logo

Пахта етиштиришда фан ютуқлари, илғорлар тажрибаси, интенсив технологияни қўллаш пахта ҳосилини дастурлаштириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

56 KB
Пахта етиштиришда фан ютуқлари, илғорлар тажрибаси, интенсив технологияни қўллаш пахта ҳосилини дастурлаштириш Режа: 1. Пахтачиликда фан ютуқлари, илғорлар тажрибасини қўллаш. 2. Пахтачиликда интенсив технологияни қўллаш. 3. Пахта ҳосилини дастурлаштириш 1. Пахтачиликда фан ютуқлари, илғорлар тажрибасини қўллаш. Пахтачилик қадимда асосан қўл кучига асосланиб келинганлиги туфайли унинг хосилдорлиги жуда паст бўлган, ялпи ҳосил кам бўлган, таннархи юқори бўлган, халқнинг пахта толасига бўлган эхтиёжини тўла қондираолмаган. Пахтачиликнинг ҳозирги тараққиётида фан ютуқларининг техника соҳасидаги ўзгаришларнинг аҳамияти жуда каттадир. Масалан: Ўзбекистонда 1860 йили 35 минг гектарга пахта экилиб, гектарига 7 центнер, янги ҳосил 25 минг тоннани ташкил этган бўлса, 1970 йилда 43,0, 7,0, 30,0 1880 йилда 51, 7,0, 36,0 1890 йилда 101, 8,0, 81,0 1900 йилда 244, 9,0, 220,0 1910 йилда 278, 14,0, 390,0 1937 йилда 910,0, 16,0, 1562,0 1950 йилда 1460,0, 18,0, 2450,0 1960 йилда 1500, 20,0, 3200,0 1970 йилда 1550, 23,0, 4,200 1980 йилда 1,800, 26, 4600 1990 йилда 1,500, 28, 4500 бўлган Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики кейинги бир асрдан кўпроқ даврда республикамизда пахта майдонининг 40 баравардан ортиқ кўпайиши, хосилдорликнинг 4 баровар ортиши, ялпи ҳосилнинг 120 баровардан ортиқ кўпайиши пахтачиликка фаннинг кириб келиши, техника янгиликларининг жорий этилишининг натижасидир. Тупроққа ишлов беришнинг тубдан ўзгариши маданий плуглар ва қишлоқ хўжалик машина ва қўролларининг пайдо бўлиши, ўсимликларни ҳаётий омилларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва ғўзани парвариш қилишда ана шу омиллар билан таъминлашни бошқариш, алмашлаб экиш тизимини ишлаб чиқариш, минерал, бактериал ўғитларини ихтиро қилиниши ва ишлаб чиқарилиши, шу борада йирик-йирик ўғит ишлаб чиқарадиган заводларнинг қурилиши, қҒх машина ва қуролларнинг ишлаб чиқадиган заводлар қурилиши, бегона ўтларини ўрганиш ва уларни йўқотиш учун қўлланиладиган гербицидлар, фунгицидлар, дефолиант, десикантларнинг ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши, ғўзани экишда ва парвариш қилишни илмий ташкил этиш ва бошқа кўпгина ижобий жараёнларнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳақидаги билимларнинг пайдо бўлиши, ерни текислаб экиш, зараркунандаларга ва касалликларга қарши курашни тўғри ташкиллаштириш, селекция соҳасидаги янгиликлар, янги-янги серхосил навларнинг етиштириш ҳам шулар жумласига киради. Бундан ташқари қадимдан экилиб келинаётган жойларда ғўза ўрнига 1928 йилга келиб американинг Мексика ва Перу ғўзаларининг келтирилиши ҳам бу фикрга мисол бўлаолади. 1930-35 йиллрга келиб бир қатор пахта уцалари етишиб юқори пахта хосилини етиштиришда илғор бўлиб, намуна кўрсатдилар. 2. Пахтачиликда интенсив технологияларни қўллаш, юқори ҳосил олиш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва тоннани орзонлаштиришни таъминлайди. Бунинг учун кадрлар малакали бўлиши, технологик жараёнлар тўғри бажарилиши талаб қилинади. Натижада етиштирилган маҳсулот миқдори, сифати юқори бўлиб, унинг таннархи арзонлашади. Пахта етиштиришда интенсив технологияни қўллашда ғўза нави муҳим аҳамият касб этади. Тўқимачилик саноатининг талабларига тўла жавоб берадиган навлар етиштириш ва уларни экиш муҳимдир. Пахтачиликда интенсив технологияни қўллаш ўз навбатида қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади. 1. Алмашлаб экишни тўғри қўллаш. 2. Тупроққа ишлов бериш сицемасини тўғри ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 3. Ернинг мелиоратив холатини яхшилаш борасида ишларни тўғри уюштириш. 4. Ерни экишга ўз вақтида тайёрлаш. 5. Чигитни танлаш ва экишга тайёрлаш. 6. Экишни муддатларига, меъёрларига ва экиш қоидаларига тўла амал қилган холда ташкил этиш ва ўтказиш. 7. Ғўза қатор ораларига ишлов беришни сифатли бажариш, бегона ўтларни йўқотиш. 8. Ғўзани суғориш режимига риоя қилиш, сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, суғоришда қўл кучидан воз кечишга эришиш. 9. Органик, минерал, бактериал ўғитларини тўғри қўллаш. 10. Чеканкани тўғри ва ўз вақтида механизация ёки кимёвий йўл билан қўл кучини қўлламаган ҳолда ўтказишга эришиш. 11. Ғўза касаллик ва зараркунандаларига қарши курашни тўғри ташкил этиш. 12. Пахта ҳосилини машинада териб олиш, ғўзани машина теримига ўз вақтида тайёрлаш, дефолиантлар ва десикантлардан унумли фойдаланиш, қўл кучи билан ҳосил теришдан воз кечишга эришиш. Пахтачиликда интенсив технологиясини қўллаш деганда аввало ғўзани деҳқончилик қонунларига амал қилган ҳолда ерни экишга тайёрлашдан бошлаб ҳосилни йиғиштириб олишгача бўлган барча агрономик ишларни юқори савияда бажариш тушунилса, сўнгра ана шу жараёнларнинг амалга оширишда қўлда ягана қилишдан, суғоришни қўл билан амалга оширишдан, чеканка ва хосилни йиғиштириб олишда қўл кучидан воз кечиш яъни барча ишларни механизация ёрдамида бажаришга эришиш, муҳим вазифа хисобланади. 3. Пахта ҳосилини дастурлаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти. Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари жумладан пахтачиликнинг ициқбол келажагини фан ва техника тараққиётисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шундай экан фан пахтачиликнинг ҳарбир соҳасига кириб бораверади. Хозирги даврда деҳқончилик ривожланган мамлакатларда хосилни дастурлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Хосилни дастурлаштириш уни режалаштиришдан тубдан фарқ қилади. «Дастурлаштириш усули ўз олдига табиий ресурслардан рационал фойдаланиш ва юқори хосил олиш технологик воситаларининг ўсимликларга энг самарали таъсир кўрсатиши вазифасини қўювчи илмий ва амалий усулдир» деган эди академик И.С. Шатилов. Тажриба фан олдига бир қатор мураккаб вазифаларни қатъий қилиб қўймоқда. Масалан: маълум тупроқ-иқлим шароитида қанча хосил, яъни қандай эхтимоллик билан олиниши керак деган вазифани қўяди. У ёки бу миқдордаги хосилни олиш учун тупроқ унумдорлиги, сув- физик хусусиятининг ўрни қандай бўлиши, қанча миқдорда сув, озиқ моддалар, химоя воситалари талаб қилинади? Бу саволларга илмий жиҳатдан асосланган жавоб олиш ўсимликка, тупроққа, иқлимга комплекс ёндошиш ва тахлил қилишга математик усуллар, ЭХМни жалб қилган холда одам фаолиятини йўналиштириш яъни хосилни дастурлаштириш талаб қилинади. Дастурлаштириш асосий муаммо бўлиб, қишлоқ хўжалигининг келгуси тараққиёти уни ҳал қилиш билан боғлиқ. Деҳқончилик очиқ даладаги махсулот ишлабчиқариш билан шу ғ улланадиган «корхона» бўлиб унда биологик жараёнлар, иқлим, об-ҳаво шароити, қуёш радиацияси, тупроқнинг унумдорлиги, навнинг хусусиятлари, ўсимликнинг ўсув даври ва ҳоказоларнинг таъсири ортида ўтади. К.А. Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси ҳосилни дастурлаштириш назариясининг ҳам, тажрибасининг ҳам асосчиси ҳисобланади. Бу оддий хол эмас, дастурлаштириш усулини татбиқ қилиш учун кенг билимли, ишга яхши тайёрланган мутахассислар бўлиб, дастурда кўзда тутилган барча технологик усулларнинг тўғри бажарилишини муттасил назорат қилиб бориш талаб қилинади. Пахта ҳосилини дастурлаштириш бир йўла тупроқнинг унумдорлигини оширган холда олдиндан мўлжалланган хосилни олишни таъминловчи ўзаро Боғланган агротехника ва мелиорация тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва уни ўз вақтида ва юқори сифатли қилиб бажариш демакдир. Ҳосилни дастурлаштириш, деҳқончиликнинг келажаги, далаларнинг махсулдорлигини ошириш, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласини ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган янги муаммодир. Бу соф назарий муаммо бўлибгина қолмай, у тажриба доирасидан чиқиб, ишлабчиқаришга жорий қилинмоқда. Пахта ҳосилини дастурлаштириш ўзида ўсимликшунослик, деҳқончилик, агрокимё, тупроқшунослик, физиология, биокимё, физика, кибернетика, метеорология, иқтисод, радиоелектроника ва бошқа бир қатор фанларнинг ютуқларини бирлаштиради, ҳамда келажакда эътиборга молик ва ривожланадиган илмий йўналиш бўлиб қолади. Гидропоника шароитида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, 1 туп ғўзада 300 тагача мева органларининг шаклланиши, 200 центнергача хосил олиниши кузатилган. Хозирги пайтда 40-60 центнер хосил олаётган хўжаликлар жуда кам. 2. Пахта ҳосилини дастурлаштиришнинг асослари. Ҳосилни дастурлаштиришнинг академик И.С.Шатилов томонидан шакллантирилган 10 та асоси бўлиб, улар қўйидагилардан иборат. 1. Биогидротермик кўрсатгич бўйича ҳосилдорлик ўлчамини аниқлашдан иборат. 2. Хосилдорликни ўсимликларнинг фотосинтетик фаол радиациядан фойдаланиш коэффициенти бўйича аниқлаш. 3. Фотосинтезнинг соф маҳсулдорлигини аниқлашга асосланади. 4. Деҳқончилик қонунларини тўғри қўллашга асосланади. 5. Навнинг маълум шароитга тадбиқ қилиш билан боғлиқ потенциал имконияти. 6. Ҳосилни олиш учун тупроқ унумдорлиги ва ўсимликнинг озиқ моддаларга талабини ҳисобга олиб ўғитлардан фойдаланиш сицемасини ишлаб чиқишдан иборат. 7. ўсимликни етиштириш технологик харитасини тузишдан. 8. Суғориладиган зоналарда ўсимликнинг сувга бўлган ихтиёжини қондиришдан иборат. 9. ўсимлик касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш комплекс чорасини ишлаб чиқиш. 10. Тегишли экспериментал муълумотлар, уларни ишлаш учун математик усуллардан фойдаланиш ва Э Ҳ Мни қўллашдан иборат. Сўнгра улар умумлаштирилиб дастурлаштирилаётган хосилнинг даражаси аниқланади. Бунда ҳақиқатда олиш мумкин бўлган хосил ( Ҳ О Ҳ ) тупроқ унумдорлигини хисобга олган холда ушбу аниқ даладан олиниш мумкин бўлган хосил қуйидаги формула билан аниқланади. ХОХ қ УминҚКУмин (Б-Бмин), бунда ХОХ-ҳақиқатда олиш мумкин бўлган хосил. У мин- кам унумли ерларда олинган хосил. КУ мин-иқлим жиҳатидан таъминланган хосилнинг минимал аҳамияти. Б- қараб чиқилаётган даланинг унумдорлиги. Б мин-тупроқи кам унумли далаларнинг унумдорлиги. Адаби ё тлар: 1. Каримов И. А. «Кишлок хужалик тараккиёти тукин хаёт манбаи» Олий Мажлиснинг 10-сессиясида сузлаган нутки. Тошкент 1997 й.- 2. Отабоева. Х. ва бошкалар. «Усимликшунослик». Тошкент. Мехнат. 2000 й. 3. Ёрматова Д. «Усимликшунослик» Тошкент Шарк 2007 й. 4. Е. Т. Шайхов ва бошкалар Пахтачилик. Тошкент Мехнат 1997 й 5. Чирков В. Н. «Усимликшунослик» Тошкент, Узбекистон. 1994 й. 6. Керефов К. Н. «Биологические основў растениеводетво» Вў с шая школа. М. 1982 г.