини пасайтириш, балки солиқка тортилувчи базани аниқлаш механизмини такомиллаштириш йўли билан ҳам амал га ошириб борилиши лозим. Давлат бюджети маблағларининг муҳим манбаи жисмоний шахслар даромадидан тушадиган солиқлар бўлиб, давлат бюджети даромадлар таркибида уларнинг улуши кейинги йилларда кўпайиб бормоқда. Даромад солиғининг уч босқичли тартиби жорий этилиб, унда юқори даражада даромад олувчи шахслар тоифаси учун солиқнинг энг юқори чегараси 45% дан 29% га пасайтирилди; солиқка тортилувчи даромадлар чегараси юқори даража (энг кам иш ҳақининг 8 барава ридан 10 бараваригача) учун ҳам, шунингдек ўртача ставка бўйича ҳам (энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлганда, ставкани 35% дан 20 % гача пасайтириш билан биргаликда) кўта рилди. Бунда энг кам ставка (12%) бўйича соли ққ а тортилувчи да ромад миқдорининг ошиб бориш факти муҳим ҳисобланади. Фуқаро ларни солиқ қ а тортишнинг прогрессив (ошиб борувчи) но р маси даромадларни қисман қайта тақсимлаш н уқ таи-назаридан максадга мувофиқдир. Унинг моҳияти шундан иб о ратки, к а м ро қ таъминларга қараганда яхши таъминланган фуқаролар кўпро қ солиқ тўла йдилар . Би р о қ амалиёт кўрсатиш и ча, ўтиш даври шар о итида жисмоний шахслар дар о мадига прогрессив солиқ қ а ториш тартиби ўзини унча лик ҳам о қ ламади. Бу маъмуриятнинг бўшлиги билан изо ҳ ланиб, солиқ органлари аҳолининг ба р ча дар о мад манбаларини к у затиш имконига эга бўлмайди . А м а лда эса аҳолининг кам таъминланган қатламлари кўп таъминланганларга қ араганда кўпро қ солиқ тўлаш и га тўғри келади. Ушбу солиқ нормасини бирхиллашт и риш ва корхо налар иш ҳақи фондининг ўсишини чеклашни бекор қилиш билан па сайтириб бориш аҳолининг яширин даромадларини о йдинлаш тир и ш учун зарурий шарт ҳисобланади. Шу билан бирга қиёсий таҳлил шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда даромад солиғи нормаси қўшни малакат лардагига қ араганда анча юқоридир. Солиқ юки таҳлили н у қ таи назаридан, социал иқтисодиёт шароитида нафақа жамғармаси ва социал су ғу рталаш фондига тўловлар н о рмаси масаласи жуда муҳим ҳисобланади. Ҳозир Ўзбекистонда бу тўловлар корхона иш ҳақи фондининг 3 1 % даражасида ўрнатилган, бошқа ма м лакатларда эса 30% лик че гарадан паст ди р . Юқори даражадаги социал чеги р малар, юқори да ромад солиғи ставкаси билан биргаликда, социал иқтисод иё т талаб ларига мос келсада, би р о қ тадбиркорларни "яширин" йўлларга ўтишга мажбур қилади. Ушбу муаммони ҳал этишнинг йўлла ридан бири нафақа тизимини хусусийлаштириш бўлиб, бу мамлакат нинг давлат бюджети учун ҳам, шунингдек корхоналар ва жисмоний шахслар учун ҳам фойдалидир. Суғурталаш жамғариш тизимининг ривожланиши жисмоний шахслар томонидан нафақа суғуртаси фондига зарурий тўловлар миқдорини камайтиришга ва шу билан бирга нафақа фондига инвестициялар қуйилишини амалга ошириш ҳисобидан, олинадиган фойда миқдорининг кўтарилишига имкон беради. Шу тариқа, социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида солиқ юки пасайиши ва даромадларни адолатли тақсимлаш солиқ ти зимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Истик болда эса, ушбу тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши, хусусий тадбир корлик ва кичик бизнеснинг ривожланиш суръатларига ва чет эл инвестициялари оқиб келишига, шунингдек иш кучи сифатининг ҳам да аҳоли даромадлари даражасининг ошиб боришига бевосита таъсир кўрсатади. Камбағалликни қисқартириш социал муаммо сифатида Камбағалликнинг социал-иқтисодий мазмуни ва уни қисқартиришнинг зарурлиги Барча постсовет мамлакатларида бозорий иқтисодиётга ўтиш ишлаб чиқаришнинг пасайиши, ишсизликнинг ўсиши, турмуш даражасининг пасайиши каби қийинчиликлар билан биргаликда мавжуд бўлди. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтиш даврининг салбий оқибатлари ни юмшатиш бўйича қатор тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Бироқ, кўрилган чора - тадбирларга қарамасдан, ўтиш даврида қатор принципиал муаммолар ўам пайдо бўлди. Улар ора сида камбағаллик муаммоси алоҳида ўрин тутади. БМТнинг тан оли шича, камбағаллик умумбашарий муаммо ҳисобланади, чунки у дунё нинг барча мамлакатларида учрайди. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда 54 мамлакат, 1990 йилга нисбатан камбағал ҳолда яшайди, 21 мамлакатда аҳолининг кўпчилик қисми очликдан азобла нади, 12 мамлакатда болаларни бошланғич таълим билан қамраб олиш пасайиб бормоқда, 34 мамлакатда умр давомийлиги қисқар ди, 800 млн.дан ортик киши озиқ-овқат етишмаслигидан қийналади 1 . Айрим ҳукуматларнинг камбағалликни бартараф этиш бўйича қилаётган ҳаракатларига қарамасдан, афсуски, ҳозирги кунда кўпчилик мамлакатларда очлик ва қашшоқлик, ишсизлик ва саводсизлик мав жуддир, юқумли касалликлар, айниқса ОИТС тобора тарқалмокда, азон қатламининг қисқариши, ҳароратнинг кўтарилиши ва бошқа шу каби таҳдидлар 1 “Глобальнье цели тьсячелетия” Доклад. Узбекистан. Экономическое обозрение,2004 г., №10 кучаймокда. Ҳаёт шароитларига таҳдидлар умумба шарий, умумжаҳон тавсифига эга бўлиб бормоқда. Уларни бартараф этиш дунёдаги барча мамлакатларнинг бирга - ликдаги ҳаракатини талаб этади. Ушбу вазиятлар сабабли 2000 йилда БМТнинг "Минг йиллик Декларацияси" қабул қилинди (бу ҳақ да биринчи бобда эслатилган эди). "Минг йиллик Д екларацияси"да илгари сурилган вазифалар ор а сида камбағаллик муаммоси алоҳида ўрин тутади. Камбағаллик тоифаси - одамларнинг моддий таъминланмаган - лигининг ўзига хос ҳолати бўлиб, бунда бир киши ёки оиланинг даромади ҳаёт фаолияти учун социал - зарурий истеъмол даража сини таъминлашга имкон бермайди. Камбағалликнинг мутлоқ ва нис бий кўринишлари фарқланади. Мутлоқ камбағаллик -бу физиологик эҳтиёжлар: овқат, кийим, турар жой га бўлган эҳтиёжларни ( улар “истеъмол савати” деб аталади) қондиришда ги тўғридан тўғри етишмовчиликдир. Нисбий камбағаллик - инсоннинг мамлакатдаги даромадларнинг умумий даражасига нисбатан ёмон ҳолатини белгилайди. Кундалик, маълум бир вақтдаги ва доимий, яъни узок вақт давом этувчи камбағаллик кўринишлари ҳам мавжуд. Уни ўлчаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: -аҳоли нинг умумий сонида камбағаллар улуши; - камбағалликни тавсифловчи даромад миқдори; - камбағалликнинг чуқурлашув даражаси - у ёки бу гуруҳдаги камбағаллар учун етишмаётган даромаднинг ҳажми ва бошқалар. Камбағаллик ҳар қандай иқтисодий тизим учун хосдир. Аммо унинг кескинлашиб бориши ишлаб чиқарилган маҳсулот ва жамғарилган бойлик ҳажмига, мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятига, ҳалкнинг фаровонлигига, тақсимот усулларига боғлиқ равишда жиддий фарқланади. Шунинг учун ҳар бир давлатда ўз миллий истеъмол меъёри, яъни яшаш минимуми мавжуд бўлиб, у ишлаб чиқариш имкониятлари, миллатнинг бойлиги, анъаналар, менталитет (ўзига хослик) ва бошқаларга боғлиқдир. Ушбу меъёрларга эга бўлмаган кишиларни камбағалларга қўшадилар. Камбағаллик муаммоси шўролар даврида ҳам бор эди. Аммо ҳукмрон мафкура ушбу ҳодисани тўлик тан олишга имкон бермасди. Камбағаллик бўйича маълумотлар махфий ҳисобланарди. Фақат 80-йилларнинг охиридагина камбағалликнинг мавжудлиги тан олинди ва унинг таърифи пайдо бўлди: минимал иш ҳақидан кам да ромадга эга бўлган одамлар камбағаллар сифатида туркумлаштирилди. Ушбу таърифга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 45%: қишлоқ жойлардаги аҳоли, шунингдек нафақахўрлар, бевалар, ёлғиз оналар, ногиронлар камбағал ҳисобланади. Аҳолининг ушбу гуруҳларини қўллаб- қувватлаш учун нафақа ва ҳар хил ёрдам тўловларни назарда тутувчи махсус дастурлар ишлаб чиқилди. Республикада ў тиш даврининг дастлабки босқичларида даромадларда - ги тенгсизлик кучайди. Аввал л а р и ўрта си н фга таал у қли бўлган шифокор лар, ўқитувчилар, давлат хизматчилари турмуш даражасининг жиддий па сайиши билан т ўқ нашдилар. Бу даврда ўртача жон боши пул даромадлари деярли ярмига камайди, даромадлар даражасидаги жиддий тафов у т , нафақат турли социал гуруҳлар ўр тас ида, балки ҳудуд лар ўртасида ҳам , жумладан ша ҳар ва қишлоқ ўртасида ҳам к у затилди. Реал Я И М 1989 йилдан 1996 йил гача 24% га, аҳоли жон бошига эса 39% га пасайди. Булар , табиийки , аҳолининг турмуш даражасига ўз таъсирини кўрсатди. Аҳвол яна шу билан ҳам чу қур лашиб бордики, ушбу давр аввалги хўжаликлараро ало қ аларнинг у зилиши, умумит ти фо қ бюджетидан молиялаштиришнинг йўқолиши билан бирга ликда юз берди. Ўтиш даврининг биринчи босқичи да Ўзб е кистонда аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, энг муҳим социал тармо қ лар б ў лган соғлиқ ни сақлаш, маориф ва маданият соҳалари фаолият кўрсатиши нинг ём онлашуви каби му аммоларни юзага чиқарди. 1996 йилдан бошлаб аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичларининг яхшилаб бориш и тенденцияси намоён бўла бошлади. Мамлакат иқтисодий тур ғ унликдан чи қ а бошлайди ва 2001 йилда 1991 йил даги Я И М даражасини тиклади. Я И М ўсишнинг ўртача суръати 1998-2003 йилларда 4.3% ни ташкил этди. Жаҳон амалиётида камбағалликни баҳолашнинг қуйидаги усуллари маълум: - статистик: бунда аҳоли даромадлари ни жон боши га тақсимлаганда, энг қуйида турувчи 10-20% аҳоли камбағалларга ки ритилади; - меъ ё рий (мин и мал истеъмол сават ининг озиқ-овқат ва бошқа ан - д о залари меъ ё рлари бўйича), яъни мин и мал исте ъ мол савати асосида; - ма ҳ рум бўлганлик усули -энг муҳим маҳсулот ва товарларни т ў йиб исте ъ мол қилмаслик; -эвристик - жамоатчилик фикри ёки с ў ралувчининг н уқ таи - назаридан келиб чи ққ ан ҳолда , турмуш даражасиннг етарли ёки етарли эмаслигини баҳолаш; стратификацион – бунда камбағалларга, илгариданоқ ўзини-ўзи таъминлаш имкониятлари чекланган кишилар кири тилади (қариялар, ногиронлар,тўлиқ бўлмаган ва кўп болали оилалар, ота-онасиз болалар, ишсизлар, муҳтожлар ва б.) - иқтисодий - бу камбағаллар тоифасини, давлат уларнинг моддий таъминотига ёрдам йўналтирилган имконият ресурслари орқали аниқлайди. Камбағалликни аниқлагач, ҳар бир давлат фақат ўзига хос бўл ган вазифаларни ҳал этишга интилади. Агарда иқтисодий ривожланган мамлакатлар социал ларзаларни бартараф этиш учун аҳолининг ўрта ва камбағал қатламлари ўртасидаги чуқур табақалашга йўл қўймасликка ин - тилсалар, ривожланаётган мамлакатларда эса камбағалликнинг аниқланиши аҳолининг минимал турмуш даражасини таъминлаб туриш сиёсати билан боғланган. Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида камбағалликнинг аниқланиши янгича бозорий шароитларга мослашиши қийин бўлаётган, аҳоли гуруҳларини аниқ мўлжалланган социал қувватлаш стратегиясини ишлаб чиқишга имкон бе ради. Камбағалликни бартараф этиш муаммоси яшаш минимумини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқдир. Бир мамлакатда андоза учун қабул қилинган яшаш минимуми, бошқа мамлакатда қабул қилина олмайди. Масалан, АКШ, Буюк Британия, Германияда яшаш минимуми ойлик да ромадининг 40% га тўғри келади; Финландия, Италия, Греция, Испанияда 50%, Ирландия ва Португали яда 60%; Руминия, Чехия, Славакияда "етарлича" эмаслик белгиси ўртача жон боши даромадининг 50-60%, камбағаллик чизиғи эса етарлича эмаслик нинг 60-70% даражасида ўрнатилган. Болгарияда минимал иш ҳақи истеъ мол савати асосида ҳисобланган социал м и нимумнинг 60-70% ни , камба ғ аллик чегараси эса мин и мал иш ҳақининг 65% ни ташкил этади. Ўзбекистон олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот лар натижаларига кўра, 1997 йил бошида 22% аҳоли , ёки 16% оилаларнинг ўртача жон боши даромади камбағаллик чегарасида , ёки ундан паст бўлган. Республикада камбағалларга 5 ва ундан кўп кишилардан иборат оилаларнинг умумий со нидан ҳар тўр т тадан биттаси (24.7%) киритилади. Камбағаллик э ҳ тимоли 4 ва ундан кўп болали оилаларда (38.3%) ва 3 болали оилаларда (19.6%) энг юқори дара жадади р 2 . 1. Камбағаллик даражасига кўра оилаларни қуйидаги тоифаларга ажратиш мумкин: ўта муҳтожлар, муҳтожлар, ночорлар, кам таъминланганлар. Халқаро Экспертларнинг ҳисобларига кўра 2004 йилда республика аҳолисининг 27.5% камбағалларга киритилган 3 . Дунёнинг ривожланган мамлакатларида камбағаллика қарши кура шишнинг замонавий тажрибаси Юқори турмуш даражаси ва социал кафолатларга эга бўлган ривож - ланган мамлакатларда камбағалликка қарши кураш, жамиятда амал қилаёт - ган истеъмол андозалари учун етарлича бўладиган асосий минимал даромадларни ( иш ҳақи ва нафақа) таъминлаш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, бу мамлакатларда, бошқаларга нисбатан ёмонроқ, аҳволда 2 Доклад о человеческом развитии Узбекистан, 1998. С.63 3 журнал “Экономическое обозрение”. №10. 2004 г. бўлганларга аниқ мақсадли социал ёрдам амалга оширилади. Бу ўта оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолганлар учун қўлланилади. Аҳоли асосий қисмининг даромадлари ўта паст даражада ривожланаётган мамлакатларда эса миллионлаб камбағалларни қувватлашнинг асосий усули социал ёрдам ни, жумладан озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал-маиший, таълим ва бошқа соҳадаги ёрдамни тақсимлаб бериш ҳисобланади. Франциядаги ка м ба ғ алликнинг олдини олиш тизими намуна сифатида хизмат қилиши мумкин. Унинг асосида барча иш берувчилар учун, ишла ё т - ганларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга е тарлича бўлган мин и мал иш ҳақи нормасини тўла ш мажбурияти белгиланган. Бунинг устига иш ҳақи нинг энг кам даража си доимо индексацияланиб бор ил ди. Бундан ташқари, Францияда етар ли меҳнат нафақаси, сифатли тиббий хизмат , ишсизлик бўйича нафақани ўз ичига олувчи мажбурий социал суғурталаш амал қила ди. Болалар учун нафақалар ва имтиёзлар тизими ҳам катта рол ў йнайди. Суғурта стажига эга бўлмаганлар (ёшлар, болали аёллар), шунингдек, у ёки бу турмуш шароитларига кўра ўзининг зарурий эҳтиёжларини қондира олмай диганлар махсус социал хизмат кўрсатиш идораларига мурожаат қиладилар. АКШда камбағаллика қарши кураш дастури 15-20% аҳолини қамраб ола ди. Камбағал ҳисобланган ва ёрдам берилувчи тоифалардан бирига тегишли бўлган кишиларга ёрдам кўрсатилади. Улар қаторида: ёш болали оилалар, айниқса ёлғиз ота - оналар ёки боқувчиси ишсиз бўлганлар; 65 ёш - дан катта бўлган муҳтож кишилар, ногиронлар, ожизлар, уруш фахрийлари, ва уларнинг оилаларига, ишловчи камбағалларга (солиқ имтиёзлари орқали) ва даромади белгиланган талаблардан паст бўлганларга ёрдам берилади. Бу ёрдам пул ёки буюм шаклида кўрсатилади. Натура-бу юм шаклидаги ёрдам - овқатланиш учун талон бериш, қарияларга тибби ий хизмат кўрсатиш, арзон уй-жой, ёш болаларга қараш ва бошқа социал хизматлар бўлиши мумкин. Чехияда энг кам нафақа даржасидаги кафолатланган яшаш минуми ўрнатилган (агарда бу даража бўлмаса нафақа тўланади). Болгарияда да - ромади социал ва физиологик мин им умдан кам бўлган кишилар социал ёрдам олишлари мумкин. Бундан ташқари , 70 ё шдан катта бўлган ё л ғ из ки - шиларга ва I-гуруҳ ногиронлар и га, агарда даромадлари бел г иланган ми - н им умдан кам бўлса, овқатланиш учун бепул к у понлар берилади ҳамда ко м му нал хизматларнинг 50% тўланади. Ногиронлар ва болалар, автомобилга эга бўлмаган о ғ ир касаллар шаҳар йўловчи ва шаҳар атрофи транспорти да бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар; бошқа кўринишдаги хизматлар ҳам назарда т у тилган. Социал ҳ имояланмаган гуруҳларга йил давомида бир неча марта мавс у мий кийим - кечак, ўқ ув қўлланмалари, қ и м мат турув чи дори-дармонлар сотиб олишларига моддий ёрдам кўрсатилади. Турли мамалакатларда ка м ба ғ алликка қарши к у раш тажрибасининг таҳлили ушбу тоифа бўйича иккита турли тушунчани ажратиб к ўрс а тишга имкон беради. " Камбағалларга ёрдам" - шу лаҳзада ҳаётий воситаларга му ҳ тож бўлганларни кундалик қўллаб- қувватлаш бўлиб, соф тақсимот муаммосини ўз ичи га олади: м уҳ тожларга ёрдамнинг самаралиро қ дастурларини ишлаб чиқиш билан миллий даромаднинг бир қисмини тегишли мақсадларга ажратиш. Бунда бош вазифа - барча имкони бор ма нб алар (давлат, нодавлат, ҳал қаро) бўйича зарур маблағни топиш ва ёрдам кўрсатишнинг энг арзон мақсадли йўлларини ташкил этиш. Бунда очлар ва ночорлар сонини ми н и мал даражада камайтиришга эришиш мумкин. Бироқ б у ерда жиддий муаммо мавжуд: ресурслар нинг чекланган лиги ди р . "Камбағалликка қарши к у рашиш" деган иккинчи тушунча - бу ка м ба ғ ал аҳоли сонини камайтириш ва унинг кўпайишининг олдини олиш бўйича чора - тадбирлар ишлаб чиқилиш и дир. Бу тадбирлар иқтисодий сиёсатнинг социал асосини ташкил этиб - улар аҳоли асоси й қисми нинг даромадини оширишга, миллий ишлаб чиқаришнинг жонланиши асосида кам таъминланганлар фойда сига, улар ка м ба ғ аллар сафини янада тўлдирмасликлари учун қайта та қ симлаш мех а низмини яратишга йўналтирилг а ндир. Фаолиятнинг бундай стратегиясини танлашда ҳукумат Я И М да реал иш ҳақининг улушини кўпайтиришга мўлжаллан ган дастурлар қабул қилиш и (бу кўрсаткич ривожланган ма м лакатларда 50-60 % ни ташкил этади); меҳнат қилиш учун зарурий стратегик ма к он яратиш и ( ё лланма, тадбиркор лик, кооператив, фермер, ҳ унарма н дчилик, оилавий ва барча бошқа шакл ларда ҳам); ҳар бир кишига ўзи учун ҳам да давлат ва жамиятни таъминлаш учун ишлаб топиш имкониятини яратиш и лозим. Айнан меҳнат ўзини-ўзи ҳ и - моялашнинг энг яхши усулидир. Фақатгина меҳнатни адолатли баҳолашни, тегишли рағбатлантиришни, ўртача солиқлар ва мақбул истеъмол нархлар ни шакллантириш зарур. Ҳукуматнинг социал сиёсати тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг шундай механизмларини ўз ичига олиши керакки, улар меҳнатнинг муваф - фақиятли натижаларини ўртача таъминланган ва кам таъминланган аҳоли фойдасига йўналтира олсин, чунки бойлар ўзи ҳақида ўзлари қайғура олади. Бу соҳадаги асосий масала, кенг кўламдаги: иссиқлик, нон, до ри-дармондан тортиб, таълим тиббий хизмат, уй-жой ва алоқа воситалари гача истеъмолнинг минимал социал андозаларига бўлган инсон ҳуқуқла рини тиклаш ҳисобланади. Бундай андозаларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - энг кам иш ҳақи ва меҳнат нафақасининг яшаш минумуми даражасига мос келиши; - иш ҳақини болаларни таъминлаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш; - малакали меҳнатга ҳақ тўлашдаги адолатсизликни тугатиш учун бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақини қайта кўриб чиқиш; -ходимнинг яшаш минуми даражасида бўлган солиқ чегирмаларини ўрнатиш; -аҳоли учун кенг исте ъ мол товарлари ва социал аҳамиятли хиз матларга эга бўлишни таъминлаш. Ривожланган малакатларнинг социал-иқтисодий сиёсатида давлат ҳимояси усулидан кўра , кўпро қ ўзини-ўзи ҳимоялаш усулига з ў р бермокда. Бу мамлакатларда солиқлар бўйича имтиёзлар бериш йўли билан даромадл - арнинг ишлаши, мажбурий социал суғурталашнинг ривожланиши, фирма ичидаги социал сиёсат; учинчи , нотижорат секторининг , жамоатчилик та - ша б бусларининг кенгайиши; фуқаролар ва бизнеснинг хайрия тадбирларида - ги иштироки; жамият барча аъзоларининг инвестициялар манбаи сифатида ги жам ғ арма ва омонатлардан манфаатдорлиги рағбатлантирилади. Булар нинг барчаси ўрта синфнинг гуллаб-яшнашига ҳамда ка м ба ғ алликка қарши к у рашда ёрдам беради. Давлат хайрия тадбирлари, жамоат ташкилотлари фаолияти, маҳаллий уюшмалар социал муаммолар н и ҳал этишда корхоналарнинг иштирокини кенгайтириш ҳақида ғамхўрлик қилади. Камбағалликка қарши курашда социал суғурталаш тизими муҳим рол ўйнайди (Швеция, Франция ГФР тажри басида). Шу муносабат билан таъкидлаш лозимки, аҳолини аниқ мақсадли социал ҳимоялаш бўйича тадбиркорларни ҳам камбағалликка қарши курашишнинг самарали воситаларига киритиш мумкин. Ўзбекистонда камбағаликни қисқартиришнинг йўллари ва унинг асосий йўналишлари. Ўзбекистон камбағалликка қарши курашиш дастурини қабул қилган бўлиб, унинг асосини қуйидаги тадбирлар ташкил этади: - мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш: Бунинг учун ав - вало нархларнинг узил-кесил барқарорлашувига ва яратилаётган ЯИМ ҳажмининг янада жадалроқ ўсишига эришиш зарур; - меҳнат қилиш соҳаларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг самаралироқ тармоқларини (товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини) ривожлан - тириш. Бу самарасиз тармоқдаги меҳнат ресурсларининг самаралироқ тармоқларга, айниқса аграр сектордан фаолиятнинг бошқа соҳаларига ўтишга олиб келади; -тадбиркорликни, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ва ўзини ўзи банд этиш шаклларини кенгайтириш ва шу асосда аҳоли даромадларини оши риш учун имкониятлар яратиш; Ушбу сектор Ўзбекистонда катта салоҳиятга эга бўлиб, расмият чилик тўсиқлари (бюрократик тўсиқлар) сабабли тўлиқ ривожлана олмаяп ти. Кичик тадбиркорликнинг ривожланиши аҳолига, айниқса камбағал ва кам даромадли аҳоли қатламига катта имкониятлар беради; - жамоа шаклидаги ишларни ташкил этиш, социал инфратузилмага қуйи ладиган инвестицияларнинг ўсишига, капитал қурилишдаги жонланишга, мамлакатда иқтисодий аҳволнинг яхшилашига ва бандлик да - ражасининг жиддий ошишига ёрдам беради; -ўртача даромадларнинг доимий кўпайиши, камбағаллик ўсишининг бартараф этилиши. Камбағаллика қарши кураш давлат дастурининг рўёбга чиқиши, камбағаллик даражасини анча пасайтиришга имкон беради. Ўзбекистонда камбағалликка қарши кураш шакллари ва усулларининг хусусияти шундаки, бу жараёнда нафақат давлат, балки корхоналар, жамоат ташкилотлари шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор ганлари маҳаллалар ҳам иштирок этади. Давлат аҳоли турли гуруҳлари томонидан олинаётган даромадларини тартибга солади, норизоликлар пайдо бўлиш хавфини бартараф этади. Даромадлар даражасини тартибга солиш механизмининг асосий эле - ментлари қуйидагилар ҳисобланади: - нафақа, ст и пендия, бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақини мунтазам ошириб борилиши. Ўтган 8 йилда (аниқ м ўлжал ли социал ҳимоялаш дастури 1996 йилдан киритилган эди) энг кам иш ҳақи 250 сўмдан (1996) 94 00 сўмга (200 5 й), яъни 33.5 мартага, энг кам нафақа 3 0 марта кўпайди; -кам таъминланган оилалар ва болали оилаларни аниқ м ўлж алли иж - тимиой ҳимоялаш уларга пул нафақалари бериш йўли билан бўлмокда. Кам таъминланган оилалар ва болалик оилаларни қўллаб- қувватлашнинг бу шакли хусусияти шундаки, ночор гуруҳларни аниқлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш , фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари , яъни маҳаллаларга юклатилган . Н афақалар тўлашнинг молиявий ма н баи республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобланади; - ишсизларни, уларга нафақа бериш, бепул ўқитиш, касбий та йё р гарлик даврида ст и пендия бериш ва ишсизлик нафақасига яна ишсиз кишининг қарамо ғ идаги ҳар бир кишига ишсизлик нафақаси нинг 10% миқдорида уста - ма қўшиб бериш шаклларида моддий қўллаб- қувватлаш; -алоҳида тоифадаги фуқаролар ва оилалар учун ўрнатилган нафақа лар, кафолатлар ва имтиёзлар тизими (қишлоқ жойлардаги мактаб ўқ увчи лари, олий ўқ ув юрти ўқитувчилари, "Со ғ лом авлод учун" ордени билан мукофотланганлар ва бошқаларни квартира ва ко м мунал хизматлар учун тўловлардан тўли қ ёки қисман озод этиш); - ягона тариф жадвалини киритиш ва турли тоифадаги хизматлар иш ҳақи миқдорини энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ ҳолда қараш; - хўжалик фаолияти натижаларига боғлиқ ҳолда корхо налар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш учун йўналтирувчи маблағларни тар тибга солиш; -жисмоний шахслар даромадларини ўсиб бориш даражасига кўра прогрессив тизимдаги солиқ қ а тортиш. Кейинги йилларда социал ҳимоялаш бўйича амалга оширила ё тган чора-тадбирлар биргаликда камбағалликнинг ўсиши имкониятларини бар - тараф этади. Шу билан бирга, аҳолининг барча табақаларининг турмуш даражасини ошириш барқарор иқтисодий ўсиш фаоллигига эришилгандагина мумкин бўлади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2004-2006 йилларда тур муш даражасини оширишнинг комплекс тезкор стратегияси ишлаб чиқил ган ва қабул қилинган бўлиб, турмушнинг барча соҳаларидаги ислоҳ о т ларни чу қу рлаштиришга йўналтирилган. Ушбу стратегиянинг концептуал асоси социал сиёсатни мамлакат иқтисодий ривожлантириш билан инте г - р ациялашуви ҳисобланади. Аҳоли бандлигини ривожлантиришнинг т енденциялари ва исти қ боллари Социал-иқтисодий ривожланишнинг интеграцион дастури барча социал гуруҳлар ва қатламлар ўртасида иқтисодий ўсиш натижаларини адолатли тақсимлашни , ресурсларга эркин кира олишни, шунингдек, ҳ уду - дий , жинсий ва бошқа белгилар бўйича иқтисодий камситишлардан ҳимоя - лашни та ъ минлаш и зарур. Социал сиёсатнинг бир қисмини бандлик ташкил этиб, бу нафақат иқтисодий ҳодисадир , балки , демографик жар аё н лар г а ҳам боғлиқди р . Шунинг учун бандликни ў рганишда демографик вази я тнинг таҳлили ҳам муҳим аҳамият касб эта ди. 1990 йилдан 2004 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон аҳолиси 7.3 млн кишига (35.9%) кўпайди ва 26 млн. кишига етди. Аҳолининг учдан икки қисмига я қ ин (63%) қишлоқ жойларида яшайди. Аҳоли кўпайишининг қарийб б е шдан т ў рт қисми қишлоқ жойларига тўғри келади. Демографик жараёнлар иқтисодиётдаги вазият билан чамбарчас боғлиқдир. Республика иқтисодиётида ишлаб чиқаришнинг пасайи ши кузатилган, шаҳар жойларда ту ғи лиш даражаси анча қисқарди, республикадан аҳоли нинг чи қ иб кетиши ў сгани ҳам к у затилди, нико ҳ лар тузилиши миқдори камайди. 1996 йилдан бошланган иқтисодий ўсиш демографик тенденциядаги ўзгаришларга ҳам таъсир этди. Бу даврда шаҳар аҳолисининг кўпайиш суръатлари ош ди, қишлоқ аҳолиси эса камайди. Аҳолининг четга кетиб қолиши жиддий қисқарди, нико ҳ лар сони ў са бошлади. Иш кучига талабдан таклифнинг анча юқорилиги, четга кетиб қолиш - лар даражаси ва кетиб қолувчилар таркибининг деярли 70 % меҳнатга қ обилиятлилар эканлиги бандлик муаммосини нг жиддийлигини пасай ти - риш и лозим эди. Булар асосан саноати ривожланган ҳудуд лар ва йирик саноат корхоналаридан иш кучининг кетиб қолиш и ҳамда юқори малакали кадрларга талабнинг мавжудлиги билан та қ озоланади. Бундай ҳодиса жа дал равишда тегишли м у тахассислар ва ишчи кадрлар тай ё рлаш учун қўшимча харажатлар ни талаб этди. Ўзбекистонда юз бера ё тган демографик тенденцияларнинг социал оқибатлар и ни ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Меҳнатга лаёқатли ё шдаги фуқаролар сони б у тун аҳоли сонига қараганда юқориро қ сур а ътларда ( йи - лига 2.8 %) ўсиб бормоқда. Бу ҳол меҳнат бозорида кескинликнинг кучайишига олиб келади. Қишлоқ аҳолиси бандлигидаги а ҳв олнинг кескинлашуви яна шу билан боғлиқки, аҳоли кўпайишининг учдан икки қисмидан кўпро ғ и қишлоқ қ а тўғри келади. Меҳнатга қ обилиятли қишлоқ аҳолисининг ўсиш сур ъ атлари шаҳар аҳолиси ушбу қисмининг ўсиш суръатларидан илгарилаб кетиш и давом эт мо қ да. Республикадаги иқтисодий ўсиш аҳоли бандлигида ижобий ўзгариш - ларга олиб кел моқда . Иқтисодиётнинг фаол таркиб ий қайта қурилиши авто - мобилсозлик, телерадиоаппаратуралар, қишлоқ хўжалик техникалари ишлаб чиқариш, нефтни қайта ишлаш каби янги ишлаб чиқариш соҳалари яратили - шига олиб келди ва янги иш ўринлар и ни яратилишига ёрдам берди . К ичик ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш и эса иқтисодий фаолликнинг оши шига, бозор таркиблари тармо ғ ининг кенгайишига олиб келди. Мамлакатда, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ошириш мақсадида 1996 - 2000 йилларда бандликни таъминлашнинг ҳудудий дастури ишлаб чиқарилган эди. Ушбу дастур янги иш ўринлар ин и яратиш, қишлоқ жойларида фаолият соҳалари ва турларини кенгайтириш ҳамда я қ ин атроф - даги шаҳарлар корхоналарига қишлоқ аҳолисини қўшимча ишга жалб этишни таъ минловчи тадбирлар мажмуасидан иборатдир. Ҳудуд ий дастурларни ба жариш кичик ва хусусий бизнесни, бозор инфратузилмаини, фермер, дехқон, шахсий хўжалик ва ўзини ўзи банд этишни ривожлантириш қишлоқ аҳолиси фаолияти соҳалари ва турларининг кенгайишига имкон берди.  Қишлоқ жойларида янги иш ўринлари яратилиши аҳолининг бандлик таркибига ҳам таъсир этди. Кейинги йилларда унда моддий ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, моддий - техникавий таъминот соҳасида ги банд бўлганлар улуши кўпайди. Расмий статистика маълумотлари мутлақ бандликнинг ўсиши тўғрисида гувоҳлик берсада, меҳнат бозоридаги вазият мураккаблигича қолмокда. Мутахассисларнинг ҳисобларига кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда ортиқча бандлик сақланиши давом этмоқда. Аграр соҳадаги қарийб миллионга яқин киши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмига зарар етказмаган ҳолда бу соҳадан озод этишлари мумкин. Янги иш ўринларининг ўсиши меҳнат ресурсларининг кўпайиш суръатларидан орқада қолмокда. Бу номутаносиблик ёшларнинг, айниқса қишлоқ жойларда, меҳнат бозорига, киришлари учун қийинчилик яратмок да. Бундай шароитда ёшлар, етарлича юқори маълумот даражасига эга бўлишларига қарамасдан малакасиз ва кам ҳақ тўланадиган ишларга рози бўлишга мажбурдирлар. Бунинг устига иш ахтариб юрган ёшларнинг тахми - нан учдан бир қисми оилали бўлиб, оилани боқиш бўйича маълум бир маж - буриятларга эгадир. Ўтиш даврининг ҳозирги босқичида Ўзбекистон меҳнат бозоридаги вазиятни сезиларли даражадаги таркибий ишсизликни тавсифлайди. Иш кучига бўлган талаб, меҳнатга қизиқтириш даражаси нинг пастлиги туфайли, иш кучининг таклифига мос келмайди. Халқаро методологияга мувофиқ ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 2002 йилда Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси 9.8% ни, шу жумла дан эркаклар орасида 11%ни, аёллар орасида 8%ни ташкил этган. Энг юқори даражадаги бандлик 35дан 44 ёшгача бўлган аҳоли учун хос дир. Ушбу ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% (эркакларда эса 91% дан кўпроғи) банд бўлган. Улар қоида тариқасида юқори билим даражаси га эгадирлар. Улардан 60% ўрта, 25% га якини олий маълумотга эга. Шаҳар жойларда, бандларнинг асосий қисми хизмат кўрсатиш соҳаси га тўғри келади. Энг кўп ишсизлар эркаклар орасида 16-24 ёшдаги лар-25.2%, энг ками - аёллар орасида 45-54 ёшдагилар - 2%. 25-44 ёшлилар гуруҳида ишсизлик 6.3- 6.7 % ни ташкил этади ва фрикцион иш сизлик чегарасидан четга чиқмайди. Ишсизликнинг энг юқори даражаси фақат бошланғич маълумотга эга бўлганлар орасида 33.3%, энг кам дара жаси - олий маълумотлилар орасида 3.2% учрайди. Республикада ишсизлик билан биргаликда, ҳисобга олинмаган бандлик муммоси ҳам мавжуд. Бунга расман таъқиқланмаган, бироқ даромад келтирувчи ва солиқка торитилишдан яшириб қолинувчи ҳар қандай фаолият киради. Ҳисобга олинмаган бандлик ишсизлик муаммосини бирмунча юмшатсада ва нисбатан яхши ҳақ тўланадиган доимий иш топа олмаган аҳолига даромад келтирсада, бироқ банд бўлганлардан бир қисми нинг солиқлардан бош тортиши иқтисодиёт учун салбий оқибатларга эгадир. Рўйхатга олинмаган фаолиятнинг мавжудлиги социал-иқтисодий жа - раёнларларнинг миқёси ва тавсифини тўлик даражада баҳолашга ҳалақит беради, бандликнинг ҳақикий кўрсаткичларини пасайтиради, социал му - амоларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини ишлаб чиқишга йўл бермайди. Ўтиш даврида бандлик давлат томонидан фаол тартибга солишга м уҳ - тождир. Давлат бандликни тар т ибга солиш д а актив ва пассив сиёсат юритиш и мумкин. Бандлик сиёсати нафақат янги иш ўринлари яра тишни рағбатлантирувчи иқтисодий ўсишга эришишни тақозо этади, балки иш кучининг ҳудудий ва тармоқ ичидаги ҳаракатчанли г ига-иш излашда воситачилик н и ташкил этиш, касбий ўқитиш ва қайта ўқитиш, ходимлар ва иш берувчиларни меҳнат бозоридаги аҳвол билан таништириб бориш ва бошқалар г а ҳам ёрдам беради. Б ундай масалалар меҳнат ва аҳолини социал ҳимоялаш вазирлигининг ва к олати г а кира ди. Социал бозор ий иқтисодиёт тамойилларига кўра давлат бандлик сиёсатининг устувор вазифаси оддийгина энг кўп миқдордаги иш ўринла - рини яратиш ва сақлаб туриш (тўлик бандлик сиёсати) бўлмай , балки сам а рали ишчи ўринларини аввало ра қ обатбардош тавсиф даги товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги иш ўринларини ҳам сақлаб қолиш ҳам да кен гайтир и ш ҳисобланади. Норентаб и л иш ўринларини молиялаштириб туриш таж рибаси( м: Швеция учун тавсифли) кўрсатадики, бу давлат учун нохуш оқибатлар бандлик дастурининг жиддий дараж а да қ имматлашувига, иқтисодий к онъюктуранинг ё монлашувига, жаҳон бозорида товарлар ра қ обат дошлигининг пасайишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, социал давлатнинг бандлик сиёсати қуйидаги тамойил - ларга асосланиши лозим: Меҳнат бозоридаги фаол сиёсат доирасида ишга жойлашт и ришга, моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишсизларни касбий тай ё рлашга ёрдам бериш бўйича тадбирларнинг устуворлиги; Давлатнинг бандлик хизмати, иш берувчилар ва ходимлар банд бўлмаган аҳолини ишга жойлашт и ришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳамкорликда масъул бўладилар. Ушбу тамойилларнинг амалга ошири ли ши шуни англатадики, жамиятда социал бо қ имандаликни бартараф этиш учун иқтисодий шарт- шароитлар яратилади. Бунда иш ахтара ё тган фуқароларни ишга жойлаш - тир и ш , бепул касбий тай ё рлаш ҳисобидан уларни н г меҳнат бозоридаги рақобатдошлигини ошириш бўйича тегишли вазифаларни жамият ўз зиммасига олади: Давлат кенг доирадаги мезонларга (ишсизнинг иш с таж и, ишни йўқот - гунгача бўлган иш ҳақи, ишни йўқотган ҳ олатлар учун мажбурий суғурта лаш муддати, суғурта бадаллари жамғармаси миқдори, ишсизнинг ёши ва б.) боғлиқ ҳолда ишсизни социал ҳимоялаш меъ ё рини ўрнатиш таба қа вий ёндашувни таъминлайди. Ўзбекистонда бандлик сиёсати хусусиятлари Ўзбекистонда бандлик сиёсатининг хусусиятлари Давлатнинг социал сиёсатининг йўналишларидан бири бўлиб, аҳолининг бандлигига ёрдамлашиш ва ишсизликдан ҳимоялашдир. Ўзбекистонда бандликка ёрдамлашиш сиёсати ривожланган малакатларнинг бой тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган. Бандлик сиёсатиниг асосий йўналишларини қуйидаги чизма ёрдамида тасаввур этиш мумкин. Бандликнинг ўсишини рағбатлантириш 3 йўналиш бўйича бўлади: тад - биркорлар билан ишлаш (иш ўринлари яратишда солиқ имтиёзлари), ишсиз - лар томонидан иш ахтаришнинг фаоллашуви (иш кучи таклифини рағбатлан - тириш) ва ёлланма ходимларнинг бир қисмини меҳнат бозоридан чиқариш (ўзини-ўзи банд этишни қувватлаш). Ўзбекистонда аҳолининг бандлигини таъминлашнинг асосий йўналиш - лари ва тамойиллари социал йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш нинг милллий моделида ўз аксини топган. Унда қишлоқ жойлардаги аҳоли нинг банд бўлишига устуворлик берилган. Ислоҳотларнинг биринчи босқичида бандликни таъминлашдаги биринчи навбатдаги тадбирлар давлат корхоналарини (совхозларни) бошқа мулк шаклларига (кооператив, акционерлик ва б.) ўзгартириш; аҳолини шахсий томорқа хўжалиги учун ер билан таъминлаш тадбирлари амалга оширилди. Қишлоқда ишлаб чиқаришнинг янги шакллари –деҳқон, фермер хўжаликларининг ривожланиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича кичик корхо налар яратиш каби ишлар қилинди. Санаб ўтилган йўналишлар бўйича кўрилган фаол чора-тадбирлар бандлик ва ялпи ишсизлик хавфини бартараф этиш, ишлаб чиқариш таркиби ва мулк шакллари бўйича бандликни бозорий шароитларга яқинлаш тириш, янги ишлаб чиқариш муносабатларига ўтиш ва ходимнинг ўз меҳнати натижаларидан манфаатдорлигини ошириш, одамларнинг боқимандачилик психологиясини ўзгартириш ва индивиднинг давлатдан боғлиқлигини па - сайтириш учун шарт-шароитлар яратишга имкон берди. Кейинги босқичларда аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми бандлигини таъминлашнинг истиқболли ҳудудий дастурлари қабул қилинди. Шу тарзда ҳозирги вақтда бандлик соҳасидаги муҳим вазифа - ишсизликнинг ўсиши тўхтатилди. Социал иқтисодиёт бандликни тартибга солишнинг у зо қ муддатли истикболларини белгилашни талаб этади. Бундай фаол иқтисодий усулларга, аввало, инв е стицион фаолликни рағбатлант и риш, барқарорлаштириш ва янада иқтисодий ўсишга эришиш, бандликнинг энг маъқ у л таркибини шакллантириш мақсадида кас бий ўқитиш ва қайта тай ё рлашни таъминлаш кабилар киради. 3.3. Меҳнатни социал ташкил этилиш Меҳнатни социал ташкил этиш - бу меҳнат жараёнини амалга оширишнинг шундай тизимики, бунда ходимнинг ривожланиши ва меҳнат салоҳиятини рўёбга чиқариш таъминланади, меҳнат фаолияти жараёнидаги шах сий ўзаро муносабатлар оптималлашади, меҳнатдан қониқиш ҳосил бўлади. Бу тизимнинг шундай ҳолатики, аввало у ишлаб чиқариш мақсадла - рига жавоб беради ва одамларнинг амалдаги меҳнатини ташкил этишларига янгиликларни қўллаш, уни фан, техника, технология ривожланишининг эри - шилган даражасига мувофиқ ҳолга келтириш учун доимий фаолиятларга ёрдамлашади. Ишлаб чиқариш жараёнида кишилар меҳнати ИТТ ва социал- иқтисодий муносабатлар таъсири остида ташкил этилади. Шунинг учун меҳнатни ташкил этиш ўзаро узвий боғланган, доимий ўзаро таъсир этув чи икки томонга: табиий-техникавий ва социал-иқтисодий томонларга эга бўлади. Социал иқтисодиёт қурилиши ходим ҳаётининг ҳам жисмоний, ҳам социал яшаш муҳитини қамраб олувчи, "меҳнатий ҳаёт сифати" концепцияси га асосланувчи, меҳнатни ташкил этишни тақозо этади. Ушбу глобал концепциянинг бир қисми "меҳнатни инсонпарварлаштириш" назарияси бўлди. Унинг асосида инсоннинг ҳиссий ва психологик муҳит ҳолатига ва демакки, унинг меҳнат натижаларига таъсир этишни тан олиш ётади. Унинг моҳияти шундан иборатки, ҳар қандай меҳнат мос равишда ва адолатли тақдирланиши, унинг шароитлари ходимнинг соғлиги учун хавотирсиз бўлиши лозим. Ходимларга меҳнат жараёнида шахсий қобилият - ларини қўллаш ва ривожлантириш имкониятлари берилиши ва бандлик имкони яти, моддий рағбатлантириш, ходимнинг касбий ўсиш кафолатланган бўли ши зарур. Меҳнат жамоасида социал ҳамкорликни таъминлаш зарур. Шу тарзда, социал ташкил этиш жамиятда меҳнат унумдорлигини ўстириш, иқтисодиёт ривожланиши ва меҳнат кишисининг ўзини тако - миллаштиришнинг ҳаракатга келтирувчи куч сифатида қаралади. Меҳнат жараёнларини лойиҳалаштиришда уни ташкил этишнинг турли шакллари, иш ни бажаришнинг йўллари ва усуллари ўртасидан мақбулини танлаш ҳолати типик ҳолат ҳисобланади. Меҳнатни ташкил этишда, қарорлар қабул қилиш да иқтисодий, социал ва психологик-физиологик мезонларга амал қилиш зарур. Меҳнатни ташкил этиш маълум бир вариантининг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ишлаб чиқариш самадорлиги ошувининг, меҳнат унумдорлиги ўсишининг, оқилона бандлигининг, меҳнатнинг бир маромдали гининг, жиҳозлар ва бошқа моддий ресурслардан яхшироқ фойдаланишнинг қай даражадалиги билан аниқланади. Социал мезон нуқтаи-назаридан меҳнатни ташкил этишнинг кўрил ган шакл ходим учун жозибадорлиги, айнан эса, унинг мазмуний томони, ҳар хиллиги, масъулияти, ривожланиш учун шароитлари ва шу ка билар баҳоланади. Меҳнат вазифаларини бирлаштириш энг мақбул тарзда бўлиши лозим. Жисмоний ва аклий юкламалар жиҳатидан у салбий оқибат ларга олиб келмаслиги лозим. Ш унингдек, физиологик ва пс и хологик мезонларни ҳам ҳисобга олиш талаб эт ил ади. Меҳнат тақсимоти жар аё нида и қ т и содий ва социал мақсадга мувофиқ - лик чегараси мавжуддир. Иқтисодий нуктаи-назардан ме ҳн ат тақсимотини у иш кучидан фойдаланиш сам а радорлигининг ошиб бориш и билан биргаликда бўладиган даражагача чу қу рлаштир и ш мақсадга мувофиқдир. Социал ну қ таи-назардан меҳнат тақсимотини янада чук у рлаштиришнинг чегараси хо димларнинг кенг малакасини ва улар меҳнатининг мазмундорлини сақлаш, бир хилдаги ва ҳ аддан ташқари жадалликнинг олдини олиш ҳисобланади. Социал иқтисодиёт меҳнатни ташкил этиш , энг яхши турмуш шароитни яра тиш, ходимнинг со ғ лиги ва фаровонлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиш учун иқтисодий ва социал мақсадга мувофиқликни оқилона қўшиб олиб боришни тақозо этади. Меҳнат тақсимоти билан унинг кооперациялашуви у звий боғланган, бу ҳар хил турдаги меҳнат сафида энг маъқ у л нисбатларга эришишни анг латади ҳамда энг яхши социал меҳнат муносабатларни ўрнатилиш и ни, одамлар манфаатлари ва ишлаб чиқариш мақсадларининг мувофиқлаштирувини назарда тутади. Меҳнатни меъ ё рлаштириш - меҳнатни ташкил этишнинг муҳим йўналиши сифатида Иқтисодиёт самрадорлигини ошириш учун меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ва меҳнат сарфини камайтириш муҳим рол ўйнайди. Меҳнат сарфини, яъни корхона харажатларини режа лаштириш, ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг муҳим воситаси меъёрлаш тириш ҳисобланади. Меҳнат меъёрини қўллаш маҳсулот харажатларининг қисқартиришга ва иш вақтидан тежаб фойдаланишга олиб келиб, бу ишлаб чиқаришнинг кам харажатли бўлишига ва албатта фойданинг ўсишига таъсир этади. Меҳнатни меъёрлаштириш иқтисодий ролдан ташқари, яна муҳим социал ролни ҳам бажаради. Меҳнатни меъёрлаштириш ходимларни ҳаддан ташқари жадал меҳнатдан ҳимоялаб, бутун меҳнат даври давомида иш қобилиятини сақлашларини таъминлайди. Меҳнатни меъёрлаштиришдаги социал ҳимоянинг вазифаси меҳнатнинг мажмуи ва шароитларидан ходим - нинг қониқиши ўсиб бориши учун қулай имкониятларни таъминлашга, унинг интелектуал салоҳиятидан тўларок фойдаланишга ёрдам беришдир. Меҳнатни меъёрлаштириш унинг рағбатлантириш билан узвий боғлиқ - дир. Меҳнат меъёри моддий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, юқори сифатли меҳнатни (маҳсулот, айланма, хизматларни) таъминлаш во - ситаси сифатида қаралиши мумкин. Қачон мукофотлар миқдори меҳнат сарфи меъёри катталигига, машаққатли ва бажарилиши даражасига боғлиқ бўлса, меҳнат меъёрининг мукофотлар тизими билан яхши алоқадорлиги билинади. Меҳнат меъёрининг социал йўналтирилганлигининг янада кучайтириш қуйидагиларни тақозо этади: 1) меҳнатни ташкил этиш ва меъёрлаштириш соҳасида давлат қонунчилик хужжатларини такомиллаштириш, уларда амалдаги меҳнат меъёрла рининг асосланганлиги ва тенг даражадалигини таъминлаш бўйича иш бе рувчиларнинг мажбуриятлари, давлат органларининг вазифалари назарда тутилади; 2) меҳнат меъёрини ва меъёрлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, уларга қўйиладиган талабларга наза рий ва услубий асосларни киритиш; 3) меҳнатни меъёрлаштириш тизимининг ташкилий услубий асослари: меҳнатни меъёрлаштиришнинг аҳволини таҳлил этиш услуби, амалдаги меъёрлар сифати, меҳнат сарфи, иш жойидаги меҳнат шароитини баҳолаш; 4) меҳнатни ташкил этиш ва меъёрлаштириш масалаларининг меҳнат битимлари ва шартномаларда акс этиш; 5) меҳнат жараёнларини ва иш вақтини энг мақбул сарфланишини тадқиқ этиш ва коплекс режалаштириш усуллари; 6) ходимнинг конкрет (аниқ) меҳнатининг турлича мазмун ва меха - низация даражасидаги хусусиятларини ҳисобга олиш: а) асосий ишчи ходимлари меҳнатини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш шароитларининг тур - лича шаклларида; б) ёрдамчи ишчилар учун; в) мутахассислар учун; г) хизматчилар учун; 7) меъёрлаштириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш. Меҳнат шароитларини яхшилаш - меҳнатни социал ташкил этишнинг муҳим йўналиши сифатида. Меҳнатни социал ташкил этишнинг йўналишларидан бири меҳнат ша - роитларини такомиллаштириш ҳисобланади. Маълумки, меҳнат шароитлари - бу ташқи муҳит омилларининг мажмуаси бўлиб, улар меҳнат жараёнида одамнинг соғлиғи ва меҳнат қобилиятига таъсир этади. Ҳар бир иш жойи даги меҳнат шароитини қуйидаги омиллар гуруҳларига ажратиш мумкин: иш лаб чиқариш, санитария-гигиена, хавфсизлик, мухандислик-психологик, эстетик ва социал омиллар. Ишлаб чиқариш омиллари техника ва технологиянинг хусусиятлари, меҳнатни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси, иш жойини жиҳозлаш сифати, меҳнат ва дам олиш тартиби билан белгиланади. Ходимнинг жисмоний ҳаракати ва ақлий зўриқиши, ишчанлик аҳволи, ишнинг суръати ва бир хиллиги уларга боғлиқ бўлади. Корхонада ушбу омиллар ишнинг энг маъқул суръатини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам берадиган, ходимнинг соғлиғига салбий таъсир этмайдиган тарзда шакллантирилиши лозим. Санитария-гигиена омиллари - бу иш жойидаги ҳарорат, намлик, ҳавонинг ифлосланиши, шовқин, тебраниш, ёритилганлик кабилардир. Хавфсизлик омиллари ходимни жароҳатдан, электр токи уришдан, кимёвий ва радиацион ифлосланишдан ҳимоялашни назарда тутади. Муҳандислик-психологик омиллар иш жойларидаги қулайликни, технологик жараённинг, машина ва механизмларга хизмат кўрсатишнинг мукаммаллигини белгилайди. Эстетик омиллар ишлаб чиқариш муҳитининг гўзаллигини, иш жойидаги шакл, ранг ва товушнинг ёқимлилигини, дам олиш зонасининг тинчлантирувчи даражада ташкил этилишини белгилайди. Социал омиллар меҳнат жамоасидаги ўзаро муносабатлар, раҳбарлик услуби, корхонанинг мақсад ва вазифаларни ходимнинг манфаатлари билан мосликда бўлиши орқали аниқланади. Ушбу омиллар таъсирида жамоадаги ахлоқий-психологик иқлим шаклланади. Меҳнат шароитлари қуйидагича бўлиши мумкин: а)энг мақбул - бунда одамнинг соғлиғи сақланади ва иш қобилиятини юқори даражада таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилади; б) мумкин бўлган даражада - муҳитнинг меъёрдан ошмайдиган омиллар даражасини белгилайди; в) зарарли-улар тўрт даражадаги зарарликка бўлинади. Меҳнат хавфсизлиги нуқтаи назаридан ушбу омилларнинг махсус меъёрлар билан ўрнатиладиган йўл қўйиладиган даражалари фарқланади. Иш жойларида унумли меҳнатга ёрдам берувчи меъёрий муҳитни яратиш, биринчидан, табиий шароитлардан (иқлим, йил фасллари ва б.); иккинчидан технологик жараёндан; учинчидан ходимларидан ўзларидан боғлиқ бўлади. Меҳнат шароитининг одам организмига хавфли таъсири даражасини пасайтириш ва қулай шароитларни яратиш социал иқтисодиётда меҳнатни ташкил этишнинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. Бунга меҳнат шароитини тартибга солувчи тегишли меъёрларга риоя қилиниш устидан назорат ўрнатиб, шунингдек ҳуқуқий, иқтисодий, тиббий, техникавий ва ташкилий тавсифдаги ўзаро боғлиқ бўлган ва бир вақтда ўтказиладиган тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш орқали эришиш мумкин. Бунинг учун, социал иқтисодиётнинг шаклланиш босқичида, қуйидагилар зарур: - меҳнаткашларни касбий тавакалчиликдан социал ҳимоялаш нинг давлат дастурини ишлаб чиқиш, унга иккита ўзаро боғлиқ қонунлар - ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан мажбурий социал суғурталаш ҳамда касбий нафақаларни мажбурий социал суғурталаш тўғрисидаги қонунлар қабул қилиниши ва қўлланилиши ки ритилиши лозим; - жаҳон ҳамжамияти томонидан ўрнатилган, меҳнат шароити ва муҳофазаси масалаларини ҳал этишнинг стратегик йўли сифатида - ХМТнинг меҳнат муҳофазасидаги таянч конвенцияларини ратификация қилиш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларининг лицензи - яларини меҳнат хавфсизлиги ва гигиена талабларига мувофиқлигини экспертиза қилишнинг давлат тизимини яратиш ва амал қилиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - ҳар хил ишлаб чиқаришда, минтақавий корхоналарда касбга доир хавф-хатар даражаси тўғрисида объектив, очиқ ва ҳаммага эркин тарздаги статистик ҳисобот ва маълумотларнинг давлат ти зимини ишлаб чиқиш ва амалга киритиш; - техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, гигиена ва тиббиёт соҳасида техникавий ва ташкилий ишлар бўйича хизмат кўрсатиш марказлари яратиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - меҳнат муҳофазаси соҳасидаги илмий тадқиқотларни, кадрлар тайёрлашни, маълумотлар нашр этишни молиялаштириш учун жамғармалар яратиш. Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш муаммолари ва социал иқ - тисодиёт шароитида уни такомиллаштириш йўллари Ҳозирги вақтда, меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишда, унинг социал- иқтисодий аҳамиятини пасайтирувчи кўплаб муаммолар ва камчиликлар тўпланиб қолган. Социал иқтисодиёт шароитида, одамларнинг турмуш даражасини ошириш асосий мақсад ҳисобланиб, иш ҳақининг барча вазифалари тўлиқ даражада рўёбга чиқиши лозим. Булар қуйидагилардан иборат: *Такрор ишлаб чиқариш вазифаси, унинг моҳияти иш ҳақининг, одамнинг меҳнат фаолияти жараёнидаги меҳнат сарфини қоплаш қоби - лиятидан иборатдир. Агарда иш ҳақи ўз даражаси бўйича, ҳат то иш кучини оддий такрор ишлаб чиқариш бўйича етарлича бўл маган ҳолларда, бажарилмайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда иш ҳақининг такрор ишлаб чиқариш вазифаси жуда паст даражада; * Рағбатлантирувчи вазифаси ишлаб чиқаришнинг ривожланиши дан манфаатдорликни оширишга йўналтирилган. Ҳозирча иш ҳақининг рағбатлантирувчилик роли иқтисодий ривожланишда етарлича аҳамиятга эга эмас. Ўтиш даврида мамлакат иқтисодиёти нинг ривожида, корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришда, ходимларнинг жисмоний ва интеллектуал қобилиятларини рўёбга чиқаришда иш ҳақининг ушбу роли жуда пасайиб кетди. Бунинг сабаби, иш ҳақининг миқдори меҳнатнинг малакаси ва си фатидан, шунингдек, ишлаб чиқариш натижалари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар ўзгаришига жуда кам даражага боғлиқ бўлди. Бу унум ли меҳнатга қизиқишнинг пасайишига ва жамият учун, шундан келиб чиқувчи барча нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. (Ўзбекистон бўйича ўртача олганда, ходимнинг умумий даромадида иш ҳақининг улуши 56% ни ташкил этади, қолган қисми мулкдан, ким матбаҳо қоғозлардан дивидендларга, тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар, ҳар хил социал нафақалардан иборатдир); иш ҳақининг ҳаддан ортиқ, асосланмаган даражада кескин табақа лашуви ( 10% энг кўп таъминланган фуқаролар даромадининг 10% энг кам таъминланган фуқаролар даромадига нисбати 2003 йилда 7.8 мартани ташкил этган). Бунинг устига, иш ҳақлари миқдори - даги ушбу фарқ ходимларнинг малакаси, маҳоратидаги фарқларга қараб эмас, балки корхонадаги мулкчилик шаклларига тармоқка тегишлилигига, минтақанинг хусусиятига қараб аниқланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида - ўрта ча жон боши даромадлар энг паст, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоя тида эса энг юқори даражада. Шу сабабларга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳозирги вақтда ходимларнинг жисмоний ва интелектуал қоби лиятларини рўёбга чиқаришни жуда кам даражада рағбатлантирмоқда. Социал вазифаси социал адолат тамойилини рўёбга чиқаришга ёрдамлашади. Мураккаб социал муаммоларни агарда иш ҳақининг барча вазифалари амалга ошган тақдирдагина ҳал этиш мумкин, чунки улар диалектик бирликни ташкил этади. Иш ҳақининг барча вазифалари биргаликда қараган ҳолда иш ҳақининг моҳиятини ва меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишни тако - миллаштириш жараёнида вужудга келувчи зиддиятларни тўғри ту шуниш мумкин. Иш ҳақи жамиятнинг ривожланиш хусусиятларига ва унинг объектив моҳиятига жавоб бера олиши учун унинг вазифаларининг бирлиги ва қарама қаршиликларидан оқилона фойдаланиш зарур . Социал иқтисодиёт шаклланиши шароитида иш ҳақининг такрор ишлаб чиқариш ва рағбатлантирувчилик вазифалари кучаяди ва фа оллашади. Такрор ишлаб чиқарувчилик вазифасининг амалга ошуви дара жасини ходим томонидан олинадиган иш ҳақининг яшаш минимуми даражасига нисбати бўйича баҳолаш мумкин. Социал иқтисодиётда минимал иш ҳақининг амалга оширилиши даражаси “1”дан катта бўлиши, яъни яшаш минимумидан ортиқ бўлиши зарур. Бундан ташқари, иш ҳақи миқдори ва инсон меҳнати натижаларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, бошқа соҳаларнинг ривожидан, миллий даромаднинг, ЯИМнинг, мамлакатлар, минтақалар бюджети даромадлар қисмининг ўсишидан манфа - атдорликнинг ўзаро алоқадорлигини таъминловчи рағбатлантириш меха - низмини кучайтириш лозим. Ушбу вазифадан моҳирона фойдаланиш иш ҳақиниг ишлаб чиқариш натижаларини оширишнинг ва иқтисодиёт моддий асосларининг, иқтисодий ўсишининг энг муҳим дастакларидан бирига айлантиради. Ҳозирги вақтда, иш ҳақининг рағбатлантирувчилик ролининг пастлигидан, иқтисодиётнинг реал сектори, социал соҳа ва давлат хизмати ходимларининг анчагина қисми меҳнат фаолияти жараёнида ўзларининг жисмоний ва интелектуал қобилиятларини тўла даражада рўёбга чиқара олмайдилар. Булар эса иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш даражасини, оширишнинг муҳим за хираларидан бири ҳисобланади Социал иқтисодиёт шароитида социал меҳна т муносабатлари ни такомиллаштириш Ўзбекистондаги социал-иқтисодий ўзгартиришлар социал йўнал - тирилган бозорий иқтисодиётга ўтиш билан боғлиқ бўлиб, меҳнат фаолияти жараёнида социал гуруҳлар ва айрим индивидлар ўрта сидаги социал меҳнат муносабатларида жиддий ўзгаришларга олиб келади. Ушбу муносабатларни (бошқа социал муносабатлар ка би) тартибга солишда асосий тамойил унинг томонлари манфаатла рининг энг мақбул мувозанатига эришиш учун ҳуқуқий шароитларни яратиш ҳисобланади. Социал меҳнат муносабатларининг асосий субъект лари давлат, иш берувчи ҳ а мда ходим ҳисобланади. Айрим олин ган ходим, доимо, олдиндано қ томонларнинг э нг заиф қисмидир. Меҳнат муносабатлари субъект лари манфаатлари мувозанатига эришиш ходимларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини жамоа бўлиб ҳимоя қилин ган, томонлар қонуний ҳуқуқ билан таъминланган , уларга маълум бир мажбуриятлар юкланган ҳ оллардагина мумкин бўлади. Иш берувчи ва ходим манфаатларининг бараварлашуви, ходим ва иш берувчи манфа атларини ҳисобга олган ҳолда социал-меҳнат ҳуқуқини реал ҳимоялашни амалга ошириш имкониятини англатади. Социал бозор ий иқтисодиётдаги меҳнат қонунчилиги шаклланиш и нинг асосий мазмуни шундадир. Бунда нафақат чет эл тажрибасини, балки Ўзбекистон хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Ўзбекистон нинг ҳуқуқий тизимида меҳнат муносабатларининг кўп лаб жиҳатлари асосан қонунчилик хужжатлари билан тартибга соли нади. Бошқа бир миллий хусусият-Ўзбекистонликларнинг патерналистик психологияси бўлиб, бу мамлакат ривожланишининг у зо қ тарихи давомида шаклланган. Давлат ва аҳоли ўртасида шун дай ўзаро муносабатлар ўрнатилганки, фуқаролар давлат хокимия тининг барча қонун ва фармо й ишларига амал қиладилар. Давлат эса уларни социал ҳимоялашни рўёбга чиқаришини кафолатлайди. Меҳнат қонунчилиги ходимларнинг ўзини-ўзи ташкил этишларига ёрдам беришга қаратилган . Ходимлар фақат ўз бирлашмаларидагина иш берувчилар билан меҳнат муносабатларининг тенг томонлари бўлишлари мумкин. Ўз социал меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун хо димлар бирлашмасининг асосий шакли, касаба уюшмалари ҳисобланади. Ҳозирда, Ўзбекистонда ходимларнинг рас ман касаба уюшмаларига аъзолигига қарамасдан, иш берувчиларга қарши туришга қодир ва меҳнат муносабатларининг тенг томони бўла оладиган кучли касаба уюшмалари, амалда йўқ. Социал иқтисодиёт шаклланиши жараёнида, касаба уюшмалари нинг мустаҳкамлашиб бориши билан, давлат томонидан тартибга со лиш пасаяди, шартнома йўли билан тартибга солиш кучаяди. Социал иқтисодиётда касаба уюшмаларнинг роли анча кенгайган бўлиши лозим. Ҳозирда корхоналарда мавжуд бўлган касаба уюшма лари, амалда ходимларнинг дам олишини ташкил этувчи органлар га айланиб қолган. Бундай касаба уюшмаларининг аьзолари турли тоифадаги ходимлар ҳисобланади, жумладан маъмурий вазифани ба жарувчилар ҳам аъзо бўлиб, бу касаба уюшмалари т у зишнинг ва фа олиятининг асосий тамо й илларига зиддир. Ходимларнинг касаба уюш маларига бирлашишларининг асосий белгиси тарм оқ ёки касбий белги, шунингдек ходимларнинг манфаатлар бўйича бирлашувлари бўлиши зарур. Чунки маъмурият бошқарув, к у затиш ва назорат қилиши вазифаларини бажаради ва иш берувчилар манфаатини ифо далайди, у бундай вазифаларга эга бўлмаган бошқа тоифадаги хо димлар билан бир касаба уюшмасида тура олмайди. Ё лланма ходимларни бирлаштирувчи касаба уюшмасида маъмурий вазифани бажарувчи бошқа ходимларнинг ҳам кириши, касаба уюш масининг иш берувчига қарам бўлиб қолишига олиб келади. Касаба уюшмасининг иши си ё сий ва молиявий мустақилликни, шу жумладан , иш берувчидан ҳам мустақил бўлишнинг то қо зо этади. Касаба уюшмаси учун иш берувчидан социал меҳнат масала лари бўйича, маълум бир ҳ олларда эса бошқа маълумотларни, шу жумладан хизмат ёки тижорат сири бўлган маълумотларни ҳам олиш имконияти муҳим ҳисобланади. Баъзан касаба уюшмасига иш берув чининг молиявий хўжалик фаъолияти тўғрисида б а тафсил маълумот зарур бўлиб қолади. Х о зирги вақтда, касаба уюшмалари бундай маълумотни фақат жамоавий шартнома тузилган даврдагина олишлари мумкин, бошқа вақтда эса иш берувчи маълумот такдим этмаслиги ҳам мумкин. Бошқа томондан эса, касаба уюшмаси ҳаракатини ислоҳ қилиш фу қ оролик жамияти қурилиши жараёнини тезлаштиради, бундай жами ят таркиблари Ўзбекистонда шаклланиб келмокда. Ўз манфаатлари ни ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги фаолият бу йўлдаги маьлум бир юту қ лар одамларда ўз кучига ишонч, умумий ҳаракат билан мавжуд во қ еликни ўзгартириш қобилиятининг шаклланишига ёрдам беради. Социал иқтисодиёт даврида иш берувчи лар ва ҳукумат билан келиша олиш га қ одир бўлган ва меҳнат унумдорлигини оширишга, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига ёрдам бера оладиган, кучли касаба уюшмалари керак. Шу тариқа, социал иқтисодиёт шароитида социал шерикчи ликка , яъни меҳнат соҳасидаги муносабатларнинг турли субектлари манфаатларини умумлаштиришга йўналтирилган меҳнат муносабатлари тизими ривожланиши лозим. Бундай тизимнинг асосий дастак лари иш берувчи (иш бе рувчининг маъмурияти) ва ё лланма ходимлар жамоаси ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи шартнома бўлиб, унинг мазмуни, т у зиш тартиби ва амалга оширилиши давлат қонунчилиги томонидан белгиланади. Иш берувчи ва ёлланма ходимлар ўртасидаги муносабатлар, жамоавий шартнома билан бирга яна якка тартибдаги меҳнат шарт номалари асосида ҳам тартибга солинади. Якка тартибдаги меҳнат шартномалари тизими меҳнатга ҳақ тўлаш даражасининг анча табақалашганлиги билан ходимда ўз касбий ва малакавий кўникмалар нинг оширишга қўшимча рағбат яратади. Ушбу тизимда субъектив омилнинг роли юқоридир, бироқ бунда ходимнинг асосий социал-иқтисодий ҳуқуқлари камситилиши мум кин бўлмайди. Улар тегишли давлат таркиблари томонидан ҳимоя қилинади. Кафолатлаш тизими уч қисмдан иборат бўлади; * давлат кафолати * якка тартибдаги меҳнат шартномалари * меҳнат арбитражи . Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2003. 2. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. “Халқ сўзи” газ., 2000 йил 15 июн. 3. “Фуқароларнинг жамғарилиб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2004 йил. №10-11. 4. “Хусусий корхона тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2004 йил. №1 5. “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2003 йил.№9 6. ”Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июн Фармони. “Халқ сўзи” газ, 2005 йил 16 июн. 7. “Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 14 июн Фармони. “Халқ сўзи” газ 2005 йил 16 июн. 8. ”Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июн Фармони. “Халқ сўзи” газ., 2005 йил 24 июн. 9. “2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 май Фармони. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. 2004 йил май. №5. 10. ”Банклардаги депозит ҳисобварақалардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 август Қарори. “Халқ сўзи” газ., 2005 йил 9 август.