logo

Ерларни кўчат экиш, кўчат ковлаш ва кўчат қаторлари оралиғи тупроғига ишлов бериш машиналари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

69 KB
Ерларни кўчат экиш, кўчат ковлаш ва кўчат қаторлари оралиғи тупроғига ишлов бериш машиналари Дарахт кўчати экишнинг икки усули бор. Биринчиси, мавжуд бўлган боғда қуриб қолган дарахт ўрнига янги кўчат экиш. Иккинчиси, янги боғ барпо қилинаётганида дала бўйлаб кўчатларни ёппасига экиш. Биринчи усулда кўчат экиш учун алоҳида думалоқ шаклдаги чуқурча ковланади. Чуқурчанинг ўлчамлари экиладиган кўчат ва тупроқ турига қараб турлича қабул қилинади. Олма, беҳи, нок каби дарахт кўчатлари учун чуқурлик 60—70 см, чуқурча диаметри 100— 120 см; олча, олхўри кабилар учун чуқурлик 40—50 см, кенглиги 60—80 см, ток (узум) кўчати учун чуқурлик 45—60 см, диаметри 45—60 см бўлади. Чуқурчанинг четлари текис, девори тик бўлиши керак. Шу сабабли, кўчат экиш учун чуқурчалар ҳосил қилишда махсус бурғи билан жиҳозланган машиналардан фойдаланилади. Бурғиловчи чуқурковлагичнинг осма тури 5-расмда кўрсатилган. Унинг ишчи қисми айланувчан винцимон бурғи 1 дир. Бурғининг пастки учига исканасимон парма 9 жойлаштирилган. Турли оичамли чуқурчаларни тайёрлаш учун, машинада бир нечта алмашувчан (диаметри 30 см дан 80 см гача) винцимон бурғилар мавжуд. Бурғи ерга ботиб, тупроқни чуқурчадан юқорига чиқариб ташлаши учун, уни мажбуран айлантириш, керак бўлса пастга босиб ботириш лозим. Бурғининг вали махсус редуктор 8 га уланиб, ундан айланма ҳаракат олади. Редукторга эса ҳаракат тракторнинг орқа қувват олиш валидан кардан вал 5 орқали келтирилади.  расм. Бурғиловчи чуқурковлагич: 1 — бурғи; 2 — лемехча; 3 — брус; 4 — устки тортқи; 5 — кардан вали; 6 — чеклагич; 7— ирғиткич; 8 — редуктор; 9 — парма. Бурғининг винтсимон парраги учига абразив ейлишга чидамли пўлатдан ясалган лемехча ўрнатилади. Ейлганида бу лемехча чархланади ёки янгисига алмаштирилади. Чуқурчани ковлаш учун тракторнинг осиш мосламаси ёрдамида бурғи ерга туширилади, мажбуран айланма (тезлиги 165айл/мин) ҳаракатга келтирилади. Бурғи лемехчаси ердан юпқа қиринди кўринишида тупроқни ажратиб олади. Қиринди тупроқ винцимон парраклар ёрдамида юқорига кўтарилиб берилади. Кўтарилган тупроқни ирғиткич 7 ён томонга суриб ташлайди. Бурғини ерга тик киришини таъминлаш учун, устки тортқи 4 нинг узунлиги махсус винт-гайка ёрдамида керакли ўлчамгача ўзгартирилади. Бурғининг ерга ботиш даражаси, яъни чуқурчанинг чуқурлиги чеклагич 6 нинг узунлигини ўзгартириш ҳисобига ўзгартирилади. Агар чеклагич узунроқ қилиб қўйлса, у ернинг юзасига эртароқ тегиб, бурғининг ботишини тўхтатади. Амалда, чеклагичнинг узунлиги ўзгартирилиб бир нечта чуқурча ковлаб, уларнинг чуқурлиги ўлчанади. Керакли чуқурликка этгандан сўнг чеклагич узунлиги қолдирилади. Чуқурковлагични фақат плантациябоп плуг билан чуқур ҳайдалган ерларда ишлатиш жоиздир, чунки юмшатилмаган ерга бурғини ботириш оғирроқ бўлади ва ундай чуқурга экилган кўчат илдизларини тез ривожлантириш имкони бўлмасдан қолади. Янги боғ барпо қилишда кўчат экиладиган жойни иккинчи усулда тайёрлаш самарали бўлади. Бу усулда дарахт кўчатларини экишга мўлжалланган йўлакча тайёрланиб, кўчат қаторлари экиладиган йўналиш белгиланади. Йўналиш бўйича ер плантациябоп плуг билан икки марта ҳайдалиб, даланинг бошидан охиригача чуқур (45— 50 см) жўяк олинади. У ерга органик ва минерал ўғит солиниб, булдозер ёрдамида кўмилади. Кейинчалик, кўмилган жўяк бўйлаб кўчатлар қўлда ёки махсус кўчат экиш машинаси ёрдамида экилади. Хулоса 1. Янги плантацияларда олдин чуқур жўяк олиб, у ерга гўнг солиб, кўмиб, кейин унинг устида тайёрланган чуқурларга ёппасига дарахт кўчатларини экиш фойдали бўлади. 2. Ески боғлардаги қуриб қолган дарахт ўрнига кўчат экишда бурғиловчи чуқурковлагичдан фойдаланиш маъқул бўлади. 3 . Бурғиловчи чуқурковлагични доимо бир хил чуқурликдаги чуқурча ковлашга созлаб қўйиш керак. Адабиётлар: 1. Шоумарова М., Абдиллаев Т. Қишлоқ хўжалиги машиналари. Тошкент, «Ўқитувчи», 2002. 2. Зуев В., Абдиллаев А. Сабзавот экинлари ва уларни етиштириш технологияси. Тошкент, «Ўзбекистон», 1997. 3. Ф.Е.Аниферов., Л.И.Ерошенко., И.З.Теплинский. Машины для садаводства. Агропромиздат, 1990. 4. Каримов И.А. асарлари. 5. Ўзбекистон республикасининг тегишли қонунлари. 6. Аниферов Ф.Машины для садоводства. Ленинград. 7. «Агропромиздат», 1996. 8. Хмелёв П. Механизация работ в виноградарстве. Москва, 9. «Агропромиздат», 1991. 10. Илмий монографиялар, мақолалар, диссертациялар. 11. Қишлоқ хўжалиги машиналари. Дарслик. www.ДИТ сентр.уз. 12. Суғоришни механизациялаш. www.нетафим . ру . 13. Плодоводство и виноградарство. ҳттп:/www.бфпуис.ру.