logo

Ганч ўймакорлигида ишлатиладиган нақш элементларини чизиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

76 KB
Ганч ўймакорлигида ишлатиладиган нақш элементларини чизиш Ганч ўймакорлигини ўрганишда нақш чизиш муҳим аҳамиятга эга. Нақш чизишни яхши билмасдан туриб ганч ўймакорлигида катта муваффақиятларга эришиш мумкин эмас. Зеро ганчни ҳар қанча чиройли қилиб ўйманг, нақш чизишни яхши билмасангиз ҳеч ким сизни етук уста деб тан олмайди. Ґар бир халқ амалий санъат турларида ўзига хос тузилишга, кўринишига ва мазмунга эга бўлган нақшлар ишлатилади. Шу қатори ганч ўймакорлигида ишлатиладиган нақшлар ҳам ўзига хос характерга эгадир. Табиийки, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, тош ўймакорлиги, каштачилик ва бошқа санъат тупларида ишлатиладиган нақш элементлари ва нақшлари ўзига хос равишда бир-биридан фарқ қилади. Усталар табиатдаги гул, барг, новда, ғунча, кабутар, товус ва бошқаларнинг тузилишини, ўсиш қонун-қоидаларини, кўринишини синчиклаб ўрганиб, улардан турли нақш композициялар ишлаш учун ҳар хил элементларни стиллаштириб 1 олганлар. Чунончи, уста гулни стиллаштириб олар экан, унинг гўзаллигининг қайси ҳолатдаги (устидан, ёнидан ёки тагидан) кўринишини тасвирлашни излаб топади. Ганч ўймакорлиги, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқаларни ўрганишга киришаётган ҳар бир киши нақш элементларини чиза олишни ўрганиши керак. Бу элементлар нақш ишлашнинг алифбеси ҳисобланади. Бу элементлар нақш ишлашнинг алифбеси ҳисобланади. Биз ганч ўймакорлиги сир-асрорларини ўрганишга киришар эканмиз, аввало ўсимликсимон нақш элементлари барг, гул, марғула ва таноб, шкуфта, боғлам ва сиртмоқларнинг турлари, номлари ва уларни чизишни ўрганамиз (40-расм). 1 С т и л и з а ц и я - іуёш, балиі, µашоратлар, барг, гул, ранг ва шу кабиларнинг шаклини, кґринишини наішга мослаштириб µамда умумлаштириб олиниши.  Барг - ўсимликсимон нақш элементи бўлиб, наққошлар томонидан табиатдаги ўсимлик баргининг стиллаштириб олинган тасвири. Барг нақш композициясидаги тўлдирувчи ва ҳусн берувчи элементдир. У тузилишига кўра оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий баргларга уч барг, бодом барги, тол барги, ва бошқалар киради. Мураккаб баргларга эса кўп барг, шобарг ва бошқалар киради. Баргларнинг қуйидаги турлари бор: шобарг (шаҳона барг) энг катта барг, қўш барг, кўп барг, чор барг (тўртта барг), хурмо барги, тол барги, анор барги, қашқарча барг, модоқўшбодом барг, қалампир барг,бутоқ баргва бошқа 50 дан ортиқ турлари бор. Шохбарг - шохбарг, ислимий нақш элементларидан бири бўлиб, барглар ичида энг каттаси. Шохбаргни наққошлар баҳорги уйғониш рамзи сифатида ифода этганлар. Қўшбарг - икки баргдан иборат бўлган ўсимликсимон нақш унсури. Кўпбарг - бир неча барглардан ташкил топган ўсимликсимон нақш унсури. Чор барг - тўрт баргдан иборат ўсимликсимон нақш элементи. Хурмо барги - хурмо дарахти баргининг наққошлар умумлаштириб олишган тасвири, яъни тол барги, анор барги, қашқар барги, мадохили барг, қўш бодом барги, қалампир барг, нок барги, самбит барг, бутоқ барг ва шу каби барг турлари ҳам мавжуддир. Айиқтовон (акант) барги - айиқтовондошларга мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркумига кириб, шаҳарларда чиройли манзара ҳосил қилувчи сифатида экилади. Барглари кетма-кет, баъзида қарам-қарши ўрнашган баргсиз, панжарасимон, ўйма, қирма, оддий ёки мураккаб бўлади, Ер юзида: жумладан Европанинг сернам жойларида ва ўрта Осиёнинг чўл ва адрларида ўсади. У катта баргли чиройли ўсимлик бўлгани учун, рассомлар томонидан классик нақшларнинг асоси кенг фойдаланилган. Айиқтовон шаклидаги архитектуранинг экстерпери ва интерперини безашда жуда кўп фойдаланилади. У устунларнинг юқори қисмида (бошчаси), деворларнинг фризида, маълум қисми девордан чиқиб турган устунлар (плитустр) бошчасига шифт ва бошқа жойларда безак сифатида қўлланиб келинган. Уни тошдан, ёғочдан ўйиб, гипсдан ўйиб, гинсдан қўйиб, куйдирилган лойдан (терракота) ясаб, бўёқлар билан бўяганлар. Айиқтовон деярли ҳамма жойда, масалан, Қадимги Миср, Юнонистон, Рим ва Ўрта Осиёдаги архитектура биноларида безак сифатида қўлланиб келинган. У Антик архитектурада Ўрта Осиёнинг ўзига хос классик мотивига эга бўлган. Марказий ва Ўрта Осиёдаги айиқтовон барглари тасвирланган намуналар грек ва римликларникидан фарқ қилиб, унинг учи пастга қараб ишланмасдан, кўпинча тик холатда тасвирланган. Термиздаги Мунчоқ-тепада эрамизнинг I-II асрларида Акант барги билан ишланган устуннинг тепа қисми (бошчаси) топилган. Унинг барглари шахмат катаклари каби жойлашиб, тик этил холатда тасвирланган бўлиб, ўзига хос нафис ва характерли холатга эгадир. Гул - табиатдаги гулларнинг стиллаштириб олинган тасвири бўлиб, нақш композициясида тўлдирувчи ва ҳусн берувчи элемент ҳисобланади. ғулларнинг ҳар хил турлари бўлиб, улар ўзига хос номланади. Чунончи, уч- беш япроқли ойгул, баргли ойгул, лола гул, пахта гул, нўхат гул, чинни гул, савсар гул, атир гул, гултожихўроз ва бошқалар. Тузилишига кўра гуллар оддий ва мураккаб гулларга бўлинади. Мураккаб гулларга писта гул, кўп баргли гул ва бошқалар, оддий гулларга эса ойгул, лола гул, н ў хат гул ва бошқалар киради. Гуллар ҳар хил тузилишга эга бўлганлиги учун уларнинг ўзига хос исмлари бор. Ойгул - бир неча япроқлик мойчечак шаклидаги нақш унсури бўлиб, япроғининг сокига қараб, у япроқли ойгул, беш япроқли ойгул ва хоказо деб номланган. У ўсимликсимон нақш композициясининг таркибий қисмини ташкил этади ва усталар томонидан жуда кўп қўлланилади. Ойгулни наққошлар бахт-иқбол рамзи тариқасида қўллаб келганлар. Гултожихўроз - гултожихўроз гулининг умулаштириб олинган ислимий нақш унсури. Зирк гули - жуда чиройли япроқли гул, ўсимликсимон нақш унсури бўлиб, гулларнинг бир тури. У Ўрта Осиё нақшларида жуда кўп учрайди. Уни азалдан ота-бобо наққошларимиз осойишталик ва умриузоқлик рамзи ифодаси сифатида қўллаб келганлар. Лола - нақш композициясида усталар жуда кўп қўллайдиган ислимий нақш унсури. Анор гули - анор тасвиридан ташкил топган ислимий нақш композицияси. Аногул қадимдан ишлатилиб келинаётган нақш тури бўлиб, Фарғона наққошларида кўп учрайди. Аноргул, икки хил: табиий, яъни табиатда қандай бўлса, шундай ёки стиллаштирилган услубда тасвирланади. Анор тасвирланган бу нақшлар кўпинча унинг ички қисми хам кўрсатилади. Аноргул нақши кулолчиликда, мискарлик, кашталикда, тўқимачиликда жуда кўп қўлланилади. Бодом - табиий шаклдан стиллаштириб тасвирланган ислимий нақш тури. У заргарлик буюмлари, наққошлик буюмлари, дўппилар, матолар, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик ва бошқа халқ амалий безак санъати турларида кенг ишлатилади. Қадимда ота-боболаримиз бу нақш турини анъана тариқасида бахт-иқбол рамзи сифатида ишлатиб келганлар. Анор - ўсимликсимон нақш унсури. Наққошлик, кулолчилик, мисгарлик, гиламдўзлик, каштачилик, зардўзлик ва бошқаларда жуда кўп ишлатилади. Анор унсури қадимдан ишлатилиб келинганлиги сабабли у тўқчилик ва тўкин-сочинлик рамзи сифатида қўлланилган. Жингалак - ислимий нақш унсури бўлиб, нақш композициясида бўш жойларни тўлдириш мақсадида ишлатилади. Бу нақш унсури қадим замондан ишлатилиб келинади. Жингалак - тўкин-сочинлик, бойлик, хамиша ёшариб турувчи она табиат рамзидир. Қалампир - ўсимликсимон нақш унсури бўлиб, турли кўринишда тасвирланади. Шукуфта - ўсимликсимон нақш элементи бўлиб, новдаларни бир-бири билан боғлаш ва юзларни тўлдириш учун хизмат қилади. Шукуфта тузилиши жиҳатидан турлича бўлади: бир ерда кичик, содда бўлса, иккинчи ўрнида икки томондан келаётган шукуфта қўшилиб мадохил ёки шунга ўхшаш ҳосил қилади. Боғлам ва сиртмоқлар - ўсимликсимон нақш элементлари бўлиб, банди румий бофтанинг лддий тури ҳисобланади. Сиртмоқлар бир-бири билан чалкашиб ўтади, умумий кўриниши худди саккиз рақамни эслатади. Бофта - таноб айланиб ўтиб ҳосил қилган шакл. Ислимий нақш элементи. Бофталар тўғри, эгри ҳамда аралаш чизиқлардан ташкил топган бўлади. Марғула - қўш чизиқли гажак, ўсимликсимон нақш элементи. У мисгарлик, наққошлик, зардўзлик кабиларда ишлатилади. Агар бир новданинг учида икки марғула ҳосил бўлган бўлса, у қўш марғула деб юритилади. Агар новда билан марғула тасвирланган бўлса, марғулали новда деб юритилади. Нақш композициясида марғула тўлдирувчи элемент ҳисобланади. Банд (новда) - нақшлардаги ўсимлик ва дарахт новдасини ифодаловчи йўл бўлиб, у танобга нисбатан иккиламчидир. Банд ўсимликсимон нақш элементи. У табиатдаги дарахт ёки ўсимликлар новдаси ва танасининг стиллаштириб олинган тасвиридир. Ґар бир нақш элементи сингари банднинг ҳам композицияда қўлланишининг ўзига хос қоидалари бор. Масалан, банднинг аниқ бир ўлчамда бўлиши, композицияда гулларга нисбатан сақланиши, у нақшда гуллар, барглар ва танобларнинг тагидан ўтиши ва ҳоказо. Турли наққошлар композицияда банддан ўзига хос усулда фойдаланадилар, шунинг учун ҳам нақшлар бир-биридан фарқ қилади. Чунончи, Хоразм нақшида бандлар кам, куриак ва барглар деярли бўлмайди. Новдаларнинг ўзи пружина сингари бир-бирига тўқилиб кетади. Бундан ташқари, новда шохлаш пайтида Бухоро, Тошкент ва Самарқанд нусхаларидан кўпинча шукуфта билан шохлари бир-бирига мустаҳкамлашда, хоразмликларда шукуфта ажратилмай ўрнига новдага қўшилади. Таноб - арабча чилвир, арқон деган маънони беради. Мураккаб нақшлар композицияси асосини ташкил этувчи негизи ва нақшга шакл берувчи чизиқ таноб дейилади. (41 - расм) Марказий Осиёда нақшларида бир хил йўғонликда чизиқ бўлиб, усталаримиз табиат манзарасида учрайдиган анҳорнинг шартли тасвири деб олганлар. Наққош нақш композициясини чизишдан олдин биринчи навбатда таноб тортиб, кейин новдаларни чизади, сўнгра новдаларни йўналишга мослаб гуллар жойлаштириб чиқади. Усталар нақш композиция чизишда танобни биринчи режага қўядилар. Таноб устидан ҳеч қачон, гул, новда ёки барг босиб ўтмайди. Бундан ташқари таноб рангларни бир-биридан ажратиб туради. Таноблар хилма-хил бўлиб, бир композицияда таноб бошланганича узлуксиз даврм этади, баъзи нусхаларда таноб икки нуқтадан бошланиб бир-бирига чирмашиб тугалланади, яна бошқа нусхаларда таноб бир нуқтадан бошланиб, икки томонга йўналиб тақсим четига бориб тугалланади. Таноб эгри, тўғри аралаш чизиқлардан ташкил топган бўлиши мумкин. Агар композицияда таноблар кесиб ўтувчи рангли нақшларда ишлатилса, унда албатта иккаласи икки хил рангга бўялади. Агар бир хил рангда бўлса, унда асосий шакл ўзини кўрсата олмайди. Таноблар бир-бирини кесиб ўтмай бир-бирига параллел бўлса, бундай нусхани “қўш танобли ислими” деб аталади. Агар тугалланган мустақил композиция бўлса, “қўш танобли намоён” деб аталади. Композицияда таноб бирлан ортиқ ҳам бўлиши мумкин. Агар икки танобли композиция бўлса, бири бош иккинчиси ёрдамчи таноб дейилади. Композицияда танобнинг устидан новда, гул, барг ва бошқаларнинг ўтиши мумкин эмас. 1-машқ. Ўсимликсимон нақш элементларини чизиш. Ўсимликсимон нақш элементларини ўрганиш, маълум қонун-қоидалар асосида машқ қилишдан бошланади. Бунинг учун оддий қоғоз варағи, катак дафтар ёки расм дафтар, чизғич, қора қаламлар (конструктор), оқ ўчирғичлар ва бошқалар керак бўлади. Нақш элементларини чизиш алифбосини қуйидаги босқичда амалга оширилади (42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57 - расмлар).  1-машқ. Қаламда қоғоз варағига дастлабки оддий шаклларни текис, равон, енгил, симметрик, динамик, тоза ва чиройли чиққунча машқ қилиш. 2-машқ. 40-расмда берилган ўсимликсимон нақш элементларини қуйидаги гуруҳларга ажратиб чизишни машқ қилиш. Ўсимликсимон нақш элементлари а) Барглар: 1,2,3,4,5 - оддий барглар, 6,7 - қўшбарг, 8,9,10,11,12 – уч барг, 13 - кўп барг, 14-15 - тўртбарг, 16,17,18,19,20,21 - шохбарг. б) Гуллар: 1- тўрт япроқли гул, 2 - олти япроқли гул, 3 - беш япроқли гул, 4 - тўрт япроқли ойгул, 5,13 - беш баргли ойгул, 6,7 -тўрт баргли ойгул, 8,9,14 - уч баргли гул, 10,11,12 - пахта гул, 15 - писта гул, 16,17,18 - кўп баргли гул. в) ўунча. г) марғула: 1,2 - марғула, 3 - қуш марғула, 4 - куртакли марғула д) Таноб ва новда: 1 - таноб, 3,4 - новда. е) Шукуфта. ё) Бофта: 1 - эгри чизиқли бофта, 2 - тўғри чи зиқли бофта, 3,4 - мураккаб шаклдаги бофта. ж) Боғлам ва сиртмоқ: 1,2 - боғлам,3-сиртмоқ. Бу элементларни чизишдан аввал 19-расмда берилганидек катак дафтарга чизғич ёрдамида қаламни қаттиқ босмасдан, енгил юргизиб схематик катаклар чизиб, шу катакларга нақш элементларини чизиш машқ қилинади. Тўр чизиқларнинг катта ёки кичиклиги нақш элементининг ҳажмига боғлиқ. Оддий барглар чизиладиган тўр чизиқларнинг эни ва баландлиги 25 мм бўлади. Қолган элементлар учун ҳам уларнинг ҳажмига қараб, тўр чизиқлар чизилади. Ґар бир бетга битта нақш элементи қайта-қайта чизилиб машқ қилинади. Чизишда қаламни босмасдан бир хил йўғонликдаги, чизиқлар чизиб, симметрия ва асимметрияга 1 катта эътибор бериш ҳамда элементларни равон, тўғри, ингичка ва тоза чизишга эътибор бериш керак. Шунинг учун ҳам Шарққа машҳур буюк Наққош Ма о ний шундай деган эди: “...агар кимки 1 Ассиметрия композициясида симметрия ва мувозанатнинг бузилиши симметриянинг акси. расмдаги ҳар бир чизиққа жон бағишлай олар экан, у санъат калитини эгаллаган бўлади.” Ґақиқатдан ҳам нақш чизиш қонун қоидаларига амал қилиб, нақшларни сидқидилдан, сабр тоқат билан чизсак, олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз. Шарққа машҳур буюк наққош Маоний чизаётган нақшни ёки бирор тасвирни чизиш мухим аҳамиятга эгалиги хақида бундай дейди: “Агар кимки расмдаги ҳар бир чизиққа жон бағишлай олар экан, у санъат калитини эгаллаган бўлади.” Демак, наққошликда, нақш унсирларини чизишда уларнинг шакли қанчалик нафис ва чиройли ишланса композиция шунчалик чиройли чиқади. Бунда қаламда ўтказиладиган чизиқлар билан чизилиши му ҳ им аҳамиятга эгадир. Шу ўринда Маоний ҳақида бир ривоятни ҳикоя қилиб бериш ўринлидир. “...Мусаввирлар хомийси машхур Маоний Самарқанд шахридан ўз шогирдларининг ижоди билан танишмоқчи бўлиб, сафарга чиқибди. Самарқанд мусаввирлари ўз устозларини ижод билан шарафламоққа аҳд қилишибди. Маоний шаҳар дарвозасидан кирар экан, ўз кўзларига ишонмабди. Шогирдлари шунақанги ажойиб табиат манзарасини чизишибдики, таърифлашга сўз йўқ эмиш. Тасвир кучига қойил қолган меҳмонлар ўз касбдошлари санъатига тахсин ўқишибди. Шу пайт Маоний қўлига мўйқалам олиб, расмдаги ҳовуз яқинига бахайбат итнинг расмини чизиб қўйибди. Тасвир шунчалик табиий эдики, итни кўрган киши унинг жони бор деб, беихтиёр ўзини четга тортар эди. Шунда Маоний ўйга толибди. Шогирдлари ижод чўққисини, маҳорат чўққисини эгаллаб бўлишибди, энди буларга бошқа топшириқ бериш керак. Ниҳоят Маоний бир тўхтамга келиб, шогирдларига шундай вазифа топширибди: табиатни тасвирлаш - бу санъатнинг ниҳояси эмас, агар кимки расмдаги ҳар бир чизиққа жон бағишлай олсагина у санъат калитини эгаллаган бўлади. Бу жуда оғир ва машаққатли вазифа эди. Ана шу вақтдан бошлаб наққошлик санъати ривожланиб, наққошлар чизиқлар тилсимини очишга бел боғлашибди. Неча-неча авлодлар ана шу изланиш йўлида тер тўка бошлабдилар. Натижада наққошлик асосини чизиқлар симфониясидан иборат турли орнаментлар нақшлар эгаллаб олибди.” Наққошликда нақш тасвирида одам, ҳайвонлар, қушлар ва бошқа нарсалар ҳам тасвирланади. Улар ўзига хос чизиш геометриясига эга. Сиз ҳам 58- расмда берилган рамзий нақш элементларининг айримларини машқ қилинг. Машқ. Ганчкорликда қўлланиладиган ўсимликсимон нақш унсурларини чизиш. Техника. қора қалам билан ишлаш. Материал: қоғоз ва қалам. Ўлчам: Катак дафтари ўлчамида ёки расм варағи. Бажариш босқичлари: 1. Катак дафтар варағи юзасини нақш унсурларини чизиш учун катакчаларга бўлиб чиқиш. 2. Ўсимликсимон нақш унсурлари қуйидаги босқичда чизилади: а) баргларни чизиш (оддий ва мураккаб барглар); б) баргли гулларни чизиш (оддий ва мураккаб баргли гулларни чизиш); в) гулларни чизиш (оддий ва мураккаб гуллар); г) банд ва марғула, сиртмоқ, шукуфта, бофта, новда ва бошқа унсурларни чизиш.