logo

Тракторлар ва ўзи юрар қишлоқ хўжалик машиналари юритмалари таснифи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

51.5 KB
Тракторлар ва ўзи юрар қишлоқ хўжалик машиналари юритмалари таснифи Режа: 1. Кириш. Фанни мақсади ва вазифалари; 2. Тракторсозлик тараққиётининг асосий босқичлари; 3. Тракторлар классификацияси ва асосий тушунчалар; 3. Тракторни умумий тузилиши ва асосий қисмлари. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаштириш учун мамлакатимизнинг турли зоналаридаги табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олувчи илмий асосланган машиналар турли тўзилган. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш каби қатор илмий-тадқиқот институтлари, тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари ишлаб турибди. Қишлоқ хўжалигида деярли барча асосий ишлар, жумладан, ер ҳайдаш, текислаш, тупроқни экишга тайёрлаш, экинларни парвариш қилиш каби ишлар ва жараёнлар механизациялаштирилган бўлиб, тракторлар, қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозлари таборо замон талаблари асосида такомиллаштирилмокда. Чунончи қишлоқ хўжалиги да индустриал технологияни жорий этиш учун серунум тракторлар ва машиналар туркуми яратилмо қ да. Кучли ва тезкор унумли тракторлар, кенг қамровли ва тезкор машина–қуроллар жорий этилиб, уларнинг иш унумдорлиги оширилмо қ да; машина-қуроллар унификация қ илинмо қ да ва универсал л аштирилмо қ да, уларни сифати ва пухталиги оширилмо қ да. Метал л сиғимини камайтириш, эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда; гидравлик ва электр юритмалар, автоматик бошқариш воситалари жорий этилмоқда. Айни қ са ерга ишлов беришда бир нечта операцияни бир вақтда бажарувчи комплекс машиналар яратиш ишлари давом этмоқда. Тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари юритмалари ўқув курсида тракторлар ва қ ишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозлар ини конструкцион хусусиятлари ўрганилади ҳамда уларнинг консрукциялари, характеристикалари ўрганилиб, асосий ўзеллари, деталларини геометрик ва кинематик мустаҳкамлиги йўллари билан уларни конструкция си билан таништирилади . Бундан ташқари ушбу курс фақат мавжуд трактор ва машиналарнинг конструкцион хусусиятларини ўрганиш билан чегараланмай, у мавжуд машиналарни ўрганиш асосида келажак машиналарини такомиллаштириш ва уларнинг унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш йўлларини илмий жиҳатдан асослаб беради. Тракторларни яратилишига 1741 йили рус олими Леонтий Шамшуреннов томонидан яратилган «Ўзи юрувчи» коляска ва 1764 йилда И.И. Полезинов томонидан яратилган тухталмас ҳаракатли буғ машинаси асос бўлган.1791 йили И.П. Клубин эса узатмалар қутиси, руль бошқармаси роликли подшипликни, тормоз механизми ва маховикка эга бўлган уч ғилдиракли «Ўзи юрар» коляска яратди. Бу механизмлар ҳозирда ҳам тракторлар конструкциясида кенг қўлланиб келинмоқда. Дунёда биринчи занжирли трактор 1888 йили Фёдор Блином томонидан яратилган. 1893-1895 йиллар Я.В.Мамин томонидан ички ёнув двигатель билан жиҳозланган ўзиюрар шасси яратилган. 1910 йили эса 18,4 кВт (25 от кучи) га эга бўлган дизел двигателли «Русский трактор» номли трактор яратилди. 1936-1937 йиллар Сталинград ва Харьков трактор заводлари карбюратор двигателли СХГЗ-НАТИ маркали тоакторларни ишлаб чиқара бошлади. Челябинск трактор заводи эса С-65 маркали дизелларни ишлаб чиқара бошлади. 1945 йи л дан бошлаб Липецк трактор заводи КД-35 маркали занжирли тракторларни ва КДП-35 маркали двигателини қ ув в ати 27,2 кВт тракторларни ва 1956 йилдан бошлаб Т-28 маркали чопиқ тракторларини, Т- 38 М занжирли ва ғилдиракли (1961 йил ) тракторларни ишлаб чиқара бошлади. Алтай трактор заводи 1952 йилдан бошлаб ДТ-54, 1965 йилдан бошлаб Т- 4 занжирли (қуввати 82,5 кВт) тракторларни, Ми нск трактор заводи 1953 йилдан бошлаб «Белорусь » (МТЗ-2), сўнгра МТЗ-80 тракторларни ишлаб чиқара бошлади. Харьков трактор заводи 1970 йилдан буён 110,4 ва 121,4 кВт қуввати двигателларга эга бўлган Т-150 маркали занжирли ва Т-150 К маркали кучли тракторларни ишлаб чиқариб келмокда. Киров номли Ленинград заводи эса 1976 йилдан буён 220,8 кВт қувватга эга бўлган К-701 ва уни модификация тракторларни ишлаб чиқариб келмокда. Трактор – деб занжирли ёки ғилдиракли юриш қисмига эга бўлган кўтарма ёки улама машиналар ёрдамида турли хил технологик операцияларни бажаришга мўлжалланган машинага тушунилади. Тракторларни ҳалқ х ў жалигини турли жабҳаларида оғир меҳнатли механизациялаштириш ва унумдорлигини ошириш учун қўлланилади. Қишлоқ хўжалигида тракторлар ёрдамида экиш учун ерни тайёрлаш, ўсимликларни парвариш қилиш, ҳосилни йиғиштириш, йиғилган ҳосилни ташиш каби комплекс ишларни бажарилади. Тракторлардан турли ишлатиш шароитидан унумли фойдаланиш ва керакли ишларни тез ва иқтисодий бажариш учун таалуқли механизмлар билан жиҳозланади. Тракторлар вазифаси, юриш қисми конструкцияси, остов типи, тран с ми с сия тури ва номинал класси бўйича классификацияланади. Вазифасига кўра тракторлар Қишлоқ хўжалиги ва саноат тракторларига бўлинади. Қишлоқ хўжалиги тракторлари умумий вазифани (ДТ-175 С, Т-150 К, К-701 ва ҳоказо), яъни ер ҳайдаш, экиш, культивациялаш ва ҳоказо; универсал-чопиқ (МТЗ-80, МТЗ-82, Т-40 М, Т-25 ва ҳоказо), яъни қатор ораларига ишлов берувчи, ҳосилни йиғишда, ташишда қўлланиладиган; махсус (кўпроқ умум вазифалари тракторларни модификациялари), буларга пахтачилик (Т-28 ХЧМ, МТЗ-80 Х), зумчилик (Т-54 В, Т-70), ён ба ғр (Т-40 АМН, МТЗ-82 Н, ДТ-75 К) ва бошқалар киради. Мисол учун МТЗ-82 трактори 4 Х 4 ғилдирак формуласига эга. Агар олдинги кўприкдан қувват ўзиб қуйилса, у ҳолда формула 4 Х 2 кўринишда бўлади. Юриш қисми конструкциясига к ў ра – тракторлар ғилдиракли ва занжирли турларига бўлинади. Тракторлар ғилдирак формуласи бўйича (2 Х 2, 3 Х 2, 4 Х 2, 4 Х 4 ) ғилдиракларни умумий сони (биринчи рақам) ва етакловчи ғилдирак сони (иккинчи рақам) ни билдиради. Остов типи бўйича – рамали , ярим рамали ва рамасиз тракторлар турига бўлинади. Трансмиссия турига кўра – тракторлар механиқ, гидромеханиқ, гидравлик ва электр трансмис с ияли турга бўлинади. Номинал тортиш қуввати бўйича – тракторлар 0,2 (10-12 от кучи);0,6 (24-30от кучи); 0,9 (50-60 от кучи); 1,4 (75-80 от кучи ); 2 (60-70 от кучи); 3 (110-150 от кучи ); 4 (150-170 от кучи ); 5 (300 от кучи); 6-8 (140-160 от кучи) класс тракторларига бўлинади. Замонавий трактор мураккаб машина бўлиб, жуда кўп сонли йиғув бирликлари ва механизмлардан ташкил топган бўлиб у механихзмлар ўзаро бир бири билан боғликдир. Трактор механизм ва йиғув бирликлари вазифасига кури қуйидаги гурухларга бўлинади: куч қурилмаси (двигатель), трансмиссия, юриш қисми, бошқариш механизмлари, электор жиҳозлари, ишчи ва ёрдамчи жиҳозлар ҳамда остов. Куч қурилмаси – ўз ичига барча хизмат кўрсатувчи қурилмалари билан двигателни олади. Двигателлар карбюраторли ва дизе л турларга бўлиниб замонавий тракторларида асосан дизел двигателларни ўрнатилади. Бундай двигателлар тирсакли валларини айланиш частотаси 1600 . ..2200 минг квадрат орали ғ идадир. Трансмиссия – двигателдан келаётган айланувчи моментларни трактор ғилдиракларга у затиш учун хизмат қилади. Трансмиссия тишлатиш муфтаси, узатмалар қутиси, асосий узатма, дифференциал ва охирги узатмалардан ташкил топган. Тишлашиш муфтаси двигатель ва узатмалар қутиси валларини бирлаштириш, тезликни алмаштириш вақтида тўхташ ва тракторни жойидан равон силжитиш учун хизмат қилади. Узатмалар қутиси – трансмиссия узатишлар сонини ўзгартириш, тракторни орқага ҳаракатини таъминлаш, тракторни узоқ вақт ўрнида туришида ишлаётган двигатель билан трансмиссияни узишни таъминлаш учун хизмат қилади. Асосий (марказий) етакловчи ғилдираклар ярим окларига буровчи моментни узатиш учун қулланилади. Кўпчилик ҳолларда бу трактор орқа кўприги корпусида жойлаштирилган конус шестернялар жуфтлиги кўринишида бўлади. Дифференциал – буровчи моментни чап ва ўн етакловчи ғилдиракларга тенг тақсимлаб бериш ва уларни трактор бурилишида мустақил равишда турли частоталарида айланишини таъминлайди. Занжирли тракторларда эса бурилиш механизми қўлланилади. Охирги узатма – трансмиссия узатишлар сонини кўпайтириш ва йўл просветини ўзгартириш учун хизмат қилади. Улар бир ва икки поғонали (кўпчиллик ҳолларда планетар) редуктор кўринишида бўлиб, редукторлар иккала ғилдирак томонда алоҳида ўрнатилади. Юриш қисми – етакловчи ғилдираклар айланма ҳаракатини тракторни илгариланма ҳаракатига айлантириш учун, ҳамда трактор остовини тутиб туриш учун хизмат қилади. Ғилдиракли тракторлар юриш қисми етакловчи ва йўналтирувчи ғилдираклар, ҳамда трактор остови билан ғилдиракни боғловчи элементлардан ташкил топган. Занжирли тракторлар юриш қисми эса занжирдан, етакловчи ва йўналтирувчи ғилдираклардан, таянч ва тутувчи катаклар ва подвескалардан ташкил топгандир. Бошқариш механизмлари – трактор ҳаракати йуналишини ўзгартириш, тракторни тўхтатиш, ҳаракатсиз ҳолатда тутиб туриш учун хизмат қилади. Электр жиҳозлар – двигателни ишга тушириш ва трактор йўли ва оператор ишчи жойини ёритиш, сигнал приборлари ишини таъминлаш учун хизмат қилади. Электр жиҳозлар электр энергия манбаи (аккумуляторлар батареяси ва электрогенератор), стартёр, ёритиш приборлар, назорат приборлари ва ҳоказодан ташкил топган. Ишчи жиҳозлар – тракторни ишчи қуроллар ва машиналар билан бириктириш, уларни бошқариш ишчи органларни двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириш учун хизмат қилади. Ишчи жиҳозларга гидроосиш тизими, тиркаш қурилмаси, қувват олиш вали ва ҳоказо киради. Ёрдамчи жиҳозлар – кабина утиргичи билан, микроклиматик яратувчи қурилма, капот ва ҳоказолардан ташкил топган. Тракторларни бирга агрегат, механизмлари ва тизимларини компановкалаш турли хил бўлиши (двигателни ёки кабинани олдинги, ўрта, орқа қисмларига жойлаштириш) мумкин ва бу тракторни вазифаси ва ишлаш шароитига асосан аниқланиб танланади. Остов – тракторни асоси ва уни ташкил этакловчи барча агрегатларни монтаж қилиш учун хизмат қилади. Остовни парчинлаш ёки пайванд чокли рамалар, ярим рамалар, трансмиссияни корпус билан бирлаштирилган; икки ярим рамани шарнирли бириктирилган кўринишида бўлади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Гуревич А. М. Тракторы и автомобили, Москва, «Колос», 1993. 2. Скотникова В. А. Тракторы и автомобили, Москва, Агропромиздат, 1995. 3. Худойбердиев Т.С. Трактор ва автомобиллар назарияси ҳамда ҳисоби. Тошкент «Ўқитувчи» 1984. 4. Белов С.М. Тракторлар. Тошкент «Ўқитувчи» 1980. 5. Шоумарова М., Абдуллаев Т. Қишлоқ хўжалик машиналари. Тошкент. Ўқитувчи. 2002 й. 6. Хамидов А.Х. Қишлоқ хўжалик машиналарини лойиҳалаш. Тошкент; Ўқитувчи.1991 й. 7. Рахимов А, Тракторланинг асосий механизмлари лойиҳалаш, Тошкент «Ўқитувчи», 1994 й.