logo

Paкc бадиий жамоаси билан ишлаш услублари фани билан танишиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

125 KB
Pa қ c бадиий жамоаси билан ишлаш услублари фани билан танишиш Режа : 1. Хореография - санъат со ҳ аси сифатида 2. Ҳаваскорлик рақс жамоаси – халқ бадиий ижодиётининг бир бўлаги 3. Балетмейстер тарбиялашнинг асосий принциплари 4. Ра қ с бадиий жамоаларини ташкил этиш жараёнлари 5. Бадиий-оммавий тадбирларни ташкил этишда рақс бадиий жамоаларининг ўрни Жамиятнинг моддий ва маънавий маданияти ортиб боргани сари ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш ишига ҳ ам тобора жиддийроқ ва масъулият билан ё ндошиш талаб этилмоқда . Ўзбек маданияти тараққиётида рақс санъати ҳамиша салмоқли ўрин эгаллаб келган.У ҳ амиша ўсишда, изланишда, ҳ аракатда бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлаверади. Ўзбек халқи рақсни севади. Санъатнинг айнан мана шундай шаклида халқ х арактери очилади. Сўнгги йилларда фаровон ва озод ҳаётимизни, бахтиёр ёшликни, чин севги, садоқат ва ҳушчақчақликни тараннум этувчи замонавий, дилбар ра қ слар, авлод - аждод ларимизнинг ҳаёти, урф-одатларини яна янги авлодга етказиб бераётган-фолклор рақслари кўпайди. Уларда замонавийлик билан бирга миллий руҳ ҳ амо ҳ анг ифодаланиши ра қ с санъатининг ютуқларидан дейиш мумкин. Р а қ с с а н ъ а т и с о ҳ а с и д а й и л д а н - йи л г а и л м ий билимларнинг тўпланиб бориши, таълим ма қ сади, мазмунини ва услубларини илмий асослаш заминида маданиятшуносликнинг муҳим тармоғи "Бадиий жамоа билан ишлаш услублари"ни яратиш зарурати туғилади. "Рақс жамоаси билан ишлаш услублари" фани ра қ с ў р г а т и ш н и н г ум у м и й қ о н у н и я т л а р и н и , а й р им хусусиятларини, ҳ аваскорлик ра қ с жамоаларини ташкил қ илиш ишларини ўргатадиган фандир. Ушбу қўлланма икки бобдан иборат: Биринчи бобда "Ра қ с бадиий жамоаларини ташкил қилиш жараёнлари", "Бадиий-оммавий тадбирларни ташкил килиш", "Хаваскорликракр жамоаси - хал қ бадиий и ж о д и ё т и н и н г б и р б ў л а г и " , " Б а л е т м е й с т е р н и тарбиялашнинг асосий принци п лари" каби мавзуларни ў з ичига олган, Иккинчи боб ра қ с бадиий жамоаси билан ишлашда ў ргатиш услубининг умумий масалалари ва вазифалари, ра қ с ижро этишни ў ргатиш услублари, хужжат ишлари билан таништириш ва бош қ а мавзуларни қ амраб олган. ХОРЕОГРАФИЯ - САНЪАТ СО Ҳ АСИ СИФАТИДА "Хореография — узи нима? Бу с ў з замирида нима ётибди? Купчилик хореографияни ра қс деб тушунади. Лекин хореография с ў зи кенг маънони ў з ичига олади. У грекча с ў здан олинган булиб, "Ра қс ни ёзаман" деган маънони билдиради. Кейинчалик ра қс санъатидаги ҳа мма нарса шу с ў з билан атала бошланди. Хореофафия 3 б ў лимдан иборат: хал қ ра қ слари, профессионал ра қс санъати (бунинг ичига классик балет ҳ ам киради) ҳ амда замонавий ра қ с санъатини ў з ичига олади . Ра қ с — бу санъат. Ҳ ар бир санъат со ҳ аси эса ҳ аётимизни бадиий образ ор қ али ифода этиши керак. Ра қс санъати — ижод ру ҳ ияти, ҳ ис-туй ғ улари, фикрини суз с из, фа қ ат ҳ аракатлар ва юз ифодаси билан хал ққа етказишга асосланган санъат туридир. Ра қ с — ў зингни куйга, о ҳ ангга бахшида этиб, се ҳ рлар дунёсига ш ў н ғ иб кетмо қ . К ў нгилдаги бор-й ўғ ингни к ў зларга, ҳ аракатларга жойлаб томошабинларга ҳ айрат ато этмо қ . Истакларингни бир даста гул шаклида томошабин ҳ аяжонлари устидан сочмо қ , уларнинг ол қ ишига муяссар б ў лмо қ . Бундай буюк туй ғ у ва мукаммал ра қ с қ обилияти ҳ ар бир ра ққ осанинг юрагида б ў лиши керак. Ра қс — инсоният пайдо б ў лган илк даврлардаё қ ту ғ илган. Жамиятнинг ме ҳ нат жараёнларини, ҳа йвонларнинг ҳ аракатларини, аф сонавий характердаги, ҳ арбий- ватанпарварлик ру ҳ идаги ра қ сларни ижро этиб юришган. Бунда табиат кучига таянганлар. Улар ў з фикрларини баён эта олмай ялиниш, зарар етказиш, қ ap ғ a ш , омадли ов б ў лишини с ў раб, ём ғ ир, қ уёш, фарзанд ато этишини илтижо этганлар. Хозирги давргача дунёнинг баъзи бир жойларида, масалан, Африкада шундай ра қ слар са қл аниб қ олган. Саё ҳ атчилар, ф ольклоршунослар ёзиб қо лдирганлари ў ша даврдаги хал қ нинг яшаш тарзи, урф— одатлари, а қ идалари ҳ а қ ида с ў злайди. Ижтимоий ҳа ётимиз тара ққи й этгани сари бош қ а санъат со ҳ алари каби ра қс санъати ҳа м кундан-кунга бойиб, унинг характери, мавзулари ў згариб борди. Ме ҳна т ра қ слари эса янгича тал қ инда, янги ҳа ётий э ҳ тиёж сифатида, инсонларга ру ҳ ий мадад берувчи, қ увонч ва ро ҳ ат бахш этувчи ра қ слар ижро этила бошланди. Масалан: ў збекларда "Пахта", "Пилла", русларда "Ип йигирувчи", украинларда " Ҳ осил байрами", молдованларда "Узум йиғими ", корейсларда "Бали қ чилар" ва ҳо к а зо ра қ слар шулар жумласидандир. Ра қ с санъатининг мумтоз, лирик, қ а ҳ рамонлик, ҳ азил-мутойиба, фолклор, ме ҳн ат ва жуда к ў п турдаги ра қ слари мавжудки, унда замонамизнинг яшаш тарзини ани қ , ҳ амда равшан ифодалаб беради. Ў збек са ҳ на ра қ с санъатининг пайдо б ў лишида, унинг равна қ , топишида, гуллаб-яшнаб, бутун дунёга к ў з-к ў з қ илишига ў з ҳ иссасини қў шган, ра қ с санъатимизнинг буюк да ҳ олари б ў лмиш Тамарахоним, Уста Олим Комилов, Мукаррама Тур ғ унбоева, Юсуфжон Қ изи қ Шакаржонов, Ис ох ор О қ ил ов , Роз ия К ар им ов а ва ул ар нин г шогирдларини эслаб ў тиш жоиздир. Улар ў збек хал қ ра қ с санъатининг ха қ и қ ий жонкуярлари ва фидои й лари б ў лганлар. Уларнинг қи лган маша ққ атли ме ҳ натлари ў збек ра қ с санъатининг беба ҳо бойлиги ҳ исобланади. Ушбу бойликни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш иши балетмейстерларнинг ихтиёридадир. Ў збек ра қ с санъатининг мерос ракслари мажмуасига кирган "Муножот", "Ро ҳ ат", "Тановар", "Пилла", "Пахта", "Катта ў йин" ва бош қ а ра қ сларни бирон-бир жойини ў згартиришга ҳ еч кимнинг ҳаққ и й ўқ .. Ушбу ра қ сларни бузмасдан, орти қ ча элементлар қў шмасдан бутунлигича ў ргатиш керак. Акс ҳ олда услублар аралашиб, узбек миллий ра қ с санъатининг к ў п қ иррали бойлигига катта путур етказади. ҲАВАСКОРЛИК РАҚС ЖАМОАСИ – ХАЛҚ БАДИИЙ ИЖОДИЁТИНИНГ БИР БЎЛАГИ Ўзбек халқ рақс санъати у зо қ тарихий тара ққ иёт йўлини босиб ўтди . Ижодкор халқимиз томонидан йиллар оша яратилган рақслар ўзбек санъатининг ноёб дурдоналари саналиб келяпти. Ўзбек рақс даҳолари яратган ғоявий- бадиий жиҳатдан юксак ра қ слар халқимизни асрлар давомида инсонпарварлик, она-Ватанга муҳаббат, жасорат, фидокорлик, кўраш ув чанлик, гўзал хулқ руҳида тарбиялаб келди. Мана шу хусусиятлар баркамол инсоннинг фазилатларидир. Янги инсонни вояга етказиш, халқ орасида ҳ а қ и қ ий инсонийлик муносабатларини шакллантиришда ўзбек халқининг мероси бўлган мумтоз рақслар бугунги кунда муҳим эстетик тарбия воситаси сифатида хизмат қиляпти. Инсоннинг эстетик фаоллиги унинг онги, билими ва бадиий дидига бевосита боғлиқ.. Кишининг бадиий диди ва билими қ анчалик ю қ ори бўлса, инсон фаолияти шунчалик сермазмун, ғоявий жиҳатдан юксак, маданиятли бўлади. Санъат инсонга бутун ҳаёти давомида йўлдошдир. У инсон ҳиссиётига ва онгига ижобий таъсир кўрсатади, фикр- хаёлини банд этиб, эзгуликка, жасоратга, фидокорона меҳнатга даъват этади. Зеро, санъат ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос формаси бўлиб, бу форма ор қ али во қ еликни бадиий акс эттиради, у дунёни эстетик ўзлаштиришнинг энг муҳим усулларидан биридир. Кишилик жамияти тарққиёти давомида санъат турлари: адабиёт, рассом чилик, халқ ам алий санъати, ҳайкалтарошлик, қў ши қ , кино, театр, муси қ а ва ҳо к а золар вужудга келди. Санъатнинг ана шу турларидан бири рақс санъатидир. Рақс санъати кишиларни гўзаллик ва нафосат оламига етақла й ди, ёш авлоднинг маънавий дунёсини ҳар томонлама бойитади, такомиллаштиради, олижаноб фазилатларни такомиллаштиришга кўмак беради. Рақс — инсон ороми, зав қ -шав қ идир. Давлатимиз инсон бахт-саодати йўлида ҳ амиша ғамхўрлик қилиб, унинг ҳар томонлама камолотга эришишида барча имкониятларни яратиб бермоқда, ҳ ар бир кишининг шахсий қобилиятларини тўла чиқариш, барча меҳнат аҳлини эстетик тарбиялаш, халқ оммасида бадиий дид ва маданий шакллантириш борасида тинмай ғамхўрлик кўрсатмоқда. Бу борада рақс санъати муҳим рол уйнайди. Шунинг учун ҳам республикамизда халқ бадиий ижодиётининг энг оммавий турларидан бири бўлган рақс санъати кенг доирада ривож топмоқда. Шаҳар ва қишлоқлардаги маданият саройлари, маданият уйлари, жамоа хўжаликларида жойлашган корхона ташкилотларда, ўқув юртларидаги ва бошқа даргоҳлардаги тўгарақлар ўз бағрига талай талантларни олиб, фаолият кўрсатиб келяпти. Ҳаваскорлик рақс жамоаси - халқ ижодиётининг ажралмас бир бўлагидир. Унда халқнинг меҳнат фаолияти, ижтимоий-маиший ҳаёти, турмуш, табиат тўғрисидаги тушунчалари, маданияти, эътиқоди, орзу- истақлари поэтик фантазияси, ҳис-туйғулари ва тафаккўрининг бой олами, бахтли ва адолатли замон ҳақидаги ўйлари ўз ифодасини топади. Халқ ижодининг дурдоналари меҳнаткаш омманинг қ обилият-ли вакиллари томонидан ижод этилади, оғиздан- оғизга кўчиб, устозлар шоғирдларга ўргатадилар, шу тариқа унинг бойиб боришига ўз ҳиссаларини қўшадилар, такомиллаштирадилар, бошқа вариантларини яратадилар. Шундай қилиб, Халқ ижодининг яхши намуналари ўлмас анъа-нага, маданий ва маънавий бойликларига айланади. Ҳозирги кунга келиб, мустақиллик шарофати билан барча тадбирларда, айниқса "Мустақиллик", “Наврўз” байрамлари тантаналарида халқ ижодининг намуналаридан фойдаланишга, уларни бутун дунёга кўз-кўз қилишга кенг йўл очиб берилди. Йилдан-йилга ҳар бир вилоят ўзининг бир- бирига ўхшамас, такрорланмас рақслари халқимиз ва мўтахассисларда қизиқиш уйғотмоқда. БАЛЕТМЕЙСТЕР ТАРБИЯЛАШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ "Рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари" фани ёш балетмейстерлар-ҳаваскор рақс жамоаси раҳбарлари ва рақс саҳналаштирувчиларга тарбия берувчи ягона ва махсус фандир. Балетмейстер — жамоанинг бадиий ра ҳ бари ҳисобланади. У жамоа бадиий ҳ аёти эстетик йўналишларининг кўрсаткичи ҳ исобланади. Жамоанинг интилишлари, қизиқишлари ижод и й йўналишлари балетмейстернинг дунёқарашига боғлиқ. Замон талаби билан балетмейстер чуқур билимли, юксак маданиятли, касбий маҳоратли, ўз замонасининг илғор кишиси сифатларига эга бўлиши керак. Олий ўқув юртлари, ўрта - бўғин тизимидаги таълим муассасалари балетмейстерларда шу хислатларни тарбиялашга интиляпти. Бўлажак балетмейстер қуйидагиларни мукаммал ўрганиши керак: 1. Хореография соҳасини (классик рақс, халқ рақслари, тарихий, замонавий ра қ слар, дуэт, мерос рақслари) 2. Мусиқа соҳасини (мусиқадраматургияси, сольфеджио, мусиқа назарияси) 3. Режиссёр-са ҳ налаштирувчи со ҳ ани (актёрлик маҳорати, грим, либос танлаш, са ҳ на безатиш). Хореографик образларни фикрлаш қобилияти билан балетмейстер драма, опера драматурги ҳамда режиссёрдан фарқ. қилиб туради. Образни излаб топиш, яратишда, мусиқа билан рақс ҳаракатларининг бир-бирига мос тушишида, фикрни томошабинга етказа олиш ишида балетмейстер псиҳолог ва педагогик хислатларга эга бўлиш керак. Ра қ с драматургияси яратишда, уни хореографик композиция ва пластик образлар билан безашда режиссёр каби хислатларини ишга солиши керак. Бошқача айтганда, балетмейстер - хореографик драманинг ёки композициянинг автори, режиссёр - саҳналаштирувчиси ҳ исобланади. Қуйидагилар балетмейстернинг асосий вазифасига киради: Санъатнинг барча со ҳ алари, айни қ са ра қ с санъатининг барча терминлари, асосий категорияларидан хабардор бўлиши керак; — Ра қ с санъатидаги энг илғор иш услубларидан хабардор бўлиши ва ўз иш фаолияти давомида ундан унумли фойдаланиши керак; — Хореографик саҳна ёки алоҳида рақсларнинг матнини яратиш услубларидан, драматургия қонуниятларидан хабардор бўлиши керак: - Балетмейстерлар назарий ва амалий томондан чуқур билимга эга бўлишлари керак, жумладан: 1) Санъат соҳаси ва унинг турлари; 2) Рақс санъати жанрлари ва уларнинг фарқи; 3) Рақс санъатининг бошқа санъат турларидан фар қ и; 4) Халқ ра қ слари-профессионал ра қ с санъатининг қ айнар б у ло ғ и сифатида; 5) Балетмейстер ва унинг ижодий фаолияти; 6) Балетмейстер-хореография жамоасининг илғор етакчиси сифатида; 7) Ра қ с са ҳ налаштиришда қ обилият, сало ҳ ият ва бошқалар. Назарий ва амалий билим олиш параллел олиб борилади. Бу барча вазифаларни бажариш балетмейстернинг ўз кучи ва интилишлари билан амалга оширилади. Ўргатиладиган фан кай даражада ўзлаштирилганлигига қараб ба ҳ о берилади ва кейинги ўқиш ёки иш фаолиятига йўлланма берилади, йўл- йури қ кўрсатилади. Балетмейстер ижодий фаолият билан чегараланиб қолмаслиги керак. Балетмейстер - давлат ва жамият ижтимоий ҳаётида ало ҳ ида ўрин тутиши шарт. РА Қ С БАДИИЙ ЖАМОАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЖАРАЁНЛАРИ Маълумки, ҳар бир ишни самарали бажариш учун, аввало у ҳақдаги назарий билимларни муста ҳ кам эгаллаш лозим. Билимнинг барча со ҳ алари илмий асос ёки назариясиз ривожлана олмайди. Назария ҳаёт ҳодисалари, инсон тажрибаси, амалий фаолият ҳақидаги билимларни йиғади, умумлаштиради, манти қ ий изчил бир системага солади. Назарияниниг асосий вазифаларидан бири кишилар билимини бойитиб ва чуқурлаштириб боришдир. Назария амалиёт билан бевосита боғлиқдир; биринчидан, назария амалий иш-тажрибани умумлаштириш асосида ривожланади ва бойийди. Иккинчидан эса, у инсон ҳаёти тақозо этган, талаб қ илинган масалалар, муаммолар асосида амалиётни ривожлантириш йўллари ва чораларини кўрсатиб беради. Назария амалиёт билан қанчалик чамбарчас боғлиқ бўлса, назария ҳам, амалиёт ҳам шунчалик тараққий этади. Ҳозирги даврда бадиий жамоаларни ташкил этиш ҳақида мукаммал фан вужудга келган, деб айта олмаймиз. У эндигина шаклланмоқда. Бундан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, бадиий жамоаларнинг бир тури, яъни рақс бадиий жамоаларини ташкил этиш ҳақида ҳам ҳеч қандай қўлланма мавжуд эмас. Лекин унинг назарияси ва илмий-услубий асослари ҳақида гапириш вақти аллақачон келган. Чунки бадиий жамоаларни ташкил этиш назариясини шакиллантирадиган асослар, яъни унинг моҳияти, ҳаётда тутган ўрни, принциплари, вазифалари, ўзига хос хусусиятлари ва уларни ташкил қ илиш қонун-қоидалари ҳақидаги билимлар мавжуд. Ўша билимларни ўзлаштириш учун маданий-маърифий ишлар ва унинг назариясига мурожаат қилмоқ лозим. Чунки бадиий жамоалар, жумладан рақс бадиий жамоаси маданий-маърифий ишнинг асосий бўлагидан биридир. Унинг назарияси ҳам маданий-маър и фий ишнинг назарияси асосида вужудга келади. Шу сабабли маданий-маър и фий ишнинг мо ҳ ияти, мақсади, ички т у зилиши, бошқа фанлар ва турмуш билан ал оқ асини билмасдан туриб, бадиий жамоаларни ташкил қ илиш назариясини т ў ли қ ўзлаштириш қийин. Учинчидан, бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил қилишнинг услубларини ўзлаштириш керак. Сўнгра эса услублардан фойдаланиб амалий ишга киришиш мумкин. Мазкўр 3 жараёнсиз "Рақс бадиий жамоаси" ни ташкил этиш мумкин эмас. Бадиий жамоани ташкил қилиш назарияси шу соҳага хос қонуният ва вазифалар асосида ҳосил бўлади. Бу назарияни ўрганиш бадиий жамоани ташкил қилишдаги биринчи жараёндир. Услублар эса асосан, назарий ва амалий иш бирлашган жойда ташкил топади. Назарий ва амалий тажрибанинг бирлашиши натижасида иш шаклларини ташкил қилишда фойдаланиладиган йўл ва усуллар вужудга келади. Услубларни ўрганиш ва ўзлаштириш бадиий рақс жамоасини ташкил қилишдаги иккинчи жараёндир. Бадиий рақс жамоасини амалий ташкил қилиш назарий ва услубий асосда конкрет иш шаклларини ижодий уюштиришдир. Амалий ишга киришиш учинчи жараёндир. Шундай қилиб, рақс бадиий жамоасини ташкил қилишга эришиш юқорида санаб- ўтилган уч асосий жараённи ўз ичига олади. БАДИИЙ-ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА РАҚС БАДИИЙ ЖАМОАЛАРИНИНГ ЎРНИ Маданий-маърифий муассасалар халқнинг ижтимоий— маданий ҳаётида меҳнаткашларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилишда муҳим ўрин эгаллайди. Улар шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ва ижтимоий-маданий активлигини ошириш жараенини ўзига хос вазифалар, яъни узлуксиз таълим бериш, ҳаваскорлик ижодига жалб қилиш ва мазмунли дам олиш, ҳордиқ чиқаришини уюштириш орқали олиб боради. Маданий- маърифий ишлар энг аввало, маданий- маърифий муассасалар - маданият уйлари, маданият саройлари, клуб, истироҳат боғлари, кутубхона, музей ҳамда маданий комплексларнинг фаолиятларидир. М ад ан ий - м аъ ри ф и й м уа сс ас ал ар ў з ф ао лия ти ни кишиларнинг ишдан бўш вақтларида олиб боради, кишиларга асосий ишдан ташқари ҳар хил мазмундаги ва шаклдаги "иккинчи" фаолият билан шуғулланишларига имконият яратади. Бу фаолият кишиларнинг ҳордиқ чиқаришига, билимини, дунёқарашини ўстиришга, ижодкорлигини оширишга қаратилган бўлиб, улар ўз навбатида жамиятдагй асосий иш фаолияти билан яхшироқ шуғулланишга самарали ёрдам беради. Маданий-маърифий фаолият кўп қиррали ижтимоий- маданий жараён бўлганлити сабабли у ҳ аётнинг деярли барча со ҳ алари билан боғлиқ.. Биринчидан, кишиларнинг меҳнат фаолияти ва бўш вақтини мазмунли ташкил қ илиш дам олиш, ишлаб чиқаришда яхши натижаларга эришишлари учун ёрдам б е р а д и . М е ҳ н а т д а қ ў л г а к и р и т и л г а н ғ а л а б а л а р н и нишонлайди, илғор иш тажрибаларни омма орасида тар ғ иб қ ил ад и. Иккинчидан, у халқ маданиятининг таркибий қисмидир. Халқ инсоният яратган энг яхши анъаналарни сақлайди, ривожлантиради, тарғиб қилади ва келажак авлодга етказиб беради. Халқнинг маданий қиёфасини — хулқ - атвори, одоби ва ахлоқининг шаклланишида қулайликлар яратади. Учинчидан, у санъат билан боғлиқдир. У халқ санъатини тарғиб қилади, оммани ранг-баранг бадиий ҳаваскорлик фаолиятига жалб этади, уларнинг ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради. Бадиий-оммавий тадбирлар маданий-маърифий ишларни ташкил қилишдаги кенг таркалган шаклдир. Бадиий-оммавий тадбирларнинг ҳар бир шакли, яъни оммавий байрамлар, анъанавий маросимлар, театрлаштирилган томошалар, ҳар хил мавзудаги кечаларга мурожаат этсак, уларда ҳ аваскорлик ижодининг натижаларини, бадиий эстетик завқланиш ва ҳордиқ чиқариш учун яратилган қулайликларни я ққ ол кўриш мумкин. Бадиий-оммавий тадбирлар, албатта, ҳаваскорлик ижодисиз вужудга келмайди. Тадбир тайёрлашда қатнашадиган барча кишиларнинг фаолияти, бу сўзсиз, бадиий ижоднинг бир кўриншидир. Халқ ижоди замонавий санъатнинг битмас-туганмас чашмаси ҳ исобланади. Халқ ижоди оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга, устоздан- шоғирдга ўтиб, тобора сай қ аллашиб, такомиллашиб, тара ққ ий этган ижод маҳсулидир. Ўзбек халқида ра қ с санъати ашула ва мусиқа билан чамбарчас боғланиб кетган ва шу анъана ҳозиргача давом этмоқда. Ҳозирги кунда республикамиз бадиий ҳаваскорлик ижодининг энг ривожланган жанри — бу ашула ва рақс ансамблларидир. Халқ ра қ с санъатидан восита сифатида ҳозирги кунда кўплаб тадбирларда фойдаланилмоқда. Айни қ са, халқ рақс анъанасининг муҳим хусусиятларидан бири бўлмиш — сюжетли ра қ слардан фойдаланишга жиддий эътибор берилмоқда. Чунки сюжетли ра қ с оммавий тадбирлардаги эпизодларни бир-бирига яхши боғлаб юбориш табиийдир. Бадиий-оммавий тадбирларда жойлардаги қадимдан мавжуд бўлган маросим рақсларидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Маросим ва байрамларда сюжетли рақслар, фолклор жанридаги халқ рақслари зўр қизиқиш билан томоша қилинади Ушбу рақсларда урф-одатлар, анъаналар, қ адриятларимиз акс эттирилади. Бадиий-оммавий тадбирларда рақс санъатининг ўрни каттадир. Чунки ҳар қандай зўр қўшиқ ҳам рақс санъати билан янада тўлдирилади, томошабинни зериктирмайди, эстетик дидини оширади. Қўшиқ ёки куйнинг мазмунини, образлар, ҳаракат орқали томошабинга таъсир этиб, етказиб беради. Ўтказилаётган тадбирларнинг мазмуни ва моҳиятини тўла очишга имкон беради . Фойдаланилган адабиётлар: 1.Н.Шарипов.Рубоб примада ижро этишни ўргатиш методикаси. Тошкент. Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.1990. 2.У.Қорабоев.Бадиий-оммавий тадбирлар.Тошкент.”Ўқитувчи” нашриёти.1986. 3.Р.Каримова.Танцы ансамбля “Баҳор”.Тошкент.Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.1979. 4.Р.Каримова.Узбекские танц ы в постновке Исахара Акилова.Тошкент.Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.1987. 5.Р.Каримова.Хорезмский танец. Тошкент.Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.1975. 6..Р.Каримова.Ферганский танец. Тошкент.Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти.1973.