logo

Ем-хашак етиштиришни ахамияти. Озуқа турлари ва сифат кўрсаткичлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

35 KB
Ем-хашак етиштиришни ахамияти. Озуқа турлари ва сифат кўрсаткичлари Режа: 1. Ем-хашак етиштириш фанининг ахамияти. 2. Озуқа турлари 3. Озуқа сифатини бахолаш. 1.Ахолининг чорва молларига бўлган талаби хар доим ўсиб бормоқда. Ўзбекистоннинг Мустақиллик даврларида шу муаммони хал қилишда анча тадбирлар ўтказилди Бу тадбирларнинг асосий йўналиши - ем-хашак базасини яратиш. Бу иш жараёнида ташкилий, хўжалик ва технологик тадбирлар бажарилиб чорвани озуқалар билан таьминлаш имконияти яратилади Фан сифатида ем-хашак етиштириш фани дехқончилик, ўсимликшунослик фанларига асосланади, узвий боғланган. Ем-хашак етиштириш фани 3-қисмдан иборат: а) Табиий яйлов ва пичанзорлардан озуқа етиштириш. б) Далачиликда ем-хашак етиштириш. в) Озуқаларни тайёрлаш ва сақлаш технологиялар. Ем-хашак етиштириш фаннининг мақсади - юқори сифатли зоотехния талабига жавоб берадиган озуқа етиштириш. 2.Чорвани боқишда ўсимликлардан, чорва махсулоти ва минерал моддалардан тайёрланган озуқалар билан фойдаланилади. Ўсимликлардан тайёрланадиган озуқалар: кўкат, дағал хашаки пичан, сомон, сенаж, силос, дон, илдизмева, туганакмева ва полиз экинлари мевалар, хазон, бута ва яримбуталарнинг бир йиллик новдалари. Бу озуқаларнинг орасида энг кўп тарқалган, арзони - бу кўкат. кўкат табиий яйловлар, пичанзорлар ва махсус экилган ем-хашак ўтлардан тайёрланади. Дағал хашак кўпинча табиий пичанзорлардан тайёрланади. Сомон дон экинларининг поясидир. Молларга озуқа сифатида ишлатилади. Сенаж ва силос - бу герметик усулда тайёрланган озуқалар қишда бу озуқалар асосий сервитаминли, серсувли озуқалардир. Чорвачиликдан энг кўп қўлланадиган озуқа -бу пичандир. Пичан дуккакли ва қўнғирбошли ўтлардан тайёрланади, озуқанинг хажмини 40 % ни эгаллайди. Чорвачиликда чорва махсулоти хам озуқа сифатида қўлланади - бу сут, айрон, суяк ва балиқ уни. Бу озуқалар таркибида оқсил, ёғ, кальций ва фосфор кўп бўлади, молларни суягини бақувват қилади. Чорва махсулотидан тайёрланган озуқалар ўсимликлардан тайёрланган озуқаларга қўшиб унинг сифатини ошириш учун қўлланади. Соф холда озуқалар молларга берилмайди. Молларни озиқлантиришда минерал моддалар хам кўп қўлланади, асосан ош тузи. Бундан ташқари фосфор, кальцийли тузлар, амидлар, преципитат, мочевина, оқсилли моддалар кенг қўлланади. Минерал моддалар хам озгинадин ўсимлик озуқаларига қўшиб берилади. Озуқа сифатида енгил саноат чиқиндилари (кунжара, шрот, меласса, барда, лавлаги шинниси ва жом), озиқ-овқат корхоналарининг чиқиндилари (нон, қолган овқат, пўчоқ ) ишлатилади. Бундай чиқиндилар катта шахарларда ва завод-фабрика жойлашган туманларда кўп бўлади. 3.Озуқа сифатини бахолашда асосан “Озуқа бирлиги” қўлланади. Ўзбекистонда ва МДХ озуқа бирлиги деб 1 кг қуруқ сули дони олинган. Озуқа бирлигидан ем-хашак етиштириш режаси ва суткалик рацион тузларидан фойдаланилади. Ем-хашак экинларининг хосили хам озуқа бирлиги билан кўрсатилади. Махсус маьлумотномаларда озуқаларнинг тўйимлилиги кўрсатилган. Озуқага бўлган талаб - бир озуқа бирлигига 100-120 г оқсил тўғри келиши керак. Озуқани сифатини аниқ бахолашда тўла зоотехния тахлил қилинади- бундан озуқа таркибидаги оқсил, ёғ ва карбон сувларининг миқдори хамда каротин, витаминлар, кальций ва фосфор миқдори аниқланади. Адабиётлар: 1.Андреев .Н.Г. - Луговое и полевое кормопроизводство. М.Колос 1984 . 2.Тен. А. Г. - Кормопроизводство М. Колос 1982. 3.Скоблин Г.С. и Скоблина В.И. - Луговое и полевое кормопроизводство М. Агропромиздат, 1988. 4.Атабоева Х, Умаров З ва бошқалар - Ем-хашак етиштириш (амалий машғулотлар) Т Мехнат, 1997. 5.Далакьян В, Асанов Р, Ким Л - Корма Узбекистана-Т.Мехнат.1986. 6.Тюльдюков В - Практикум по луговому кормопроизводству - М. Колос 1986 7.Абдукаримов Д ва бошқалар - Дехқончилик асослари ва ем-хашак етиштириш Т.Мехнат 1987. 8.Практическое руководство по технологии улучшения и использования природних кормовўх угодий ариднўх районов странў М.В.О. Агрпромиздат 1988