logo

Ёритиш, товуш, тақсимлаш ва ҳимоя аппаратлари, назорат-ўлчаш асбоблари ва симлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

514.5 KB
Ёритиш, товуш, тақсимлаш ва ҳимоя аппаратлари, назорат-ўлчаш асбоблари ва симлар Режа: 1. Чўғланма фара ва лампалар 2. Автотрактор фонарлари 3. Сақлагичлар 4. Бурилишни кўрсатиш чироқлари 5. Товуш сигналари 6. Электр манометрлар 7. Электр термометрлар 8. Ёнилғи сатҳи кўрсаткичлари 1. Чўғланма фара ва лампалар Бундай группадаги электр асбобларга қуйидаги талаблар қўйилади: бузилмай ва ишончли ишлаши; тузилишининг оддийлиги ва хизмат кўрсатишнинг осонглиги; габарит ўлчамларининг кичиклиги ва массасининг енгиллиги; токнинг иш миқдори чегарасида ўзгаришнинг аниқ кўрсатиши; радио телеҳалакатнинг йўқлиги; хавфсиз ишлаши (айниқса ёнилғи баклари ёнига ўрнатилган асбобларнинг), арзонлиги. Фаралар машина ҳаракатланаётганда унинг йўлини ёритишга хизмат қилади. ФГ300 трактор фараси (61-расм, а) корпус 8, сочгич 1, қайтаргич 2, лампа 3, тўғин 5, лампа патрони 9, ток келтириш сими 11, втулка 12, сферик шарнир 15, болт 16, масса сими 17 ва бириктириш винти 18 дан тузилган. Сочгич, қайтаргич ва лампа оптик элементни ҳосил қилади. қайтаргич ёруғликни тўплаб, уни қайтаради. Унинг ички ёруғлиқ қайтарувчи юзаси дастлаб жилоланади, сўнгра лок суркалади ва юпқа қатлам тарзида алюминий, индий ёки хром суркалади. Сочгич ёруғлик тўпламининг кўзни олувчи таъсирини камайтиришга хизмат қилади; шунинг учун у қабириқ шаклга эга бўлиб, унинг ички томонига ёруғликни сингдирувчи чиқиқлар қилинган. Чиқиқлар ҳосил бўлган ёруғлик полотноси эллипс шаклида бўлишини ҳисобга олиб жойлаштирилган. Бу йўл полотносини яхши ёритади. Чиқиқларни тўғри ўрнатиш учун сочгичга “юқорига” (“верх”) деган сўз қуйиб ёзилган. Сочгич қайтаргичга унинг охиридаги эгилган тишлар воситасида бириккан. Бу деталлар орасига резина қистирма 4 ўрнатилган. Йиғилган ҳолатдаги оптик элемент тўғин 5 га тўртта пружинали лўкидон 7 ёрдамида юқоридан корпусга корпусдаги ўйиққа кирувчи тиш 6 ёрдамида, пастидан эса винт 18 ёрдамида бириккан. қайтаргичга учта Г- симон ўйқли лампа патрони 9 парчинлаб маҳкамланган бўлиб, бу ўйиқларга карболит қопқоқ 10 чиқиқлари кириб туради. Шунингдек қопқоққа “юқорига” (“верх”) сўзи ёзилган бўлиб, ичида ток узатувчи сим 11 ўтадиган тешик бор. расм. Автомобил фаралари: 1-сочгич; 2-қайтаргич; 3-чўғланма лампалар; 4-қистирма; 5-тўғин; 6- тўғин тиши; 7-лўкидон; 8-корпус; 9-лампа патрони; 10-патрон қопқоғи; 11- ток келтириш сими; 12-корпус втулкаси; 13-шайба; 14-пружина; 15-сферик шарнир; 16-болт; 17-массага уланувчи сим; 18-бириктириш винти; 19-резина кувур. Сим учлари контакт учун йўғон қилиб кавшарланган. Симнинг қопқоққа кириб турадиган учига пружинали тунука кувурча кийгизилган, пружинали ва иккита шайбали учи эса корпус втулкасига киргизиб қўйилган. Шунингдек, втулкада иккита штифтли колодка кириб турадиган Г-симон ўйқлар бор. Колодка ток узатувчи симга уланган. Колодка контакти ўз нав- батида патрон қопқоғи тешигига кириб турувчи сим контактига уланган. Колодка ўйққа кира туриб шайбали пружинани сиқади, натижада колодка патрон симига маҳкам уланади. Масса сим 17нинг бир учи винт ёрдамида фара патронига, иккинчи учи эса парчин ёрдамида корпусга уланади. Фарани қисмларга ажратишда масса симининг бир учини узилмаслиги учун патрондан доим узиб қўйиш керак. Йиғилган фарани дастлаб гайка 16 ни бўшатиб сферик шарнир 15 да исталган томонга буриш мумкин. расм, б да икки толали лампаси бор ФГ301 трактор фараси кўрсатилган. Ҳозирги замон дон ўриб-йиғиш комбайнларида худди шундай тузилишдаги фаралардан фойдаланилади. Кейинги вақтда автомобилларга ФГ106, ФГ119 ва ФГ120 туманга қарши фаралари ўрнатилмоқда. улар қуйидаги хусусиятларга эга: 1) сочгич ичидаги призма шакли ўзгартирилган ва махсус эгриликли қайтаргич ўрнатилган; бу горизонтал ва вертикал ҳолатда ёруғликни катта бурчак остида сочиш имконини беради; 2) лампани беркитувчи экран ўрнатилган бўлиб, бу рупарадан келаётган машина ҳайдовчисининг “кўзини қамаш-тириши”нинг олдини олади; 3) сочгич сариқ шишадан ясалган; 4) фаралар асосий фара пастроғига ўрнатилган ва ёруғлик оқими йўл полотносига йўналиш учун у пастга анча қиятилган. Автотрактор лампаси (65-расм) цоколь 1, контакт 3, баллон 5, чўғланма тола 6 ва электрон 4 дан тузилган. Баллоннинг тўлишига қараб лампалар бўш ва газ тўлдирилган лампаларга ажратилади. Ёруғлик кучи 3 кд ва ундан юқори бўлган лампалар газ тўлдириб ишлаб чиқарилади. Чўғланма толалар вольфрамдан тайёрланади, толанинг диаметри 15-250 мкм. расм. Автотрактор лампалари: а-икки толали; б-бир толали штифтли; в-экранли лампа; 1-цоколь; 2- фланец; 3-контактлар; 4-электродлар; 5-баллон; 6-чўғланма тола; 7- штифт; 8-яқинни ёритиш толаси; 9-узоқни ёритиш толаси; 10-экран. Лампа ёнганда у қизиши туфайли тола буғланиши натижасида унинг хизмат муддати қисқаради, шунинг учун баллонлар инерт газлар (аргон, ксенон, криптон) ёки уларнинг аралашмаси (одатда 96% аргон ва 4% азот) билан тўлдирилади. Иссиқлик толадан уни ўраб олган инерт газига узатилади. Бунда газ кимёвий реакцияга киришмай, балки бунда унинг босими ортади. Ортган босим металлнинг буғланишига тўсқинлик қилади. Лампани ясаш жараёнида баллонга кириши мумкин бўлган намлик ва кислородни ютиш учун баллон ичига кам миқдорда карбон, барий ва фосфор киритилади. Тола қизиганда бу моддалар кислород ёки намлик билан осон реакцияга киришади ва баллон деворчасида кумушсимон қатлам тарзида қопланади. Толаларнинг сонига қараб лампалар бир толали ва икки толали лампаларга бўлинади. Бир толали лампалар бир ёруғли, икки толалари икки ёруғликли лампалар деб ҳам юритилади. Лампалар патронга ўрнатиш усулига қараб фланецли ва штифтли лампаларга бўлинади. Фланецли лампалардан фақат фараларда фойдаланилади. Фараларга узоқ ва яқинни кўрсатадиган ёруғлик ҳосил қилиш учун икки толали лампалар ўрнатилади. Юк автомобили фараларидаги узоқни ёритувчи толанинг кучи одатда 50 кд, яқинни ёритувчи-40 кд, замонавий трактор ва комбайнларда шунга мос равишда 50 кд ва 21 кд ёруғлик тўплами ҳосил қилади. Фараларга ҳар сменада техникавий хизмат кўрсатиш уларни ифлосдан тозалаш, симларнинг яхши уланганлиги ва ёнишини текширишдан иборат. Ёрилган сочгичлар дарҳол алмаштирилади. қайтаргич сиртидаги кир илиқ сув билан хўлланган тампон билан айланасига ишқалаб артиб кетказилади. қайтаргичнинг хираланган кўзгусини артиш керак эмас, чунки кўзгу қатлами шикастланиши мумкин. Автомобилларга 2-техникавий хизмат кўрсатиш вақтида фараларнинг тўғри ўрнатилганлиги текширилади. Бу иш қўлланма кўра бажарилади. Фараларда содир бўладиган характерли нуқсонлар: лампалар чўғланмайди ёки етарли даражада чўғланмайди ва ёруғлик тўплами нотўғри ҳолатда бўлади. чўғланмасликка занжирнинг узилиши, лампадаги толанинг куйиши, контактнинг бўш уланганлиги сабаб бўлиши мумкин. Лампанинг хиралигига қайтаргич юзасининг ифлосланиши, сочгичнинг ёрилганлиги сабаб бўлиши мумкин. Контакт уланишлари майда шишали жилвир қоғоз билан тозаланади. 2. Автотрактор фонарлари Трактор, комбайн ва автомобиллар электр жиҳозларидан габарит, кетинги, икки ёқ, номер белгисини ёритувчи ва махсус фонарлар анча кенг тарқалган. Габарит фонарлари кўринувчанлик ёмон шароитларда машинанинг габарит ўлчамларини ёруғлик билан аниқлаш ва бурилиш олдидан ёруғлик сигнали беришга хизмат қилади. Габарит фонарлари ёруғлиги камида 100 м масофадан кўриниши керак. Олд габаритни кўрсатувчи фонар ёки подфарник (63-расм, а) корпус 10, сочгич 1, тўғин 2, қистирма 3, икки толали лампа 4, патрон 5, шайба 6, пружина 7, ток узатувчи сим 8, кронштейн 9, ичи бўш болт 11, бириктириш винти 13 дан тузилган. расм. Автомобил фараларини созлаш: Икки толали штифтли А27 лампаси бурилиш олдидан ёруғлик сигнали беришга мўлжалланган кучи 21 кд бўлган ёруғлик ҳосил қиладиган толага ва габаритни ёритишга мўлжалланган кучи 6 кд бўлган ёркғлик ҳосил қиладиган толага эга. Подфарник лампасини алмаштириш учун бириктириш винти 13 ни бураб олиш ва сочгич 1 ни жойдан олиш керак. Кетинги габарит фонар ёки бурилишни кўрсатувчи кетинги чироқ (66- расм, б) корпус, сочгич 1, тўғин 2, қистирма 3, икки толали лампа 4, патрон 5, патрон тутқич 14, кожух 15, бириктириш винти 13 дан иборат. Патрон тутқич карболитдан ясалган бўлиб, унга патроннинг пружинавий контактлари маҳкамланган. Кожух 15 ток узатувчи симларни сақлайди. Сочгич шиша ёки пласмассадан ясалади ва қизил рангга бўялади. Лампанинг кучи 21 кд ли ёруғлик ҳосил қилувчи толаси бурилишни курсатувчи чироқ учун, кучи 6 кд лиси эса габаритни ёритиш учун мўлжалланган. Барча ҳолларда кетинги фонарлар тарқатадиган ёруғлик оч қизил рангга эга. К е т и н г и ф о н а р л а р тормозлашда ёруғлик сигнали бериш (стоп- сигнал), бурилиш олдидан ёруғлик сигнали бериш ва машинанинг номер белгисини ёритишга хизмат қилади. Кетинги фонарь (64-расм,а) корпус 5, қизил рангдаги сочгич 1, ялтироқ сочгич 6, тўсиқ 2, ёруғлик кучи 3 кд ли лампа 7, ёруғлик кучи 21 кд ли лампа 11, пружинавий пластина 8, патрон тутқич 9 ва кожух 10 дан тузилган. расм. Кетинги ва махсус фонарлар : а-кетинги фонар; б-кабина плафони; в-контрол фонарь; 1-қизил сочгич; 2-тўсиқ; 3-тўғин; 4-қистирма; 5-корпус; 6-шаффоф сочгич; 7-ва 11- чўғланма лампалар; 8-пружинавий контакт; 9-патрон тутқич; 10-кожух; 12-беркитиш ҳалқаси. Фонарга ток ўтувчи учта сим уланган. Лампа 7 ёқилганда ёруғлик шаффоф сочгичдан ўтиб, номер белгисини ёритади, қизил сочгичдан ўтиб эса машина габаритини кетидан кўрсатади. Ёруғлик лампа 11 дан фақат қизил сочгич орқали ўтади ва ундан машинани тормозлаш ёки буришда ёруғлик сигнали бериш учун фойдаланилади. ГАЗ-53-А ва Т-40 тракторларида бурилиш олдидан ёруғлик сигнали бериш, тормозлашда машина габаритларини аниқлаш учун махсус икки ёқ томондаги фонарларида фойдаланилади. Фонарга шаффоф ва қизил сочгичлар ўрнатилади: шаффоф сочгич олдинга, қизили кетинга жойлашган. Кучи 36 кд ли ёруғлик ҳосил қилувчи лампадан бурилиш олдидан ва тормозлашда сигнал беришда, кучи 4 кд ли ёруғлик ҳосил қилади-ганидан эса габаритни ёритишда фойдаланилади. Барча ёруғлик сигналлари қизил сочгич орқали ўтиб, қизил ёруғликка айланади. қизил сочгич ҳатто кундузги ёруғликда ўзига тушувчи қуёш нурини қайтаради, фонарда оч ёруғ нуқта пайдо бўлади. Куйган лампа алмаштирилаётганда икки ёқдаги фонар қисмларга ажратилади, бунинг учун тўғинни корпусга бириктирувчи винтлар бураб олинади. Трактор кабинасини ёритиш учун плафонлар деб ата-лувчи фонарлардан фойдаланилади. Плафон қисмларига (64-расм, б) корпус 5, сочгич 1, тўғин 3, лампа 7, тутқич 9 киради. Сочгич хира шиша ёки махсус пластмассадан ясалган. Плафон-лардаги лампалар бир ёруғликли бўлиб, штифт билан бирик-тириладиган, ёруғлик кучи 3 –21 кд га тенг. Контрол фонарлар маълум асбобни ишга туширишда ёки текширилувчи механизм бузилганда ёруғлик сигнали беришга хизмат қилади. Улар бурилишни кўрсатувчи чироқ, узоқни ёри-тувчи, авария сигнализатори ва ҳоказоларга ўрнатилади. 67-расм, в амалда кўпинча контрол лампа деб аталувчи контрол фонарлар кўрсатилган. У сочгич 1 (қизил, яшил ёки шаффоф), тўғин 3, корпус 5, лампа 7 (1,5-3кд), тутқич 9 ва беркитиш ҳалқаси 12 дан тузилган. Шунингдек фонарь асбоблар шчитчасини ёритиш учун ҳам ўрнатилган. Ҳар бир машина комплектига кўчма фонарь (кўчма лампа) ҳам киради. Уни ёқиш учун асбоблар шчитчасига (ёки бошқа жойга) штепсел розеткаси ўрнатилган. Кўчма фонарда 4-10 м узунликдаги шнур, осиш учун махсус илгак ва штепсел розеткасини уяга жойлаштириш учун вилка бор. Одатда бундай фонарларда ёруғлик кучи 21 кд бўлган лампалар ишлатилади. 3. Сақлагичлар Сақлагичлар электр жиҳозларни ортиқча юклама ва қисқа туташишдан сақлашга хизмат қилади. Автотрактор электр жиҳозларида эрувчан ва термобиметалл сақлагичлар ишла-тилади. Эрувчан сақлагичлар кўпчилик трактор, комбайн ва автомобилларга ўрнатилади. Эрувчан сақлагичлар блоки (65-расм) пружинали стой-калар 2, асос 1, қисма 3, текстолит тутқич 4 ва қопқоқ 5 дан тузилган. Тутқичга эрувчан қуйма 7, қуйма учун эҳтиёт ўтказ-гич 8 ва пружинавий эгма 9 маҳкамланган. Яхлит асосда ўрнатилган бир нечта тутқичлар сақлагичлар блокини қосил қилади. Эрувчан куйма ялтиратилган, диаметри 0,26 мм ли мис сим бўладиган иборат бўлиб, у 10 А гача токка мўлжалланган. расм. Эрувчан сақлагич блоки: расм. Термобиметалл сақлагичлар: 1-асос; 2-пружина стойкалар; кўп қаррали (а) ва бир қаррали 3-қисмалар; 4-тутқичлар; 5-қопқоқ; б): 1-асос; 2, 14-қисмалар; 6-лўкидон; 7-эрувчан куйма; 8-эҳ- 3-картон усткуйма; 4, 15-контакт- тиёт ўтказгич; 9-пружинавий эгик. лар; 5-биметалл пластина; 6- таянч пластина; 7-текстолит қистирма; 8-корпус; 9-кнопкалар; 10-пружи- на; 11-вкладиш;12-ростлаш винти; 13-контргайка Катта миқдорда ток ўтганда куйма эрийди ва у ҳимоя қиладиган электр занжирини узади. Янги куймани тайёрлаш учун эҳтиёт ўтказгич 8 дан фойдаланилади (у тутқич 4 га ўралган). Бошқа кўндаланг кесимли сим ёки материалдан куйма ясаш мумкин эмас. Эрувчан куймани тутқичга тўғри бириктириш учун пружина эгмаларини бошқа томонга силжитиб, куйма учларини пластиналари устида эгиш керак. Сўнгра эгмалар ўз ўрнига яна қайтиб, куйма учларини платиналари устида эгиш керак. Сўнгра эгмалар ўз ўрнига яна қайтиб, куйма учларини беркитади. Тутқичлар пружинавий стойка 2, қисма 3 га чиқувчи сим учлари уланади. Баъзи эрувчан сақлагичларда асосдаги пружинавий стойкалар ўрнига куймалар учун пружинавий эгмали уялар қилинади. Термобиметалл сақлагичлар одатда замонавий дон ўриб йиғиш комбайнлари ва автомобилларга қўйилади. Сақлагичлар кўп каррали ва бир каррали сақлагичларга ажратилади. Кўп каррали термобиметалл сақлагич (66-расм, а) асосан ёритиш асбоблари занжирларини сақлашга хизмат қилади. У асос 1, қисма 2, картон куйма 3, контакт 4, биметалл пластина 5, таянч пластина 6 ва текстолит қистирма 7 дан тузилган. Сақлагич 20 А гача токка мўлжалланган. Агар ток белгиланган миқдордан ошиб кетса, биметалл пластинка қизиши натижасида эгилади, бу контактларнинг ажралиши ва занжирнинг узилишига сабаб бўлади. Пластинка совигач дастлабки ҳолатини эгалайди ва контактлар туташади. Агар занжирдаги ортиқча юклама йўқотилмаган бўлса (одатда у қисқа туташишларда содир бўлади), унда контактлар узлуксиз туташиб, ажралиб туради. Бу ҳолатни қаттиқ шиқиллашдан бўлса бўлади. Бир каррали термобиметалл сақлагич (66-расм, б) Т-40 тракторлари ва ЗИЛ-130 автомобилларига қўйилади. У корпус 8, кнопка 9, пружина 10, биметалл пластина 5, ростлаш винти 12, қисма 14 ва контакт 15 дан ташкил топган. Корпус ва кнопка пласстмассадан (карболитдан), контактлар кумушнинг кадмий билан қотишмасидан ясалган. қисмаларга чиқувчи симлар уланган. Агар занжирдаги ток 20 А дан ошса, биметалл пластина эгилиб (тўғриланиш томонга), шу ҳолатда қолади (расмда пунктир чизиқ билан кўрсатилган). Контактлар бунда занжирни узади. Занжирдаги нуқсонлар бартараф этилгач, сақлагич кнопкаси 9 га босилади ва пластиналар дастлабки ҳолатга қайтади. Агар нуқсон бартараф этилмайдиган бўлса, унда кнопка уясидан отилиб чиқади. Сақлагич контргайка 13 ли ростлаш винти 12 ёрдамида маълум миқдордаги токка мўлжаллаб ўрнатилади. 4. Бурилишни кўрсатиш чироқлари Бурилишни кўрсатиш чироқлари машинанинг бурили-шига қадар ва қувиб ўтишида липиллаб ёруғлик сигнали беришга хизмат қилади. Сўнгги вақтларда электромагнитавий релели чироқлар кенг тарқалган. ГАЗ-53-А ва СК-6 комбайнлардаги чироқ (67-расм, а) РС410Б электромагнитавий реле, контрол лампа 14, подфарниклардаги сигнал лампалар ва бурилишни кўрсатувчи кетинги чироқлар, шунингдек қайта улагичи 2 га эга. расм. Бурилишни кўрсатиш чироқлари: а-РС-410Б релеси билан; б-РС57-В релеси билан; 1-сигнал лампалар; 2- қайта улагичи; 3-панель; 4-ростлаш винти; 5-тор; 6, 11-контактли пластиналар; 7-резистор; 8, 10-контактлар; 9-электромагнит ўзаги; 12-электромагнит чулғами; 13-кронштейн; 14-контрол лампа; 15-аккумуляторлар батареяси; 16-тор изолятори Б, КЛ, СЛ- қисмалар. Бурилишни кўрсатиш чироғининг релеси текстолит панель 3, ростлаш винти 4, тор 5, резистор 7, контактли чапки пластина 6, чапки контакт 8, ўзак 9 ва электромагнит чулғами 12, ўнг контакт 10, ўнг пластина 11, кронштейн 13 дан иборат. Панелда қисмалар СЛ (сигнал лампа), Б(батарея) ва КЛ (контакт лампалар) бор. Бурилишни кўрсатиш чироқлари ёқилганда қуйидаги занжир ҳосил бўлади: манбанинг (батарея ёки генератор) “-” масса-сигнал лампа 1-қайта улагич 2-қисма СЛ-кронштейн 13-қисма Б- манбанинг “  ”. Бундай ҳолларда ток резистор ва тордан ўтиб, унинг миқдори кичик бўлади ҳамда у сезиларли даражада чўғланмайди. Жараён лампа 14 бу вақтда занжирдан узилади, шунинг учун контактлар 10 ажралган бўлади. электромагнит 12 дан ўтувчи жуда кам бўлгани учун ўнг контактлар тўташтиришга етадиган магнит оқими ҳосил қила олмайди. Ток тордан ўтаётганда у қизийди, чунки тор қаршиликка эга бўлиб, унинг эгилувчанлиги камаяди. Натижада электро-магнитавий реле пластина 8 ни тортади ва контактлар 8 таташади. Бунда қуйидаги занжир ҳосил бўлади: манбанинг “-”масса-сигнал лампалар-қайта улагичи 2-қисма СЛ- электромагнит чулғами 9-пластина 6-кронштейн 13-қисма Б-манбанинг “  ”. Токсизланган тор совийди ва натижада у яна катталашади. Бир вақтда у пластина 6 ни ўзига тортади ва бунда контактлар 8 ажралади. Ток манбадан резистор ҳамда тор орқали қайтадан ўтади ва сигнал лампалар чўғланмайди. Бир вақтда магнит оқими камаяди ва пластина 11 пружина таъсирида электромагнитдан қочади. Бунда контактлар 10 ҳам ажралади, бу контрол лампанинг занжирдан узилишига сабаб ва у ўчади. Шундай қилиб, жараён лампа бурилишни чироқларининг ишини айнан қайтаради, бу ҳол ҳайдовчига унинг ишлашини кузатишни енгиллаштиради. Яроқли чироқ минутига 60- 120 марта липиллайди. РС57-Б электромагнитавий релели бурилишни кўрсатиш чироқлари (67-расм,б) ГАЗ-53-А ва Т-40 тракторларида ишлатилади. Уларда контрол лампалар бўлмайди. Уларни ўрнатишнинг зарурати ҳам йўқ, чунки қанотлардаги икки ёқ фонарлари ҳайдовчига кабинадан яхши кўринади ва уларнинг ёруғлигига қараб чироқ қандай ёнаётганлигини билиш мумкин. Тракторларда икки ёқ фонарларидан сигнал кўрсаткичлари сифатида фойдаланилади. РС57-В релеси текстолит панель 3 ростлаш винти 4, тор 5, пластина 6, резистор 7, контакт 8, электромагнит чулғами 12, кронштейн 13 дан иборат. Унда фақат иккита қисма СЛ ва Б бор. қисма КЛ йўқ, чунки унга уланадиган контрол лампанинг ўзи йўқ. Бундан ташқари, реледа контактли ўнг пластина (контрол лампа занжирига уланадиган) йўқ. Ростлаш винти 4 ёрдамида торни таранглаш ва шундай қилиб, сигнал лампаларнинг липиллаш сонини ошириш мумкин. Бунда липиллаш частотаси кучланиш 11,5-12,5 В ва температура  10 дан -10  С гача бўлганда минутига 45-160 бўлади. Бурилишни кўрсатиш чироғи ёқилганда ҳосил бўладиган занжир қуйидаги кўринишда бўлади: манбанинг “-” -масса-икки ёқдаги фонар (ўнг ёки чап) лампаси 1-қайта улагичи 2-қисма СЛ-электромагнит чулғами 12- резистор 7-тор 5-пластина 6-кронштейн 13-қисма Б-манбанинг “  ”. Контактлар 8 туташгач, қуйидаги занжир ҳосил бўлади: манбанинг “-” – лампа 1-қайта улагичи 2-қисма СЛ- электромагнит чулғами 12-туташ контактлар 8-пластина 6-кронштейн 13-қисма Б-электр энергия манбаининг “  ”. ГАЗ-53-А ва Т-40 тракторларидаги бурилишни кўрсатиш чироқларининг қайта улагичлари тормозлаш чироғи ва сигнали (стоп-сигнал) бир вақтда ёқилганда фонарлардан бири бурилишни, иккинчиси тормозлаш сигналини кўрсатади. РС57-В релесида асосий ростлаш, шунингдек винт 4 ёрдамида бажарилади. Винт бураб киргизилганда тор 5 таранглашади. Бир вақтда контактлар 8 орасидаги зазор ўзга-ради ва улар тез ажралади, бунда бурилишни кўрсатиш сигнали лампаларининг липиллаш сони ошади. Ёруғлик сигнализацияси асбобларига техникавий хизмат кўрсатиш асбобларни чанг ва кирдан тозалаш ҳамда агар сочгичлар ёрилган бўлса, уларни алмаштиришдан иборат. Бурилишни кўрсатиш чироғи ва фонарлардаги лампаларнинг яроқлилиги ҳар куни текширилади. Шунингдек асбобларнинг маҳкамланиш жойлари ва симларнинг уларга уланиши кўздан кечирилади, оксидланган қисмалар тозаланади. Бурилишни кўрсатиш чироғи релесининг характерли нуқсони липиллайдиган чироқнинг йўқлигидир. Бунга сабаб тор узилган ёки контактлар куйиб ёпишиб қолган бўлади. Барча ҳолларда ҳам яроқсиз реле алмаштирилади. 5. Товуш сигналлари Электромагнитавий товуш сигналлари шовқинли ва тонал товуш сигналларига бўлинади. Шовқинли сигналлардан ўртача юк кўтара оладиган трактор, комбайн ва автомобилларда фойдаланилади. Тонал сигналларга (фанфара товуши) карнай ўрнатилади. Одатда, улар иккитадан ўрнатилади: бири паст, иккинчиси юқори тонал карнайлар (автобус ва бошқа транспорт воситаларида фойдаланилади). С56-Г шовқинли сигнал (68-расм) корпус 1, қопқоқ 2, стержен 3, резонатор диски 4, мембрана 5, якорь 6, контакт 7, контакт пружинаси 8, чулғам 11, ўзак 12, стержень пружинаси 13, конденсатор 15 дан тузилган. расм. С56-Г шовқинли сигнали: расм. РС8 релеси: 1-корпус; 2-қопқоқ; 3-стержень; 1-якорь; 2- якорь пружинаси; 4-резонаторли диск; 5-мембрана; 3-ярмо; 4- чулғам; 5-ўзак; 6-якорь; 7-контактлар; 8-контакт 6-резистор; 7- панель; 8-стойка; пружинаси; 9-ростлаш винтининг 9-контактлар; 10-чеклагич пружинаси; 10-ростлаш винти; 11-чулғам; 12-ўзак; 13-стержень пружинаси; 14-рессора осмаси; 15-конденсатор. Резонатор диски ва мембрана легирланган пўлатдан ясалган. Сигнал чулғами диаметри 0,59 мм ли симдан ясалган бўлиб. 142 та ўрами бор. Учқунланишнинг камайтириш учун сиғими 0,14-0,17 мкФ ли конденсатор 15 ёки резистор контактлар 7 га параллел қилиб қуйилади. Товуш яхши чиқиши учун корпус резина қистармалар орқали рессора осмаси 14 га уланган. қопқоқ 2 га радиал дарчалар қилинган бўлиб, товуш тўлқинлари улар орқали тарқалади. Кўпчилик машиналарнинг рул чамбарагига ўрнатилган сигнал бериш кнопкаси корпус, контакт пластина, пружина втулкаси стержени, бириктириш планкаси ва қисмадан тузилган. Агар кнопка босилса, контакт пластиналар уланади ва ток бир қисмадан иккинчисига ўтади. Ток чулғам 11 дан ўтиши натижасида ўзак 12 магнит-ланиб, якор 6 унга тортилади. Якор билан бирга стержен 3 сурилади. Якор пружина 8 учинчи босиб, контактлар 7 ажралади. Бир вақтда стержен 3 пружина 13 ни букади, резонатор диски 4 ва мембрана 5 эса товуш сифатида тавқатулувчи ҳаво заррачаларига тебранма ҳаракат узатади. Контактлар ажралганда ва шунингдек, занжир узилганда ўзак магнитсизланади ва стержен пружина 13 таъсирида юқорига кўтарилади. Бир вақтда контактлар 7 ўз пружиналари таъсирида туташади ва сигнал яна занжирга уланади. Резонатор диски мембрана асосий тебранишларга ўз тебранишлари тор диски мембрана асосий тебранишларга ўз тебранишларини ҳам қўшиб, товушнинг умумий тонини яхшилайди. Сигнал учиргичини кўп токдан ва контактлар куйишидан Сақлаш учун товуш сигналлари тизимга реле уланади. Маълумки, товуш сигнали кўп ток истеъмол қилади (5-10А гача). Бундай ток учиргичининг қўзлағувчан контактларидан ўтганда, кучли учқун чиқади ва контактлар куяди; сигнал учиргичи ишламаслиги мумкин. Реле ўрнатилганда учиргичи контактларидан кўп учқун чиқармайдиган 0,5 А гача ток ўтади. РС8 сигнал релеси (расм) панел 7, ярмо 3, стойка 8, контакт 9, чеклагич 10, якорь 1, якорь пружинаси 2, ўзак 5, чулғам 4 ва резистор 6 дан ташкил топган. Панелда қисмалар С (сигнал), Б (батарея) ва К (кнопка) бор. Чулғам диаметри 0,11 мм ли симдан ясалган бўлиб, ўрамларнинг сони 100 тадир. Контактлар кумуш билан кадмий қотишмасидан ясалган ва 50 А гача токка мўлжалланган. Ток реле чулғамидан ўтганда якорь ўзакка тортилиб, контактлар туташади. Туташган контактлар орқали кўп ток (10А гача), товуш сигнали учиргичи ва реле чулғамидан кам ток (0,5 А гача) ўтади. Хар сменада техникавий хизмат кўрсатиш қуйидагилардан иборат: товуш сигналига техникавий хизмат кўрсатиш асбобнинг маҳкамланиши ва симларнинг унга уланишини текшириш, қисмларни кирдан тозалашдан иборат. Товуш сигналининг кучи контакт 7 нинг сиқиш кучини ўзгартириш йўли билан винт 10 ни бураб ўзгартирилади (69-расмга қаранг). Товуш тони якорь билан ўзак орасидаги зазаорни ўзгартирилганда товуш тони кучаяди, катталаштирилганда сусаяди. Зазор контргайкани бўшатиб стержен 3 даги винтни бураб ўрнатилади. Ростлаш вақтида сигнал рессора осмаси ортидаги тискига қисиб қўйилади. РС8 релесидаги контактлар орасидаги зазор 1-1,2 мм бўлиши лозим. Товуш сигналлари ва сигнал релесидаги куйган контактлар майда донли шиша жилвир қоғоз билан тозаланади. 6. Электр манометрлар Электр манометр двигателни мойлаш тизимдаги мой босимни кўрсатишда хизмат қилади. У дон ўриб-йиғиш комбаёнлари ва автомобиль двигателларига ўрнатилади. Термо-вибрацион типдаги электр манометрлар анча кенг тарқалган. Бундай асбоб датчик ва приёмникдан ташкил топган. Датчик одатда мойни дағал тозалаш фильтри корпусига, приёмник эса асбоблар шчитчасига жойлашган. Бу асбоблар сим билан ўзаро уланган. Электр манометр датчиги (расм, а) корпус 1, штуцер 2, мембрана 3, таянч пластина 4, ростлаш сектори 5, аламштириладиган резистор 6, контактавий пластина 7, биметалл пластина 8, чулғам 9, контакт 10 ва қисмали қопқоқдан тузилган. Латун мембрана учлари корпусга вальцовкаланади. Таянч пластина 4 тирсак мембранага таянади. Икки қаватли биметалл пластина П-симон шаклга эга. Унинг контакт ўрнатилган томондаги пастки қатлами хром-никел ёки хром-молибден пўлатидан, юқориги қатлами ЭН336 инвар қотишмасидан ясалган. (Бу қотишма қизигандан сўнг турли чизиғий кенгайиш коэффициентларига эга бўлади). Пластинанинг иш елкасига чулғам 9 жойлашган бўлиб, иккинчи елкаси корпус кронштейнига кўзғалмас қилиб парчи-ланган. Чулғам икки вақт шойи ёки шиша тола изоляцияли, диаметри 0,1 мм ли констант симдан, контактлар эса кумуш билан кадмий қотишмасидан тайрланган. расм. Электр манометр ва унинг ишлаш схемаси: а-датчик; б-приёмник; в-улаганда ишлаши; г-двигател ишланганда ишлаши; 1-корпус; 2-штуцер; 3-мембрана; 4-таянч пластина; 5-ростлаш сектори; 6-аламаштириладиган резистор; 7-контактавий пластина; 8-П-симон биметалл пластина; 9-чулғам; 10-контактлар; 11-қисмалар; 12-стрелка. Юқориги контакт биметалл пластинага, пасткиси таянч пластинага парчинланган. Контактларнинг бир-бирига бўлган босимини махсус калит бураладиган сектор 5 ёрдамида ростлаш мумкин. Алмаштириладиган резистор заводда асбобни ростлаш-да ёки биметалл пластина чулғами алмаштирилгач устахонада танлаб олинади. контакт пластина 7 чулғамни қопқоққа жой-лашган қисмага улайди. Бу қисмага эса приёмникдан чиққан сим уланган. Электр манометр приёмниги (расм, б) корпус 1, стрелка 12 П-симон биметалл пластина 8, чулғам 9, ростлаш секторлари 5, кисма 11 дан ташкил топган. Бундан ташқари, унда 0-2-5 бўлимларга бўлинган циферблат, қистирмали ҳимоя ойнаси ва ойна гардиши (расмда кўрсатилмаган) бор. Биметалл пластина датчикдаги каби металлардан ясалган. Асбоб уланганда датчик контактлари туташган бўлади. Аккумуляторлар батареясидан келадиган ток қуйидагича зан-жирни ҳосил қилиб датчик ва приёмник чулғамларидан ўтади (70-расм, в ): батареяларнинг “-”-масса-таянч пластина 4-туташ контактлари-биметалл пластина чулғами- датчик қисмаси-приёмник биметалл пласитинасининг чулғами-асбоблар улагич-батареянинг “  ” қисмаси. Чулғамлар маълум қаршиликка эга бўлгани учун ток ўтганда улар тезда қизийди. Ундан биметалл пластиналар қизийди ва чизиғий кенгайиш коэффициенти кам бўлган қатлам томонга эгилади. Деформация натижасида контактлар ажралади ва асбоб занжиридаги ток йўқолади. Пластина совугач дастлабки шаклига қайтади ва контактлар қайтадан туташади. Бунинг барчаси двигател ишламаганда ва мойлаш тизимида босим бўлмаганда содир бўлади. Мой насоси ишга туташганда мой босими мембранага, мембранадан таянч пластина орқали контактларга узатилади. Контактлар бир-бирига жуда сиқилиб турганлиги учун уларни ажратишга катта ток керак бўлади. 5 кгк  см 2 босимда датчик контактлари туташади (70-расм,г). Приёмник чулғамидан ток ўтаётганда у ҳам қизиб, иссиқликни приёмник остидаги пластинанинг иш елкасига узатади, пластина елкасига эгилади ва у билан боғлиқ бўлган стрелка циферблат шкаласи буйлаб ҳаракатланади. Датчик контактлари бир-бирига қанчалик сиқилган бўлса (бу мой босими ошганда содир бўлади), уларни ажратиш шунчалик катта ток керак бўлади. Ток катта бўлса приёмник биметалл пластинасининг чулғами янада кучлироқ қизийди. Жуда қизиганда пластинанинг иш елкаси ва у билан боғлиқ бўлган срелка (тизимдаги мой босимининг ортганлигини кўрсатиб) катта бурчака оғади. Агар асбоб уланмаган бўлса, унда стрелка энг чекка чап ҳолатда шкаланинг ноль бўлимидан 1-1,5 мм чапроқда бўлади. асбоб улангач стрелка ноль ҳолатни эгаллаши лозим ва бу вақтда датчик контактлари секундига 15 давр частота билан титрай бошлайди. Асбоб улангач, стрелка ноль ҳолатда бўлмаса, бу асбобнинг бузилганини билдиради. Электр манометрларга ҳар сменада техникавий хизмат кўрсатиш асбобнинг маҳкамланганлигини, симларнинг ишончли уланганлигини текшириш ва уни чанг ҳамда кирдан тозалашдан иборат. Электр манометрнинг характерли нуқсонлари қуйидаги-лардан иборат: асбоб ишга тушмайди, нотўғри кўрсатади, асбоб ишга туширилгач приёмник стрелкаси охиргача ўнгга оғади ва ноль ҳолатни эггалайди. Асбоб ток келтирувчи сим узилиши ёки қандайдир деталлари бузуқлиги туфайли ишламайди. Агар асбобнинг тўғри кўрсатишига шубҳа туғилса, унда улар янги асбоб кўрсаткичларига таққосланади. Бузуқ асбоб алмаштири-лади. Агар стрелка охиргача ўнгга оғса ва ноль ҳолатга қайтмаса, демак датчик- приёмник участкасига сим туташган ёки циферблат стрелкаси ейилган бўлади. Асбобни оддий устахоналарда ремонт қилишга йўл қуйилмайди, чунки бунинг учун махсус жиҳоз ва асбоб-ускуна талаб қилинади. 7. Электр термометрлар Электр термометрлар двигателдаги сув ёки мой темпера-турасини ўлчашга хизмат қилади. Асбоб датчик ва приёмникдан иборат. Резьбали датчик двигател цилиндрлари блоки каллагига бураб киргизилган бўлиб, приёмник кабинадаги асбоблар шчит-часига жойлашган. СК-4 ва СК-6 комбайнлари двигателларига иккита электр термометр ўрнатилади: булардан бири сув ва иккинчиси мой температурасини ўлчайди. СК-5 комбайни двигателига эса фақат сув температурасини ўлчайдиган битта электр термометр ўрнатилади. Электр термометр Т-150К тракторида ҳам фойдаланилади. Электр термометр датчиги (расм, а) корпус 1, изоля-тор 2, қисма 3. Контактавий пластина 4, қисқич 5, чулғамли биметалл пластина 6, контакт 7, таянч пластина 9 ва патрон 10 дан тузилган. расм. Электр термометр: а-датчикнинг тузилиши; б-ишлаш схемаси; 1-корпус; 2-изолятор; 3- қисмалар; 4-контактавий пластина; 5-қисма; 6-чулғамли биметалл пластина; 7- контактлар; 8-изоляцион шайба; 9-таянч пластина; 10-патрон; 11-улаш сими; 12-стрелка; 13-П-симон биметалл пластина; 14-ростлаш сектори; 15- йўналтириш планкаси. Биметалл пластина чулғами констант симдан, контактлар кумуш билан кадмий қотишмасидан ясалган. Асбоб ишламаганда контактлар ҳамиша туташган бўлади. контакт пластинасининг бир учи қисма 3 га тақалади, иккинчиси эса биметалл пластина чулғамига уланади. қисқич датчикнинг қолган барча деталлари маҳкамланадиган рамкадан иборат. Патрон билан қисқич орасига гетинакс шайба 8 жойлашган. Патрон латунь тунукадан, корпус эса бронзадан ясалган. Электр термомметр приёмнигининг тузилиши электр манометр приёмнигига ўхшаш бўлсада, бироқ циферблат 40-80-100-110 бўлимларга эга. Приёмникнинг асосий қисми иш елкасига чулғам жойлашган П-симон биметалл пластинадир. Агар асбоб ишламас, стрелка 110 бўлимдан чапроқда бўлади. асбоб ишга тушгач, стрелка 40 рақами томонга сурилади. Асбоб ишлаётганда датчик ва приёмникнинг биметалл пластинаси чулғам иссиқликдан қизийди. Пластина қиизиши натижасида эгилади ва контактлар ажралади. Контактлар ажралгач, сув ва мой температураси кўтарилганда датчикнинг биметалл пластинаси секин совий бошлайди ва контактларнинг тебраниш сони қисқаради. Датчик биметалл пластинаси атрофида иссиқ сув ёки мой бўлгани учун секин совийди. Шунинг учун датчик контактлари туташгунча бир оз вақт ўтади, бу вақтда приёмник чулғамида эса ток бўлмайди. Чунончи, агар сув температураси 40  С га яқин бўлса, унда кон-тактлар тебраниш частотаси ток 0,19 А бўлганда минутига 125 давр, температура 100  С, ток 0,07 А бўлганда минутига фақат 15 давр бўлади, холос. Приёмник чулғамида токнинг вақт-вақтида бундай пайдо бўлиши биметалл пластина иш елка-сининг тўла қизишига йўл куймайди ва шунинг учун у бир оз эгилади. У билан боғлиқ бўлган стрелка ҳам кичик бурчакка оғади. Бирокқ бу оғиш температура ошганини билдиради (циферблат шкаласи бўйича). Шундай қилиб, сув ёки мой температураси паст бўлганда контактларнинг ажралиш частотаси кўп, юқори температурада эса кам бўлади 78-расм, б да датчик ва приёмникни улаш схемаси кўрсатилган. Электр термометр ва манометрларга техникавий хизмат кўрсатиш симларнинг қисмаларга уланганлигини текшириш ва контакт ҳамда сим учларини вақт-вақтида тозалаб туришдан иборат. Бузилган асбоблар алмаштирилади. Электр манометр ва термометрлар фақат ихтисослаш-тирилган устахоналарда текширилади, ростланади ва қисмларга ажратилади. 8. Ёнилғи сатҳи кўрсаткичлари Бу асбоблар машинанинг ёнилғи бакидаги ёнилғи сатҳи-ни кўрсатишга хизмат қилади. Кўрсаткич датчик ва приёмник-дан ташкил топган бўлиб, датчик бакка, приёмник эса асбоблар шчитига ўрнатилган бўлади. қалқовуч 1, тортқи 2, корпус 3, қисма 4, қопқоқ 5, реостат 6, вилка 7 датчик қисмлари ҳисобланади. (расм, а). қопқоқли корпус рух қотишмасидан қуйиб ясалган. расм. Ёнилғи сатҳи кўрсатгичи а-датчик; б-асбоб схемаси; 1-қалқовуч; 2-тортқи; 3-корпус; 4-қисма; 5- қопқоқ; 6-реостат; 7-ползунли вилка; 8-вилка ўқи; 9-магнит ўтказгич; 10-ўнг электро-магнит; 11-посонгили маховикча, 12-аккумуляторлар ба-тареяси; 13- ўт олдириш учиргич; 14-магнитавий шунт; 15-чап электромагнит; 16-стрелка. Реостат чулғам ва стержендан иборат бўлиб, реостатнинг бутун қаршилиги 60 Ом. Реостат чулғамининг бир учи массага, иккинчи учи қисма 4 (Р) га уланган. Вилка 7 га маҳкамланадиган иккита пружиналадиган ползун чўлғам бўйлаб сирпанади. Шу вилканинг ўзи ползунни массага улайди. Ползунларнинг массага ва реостат чўлғами учига уланиши уларни реостат бўйича суриш вақтида пайдо бўладиган учқунни йўқотиш учун зарур. Учқун чиқиши ёнилғи буғини портлатиши мумкин. Датчик қалқовучли 1 тиқинбоп дарахтдан яслган бўлиб, унга махсус лок шимдирилади. қалқовуч 1 тортқи 2 орқали вилка 8 ўқига бириккан бўлиб, бу вилкага ползунлар вилкаси винт ёрдамида маҳкамланган. Датчик корпуси ёнилғи баки ўйғига винтлар ёрдамида маҳкамланади. Кўрсаткич приёмниги (расм, б) корпус, ўнг электромагнит 10, чап электромагнит 15, магнит ўтказгич 9, стрелка 16, қисмалар ва циферблатдан тузилган. Электро-магнитлар бир-бирига 90  бурчак остида жойлаштирилган. Улардан ҳар бири ПЭЛ симидан иборат чулғамли ўзакдан тузилган. ўнг электромагнит чулғамининг ўрами 2450 та (диаметри 0,12 мм, қаршилиги 90 Ом ли сим), чап электромагнит чулғамининг ўрами эса 1800 та (диаметри 0,15 мм, қаршилиги 42 Ом ли сим). Ўнг электромагнит чулғамининг бир учи массага, иккинчи учи эса реостат Р қисмасига асбоб корпуси орқали уланган. Чап электромагнит чулғамнинг бир учи ҳам шунингдек қисма Р га асбоб корпуси орқали, иккинчиси эса қисма Б (батарея) га уланган. Алюминий стрелка 16 ўқига якорь ва посангили маховикча 11 жойлашган. Магнит оқими ўнг электромагнит ўзагидан магнит ўтказгич 9 бўйлаб пўлат якордан ўтади. Посанги стрелкани дастлабки ҳолатда тутиб туради, яъни циферблатнинг ноль бўлимидан чапроққа 1-1,5 мм оғади. Латунь маховикча машина силкиганда стрелкани тебранишини сўндиради. Сўнгги вақтда ишлаб чиқарилган асбобларда стрелка тебранишини сўндириш учун стрелка ўқига махсус мой суркалади. Агар бакда ёнилғи бўлмаса, қалқовуч пастки ҳолатни, ползунлар эса чекка ҳолатни эггалайди ва реостат занжирдан узилади. Ўнг электромагнит 10 чулғамининг иккила учи массага уланган, яъни у потенциаллар фарқига уланмаган ва унда ток йўқ. Чап электромагнит 15 чулғамидан маълум магнит оқимини ҳосил қилувчи ток ўтади. Чап электромагнит чулғамининг занжири қўйидагича: манбанинг “-”- масса-ползунлар вилкаси-қисма Р-шу электро-магнит чулғами-қисма Б- учиргич 13-манбанинг “  ”. Ҳосил бўл-ган ток стрелка якорини электромагнит томонга айлантиради, якорь билан бирга стрелка ҳам айланади. Ёнилғи сатҳи кўтарилганда қалқовуч сузиб юриб, вилка орқали ползунни силжитади. Бунда қаршилик ўзгаради, бу эса чап электромагнит чулғамидаги токни камайишига, ўнг электромагнит чулғамидаги токнинг кўпайишига сабаб бўлади. натижада ўнг электромагнит чулғамининг қуйидаги занжири ҳосил бўлади; манбанинг “-”-масса-ўнг электромагнит чулғами-қисма Р-чап электромагнит чулғами-қисма Б-улагич 13-манбанинг “  ”. Ўнг электромагнит магнит оқимининг таъсири ва чап электромагнит магнит оқимининг камайиши якорнинг айланишига ва стрелканинг П ҳарфи томон оғишига (тўла) сабаб бўлади. Ёнилғи сатҳи камайиши билан реостат қаршилиги камайиб, чап электромагнит чулғамидаги магнит оқими кўпаяди ва унга ўнг электромагнит магнит оқими кам таъсир кўрсатади. Асбоб атроф-муҳит температураси кўтарилганда ёнилғи сатҳини тўғри кўрсатиши учун чап ўзак магнит занжирига кетма-кет қилили бермокомпенсацион темир-никель шайбадан иборат (70% темир, 30% никель) магнитавий шунт 14 уланган. Чулғам ўрамлари қизиганда шайбаларнинг магнитавий қаршилиги ортади ва электромагнитлардаги магнит оқими камаяди. Асбобга техникавий хизмат кўрсатиш биринчи навбатда сим ва қисмларнинг ҳолатини текширишдан иборат. Асбобнинг характерли нуқсонлари: асбобнинг бутун иш давомида стрелка нолни ёки П белгини кўрсатади. Биринчи нуқсон ўнг ёки чап электромагнит чулғамлари узилганда, иккинчи нуқсон реостат чулғами узилганда содир бўлади. Чуғ-ламлардаги узилишлар аккумуляторлар батареяси ва контрол лампа (12 В) ёрдамида аниқланади. Электр двигателлар Ўзгармас ток электр двигателлари трактор, комбайн ва ватомобиллар кабиналарига ўрнатиладиган вентиляторлар, шунингдек ҳайдовчи кабинаси иссиқ ҳаво киркитувчи вентиля-торларни ҳаракатга келтиришда ишлатилади. Уйғотиш чулғами кетма-кет (сериесли) уланган икки қутбли электр двигателлар анча кенг тарқалган. Электромагнит ва якорь электр двигателнинг асосий узеллари ҳисобланади. Электромагнит (расм,а) ичига уйғотиш чулғами ғалтаклари 3 ли икки қутбли бошмоқ 2 жойлашган қопқоқлар 1 ва 4 дан тузилган. қопқоққа фетр сальник 5 билан берк сферик брон-заграфит подшипник 6 жойлашган. Сальникка турбина мойи шимдирилган. Диск 14 га (траверсага) графит чўткалар ўрнатилган, иккита чўтка тутқич маҳкамланган. Пружина 16 чўткаларни коллектор 13 юқорисига сиқиб туради. Якорь вал 7, ўзак 11, чулғам 12 ва коллектордан тузил-ган. Коллетор валга ўрнатилган. Валда, шунингдек вентилятор парраги стопор винт ёрдамида маҳкамланган кертик 8 бор. расм. Манбаларни истеъмолчиларга улаш схемаси: а-генератор ток бўлганда; б-шунинг ўзи ўзгарувчан токники; 1-реле- ростлагич; 2-ўзгармас (ўзгарувчан) ток генератори; 3-сақлагич; 4-фара учиргичи; 5-фара; 6-масса учиргичи; 7-аккумуляторлар батареяси. расм, б да иситгич вентиляторини юргизиш электр двигателини ишга тушириш схемаси кўрсатилган. Якорнинг айланиш частотасини қайта улагичи 17 ёрдамида резистор 18 ни электр двигател уйғотиш чулғами занжирига улаб ростлаш мумкин. бунда тўртта ҳолат ҳосил бўлади: 1-электр двигател тўхтатилган, 2-кичик тезлик (қаршиликнинг икки босқичи уланган), 3-ўртача ткзлик, 4-энг юқори тезлик (резистор бутунлай чиқарилган). Шаффоф пластмассадан ясалган қайта улагич дастасининг ичида кеонтрол лампа 19 бор. Лампанинг ёруғлиги хира ёруғликдан (якорь секин айлаганда) равшан ёруғликкача (якорь энг тез айланганда) ўзгариб туради. ГАЗ-53-А автомобили ва МТЗ-50 тракторларининг электр двигателлари ташлама қайта улагичи ёрдамида уланади. Шу қайта улагичи билан плафон ҳам уланади, лекин бунда кабина вентиля-торининг МЭ-21 электр двигатели (унинг айланиш тезлиги 3000 бўлганда қуввати 25 Вт) тўхтайди. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 1. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент. “Ўзбекистон“, 2000. 2. Ғ.Махмудов Автомобилларнинг электр ва электрон жихозлари Тошкент Истиқбол 2003 йил 3. Маматов Х. Автомобиллар (Автомобиллар конструкцияси асослари). 1-қисм, Тошкент “Ўзбекистон“, 1995й. 4. С.қодиров Тико автомобилининг тузилиши ва носозликларини аниқлаш Тошкент.Истиқбол 2003 йил 5. Чижков В. Электрооборудование автомобилей. Москва. “Транспорт“ 1993г. 6. Ютт В. Е. Электрооборудование автомобилей. Москва. “Транспорт“ 1989г. 7. Гуревич.А.М. “Тракторў и автомобили“ Москва. Колос. 1993г. 8. “Трактор, комбайн ва автомобилларнинг электр жихозлари“. Тошкент. Ўқитувчи. 1990й.