logo

Таълим жараёнини характеристикаси ва психология ўқитиш формаси. Таълим жараёнига технологик ёндошув

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

75 KB
Таълим жараёнини характеристикаси ва психология ўқитиш формаси. Таълим жараёнига технологик ёндошув Режа: 1. Ўзлаштириш назарияси нуқтаи назаридан ўқув жараёнини ташкил қилишнинг умумий тавсифи. 2. Билимларни ўзлаштиришнинг психологик назариялари. 3. Таълим методикаларининг классификацияси ва уларнинг изчиллик принципи бўйича танлаш. 4. Ўқитишнинг актив ва иновацион методлари тавсифи. 5. Программалаштирилган, муаммоли ва ҳамкорлик таълим методларининг моҳияти. 6. Яхлит курс бўйича машғулотларнинг моҳиятига кўра тизимга солиш, уларни режалаштириш ва ташкил қилиш. Психология Фани замонавий таълимотга асосланган ҳолда инсон шахсининг таркиб топишини асосан учта омилнинг таъсирига боғлиқлигини далиллар асосида изоҳлаб беради. Улардан биринчиси инсон туғилиб вояга етадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири, иккинчиси одамга узоқ муддат давомида мунтазам тарзда бериладиган таълим-тарбиянинг таъсири ва учинчиси одамга туғма равишда, тайёр ҳолда бериладиган наслий хусусиятларнинг таъсиридир. Маълумки, ҳар бир одам ўзига хос, бошқаларда айнан такрорланмайдиган ижтимоий муҳитда. Конкрет ижтимоий муносабатда, яъни маълум оила, жамоа ва жамиятда, одамлар орасида яшаб ўсади, шаклланади. Бу ижтимоий муносабатларга одам жамият аъзоси сифатида, маълум синфнинг, у ёки бу ижтимоий гуруҳнинг намоёндаси сифатида ва ниҳоят, ташкил қилинганлик ва уюшқоқлик даражаси турлича бўлган муайян жамоаларнинг фаол аъзоси сифатида қатнашади. Шахснинг моҳияти ўз табиати жиҳатидан ижтимоий характерга эгадир. Шахсдан барча психик хусусиятларини, ижодий фаоллигининг ривожланиш манбалари унинг теварак-атрофидаги ижтимоий муҳитда, жамиятдадир. Инсон шахси сабабий боғлиқликда бўлиб, унинг ижтимоий турмуши билан белгиланади. Манна шу маънода шахснинг тараққиёти одамлар билан муносабатда юзага келадиган ижтимоий тажрибани эгаллаш жараёнидан иборатдир. Бунинг натижасида инсоннинг психик хусусиятлари, ахлоқий фазилатлари, характери, иродавий сифатлари, қизиқишлари, эътиқод ва дунёқараши таркиб топади. Муҳит, маълум мақсадга қаратилган таълим ва тарбия, азалдан берилган, генетик жиҳатдан қатъий белгиланган ниманидир намоён қилиш учун шароитгина бўлиб қолмай, балки инсон психик хусусиятларини таркиб топтиради. Бу борада, биринчидан, шуни таъкидлаш керакки, одам муҳит таъсири остидаги пассив объект бўлмай, балки фаол мвжудотдир. Шунинг учун ташқи ҳаёт шароити, ташқи таъсир инсон психикасини белгиламайди, балки одамнинг муҳит билан бўлган ўзаро таъсири орқали, унинг муҳитдаги фаолияти орқали белгилайди. Шу сабабли муҳитнинг таъсири ҳақида эмас, балки одамнинг теварак-атрофдаги муҳит билан фаол ўзаро таъсири ҳақида гапириш мақсадга мувофиқдир. Иккинчидан, психиканинг ривожланиши оқибат натижада ташқи шароитларга, ташқи таъсиротларга боғлиқдир. Лекин бу ривожланишини бевосита ташқи шароитдан ва ташқи вазиятдан келтириб чиқариб бўлмайди. Бу шароитлар ҳамда вазиятлар ҳамиша одамнинг ҳаётий тажрибаси, унинг шахси, индивидуал психологик хусусиятлари ва психик қиёфаси орқали таъсир қилади. Манна шу маънода ташқи индивиднинг ўзига хос психикаси ва шахсий тарибасини ўз ичига олган ички шароит орқали билвосита таъсир қилади. Учинчидан, одам фаол мавжудот сифатида ўзи ҳам онгли равишда ўз шахсини ўзгартириши, яъни ўзи-ўзини тарбиялаш билан шуғулланиши мумкин. Лекин бу жараён атроф-муҳитдан ажралган ҳолда эмас, балки муҳит билан мослашган ҳолда ва муҳит билан ўзаро муносабатда содир бўлади. Юқоридагилардан хулоса чиқариб шуни айтиш мумкинки, одамнинг (боланинг, ўқувчининг) ижтимоий ташкил топган ва фаол фаолияти унинг психик ривожланишининг асоси, воситаси ҳамда шартидир. Ўз-ўзидан маълумки, одамнинг психик ривожланиши учун табиий, биологик имкониятлар ниҳоятда зарурдир. Инсон психик хусусиятлари меъёрида таркиб топиши учун муайян даражадаги биологик тузилиш, инсон мияси ва нерв системаси бўлиши шарт. Бу табиий хусусиятлар психик ривожланишни ҳаракатга келтирувчи кучлар, омиллар эмас, балки фақат дастлабки шароитлардир, холос. Табиий хусусиятлар тараққиётни ҳаракатга келтирувчи куч эмаслигига қарамай, инсон психик тараққиётига таъсир кўрсатади. Биринчидан, табиий хусусиятлар психик хусусиятлар тараққиётининг турли йўлларини ва усулларини белгилаб беради. Инсон нерв системасининг хусусиятлари ўз-ўзига шахснинг ҳеч қандай психик хусусиятларини белгиламайди. Ҳеч бир меъёрдаги бола дадил ёки қўрқоқ, иродали ёки иродасиз. Меҳнатсевар ёки ялқов, интизомли ёки интизомсиз бўлиб туғилмайди. Агарда тарбия тўри ташкил қилинса, нерв системасининг исталган типии асосида характернинг барча ижтимоий қимматли хислатларини шакллантириш мумкин. Масалан, сабот-матонат ва ўз-ўзини тута билиш хислатини нерв системасининг типи шиддатли бўлган болаларда ҳам, ёки нерв системасининг типии вазмин бўлган болаларда ҳам тарбиялаш лозим ва тарбияласа бўлади. Бироқ биринчи ҳолдаги болаларни тарбиялаш иккинчи ҳолдагиларни тарбиялашга қараганда қийинроқ бўлади. Ҳар иккала ҳолда керакли сифатларни тарбиялаш йўллари ва усуллари ҳам турлича бўлади. Иккинчидан табиий хусусиятлар одамнинг бирор соҳада эришган ютуқлари даражасига ҳам таъсир қилиши мумкин. Масалан, қобилият куртакларида туғма индивидуал фарқлар мавжуд. Шу сабабли баъзи одамлар бошқа одамлардан маълум бир фаолиятни эгаллаш имконияти жиҳатидан устун туришади. Баъзида эса аксинча бирор-бир фаолият турини эгаллаш имконияти жиҳатидан эса улардан онгсизлик қилишлари мумкин. Манна шу маънода олганда одамлар ўз қобилиятларини баробар ривожлантириш имкониятига эга эмаслар. Гарчи табиий куртаклар ўқувчиларнинг психик ривожланиши учун маълум аҳамиятга эга бўлса ҳам (шу сабабли, масалан, таълим жараёнида айрим ўқувчилардан бошқа ўқувчиларга нисбатан кўпроқ зўр бериш талаб қилинади, айрим ўқувчига ўқитувчи кўпроқ куч сарфлайди, эътибор беради ва кўпроқ вақт ажратади), бу куртакларнинг ўзи психик тараққиётда ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Турли йўналишга эга бўлган психологлар, бир томондан таълим ва тарбия, иккинчи томондан эса ривожланиш ўртасидаги ўзаро муносабати муаммосини кенг доирада муҳокама қилмоқдалар. Ривожланиш дейилганда одатда ҳодисаларнинг ҳар икки тури тушунилади ва бу тушунчалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир: 1) миянинг ўз биологик, органик етилиши, унинг анатомик-биологик тузилиши жиҳатидан етилиши; 2) психик (ақлий) ривожланишнинг маълум ўсиш даражалари сифатидаги, ўзига хос ақлий етилиш сифатидаги психик ривожланиш. Ўз-ўзидан маълумки, ақлий ривожланиш мия тузилишининг биологик ечилиши билан боғлиқдир ва бу хусусият таълим-тарбия ишларида албатта ҳисобга олиниши лозим, чунки таълим миянинг органик жиҳатдан етилишини инкор эта олмайди. Бироқ мия тузилишининг органик жиҳатдан етилишини муҳитга, таълим-тарбияга мутлақо боғланмаган ҳолда ўзининг қатъий биологик қонунлари асосида содир бўлади, деб бўлмайди. Муҳит, таълим-тарбия ва тегишли машқ мия тузилишининг органик жиҳатдан етилишига ёрдам беради. Бу жараёнда таълим қандай мавқега эга? Таълим ривожланишига нисбатан етакчи вазифани бажарадими ёки аксинча? Бу муаммонинг ҳал қилиниши таълим жараёнининг мазмуни ва методикасини, ўқув дастурлари ва дарсликларнинг мазмунини белгилаб беради. Жумладан немис психологи В.Штерн: таълим психик ривожланишнинг орқасидан боради ва унга мослашади деган фикрни олға сурган эди. Бу фикрга қарама-қарши рус психологи Л.С.Виготский боланинг психик ривожланишида таълим ва тарбиянинг етакчилик роли бор деган қоидани биринчи бўлиб илгари сурди ва уни: таълим ривожланишданолдиндан боради ва уни ўз орқасидан эргаштириб олиб боради, деб аниқ ифодалаб беради. юКорида баён қилинган биринчи фикрга мувофиқ таълим фақат ривожланиш томонидан эришилган нарсалардан фойдаланади. Шунинг учун ақлий жиҳатдан етилиш жараёнига аралашмаслик, унга ҳалақит бермаслик, балки таълим учун имконият етилгунча чидам Билан пассив кутиб туриш керак. Швейцариялик психолог Ж.Пиаженинг назарияси ҳам Айни шу ғоялар Билан йўғрилгандир. Ж.Пиаженинг фикрича, боланинг ва мактаб ўқувчисининг ақлий ўсиши ўзининг ички қонунлари асосида ривожлана бориб, сифат жиҳатдан ўзига хо сбир қатор генетик босқичларни босиб ўтади. Таълим бу ақлий етилиш жараёнини фақат бир қадар тезлатишга ёки секинлаштиришга қобилдир, лекин у ақлий жиҳатдан етилиш жараёнига ҳеч қандай жиддий таъсир курсата олмайди. Демак, таълим ривожланиш қонунларига бўйсуниши керак. Масалан, болада мантиқий тафаккур ечилмай туриб, уни мантиқий фикр юритишга ўргатиш фойдасиздир. Таълимнинг турли босқичлари боланинг тегишли психологик имкониятлар пишиб етиладиган муайян ёшига қатъий назар боғлиқлиги анна шундан келиб чиқади. Бизнинг фикримизча, таълим етакчи ролни бажаради, таълим ва ривожланиш эса ўзаро бир-бирига боғлиқдир; улар алоҳида содир бўладиган икки жараён бўлмай, балки бир бутун жараёндир. Таълимсиз тўла ақлий ривожланиш бўлиши мумкин эмас. Таълим ривожланишга туртки бўлади, ривожланишни ўз ортидан эргаштириб боради. Зарур шароит туғилганда таълим мантиқий фикрлаш малакасини таркиб топтиради ва тегишли ақлий ривожланиш учун замин бўлади. Лекин таълим ривожланишга туртки бўлиш билан бир вақтда ўзи ривожланишга таянади, эришилган ривожланиш даражасининг хусусиятларини, ривожланишнинг ички қоидаларини, албатта, инобатга олади. Таълимнинг имкониятлари жуда кенг бўлса-да, бироқ чексиз эмас. Йирик рус психологи Л.С.Виготский таълим ва тараққиёт муаммосига ижтимоий-тарихий жараён нуқтаи-назаридан ёндашиб, билимларни ўзлаштириш инсониятнинг тарихий тараққиётида яратилган маданиятда иштирок этиш жараёнидир, деб таъкидланади. У олға сурган психик функциялар тараққиётининг маданий-тарихий назариясига кўра, психик фаолият тараққиёти унинг «табиий» шаклини бевосита қайта қурган ҳолда, турли аломатлар билан аввал ташқи, сўнг ички ифодаланишни назарда тутиб, «маданий» шаклини эгаллаш тушунилади. Шу муносабат билан Л.С.Виготскийнинг психологияга киритган «психик тараққиётнинг энг яқин зонаси» тушунчаси муҳим аҳамият касб этади. бунинг асл моҳияти, боланинг мустақил фаолияти катталар Билан ҳамкорликда, унинг раҳбарлигида амалга оширилади. Л.С.Виготский томонидан киритилган «психик тараққиётнинг энг яқин зонаси» тушунчаси «таълим тараққиётдан олдинда боради» деган умумий қоиданинг яққол мазмунини тушуниш учун имконият яратади. Э.Торндайк ва Ж.Пиаженинг таълим билан тараққиётни айни бир нарса деб тушунтиришига қарамай Л.С.Виготский: «Бола тараққиётини ҳеч маҳал мактаб таълимидан ташқаридаги соя деб ҳисоблаш мумкин эмас»-деб таъкидлайди. Бундан ташқари, таълим ва тараққиёт бир-бирига тобе бўлмаган жараёнлардир, деган йўналишдаги психологларни ҳам у қаттиқ танқид қилади. П.Г.Блонский таълимнинг бола тараққиётидаги ўрнига алоҳида аҳамият беради. Шунинг учун ўқувчиларнинг ақлий ривожланиши тўғридан-тўғри мактаб дастури мазмунига боғлиқ эканлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, таълим жараёнида болалар маълум қоида асосида фаолият қилишга одатланадилар. Таълим таъсири натижасида ўқувчиларда ўз-ўзини ва ўзининг ақлий фаолиятини назорат қилиш юзага келади. Психологолимлардан В.В.Давыдов, П.Я.Гальперин, Н.А.Менчинская, А.А.Люблинская, Д.Б.Эльконин, Э.Ғ.Ғозиевлар ўзларининг тадқиқотларида таълимнинг тараққиётдаги етакчи ролини таъкидлашади. Психик тараққиётнинг омиллари ва шароитлари аниқлаб олинган тақдирда ҳам, психикада юзага келадиган ўзщгаришларнинг манбалари, психик ривожланишни ҳаракатга келтирувчи кучлар нималардан иборат, деган саволнинг туғилиши, табиийдир. Боланинг, мактаб ўқувчисининг психик ривожланишини ҳаракатга келтирувчи кучлар мураккаб ва турли-тумандир. Ривожланишнинг моҳиятини қарама-қаршиликлар курашидан, ички зиддиятлар курашидан иборат, боланинг, мактаб ўқвчисининг психик ривожланишини бевосита ҳаракатга келтирувчи кучлар таълим ва тарбия жараёнида юзага келадиган ҳамда бартараф қилинадиган эскилик ва янгилик ўртасидаги қарамақаршиликлардан иборатдир. Бундай зиддиятларга, масалан, фаолият томонидан юзага келадиган янги эҳтиёжлар билан уларни қондириш имкониятлари ўртасидаги зиддиятлар; боланинг ўсиб бораётган жисмоний ва руҳий имкониятлари билан эски, таркиб топган ўзаро муносабат шакллари ва фаолият турлари ўртасидаги зиддиятлар; жамият, жамоа, катта одамлар томонидан кундан-кунга ортиб бораётган талаблар билан психик тараққиётнинг мазкур даражаси ўртасидаги зиддиятлар киради. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчида мустақил иродавий фаолиятга нисбатан бўлган тайёрлик билан ҳатти-ҳаракатларнинг мавжуд вазиятга ёки бевосита ички кечинмаларга боғлиқлиги ўртасида зиддият мавжуддир. Ўсмирларда эса энг кучли зиддиятлар бир томондан, унинг ўзига ўзи баҳо бериши ва ўз талаблари даражаси ва иккинчи томондан, атрофдагиларнинг унга нисбтан бўлган муносабатлари ҳақидаги ички кечинмаси ўртасида, шунингдек, ўзининг жамоадаги реал мавқеи тўғрисидаги ички кечинмаси ўртасида; катта одамлар ҳаётида тўла хуқуқли аъзо сифатида қатнашиши эҳтиёжи билан бунга ўз имкониятларининг мос келмаслиги ўртасида пайдо бўлади. Кўрсатилган барча зиддиятлар бирмунча юқори даражадаги психик фаолиятларни таркиб топтириш орқали бартараф қилинади. Натижада бола, мактаб ўқувчмси психик ривожланишининг янада юксакроқ босқичига кўтарилади. Эҳтиёж қондирилади- зиддият йўқолади. Бироқ қондирилган эҳтиёж, янги эҳтиёжни туғдиради. Бу зиддият бошқа бир зиддият билан алмашинади-тараққиёт давом этади. Ривожланиш фақат соф миқдор ўзгаришалри жараёнидан, яъни қандайдир психик ҳодисаларнинг, хусусият ва сифатларнинг кўпайиши ёки камайишидан иборат бўлиб қолган, балки сифат жиҳатдан янги хусусиятларнинг, яъни янгидан ҳосил қилинган сифатларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Психологлар психик ривожланишнинг умумий қонуниятлари борлигини қайд этиб кўрсатмоқдалар. Бироқ мухит таъсирига нисбатан бу қонуниятлар иккиламчидир, чунки бу қонуниятларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳаёт шароитига, фаолиятга ва тарбияга боғлиқдир. Манна шундай умумий қонуниятларга биринчи навбатдар психик ривожланишнинг нотекислиги киради. Бунинг моҳияти шундан иборатки, ҳар қандай шароитда, ҳатто таълим ва тарбиянинг энг кўлай шароитларида ҳам шахснинг турли психик белгилари, функциялари ва хусусиятлари ривожланишнинг бита даражасида тўхтаб турмайди. Боланинг ривожланишидаги айрим даврларда психиканинг у ёки бу йўналишларда ривожланиши учун ниҳоятда қулай шароитлар пайдо бўлади ва бу шароитларнинг баъзилари вақтинчалик, ўткинчи характерда бўлади. У ёки бу психик хусусиятлар ва сифатларнинг ривожланиши учун энг қулай шароитлар бўлган анна шундай ёш даврлари сензитив даврлар деб аталади. (Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев). бундан сензитивлик даврининг мавжудлигига миянинг органик жиҳатдан етилиш қонунияти ҳам, айрим психик жараёнлар ва хусусиятлар ҳам, ҳаётий тажриба ҳам сабаб бўлади. Шундай қилиб, боланинг, мактаб ўқувчисининг психик ривожланиши- мураккаб тараққиёт жараёнидир. Адабиётлар: 1. Peregudov L.V.Saidov. “Oliy ta’lim menejmenti va iqtisodiyoti”. T., 2005. 2. Sharifxо‘jayev M.,Abdullayev YO. “Menejment”.Darslik. T., “О‘qituvchi”. 2001 . 3. G‘ulomov S.”Menejment asoslari”. T., 2002 y. 4. Dixtl K.”Prakticheskiy marketing”.M., 1996. www.google.com www.ziyonet.uz www.arxiv.uz