logo

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида махсус муассасалар тизими

Yuklangan vaqt:

22.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

134.5 KB
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида махсус муассасалар тизими РЕЖА: 1 Халқ таълими системасида логопедик ёрдам . 2 Нутқ нуқсонига эга бўлган болаларга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасалари. 3 Таянч-харакат аппаратида камчилиги бор болаларга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасалари. 4 Ақлий заиф болаларга мўлжалланган мактабгача т арбия м уассасалари. 5 Оғир нутқ нуқсонига эга бўлган болаларга мўлжалланган мактаблар . 6 Турли муассасаларда логопедик ёрдамни тишкил этиш. Таянч иборалар: (ЭНН, гунг, олигофрен, РРС, клоник, тоник, ФФН) Бизнинг мамлакатимизда турли хил нутқ камчилигига энг бўлган шахсларга кўрсатиладиган хар томонлама систематии ёрдам ривожланиб бормоқда. Россияда қадимдан алохида мехр-мурувват муассасалари мавжуд бўлиб, уларда махсус таълим яққол намоён бўлган нуқсонларни (карлик, кўрлик, ақли заифлик) ажратиш ва фарқлаш заминида амалга оширилар эди. Нутқ нуқсонига эга бўлган кишиларга логопедик ёрдам ташкил қилинмаган эди. Педагогика ва тиббиёт жамоатчилигининг атоқли намояндалари нутқ патологиясининг рухиятнинг ва шахснинг шаклланишига салбий таъсир этишини бир неча бор кўрсатиб ўтганлар. 30-йилларнинг бошларида институт аномал болаларга мажбурий суръатда умумий таълим бериш хақидаги қонунни қабул қилишда қатнашди. Турли хил аномалияларни клинико-психологик диагностика қилишга таяниб, болаларни комплекс ўрганиш, мамлакатда махсус мактабгача тарбия ва мактаб муассасаларининг кўп тармоқли системасини ривожлантириш учун асосий илмий заминни яратиш имконини берди. Нутқ нуқсонининг мураккаб структурасини тўғри тушуниш фақат тўғри диагноз қўйишни, махсус муассаса турини хамда бола билан олиб борадиган тузатиш-тарбиялаш иш методлариии белгилай билишнигина эмас, балки иккиламчи нуқсонларнинг келиб чиқиш эхтимолларини олдиндан айтиб бериш имконини беради. Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш органлари томонидан махсус таълим ва тузатиш ишларига мухтож ясли, мактабгача тарбия ва мактаб ёшидаги болаларни аниқлаш хамда хисобга олишга йўналтирилган ташкилин педагогик иш ўтказилди. Назария ва амалиётнинг ўзаро яқин хамкорлиги нутқ нуқсонига эга бўлган ўсмир ва болаларга бериладиган таълим тарбияни илмий асослаш, махсус муассасалар тармоғини ривожлантиришга бўлган эхтиёжни аниқлаш имконини берди. Номенклатурага у ёки бу типдаги махсус муассасанинг киритилишидан олдин болалар кенг миқёсда комплекс клинико-нейрофизиологик ва рухий-педагогик жихатдан ўрганилади, экспериментал таълим системаси ташкил қилинади. Хозирги вақтда турли типдаги муассасаларнинг тузилиши ва тузатиш-тарбиявий таъсир этиш мазмуни аниқ белгиланган. Болани унинг умумий ва нутқий ривожланиши савиясига мос келадиган муассасага ўтказиш зарурати туғилганда бу имкониятни таъминловчи ворислик кўзда тутилади. Йил сайин мактабгача тарбия ёшидаги аномал болаларга кўрсатилаётган ёрдам кенгайиб бормоқда. Халқ таълими давлат комитетининг «Жисмоний ва ақлий ривожланишида камчилиги бор болалар учун мактабгача тарбия муассасалари номенклатураси хақида»ги қарори қабул қилингандан сўнг махсус мактабгача тарбия муассасалари тармоғи сезиларли даражада ривож топди. Мактаб ислохотига мувофиқ нутқий нуқсонга эга бўлган болалар учун мўлжалланган мактаб ва мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш давом эттирилмоқда. Нутқ нуқсонига эга бўлган катта ёшдаги кишилар, ўсмирлар ва болаларга поликлиникаларда, шифохоналарда, диспансер, санаторийларда комплекс тиббий логопедик ёрдам кўрсатилади. Ривожланишида камчилиги бор болаларга давлатимизнинг кўрсатаётган ғамхўрлиги фақат махсус муассасаларнинг дифференциаллашган тармоғини ташкил этишда намоён бўлмай, балки ривожланишида нуқсони бор болаларга бериладиган таълим даражасини тизимли равишда ошириб боришда акс этаётир. Кўпчилик махсус мактаблар интернат шаклида бўлиб, уларда болаларни таълим-тарбия олиши давлат хисобидан таъминланади. Бизнинг мамлакатимизда ахолига кўрсатиладиган дифференциялашган логопедик ёрдам кенг ривожлангандир. Бу ёрдам халқ таълими ва соғлиқни сақлаш сохалари орқали амалга оширилмоқда. Дефектология сохасидаги илмий тадқиқотлар орқали нуқсонни эрта аниқлаш ва уни олдинроқ тузатиш катта ахамиятга эга эканлиги исботлаб берилган. Бир қатор холларда махсус мактабгача таълим ва тарбия ривожланишдаги камчиликларни тузатади ва бу билан болаларнинг мактабда ўқишида вужудга келадиган қийинчиликларнинг олдини олади (Г.А.Власова, 1972). Яққол намоён бўлган нутқ нуқсонлари мавжуд бўлганда болалар билан олиб бориладиган тузатиш-тарбиялаш ишларини зрта бошлаш нуқсонни сезиларли даражада компенсация қилинишини таъминлайди. Дастлаб бу оммавий боғчалар қошида ташкил қилинган алохида экспериментал гурух»лар эди. Кейинчалик эса нутқ нуқсонига эга бўлган болаларга мўлжалланган алохида болалар боғчалари ва ясли-боғчалари ташкил топди. Дастлабки босқичда болалар боғчаларида енгил нутқ камчилигига эга бўлган (нутқнинг фонетик томони ривожланмаган) болалар учун гурухлар очилди. Кейин бирмунча мураккаб нуқсонли болалар (дудуқланадиган, нутқи умумий ривожланмаган болалар) гурухлари ташкил қилинди. Нутқ нуқсонига эга бўлган болаларга мўлжалланган боғчалар, ясли- боғчалар ва умумий типдаги боғча, ясли-боғчалар қошидаги тегишли мактабгача тарбия гурухлари юқорида номлари кўрсатиб ўтилган муассаса қарайдиган халқ таълими бўлимлари томонидан комплектлаштирилади. Нормал нутқни ўзлаштирган, таълимни муваффақиятли тамомлаган ва 7 ёшга тўлмаган болалар умумий типдаги боғчага ўтказиладилар. Махсус мактабгача тарбия муассасалари шароитида турли хил нутқ нуқсонларига эга бўлган болаларга бериладиган логопедик таълимнинг асосий вазифалари етакчи нутқ нуқсонини тузатиш билан бирга хат-саводни эгаллашга тайёрлаш ишини хам ўз ичига олади. Нутқ нуқсонига эга болаларга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасаларида барча тузатиш жараёнларини аниқ ташкил қилиш кўзда тутилади. Тузатиш ишлари қуйдагилар, яъни: — болаларни ўз вақтида текшириш; — машғулотлар жадвалини оқилона тузиш; — хар бир бола билан олиб бориладиган индивидуал ишни режалаштириш; — фронтал машғулотларни режалаштириш; — машғулотларни керакли жихозлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминлаш; — логопеднинг тарбиячи ва ота-оналар билан ўзаро хамкорлик қилиши орқали таъминланади. Нутқида камчилиги бор шахсларнинг барча ёш гурухларида нутқ, билиш фаолияти, эмоционал-иродавий сохаларидаги нуқсонларни бартараф этиш имкониятлари тиббий ва педагогик таъсирлар комплексининг ўз вақтида ва айнан бир хил қўлланишига боғлиқдир. Тузатувчи таълим ишларининг барча комплексларини ўтказиш умумпрограмма талабларини бажариш билан бирга нутқ нуқсонларини тузатиш бўйича махсус машғулотларни қўшиб олиб боришни талаб қилади. Нутқ нуқсонига эга бўлган мактабгача тарбия ёшидаги болалар гурухлари учун оддий кун тартибидан фарқ қиладиган, махсус кун тартиби ишлаб чиқилган. Жумладан унда логопед томонидан ўтказиладиган умумий, гурухлардаги ва якка тартибдаги машғулотлар кўзда тутилган. Шу билан бирга кечки вақтда тарбиячининг логопед топшириғи бўйича гурухларда ва алохида болалар билан нутқни тузатиш юзасидан махсус соатлар ажратилган. Тарбиячи ўз ишини дастур талаблари ва болаларнинг нутқий имкониятларини хисобга олган холда режалаштирадй. Тарбиячи бола нутқининг шаклланишидаги индивидуал камчиликларни билиши, нутқининг талаффуз ва лексико-грамматик томонидан нуқсонларни билиши, таълим ва таълимдан ташқари фаолият жараёни давомида хар бир боланинг нутқий имкониятларини хисобга олиши шарт. Логопед билан хамкорликда нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлиги (ФНН гурухларида) нутқни ўстириш, теварак- атроф билан таништириш, савол ўрганишга тайёрлаш бўйича машғулотлар режалаштирилади. Логопед билан тарбиячининг ишидаги изчиллик махсус дафтарда қайд қилинади. Логопеднинг ота-оналар билан хамкорликдаги иши бутун педагогик жараённинг ажралмас қисми бўлиб, болалар боғчаси шароитида қуйидаги шаклларда амалга оширилади. Ота-оналар мажлислари. Биринчи ота-оналар мажлиси августнинг охирида ёки сентябрнинг бошида ўтказилади. Ота- оналар муассаса тузилиши, иш мазмуни ва вазифалари билан, болалар боғчасидаги кун тартиби ва қоидалар билан таништирилади. Одатда, бу мажлисни боғча мудираси барча махсус гурухлар болаларининг ота-оналари билан биргаликда ўтказади. Иккинчи мажлисни хар бир логопед ўз гурухида октябрь ойида ўтказади. Ушбу мажлиснинг мақсади ота-оналарни болаларни текшириш натижасида олинган маълумотлар билан таништиришдир. Бунда логопед хар бир боланинг нутқий ва умумий ривожланишини атрофлича таърифлайди. Ота-оналарга болаларнинг нутқий ривожланишларидаги асосий камчиликларни тушунарли қилиб ёритиб бериш, уларнинг нормадан орқада қолиш даражасини ва ушбу нуқсонни бартараф этишда хамкорлик қилиш зарурлигини кўрсатиб бериши керак. Учинчи ота-оналар мажлиси январь ойида ўтказилади. Унда ярим йиллик иш натижалари айтилиб, кейинги тузатиш ишлари йўналиши ёритиб берилади. Хар бир боланинг нутқий ва умумий ривожланиши, болалардаги ижобий динамика, шунингдек машғулот давомида учраган қийинчиликлар таърифланади. Охирги ота-оналар мажлиси май ойида ўтказилади. Унда йил давомида бажарилган ишлар якунланади. Утилган материални мустахкамлаш бўйича тавсиялар берилади. Логопед ота-оналарни болани оммавий мактабда, нутқ мактабида таълим олиши ёки зарурат бўлса, боғчанинг махсус гурухида қайта бўлиши хақида комиссияни қарори билан таништиради. Комиссиянинг қарори тўлиқ асосланади. Шанба ёки чоршанба кунлари (куннинг иккинчи ярмида) хар хафта ота-оналар учун қисқа муддатли мажлислар (пятиминутка) ўтказилади. Баъзи бир ота-оналар болалари билан таклиф қилинадилар. Логопед ота-оналарни товушларни мустахкамлашнинг асосий усуллари билан таништиради. Уйда қандай машқлар бажариш кераклигини кўрсатиб беради. Ота-оналарнинг очиқ логопедик машғулотларда иштирок этиши бутун ўқув йили давомида режалаштирилади (3 ойда 1 марта). Бундай машғулотларда логопед ота- оналарни таълимнинг асосий усуллари, материални танлаш, шунингдек машғулот давомида болаларга қўйиладиган асосий талаблар билан таништиради. Ота-оналарга мўлжалланган стендларни логопед ва тарбиячи бутун йил давомида чиқариб турадилар. Стендда нормадаги бола нутқининг ривожланиши, нутқ аномалияларининг хилма-хил турлари, оммабоп адабиётлар рўйхати каби масалалар ёритилиб борилади. Товушларни талаффуз қилиш, боғланишли нутқнинг шакллантиришга доир нутқий материал вақт-вақти билан янгиланиб турилади. Ота-оналар бурчагида ахборот бўлими мавжуд бўлиб, унда ота-оналар мажлисларининг саналари, логопед билан сухбатлашиш учун таклифлар, мутахассисларнинг консультация бериш вақти кўрсатилган бўлади. Нутқ камчилигига эга бўлган болаларга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасалари аномал болаларга таълим ва тарбия бериш умумий системасида перспектив бўғин бўлиб хисобланади, қайсики у нуқсоннинг кейинги ривожланишини олдини олади. Бир қатор патологик шаклларда (олигофрения, кўриш нуқсонлари, таянч-харакат аппаратидаги нуқсонлар) нутқ камчилигига эга бўлган болаларга махсус мактабгача тарбия муассасалари шароитида логопедик ёрдам кўрсатилади. Таянч-харакат аппаратида камчилиги бор болаларга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасалари. Таянч-харакат сохасида камчилиги бор болалар-учун мактабгача тарбия муассасаларининг гурухлари ёшни хисобга олиб қуйидагича комплектлаштирилади: ясли гурухи 2-3 ёшдаги болалар, кичик гурух 3-4 ёшдаги болалар, ўрта гурух 4-5 ёшдаги болалар, катта гурух 5-6 ёшдаги болалар, тайёрлов гурухи - 6-7 ёшли болалар. Гурухдаги болалар сони 10-12 та бўлиши керак. Болалар хар йили 1-августдан 1-сентябрга қадар қабул қилинади. 7 ёшга тўлган болалар тиббий-педагогик комиссиянкнг хулосасига кўра тегишли типдаги мактабларга ўтказиладилар. Ўқитувчи-логопед болаларни ақлий ривожланиши, тўғри нутққа, тўғри талаффуз қилишга ўргатишга доир бутун ўқув тузатиш ишини ўтказади. У врач-психоневролог, гурух тарбия-чилари билан хамкорликда иш олиб боради, болалар билан фронтал, кичик гурухлар тузиб, якка тартибда машғулотлар ўтказади, тегишли хужжатларни ёзиб боради. Ақлий заиф болаларга мўлжалланган мактабгача т арбия м уассасалари. Болалар боғчаси (болалар уйи) ақлий заиф болаларга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасасининг асосий типи бўлиб хисобланади. Гурухлар ёшни хисобга олиб, қуйидагича комплектлаштирилади: кичик гурух 3-4 ёшдан 4-5 ёшгача, ўрта гурух 4-5 ёшдан 5-6 ёшгача, катта гурух 5-6, тайёрлов гурухи 6-7 ёш. Гурухдаги болалар сони интеллектнинг бузилиши даражасидан қатъи назар 10-12 боладан иборат бўлади. Мактабгача тарбия ёшидаги ақлий заиф болаларнинг кўпчилигида яққол намоён бўлган нутқ камчиликлари мавжуд бўлиб, улар учун коррекцион таълимнинг умумий системасида систематик логопедик иш кўзда тутилади. Логопедик иш машғулотлар жадвалига қатъий риоя қилган холда хар бир ёш гурухида хафтасига 2 марта фронтал нутқ ўстириш машғулотларида амалга оширилади (таълимнинг 1-3 йилларида гурух кичик гурухларга бўлинади; 4 йилда гурух билан фронтал машғулот ўтказилади). Хар бир бола билан хафтасига 3 марта индивидуал логопедик машғулотлар ўтказилади. Коррекцион таълим мазмунига она тили товушларини нутқга киритиш (постановка) ва мустахкамлаш (автоматизация), нутқнинг равонлиги, нафас олиш, урғу қўйиш устида ишлаш, сўз бойлигини аниқлаштириш ва кенгайтириш, грамматик тузилишларни амалда қўллаш, боғланган нутқни шакллантириш киради. Нутқни ўстириш юзасидан олиб бориладиган хар кунги ишлар махсус мактабгача тарбия муассасасининг бутун коллективи томонидан амалга оширилади. Кўриш нуқсонига эга болаларга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасалари (гурухлари) Бу масалаларга кўришида камчилиги бўлган, кўриш қобилияти кескин пасайган ва интенсив даволанишга- мухтож 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади (ясли-боғчага 2 ёшдан, боғчага 3 ёшдан). Кўр болалар гурухлари 10, заиф кўрувчи болалар гурухи 12-15 кишидан иборат бўлиши керак. Бу тоифадаги болалар билан мунтазам логопедик ишлар олиб бориш зарурлиги болаларда яққол намоён бўлган оғзаки нутқдаги камчиликларнинг мавжудлигидан келиб чиқади. Болалар билан дастлабки танишув атрофлича текшириш ўтказиш ва нутқий хамда нутқсиз жараёнларни бахолашдан бошланади (боғланишли нутқнинг ахволи, сўзнинг грамматик тузилиши, луғат бойлиги, фонетика, идрокни бахолаш, умумий ва нутқ методикаси хам шу ўринда текширилади). Тузатиш ишлари текшириш натижаларини хисобга олган холда режалаштириладя. Таълимнинг дифференциялашган системаси нутқий ривожланиш даражаси (улар 4 та) хар хил бўлган болаларни ўқитишни кўзда тутади. Нутқ ривожланишининг 1-даражаси гурухларида асосий эътибор товушлар талаффузини шакллантиришга қаратилади. Нутқ ривожланишининг 2-3-даражасига мўлжалланган болалар гурухларида логопедик иш нутқнинг фонетик-фонематик ва лексик-грамматик томонидаги камчиликларни бартараф этишга қаратилади. Болалар билан боғланган нутқни шакллантириш, нутқ системасининг барча компонентларини ривожланганлигини тузатиш бўйича логопедик машғулотлар ўтказилади. Логопедик машғулотлар шакли бўйича якка тартибда ва кичик гурухлар билан ўтказилиши мумкин. Кўр ва заиф кўрувчи болаларнинг нутқий ривожланишини тузатишга доир ишлар ушбу муассасада ишловчи барча мутахассисларнинг ўзаро хамкорлиги орқали амалга оширилади. Оғир нутқ нуқсонига эга бўлган болаларга мўлжалланган мактаблар. Оғир нутқ нуқсонига эга бўлган болаларга мўлжалланган мактаб нормал эшитиш ва сақланган интеллектда вужудга келган алалия, афазия, ринолалия, дизартрия, дудуқланиш каби нутқ камчиликларига эга бўлган болаларга мўлжалланган махсус мактаб муассасаси типидир. Мазкур тоифадаги болаларда дастурни ўзлаштириш, нутқ шаклланишининг муваффақиятли бўлиши тузатувчи таъсир кўрсатишнинг ўзига хос системаси қўлланадиган махсус мактаб шароитидагина мумкин бўлади. Дефектология илмий текшириш институти логопедия секторини бевосита иштирокида 1954 йилда Ленинградда биринчи мактаб ташкил қилинган эди. Москвада, 1956 йил заиф эшитувчилар мактаби қошида оғир формада нутқи ривожланмаган болалар учун алохида синфлар ташкил қилинди. Мактаб базасида 1958 йил оғир нутқ камчиликларига эга бўлган болалар учун ўзига хос режимли махсус мактаб-интернат очилди. 1958 йилдан кейин бундай мактаблар бошқа шахарларда вужудга келди (Москва (иккинчи мактаб), Ленинград, Свердловск). Дастлаб бу мактаблар оммавий мактабнинг 4-синфи хажмидаги таълимни таъминлар эди. 1961 йилдан эътиборан оғир нутқ нуқсонига эга болалар учун махсус мактаб-интернатлар тармоғи кенг ривожлана бошлади. Хозирги вақтда оғир нутқ нуқсонига эга бўлган болалар учун алохида мактаб-интернатлар мавжуд. Бу муассасада умумтаълим мактаби вазифалари билан бирга махсус вазифалар хам хал қилинади: а) оғзаки ва ёзма нутқдаги турли хил камчиликларни бартараф этиш; б) улар билан боғлиқ психик ривожланишдаги ўзига хос камчиликларни ўқиш ва ўқишдан ташқи тузатиш-тарбиявий ишлар жараёнида йўқотиш; в) профессионал-мехнат тайёргарлигини амалга ошириш. Мактаб икки бўлимдан иборат. Мактабнинг биринчи бўлимига оммавий мактабда таълим олишга халақит берадиган алалия, афазия, дизертрия, ринолалия, дудуқланиш каби нутқ нуқсонига эга бўлган нутқи умумий ривожланмаган болалар қабул қилинади. Синфларни комплектлаштиришда биринчи навбатда нутқий ривожланиш даражаси ва бирламчи нуқсон характери хисобга олинади. II бўлимга. нутқнинг нормал ривожланишида дудуқланиш-нинг оғир шаклидан азият чекувчи болалар қабул қилинади. I бўлимда нутқи умумий ривожланмаган болалар учун таълим олиш муддати 12 йил (тайёрлов синфи ва I-XI синфлар), II бўлимда дудуқланишнинг оғир шакли билан хасталанган болалар учун - 9 йил (I-IX синфлар). Синфлар 12 кишидан иборат бўлади. Махсус мактабни битирувчиларига тўлиқсиз ўрта маълумот хақида гувохнома берилади. Ўқувчиларнинг нутқлари ва ёзувдаги камчиликларини тузатиш ишлари мунтазам равишда бутун ўқув-тарбиявий жараён давомида олиб борилади. Айниқса, она тили дарсларида бу вазифа хар томонлама хал қилинади. Турли хил нутқ дефектларини олдини олиш фронтал ва индивидуал машғулотларни бирлиги туфайли мумкин бўлади. Индивидуал логопедик машғулотлар ўқитувчи логопед томонидан дарсдан ташқари вақтда ўтказилади. Харакатида камчилиги бор болалар учун даволаш гимнастикаси бўйича машғулотлар ўтказилади. Махсус мактабнинг II бўлимида болалар тўлиқ бўлмаган ўрта мактаб хажмида билим оладилар. Дудуқланишнинг оғир шаклига эга болаларни ўқитишда оммавий мактаб дарсликлари, махсус логопедик жихозлар, таълимнинг техник воситаларидан фойдаланилади. Махсус мактабни битирувчилар ом-мавий мактабда ёки хунар-техника билим юртларида таълим олишни давом эттиришлари мумкин. Нутқ камчиликларини бартараф этишда логопеддан ташқари ўқитувчи ва тарбиячилар хам қатнашадилар. Мактаб ўқитувчилари, тарбиячилари, логопеди таълим ва мехнат фаолияти давомида ўқувчиларнинг умумий ва нутқий ривожланишларини тузатиб борадилар. Ёрдамчи мактабдаги логопедик ишлар. Ақлий заиф ўқувчиларда нутқ камчиликларини тузатиш махсус логопедик ишларнинг ташкил қилинишини талаб қилади. Ёрдамчи мактабларнинг ўқув режасида ўқитувчи - логопед томонидан ўтказиладиган логопедик машғулотлар соати кўзда тутилган. Ўқитувчи логопед тиббий- педагогик комиссиянинг аъзоси хисобланади. Махсус текшириш йўли билан у боланинг нутқида камчилиги бор-йўқлигини ва унинг характерини аниқлай билиши керак. Ўқув йилининг бошида логопед мактабга қабул қилинган барча ўқувчиларни текширади. Ўқувчилар оғзаки нутқининг дастлабки текширилиши дарслар вақтида ўтказилади. Ёзув малакалари диктант орқали текширилади. Дастлабки текшириш давомида нутқида камчилиги аниқланган болаларнинг хаммасини логопед махсус журналга белгилаб қўяди. Шундан сўнг нутқнинг ва ёзувнинг холати индивидуал текширилади ва болага нутқ картаси тўлдирилади. Логопедик ёрдамга жуда мухтож, нутқ нуқсони оғир болалар логопедик машғулотларда қатнашиш учун танланади. қолганлар кандидат сифатида қабул қилиниб, мактабга дастлаб қабул қилинган ўқувчиларда нутқ бузилишлари бартараф этилгандан сўнг логопед томонидан машғулотларга чақирилади. Нутқ нуқсонининг характери ва боланинг ўзлаштиришда унинг ахамияти машғулотларга қабул қилишда асосий мезон бўлиб хисобланади. Логопедик машғулотга қатнашадиган боланинг нутқ картасига у билан олиб бориладиган машғулотларнинг индивидуал режаси илова қилинади. Режа текширишдан олинган барча маълумотларни умумлаштирувчн логопедик хулоса асосида тузилади. Логопед ўқувчидаги нутқ нуқсонининг характери ва этологиясини аниқлаш, унга нисбатан энг тўғри ва самарали ёндашув йўлини топиш мақсадида тиббий текшириш маълумотлари билан танишади. Нутқ нуқсонига эга бўлган болалар билан машғулотлар ташкил қилиш ва уларни ўтказиш. Нутқ камчиликларини тўғрилаш юзасидан олиб бориладиган ишлар болаларнинг ёш хусусиятларини, нутқ дефекти хусусиятларини, она тилидан мактаб дастурини хисобга олган холда ташкил қилинади. Логопедик машғулотларга дарс машғулотларидан бўш ва синфдан ташқари вақтда 5-6 дарс ажратилади. Мактаб маъмурияти ва синф ўқитувчилари билан келишган холда логопед ўқувчиларни ўқиш дарсларидан чақириб олиши мумкин. I-IV синф ўқувчилари билан индивидуал ва гурух тарзидаги машғулотлар хафтасига 4 марта ва V-VI синфларда хафтасига 3 марта ўтказилади. Хар бир ўқувчи билан олиб бориладиган индивидуал машғулотга, одатда 15 мин ажратилади. Гурух машғулотларининг давомийлиги - 45 мин. Кичик гурухчалар билан 20-25 мин машғулотлар ўтказишга йўл қўйилади. Одатда индивидуал машғулотлар товушларни постановка ёки коррекция қилишга мухтож болалар билан ўтказилади. Логопед битта нутқий нуқсон бўйича 4-6 кишидан иборат гурухни комплектлаштиради. 2-9 ўқувчидан иборат кичик гурухлар бир хил ўқувчилар билан, ўзига хос режа бўйича ишлаш талаб қилингандагина комплектлаштирилади. Ўқитувчи ва логопед, синф рахбари, тарбиячи ўқувчиларни логопедик машғулотларда қатнашишларини назорат қилиб туришлари керак. Логопед: — машғулотга қатнашиш журналини тутиб, унда машғулотда ўтилган материалнинг мазмунини қисқача акс эттиради (хар куни); — ишни ўқитувчилар ва тарбиячилар билан яқин хамкор ликда ташкил қилади, улар дарс вақтида, уй вазифасини тайёрлаш давомида, турмушда ўқувчиларнинг логопедик машғулатлар жараёнида эгалланган нутқий малакаларининг мустахкамланишига ёрдам беришлари керак; - дарс вақтида ва дарсдан ташқари вақтда болалар нутқига тўғри талаблар қўйилиши учун ўқитувчи ва тарбиячиларга ўқувчиларнинг ютуқ ва камчиликлари хақида мунтазам ахборот бериб боради; — бола билан олиб борилган логопедик машғулотлар якунлангандан сўнг ўқитувчи ва тарбиячига қўлга киритилган малакаларни синф шароитида ва дарсдан ташқари вақтда тўлиқ автоматлаштириш усуллари хақида тавсиялар беради; — нутқий нуқсони бор бўлган ўқувчиларнинг нутқ имкониятларини текшириш учун она тили, нутқ ўстириш, ўқиш ва бошқа дарсларни кузатади (логопедик машғулотлардан бўшвақтда). Ўз навбатида ўқитувчи ва тарбиячилар хам мазкур синф ўқувчилари билан олиб борилаётган ишлардан хабардор бўлишлари учун вақт-вақти билан логопедик машғулотларда қатнашишлари керак; — дастур талабларини, она тилини ўқитиш методи ва усулларини яхши билиши, уларни ўз ишида хнсобга олиши, дарсда ўрганилаётган мавзуга мос дидактик материалдан фойдаланиши керак; — ўқувчилар билан олиб бориладиган нутқ ўстириш ишларини ташкил қилишда тарбиячиларга ёрдам беради; — ўқув йилининг охирида тантанали эрталик ўтказади . Унда логопедик машғулотларга қатнашган болалар ўз ютуқларини намойиш қиладилар. Логопеднинг тарбиячилар ва ўқитувчилар билан олиб борадиган иши турли шаклда бўлиши мумкин: индивидуал сухбат, очиқ машғулотлар, метод бирлашмаларда маълумот бериш ва бошқалар.Йилнинг охирида логопед ўқув йили давомида қилинган ишлар хақида матнли ва рақамли хисобот топширади. Ўрта умумий таълим мактаблари қошидаги логопедик – пунктлар. Логопедик пунктлар мактаб ёшидаги болаларда мавжуд бўлган нутқ камчиликларини бартараф этиш учун мўлжалланган махсус таълимий-тарбия муассасаларидир. Улар тумандаги умумий таълим мактабларининг бирида ташкил қилинади. Хар бир логопедик пунктга муайян миқдордаги мактаблар сони бириктирилади. Унинг асосий вазифалари : Ўқувчилардаги нутқ камчиликларини тўғрилаш; ўқитувчилар ва ахоли ўртасида логопедик билимларни тарғиб қилиш; биринчи синфга келаётган болалардаги нутқ камчиликларини ўз вақтида аниқлаш, олдини олишдан иборатдир. Товушлар талаффузида камчилиги бўлган, дудуқланувчи, дизграфик, дизлексик, яққол намоён бўлмаган нутқи ривожланмаган болалар логопедик пунктларнинг асосий контингенти бўлиб хисобланади.Болаларни саралашда логопед уларни синфда (тайёрлов гурухида) текширувдан ўтказади. Логопедик пунктга болалар психневролог, ўқитувчилар, ота-оналар ташаббуси билан юбориладилар.Логопедик машғулотлар натижалари нутқ картасига белгиланиб, синф рахбари ва ота- оналар эътиборига хавола қилинади. Логопедик ишнинг самарадорлиги тузатиш тадбирларининг тўғрилигига, ўқитувчи ва логопеднинг ўзаро яқин хамкорлиги хамда болалар нутқига ягона талаблар қўйишига боғлиқ. Болалар нутқини тўғрилашда ота-оналарнинг фаол иштирок этиши хам катта ахамиятга эга. Соғлиқни сақлаш системасида логопедик ёрдам Ахолига логопедик ёрдам беришни такомиллаштириш, нутқида камчилиги бўлган шахсларни даволаш самарадорлигини ва сифатини ошириш масалалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан муваффақиятли хал қилинмоқда. Нутқида камчилиги бўлган беморларга кўрсатиладиган логопедик ёрдамни янада такомиллаштириш тадбирлари хақида деган қарори асосида ихтисослаштирилган ёрдамни ривожлантириш логопедик кабинетлар тармоғини, болалар поликлиникаларида, психоневрологик диспансерларда даволаш-тиклаш бўлимларини кенгайтиришга доир ишлар йўналиши белгиланган. Бу жойларда функционал ва органик нутқ камчиликларига эга бўлган турли ёшдаги шахсларга логопедик ёрдам кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чиқарилган махсус қарорида логопедларнинг хизмат нормалари кўрсатилди: — оғир нутқ камчилигига эга бўлган (афазия, диазартрия, дудуқланиш ва бошқалар) шахслар билан индивидуал ишлашда бир соатда 1-5 кишини қабул этиш, гурухли логопедик машғулотларда бир соатда 8-10 киши билан ишлаш кўзда тутилади; — дислалик болалар билан якка тартибда бир соатда 4 киши билан ишлаш, гурухли логопедик машғулотларда бир соатда 10-12 киши билан ишлашни кўзда тутади; - катта ёшдаги 100 минг ахолига бир ставка логопедии хизмат, болалар ва ўсмирлар ёшидаги 20 минг ахолига бир ставка логопедик хизмат кўрсатилади. Нутқ камчиликлари бўйича Республика илмий-методика маркази муваффақиятли ишлаб келяпти. Унинг асосий вазифаси соғлиқни сақлаш муассасаларида ташкил этилган логопедик кабинетларда психоневрологик диспансерлар, касалхоналарнинг ихтисослаштирилган бўлимларида ишни ташкил этиш бўйича ташкилий ва методик ёрдам беришдир. Илмий-методик марказнинг хизматчилари ахоли ўртасида кенг ёйилган нутқ камчиликларини, логопедик ёрдамга эхтиёжни ўрганадилар; болалар ва катталарга кўрсатиладиган логопедик ёрдамини ташкил этиш, яхшилаш ва ривожлантириш бўйича таклифларни, тавсияномаларни ишлаб чиқадилар; логопедик кабинетларни, стационарларни жихозлашга доир так- лифларни ўрганадилар; инструктив-методик материалларини ишлаб чиқадилар, логопедик кабинет ва касалхоналарнинг логопедия бўлимлари иш тажрибаларини оммалаштирадилар.Болалар поликлиникасининг логопедик кабинети Соғлиқни сақлаш системасида болалар поликлиникаси қошида ташкил этилган логопедия кабинети логопедик ёрдамнинг асосий бўлими хисобланади. Поликлиникада логопеднинг иши «Болалар поликлиникасининг логопедия кабинети хақида Низом» га асосланган холда ташкил этилади. Низомда унинг иши йўналишлари белгиланган: 1. Нутқдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича олиб борнладиган педагогик ишлар доимий ва консультацион машғулотлардан иборат бўлади. 2. Уюшган ва уюшмаган болалар гурухини диспансеризация қилиш. 3. Соғлиқни сақлаш ва халқ маорифи системасидаги логопедик муассасаларни комплектлаштиришда иштирок этиш. Хар бир болага логопедик характеристика тузиш. 4. Логопедик тадбирларни ўтказиш: ота-оналар билан сухбат, болалар врачи ва болалар боғчасининг тарбиячилари билан олиб бориладиган ишлар, логопедик бюллетенлар чиқариш, дидактик кўрсатма материалларини тайёрлаш. Нутқ камчилигига эга бўлган болалар учун ихтисослаштирилган яслилар соғлиқни сақлаш муассасаларининг мустақил бир бўлими бўлиб хисобланади ва болаларни тарбиялаш, тадбирлар ўтказиш, болалар нутқидаги камчиликларни бартараф этиш, болалар нутқини ўстириш каби мақсадларни ўз олдига қўяди.Яслилар соғлиқни сақлаш махаллий органларининг қарамоғида бўлиб, бу органлар улар ишига рахбарлик ва болаларгз тўғри хизмат кўрсатиш ишини назорат қилади. Нутқ камчилигига эга бўлган болаларни яслига саралаш махсус тузилган комиссия томонидан ўтказилади. Бу комиссия таркибида: педиатр, психиатр (невропатолог, психоневролог) ва логопед бўлади. Болалар саралаш комиссиясига қуйидаги хужжатлар билан юборилади: касаллик тарихидан кўчирма, поликлиника психо-неврологи ва логопедининг хулосаси, яшаш жойидан маълумотнома, ота-онасининг иш жойидан олинган ойлиги хақидаги маълумотнома. Ихтисослаштирилган яслиларга қабул қилиш қуйидагича амалга оширилади: а) нутқий ривожланишида тўхталиш бўлган болалар йил давомида бўшаган жойларга қабул қилинадилар; б) дудуқланувчи болалар 6 ойда бир марта қабул қилинадилар. Ихтисослаштирилган яслиларга органик характерга эга бўлган дудуқланувчи ва нутқий ривожланишида тўхталиш бўлган болалар қабул қилинади. Яққол ифодаланган ақлий заиф болалар (олигофрения, ақли заифлик), тутқаноқ ва харакатида қўпол бузилишлар бўлган болалар ушбу яслига қабул қилинмайдилар. Ихтисослашган яслилар кеча-кундуз ишлашга мўлжалланган бўлиб, уларга 3 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Болалар яслида 4 ёшгача бўладилар. Гурухлар нутқ камчиликлари бўйича (дудуқланиш, нутқий ривожланишида тўхталиш бўлиш) комплектлаштирилади. Яслидан сўнг болалар махсус нутқ боғчаларига ёки умумий боғчаларга борадилар. Ихтисослаштирилган болалар уйи. Болалар уйида ишлайдиган логопеднинг асосий вазифаси нутқ камчиликларини олдини олиш (нутқсиз даврдан бошлаб - 3 ойликдан-1 ёшгача), ўз вақтида диагноз қўйиш ва хамма ёш гурухларида болалар нутқини тўғрилашдир. Логопед тиббий-педагогик кўрикда актив иштирок этади, хамма болаларнинг нутқ ва нутқсиз фаолиятини текширади, хар бир боланинг ривожланганлик даражасини тасвирлайди, ўтказиладиган тадбирлар режасини тузади хамда хар бир гурухдаги болалар нутқини ривожлантириш ва улар нутқидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича иш олиб боради. Логопед хар куни ёш гурухларидаги хамма болалар билан шуғулланади (3 ойликлан бошлаб). Болалар психоневрологик санаториялари - санатория типидаги даволаш-соғломлаштириш муассасалари. Болалар психоневрологик санаториялари туман, шахар, республика қарамоғида бўлиши мумкин. Бошқарув ишлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ва шахар соғлиқни сақлаш бўлими томонидан амалга оширилади. 4-7 ёшгача бўлган болалар мактабгача психоневрологик санаторийларга; 7-13 ёшгача бўлган болалар - мактаб психо-неврологик санаторийларига қабул қилинадилар. Болалар психоневрологик санаторийларига болаларни саралаш «Махаллий санаторий ва курортларда болаларни даволаш учун мумкин ва мумкин бўлмаган» жараёнларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Психоневрологик санаторийларга болаларни юбориш учун мумкин бўлган кўрсатмалар: - неврозлар, церебростения, марказий нерв системасининг эрта органик жарохатланиши натижасидаги невратик холатлар, мия шикастланишлари, нейроинфекция, самотик касалликлар; психик касалликларнинг неврозга ўхшаш шакллари; - нутқнинг умумий ривожланмаганлигини хамма даражалари билан бирга келадиган ўқиш ва ёзиш жараёнидаги камчиликлар; дислексия, дисграфия, дизартрия, дислалия, ринолалия, нутқ ривожланишининг тўхтаб қолиши, дудуқланиш (ўқиш ва ёзув жараёнларининг бузилиши билан бирга намоён бўлиши), мутизм. Санаторийда бўлиш вақти - 3 ойдир. 6 ойдан сўнг қайта даволаниш мумкин. Гурухларни комплектлаштириш ишлари ёш хусусиятларини хисобга олган холда амалга оширилади. Санаторийнинг вазифаси - болаларнинг нутқ бузилишларини тузатиш ва психик ривожланишидаги четга чиқишларни бартараф этиш мақсадида даволаш, соғломлаштириш ва логопедик тадбирларни ташкил этишдан иборат. Мактаб ёшидаги болалар билан умумтаълим фанлари бўйича синфларга мос холда ўқитиш ишлари олиб борилади. Даволаш-соғломлаштириш ишларининг асосий бўлимлари: — болаларнинг ёши ва ахволини хисобга олган холда даволаш-сақлаш ва даволаш-машқ қилиш режими; — психотерапия; — физиотерапия ва даволаш физкультураси; — дори-дармонли терапия; — логопедик тузатиш машғулотлари; — ритмика; — мехнат терапияси; — рационал овқатлантириш. Ишлар хар бир бўлим учун масъул киши (педагог, врач, логопед) томонидан режалаштирилади ва бош врач уларни бир-бирига мувофиқлаштиради ва бошқаради. Замонавий даволов ва логопедик методлар (рационал психотерапия, гипнотерапия ва бошқалар) қўлланилади. Санаторий ўзига яқин районда жойлашган мактаблар билан, шахар, вилоят, республикадаги етакчи тиббиёт муассасалари билан узвий алоқада бўлади. Болалар психоневрологик санаторийсини бевосита бош врач (психоневролог ёки педиатр) бошқаради. Катта ёшдаги ахолига логопедик ёрдам. Кейинги йилларда соғлиқни сақлаш системасида турли нутқ камчиликларига эга бўлган катта ёшдаги кишиларга логопедик ёрдамни яхшилаш устида жадал иш олиб бориляпти. Асосий эътибор оғир инсульт касаллигини бошидан кечирган, бош мияси операция қилинган беморларнинг нутқини қайта тиклаш муаммосига қаратилгандир. Катта ёшдаги ахолига логопедик ёрдам кўрсатиш системаси турли типдаги муассасаларни ўз ичига олади, яъни: 1. Стационар (касалхоналардаги неврологик бўлимлар). 2. Яримстационар (мехнат терапияси кабинетлари). 3. Амбулатор (шахар, нохия поликлиникаларидаги методика кабинетлар). Поликлиникада беморларни қабул қилиш иш кунида 4- 6 киши хисобидан режалаштирилади. Поликлиника логопеди хафтада бир марта беморларни уйига бориб кўради. Поликлиника шароитида бир курс нутқни тиклаш машғулотларига 10-17 киши қабул қилинади. Хар бир бемор билан олиб бориладиган машғулотлар сони, беморнинг умумий холатини хисобга олган холда хафтасига 1-5 марта режалаштирилади. Нутқни тиклаш курси ўртача 3 ойгача чўзилиши мумкин. Тегишли кўрсатишлар бўлганда касалга таълим курсини такрорлаш мумкин. Беморлар доимо врач-невропатолог назорати остида бўладилар, улар билан мунтазам равишда фронтал ва индивидуал логопедик машғулотлар ўтказилади. Бир вақтнинг ўзида даволаш физкультураси, массаж ва физиотерапия буюрилади. Неврологик бўлим шароитида оғир нутқ камчилигига (афазия, дизартрия, дудуқланиш ва бошқалар) эга бўлган беморларга логопедик ёрдам кўрсатиш даврма-давр олиб борилади. Эрта бошланган тузатиш ишлари ишнинг самарадорлигини оширади ва катта профилактик ахамиятга эга бўлади. Неврологик бўлимда беморлар 1-3 ой муддатгача бўладилар. Касалликнинг оғир шаклларида тузатиш ишлари 6-12 ойдан сўнг яна қайтарилади. Логопедик ишларнинг умумий хажми 1-2 йил ва ундан кўп муддатни ўз ичига олиши мумкин. Хар томонлама текшириш (логопед, нейропсихолог ва бошқалар) ва унинг натижаларининг анализи жарохатланган жойларнинг қай даражада эканлигини, уларнинг характерини аниқлашга ёрдам беради. Афазик беморлар билан гурухли ва якка тартибда машғулотлар ўтказилади. Машғулот мазмуни беморнинг индивидуал имкониятларига ва нутқ бузилишларининг даражаларига боғлиқ. Биринчи хафтада логопедик машғулотлар 10-15 минут давом этади (кунига 1-2 марта). Кейинчалик логопедик машғулотларнинг давомийлиги кунига 45 минутгача ошиб боради, гурухли машғулотлар бир соатгача бўлиши мумкин. Беморнинг нутқ картасига бир ойда икки марта логопедик ишларнинг динамикаси белгилаб борилади. Логрпеднинг врач ва беморнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиши логопедик ишнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Логопедик кабинетни жихозлаш. Логопедик муассасалар ишида замонавий техник воситалардан ва кўргазмали қуроллардан фойдаланиш катта ахамият касб этади. Махсус мактабгача тарбия болалар муассасаларида, мактабларда турли предметларнинг моделлари, макетлари, муляжлар, иллюстратив жадваллар, схемалардан фойдаланилади. Болаларнинг мустақил ишлашларига мўлжалланган қўлланмалар (тарқатма материаллар, турли хил конструкторлар, йиғма моделлар) алохида ахамият касб этади. Ривожланишида хеч қандай камчилиги бўлмаган болалар учун логопед турли хил дидактик қўлланмалардан фойдаланиши мумкин. Логопедик машғулотларни ўтказишда фойдаланиладиган жихозларнинг тахминий рўйхатига қуйидаги техникавий жихозлар ва асбоблар киради: секундомер, магнитофон (кассеталари билан), метроном, экран, слайдлар учун диапроектор, видеомагнитофон, АИР-1, АИР-2, электрофон, пластинкалар тўплами, зондлар, шпатель, соатлар. Дидактик материаллар. Турли ёш гурухидаги болалар учун ўйинчоқлар тўплами; стол устида ўйналадиган ўйинлар (лото, домино ва бошқалар); нутқни текшириш ва нутқдаги камчиликларни бартараф этишда қўлланиладиган альбомлар, предметли ва сюжетли расмлар; қирқма харфлар; саноқ материаллари; мозаика; турли рангли предметлар тўплами; шакллар. Овозли ўйинчоқлар тўплами: барабан, най, ксилофон, гармошка, рояль, доира. Нутқ ўстиришда олиб бориладиган фронтал машғулотлар учун ўйинчоқлар тўплами: мебель, кийимлар, идиш-товоқлар, транспорт, уй ва ёввойи хайвонлар. Логопедия кабинетини жихозлашга қўйиладиган умумий талаблар. Якка тартибдаги ва фронтал ўтказиладиган машғулотлар махсус жихозланган, кенглиги махсус муассасаларда кўрсатилган кўрсатмаларга мос бўлган кабинетларда ўтказилади. Логопедия кабинетларга маблағни логопед хизмат қилаётган вилоят, район ва шахар халқ таълими бўлими ажратади. Логопедия кабинетида кўргазма материаллар ва адабиётлар учун шкаф, машғулот ўтказиш учун стол ва стуллар бўлиши лозим. Хонада логопеднинг столидан ташқари яна 4 та стол, 8 -1 0 та стул бўлиши керак. Логопедия кабинетида осма доска, яна турли кўргазма материаллари, техник воситалар ва бошқа предметлар бўлиши лозим. Логопеднинг хонасида, албатта 70X100 см хажмдаги девор ойнаси ва якка тартибда ишлаш учун 9-12 см хажмдаги ойналар бўлиши керак. Логопед дидактик материаллардан фойдаланиши учун ўзига қулай бўлиши мақсадида махсус картотека қилади. Мактаблар қошидаги логопедик пунктларда яна қуйидаги қўшимчалар бўлиши мумкин: Фонематик малакани ривожлантириш учун махсус материаллар. 1. Гап тузиш учун расмлар ва турли сўзлар тўплами; хикоя тузиш учун таянч жумлалар тўплами; сўзлари тушиб қолган жумлалар. 2. Турли логик-грамматик қурилишга мос келадиган гаплар тўплами. 3. Айрим харфлари тушириб қолдирилган сўзлар тўплами; айрим сўзлари тушириб қолдирилган матн ва хикоялар; диктант матнлари. 4. Антоним, синоним, омоним сўзлар тўплами. 5. Катта-кичик харф ва сонлар тўплами. 6. Шеърлар, масаллар ва масаллар юзасидан тузилган саволлар, тез айтишлар, хажвий хикоялар. 7. Боши, ўртаси ёки охирги сўзлари тушириб қолдирилган матнлар. 8. Предмет ва харакатни ифодаловчи расмлар, турли мураккабликдаги сюжетли расмлар. 9. Ў қиш китоби, диктантлар тўплами, алифбе, географик харита, пластинкалар тўплами. Логопед хужжатлари. Нутқи бузилган болалар боғчасининг логопеди қуйидаги хужжатларнн юритади: Нутқ картаси . Болалар боғчасига келгач, логопед болаларни атрофлича текширади. Текшириш натижалари индивидуал нутқ картасига қайд этиб борилади. Нутқ картасига бола нутқининг ривожланиш даражалари, унинг хотираси, диққати, ақлий ривожланиш хусусиятлари ёзиб қўйилади. Лексик хатолар, аграмматизм, сўз ва бўғинларни ўзлаштириш қобилияти, нутқнинг талаффуз томонидаги камчиликлар ёзиб борилади. Хар бир графада бола нутқидан камида 3-4 та мисол бўлиши керак. Нутқ картасининг охирида логопеднинг хулосаси ёзилади. Логопедик машғулотнинг режаси. Хар бир фронтал машғулот учун логопед батафсил режа-конспект ёзади, унда машғулот мавзуси, мақсади ва унинг тахминий мазмуни ёзилади. Режа-конспектнинг охирида қайси бола билан якка тартибда ишлаш лозимлиги белгилаб қўйилади. Бунда қайси бола билан қандай иш (товушнинг қўйилиши, уни мустахкамлаш, автоматизация, дифференциация) олиб борилиши аниқ кўрсатилиши лозим; қилинган ишлар хисоби (материал ўзлаштирилдими, кимда қийинчиликлар бўлди ва хоказо) қисқача қайд қилинади. Болаларнинг индивидуал дафтарлари . Хар бир болага логопедик машғулотлар учун индивидуал дафтар тутилади. Дафтарнинг биринчи бетига бола нутқининг ривожланишидаги камчиликлар ёзиб қўйилади. қуйидаги асосий иш тартиби доимо қайд этиб борилади: артикуляцион аппаратни активлаштириш учун машқлар, товушлар постановкаси, тўғри товуш талаффузини мустахкамлаш, диққат ва хотирани ривожлантириш, фонетик малакани ривожлантириш, товушлар анализи ва синтез малакаларини ривожлантириш. Логопед бола луғат бойлигини кенгайтириш, нутқни грамматик жихатдан тўғри шакллантиришга оид материалларни ёзиб боради. Кечки машғулотларда тарбиячи бу дафтардан фойдаланади. Утилганларни қайтариш ва бола нутқининг ривожланишида ўзгаришларни кўриш учун дафтар якшанба кунлари ота-оналарга бериб юборилади. Логопед топшириқларни хафтасига 2-3 марта ёзиб қўяди. Тарбиячининг кечки логопедик машғулотлари учун дафтар Логопед хар куни тарбиячига болалар билан логопедик иш олиб бориши учун топшириқлар ёзади. Бериладиган топшириқларга қуйидагилар киради: айрим артикуляцион машқларни бажариш, логопед томонидан махсус танланган сўзлар, гаплар, қисқа хикоялар, шеърларни бола нутқига киритилган товушларни мустахкамлаш мақсадида қўллаш, бола диққати, хотираси ва фонематик малакасини ривожлантиришга доир топшириқларни бажариш; ўқиш малакаларини шакллантириш машқларини бажариш; қирқма харфлар билан ишлаш. Хамма топшириқ турлари болаларга таниш бўлиши, олиб бориш методикаси тарбиячига яхши тушунтирилган бўлиши керак. Тарбиячи олиб борган иши хақидаги қисқа маълумотни дафтарнинг хисобга олиш графасига белгилаб қўяди. Логопеднинг хисоботи. Логопед ўқув йилининг охирида қилган ишлари юзасидан хисобот ёзади. Хисоботда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: 1. Гурухларнинг комплектлаштириш вақти (болани гурухга келган вақти). 2. Логопедик машғулотларга жалб қилинган болалар сони. 3. Нутқ гурухларидан чиқарилган болалар сони ва улар нутқига қисқача тавсиф. 4. Болаларнинг қандай муассасаларга бориши хақида йўлланма (умумтаълим мактаби, логопункт, касалхона, болалар боғчаси). 5. Гурухларга қайта қолдирилган болалар сони (сабаби кўрсатилади). 6. Йил давомида турли сабаблар билан нутқ гурухлардан чиқиб кетган болалар сони. Хисоботда яна қандай логопедик тарғибот ишлари олиб борилганлиги, қандай нутқ нуқсонли болалар аниқланганлиги хам кўрсатилиши керак. Оғир нутқ камчилигига эга бўлган болалар мактабларида қуйидаги хужжатлар юритилади: Нутқ картаси мактабнинг хар бир ўқувчиси учун тўлдирилади. Нутқ картасига ўкув йили бошида ўтказилган текшириш натижалари, йил давомида ўқитувчи нутқий ривожланишидаги нуқсонларни бартараф этиш учун бола билан қандай ишлар олиб борилганлиги хақида қисқа маълумот ва логопедик машғулотларнинг натижалари белгилаб қўйилади. Чоракка мўлжалланган индивидуал иш режаси (бошланғич синфларда). Чорак давомида олиб бориладиган индивидуал иш режасида ўқитувчи ишлаши лозим бўлган болалар таркибини аниқлайди ва улар нутқидаги камчиликларга қисқача тавсиф беради, қандай нутқ нуқсони устида ишлаш кераклигини аниқлайди. Чоракда олиб бориладиган тахминий иш схемаси: 1.Ўқувчиларнинг фамилияси, машғулотга келган вақти. 2.Нутқ нуқсонларига қисқача тавсиф. 3.Тузатиш ишлари (тузатиш ишлари олиб борилаётган нуқсон кўрсатилади). 4.Тузатиш ишларининг муддати. 5.Машғулотнинг ташкилий шакиллари. 6.Натижалар. 7.Изохлар. Хар бир ўқувчи билан олиб бориладиган ишлар режаси. Логопед нутқ ривожланишидаги камчиликларни тўғрилаш бўйича бола билан олиб бориладиган тузатиш ишларининг хар бир даврини ва муддатини белгилаб боради. Чорак иш режасида логопед хар куни шуғулланиши лозим бўлган ўқувчининг фамилиясини кўрсатиши керак. Хамма машғулотлар мазкур синф ўқув режаси асосида тузилган қатъий жадвал бўйича ўтказилади. Якка тартибдаги машғулотлар жадвали директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан тузилади ва умумий жадвалга киритилади. Якка тартибдаги машғулотлар одатда дарсдан сўнг ўтказилади. Якка тартибдаги машғулотларни ўтказувчи ўқитувчи хар кунги машғулот учун режа тузади. Машғулотда фойдаланиши лозим бўлган ўқув ва дидактик материалларни тайёрлайди. Синф журналининг маълум бир сахифаси якка тартибдаги машғулотларни қайд қилиш учун ажратилади. Журналнилг биринчи сахифасига синфдаги ўқувчилар рўйхати ва ўтказиладиган машғулотларнинг санаси, муддати белгилаб қўйилади. Журналнинг иккинчи сахифасида «Дарсда нималар ўтилди» дейилган графага машғулот санаси ва унда ўтилган мавзулар қайд қилинади. Соғлиқни сақлаш системасида хизмат қиладиган логопед қуйидаги хужжатларни юргизади: Биринчи қабул қилинган бемор учун карта ёки журнал, бунга беморнинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, ким томонидан юборилганлиги, поликлиника ёки касалхонага мурожаат қилган вақти, диагнози, ўтказилган машғулотлар сони, ўқитиш методлари,. ўқитиш ишларининг натижалари чиқарилган вақти. Хар куни беморни қабул қилиш учун юргизилган журнал. Бемор билан ўтказиладиган хар бир машғулотнинг қисқача мазмунини ёзиш учун кундалик дафтар. Бемор уйига бориб келиш хақидаги маълумотларни белгиловчи журнал. Йиллик хисобот. Логопедлар ўз маърузалари билан илмий-назарий конференцияларда фаол иштирок этишлари лозим. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1.П.М. Пўлатова “Олигофренопедагогика” Тошкент 2005 йил. 2. В.С. Рахманова “Махсус педагогика” Тошкент 2004 йил. 3.Вы г отский. Л. С. «Проблема у отсталости» Москва 1956 йил. 4.Под ред. Дульнева. Г.М.»Коррекционная роль обучения в школе»М . 1971 й. 5. М. Аюпова “Логопедия” Тошкент, 2007 йил. 6. М. А. Павалёва “Справочник логопеда” Ростов-на-Дону, 2007 год. 7 . Алмазова.Е.С. Логопедическая работа по восстановлению голоса у детей. 8 .Правдина.О.В. Логопедия 1969 йил 9. www.ziyonet.uz