logo

XVIII аср рус ва чет эл рассомлари асарларининг мисолида илмий-амалий экспертиза масалаларини ечиш

Yuklangan vaqt:

29.11.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

701.05859375 KB
XVIII аср рус ва чет эл рассомлари асарларининг мисолида илмий-амалий экспертиза масалаларини ечиш Амалий экспертиза вазифалари комплекс стилистик ва техниктехнологик таҳлил усули билан ҳал этилади. Асарнинг стилистик аломатлари уни яратилган вақтини, мактабини, кўчирма нусха ёки асиллигини ҳамда Бу масалаларни узил-кесил ҳал қилиш учун технологик далил-исбот, асос даркор. Амалий экспертизани асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1. Асарни яратилиши вақтини, мусаввирлик мактаби ва муаллифликни аниқлаш; 2. Муаллифни ишлари ичида асарни асл нусхасини муаллиф такрорларини ва бегона нусхалардан копияларни ажратиш; 3. Номи йўқ кўчирма нусхаларни (копияларни) ва уларни вақтини белгилаш, нусха кўчириш учун асл нусха (оригинални)ни топиш; 4. Имитацион (ўхшатиш) компилятив рангтасвири аниқлаш. 5. Сохта нусхаларни аниқлаш ва уларни яратилиши вақтини белгилаш; 6. Асарни бадиий қийматини белгилаш; И.Э.Грабарь номидаги Россия Бадиий Илмий Реставрация Марказида тадқиқотларни технологик турлари ўз ичига микроскопик, рентгенографик тадқиқотларни ва УФ (УБ-ультра бинафша) ва ИК (ИК-инфрақизил) - нурланишни, рангтасвир фактураси (қаттиқлик, жипслик), грунтни (таг заминнини) ва бўёқ қатламини кимёвий таҳлилини киритади ва асар технологияси ҳақидаги дастлабки маълумотларни берувчи визуал (кўчириш) кўздан кечириб чиқишдан бошланади. Ишнинг энг мухим босқичларидан реставрацион аралашувлар даражасини аниқлайдиган, дастхат (агарда у бўлса) қўйишни услубини, таг заминини қатламлари, қалинлиги ва рангларини ҳарактеристикаси, бўёқ қатламини тузилишини, қўшимча бўёқ берилишини аниқловчи микроскоп остидаги тадқиқотлар ҳисобланади. Мазкур микроскопик тадқиқотлар қуйидагиларга имкон беради. 1. Сақланганлиги ҳолатини аниқлаш; 2. Дастхат (имзо)ни ҳақиқийлиги ҳақида хулоса қилиш; 3. Ноёблиги ёки иккиламчилигини технологик Турмакни баланд конструкцияси пастга осилиб турган иккита гажжаклар кўриниши портретларда 1770 йилларни иккинчи яримига ҳарактерлидир. Сочлардаги кичик пат кўйилиши 1776-1777 йиллар портретларида учрайди, балки ўша даврдаги алоҳида модали (башанг) деталдир. Либосни ҳамма деталлари (қисмларини) бир-бирига яхлит боғланса, 1776-1780 йиллар тахминий санасини чиқариш мумкин. Расмни (асарни) техник-технологик муқояси (солиштириш) ни Д.Левицкий ижодини эталон материаллари билан солиштирилганда қуйидаги ўхшашликлар топилди: 1. Грунтни (тагзаминни) қатламларини кетма-кетлигида ва рангларни мутаносиблигида, юқори қатлам кул ранг, пастки қизил-жигарранг М.А.Дьянова ва М.И.Мордвиков портретлари билан ўхшашлик Г.Т.Г-Т.Д.Г (Третьяков Галлереяси). 2. Бўёқ қатламларини тузишни услубида микроскоп остидаги тадқиқотлар уни қуйидаги ҳусусиятлари ўзига хослигини кўрсатди: кўп қатламлиги, ёруғлигида ишлаб чиқилган оқ-оч қизил тусли бўяш (подмалевка), оч қизилни яримсояда ва қизилни сояда ёноқларида, пастки лабида, қулоғида ва композицияни деталарида кўринади. Ёруғликлар, ярим соялар ва соялар етарли даражада корпусли чизилиб қуриган пастки қуйидаги бўёқ устида бўялган, бунда шу нарса ҳарактерликни подмалевкада ҳам якунловчи бўёқ қатламида ҳам мўйқалам билан қилинган чизмаларни йўналиши бир бири билан тўғри келмайди. 3. Микроскоп тагида тадқиқотлар бўёқ пасталарни таркиб ва ҳарактерида ёруғликдан ярим соя ва сояга ўтилишида пигментларни кескин йириклашишини, муаллиф томондан таркибида ҳарактерли пигментлар белгиланган бўёқ пасталарини бой қоришмаси кўпроқ йирик ва ёрқинҳаворанг шаффоф бўлмаган йирик парча зарраларида кўринади. Ҳамда ишқорнинг яримсоя ва соясидаги йирик ишқалаб майдаланган белгиларни аниқлади (М.А.Дьякова, 1778, А.Давна, 1782; М.А.Львова, 1781; ДТГ (Третьяков галлереяси) портретлари билан ўхшашлик. 5. Фактура қурилиши принципида (Голландия ранг-тасвирида) юзда фактурани акс эттиришда қаттиқ, мўйқаламлар ишлатилган; Пешанада икки рангтасвир қатлам кўринади, пастки қатламида мўйқалам тортиб бўёқ беришда деярли вертикал, тепасидагида эса-диоганал ва Z-сифат; бир-бири билан кесишиб ўтадиган мўйқалам тортиб бўёқ берилган чигал фактурани тассуроти ҳосил бўлади. Бурнини юқори қисми иккита учбурчакдан ясалгандек, қаншарда (бурнинг икки кўз ўртасидаги юқори қисми)ги ёруғлик уч бурчаги ҳамда қоши ва кўзи ўртасидаги яримсоя учбурчак (М.А.Дьякова ва А.Давла портретлари билан ўхшашлик) ва бошқалар билан юклаб ташланган қатламлари сезилади. Чап кўзини бурчагида ноаниқ шаклли ҳарактерли ёруғлик (М.А.Дьяков, Д.Т.Г. Е.И.Нелидова (1773 Д Р М) портретлари билан ўхшаш), кўзини ёш қопчаси ҳийла шишган (А.Давиа портрети билан ўхшаш). Пастки киприкларида чўзинчоқ, ёриқлик (оқишлик)лар (М.А.Дьяковани портретлари, тўқ қизил кўйлакдаги номаълум портретлари билан ўхшашлик) ва пастки лабидаги ёруғликлар (М.А.Дьяков, А.Давиа портретлари билан ўхшаш). Кўйлакни енгини бўрмалари разбелни (бўёқни оқартириш) асосий рангни зигзагли (синиқ чизиқ) шаклидаги, эгри-бугри илон изи мўйқаламни тортиб бўёқ билан берилган Е.И.Немидова, Г.И.Алимова Д Р М, Е.И. Молчанова, (1776- Д Р М) портретлари билан ўхшаш ҳарактерли тўр (жимжима) ёруқ чўзинчоқ линиялар билан парчаланади. Е.И.Немидова, Г.И.Алимова, У.Мтишел (1782; А.Давиа Д.Т.Г) портретлари билан ўхшашлик бор. Д.Ливикли фактурасига асосланган А.Рибников таснифи (классификация) солиштирмасига кўра Саблина портрети 1778-1779 йиллар давридаги мўйқаламни тортиб бўёқ беришга тўғри келганлиги билинади. Бу даврлаштиришга тўла муфовиқлигида, ундан баъзи чекланишларни қайд этиш мумкин. Сочларни бир қисмида озгинагина оқариш мавжуд, бу боғловчини ортиқчалигини кўрсаткичдир, яъни сочлар бошқа қисмларга қараганда силлиқ чизилган А.Рибниковни схемасида тушиб қолишлик Д.Левицкийни мазкур кўрсатилган даврдаги технология ҳақида бизларни таъсуротларимизни кенгайтиради. Ўтказилган технологик тадқиқотлари натижалари ҳақида модел либос ҳусусиятларини инобатга олиб, асарга 17761780 йиллар санаси қўйилган эди. Шундай қилиб, стилистик ўхшашлик асосида тахмин олға сурилиб, технологик тадқиқот асосида Дмитрий Левицкий муаллифлиги шубҳасиз исботланган эди. Экспертизада етарлича қизиқарли вазифалардан муаллифлик такрорларини аниқлашдир. Масалан: дастхат қўйилмаган буюк княгиня Наталья Алексеевнани портрети тадқиқотлар бўлимига Кулкова музей-усадьбаси (қўрғони)дан И.П.Аргизтов ишидан келиб тушган (мато, мой бўёқ 87х70). Матони орқа тарафида “Жаноби олиялари буюк княгиня Наталья Алексеевняни портрети 1779 йилда ёзилган” деган ёзув мавжуд бўлган. Портрет ўзи билан 1776 йилда А.Росенти иконографик намунасини ифодалайди. Асл нусха экспертизадан ўтказилаётган асарни VГ рунтини (таг замин) бўёқ қатламини рентгенограмма ва фактурасини эталонли маълумотлар билан мафассал муқоясаси (қиёси) Александр Росленни ўзини муаллифлиги тахминини олға суриб ва уни исботлашга имконият берди. Маълумки, 1776-1777 йиллар даврида (оралиғида) чизилган бўлиши мумкин, демак мато орқасидаги (1778 йил) сана кўпроқ хато бўлса керак.  Лекин шуни қайд этиш керакки, таг заминни бўяб бериш, юз ва фигураларни моделировкаси мўйқалам тортиб бўёқ беришдаги ўхшашликда портрет рентгенограммаларида бирмунча ҳайкал шаклидаги тасвирлиги билан фарқланувчи формалар моделировкасини мураккабли ва пухтароқлиги, ҳамда мўйқаламни тортиб бўёқ берилиши заифроқ ифодаланган. Демак, рентгенограммалар таҳлили, ҳаттоки бошқа қиёсий учун материал бўлмаган ҳолда асл нусхадан (оригиналдан) муаллифликнинг такрор фарқларини кўришга имконият беради. Амалий экспертизани энг мураккаб вазифаларидан бири - дастхат қўйилмаган кўчирма ишларнинг муаллифлигини аниқлашдир. Қийинчилик шундаки, одатда нусха кўчирувчи ўзини индивидуаллигини беркитиб, кўпинча асл нусхага максимал даражада яқинлашишга интилади. Рус Бадиий Академиясида ўқитишни услубларидан бири тўғридантўғри нусха кўчириш билан бир қаторда кампилятив ёндошув ҳамдир. 1995 йилда бадиий асарларни тадқиқот этиш бўлимига Федор Матеев муаллифлигига даъво қилувчи “Подани ўтлатаётган чўлпон билан пейзаж” (м.м 87,5х107,5. Шахсий тўплам) картинаси келиб тушди. Иш сюжети ва композицияси бўйича италияликларга тақлид этувчи голландияликларнинг асарларига мўлжалланган эди. Расмда ёзилиши услуби бўйича замонавий рангтасвирга мансуб “Матвеев.1778 йил” деган имзо ва сана бор эди. Асарнинг технологик аломатлари кўрсатилган санасини инкор этмас эди. Шу вақтни ўзидаёқ имзода исмни қайд туширилиб қолдирилганлиги, Ф.Матвовьни рус дастхатлари бўйича қиёсий маълумотларни йўқлиги, усулини очиғдан-очиқ тақлидлиги, асар ижросидаги бир қадар сиқиқлик, Федор Матвеевни айнан муаллифлигини шубҳага остига қўйди. Эксперт қилинаётган асарни рентгенограммалари ва фактурасини Ф.Матеевни ижоди бўйича эталон материаллар билан таҳлилий муқояси муаллифликни тасдиқлашга имкон берди Экспертиза амалиётида имитация (ўхшатиш) ва қалбакилаштириштиришни чегаралаштириш вазифасини ҳал қилиш ҳам туради, чунки қалбакилаштириш ўхшатишдек ўзига компиляция имкониятларини киритади. Тўғридан-тўғри кўчирма нусҳаларни асл нусҳалардек қилиб кўрсатмоқ анчагина қалтисдир. Қалбакилаштиришни аломатлари деб қуйидагиларни ҳисоблаш мумкин: 1.Одатда машҳур исмга даъво қилувчи замонавий ранг тасвир вакилини қалбаки имзоси. 2.Қалбакилаштирувчини қалбакилаштирилаётган рассомни дасҳатининг энг кўзга кўринадиган ҳарактерли шахсий-индивидуал ҳусусиятларини етказиб беришга интилиш. 3.Қалбакилаштирилаётган расмларни технологик ўзига хос ҳусусиятларини ҳудди ўзидек қайтаришга уриниш. 4.Ранг тасвир асарлар материалларининг қадимийлаштириш аломатларининг имитацияси. Қалбакилаштирилган асарлардан фарқли ўлароқ имитация (ўхшатиш) ҳарактерига эга асарлар фақат услуби бўйича машҳур намуналарга мослаштирилган. Улар компиляциянинг эҳтимолий элементларига қарамасдан, ўз замонаси технологияси бўйича, шахсий-индивидуал ранг тасвир усулда ёзилган ҳамда одатда муаллиф имзосига эгадир. Экспертиза амалиёти белгиланган вазифалар доираси билан чекланмасдан анчагина кенг ва ҳар бир тадқиқ этилаётган расмни ўзига хос ҳусусиятлари билан боғлиқдир.   Адабиётлар рўйхати 1. Арсеньева Е.В. Старинные узорные ткани. - М., Искусство. 1999. 2. Борисов И.Б. Обработка дерева. - М., 1999. 3. Базен Ж. История истории искусства: От Вазари до наших дней. - М., 1995 4. БСЭ, «Советская энциклопедия», издание третье, в 30 т., -М., 1969-1978. 5. Вельфлин Г. Истолкование искусства. - М., 1922. 6. Вельфлин Г. Классическое искусство. - СПб., 1997. 7. Вёльфлин Г. Основные понятия истории искусств. - СПб., 1994. 235 с. 8. Виппер Б.Р. Введение в историческое изучение искусства. -М., 2004. 257 с. 9. Власюк В.Б., Каплун А.А. Стили в искусстве. -М., 1998. 10. Гринь А. В. Системные принципы организации объективной реальности. - М.: Изд-во МГУП, 2000. 11. Даниэль С.М. Картина классической эпохи. -Л., 1986. 12. Дворжак М. История искусства как история духа. -СПб., 2000. 13. Дмитриева Н.А. Краткая история искусств. -М., 2000. 578 с.