logo

Мойли экинлар тавсифи ва кунгабақор етиштириш технологиясиМойли экинлар тавсифи ва кунгабақор етиштириш технологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

33.5 KB
Мойли экинлар тавсифи ва кунгабақор етиштириш технологияси Режа : 1.Мойли ўсимликлар,уларни тавсифи. 2.Кунгабақор халқ хўжалигидаги аҳамияти,келиб чиқиши,тарқалиши,хосилдорлиги. 3.Кунгабоқор етиштириш технологияси. 1. Мойли ўсимликларни умумий тавсифи. Мойли ўсимликларни уруғини таркибида 20-60% мой бўлиб, озиқ-овқатда, консерва ишлаб чиқаришда, қандолат ва кондитер саноатида ишлатилади. Бундан ташқари ўсимлик мойи маргарин, совун, лок, бўёқ алиф, линолеум ишлаб чиқаришда, табобатда, порфмерияда қўлланилади. Мой ишлаб чиқаришдан қолгани кунжара ва шрот чорва молларига юқори сифатли озиқа хисобланади. Ер юзида мойли экинлар кўп тарқалган, экин майдони 140 млн гектардан ортиқдир. Энг кўп тарқалган экинлар соя,(62 млн), кунгабоқар (18,3 млн га), рапс, суреница (22,2 млн га), кунжут (6,7 млн га). Мойли экинлар АҚШ, Канада, Хиндистон, Бразилия, Аргентина, Хитой, Покистон, Россия, Молдава, Украинада кўпроқ экилади. Ўзбекистонда мойли экинлардан, махсар, кунгабоқар, кунжут, ерёнғоқ, мойли зиғир ва соя экилади. Мойли экинлар турли ботаник синфларга мансубдир. 2. Кунгабоқарни халқ хўжалигидаги ахамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги. Кунгабоқар мойи асосан ози—овқатда қўлланилади. У сариқ рангли, тиниқ ярим қурийдиган, уруғ таркибида 29-50% мой ва 15% оқсил бўлади. Мой таркибида 62% гача биологик фаол мекол кислотаси ва витаминлардан А,Д,Е,К фосфаторлар мавжуд. Кунгабоқар мойи маргарин, майонез, балиқ ва сабзавот консервалари, қандолат махсулотлари ишлаб чиқаришда, лок, бўёқ, совун тайёрлашда ишлатилади. Мой олингандан кейин қоладиган чиқиндилари шрот ва кунжара чорва молларга юқори сифатли озиқа хисобланади. Кунгабоқар ватани Шимолий Американинг Жанубий туманлари бўлиб, Оврўпага Х I -асрнинг бошларида келтирилган. Дастлаб кунгабоқар манзарали ўсимлик сифатида экилган. Илк кунгабоқар мойли 1835 йили Россияда ишлаб чиқилган. Ер юзида кунгабоқар 18,3 млн га ерга экилади. Россияда 3,13 млн гектар ерга экилади. Кунгабоқар кўпроқ Оргентина, Канада, Хитой, Испания, Туркия, Руминия, Украинада, экилади. 3 Кунгабоқар етиштириш технологияси. Кунгабоқар алмашда экишда кузги ва боҳорги бошоқли донли ўсимликларни ўрнига экилади. Ерга ишлов беришда қўйиладиган асосий талаб кўп йиллик бегона ўтлардан тозалаш, текислаш намни сақлашдан иборат. Экишдан олдин ер текисланади, 8-10 см чуқурликда культивацич қилинади ва берона, мола бостирилади. Ўғитлаш .Ер хайдашдан олдин органик ва фосфорли, калий ўғитлар солинади. Органик ўғит сифатида 15-20 т\га ,45-60 кг дон фосфор ва калий ва экиш билан бирга 10-15 кг NPK берилади. Кунгабоқар эртаги бу муддатларда ва эрта пишар Алваорини такрорий экин сифатида экиш мумкин. Умумий ўртача уруғ олиш учун гекторга 5-8 кг, силос далерлаш учун 3-40 кг уруғ экиш лозим, экиш чуқурлиги 6-10 см, қатор ораси 70 см қилиб махсус сеялкаларда экилади. Экинларни парвариш қилиш қатқалоқа қарши кураш 2-3марта суғоришдан иборат. Хосилни кунгабоқар саватлари 60-65% қорайганда йиғиб олинади. Хосил дон комбайинларида махсус мосламалар ўрнатиб йиғиб олинади. Адабиётлар: 1. П,П Вавилов растениводство.М, Колос 1976, 2. Г,С Пасьпанов растениводство М, Колос 1997 3. Х,Н Атабаева, З Умаров, Х,Ч Бўриев ва бошқалар. Ўсимликшунослик Т. Мехнат 2000 й. 4. В,Н Чирки. Ўсимликшунослик (практикум)