logo

ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Европадаги томоша турлари

Yuklangan vaqt:

25.04.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

180.5 KB
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Европадаги томоша турлари Режа: 1. Эстрада – кичик шаклдаги томоша тури 2. Варьете – томоша турларини бирлаштириш маскани 3. Ревю – томоша хабар 4. Дивертисмент – томошабинни чалғитиб туриш. 5. Концерт – кичик шаклдаги томоша турлари тўплами 6. Мюзикл – холл: овқатланиш ва томоша кўрсатаиш жойи 7. Кабаре – мушоиралар театри 8. Конферанс ва конферансье 9. Куплет – бадиҳа қўшиқлар 10. Водевиль – кўнгил очар томоша Эстрада – кичик шаклдаги томоша тури Эстрада тушунчаси – лотинча томоша кўрсатиш учун махсус кўтарилган, жой яъни сахна маъносини беради. ХIХ аср охирига келиб бу тушунча якка тартибда, кичик шаклда ижод қилиш маъносини англата бошлади. Драматург - пьеса, режиссёр - спектакль, актёр - образ яратади. Учала жараён бир кишида мужассам бўлиб, у кичик шаклдаги томоша яратса – номер деб аталди. Томоша – номер яратиш санъати ХХ асрдан бошлаб эстрада деб атала бошланди. Номер яратган ва уни санът даражасида намойиш қилган шахс эса эстрада актёри деб улуғлана бошлади. Эстрада деб ном олган саҳнада эса – парда, саҳна ортидаги “горизонт”, ёнидаги – кулис, саҳна сатҳини айлантирадиган машина бўлмайди. У шу жихати билан махсус жихозланган театр сахнасидан фарқ қилади. ХIХ асрга келиб йирик шахарларнинг кўпайиши ва саноатни ривожланиши шахарликлар маданиятини ўзгартириб юборди. Натижада, театр санъати турлари қаторида опера ва балет номи билан, актёрлардан юқори даражадаги тайёргарлик кўришни театрдан эса катта сарф – харажатларни талаб қиладиган катта шаклдаги томошалар юқори мақомга эга бўлди. Бу давр талаби эди. Чунки қорни тўқ, усти бут, ташвиши йўқ зодгонлар зериккан пайтида эрмак бўладиган, кўнгил очадиган томоша жойлари яратилди. Зерикканлар эхтиёжидан келиб чиқиб бадиий жихатдан “катта шаклда” ифодаланган театр спектакллари – уч актли, икки антрактли – танаффусли томошаларга айлантирилди. Икки марта томошадан танаффусга чиққан зодогонларга театр фоье ва буфетларида бир-бирлари билан сухбатлашишлари учун яратилаган шароит уларга маъқул бўлди. Шундай қилиб, “катта шаклда” ги томошалар кўрсатадиган театрлар - куни билан томоша кутиб зериккан зодогонларни кечаси бир жойга тўплайдиган хамда вақтни ўтказиш учун хумор босди, эрмак ва овунчоқ бўла оладиган марказларга айланди. Бу давр яна “катта шаклда” ифодаланадиган томошалар шаклини хам яратди ва уни “концерт” деб атади. Концерт – театрга рақобат бўла олган хамда “кичик шаклда”ги томошаларни эстрада санъати даражасига олиб чиққан, ижодкорларни бир жойга тўплайдиган тадбир бўлиб қолди. “Концерт” га алохида тўхталгунча уни шаклланиш жараёнига назар ташлаймиз. Варьете – томоша турларини бирлаштириш маскани Варьете – французча аралашма маъносини англатади. Томоша турларини – театр, музика, эстрада ва цирк санъатини бирлаштирган “Варьете” театри 1720 йилда Парижда ташкил топди. Унинг репертуари кўнгил очар томошалардан иборат бўлгани учун уни илк эстрада театрининг кўриниши сифатида тахлил қиламиз. Унда аввал бир актли спектакл намойиш қилинган. Спектаклдан сўнг, алохида – қўшиқ, шеър, рақс, музика ижрочиси, акробат, жанглёр ва фокусчилар ўз номерини кўрсатган. Бундай шаклдаги томоша тури “Варьете” – илк бор театр спектакли ва концерт дастурини бирлаштирган томошагох бўлди. Бу даргох барча зерикканлар кўнгил очиши учун энг маъқул маскан бўлди. Чунки, бу ерда кўнгил очиш учун барча йўналишдаги томоша турлари бирлаштирилган эди. Кўнгил очар масканлар “Варьете” номи билан Франция бўйлаб ва Европанинг йирик шахарларига тарқалиб кетди. Ревю – томоша хабар Ревю – французча хабарнома маъносини англатади. Ревю атамаси илк бор актёр ва драматург М. Романьези томонидан 1728 йили Парижда “Театрдан ревю” номли спектаклда ишлатилди. Бу спектакл илк бор – қўшиқ, рақс, бадиха шеърлар ва цирк номерларини ўз ичига олган. Шундай қилиб ревю – хабарнома номли томошалар “кўча театрлари” га асос солади. Бу “кўча” театрлари томошалари хар кунги янгиликларни томошага айлантиргани ва уларни хазил-мутойибали қўшиқ, шеър, рақс ва цирк номерларига айлантира олгани учун уларни ресторанлар, мюзик-холлар, кабарелар ёпиқ бино ичидаги сахна – эстрадага олиб кирди. Дивертисмент – томошабинни чалғитиб туриш. Дивертисмент – французча “кўнгил очиш учун чалғитиб туриш” маъносини англатади. Театрларда ҳар бир кўриниш орасида парда ёпилганда, то декорациялаш учун парда олдига чиқиб турли номерлар ижро этилган. Бу номерни спектаклга алоқаси бўлмаган. Чунки, саҳнада декорация алмашгунча томошабинни қўшиқ, рақс, шеър ёки цирк номерлари билан чалғитиб турган. Сахна техникаси ривожлангунча шундай бўлган. Кейинчалик бу одатга кўникан томошабинга спектаклдан кейин дивертисментлар ижросида – қўшиқ, рақс ёки цирк номерлари ижро этилган. Шундай қилиб турли томоша турларини бирлаштириш жараёнидаги эволюциясини кузатдиш мумкин. Концерт – кичик шаклдаги томоша турлари тўплами Юқоридагилардан кўринадики театр каби томошабин йиғадиган томошагохлар пайдо бўла бошлаган. “Кичик шаклда” ги томошалар мажмуаси “концерт” деб аталди. Концерт – лотинчада “курашяпман”, “айтишяпман” маъносини англатади. Драматик театр опера ёки балет театри гурухларининг актёрлари биргаликда - ансамбль бўлиб ўз спектаклини яратади. Улар томошабин қалбини бадиий яхлит “катта шаклдаги” томоша билан забт этади. Асар ғоясини очиш учун актёрлар иқтидорига қўшимча режиссура, саҳна хизматчилари, грим ва сахна жихозлари билан биргаликда яратилган атмосфера – муҳит ҳам хизмат қилади. Концертда эса бир актёр “кичик шаклда” ги томоша – қўшиқ, рақс, шеър, монолог, ёки цирк номери билан томошабин қалбини забт этади. Саҳнада ёлғиз туриш ва ўзи ўйлаган режасини бадиий шаклдаги номер орқали минглаб одамларнинг қалбига сингдириш қудрати фақат эстрда актёрига насиб қила бошлади. Шундай қилиб олдиндан режалаштирлаган бир неча якка чиқишлар тўплами – “концерт” деб номлана бошланди. Чунки, томошабинни олдига якка чиқиб келадиган ҳар бир артист энди ўз номери билан ўзидан олдин сахнага чиққан ижрочи учун чапак чалган томошабин эътиборини қозониш учун “курашади”. Бу кураш – томошабинларда “энди сизларни яна нима билан хайратга солайлик” деган излашни - катта қизиқиш уйғотди. Бу изланиш хашаматли театр бинолари ва унинг бадиий яхлит томошалари билан рақобатдош бўла оладиган концерт заллари ва унинг “кичик шаклдаги” томошлар тўплами – концертни пайдо қилади. Зерикканлар ва чарчаганлар учун бу “кичик шакл” даги томошалар тўплами ҳам маъқул бўлди. Энди бу йўналиш фақат байрамлар ва сайилларда намоён қилинадиган кичик шаклдаги томошалар сахна санъати турлари орасида “эстрада санъати” мақомини олди. Чунки, театр санъати – шеърият, қўшиқ, рақс, мусиқа ва цирк номерлари каби мустақил томоша турларидан фақат спектакл ғоясини очиш учунгина фойдаланар эди. Шунинг учун театр ўз актёридан сеқирра ижодкорликни – қўшиқ айтиш ва рақсга тушуниш маҳоратини ҳам талаб қилган. Эстрада санъати эса – ҳар бир томоша турини соф холда, юқори савияда, ўз йўналишининг энг моҳир усталари ижросида, санъат даражаси кўрсатди ва уларни бир концертда жамлай олди. Концерт яна худди шунинг акси бўлган – шеърият, қўшиқ, мусиқа, рақс ва цирк томошаларида “юлдузликка давогар” ларнинг заиф томонларини очадиган – пародиялар ҳам кўрсата олди. Шунингдек улар омухтасидан – аралашиб кетишидан пайдо бўлган оргинал – янги ва такрорланмас томошаларни хам фақат концерт жараёни кўрсата олди. Унинг акси бўлган – “оргиналикка давогар” лар устидан кула олиши билан хам концерт ўзининг кенг – қамровлигини намоён қилди. Томоша турлари тўпламини намойиш қиладиган концертлар – якка ижрочилар хамда номерлар кўрсатди марду-майдони, яъни “эстрада санъати” бўлиб ўз мухлисларига хизмат қилабошлади. ХVIII асрга келиб концертларга билет сотила бошлади. Концертда аввало мусиқа ижрочилари: скрипка, фортепиано, камерний оркестр - кичик шаклдаги ижрочилар гурухи ва симфоник оркестр - катта шаклдаги ижрочилар гурухи муваффиқият қозонди. Кейинчалик бадиий ўқиш, монологлар, балетдан ёки операдан парчалар ва цирк номерлари ҳам концерт иштирокчиларига айланди. Шундай қилиб, концертлардаги “кичик шаклда” ги номерлар билан мухлисларни хайратга соладиган томошалар – эстрада санъати, яъни “кичик шаклдаги санъат тури” деб эътироф этила бошлади. Унинг иштирокчилари эса – эстрада актёри, яъни 5-10 минутлик номер кўрсатиб олқиш оладиган ва ўз номини томошабинлар эслаб қолишига эришадиган қоблият эгаси бўлиб хурмат қозонди. Майдон ва байрамларда, концертларда якка тартибда томоша кўрсата оладиган серқирра ижодкор актёрлар: Францияда – жанглёрлар; Германияда – сипильманлар; Россияда – скоморохлар; Ўрта Осиёда – дорбоз ва масхарабозлар деб аталган. Энди концерт йўналишидаги ёпиқ бино ичида намойиш қилинадиган томоша турлари ва унинг эволюциясига бир назар ташлаймиз. Мюзикл – холл: овқатланиш ва томоша кўрсатаиш жойи Эстардани санъат тури бўлиб ажралиб чиқишида “мюзик – холл театри” ўзининг катта хиссасини қўшди. Мюзик – холл инглизчада – “музикали зал” маъносини ангалатади ва бугунги “концерт зали” тушунчасига тенг. Мюзик – холл ХVIII асрнинг бошларида, Англияда “Салон – театр”, яъни “Кабак театри” – овқатланиш ва томоша кўриш жойи маъносида пайдо бўлди. 1830 йилга келиб “Кабак театри” актёрлари – қўшиқ, рақс ва хазил – мутоибаларни, сахна кўринишлари яъни номерлардан иборат томошаларини мухлислар таклиф қилган жойга “кўчиб” бориб кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Кўчма холда – мухлислар чақирган жойга бориб, бирон тадбирни ўтказа олдиган актёрлар гурухини, концерт залида – овқатсиз томошабинларни бир жойга тўплаб, театрлар каби билет сотиб концерт беришни таъминлаш нияти “Мюзик – холл театри” ни – илк концерт залини яратди. Лондоннинг “Чой ичадиган боғ” номли масканида биринчи бўлиб “Мюзик – холл театри” – концерт зали ташкил қилинди. Бу йўналиш бутун Англияда жуда тез ривожланганини кўрган давлат ходимлари 1890 йилда “Альгамбра” номли мюзик – холл театрини ташкил қилди. Бу театр актёрлари таркибини эстрада ва цирк ижодкорларининг моҳир усталари ташкил қилди. Унинг репертуаридан асосан комедия йўналишидаги томошалар – фарс, гротеск, эксцентрика, яъни бўрттирилган, шиддат билан ривожланадиган, хайротомуз номерлар ўрин олди. 1904 йилга келиб “Колизей” номидаги мюзик – холл концерт зали бир кунда тўрт марта томоша кўрсатиш даражасига етди. Концерт залларининг Англия бўйлаб кўпайиб кетиши ХХ асрга келиб эстрада концерти шаклида бутун Европа ва Американи эгаллади. Мюзик – холл театри номидаги масканлар ўз сахнасида барча томоша турларини, трюкларни, фокус ва гипнозларни кўрсата олди. Унинг сахна машиналари – техникаси, актёрлар ижроси ва репертуари жуда ривожланиб кетди. Хазиллар – кескин сатирага, шўх рақслар – ярим яланғоч аёллар рақсига, фокуслар – сахнавий трюкларга айланди. Концертларда безакли кийимлар кўригини ва яланғоч аёллар рақсини намойиш қиладиган қизлар гурухлари – “гёрлс” деб атала бошлади. Мюзик – холл театрлари томошабинларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида ўз концертларига “герлс” қизларини таклиф қилишни ёки театр қошида шундай труппа тузиш масаласини хал қила бошладилар. ХХ аср бошларида “гёрлс” рақс гурухлари билан машхур бўлган йирик мюзик – холл театрларини дунё кезадиган зодогонлар яхши билган. Улар: Лондонда – “Метрополитен” ва “Палладум”; Парижда – “Мулен руж” ва “Казино де Пари”; Нью-Йоркда – “Радио ситиМюзик – холл” эди. Кабаре – мушоиралар театри Эстарада санъатини адабий – бадиий йўналишини ривожига ўз хиссасини қўшган “Кабаре” тушунчасига алохида тўхталиш лозим. Кабаре – французча, овқатланиш жойи кобак маъносини англатади. ХVIII асрнинг охирларида, Париж қахвахоналари “Кабаре” ларда – шоирлар шеърият кечалари ўтказишарди. Машхур шоирларнинг бундай мушоиралари қахвахоналарга кўплаб тингловчи – томошабинларни жалб қилган. Мусобақа бор жойда томоша қизийди. Энди бундай мусобақа фақат адабий – бадиий мушоира шаклидан - концерт кўринишига ўтди. Чунки, шоирлар шеърларини якунлаганда, мусиқачилар бахси бошланиб, томоша янада завқли тус олган. Бу жараёнга актёрларни келиб қўшилиши, уларни хозир ҳаммага маъқул бўлган шеърни дархол қўшиқ қилиб айтиб бериши – бадиҳагўйлик “Кабере” га келадиган томошабинлар сонини янада кўпайтирган. Шундай қилиб, Кабаре – шоир, мусиқачи, қўшиқчи ва актёрларни жамлайдиган ва овқатлантирадиган масканга айланди. Актёрларни кунида содир бўлаётган воқеаларга хазил – мутоиба шаклида муносабат билдириши “Кабаре” ни Париждаги энг машхур томоша масканларидан бирига айлантирди. Шундай қилиб кабаредаги томошани тартибга соладиган, навбатни белгилайдиган ҳамда машҳур шоир, музикант, қўшиқчини оммага таништирадиган шахсга эхтиёж туғулди. Бу вазифани зукколик ва қуноқлик билан олиб борадиган, хамда қахвахонадаги завқу – шавқ рухиятини ушлаб турадиган ва уни бошқарадиган шахс – Конференсье деб номланди. Конферансье кабередаги концерт программасини тузар ва уни ўзи бошқарар эди. Бу ўзига хос ривожланиш – бошқарув тизимини яратиш бўлгани билан, “Кабаре” ўзининг энг завқли фазилатини – бадихагўйлик рухиятини қўлдан бериб қўйди. Энди бу бадихагўйлик – конференсьенинг иқтидори ва руҳияти билан боғлиқ бўлиб қолди. Кабередаги махсус кўтарилган жой – “эстрада” да энди профессионал актёрлар хам иштирок этишди. Концерт программалари опера ва балет театри актёрларининг чиқишлари хамда спектаакллардан олинган монологлар билан бойитилди. Парижда илк бор очилган хусусий Кабаре “Шануар” – “Қора мушук” номи билан иш бошлади ва адабий – бадиий кечаларнинг марказига айланиб қолди. Берлинда очилган Кабаре “Вольцегона” номи билан иш бошлади ва ўзининг сиёсий ўзгаришларга муносабат билдирган долзарб номерлари билан машхур бўлди. 1907 йилга келиб Будапештда иккита Кабаре машхур бўлди. “Бонбоньер” номли ресторанда шоир, актёр Э. Наднинг сиёсий хазил шеърларини эшитишга қизиқадиганлар кўпайди. “Модерн” номли Кабаредаги концертлар хам шов-шувларга сабаб бўла бошлади. Конферанс ва конферансье Эстрада санъати томоша турлари орасида конферанс – жанр деб қабул қилинган. Концерт номерлари орасидаги боғловчи номерларни хам ўз номи бўлиши керак эди ва бу конферанс яъни “маъруза” деб белгиланди. Бу номерларни ижро этувчиларни эса – Конферансье деб аташди. Конферансье – французча “маърузачи” маъносини англатиб, эстрадада эса сўз устаси тушунчасини беради. Унинг вазифаси концертлардаги номерларни бирбирига мантиқан боғлаш, навбатдаги номер мазмунини ва унинг ижрочиси билан таништиришдир. Бу жараён албатта хазил – мутойибага бой, комедия жанри талаблари даражасида бўлиши лозим, деб белгиланди. Конферансье ҳар бир концерт мавзусидан келиб чиқиб, навбатдаги ўз чиқишини нимадан иборат бўлишини билиши учун, у албатта кейинги ижрочининг номери билан ва унинг ўзи билан таниш бўлиши керак. Касбнинг бу талаби конферансьега эстрада жанрларини яхши билишга ва уларнинг ижрочиларини имкониятларини хис қилишга мажбур қилган. Эл орасида машхур бўлган қўшиқ ёки рақсни, ё номерни бугунги кун билан боғлаш учун конферансье унинг ижрочиси тўғрисидаги сўнги маълумотларга эга бўлиши талаб қилинган. Париж кабере ва кафеларида ижодкорлар мусобақаси ва мушоирасини бошқариш жараёнида шаклланган профессионал конферансьеларнинг илк забардаст авлодларидан кейинги ёш ижрочилар ўрнак ола бошлади. Бу йўналиш – концертни бошқариш ХIХ асрда шаклланиб ХХ асрда эстрада томошаларининг барча кўринишларига кириб келди. Чунки, ҳар қандай концерт бошқарувчига мухтож. Энди концертларнинг тақдири фақат машхур номерлар ижрочиларига эмас, балки – конферансье маҳоратига ҳам боғлиқ бўлиб қолди. Конферансьелар маҳорати шу даражагача бордики: улар концерт жараёнидаги намойиш қилинадиган хар қандай номерни хазил – мутоиба билан шархлай олди: ижрочини улуғлаб кутиб олиб олқишлар билан хурматини жойига қўйиб кузатиб қўйди. Булар касб талаби ва маданияти бўлса, хар қандай номердан озгина ижро қила билиш, машхур ижрочига “тақлид” қилиш унинг махорати даражасини белгилай бошлади. Шундай қилиб концерт давомида томошабин билан энг кўп учрашадиган конферансье бўлиб қолди. Чунки, қўшиқчи бир – икки номердан кейин бошқаси билан алмашади. Конферансье эса номерлар орасида ўз номерини ижро қилиб улгуради ва концертни бошқаради Эстрада санъатида конферансьелар ўз услубларини ярата бошладилар: концерт иштирокчиларини кўтаринки руҳда, бағри кенг мезбондай кутиб оладиган конферансье; ижтимоий хаётдаги камчиликларнинг – “тепасида” туриб завқ билан кула оладиганлари; камчиликларни билиб қолиб қўрқаписа секин ошкор қиладиганлари; саҳнага тўсатдан чиқиб қолиб “довдираб” шароитдан зўрға чиқиб кета оладиганлари; кам гапириб имо – ишоралар, пантомималар билан хамма нарсани тушунтириб берадиган усталар ўз махоратларини намойиш қилиб томошабиннинг севимли актёрларига айландилар. Концертлардаги конферансьелик – бир кишилик, яъни якка бошқарувни, ёки икки кишини навбатма-навбат бошқарувини, баъзан икки кишини тенг чиқиб – диалогли бошқарувини таълаб қилади. Бу йўналишларда хам юқорида санаб ўтилган услублардан фойдаланишлар кузатилади. Жуфтликлар – икки эркак, ёки эркак ва аёл, икки аёл, баъазан икки эркак бир аёл, ёки икки аёл бир эркак бўлиб хам концертларни бошқаради. Бундай шакл концерт ёки тадбир мавзуси ва ғояси билан боғлиқ. Куплет – бадиҳа қўшиқлар Курплет – французча поэзиядаги жуфтлик шеър дегани. Бу шеърият осонлик билан қўшиққа айланган. Куплет қўшиқлар сатирик ва сиёсий йўналишда бўлиб ижтимоий хаётдаги содир бўлаётган воқеаларга билдирилган муносабат эди. Айниқса унинг нақорати сўз ўйинига қурилган бўлиб унда содир кулгули воқеалар ифодаланган. Куплет ижрочилари ўзларнинг бадиҳагўйликлари, қувноқликлари билан томошабинларга маъқул бўлган. Байрамларда халқ сайилларида куплет ижрочилари жуда катта шухрат қозонган. Куплет ижрочилари хаётдаги долзарб масалаларни қўшиқ қилиб айта олган. Қўшиқнинг нақорати мавзу ғоясини очган. Сюжет эса янги – янги воқеаларни қўшиққа дархол олиб киришга шароит яратган. Куплет – ижро қиладиган актёрлар репертуари асосида ярмарочний – майдон театри вужудга келган. Бу театрнинг бадиҳагўйлик ва хазил – мутоиба қудратини ва майдондан ёпиқ бино ичига олиб кириш натижасида водвиль жанри пайдо бўлган. Водевиль – кўнгил очар томоша Водевиль – французча кулгули енгил қўшиқ маъносини билдиради. Вир ва Нормандия дарёлари ўртасидаги “Ван де Вир” водийсида туғулган халқнинг севимли қўшиқчи шоири О. Бослен илк бор кулгули шеърлар ёзган. Унинг шеърлари халқ орасида барча куйлай оладиган енгил қўшиқлар бўлиб тарқалган. Шундай қўшиқларга қурилган водвель иштирокчилари диалоги ва анекдот – латифалар сюжети кулгули воқеаларга бой бўлган. Уч бурчак севги – икки кишини бир қизга ошиқ бўлиб қолиши ёки аксинча икки қизни бир йигитни яхши кўриб қолиши шўх қўшиқларга, кулгули воқеларга ох-вохли “кўз ёшларига”, очиқ эхтирослар изхорига асос бўлган. Халқ сайилларида синовдан ўтган енгил қўшиқлар жанри асосида Парижда, 1792 йилни махсус театр очилди ва унга “Водевиль” деб ном берилди. Бу театрни мухлисларини кўпайиши навбатдаги “Трубадирлар театри” водвиллар асосида қурилган томошагохни пайдо қилди. Навбатдаги сиёсий кулгули қўшиқларга ва шўх рақсларга бой водвеил театри “Арлекин” – яъни афишалар клейловчи номи билан машҳур бўлди. Водевиль жанрини тез тарқалишига ва уни муҳлисларини кўпайишига асос – содир бўлган воқеа ёки миш-мишлар дарҳол томоша мавзусига айланишидир. Драматург уни 2-3 кунда ёзса, актёрлар уни 2-3 кун ичида саҳнага олиб чиқарди. Водевилда янграган шўх қўшиқлар тезда халқ орасида тарқалиб, уни хиргойи қилиб юришарди. Бундай қўшиқлар дархол конферансеьлар томонидан ижро қилиниши томошабинларга ёққан. Бундай тезкорлик билан театр репертуарини янгиланиб туриши эса хаммага маъқул бўлган. Водевил жанри – хозир жавоблиги, сиёсатдаги ўзгаришларга шаъмаси қувноқ диалоглари, шўх қўшиқлари эҳтиросли рақслари билан театр ижодкорларини мафтун қила олгани учун ХIХ асрда бутун Европа бўйлаб кенг тарқалди. Водевиль актёрларга ўз маҳоратини ёрқин намоён қилишга имкон берди. Қўшиқ айтиб, рақсга туша оладиган актёрлардан яна юморни ҳис қилиш, енгил ҳаракатлар билан ўз эхтиросини табиий намоён қилиш хам талаб қилинди. Бундай талаб бир қатор комедия жанрида ижод қила оладиган қобилиятли актёрларни эстрада концертларида элга танитди. Бу жанр бир спектаклда ўз қиёфасини бир неча бор ўзгартира оладиган – дархол янги қиёфа яратишга қодир эстрада актёрларни яратди. Хотинидан жазмани билан юришини яширишга харакат қилган эрни дархол бошқа қиёфага кириши томошабинларда самимий кулгу уйғотган. Эхтиёткорликка қурилган водевил шарт-шароитлари комедия жанри ижрочиларининг хамда эстрада актёрларининг маҳоратини ўсишига ижодий шароит яратган. Ноқулай шароитга тушиб қолган эр ёки хотин, ундан чиқиб кетиш учун томошабин билан мулоқатга киришадиган дақиқалар водевил жанрини янада халққа яқинлаштирди. Жанрнинг бу талаби актёрларнинг бадиҳагўйлик қоблиятини ривожлантирди. Томошабин билан мулоқатга киришиб, уни шароит талаб қилган кулгули холатда “ушлаб туриши” ҳамда воқеа иштирокчисига айлантириш жараёни актёрларининг янги ижодий қирраларини – бадиҳага бойлигини топқирлик маҳоратини намоён қилган. Қўшиқ айтган, рақсга тушган, диалогларни боплаган актёр энди томошабинни ҳам спектакл иштирокчисига айлантира олди. Бу тажриба ўз навбатида эстрада томошаларда иштирок этган конферансьеларни элга машхур қилган. Чунки концертда у ёлғиз ўзи – ўз номерлари билан ўзлигини намоён қилган. Водевилнинг актёрлар маҳоратини шаклланишидаги ва сайқаланиб, юқори даражага кўтарилишдаги беқиёс ўрнини К. С. Станислвский алоҳида таъкидлаганинг боиси юқоридагилардан маълум бўлади. Томошабинларни севимли жанрига айланган водевил ижодкорлари унинг асосида, эстрада сахнасида машхур бўлган оперетта – кичик опера ҳамда комик операларни ҳам яратишди. Бадиий ўқиш – бир актёр театри Бадиий ўқиш – эстрада санъатининг ўзига хос бир тури бўлиб, адабиёт жанрлари бўлган, шеър, наср ва оммабоп асарларни саҳнадаги ижросини англатади. Ифодали сўз бу жанрни асоси хисобланадаи. Қадимдан келаётган бу жанр турли халқларда мавжуд бўлиб, улар – эртак айтувчи, скоморох, ашуг, ақин бизда эса бахши номи билан аталган. Қадимги Грецияда халқ олдида бадиҳагўйлик билан тўқилган шеър муаллифлари қадрланган. Қадимги Римда эса халқ олдида нотқлик маҳоратини кўрсата олганлар улуғланган. Тарихни яхши билан Французлар мактаб дастурига бадиий ўқиш предметини киритган. Айниқса, 1848 йилги тўнтарилшида халқ олдига чиқиб шеър ўқиган шоирларни издошлари кўпая борган. Шунинг учун бадиий ўқишни бошланиши – шеър хамда унинг муаллифи ижроси номи билан тарихга кирган. Россияда муаллифлик ижроси билан тингловчини хайратга солганлар Пушкиндан бошланади. У ўз шеърларини катта илхом билан ижро қила олган. Н. В. Гоголдан эса ўзи ёзган хикояларни гапириб беришни илтимос қилишган. Бу борада Островский, Маяковский, Зоценко ва Есенинлар хам машхур бўлишган. 1870 йилдан бошлаб машҳур рус актёри М. С. Шепнин шоирлар шеърларидан композиция қилиб бадиий ўқиш кечаларини бошлаб берган. У жуда катта маҳорат билан яратган компазиция ўз мавзуси, ғояси, бадиий яхлитлиги, ва ижро маҳорати билан томошабинларни хайратга солган. Муаллифлар ижросидаги ва актёрлар ижросидаги бадиий кечалар учун билетлар топилмай қолган. Натижада, бу йўналиш ҳам ўз ривожланишйўлини қидира бошлаган. Ҳозирги радио, телевидения ва матбуотдаги ахборотлар ўрнини ўз даврида тўлдириб турган бадиий кечаларнинг ўз даврининг машхур ижрочилари пайдо бўлган. Шеърий компазициялар ижросида актриса М. Н. Ермолова машхур бўлган бўлса. прозада Достоевский ва Гоголь асарларидан композициялар яратиб ижро қилган В. И. Андрев – Бурлак жуда машҳур бўлган. Шунда қилиб бу йўналишда ижод қиладиганлар эстрада сахналарида доим ўз қадрини топган. Мелодекламация – таъкидлаб ижро қилиш Мелодекломация – грекча қўшиқ ва декломация, яъни таъкидлаб айтиш маъносидаги концерт жанри. Эстрада санъатига бу жанрни ХIХ асрда россиялик ижодкорлар олиб кирди. Шеърни - музика билан таъкидлаб ижро қилиш, ёки шеърни фортепьяно чалувчи билан жўрнаво бўлию ижро қилиш мелодекломация деб аталди. Тез орада бу йўналишнинг ҳам компазиторлари ва актёрлари пайдо бўлди. Компазиторлар орасида Г. А. Лишин тезда машҳур бўлди. Актёрлар орасида эса В. Ф. Комиссаржевская шухрат қозонди. Саҳнада ажойиб роллар ижро этган бу актриса бадиий кечаларда, ижодий учирашувларда машҳур шеърларни мелодекломация қилиб олқишлар олган. Бу йўналиш жуда кўп мухлислар оортирган актриса эстрада санъати ривожига улкан ҳисса қўшган. Бу йўналиш опера ва мелодрама оралиғидаги янги жанрга – мусиқали драмага асос бўлган. Асар қахрамонлари монологи – ария, диалоги – дуэт деб номланган ва музика билан ҳамоҳанг ижро қилинган. Мелодекламация, ария, дуэтлар эстрада концертларини бойитадиган номерлар бўлиб ўз мухлислари орасида қадрини топди. Хикоялар кечаси – кичик томоша турлари Хикоялар кечаси – эстрададаги бир актёр томонидан ижро қилинадиган адабий жанр хисобланган. Актёр томонидан яратилаган бадиий компазиция томошбинларга гаприлиб берилган. Бу табиий хикоялаш жараёни актёр А. Я. Занушняк томошадан катта маҳорат билан ижро қилинган. Хикоялар ва новелларни саҳнадан туриб гапириб бериш эстрадага “Хикоялар кечаси” номли адабий – бадиий жанрни олиб кирди ва бир актёр ижроси тушунчасини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. Бу тушунча кейинчалик эстрадага “Бир актёр театри” атамасини олиб кирди. Имитация – тақлид Имитация – лотинча тақлид қилмоқ маъносини англатади. Эстрадада бу тушунча икки маънода қўлланилади. Биринчиси – табиатдаги жонворлар товушларини хамда маиший турмушда учрайдиган товуш ва шовқинларни маълум сюжетга бўйсиндирган ҳолда тиклаш – ижро қилиш санъатидир. Бундай актёр – “одам оркестр”, яъни барча товушларни ижро қиладиган “товушлар асбоби” деб номланган. Бундай номери билан концертларда қатнашган ижрочи “одам оркестрни” конферансье томошабинларга таништирганда унинг учун ҳам ўз имкониятларини намоён қилиш имконияти пайдо бўлган. Иккинчиси – саҳнада ижро қилиниб муҳлислар орасида машҳур бўлган – қўшиқ, ария, шеър ёки рақс номерларни тақлидий қайта тиклаб ижро қилишни англатган. Тақлид – кишиларни ўзига хос бўлган гапириш усули, овози, юриш – туриши, қилиғи, хатти-харакати, феълини, ҳатто кийинишидаги кўзга ташланадиган жихатларини бўрттириб кўрсатиб беришга асосланади. Концертларда, машҳурлар юбилейларида, бенефисларда тақлид – ўртоқлик хазил деб эълон қилинган. Бу хазили томошабинларга маъқул бўлган. Бу йўналишларнинг машҳур ижрочилари иккла йўлда хам ижод қила олган. Моменталист – расм чизадиган эстрада актёри Кўчаларда расм чизадиган Париж рассомлари дархол портирет ярата олган. Бундай уста рассом илк бор ХХ аср бошларида Париж циркида образи кўрсатилди. Моменталист деб аталган цирк актёри – рассом, томошабинлар орасидан одам танлаб уни портиретини дархол чизиб берган. Дархол чизилган расмда озгина бўрттириш бўлгани учун у ҳам кулгули, хайратли томоша бўлган. Циркда бу жанрни ривожлантирган актёр – рассом айланиб турган жихозга икки қўллаб дархол расм чиза олган. Кейинчалик оғиз билан, расм чизиш номерлари пайдо бўлган. Актёр – рассом хатто томошабин буюрган нарсаларни дархол чизиб берган. Бу уни нихоятда маҳоратли эканини намоён қилган. Моменталист хатто ўз киймларидан парчалар юлиб олиб мальбертга ёпиштирганда кутулмаган пейзажлар яратилаган. Унинг шарфи денгиз, ёқаси кема, оқ қўлқоплари елкан вазифасини ўтаб, томошабин кўз олдида хайратомуз расм пайдо бўлган. Бундай томошалар цирк манежидан ҳаммага аниқ кўринмагач бу номерлар аста – секин эстрада саҳнасига кўчган. Шундай қилиб циркида Париж хаммага маъқул қилган моменталист номери Европа бўйлаб эстрада саҳналарига ёйилиб кетган. ХХ аср бошларида бундай номерлар Россия циркларида ва эстрада саҳналарида машхур бўлган. Уларнинг ижрочилари актёр – рассом хатто шеър ўқиб туриб ёки қўшиқ айтиб туриб расм чизиш номер бажарган. Баъзилар мусиқа оҳангларига мос харакатлар билан хайратомуз расмлар чиза олган. Карикатура чизадиган актёр – рассом эса латифалар айтиб туриб, одамларни кулдириб ўз карикатурасини кўрсатган. Танлаб олинган одамни карикатураси латифа ва карикатура эгасини ўз расмига муносабати томошабинларни завқу-шавқини оширган. Эстрада концертини олиб бораётган конферансье саҳнага мальберт қўйиб, номер ижро қиллаётган актёрлар расмини чизган ва уни изохлаганда ўз даври маиший хаётидаги ютуқ ҳамда камчиликларини очиб ташлаган. Бу эстрадага рассом – конферансье образини олиб кирган Моменталист рассом – актёрлар эстрада санъатида янги жанрни яратдилар уни элга манзур қила олдилар. Бир шахс хам расм чизса, қўшиқ айтса шеър ўқиса, латифа айтиб берса... Офарин! Бу инсонинг бу қудратини фақат эстрада санъати намоён қила олади. Референ – нақорат орқали томошабинга таъсир ўтказиш Референ – французча нақорат сўзини англатиб у шеърда, қўшиқда кенг қўланилган. Эстрада санъатида референдан яъни нақоратдан актёрлар концерт ёки номер ғоясини очишда унумли фойдаланганлар. Бадиҳагўйлика асосланиб тўқилган шеърларда ўрнида ишлатилаган нақорат қайта-қайта кулги қўзғаган. Қўшиқларда айниқса четушкада фойдаланилган референ – нақорат номер ғоясини асослаган. Ижрочининг топқирлигини намоён қилган. Конферансьелар концертларда ишлатган референ – нақорат, баъза онгли равишда ўйлаб топилган трюк вазифасини ўтаб, у концерта ғоясини очишга катта ёрдам берган. Бу услубдан ХХ аср рус эстрадаси актёрлари усталик билан фойдаланганлар. Ўхшовсиз нақоратдан фойдаланиб ўз навбатда шоирнинг заифлигини очадиган услуб бўлиб эстрада сахнасида ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. Фельетон – эстрададаги сўз санъти тури Фельетон – французча қоғоз маъносини билдиради. Эстрадада фельетон – сўз санъатининг тури сифатида ўз хозир жавоблиги, оммавийлиги, маиший ва ижтимоий хаётни очиқ ифодалай олиши билан ўз ўрнига эга. Фельетонни ижро қилаётган эстрада актёри гўё шу воқеани гувоҳи бўлгандай ўз номидан гапиради. Бу жанрнинг ўзига хослиги шундаки ўз қахрамонини улуғлаб туриб, барча ютуқларни санаб ўтиб, “арзимаган” камчиликлар устида тўхталади. Шу тўхталиш муносабатларни ўзгартириб юборади. Навбатдаги улуғлаш ёки ютуқларни санаш энди томошабинда кулгу уйғотади. Бу жанр – латифалардан, мақолалардан, афоризмлардан ўз ўрнида ғояни очиш учун унумли фойдаланади. Монолог – ўз номидан бўлиб ўтган воқеага муносабат билдириш фельетон жанринг асосий қуроли ҳисобланади. Эстрадада жанрдан конферансьелар унумли фойдаландилар. Фельетон – монолог ижрочилари эстрадада сўз санъати борасида намунали ижрочилари билан тарихга кирдилар. Фокус – кўз бўяш Фокус – немсча нарсани бор қилиш ёки йўқ қилиш маъносини билдиради. Цирк ёки эстрада актёри хисобланган фокусчи ўз номерларида хақиқатдан хам нарсаларни бор ёки йўқ қила олади. У томошабинни кўз илғамас харакатлари билан чалғитади. Фокусчини – манипулятор, санжировшик, иллюзионист ҳам дейишади. Иллюзионист қўл харакатрлари ўрнига, мураккаб механизмлар, техника оптика қонунлари, нур ранг ва электрт токидан фойдаланиб номер яратади. Шунинг яратган унинг номерларини ижро қилишда кўплаб кишилар иштирок этади. Фокус иллюза билан энг мухими томошабинни чалғитиш номерлари эстрадада саҳнасида кенг тарқалган. Энг мухими бу номерлар қадимдан мерос бўлиб келмоқда. Буриме – бадиҳали қофиялаш Буриме – французча қофиялаш маъносини англатади. Саҳнада томошабинни олдида қофияли хазил шеър тўқиш эстрадада алохида – Буриме жанри хисобланади. Саҳнада баҳислашаётган икки шеър тўқувчи қофияни ушлаб турса бас, мазмуни боғланмаган қофиялар томошабинларда кулгу уйғотган. Актёрларни топқирлиги ва қофияни ушлаб турилиши натижасида бир-бирига зид мазмун нихоятда кулгули вазиятларни келтириб чиқарган. Ўйин янада қизиқарли бўлиши учун баъазан томошабинлардан қайси мавзуда қофиялаш мусобақасини бошлаш сўралган. Уларнинг буюртмаси билан бошланган ўйин – жонли ижро ва томошабин билан мулоқат эстрада театринг асосий талабларидан бирини амалиётдаги ёрқин ифодасини кўрсатди. Бу ўйинни ўйлаб топган ва томошага айлантирган Франциялик шоир Дюлони ХVII асрда яшаб ўтганлиги маълум. Қофиялаш жанрини янада ривожлантириш учун Александр Дюма 1864 йили Парижда махсусу “Буриме” конкурсини ўтказган. Бу жанр Россия эстрадасида хам кенг тарқадлади. Шоирлар эстрада концертларидаги бадиий кечаларни жонли ва хазил – мутойибага бой бўлиши учун қофиялаш ўйинини – мусобақасини ўтказишган. ХХ аср рус эстрада санъатида бу жанрни удалаганлардан бири Г. Б. Немчинскийни томошабинлар жуда хурмат қилишган. Ўзбек эстрадаси мухлисларига бундай ўйин аския пайровларидан маълум. Жўшқининг фақат қофиялаш натижасидаги бемани шеърлари хам таниш Чревовещатель – оғзини очмасдан гапириш Эстрадада оғзини очмасдан гапира оладиган актёрлар ўз номерларини кўрсатган. Улар қўғирчоқ билан диалогли саҳналарни қуриб – ўзи оддий одамлардай гапирган унинг қўғирчоғи эса худди жонли одамдай унга жавоб берган. Қўғирчоқ жавоб бераётганда актёр лаби қирламаган. Сўзларнинг тўлиқ ва равон эшитилиши эса томошабларни хайратга солган. Бундай иқтдорга эга бўлган актёрлар кам учраса хам бу жанр эстрадада ўз ўрнига эга бўлди. Бундай номерни конферансье “мен саҳнага ажоийб қоблият эгаси – вентролог актёрни таклиф қиламан” деб эълон қилган. Демак бундай номер сохиби эстрадада – вентролог номи билан машхур бўлган. Миниатюра – “кичик шакл” ли жанри Миниатура – французча “кичик шакл” маъносини англатади. Томоша санъатида рақс, қўшиқ, шеър хамда цирк номерлари ўзининг кичик шакли билан қадимда маълум ва машхур эди. Бу шакл қисқа диалогли хазил – пьесалар интермедия, скетч, водвиллар кўринишида аста секин сахнада ўз ўрнини топди. Бундай кичик шаклдаги томошалар миниатюра номи бўлиб, эстрада санъатига кириб келди Миниатюралар ХVIII асрнинг охрларида Европадаги концертларнинг таркибий қисмларига айланди. ХIХ асрга келиб кичик шаклдаги саҳна кўринишлари бутун Европа томошогохларини эгаллади. Кичик шаклдаги пьесалар – миниатюраларни ижро қиладиган актёрлар турли туман характерлар ярата бошладилар. Бу жанр ривожланишига хажв ёзувчилар жуда катта хисса қўшишди. Натижада, миниатюра жанри ХХ асрга келиб Россияда ўз театрига эга бўлди. Миниатютра театрлар эстрада актёрларининг энг қоблиятлиларини ўзига жамлади. Томошабинлар энди бир кечада бир неча муаллифнинг асрлари асосида саҳналаштирилган миниатюраларни томоша қилиша бошлашди. Бундай кичик шаклдаги томошаларга эстрада актёрлари бир кечада ўнлаб характерни қиёфаларни ярата олдилар. Бу жанрнинг қудрати хам мана шунда эди. Гёрлс – қизларнинг гуруҳли рақси Гёрлс – инглизча қизлар дегани бўлиб, томоша санъатида бир гуруҳ қизлар ижро этадиган эстрада рақсидир. Бир хил костюм кийган, аниқ ритмга бир хил харакатлар бажарган қизлар гурухи рақслари жуда гўзаллиги ва ўз жозибалари билан томошабинларнинг эхтиросларга тез таъсир ўтказиш қудрати билан эътибор қозонган. Зерикан ва чарчоқ чиқариш учун кабакларга келганлар учун “Гёрлс” – қизлар рақси жуда маъқул бўлган. Шундай қилиб гурухли қизлар рақси “Гёрлс” хам эстрада томошаларининг бир тури бўлиб қолди. Томошаларни ташкил қилувчилар бу гўзалликни таъсир кучини эътиборга олиб гурухли рақслардан қизлар ижросидаги музикали спектакллар яратди. Энди қизлар гурухидан ташкил топганмузикали – рақсли томошалар “Гейти гёрлс”, “Тиллер герлс”, “Зигфрид герлс” театрлари деб номлана бошлади. Гурухли рақсга тушадиган қизлар томошалари ХХ асрда Европа мюзик- холларидан Америка Қўшма Штатларидаги кабакларга хам етиб борди. Улар энди кийм – кечаклар турларини намойиш қиладиган раққосларига айланди. Пантомима – тақлидий харакат Пантомима – грекча ҳамма нарсани тақлидий ифодаловчи маъносини англатади. Бу атама қадимги Рим томоша санъатида икки маънода ишлатилган. Биринчиси – ўз кечинма ва туйғуларини пластика, мимика ва жестлар орқали ифодалайдиган рақс. Иккинчиси – пантомима ижро этувчи актёр. Қадимий Греклар яратган ва Римликлар ривожлантирган бу санъат тури Ўрта асрлага келиб мустақил томошага айланди. ХVIII асрга келиб махсус мусиқа ижросида пантомима кўрсатган актёр концертларга таклиф қилина бошлади. ХIХ асрга келиб Францияда пантомимачилар санъати ривожланиб буюк актёрлар пайдо бўлди. ХХ асрга келиб Россия циркларида пантомима актёрлари ўз номерларини кўрсата бошладилар. Пантомима – мусиқа орқали ривожланган сюжетни харакат, пластика, мимика, жест билан ифодалайдиган ўзининг ижро услуби билан эстрада санъатида ўз мухлисларигаэга. Пародия – қўшиқни акси Пародия – грекча “пара” – тескари, “ода” – қўшиқ, яъни қўшиқни акси маъносини англатади. Адабий жанр хисобланган пародия бирон шеърни хазил – мутоийбага олиб, заиф томонларини тахлил қилишдан бошланган. Кейинчалик пародия ўзи барча ижтимойи хаётдаги камчиликларни саҳнадан туриб тахлил қиладиган жанрга айланди. Пародия асосини шаклини мазмунига қарама-қарши қўйиш ва мантиқан таққослаш ташкил қилади. Тахлил қилинаётган объект мазмунини олиб бориб унга алоқаси йўқ шаклга таққосланганда томошабинда кулги пайдо бўлади. Бундан унумли фойдаланданган пародия ижодкорлар – актёрлар турли мавзуга эркин ёндошиб номерлар ярата олдилар. Шу нуқтаи назардан қўшиқ, рақс, шеър, мусиқа, цирк, номерларига, хатто, буюк шахслар феъл атворига пародия яратиш мумкин. Драматурглар хам бўлиб ўтган воқеани аксини ифодалаш услубидан фойдаланишади. Улар қахрамоннинг акси бўлган персонажни воқеага киритиб ўз ғояларини ёрқин ифодалайдилар. Бу усул эстрада сахнасида икки тупорини тушуниш билан ифодаланди. Бирнчи актёрни тупори саволига – иккинчиси ўта тупорилик билан жавоб беради. Пародия жанридан цирк масхарабозлари, қўғирчоқ театри актёрлари, шоирлар хам фойдаланади. Бу жанр айниқса эстрада теарида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Машхур ижодкорларнинг феъл атворига ёки қилиқларига пародиялар яратиш эстрада актёрларига жуда кенг имкониятлар берди. Интермедия – қўшимча томошанинг кичик шакли Интермедия – лотинча “оралиғидаги қўшимча томоша” маъносини англатади. Хазил – мутойибали қўшимча томоша – номер шаклидаги қўшиқ, музика, шеър ёки рақс мавзу ғоясини янада ёрқинроқ ифодалаш учун ёрдам бергани учун интермедия деб аталган. Бу тушунча мистерия яъни диний мавзулардаги спектаклларнинг картиналари орасида, декорация алмушгунча, парда олдида ижро этилган томошани – интермедия деб аталишидан келиб чиққан. Интермедия ижрочиари бадиҳагўйлик билан мавзуга мос хазил мутоибалар билан томошабинларни кулдира олган. Италияда катта шаклдаги томошалар – трагедия ва комедиялар актлари оралиғида кичик шаклдаги – интермедиялар ижро қилиниши ХVI асрдан одат тусига кирди. Францияда эса комедия дель арт халқ театри Интермедиялар ижроси билан машҳур бўлди. Мольер ўз театрида актлар оралиғидаги интермедиялардан унумли фойдаланган. Англияда интермедиялар инсонпарварлик ғояларини тарғиб қиладиган сатираларни намойиш қиладиган номерларга айланиб кетди. Шекспир асарлари ижро қилинаётган пайитда, актлар оралиғида шут – масхарабозлар гурухи интермедиялар ижро қилганлиги хақида маълумотлар бор. Балки шунинг учун у ўз асарларидаги энг оғир сахналарида масхарабоз сатирик монологлар билан хақиқатни очиб ташлашидан ўринли фойдалангандир. ХVIII асрга келиб Испанияда интермедия мустақил жанр мақомини олди. Чунки, у халқ театрининг асосий ифода қуролига айланди. Хазил – мутойиба ва бадиҳагўйликка асосланган бундай номерлар халқнинг майиший турмушидаги мавзуларни сахнага олиб чиқишга, уни устидан кулишга имкон яратди. Бу жанрдан Сервантес ўз асарлари ғоясини очишда усталик билан фойдаланади. Россия ва Украинада намойиш қилинган томошалар оралиғида кўрсатилган номерлар ижрочилари “тентакнамо кишилар” деб аталган. ХIХ асрда интемедиялар қўшиқ ва рақслар билан бойитилиб алохида ижро этиладиган бўлди. Интермедия Россияда мустақил жанр даражасида ижро қилинган. Интермедия номерларидан ХХ аср бошида режиссёр Вахтангов ўз спектаклларида усталик билан фойдаланди. У “Турандот маликаси” спектаклини интермедияларга қуриб бу томошани жуда машхур қилди. Бу томошадан кейин интермедия жанри жуда машҳур бўлиб кетди. Чтец – адабий жанр ижрочиси Чтец – рус эстрадасида адабий асарларни ижро қилувчи актёр ҳисобланади. У асосан концертлар мавзусига мос шеърлар ижроси билан томоша ғоясини очишга хизмат қилади. Шунингдек чтец – актёр ўзи тузган шеърий ёки насрий компазициялари билан адабий кеча – бир актёр театрининг спектаклини яратган. Баъзи спектакллар қўғирчоқ билан савол-жавоб яъни диалогга қурилган. Қўғирчоқни хам актёр ўзи бошқаргани учун бундай шакл хам бир актёр театри мақомини олган. Бундай томоша – спектаклларда актёр театрнинг барча жихозларидан – свет, музика, реквизит, декорация, костюм, гримдан фойдаланиб бадиий яхлит спектакл ярата олган. “Бир актёр театри” даражасидаги ижро маҳорати ўзининг қадимий тарихига эга. Ҳар бир халқ орасида эртакчилар, хангома айтувчилар, ақинлар, бахшилар азалдан якка ўзи – соз, қўшиқ, уйғунлигида бир кеча давомида томоша – спектакл кўрсата олган. Шу анъанани давом эттирганлар кейинчалик “Бир актёр театри” мақомини олди. Агар бундай актёр концертда қатнашса-у чтеца – адабий жанр ижрочиси деб эълон қилган. Арлекин – қувноқ ҳизматкор образи Арлекин – илк Италия комедияларидаги бўшашган – лапашанг бўлиб, кейинги томошаларда қувноқ, зукко хизматкорга айланди. Комедияларида илк бор қатнашган Арлекин – ямоқ ва исқирт киймда кўрсатилган. Чунки, ўз хўжайинини қурмсоқ ва камбағал эканини ифодалаши учун ямоқларни рангли матолардан парча –парча қилиб тикиб олган. Бундай Арлекин ўзининг бўшанглиги ва лапашанглиги билан комедия жанри сюжетини чалкаштиришга воқеаларни кескинлаштиришган хизмат қилган. Арлеклин ХVII асрнинг ўрталарида келиб чаққон, зукко хизматкорга айланди. У комедиялардаги асосий хизматкор бўлиб, воқеалар ривожи унинг иштирокида бошқарилиб борилган. Унинг костюми қизил, сариқ ва яшил ямоқларнинг тартибли тузилишидан иборат махсус – Арлекин кийимига айланган. Франциядаги томошаларда қатнашган Арлекин юксак туйғулар билан бирга қайғули сахналарда кўз ёши ҳам тўка олган. Унинг кўз ёши иккала кўзидан отилиб чиқишини томошабинлар кўриб турган. Баъзи сахналарда Арлекин кўз ёшларини қўлига тўплаб туриши томошобинларга ўзига хос таъсир ўтказган. Арлекин томошабинларнинг севимли қахрамонига айлангандан сўнг, уни ижро қиладиган актёрлар концертларга таклиф қилинди. Конферансьелар сахнада пайдо бўладиган рангдор костюмли Арлекинни катта хурмат билан томошабинларга таништирдилар. ХIХ асрга келиб комедия қахрамони Арлекин севги бобида хўжайни Пьеронинг рақобатчисига айланди. Шўх, келишган, зукко хизматкор Арлекинча энди Пьерога ошиқ бўлган қизлар хам эътибор бера бошлади. Бундан илохмланган Арлекин ғаройиь томошалар кўрсатиб комедия сюжетини янада кескинлаштиришга хизмат қилди. Бундай келишаган, зукко хизматкор Арлекин – концертларнинг ҳам фаол иштирокчисига айланиб машҳур комедиялардан олинган парчаларда қўшиқ айтиш ва рақсга тушишда моҳир ижрочи эканлигини намойиш қилар эди. Бу ўз навбатида эстрада санъатининг янада юқорироқ босқичга кўтарилишига хизмат қилади. Маска – саҳнавий ниқоб Маска – лотинча бош қисмига кийилган ниқоб маъносини берган. Театр санъатида актёрнинг юз қисмини ўзгартирадиган ниқоб тушунчасидир. Қадимий байрам томошаларида Греклар юзларига ниқоб қоплаб, устларига байрамга мос кийим кийганлари натижасида Европада “маскарад” – яъни костюмлар ва ниқобларни намойиш қиладиган махсус сайилларни келтириб чиқарди. Англияда ХVII асрда тўйлар ва тантаналарда сарой ахли учун “маска” – “ниқоблар” томошаси кўрсатилган. Унда махсус кийим кийган ва ниқоблар тақган актёрлар тўй эгаларини улуғлаб қўшиқдар айтган, бағишлов шеърлар ижро қилинган, шўх рақсларга тушиб байрам кайфиятини яратган. Сарой аҳлига маъқул бўлган томоша тури “Маски – Ниқоблар” театри мақомини олди. “Маска” ижрочилари кўриклари ривожланиб сарой ахли учун махсус бир актли спектаклга айланди. Спектаклдан сўнг актёрлар – қўшиқ айтиб, рақс, шеър ва цирк номерлари билан томошалар кўрсатган “Маски” театрининг спектакли жуда бой костюмлари ва декорациялари билан ажралиб турган. Бой костюмлардаги актёрлар ижросидаги қўшиқ, рақс, ва шеърлар эстрада номерлари савиясини кўтарди. Фарс – бўрттириб таъкидлаш усули. Фарс – лотинчада бошламоқдаман маъносини англатиб майдон томошалари жанрларидан биридир. У ҳар бир халқнинг кўз илғамас фазилатларини саҳнага бўрттирилиб олиб чиқиш жараёнида тез тарқалган. У демократик йўналиши, хур фикрлиги, хаётбахшлилиги билан мустақил томоша турига айланди. Фарс театри актёрларнинг образ – маскалари: тамагир – дўхтир; қотиб қолган фикр эгаси – олим; мақтанчоқ эр – ваъдавоз; шаллақи – хотин каби персонажлари билан халқнинг дардини ифодалай олгани учун хаётда ўз мухлисини топди.. Бу жанр калта фахмлик, мақтанчоқлик, тамагирлик ёки шаллақиликни кўрсатишда комедиянинг ташқи ифода воситаларидан ва уларни бўрттиришдан унумли фойдланган. Натижада жанжал, бахс, мақтаниш, мутлашиш, маст-алстлик бўрттирилган – буфоннада шаклида ижро қилинган. Бундай ифода воситалари оммани кўз илғамас пасткашликлар қандай салбий оқибатларга олиб келишини англаб етишга хизмат қилган. Цирк номерларида фарснинг буффонада яъни бўрттириш услуби азалдан қўланиб келинган. Айниқса масхарабозларнинг номерлари фақат буффонадага қурилган. Эстрада сахнасида бўрттириш услуби сўз санъатида, лофларда, фельетонда, аския пайровларида қўлланилади. Бўрттириш камчиликларни очиш ва ғояни тапъкидлаш борасида бадиий восита бўлиб эстрада актёрлари ундан хамон усталик билан фойдаланмоқда. Клоун – цирк масхарабози. Клоун – ингилизча қўпол эркак маъносини англатиб у икки маънода қўлланилади. Биринчиси, инглиз драматурглари асарларида ХVII асрдан бошлаб қишлоқи қўпол хазил қиладиган эркак – “клоун” образи пайдо бўлган. Унинг юриш туриши, ўзини тутиши, қўпол хазиллари шахарликларда кулги уйғотган. Муаллифлар клоунлар диалогига иложи борича қўпол – тўпори хазилларни беришарди. У хатто хўжайинлари устидан хам кула оларди. ХVII асрга келиб клоун баъзи асарлардагина қолди. ХVIII асрга келиб хазил-мутоиба номерлардагина клоун кўрсатилади. Чунки у пантомимы номерлари қахрамонига айланган эди. Иккинчиси, цирк артисти маъносида ишлатилади. У аренада хазилмутоибали бўрттирилган номерлар кўрсатади. Клоун цирк номерларини бирбирига улаб бериб, яхлит томоша пайдо бўлишига хизмат қилган. Бу борада эстрада ўз концертларидаги конферансьени цирк клоунларидан намуна қилиб олган дейиш мумкин. Арена ишчилари кейинги номерга жихозларни тайёрлаётганида клоун томошабинларга ўз номерини кўрсатади. Клуонлар махорати улар тайёрлаган номерларда кўринади. Масалан: буффонада – яъни бўрттириб кўрсатиладиган номер; мим ёки пантомима – сўзсиз номерлар; сўзга қурилган масхарабозлик; музикали номерлар; акробатик номерлар; хатто хайвон ўргатувчилар билан барча клоун қатнашиши мумкин бўлган. Цирк номерлари намойиши давомида клоун ўзининг нақадар серқирра актёр эканлигини намойиш қила олган. Бу борада хам эстрададаги конферансьелар клоунларга хавас қилса ажаб эмас. Клоунада – масхарабозлик жанри. Римликлар II – III асрларда цирк учун махсус қурган бинолар вайрон бўлди, унитилди. 1780 йилга келиб Лондонда илк бор цирк учун махсус бино қурилди. Бу томошада ўргатилган отлар номери билан бирга клоун қатнашди. Отлар билан кўрсатилаган номерлардаги чаққонликка тескариси бўлган тўпорилик клоун қилиқлари орқали циркларга клоунада масхарабозлик жанрини олиб кирди. Уларнинг вазифаси кейинги цирк номерларига аренани созлаб бўлгунча томошабинларни кулдириб туриш эди. Бу чиқишлар томошабинларга шу қадар маъқул бўлдики, улар энди циркни клоунсиз – уларнинг клоунадан номерларисиз тасаввур қилолмай қолди. Циркларда клоунада бўйича шундай қобилият эгалари пайдо бўлдики, улар ўзларининг серқирра номерлари билан томошабинларни хам кулдириб, хам хайратга сола бошладилар. Клоунада ижрочилари – актёрлар уч йўналишда ижод қилдилар. Улар – август, белий клоун ва рижый клоун деб аталди. Бу номлар ва уларнинг номерлари цирк аренасидан эстрада сахнасига хам кириб келди хамда томошабинларнинг севимли қахрамонлари бўлиб қолди. Август – клоунлик ампуласи (жиннивой). Август атамаси немис циркида илк бор пайдо бўлди. У арена ишчилари кейинги номерни тайёрлашни бошлаганда пайдо бўлади. Август кейинги номерни қандай тайёрлашни билмайди. Натижада арена ишчиларига халақит беради. Шунинг учун уни – “жиннивой Август” деб чақиришади. Кейинги номерни жихозлаш учун уни яна аренага чақиришади ва вазифа беришади. У яна хамма нарсани чалкаштириб ташлайди. Бу сюжет томошбинларга маъқул келиб, цирк аренасида Август номли клоун ампуласи – хамма нарсани чалкаштириб ташалайдиган, содда, беғубор, хотираси паст лекин жуда завқи баланд масхарабоз образи мустахкам ўрин олди. Кейинчалик масхарабоз Август ампуласининг саҳна ишчиси кийими ўзгартирилиб, уни феълига яраша қўпол қилиб кийнтиришди. Унинг бўрттирилган кенг кийими ва оёғида жуда катта ботинка Августни тўпорилиги кўрсатиб турар эди. Юзини кийимига мослаб содда ва қувноқ грим қилишди. Натижада тўпори кийим, қувноқ юз, зийирак кўзлар эгаси Август катта завқ билан аренага кириб келди. Бу персонаж сахнада эстрада мухлисларининг хам севимли қахрамони бўлиб қолди. Белий клоун – клоунлик ампуласи (оқ масхарабоз). Белый клоун – атамаси французларнинг Пьеро исмли қишлоқи, содда, ишонувчан лекин ҳамма нарсадан шубҳаланиб, текшириб кўрадиган, гапга чечан йигит образини аренага олиб чиқилиши натижасида пайдо бўлди. Уни феълини цирк талабларидан келиб чиқиб аренага мос кийимда ифодалашди. Юзи оқ пудра билан бўялди. Лаблари қулпунай ранг олди. Қошлари унинг ишонувчанлиги ва шубҳасини очди. Бир қош ўз ўринида қолди, иккинчиси шубҳани ифодалаб тескарисига тепага кўтарилди. Оқ пудра утидаги қора ва икки томонга қараган икки хил қош уни феълини очди. Тик тепага қараган оқ сочлар уни хаётга катта интилиш билан қарашини ифодалади. Махсус бўялган оқ сочлар унга “оқ масхарабоз” тамғасини берди. Оқ масхарабоз хам арена ишчилари цирк номерларини навбатдагисини тайёрлагунча ўз сўзга чечааншиги ва феъли қувноқ билан томошабинларнинг севимли персонажи бўлиб қолди. Икки масхарбозни бирга сахнага чиқиб келиши клоунадани янги босқичга олиб чиқди. “Август” билан “Белий клоун” биргаликда ижро этган номерлар хаммани эсида қола бошлади. Бир тўпорининг олифтагарчилигига, иккинчи тўпорининг ундан ошадиган олифтагарчилик билан берган жавоби жуда кулгули эди. Бундай кулгули саҳналарни эстрада муҳлислари ҳам мириқиб томоша қила бошлади. Эстрада актёрлари улар масхарабозларни аренага мос кийимлари ва гримларидан воз кечдилар. Лекин уларни феълига мос диалоглари шаклидан унимли фойдалан бошладилар. Рижыий – клоун ампуласи (маллавой - сариқ масхарабоз) Цирк аренасини навбатдаги номерга тайёрлаётганда ишчилар орасида хаммага ақл ўргатадигани чиқиб қолди. У бошқалардан ажралиб туриши учун бошига сариқ сочли парик кийиб олди. Уни ўргатганига ишчилар қулоқ солмаса, у қувлик билан ишчиларни “чалғитиб” ўзи жиҳозни тўғирлаб қўйган. Бажарган ишидан мақтаниб аренани айланиб юрган Бу рус циркида содир бўлди ва томошабинларга ҳаммага “ақл ўргатадиган” сариқ персонаж ёқиб қолди. “Сариқ масхарабоз” “оқ масхарабоз” билан аренага чиқиб, ишчиларга халақит бермасдан, ўз гиламчалари устига чиқиб олиб номерини ижро этгани ҳаммага маъқул бўлди. Айниқса улар ўз номерларини бошлаган жойга ишчилар келса, гиламчани йиғиштириб нарироқ бориб, хеч ким халақит бермаслигига ишонч хосил қилиб, қайта гиламни солиб яна номерни давом эттириши томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган. Бундай “ғийбат” таъсуротини қолдирадиган номерлар кейинчалик эстрада сахнасида кенг тарқалиб, жуда кўп муаммоларни очишга ёрдам берди. Жахон цирк ареналарида уч клоунни бирга чиқиши – Август, Белый клоун, Рыжийларни хамкорликдаги ижоди, клуонада жанрини юксак чўққиларга олиб чиқди ва сатирани ривожига чексиз хисса қўшди. Бундай ижод намунали эстрада жанрида сўз санъатини ривожига ўз ижобий таъсирини ўтказди. Бард – шоир, композитор ва қўшиқчи Бард – французча дарвешона хаёт кечирувчи қўшиқчи шоир маъносини англатади. Бу атама қадимий Греция ва Римда хам қўшиқчи шоирлар мавжуд эди. ХV асрдан бошлаб Европанинг Ирландия ва Шотландия юртларида шеърлар ёзиб, уни ўзи қўшиққа айлантирса ва мусиқасини ҳам ўзи ижро қилса бундай ижодкорни – Бард деб атай бошлашди. Бу юртларда Бардлар мусобақаси ўтказилиб турган. Натижада, бу йўналишнинг энг моҳир ижодкорлари элга маълум бўла бошлаган. Энг моҳир Бардлар мукофатланган. Улар аввал шеърни ўқиб берар, сўнгра қўшиққа айлантирар, кйинги ўзи тўқиган куйни алохида чалиб берарди. Демак бир шахсда тўрт ижодкорни – шоир, қўшиқчи, компазитор ва куй ижрочисини бирлаштириш – Бард дейилар экан. Бундай иқтидор эгаларини ижодини тан олиниши халқ олдида тақдирланиши эстрада санъатини, ёлғиз ижро усталарини, бир актёр театрини ривожига чексиз ҳисса қўшган дейиш мумкин. Эксцентрика – аксини кўрсатиш қобилияти Эксцентрика – лотинча марказдан ташқарида маъносини билдиради. Бу атама эгаси циркда бирон номерни моҳирона кўрсатган ижрочи ёнига келиб худди шу номерни аксини кўрсатиб беради. У номерда мавжуд бўлган, аммо ижрочини хамда томошабинларнинг хаёлига келмаган энг кулгули нуқтани топиб, мохирона ижро қилиб беради. Масалан, жанглёрлик номерини ижро қилган уста ёнига келиб, уни олқишлаб, у фойдаланган жихозлардан ишлатишаг рухсат сўраб, ўз номерини бошлайди. Биринчи жанглёрлик номерлари билан олқишлар олади. Бу йўналишни эплашини намоён қилиб бўлгач, ўз хунарини кўрсатади. Жанглёрлик ритмини бузиб хамма тайёқчаларни тенг ерга келиб тушинишни таминлайди. Олқишлардан ва кулгулардан кейин бу тасодиф эмаслигини асослаш учун трюк даражасидаги номерни яна қайтаради. Демак, эксцентрика номери ижрочиси кулгули сахналарни излаб топиши билан ажралиб турур экан. Цирк клоунлари топган номерларнинг аксарияти “эксцентрика” деб номланади. Бундай ижодкорлар цирк номерларини бойишига улардаги энг нозик, кулгули жихатларини ихтиро қилишга кўмаклашади. Шунинг учун улар серқирра ижодкорлар хисобланади. Эстрада саҳнасида ҳам эксцентрика услубидан усталик билан фойдаланадиган ижодкорлар кўп учрайди. Саҳнада шоир шеър ўқийди. Шеър қофиясини сақлаган холда. Эксуцентлик актёр томошабинлар олдида мавзга мос жуда кулгули шеърларни тўқий бошлайди. Машҳур қўшиқ ёки рақсни янги вариантини дархол кўрсата оладиган ижодкорлар мавжуд. Бундай иқтидор иқтидор эгалари эстрадада ўз мухлисларига эга. Демак, эстарададаги эксцетрика “эгаси яратган” номердан хам мукаммалроқ хазил вариантини кўрсата олдаиган иқтидор эгаларини намоён қилишини назарда тутади. Гипноз – ишонтириш санъати. Гипноз – таъсир ўтказиш, сеҳрли қудрат борлигига ишонтириш бўлиб, у эстрада санъатида бир актёр театри шаклидаги томоша туридир. Гипноз кўрсатаётган актёр бир неча кишини саҳнага чақириб уларни гипноз қилиб ухлатиб қўяди. Сўнгра, уларни бехушлигидан фойдаланиб, “ухлаганларни” турли вазифаларни бажаришга мажбур қилади. Масалан, қўшиқ айттиради, рақсга туширади, ёки маст бўлиб қолдингиз деб, кулгули ахволга солади. Бу атрофдагилар учун қизиқарли томошага айланади. Шундай гипнозчилар борки. улар бутун томоша залида ўтирганларни ишнотириш усули билан бошқариш қудратига эга. Эстрадада бир неча кишини саҳнага олиб чиқиб гипноз орқали бошқариш кенг тарқалган. Бундай томошани ва уни ташкил қиладиганларни хам ўз муҳлиси бор. Бенифис – ижодий кеча. Бенифис – французчада спектаклдан келган фойдани бир кишига тақсимлаш маъносини билдирган. Тўлиқ бенифис – бирон ижодкорга бағишлаб ўйналган спектаклдан тушган фойданинг фақат харажатлар миқдорини чиқариб ташланиб, қолгани “Бенифис” эгасига берилган. Тўлиқ бўлмаган бенифис 1735 йили Францияда бўлиб ўтган. Бундай шакл барча ижодкорларга маъқул бўлиб, дархол барча томошагохларга тарқалган. Томошабинлар учун ўз севимли ижрочиларини тақдирлаш имконияти яратилган. Гўзал актрисалар бенифиси уларга жуда катта фойда келтирган. Улар хақидаги шов-шувлар ижодкорни янада машҳур қилган. 1800 йилардан бошлаб Россияда кенг тарқалган томошанинг бенефис шакли ҳатто драматургалар ва компазиторлар ижодига хам бағишлаб ўтказилган. Драматургалар, актёрлар ва компазиторлар ижодига бағишланган – бенифис ижодий кечалар, эстрадада бир шахс ижодига бағишланган концертлар шаклини пайдо қилди. Бу ўз навбатида эстрада санъатини ривожига жуда катта ҳисса қўшди. Бир ижодкор шахс ижодий кечаси – Бенифисда барча санъат турлари вакилларининг энг машҳурларини жамланиши эстрада санъатини янги профессионал поғонага кўтарди. Қўшиқ ва рақс гуруҳлари Бадиий номерлар ёки эстрада ижодий гуруҳилари ансамбл деб юритилади. Бундай ижодий гурух дастури жуда кенг қамровли бўлиб, улар ўз муҳлисларига энг юқори савидаги эстрада номерларини намойиш қилишни режалаштирган. Бу ният ресторан ва кафелардаги саёз номерларга қарама- қарши қўйилган профессионал ижрочилар ансамблини назарда тутади. Улар иштирокидаги концертлар бир-биридан мукаммал номерлар ижроси билан бадиий яхлит томошани барпо қилади. Бу най концертларда шеърият, қўшиқ, рақс, цирк номерлари, мусиқа ижроси конферансьеларнинг энг машҳурлари жамланади ва улар мунтазам томоша кўрсатиш қудратига эга бўлгани учун профессионал гурух ансамбл мақомини олади. Цирк – кичик томошалар мажмуаси. Цирк – лотинчада айлана маъносини англатиб, кучлилар томоша кўрсатадига бинони англатган. Римдаги цирк бинолари эллипис шаклида бўлиб, у асосан икки ғилдиракли араваларга қўшилган отлар мусобақаси учун мўлжалланган. Бундай стадион шаклидаги цирклар 230000 гача томошабинга хизмат қила олган. Аравалар мусобақага тайёрлагунча ёки улар кейинги босқичга тайёрлангунча Греклар циркида намоён қилишганакробатлар, жанглёрлар, эквалибристлар масхарабозлар номерлари кўрсатилаган. Кеймнчалик аренани гладиаторлар эгаллади. Испанияда бундай айлана шаклидаги цирк аренасида буқалар жангини томоша қилишган. Замонавий цирк биноларининг ареналари айланаси 13 метрни ташкил қилади ва ўзининг махсус гумбазига эга бўлади. Чунки, бу гумбазлар остида циркни хавода бажариладиган номерлари ижро қилинади. ХVI асрдан Европада қайта тикланган цирк санъати аренада ўргатилган отлар билан боғлиқ номерларини халққа манзур қила олди. Шундай қилиб циркда актёрлар қатори – ўргатилган жонворлар хам катта ахамият касб этди. ХVIII асрга келиб ўз аренасида ва гумбазлари остида хайротомуз номерлар кўрсатиш қудратига эга бўлди. Ареналарда кўрсатилиб машхур бўлган номерларни ХIХ асрдан бошлаб – кичик саҳналарда, концерт залларида ижро қилиниши цирк ва эстрада санъати тушунчаларини ижро қилиниши цирк ва эстрада санъати тушунчаларини бир – бирига қадирдон қилиб қўйди. Энди кичик шаклдаги ижролар – қўшиқ, рақс, чолғу, шеърият, сўз санъати сафи – акробатика, жанглёрлик, фокус, гипноз, ўргатилган кичик хайвонлар иштирокидаги номерлар билан бойиди. Бу эстрада санъатини – кичик шаклдаги номерлар санъати деб эътироф этилишига олиб келди. Эквилибристика – муаллак (баланс сақлаш) туриш. Эквилибристика – лотинчада мауллақликни сақлаш маъносини англатади. Бу циркнинг асосий жанрларидан ҳисобланади. Чунки, қимирлайдиган барча нарсалар устида инсонни оёғи, боши ёки қўли билан муаллақ тура билиши эквилибристика жанрига асос бўлди. Бу йўналиш – дор устидаги муаллақ туришдан тортиб, дор остидаги барча жихозлар устида, хатто ўзининг бир қўли ёки бармоғи устида муаллақ туришини ҳам ўз ичига олиб кириб кетадиган кенг қамровли кичик шаклдаги томоша. Эквилибрист номерлари циркнинг аренасида ёки гумбази – куполаси остида ранг – баранг шаклда ижро қилиниши мумкин. Қадимдан акробатика ва гимнастика деб ажратилган турли номерларни цирк санъати ХIХ асрда эквилибристика номи билан бирлаштирди. Натижада, бу йўналишда ижод қиладиганлар от устида, велосипед устида, таёқда, дорда, нарвонда, стул четида, бир оёғида, бошида, қўлида, бармоғида муаллақ туриши мумкинлигини усталик билан кўрсата бошладилар. Эстрада саҳнасига цирк аренасидан кириб келган муаллақ туриш номерлари концерт программаларини бойитди. Инсон қудратининг баланс сақлаш каби янги қирралари – мухлисларни, кўнгил очиш учун келганларни, зерикканларни хайратга сола бошлади. Бундай қобилият эгалари эстрада саҳнасида ҳам ўзининг муносиб жойини топди ва бу жанр муҳлислари олқишларига сазовор бўлди. Эстрада ва цирк. Цирк номерларини эстрада саҳнасида намойиш қилиниши бу икки санъат турини азалий хамкорлигини кўрсатади. ХХ аср бошларида концертларга цирк артистларини махсус таклиф қилиш бошланди. Бундай ижодий хамкорлик натижаларини ва ундаги ўзгаришларни, ривожланишларни илмий тахлил қилиб туриш учун режалаштирган “Цирк” журналини Москва шаҳрида 1925 йиладан бошлаб нашрдан чиқди. 1927 йили унинг вазифаси кенгайтирилиб унга “Эстрада” санъатини ёритиш ҳам юклатилди. Натижада бу журнал “Цирк ва Эстрада” деб номланди. Бу фаолият 1930 йилгача давом этди. 1963 йилдан бошлаб цирк аренасида эстрада артистларини пайдо бўлиши ва эстрада санъатини ривожланиши муносабати билан “Эстрада ва цирк” номли журнал чиқа бошлади. Бу журнал илмий оммабоп бўлиб, ундан бу санъат турларининг барча илмий ва амалий янгиликлари таҳлил қилинди. Хулоса Инсоният хурсандчилигини ёки қайғусини – сўз, куй, қўшиқ, ўйин ёки рақсда ифодалай олган. Табиат офатларига қарши биргаликда худоларга илтижо қилиш натижасида – хор пайдо бўлди. Хор ижросидаги илтижолар бир мавзуни якунлгунча вақт ўлчови жихатдан кўпроқ миқдорда харакат сарф қилинган. Натижада катта шаклдаги томошалар пайдо бўлган. Демак инсонният азалдан кичик ёки катта шаклдаги томошалар билан ошна экан. Худоларга қилинган илтижолар мазмунан турлича мавзуларга ажралиши натижасида орттирилган тажриба ёзма шаклдаги драматургия – мавзусига асосланиб ғояни ифодалайдиган воқеалар тартибини, томоша учун мўлжаллаб ёзма равишда кўриб чиқиш харакати пайдо бўлди. Шундай қилиб томоша тури икки шаклга ажради. Бу ният ва туйғуларни куй, қўшиқ рақс ва ўйинларда ифодалайдиган – кичик шаклдаги томошалар ёки кўпчилик бирлашиб, мавзуга асосланган ғояни ифодалайдиган хор – катта шаклдаги томошалардан иборат эди. Томошанинг ҳар иккала шакли хам байрамларнинг моҳиятини очишга хизмат қилган. Аввало худоларга мурожат қилган хор илтижолари ижро қилинган, сўнгра хурсандчилик – куй, қўшиқ, рақс ва ўйинлар билан байрамлар якунланган. Томошанинг катта шакли асосида инсониятни ғоявий тарбияси учун хизмат қиладиган трагедияларда – худолар ўртасидаги муносабатлар оқибатида келиб чиқадиган фожиалар ифодаланди. Натижада инсонларни – илохий, ғоявий, мафкуравий, ахлоқий, тарбиялаш учун хизмат қиладиган трагедияларни намойиш қиладиган жой, катта томоша шаклини кўрсатадиган – театр пайдо бўлди. Ривожланиш ва қарам қилиш сиёсати натижасида йирик давлатларни пайдо бўлиши – унга мафкуравий хизмат қиладиган театрга катта эътибор беришини тақозо этди. Инсонларнинг қалби ва онгига маълум ғояларни сингдириш орқали давлат мафкурасига хизмат қилдириш учун театр – томоша узликсиз хизмат қилиши мумкинлиги маълум бўлди. Шундай қилиб Қадимги Юнонлар катта шаклдаги томошаларнинг амалий ва назарий асосларини, жанрларини аниқлади. Улар трагедия, комедия, драма номи билан, оммани ғоявий ва мафкуравий тарбиялаш мумкин бўлган катта томоша шаклларини давлат миқёсида ривожлантиришди. Лекин инсонларни орзу – умидларини, хис – туйғуларини ифодалайдиган музика қўшиқ рақс ва ўйин – кичик шаклдаги томошалар омма томонидан ривожлантирилиб инсоният учун хизмат қилишда давом этаверди. Кичик шаклдаги томошаларнинг мафкуравий жихатдан халққа хизмат қиладиган бадиий, ғоявий, рухий, қудратига Европада – концерт деган тушунча пайдо бўлгандан кейин ахамият берилди. Кичик шаклдаги томоша турларини бир жойга жамлаш – концерт ташкил қилиш, мазмунан ва ғоявий жихатдан бирбирига номерларини мафкурага хизмат қиладиган шаклга олиб келди. Назариётчилар уни томошалар тизимида – трагедия, комедия, ва драмадан кейин “эстрада” деб номлади. Унинг жанрлари белгиланди. Амалиётчилар эса уни томоша тури: театр, цирк, опера, ва балет қаторида – “эстрада санъати” – деб белгилади. Юқорида биз бу санъаттури қандай жараён босиб ўтганини бир тизмига солиб кўриб чиқдик.