logo

Ижтимоий муносабатлар психологияси. Мулокот ва унинг шакллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

58.5 KB
Ижтимоий муносабатлар психологияси. Мулокот ва унинг шакллари Режа: 1. Инсоний муносабатлар психологияси. Мулокот– психология фаолият сифатида. 2. Мулокотнинг ижтимоий ахамияти, унинг вербал ва новербал воситалари. 3. Мулокот техникаси ва унинг боскичлари. 4. Омма билан ва индивидуал ишлаганда кулланиладиган воситалар. Мулокот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида уринни эгаллаб, у инсондаги энг мухим эхтиёжни–жамиятда яшаш ва узини шахс деб хисоблаш билан ьоглик эхтиёжни кондиради, шунинг учун хам хар бир инсон учун унинг ахамияти катта. Мулокот одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эхтиёжларидан келиб чикадиган турли фаолликлар мобайнида бир–бирлари билан узаро муносабатларга киришиш жараёнидир, яъни хар бир шахснинг жамиятда адо этадиган ишлари (мехнат, уйин, укиш) узаро муносабатлар ва узаро таъсир шаклларини уз ичига олади. Чунки хар кандай иш одамда бошкалар билан тил топишишини, бир–бирига турли маълумотлар узатишни, фикрлар алмашинуви каби мураккаб хамкорликни талаб килади. Шунинг учун хам хар бир шахснинг жамиятда тутган, урни, ишларининг муваффакиятли, обруси, унинг мулокотга кириша олиш кобилияти билан бевосита богликдир. Бир карашда осон куринган инсоннинг муносабати аслида мураккаб жараён, инсонларга, улар билан мулокот кила олиш психологиясига одам хаёти мобайнида урганиб боради. Мулокотнинг мураккаб психологик жараён эканлигини Б.П.Паригин сузларидан билиш мумкин: “мулокот шунчали куп киррали жараёнки, унга бир вактнинг узида куйидагилар киради: а) индивидларнинг узаро таъсир жаарёни б) индивидлар уртасидаги ахборот алмашинуви жараёни в) бир шахснинг бошка шахсга муносабати жараёни г) бир шахснинг бошкаларга таъсири жараёни д) бир–бирига хамдардлик билдириш жараёни е) шахсларнинг бир–бирларини тушуниш жараёни”. Мулокотнинг турли шакллари ва боскичлари мавжуд булиб, дастлабки боскич одамнинг уз–узи билан мулокотидир. Одамнинг уз–узи билан мулокоти аслида уни бошкалар билан мулокотининг характерини ва хажмини белгилайди. Агар одам уз–узи билан мулокот килишни одат килиб олиб, доимо жамиятда узини тортиб юрса, демак, у бошкалар билан сухбатлашишда, тил топишишда жиддий кийинчиликларни бошидан кечиради, дейиш мумкин. Т.Б.Шибутани “агар одам озгина булса хам узини англаса, демак у уз–узига курсатмалар бера олади”, деб езган бу мулокотни биринчи боскичини англатади. Демак, бошкалар билан мулокот мулокотнинг иккинчи боскичидир. А.Н. Леонтев мулоктнинг учинчи боскичи авлодлар уртасидаги мулокотнинг ахамияти тугрисида куйидагича ёзган: “агар барча катта авлод улиб кетганда инсоният тури йук булиб кетмасди, лекин жамиятнинг тараккиёти анча оркага сурилибгина эмас, балки йуколиб хам кетиши мумкин эди”. Хакикатдан хам авлодлар аро мулокотнинг борлиги туфайли хар бир жамиятнинг уз маданияти, маданий бойликлари, кадриятлари мавжуд буладики, бунинг ахамиятини тушунган инсониятнинг энг илгор вакиллари уни доимо кейинги авлодлар учун саклаб келадилар хамда таълим ва кундалик мулокот жараёнларида авлоддан авлодга узатадилар. Мулокот мураккаб жараён булганлиги учун хам айрим олинган мулокот шаклини анализ килганимизда, унда хилма хил куринишлар, компонентлар ва кисмлар борлигини аниклашимиз мумкин. Г.М.Андреева мулокотнинг ушбу тузилиши таклиф этади: 1. Мулокотнинг коммуникатив томони, яъни, мулокотга киришувчилар уртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёни. 2. Мулокотнинг интер актив томони, яъни, мулокотга киришувчиларнинг хулк– атворларига таъсири жараёни. 3. Мулокотнинг перцентив томони яъни, мулокотга киришувчиларнинг бир–бирларни идрок этишлари ва тушунчалари билан боглик булган мураккаб психологик жараёнидир. Мулокот инсон хаётида катта ахамиятга эга. Унинг катор функцияларини Б.Ф.Ломов курсатиб берган: “а) маълумотлар алмашинуви функцияси, б) хулк атворни бошкарув, в) хиссиётлар алмашинуви”. Мулокот ушбу турларга булинади: расмий ва норасмий. Агар расмий мулокот одамларнинг жамиятда бажарадиган расмий вазифалари ва хулк атвор нормаларидан келиб чикса, масалан, рахбарнинг уз кул остида ишлаётган ходимлар билан мулокоти, профессорнинг талаба билан мулокоти ва х.к. Норасмий мулокот бу одамнинг шахсий муносабатларига таянади ва унинг мазмуни уша сухбатдошларнинг фикр уйлари, ният, максадлари ва эмоционал муносабатлари билан белгиланади. Масалан, дустлар сухбати, узок сафарга чиккан йуловчилар сухбати, танаффусда талабаларнинг сухбати. Одамларнинг асл табиатларига мос булгани учун норасмий мулокот доимо одамларнинг хаётида купрок вактини олади ва бунда улар чарчамайдилар. Лекин шуни таъкидлаш керакки, одамда хам ана шундай мулокотга кобилиятлар керак, яъни унинг канчалик сергаплиги, очик куллилиги, тил топишиш кобилияти, узгаларни тушуниши ва бошка шахсий сифатлари кундалик мулокотнинг самарасига бевосита таъсир курсатади. Мулокот йуналиш ва мавзусига кура куйидаги турларга булинади: а) ижтимоий йуналтирилган, яъни кенг жамоатчиликка каратилган ва жамият манфаатларидан келиб чикадиган мулокот б) гурухдаги предметга йуналтирилган, яъни узаро хамкорликдаги фаолиятини амалга ошириш мобайнида мулокот–мехнат, таълим жараёнидаги ёки конкрет топширикни бажариш жараёнида гурух аъзоларининг мулокоти в) шахсий мулокот, яъни бир шахснинг бошка шахс билан уз муаммоларини очиш максадида урнатган муносабатлари г) педагогик мулокот, яъни педагогик жараёнида иштирок этувчилар уртасида амалга ошириладиган узаро таъсир жараёни. Бу мулокот турларининг хар бирини уз конун коидалари ва таъсир усуллари бор, уларни билиш хар бир киши учун, айникса одамлар билан мулокотда буладиганларнинг бурчидир. Мулокотнинг коммуникатив томони дейилганда, унинг шахслараро ахборотлар, билимлар, гоялар, фикрлар алмашинуви жараёни сифатидаги вазифалари назарда тутилади. Бу жараённинг асосий воситаси тил булиб, унинг ёрдамида одамлар бир– бирларига маълумотлар етказадилар. Маълумки, алока воситаси нутк икки турли: ёзма ва огзаки булади. Огзаки нутк уз навбатида диалогик ва сонологик турларга булинади. Диологик нутк нисбатан монологик нутк мураккаброк хисобланади, чунки монологик нуткда бир кишининг бошка кишига ёки кишилар гурухига каратилган мурожаати фикрлрининг мантикан тугаллиги, грамматик конун коидаларига риоя этилганлиги, психологик тузилиши равонлиги билан белгиланиши шартдир. Диалогик нуткда эса мулокот самарали кетиши мулокотга киришган шахсларнинг кизикишларига, максдларига, бир–бирларига булган муносабатларига, карашларига бевосита боглик булади. Одамлар мулокот жараёнида сузлардан ташкари турли хил харакатлардан, киликлардан, холатлардан, кулгу, мимика ва бошкалардан фойдаланадилар. Киликлар, мимика. Оханглар, тухташлар (пауза), хиссий холатлар, кулгу, йиги, куз карашлар юз ифодалари ва бошкалар узаро мулокотнинг нутксиз воситалари булиб, улар мулокот жараёнини янада кучайтириб, уни тулдиради, баъзан эса нуткли мулокотнинг урнини босади. Буюк рус ёзувчиси Л.Толстой одамларда 97 хил кулгу ва 85 хил куз карашлар тури борлигини кузатган. Г.М. Андреевнинг ёзишича, одам юз ифодалари, нигохларнинг 2000 га якин куринишлари бор. Айникса, биринчи бор учрашганда кузлар тукнашуви, нигохларнинг роли кейинги мулокотнинг такдирига кучли таъсир курсатиши махсус тадкикотлар жараёнида урганилган. Буларнинг барчаси мулокотнинг хиссий томондан бой, мазмундор булиниши таъминлаб, одамларнинг бир–бирларини тушунишларига ёрдам беради. Мулокотнинг новербал воситаларининг миллий ва худудий хусусиятлари борлигини хам алохида таъкидлаб утмок лозим. Масалан, узбек халкининг мулокот жараёни бой, узаро муносабатларининг бевосита характери унда шундай воситаларнинг купрок ишлатилиши билан боглик. Болаларнинг уз йигиси билан онасига уз хис– кечинмалари хамда хохишларини билдиришлари хам болаларнинг ёш хусусиятларига боглик. Бошка миллатлар маданиятига назар ташланадиган булса, уларда хам баъзи бир мулокот воситаларининг турли миллатларда турли максадларда ишлатилишининг гувохи булиш мумкин. Болгарлар агар бирон нарса буйича фикрни тасдикламокчи булса, бошларини у ёки–бу ёкка чайкашар, инкор килишмокчи булишса, аксинча, бош силташар экан. Маълумки, узбеклар, руслар ва бир катор бошка миллатларда бунинг акси. Новербал мулокотда сухбатдошларнинг фазовий жойлашувлари хам катта ахамиятга эга. Масалан, аёллар купрок хиссиётларга бой булганликлари асносида, сухбатлашаётганларида бир–бирларига якин туриб гаплашадилар, эркаклар уртасида эса доимо фазовий масофа булди. Олимларнинг аниклашларича, болаларни одатдагидай оркама–орка утказиб кура, уларни юзма–юз утказиб давра килиб укитган маъкул эмиш, чунки бундай шароитда укувчиларда хам жавобгарлик хисси юкорирок булар экан хамда эмоциялар алмашинишгани учун хам гурухдаги психологик вазият ижобий булиб, болаларнинг предмети ва бир–бирларига муносабатлари анча яхши булар экан. Мулокотнинг иккинчи, интерактив томонида кишиларнинг мулокот жараёнида биргаликдаги фаолиятда бир–бирларига амалий жихатдан бевосита таъсир этишларини таъминлайди. Шу туфайли одамлар хамкорликда ишлаш, бир–бирларига ёрдам бериш, бир–бирларидан урганиш, харакатлар мувофиклигига эришиш каби катор кобилиятларини камоён этишлари мумкин. Шахслараро муносабатларда мулокот киришувчиларнинг хулк–атвормотивлари ва установкаларини узгартириш имкониятига эга. Мулокот жараёнида одамлар бир–бирлари билан маълумотлар алмашиб, узаро таъсир этибгина колмай, балки бир–бирларини тугрирок ва аникрок англашга, тушинишга ва идрок этишга харакат киладилар. Мулокотнинг бу перцептив томони шахсий идрок ва тушуниш муаммоси билан богликдир. Биргаликдги фаолият жараёнида шахсларнинг бир–бирларини тушунишлари ва аник идрок килишлари мулокотнинг масалан, самарали булишини таъминлайди. Бунда ушбу психологик конуниятлар яккол намоён булади: рефлексия, идентификация, стереотипизация. Идентификация шундай психологик ходисаки, бунда сухбатдошлар бир–бирларини тугрирок идрок килиш учун узларини бир–бирларининг урнига куйиб куришга харакат киладилар. Яъни, ўзидаги билимлар, тасаввурлар, хислатлар орқали бошқа бировни тушунишга харакат қилиш, ўзини биров билан солиштириш (онгли ва онгсиз) идентификациядир. Масалан, биринчи марта учрашувга кетаёган йигитнинг ички холатини унинг ўртоғи ёки акаси тушуниши мумкин. Рефлексия мулоқот жараёнида сухбатдошнинг позициясидан туриб, ўзини тасаввур қилишдир, яъни рефлексия, бошқа одамнинг идрокига таалуқли бўлиб, ўзига бировнинг кўзи билан қарашга интилишдир, чунки одам мулоқот жараёнида ўзини аниқ билмаслиги, нотўғри мулоқот формаларини танлаши мумкин. Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган кўникиб образлардан шаблон сифатида фойдаланиш холларидир. Нотаниш одам билан мулоқотга киришишда у ҳақда берилган бирламчи маълумот катта роль ўйнайди. Масалан, талабаларнинг икки гурухига бир хил портрет кўрсатилиб, биринчи гурухда бу одам йирик олим, иккинчисида эса, бу давлат жиноятчиси деб, унга иккала гуруҳ томонидан ҳам ижтимоий–психологик характеристкаси берилиши сўралади. Кўрсатмалар ҳар хил бўлганлиги сабабли берилган таъсир остида олинган таърифлар ҳар хил бўлган. Биринчи гуруҳдаги талабалар бу одам меҳнаткаш, меҳрибон, шафқатли, ғамҳўр, ақлли бўлса керак, дейишган бўлса, иккинчи гуруҳдагилар уни маккор, бешафқат, қатъиятли деб таърифлашган. Биринчи гуруҳдагилар портретдаги кўзларни доно, мулойим дейишган бўлса, бошқа гуруҳдагилар уларни ёзув, бешафқат деб айтишган. Демак, ижтимоий перцепция жараёни психологик жихатдан мураккаб бўлиб, унда мулоқотга киришаётган томонларнинг ҳар бири алоҳида ана шу идрокнинг ҳам объекти, ҳам субъекти бўлиб фаолият кўрсатадилар. Идрокнинг объекти сифатида қаралганда шахсда хосил бўладиган “бошқа одам образни”нинг барча сифатлари ва қирралари назарда тутилади. Бундай образ пайдо бўлишига: ўша одамнинг ташқи қиёфаси, унинг кийиниши, ўзини тутиши, хиссий овози, нутқи, қилиқлари, юриши ва х. к. киради. Лекин шу белгилар ичида одам юзи мулоқот мобайнида сухбатдошга энг кўп маълумот берадиган объектдир. Шу сабабдан телефонда сухбатлашгандан кўра юзма–юз сухбатлашиш анча осон ва ахборотларга бойдир. Одамларнинг бир–бирларини тўғри идрок қилишлари уларнинг хиссий билиш, сезиш соҳасига алоқадор бўлса, бир–бирларини тушунишлари уларнинг тафаккур соҳаларига бевосита таалуқли бўлиб ҳисобланади. Бошқа одамни тўғри тушунган шахс унинг ҳиссий холатига кира олган ҳисобланади, яъни унда бировларнинг хис кечинмаларини тушуна олиш қобилияти ривожланган бўлади. Юксак онгли, маданиятли, “кўпни кўрган” шахсгина бошқаларни тўғри тушуниши, уларнинг мавқеида тура олиши мумкин. Мавзу юзасидан таянч сўзлар: коммуникатив томон, интерактив томон, перцептив томон, вербал воситалар, новербал воситалар, индентификация, рефлексия, стереотипизация. Адабиётлар: 1. Каримова В.М. Ижтимоий психология асослари.-Т.: Ўқитувчи, 1994- 98 б. 2. М ы живем среди людей: Кодексповедения / А-т.-сост. И.В. Дубровина.–М. Политиздат, 1989. – 319 с. 3. Гримак Л.П. Резервы человеческой психики: Введение в психологию активности. – М.: Политиздат, 1989. 383 с. 4. Андреева Г.М. Социальная психология. Учеб. – М.: ЮНИИТИ. 1997. 5. Курбатов В.И. Искуство управлять обшением. – Ростов на Дон 1997, 352 с. 6.Каримова В.М. “Ижтимоий психология асослари” Т. 2004й. 7.Ғозиев Э. “Шахс психологияси” Т. 2004й. 8. www.ziyonet.uz