logo

Ўқув материалини ўйлаб чиқарилган тушунчалар, умумий схема асосида тақсимлама, уни ҳар доим ҳар томонлама кўриб чиқ!

Yuklangan vaqt:

22.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

156 KB
Ўқув материалини ўйлаб чиқар ил ган тушунчалар, умумий схема асос ида тақсимлама, уни ҳар доим ҳ ар томонлама кўриб чиқ! Режа: 1. У мумий ҳ аракат лар воситасидан фойдаланмай кейинги ҳолатларни келтириб чиқар, уларни предмет табиати асосида ривожлантир ! 2. Таълим мазмуни ҳ озирги замон фани даражасига мос бўлиши керак ! 3. Ташқи шароит, вақт , жой, ҳ олатга м ос ҳолатда ўқитиш қоидалари 4. Ўқитувчига тегишли бўлган ўқитиш қ оидалари Буни тушунтиришга ҳ аракат қиламиз . Г ап асосан математик предметлар, хусусан арифметика тўғрисида боряпти. Табиатшуносликни умумий тушунчалар ва белгилар асосида ўрганиш мумкин, бош и да ягона тушунча асосида кўп лабтушунчалар шакллантирилади. Шу усул д а Линей системаси ва ундаги ўқитиш системаси пайдо бўлган . Арифметикада сонларни аниқ бир амаллар асосида(қўшиш, айириш ва ҳ.к.) қисмлар га ажратиш мумкин. Бу ва бошқа ҳолларда битта фикр, битта амал, битта усул ушлаб олиниб, уни бошқа ҳолларга тадбиқ қилинади. Бу эски а б стракт ўқитиш. Б у фикрни бошланғич синф мисолида кўргазмали қилиб тушунтирам из . Буюмларни катта кичиклигига, ранги, шаклига қараб ажратиш мумкин ёки битта предметни ўзини турли белгилар га ажрат са бўлади . Биринчи ҳолда битта тушунча битта предметни ифодалайди, и ккинчида предмет тушунчани ифодалайди . Иккинчи си бизнинг мақсадимизга мувофиқ, чунки биз элементар таълим ҳ ақида гапиряпмиз. Ўсимликнинг барча белгиларини аниқлагандан кейин , уни бошқаларга солиштириш керак. Ҳ ар бир сонни ўзи билан т у р ли амал ларни бажариш, бошқалар и билан солиштириш мумкин . Шундай қилиб предмет ҳ ар томонлама ўр г а н илади. Кейинроқ предметни айрим қисмлари ҳар томонлама кўриб чиқил иб, ўхшаш белгилар биттага ва тушунчага келтирилади, яъни системалаштириш юз беради . Оддий ўқитишда предметни ҳ ар томонлама кўри б, ўрганиш керак бўлади . А йрим жойларда органик ўқитиш тўғрисида гап бор моқда ва органик ўқитиш талаб қилинмоқда . Агар адашмасам айнан юқорида кўриб чиққанларимизни шундай аташяпти. Шу ма ънода, предмет усул дан иборат ёки предмет ун и ўранишни қандай бўлишини белгилайди дейиш мумкин . Объектив усул системалаштиришни эркин бажаради, субъектив усул материални шундай жойлаштир ади ки, у айнан боланинг онгига мос бўлади. Шунинг учун ҳ ар би р поғона олдингига 1 ва кейингига боғлиқ дир . Демак, у ерда ўқитувчи олдида бормайди, ўқувчи ўқитувчига эргашади, олдинга етакловчи ҳ аракат эса предметнинг ўзида дир . М асалан, арифметика ни ўқитишда бир поғон а ни бошқаси орқали ривожланиш и рақамлар табиатига кўра амалга ошади, шунинг учун ҳ ар томонлама кўр иб чиқишда тўрт амал ишлатилади , сонлар унга мосланмайди. Бу фикрлар аниқроқ кўриб чиқишни талаб қилади. У мумий ҳ аракат лар воситасидан фойдаланмай кейинги ҳолатларни келтириб чиқар, уларни предмет табиати асосида ривожлантир ! Бу тағин математика ўқитилишига тегишли. Умумий амаллар қуйидаги аксиомалардан иборат: тенг билан тенг тенглик ҳосил қилади, тенгдан тенглик келиб чиқади ... ва ҳ.к. Тенгдан тенгни чиқарсак тенгни беради, хуллас тенг қийматларга бир хил амал қўлла ш бир хил натижа га олиб келади . Бу амаллардан мустасно бўлишни иложи йўқ , аммо янги қонунларни фақат шу қонун воситасида изласак ишонарли натижага эришиш мумкин, аммо янги тушунчалар билан янги қоидалар боғланганлиги ҳ ақида тас а ввур ололмаймиз, бу эса энг му ҳ им нарса. Масалан , пропорцияда че тки ҳад ларнинг кўпайтмаси , ўрта ҳад лар кўпайтмасига тенглиги маълум. Бу қоида ни тенг даража ли умумий кўпайтириш амали орқали келтириб чиқариш мумкин, аммо бундан кўрсатиб ўтилган ҳолат билан икки геометрик нисбатнинг тенглиги ҳ ақидаги боғлиқлик ҳақида етарли тасаввур келиб чиқмайди . Илмий ишлар ўқувчилар га таълим бериш мақсадида эмас, билимни систематик ифодалаш мақсадида олиб борилади . Шунинг учун улар умумий амалларни қўллашни яхши кўрадилар. Шу сабабдан олимлар яхши ўқитувчи бўла олмайдилар. 2 Таълим мазмуни ҳ озирги замон фани даражасига мос бўлиши керак ! Ўқитувчи ўқувчига энг етук билимларни бер иши керак, аммо бу принцип тушунтиришни талаб қилади, чунки айрим холларда акси бўлган. Бу ўқув предметлар и ни тарихий баён қилишни талаб қил ади ганларга қарши прицип дир . Масалан, Каппа ботаникани асрларга , тарихий даврларга бўлиб ўргатишни талаб этган ; астраномияни Птоломей системасидан Коперник г ача тарихий баён қилиш керак деган . Б у ндай фикрни биз ҳ ато деб биламиз , унинг талаби бўйича ўқувчи услубий кўрсатмалар асосида, ўз кучи билан замон авий фан ютуқлари ни эгаллаган бўлиши керак. Кўрсатмалар ичида ўтмиш, ўтмишдаги ҳ ато фикр, изланишлар б ў лмасли ги керак. Б изнинг услубий при н ципга кўра , ўқувчи ҳ озирги замон физик аси, табиатшунослик , математика, география, астрономия, психология, фалсафа фанлари билан таништир ил ади. Кейинчалик зарурат бўлса, ўқувчини фан тарихини ўрганишга олиб кириш керак ёки унинг ўзи фан тарихини ўргана бошлайди . Фан тарихи ни билиш жуда қизиқ арли ва фойдали дир , аммо билимларни амалий қўллаш учун ҳар доим ҳам зарур деб бўлмайди . Ташқи шароит, вақт , жой, ҳ олатга м ос ҳолатда ўқитиш қоидалари Ўз-ўзидан мактаб ташкил қилинар экан у мактаб умуман олганда болалар учун бўлмайди, балки маълум бир ота-оналарнинг болалари учун бўлади. Ҳ ар бир мактаб қандай одамларнинг боласи ўқиши, улар қандай қобилиятга эга лигига қараб, ер шарининг аниқ бир жойида, аниқ бир в ақтда, хуллас аниқ бир ташқи шароитда ташкил бўлади. Бу шароит лар ни ҳ исобга олиш керак. Қ андай қилиб? Қанчалик? Қай тарзда? Ташқи шароитлар турли-туман б ўлгани учун, ҳ амма ҳ олда саволларга жавоб бир хил бўлолмайди , жавобларни қоидага тушуриб бўлмайди . Шунинг учун биз фақат 3 муҳокама қилиниши керак бўлган энг асосий муаммоларга тўхтамоқчимиз. Амалий бажаришга келсак , уни ишга бевосита алоқадор одамлар бажарадилар. Улар ташқи шароитни хисобга ол иб, ҳ ар бир ҳ олатда ҳ ар хил йўл тутадилар. Мактаб ра ҳ бари ёки ўқитувчи мустақил фикрга эга бўлиши мумкин. Ҳаёт муносабатлар и назарияси китоби айрим ҳ олда кўп нарсага эришади, аммо ҳаммасига эмас. Гёте айтганидек: “Энг яхшиси биз ҳ аракат қилаётган ру ҳ дир”. Мавжуд ҳ олат лар ни ҳ исобга олиш зарурияти хақида қуйидагини айтмоқчимиз: Ў қувчилар га фанларни кетма кет ўт, бир вақтда эмас. Бу пр и нцип ўқиш даврида фанларни тақсимлашни ўргатади. Ҳ ар бир янги предметни ўзлаштириш озми кўпми қийин бўлганлиги учун , бошидан шу предметга эътиборн и жалб қилишни , биринчи қийинчиликни бошидан тезроқ енгишни тавсия қиламиз. Турли асосий фанлар билан бир вақтда шуғулланиш болани чарчатади. Ақл бадандек нарса , кўп миқдордаги кучли овқат баданга зарар. Ақлли одам бир вақтда бир неча фанни ўрганишни бошламайди. Ёшлар ҳам шундай , шунинг учун бир вақтда бир неч т а чет тилини ўрганиш нотўғри. Б олани кучли эътибори кўпроқ битта предметга қаратилган бўлиши керак. Б ир предметни қийинчиликлари енгилганида , иккинчи предмет киритилади. Биринчи си эса , иккинчи даражали сифатида давом этаверади. Бошланғич синфларда бу талаблар унчалик а ҳ амиятга эга эмас, аммо бу ерда ҳам уни ҳ исобга олиш керак. А гар ўқитувчи бир ўзи ишласа , бу қоидани бажариш осон бўлади . Ҳ ар бир фанни алоҳида ўқитувчи ўқитса, буни бажариш қийин, аммо бажариш керак. 4 1. Ў қувчининг келажагини ҳ исобга ол ! Ҳ ар бир кишига умуминсоний таълим бериш керак. Б у вазифа т аълим ва тарбия даги умуминсоний таълим асосларини ўргатувчи бошланғич мактабга юкланган . Б у вазифани му ҳи млигини ҳ еч унутмаслигимиз керак. Мактабни тамомлаши билан ҳаёт шароитлари одамга кўплаб талаб лар қўяди, шунда олинган таълим, кунлик э ҳ тиёжни қонди риш билан боғлиқ қисмини осон тўлдиради. Шунга қарамай болани келажак ҳаётда тутадиган ўрнини ҳ исобга олиш керак. А гар бошланғич синфдаги болалар кейинчалик олий ўқув юртларида ўқимоқчи бўлса , уларга чуқурроқ билим бериш керак, бошланғич таълим билан чегаралан адиган б олалардан фарқ ли ўқитиш керак . Уларга соддароқ , амалий йўналишдаги таълим бериш лозим . Амалий йўналиш деганда мен келажак ҳаёт эхтиёжигагина мосланиш ни эмас, балки ақлни пешлаш, яхшиликка ундаш , иродани муста ҳ камлашни , олийжаноб ма ъ но даги амалий йўналиш ни айтмоқчиман . Агар мактаб фақат келажак э ҳ тиёжни қондиришга та й ёрласа , бу амалиёт эмас , балки ишбилармонлик дейилади . А ммо б унда й ўқитиш ҳ еч кимни ҳ урматини қозонмайди, шу билан бирга яхши тажрибали ишбилармон доим ҳ урматли бўлади. Мактаб учун эмас , ҳаёт учун ўқитишни унутмаслик керак . А ммо амалий таълим юзаки таъли м дегани эмас. 2. Мадани ятга уйғун ҳолда ўқит ! Мен бу ерда бир сўз билан, мавжуд ташқи шароитга, му ҳ итга мос тарбия ташкил қилиш заруриятига эътибор беришни айтмоқчиман. Биз таълим тарбиянинг маданият га уйғунлик принципини ўр н атамиз ва таб и ий уйғунлик билан ёнма-ён қўямиз. Биринчи при н цип иккинчи при н ципга бўйсунади. Табиий уйғунлик ҳ ар бир тарбиячи учун олий умумий талаб. Аммо бу при н цип тарбияга 5 киритилган , эътиборга лойиқ ҳамма нарсани қамраб ололмайди. Бу при н цип ўқитувчи ва тарбиячи нинг ютуқ ва камчиликларини ба ҳ олаш нинг умумий нормасини белгила йди . Мадани ятга уйғунлик принципи аниқроқ баҳолайди , яъни тарбияда боланинг т у ғилган ва яшаётган жойи, вақти, кенг мазмундаги маданиятни ўргатиш керак. И лгари бунга эътибор кам эди. Шунинг учун мен асосий ҳ олатларни кўрсатиб ўтаман. Мадани ятга уйғунлик ва табиий уйғунлик принциплари ўртасида тўқнашув келиб чиқиши мумкин. Биз биринчиси иккинчисига бўйсунади деган эдик. Табиатга қарши чиқиш мумкин эмас. Қалбаки таълим, қалбаки маданиятга қарши бўлиб ўқувчиларни табиийликка қайтариш бизнинг бурчимиз. Қалбаки маданиятга қарши курашишда табиатдан ёрдам олиш керак, аммо бу дарров ва осон эмас. Бу борад а биз исло ҳа т приципини тан оламиз. Одамни қул қилиш табиийлик эмас. Шунинг учун бу шармандагарчиликни йўқотиш керак. А қлли одам ҳ озир ва ҳамма жойда қулларни озод деб эълон қилган билан иш битмаслигини билади. Модага биноан кийиниш, бу ўқимишли одамлар хос деб ҳисоблаб, фойдалими, зарарлими, ярашадими , ярашмайдими барибир кийинилмоқда . Бу ҳам айрим шахслар учун тана ва ақл қуллиги дир . Улар б у модадан дарҳол воз кечи б, ўзига хос кийимлар кийсалар ўзларига фойда бўл майдими?. Бу са в ол баъзи ўйлаб кўришларни талаб қилади, яъни осонгина модадан кечган одам ўзининг атрофидаги кишиларни нг гап сўзига қол иши мумкин, жиддий зарар кўриши мумкин. Кўпчиликни айтишлари бўйича, умумий таълимга эга бўлиш учун лотин ва грек тилларини билиши керак эмиш, аммо бунга ҳ еч қандай далил исбот келтирил майди , чунки буни нг иложи йўқ. Бизнинг маданиятимиз шу тилларни ёшларга ўргатмай қўйсак ютадими? Буни ҳам ўйлаб қўйиш керак. Ҳ амма тан оладиган , олийжаноб , юқори табақа оила 6 қизлари нинг ақлий ривожланишига фран ц уз тили ни билиш унча фойда келтирмайди, аммо бу барча қизлар ўқийдиган ўқув юртларидан француз тилини оли б та ш лаш керак дегани эмаску. Бу мисоллар билан биз ҳ ар бир таълим ва тарбияда ўз давримиздаги урф-одатларимизни , миллий маданиятимизни ҳ исобга олиш керак лигини тушунтирмоқчимиз . Б у қай даражада бўлиши кераклигини аниқ айтиб бўлмайди. Аммо таби атга уйғунлик при н цип и билан мадани ятга уйғунлик принципини қарама-қарши тасдиқни келтириб чиқаради . Табиатга қарши бўл ган нарса , қанчалик маданий бўлмасин , у ярамайди. Маданийлик табиийликка қанчалик ҳ амо- ҳ анг бўлса , шунчалик ҳаёт яхши бўлади. Бундан чиқадиган шиор : Вақт маданияти талаб қиладиган ёки у ҳукмрон бўлган, аммо табиийликни инкор қилувчи ҳеч нарсада иштирок этма, табиатга қарши чиқма, табиийлик ва маданийликни мосла штиришга интил. Таби атга уйғунликни ёки мада ниятга уйғунликни қай даражада ҳаётга тадбиқ этиш , мослаш ўзингга ҳавола . Ким замон талабини билса, унга э ргашишни ҳам билади , аммо назарий талаблар ни дарров амалга ошири б бўлма йди . Тў ғри, амалиёт ва назария ўртасида келишмовчилик бўлмаслиги керак , чунки тўғри бўлган нарсани ҳаётга тадбиқ этиш мумкин. Назария амалга ошмайдиган бўлса , демак у нотўғри. Барча назарий талаблар ҳаётга э ҳ тиёткорлик билан амалга оширилиши керак. Б из ҳаётни бўш жойдан бошламаймиз, балки ўтган а жд одларимизнинг ҳаётларини давом эттирамиз. Демак , бизнинг ҳаётимиз а жд отлардан қолган ан ъ аналарга кўра давом этади, яъни у тарих билан белгиланади. Агар биз бор нарса билан , бўлиши керак бўлган нарса ўртасида ги қарама - қаршиликни аниқласак , биз замондошларимизни яхшиликка кўнд и риб ёмонликдан кечишга кўндира олами з. Яхшиликни ёмондан ажратиш учун , уни тушуниш учун ривожланган ақл керак , 7 қолаверса бир нарса турли шароитда турлича бўлиши мумкин. Масалан кўнгли пок, халол одамларга очиқ мурожаат қили ш мумкин. У лардан бир умр яхшиликка интилишларини талаб қилиш мумкин. Виждонан тан олиш керакки, ҳ амма вақт ҳақиқатни, яхшиликни амалга ошириш мумкин бўлавермайди. Аммо ҳ ақиқатни излаш , топишга ҳ еч қандай тўсиқ бўлиши мумкин эмас. Ҳ ақиқат инсониятни муқаддас ва умр хазинаси , унга интил масдан ҳ еч ким яхши фазилатга эга бўлмайди – у субъектив хусусият дир. Б иринчи муқаддас одам (Одам Ато) ҳам уни ўзлаштиришга ҳ аракат қилиб , уни фойда зиёнини ўйламади , оқибати ёмон бўлишидан қўрқмади. Ҳақиқатни қўллаш, у ни оммалаштиришдан фойда назарда тутилмайди. Хақиқатга интилган одам ҳамма нарсани эскича қолдириб, данга са экан ли ги ни оқлаш учун, уни суистеъмол қил майди. Биз дунё ни яхши томонга ўзгаришини истаймиз. Шунинг учун яшаймиз. Мадани й ҳ олатини тезда ўзгартириб бўлмаслиги , олийжаноб одам мувоффақиятсизликка учраганда озгина далда бўлади. Бундай одам ишонадики , одамзод ҳ еч қачон баркамолликка етишмайди. Чунки , маданият га уйғунлик приципини табиатга уйғунлик приципига яқинлашиши мумкин. Аммо тўла кесишмайди. Бошқача қилиб айтганда , ҳ ақиқат идеалдан доим узоқда бўлади, яъни эришган чўққидан баландроғи доим топилади. Шунга асосан инсониятни камолотга интилиши бўқиёс , чексиздир. М ақсад , ҳ аракат жараёнида ўзгаради. Б у мадани й ҳ олатга мос равишда шаклан ўзгар иб бор ади. Аниқ даврнинг таълим идеали , шу давр учун таълим мақсадидан иборат. Маданият га уйғунлик приципи таълим ва тарбияни ушбу иделга эргашиш и ни талаб қилади . Ш у билан , вақтга боғлиқ бўлган ўзгаришларни ҳ исобга олиш кераклигини эслатиб ўт ган бўлимни тугатамиз . Педагогика фанини манба а си бўлиб одам табиати ҳ ақидаги бил и м ва тажриба туради. Бил и м тажрибага таянгани учун , тарбия 8 со ҳ асида ги тажриба хақиқий бил и м манба асидир . Берилган шароитда турли ҳаётий ҳ олатда одам табиатини кузатишдан бил и м келиб чиқади. Демак педагогика эмпирик р а ционал ф андир. Ҳ ар бир одам мав ҳ ум эмас. У аниқ индивидул ва аниқ вақтда , аниқ жойда яшайди. Унинг тарбияси умуминсоний табиатдангина эмас , балки вақт , жой , аниқ ўша одамнинг табиати ва у яшаган жой , вақтдаги ҳукмрон ф ик рларга боғлиқ. Шунинг учун ҳ ар бир одамнинг тарбияси инсоният табиати , вақт ва жой талабига бўйсунуши керак . Ш унинг учун , педагогика фанига ни ҳо ясига етган , тугалланган фанга қарагандай қараб бўлмайди. Унинг жуда ихчам умумий қисми ўзгармас бўлиши мумкин. Одам табиати батамом ўзгарганидан кейин , аксарият қолган қисми доим ўзгарувчан вақтга боғлиқ бўлади. Шу ўзгармас фан деган номдан бошқа фанлар қатори педагогика фани ҳам воз кечиши керак (диний таълим тарафдорлари аксини таъкидла йдилар ) . Д унёда умуман ўзгармас нарса йўқ . А ммо бошқа фанлар каби, педагогика мустақил фан бўлишни истайди. Б у ўринни эгаллаш учун ҳ али кўп харакат қилиш керак, чунки диндорлар педагогика ни мустақил фан бўлишига қарши . И лгари бошқа фанларга бўлган муносабат , хозир энди педагогикага нисбатан бўлмоқда . Шуб ҳ а йўқки , бошқа фанларга ўхшаб педагогика ҳ ам муста қил ликка эришади (амалда бўлмаса ҳам назарияда) . Д индорлар билан ба ҳ слар тугаталмасликдан туриб педагогика бунга эришишга ишонамиз. Педагогика мустақил фан сифатида теология(диний таълим)дан ажраб чиқмоқчи бўлганлиги учун , теология уни нонкўрликда , инқилобий фикр юритишда айблаши ҳам тушунарли. Айрим ҳ олатлар педагогикани мустақилликка эришишини секинлаштириши мумкин, аммо бутунлай халақит қилмайди. Бошқа фанларни тарихи унга намуна бўла олади. Бир неча аср олдин теология фанлар подшоси ҳ исобланган унверситетларда теология 9 факул ь тети биринчи ўринда бўлган. У ҳ амма фанларни устидан хукмронлик қилган. Шифокор беморларни дин масла ҳ ати билан даволаши керак энди , бунинг учун беморларнинг танасидан иблисни ҳ айдаши керак ҳисобланарди . Ҳуқуқшунос диний ривоятлардан қўлланма олиб , қонун қоидалар чиқарар эди. Файласуфлар ўз мушо ҳа даларида дин қонунларидан фойдаланар эди. Айрим фанлар ривожланган сари улар ва дин ўртасида шиддатли қарама- қаршилик бошланди. Бу ҳ ол бугунгача давом этмоқда. А мма оли м лар муқаддас динга қарши чиқяпти ва ғалаба қозонияпти. Шифокор объектив дунёни ва одам табиатини ўрганиш асосида дав о топмоқда. Хуқуқшунос одам табиати ва и ж тимоий муносабатлар табиатидан чиқариб , қон у н қабул қилади. Энди у дин пешволаридан никоҳ хақида дин фикрини билмай ди . У одам манфаатини кўзлаб нико ҳ қонун қоидаларини ишла б чиқади. Ф айласуф ўз муло ҳ азасини эркин ту шунтирмоқда . Фақат педагогика теологияни қули бўлиб қоляпти . А ммо у ҳам Кантдан бошлаб теологияга ҳ измат қилиш ўрнига , қўлига машъал олиб йўлни ёритмоқчи бўлди. Бун инг исбот и сифатида, Герба р т , Бенека ва бошқа файласуфларни педагогик системалари ва оммавий фаолият билан шуғулланадиган ўқитувчиларнинг педагогик фикрлари ни кўрматиш мумкин. Б у икки куч ўртасидаги қизғин кураш авж олмоқда. Унинг асосида биз кўрсатган сабаб , у айрим шахс ларга тегиши ва ба ҳ с юқорида кўрсатилган муносабатларга қаратилади. Тарих, маданият билан юзакигина таъниш бўлган одам бу кураш нима б ил ан тугашини би л ади. Одамни билмай туриб , ижтимоий муносабатларни худди севгисиздай олдимизда турган буюк масала лар ни қониқарли ҳал қилиб бўлмайди. Бир куни о дам табиати қон у нлар қандай бўлса, ўшандай муста ҳ кам асосларга таянган холда танчлик ўрнатилади. 10 Ўқитувчига тегишли бўлган ўқитиш қ оидалари Б у ерда гап ўқитувчининг умум ий ҳаёти ва интилишлари хақида , ёки ў қитувчининг умумий фазилатлари : ҳалоллиги, ахлоқли лиги ва бошқалар хақида эмас , балки унинг ўқитишни самарали , умумтаълим қ иладиган фазилатлар и ҳ ақида бормоқда . Чунки бу фазилат лар ўқитувчи шахси га боғлиқдир . Ўқитишни қизиқарли қилишга ҳ аракат қил ! Бизнинг диққат эътиборимизни жалб этган н арсани биз қизиқарли деймиз. Бу табиий холда бизнинг ҳаётий кучимизни оширади. Маълум ки , биз қизиққан нарсамиз билан ж он-жон деб шуғулланамиз чунки у одамга мароқ бағишлай ди, шунинг учун биз оламон ни диққатида бўлишни истасак , биз уни қизиқтириш йўлини излашимиз керак. Қ изиқишни оддий , содда , кун да лик нарса билан қозониш мумкин эмас , уни ҳар ким ҳам ҳосил қилавермайди . Энг олий , соф, эркин, қизиқиш ўқимишли одам га ҳос бўлади ва у ўз навбатида таълим беришга қодир бўлади . Ў қитувчи учун қизиқиш жуда катта а ҳ амиятга эга , чунки қизиққан ўқувчи фанни осон ўзлаштиради. Ўқишни қизиқарли қилиш учун нима қилмоқ керак. Ж авоб: 1 ) турли усул қ ў ллаш керак, 2) ўқитувчи фаол бўлиши керак , 3) ўқитувчи шахс бўлиши керак. Шунинг учун “Ҳаёт маззаси турлиликда” деган мақол ишлатилади. Ё шлар ҳамма нарсада, жумладан фанда ҳ ар хил хосса, фазилат, шакл, ҳ ол атни кўришни истайдилар. Оддий , қу ри қ, ўлик нарсани ҳаё т учун мо ҳ ияти , ёшлар учун керак бўлиши тушуниб бўлмайдиган нарса . Шунинг учун ўқитувчи турли шаклда , бошқа ч а баён этишда изланиши керак. Б итта ҳ арфни ёзишни ўрганиш учун , бола уни минг маротаба ёзиши керак. Ў йланг қандай зерикарли иш бу. Бунинг учун ўқитувчидан нима талаб қилинади. Шунинг учун ў йланг, изланг, йўлини топинг ! 11  Аммо турлилик бу ҳаммаси эмас, энг му ҳ ими ҳам эмас. Ўқитувчининг фаоллиги, ҳ аракатчанлиги , унинг болаларга нисбатан ме ҳ рли бўлиши, фанига ҳ урмати , боланинг кичкина ютуғидан қувон иши ҳаммасидан му ҳи мроқ. Ў қитувчида баён этишдан кўра жонлантириш му ҳи мроқ бўлиши керак, ўқитувчи фаол бўлмаса, қандай қилиб ўқувчиларни жонлантиради. Шунинг учун иложи борича бардам , фаол бўл иш керак . Фаоллик деб ноўрин ҳ аракатлар, қўл силкиш , юз мимикаси ни тушунмаслик керак . Фаоллик ички дунё бойлиги бўлиб, албатта у ташқи кўринишда , юз харакатларида ҳам ифода сини топади. Айрим инсонлар табиатан қобилиятли бўлишади , аммо бунда тарбия ҳам рол ўйна ган бўлади . Буни ақлий р и в о жланган ота-оналарнинг болаларида ёки таълим тарбия га қат ъ ий масулият билан қараган ўқитувчиларнинг ўқувчила р и мисолларида кўриш мумкин. Шунинг учун ҳ ар бир ўқитувчи ўз ма ҳор атини такомилла ш тириш учун ҳ аракат қили ши керак . Бун га руҳий фаолияти билан яққол ажралиб турадиган одамларни кузатиш, мулоқотда бўлиш, тўғри турмуш тарзи , ўз устида ишлаш орқали эришилади . Б у тажрибани нг асоси фақат унинг ҳ аракат ида, ҳ аётлигида , Т абиат ҳаракати, ҳ аёти ҳ еч қачон тўхтамайди. Айниқса баҳорда. Болалар дунёсига кириш, уларни нг фикр ва муло ҳ азалари ни тушуниш , билиш ва ни ҳ оят ҳаёт , ҳаракат , ҳаётдаги мақсад ҳ ақидаги олий диний тушунча(дунё тургунча ҳ аракатда бўлиш)лар ёрдам ида ҳаракатчанликка эришилади . Қисқача айтганда , ўзингни шахс сифатида тарбияла ва ундан фойдаланиб ўқувчини қизиқтиришга интил. Агар табиатан ило ҳ ий қобилиятга эга бўлмасанг , иложи борича ҳ аракат қил ! . Ўз иродаси ва ихтиёри билан ҳамма нарса га бўлмаса ҳам , кўп нарсага эришиш мумкин. Кимки ўзига бошқаларни эътиборини жалб қила ол са ўша ғолиб, хукмрон. Зерикиш бошланган жойда, диққат тугайди, демак таълим ҳам тугайди. 12 Н има билан ўқувчини ўқишга қизиқтириб бўлади? Фан ни ўрга н ишдан қувонч ҳ ис қилишига қандай эришиш мумкин? –деган саволларни яна бир марта берайлик. Биринчидан , фанни севи нг, сизнинг севгингиз ўқувчига ўтади. Иккинчидан , ўқувчининг фанга нисбатан иштиёқини се зин г , б илинг . Уч и нчидан , фанни дидактик баён эт инг . Тўрттинчидан, ў қувчи ни унч а мунча билишини , олдинга қараб бораётганлигини сезган бўл инг ва ўқувчига билдир инг . Билимли ва уқувли эканлигини билиш қувончлидир! Бола такаббур бўлиб қолади, де б ўйласангиз бу сизнинг хатоингиз ! Сиз лар, кап-катта одамлар олдингизда маваффақият турганлигига , сизни қувонч кут аётган лилигига ишонмасангиз , ҳ аракат қилармидингиз . Б олачи? Бундан кечсинми? У ҳа ли ёш, унинг ўйнагиси келади. Бунинг ўрнига у синф хонасида ги қаттиқ партада ўтириб , ҳ али келажак хаётида керак бўладиган (ёки бўлмайдиган) билимни эгаллаш учун , энг мароқли, қайтариб бўлмайдиган соат, кун, ой, йилларини ўтказади ку ! Ахир у рағбатланиши керакку! Буни билма слик, ва ҳ ший лик дир. Буни тушунган, билган ўқитувчи ўқувчининг дўсти бўлади, унда ўқишга иштиёқ туғдира олади. У яхши ўргатиш учун тез-тез ўтилганнини такрорла та ди. Олдинги дарсни кейингисида қўллайди. Чунки янгини ёмон билгандан кўра , эскини яхши билган афзалроқ. Шунда , у ўқувчида ўқишга қизиқишни уйғотади. Бир марта уйғонган бу хислат қайтаришни талаб қилмайди. У мактабни, ўқитувчини, фан ни севади. Мактабни тамомлагач , у хақида ширин хотиралар сақланади. Ўқишга берилиб кетиш ўзини қайта топиш демакдир. Фаол ўргат! Айрим ўқитувчиларнинг дидактик кучи нимада? –деб мен кўп марта ўйланганман. Нимага бундай ўқитувчилар кўп жойларда етишмайди? Бу фазилатни нг манбаасини ўқитувчини нг иродасида, 13 кучли характерида топдим. Бўш иродали , бўшанг характерга эга бўлган одамни бирор со ҳ ада эътибор қозонадиган ўринни эгаллаши қийин. Демак , бўшанг ўқитувчи ёшларни иродали, қатъий бил и мли қилиб етиштирмайди, унга ҳ еч ким ишонмайди. Кучли характерни ҳ еч нарса билан : на ибодат , на куй, на сабр - тоқат, на итоат билан алмаштириб бўлмайди . Агар ёшлар ўзид а н ўзи шунга эриша олса, унда мумкин эди, аммо бундай фазилатлар ўзича келмайди. Уни бировдан сўраб , ялиниб олиб бўлмайди. Унга ҳ аракат билан эришилади. Шунинг учун бу ерда гап қат ъ ий ҳ аракат устида бормоқда. Фақат қатъий фаол ҳ аракатчан одам – нимани, нима учун истайди ва қандай қилиб бунга эришиш мумкинлигини билган одамгина – кучли характерли, қатъиятли, фаол одамларни тарбиялаши мумкин. Бундай одамларга ёшларни тарбиялашни топширишни ҳ о ҳ ламайдиган одамлар бор. Бу характер ёшларда бетга чопарлик , такаббурликдек иллатларни тарбиялайди , д ин йўлидан булар адашади дейдилар. Бундай фикрга , фақат юзаки ўйлаган одамлар , табиатида ва атроф дунёда буюк лик ва олижанобл и к кўрмаганлар келади. Афсуски бугунги кунимизга ишончсиз қараган , одам табиатида ги яхшиликка ишонмайдиган одамлар жуда кўп. Уларнинг педагогик фикрлари амалга ошса, бутун дунё педагогик ибодатхонага айланар эди. Биз эса фақат қатъиятлик, жасурлик , мустақилликни яхшиликка, ҳ ақиқатга хизмат қилдирувчимиз. Кучга тўлиб тошиб ётган ўқитувчининг мактабига бориб , унинг қилган ишларини бир кўринг! Ўқувчиларнинг диққат тўла кўзлари, ташқи кўринишлари , яхши ривожланган нутқи – ҳамма нарсада ўқитувчининг ҳ аракат натижаси билинади. Крез хазинасига эга бўлган одам ҳам , ўқувчиларни келажак ҳаёт даги муаммо ва қийинчиликларидан қутқар а олмайдику! Шунинг учун уларга керакли фазилатларни бериш лозим. Ў қитувчилар берадиган бундай 14 фазилатлар чин , самарали бўлади. Улар кучли характерли ўқитувчининг мевалари бўлади. Ўқувчини ў қув материалини оғзаки тўғри баён этишга ўргат! Тўлиқ талаффуз, аниқ урғу, аниқ баён этиш ва нутқни мантиқ ий тузилишини кузатиб бор! Бу ерда гап ўқувчилар ҳақида, уларни юқорида айтиб ўтилган талабларни бажарганликларини кузатиш ҳақида кетяпти. Баён этилган дидактик принциплар ўқитувчи фаолиятига қарашли бўлганлиги учун, ўқувчиларга тегишли гап бу ерда ноўриндай туюлади. Аммо бу ўта муҳим бўлганлиги учун ва ўқитувчи бажариши керак бўлганлиги учун биз айнан шу ерда кўрсатишни лозим топдик. Бу барча таълимга, барча ёд олинган, каллада ўзлаштирилган нарсаларга нисбатан кўриб ўтилади. Ўқувчи ўзлаштирганини тўла ўзининг номидан айтиб бериши керак. Бу принципни муҳимлигини қайд қилишимиз керак, чунки бу принципга кўпинча роя қилинмайди. Нимаи учун? Бошқа одамни гапиртиришдан ўзингин гапиришинг осонроқ. Ўқувчини тўғри ва равон гапиришга ўргатиш керак. Бунинг учун ўқувчига доим диққат эътиборда бўлиш керак, бу жуда катта сабр- тоқат талаб қилади, ахир ўқувчининг ҳикояси фақат мазмунлик эмас, балки чиройли, тўғри бўлиши керак. Ўқувчини гапиришдан кўра, тинглашга ўргатиш – ёмон одат. Биз ўқитувчилардан ўта қийин ишда иштирок этишни талаб қиламиз, бу ишда фақат ўзидан, ўз манфаатидан кеча оладиганлар қатнашади. Бу қуруқ гап ҳам, осон ҳам эмас – биз буни яхши тушунамиз. Бу ерда айниқса серҳаракат, темпераментли ўқитувчиларга қийин. Улар ўқиш жуда секин борятганидан шикоят қиладилар, ўқитувчи гапирганда ўқувчилар зўр нутқ тинглайдилар, шунинг учун ўқувчиларга фойдали деб ҳисоблайдилар. Аммо фақат эшитиб ўтириб гапиришни ўрганиб 15 бўлмайди. Улар мактаб учун ўрганадими ёки ҳаёт учун. Бундай фикрларни инкор этиб бўлмайди. Қуйидаги ҳолатлар биз иккиланмайдиган ҳақиқатлардан иборат: 1. Тўғри ифода қила олгадиган ўқувчи яхши билади. 2. Фақат айтиб беришни талаб қилиб турилса, ўқувчи тўғри ўзлаштиради. 3. Яхши ўқитувчи, тарбиячи камгап бўлиб, кўпроқ ўқувчини гапиртиради. Эзма, сергап ўқитувчи – энг ёмон ўқитувчи. Ўқувчини шундай ўргатиш керакки, талаб қилинмаган пайтларда ҳам у ҳамма эшитганини ичида тўғри ифодалар билан айтиб беришига тайёрланиб юрсин. Мен бир ўқитувчини билардим, бир неча соат дарсда у ҳаммаси бўлиб 10 та гап айтмас эди, ўқувчилари эса 100 дан кўпроқ айтар эди. Бу хақиқий ўқитувчи эди. Болаларни мияси айниганича гапириш, уларни доимий тингловчига айлантириш жуда ёмон одат. Албатта улар диққат билан тинглашни ўрганишлари керак, кўпгина мактабларда шундай усулда қизиқарли дарслар олиб борилмоқда. Аммо ўқувчиларни ўзларининг равон нутқи мухимроқ, у тўғри ёзишданам кўра муҳимроқдир. Ахир биз оғзаки нутқда юз марта эшитганларимиз ёзилади, кейин уни ўқиймиз. Демак, оғзаки нутқ ёзмадан муҳимроқ. Яхши талаффузни ўқимишли одамларда учратамиз. Кўп учрамаса ҳам, гапиришдаги четга чиқишлар етарли билимга эга эмаслик белгисидир. Кучли одамларга ҳос бўладиган ифодали аниқ ва равшан нутқ албатта мактабда ўргатилиши керак, чунки мактабда ўқувчиларни куч-қуввати ривожлантирилади, у ерда ҳамма барча айтилганларга қулоқ солади. Биз келажак дипломатларини ўқитмаймиз, аммо, агар бизнинг ўқувчиларимиз келажакда элчи бўлганда ҳам бизга буни фарқи йўқ. Таллаффуз ва урғу (акцент–талаффуздаги ўзгаришлар) ташқи ва ички жиҳатдан бир бирига боғлиқ, аммо иккаласи ҳам 16 ташқи овозга тегишли. Нутқнинг ички мазмунига, унинг аниқ ифодаланганлиги ва мантиқий тузилиши киради. Бу икки ҳолат ҳам ички ва ташқи жиҳатдан бир-бирига боғлиқдир. Аниқ ифодаланганликда ҳеч қандай иккимаънолилик, тушунмовчилик бўлмайди. Мантиқий тузилган нутқ – бизнинг миямизда бири-бирини ортидан келувчи фикрларни табиий кетма-кетлигидир. Ноаниқликни айримларни нутқини эшитиб тушуниш мумкин. Масалан, тушунмасдан фикрлайдиган, шу фикрдан келиб чиқиб гапирадиган айрим аёлларни гапини эшитиб ҳеч нарса тушунмайсан, айниқса “у” деган олмошни кимга ёки нимага қаратилганини тушуниб бўлмайди. Айниқса таълимда тўғри тузилган нутқ жуда муҳимдир. Яхши нутқ – ақлли калладан, ёмони – ақлсиздан чиқади. Ақлсиз олдин фикрининг натижасини айтади, қандай йўл билан шундай хулосага келганини аранг айтиб беради, сабабини эса бутунлай айтолмаслиги ҳам мумкин. Бундай қилиш ярашмайди. Ўқувчига фикрларини кетма-кет, бир-бирига боғлаб ва тартибли гапириб беришни албатта ўргатиш керак. Нотўғри мужмал нутққа йўл қўйманг! Унда ҳеч қачон аниқ ва мустаҳкам билим, хулоса, фикр, кетма-кетлик бўлмайди. Қушни сайрашидан, ўқувчини нутқидан билса бўлади. Ҳеч қачон тўхтама! “Тўхташ – ортга қадам босишдир” деган мақолни ёдда тутишни ўзи бўлмайди. Бунга бошқаларга билим беришга қодирлигингни, ўз устингда ишлаб туришингни, мактабда, болаларга ўзингдаги бош таълим воситани билганингча бошқаларга ўргатишни давом эттиришингни қўшиш керак. 17 Таълим ҳеч қачон ва ҳеч қаерда мукаммал тугатилган нарса бўлмайди. У доим ҳаракатда, ўзгаришда, ривожда бўлади, ўсади. Агар бошқаларга ўргатиш учун уларни доим қизиқтириб туриш керак бўлса, бу қизиқтириш ўқитувчининг ўз устида ишлашига боғлиқ бўлса, демак бундай таълим бериш ўқитувчи учун ўз устида ишлашнинг олий даражасидир. Ўқитувчи кўп вақт ўқитиш билан банд бўлгани учун, унинг ўз устида ишлаши бошқа кишиларга нисбатан осонроқ бўлади. Бунинг учун у бераётган таълим ҳақиқатдан бошқаларни ва ўзини ҳам ҳаракатлантириши керак. Агар бундай бўлмаса, демак бу ўқитувчининг берган таълимидан ҳам фойда йўқ. Шунинг учун доим ўз устингда ишла: инсон ва фуқаро сифатида – умумий, ўқитувчи сифатида – махсус! Билимларни эгаллашда олға бор, ҳиссиётингни, айниқса этиқодингни ривожлантир, иродангни мустаҳкамла. Энди эътиқод билан боғлиқ диний билим тўғрисида озгина тўхтаб ўтамиз. Одамнинг энг чуқур, чарчамасдан интилишларининг туганмас манбаи бу ҳақиқий, соф табиий диндир. Бу ердаги соф, табиий сўзларини тўғри тушуниш, тўғри қабул қилиш керак. Яъни, дин инсоннинг табиатида, қалбида, онгида. Табиий дин тушунчасини мен, бошқаларидан ажратиш учун, айнан одамларга хос бўлмаган ёки сунъий диний оқимлардан фарқлаш учун ишлатяпман. Ўқитувчилар орасида ҳам диндорлик деб дин қонун – қоидаларини таън олишни, эътиқодни ташқи шаклларини бажариш деб тушунадиганлари ҳам чиқмоқдалар. Улар назарида бамисоли дин қалбга, ички хиссиётга боғлиқ эмас, ташқи кўриниш холос. Шунинг учун диннинг ташқи, формал томонларини яхши билувчи, динни яхши ўқитадиганларни диндор деб ҳисоблаб, диндорликни жуда юқори ўлчовда баҳолаб, ўта аҳлоқли ҳаёт кечириб, аммо диний йўл- йўриқларнинг ташқи кўринишларини бажармаган одамлар устидан куладиганлар чуқур адашадилар. Бу борада минглаб одамлар билан 18 боғлиқ, ҳатто ўқитувчиларга доир мулоҳазалар ҳам мавжуд. Мен жуда кўп ўқитувчиларни кўрганман, улар ўзини дин йўлида деб биладилар, барча расм-русумларни бажарадилар. Олоҳга сиғиниш тоат– ибодатларни ёддан биладилар, ҳақиқатан динга берилган кўринади. Аммо уларни мактабларидаги ўқувчиларда ҳеч қандай диндорлик, эътиқод кўрмадим, фақат диний матнлар, диний савол- жавобларни ёдлаш холос – бунга нима дейсиз – бу дин эмас. Аммо мен айрим ўқитувчилар хақида улар динга қарши деб эшитиб, мактабга борганимда, ўқувчиларининг юзи-кўзида яхшиликка, илоҳий кучга ишонч, имон, эътиқод кўрдим. Бундай ишонч одамни қояга ўхшатади. У чарчамайди, имконияти чегараланган бўлса ҳам халоллик билан бурчини ўтайди. Ўзингни бир неча болангни ҳам тарбиялаш жуда қийин, доим кўнглингдагидай бўлмайди. Буни ҳамма ота – оналар биладилар, ўзлари бошидан кечирган. Аммо бу ҳолат абадий ёки ҳамма жойда ҳам эмас. Болаларини ўсаётганини кўриб, уларни тарбиялаш муаммоларидан қутилганига ҳурсанд бўлиб, худога шукурлар қилаётган ота-оналарни кўплаб учратиш мумкин. Бундай ҳолатни ҳеч қандай таъмасиз ўқитувчилар яратмоқдалар. Ўқитувчи бегона болаларни, кўпчилик болаларни тарбиялайди, у абадий болаларни тарбиялайди. Катта бўлган болаларни ўрнига яна кичкиналар келади – бир умр шундай ўтади. Шу туришда қандай қилиб ўқитувчи доим қувноқ, бардам, тинч кўринади. Шу ерда бир мисол келтириш мумкин. Мактаб – узумзор, ўқитувчи эса бу ерда серҳосилликни таъминлаётган боғбон. Бу ўйлар ўқитувчига доим куч бағишлайди, уни меҳнати қадр топмаган вақтда ҳам, у умид билан яшайди, ишлайди. Бундай ўйларсиз ўқитувчи бахтиёр бўлолмайди. Ўқитувчи инсониятнинг аҳлоқий ғоясига хизмат қилади. У ўзининг ғоясига батамом берилган, ғоя унинг вужудини ташкил қилади. У ғояга эмас, ғоя унга хукмрон. У ўқитувчи бўлиш учун 19 туғилган, уни бошқа бирор ўринда тасаввур этиб бўлмайди. Ўқитиш унинг ҳаётий эҳтиёжига айланган, у бошқача ҳаётни кўз олдига келтира олмайди. Бундай ўқитувчи учун ўқитиш санъатга айланса на ажаб. Бу мўъжиза эмас. Ҳар бир ўқувчининг қалбида унинг сиймоси муҳрланади. Бундай ўқитувчи қанчалик бахтли бўлса, унда ўқиганлар ҳам шунчалик бахтли. Бундай чўққига фақат илоҳий қобилиятга эга бўлган камдан-кам ўқитувчилар кўтариладилар. Биз, қолганлар эса бор кучимизни, билим қобилиятимизни бизга ишонганларга бағишлашимиз керак. Ўқитувчи ўқувчи учун намуна бўлиши керак. У ўқувчи учун етук ўқимишли, баркамол бўлмаса ҳам, унга интилган бўлиши керак. Мактабда энг муҳим одам, ўқувчилар учун тирик намуна – ўқитувчининг ўзи. Ўқитувчи – ўқитиш усулининг натижаси, таълим-тарбия принципларининг тирик намоёндаси. Унинг шахсияти, ҳурмат, обрў, куч бағишлайди. Мактабнинг обрўси ўқитувчиларининг обрўси билан ўлчанади. “Ўқувчиларингни менга кўрсат, мен сени кимлигингни айтаман!” деганларидай, мактабга борсанг, ўқитувчини кўрасан, у билан яқинроқ, батафсил танишасан. 20