logo

Узбекистонда демократик, эркин фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти хамда педагогиканинг вазифалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

127.5 KB
Ўзбекистонда демократик, эркин фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти ҳамда педагогиканинг вазифалари. Миллий истиқлол ғояси педагогиканинг бош методологик асоси сифатида Режа: 1. Ўзбекистонда демократик, эркин фуқаролик жамиятини қуриш ва таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларининг уйғунлиги. 2. Таълим иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучидир. 3. “Ўзлаштириш таълими”дан “Бунёдкорлик таълими”га ўтишнинг зарурлиги. 4. Таълимда инсонпарварлаштириш ва демократлаштиришнинг моҳияти. Ҳамкорлик педагогикаси. 5. Ўқувчиларга миллий ғоя ва истиқлол мафкурасини сингдиришнинг педагогик шарт-шароитлари. Ўзбекистон мустақиллигининг қўлга киритилиши жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида улкан ўзгаришлар, туб ислоҳотлар ўтказишни тақозо қилмоқда. Маълумки, ўз ҳаёти, мақсадларини аниқ тасаввур қила оладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган миллат ғоя ва миллий мафкурасиз яшай олмайди, ўз йўлини топа олмайди. Истиқлол ғояси ва мустақиллик мафкураси кўп миллатли Ўзбекистон халқининг эзгу ғоя-озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги асрий орзу-интилишлари, ҳаётий идеалларини акс эттиради, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, ҳалқ фаровонлиги каби юксак ғояларнинг маъно-мазмунини теран англашга хизмат қилади. Мафкура халқни халқ, миллатни миллат этадиган, унинг шону шарафи, ор номуси, қадр-қиммати, ишонч-эътиқодини ифодалайдиган, жамиятимиз ўзига хос йўли, турмуш тарзи, туб манфаатларига таянган ҳолда муттасил ривожланиб, такомиллашиб борадиган ғоялар тизимидир. Миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳияти, мустақиллик мафкурасининг бош мақсади – халқни буюк келажак, юксак ва улуғвор мақсадлар сари етаклаш, бирлаштириш, Ватан бахт-саодати учун масъуллик ҳисси билан яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий мероси, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга муносиб юксак фазилатли, комил инсонни тарбиялаш, яратувчанлик ва шу муқаддас замин учун фидоийликни ҳаёт мезонига айлантиришдир. Президент Ислом Каримов саъй-ҳаракатлари билан олиб борилаётган ушбу эзгу ишда ўқув юртларида “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” фанининг киритилиши ўзига хос босқич бўлди. Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкураси–жамиятимиз барча аъзоларининг этник мансублиги, ижтимоий аҳволи, эътиқоди, жинси, ёши, тилидан қатъий назар уларнинг асосий мақсад-муддаоларини ифодалайдиган, уларни жипслаштирадиган, уларнинг ўтмиши ва келажагини бир-бири билан боғлайдиган, асрий орзу-истақларини амалга оширишга хизмат қиладиган ғоялар тизимидир. Миллий истиқлол мафкураси: - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларига асосланади; - Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади; - Адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч ва эътиқодини акс эттиради; - Юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади; - Жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этади; - Миллати, тили ва динидан қатъий назар мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида она Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради; - Жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги тамойилларига риоя қилган ҳолда маърифий йўл билан сингдирилади. Миллий мафкура фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала–жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч- қувват берадиган пойдевор бўлиб келган. У ҳар бир ватандошимизнинг оиласи, жамият, эл-юрт олдидаги бурч ва масъулиятини қай даражада адо этаётганини белгилайдиган маънавий мезондир . Бу – Ўзбекистонда истиқомат қиладиган ва ўз тақдирини шу муқаддас замин билан боғлаган ҳар бир кишининг “Ватаним менга нима берди” деб эмас, “Мен Ватаним равнақи учун нима қилаяпман” деган масъулият туйғуси билан яшаши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси плюрализм, фикр ва қарашлар эркинлиги тамойилларини тўлиқ таъминлайди. Асосий қонунимизнинг 12 – моддасида бу қоида қуйидагича ифодаланган: “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатлиши мумкин эмас”. Бу қоида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган партиялар, ҳаракат ва ижтимоий-сиёсий гуруҳлардан бирортасининг дастурий ғоялари ягона давлат мафкураси бўла олмаслигини англатади. Мафкура – инсон тарбиясини, шу асосда шаклланаётган ахлоқи, билими, қобилияти ва истеъдодини белгиланган мақсадлар билан боғлаш йўлидир. Ҳеч қачон таълим-тарбия ишлари муайян мафкурасиз бўлмаган, бўлиши ҳам мумкин эмас. Мафкуранинг илдизлари. Фалсафий Дунёвий Диний Бош \оя Миллий исти=лол мафкураси Асосий \оялар Ватан равна=ини таъминлаш ва юксалтириш Ижтимоий щамкорликни таъминлашОзод ва Обод Ватан, эркин ва фаровон щаёт барпо этишдир Юрт тинчлигини таъминлаш ва асраш Хал= фаровонлигини таъминлаш Комил инсонни тарбиялаш Миллатлараро тотувликни таъминлаш Динлараро ба\ рикенглик, (толерантлик) Диний, дунёвий тарбиянинг барча тизимлари заминида ҳам маълум мафкура ётади. Мафкурадан ҳоли бўлган тарбия ҳақида гапириш тарих тажрибасини тўла билмаслик ёки бирор мафкуранинг ўрнига бошқасини олиб киришга ҳаракат қилишдир. Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси жамият ривожланишидаги етакчи ғояларни ўзида мужассам этиб, халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, руҳиятига, қадриятларига асосланиб, келажакка бўлган ишонч туйғуларини тарбиялайди. Бу ғоялар билан қуролланган инсонлар ўз орзу интилишлари йўлида бирлашадилар. Шунинг учун ҳам, Президентимиз миллий истиқлол ғояси ва мафкураси – халқни ягона мақсад сари бирлаштирувчи байроқ, дея таъкидладилар. Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси миллатни жипслаштирувчи ғоялар тизими бўлиб, жамиятнинг ҳар томонлама, бекаму-кўст, барқарор ривожланишини назарий ва амалий жиҳатдан таъминлайди. Шу сабабли тараққиёт сари етакловчи улуғвор миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг асосий тушунча ва тамойилларини ўқитиш, ўргатиш, уларнинг кундалик хатти-ҳаракатларида намоён бўлишига эришиш – давр талабидир. Таълим давлат ижтимоий тараққиётининг устивор йўналиши экан бу тўғрида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонунда /оявий иммунитетни шакллантиришМуаяян \ ояга ишонтириш Щаракат дастури былими Уюштири ш Мафкуранинг асосий ма=садалари /оявий тарбиялаш Маънавий- рущий ра\ батлантириш Сафарбар этиш таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари кўрсатиб берилган. Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устивор деб эълон қилинади. 0 Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: - таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик ҳарактерда эканлиги; - таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; - умумий ўрта, шунингдек ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги; - ўрта маҳсус касб-ҳунар таълимининг йўналиши: академик лицейда ёки касб - ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; - таълим тизимининг дунёвий ҳарактерда эканлиги; - давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; - таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалашган ёндошув; - билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; - таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. Юқорида кўрсатилган таълим принциплари миллий мафкуранинг ҳаётимиздаги ўрнини белгилаш, унинг илмий-назарий асосларини яратиш, мафкуравий тарбия йўналишларини ишлаб чиқиш, шу асосда жамиятимизда ижтимоий фикрни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, миллий мафкура одамларимизнинг онгига эски замондан сақланиб келаётган мустақиллик ва қуллик асоратларини, турли зиддиятлар, баъзан очиқдан-очиқ душманлик кайфиятларини ҳам янчиб олға бораётганимизни ҳеч ким инкор эта олмайди. Бинобарин, йўлбошчимиз таъкидлаганидек, мана шу ўзимиз танлаган мустақил тараққиёт йўлида аниқ марраларни кўзлаб яшашимизда, пировард мақсадимиз бўлган озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш борасидаги интилишларимизда биз учун руҳий-маънавий куч-қувват манбаи, илмий асос бу миллий ғоя, миллий мафкура бўлиши шарт. Шу боис ҳам Президентимиз миллий ғоя, миллий мафкура масалаларига доимий эътибор қаратиб, ўз асарлари ва нутқларида бу масалага алоҳида урғу бериб келади. Юртбошимиз бу борадаги фикрларини баён этиб, “Авваламбор, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар қандай давомий ёҳуд жамият, албатта ўз миллий ғоясига суяниши ва таяниши керак” – лигини таъкидлади. Зеро ўз давлат тизими, уни бошқариш ва олиб борилаётган сиёсат аввало аниқ ва равшан ифодаланган мафкура асосига қурилмоғи лозим. Ўз миллий ғоясига таянмаган жамият инқирозга дучор бўлиши, ўз йўлини йўқотиб қўйиши муқаррар. - Иккинчидан – бугун биз тарихий ўзгаришлар даврида – яъни мустабид тоталитар бир тизимда эркин ва озод тизимга ўтиш шароитида яшамоқдамиз. Бу ўтиш даврида халқимиз ўзига хос, жуда катта ғов ва тўсиқларга дуч келиши, бу жараён катта кўрашлар орқали келиши барчамиз учун аён бўлмоғи даркор. Халқимиз ва жамиятимизни мана шу даврдаги янги уфқлар сари бошлаш, даъват қилишида мақсадларимиз аниқ бўлиши керак. Ҳақиқатда эса бундай мақсадларга аввало, чуқур ўйлаган ва пухта ишлаган мафкура асосидагина етишиш мумкин. - Учинчидан – энди вояга етаётган ёшларимизни нима билан қандай ғоя ва мафкура билан тарбиялашимиз керак? Улар қандай ғоя асосида, қандай ғоя негизида тарбия олиши, қандай эзгу мақсадларга интилиши керак? қандай мафкура ва тафаккур улар учун қурол бўлиб хизмат қилмоғи даркор. - Тўртинчидан – тарбиявий-ахлоқий масалаларда, маънавий ҳаётда керак бўлса, миллий манфаатларимизга мос келадиган сиёсатни изчил олиб боришимизда ўз йўлимизни йўқотмаслигимиз учун ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслигимиз керак бўлади. Шундай вазиятларда ёшларимизнинг баъзан сохта ғоялар орқасидан эргашиб кетаётгани биз учун катта хавфдир. Шу сабабли ҳам биз учун ўзимизга сувдек, ҳаводек зарур бўлган миллий ғоя, миллий мафкура керак. - Бешинчидан – миллий ғоянинг яна бир муҳим аҳамияти шундан иборатки, у миллатимизнинг, халқимизнинг ўзлигини англашига, ўзининг миллий қадриятларини, урф-одатларини йўқотмасдан, уларни тиклаб, авайлаб, эъзозлаб, янги ўсиб келаётган авлодга етказиб бериш учун хизмат қилиши керак. - Олтинчидан – миллий ғоя олдига қўйиладиган асосий талаблар ҳақида гапирмоқчи бўлсак, аввало, унинг икки суянган тоғи – таянчи ҳақида фикр юритиш керак. Биринчи навбатда – халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига, бир сўз билан айтганда, миллий қадриятларимизга, халқимизнинг дунёқараши ва тафаккурига асосланиб, шу билан бирга, замонавий, умумбашарий, умуминсоний ютуқлардан озиқланган, уларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, юрт тинчлиги йўлида хизмат қилмоғи керак. - Миллий мафкура ҳеч қандай шаклда давлат мафкураси мақомига кўтарилмаслиги, айланмаслиги керак. Жамиятимиздаги қарашлар ранг-баранглиги ғоялар хилма- хиллигини сақлаган ҳолда уларни бир-бири билан кўрашишга, баҳслашувига ҳар қандай партия, ҳаракат, ҳар қайси инсон, фуқаронинг ўз фикрини эркин ифода этиши ва уни ҳимоя қилишига зиён ёки тазйиқ кўрсатмаслиги лозим. Лекин, шу билан бирга, миллий ғоя давлатимиз, жамиятимиз, халқимизнинг юксалиши йўлида, буюк келажак барпо этишдек эзгу мақсадга эришиш ва жаҳон ҳамжамиятимизда ўзимизга муносиб обрў-эътибор топишимизда ягона байроқ, ягона бирлаштирувчи куч-қанот бўлиши керак. Бугунги кунда миллий ғоя ва миллий мафкура масаласи мамлакатимиз истиқболи, келажагини белгилашда жуда муҳим омиллардандир. Бу борада таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириб чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш, зиёлилар билан дин вакиллари ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиши, буюк аждодларимиз меросини ўрганишимиз тарғиб этиш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтириш, маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш катта аҳамият касб этади. Шунингдек “ FIDOKOR ” газетаси мухбирининг миллий истиқлол мафкураси қандай хусусиятларга эга бўлиши ва қандай талабларга жавоб бериши кераклиги ҳақидаги берган саволига: “Жамиятимиз, мамлакатимиз ўз олдига қўйган эзгу муддао ва вазифаларини аниқ-равшан белгилаб олмасдан туриб миллатимизнинг асрий анъана ва урф-одатларини, ўзлигимизнинг асосий хусусиятларини мужассам этадиган миллий мафкурани шакллантириш мумкин эмас.” Юксак маънавият, сиёсий маданият, миллатнинг ғоявий ва мафкуравий етуклиги – юрт тенчлигини сақлашнинг муҳим омилидир. Халқимиз учун муқаддас бир ғоя жамиятдаги турлича фикр ва қарашларга эга бўлган барча куч ва ҳаракатларни бирлаштиришга ва шу орқали миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мафкура жамият ва давлат манфаатларидан келиб чиқиб, фуқароларни иймон-эътиқодли, бурчга садоқатли, ватанга муҳаббатли, ўзаро меҳр-шавқатли, меҳнатга онгли ва сидқидилдан ёндошадиган ва бошқа ижобий ҳислатлар эгаси қилиб тарбиялашни асосий йўналишларини белгилаб беради. Истиқлол мафкураси халқнинг орзу умидларини, миллий қадриятларини, ота-боболаримиз одоб-аҳлоқий қарашларини ўзида ифода эта олсагина таъсирчан ва самарадор мафкура бўла олади. Унинг замирида асрлар оша ўз қадр-қимматини долзарблиги ва ҳаётийлигини йўқотмаган маънавий, аҳлоқий таълимотлар етмоғи лозим. Абу Наср Фаробий, Беруний, Абу Али Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Улуғбек, Навоий, Бобур сингари дунёга донғи кетган, эътироф этилган буюк ақл-идрок соҳибларининг ижтимоий-сиёсий, маданий- маърифий меросларини янги авлодни шакллантиришда ҳам бой маънавий хазинадир. Фикримиз исботи сифатида Абу Наср Фаробийнинг табиий, илмий, ижтимоий билимларини ўзида мужассамлаштирган асарларнинг бири “Фозил шаҳар одамлари қарашлари” асари устида қисқача тўхталсак: IX асрда ёзилган бу асар, фуқаролик бурчи, ота-оналарнинг ўз фарзанди олдидаги мажбуриятлари, раҳбарлик услуби, унда одиллик ва қатиятлилик масалалари шундай ифода этилганки, ундаги тарбиявий-аҳлоқий қарашлар бугунки кунда ҳам ўз қимматини ва долзарблигини йўқотмаган. Соҳибқирон Амир Темур “Темур тузуклари” – да кўрсатилган панду-насиҳатлар ва унинг давлатини бошқаришда адолат, инсоф, диёнат масалаларига устивор аҳамият берганлиги алоҳида қимматга эга. Темур ўз даврида ўғри ва ишёқмас дангасаларга, фитначи ва ёлғончиларга, манфаатпарастларга, порахўрларга, инсофсизларга қарши кескин кураш олиб борган. Бу жиҳатлар Республика истиқлол мафкураси таркибини бойитишда қўл келади. Шу ўринда буюк алломалар Имом Бухорий, Баҳовиддин Нақшбанд, Хўжа Аҳмад Яссавий, Имом Ат-Термизийларнинг инсонларга ҳалол, покиза яшашга, иймон ва диёнатли бўлишга, меҳр-оқибатли бўлишга ундовчи диний-аҳлоқий қарашларга ҳам аҳамият бериш мақсадга мувофиқдир. Инсон маънавиятини нурлантириб, камолот сари етаклайдиган бундай билимларни ўқувчи ва талабаларнинг ёши ва идрокида мослаб синфхоналарга, олий мактаб таҳсилхоналарига олиб киришни пайсалга солиб ўтирмай, ишга киришмоқ лозим. Тарбия – бу, аввало инсоншунослик. Болани билмай туриб унинг ақлий ривожини, фикрлаш, қизиқишларини, интилишлари, қобилияти, имконияти, майлларини билмай туриб тарбия қилиш мумкин эмас. Зеро, боланинг маънавий дунёсига кира билиш қобилияти ўқитувчининг ҳислатлари орасидаги биринчи ўринда турадиган энг ноёб ҳислатлардан биридир. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги ҳамкорлик, ўзаро муносабатлар бир-бирини тушуниш, самимийлик ишонч бўлмас экан, биз ўқувчини тўлақонли шахс сифатида шакллантира олмаймиз. Демак, ҳамкорлик педагогикаси ўз-ўзидан бўлмас экан. Бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчининг педагогик тайёргарлиги, ўзига хос муомала санъати бўлиши керак экан. Албатта, ҳамкорлик ўзаро ҳурматни, қўллаб-қувватлашни, руҳий озуқани, ижобий муносабатларни, ўзаро ишончни вужудга келтиради, мақсад ҳам шу. Бу эса ўз навбатида таълимни ўзлаштиришни таъминлайди. Ўзлаштириш англаш, ўқиш, мустақил фикрлашни, ижодкорликни, билишга нисбатан онгли муносабатни шаклантиради. Ўзбекистоннинг келажаги ёшлар қўлида экан педагогиканинг ҳозиргача сақланиб келаётган авторитарлик хусусиятидан воз кечиб, тараққиётимиз билан ҳамоҳанг бўлган замонавий педагогика талаблари асосида биз таълим тарбия ишларини ташкил этишимиз зарур. Ўзбекистонда педагогика фан тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган педагогика фанлари доктори, профессор Ж.ҳ.Йўлдошев бугунги кунда таълим жараёнига янгича ёндашиб ҳамкорлик педагогикасини жорий этиш ва унинг заминида ўзлаштириш педагогикасига эришиш ва пировард натижада бунёдкорлик педагогикасини йўлга қўйиш ҳақида илғор фикрларни илгари сурмоқда. Хўш ҳамкорлик педагогикаси нима, у нима учун керак? Ҳамкорлик педагогикасининг асосий мазмуни ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатларни инсонпарварлаштиришга қаратилади. Аниқроқ қилиб айтганда ўқувчига шахс сифатида, инсон сифатида муомала қилиш, уни тушуниш, қизиқишларини, интилишларини, мойиллигини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкил этиш тушунилади. “Болаликка буюк ҳурмат ва эҳтиром билан қараш лозим” – деган эди буюк мутафаккир Цвейг. Бу фикрда чуқур мазмун мужассамланган. Ҳамкорлик педагогикаси ўзлаштириш педагогикасини таъминлайди, ўзлаштириш педагогикаси эса ўқувчини ижодга чорлайди, у янги-янги нарсаларни ўйлайди, ўқитувчи билан бирга янгилик яратади. Бу эса бунёдкорлик яратувчилик педагогикасини вужудга келтиради. Бугунги кунда келажаги буюк бўлган Ўзбекистонимиз учун ана шундай бунёдкор, яратувчан, ижодкор ёшларни тарбиялаб вояга етказиш, таълим ходимларининг энг асосий бурчларидан биридир. Мустақил Ўзбекистонимизда таълим-тарбия самарадорлигини оширишда таълимни юқори поғонага олиб чиқишда давлатимиз томонидан қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Давлат таълим стандартлари” ва Соғлом авлод дастури каби хужжатлар муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз И. А. Каримов ташаббуси билан соғлом авлодни тарбиялашга, маънавий интеллектуал ривожланган юқори билим савияли, жисмонан бақувват, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришга қаратилагн кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда 2000 йил “Соғлом авлод йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан ҳукуматимизнинг маҳсус қарори асосида давлат дастури қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 февраль “Соғлом авлод” давлат дастури тўғрисидаги 46-сонли қарори). 1999 йилни “Аёллар йили”, 2000 йилни “Соғлом авлоди” йили, 2002 йилни эса “қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилишни замирида чексиз маъно бор. Соғлом авлод деган тушунча мустақиллигимизни дастлабки кунларидаёқ пайдо бўлган. Мамлакатимизда таъсис этилган биринчи орден ҳам “Соғлом авлод учун” деб номланади. Бу шунчаки гап эмас. Айтиш мумкинки бу тушунча янги йилга, асрларга даҳлдордир. Авлоднинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғломлиги халқимизнинг, миллатимизнинг келажак тақдирини белгилайди. Катта авлод кичикларга шундай сабоқ берсинки, токи улар катталардан битта бўлса ҳам камроқ хатога йўл қўйсин ва бўтта бўлса ҳам кўпроқ ютуққа эришсин. Бундай иш фақатгина соғлом авлоднинг қўлидан келади. Юртимизда ана шундай ишларга шарт-шароитлар, имкониятлар етарлидир. Бугунги кунда бизга соғлом руҳиятли фарзандлар керак. Шундагина уларнинг фанларни ўзлаштириши ҳам, меҳнат қилиши ҳам, касб-ҳунарни эгаллаши ҳам талаб даражасида бўлади. Руҳиятни соғломлиги эса шахсни ўраб турган муҳитга биринчи навбатда унинг энг яқинлари билан бўладиган бевосита муносабатларга, муаммоларга боғлиқдир. Ота-онасидан рози фарзанд доимо уларнинг раини қайтармасликка, меҳр-муҳаббатга лойиқ бўлишига ҳаракат қилади. Бугун ана шу фарзандларимиз камоли, яхши билим ва касб-ҳунар соҳиблари бўлиши учун барча шарт-шароитларни яратар эканмиз, улар биздан моддий таъминот билан бир қаторда маънавий озиқ олишга муҳтож эканлигини унутмаслигимиз, кундалик “битмас” ишларимиздан ортиб, фарзандларимизга бироз эътиборимизни қаратишимиз, кўнглидан кечаётган эзгу ҳиссиётларига бироз шерик бўлиб, маслакдош, дўст бўлишимиз лозим. Ота-она бўлиш жуда катта масъулият эканлиги хаттоки қонунларимизда ҳам зикр этилган. Ҳар қандай шароитда ҳам ота-боланинг бир-бирлари олдидаги масъулиятлари ҳусусида жуда ибратли ҳикматлар бор. Бугун бизни асосий вазифаларимиздан яна бири ёшларни ҳар хил зарарли одатлардан қайтаришимиз, уларда миллий ифтиҳор, ўзликни англаш ва миллий ғурурни шакллантиришга алоҳида аҳамият беришимиз керак. Бу ўринда ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш йўналиши бўйича қуйидагиларга эътиборимизни қаратишимиз лозим. 1. Ўқувчи ва ёшларда юксак маънавиятни шакллантириш, улар ўртасида диний экстремизм, ҳуқуқ бузарлик, жиноятчилик ва гиёҳвандликни олдини олишга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш. 2. Узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида ўз ичига мактабдан ташқари таълимни ҳам олган умумтаълим комплекслари тармоғини ривожлантиришни ишлаб чиқиш. 3. Ўқувчи ва ёшларни маънавий баркамол инсон қилиб тарбиялашга кўмаклашувчи болалар ташкилотларини тузиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш. 4. Жойларда халқ таълими ходимлари малакасини ошириш инстиути ҳамкорлигида мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларнинг табақалаштирилган маҳсус ўқувларини жорий этиш. 5. Таълим муасссасалари кутубхоналари фаолиятини такомиллаштириш, китобхонлар конференциялари, бахс мунозаралар, ижод аҳли билан ўтказиладиган учрашувлар самарадорлигини ҳамда таъсирчанлигини ошириш. 6. Санъат ва маданият арбоблари, ҳунарманд усталар, меморлар Ўзбек киноси ва театри намоёндаларининг ҳаёти ва фаолияти билан яқинлан таништириш мақсадида ўқувчи ва ёшлар орасида «Зукколар», «Билимдонлар» беллашувини ўтказиш «Санъат севарлар», «Мерос», «Ижодкорлар» каби клубларни ташкил этиш, мўзейлар, тарихий қадамжолар ва меморий обидаларга саёхат уюштириш, тақвимда белгиланган байрам кунларини нишонлаш, уларнинг моҳиятини тушунтириш, ушбу саналарга бағишланган мажмуасини ишлаб чиқиш. 7. Ўқувчиларнинг мамлакатмиздаги тарихий ва маданий ёдгорликлар мўзейларига бепул кириш масаласини кўриб чиқиш. 8. 2001-2002 ўқув йилида «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси» фанларини асосан тарих, ҳуқуқ, адабиёт ўқитувчилари томонидан ўқитилишини ташкил этиш. 9. «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси» ўқув фанлари бўйича олий ўқув юртларида қўш мутахассислик сифатида махсус фан ўқитувчиларини тайёрлашни амалга ошириш. 10. Мазкур ўқув фанлари бўйича ўқувчилар тушуниши қийин бўлган атама сўзлар учун изоҳли луғат тузиш. 11. Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда «Одобнома» ўқув фани мазмунини Ўзбек тилидаги мактабларда ўқитиладиган «Одобнома» ўқув фани мазмунига мослаштириш. 12. Таълим муассасаларида синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг аҳволини, жумладан, мактаблардаги тўгараклар ва мактабдан ташқари муассасаларнинг фаолиятини, уларнинг самарадорлигини ўрганиб чиқиш ва чуқур таҳлил қилиш, илмий асосланган ҳолда «ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари вақтларини ташкил этиш истиқбол дастури»ни ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш. 13. Ўқувчи ёшларни миллий истиқлол руҳида тарбиялашда синфдан ва мактабдан ташқари бўш вақтларида уларни таълимий ва тарбиявий ишларга жалб этишда алоҳида эътибор бериш, шу мақсадда миллий истиқлол ғоясидан келиб чиққан ҳолда «синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепцияси», «Мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари», «Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла мактаб ҳамкорлиги концепцияси» ни амалиётда жорий этиш технологиясини ишлаб чиқиш, улар асосида ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсиялар яратиш. 14.Таълим муассасалари кутубхоналари фаолиятини такомиллаштириш, китобхонлар канференциялари, бахс мунозаралар, ижод аҳли билан ўтказиладиган учрашувлар самарадорлиги ҳам таъсирчанлигини ошириш. 14.Маҳаллий шароит ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда болаларнинг қизиқишларига қараб замонавий ва дунёвий билимларни берувчи тўгараклар тармоқларини кенгайтириш. Демак, таълим тизимига миллий замонавий педагогиканинг; бош методологик асоси бўлган миллий истиқлол ғоясини чуқурроқ олиб киришимиз ва ўқувчи ёшлар онгига узлуксиз равишда сингдириб боришимиз муҳим аҳамиятга эга экан. АДАБИЁТЛАР: 1. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари. Т.1997 2. Каримов И.А. «Баркамол авлод орзуси». 3. «Истиқлол сабоқлари» М.Кенжабек ўғли. Таълим ва тафаккур журнали. 2001 й 2-сон 4. Шахс ва эркин фикр тарбияси. Х.Содиқов. Таълим ва тафаккур журнали 2001ҳ2 5. «Ҳар бир инсон бир ватан», «Мактаб муқаддас даргоҳ». Т.Содиқова «Таълим ва тафаккур» журнали 2001-2 6. «Ҳаёт имтиҳонига тайёрлайлик» Р.Умматов. «Таълим ва тафаккур» журнали 2001-2 7. Бола қачон мустақил фикрлайди. М.Абдураҳимов. «Таълим ва тафаккур» журнали 2001 2 8. Педагогика. Р.Мавлонова, О. Тўраева, К.Ҳолиқбердиев Т. 2001 9. Халқ таълими журнали 2002 й 10. Педагогика курси. Турсунов, Нишоналиев. Т. 1997 11. Миллий истиқлол ғояси ўқувчилар қалбига сингдиришда халқ педагогикасининг ўрни. С.Т.Турғунов, Б.Абдурахманова Мураббий газетаси 2001 йил 1-15 ноябр. 12. www.ziyonet.uz