logo

Истеъмол сутлари, қаймоқ ва нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98 KB
Истеъмол сутлари, қаймоқ ва нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни Режа: 1. Пастерланган, стерилланган ва қиздирилган истеъмол сутлари ишлаб чиқариш жараёни. 2. Ивитқи тайёрлаш, суюқ ва ярим суюқ нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жарёни. 3. қаймоқ турлари ва сметани ишлаб чиқариш технологияси. 4. Оддий қаттиқ, ацидофил қатиғи, кефир ва қимиз тайёрлаш технологияси. 5. Сузма турлари ва ишлаб чиқариш технологияси. Таянч иборалар. Фирментатив уюш, пишлоқ массаси, пишлоқ етилиши, биологик жараён, микробиологик жараён, азотли бирикмалар, учувчи ёғ кислоталар, карбон бирикмалар, иккиламчи қиздириш, етилиш даражаси, микроблар хусусияти, ширдон қорин ферменти, нордон сут кислотали, юмшоқ пишлоқ, чеддер. Оргонолептик баҳолаш, сутдан пишлоқ ҳосил бўлиш хусусияти, сутнинг уюш хусусияти. Сут заводларида ишлаб чиқарилаётган, истеъмол қилинадиган сут маҳсулотлари қайта ишлаш усули, таркибидаги ёғ, ЁҚСҚ га қараб, ҳамда ҳар хил қўшимчалар қўшилиши ва идишларга қуйилиши билан (фарқланади) бир неча турга бўлинади. Масалан: ҳароратли ишлов берилишига қараб, пастерланган, қайнатилган ва стерилланган. Пастерланган истеъмол қилинадиган сут ишлаб чиқариш жараёни. Бу сут маълум ҳароратгача қиздирилган (қайнаш ҳароратидан паст), тезлик билан совутилган ва идишларга қуйилган бўлади. Бундай сутлар истеъмолга қуйидаги тур (ассортмент) да чиқарилади, табиий, ёғлиги оширилган, оқсилга бойитилган, витаминлаштирилган ва ёғсиз сутлар. Табиий сут 3 турга бўлинади: табиий, нормаллаштирилган ва тикланган. У бошқа турдаги сутларни ишлаб чиқаришда хомашё ҳисобланади. Пастерланган ва ёғлиги бўйича меъёрлаштирилган сутлар, табиий сутдан ишлаб чиқарилади. Меъёрлаштирилган сут деб, ёғлиги 3,2 % га келтирилган сутга ҳамда, 6 % га оширилган сутга айтилади. Ёғлиги 3,2 % - да тайёрланган сут обрат билан қўшиб меъёрлаштирилади. 6,0 % сут тайёрлаш учун унга қаймоқ, сарёғ, сут ёғи қўшилади. Тикланган сут деб, қуруқ табиий сутдан ёки ёғи олинган сутдан тайёрланган сутга айтилади. Бу сут 40-45 0 С сувда эритилиб (аралаштирилиб), ёғи 3,2 % га меъёрлаштирилиб тайёрланади. Оқсилга бойитилган сут таркибида ЁҚСҚ (СОМО) юқори бўлиб, у ёғлиги меъёрлаштирилган сутга, қуюқлаштирилган ёки ёғи олинган сут қўшиб тайёрланади. Витаминлаштирилган сут табиий ёки ёғсиз сутга витамин С қўшиб тайёрланади. Сутга, ҳар хил таъм ва хушбўй ҳид берувчи аралашмалардан ҳам қўшиб, истеъмол сутлари тайёрланади. Кўпинча кофе ва какао қўшилади. Кофе қўшилган сут қуйидаги таркибга эга бўлиши керак: ёғ-3,2 %дан кам бўлмаслиги, шакар 2 ва кофе 2 % ташкил қилади. Какаоли сут таркибида ёғ 3,2 %, шакар 12 ва какао 2,5%; ташкил этади. Давлат андозаси. Истеъмол қилинадиган сутга органолептик кўрсаткичлари бўйича қуйидагича талабларни қўяди; ранги-оқ ва оқ сарғич (ёғсиз сутлар-оч кўкиш бўлиши мумкин), таъми ва ҳиди соф бўлиши керак (ўзига хос), косистенцияси-бир хил суюқликда бўлиб чўкма ҳосил қилмаслиги лозим. Ҳар бир пастерланган сут тури ўзига хос физик кимёвий хусусиятлари билан тавсифланади. Улар давлат андозалари талабига жавоб бериши керак. А гуруҳли, сутда, 1 мл-75 минг микроб, ичак таёқчаси титри 0,3 мл дона бўлиши керак. Истеъмол қилинадиган сут ишлаб чиқариш қуйидаги технлогик жараёнларни ўз ичига олади: хомашё сутни қабул қилиши ва сифатини текшириш, тозалаш, ёғини меъёрлаштириш, гомогенлаш, пастерлаш, совутиш, идишларга қуйиш, идиш оғзини беркитиш ва ташиш. Хомашё сут органолептик баҳоланиб, унинг таркиби аниқланади. Пастерланган истеъмол сутларини ишлаб чиқаришда, хомашё сут соғлом сигирлардан олинган, табиий бўлиши ва унда ҳеч қандай бегона таъм ва ҳид бўлмаслиги, нордонлиги эса 20 0 Т дан паст, ҳамда давлат андозасининг бошқа талабларига ҳам жавоб бериши лозим. Хомашё сут механик аралашмаларидан тозаланади. Уни меъёрлаштириш сепаратор нормализаторларида олиб борилади. Бунда сутнинг қаймоғи олинади ёки сутга ёғи олинган сут қўшилади. Бунинг учун махсус ҳисоб китоблар олиб борилади, формула ёки махсус жадвалдан фойдланилади. Ёғи олинган сут, хомашё сутни пастерлашдан олдин аралаштирилади, сўнгра пластинкали пастеризаторда 76+2 0 С - да 20 минут пастерланади. Баъзан сутни қаймоқланишини олдини олиш учун, таъмини яхшилаш ва ҳазмланишини ошириш мақсадида, гомогенизацияланади. Пастерланган сут пастеризатор- совуткич қурилмаларидан 4-6 0 С ҳароратда чиқарилади, катта цистернага тўпланади ва идишларга қўйиш учун жўнатилади. Пастерланган сутни идишларга қуйгунча, сақлаш мумкин эмас. Пастерланган сут махсус аппаратларда шиша идишларга (0,25, 0,5 ва 1 кг) ва қоғоз идишларга (0,25, 0,5) солиб, оғзи герметик беркитилади. Унда АР- 1М автомат қуйгич аппарати қўлланилади. АҚШ да пуа-пак, Швецияда тетра-пак автомат қуйгич аппаратларидан фойдаланилмоқда. Пастерланган сут истеъмолга флягаларга чиқарилса, истеъмолдан олдин қайнатилиши мумкин. Сут заводларига шиша идишлар ювиш, маҳсулотни идишга қуйиш, оғзини беркитиш ва маркалаш узлуксиз тизимда амалга оширилади. Аппаратларни ишлаб чиқариш қуввати, агар, сут шиша идишларга қуйилса 1 соатда 12 минг шиша идиш, қоғоз пакетлар қўлланилса 0,5 кг пакетлар 1 соатда 3600 дона ва 0,25 кг қоғоз пакет қўлланилса, 1 соатда 4500 дона ишлаб чиқилади. Пастерланган сутлар 8 0 С да 20 соатга гача сақланиши мумкин. Ҳар сменада ишлаб чиқарилган сутлар техник назоратдан ўтказилиб, лабораторияда унинг сифати аниқланиб, идишлар устига ёзилади. Бунда сутни органолептик кўрсаткичлари, ҳарорати, нордонлиги, таркибадаги ёғ, пероксидаза ва фосфораза намунали кўрсаткичлари, таркибидаги микроблар ва ичак таёқчаси сони кўрсатилади. Бундай сут заводдан махсус изотермик авторефрожератор юк машиналарида ёки махсус жиҳозланган автомашиналарда истеъмолчиларга етказилади. Стерилланган истеъмол сути ишлабчиқариш жараёни Бундай сутга, гомогенлаштирилган ва 100 0 С дан юқори ҳароратда ишлов берилган сут киради. Улар узоқ муддатга сақланади. 37 0 С да ташқи ҳавода 72 соат, 20 0 С ҳароратда эса 10 кун сақлаш мумкин. Хомашё сутнинг нордонлиги 18 0 Т, зичлиги 27 0 А, микроблар сони редуктазанинг I синфига, соматик хужайралар сони. 1 мл сутда 100 минг дона бўлса, талабга жавоб бериб, улардан стерилланган сут ишлаб чиқариш мумкин. Стерилланган сут икки хил усулда ишлаб чиқарилади. 1. Икки марта стериллаш усулида, сут йўлида биринчи марта 145 0 С да стерилланади, сўнгра 70-80 0 С га совутилади. Сўнгра асептик катта идишларга ва бутилкаларга қуйилади, иккинчи марта бутилкаларда башнияли стериллизаторларда стерилланади. Стерилланган истеъмол сутлар ишлаб чиқаришда қуйидаги жараёнлар бажарилади: сутни қабул қилиш, тозалаш, совутиш, меъёрлаштириш, стериллаш, гомогенлаш, совутиш, бутилкаларга қуйиш, қопқоғини беркитиш, иккинчи марта стериллаш, совутиш ва сақлаш. 2. Хомашё 136-140 0 С да 2-3 секунд стерилланиб, 20-22 0 С га совутилади, асептик идишга юборилади ва асептик усулда бир марта ишлатилган идишларда қуйилади. Стерилланган истеъмол сути қуйидаги талабларга жавоб бериши керак; констестенцияси бир хил, оқ сарғиш ранг, ҳиди таъми янги тоза сутга хос бўлиши керак. Таркибида 3,5 % ёғ, 8,1 % ЁҚСҚ бўлиши, нордонлиги 20 0 Т паст, зичлиги 27 0 А ва юқори бўлиши керак.Қиздирилган сут таркибида 4 ёки 6 % ёғ, (ЁҚСҚ) 7,8 % кам бўлмаслиги, нордонлиги 21 0 Т ва тозалиги I гуруҳ бўлиши керак. Пастерланган сут технологиясидан фарқи сут гомогенланади, юқори ҳароратда узоқ вақт ванналарда ВДП ёки универсал танкларда сақланади, 6-8 0 С да совутилади, бутилка ёки қоғоз пакетларга қуйилади. Қиздирилаган (топленое) сут, гомогенлаштирилган бўлиб, узоқ муддатда яъни 3-4 соат, 95 0 С дан юқори температурада қайта ишланган бўлади. Истеъмол қаймоқлари ишлаб чиқариш жараёни. Қаймоқ- бу сутдан олинган ёғнинг (концентрация) йиғиндиси ҳисобланиб, сутни сепаратордан ўтказиш билан олинади. Қаймоқ – ёғ ва сметана ишлаб чиқаришда ишлатилади. Қаймоқлар қайта ишланишига қараб, пастерланган, стерилланган ва хом қаймоқларга бўлинади. Истеъмол қилинадиган қаймоқлар пастерланиб, унинг ёғлиги 10,20,35 % бўлади. Пастерланган қаймоққа шакар, какао, ванилин, сироплар қўшилиши мумкин. 85-87 0 С 5 минут пастерланади ва гомогенланади, 3-5 0 С совутилади (14-16 соат), сўнгра қуюқлаштирилади. 100-200 кг идишларга қуйилади. Уни 8 0 С температурада 20 соатгача сақлаш мумкин. Қуйидаги технологиялардан иборат: сутни қабул қилиш, навларга ажратиш, тозалаш, сепаратордан ўтказиш, ёғини нормаллаштириш, оғзини беркитиш ва сақлаш. Пастерланган қаймоқни 10 % ва 20 % ёғлиликга эга бўлган турлари бутилкаларга қуйилганда нордонлиги 18-19 0 Т бўлиши, флягаларга қуйилганда 20 0 Т дан юқори бўлмаслиги керак. Ёғлилиги 35 % қаймоқ бутилкаларга қуйилса 17 0 Т бўлиши, хом қаймоқни эса нордонлиги 19 0 Т бўлади. Қаймоқларнинг ҳарорати заводдан чиқарилганда ҳарорати 9 0 С дан юқори бўлмаслиги лозим. Пастерланган қаймоқлар 0,25 ва 0,5 литрли бутилкаларда истеъмолчиларга етказилади. Улар флягаларда ҳам сотувга чиқарилиши мумкин. Хом қаймоқлар сотувга фақат флягаларда чиқарилади. Қаймоқ ишлаб чиқаришда хомашё сутнинг нордонлиги 20 0 С дан юқори бўлмаслиги лозим. Сут 35-45 0 С ҳароратгача қиздирилади ва сеператордан ўтказилади. Маълум ёғлиқдаги қаймоқ ишлаб чиқариш учун хомашё қаймоққа ёғи олинган, табиий сут ёки ёғлилиги юқори бўлган қаймоқ қўшилиб тайёрланади. Қаймоққа қанча миқдорда обрат, сут ёки қаймоқ қўшилиши махсус формула ва жадвал асосида олиб борилади. Нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни. Нордон сут маҳсулотлари сут ёки қаймоқга махсус ивитқилар қўшиш билан қайта ишланиб олинади. Уюшда мураккаб микробиологик ва физиккимёвий процеслар кечади, шунинг натижасида ҳар бир нордон сут маҳсулоти, ўзига хос таъм, ҳид консистенцияси, ташқи кўринишга эга бўлади. Нордон сут маҳсулотларида организм учун керакли моддалар енгил хазм бўладиган шаклда бўлади. Шунинг учун бу маҳсулотлар даволаш ва диетик аҳамиятга эга. Сут маҳсулотларининг таркибидаги диетик хусусияти, улардаги сут кислотаси, ис гази, спирт, антибиотик, витаминлар микробларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлади. Нордон сут маҳсулотлари фақат аҳоли-кишилиик жамиятига эмас, балки, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ўсиш, ривожланиш ва соғлигига ижобий таъсир қилади. И.И.Мечников биринчилардан бўлиб, нордон сут маҳсулотларини аҳамиятини аниқлаган, кейинчалик А.Ф.Войтекевич томонидан ўрганилган. Нордон сут маҳсулотларини антибиотик хусусияти, уларни бактериостатик, бактерцидлиги билан тавсифланиб, потоген ва потоген бўлмаган микробларнинг ҳаётига салбий таъсир қилади. Таркибида лактомен моддалари бўлиб, уларни бактерицид хусусиятини юзага келтиради. Нордон сут махсулотлари, уларда кечадиган уюш жараёнига қараб икки гуруҳга бўлинади: 1-фақат сут кислотали уюш кечадиган маҳсулотлар (творог, ацидофилин сути, оддий ва мечников простаквашаси); 2-аралаш уюш процеси кечадиган маҳсулотлар (қатиқ, қимиз, айрон) ва бошқалар. Нордон сут маҳсулотларини тайёрлашда бирламчи микрофлора ивитқилардан фойдаланилади. Нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қуйидаги ивитқи бактериялари қўлланилади; сут кислотали микроблар 30-35, 40-45 % стрептокок, (120-130 0 Т), хушбўй ҳид берувчи бактерия (25-30 0 Т), болгар таёқчаси (40-42 0 С, 300 0 Т), ацидофилин таёқчаси (42-45 0 С, 200-300 0 Т), сут ивитқиси (19-20 0 С), кефир замбуруғи (18-22 0 С, 95-100 0 Т). Ивитқи тайёрлаш жараёни. Қуруқ бактериялар ишлатишдан олдин активлаштирилади (жонлаштирилади). Бунинг учун бирламчи (анализ ивитқи тайёрланади) кейин ундан иккиламчи кўчирувчи ва ишчи, ивитқилар тайёрланади. Бирламчи ивитқини тайёрлаш. Сут ёки ёғи олинган сутдан 2 кг олиниб, пастерланади (93-95 0 С, 20-30 мин). У 30-40 0 С га совутилади ва устидаги қаймоқ қисми ажаритилиб соф бактерия қўшилади. Сўнг термостатда 12-18 соат туради. Нордонлиги 65-80 0 Т га етказилади. 6-10 0 С га совутилади ва сақланади. Иккиламчи (кўчирувчи ивитқи) тайёрлашда сут ёки обрат (93-95 0 С). 20- 30 минут пастерланади сўнгра 30-45 0 С га совутилади. Бирламчи ивитқининг юза қисмидан 2 см қалинликда ажратилиб ундан 5 % иккиламчи ивитқи тайёрлаш учун унга қўшилади, 40-45 0 С термостатда 8-14 соат туради. Нордонлиги 80-100 0 Т га етказилади. Ивитқи 10 0 С сақланади. Ишчи ивитқи тайёрланганда обрат ёки сут юқорида келтирилган ҳароратларда пастерланади, совутилади ва ивитқи қўшилади. Сақлашда ҳарорат 2-3 0 С тушулади, сўнгра 5 % иккиламчи ивитқидан қўшилади. 6-10 соат уютилади, нордонлиги 80-100 0 Т – га етказилади. Бундай ивитқилар нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади. Уни 8 0 С икки кун сақлаш мумкин, ивитқиларни (тайёр) узоқ муддатга сақлаш мумкин эмас. Сметана- юқори ёғли нордон сут маҳсулотларига кириб, у қаймоқга нордон сут маҳсулотлари ивитқисини қўшиш йўли билан тайёрланади. 20, 2530 ва 36 % ёғликка эга бўлган турлари мавжуд. Турли ёғликка эга бўлган сметана тайёрлаш учун, қаймоқ ёғи бўйича меъёрлаштирилади. У қуйидаги формулада аниқланади. Жс х 100 Жн----------------- 100-К Жн- меъёраштирилган қаймоқ ёғи,% Жс- сметана ёғлиги, %; К-қаймоққа қўшиладиган уютилган сут ёки обрат миқдори, % Хомашё қаймоқ 86-90 0 С ҳароратда пастерланади ва уни қуюқлаштириш учун гомогенланади. Қаймоққа ивитқи солиш учун у 18-25 0 С –га совутилади, сўнгра уюши учун қаймоқ ҳажмига нисбатан 3-5 % миқдорда ивитқи солинади. Уюш жараёни 18-27 0 С ҳароратда 14-16 соат давом эттирилади. Нордонлиги 65-85 0 Т етказилади. Тайёр маҳсулот 2-4 0 С ҳароратда совутилади ва етилтирилади. Етилтириш 24-28 соат давом этади. Сўнгра идишларга қуйилади. Пархезбоп сметана 10% ёғлиқдаги хомашё қаймоқдан тайёрланади. Хаваскор сметанаси тайёрлашда 44,5 % ёғликдаги хомашё қаймоқ қўлланилади. У 20 минут 87 0 С ҳароратда пастерланади. Гомогенланади ва 40-50 0 С ҳароратгача совутилиб ивитқи (10 %) қўшилади. Қаймоқни уютиш уни нордонлиги 45-50 0 Т га етгунча давом эттирилади. Маҳсулот 4-6 0 С ҳароратга совутилиб, 100 г ли кичик идишларга қуйилади. Сўнгра 0-6 0 С ҳароратда 6-12 соат етилтирилади. Барча турдаги суюқ ва ярим суюқ нордон сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни бир хил бўлиб, термостат ва резервуар усулида ишлаб чиқарилади. Термостат усулида сутга ивитқи қўшилгандан сўнг зудлик билан идишларга қуйилиб, термостатга қуйилади, термостатда у уюшади. Етилрилган тайёр маҳсулот, совутгичларга қуйилади. Бу усулда барча нордон сут маҳсулотларини тайёрлаш мумкин. Резервуар усулида сутни ивитиш, етилтириш ва совутиш катта ҳажмли идишда (резервуарда) олиб борилади. Сўнгра тайёр маҳсулот совутилиб, идишларга қуйилади. Термостат ва резервуар усулларининг бошланғич жараёнлари то маҳсулотларни уютиш жараёнигача бир хил бўлади. Суюқ ва ярим суюқ нордон сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуйидаги технологик тизимлардан иборат; сутни қабул қилиш ва навларга ажратиш, сутни меъёрлаш, пастерлаш, гомогенлаш, сутни совутиш, сутга ивитқи солиш. Термостат усулида маҳсулотга ивитқи қуйилгач, идишларга қуйилади, маҳсулотни уютиш термостатга жойлаштирилган идишларда амалга оширилади. Сўнгра совутиш учун, совутиш камераларига, солинади, етилтирилади. Маҳсулот резервуар усулида тайёрланса, уни уюш жараёни катта резервуар идишларда олиб борилади, сўнгра совутилади ва етилтирилади. Етилтирилган маҳсулот идишларга солинади. Қандай усулда ишлаб чиқарилишидан қатъий назар, маҳсулотларни сақлаш ва реализация қилиш жараёни бир хилда олиб борилади. Оддий қатиқ ишлаб чиқариш жараёни. Бу маҳсулот термостат усулида тайёрланади. Ивитқи сифатида, нордон сут кислотали стрептококдан фойдаланилади. Сут пастерланади, совутилади, ивитқи солинади, идишларга солинади. Сўнгра 5-7 соат уютилади. Маҳсулот нордонлиги 75 0 Т-га етади ва у бир оз қуюқлашади. Тайёр маҳсулот 24 соатгача 6-8 0 С ҳароратда сақланади. Оддий қатиқни ёғлиги 3,2 %. Нордонлиги 80-100 0 Т бўлиб таъми ва ҳиди соф, нордон сут маҳсулотига хос, ранги оқ, уюшган қисми зич бўлиб, унда бироз газ ҳосил бўлади. Ацидофил қатиғи ишлаб чиқариш жараёни. Бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда, ивитқи сифатида ацидофил таёқчаси ва нордон сут кислотали стрептокок қўлланилади. Пастерланган сутга 40-45 0 С ҳароратда ивитқи солинади, шиша идишларга солиниб, шу ҳароратда маҳсулот то қуюқлашгунча уютилади, нордонлиги 100 0 Т етади. Тайёр маҳсулотни қотган қисми зич бўлиб (газ бўлмаслиги керак), енгил чўзилувчан констинцияли бўлади. Ранги оқ, таъми ва ҳиди нордон сут маҳсулотига хос, нордонлиги 100-110 0 Т бўлиши мумкин. Кефир ишлаб чиқариш жараёнида пастерланган сутга ивитқи қўшиш йўли билан тайёрланади. Ивитқи кефир замбуруғларидан тайёрланиди. Тайёр ивитқидан пастерланган сутга 30 ёки 50 дан бир қисмида ивитқи қўшилади. Уютиш 10-14 соат даво этади. Уни элакдан ўтказиб, замбуруғлари олинади ва янги ивитқи тайёрлашда ишлатилади. Бундай ивитқи таркибида, нордон сут стептококи, нордон сут таёқчаси, хамиртуруш (дрожж) ва нордон уксус кислотали бактериялар мавжуд. Кефир термостат усулида ишлаб чиқарилган сутни меъёрлаштиришдан ва пастерлашдан ҳосил бўладиган маҳсулотдир. Таркибида 6 % ёғ мавжуд кефир ишлаб чиқарилганда 22-25 0 С ҳароратда совутилади. Совутилган сутга 5 % миқдорда ивитқи солинади, аралаштирилади, идишларга солинади. Идишлар ҳажми 0,25-0,5 л бўлиб, улар термостатга қуйилиб, 17-24 0 С ҳароратда 14-20 соат ивитилади. Маҳсулотни етилганлик даражаси, сутни уюган қисмининг қаттиқлиги ва маҳсулот нордонлигига қараб аниқланади. Бутилкаларга солинган тайёр кефир, 6-8 0 С ҳароратдаги совуқ хонада етилтирилади. Етилган маҳсулотда спирт ва ис гази ҳосил бўлади. Тайёр маҳсулот реализацияга чиқарилгунча 8 0 С ҳароратда 36 соат сақланади. Агар, кефир резервуар усулида ишлаб чиқарилса, сут пастерланиши ва албатта гомогенланиши лозим. Маҳсулотни уюши ва аралаштирилиши резервуарда олиб борилади. Тайёр кефир бутилка ва пакетларга қуйилади. Маҳсулотнинг сифати яхши бўлиши учун, 8-10 0 С ҳароратда, 12 соат сақланиши лозим. Тайёр маҳсулотнинг таъми соф, нордон сут маҳсулотига хос бироз аччиқ, консистецияси бир хил, ис гази ҳосил бўлгач, ранги оқ сарғич бўлади. Кефирни 1; 3,2 ва 6 % ёғлиликдаги ва ёғсиз турлари мавжуд. Ёғли сут В, ёғсиз кефирлар эса витамин С га бойитилиб чиқарилиши ҳам мумкин. Кучсиз кефирни нордонлиги 80-90 0 С, таркибида 0,2 % спирт бўлиши; ўртача кефирда нордонлик 80-105 0 Т, таркибида спирт 0,4 %, кучли кефирда нордонлик 90120 0 Т ва спирт 0,6 % ни ташкил қилади. Қимиз ишлаб чиқариш жараёни. Қимиз бия ва сигир сутидан тайёрланиши мумкин. Қимиз ивитқисининг такибида нордон сутли таёқча, стрептокок ва сут (хамиртуриш) ивитқилари мавжуд. Сутни уюш жараёнида, нордон сут кислотали ва спиртли уюш кечади. Қимиз тайёрлашда, янги соғиб олинган бия сути ишлатилиб у тоза, бегона ҳид ва таъмдан ҳоли бўлиши, нордонлиги 7 0 Т дан юқори бўлмаслиги лозим. Икки ҳажм сутга, бир ҳажм ивитқи солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Маҳсулот ҳарорати 20-24 0 С бўлиб, нордонлиги 45-55 0 Т га кўтарилгунча, 15 минут аралаштирилади, сўнгра шу ҳароратда нордонлиги 65-70 0 Т қўтарилгунча, 3-5 соат сақланади. Нордонлик кўтарилгач яна бир соат аралаштирилади, сўнгра бутилкаларга солиниб, оғзи беркитилади. Маҳсулот етилиши учун 8-10 0 С ҳароратли совутгич камерасига қуйилади. Бир кунда етилса кучсиз, икки кунда етилса ўрта кучликда, уч кунда агар етилса кучли қимиз олинади. Уларнинг нордонлиги 80 0 Т бўлса кучсиз, ўрта 81-105 ва кучли қимизда 106-107 0 Т га етади. Таркибида кучлилиги мосравишда спирт 1 %, 1,75 ва 2,75 % ташкил қилади. Қимиз таркибида антибиотик бўлиб, туберкулёз таёқчасини нобуд қилади, шунинг учун қимиз даволаш хусусиятига эга. Уни таркибида кўп миқдорда А,С ва В гуруҳ витаминлар сақланади. Тайёр қимиз, ўзига хос таъм ва ҳидга эга, суюқ консистенцияли бўлади. Агар қимиз сигир сутидан тайёрланса, пастерланган сутни уюшитдан олдин 2,5 % шакар қўшилади. Бошқа жараёнлар бия сутидан қимиз тайёрлаш каби олиб борилади. Шакар қўшилган сигир сути уюши натижасида таркибида ис гази, спирт ва учувчи кислоталар ҳосил бўлади. Қимиз таркибида антибиотик моддалар ва В витамини синтезланади. Бир кунлик қимизда, ис гази 0,15 %, икки кунликда 0,25 % ва уч кунликда 0,35 % тўпланади. 3 кунлик қимизда 1 % гача спирт тўпланади. Сўзма ишлаб чиқариш жараёни. Сўзма-юқори оқсилли нордон сут маҳсулотларига кириб, пастерланган ёки хом сутдан тайёрланади. Ёғли, ярим ёғли, ёғсиз, парҳезбоп турлари мавжуд. Сутни уюшига қараб кислотали ва ширдон қорин ферментли сўзмаларга бўлинади. Кислоталали сузмалар сутга сут кислотали ивитқилар қўшиш йўли билан ишлаб чиқарилади. Ширдон қоринли сузмалар ширдон қорин ферменти ва калций хлор қўшилиб, сут уютилиб тайёрланади. Сузма тайёрлаш икки усулда оддий ва айириш йўли билан тайёрланади. Уютиш йўли билан Ёғи олинган сузма, сут кислоталали ивитқи ва ширдон қорин ферменти ёки пепсин ивитқиси қўшилиб тайёрланади. Оддий усулда (одатдаги) сузма ишлаб чиқариш жараёни Табиий ёғи олинган сутга, нордон сут кислотали ивитқи қўшиш йўли билан тайёрланади. Технологияси қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади; сутни қиздириш, тозалаш, нормаллаштириш, пастерлаш (80 0 С, 20-30 сек), совутиш ва ивитқи қўшиш (мезофил стрептокок), сутни уюши 28-34 0 С да олиб борилади. Ивитқи сут ҳажмининг 5-8 % ташкил қилади. Маҳсулотга ивитқи қўшилгандан сўнг, у доимо аралаштирилиб турилади, сўнгра 6-8 соат сузма ҳосил бўлиши учун тинч қўйилади. Сўнгра тайёр маҳсулот ҳосил бўлади, яъни зардоби ажралади. Нордонлиги 60-86 0 Т га етказилади. Агар сузма ширдон қорин ферменти ёрдамида тайёрланса, 1 т сутга 500 г калций хлор ва 1 г ширдон қорин ферменти қўшилади. Калций хлор 40%, фермент эса 1 % эритма ҳолда қўшилади. Олдин тайёрланган сутга нордон сут кислотали ивитқи қўшилади, сўнгра 2,5-3 соатдан сўнг, кислоталиги 30-35 0 Т бўлса, калций хлор ва ширдон ферменти қўшилади. Маҳсулот 2-3 марта аралаштирилади. Сўнг 18-20 0 С да, 6-8 соат сақланади, маҳсулотнинг нордонлиги 60 0 Т кўтарилади. Сутнинг уюган қисми 2х2 см қисмда кесилади. Сўнгра 1 соат тинч қўйилади. Маҳсулот нордонлиги 80 0 Т га етади. Сўнгра маҳсулот, 3х6 см қисмда кесилади ва 10-15 минут тинч қўйилади. Зардоб тез чиқиши учун, (30 минут ) 40-45 0 С қиздирилади ва зардоби чиқарилади. Сўнг совутилиб, 8 0 С ҳароратда сақланади. Махсус сополларга солиниб, 1 соат атрофида зардоби чиқиши учун прессланади (сиқилади). Қопларнинг ҳажми 7-10 кг тенг бўлади. Сузмани сиқиш унинг намлиги меъёрга келгунча давом эттирилади. Пресслаш 3-6 0 С ҳароратли махсус бинода олиб борилади. Ҳозирги вақтда заводларда сузма тайёрловчи махсус аппаратлардан фойдаланилмоқда. Барча иш жараёнлари шу аппаратда амалга оширилади. Бунда, қўл кучи кам сарфланади, иш қуввати эса юқори бўлади. Адабиётлар: 1. Кугенов П.В. Молоко и молочнқе продукты. М.Росселехозиздат. 1985 2. Горбатов К.К. Биохимия молоко и молочные продуктов. М.Легкая и пищевая промышленность. 1984. 3. Гасанов А.Г. Резервы увеличения производства молоко и молочных продуктов. М. Агропромиздат 1990.