logo

«Мусиқий қобилиятлар психологияси» (VIII бўлим. Асосий мусиқий қобилиятлар)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

36 KB
«Мусиқий қобилиятлар психологияси» ( VIII бўлим. Асосий мусиқий қобилиятлар) Мусиқий-педагогик амалиётда асосий мусиқий қобилиятлар деганда одатда уч нарса тушунилади: мусиқий эшитиш қобилияти, ритм ҳисси ва мусиқий хотира. Мусиқий эшитиш қобилияти иборасига одатда жуда кенг ва етарлича аниқланмаган мазмун киритилади. Аввало, мусиқий эшитиш қобилияти тушунчасини товушларнинг паст-баландлигини эшитиш ва тембрни ҳис қилиш тушунчасига ажратиш зарур. Негаки, мусиқада товушлар паст- баландлиги ва ритмик ҳаракатлар асосий маъно ташувчи бўлиб ҳисобланади. Тембрли унсур жуда муҳим, бироқ ёрдамчи аҳамиятга эга. Биз мусиқа негизини ташкил этган асосий мусиқий қобилиятлар сифатида товушлар паст-баландлигини ва ритмик ҳаракатларни идрок этиш ва яратишни тушунишимиз керак. Мусиқий идрокнинг асосий шаклларини таҳлил эта туриб куй ва гармония идрокини ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар асосида 2 та қобилият ётади: а) мусиқий эшитиш қобилиятининг перцептив ёки эмоционал қисми деб аталувчи лад ҳисси, б) мусиқий уқувнинг репродуктив ёки идрок этиш қисми бўлиб ҳисобланувчи мусиқий эшитиш тасаввури қобилияти. Таҳлил асосида уч асосий мусиқий қобилиятни ажратиб кўрсатиш мукин: 1) Лад ҳисси, яъни куй, товушларнинг лад вазифасини эмоционал ҳис қилиш ёки товуш паст-баландлик ҳаракатлари ифодалилигини эмоционал ҳис қилиш қобилияти. Бу қобилиятни бошқача аташ мумкин – мусиқий эшитиш қобилиятининг эмоционал ёки перцептив қисми (компоненти). Лад ҳисси мусиқий баландликларни, яъни тембр баландликларини ҳис этиш билан бўлинмас бутунликни ташкил этади. Лад ҳисси бевосита куйни қабул қилиш, уни англаш, интонациялар аниқлигини ҳис қилиш жараёнида намоён бўлади. У ритм ҳисси билан бир қаторда мусиқага бўлган асосий эмоционал меҳр-муносабатни ташкил қилади. 2) Эшитиш тасаввурига қобилиятли бўлиш ихтиёрий тарзда овоз баландлиги ҳаракатини акс эттирувчи эшитиш тассавурларидан фойдаланишдир. Бу қобилиятни, бошқача қилиб, мусиқий эшитиш қобилиятининг тинглаш ёки репродуктив (ижро этиш) қисми деб аташ мумкин. У бевосита эшитиш ҳисси бўйича куйни эшитиш, куйлаш жараёнида намоён бўлади. У лад ҳисси билан биргаликда гармония ҳиссининг асосини ташкил этади. Бу қобилият мусиқий хотира ва мусиқий тасаввурнинг асосий ядросидир. 3) Мусиқий-ритмик ҳис, яъни мусиқани фаол (ҳаракатли) бошдан кечириш, мусиқий ритм ифодалилигини эмоционал ҳис этиш ва уни аниқ ижро этиш қобилияти. Мусиқий фаолият учун зарур бўлган қобилиятлар мажмуаси, албатта, учта қобилият билан якунланмайди. Лекин улар мусиқийликнинг асосий негизини ташкил этади. Мусиқийликнинг асосий белгиси – маълум бир мазмун ифодасини ҳис эта олишдир. Мусиқада товушларнинг паст-баландлиги ва ритмик ҳаракатлар асосий мазмун ташувчи бўлиб ҳисобланади. Товушлар паст-баландлигини Ҳис этиш ва ритмик ҳаракатларнинг ифодали мазмунини бошдан кечириш асосида санаб ўтилган уч қобилият ётади. Барча тадқиқотчиларнинг якдил фикрига кўра, мусиқий қобилият бошқа ҳар қандай қобилиятдан эртароқ пайдо бўла бошлаши мумкин. Асосли маълумотлар буни тўла тасдиқлайди: алоҳида вазиятларда ҳар уч мусиқий қобилиятнинг илк бор намоён бўлиши ҳаётнинг биринчи йилидаёқ кузатилади. Уч ёшда куй эшитиш ва ритм ҳиссиёти етарлича баланд ривожланишини кузатиш мумкин. Мусиқий қобилиятнинг эрта намоён бўлиши, шубҳасиз, яхши мусиқий иқтидор кўрсаткичларидан биридир. Аммо эрта намоён бўлмасликни мусиқий қобилиятнинг сустлиги ёки йўқлигининг қайсидир даражадаги кўрсаткичи, деб ҳисоблаш ҳеч ҳам мумкин эмас. Ҳозирги пайтда болаларда мусиқий қобилиятнинг турлича ривожланиши қандай сабабларга асосланиши ҳақидаги саволга тугал бир жавоб бериш қийин. Бу сабаблар, шубҳасиз, жуда хилма-хил ва бола шахсиятининг турли тарафлари ҳамда унинг тарбияланишининг бутун тарихига боғлиқ. Адабиётлар 1. Аберт Г. В.А.Моцарт: В 2 ч. М., 1989. Ч.2, кн. 2. 2. Акбаров И.А. Мусиқа луғати. Т., 1997. 3. Александрова В., Мейлах Е. Лист. Л., 1968. 4. Алексеев А. Себя преодолеть. М., 1985. 5. Алексеев А.Д. История фортепианного искусства. М., 1988. Ч.1,2.