logo

Ўта зичланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси. Тупроқ қатқлоги ҳамда тупроқ ҳайдалма горизонт ости зич қатлам ва уларга қарши кураш чоралари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

82 KB
Ўта зичланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси. Тупроқ қатқлоги ҳамда тупроқ ҳайдалма горизонт ости зич қатлам ва уларга қарши кураш чоралари Режа: 1. Тупроқларнинг зичланиши ва унга қарши кураш чоралари 2. Тупоқ қатқалоғи ва унга қарши кураш. 3. Тупроқни горизонт остидаги зич қатлам ва унга қарши кураш. Қишлоқ хўжалик экинлари учун тупроқлар ўзлаштирилгач, унинг унумдорлиги, унинг маданийлаштиришга қаратилган тадбирларининг суратига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Маданий экинларни етиштиришда тупроққа ҳар доим учта асосий омиллар-тупроқни механик ишлаш, ўғитлар ва маданий ўсимликларнинг ўзлари таъсир этадилар. Бу омиллар ўсимликларни ўсиш даври тупроқда мақбул, қулай сув-ҳаво ва озиқланиш режимларини вужудга келтиришлари мумкин. Шу билан бу омилларнинг ҳар бири тупроққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тупроққа механик ишлов бериш структуранинг бузилишига ва гумуснинг минераллашувига, ҳосил билан тупроқдан озиқа элементларининг чиқиб кетишига кўмаклашади, ортиқча ўғит беришлар эса тупроқлар ифлослантиради ва бошқ. Структуранинг кучли бузилиши ва тупроқнинг ўта зичланиши ҳаддан ташқари қуриб намланган тупроқларга ишлов беришда хам содир бўлади. Тупроқда ўта кучли зичланиш қишлоқ хўжалик машиналарининг, ҳар хил қурол-аслаха ва тракторларнинг таъсир этишидан содир бўлади. Натижада экинлар ҳосилдорлиги кескин пасаяди. Тупроқнинг зичланиши сув эрозиясининг кучайишига олиб келади. Тупроқ зичланиш унинг физик хоссаларининг узгаришини келтириб чиқаради, тупроқнинг ҳажм оғирлиги 1,4-1,8 гҒсм 3 гача ортади, хайдалганда йирик қийин йўқотиладиган палахсалар вужудга келади. Алмашлаб экишда кўп йиллик ўтларнинг Жадвал Тупроқ зичланишига ва ўсимликлар ҳосилига тракторлар ўтиш таъсири (Ковда, Розанов маълумотларидан, 1988) Тракторла рнинг Тупроқ зичлиги, гҒсм3. қатламлар, см. Сули, кук массаси хосилдорлиги утиш сони 0-10 10-20 20-30 цҒга % 0 1,02 1.13 1.39 218,2 100 (назорат) 1 1,20 1,25 1,41 179,8 82 3 1,32 1,34 1,43 150,3 69 5 1,49 1,50 1,52 117,0 54 бўлмаслиги ва гумуснинг йўқотилиши бу ҳолатларни янада мустахкамлайди. Тупроқнинг нафас олиши ёмонлашади, сув ўтказувчанлик (50-100 мартагача) камаяди. Сувнинг тупроққа нормал сингиши кескин пасаяди. Сувнинг ер усти оқими ва тупроқнинг майда заррачали қисмларининг ювилиши кучаяди биологик жараёнлар сустлашади. Бу жараён айниқса жойнинг рельефига боғлиқ бўлади. Рельефига текис “ижобий шаклларида” ер усти сув оқимларининг ортиши, сув ўтказувчанликнинг у билан таъминлашнинг ва нам сув захираларининг ёмонлашуви оқибатида конус ёйилмаларининг сув тарқатгич ва кўтарилган тикнишаблик ерларида тупроқнинг ўта зичланиши физиологик фойдали намнинг танкислигига, унинг қуриб қолишига, ўсимликлар сулиш коэффициентининг ўсишига кучли таъсир кўрсатади. Ўта зичлашган тупроқлар харорати зичлашмаган айирмаларига қараганда совуқроқ бўлади. Пастликларда ер усти сувларининг бу ерларга оқиб келиши туфайли ортиқча намлик вужудга келади, грунт сувларининг сатхи кўтарилиши кузатилади, натижада тупроқ профилларида глейланиш жараёнлари кузатилади, водород сульфид (H 2 S), метан газлари ва бошқа захарли моддалар хосил бўлади, тупроқнинг механик таркиби оғирлашади, шўртоблик ва шўрхокланиш жараёнлари юз беради. Кўрсатилган ҳолатлар: ўта зичланиш, палахсалар ҳосил бўлиш, структурасизланиш ва сув танкислиги бир хил участкаларда, шунинг билан бир қаторда ўта намланиш ва тупроқ-грунт сувларининг кўтарилиши бошқа участкаларда содир бўлиши, сувсиз ерларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлаштиради. Шу билан бир қаторда эрозияга қарши тадбирлар комплекси, тупроқни химояловчи катта майдонлардаги кўп йиллик ўтларни алмашлаб экиш, тик қияликларнинг юқори қисми ва сув тақсимлагич ерларда қор ва бошқа сувларни ушлаб қолувчи тадбирлар ўтказилмаган худудларда тупроқ унумдорлиги кескин пасаяди. Ўта зичлашган хайдалма ва хайдалма ости қатламларини даврий равишда юмшатиб туриш, яхши самадорликка эга органик ўғитларни албатта солиш жуда фойдали. Тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшилашда унинг ўрни беқиёс. Кўп йиллик ўтлар хайдалма ва хайдалма ости қатламларини структурасини яхшилайди ва юқори, турғун сув ўтказувчанликни барпо этади. Шунинг учун ўта зичланишни йўқотиш учун кўп йиллик ўтлар билан алмашлаб экишни йўлга қўйишни қатъиян сақлаш зарур. Шунингдек бир вақтнинг ўзида бир неча технологик операцияларини бажарувчи оғир тракторлар турли хил техника ва агрегатларнинг кўп сонли қатновини қисқартириш зарур. Тупроқ зичланишни тупроқ унумдорлигига кўрсатадиган таъсирини қуйдаги жадвалдан кўриш мумкин. (жадвал 23). Жадвал. Илдиз қатламлари ҳар хил даражада зичлангандаги кўп йиллик дарахт ўсимликлари учун тупроқ унумдорлик кўрсаткичлари Тупроқ профилинин г тузилиши. Зичл ик, гҒсм 3 . Унумдорлик даражаси (шартли бирликларда 0 дан 1 гача) Мевали дарахтлар Узумлар Мағизли Данакл и Жуда юмшоқ (бўш) 1.15 1.00 1.00 1.00 1.20 1.00 1.00 1.00 Юмшоқ (бўш) 1.25 1.00 1.00 1.00 Кам зичлашган 1.30 1.00 1.00 1.00 1.35 0.95 0.92 0.90 1.40 0.78 0.73 0.70 Зичлашган 1.45 0.65 0.56 0.50 1.50 0.48 0.43 Кучли зичлашган 1.55 0.39 0.35 0.30 1.60 0.28 0.21 0.10 1.65 0.20 0.17 0.05 Ўта зич 1.70 0.00 0.00 0.00 Кўпчилик илдизларининг зичлиги 1.4-1.6 гҒсм 3 ва ундан кўп бўлган тупроқ қатламларга ўтиши қийин, уларнинг ривожланиши жуда қийин, зичланишнинг юқорироқ кўрсаткичларида илдиз системаларининг ўсиши жуда қийин (ҳатто мумкин эмас). Агар мевали дарахтларни тупроқ зичланганлигига турғунлигини оладиган бўлсак улар қуйдаги тартибда жойлашадилар: гилос > ўрик >нок >олма, олхўри >олча. Тупроқ зичланиши ҳосилдорликка, ер меваларида қанд тўпланишига салбий таъсир кўрсатади ва тупроқ муҳитини нордонлигини оширади. Шунинг учун боғ дарахтлари ва узумзорлар барпо этишда тупроқ чуқур ҳайдалиб, мелиоратив ишлов берилади. Шундай қилиб, зичланган тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бир қанча аспектлардан иборат: 1. Мутадил зичлашган тупроқларда капилляр ва нокапилляр ғовакликларнинг мутаносиб бирга келиши боис кўпроқ қулай сув-ҳаво режими ҳукум суради. Улар юқори сув ўтказувчанлик ва сув сиғимлари билан ажралиб туради. Капилляр бўлмаган найчаларнинг бўлиши ер юзасидан намликни бўғланишини камайишига кўмаклашади. 2. Ўсимликлар ўзлаштириши мумкин бўлган сувларнинг мавжудлигидаги етарлича ҳаво бўлиши микробиологик жараёнларининг жадаллашиши учун яхши шароит яратади, денитрификация жараёнини тўхтатади, озиқ моддаларнинг ўзлаштиришини тезлаштиради. 3. Зичлашмаган струтурали тупроқларда ер усти сув оқимларининг қисқариши туфайли тупроқнинг катта ва кичик миқдорда ювилишлари камаяди. 1 мм дан катта бўлган ўлчамдаги структурали агрегатлар дефляцияга қарши чидайди. 4. Мутадил зичлик уруғларининг ўсишини ва ўсимлик илдизларининг тарқалишини осонлаштиради. 5. Зичланмаган тупроқларда механик ишлов беришдаги энергетик ҳаражатлар камаяди, унинг минимал даражага, ҳатто асосий ишлов беришларни рад этиш имконияти туғилади. 6. Бу тупроқларда биоэнергетик кўрсаткичлар яхшиланади ва унумдорлик даражаси ортади. 2. Тупроқ ва қарши кураш. Тупроқ структураси бузилганда тупроқ юзаси тез-тез қуриб ёриқлар билан плиталарга ёки ҳарсангларга бўлинган мустаҳкам қатқалоқлар ҳосил қилади. Тупроқ қатқалоғи ўсимликларга салбий таъсир кўрсатади. Уруғнинг униб чиқишида ёш ниҳоллар кўп ҳолатларда тупроқ қатқалоғидан ўтолмай нобуд бўладилар. Ўсимлик поя ва илдизларини сиқиб қатқалоқ уларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ёриқлар ҳосил бўлишида илдизларнинг узилиши содир бўлиб,ўсимликларга зарарли таъсир кўрсатади. Қатқалоқ тупроқнинг сув ва ҳаво режимини бузади. сув тупроққа ёмон сингади ва яхлит ўтган капиллярлар орқали жуда тез буғланади. Тупроқ ва атмосфера ўртасидаги ҳаво алмашиниши қатқалоқ бўлганда жуда секин кечади. Қатқалоқ пайдо бўлиши сабаблари тўрли хил тупроқларда бир ҳил эмас. Жанубий қурғоқчил худуд тупроқларида қатқалоқ сингдирувчи комплексда натрий мавжудлиги сабабли юзага келади. Сув таъсиридан коллоидлар диспрес ҳолатга ўтади, тупроқлар қовушиб ёпишқоқ бўлиб қолади. Бўкади ва сувни ўтказмайди. Қуриш натижасида заррачалар мустахкам қовушади, тупроқ ҳажми массаси камаяди. Улар қотиб ёриқлар пайдо бўлади. Қатқалоқ тупроққа ишқорий сувлар билан таъсир этиб ҳам пайдо бўлади. Бу ҳолатларни чўл зонасида тупроқ юзасини ёмғир сувлари тошқин ва сел оқимлари билан қопланганда кузатиш мумкин. Дисперген массалар қуриганда тупроқ юзасида ёриқсимон қатқалоқлар ҳосил бўлади. Шўртоб бўлмаган тупроқларда қатқалоқ тупроқ структурасининг бузилишидан пайдо бўлади. Структурасизланган чангсимон сув билан намланган тупроқ массаси ёпишқоқланиб у қуригач қаттиқ қаталоққа айланади. Қатқалоқдаги тупроқ заррачаларининг цементлашишида карбонатлар муҳим рол ўйнайди. Мисол учун кальций бикарбонат (Са (НСО 3 ) 2 ) тупроқнинг қуриш жараёнида кальций карбонат (Са СО 3 ) шаклига ўтади ва тупроқ заррачаларини бир-бири билан цементлаб қатқалоқ ҳосил қилади. Суғориладиган майдонларда қатқалоқ суғориш суви таъсирида макро- ва микроагрегатларнинг бузилишидан ҳосил бўлади. Бу парчаланиш ва тупроқ заррачаларини ёпиштириб турган моддаларнинг сувни механик таъсиридан гидратация ва эриши натижасида содир бўлади. Қатқалоққа қарши асосий кураш тадбирлари:кўп йиллик ўтлар экиш ва тупроқга органик ўғитлар солиш йўли билан структурасини яхшилаш ҳамда сунъий структура ҳосил қилувчи моддалари солишдан ва шўртоб тупроқларни гипслашдан иборат. 3. Тупроқнинг горизонт остидаги зич қатлами ва унга қарши кураш чоралари. Кучсиз структуралашган тупроқлардан узоқ мудатларда деҳқончиликда фойдаланилганда ҳайдалма горизонт ости зич (қаттиқ) қатлам ҳосил бўлади. Бу қатлам ўзининг ўта зичлиги ва цементлашиб кетганлиги билан ажралиб туради. Унинг ҳажми оғирлиги 1.6-1.8 гҒсм 3 , қатлам қалинлиги 15-20 см атрофида. Қатламнинг жуда қаттиқ зичлиги ўсимлик илдизларининг чуқурроқ қатламларига ўтишига тўсқинлик қилади, сув ва озиқа элементлари билан таъминланлиги бузилган. Бу қатлам тупроқни чуқур намланишини қийинлаштиради, шунинг учун уларда фойдали нам захиралари чегараланган ва нам тез буғланиш ва транспирацияга сарф бўлади. Суғориладиган шароитда бу тез-тез суғориб туриш заруриятини тақазо этади. Ҳайдалма горизонт ости зич қатламнинг ҳосил бўлиш сабаблари бир қанча: тупроққа ишлов берувчи қуролларнинг зичлантирувчи таъсири, тупроқларнинг суғориш пайтида чўкиши коллоидли заррачаларининг юқориги қатламдан ювилиши. Айрим ҳолатларда бу қатламнинг ўта зичланганлиги суғориш таъсирида дастлабки ёки содир этилиши мумкин бўлган тупроқ шўртоблиги билан боғлиқ. Бу қатламни соғломлаштиришдаги асосий мелиоратив тадбир ўт ўсимликларни экиш, биорганик ўғитларни чуқурроқ солиш билан тупроқ структурасини яхшилаш, чуқур ҳайдагичлар билан юмшатиш ёки тупроқни ағдармасдан ҳайдаш. Суғориладиган тупроқларда бу қатлам тупроқ чуқур ҳайдагичлар билан юмшатилганда ёки қатлам ағдармасдан ҳайдалганда тез орада тикланади. Шунинг учун бу зич қатламни йўқотиш самарадорлиги ҳайдалма қатлам қалинлигини ҳар йилги ишлов беришда 2-3 см га ошириш йўли билан аста-секин амалга оширилади, кейинчалик эса тупроқни органик моддалар билан бойитиш ва структурасини яхшилаш чоралари кўрилади. Бир мартада тупроқ ағдарилиб чуқур ҳайдалганда қаттиқ-зич қатлам ер юзасига чиқади. Натижада йирик палахсали шудгор пайдо бўлади ва суғорилгандан кейин эриб қатқалоққа айланади ва салбий натижаларга олиб келади. Ем ҳашак ўтларини алмашлаб экиш тизимида жорий этиш, тупроқни органик моддалар билан тўйинтириш, органик ўғитлар солиш, структура ҳосил қилувчи моддалардан фойдаланиб сунъий структура барпо қилиш, тупроқнинг физик етилган вақтида ҳайдаш ва ишлов бериш тупроқ структурасини яхшилашнинг ва қаттиқ-зич қатламни йўқотишнинг асосий йўллари ҳисобланади. Адабиётлар : 1. П . Узоқов , И . Бобохўжаев – « Тупроқшунослик ». Т.: «Меҳнат» 1995. 2. М.А.Панков - “Мелиоративное почвоведение”. Т.: “Ўқитувчи” 1974. 3. И.И.Плюснин, А.И.Голованов - “Мелиоративное почвоведение”. М.: “Колос” 1983. 4. М.А.Панков - “Тупроқшунослик”. Т.: “Ўқитувчи” 1970. 5. М.Баҳодиров, А.Расулов - “Тупроқшунослик”. Т.: “Ўқитувчи”. 1970. 6. Х.М. Махсудов - “Эрозия почв аридной зонў”. Т.: “Фан”. 1982. 7. О.К.Комилов - “Мелиорация засоленнўх почв Узбекистана”. -Т.: «Фан» 1985. 8. К.Гедройц - “Солонцў, их происхождение, свойства и мелиорация”. Избр. тр. М.: 1928. 9. М.У.Умаров - “Почвў Узбекистана”. Т.: “Фан”. 1975. 10. Н.В.Кимберг - “Почвў пустинной зонў Узбекистана”. Т.: “Фан”. 1975. 11. А.Расулов - “Почвў Каршинской степи”. Т.:“Фан”. - 1975.