logo

Шахсий педагогик тажрибани туплаш тизими.( Педагоги махоратни такомиллаштиришда педагогик ижодкорлик)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

49.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Педагогик маълумотларни ажратиш кўникмаси ва уларни тўғри танлай билиш. 2. Илғор педагогик тажрибани ўрганишга оид маълумотларни тўплаш. 3. Педагогик маҳоратни такомиллаштиришда педагогик ижодкорлик. 4. Ўзининг педагогик фаолиятига тўғри баҳо бера олиш. www.arxiv.uz Педагогик фаолият ўз маҳоратига кўра ижодий характерга эга. Маълумки шахс олдида бирор муаммо тургандагина ижодкорликка эҳтиёж туғилади. Ўқитувчилик фаолияти ана шундай хусусиятга эга. Педагогик ижодкорликнинг асосий моҳияти педагогик фаолиятнинг мақсади ва характери билан боғлиқ. Педагогик фаолият киши шахсини, унинг дунёқараши, эътиқоди, онги, хулқ-атворини шакллантиришдек умумий мақсадга буйсунган сон-саноқсиз педагогик масалаларни ечиш жараёнидир. Педагогик ижодкорлик манбаи-бу педагогик тажрибадир. Педагогик тажриба муаммоли вазиятларга бойдир. Илғор педагогик тажриба деганда биз ўқитувчининг ўз педагогик вазифасига ижодий ёндошишини, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясида янги, самарли йўл ва воситаларни қидириб топишни тушунамиз. Илғор-педагогик тажриба ўқитувчи томонидан қўлланиладиган шу шакли ва усуллари. Услуб ва воситаларидир. Илғор педагогик тажрибани ўрганиш, унга асосланиб янги педагогик ҳодиса ва қонуниятларни очиш ўқув-тарбия жараёнига яхши сифатли ўзгаришлар киритади. Ўқувчиларнинг билим фаолиятини бошқариш, янги кўринишдаги ўқув жараёнини моделлштириш муаммоларини ечишга сабаб бўлади. Ижодий ишлайдиган ўқитувчи фақатгина болаларни муваффақиятли ўқитиш ва тарбиялаш, илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан, тадқиқотчилик, кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиши зарур. Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини, фанининг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиш, фан ютуқларини ўқувчиларга етказа олиш ва ниҳоят ўқувчиларни ҳам ижодий фикрлашга тадқиқот ишларига ўргата олишни талаб қилади. Шунинг учун ўқитувчи аввало тадқиқотчилик малакаларини эгаллаши зарур. Ўқитувчи илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш давомида олимларни тўплайди, таҳлил қилади, улар асосида хулосалар чиқаради. www.arxiv.uz Педагогик тажриба ўқитувчининг ўқув ишлари жараёнида эгаллайдиган билим ва кўникмалари йиғиндисидир. Бу ўқитувчининг педагогик маҳорати бўлиб, у педагогика фанининг ривожланишида бошланғич омил ҳисобланади. Педагогик тажриба тўплаш тизими. 1. Мақсадни белгилаш. 2. Таҳлил этиш, умумлаштириш, хулоса қилиш. 3. Ютуқларни аниқлаш. 4. Маълумот тўплаш. Мактаб ўқувчиларини илғор тажрибаларини ўрганишнинг тахминий таркиби. 1. Нутқ техникаси ва маданияти. а) Дарсда билим юеришда ўқувчилар билан алоқага киришишда ўқитувчи нутқининг ишлатилишини баҳолаш: б) Нутқ техникасини эгаллаганлик даражаси. в) Ўқитувчи нутқининг ифодаланганлиги. 2. Профессионал педагогик мулоқоти. а) турли ҳолатларда турли ва кутилмаган вазиятларда ҳам мулоқотга кириша олиши, муомала қила олиши: б) дарс жараёнида ўз кучи ва тайёргарлигини ҳисобга ола билиши ўзининг иш услубини ва унга қўйилган талабларни бажара олиши: в) педагогик назокат ва уни қўллашни била олиши: 3. Профессионал-педагогик таъсир этиш: а) шахсга таъсир этишда тезлик билан керак бўлгантанлай олиши ва ўз вақтида ишлата билиши: б) ўрганиш бўлиб қолган иш тартибидан кетишни билиш. в) педагогик таъсир кўрсатишда вазиятларнии ечишда керакли бўлган мимика, понтомима ва ҳаракатларни танлай олиш ва ўз вақтида ишлата олиш. 4. Конструктив қобилият: www.arxiv.uz а) ўқувчилар қобилиятини, қизиқишини, билим даражасини ҳисобга олиш, дидактик материалдан усталик билан фойдаланиш: б) ўқувчиларни ва синфни энг юқори мукаммал даражага эришиши учун керакли усул ва воситаларни танлай олиши: в) ўқувчиларни ва коллективнинг билимлиги ва тарбиявийлигини ривожланганлик даражасини аниқлай олиш: г) ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси орқали уларнинг дарсга бўлган муносабатларини англай олиши ва керакли бўлган воситаларни танлай олиши ишлатилади. Илғор педагогик маҳорат саҳобалари. Ш.А.Амонашвилининг педагогик методикаси нинг мазмуни. У ўқувчиларни фикрлашга ўргатади. Унинг ўқувчилар ўртоқларининг ишларини текшириб баҳолайдилар. Бир-бирларининг ёзма ишларини тақриз қилишади. С.Н.Лиссиковнинг педагогик методикаси мазмуни. У дарсда кўргазмалилик, чизма моделлар ёрдамида дарс бериш ўқувчиларни фаоллаштиради ва мустақил фикрлашга ўргатади. Ўтилаётган мавзуни шарҳлаб бошқарув дарсни ҳаракатлантирувчи асосий кучдир,-дейди. Шарҳлаб берувчи учта харакатни ўзида мужассамлаштиради. 1. фикрлаш. 2. сўзлаш. 3. ёзиш. И.В.Волковнинг педагогик методикаси нинг мазмуни. У мактабда болалар учун «ижод хонаси» ташкил этиб, ўқувчилар билан ишлашда турли хил йўналишдаги ишларни танлаб, ҳар бир ўқувчини хилма-хил фаолиятида ўз қизиқишига кўра кучини синаб кўриш, уларнинг ижодкорлик сифатларини намоён қилишга эришди. Н.Н.Палтишевнинг педагогикасининг мазмуни . У синф ўқувчиларини қаторларга бўлиб ўқитишнинг ташаббускори. www.arxiv.uz 1-қатор - аълочилар, 2-қатор - ўрта меъёр. 3-қатор - ёмон ўзлаштирувчилар. Бу методда кейинги икки қаторнинг ўқувчилари ўз жойларини ўзгартириш учун худди биринчи қаордагилар каби ўқишга мажбурдирлар. Очилхон Шарофутдинов педагогик методикасининг мазмуни . Унинг методи: 1. дарсга пухта тайёрланиш. 2. Ўтилган темани тўғри режалаштириш. 3. Ўқувчиларда активлик. 4. Кўрсатмали қуролдан фойдаланиш.