logo

Мойли экинлар тавсифи ва кунгабақор етиштириш технологиясиМойли экинлар тавсифи ва кунгабақор етиштириш технологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

50.5 KB
Мойли экинлар Режа: 1. Кунгабо қ ар 2. Махсар 3. Кунжут 4. Ер-ёнғо қ Мойли ўсимликларни умумий тавсифи. Мойли ўсимликларни уруғини таркибида 20-60% мой бўлиб, озиқ-овқатда, консерва ишлаб чиқаришда, қандолат ва кондитер саноатида ишлатилади. Мой ишлаб чиқаришдан қолган кунжара ва шрот чорва молларига юқори сифатли озиқа хисобланади. Ер юзида мойли экинлар кўп тарқалган, экин майдони 140 млн гектардан ортиқдир. Энг кўп тарқалган экинлар соя (62 млн.га), кунгабоқар (18,3 млн га), рапс, суреница (22,2 млн га), кунжут (6,7 млн га). Ўзбекистонда мойли экинлардан, махсар, кунгабоқар, кунжут, ерёнғоқ, мойли зиғир ва соя экилади. Мойли экинлар турли ботаник синфларга мансубдир. КУНГАБО Қ АР Ахамияти . Кунгабоқар мойи асосан озиқ—овқатда қўлланилади. У сариқ рангли, тиниқ ярим қурийдиган, уруғ таркибида 29-50% мой ва 15% оқсил бўлади. Кунгабоқар мойи маргарин, майонез, балиқ ва сабзавот консервалари, қандолат махсулотлари ишлаб чиқаришда, лак, бўёқ, совун тайёрлашда ишлатилади. Мой олингандан кейин қоладиган чиқиндилари шрот ва кунжара чорва молларга юқори сифатли озиқа хисобланади. Ер юзида кунгабоқар 18,3 млн га ерга экилади. Етиштириш технологияси . Ўтмишдош. Кунгабоқар алмашлаб экишда кузги ва баХорги бошоқли донли ўсимликларни ўрнига экилади. Ерни тайёрлаш. Ерга ишлов беришда қўйиладиган асосий талаб : кўп йиллик бегона ўтлардан тозалаш, текислаш, намни сақлашдан иборат. Экишдан олдин ер текисланади, 8-10 см чуқурликда культивация қилинади ва борона юргизилади, мола бостирилади. Ўғитлаш .Ер хайдашдан олдин органик ва фосфорли, калий ўғитлар солинади. Органик ўғит сифатида 15-20 т\га гўнг,45-60 кг дан фосфор ва калий, экиш билан бирга 10-15 кг NPK берилади . Экиш муддати Кунгабоқар эрта баХорда ёки эрта пишар навлари такрорий экин сифатида экиш мумкин. Экиш меъёри. Умумий ўртача уруғ олиш учун гектарига 5-8 кг, силос тайёрлаш учун 15-20 кг уруғ экиш лозим, экиш чуқурлиги 6-10 см, қатор ораси 70 см қилиб махсус сеялкаларда экилади. Экинларни парваришлаш: қатқалоқа қарши курашиш, 2-3 марта суғориш, қатор орасига ишлов беришдан иборат. Хосилни йиғиш. Кунгабоқар саватлари 60-65% қорайганда йиғиб олинади. Хосил дон комбайинларида махсус мосламалар ўрнатиб йиғиб олинади. МАХСАР Ахамияти. Махсарни таркибида 17-35% ярим қурийдиган оч сариқ рангли мой бўлади. Унинг мойининг таьми кунгабоқарникига ўхшаш бўлади. Мойи озиқ-овқат учун, маргарин тайёрлашда, шунингдек у алиф, линолум, совун ва бошқа махсулотлар тайёрлашда ишлатилади. Кунжараси аччиқ бўлади ва ўғит сифатида ишлатиш учун экилади. Тарихи. Махсар Ўзбекистонда 1998 йили 40,38 минг гектар ерга экилган. қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги учун лалми ерларда кўп экилади. Бундай ерларда 3-4 ц/га уруғ ва 45-60 ц/га кўкат олинади. Етиштириш технологияси. Ўтмишдош. Махсар алмашлаб экишда дон-дуккакли ўсимликлардан кейин экилганда юқори Хосил беради. Дони тўкиладиган арпа навларидан экиш мумкин эмас, чунки арпа донини махсар пистасидан ажратиб олиш мурракабдир. Ерни тайёрлаш. Махсар экиш учун ер кузда 22-24 см чуқурликда шудгор қилинади. Бахорда борона қилинади ва экишдан олдин 6-8 см чуқурликда култивация қилиниб кетидан бороналинади. Экиш. Махсар эртаги экин хисобланади. Шу сабабдан эртаги бахорги донли экинлар билан бир вақтда экилади. Махсарни кузда хам экиш мумкин, лекин бу холда унинг хосили камроқ бўлади. Экиш усули, меъёри, усули.. Махсар кенг қаторлаб, қатор ораси 45-60 см қилиб экилади. Бахорда экилганда гектарига 6-8 кг , кузда 8-10 кг уруғ сарфланади. Экиш чуқурлиги бахорда 4-6 см, кузда 5-7 см бўлади. Кўкат олиш учун махсар тор қаторлаб қатор ораси 30-45 см қилиб экилади, гектарига 12-15 кг уруғ сарфланади.МАхсар дон экадиган сеялкаларда экилади. Парваришлаш. Махсарни парвриш қилиш қатқалоққа қарши кураш - бунда майса Хосил бўлганда кўнгдалангига борона қилинади, 2-3 марта қатор оралари культивация қилинади. Хосилни йиғиш. Махсар етилганда тўкилмайди, шунинг учун уруғлар тўла етилганда дон комбайнлари ёрдамида йиғиб олинади КУНЖУТ Ахамияти. Кунжут энг қимматли мойли экинлардан бири хисобланади. Уруғини таркибида 48-63% мой, 16-18% оқсил ва 16-17% азотсиз моддалар мавжуд. Кунжут мойи юқори сифатли ўсимлик мойи хисобланади. У ярим қурийдиган мой хисобланиб, озиқ-овқатда, консерва тайёрлашда, кондитер саноатида ишлатилади. Кунжут мойи холва тайёрлашда ишлатилади. Тарихи. . Ер юзида экин майдони 6,7 млн гектар. Кунжут Ўзбекистонда 1998 йилда 2,85 минг гектар ерга экилган, ўртача 4,1 ц/га Хосил беради. Суғориладиган ерларда 8-10 ц/га Хосил олиш мумкин. Етиштириш технологияси. Ўтмишдош. Кунжут учун асосий ўтмишдош экин - дон-дуккаклилар, маккажўхори, жўхори ва беда хисобланади. Бир экилган ерга кунжут 6-7 йилдан кейин экиш мумкин. Ўғитлаш. Шудгорлашдан олдин бир гектар ерга 10-15 тонна гўнг, 60-80 кг фосфор солинади. Бахорда экишдан олдин гектарига 20-30 кг азот солиниб, ўсув даврида 40-50 кг азот берилади. Экиш. Кунжут кеч кўкламда май ойида экилади. Анғизга 10-15 июнда экилади. Кунжут кенг қаторлаб, қатор ораси 60-70 см қилиб экилади. Гектарига 5-6 кг уруғ сарфланади. Парваришлаш. Ўсув даврида 2-3 марта культивация қилинади, 2-4 мартагача суғорилади. Хосилни йиғиш. Ўсимлик сарғайиб барглари тўкилади, кўсаклари олдин етилади. Ўсимликда ўртача 40-60%а кўсак етилганда ўриш машиналарида ўриб олинади. Хирмонда қуритилиб, поялар пастга қаратилган холда уруғлар қоқиб олинади. ЕР-ЁНҒО Қ Ахамияти. Ер-ёнғоқ энг қимматли мойли ва озиқ-овқат экинидир. Уруғни таркибида 45-66% қуримайдиган ва истъемол қилинадиган мой бўлади. Бу мой озиқ-овқатда, юқори сифатли қандолат махсулотлари, маргарин тайёрлашда ишлатилади. Пояси эса молларга берилади, ерёнғоқ азот йиғувчи ўсимлик бўлганлиги учун у кўп ўсимликларга яхши ўтмишдош экин Хисобланади. Тарихи. Ер юзида 21,8 млн гектар ерга экилади. Ўзбекистонда 1998 йили 5,2 минг гектар ерга экилган. Ўртача 15-17 центнер Хосил беради. Етиштириш технологияси.Ўтмишдош. Ерёнғоқ алмашлаб экишда донли ўсимликлардан, картошка, илдизмевали, сабзавот экинларидан кейин экилади. Ерёнғоқ экиладиган ер кузда чуқур шудгор қилинади. Унга 10-13 тонна гўнг ва 60-80 кг фосфор берилади. Усув даврида 20-30 кг азот ва 60-80 кг фосфор берилади. Экиш. Ерёнғоқ кенг қаторлаб, қатор ораси 60-70 см, ўсимлик ораси 10-15 см қилиб экилади. Ерёнғоқ апрел ойида ва май ойининг бошларида экилади. У чигит ёки маккажўхори экадиган сеялкаларда экилади, гектарига 70-100 кг уруғ сарфланади. Парваришлаш. Ўсув даврида қатор оралари 3-4 марта культивация қилинади ва 5-6 марта суғорилади. Хосилни йиғиш. Ерёнғоқ тўла етилганда дуккаклар осон ажралади. Шу даврда Хосил етилган бўлади.Хосил йиғиш учун икки қаторли АН-70 машиналардан фойдаланилади. Адаби ё тлар: 1. Каримов И. А. «Кишлок хужалик тараккиёти тукин хаёт манбаи» Олий Мажлиснинг 10-сессиясида сузлаган нутки. Тошкент 1997 й.- 2. Отабоева. Х. ва бошкалар. «Усимликшунослик». Тошкент. Мехнат. 2000 й. 3. Ёрматова Д. «Усимликшунослик» Тошкент Шарк 2007 й. 4. Е. Т. Шайхов ва бошкалар Пахтачилик. Тошкент Мехнат 1997 й 5. Чирков В. Н. «Усимликшунослик» Тошкент, Узбекистон. 1994 й. 6. Керефов К. Н. «Биологические основў растениеводетво» Вў с шая школа. М. 1982 г.