logo

Уруғнинг пишиш даврлари, экологик ва агротехник шароитларнинг уруғ сифатига таъсири

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

39 KB
Уруғнинг пишиш даврлари, экологик ва агротехник шароитларнинг уруғ сифатига таъсири Режа: 1.Уруғнинг пишиш даврлари. 2.Экологик шароитни уруғ сифатига таьсири. 3.Агротехник тадбирларни уруғ сифатига таьсири. 1. Дон хосил бўлиш ёки унинг пишиш даврларини Н.Н.Кулешов қуйидаги даврларга бўлади:доннинг шаклланиши, тўлиш ва пишиш даврлари.Уруғнинг маьлум ривожланиш даврлари уруғдаги намнинг миқдорига қараб аниқланади. Уруғнинг намлиги хамма минтақаларда бир хил бўлиб, хамма шароитда уруғга пластик моддаларнинг оқиб келиши уни мум пишиш даврини бошланиши билан тухтайди. Дон хосил бўлиш жараёнини қўшимча изланишларга асосланиб қуйидаги даврларга бўлиш мумкин. а) Уруғнинг шакланиши уруғ хужайра оталангандан сўнг сут пишиш давригача давом этади.Гуллашдан 2-3 кун ўтгандан кейин 20 % намга эга бўлган уруғнинг асоси пайдо бўлади.Гуллашдан 6-7 кун ўтгандан сўнг ундаги қуруқ модда миқдори секинлик билан оша бошлайди ва охири дон тўла узунликка эга бўлади. Лекин у хали тўлишмаган бўлади. Охири уруғ 65% намликка эга бўлиб дон шаклланади. б) Доннинг тўлишиш даври Бу даврда қуруқ модда кўпаяди Доннинг эни ва қалинлиги ошади.Уруғда бу даврда 40% нам бўлади.Бу давр сут ва хамир пишиш даврларга тўғри келади. в) Уруғнинг пишиш даври-мум пишиш давридан бошланиб тўла пишиш давригача давом этади Бу давр қуйидаги қисқа даврларга бўлинади. Мум пишиш дарларни бошланиши, ўртаси ва тугаши. Тўла пишиш даври иккига: тўла пишиш даврнининг бошланиши ва тўла пишиш даврига бўлинади. Бу даврнинг бошларида уруғда 18-20% охирида эса 17 % нам бўлади. 2. Экин экиладиган минтақани экологик шароити олинадиган уруғликнинг сифат белгиларига ва хосилдорлик хусусиятига катта таьсир кўрсатади. Уруғнинг сифат белгиларига таьсир этувчи омилларда мухимлари: харорат, ўсимликнинг ўсиш даврида сув билан таьминланиши, куннинг узун ва қисқалиги, тупроқ хусусияти ва бошқалар. Кўпчилик олимлар Н.И.Вавилов,Н.Н.Кулешов ва бошқалар донли ўсимликларни уруғчилигини шароит яхши бўлган тупроқ ва иқлим шароитларга эга бўлган туманларда ташкил қилишни таклиф қилганлар. Хар хил минтақаларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсаттики, шундай шароитлар билан таьминланган минтақаларда юқори сифатли уруғ олиш мумкин. Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, жанубий туманларда шимолий туманларга нисбатан юқори сифатли ва хосилдорлиги юқори бўлган уруғ олиш мумкин экан. Уруғнинг сифат белгилари ва хосилдорлик хусусиятлари донли ўсимликлар ётиб қолганда ёмонлашади, чунки дон ўсимликлар ёғингарчилик кўп бўлган вақтларда, азотли ўғитлар кўп берилганда, ўсимлик қалинлиги ошириб юборилганда доннинг сифати ва хосилдорлик хусусияти пасаяди. Ўсимликни юқори хосил ва сифатли уруғ бериши фақат уларни етиштириш шароитида шу ўсимлик биологиясига тўғри келганда рўй беради. Шу сабабли юқори сифатли уруғ олиш учун хар бир агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказиш уруғлик сифатини ва хосилдорлик хусусиятини оширади. 3. Уруғ сифатига ўтмишдош экин катта таьсир кўрсатади. Бошоқли донли ўсимликлар дон-дуккакли ва кўп йиллик дукакли ўтлардан кейин экилганда донли ўсимликни хосилини ошиши билан бир қаторда уруғнинг уруғлик сифати ва хосилдорлик хусусияти ортади. Уруғнинг сифат белгиларига уруғнинг экиш меьёри ва экиш усуллари хам катта таьсир кўрсатади.Буларни ўзгартириш билан ўсимлик қалинлигини, унинг тўпланиш даражасини ва уруғни маьлум йирикликда бўлишини таьминлаш мумкин. Уруғни экиш меьёрини ошириш билан тўпланиш сонини камайтириш мумкин Бу нарса 1000 та донни огирлиги ва хосилдорликни оширади.Бу холда хосил асосий поялардан олинади, уруғ сифати юқори бўлади ва улар бир текистда бўлади. Ўсимликлар сийрак ва кенг қаторли қилиб экилганда битта ўсимликни тўпланиш даражаси юқори бўлади ва хосил қўшимча поялардан олинади ва уруғни сифати камайиб хар хил уруғлар пайдо бўлади. Бунда битта ўсимликдан олинган хосил кўп бўлиши мумкин, лекин гектардан олинган хосил камаяди. Уруғнинг сифатига экиш муддати хам таьсир кўрсатади.Ўсимликни экиш муддатини хар бир экинни биологик хусусиятига қараб белгилаш зарур. Экиш муддати шу экинни яхши ривожланишини таьминлаш керак. Шу сабабдан хар бир экин ўзи талаб қилган оптимал муддатда экилиш керак. Уруғлик сифати хар бир экинни ўғитлашга,сув билан таьминлашга ва оптимал муддатда йигиб олишга боғлиқ. Уруғнинг сифати фосфор ва калий билан хамда азот билан таьминланганда юқори бўлади. Юқори сифатли уруғ олиш учун ўсимлик ўз вақтида суғорилиш ва йигиб олиниши зарур. Адабиётлар: 1. П.П.Вавилов -Растениеводство М.,Колос.1986. 2. В.Н.Чирков-Ўсимликшунослик/практикум Т.,Ўқитувчи.1978. 3. Б.Виноградов,Х.Атабаева,А.Дементьева-РастениеводствоТ., Мехнат.1987. 4. В.Н.Чирков-Дон экинлари Т., Ўқитувчи-1975. 5. Технические культурў М., ВО Агропромиздат, 1986. 6. К.Н.Кеферов Биологические основў растениводста. М., Вўсхая школа, 1975. 7. Д.Зауров, М.Сборшикова, Рисоводство, Т., Мехнат, 1989. 8. Д.Т.Абдукаримов, С.Х. Хушвақтов, Э.У.Умурзоқов, Тамакичилик, Т., Мехнат, 1985.