logo

Оилавий муносабатлар психологияси. Эр-хотин муносабатларининг шаклланиши. Романтик севгида муносабатларнинг ривожланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

73 KB
Оилавий муносабатлар психологияси. Эр-хотин муносабатларининг шаклланиши. Романтик севгида муносабатларнинг ривожланиши Режа :  О илавий муносабатлар аттракцияси  Романтик севгида муносабатларнинг ривожланиши  Р омантик севги  Ўзига жалб этиш  Машғуллик ёки ром бўлиб қолиш  Кўникиш  Кутиш  Кўнгил қолиш  Ҳаддан ошиш ёки муносабатлар чегарасининг дарз кетиши  Муносабатларнинг тугаши О илавий муносабатлар аттракцияси . Оила аъзолари ўртасида содир бўладиган мураккаб ва серқиррали ўзаро муносабатлар кўплаб олимлар, шу жумладан, ўзбекистонлик олимлар ( М.Давлетшин, Ғ.Шоумаров, Э.Ғозиев, Б.Қодиров, Х.Каримов, Н.Соғинов, Ф.Акрамова, Г.Ядгарова, М.Салаева, Д.Холиқов ва бошқалар) томонидан ўрганилган. Уларда кўпроқ ўзбек оиласига хос урф-одатлар, удумлар, анъаналар нуқтаи назаридан оилавий муносабатларнинг этнопсихологик қирралари тадқиқ этилган. Лекин оила институтини ижтимоий воқелик сифатида унинг қонуниятларини таҳлил этар эканмиз, бу ўринда биз оилавий ўзаро муносабатларга хос бўлган муносабатларнинг психологик табиатига, келиб чиқиши ва динамикасига эътиборни қаратган кўплаб тадқиқотларда илгари сурилган маълумотларни келтиришни жоиз деб билдик. Шу нуқтаи назардан оилавий муносабатлар феноменологияси ижтимоий-психологик изланишлар объекти сифатида ўрганилган бир қатор тадқиқотлар натижаларига мурожаат қиламиз. Оиладаги ижтимоий муносабатлар ва уларнинг келиб чиқиш қонуниятларини батафсил монографик тарзда ўрганганлардан бири рус олими Л.Я. Гозман (1987) ҳисобланади. У бу қонуниятларни илмий жиҳатдан таҳлил этиш учун аттракция тушунчасини ишлатган. Аттракция инглизча attraction – тортилиш, интилиш сўзларидан олинган бўлиб, у бир инсоннинг иккинчи бир инсонга нисбатан ҳис қиладиган ижобий муносабатини англатади. Ҳар қандай ана шу зайлдаги диадик, яъни, диада – икки киши ўртасидаги муносабатларнинг бошланиши симпатия, ёқтириш ёки аттракция билан боғлиқдир. Гозман нинг таъкидлашича, жуфтлик муносабатларида аттракцияга туртки бўлувчи омилларнинг энг муҳими – бу шерикнинг ташқи, жисмоний жиҳатдан ёқимтойлиги ва унинг ижтимоий-демографик хусусиятларидир. Яъни, бир кўришда ёқтириб қолиш, унинг хуснига ром бўлиш кабилар аттракциянинг дастлабки босқичи бўлиб, бу аслида одамлар онгидаги бир бидъатга, яъни чиройли одам ақлли ва аҳлоқли бўлиши тўғрисидаги тасаввурларга боғлиқдир. Айниқса, бундай тасаввур хотин-қизларга нисбатан қўлланилиши исботланган. Буни муаллиф график шаклида U – симон эгрилик тарзида тасаввур этади (4.1-расм). 4.1 – расм. Ёқтириб қолишнинг ташқи ёқимтойликка боғлиқлиги Ёқтириб қолишга туртки бўлувчи ижтимоий-демографик хусусиятларга энг аввало инсоннинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий мақоми, маълумоти даражаси, касб-кори, моддий таъминланганлиги, миллати ва диний эътиқоди, қаерда, кимлар билан яшаши кабилар киради. Кўпинча айни шу белгилар ёки хусусиятлар билан яқин бўлган инсонлар ўзаро бир-бирларини тезроқ ёқибЁқтириб қолиш Ташқи ёқимтойлик қоладилар, чунки ўхшаш белгилар ёки кўнгилдаги сифатларнинг шерикда, танишда мавжудлиги унга нисбатан ижобий фикр-мулоҳазаларнинг шаклланишига, стереотипларнинг яхши маънода уйғунлашишига замин яратади. Бундан ташқари, ёқтириб қолишга шахснинг қадриятлари тизими, ҳаётдаги мақсадларининг муштараклиги, бажараётган ижтимоий ролларининг яқинлиги, омадлилик каби қатор жиддий сифатлар ҳам туртки бўлади. Шунинг учун талабанинг талабани ёқтириб қолиши, тиббиёт ходимининг айнан шу соҳада ишлайдиган одамни бир кўришда “севиб қолиши”, сафарда бирга бўлганларнинг ёки дам олиш масканларида танишиб қолганлар ўртасида романтик муносабатларнинг уйғониши эҳтимоли кўпроқдир. Бир кўришда ёқтириб қолиш жараёнининг жиддийроқ муносабат-ларга айланишини тушунтириш учун олимлар “уч фильтр назарияси” ни илгари сурадилар (4.2 – расм). 4.2 – расм. Шериклик муносабатларининг динамикасини ифодаловчи “уч фильтр” назарияси 1-фильтр бир инсоннинг бошқа бир инсонни бевосита ўзига қаратиши билан боғлиқ жараён бўлиб, бунда янги танишнинг ташқи жозибаси, бир қарашда кўзга ташланадиган сифатлари (масалан, қиз боланинг сочи узун, кўзи мовий, йигитнинг бўйи узун, алп қомат каби) асосий роль ўйнайди. Бундай муносабатлар кўпчиликка хос, яъни аксарият одамлар турли 1-фильтр 2-фильтр 3-фильтр вазиятларда бошқа бир одамни ёқтириб қолаверади. Агар бир-бирини ўзаро ёки бир томонлама ёқтириш мобайнида шерикнинг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳам кутишларга мос, маъқул келиб қолса, муносабатлар 2- фильтрга ўтади. Агар янги танишларнинг ижтимоий-психологик, шахсий хусусиятлари ва ҳаётий мақсадлари ҳам бир-бирларига маъқул келса, уйғун муносабатлар 3-фильтрга ҳам ўтади. Ҳар бир фильтрдан ўтишда шериклар бир-бирлари учун ўзларининг янгидан янги қирраларини очаверадилар. Яъни, янгидан топишган, бир-бирини ёқтириб қолган одамлар учун муҳим бўлган асосий нарса ўхшашликни қидириш ва уларни инобатга олган ҳолда ўз муносабатини билдиришга интилишдир. Бошқа бир йўналиш – бу шеригида ўзида етишмаётган, ўзида мавжуд бўлмаган сифатни топиш ва уни ўзидаги сифат билан уйғунлантиришга интилиш. Масалан, ўзи ўта тортинчоқ бўлган қизга дадил, гапга чечан йигитнинг ёқиб қолиши кўп кузатилган. Учинчи йўналиш иккинчига яқин, яъни, янги танишда ўзидаги мавжуд сифатларнинг қарама-қаршисини излаш, масалан, йигит камгап бўлса, шаддот, сергап қизни ёқтириб қолади. Бу каби кемтикларни шериги орқали тўлдиришга интилиш, уларга келажакдаги муносабатларда анчагина эгилувчан бўлиш ва ҳар биридаги яхши сифатларни қадрлашни ўргатади. Романтик севгида муносабатларнинг ривожланиши Р омантик севги – икки киши ўртасидаги муносабатларнинг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, романтик севги – энг кам англанадиган, одамнинг биологик эҳтиёжлари билан боғлиқ муносабатлардир. Бундай муносабатларнинг энг муҳим жиҳати шундаки, иккала томон ҳам бир-бирларидан ўзлари кўришни хоҳлаган сифатларни қидиради ва кўради. Шу боис ҳам кўпинча романтик ҳис-туйғуларга асосланган муносабатларнинг умри қисқа бўлади, чунки реал хулқ-атвор билан идеал тасаввурлар ўртасида зиддият, номутаносиблик пайдо бўлиши мумкин. Айни шу муносабатларнинг салбий оқибатлари одамни қийнайди, ҳаётдан умидсизликни, бошдан кечирган ҳиссиётлари ёлғонлигини англаш унда жуда қаттиқ азиятларни келтириб чиқаради. Лекин бир ёмоннинг бир яхшиси бўлади, деганларидай, бошдан кечирилган азоблар одамни шахс сифатида такомиллашувига, ички ҳиссиётларнинг кўп қиррали бўлишига олиб келади. Масалан, ташқи кўринишига беэътибор бўлган қиз бир йигит билан романтик ҳиссиётларга берилиб қолиб, тошойна олдидан кетмайдиган, тоза, ораста юришга одатланадиган, кийимларни ҳам ҳамиша бежирим кийишга ўрганиб боради. Севгилисига ёқишни астойдил хоҳлаган йигит эса айрим зарарли одатларидан, масалан, дангасалик, кўп ухлаш, тамаки чекиш кабилардан воз кечиб, янгидан турмуш тарзини бошлашга азму-қарор қилиши табиий. Ёки институтда ўқишни ўзига эп кўрмаган йигит талаба қизни севиб қолиб, у ўқийдиган олийгоҳга не-не машаққатлар билан кириб ўқигани билан боғлиқ мисоллар ҳам ҳаётда талайгина учрайди. Л. Камерон-Бенжлер (1993) нинг фикрича, романтик севги ҳисси ривожланишининг 7 босқичи бўлиб, унга қуйидагилар киради: 1. Ўзига жалб этиш – янги танишларнинг бир-бирларига новербал белгилар орқали қизиқиши борлигини билдириш. Бу даврда шериклар дилидаги истак ва хоҳишларини янги танишган одамида мавжудлигини таҳлил этади. Бунга одатда асосан одамдаги ақл-заковат, самимият, қўли очиқлик, юмор ҳисси, ишончлилик, дадиллик, қизлардаги ибо каби сифатлар сабабчи бўлади. Бу сифатлар ҳаммага ёқадиган сифатлар бўлгани учун ҳам янги танишлар ўзларида айнан шеригига ёқадиган шу сифатларни намоён этишга интиладилар. 2. Машғуллик ёки ром бўлиб қолиш . Бу босқичда танишиб улгурган ёшлар давомли учрашувлар натижасида бир-бирларидаги ижобий сифатларни англаб, бир-бирларига кўника бошлайди. Фақат эътибор ижобий, яхши сифатларга қаратилгани боис шериклар адашишлари ҳам мумкин, қолаверса, янги танишлар ўзларини бироз сунъий тутиб, асл қиёфаларини атайлаб ниқоблашга ҳам уринганликлари учун мабодо салбий сифатлар ҳам намоён бўлиб қолган тақдирда айримлар ажрашиб кетадилар, айримлар эса учрашувларни давом эттираверадилар. 3. Кўникиш – муносабатлардаги ўзига хос янгиликнинг камайиб боришидир. Энди бошида ўзгача жозиба касб этган ташқи кўриниш, хусн, қадди-қомат кабилар одатийдек идрок этилиб, ҳиссиётлар тобора камайиб боради. 4 . Кутиш – муносабатларнинг муайян босқичида хаёл-фантазиядаги идеал образ билан реал, кундалик ҳаётда тобора намоён бўлиб бораётган асл нусха ўртасида айрим зиддиятлар, қарама-қаршиликлар кўзга ташланиши билан бошланади. Энди тобора кутишлар тизимида кўнгил қолиш, афсусланиш каби ҳолатлар ҳам пайдо бўлиб, онг шерикдаги айрим салбий, ёқимсиз сифатларни ҳам идрок қила бошлайди. Бунга айни шу давр ичида бошқалар билан танишиш тажрибаси ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, талаба йигитнинг бошқа бир шаҳарга олимпиадага ёки хизмат сафарига бориши, у ерда ўзгача нафосатли бир қиз билан танишиб қолиши унда солиштириш имкониятини яратади, ва қайтиб келгач, учрашиб юрган қизидан айни ўша сифатларни кутади, лекин тополмаса, ундан ранжий бошлайди. 5. Кўнгил қолиш – бу шундай босқички, унда хаяжонли ишқ-муҳаббат ҳислари ўрнини алам, ғазаб, алданганликни англаш эгаллай бошлайди, шерик тўғрисидаги ижобий образ салбий образ билан алмашиб боради. Кўпчилик ёшлар айни шу босқичда бир-бирларидан ажралиб қоладилар. 6. Ҳаддан ошиш ёки муносабатлар чегарасининг дарз кетиши – босқичида шериклардан бири (баъзан иккаласи бир вақтда) муносабатларга чек-чегара қўйиш вақти келганлигини англаб қолади. Шу фикр пайдо бўлган ондан бошлаб, улар яна бир карра қабул қилинган қарорнинг нечоғли тўғри эканлигини ўйлаб кўришади. Одатда бу ноўрин талабларни бир-бирига қўйиш орқали ҳиссиётларни текшириш орқали рўй беради. Масалан, “бу ва яна бу таклифларимга кўнсаанг, сенга уйланаман, бўлмаса, орамиз очиқ” қабилида. 7. Муносабатларнинг тугаши – бир-бирлари билан бошқа сира юз кўришмаслик билан боғлиқ қарор чиқаришдан бошланади. Айримлар шеригининг айбдор эмаслигини билиб турса-да, муносабатларни тугатгиси келаверади, айримлар эса бир-биридан кўнгилсиз бўлиб қолган бўлсаларда, биргада яшайверади. Бундайлар ўзаро муомалани кескин камайтириб, деярли гаплашмай ҳам яшайверади, бундай аразлашлар кўпинча у ёки бу томоннинг депрессив ҳолатини, асаббузарликни келтириб чиқаради. Чунки одатда бундай ҳолатда қолган шахс бошқа севгилиси йўқлигидан ёки янги танишлар ҳам шундай алдаб кетишидан, боласи тақдирини ижобий хал қила олмаслигидан жуда қайғуради ва ҳатто касалга ҳам чалиниб қолади. Эр ва хотин ўртасидаги романтик муносабатлар ёки ишқ-муҳаббат аслида бир инсоннинг бошқаси устидан доимий ҳукмронлиги, бу ҳислардан ўз манфаати нуқтаи назаридан фойдаланиши демакдир. Бундай ҳаракатларнинг типик мисоли адабиётда ўз аксини топган бўлиб, бу – Дон Жуан образидир. У ўз жинсий майлларини қондириш мақсадида янгидан- янги қурбонларни топади ва ўз хоҳиши йўлида уларнинг ҳис-туйғуларини топтаб кетаверади. Ёки гўзал ва келишган аёл ўз мафтункорлиги билан эркакларни ром этиш йўли билан уларнинг хисларини жиловлаб олиши мумкин. Яъни, Шостром деган олимнинг фикрича, ҳар қандай ишқ- муҳаббатда ана шундай манипулятив ҳолатлар мавжуд бўлади.