logo

Психология курсидан семинар ва амалий машғулотларни режалаштириш ва уни ўтказиш олдига қўйиладиган педагогик-психологик талаблар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

63.5 KB
Психология курсидан семинар ва амалий машғулотларни режалаштириш ва уни ўтказиш олдига қўйиладиган педагогик-психологик талаблар Режа: 1. Психологияда семинар ва амалий машғулотлар ўтказишнинг аҳамияти. 2. Семинар ва амалий мушғулотлар ўтказишга қўйиладиган асосий талаблар. 3. Семинар ва амалий машғулотларни ташкил этиш турлари. 4. Билимларини ўзлаштириш ва эгаллаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида оқилона омилкор воситалар ва методлар системасини амалиётга татбиқ этиш. Келажаги буюк булган мустакил Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги кунини таъминлайдиган шахсни-мутахассисни жахон стандартлари талабига жавоб берадиган тарзда тайёрлаш куп жихатдан уни кандай уқитиш ва мухими нима билан уқитишга боглик. Яъни энг асосий омил таълим мазмуни ва вситасидир. Ўқув тарбия ишларининг асосий шаклларидан бири талабалар билан семинар машғулотлар ўтказишдир. Психология фанини уқитиш жараёнида семинар машғулотларидан фойдаланиш талабаларни мантикий фикрлаш, психологик фактларни тахлил килиш ва умумлаштиришга бу фан буйича олган билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга ёрдам беради. Семинар машғулотларида асосий олинган назарий билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга ёрдам беради. Семинар машғулотларидан асосий мақсад психология курсидан олинган назарий билимларни мустакил иш билан мустахкамлашдир. ўқув режасига асосан кундузгибўлимларда умумий психология курси буйича жами олти соат «Ёш психологияси ва педагогик психология» буйича ун соат иккинчи боскич талабалари учун семинар машғулотлари куйилган. Шунга асосан кафедрада семинар мавзулари ишлаб чикилган ва уларда талабаларнинг саволлари янада кенгрок, хамда чуқуррок ёритишлари учун йулланма берувчи адабиётлар руйхати курсатилган. Семинар машғулотларнинг мавзу режасини тузишда, талабалар курс буйича маърузаларда тингланган назарий ва услубий билимларини янада туларок очишга, психология буйича илмий адабиётлар билан мустакил ишлашга имконият яратишга ҳаракат қилинади. Кафедра ўқитувчилари талабаларни семинар машғулотларига тайёрлашда, талабаларни уз жавобларида баъзи бахсли, мунозарали саволлар билан илмий асосланган ва уз исботини бера оладиган фикрларга таянган холда жавоб беришга ургатадилар. Семинар магулотларнинг самаралиги купинча дарснинг кандай утганлигига боглик. Энг ассийси фанни пухта узлаштириш: унга кизикиш ва талабаларнинг дарсдаги фаоллигидир. Семинар машғулотларини турли хил шаклда ўтказиш мулжалланган. Улар: фаол уйинлар, аралаш дискуссия ва реферат шаклларидир. Услубий томондан тугри ташкил этилган семинарда талабалар жавобларига ижодий ёндашиб, мунозара-бахс куринишида утади. Мунозара вактида талабалар жавоб бераётган уртокларнинг фикрини тинглаш, уз жавоблари билан солиштириш ва билимларини тулдиришлари, камчиликларини тугрилашлари, бахсда уз фикрларини баён килишлари мумкин. Ижодий тусда утказиладиган семинарларда талабалар фанга булган кизикишларининг ортиши, уз дунё карашлари кенгайишига ишонч хосил килишлари, билимлари усишига эришишлари мумкин. Кафедра ўқитувчилари талабаларни семинар машғулотлари оркали уйлашга ургатадилар, илмий асосланган билимларни эгаллашлари учун йулланма берадилар. Мавзуни мустакил ўрганишда чуқур кизикиш уйготадилар. Маъруза, реферат, сузга чикиш, бахсли мунозараларда иштирок этиш талабалардан уз фикрини аник, лунда, мантикан асосланган, юқори даражада саводли булиш имкониятини яратади. Семинар машғулотлари мухокамасида факат маърузачи, балки барчанинг фаол иштирок этишига эътибор килиш мухимдир. Семинар фаол утиши ўқув- тарбия ишларида алохида ахамиятга эгадир. Семинарнинг реферат шаклида маърузачи ва тулдирувчининг аввалдан талабалар орасидан тайинлаб куйилиши, улар уз рефератларини мухокамага тавсия килишлари лозим булади. Семинарнинг аралаш шаклида маърузалар мухокамаси ва мавзу буйича эркин сузга чикишлар мавзуни ёритишда рухсат этилади. Кейинги вактларда семинар машғулотларида фаол уйинлардан кенг фойдаланилмокда. Фаол уйинли машғулотларда талабалар гурухи узларининг бўлажак касблари фалияти жараёнида учратиш мумкин булган амалий холатларни хал этишда назарий билимларни синаб курадилар. Семинар машғулотларига мустакил тайёргарлик куриш талабаларни курсатилган адабиётлар асосида конспект-дарс мавзусини тайёрлашга ургатиш, мавзудаги асосий булган фикрларни ажратиб олиш, режадаги ҳар саволга мантикий тугри жавоб топа билишга ургатади. Семинар машғулотлари талабаларни психологик вокеаларнинг асосий магзини тушуниши уларнинг асосий маъносини англашга угатувчи ўқув ишидир. Психологик фанларнинг асосини билиш, бўлажак педагогларни амалий масалаларни муваффакиятли хал этишларига хамда келажак авлод тарбиясида, шунингдек Психология буйича семинар машғулотларини услубий томонидан тугри такил этиш ва уқитишларига ёрдам беради. Маъруза пайтида талабалар уз психологик лугат дафтарини тузади деб айтган эдик, шу дафтарчадаги атамалар ёрдамида амалий машғулотларда фойдаланиш учун психологик кроссворд, ребуслар тузишлари хам талабалар билимини оширишда ёдам беради. Семинар машғулотларида илгор педагогик технологияни жорий этиш мавзуларни талабалар томонидан кенгрок ва мукаммалрок узлаштириларига, мустакил фикрлашга, ижодий изланишга кенг имконият яратди. Масалан, дастурга мувофик умумий психологиядан «Ҳарактер» мавзусини ёритишда маъруза пайтида – психологияда ҳарактер муаммоси, ҳарактернинг тузилиши, ҳарактер хислатлари ва ҳарактернинг шаклланиши масалалари куриб чикилиши кузда тутилган. Амалий машғулот учун эса, «Миллий ҳарактерга этно-психологик ёндошув» масаласини ажратиб олиниб, талабалар эътиборига аввалдан куйидаги саволларни хавола этиш мумкин: 1. Этнопсихология нима? 2. Ҳарактер деганда нимани тушунасиз? 3. Ҳарактернинг кандай хислатларини биласиз? 4. Ҳарактер хислатларига шахснинг узининг муносабатини кандай тушунасиз? 5. Хулк-атворнинг ҳарактерда тутган урни? 6. Ҳарактерда узаро муносабатларнинг роли? 7. Кандай сифатлар ҳарактернинг салбий сифатлари ва кайсилари ижобий сифатлари дейилади ва улар кандай мезонларга асосланиб бахоланади? 8. Узбек йигит-кизларининг ҳарактерида кандай сифатлар алохида урин тутади? 9. Шахснинг уз-узини тарбиялаши учун узида кандай сифатлар булиши лозим? 10. Хозирги замон ўқитувчиси (тарбиячиси) кандай хаактер хислатларига эга булиши керак деб хисоблайсиз? 11. Кишини ураб тўрган мухитнинг ҳарактерга кандай таъсири бор? 12. Миллий ҳарактер нима? Шунинг билан бирга мавзуни узлаштиришларига ёрдам берадиган адабиётлар хам тавсия этилади: 1. «Таълим тугрисида» ги Конун 1997 йил август. 2. И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бусагасида. Хавфсизликка тахдид. Баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. Тошкент 1997 йил. 3. И.А.Каримов «Маънавий юксалиш йулида» Тошкент 1997 йил. 4. И.А.Каримов «Баркамол авлод–Ўзбекистон тараккиётининг пойдевори» Тошкент 1997 й. 5. В.Каримова, Ф.Акрамова. Психология. Тошкент 2000 йил. 6. Абдурахмонов Ф. Давлетшин М.Г. Одамлар билан кандай мулокотга киришиш ва ёндашиш керак? Тошкент 1996 йил. 7. Давлетшин М.Г. Шарк мутафаккирларининг психологик карашлари. Тошкент 1992 йил. Талабалар тавсия этилган адабиётлар билан танишиб, амалий машғулот мавзусида кузда тутилган саволларга жавоб беришга тайёрланиб келадилар. Уларнинг узлари хам мавзуга оид яна бошка саволлар хам тайёрлаб келишлари мумкин. Амалий машғулот янги педагогик технологияга асосан «гурухларга булиб утиш» услубида ташкил этилиб, «гурухий мунозара шаклида ўтказиш мумкин. – бундан мақсад талабаларда «Ҳарактер» мавзусини ўрганишга кизикиш уйготиш ва уларда мавзу устида мустакил, ижодий ишлаш кўникмаларини шакллантиришдир. Амалий машғулот учун ажратилган 80 минутни бир неча кисмга, масалан, 5 кисмга ажратиш мумкин: 1. Дарснинг 1-кисмида (15 минут давомида) талабалар «юмалок стол» атофига утиришлари таклиф этилади ва 1-2, 3, 4-саволларни куриб чикиш «савол-жавоб шаклида» олиб борилади. Талабалар ихтиёрий равишда, яъни ким жавоб беришни хохласа жавоб берадилар. Барча жавоб берувчиларга битта талаб куйилади – жавобларқисқа, аввалгиларини такрорламайдиган булиши керак. Жавблар ўқитувчи томонидан тахлил этилади. 2. Машғулотнинг 2-кисмида талабалар 4 гурухга ихтиёрий равишда булинадилар (узлари шерик танлайдилар). Машғулотнинг бу кисмида гурухий мунозара усули кулланилади. Мавзудаги колган 8 та савол конвертга солинган булади ва ҳар бир гурух иккитадан савол танлаб олади ва уларга жавоб беришга тайёрланадилар ва уз гурухларида мухокама киладилар. 3. Машғулотнинг 3-кисмида – 35 минут давомида ҳар бир гурух узи учун ажратилган саволга навбати билан жавоб беради. Уларнинг берган жавобларини колган гурухлар тахлил этадилар ва бахолайдилар. Ҳар бир гурух узларига берилган бахога нисбатан фикр-мулохазаларини билдиришлари, уз фикрларини химоя килишлари учун имконият берилади. Ўқитувчининг бу едаги вазифаси – вактни тугри таксимлашга эътибор бериш ва мунозарага рахбарлик килиб туришдир. 4. Машғулотнинг 4-кисмида – 10 минут давомида ўқитувчи утказилган машғулот буйича уз фикрларини билдиради, хулоса чикариб якунлайди, талабаларнинг билими ва фаолликлари бахоланади, олган бахоларини талабалар хам уз рейтинг дафтарларига ёзиб оладилар. 5. Машғулотнинг охирги кисмида – 5 минут давомида кейинги машғулот мавзуси ва адабиётлар талабалар эътиборига хавола этилади. Машғулотни кандай шаклда ташкил этиш талабалар иштирокида белгилаб олинади. Амалий машғулотларда илгор педагогик технология усулларидан – гурухларга булиниб утиш савол-жавоб гурухий мунозара услубининг ахамияти шундаки, бундай усулни куллаганимизда талаба мавзуни ёритишда хам етакчи, хам тахлил этувчи сифатида фаолият курсатаяпти, талабанинг мустакил, ижодий фикрлаши шаклланади ва ривожланади, огзаки нутки хам, ёзма нутки хам ривожланади, бойийди, машғулот мусобака тарзида ташкил этилгани учун хам кизикарли утади, талабанинг узига нисбатан ишончи ва масъулияти ошади. Узига ва узининг имкониятларига тугри бахо беришга ўрганади, мавзуни яхши эсда олиб колишга ёрдам беради, психологик билимлардан уз урнида фойдалана олишларига, ёшларни ижтимоий хаётга психологик жихатдан тайёрлашга, уларда инсоний фазилатларни шакллантиришга, юксак, теран ва атрофлича фикр юритадиган инсонларни тарбиялаб етиштиришга ёрдам беради. Адабиётлар: 1. Peregudov L.V.Saidov. “Oliy ta’lim menejmenti va iqtisodiyoti”. T., 2005. 2. Sharifxо‘jayev M.,Abdullayev YO. “Menejment”.Darslik. T., “О‘qituvchi”. 2001 . 3. G‘ulomov S.”Menejment asoslari”. T., 2002 y. 4. Dixtl K.”Prakticheskiy marketing”.M., 1996. www.google.com www.ziyonet.uz www.arxiv.uz