logo

Санъат мавзуини ёритадиган телевизион кўрсатувлар. изланишлар ва маҳорат муаммолари

Yuklangan vaqt:

27.04.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

258 KB
Санъат мавзуини ёритадиган телевизион кўрсатувлар. изланишлар ва маҳорат муаммолари Режа: 1. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон телевидениесида маданий- бадиий кўрсатувлар 2. Ахборот дастурларида маданият ва санъат тўғрисидаги мавзулар 3. 90-йиллар биринчи ярми кўрсатувларида шахс ва давр Ўзида журналистика, фан, санъат, илмий-техник тафаккур, иқтисодиётнинг энг илғор ютуқларини бирлаштирган телевидение йигирманчи асрнинг энг мураккаб ҳодисаларидан биридир. Телевидение бошқа оммавий ахборот воситалари орасида жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишнинг энг кучли механизмига эга бўлган ҳолда омманинг қарашлари, ижтимоий, маданий ва маънавий йўналишларини шакллантиради. Мана шу нуқтаи назардан телевидениенинг аҳамияти беқиёсдир. Юксак маънавий анъаналар асосида соғлом жамиятни шакллантириш, уйғун камол топган шахсни тарбиялаш Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан қўйилган асосий вазифалардан биридир. XXI асрда замонавий маданият муаммолари ҳамда ўзбек халқининг маъанавий меросини тиклаш масалалари Ўзбекистоннинг маданий ва иқтисодий ҳамжамиятга фаол интеграциялашуви муносабати билан янги маъно ва мазмун касб этмоқда. Мустақил Ўзбекистонда маънавий масалаларга катта эътибор берилаётган бир пайтда, телевидениенинг коммуникатив имкониятларини ўрганишнинг долзарблиги аён бўлмоқда. Телевидение жамиятнинг маънавий ҳаётида юз бераётган воқеаларни акс эттиришга даъват этилган. Шу сабабли маданий жараёнларни муқобил акс эттириш муаммоси бадиий-ахборот кўрсатувлари учун асосий ўринда туради. Шунингдек, телевидение омманинг эстетик эҳтиёжларини қондирибгина қолмай, аҳолининг маданий эҳтиёжларига хизмат қилиш вазифаси турибди. Телевидение каналлари орқали шахснинг маънавий оламига таъсир кўрсатиб ахлоқий мукаммал, маънавий бой шахсни камол топтиришга йўналтирилади. Замонавий телеэкранда санъатнинг барча турлари ва жанрлари намоён бўлади. Телевидение ҳам санъат асарларини, бадиий фильмлар, концертлар, театр спектаклларини трансляция қилувчи, замонавий ва анъанавий маданият қадриятлари ҳақидаги кўрсатувлар, тайёрловчи шунингдек спектакллар, бадиий ва ҳужжатли телефильмлар яратувчи восита сифатида иш кўради. Трансляция қилинадиган ҳамда телевидениенинг саъй-ҳаракатлари билан яратиладиган артефактлар жам бўлган ҳолда кўрсатувларнинг умумий дастурида маданий-бадиий йўналишдаги кўрсатувлар ажралиб туради. Телевизион кўрсатув, муаллифнинг фикрича, телевидениенинг базавий қисмини ташкил этади. Санъат ҳақидаги маданий-бадиий кўрсатувларнинг театр санъатининг табиатини органик сингдириб олган телеспектаклдан, кинематографияга яқин телефильмдан ва бошқа ҳар хил телетрансляциялардан фарқи телевидениенинг хусусий маҳсулоти эканлигидадир. Телекўрсатувларнинг базис бирлиги сифатида, санъат тўғрисидаги кўрсатувнинг расмий-мазмуний элементларини таҳлил қилишни назарда тутадиган таъриф бўйича умуман телевидениенинг ижодий, интеллекутал ва профессионал даражасини баҳолашда муҳим ва етарлича ишончли мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин. Телевидениенинг икки томонлама табиатини –биринчидан, оммавий ахборот ва тарғибот воситаси, иккинчи томондан санъат тури эканлигини ҳисобга олган методологик принципни қўллаш шарти билан амалга ошириш мумкин. Кўпчилик телетомошабинлар учун телевидение нафақат ахборотнинг бош манбаи, балки таълим, санъат, сиёсат, фан дунёсига, яъни табиат ва жамият оламига чинакам «дарича» ҳисобланади. Телевидение одамларни ҳар хил қитъаларда яшайдиган турли халқларнинг ҳаёти ва маданияти билан таништиради; у жуда кўплаб одамларни жаҳон санъатининг дурдоналарига ошно қилади. Бироқ телевидениенинг салбий томонлари ҳам бор: замонавий инсон аста-секин китоб ўқишдан чиқиб, оммавий маданиятни афзал билади; телевидение санъат асарларини пассив идрок этишга ўргатади, эстетик қадриятлар мезонини тенглаштиради. Инсон онги табиат ва жамиятнинг олий ижоди сифатида жуда нозик ва бўш нарса. Уни эҳтиёт қилиш зарур. Бунда бир вақтнинг ўзида тараққиётнинг буюк ютуғини намоён қиладиган кўплаб хавфларни ҳам туғдирадиган телевидение сингари қудратли таъсир воситасидан фойдаланишни назарда тутиш зарур. Техник тараққиёт йўлдош ва кабель алоқа воситаларининг ёйилиши муносабати билан Ўзбекистон телевидениеси бугунги кунда жаҳон коммуникация жараёнининг бир қисмига айланди. Замонавий телевидение билан боғлиқ муаммоларнинг кўпчилик қисми эндиликда бизнинг ҳам муаммоларимиз ҳисобланади, жамият маданиятини шакллантириш жараёнида эса телевидение ўзида ифодалайдиган ютуқлар ҳам, таҳдидлар ҳам биз учун тенг даражада долзарбдир. Ушбу хавфларнинг кучсизланиши ва олдини олиш ҳамда маданиятнинг тижоратлашуви босими остида ёт қадриятлар экспанцияси, маданий глобаллашув жараёнларининг кучайиши кўп жиҳатдан телевидениенинг ўзига боғлиқ. Миллий маданият ушбу саволларга жавобини изламоқда. Телевидениенинг жамият маданий ва маънавий асослари шаклланишига ижобий таъсирини кучайтириш ушбу жавобларга боғлиқ. Шу сабабли маданий-ахборот кўрсатувлари асосланадиган асосий ғоявий-бадиий принципларни аниқлаб олиш, маданият ва санъат тўғрисидаги кўрсатувларда телевизион ижодкорликнинг замонавий мезонларини белгилаш жуда муҳимдир. Демократик эътиқодларга асосланган мустақиллик мафкурасини шакллантириш Ўзбекистоннинг маданий-ахборот макони тобора очиқлиги жараёни билан бирга кечмоқда. Бу телевидениемиз олдида турган вазифаларни асло соддалаштирмайди. Телевидениенинг коммуникация имкониятларини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида янги телекоммуникация технологияларини фаол жорий этиш телетомошабинларнинг манфаатларини табақалаштиришга ёрдам беради. Телетомошабинларда бугунги кунда исталган дақиқада бошқа каналга ўтиш мумкин бўлган манфаатлар бўйича танлашнинг кенг имкониятлари мавжуд. Телевидениенинг жамиятга маданий таъсирини реал баҳолашда эфирга узатилаётган кўрсатувларнинг ижодий ва профессионал даражасини белгилайдиган аниқ мазмуний-расмий мезонларгина яқинлаштириши мумкин. У ёки бу кўрсатув ушбу мезонларга қанчалик аниқ мувофиқ бўлса, унинг телетомошабинларга таъсир кўрсатиш эҳтимоли шунча кўп бўлади. Ижодий тележараён мезонлари шакллантирилишини уни ўрганиш жараёнида кузатиш мумкин. Маданият канали сифатида телевидениени илмий ўрганиш ўтган асрнинг 50-60-йилларида бошланди. У билан дастлаб театр соҳасидаги мутахассислар қизиқди. Сўнгра, телевидениенинг кўп функциялилиги ва технологик ютуқларга мойиллиги эътироф этилгандан кейин «кино ва телевидение» сўз бирикмалари одатдаги сўзларга айланди. Шу ўринда М.С.Кагоннинг «Томоша санъатлари оиласи: кино, телевидение, театр» мақоласига ҳавола қиламиз. Мақолада таниқли файласуф телевидение кинематографиянинг ўзига хослиги сифатида театр санъатининг қонунлари ва ифода воситаларидан ўша даражада фойдаланаётганлигини ишончли равишда исбот қилди. Ниҳоят, XX-XXI асрлар чегарасида телевидениени оммавий ахборот коммуникацияларига тегишли деб ҳисоблаш тенденциясининг мустаҳкамланаётганлиги аниқ кузатилмоқда. Агар санъатда асарнинг эмоционал ва рационал жиҳатлари бир хилда муҳим бўлса (баъан улардан биринчиси иккинчисидан устунлик қилади) ва ахборот билан боғлиқ жиҳатга унчалик урғу берилмаса, танқид, санъат ҳақидаги билимларда, маданият тўғрисидаги кўрсатувларда ижоднинг ушбу ипостаси бир-бирига нисбатан қўшилиб кетади, ўрин алмаштиради. Бунда, интеллектуал, таҳлилий асос муҳимроқ, ахборотга бойлик кейинги ўринда туради. Кўрсатувнинг боришини зарур интеллектуал ва ҳиссий оқимга йўналтириш, мавжуд ахборот оқимини эркин бошқариш фақат телеэкрандаги шахснинг қўлидан келади. Интеллектуал асос санъат тўғрисидаги телевизион кўрсатувларнинг асосий мезонларидан бири экан, у ҳолда яна бир кам аҳамиятга бўлмаган мезон – телеэкранда қандай мақомда – бошловчи ёки эксперт, кўрсатувнинг «эгаси» ёки унинг «меҳмони» мақомида ҳозир бўлишидан қатъи назар шахс ҳозир бўлишидир. Фақат профессионал етук, ўз соҳасини биладиган бошловчи (одатда, у кўрсатув муаллифи ҳам бўлади) замонавий санъат муаммолари ҳақида жиддий мулоқот олиб бориш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Акс ҳолда касб билимига ва фуқаровий етукликка эга бўлмаган бошловчининг ҳеч вақога арзимаслигини тезликда фош қилиб қўяди. Яна бир мезон кўрсатув шакли муаммосига, унинг аудиовизуал эстетикасига тегишлидир. Маданият тўғрисидаги кўрсатувлар бошқа мавзудаги блоклар кўрсатувларидан улар томоша санъатлари – театр ва кинонинг ифодавий воситаларидан фойдаланишга таққослаб бўлмадиган тарзда кўпроқ даражада асосланганлиги билан ажралиб туради. Кўрсатув муҳити, унинг интонацияси, ўз драматургияси, темпоритм, жонли ва хроникал кадрлар монтажи, фотоматериаллар ва бадиий иллюстрациялар, мусиқали безак, студия интерьери дизайни, мизансаҳналаштириш - телевизион санъат элементларидадир. Улар маънавий муомала муҳитини яратишга хизмат қилади. На босма санъатшунослик танқидида, на журналистикада бунчалик бевосита шаклда мумкин бўлмаган тўғридан-тўғри маънавий муомала фақат телевизион кўрсатувнинг ўзига хос белгисидир. Шу сабабли «маънавий муомала вазияти» тушунчаси, бизнинг фикримизча, ўзида, бир томондан, публицистика параметрларини, иккинчи томондан, эстетик параметрларини бирга қўшиб олиб борадиган маданият тўғрисидаги кўрсатувларнинг мазмуни ва шаклини тушунишда асосий ўринда туради. Телевидениенинг ахборот бериш, кўнгилочарлик, таълим, маърифий функциялари орасида мутахассислар кўнгилочарликни биринчи ўринга қўядилар. Кўнгилочарлик телевидение шуғулланиши керак бўлган асосий функция бўлганлиги учун эмас - томошабинларнинг ҳар хил тоифалари бор ва кўплар учун ахборот ва таҳлил, сиёсат ва маданият муҳим. Бироқ телевидениенинг кўнгилочар функцияси етакчи роль ўйнаши шубҳасиздир – бунга асосий истеъмолчилар оммаси, шу жумладан ёшларнинг талаби катта, у телевидениени молиялаштиришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Бироқ бизнинг ҳолатимизда «кўнгилочарлик» тушунчасига бирмунча кенгроқ ва, айни вақтда, оддий ва тушунарли мазмунни юклаймиз – исталган каналдаги ҳар қандай кўрсатув томошабинга қизиқарли ва мароқли тарзда тақдим этилиши керак. Қадимгиларнинг драматик санъат ҳақидаги «қизиқтириб ўрганиш» деган формуласи телевидениега тўлиқ даражада тегишлидир. Янада аниқроқ қилиб айтиш мумкин – томошабинни қизиқтиришга, унинг тасаввурини уйғотишга, қизиқувчанлигини оширишга қодир бўлмаган зерикарли «санъат» сингари зерикарли кўрсатувнинг ҳам умуман маъноси бўлмайди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон телевидениесида маданий-бадиий кўрсатувлар Мустақиллик йилларида телевидение ривожланишида икки давр аён кўзга ташланади. Биринчи давр 1991 йилдан 1996 йилгача давом этди. Бу даврда маънавий соҳадаги янгиланишлар телевизион эфирларда бугунги кунгача шаклланган кўрсатувлар сеткаси доирасида акс этди. Мамлакат ҳудудини бир кеча-кундузда 9 соат кўрсатув дастурларини узатадиган биринчи давлат канали вужудга келди. Телеэфирнинг анча қисми бадиий фильмлар, театр спектакллари, ижтимоий-сиёсий кўрсатувлар, ҳужжатли фильмлар, телефильмлар ва телеспектакллар намойиш қилиш учун ажратилди. Маданият ва бадиий ижод соҳасида телевидение асосан санъат асарлари намойишини трансляция қилиш билан шуғуллана бошлади. Санъат арбоблари қатнашган кўрсатувлар эфирга берилди, санъат намояндалари ҳақидаги телевизион портретлар яратилди. Бироқ мустақилликнинг дастлабки йилларида телевидение табиий равишда янги расмий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ахборот босими остига тушиб қолди. Кўрсатувлар сеткаси тубдан янгиланмади, чекланган вақт доиралари билан боғлиқ вазият ўзгармасдан қолди. Иккинчи давр 1996 йилдан бошланди. Бу даврга келиб миллий телевидение кўрсатувларига эътибор кучайди, «Ёшлар» телеканали ташкил этилди, «Маънавият» таҳририяти тузилди, бевосита ахборот-бадиий кўрсатувлар таҳририяти томонидан яратиладиган маданият ва санъат ҳақидаги янги рукнлар, кўрсатувлар туркуми бирмунча кўпайди. Эфирга чиқиш вақти ҳам ўзгарди – эндиликда маданият ва санъат ҳақидаги кўрсатувлар энг яхши қулай вақтда берила бошланди. 90-йиллар ўрталарига келиб Ўзбекистон телевидениесида таркибий ўзгаришлар даври сифатида кўзга ташланди. Россия телевидениеси кўрсатувлари аста-секин қисқариб борди ва сўнгра бутунлай тўхтатилди. Россия телевидениеси дастурларини кўрмоқчи бўлганлар кабель ва йўлдош телевидениенинг жадал ривожланаётган тармоғидан фойдалана бошлади. Айни вақтда Ўзбекистон телевидениесининг асосий каналларида кўрсатувларнинг умумий ҳажми ўсиб борди. Кўрсатувларнинг кўпчилик қисми икки асосий телеканал – «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканалларига тўғри келади. Бу каналлар тегишли равишда бир кунда 18 ва 16 соат давомида ишлай бошлади. Маънавий мерос ва замонавий маданият ҳақидаги кўрсатувлар ҳажми ҳам ўсиб борди. Бу кўрсатувларни тайёрлаш «Маънавият» бош таҳририятининг устувор вазифасига айланди. 1997 йилда «Маънавият» бош таҳририятининг ташкил этилиши маърифий-таълим жараёнига йўналтирилган «Маънавият ва маърифат» давлат дастурини амалга оширишда телевидение қўшган муносиб ҳисса бўлди. Ушбу таҳририятнинг саъй-ҳаракатлари билан кейинги йилларда асосий давлат телеканалларида маданият ва санъат ҳақидаги аксарият кўрсатувлар тайёрланди. Ушбу таҳририятнинг фаолиятида икки асосий йўналиш аниқ намоён бўлди. Биринчи йўналиш – замонавий санъат тўғрисидаги ахборот-таҳлил кўрсатувларини шакллантириш. Иккинчи йўналиш – маънавий мерос, ўтмишдаги тарихий сиймолар, анъанавий бадиий маданият ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш. «Маънавият» таҳририятида ушбу йўналишларнинг яхлитлиги ўзбек маданияти ривожланишининг ўзига хослигини акс эттиради. Бу ўзига хослик тектоник ижтимоий-сиёсий силжишлар даврида теран маданий-тарихий илдизларга мурожаат қилиш асосий омил бўлди. Мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, замонавий ижодкорлар билан бирга йирик тарихий шахслар маънавий меросидан, анъанавий санъатидан фойдаланиш устунлик қилди. Шундай қилиб, 1997 – 2005 йиллар даврида маданият ва санъат билан боғлиқ кўрсатувлар салмоғи ошганлиги, миллий кўрсатувлар ҳажми узайганлиги билангина изоҳланиб қолмайди, балки телевидениенинг стратегияси, давлат каналларининг маърифий-таълим вазифаларига аниқ мақсадни кўзлаб йўналтирилганлиги билан эътиборлидир. Асосий давлат телелканали бўлган «Ўзбекистон» телеканали олдида аҳолига ахборот бериш ва маърифат тарқатиш, яъни аҳолини юксак дидли, ахлоқий ва эстетик стандартлар билан ажралиб турадиган маърифий, ахборот-кўнгилочар дастурлар билан таъминлаш вазифаси турибди. Мустақиллик йилларида миллий ўзликни англашга, миллатнинг маданий ўзига хослигини мустаҳкамлашга йўналтирилган кўрсатувларни тайёрлаб эфирга узатиш биринчи канал фаолиятининг асосий белгисига айланди. Маданият ва санъат тўғрисидаги асарлар ёрдамида жамиятда миллатнинг қадриятлари, умумий тарихий хотира, умумий маданият, бадиий моддий ва маънавий мерос ҳақидаги умумий тасаввурлар шакллантирилади. Бир томондан, маънавий меросни тиклаш соҳасидаги давлат устуворликлари, иккинчи томондан, тобора ўсиб бораётган маданий глобаллашув туфайли ушбу вазифа Ўзбекистон телевидениеси учун алоҳида аҳамият ва ўзига хослик касб этди. «Ёшлар» давлат телеканалининг ташкил этилиши нафақат телевидение ривожланишида, балки мамлакатнинг маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Ушбу канал ўз номи билан боғлиқ ҳолда аввал бошданоқ ёшларга мўлжалланган эди. Ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон ижтимоий ва маданий сиёсатининг устувор йўналиши. Ёш инсоннинг шахсий хислатлари шаклланишида эстетик тасаввурлар ва қадриятлар катта роль ўйнайди. Давлат кўрсатувлари учун бу ахлоқийлик ва хулқ-атвор нормалари нуқтаи назаридан ножоиз сюжетлар ва кўрсатувларни фильтрдан ўтказишнигина эмас, балки ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган махсус дастурлар яратиш ҳамдир. Бу жиҳатдан теледастурларнинг асосий қисмини маънавий мерос ва замонавий санъат ҳақидаги кўрсатувлар ташкил этган янги телеканал ташкил этилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Аввал бошданоқ янги канал биринчи канал билан муваффақиятли равишда рақоботлаша бошлади, бир қанча параметрлар бўйича эса ўз устунликларни намойиш қилди. Бу айниқса ахборот дастурлари мисолида аён бўлди. Анъанавий-барқарор «Ахборот» дастури билан таққослаганда янгилик, тезкорлик, кескинлик, эфирни ташкил этиш ва материалларнинг замонавийлиги жиҳатидан «Ёшлар» канали устунлик қила бошлади. Материалларни беришдаги кескинлик, янги мавзулар ва жанр шаклларини излаш, кўрсатувларни олиб боришнинг динамик тузилиши, замонавий телевизион эстетика – буларнинг барчаси «Ёшлар» каналига нафақат ёшлар орасида, балки жамиятнинг кенг қатламлари орасида тезликда оммавийлашиш имконини берди. Телевидениенинг 2000-2005 йиллар мобайнида кундалик кўрсатувлари мавзуларини таҳлил қилиш маданият, замонавий ва анъанавий санъат тўғрисидаги сюжетларнинг умумий ҳажми бутун эфир вақтининг камида тўртдан бир қисмини ташкил этиши ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. Агар бунга бадиий фильмлар, театр спектакллари ва концертлар транцляцияси, телеспектакллар, бевосита студиянинг ўзида мусиқачилар ва хонандаларнинг чиқишлари қўшиладиган бўлса, Ўзбекистон телевидениеси умумий кўрсатувларининг ярмидан ортиғи бадиий ва бадиий-ахборот дастурларидан иборат деб ишонч билан айтиш мумкин. Бундай ҳажм ва маданий-бадиий мавзулар блоки кўрсатувлари корпусининг маърифий йўналиши Ўзтелерадиокомпания фаолиятида таълимий-маърифий тенденция устуворлиги тўғрисидаги хулосага келиш имконини беради. У ёки бу кўрсатувнинг маърифий даражаси белгиланиши унинг форматига, муаллифлар томонидан танланган жанрга боғлиқдир. Жанр идеал олганда ифодалаш шаклини, ижодий саъй-ҳаракатларнинг йўналтирилганлигини тақозо этади. Маълумки, жанрнинг белгиланганлиги, «буюртма берилганлиги» томошабиннинг идрок этишига таъсир кўрсатади. Бироқ айнан «жанрнинг белгиланганлиги» умуман олганда замонавий телевидениеда, маданият ва санъатга бағишланган кўрсатувларга нисбатан эса айниқса энг кўп мўжмаллик ҳисобланади. Чунки улар санъат ва публицистикани ўз ичига оладиган чегара мавзули сегментида жойлашган. Энг ёш телевидение яратилгунга қадар пайдо бўлган кўплаб жанрларни ҳам ўз ичига олади. Бу жанрларнинг айримлари адабиёт ва журналистика учун, бошқалари кинематография ва театр учун умумий ҳисобланади. Телевидениенинг табиати ижодий фаолиятнинг ҳар хил жанрларини синтезлаштиради. Булар режиссура, журналистика, санъатшунослик, операторлик ишлари ва томоша санъати тизимининг бошқа мутахассисликларидир. Ушбу хусусият телевидениенинг санъат билан фаол ҳамижодкорлиги ҳақида сўз юритиш имконини беради. Телевидение бошқа санъатларда жамланган жанрлардан фаол фойдаланишдан ташқари алла қачонлардан бери ўз жанрларини ҳам яратади. Ушбу жанрлар фақат шартли равишда қабул қилинган жанрлар таснифига бўйсунади. Масалан, бадиий кўргазма очилиши ҳақидаги сюжетни қандай тавсифлаш мумкин. Ушбу сюжетда репортаж элементлари, рассом билан интервью, санъатшуноснинг шарҳлари, бошловчининг баҳоси элементлари мавжуд. Буларнинг барчаси репортаж олиб борувчининг лирик интонациялари билан уйғунлашган. Амалий вазиятда суратга олинган интервьюни уй интерьери фонида суратга олинган суҳбатдан қайси жанр принципи бўйича фарқлаш мумкин? Кўпинча йирик рассом ёки ёзувчи ҳақидаги кўрсатув ўша рассом ҳақидаги телефильмдан жуда кам фарқ қилади. Бундай кўрсатувлар бадиий асос Ўзбекистон телевидениеси учун асосий белги эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бу нафақат телевидение тили билан, балки Ватан телевидениеси анъналари билан белгиланади. Жанрлараро алоқалар, жанр элементларининг транформацияси ва ўтиши, шундай қилиб, замонавий телевидениенинг характерли хусусияти ҳисобланади. Бошқа томондан, улар орқали маданият ва санъат тўғрисида кўрсатувлар яратиладиган ва ахборот, таҳлилий, бадиий-публицистик жанрларга ажратиш мумкин бўлган етарлича аниқ бўлган жанр гуруҳлари мавжуд. Маданий ҳаётнинг тўлиқ манзарасини яратиш учун воқеалар, фактлар, шахслар тўғрисидаги ахборот ҳам, ушбу ахборотнинг таҳлили ҳам бир хилда муҳим ва зарурдир. Ахборот ва таҳлил ўртасидаги мутаносиблик маданият тўғрисидаги кўрсатувларни яратиш вазифасига кирадиган телевидение таҳририятларининг ижодий салоҳияти қўзғатувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Маданий ҳаёт фактлари ва воқеалари тўғрисидаги долзарб ахборот энг «соф» кўринишда ҳар куни томошабинлар эътиборига «Ахборот», «Давр», «Пойтахт» ахборот дастурлари орқали мунтазам равишда ҳавола қилинади. Ахборот дастурларида маданият ва санъат тўғрисидаги мавзулар Ахборот дастурлари ҳар қандай телеканал кўрсатувларининг асосини ташкил этади. Ахборот дастурининг тузилишига, ахборотнинг хусусиятига қараб телеканал ҳақида бир фикрга келиш, унинг мафкуравий йўналишини белгилаш мумкин. «Ахборот – ҳар қандай каналнинг ташриф қоғози», деб ҳисоблайди телевидение тадқиқотчиси Г.В.Кузнецов. Ҳар куни Ўзбекистонда юзлаб маданий ҳодисалар юз беради. Булар – кўргазмалар, спектакллар ва кинофильмлар премьераси, йирик санъат арбоблари юбилейлари, ижодий кечалар, илмий йиғилишлар ва конференциялар, янги маданият муасссаларининг очилиши, ҳар хил даражадаги маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Ушбу воқеаларнинг энг муҳимлари, мамлакатнинг энг яхши ижодий кучларини ва етакчи маданият институтларини ўзида жамлаган давлатнинг пойтахти, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бундан ташқари мамлакатда ҳар куни сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаётда ижтимоий жиҳатдан аҳамиятлироқ бошқа воқеалар юз беради. Булар ҳам ахборот дастурларида ўз аксини топиши керак. Телевидение бир вақтнинг ўзида оммавий аудиторияга эга бўлган ҳолда, ахборотнинг тўлиқлиги жиҳатидан босма матбуот билан рақобатлаша олмайди. Агар кундалик газета мамлакатнинг турли минтақаларидаги маданий ҳаёт ҳақидаги беш-олти материални эълон қила олса, телевидениенинг бундай имконияти йўқ. Одатда, эфир вақтининг 3-4 дақиқасида, ахборот дастурининг сўнгида маданият тўғрисидаги битта, нари борса иккита сюжетни бериш мумкин. Ушбу сюжетлар қандай танланди? Биринчи навбатда воқеа ўзининг ижтимоий аҳамиятига кўра танланади. Одатда, бу мамлакатнинг етакчи маданият муассасалари иштирок этган умумдавлат даражасидаги маданий тадбир, ёхуд замонавий санъатнинг ривожланиши учун фавқулодда катта аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлади. Масалан, мамлакатнинг барча театрлари иштирокида Амир Темир таваллудининг 660 йиллигига бағишланган республика театр фестивали, ўрта асрларнинг буюк рассоми Беҳзод юбилейи доирасида ўтказилган халқаро илмий конференция, «Шарқ тароналари» мусиқа фестивалининг кунлик телекундалиги, консерваториянинг катта залида Маданият жамғармаси томонидан ташкил этилган ёш истеъдодлар концерти кино музейининг очилиши - бу ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар, шубҳасиз, ахборот дастурлари ҳамма вақт ижтимоий аҳамиятли воқеалардир. Бугунги кун учун муаммоли ва долзарб бўлмаган воқеалар иккинчи тоифага тегишли бўлади. Буларга – ўзбек маданиятининг ривожланишига катта ҳисса қўшган санъат арбобларининг юбилейлари, рассомларнинг шахсий кўргазмалари, танловлар ва санъатнинг ҳар хил турлари кўриклар мисол бўла олади. Ниҳоят, маданий ҳаётнинг кўпдан-кўп фактлари, кундалик бадиий жараён учинчи тоифага тегишлидир. Ташаббус кўрсатиш, кундалик маданий ҳаётдан қизиқарли фактлар, воқеалар ва муаммоларни қидириш ва топиш янгиликлар дастурлари журналистлари ва шарҳловчиларининг тўғридан-тўғри вазифасидир. Бу айниқса «Ёшлар» каналининг «Давр» ахборот дастурига тегишлидир. «Давр» ахборот дастури ўзининг маданият рукнида санъатда ёшларнинг масалаларини ёритишга, санъат тўғрисидаги одатдаги, маданий ҳаётнинг анъанавий тасаввурлар доирасидан ташқарига чиқадиган фактлари ҳақида хабар беришга даъват этилган. Бундай ҳоллар кўпинча ҳали ижодкор арбоблар томонидан эътироф этилмаган ёш изланувчан авлод билан юз беради. Ёш истеъдод, ёш авлоднинг ижодий салоҳияти ҳақидаги ҳар қандай ахборот бизнинг кўз ўнгимизда ўзининг ўтмиши билан фахрланибгина қолмасдан, балки янги, ёш ижодий шахслар туфайли бойиётган жонли, бой, энг асосийси сермаҳсул маданиятнинг тарғиботчиси бўлиб хизмат қилади. Ахборот дастуридан санъатнинг янги фактларини теран ва ҳар томонлама таҳлил қилишни талаб қилиб бўлмайди – унинг вазифалари ва мақсадлари бошқа. Бироқ ҳатто ахборот ҳам томошабинларнинг маданиятдаги янгиликлар ва хилма-хилликлар ҳақидаги умумий тасаввурини кенгайтирибгина қолмай, балки бу тасаввурнинг ривожланишига кўмаклашади. Бугунги кунда барча вилоятларда, шунингдек Қорақалпоғистонда минтақавий телерадиокомпаниялар мавжуд. Марказий телевидение ва вилоят каналларининг фаол ўзаро ҳамкорлик қилиши янгиликлар дастурининг маданий-бадиий мавзулари доирасини жиддий равишда кенгайтириши ҳамда мамлакатнинг турли минтақаларида юз бераётган маданият воқеаларининг оммалаштирилишига кўмаклашиши мумкин. Бундай ҳамкорлик нафақат телевидение, балки маданий ҳаёт учун ўринлидир. Бундан республикамизнинг барча жойларида истиқомат қилаётган санъат шинавандалари ва ижодкор инсонлар баҳра олади. Телевидение уларга эътироф этилиш ва машҳур бўлишда кўмаклашиши мумкин. Бу соҳада телевидение ҳақиқатдан ҳам кашф қилувчи бўлиши ва истеъдодли кишиларнинг ижодий ўсишига кўмаклашиши мумкин. Замонавий Ўзбекистоннинг хилма-хил маданий ҳаётидан танлаб олиш мумкин бўлган жиҳатлар тўлиб ётибди – пойтахтда ҳам, минтақаларда ҳам ҳар куни етарлича қизиқарли бўлган маданият воқеалари юз беради. Янги воқеалар ва фактларни излаш, даврнинг руҳини ҳис этиш маданиятга доир ахборотнинг муҳим жиҳати, журналистнинг бурчидир. Ахборот дастурлари таҳририятлари олдида ҳар бир материалнинг мазмуни ва уни узатиш шакли, қамраб олиш кенглиги ва бадиий воқеаларни танлаш принциплари тўғрисидаги масала, шунингдек «Маданият ва санъат» рукнининг «ўз қиёфаси» бўлиши кераклиги ҳамма вақт кун тартибида туради. Телевидениенинг ахборот дастурларида ҳар куни мамлакат маданий ҳаёти хроникаси кузатиб борилади. Табиийки, маданият соҳасида юз бераётган барча воқеалар унда ўз аксини топиши мумкин эмас. Бунинг устига ахборот дастурларининг вазифаси санъат масалаларига бағишланган махсус кўрсатувларга қараганда бошқача. Санъатга бағишланган махсус кўрсатувларда бирор-бир бадиий ҳодиса, маданий ҳаёт воқеаси сифатидагина эмас, балки диққат-эътибор қилиш ва таҳлил қилишга сазовар воқеа сифатида берилади. Телевидениеда «таҳлил» тушунчаси фанда қабул қилинганига қараганда бирмунча бошқача маънога эга. Телевизион кўрсатувдаги таҳлил – бу маданий ҳаёт факти сифатида санъат ҳодисаси тўғрисида шунчаки ахборот беришдан фарқ қилган ҳолда уни ҳар томонлама ва батафсилроқ кўриб чиқишдир. Таҳлилий кўрсатув шахсни бўрттириб кўрсатишни, мунозаравий жиҳатларни, янги қирраларни ва турлича нуқтаи назарларни аниқлашни, яъни санъат тўғрисидаги аниқроқ гапни тақозо этади. Шундан оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Чунки ҳатто газетадаги таҳлилий мақола ёки тақриздан фарқ қилган ҳолда телевидениенинг ўзига хослиги чўзиқликни ва «илмийликни» кўтармайди. Замонавий санъат тўғрисидаги кўрсатувлар эфирга чиқадиган тўрт форматни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу, биринчидан, томошабинларни санъатдаги янгиликлар билан таништирадиган мунтазам бериб бориладиган, деярли ҳар куни намойиш қилинадиган кундалик туркум. Одатда, бундай туркумларни яратувчилар воқеалар тўғрисидаги соф ахборот доирасидан ташқарига чиқишга ва кўрсатувга таҳлилий материлларни жалб қилишга интиладилар. Санъатдаги йирик шахсларга бағишланган шакли ва жанрига кўра хилма-хил ижодий портретлар иккинчи типга тегишлидир. Бундай кўрсатувларда, одатда, студияда олинган лавҳалар ва натурада олинган суратлар, кинохроника комбинация қилинган ҳолда намойиш қилинади. Ҳамкасблар, танқидчилар, ҳаётдаги яқин одамлар кўрсатув қаҳрамони тўғрисида ўз фикрларини билдирадилар. Бундай кўрсатувлар кўпинча (бироқ ҳамма вақт эмас) ёднома тусига эга бўлади, яъни ҳаётдан кўз юмган кишилар ҳақида ҳикоя қилинади. Учинчи типи – кенгайтирилган интервью бўлиб, унга кўрсатувни олиб борувчининг замонавий маданиятнинг таниқли сиймоси – ёзувчи, рассом, актёр, режиссёр, санъатшунос олим билан суҳбат асос қилиб олинади. Ниҳоят кўрсатувларнинг тўртинчи типи – муаммоли-мавзули давра суҳбати. Бундай типдаги кўрсатувда одатда кўрсатувни олиб борувчимодератор, эксперт мутахассислар ва фаол, қизиқувчан омма қатнашади. Олдин аниқлаб олинган мавзу ҳақида мунозара қилиш ёки замонавий санъатнинг у ёки бу долзарб муаммосини муҳокама қилиш бундай кўрсатувларнинг ўзагини ташкил этади. Телевидение учун типик бўлган бундай кўрсатувларнинг варинтлари кўп. Масалан, интервьюнинг турли хиллари мавжуд – воқеа жойидан репортаж ичидаги интервью, бошқа кўрсатув ичидаги интервью (бундай интервьюлар эрталабки «Ассалом, Ўзбекистон» дастурида кўп). Хилма-хиллиги муаллифларнинг ижодий фантазиясига ва материалнинг ичига чуқур кириб бориш даражасига боғлиқ бўлган типик кўрсатувлардан ташқари оригинал кўрсатувлар ҳам мавжуд. 1996 йилда бундай ўзига хос кўрсатув Ўзбекистон телевидениесининг биринчи каналида эфирга берилар эди. Ўша вақтда хронометражи унча катта бўлмаган «Ҳайрат» дастурини танқидчи Раҳмон Қўчқор олиб борар эди. Санъат тўғрисидаги ажратиб кўрсатилган кўрсатувлар типларидан биринчи учтаси Ўзбекистон телевидениеси маданий - ахборот кўрсатувларининг асосий корпусини ташкил этади. Учинчи тип форматдаги кўрсатувлар ҳозирча йўқ, бироқ улар ҳақида гапирмаслик мумкин эмас: олдинга қўйилган вазифа – ижодий ҳаётнинг телевидение томонидан муқобил акс эттирилиши билан боғлиқ равишда кўрсатувларнинг ушбу типи айрича диққат-эътибор беришни талаб этади. 90-йиллар биринчи ярми кўрсатувларида шахс ва давр 90-йиллардан бошлаб бадиий-публицистик дастурлар соҳасида адабий мавзулардаги кўрсатувлар асосий ўринни эгаллади. Яқин тарихий даврга, 20йилларнинг биринчи ярмига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбек адабиётининг қатағон қилинган Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир сингари арбоблари эфирнинг бош қаҳрамонларига айланди. 90-йиллар бошида адабий кўрсатувлар ушбу шахсларнинг мамлакат янги тарихига қайтиши жараёнини акс эттирди. Ушбу ёзувчиларнинг фожиаларга тўла ҳаёти ва асарларининг мураккаб тақдирига бўлган қизиқиш катта эди. Таниқли адабиётшунослар Н.Каримов ва О.Шарафиддинов адабий кўрсатувларда тез-тез қатнашар эди. Улар ҳам муаллиф, ҳам кўрсатувни олиб борувчи, ҳам таклиф этилган экспертлар ролини бажаришар эди. Қатағон қилинган ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги материаллар ўша вақтдаги газета ва журналлар саҳифаларида тўлиб-тошиб ётган бўлса ҳам кўрсатувни олиб борувчиларнинг шахси туфайли кўрсатувларга бўлган қизиқиш заррача пасаймади. Мавзуни чуқур билиш ўзини эркин тутиш, камера олдида фикрини бир жойга жамлаш ва ўйлаш, ўз фикрини лўнда ифодалаш билан табиий равишда қўшилиб кетди. Ушбу ҳолатда профессионал жиҳатдан олганда «бошловчи» ибораси шиддатли О.Шарафиддиновга камроқ ва ўзини вазминроқ тутадиган Н.Каримовга нисбатан янада камроқ мос келар эди. Униси ҳам, буниси ҳам телетомошабинларда қандай таассурот қолдираётганлиги ҳақида заррача ўйлаб ўтирмас эди. Улар учун энг асосийси ўзларининг шахсий фикрини айтиш, ўзбек адабиётининг фожиали даври ҳақидаги ўз мулоҳазларини билдириш асосий ўринда турар эди. Буни журналлар ва газеталар саҳифаларида эмас, балки улкан омма олдида айтиш улар учун муҳим эди. Кўпчилик адабий кўрсатувлар тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кўрсатувларнинг янада самарали бўлишини таъминлар эди. Мавзуга, дастлаб ўзбек адабиётидан ўчириб ташланган, сўнгра яна унга қайтарилган одамларнинг ҳаёти ва ижодига бўлган беҳад қизиқиш туфайли телевидениедаги студия билан телетомошабинлар оммаси ўртасида маънавий яқинлик келиб чиқар эди. Телевизион мулоқотнинг ўзига хослигини зукколик билан ҳис этган мутахассислар туфайли Н.Каримов ва О.Шарафиддинов иштирокидаги кўрсатувларда ушбу тарихий даврга хос бўлган маданий қатлам ёрқин намоён бўлди. Ўз умрини яшаб бўлган собиқ тузум қадриятлари ўрнига санъатда янги ғоявий мезонлар шаклланди. Аввалги мафкуравий принциплар билан боғлиқ бўлган муаммолардан узил-кесил халос бўлиш учун уларни айтиш керак эди – бу нуқтаи назар адабий кўрсатувларда белгиловчи ўринга кўтарилди. Адабий маҳорат, ижодий услубнинг ўзига хосликлари, у ёки бу асарнинг бадиий хусусиятлари мавзуси иккинчи ўринга тушиб қолди, ёки бўлмасам умуман кўтариб чиқилмади. Кўрсатувга таклиф этиладиган С.Аҳмад, П.Қодиров, Т.Малик, Мирмуҳсин ва бошқалар адабий маҳорат деталлари ҳақида эмас, балки асосан ўтган давр қийинчиликлари, ўзбек адабиётининг ривожи тўғрисида гапирдилар, кўрган - кечирганлари ҳақида ўртоқлашдилар. П.Қодиров ўзининг «Юлдузли тунлар» романи бошидан кечган изтиробли тафсилотлар ҳақида гапириб берди. Ёзувчи Бобур ҳаётига бағишланган ушбу китоб яратилиши ва эълон қилиниши йўлида шўролар даврида кутилмаган тарзда пайдо бўлган муаммолар ва тўсиқлар тўғрисида алам билан сўзлади. С.Аҳмаднинг Сталин режимининг охирги йиллари тўғрисидаги хотиралари кенг омма учун кутилмаган янгилик бўлди. Бу даврда Т.Тўла, Шуҳрат, Мирмуҳсин каби ёзувчилар очиқ-ошкора бўлмаган расмий қатағонга учради. Адабиёт тарихидаги «оқ доғлар» ни тўлдириш, холисона баҳоларни тиклаш телевидениенинг устувор вазифаси эмас ва принцип жиҳатидан бундай эмас. Телевидение янги билимларни, маданият тарихидан мутахассисларга ва тор доирадаги профессионалларга маълум бўлган янги билимлар ва фактларни оммалаштирувчи вазифасини бажарар эди. Телевидениемиз ривожланишининг унчалик узоқ вақтни ўз ичига олмаган ушбу давридан олдин ҳам, кейин ҳам вақт категорияси ўша йиллардаги адабий кўрсатувларда бўлгани сингари ўзи учун шунчалар табиий бўлган динамик ривожланишни бошдан кечирмади, дейиш мумкин. Тарих инсонлар тақдирининг ҳақиқати билан драматик, вақт – динамик категория, замонавийлик билан чўлғанган ва замонавий ҳаётнинг мураккаб жараёнларига дахлдор бўлган замондошлар кўзи билан кўрилган ўтмиш эса бугунги ҳаётмизнинг ажралмас қисми ҳисбланади. Энг яхши адабий дастурларнинг ушбу лейтмотиви телевизион режиссуранинг йирик устаси Маҳкам Муҳамедов ижодида, у томонидан яратилган Қ.Муҳаммадий ва А.Мухтор каби ёзувчи-шоирлар ҳақидаги кўрсатувларда ёрқин намоён бўлди. Ўз уяси томон оҳиста пастлаб учаётган лайлак - Ўзбекистон халқ ёзувчиси А.Мухтор ҳақидаги кўрсатув мана шу кадрдан бошланади. Шарқда кенг тарқалаган ҳаёт рамзи сифатидаги лайлак образи аниқ олинганда ушбу кўрсатув матнида ўзгача мазмун касб этган. Ёзувчи ўз ёзув хонасида суратга олинган, у хона деразасидан осмонда парвоз қилаётган лайлакка тикилиб турибди. Бутун кўрсатув давомида ҳали касалдан бутунлай фориғ бўлмаган кўрсатув қаҳрамони бирор оғиз гап гапирмайди. Режиссёр бундай камданкам учрайдиган ва ёзувчи кадрда «сукут сақлайдиган» иложсиз вазиятдан ҳайрон қоларли, ўз драматизми билан қаттиқ таъсир кўрсатадиган бадиий самарадорликка эришади. А.Мухтор курсида енгил эгилганича ўзи турли йилларда ёзган шеърларни тинглайди. Ўрта тархнинг эски фотосуратлар билан енгил монтаж қилиниши ёзувчининг ҳорғин ва диққат билан тикилиб турган кўзлари намойиш қилинган йирик кадрлар билан қўшиб олиб борилади. Ушбу кўзларда маъқуллаш шубҳа билан, шубҳа ярим жилмайиш, кулги – жиддийлик билан алмашади. Қайсидир дамда шоир ўз шеърларини тинглар экан ўз ҳаётини қайта бошдан кўз ўнгига келтираётганлигини сезиб қоласан киши – ёшлик унинг кўзларида сал кинояли кулги билан, етуклик – шубҳалар, ютуқлар қувончи ва омадсизлик қайғуси билан ўз аксини топади... Қаршида ўтирган, шеърларни ўқиётган ёш йигит эса ўтган умрнинг муюлишлари бўйлаб хотиралар сўқмоғидан олиб ўтаётган йўл бошловчига қиёсланади. Шоирнинг охирги маъқулловчи кўз қарашида яшаб ўтилган ҳаёт ҳақида унга эслатгани учун миннатдорчиликнигина эмас, балки ўз ҳаётини бежиз яшамаганлигидан қониқишнинг қандайдир белгисини сезиш мумкин. Сўнгги марта деразадан ташқарига назар ташлаш. Шеър ўқиган ёш йигит дарахтларнинг кузги япроқлариаро аста-секин кўздан ғойиб бўлади. Йўл уни қаерларга бошлар экан? Узоқ ёшлик йилларигами ёки бўлғуси авлодлар хотирасигами? Буни фақат ўз уяси томон оҳиста учиб бораётган лайлак билади... Қисқа ва яхлит, композицион жиҳатдан тугалланган сюжет ўзида режиссёрнинг шоир шахсига ўзига хос тарзда ёндошганлиги, М.Муҳамедовнинг ҳайрон қоларли назокатлилиги ва юксак режиссёрлик маданияти туфайли ижодкорнинг тақдирида вақт тўғрисидаги драматик мулоҳазаларни сингдирган. Бир неча йилдан кейин режиссёр мавзуга қайтади, сюжетни А.Мухтор ҳақидаги хотиралар билан кенгайтиради. Сўнгра кинорежиссёр Р.Ботиров ёзувчи тўғрисидаги ҳужжатли фильмни суратга олади. «Умр дафтари» деб номланган икки қисмли яна бир кўрсатув яратилади. Кўрсатувда А.Мухторни ҳаётлик вақтида яхши билган қаламкаш сафдошлари А.Орипов, С.Аҳмад, О.Шарафиддинов, Э.Аъзам ва бошқалар Асқад Мухтор шахси ва ижоди тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Ёзувчи меҳнати ҳақидаги самиий ва теран мулоҳазаларда, ҳамкасбларнинг хотираларида ёзувчи шахси бутун қирралари билан очиб берилади. Лекин барибир ... на ҳужжатли фильм ва янги телевизион кўрсатувлар хронаметражи катта эканлиги, на кадрда таниқли ўзбек ёзувчилариинг намоён бўлиши 1995 йилда М.Муҳамедов маҳорат билан бажарган «Умр» деб аталган кичик сюжетдан эсиб турган маънавий куч-қудратнинг ўрнини боса олмади. Ушбу сюжетдан олинган ифода кучи юқоридаги парчалардан кейинги кўрсатувларда фойдаланилганлиги, улар А.Мухтор ҳақида телемемуарларнинг ўзагига айланганлиги бежиз эмас. Ўзбекистон маданияти ривожланишига катта ҳисса қўшган санъат арбобларининг жонли образларини сақлаб қолиш йирик шахслар иштирокидаги кўрсатувларнинг яна бир маъно-мазмунини, яна бир муҳим вазифасини ташкил этади. Агар кўрсатувнинг «қурилиш материали» га оилавий альбомдан олинган эски фотосуратлардан ташқари ҳужжатли хрониканинг «жонли» кадрлари монтаж қилинган бўлса, бадиий ифодавийлик, маънавий алоқа самараси неча марталаб ошади. Кўрсатув муаллифлари бундай кадрлардан фойдаланиши мумкин бўлган фақат иккита ресурс мавжуд. Санъат арбоблари тўғрисидаги ҳужжатли фильмлар – бироқ ҳаётлик вақтида санъат арбобларининг ижодий фаолиятига бағишланган шахсий фильмлар яратилаверилмайди. Ва ушбу санъат арбоблари иштирокидаги эски телекўрсатувлар, бундай кўрсатувларнинг кўпчилиги, афсуски, техник ва молиявий сабабларга кўра телевидение архивида сақланиб қолмайди. Жумладан, 1996 йилда Раҳмон Қўчқор бошловчилик қилган «Ҳайрат» муаллифлик кўрсатуви ҳам сақланиб қолмаган. Моҳият эътибори билан бу ҳақиқатдан ҳам санъат тўғрисидаги биринчи муаллифлик кўрсатуви эди. Жўшқин, ҳиссияти кучли Р.Қўчқор жаҳон шеъриятининг энг яхши асарлари, Т.Ман, Г.Маркес, М.Пруст романлари, Рембо ва Г.Лорка поэзияси ўзбек тилига таржима қилиниши зарурлигини ҳаяжон билан уқтирар эди... Ўзининг мумтоз ва замонавий ғарб шеъриятидан қилган ажойиб таржималарини ўзига хос артистлик билан ўқиб айтиб ўтилганларни исбот қилар эди. Ўзимизнинг ва хорижнинг ёзувчи ва шоирлари ҳақидаги унча катта бўлмаган, ҳиссий-шахсий, ўзига хос дастур бир неча марта эфирга чиқди ва ушбу форматда бошқа тикланмади. 60-йиллардан кейин яшаган «телевидение орқали ўтган» бадиий маданият сиймоларига қараганда ҳали телевидение бўлмаган 30-50-йилларда яшаган ўзбек санъатининг йирик сиймолари ҳақидаги хроникал-ҳужжатли кадрлар кўпроқ сақланиб қолган. 60-80-йилларда телекўрсатувлар ёзувлари, шу жумладан таниқли ёзучилар, актёрлар, рассомлар, бошқа санъат арбоблари иштирокидаги кўрсатувлар ёзувлари плёнкалари ёқиб юборилар эди. «Ишлаб чиқариш» жараёни мана шу тахлитда қурилган эди, мана шу сабабли архивда жуда кам материал сақланиб қолган. Бунинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. Ахборотнинг рақамли манбалари имкониятлари телевидениега замонавий ўзбек бадиий маданияти сиймоларининг жонли образлари муҳрланиб қоладиган ноёб архив яратиш имконини беради деб умид қилиш мумкин. Ватан маданияти сиймолари тўғрисида кўрсатув тайёрлашда келиб чиққан ушбу хусусий муаммо томоша санъатлари – театр ва кинематографияга камроқ даражада тегишлидир. Режиссёрларга нисбатан муаммонинг кескинлиги қай бир даражада улар томонидан яратилган спектакллар ва кинофильмлар орқали компенсация қилинади. Актёрлар ушбу парчаларда «жонли» ҳолда ҳозир бўладилар. Давр ва шахс муаммосининг ўзи эса кинематография ва театр санъати ҳақидаги кўрсатувларда ўзига хос ва турлича намоён бўлди. Санъатнинг ушбу томоша турларини идрок этиш андозалари одамлар онгида етарлича мустаҳкам ўрнашиб қолган. Театр остонасини ҳатлаб ўтган кишининг ҳис-туйғулари кинотеатрга қадам қўйган одамнинг ҳистуйғуларидан фарқ қилади. Театрдаги муҳит бирмунча тантанавор, кинотеатрдаги муҳит эса бирмунча эркинроқ ва одатий. Театр – қаср – киши руҳиятини мутаассибликка чоғлайди, кинотеатр – замонавий ҳаёт динамикасига томон буради. Технологик кинематограф ижодий табиатининг ўзи театрнинг белгиланган ва умум томонидан қабул қилинган қоидалардан фарқ қилган ҳолда ҳам суратга олиш жараёнида, ҳам натижаларига кўра кўпроқ бадиҳали-олдиндан билиб бўлмайдиган алфоздадир. Идрок қилишнинг ушбу хусусияти телекўрсатувлар мазмуни ва шаклида турлича акс этди. Кинокўрсатувлардаги эркин бадиҳагўйлик ҳам кинематография табиатига, ва ҳам энг асосийси, 90-йиллар биринчи ярмидаги ўзбек киноси реалликларига ҳамоҳанг бўлди. Янги фильмлар етарлича кўп яратилганлигига қарамай, ўша йиллар кинотанқидчилари уларга баҳо беришда фаоллик кўрсатдилар. Жумладан, таниқли киношунос Д.Тешабоев «Замонавий кино режиссёрлигининг ривожланиш йўллари» деб номаланган батафсил мақоласида ўзбек киноматографиясининг асосий тенденцияларини таҳлил қилади. У янги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитларда ўзбек киноси одида пайдо бўлган бир қанча муаммоларга эътиборни жалб қилади. Муаллиф конъюнктурали кинонинг «қўпол схемативлиги» муаммосини алоҳида ажратиб кўрсатади, унги профессионал ва бадиий мезонларни зид қўяди. У Й.Собитов, С.Бобоев, Назармуҳамедов, З.Мусоқов каби режиссёрларнинг ишларини ижобий баҳолаган ҳолда давом этади «... бироқ, ушбу фильмларни ҳамма вақт ҳам юксак профессионал даражада бажарилаверилмаган жиноий ва фош қилувчи картиналар оқими сиқиб қўймоқда... Бизнинг ботқоқликка ботиб қолган кинематография аравамизни илгари силжитиш зарур». Кинотанқидчининг мулоҳазалари ўз пафосига кўра ишонарли. Уни ўзбек кинематографиясининг ўша йиллардаги ҳаракатини белгилаб берадиган икки оғиз сўзда – ўзгаришларни кутишда ифодалаб бериш мумкин. Ўша реалликлар, бироқ специфик телевизион вариантда киношунос Ҳ.Акбаров олиб борадиган кинокўрсатувларда пайдо бўлди. Ушбу кўрсатувлар пафосини юқорида айтиб ўтилган санъатшунослик мақоласи пафоси билан бемалол қиёслаш мумкин. Эҳтимолки, бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас – у ёки бу фильмга баҳо бериш борасида кўпинча ҳар хилликлар келиб чиққан бир вақтда кинематографияда туб ўзгаришлар зарурлиги кайфияти ва уни тушуниш умумий эди. Киножараёни ҳақидаги санъатшунослик мақоласини ушбу жараён телевидениеда қандай акс этиши билан қиёслаш телекўрсатувларнинг имманент табиатини бўрттириброқ аниқлаш имконини беради. Мақола далилланган, концептуал ва композицион жиҳатдан пухта. Кино ҳақидаги кўрсатувлар бадиҳагўйликкка асосланганлиги, саволлар ва уларга берилган жавоблар олдиндан тайёрланмаганлиги билан фарқ қилар эди. Таҳлилий санъатшунослик иши бир мантиқли, мазмунан йўналтирилган, ушбу ўринда мутахассисларга қаратилган. Кўрсатув – диалогли. Кино профессионалларининг студиядаги диалоги азалдан унда кенг аудиториянинг жалб этилишини тақозо этади. Баъзан ушбу диалоглар олдиндан тайёргарликсиз эфирга узатилгандек, бамисоли одамлар нимага таклиф этилганликларидан бехабар ҳолда ҳозиргина студияда учрашгандек тасаввур пайдо бўлади. Бироқ тезда ушбу тасаввурнинг ўрнини қизиқиш эгаллайди – профессионалларнинг ҳамма вақт ўз ишлари ҳақида айтадиган гаплари топилади. Кўрсатувни олиб борувчи қизиқиб кетган экспертни тўхтатиб қўядиган, эксперт эса олиб борувчининг гапини тузатадиган ёки унинг сўзлари билан келишмайдиган замонавий телевизион мулоқотнинг бундай типи «қатъий» таҳрир қилинган сценарий бўйича кўрсатувлар одатий ҳол бўлган биринчи канал учун ҳали характерли эмас эди. Иккинчи томондан, Ҳ.Акбаровнинг кинокўрсатувлари замонавий тадрижий ўсиб борадиган ҳодиса сифатида кино санъатининг одатда томошабинлар томонидан идрок қилиниши билангина эмас, балки давр реалликлари билан ҳам баҳс юритар эди. Киножараёнида ҳали нуқтаи назарлар аниқ белгилаб олинмаган, ижтимоий фош қилувчи мавзулар тугаганлиги аниқ кузатилар, аниқ йўналишлар мавжуд эмас эди. Д.Тешабоев 90-йиллар биринчи ярми ўзбек кинематографияси ривожланиш якунлари ҳақида ёзган эди. Ҳаётбахшлик, давр реалликларини англаб олишга интилишга уриниш, ҳеч бўлмаганда битта кино асари мисолида ҳозирнинг ўзида вазиятни тушуниб олиш хоҳиши билан қўшилиб кетган ушбу гангиш замонавий кино тўғрисидаги кинокўрсатувларда жонли бадиҳагўйлик ва олдиндан тайёрланмаган диалогларда ўз аксини топди. Томошабинларнинг кинога бўлган қизиқиши кескин пасайиб кетган вазиятда ахборот бериш ва оммавийлаштириш параметрларини жонли қўшиб олиб борадиган телекўрсатувлар «ўзгаришларни кутиш» даврига ҳамоҳанг эди. 90-йилларнинг биринчи ярмида телевидение театр санъатини идрок қилиш андозаларига тузатиш киритди. Ушбу андозалар «Театр ва давр» кўрсатувлар туркумида узоқ вақт ҳукмронлик қилди. Ушбу кўрсатувни 80йиллар иккинчи ярмида ва 90-йиллар бошида Э.Мусаев олиб борар эди. Давр илгари сўрган ўзгаришлар театр санъатида маънавий меросни ўзлаштириш, драматургия, режиссура, сценография муаммолари билан боғлиқ янги эстетик муаммоларни ўз ичига олар эди. Бироқ ўша йиллари театрда деярли ҳар куни юз берадиган воқеалар оқимидан «Театр ва давр» кўрсатувининг муаллифи ва бошловчиси ўша вақтларда жуда камдан-кам учрайдиган эҳтиёткорлик билан юз бераётган янгиликларга қизиқмасдан энг одатийларини танлаб олишни маъқул кўрар эди. Ўша даврда амалиётчиларни ҳам, назариячиларни ҳам ҳаяжонлантирган долзарб муаммоларни, ўткир масалаларни силлиқлаштиришни қисман биринчи каналнинг сўзсиз расмий салобати билан изоҳлаш мумкин. Чунки «Театр ва давр» билан бир қаторда ўша йиллари айнан биринчи каналда бошқа бошловчи олиб борадиган театр туркумлари эфирга узатилар эди. О.Тожибоева томонидан тайёрланган ва олиб борилган, қатнашчилар сони унча кўп бўлмаган, хронометражи ҳам камроқ бўлган «Мулоқот» (19891991), «Актёрлар ва роллар» (1992-1994) туркумлари ўзбек театрининг долзарб муаммоларини англаб олишга қаратилган интилиши билан эътиборни жалб қилар эди. Ёш бошловчи О.Тожибоева ҳам ўз кўрсатувларига театр санъатидаги машҳур кишиларни таклиф қиларди. Унинг меҳмонлари орасида драматург М.Бобоев, У.Азимов, М.Бошбеков, актёрлар А.Рафиқов, М.Ражабов, Ҳ.Нурматов, Э.Носиров ва бошқаларни кўриш мумкин эди. Таклиф этиладиган муаллифларнинг машҳурлиги ва таниқлилиги ушбу ҳолатда очиқ суҳбат олиб борилиши учун атиги рағбат берар эди холос. Бошловчи таклиф этилган шахслар етарли эканлиги билан чекланиб қолмас эди. У ўзининг асосий вазифасини телетомошабинлар учун ушбу шахсни ва театрда юз бераётган ўзгаришлар моҳиятини чуқур тушуниш ва очиб боришда кўрар эди. Нафақат телетомошабинлар учун, балки ўзи учун очиб бериш – эҳтимол бошловчининг айрича фарқ қиладиган фазилати эди. Бошловчининг актёрлар ўйнаган ролларга, драматик асарга, замонавий театр муаммоларига самимий, сохта бўлмаган қизиқиши унинг суҳбатдошлари томонидан ҳам шунчалик бевосита ва қизиқиш билан қабул қилинар эди. Ушбу ўзаро қизиқишдан театр профессионаллари ва барча телетомошабинлар бир хилда тушунадиган мулоқот тузилар эди. Бундан чиқди телевизион студияда актёрларнинг ўзлари бир-бирларини тинглаган тақдирда саҳнадаги актёрларни томошабинлар тинглайди деган эски театр қонуни амал қилар экан. Театр санъатининг, аниқроғи «жонли театр» нинг табиати барча нарса «шу ерда ва шу он» юз бериши кераклигидан иборат. Шунингдек телевизион студияда ҳам «шу ерда ва шу он» бошловчи ва унинг суҳбатдошлари бирбирини диққат билан тинглайди, шунинг учун кутилмаганда пайдо бўлган саволларга жавоблар ҳам очиқ ва самимий эди. О.Тожибоева томонидан театр тўғрисидаги туркум кўрсатувлар 90йилларнинг биринчи ярми кўрсатувлари орасида санъат ҳақидаги телевизион мулоқотнинг энг ёрқин мисоллари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кўрсатувлардан бирида бошловчининг замонавий ўзбек театрининг ҳолати ва ривожланиши ҳақидаги саволларга маданият вазири жавоб берди. Вазир «Театр ва давр» кўрсатуви руҳида театр саҳнасидаги муваффақиятлар ва ютуқлар ҳақидаги хотиржам суҳбатга чоғланганлиги кўриниб турар эди. У молиялаштиришдаги мавжуд муаммолар, вилоят театрларининг ҳолати, муқобил театр шаклларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги тўғридан-тўғри саволлар берилганда очиғи ҳайрон бўлиб қолди. Қўйилган саволларнинг дангаллиги вазирни ана шундай дангал жавоблардан бош тортмасликка ундади ва кўрсатув бошловчи ва унинг меҳмони ўртасидаги ўзаро ҳурмат оҳангида тугалланди. Жавобларни айнан студияга таклиф этилган актёр, драматург, режиссёрдан эшитиш учун аниқ, «индивидуал» саволларни топиш, ушбу саволларни суҳбатдошига ўз вақтида бериш уқуви – театр туркумларини олиб борувчининг муҳим профессионал фазилатидир. Ушбу фазилатлар драматурглар Ш.Бошбеков ва М.Бобоев иштирокидаги кўрсатувларда бошловчига ёрдам берди. Бу кўрсатувларда театр ҳақидаги мулоқотлар шахс ва давр муаммосидан ажратилмаган эди. Ҳар икки драматург ҳозирги замоннинг ўткир маънавий масалалари кўтариб чиқиладиган ўз пьесалари билан машҳур. Драматургларнинг аввалги йиллардаги ижодий тақдири турлича кечди. Ш.Бошбеков учун ушбу йиллар расмий ва норасмий тақиқларни енгиб ўтиш йиллари бўлди. Ушбу тақиқлар унинг фақат қайта қуриш йилларида давлат театрлари саҳналарида қўйилган деярли барча олдинги пьесаларига тегишли эди. Драматург М.Бобоевнинг саҳнавий тақдири анча хайрли кечди – унинг пьесалари кўп йиллар Ўзбекистоннинг кўплаб театрларида муваффақият билан намойиш қилинди. Табийки, икки таниқли драматург билан суҳбатларда гап драматургия муаммолари ҳақида борди. 80-йиллар адабиётда энг машҳур бўлган асарлар – М.Бобоевнинг «Гурунг», Ш.Бошбековнинг «Темир хотин» пьесалари бошловчи учун фақат таянч нуқтаси, «озуқа» бўлиб хизмат қилди. Кўрсатувнинг илк дақиқаларидан бошлаб бошловчи драматургларни ҳаётда ва театрда юз бераётган ўзгаришлар тўғрисидаги кенг мулоҳазаларга «тортди». «Мулоқот» кўрсатуви муаллифларини индивидуалликлар, ижодий усуллар хилма-хиллигига қарамай, тўғрилик тўғрисидаги ўй-фикр бирлаштирди. Ш.Бошбеков “бугунги кунда ўзингга ва ўз касбингга тўғри муносабатда бўлиш талаб қилинади” деган фикрни илгари сурди. М.Бобоевнинг сўзлари ҳам унга ҳамоҳанг эди: «Бугун ижод қилишга ҳеч нарса халақит бермайди. Биз андозалардан, эски тузум занжирларидан халос бўлмоқдамиз. Агар сенда истеъдод бор экан – ўтир ва тарих бўладими ёки замонавий ҳаёт бўладими, шулар ҳақида ёз». Ушбу сўзлар 90-йиллар биринчи ярмидаги санъат тўғрисидаги энг яхши кўрсатувларнинг мотиви бўлиши мумкин. Санъат тўғрисидаги кўрсатувлар ҳажми чекланганлигига, мунтазам бериб борилмаслигига қарамай, телевидение уларнинг унча катта бўлмаган хронометражида жамиятда, бадиий маданиятда юз бераётган мураккаб жараёнларни муқобил акс эттиришга интилди. Ўзбекистоннинг таниқли санъат арбобларининг телевизион монологлари ва диалогларида ижодкор шахслар ўз тақдирини, яшаб ўтилган даврни англаб етиш ва қайта англаб етишга интилаётган ижтимоий онгдаги туб ўзгаришлар билан боғлиқ вазият акс этди. Телевизион мулоқот шакли жиддий равишда янгиланди – олдиндан тайёрланган ва пухта таҳрир қилинган сценарий тобора кўпроқ бошловчи ва экспертнинг режалаштирилмаган саволлари ва кутилмаган жавобларга, бадиҳагўйлигига ўрин бўшатиб бера бошлади. Фақат маҳорат масалалари билан чекланиб қолмаган, ижодкор шахснинг ижтимоий мазмун-моҳияти, ушбу шахс ўз асарларида акс эттириши керак бўлган давр тўғрисидаги мулоҳазалар билдирилган студиядаги суҳбатлар алоҳида қизиқиш уйғотди. Санъат тўғрисидаги энг яхши кўрсатувларда телекўрсатувлар бошловчисининг роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш тенденцияси тобора етакчилик қила бошлади. Буни нафақат энг яхши дастурлар, балки танқидийроқ баҳо бериш мумкин бўлган дастурлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бошловчининг ўз касбини чуқур билиши, мавзудан бохабарлиги, санъат муаммоларини билиши ва энг асосийси ушбу муаммоларга дахлдорлик туйғуси мулоқотга таклиф этилган ижодкор шахсларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳияти очиб берилиши имкониятларига, муҳокама қилинаётган мавзунинг томошабин томонидан идрок қилинишига жиддий равишда таъсир кўрсатди. Телевидение ихтиёрида санъат билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг кўплаб имкониятлари мавжуд. Кинофильм, театр спектакли, ранг-тасвир полотнасини ҳеч бир шарҳсиз намойиш қилиш мумкин. Уларни эфирга чиқиш олдидан ёки премьерадан ёки тасвирий санъат кўргазмасидан олиб кўрсатилган репортажда шарҳлаш мумкин. Асарнинг яратувчисини (ёки яратувчиларини) студия павильонига таклиф қилиб ёки суратга олиш гуруҳи билан биргаликда унга «меҳмонга» бориб у билан батафсил суҳбатлашиш мумкин. Ушбу суҳбатга томошабинларни ҳам таклиф қилиш мумкин. Мутахассис-экспертларни жалб қилиш мумкин. Гарчи телетомошабинларнинг ҳиссий муносабати санъатни бевосита идрок қилишда энг ёрқин намоён бўлса ҳам телевидение учун мураккаблик кўрсатувнинг охирида ўсиб боради. Бошловчи, экспертлар ва аудитория иштирокида кўрсатувни тайёрлаш ва олиб боришдан кўра кинофильм ёзилган тасмани ёки спектакль ёзувини айлантириш осонроқ. У ҳолда нима учун телевидение «томошабинларнинг тинчини» кўзлаб ўз вазифаларини соддалаштирмайди, санъат асарларини трансляция қилиш билан чекланиб қолмасдан, балки аксинча санъат арбоблари, кенг аудитория ва мутахассислар иштирокидаги жонли кўрсатувлар улушини кўпайтиради? Чунки телевидениенинг табиати ўзи шундай бўлса керак. Тайёр нарсани трансляция қилиш кўпроқ техник жараёнга тегишли, телевидениенинг табиати эса ижод қилишга эҳтиёж сезади. Томошабинлар ҳам шуни хоҳлайди. Телетомошабинга соф ҳолда томоша қилишгина қизиқарли эмас. Унга ўз фикрларини ўзига ўхшаш «оддий томошабин» бўлган бошқа одамларнинг фикри билан таққослаш у ёки бу спектаклга, кинофильмга ёки таниқли ижодкорнинг ижодига соҳа мутахассислари қандай баҳо бериши қизиқарлидир. Кўпчилик телетомошабинлар учун бадиий ижод соҳаси ўз сирларига, ўзининг махсус одамларига эга бўлган қандайдир алоҳида ҳудуд. Ушбу оламга назар ташлаш, бу одамларни кўриш, уларнинг ҳаёти ҳақида кўпроқ нарса билиш, режиссёр, бастакор, актёр ҳунарининг мазмун-моҳиятини англаб етишга интилиш ҳамма вақт қизиқарлидир. Телевидение бу одамлар билан учрашиш имкониятини беришга, телетомошабинларни ижоднинг нозик жиҳатлари билан таништиришга, уларнинг эстетик дунёқарашини кенгайтиришга қодир. Томошабинни бадиий асар яратиш жараёнига қизиқтириш, унинг эътиборини кинокартинага, театр спектаклига, тасвирий санъат кўргазмасига жалб қилиш – санъат тўғрисидаги кўрсатувларнинг муҳим вазифаси. Оддий бўлмаган ўтиш даврида жамиятнинг ўсиб бораётган истеъмолчилик эҳтиёжлари маънавий эҳтиёжлар ўсишига кўмаклашмайди. Шу сабабли бунда телевидениенинг роли жуда муҳимдир – у телетомошабинларнинг маънавий бойишга қизиқишини, у ёки бу китобни ўқиш ёки қайтадан ўқиб чиқиш, спектакль ёки фильмни кўриш, ранг-тасвир полотнасини ўз кўзи билан кўриш истагини рағбатлантиради. Замонавий телевидениенинг парадоксларидан бири мана шунда мужассам бўлган. Телевидение ўз молиявий имкониятларидан келиб чиқиб кўрсатувларнинг технологик даражаси ва профессионал сифатини ошириб барча зарур воситалар билан телетомошабин учун «курашиб» санъатнинг бошқа турларидан томошабинларни холисона «тортиб олиб қўяди». Ушбу жараён Ўзбекистонда ҳали олтмишинчи йиллардаёқ бошланган эди. Бугунги кунда у телевидениенинг имкониятларини ва унинг томошабинларнинг амалда ҳар қандай талаб ва эҳтиёжларини қондириш имкониятларини беҳад кенгайтираётган кабель ва йўлдош телевидение ёйилиши муносабати билан янги кескинлик касб этмоқда. Айни вақтда телевидение ўзининг санъат тўғрисидаги кўрсатувлари билан онгли равишда замонавий санъатни оммалаштиришдек муҳим ролни ўйнашга интилмоқда. Томошабинларнинг жонли, бевосита идрок этишга бўлган қизиқишини рағбатлантирмоқда. Яъни томошабинларни театр ва концерт залларига тасвирий санъат вернисажларига, кутубхоналар ва китоб дўконларига таклиф қилмоқда. Бошқача сўзлар билан айтганда телевидение санъатнинг бошқа турлари олдидаги ўз қарзини тўлиқ «узишга» интилмоқда. 90-йиллар иккинчи ярмидан бошлаб телевидениемизнинг кўрсатувлар сеткаси тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан анча кенгайди. Ушбу ўзгаришларнинг натижалари тезликда кўринди. Янги «Ракурс» дастурининг дастлабки кўрсатувлари пайдо бўлганда кутилмаган таассурот қолдирди. Кўрсатувлар дастлаб иккинчи каналда эфирга чиқди, сўнгра тўртинчи каналдан берила бошланди, 1998 йил сентябрь ойида эса яқинда ташкил топган «Ёшлар» каналида намойиш қилина бошлади. Ушбу кўрсатув ҳам шаклига кўра, ҳам бошқа барча параметрларига кўра яратувчилар - муаллиф ва бошловчи Ойбек Вейсал ўғли, режисёр М.Хўжаев, оператор О.Кимнинг касб маҳорати юксак даражада эканлигидан далолат берди. Ҳар қандай кўрсатувни томошабинлар «кийимига қараб кутиб олади, ақлига қараб кузатиб қўяди». «Ракурс» ташқи кўринишига кўра, заставкадан тортиб финал титрларгача кўрсатувнинг барча босқичлари чуқур ўйланганлигига кўра, «ақлига кўра», яъни мазмуни бўйича замонавий ва ўткир кўрсатувдек таассурот қолдирди. Кўрсатув ёшларга йўналтирилган янги «Ёшлар» телеканалининг вазифаларига жавоб берибгина қолмай, балки қайсидир даражада канал фаолият кўрсатган дастлабки йилларда унинг белгисига айланди. «Ёшлар» телеканали биринчи давлат каналининг вазминлиги ва консерватизмига кўрсатувларнинг динамик тузилмасини, материалларни беришнинг долзарб шаклини, муаммоли мазмунни қарама-қарши қўйди. Кўрсатувнинг барча тилларда бир хилда тушунарли бўлган номи ўзида услубий ечимни ва кўрсатув интонациясини ифодалар эди. Заставкада сарлавҳани ёзиш ҳар хил шрифтларда, турли шовқинлар (гоҳ ўйчан куй, гоҳида ёзув машинкасининг чиқиллаши) алмаштириб турилган ҳолда берилди. Муомала қилинадиган вазият ҳам ўйлаб қурилди: бошловчи ва таклиф этилган меҳмонлар журналистлар ва интервью берувчига қараганда кўпроқ суҳбатдошларга ўхшаб кетар эди. Оператор ва режиссёр умумий ракурсдан деярли тўлиқ воз кечишди. Экранда бошловчи ва кўрсатув меҳмони ўртасида эркин мулоқот борарди. Студиянинг интерьери – замонавий, ихчам, ҳеч бир деталь томошабинларнинг эътиборини четга тортмайди. Кўрсатув стилисткаси деярли 8 йиллик эфирга чиқиш давомида амалда ўзгармади. Ўзгаришларга шунчаки эҳтиёж йўқ эди. Шаклига кўра у бугунги кунда ҳам давр руҳига мутлақо мувофиқдир. Демак кўрсатув аввал бошданоқ жиддий ва пухта режалаштирилган. Бу кўрсатувни батафсил ишлаб чиқилган узоқ муддатли лойиҳалар асосида тайёрлаш зарурлигини тасдиқлайди. Кўрсатув нафақат дид билан тайёрланиб қолмасдан, у аввал бошданоқ унда тилга олинган масалаларнинг етарлича ўткирлиги ва долзарблиги билан жалб қилди. 8 йилда Ўзбекистон маданиятининг кўплаб таниқли арбоблари кўрсатув меҳмони бўлди. Улар орасида ёзувчи-шоирлар А.Орипов, Э.Воҳидов, Ш.Холмирзаев, кино ва театр режиссёрлари Ш.Аббосов, Б.Йўлдошев, О.Салимов, Н.Абдураҳмонов, актёрлар С.Эшонтўраева, З.Муҳаммаджонов, Ё.Аҳмедов, адабиётшунос, санъатшунос олимлар О.Шарафиддинов, Н.Каримов, М.Қодиров, А.Қаюмов, Э.Ртвеладзе бор. Дастлаб ҳафтада бир марта, сўнгра ойда икки марта 8 йил мобайнида эфирга чиққан кўрсатувларнинг барча меҳмонларини санаб ўтишнинг имкони йўқ. Бироқ келтириб ўтилган рўйхатнинг ўзидан қандай йирик ижодий шахслар ва ёрқин индивидуал инсонлар «Ракурс» нинг меҳмони бўлганлиги, муҳокама қилинган масалалар доираси қанчалик кенг ва хилмахил эканлиги кўриниб турибди. Албатта, «Ракурс» нинг барча кўрсатувлари бирдек қизиқарли эмас эди. Балким, муваффақиятли ва муваффақиятсиз кўрсатувларнинг алмашиб туриши нормал, изоҳлаш мумкин бўлган ҳодиса бўлса керак. Таклиф этилганларнинг барчаси ҳам ўз касбининг моҳияти тўғрисида самимий ва очиқ сўз юритишга руҳан тайёр деб бўлмасди, унингсиз эса кўрсатув ўз мазмунини йўқотар эди. Телекамера қаршисида ҳамма ҳам ўзини руҳан хотиржам тутавермаслиги яхши маълум. Ҳатто актёрлардек оммавий касб эгалари ҳам телекамера қаршисида «ўз ролларида» пайдо бўлганда кўпинча «театр ошхонаси» тилида айтганда тажрибали актёр ҳам қутулиб кетиши қийин бўлган «босим» остига тушиб қолиш ҳолатини бошидан кечирадилар. Мунтазам равишда ҳафтада бир марта кўрсатув олиб борилганда тажриба тезликда орттирилади. «Ракурс» кўрсатувнинг доимий бошловчиси Ойбек Вейсал ўғли тез орада «Ёшлар» телеканалининг энг тез таниб олинадиган «шасхлари» дан бирига айланди. Боз устига у ўзининг кўрсатувни олиб берувчи мақомини заррача суиистеьмол қилмади, панароқда туришга ҳаракат қилди, кадрга тушганда ҳам ён томондан, телеэкраннинг энг чеккасида пайдо бўлди. Бу ҳам кўрсатув концепциясининг бир қисми ҳисобланади: бунда барча нарса меҳмоннинг ижодий шахсига қаратилган, режиссёр, бошловчи ва телеоператор унинг учун «ишлайди». Асосий эътиборни қаҳрамонга қаратиш ҳатто панароқда туришга интилса ҳам тинглаш ва керакли саволларни бериш уқувига эга бўлган бошловчи шахсини сояда қолдирмас экан. Шундай қилиб, «Ракурс» да бундай типдаги кўрсатувларни ташкил этувчи қимматли жиҳатлар ўз аксини топди – муомала қилинадиган вазият профессионал ташкил этилди ва суҳбатнинг ўзи уқув билан олиб борилди. Долзарблик ва мулоқот мазмунининг ўткирлиги ҳам кам аҳамиятга эга бўлмади. Замонавий телевидение умуман 60-80-йилларга хос бўлган шошилмасдан, бамайлихотир ҳикоя қилишни, баъзан шов-шувли ёрқинлик ва кескинликни маъқул кўради. «Ракурс» нинг меҳмонлари – ўзбек маданиятининг обрўли ва ҳурматли, ижодда тажрибали одамлари, шу боисдан шов-шув қилиш уларга ярашмайди. Кўрсатув ижодкорлари кескинликни бошқа нарсада кўришди. Студиядаги мулоқотлар таниқли ижодкорларнинг ўз касби, санъатнинг ҳозирги ҳолати, ўтмиш ва келажак ҳақидаги мулоҳазалар асосига қурилди. Бундай типдаги кўрсатувларга қизиқиш уларда кўпчилик ҳолларда замонавий бадиий жараённинг амалиётчилари қатнашганлиги боисидан яна бир карра ошади. Режиссёрлар, рассомлар, ёзувчилар, бастакорлар ўз муҳлислари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятига унча ҳам кўп эга бўлавермайдилар. Шу сабабли ўз касби ҳақида доимо ўйлайдиган ҳақиқий профессионаллар ҳамма вақт ниманидир айтишга эҳтиёж сезади. «Ракурс» меҳмонлари замонавий санъатнинг муаммолари ҳақида тўпланиб қолган фикрларни баҳам кўрдилар. Ушбу мулоҳазаларнинг кўпчилиги турли ихтисосликларга эга бўлган санъатшуносларнинг жиддий таҳлили мавзуси бўлиши мумкин эди. Таниқли режиссёр Б.Йўлдошев театр жараёнидаги оғриқли муаммолар ҳақида сўз юритди. Тошкент ёш томошабинлар театри ва Ёшлар театрининг бадиий раҳбарлари О.Салимов ва Н.Абдураҳмонов болалар театрларининг ижодий ва ташкилий ҳолати ҳақида ишнинг кўзини билиб фикр алмашдилар. Ш.Аббосов замонавий ўзбек киноси ҳақида ўз ишининг устаси сифатида қатъият билан сўз юритди... Айтилганларнинг барчасига қўшилиш мумкин эмас, албатта. Кўрсатув ва унинг бошловчиси тўлиқ ва ялпи маъқуллашни талаб ҳам қилишмайди. Асосий гап ҳар хил фикрларни силлиқлаштиришда эмас, балки шахсий нуқтаи назарларга бориб тақалади. «Ракурс» маданият тўғрисидаги кўрсатувлар орасида узоқ вақт «эфир умрини» яшаганлиги билан ажралиб турди. 2005 йилдан бошлаб ўша номдаги кўрсатув бошқа форматда эфирга чиқа бошлади. Эндиликда у телесуҳбатлар эмас, балки ўзига хос ажойиб саналар тақвими эди. Янгиланган кўрсатув икки ҳафтада бир марта Ватан ва жаҳон маданиятининг юбилярлари, шу ойда таваллуд кунларини нишонлайдиганлар ҳақида эслатади. Қисқа сюжетлар, замондошлар билан қисқа суҳбатлар, ҳаётдан кўз юмганлар ҳақидаги қисқа ҳикоялар. Усталик ва дид билан танланган мусиқавий жўрлик ва иллюстратив материал. Олдинги туркумга муносиб кўрсатув. Боз устига биринчи «Ракурс» йиллар ўтиб аста-секин буғилиб қолган эди, «ажойиб одамлар» доираси тобора торайиб бораётганлигидан қийналмоқда эди. Бунинг сабабини изоҳласа бўлади – саккиз йил мобайнида кўрсатувда ўзбек маданиятининг муаллифлар суҳбатлашиш учун таклиф қилиш зарур деб ҳисоблаган амалда барча таниқли кишилари бўлишди ... Янги «Ракурс» нинг ҳар бир кўрсатуви эндликда 6-7 сюжетдан иборат. Уларнинг катта қисми замонавий санъат ижодкорларининг таваллуд кунларига, қолганлари Ватан ва жаҳон маданияти йирик арбобларининг муҳим саналарига бағишланган. Эски номдаги янги дастурда юбилей саналарига юбилейга хос бўлмаган ёндашув ўзига жалб қилади. «Тантананинг айбдорлари» билан бўладиган ҳар бир учрашув ижод ҳақидаги мулоҳазаларга баҳона бўлади. Дастурнинг яратувчилари янги форматга ўтиб ўз ҳаётларини асло енгиллаштирмади. Балки аксинча – эндиликда саккиз сюжетни тайёрлаш, суратга олиш ва эфирга узатиш даркор. Ушбу қисқа метражли материаллар ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Сюжетларнинг қисқалигидан афсус чекиш мумкин холос. Жумладан, айни бир кўрсатувнинг ўзида таниқли ашулачилар Н.Абдуллаева ва М.Йўлчиеванинг туғилган кунлари «нишонланди». Жозибали, ақлли аёллар фақат ўзлари ҳақида сўзлаб қолмай, ўз касби ҳақида мулоҳаза билдиришди. Улардан бири эстрада қўшиқчиси, иккинчиси мақомлар ижрочиси. Тасодиф гарчи ҳар хил сюжетларда бўлса-да уларни бир кўрсатувда бир-бирига дуч келтирди. Фақат сюжетнинг қисқалиги учунгина афсус чекишга тўғри келмади. Уларнинг ҳар иккаласи қизиқарли суҳбатдош чиқиб қолди. Афсусланиш ушбу тасодифийлик замонавий қўшиқ санъати, миллий ижро анъанаси ва замонавий оҳангларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида мулоқот қилиш учун ажойиб баҳона туғдирганлиги билан боғлиқ эди. Бироқ бу бирор бошқа кўрсатувнинг мавзуси бўлиши мумкин. Тақвим билан боғлиқ «Ракурс» нинг принципи – кенг мулоқот эмас, балки қисқа монологлардир. Лўнда лаконизм – вақтни қадрлайдиган кўрсатувларнинг ажойиб фазилати. Давр фақат телевидение даври эмас. У ўз номи билан Давр. Даврда ўтган аср Ўзбекистон санъат арбоблари тўғрисида кўплаб сюжетлар мавжуд. Бундай сюжетлардан кинохроника, эски фильмлар ва спектакллардан парчалар ўрин олган. Бу ҳамма вақт томошабинларнинг турли авлодлари учун ўз-ўзича қизиқарлидир. Кекса авлод ўтган кунларни хотирга олади, ёш авлод улар туғилишидан анча олдин юз берган воқеалар, шахслар билан танишади. Эски ва янги туркумларни телевизион маҳоратнинг умумий мактаби бирлаштириб туради. Уларнинг бошловчиси айнан бир шахс. Тафовут муаллифларнинг эски «Ракурс» асосида мавзуси, формати, жанри бўйича принципиал жиҳатдан бошқа кўрсатув яратиш истаги билан белгиланади. Унча катта бўлмаган сюжетларга ўтмиш ва ҳозирги замоннинг санъати ҳақидаги жиддий мулоҳазалар жам бўлади. Санъат ҳақидаги кўрсатувлар орасида ажралиб турган «Сийрат» дастури камроқ мунтазамлилик билан, бироқ телетомошабинларнинг диққатэътиборини жалб қилиш учун анча тез-тез эфирга чиқиб турди. Ушбу кўрсатув аввал бошданоқ санъат кишиларига бағишланган кўрсатув сифатида ўйланган ва қурилган эди. Ушбу кўрсатувлар, маълумки, муаллифлар ва бошловчилардан алоҳида назокатни ва мавзуни яхши билишни, материалларни беришнинг синовдан ўтган ва янги шаклларини талаб қилади. Санъат тўғрисидаги барча кўрсатувлар ҳам ушбу талабларга жавоб беравермайди. «Сийрат» жавоб берди. Кўрсатувнинг кўпчилик сонларини исталган парчадан бошлаб томоша қилиш ва ҳеч бир қийинчиликсиз бу «Сийрат» кўрсатувининг парчаси эканлигини айтиш мумкин. Ҳатто дастурнинг муаллифи ва бошловчиси – санъатшунос Н.Оқилова кадрда бўлмаганда ҳам билиб олиш мумкин. Кўрсатув элементларининг исталган бирини билиб олиш сўзсиз унинг ютуғудир. Телетомошабиннинг идрок қилиш психологияси санъатнинг бошқа турларида идрок қилишга кўп жиҳатдан ўхшаш. Томошабинларнинг асосий оммаси дастлаб бирор-бир машҳур, одатдаги, таниб олиш мумкин бўлган кўрсатувларга устунлик беради. Шу сабабли замонавий телевидениеда бир марталик дастурлар эмас, балки туркум кўрсатувлар машҳурдир. Аслини олганда замонавий телевидениеда жиддий ижодий лойиҳалар ҳар хил форматли мавзули туркумлар яратишга йўналтирилган. Бироқ, ният қилинган туркум унинг келгусидаги юқори рейтингининг кафолатини бермайди – бу ижодий жамоага берилган ўзига хос авансдир холос. Кўпинча режалаштирилган туркум икки-уч галлик кўрсатувдан кейин тўхтаб қолади. Кейинги 15 йилда Ўзбекистон телевидениесида кўпинча шундай ҳоллар юз берди. Эфирга берилган дастлабки кўрсатувларда мавзу, жанр, услуб бирлиги йўқлигининг ўзиданоқ у ёки бу туркумнинг узоқ давом этмаслигини олдиндан тахмин қилиш мумкин. Гарчи уларда маданият ҳақида сўз борса ҳам кўрсатувлар туркумга тасодифий бирлашади, уларни таниб олиш мумкин эмас, бирор-бир туркумга мансублиги аён кўриниб турмайди. Шу сабабли ушбу ҳолларда батафсил ижодий буюртма сифатида бундай лойиҳалар ҳақида сўз юритиш даргумон. Масалан, «Мувозанат» туркумида ёзувчи Ойбек ижоди, Ўзбекистоннинг ўлкашунослик ва тиббиёт музейлари, Ўзбекистон Ислом университети ҳақидаги кўрсатувлар эфирга узатилди. Шубҳасиз улар ўзбек маданиятига тегишли. Бироқ, мавзу бу тарзда чекланмаган равишда кенгайтириб юборилган тақдирда ҳар хил бошловчилар олиб борадиган мавзуси, шакли, стилистикаси бўйича мутлақо бошқа-бошқа кўрсатувларни исталган ном билан исталган туркумга гуруҳлаштириш мумкин. Бундай ҳолда телевидениеда дастурлаш, кўрсатувлар сеткаси тузилмасини шакллантириш ўз маъносини йўқотади. Бу эса телевидениенинг ўзининг муҳим маданий таркибий қисми ҳисобланади. Агар кўрсатувлар бир туркумда, бир хил номда эфирга узатилса, ягона нуқтаи назарни, умумий муҳитни, интонацияни, ҳар хил кўрсатувларни бирлаштирадиган умумий элементларни топиш жуда муҳимдир. Акс ҳолда алоҳида кўрсатувлар қанчалик қизиқарли бўлмасин, туркум ҳеч қачон ўз ижодий қиёфасини топмайди, уни таниб олиш мумкин бўлмайди ва уни томошабинлар кутмайди. Аслини олганда шундай ҳам бўлди. Бу «Мувозанат» туркуми доирасида айрим қизиқарли кўрсатувлар бўлса ҳам унинг эфирда кўринмай қолишига сабаб бўлди. «Сийрат» «умумий ифодали бўлмаган шахслар» санъати тўғрисидаги кўрсатувлар орасида ажралиб турар эди. У санъат кишиларига, асосан театр одамларига бағишланди. Бошловчининг назокатли, зиёлинома одоби у билан кўрсатув қаҳрамонлари – актёрлар, режиссёрлар ўртасидаги мулоқот стилистикаси ва интонацион қурилишида ўз муҳрини қолдирди. Ушбу мулоқотлар телевизион павильонларда эмас, балки театр интерьерларида бўлиб ўтди. Суҳбатлар кимсасиз театр фойеларида, бўм-бўш томоша залларида, артистларнинг гримхоналарида бўлиб ўтди. Ёрқин ва байрамона театр ҳаёти бу ерда бошқа жиҳати – одатдан ташқари жимлик ва санъат оламининг иш муҳити билан намоён бўлди. Театр санъати тўғрисидаги кўрсатувлар (ижодий портретлар, янги спектакллар тўғрисидаги ахборот, телеинтервью) орасида «Сийрат» ўз ўрнига эга. Кўрсатувнинг кўпчилик сонлари А.Навоий номидаги театрнинг ижодий ҳаётига – балет артистларига, опера қўшиқчиларига, янги режиссёрлик ишларига бағишланди. Унда педагоглар ва хореография билим юрти ва концерватория, Санъат институтининг битирувчилари қатнашди. А.Навий номидаги театр мураккаб ижодий аҳволда бўлган, телевидениенинг ўзи «миллий ўзига хосликни» излаш билан ҳаддан ташқари банд бўлган ва тарихий мавзуларга муккасидан кетган 90-йиллар охири - 2000-йилларда балет ва опера санъатини оммавийлаштириш нафақат эстетик, балки кенг маданий аҳамиятга ҳам эга эди. Хорижий телеканалларда кенг оммалашган ток-шоу формати ҳозирча бизнинг телевидениемизда расм бўлмади. Бу ерда телевизион мулоқотнинг камроқ ҳиссиётли, анъанавийроқ шаклларига устунлик берилади. «Зиннат» дастури айнан мана шу шаклда эфирга чиқа бошлади. Қатъий қилиб айтганда, ушбу дастур фаолияти фақат санъатга бағишланмаган эди. Унда ҳар хил гуманитар ва техник мутахассислар, педагоглар, олимлар, тиббиёт ходимлари қатнашди. Бироқ бир қанча кўрсатувлар санъат кишиларига бағишланди. Бундай кўрсатувлар қанчалик кам бўлмасин – улар бошловчи Н.Зоҳидова ва унинг суҳбатдошлари ўртасидаги алоҳида бир-бирига ишонч ва муомала маданияти билан эсда қолди. Дастур ўзида айнан мавзуси ва шаклига кўра ҳар хил чиқишлар бошловчининг шахси туфайли туркумга бирлашишнинг мисоли ҳисобланади. Дастурни суратга олиш жойи ҳеч бир доира билан чекланмади. Суҳбатлар студия павильонларида ва театр биноларида, кўрсатув қаҳрамонлариникида меҳмонда бўлиб ўтди. Ҳар хил жойларда суратга олинган парчалар эркин монтаж қилинди ва битта аудиовизуал қаторга комбинация қилинди ҳамда суҳбатдошларнинг мулоқотларида, муаллиф ва бошловчининг луқмалари ва шарҳларида қаҳрамоннинг фавқулодда ижодий шахси очиб берилди. Дастурнинг Ўзбекистон халқ артисти Я.Абдуллаева ва санъатшунос олим М.Раҳмоновга бағишланган кўрсатувларлари мана шу жиҳатлари билан ажралиб турди. Бу одамларнинг бутун ҳаёти театр санъати билан боғлиқ. Улар ёшлари ўтиб қолганлигига қарамай, фаол ижодий ишдан кетмаганлар. Уларнинг ўз ҳаёти ва ижоди ҳақида айтадиган гаплари тўлиб-тошиб ётибди. Ҳаётий тажриба туфайли ақл ва доноликни ўзида мужассам этган бу одамлар учун бу ҳаёт ва даврни биладиган инсон билан ўз даври ва санъат тўғрисидаги фикрлар, мулоҳазаларни баҳам кўриш албатта қизиқарли эди. Н.Зоҳидова ана шундай ўз ишига моҳир бошловчилардан биридир. Унинг санъат ва илмий ижоддаги ҳаётий ва ижодий тажрибаси унга баъзан суҳбатдошларга, демак томошабинларга муҳокама қилинаётган муаммоларга бошқача назар ташлашни таклиф қилиш ҳуқуқини берар эди. Н. Зоҳидова бундай ўзича кўришни, ўз нуқтаи назарини босиқлик, одаб билан ва ўз фикрини зўрламасдан, «кўрпани ўзига тортмасдан», фақат саволлар бериб қолмасдан, тинглашни ҳам ўрнига қўйиб ифодалайди. Бу билан фақат яхши тингловчининг яхши сўзлаб берувчиси бўлади деган сўзларнинг ҳақ эканлигини исботлайди. Бошқа дастурларда бўлгани сингари «Зиннат» дастурида мувафақиятлар билан биргаликда нуқсонлар ҳам бўлди. Баъзида студиядаги суҳбатлар асоссиз равишда чўзилиб кетди, таклиф этилганлар ишончни ҳамиша ҳам оқлайвермадилар. Гап, аслида, айрим кўрсатувларнинг фазилатлари ва нуқсонлари ҳақида ҳам эмас. Бошқа бир нарса аён: ҳар хил кўрсатувлар бошловчнинг муомала маданияти, шахси, алоҳида ишонч муҳити билан ажралиб турди. «Ракурс», «Сийрат», «Зиннат» сингари узоқ вақт эфирга узатилган кўрсатувлар тўхтаб қолишини кўплаб сабабларга кўра оқлаш мумкин. Янги дастурлар, янги технологик имкониятлар пайдо бўлади, дастлаб лойиҳа асос қилиб олинган ижодий ресурслар тугайди. «Ток-шоу» жанрининг яратувчиси ва унинг классиги машҳур Филь Донахьнинг телевидениедан кетишнинг ёрқин мисолидир. Ўз касбининг устаси рейтингининг пасайиб кетиши телевидениедаги ажойиб ютуқнинг пасайишига сабаб бўлди. Бир қанча дастурларнинг кўрсатувлар дастурларидан кетиши туфайли ҳосил бўладиган бўшлиқ аста-секин тўлдириб борилади. Эски кўрсатувлар ўрнига янги кўрсатувлар келади. Улар орасида янгиланган «Ракурс» дан ташқари «Кинотақдим», «КиноТеатр», «Дийдор», «Қиёфа», «Ҳаёт давом этади» сингари ажойиб, мунтазам бериб бориладиган туркумлар мавжуд. «КиноТеатр» нинг номи ўзи айтиб турибди – кўрсатув ўзбек кинематографияси ва театр санъати янгиликларига бағишланган. Кўрсатув бир неча йиллардан бери эфирга чиқади. Бу орада у салмоқ ксб этди ва томошабинлар ўртасида оммалашди. Дастлаб унда ҳар хил монтаж ва матнларнинг бир-бирига мос эмаслигини кузатиш мумкин эди. Вақт ўтиб тажриба тўпланди, профессионализм ўсди, кўрсатув замонавий қиёфа ва динамикага эга бўлди. Унинг янгилик тарқатувчи, ахборот бериш тусидаги хусусияти дизайнер безагида, парчалар динамик монтаж қилинишида, натурада суратга олинганлардан бошловчининг лўнда шарҳларига кескин ўтишда намоён бўлади. Ҳатто, масалан, «Ракурс» га хос бўлган услубий софликнинг йўқлиги ҳам бу ўринда телетошабинларнинг хотирасида аниқ ва ёрқин эсда қолиш хоҳишидан туғиладиган атайлаб қилинган ниятдек туюлади. Видеоклиплар учун хос бўлган «парчаланган монтаж» усули кўрсатувнинг ахборот бериш вазифлари билан ўзини оқлайди. Замонавий кино санъати янгиликларига бағишланган «Кинотақдим» кўрсатуви учун ҳам мана шундай истак ва усуллар хосдир. Кинематография тўғрисидаги сюжетларнинг ўзига хослиги шундаки, бу ерда урғу кўпинча тайёргарлик кўриш, суратга олиш ва репетиция қилиш жараёнига берилади. Телевидение ижодий жараённинг барча сирлари алла қачонлар ошкор этилгандек бўлиб туюлади – суратга олиш майдонларидан кадрлар, спектакллар репетициялари парчалари телеэкаранларда одатдаги ҳолга айланди. Бироқ телетомошабинларнинг уларга қизиқиши сақланиб қолмоқда. Телевизор қаршисида ўтирган томошабинларнинг қизиқишига жавоб бериш, уларга ижоднинг ички муҳитига кириш, санъатнинг «қора иши» га нигоҳ ташлаш имкониятини бериш - кўрсатувнинг вазифаларидан бири. Кўрсатув муаллифлари ва унинг бошловчиси (Ш.Рауфбоева ва М.Нишонова) ушбу вазифани муаваффақият билан уддалашмоқда. Кўрсатув мунтазам бериб борилиши туфайли бўлиб ўтган ва бўлажак премьера тўғрисидаги янгиликлар томошабинга тезкорлик билан етказиб берилмоқда. Замонавий телевидение муаммолари билан боғлиқ равишда «КиноТеатр» кўрсатуви муаллифлари ахборот бериш-оммалаштириш вазифалари билан чекланиб қолмаслиги кўрсатувнинг ажойиб жиҳатидир. Кўрсатувнинг энг яхши сонлари замонавий кино ва театрнинг муамммолари теран ва ҳар томонлама таҳлил қилнишига даъвогарлик қилади. Таниқли кинорежиссёр М.Абзалов замонавий ўзбек комедияси тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Етакчи кинорежиссёрлар Ю.Розиқов ва З.Мусаев, ёзувчи ва сценарийчи Э.Аъзам Ўзбекистон кинематографиясидаги изланишлар ҳақида сўз юритди. Ватан телевизион ижодкорлигининг мумтоз намуналарига айланган бир қанча телесериаллар яратган таниқли режиссёр М.Муҳамедов ўзбек телесериали тўғрисидаги ўз тасаввури билан ўртоқлашди. Деярли ҳар бир кўрсатувда таниқли профессионаллар билан қисқа интервьюлар кўрсатув муаллифлари воз кечишни истамаётган принциплардан биридир. Ҳар бир интервью мавзуси барчага – томошабинларнинг кенг доирасига ва санъат кишиларига қизиқарли. Бу «КиноТеатр» кўрсатувига ҳам тегишли эканлиги эътиборли. Бироқ, телевидениеда янада ривожлантирилмасдан фақат дахл қилиб ўтилмоқда. Кўрсатувлар санъат тўғрисидаги қизиқарли суҳбатга қандайдир кириш сўзи, таклифдек томошабинларда таассурот қолади. Бироқ бундан нарига ўтилмаяпти. Айтиб ўтилганларни «КиноТеатр» муаллифларига танбеҳ деб қабул қилмаслик лозим. Ажратилган ўн беш дақиқалик форматда кўрсатув ўз олдига қўйилган вазифани оқлайди. Гап бу ўринда аниқ бир кўрсатув ҳақида эмас, балки замонавий санъатга бағишланган мавзули сегментни тўлдириш принциплари ҳақида бормоқда. Идеал жиҳатдан ушбу принциплар ахборот ва ахборот-таҳлилий кўрсатувлар ўртасидаги мутаносибликка риоя қилинишига асосланиши керак. Амалиётда ахборот очиқ-ойдик устунлик қилади, буни тушунса бўлади, чунки ушбу тенденция телевидениенинг ўзига хослигига жавоб беради, бироқ у санъатдаги ҳозирги ҳолатни жиддийроқ англаб олишга уринишларни эфирдан четга суриб чиқармоқда. Умуман олганда телевидение ўткир ижтимоий муаммолардан ўзини четга олади деб бўлмайди. Ҳар хил каналларда ташқи ва ички сиёсатнинг етарлича ўткир масалалари, жиноий ва ижтимоий-маиший муаммолар кўтариб чиқилади. Бу жиҳатдан санъат тўғрисидаги кўрсатувларга кўпроқ қайсидир маънода ахборот бериш, кўнгил очиш роли ажратилади. Сиёсий, иқтисодий ва замонавий ҳаётнинг ижтимоий жиҳатларига бағишланган бошқа дастурлардан фарқ қилган ҳолда санъат тўғрисидаги кўрсатувлар кўнгилочарлик тўлиқроқ ифодаланиши талаб қилинишига шубҳа йўқ. Бироқ бу уларда санъат муаммоларига теран кириб бориш лозим эмаслигини англатмайди. Эҳтимолки, тонги «Ассалом, Ўзбекистон» ахборот-дам олиш дастурида ва санъат кишисига - режиссёр, рассом, актёрга бағишланган махсус кўрсатувда ижодкор шахс тўғрисидаги сюжет ўртасида сезиларли фарқ бўлиши керакдир. Ҳеч бўлмаганда эрта тонгдан санъат тўғрисидаги жиддий суҳбатга чоғланганлар кам топилади. Прайм-таймда эфирга узатиладиган махсус кўрсатув эса бошқа гап. Биз телевидение ҳақида маънавият шаклланишининг қудратли омили сифатида гапиришга ўрганиб қолганмиз. Бироқ ушбу формула телетомошабинларнинг санъатдаги воқеалар, ижодкор шахслар билан танишишнигина назарда тутмайди. У санъатдаги мураккаб ҳодисалар ва жараёнларни тушуниб олишга интиладиган телетомошабинлар оммасининг эҳтиёж ва қизиқишларини ўз ичига олади. Томошабинлар кўрсатувларнинг қаҳрамонларида эса гўзалликни хунукликдан, ҳақиқатни сохталикдан фарқлашга ёрдам берадиган самимий инсонларни кўрадилар. Телевидениенинг томошабин таклифларига ўз муносабатини билдиришга уриниши кўрсатувлар муаллифлари ва бошловчилардан пухта тайёргарлик кўриш ва ўз ишини яхши билишни талаб қилади. Бу жиҳатдан ижодий портрет жанридаги кўрсатувлар энг муваффақиятли ҳисобланади. Бизнинг телевидениемиз учун анъанавий бўлган – Ч.Аҳмаров Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор, Н.Ғаниев, А.Мухтор, О.Хўжаев, М.Уйғур, бошқа саҳна, ранг-тасвир, сўз усталарининг ижодига бағишланган 90-йилларда яратилган кўрсатувлар ҳар хил телеканалларда қайта-қайта такроран берилганлигини айтиш лозим. Ушбу яхши анъана бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Ижодий телевизион портретларнинг фарқ қилиб турадиган белгиси уларнинг асосланганлигида. Бу барча нарсада – сценарийда, иконографик ва эсдалик материалларнинг кенг жалб этилишида, парчалар ва иллюстрациялар танланишида, бошловчи ва одатда ўзбек маданиятидаги машҳур сиймолар бўлган таклиф этилган суҳбатдошлар-экспертларнинг ўз соҳасини яхши билишида ҳис қилинади. Телевизион портретга кирган ва кирмаган йирик рассом, ёзувчи, актёрнинг ижодий ва ҳаёт йўли ҳақидаги ахборот ҳажми ва таҳлил қилиш даражаси баъзан шунчалик лўнда бўладики улардан уларнинг ижоди тўғрисида бўлажак телевизион фильмларда алоҳида парчалар сифатида фойдаланилади. Санъат тўғрисидаги кўрсатувларнинг барча бошқа типлари ва жанрлари орасида телевидение ижодий портретга кўп ўрин беришига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Агар санъат тўғрисидаги бошқа исталган кўрсатувга ажратилган вақт 15-20 дақиқа билан чегараланса, телевизион портрет 45 дақиқагача давом этади. Алоҳида ҳолларда (мисол учун ёзувчи Ойбек, актёр Ш.Бурҳонов билан бўлган ҳолларда) кўрсатув бир неча қисмдан иборат бўлиши, қаторасига икки уч кун эфирга чиқиши мумкин. Кўрсатувнинг бундай узоқ давом этиши йўл қўйиб бўлмайдиган исрофгарчилик бўлиб туюлиши мумкин. Боз устига телевидение ҳар бир эфир вақтини қадрлаши керак деган гап алла қачонлар қарор топган. Бироқ бизнинг телевидение вақти-вақти билан ўзига лозим топадиган бундай «дабдаба» ҳам телевидениенинг гуманитар, маърифатпарварлик вазифалари нуқтаи назаридан, ҳам унинг ўзига хослиги нуқтаи назаридан ҳам ўзини мутлақо оқлайди. Мамлакатнинг бадиий маданиятига катта ҳисса қўшган йирик ижодий шахс ўзида ҳозирги авлод учун профессионал ва ахлоқий намунани ифодалайди. Мустақил давлат қуришнинг ўтиш даврида, мафкуравий ва эстетик йўналишлар алмашаётган даврда, санъатнинг тижоратлашувида бундай сиймоларга бўлган қизиқиш кучаяди – санъатнинг ўзи ва жамият юксак бадиий мезонлар ва ахлоқ нормаларини ўзида мужассам этган сиймоларга эҳтиёж сезади. Бунга ижодий портретлар ёшлар учун билим олиш билан боғлиқ алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қўшимча қиламиз. Ёш авлод учун телевидение кўпинча ўтган асрдаги Ватан санъати тўғрисидаги билимларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шу сабабли санъат тўғрисидаги кўрсатувлар орасида ижодий портрет жанрининг устунлик мақоми мутлақо қонунийдир. Телевидение бу билан яхши анъаналарга эҳтиром билдириб, ҳозирги жамиятнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб беради. Йирик ижодий шахснинг телеэкранда ҳозир бўлиши телевидениенинг ўзининг спецификасига ҳам жавоб беради. Бу ўринда телевидениени театр билан таққослаш талаб қилинади. Маълумки, катта актёр томоша залида ўтирган томошабинларнинг эътиборини ўзига жалб қилиши учун саҳнада шунчаки пайдо бўлишини ўзи етарлидир. Телевидениеда ҳам шундай. Санъатдаги ўзининг ютуқлари билан машҳур бўлган шахсга қизиқиш бирданига пайдо бўлади, фотосуратни, эски кинохроника кадрларини, спекталдан парчаларни, шоирнинг ўз шеърларини ўқиётган парчаларни кўрсатишнинг ўзи етарлидир. Машҳур рассом ёки ёзувчининг кузги дарахтлар барглари орасида базўр кўринган ҳолда хиёбонда ёлғиз шунчаки сайр қилиб юриши телетомошабинларни экранга чорлайди. Шахс афсунгарлиги саҳнада ҳам, телеэкранда ҳам бирдек. Улкан ўзбек актёри Шукур Бурҳоновнинг ижодий портретини барча жиҳатларига кўра ажойиб деб айтиш мумкин. Муаллифлар олдида унча мураккаб бўлмаган вазифа тургандек туюлади. Ўзбекистоннинг бадиий маданиятида ижодий ҳаёт тўғрисидаги бунчалик гувоҳликлар бу ижодкорда бисёр. Актёрни ўзи ўйнаган ролларда, ҳар хил хаётий вазиятларда, машҳур санъат арболари, саҳнадаги ҳамкасблари билан биргаликда муҳрлаган жуда кўплаб фото суратлар, ўн етти ёшидан бошлаб актёрнинг ҳаёт йўлини кузатиш мумкин бўлган ҳужжатли кинохрониканинг нодир кадрлари сақланиб қолган. Унинг иштирокидаги бадиий фильмлар ва спекталларнинг ёзувлари сақланган, актёр тўғрисидаги кўплаб эсдаликлар, унинг театр, кинодаги иши тўғрисидаги юзлаб тақризлар, у ҳақидаги китоблар мавжуд. Тажрибали телережиссёр ва муҳаррир учун ушбу материални монтаж қилиш умуман олганда катта мураккаблик туғдирмайдигандек туюлади. Боз устига, Ш.Бурҳонов ҳақидаги кўрсатувлар олдин ҳам амалга оширилган. Деярли барча мавжуд кино ва фотоматериаллар бир ярим соатга яқин давом этадиган уч қисмдан иборат кўрсатувга кирган. Телевидениемизнинг устунлик беришини ҳисобга олганда ҳам кўрсатувнинг бунча узоқ давом этиши ўзига хосдир. Бироқ бу ўзини оқлайди. Кўрсатув давомида унинг муаллифлари етарлича оддий бўлган вазифани – кенг ва маълум материал асосида актёр ижоди тўғрисида ҳикоя қилиш вазифасинигина ҳал этмасликлари тўғрисидаги таассурот пайдо бўлади ва мустаҳкамланади. Улар ўз олдига яна бир вазифани қўядилар, айнан айтганда Шукур Бурҳонов феноменини очиб беришга интиладилар. Аслида ҳам актёр ижоди ўрганилганлигига қарамай, унинг афсункор истеъдоди сири очилмаганлигича қолмоқда. Мана шу сир-синоатга қизиқиш, актёрнинг яширин сирини англаб олиш истаги, уни томошабинлар, студияда ҳозир бўлганлар билан биргаликда очишга интилиш – ушбу телевизион портретнинг ўзига хос жиҳатларини ташкил этади. Асосан бошловчининг маҳорати туфайли кўрсатув шу ҳолда намоён бўлади. Кўрсатувнинг бошловчиси театр соҳасидаги таниқли мутахассис Х.Икромов студияда ёлғиз ўзи. Бу ерда аудитория йўқ. Бироқ у фақат телетомошабинларга эмас, балки бу ерда, студия павильонида ҳозир бўлганларга мурожаат қилаётганидек таассурот пайдо бўлади. Эҳтимолки, телевидениенинг барча амалиётчиларида (ушбу мақоланинг муаллифи эса ўзининг радиодаги иш тажрибасига ҳавола қилиши мумкин) кўрсатувни тайёрлаш жараёнида, кўрсатувда тилга олинган бирор-бир масала ёки муаммо «ўз доирасида» эҳтиросларга берилиб муҳокама қилинаётган лаҳзалар пайдо бўлади. Режиссёр, муҳаррир, бошловчи, операторнинг ҳар бири барчани қизиқтирган масалада ўз фикрини, ўз нуқтаи назарини, ўз жавобини билдиради. Буларнинг барчаси, албатта, эфирга узатилмайди. Ш.Бурҳонов ҳақидаги кўрсатувда бошловчининг хизмати у ушбу ҳиссиётли ва ижодий муҳитни бузмаганлигида, телетомошабинлар учун унинг бадиҳагўйлик интонациясининг сақлаб қолганлигидадир. Ҳ.Икромов дастлаб улкан актёр тўғрисидаги юксак мақомли сўзларни келтириб ижодий таржимаи ҳол ҳақида шунчаки айтиб беришдан воз кечади, ўз шарҳларига шахс ва касб билан боғлиқ белгиларни киритади, Ш.Бурҳонов актёрлик маҳоратининг ўзига хос хусусиятларини мароқ билан очиб беради. Масалан, актёр интонациясининг куйга ҳамоҳанглиги, бошловчининг фикрига кўра унинг истеъдодининг миллий табиатига бориб тақалади ва реалистик санъатга зид эмас. Киришиб кетиш, ҳиссиёт, материални профессионал билиш соф телевизион «аудиториянинг ҳозир эканлигини ҳис этиш» билан бирга қўшилиб бошловчининг фазилатига айланади. Шу туфайли актёр образи телетомошабинлар учун янги қирралари билан очилади, моҳиятига кўра ёднома кўрсатув жонли замонавий мазмун-моҳият касб этган. Юқорида эслатиб ўтилган бошқа кўрсатувлар мисолида бўлгани сингари ушбу мисолда бошловчи шахсига эътибор жалб этилаётганлиги бежиз эмас. Агар ўзбек телевидениесининг долзарб муаммолари айтиладиган бўлса, улар орасида телебошловчи муаммоси энг ўткир муаммо бўлиб чиқади. Санъат тўғрисидаги кўрсатувлар муносабати билан эса ушбу муаммони дадиллик билан биринчи ўринга қўйиш мумкин. Телекўрсатувлар бошловчисининг идеал портретини тузиш унча қийин эмас. У келишган, назокатли, ўзини эркин тутадиган, тинглай биладиган ва зарур саволларни берадиган, яъни суҳбат қура оладиган бўлиши керак. У ушбу суҳбатни юз минглаб томошабинлар кўриб турганини ёддан чиқармайди, бироқ айни вақтда ана шу улкан аудитория ва одамларнинг кичик гуруҳига мурожаат қилиш уқувига эга. Улар билан алоқа ишончнинг юқори даражасида юз бериши керак. Мавзуни ва кўрсатув муаммоларини етарлича эркин билади, бироқ ўзига диққат-эътиборни жалб этмайди - лўнда ва аниқ гапира олади ва ҳокозо. Санъат тўғрисидаги кўрсатувлар бошловчисининг идеал йиғма портретини тузиш осонроқ бўлса керак. Амалиётда барча идеал хусусиятларни жамлаш мураккаброқ. Бир неча талабгорлардан биттасини танлай олиш янада қийин - бунда фазилатлардан бири кўплаб бошқа фазилатлардан устунлик қилиши мумкин. Баъзан бунинг акси ҳам бўлади – аён кўриниб тургандек бўлган фазилатлар текширилган пайтда унчалик ёрқин бўлиб чиқмайди. Баъзан телебошловчининг гўзал фазилатлари бўлган эркинлик ва ўзини бемалол тутиш эҳтиётсизлик ва тартибсизликка айланиши мумкин. Баъзида телеэкранда жозибали бўлиб туюлган ёш бошловчиларнинг нафосати тўсатдан уларга ишончсизлик келтириб чиқаради – бу ёш йигит ва қизлар нима деятганини ўзлари билармикан? Кўринадики, ҳатто санъат тўғрисидаги кўрсатув бошловчисининг ёши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Ёш билан биз ҳаётий тажрибани ва профессионал билимларни, одамларни билишни ва шахсий обрў- эътиборни боғлаймиз. Ушбу фазилатлар телетомошабинларнинг ишончини туғдиради ва кўрсатувга шахсий маъно бахш этади. Ш.Бурҳонов ҳақидаги кўрсатув «КиноТеатр» ва «Кинотақдим» дастурларининг ёш бошловчилари томонидан олиб борилиши мумкин эдими деган саволга аниқ-тиниқ қилиб йўқ дейиш мумкин. Бунинг устига, ушбу дастурларнинг ўзи профессионал санъатшунос бошловчи бўлган тақдирда бошқача, теранроқ таҳлилий сифатлар касб этиши мумкин эди. Буни ёш бошловчиларга таъна деб билмаслик керак. Шунчаки театр санъати ва кинематография тўғрисида бошқа муаллифлар ва бошловчилар олиб борадиган ўзга мунтазам бериладиган кўрсатувлар туркуми пайдо бўлиши зарурлиги етилганга ўхшайди. Бундай кўрсатувларнинг мисоллари ҳозирнинг ўзидаёқ мавжуд. Энг аввало ижодий тандем – муаллиф ва бошловчи Ш.Рауфбоева ва режиссёр Д.Мирҳодиев томонидан тайёрланган кўрсатувни ажратиб кўрсатиш зарур. Уларнинг ҳамкорлиги «КиноТеатр» кўрсатувидаёқ самарали бўлиб чиқди. Кейинги босқич театр санъатига, ўзбек саҳнаси дарғаларига бағишланган «Қиёфа» туркумидир. Театр актёрлари тўғрисидаги кўрсатув - телевидениенинг севимли мавзуси. Бадиий маданиятнинг барча арбобларидан томошабинларнинг кўпчилиги айнан театр ва кино актёрларини театр ва телеспекталлар, бадиий фильмлар, телевидениенинг бошқа кўрсатувлари, ниҳоят ҳар куни эфирга чиқадиган реклама роликлари бўйича юзидан танийди. У ёки бу машҳур актёр ҳақидаги кўрсатув айрим даражада уларнинг оммавийлиги туфайли томошабинлар ўртасида муваффақият қозонишга «гирифтор этилган». Шу сабабли актёрлар тўғрисидаги ижодий портретлар муаллифларининг вазифалари унчалик қийин эмасдек туюлади, бунинг устига бунга ўхшаш кўрсатувлар учун шаблонлар ва андозалар мавжуд. «Қиёфа» туркуми муаллифларининг хизмати ностандарт ёндашувга интилишдан, машҳур актёрнинг шахси ва ижодига томошабин учун кутилмаган, нотаниш қирраларни излаб назар ташлашдан иборат. Ҳамза Умаров ва Дилбар Икромованинг унча катта бўлмаган кўрсатувлар ностандарт ёндашувлар билан ажралиб туради. Ҳамза Умаров – ўзбек театри ва киносининг йирик сиймоларидан бири. У томонидан саҳнада ва бадиий фильмларда ўнлаб роллар ўйналган. У ҳақли равишда дубляжнинг моҳир устаси ҳисобланади. Гарчи актёр бундан 15 йил муққадам ҳаётдан кўз юмган бўлса ҳам, кўрсатув у бугунги ҳаётда ҳозирдек таассурот ҳосил қилинадиган тарзда тузилган. Сюжетдаги актёрнинг замонавий санъатга таъсири тўғрисидаги фикр асосий фикрга айланган. У билан саҳнага бирга чиққанларга, кинода у билан ишлаганларга, уни ўз устози деб биладиганларга асосий ўрин берилган. Унинг ҳамкасблари ва партнёрлари, Муқимий номидаги театр актёрлари ва режиссёрлари ўз хотиралари билан ўртоқлашади. Хотираларда бундай кўрсатувлар учун хос бўлган умумий ўринлар умуман йўқ. Ҳамза Умаровнинг бой ижодий ҳаётидан олинган қисқа ҳикоялар, унинг у ёки бу муносабат билан билдирган ҳажв ва юмордан ҳоли бўлмаган ибратли гаплари, ҳайрон қоларли илиқ, самимий ва жонли эсдаликлар ушбу катта актёрга нисбатан меҳр-муҳаббат, эътироф билан йўғрилган. Умумий гапларсиз, умумий баланд пафоссиз қисқа эсдаликларда нозик, илтифотли, кинояли ва ақлли инсон Х.Умаровнинг жонли образи гавдаланади. Ушбу образ фавқулодда муҳим деталь билан, деталь билан эмас ҳатто аниқ топилган усул билан тўлдирилади. Бутун кўрсатув давомида Ҳ.Умаровнинг овози янграб туради. Усул жуда аниқ – интонацияларни ва барча овоз регистрларини ҳар томонлама эгаллаб олиш - ушбу актёрнинг ифода имкониятлари бойлигидаги асосий восита. Кўрсатувда Ҳ.Умаров бош ролга ажойиб тарзда овоз берган «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» комедиясидан кадрлар бамисоли рефрен сифатида бир неча марта намойиш қилиниши эътиборга сазовордир. Кўрсатув ушбу муҳим ва кўп маъноли деталь билан бизнинг эътиборимизни актёрнинг ижодий биографиясида кўп учрайдиган театр, кино, дубляждаги йирик ижтимоий ролларга эмас, балки Ҳ.Умаровнинг маҳорати ёрқин намоён бўлган гротеск-комедия хусусиятига эга бўлган асарлар дубляжига қаратилади. Бундай нуқтаи назар кўрсатув муаллифлари томонидан актёр касбининг профессионал моҳиятини тушунишдан далолат беради, унинг артистлик истеъдоди ва инсоний фазилатлари чўққиси муносиб даражада белгиланади. Бироқ пайтнинг тантанаворлигига ҳам риоя қилинган. Бошловчи Муқимий номидаги театрнинг бўш залида иккита қисқа монологни айтади ва кўрсатувни актёр қабридаги ёдгорлик лавҳаси ёнида тамомлайди. Кўриниб турибдики, контраст усули ижодий портретда муваффақиятли амалга оширилмоқда ва «Қиёфа» туркуми муалллифлари учун севимли усулга айланмоқда. Бу Миллий театрнинг етакчи актрисаси Д.Икромова ижодига бағишланган кўрсатувда ҳам сезилиб туради. Актриса театр ва кинода комедияли мураккаб характерли роллар ижрочиси сифатида машҳурдир. Унинг саҳнада ёки кино экранида пайдо бўлишининг ўзи томошабинларнинг кулгусини уйғотади. Телеэкран кўпроқ қаттиққўл мактаб ўқитувчисига ўхшаган, ўз касби ва ҳаёти тўғрисида ақлли ва нозик мулоҳаза юритадиган бошқа бир актрисани кашф этади. Унинг иштирокидаги спекталлар ва кинофильмлардан олинган парчалар билан бирга бериладиган унинг монологи – касбга бўлган жиддий муносабатдир. Комедия актёридан касбга жиддий муносабатда бўлиш ижтимоий драматик роллар ижрочисидан талаб қилинадигандан кам бўлмаган даражада талаб қилинади. Битта деталь, битта ўз вақтида ва жўяли савол ва унга жавоб кўрсатувнинг, умуман бутун туркумнинг ниятини, мазмуни ва моҳиятини очиб бериши мумкинлиги ҳайрон қоларлидир! Дилбар Икромова тўғрисидаги кўрсатувда мана шундай лаҳза, мана шендай деталь бор эди. Суҳбат давомида бошловчи Ш.Рауфбоева жуда эҳтиёткорлик билан актриса жиддий драматик роллар тўғрисида орзу қилган – қилмаганлигини сўрайди. Комедияли актёр билан интервьюдаги оддий савол. Бу саволга одатда тасдиқловчи жавоб берилади – албатта Ҳамлет, Мария Стюарт тўғрисида орзу қиламан...! Д.Икромова тўғрисидаги сюжетда ушбу савол олдиндан назарда тутилмагандек туюлади. Савол кўрсатув давомида, телетомошабинлар сингари бошловчи ҳам комедия актрисасида жиддий профессионални кўргандан кейин етилади. Актриса бу саволга гарчи сал кулимсираб бўлса-да жиддий жавоб беради: «Йўқ, орзу қилмайман. Мен ўз актёрлик имкониятларимни яхши биламан ва аниқ баҳолайман. Агар мен томошабинларга қувонч бахш этсам, агар улар менинг спектаклларимда кулсалар – мен тақдир билан баҳслашиб ўтирмайман». «Қиёфа» туркуми телевизион лойиҳа сифатида айнан ўз вақтида намойиш қилинмоқда. Унда қўйилган вазифа мутлақо аниқ: актёрлик касбининг обрў-эътибори ва қадрини кўтариш. Ушбу туркумнинг сюжетлари қизиқарли ва мазмунли шаклда бизга катта ҳурматга сазовор бўлган, осон бўлмаган ва қувончли ижодий меҳнат сифатида актёрлик касби ҳақида сўзлайди. Театр ва кинонинг таниқли дарғалари қатнашадиган кўнгилочар, ўйин кўрсатувлари, реклама роликлари кўп бўлган бир шароитда ушбу кўрсатувнинг долзабрлиги шубҳасиздир. Замонавий телевидениеда афсуски реклама роликлари бўлмаслиги мумкин эмас. Бироқ таниқли актёрларнинг ҳар хил телелотереялар, рекламалар ва бошқа тижорат дастурларида ҳар куни кўриниб туриши актёрлик касбининг обрўсини мустаҳкамлайди дейиш қийин. Актёр ҳамма вақт ўзбек театрининг асосий сиймоси бўлиб келган. Шу сабабли, пировард натижада, ушбу туркум актёрлик касбига юксак баҳо бериб муҳим ва олижаноб вазифани ҳал этади. Жамоатчилик онгида театр санъатининг нуфузини кўтаради. Чунки бугунги кунда ўзбек театри актёрлик касбининг нуфузи ортишига эҳтиёж сезмоқда. Юқорида санъат тўғрисидаги бир қатор кўрсатувлар бугунги кунда ёш режиссёрлар, муаллифлар ва бошловчилар томонидан амалга ошириалаётганлиги айтиб ўтилди. Ҳақиқатдан ҳам бизнинг телевидениемиз кўз олдимизда янгиланмоқда. Телевидениемизда кадрларнинг яшариши тенденциясига фақат ижобий баҳо бериш мумкин. Бироқ, ушбу тенденция ягона мақсадни кўзламаслиги, профессионал устуворликлардан устунлик қилмаслиги керак. У ижодда «барча ишдагилар бўйин эгадиган» рақобатни рағбатлантириши зарур. Бу телеканалнинг йўналишидан қатъи назар биринчи давлат, «Ёшлар» ёки «Тошкент» телеканалларига тегишлидир. Албатта, ёшлар маданияти муаммоларига, масалан, замонавий мусиқий эстрада муаммоларига бағишланган кўрсатувлар, агар уларни ёш бошловчилар олиб борса, жонли ва табиий томоша қилинади. Бу уларнинг ҳудуди, улар бу ерда яхшироқ тушунадилар, уларнинг ёш телетомошабинлар билан умумий тил топиши енгилроқ кечади. Бундай дастурлар тобора кўпроқ пайдо бўлмоқда, «Ўн учинчи» ёки мутлақо янги «ТВ-Марказ» каби унча катта бўлмаган телеканалларда кўринмоқда. Бироқ, айтайлик, «Ёшлар» каналида санъат тўғрисидаги жиддий кўрсатувни бундай кўрсатувни тайёрлаш ва олиб боришга тайёр бўлган профессионал мутахассислар бор бўлган бир вақтда журналистика факультетининг кечаги битирувчиларига ишониб топшириш шарт эмас. Биринчидан, ёш томошабинларнинг санъат тўғрисидаги жиддий гапларни идрок қилиш қобилиятига ишониш учун шундай қилиш зарур. Иккинчидан, «Ёшлар» телеканалининг аудиторияси фақат ёшлардан иборат эмас – уни барча авлодлар томошабинлари кўради. Ушбу каналнинг ёшларга йўналтирилганлигига келганда эса шуни айтиш зарурки, мактабда ва олий ўқув юртида ҳамма вақт ҳам партанинг орқасида ўтирган ўқувчилар ёки талабларнинг тенгдошлари маъруза ўқийвермайди. Асосийси, маъруза тўлақонли, кўрсатув эса мазмунли ва қизиқарли бўлишидадир. Кўпинча санъат тўғрисидаги кўрсатувнинг бошловчиси унинг муаллифи, аниқроқ айтганда режиссёр ва муҳаррир билан биргаликда ижодий жамоанинг тўлақонли ҳаммуаллифи ҳисобланади. Мавзу танлаш ва нуқтаи назар, кўрсатувда илгари суриладиган саволларнинг профессионал даражаси кўп жиҳатдан унга боғлиқдир. Шу сабабли замонавий санъат тўғрисида кўрсатув тайёрлашда телевидениенинг мутахассиссанъатшунослари билан мустаҳкам алоқалар зарур. Ушбу алоқаларнинг шакли ҳар хил бўлиши мумкин, мутахассисларни бошловчи, эксперт, ёхуд маслаҳатчи сифатида таклиф қилиш мумкин. Санъат соҳасида юз бераётган воқеаларнинг кўпчилиги телевидениенинг назаридан четда қолади. Бу айниқса Ўзбекистоннинг замонавий санъатидаги янги тажриба йўсинидаги йўналишларга тегишлидир. Жумладан, нима сабабдандир телевидение Ўзбекистоннинг қизиқарли театр жамоаларидан бири – «Эски мачит» студиясини эътибордан четда қолдирмоқда. Кейинги ўн йилда фақат «Ракурс» ушбу театрнинг бадиий раҳбари билан кичик бир лавҳани намойиш қилди. Ўзбекистоннинг замонавий тасвирий санъатига бағишланган кўрсатувлар тўғрисидаги масала алоҳида ўринда туради. Ушбу соҳада юз бераётган воқеалар янгиликлар дастурларида кенг ёритилади. Вақти-вақти билан таниқли рассомлар билан қисқа интервьюларни «Ассалом, Ўзбекистон» ахборот-дам олиш дастурида кўриш мумкин. Санъат тўғрисидаги йирикроқ форматли кўрсатувларни тайёрлашда телевидение адабиёт, театр, киноматографияга устунлик беради. Тасвирий санъат соҳасида эса у анъанавий шаклларни афзал кўради ва замонавий муаммоларни деярли пайқамайди. Боз устига ўзбек рассомларининг полотналари жаҳоннинг турли музейларида намойиш қилинмоқда ва умуман олганда тасвирий санъат Ўзбекистоннинг замонавий бадиий маданиятида юқори ўринларни эгаллаб турибди, йирик санъатшунос мутахассислар бор бўлган, тасвирий санъат ҳатто халқаро биеналда намойиш қилинаётган бир шароитда фақат ахборот дастурларидаги сюжетлар билан чекланилмоқда. Ахборот бериш функцияси телевидениенинг асосий функциялари эканлигига шубҳа йўқ. Бироқ, замонавий телевидениенинг устуворликлари орасида таҳлилий вазифалар ҳам охирги ўринларда турмаслиги керак. Бироқ ушбу вазифалар, маълумки, тележурналистнинг профессионал тайёргарлиги даражасига юқорироқ талаблар қўяди. Телекўрсатувларнинг ахборот бериш ва таҳлилий вазифаси қанчалик мутаносиб бўлса, санъат тўғрисидаги кўрсатувларда маданият жараёнларини акс эттиришнинг муқобиллиги шунча юқори бўлади. Гўёки соф ахборот каналидек бўлиб туюлган «Евроньюс» эфир вақтининг деярли учдан бир қисмини ҳар куни жаҳон ва Европа санъатида юз бераётган вокеаларга ажратиши, ахборотни лўнда ва теран таҳлилий маълумотлар билан муваффақиятли қўшиб олиб бориши бежиз эмас. Европа янгиликлар канали бежиз эслатиб ўтилмади. Бугунги кунда Ўзбекистон телевидениеси кўрсатувларини энг яхши хорижий телеканаллар намуналари билан моделлаштириш зарурлиги тўғрисидаги фикр тобора аён бўлиб бормоқда. Аслини айтганда, ушбу фикр телевидениемизни модернизация қилиш жараёнига асос қилиб олинган. Кузатувчан телетомошабинлар бунинг элементларини ҳозирданоқ пайқашлари мумкин. Бу ўринда шу ҳолатни ҳисобга олиш зарурки, жаҳонда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар, глобаллашувнинг ўткир муаммолари, шу жумладан маданий глобаллашув, маданиятлар ва цивилизацияларнинг ўзаро муносабатлари, мураккаб конфессиялараро ва динлараро ўзаро ҳамкорлик етакчи хорижий телевизион каналларни маданият ва санъатга кўпроқ эътибор беришга ундайди. Англиянинг Би-Би-Си, Франциянинг TV-1 каби телеканаллари ва бир қанча бошқа телеканаллар кўрсатувлари сеткасида гуманитар тенденциялар сезиларли даражада кучайган. Образли қилиб айтганда, энг яхши телеканалларда Достоевскийнинг «дунёни гўзаллик қутқаради» деган сўзлари фаоллаштирилмоқда. Шу сабабли, биз телевидениемизни уларнинг намуналари бўйича модернизация қилишимиз керак бўлган қандайдир телевизион моделлар ҳақида гапирганимизда машҳур жаҳон телевизион каналларида тобора ўсиб бораётган ушбу истиқболли тенденцияни ҳам назарда тутишимиз зарур. Бизнинг телевидениемиз анча йиллик ва мустаҳкам маданий-маърифий анъаналарга эга экан, бундай телеканаллар боз устига уни ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнида йўналишлар бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу анъаналарни ҳеч бир ҳолатда рад этиб бўлмайди. Уларни фақат янги таҳлилий дастурлар билан хилма-хиллаштириш ва теранлаштириш зарур. Масалан, ушбу ўринда муҳокама қилинаётган мавзули сегментда ҳозир давра суҳбати ёки ток-шоу форматларидаги мунтазам кўрсатувлар мавжуд эмас. Бундай кўрсатувларнинг зарурлигини нафақат телевизион «мода» талаб қилади (агар мода ижтимоий кайфиятларга, эҳтиёжларга, дидларга мувофиқ бўлса нима учун модага эргашмаслик керак). Бундай кўрсатувлар замонавий санъат оламида юз бераётган воқеалар тўғрисидаги ахборот билан тажриба изланишлари ва Ўзбекистон бадиий маданиятидаги бошқа ташвиш уйғотаётган муаммолар тўғрисида жиддийроқ фикр алмашиш ўртасидаги зарур уйғунликни мутаносиблаштириши мумкин. Шу сабабли, замонавий санъат арбоблари, амалиётчилар ва назариётчилар биргаликда жам бўлиб Ўзбекистон маданиятининг ҳолати ва бўлғуси ривожланиши тўғрисидаги ўз фикрларини билдирадиган давра суҳбати форматидаги мунтазам туркумли телевизион лойиҳа яратиш вазифаси энг долзарб ва истиқболли вазифалардан бири ҳисобланади. Адабиётлар: 1. Каримов И. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. - Т.: Ўзбекистон, 1993 йил 2. Каримов И. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. - Т.: Ўзбекистон, 1997 йил 3. Каримов И. Маънавий юксалиш йўлида: тарих, маърифат, маънавият. – Т.: Ўзбекистон, 1998 йил 4. Девис Д. Азбука телевидения. - М.: Искусство, 1962 йил 5. Саппак Вл. Телевидение и мы. – М.: Искусство, 1963 йил 6. Ильин Р. Выразительные средства телевидения. - М.: Искусство, 1966 йил 7. Юровский А.Я., Борецкий Р.А. «Основы телевизионной журналистики». - М: МГУ, 1966 йил 8. Вильчек В. Контуры. Наблюдения о природе телеискусства. - Т.: Искусство, 1967 йил 9. Багиров Э., Борецкий Р., Глуховский Д., Григорьянц Н. Жанры телевидения. - М.: Искусство, 1967 йил 10. “Искусство голубого экрана” 1968 йил Москва (сборник статей)