logo

Абсорбция бўлими. Аммиак ва углерод диоксидини абсорбция жараёни. Абсорбция жараёнинг қисқача таснифи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

99 KB
Абсорбция б ў лими . Аммиак ва углерод диоксидини абсорбция жараёни. Абсорбция жараёнинг қисқача таснифи Абсорбция . Карбонат ангидрид ва аммиакнинг ош тузи эритмасига абсорбцияси қуйидаги кимёвий реакциялар бўйича содир бўлади: NH 3 + H 2 O ⇄ NH 4 OH + Q 2NH 3 + CO 2 + H 2 O ⇄ (NH 4 ) 2 CO 3 + Q 2NH 3 + CO 2 → NH 2 COONH 4 + Q Бу реакцияларнинг барчасида иссиқлик ажралиб чиқади. Шу сабабли абсорбция минораларида абсорбция даражасини ошириш учун намакобни совутиш назарда тутилади. Бу ерда аммиак НСОз ионларини NН 4 НСОз хлор ионларини NН 4 С1 моддалар шаклида боғлайди: NаСl +NН 4 НСОз  NaНСОз+NН 4 Сl Аммиак тайёр маҳсулотнинг таркибига кирмайди ва хлорид аммонийдан регенерация бўлганидан кейин қайта аммонийлаш жараёнига кайтарилади. Аммиакнинг асосий кисми (460 кг/т содага) дистилляция бўлимидан келади. Аммиакнинг қолган қисми (75 кг/т) карбонизация бўлими ва 4 кг/т барабанли ваккум - фильтр ҳавоси билан келади. Булар таркибида аммиакдан ташқари диоксид углерод ва сув буглари мавжуд. Масалан, дистилляция газлари билан 1 т содага 260 кг С0 2 ва 140 г сув бу ғ лари келиб тушади, карбонизация газлари билан 70 кг С0 2 ва 40 кг сув бу ғ лари келиб тушади. Аммиак яхши эрийдиган газ, унинг абсорбция тезлиги юқори бўлиб, газли пленка диффузион қаршилиги билан аниқланади. Диоксид углерод эса яхши эримайдиган газ, унинг абсорбция тезлиги кам бўлиб, суюқли пленка қаршилиги билан аниқланади. С0 2 газ и ютилиши аммиак борлигида қайтар кимёвий реакция билан мураккаблашади. Бундан ташқари, аммиак борлигида С0 2 нинг мувозанатли босими камаяди. Аммиак ва диоксид углеродлардан ташқари абсорбцияга сув буглари ҳам келиб тушади. Сув бу ғ ининг мувозанатли босимини А.Г.Белопольский тенгламаси бўйича аниқлаш мумкин:]) ] [5.1 ] [ 82.0 1( 2 3 0 2 CO NH NaCl P P OH     P o -тоза сув устидаги сув бугларининг босими; [ N аС1], [ N Нз], [С0 2 ]-тегишли компонентларнинг концентрациялари. Аммонийлаш натижасида сув буғларининг кўп қисми конденсатланади ва бунинг ҳисобига рассолнинг ҳажми 3-4% га ошади. Бу, ўз навбатида, N аС1 концентрациясини камайишига олиб келади. N аС1 концентрациясини кўп камайтирмаслик ва абсорберга иссиклик юкламани камайтириш учун газлар абсорберга берилишдан олдин совутгичда (ХГДС) совутилади. Аммо лекин, температура 55°С дан кам бўлган ҳолда N Нз, С O 2 ва Н 2 О лар реакцияга киришиб, қаттиқ тузлар ҳосил қилишлари мумкин. Бу тузлар деворларга чўкиб, труба ва совутгичнинг тиқилиб қолишига олиб келиши мумкин. Ишлаб чиқариш шароитида дистилляция жараёнини ўтказишда совутгичдан чиқаётган газнинг босими 93,1 кПа ташкил қилади. Демак, газнинг совутиш чегаравий температураси 52 0 С ни ташкил этади. Ишлаб чиқариш шароитида технологи к режим ўзгари ши мумкин ва шунинг учун температура 55°С дан кам бўлмайди. Одатда 60°С температура ушланади. Карбонизация бўлими талабларига кўра аммонийлашган намокобд аги аммиакнинг концентрац и яси белгила н ади. Бу ко н це н трация қуйидаги н исбатга жавоб бериши керак. N Н 3 : NaCl =1,1-1,15 Агарда тозаланган намокоб да Na С1 концентрацияси 106 н.д. ташкил этса, дистилляция газларининг сув бу ғ лари конденсацияси ва суюқ фаза зичлиги камайиши ҳисобига бу концентрация аммонийлашган намокоб да 88-90 н.д. камаяди. Демак N Н 3 : Na С1=1,1-1,15 бўлган ҳолда аммонийлашган намокоб да аммиакнинг концентрацияси 101-104 н.д. бўлиши керак. Ишлаб чиқариш шароитида ушбу концентрация 100-106 н.д. ташкил этади. Карбонат ангидрид абсорбцияси бирин-кетин жойлашган иккита катта ва кичик абсорбция минораларида амалга оширилади. Катта минора ҳавони ювиш фильтрлари, абсорбция газларини ювувчи, газ совутгичи, биринчи абсорбер ва тиндиргичдан иборатдир. Кичик минора эса абсорбция газларини ювувчи, иккинчи абсорбер ва тиндиргичдан иборат бўлади. Бу жиҳозларда газларнинг суюқлик билан таъсирлашув жараёни амалга оширилади, унинг тезлиги қуйидаги тенглама билан ифодаланади: Абсорбция жараёни юқори тезликда ўтишини таъминлаш учун фазалар орасидаги контакт юза F ни ошириш керак. Шунинг учун абсорбция бўлимида барботаж миноралари ўрнатилади. Улар тарелкадаги бир неча йирик қабариқлардан иборат бўлиб, қабариқларга битта катта қалпоқча ёки 7- 14 та кичик барботаж қалпоқчалари жойлаштирилган бўлади (1-расм). Минора баландлиги бўйича жараённинг ҳаракатлантирувчи кучи ∆с бир текисда бўлишини таъминлаш мақсадида газлар ва суюқлик орасида қарама- қарши оқим юзага келтирилади. Тизим қаршилигини камайтириш учун абсорбция бўлими жиҳозлари вакуум остида ишлайди. Таркибида 80-85 г/л NH 3 тутган абсорбциялашдан олинган аммиак-тузли намакоб совутилгандан сўнг карбонизацияга юборилади. 1-расм. Бир- ва кўп қалпоқчали тарелкаларнинг тузилиши ва ишлаш принципи. Абсорбция бўлимидан чиқаётган газларнинг аммиакдан тозаланиши юқори даражада бўлиши лозим. Шунинг учун газлар тоза намокоб ёки минимал миққорда аммиакга эга бўлган намокоб билан тозаланади. Бундан ташқари абсорбция бўлимида 100-106 н.д. миқдорда аммиаки бор намокоб ҳосил бўлиши керак. Бунинг учун сув буғлари конденсатида NН 3 ва CO 2 газлар эриш натижасида ажралиб чиқаётган иссиқликни чиқариб ташланиши зарур. Иссиқлик чиқариб ташлаш усулларига кўра бир нечта абсорбция булими техиологик схемалари мавжуд. Кўп ҳолларда факат суюқ фаза совутиш ёки ҳам суюқ ҳам газ фазаларини совутиш билан технологик схемалар қўлланилади. КАРБОНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ АСОСЛАРИ. КАРБОНИЗАЦИЯ БЎЛИМИНИНГ ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИ. АСОСИЙ МАШИНА ВА ҚУРИЛМАЛАР. Карбонизация . Карбонизация – қуйидаги реакциялар бўйича аммонийлашган намакобга карбонат ангидрид газини юттириш жараёнидир: 2NH 4 OH + CO 2 ⇄ (NH 4 ) 2 CO 3 + H 2 O +Q (NH 4 ) 2 CO 3 + CO 2 + H 2 O ⇄ 2NH 4 HCO 3 + Q NH 2 COONH 4 + 2H 2 O ⇄ NH 4 HCO 3 + NH 4 OH + Q Аммоний гидрокарбонат ишқорий муҳитда NaCl билан алмашиниш реакциясига киришади, бунда аммоний гидрокарбонатга нисбатан кам эрийдиган натрий гидрокарбонат ҳосил бўлади: 2NH 4 HCO 3 + NaCl ⇄ NaHCO 3 + NH 4 Cl + Q Карбонизация реакцияси қайтар ва эндотермикдир. Натрий хлориднинг натрий гидрокарбонатга конверсияланишнинг мувозанат даражаси ҳарорат ва таъсирлашувчи моддалар концентрациясига боғлиқдир. Таъсирлашувчи моддалар ҳарорати қанчалик паст бўлса, конверсияланиш шунчалик катта бўлади. Сода саноатида конверсияланиш даражаси натрий ёки аммонийдан фойдаланиш коэффициенти деб юритилади ва қуйидаги тенгламалар бўйича ҳисобланади: (1) (2) бу ерда: [Cl - ], [Na + ], [NH 4 + ] [HCO 3 - ] – натрий гидрокарбонат чўкмаси устидаги эритма таркибидаги ионлар концентрацияси, г-экв/л. Натрий ва аммонийдан фойдаланиш коэффициенти эритмадаги қуйидаги бошланғич компонентлар нисбатига боғлиқдир: , , , . Натрий хлоридни бикарбонатга, шунингдек уни содага конверсияланиш даражасининг максимал қийматга етказишда юқоридаги нисбатни тўғри танлаш учун NaCl–NH 4 HCO 3 –NaHCO 3 –H 2 O системасидаги тузлар эрувчанлигини билиш лозим. Бу мураккаб система П.П.Федотьев, Е.И.Орлов, А.П.Белопольский, И.Н.Шокин ва бошқалар томонидан ўрганилган. Карбонат ангидрид билан тўйинган эритмада нисбат ўзгармас ҳароратда натрий хлоридни бикарбонатга конверсияланиш даражасига таъсир кўрсатади. Бу нисбат камайганда ажралиб чиқадиган натрий гидрокарбонат миқдори массалар таъсири қонунига кўра ортади. Эритмани сув билан суюлтириш даражасининг ортиши, яъни ва нисбатларининг камайиши натижасида NaHCO 3 нинг чўкиш даражаси камаяди, чунки унинг сувда эрувчанлиги ортади. Эритмадаги нисбат билан NH 4 HCO 3 молекуласидаги CO 2 :NH 3 стехиометрик нисбат қанчалик яқин бўлса, эритмадан шунчалик кўп миқдордаги NaHCO 3 чўкади. П.П.Федотьев мазкур системани ўрганиш натижасида 15 О С ҳароратда натрийдан максимал фойдаланиш коэффиценти ( ) 78,8% га, аммонийдан максимал фойдаланиш коэффиценти ( ) эса 85,1%, 30-32 О С ҳароратда эса ва бир-бирига тенглиги, яъни 84% ни ташкил этишини аниқлади. Сода заводларида карбонизация ҳаорорати 24-28 О С бўлганда NaCl нинг NaHCO 3 га конверсияси 75-76% ни ташкил этади. Шундай қилиб, сода ишлаб чиқаришига киритилган бошланғич ош тузининг 25% миқдори кальций хлорид эритмаси билан йўқотилади. U Na нинг максимал қийматига эришиш учун намокоб га аммиак билан қаттиқ хлорид натрий тузини қўшиш керак. Натрий хлорид карбонизация ва N аНСОз чўкмага тушиши жараёнида эрийди ва ҳосил бўлган эритмада хлор ионларининг концентрацияси оптимал қийматигача ошади. Техник хлорид натрий таркибида кальций ва магний ионлар аралашмаси. борлиги учун бу тузни фақат тозалаб қўшиш мумкин. Тузни тозалаш иктисодий нуқта и назардан фойдали эмас. Бошла нғи ч моддалариинг ко н центрацияси ошиш и билан чўктирилга н N аНС O 3 нинг м иқ дори ошиб боради. Шун и нг учун сода ишлаб чи қ аришда намокоб Na С1 бўйича максимал концентрация билан тайёрланишига ҳаракат қилинади. Бундан ташқари тозалашда ва абсорбция жараёнида Na С1 концентрацияси камайишига йўл қўйилмайди. Эритмада аммиакнинг концентрациясни чўкмага тушаётган N Н 4 НС O 3 микдори билан чегараланган. 30°С температурада умумий ам м иакнинг умумий хлорга нисбати бирга тенг. Карбонизация жараёнида 15% а м миакнинг газ билан чиқиб кетиши мунособати билан бу нисбат 1,10-1,15 атрофида ушланади. Мумкин бўлган максимал карбонизация даражасига эришиш карбонизация газидаги СО 2 нинг концентрациясига боғликдир. Карбонизацияга диоксид углерод сода ва оҳак тош учоқлар и дан келади. Сода учоқлари гази (85-90% СО 2 ) тўлиқ карбонизацияга берилади. Бу газга керакли микдорда охоқ тош учоқлари гази қўшилади (33-40% СОз). Карбонизация бўлимида N аНС O 3 нинг йирик кристалларини ҳосил қилиш энг муҳим масаладир. Карбонизация колоннасининг унумдорлиги энг секин ўтадиган жараёнга боғликдир. Энг секин ўтадиган жараён деб N аНСОз нинг кристаллизациясини ҳисоблаш мумкин. N аНС О 3 нинг йирик кристаллари н и олиш вақтни талаб қилади. Суюқ фазанинг коллоннадан ўтиш вақти колоннанинг эркин ҳажмига боғликдир. Шунинг учун колоннанинг барботаж тарелкаси колпаки, махсус конструкцияга эга. К о лпак тегида газ минимал ва суспензия максимал ҳажм эгаллайдилар. N аНСОз нинг кристаллизация жараёни карбонизацион колоннанииг маълум температура режимини талаб қилади. N аНС O 3 кристалларига қуйидаги юқори талаблар қўйилади: кристаллар етарли даражада йирик бўлишлари керак (100-200 мкм), ўлчами ва шакли бир хил бўлиши зарур. Бу талабларга кейинги қуйидаги аппаратларнинг яхши ишлашига боғлиқ: ваккум-фильтр ва сода учоғи. Аммонийланган тузли намакобни карбонизациялаш чўктирувчи карбонизация минорасида амалга оширилади ( 1 -расм). Карбонизация минорасининг баландлиги 23,1 дан 26,1 м гача, ички диаметри 2,3 дан 2,68 м гача бўлиб, цилиндр шаклидаги минорадир. Минора совитгичлар жойлаштирилган еттита совитувчи йирик қабариқлар 1 ва 29 та майда қабариқлар 2 дан иборат. Аммонийланган намакоб минора юқори қисмидан, таркибида CO 2 тутган газ эса қуйи қисмидан берилади ва у қуйидан юқорига қараб қарама-қарши оқим бўйича ҳаракатланади. Фазалар тўқнашиш юзасини ошириш мақсадида карбонизация, шунингдек абсорбция минораларига барботаж қалпоқчалар ўрнатилади. 1-расм. Карбонизация минораси Аммоний гидрокарбонатнинг ҳосил бўлиши миноранинг юқори қисмидаёқ бошланади. Жараён кечишига мувофиқ ҳолда аммоний гидрокарбонат натрий гидрокарбонатга конверсияланади. Натрий гидрокарбонат эритмани тўйинтиради ва кристалланади. Натрий гидрокарбонатнинг ҳосил бўлиш реакцияси ва унинг кристалланишига вақт сарфланади, шунинг учун реагентлар таъсирлашиш вақтини шундай таъминланиши лозимки, бунда улар деярли тўла таъсирлашишлари керак. Бунинг учун карбонизация миноралари одатдаги абсорбция жиҳозларидан фарқли равишда намакоб билан тўла тўдирилган бўлади, намакобнинг реакторда бўлиш вақти 2-2,5 соатни ташкил этади. Тизим қаршилигини енгиш учун минорага газ 2-2,5 атм босим остида берилади. Натрий гидрокарбонатнинг йирик кристалларини ҳосил қилиш учун минора ҳарорати 25-30 О Сда ушлаб турилади. Диаметри 2,3-2,68 м бўлган минора унумдорлиги суткасига 85-150 т Na 2 CO 3 ни, диаметри 3 м бўлган минора унумдорлиги эса суткасига 250 т Na 2 CO 3 ни ташкил этади.