logo

Оилавий муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари. Жинсий фарқлар психологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

85.5 KB
Оилавий муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари . Жинсий фарқлар психологияси Режа :  О ила ва никоҳ  Жинсий фарқлар психологияси: гендер тадқиқотларнинг хусусиятлари  Гендер психология Ю қорида таъкидланганидек, оила ва никоҳ масалаларини ўрганиш бир томондан осон, жўнга ўхшаса, иккинчи томондан, ўта мураккаб ва нозикдир. Бу ҳолат оила психологияси бўйича ўтказиладиган тадқиқотларнинг ўзига хос методологик жиҳатларини ажратишни тақозо этади. Аввало, бу ўринда оила ва никоҳ тушунчаларининг ўзига илмий таъриф бериш лозим. Эски фалсафий луғатларда “Оила – бу жамиятнинг ячейкаси (кичик ижтимоий гуруҳ), эр-хотинлик ҳамда ота-оналик муносабатларини тиклаш орқали шахсий турмуш тарзини ташкил этишнинг муайян кўриниши, яъни, бир ерда умумий ҳўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-оналар ва фарзандлар, ака- укалар ва опа-сингиллар ҳамда бошқа қариндошларнинг биргаликда яшашини ифодаловчи муҳим бўғин” 1 деб таъриф берилган. Бу каби таърифлардан оиланинг 4 та муҳим тавсифи келиб чиқади:  Оила – жамиятнинг бўғини (кичик ижтимоий гуруҳ);  Оила – шахсий яшаш тарзини ташкил этиш шакли;  Оила – эр-хотинларнинг бирлашуви;  Оила – эр-хотинларнинг бошқа яқин қариндош: ота- оналари, ака-укалари, опа-сингиллари, момолар ва боболар, фарзандлар ва уларнинг фарзандлари билан кўпқиррали муносабатлар ўрнатиш имконияти. Тадқиқотларда энг муҳим методологик тамойил шундан иборат бўладики, оилани ўрганаётган шахс уни оддий оила аъзолари йиғиндиси сифатида эмас, балки барча оила аъзолари ўртасида мураккаб ва серқирра муносабатлар тизими мавжудлигини, улар ҳар бир аъзонинг беражак жавобларида акс этишини унутмаслик керак. Яъни, оила ва ундаги муносабатлар ҳамиша ташқи психологик таъсири комида бўлади. Унга кичик ижтимоий гуруҳ сифатида қараш эса, кичик гуруҳга хос бўлган деярли барча ижтимоий-психологик қонуниятларнинг борлиги ва улар ҳар бир оила 1 Философский словарь / Под ред. И.Т. Фролова.-М., 1980 – С. 326 аъзосининг мақомини белгилашини инобатга олишни тақозо этади. Аслида умуман жамият миқёсида олиб қаралганда, оила, айрим олимлар ( Г.М.Андреева, А.И.Захаров, В.С.Торохтий, Н.Я.Соловьева ва бошқалар) нинг ҳақли эътироф этишлари бўйича, бу – бирламчи гуруҳдир. 2 Яъни, бирламчи гуруҳга хос бўлган эмоционаллилик, муносабатларда расмийлик ва норасмийликнинг уйғунлашуви, ижтимоий-психологик муҳитнинг инсоний муносабатларга боғлиқлиги ва ҳ-золар оилавий муносабатларга ҳам хосдир. Шу боис ҳам оила йўналишида ўтказиладиган тадқиқотларда унинг ижтимоий гуруҳ сифатида ўзигагина хос бўлган сифатлари, хусусиятлари борлигини унутмаслик лозим. Булар қуйидагилар:  бир эмас, бир неча умумий мақсадларнинг бўлиши; яъни, агар меҳнат жамоасида аъзоларни бирлаштирувчи ягона мақсад тан олинса, оилада бундай мақсадлар бир нечта ҳам бўлиши мумкин ва улар оилавий ҳаёт мобайнида ўзгариб ҳам туради. Масалан, яхши ният билан биргаликда яшаш мақсадига кейинчалик соғлом фарзанд кўриш, ўғил бола бўлса, суннат тўйи қилиш, фарзандни мактаб таълимига тайёрлаш, тўй қилиш, уйлантириш каби қатор йирик мақсадлар ва орзу-ҳаваслар пайдо бўлаверади, оилавий ҳаётнинг мазмуни ва унинг жозибаси ҳам ана шу каби мақсадлар ва уларни амалга оширишда эр- хотин иноқлиги, ҳамфикрлиги билан белгиланади;  оила аъзолари манфаатлари, қизиқишлари ва интилишлари муайян тафовутлар ва келишмовчиликларнинг табиий ҳолат эканлиги; айниқса, бу оилада катта авлод вакиллари установкалари билан уларнинг фарзандлари ўртасидаги зиддиятларда ҳам ифода этади (авлодлараро зиддият), кўп ҳолатларда бу каби тафовут ёки зиддиятлар конструктив характер ҳам касб этади;  алоҳида яшайдиган оилада эр-хотин муносабатларининг бошқа муносабатларга сезиларли таъсири, масалан, фарзандларнинг тарбияланганлик даражасига; 2 Торохтий В.С. Осноциально-психологического обеспечения социальной работқ с семьей.-М., 2000  оилавий муроса ёки ҳамжиҳатликка бошқа қариндошлар, масалан, кексаларнинг таъсири;  оила аъзолари ўртасида ҳамкорлик фаолияти ва унинг самраси унчалик сезилмаслиги, масалан, оилада эрнинг ўз ўрни ва машғулотлари, аёлнинг ўз ўрни ва вазифаларининг бўлиши ва ҳар доим ҳам бирга бир ишни қўшилиб кетмаслик. Оилавий хашарлар ёки бошқа тадбирлар бундан истеъсно;  муомала ва ўзаро ҳурмат нормаларининг катта аҳамиятга эга эканлиги, ҳамиша бир-бирининг кўнглига қарашнинг оила мутаҳкамлиги омили эканлиги;  оилада ўзаро сир, яширин, хуфёна ишларнинг оиалвий муносабатларга салбий таъсири. Юқорида таъкидланган ҳолатлар оила тадқиқотларини ўтказувчиларни соф ижтимоий гуруҳларда ўтказиладиган изланишларга қўлланиладиган тамойиллардан бироз чекинишларини талаб қилади. Яъни, оила ўзига хос инсоний муносабатлар мужассам бўлган ноёб маскандир. Никоҳ эса эр-хотин ва бошқа яқин қариндошлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга соладиган ижтимоий институт бўлиб, Ўзбекистонда никоҳ муносабатлари 1998 йилда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Оила Кодекси” билан регламентация қилинади. Бевосита никоҳ борасида тадқиқот олиб борувчилар ва ушбу соҳада ўзгаришлар қилишни ният қилганлар. Аввало, ушбу қонун ҳужжатини яхши билишлари ва унинг миллий қонунчилигимиз нормалари доирасида амал қилинишини таҳлил эта олиши зарур. Қонуний никоҳ ФХДЁ бўлимлариорқали расман қайд қилинган тақдирдагина эр ва хотин ва уларнинг фарзандлари ўртасида серқирра ўзаро муносабатлар тартибга солинган, хотиннинг ва у туққан фарзанднинг барча ҳуқуқлари, жумладан, мол-мулк ва моддий неъматларга нисбатан муносабатларлари қонунийлаштирилган ҳисобланади. Айна шу маънода оила аъзоларининг ҳаётий мақомлари ва муносабатларини қуйидаги схемада тасаввур этиш ва таҳлил этиш мумкин:  Ички назорат – ташқи назорат;  Эгоизм – социоцентризм (худбин ёки саҳоватлилик);  Ижтимоий нормаларга бўйсунувчан – фақат ўзини ўйлайдиган;  Зиддият ва қарама қаршиликларга нисбатан муросасозлик – уларни рад этиш;  Ўзига ишонч – ишончнинг йўқлиги. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, оила-никоҳ муносабатларини ўрганганда ушбу тамойилларни назарий-методологик асос сифатида қабул қилиш мумкин. Жинсий фарқлар психологияси: гендер тадқиқотларнинг хусусиятлари резидентимиз И.А. Каримов раҳнамолигида ҳукуматимиз томонидан оила, давлат ва жамият қурилишларида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2004 йил 25 майда имзолаган “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони ва хукуматнинг бу борада 299-сонли қарори қабул қилиниб, уларда ижтимоий- гуманитар фанлар, жумладан, психология фани олдига долзарб муаммо сифатида гендер муаммоларини илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ қилишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди. П Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўз мустақил сиёсатига эга бўлган мамлакат сифатида жаҳон ҳамжамияти билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган, хусусан, оила ва хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимизда гендер тенгликни кафолатлаган давлатлар сирасига киради. Жумладан, Ўзбекистон 1995 йилдаёқ “Хотин-қизлар камситилишининг барча кўринишлари олдини олиш бўйича CEDAW Конвенция”сини ратификация қилган ва бу борадаги халқаро талабларни, ушбу йўналишда Миллий Ҳаракат дастурини босқичма-босқич бажариб келаётган мамлакатдир. Албатта, фуқаролик жамиятини бирдан, бир кунда қуриб бўлмаганидек, юртимизда гендер тенглик қонунан тўлиқ кафолатланганлигига қарамай, амалда эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлашда муайян қийинчиликлар йўқ эмас. Бу, бир томондан, миллий анъаналаримиз, урф-одатлар ва жамиятимизда жинслараро тенглик масаласига қарашлардаги ўзига хослик билан тушунтирилса, иккинчи томондан, қонунлар, жумладан, Халқаро нормаларнинг бутун Ер юзида бирдан ва сўзсиз ижросини таъминлашнинг имкони йўқлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон барча ривожланган мамлакатлар сингари жамиятда гендер тенглигини таъминлашда тараққиётдаги тадрижийлик ва ривожланишнинг босқичма-босқич рўй беришини инобатга олган ҳолда одил сиёсат юритади. Бу каби масалаларни ечишда аввало, келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларда тўғри тасаввурлар ва билимларни шакллантириш, шу орқали жинслараро мулоқотга ва оилавий ҳаётга тайёрлаш давримизнинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Давр талабидан келиб чиқаётган бу вазифа ўзбек психологлари олдига қатор муаммоларни қўйиш билан биргаликда улардан гендер муаммолари, жинсий тафовутлар масаласига илмий жиҳатдан ёндашишни тақозо этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўғил ва қизларнинг ижтимоий тасаввурларида жинсий тафовутларга оид тушунча, билим ва кўникмалар, стереотиплар энг аввало оилада шаклланади. Шунинг учун ҳам оила психологияси доирасида айнан жинсий тафовутлар ва гендер муаммолари ўрганилиши ва амалиётда қандай эканлиги тадқиқ этилиши керак. Гендер психологияси – психология фанининг бир соҳасидир. Бошқа соҳалар сингари у ҳам ўз тарихига эга. Аммо бу тарихни ХХ асрнинг 70- йилларидан бошлаб ўрганиш ноўрин деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, уни фенемизм меваси дейиш ҳам нотўғри. Бироқ фаннинг асосий хизмати замонавий психологик муаммоларга жамоатчилик фикрининг жалб қилиниши ҳисобланади. “Гендер” атамаси (ижтимоий жинс, маданият маҳсули) пайдо бўлганига кўп бўлмаган бўлса-да (1975 йил), фанда илгари ҳам бир қатор ғоя ва изланишлар мавжуд бўлиб, биз уларни ҳеч иккиланмай психологиянинг ушбу соҳасига алоқадор деб билишимиз мумкин. Фан тарихида 5 босқични ажратиб кўрсатишимиз мумкин: 1) тегишли ғояларнинг фалсафий нуқтаи назардан ишлаб чиқилиши (қадимги даврлардан XIX аср охиригача); 2) гендер психологиясининг предмети ва бўлимларининг шаклланиши (XIX аср охири ХХ аср боши); 3) психоанализ З.Фрейд номи билан боғлиқ “Фрейд даври” (ХХ аср боши – 1930 йил); 4) йирик эксперементал тадқиқотларнинг бошланиши ва илк назарияларнинг пайдо бўлиши (1950–1980 йиллар); 5) гендер психологиясининг жадал суръатда ривожланиши: эксперементал тадқиқотлар, эмпирик фактларнинг назарий таҳлил қилиниши, маълум метод ва етодикаларнинг адаптацияси ва махсус гендер методикаларнинг яратилиши (1990 йилдан шу давргача). Кўплаб ўтказилган тадқиқотлар ва турли йўналиш вакилларининг феминизм ва жинслараро тафовутлар тўғрисидаги фикрларини умумлаштириб, шуни эътироф этиш мумкинки, иккита асосий шарт аниқланганда, жинсий тафовутлар борлиги тасдиқланади:  жинсий тафовутларнинг реаллигини эркак ва аёлдаги у ёки бу психик хусусиятлар мавжудлигини тасдиқловчи фарқ камида 10 % ва ундан юқорини ташкил этгандагина тан олиш;  ҳеч бўлмаганда, бир жинс 20 % дан кам бўлмаган кўрсаткични намойиш этган натижаларнигина ўрганиб чиқиш, яъни, бу – эркак ёки аёлда қайд этилган шахсий хусусиятлар ёки хулққа тўғри тавсифнома берилганини камида 5-6 нафар текширилаётган инсонлар ёки экспертлар бир овоздан маъқуллашганда. Яъни, методологик нуқтаи назардан, жинсий тафовут бор эканлиги ушбу статистик қоидалар риоя этилгандагина тан олинади. Мишель Палуди нинг ёзишича, бунуги кунда гендер психологияси соҳасида асосан андроцентрик қарашлар устиворлиги кузатилмоқда. Яъни, иккала жинс вакилида ҳам бир-биридан томоман фарқ қилмайдиган, иккаласида ҳам кузатиш мумкин бўлган психологик хусусиятлар кузатилмоқдаки, бу уларнинг энг аввало оила ва никоҳ масалаларидаги қарашлар уйғунлигидан келиб чиқади. Лекин методологик жиҳатдан олимнинг таъкидлашича, барибир, айнан аёлга хос сифатлар нормаси ҳақида гап кетганда, барибир улар эркак сифатларининг стандарти асосида таҳлил этилади. 3 Аслида дунё миқёсида аҳлоқ, муваффақиятларга интилиш мотивацияси кабилар ўрганилганда, асосан бу масалалар эркаклар ва ўғил боллаар мисолидагина ўрганилади. Агрессия бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг 50 фоизида фақат эркаклар, 10 фоизида аёллар, қолган 40 фоизида ҳам аёл, ҳам эркаклар биргаликда иштирок этган. Умуман, хорижда ўтказиладиган психологик тадқиқотларда кўпроқ эркаклар синалувчилар сифатида иштирок этиши ҳам ўзига хос ҳолатдир. Бизда эса психологик ҳамда социологик тадқиқотларда иккала жинс вакиллари тенг, ёки аксаряит оила тадқиқотларида қизлар ва катта ёшли аёллар қатнашадилар. Америкалик тадқиқотчи Дэвид Майерс 4 жинс, генлар ва маданият масалаларини ўрганар экан, гендерни – эркаклик ва аёллик хусусиятларини тавсифловчи тушунча сифатида, Палуди дан фарқли, жинсий тафовутларни ўрганиш хотин-қизларнинг эркакларга нисбатан анчагина масалаларда устунликка ҳам эга эканлигини алоҳида таъкидлайди. Унинг фикрича, аёллардаги тажовузкорлик, агрессиянинг камлиги, ўзгаларга ғамхўрлик ва ўзгалар ташвишларига нисбатан бефарқ бўлолмаслик, ҳамдарликлари айнан уларнинг жамиятда тутган фойдали мавқеларини белгилаши мумкин. Айнан аёллар, бошқав тадқиқотчиларнинг фикрича, инсонлар билан бўладиган муносабатларда илиқлик, яқинлик тарафдорларидир ( Nancy Chodorow, Jean 3 Мишель Палуди . Психология женщин. – СПб.: прайм-ЕВРОЗНАК, 2003. – С. 14. 4 Майерс Д. Социальная психология. Интенсивный курс. – СПб.: прайм-ЕВРОЗНАК, 2002. – 512 с. Baker Miller, Corol Gillbgan ва бошқалар). Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, жинсий тафовутлар айнан ёшлик чоғиданоқ намоён бўла бошлайди. Ўғил болалар, масалан, ёшликданоқ мустақилликка интилса, қиз болалар ўзаро боғлиқликка, кимлар биландир бирга бўлишга интилади. Агар ўғил бола кўпроқ кўпчилик иштирок этадиган ўйинларни афзал кўриб, кўчага чопса, қизлар кичикроқ тенгқурлар гуруҳида жипсликда ўйнашни, ўйин чоғида ҳам бир-бирларига ҳамдардлик кўрсатиш, тушунишга интилади, агрессия улар мулоқотида кам бўлади ( Lever , 1978). Инсон улғайган сари жинсий тафовутларнинг намоён бўлиш кўлами ҳам кенгайиб боради. Буни таъкидловчи тадқиқотлар хорижда, Россияда ва МҲД мамлкатларида кўплаб ўтказилган. Уларда хотин-қизларнинг эрларидан фарқли жуда кўп жиҳатлари ажратилиб, уларнинг ташқи ижтимоий муҳитга муносабатлари – ҳамдарликлари, ўзгалар билан мулоқотга интиқликлари, муомалада ўзига хос тактикага эга эканликлари каби ўнлаб йўналишлар экспериментларда исботланди. Масалан, Eagly ва Johnson (1990) изланишларида одамлар билан муомалада эркаклар кўпроқ авторитарликни, хотин-қизлар эса демократизмни намоён қилиши исботланган. Бошқарувда эркакларга дўқ қилиб, директив оҳангда бошқариш, қарорлар қабул қилиш маъқулроқ бўлса, аёлларга – “команда, жамоа руҳи” билан жамоатчи лидер бўлиш осонроқдир. Rossi ва Rossi (1990) тадқиқотлари оилага нисбатан гендер установкаларга бағишланган бўлиб, аёллар – оналар, опалар, қизлар ва бувилар тасаввурида оила бу муайян яхлитлик, бирлик рамзи эканлиги ва шунинг учун ҳам асосан вақтларини фарзандларига, айниқса, улар мактабгача ёшда бўлган вақтларида ҳамда кексайган инсонларга бағишлаши мумкинлиги ўрганилган. Туғилган кунларга ҳам аёллар эрларидан фарқли кўпроқ совға-салом, откриткалар харид қилиши, бу ишларга бемалол пул сарфлайвериши мумкин. Фотосуратларга қараб, ўзини ўзи баҳолаш вазифаси берилганда, айнан аёллар ўзларини оила аъзолари даврасида акс этган фотосуратларда алоҳида меҳр ва жиддийлик билан тавсифлай олганлар. Яъни, оилага нисбатан установка хотин-қизларда ҳамиша ижобий образга эга. Ўзбекистонда ҳам гендер масаласи кўпинча оила муаммолари доирасида ўрганилиши анъанага айланган. Қатор тадқиқотларда ( Э.Ғозиев, Ғ.Шоумаров, В.Каримова, И.Ёкубов, Б.Қодиров, С.Мирҳосилов, Э.Усмонов, Н.Соғинов, Ф.Акрамова, Л.Каримова, Н.Салаева, О.Шамиева, О.Абдусатторова ва б-қ.) оилавий ҳамда шахслараро ўзаро муносабатлар доирасида алоҳида аҳамият касб этган гендер тафовутлар ўрганилган. Муаллифнингнинг оила ва оилавий муносабатларнинг ижтимоий- психологик омиллари ва оқибатларига бағишланган асарларида оилада ёшларни гендер муносабатларга тайёрлаш муаммоларига 5 , гендер тасаввурларнинг шахс тарбиясидаги ўрни (2006) каби масалаларда эътибор қаратилган. Бизнинг охирги тадқиқотларимизда 6 эр-хотин ва оиладаги сиблинг муносабатларнинг бола шахсига таъсири, жумладан, эркаклик ва аёллик фазилатлари шаклланишидаги ўрни ўрганилган, илмий хулосалар чиқарган. Бу каби ота-она муносабатларининг фарзандларга гендер таъсири муаммоси М.Салаева (2005) тадқиқотларининг ҳам предметига айланган. Жумладан, у қўлга киритган хулосалардан бири, “ўзбек оилаларида оналарнинг оталарга нисбатан фарзандларга ўта ғамхўрлиги, яъни уларни қийинчиликлардан сақлаш, зиён етказиб қўйишдан қўрқиш, фарзанднинг ўзига боғланганлиги ва тобелигини рағбатлантириш, уларда шаҳвонийлик ва тажовужкорликни босиш каби хусусиятларнинг кучлигиги, оналарда оталарга нисбатан демократиклиликнинг кучлилиги исботланган” 7 . Гендер тафовутларга бағишланган айрим тадқиқотлар рекламадаги аёллар ва эркаклар образи (А.Дударева, 2003), ўғил ва қиз болаларнинг образидан фойдаланиш самараси (В.Каримова, 2006, С.Абидов, 2006), эр ва 5 Каримова В. Оилада ёшларни гендер муносабатларга тайёрлаш муаммолари // “Ёшлар муаммолари ва уларнинг ечими: ҳолат ва истиқбол” мавзусидаги Респ. илмий-амалий анжумани материаллари – Т.: 2002. – Б. 30-33. 6 Каримова В. Оилавий ҳаёт психологияси:Ўқув қўлланма. – Т.: 2006. – 142 б. 7 Салаева М. Ўзбек оилаларида ота-она ва фарзандлар узаро муносабатларининг ижтимоий психологик хусусиятлари: Психол.фан. ном. даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. – Т.: 2005. – Б. 18. хотинларнинг реклама қилинган маҳсулотларга жинсга оид ўзига хос муносабатлари (Л.Каримова, 2003, 2004) каби масалаларга бағишланган. Ўтказилган тадқиқотлар ва олинган эмпирик маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, реклама соҳасида катталар ва болалар образидан кенг фойдаланилади, лекин уларни идрок қилиш ва харидорлик установкаларида аниқ равшан жинсий тафовутлар мавждуддир (В.Каримова, С.Абидов, 2005, 2006). Айниқса, бола образи акс эттирилган рекламанинг қизлар ва ўғил болалардаги жинсий идентификацияга бевосита таъсири алоҳида ўрганилса, бизнинг фикримизча. маълумотларнинг тадбиқий аҳамияти янада кучли бўлар эди. Л.Каримованинг Ўзбекистонда ўтказган тадқиқотида оиланинг даромадига кўра кимнинг реклама маҳсулотларининг истеъмолчиси эканлигидаги жисний ўзига хосликлар аниқланган. Масалан, у ўз тадқиқоти мобайнида 50 та эр- хотинлар жуфтлиги ўртасида сўров ўтказиб, замонавий оилада кўпчигина масалаларда хотин-қизларнинг фикри етакчи эканлигини аниқлаган (Л.Каримова, 2004). Масалан, “Оилангизда ким пул маблағларини тақсимлайди?” деб берилган саволга эркакларнинг 73%и ва аёлларнинг 51% “мен зим” деган жавобни беришган. Лекин “Кунига уй учун бирор нарса харид қилишга тахминан қанча вақт сарфлайсиз?” деган саволга эса, эркакларнинг 69%и “билмайман” жавобини берган бўлса, аёлларнинг 71% “бир соатгача”, 7%и 2 соатдан ортиқ вақт ажратишларини қайд этишган. “Реклама қилинган хўжалик молларининг сотиб оласизми?” деб берилган саволга 14 фоиз эркаклар ва 32 фоиз аёллар ижобий жавоб бергани ҳолда, 58% эркаклар “йўқ” жавобини берганлар. Шундан тадқиқотчи уларнинг реклама қилинаётган маҳсулотларга ишончини аниқлаганда, эркакларнинг 45 фоизи ва аёлларнинг 48 фоизи ишонишини қайд этганлар. Демак, реклама қилинаётган маҳсулотлар дунёсида хотин-қизларнинг фаоллиги бугунги кунда эркакларникидан анча юқори. Демак, замонавий оила бекалари оилавий даромаднинг тақсимоти ва уни нимага ишлатиш масалаларида ҳам етакчиликка даъво қиладилар. Чунки уй бекалари уй юмушларини бажаришда кўпроқ хўжалик молларидан фойдаланади, фарзандларини ювиб-тараш ва уларни боғча ёки мактабига зарур бўлган нарсаларни ҳам яхшироқ билгани сабабли, реклама қилинаётган товарларнинг энг яхшисини ва арзонини харид қилиш тарафдори ҳам бўлиб боради. Бу ҳолатни миллий реклама компаниялари инобатга олишлари керак. Шу каби ишларларда Ўзбекистонда муайян ижтимоий-психологик муаммо тадқиқ этилганда, гендер тафовутларга эътибор бериш тобора анъанага айланиб бормоқда. Лекин алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда псиҳхлоглардан ташқари, файласуфлар, социологлар, тарихчилар, сиёсатшунослар, ҳуқуқшунослар ҳам бу муаммони четлаб ўтмаганлар. Жамият ва оила ижтимоий-иқтисодий тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни ва ролига бағишланган қатор анжуманлар, монографик тадқиқотлар, диссертациялар айнан шу муаммога бағишлангандир. Масалан, ё ш тадқиқотчи О.Абдусатторова (2007)нинг диссертацион изланиши бу борада алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унда ўсмир ёшли ўғил ва қиз болалардаги гендер тасаввурларга боғлиқ жинсий идентификацияни аниқлаш ва бунда оила муҳитининг ролини асослаш учун ижтимоий психологияда қўлланилган қатор ишончли методикалардан фойдаланилган ва эмпирик изланиш ҳам ота- оналар, ҳамда уларнинг ўсмир ёшли фарзандлари ўртасида ўтказган. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ота-оналар ўртасидаги ўтказилган тест ва сўровлар уларнинг гендер установкаларини ва лидерлик мақомларини аниқлашга имкон берган бўлса, фарзандлари ўртасида олиб борилган эмпирик тадқиқот оталик ва оналик гендер мақомларининг қизлар ва ўғил болаларда ўзига хос установка шаклида идентификацион жараёнлар йўналишини белгилашини исбот қилди. Замонавий ўзбек оиласидаги эркаклар ва аёлларнинг ўзаро муносабатларида аёллар мавкеининг мустаҳкамланиб бораётганлиги, уларнинг лидерлик позицияларида ҳамда турмуш ўртоқларини ҳам кор ва шерикчилик муносабатлари тизимида кўришни афзал кўришларида намоён бўлди. Шу сабабли ҳам бу ҳолат уларнинг ўз жинсларини ва турмуш ўртоғидаги қарама-қарши жинсга нисбатан установкаларини белгилайди. Тадқиқот замонавий эркаклар ва хотин-қизларнинг аёллик ва эркаклик образларида фемининлик ҳамда соф маскулинлик сифатлари кўпроқ андрогенлик сифатларига ўрин бераётганлигини, қизларда маскулинлик сифатлари ҳам тобора сезиларлироқ намоён бўлаётганлигини кўрсатди. Шундай қилиб, юртимизда гендер тадқиқотлари учун кенг йўл очилган ва уларда оила ва оилага нисбатан ижтимоий установка устивор масала сифатида қаралади.