logo

Тупрок кадастри, мониторинги, экспертизаси ва назорати нима учун керак

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

33 KB
Тупрок кадастри, мониторинги, экспертизаси ва назорати нима учун керак Тупроклардан окилона фойдаланиш ва уларни мухофаза килиш уз- узидан амалга ошмайди. Бунинг учун ягона тизимда турувчи ва бир – бири билан узвий богланган тупрок кадастри-мониторинги-экспертизаси- назоратини амалга ошириш керак булади. Тупрок кадастри (кадастр-хисобга олиш, руйхатлаш) – ерлар, хусусан тупрокларнинг табиий, хужалик, худудий холати, тоифалари, сифат ва улчамлари, уларнинг ер эгалари-ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар уртасидаги таксимоти тугрисидаги маълумотлар хамда хужжатлар йигиндиси. У ер участкаларига булган худудларнинг давлат руйхатидан утказилиши, ерларнинг микдори ва сифатининг хисобга олиниши, тупрок бонитровкасини, ерларнинг киймат бахосини ва ер кадастрига доир ахборотларнинг бир тизимга солиниши, сакланиши ва янгиланиб туришини уз ичига олади. У давлат органлари томонидан олиб борилганлиги учун хам «Давлат ер кадастри» деб номланади. Тупрок мониторинги (мониторинг-кузатув, назорат, бошкарув) -унинг холатини вакит мобайнида узгариб боришини кузатиб бориш ва тегишли чора- тадбирларни ишлаб чикиш. У анъанавий, аерокосмик усуллар оркали махаллий, регионал ва глобал микёсда олиб борилади хамда кадастирланган ерларнинг кунлик, ойлик ва йиллик (муддатли) йки муддати белгиланмаган (алохида узгарган) тарзда утказилади. Тупрк мониторинги давлат хокимияти ва бошкарув органларига ер холати узгаришининг олдини олиш учун тегишли чора-тадбирлар утказиш ва тупрок холати буйича давлат назорат органларига ваколат доирасидаги ишларни олиб бориш учун вазифалар топширишга асос була олади. Тупрок назорати – давлат, нодавлат ва узини узи бошкариш органлари томонидан тупрок холати, унинг мухофаза килиниши ва окилона фойдаланишини текшириш демакдир. Тупрок назоратини олиб борувчилар тегишли хукук бузарликлар булган ёки уни бир фойдаланувчидан иккинчисига утказиш мобайнида экспертиза килинади. Тупрок экспертизаси (эхпертус-тажрибали) – тегишли мутахассисликка ва тажрибага эга булган шахс ёки гурухнинг хужалик карори кабул килинишидан олдин утказилиши керак булган текширишдир. Узбекистон Республикасида «Экологик экспертиза» тугрисидаги конунга мувофик уни давлат, жамоат ва экологик аудит фермалари томонидан ер эгаларининг маблаглари хисобига амалга оширилади. Тупрок кадастри, мониторинги, назорати ва экспертизияси ерлардан окилона фойдаланиш ва уларни мухофаза килиш ишларини олиб боришда шахс, жамият ва давлат учун зарур булган тизимдир. Азиз ватандошим ва ёш дустим, шуни эсдан чикармангки, «Тупрокни биз ота-боболаримиздан мерос сифатида эмас. Карзни узуш ва ушбу эстафитани усиб келаётган мустакил юрт эгасига топшириш хаммамизнинг бурчимиздир». Адабиётлар : 1. П . Узоқов , И . Бобохўжаев – « Тупроқшунослик ». Т.: «Меҳнат» 1995. 2. М.А.Панков - “Мелиоративное почвоведение”. Т.: “Ўқитувчи” 1974. 3. И.И.Плюснин, А.И.Голованов - “Мелиоративное почвоведение”. М.: “Колос” 1983. 4. М.А.Панков - “Тупроқшунослик”. Т.: “Ўқитувчи” 1970. 5. М.Баҳодиров, А.Расулов - “Тупроқшунослик”. Т.: “Ўқитувчи”. 1970. 6. Х.М. Махсудов - “Эрозия почв аридной зонў”. Т.: “Фан”. 1982. 7. О.К.Комилов - “Мелиорация засоленнўх почв Узбекистана”. -Т.: «Фан» 1985. 8. К.Гедройц - “Солонцў, их происхождение, свойства и мелиорация”. Избр. тр. М.: 1928. 9. М.У.Умаров - “Почвў Узбекистана”. Т.: “Фан”. 1975. 10. Н.В.Кимберг - “Почвў пустинной зонў Узбекистана”. Т.: “Фан”. 1975. 11. А.Расулов - “Почвў Каршинской степи”. Т.:“Фан”. - 1975.