logo

Кутубхона тизимининг моҳияти ва унинг жамиятдаги ўрни. Ўзбекистонда кутубхоналарнинг типлари ва турлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

92 KB
www.arxiv.uz Режа : 1. Кутубхоналар тизимининг моҳияти . 2. Ўзбекистондаги кутубхоналарнингтиплари ва турлари . 3.Кутубхоналарнинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари . www.arxiv.uz 1. Мустақиллик Ўзбекистонга ижтимоий,иқтисодий ва маьнавий ўзгаришларни олиб келди.Марказлаштирилган буйруқбозлик барҳам топди.Эркин иқтисодий алоқалар тизимига ўтилди.Мустақиллик шарофати билан бир қанча афзалликларга эришилди.Жумладан:Электрон ҳисоблаш техникалари, ИНТЕРНЕТ дан фойдаланиш,Электрон каталогларидан фойдаланиш, адабиётларнинг электрон версияларидан фойдаланиш китобхонларга янги имкониятларни очиб берди. Маданиятлиликнинг ажралмас таркибий қисми-бу кутубхоначилик, яьни ахборот хизматидир. Китоб-юксак даражада ривожланган маьлум тузилмадир. Китоб-жамият маданиятининг ажралмас бир қисмидир. Инсоният маданияти тараққиётининг энг тўлиқ ва ҳар томонлама ифодаси сифатида китобнинг шахсни тарбиялашда унинг ақлий ривожланишида аҳамияти каттадир. Кутубхона-жараёнларнинг бирлигини,кутубхона системасининг бошқарувини таьминлаш ва шу асосда китобхонларга хизмат кўрсатиш- марказлаштириш тизимининг энг муҳим мезонидир.Китоблар-аҳолини ғоявий,сиёсий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳамда уларни умум- таьлим,маданият ва касбий билимларини оширишда хизмат қилади.Ҳар бир кутубхона марказий кутубхона тизимининг таркибий қисми бўлиб,у ташкилот раҳбарлигида ишлайди. Марказий кутубхона тизимида абономент, ўқув зали, китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлимлари ва ихтисослашган бўлим ва секторлар бўлиши мумкин. Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлимии,адабиётларга ишлов бериш бўлими,ягона фонд ва кутубхоналараро абономентдан фойдаланиш бўлими, марказий кутубхона тизимининг структураси (тузилиши)ни ҳисобланади. Кишилик жамияти тарихи билмасликдан билишга томон тутилган йўл, ҳур фикрликнинг жаҳолатпараст ликка қарши кураши, ақл- идрок ва маърифатнинг но донлик ва мутаассиблик устидан ғалабаси тарихидир. Инсоният узлуксиз ижтимоий тараққиёт йўлидан олға қараб www.arxiv.uz бормоқда.Инсон тафаккурининг буюк ғалаба ларини ўзида сақлаб келаётган инсониятнинг ижтимоий хотираси эса ана шу тараққиёт асосини ташкил этади. Ижтимоий хотира ҳамма даврларда ахборотни қайд қилиш ёки рўйхатга олиш, сатрлаш, қайтадан тиклаш ва авлоддан-авлодга етказишнинг муайян даврга мос бўлган шаклларини топар эди.Одатда бу шакллар маъ лум сифатга эга бўлади.Инсоният тарихининг ибти досида тилнинг пайдо бўлиши дастлабки тажрибаларни ўзлаштиришда, меҳнат қуролларини такомиллаштириш да, улардан фойдаланишда ҳал қилувчи роль уйнади. Фикрларни узоқ вақт мобайнида сақлашга, уларни бир кишидан иккинчи кишига, авлоддан-авлодга етказишга имкон берган ёзув энг муҳим белгилар тузилмаси бўлиб қолди. Ўз навбатида китобнинг ўзи юксак даражада ривож ланган маълум тузилмадир.Кўп асрлар давомида ки тобнинг ташқи кўриниши, мужассам ҳолда намоён бўлиши,ишлаб чиқарилиши узлуксиз равишда такомил лашиб келди.Антик даврнинг ўрама китоблари ўрнига, эрамизнинг IV асрида, ҳозирда биз фойдаланаётган муқо валанган қўлёзма китоб пайдо бўлди. Бизнинг даврим из матн ва расмларлар билан берилгаи ахборотларни қайта ишлашнинг электр он услубларини жорий этиш йули билан китоб чика ришни тубдан ўзгартириб юборди. Китоб жамият маданиятининг ажралмас бир қисми дир.Инсоният маданияти тараққиётининг энг тўлиқ_ ва ҳ ар томонлама ифодаси сифатида китоб кўп асрлар мобайнида шахсни тарбиялашда ва унинг ақлий ривож ланишида мухим роль уйнайди. 2.Кутубхоналарнинг типлари ва турлари. Кутубхоналарнинг типлари кутубхонашунослик фа нининг энг долзарб ва мураккаб муаммоларидан бири дир. Ҳозирги кунда оммавий,маданий-маърифий ва ил мий ахборот муассасалари бўлмиш кутубхоналарнинг роли узлуксиз ўсиб бормоқда.Кутубхоналар маданият ютуқларидан фойдаланиш борасида фуқароларнинг асо сий инсоний www.arxiv.uz ҳуқуқларини кенг рўёбга чиқариш имкони ни беради,онглиликни оширишга кўмаклашади, фаол ҳ аётий дунёқарашни шакллантиради. Ёзма ахборот манбалари (китоб, газета, журнал ва ҳокозо лар) жамиятнинг маънавий ва ижтимоий-маи ший талаб-эхтиёжларини қондиришга қаратилган бў либ, бутун инсоният тарихий тараққиёти жараёнида шу вазифани бажариб келди.Ёзма хужжатлар кишилар нинг ўзаро фикр алмашув имкониятларини кенгай тирадиган бўлса, кутубхоналар ёзма асарлар умрини узайтириш воситаси хисобланади.Бошқа ижтимоий муассасалар каби кутубхоналар хам жамиятнинг энг зарурий эхтиёжлари асосида вужудга келди ва. ривож ланди.Сабаби, маълумотларни кайд килиш ва узатиш воситаси сифатида ижтимоий заруратга жавоб беради ган ёзувнинг пайдо бўлиши билан энг мухим ёзувлар ни танлай оладиган муассасаларни вужудга келтириш эхтиёжи хам юзага келган эди. Шундай қилиб, кутуб - хоналар аввал бошданок, жамиятнинг муътадил мав- жудлигини таъминлайдиган унинг ажралмас бир кисми х исобланади. Кутубхона-бу китоблар ва кишилик жамияти та рихи мажмуасидир,шу маънода у инсонпарвар муассасадир.Кутубхоналарда инсоният эришган барча илм лар турли фай соҳалари бўйича китоблар тўпланган. Жамият томонидан, унинг асосий ижтимоий-маиший эхдиёжларини қондириш мақсадида барпо этилган ку тубхоналар зулматга, нодонлик ва жаҳолатга қарши курашди.У инсоният борлигининг буюк хужжатлашган гувоҳи сифатида яшамокда.Шу сабабдан унга зарурат сезган ҳар бир киши ундан фойдалана олиши ҳамда кутубхоналар ҳамма учун оммабоп бўлиши зарур. Кутубхона типлари белгиларнинг умумийлиги(бир хиллиги) бўйича кутубхоналарнинг илмий тавсифи бў либ, у кутубхоналарни типлари, турлари ва хиллари бўйича тақсимлаш имконини беради. Кутубхоналар типлари ва турларини билиш кутуб хоналарни, умуман уларнинг тармоқлари ва система ларини ташкил қилишнинг умумий www.arxiv.uz ўзига хос хусусият лари, вазифалари, алоқалари, муносабатлари, даража лари тўғрисидаги тасаввурлар асосида уларни табақа лаштиришга имкон беради. Бу эса, ўз навбатида, китоб фондлари таркиби ва системасини шаклланти риш, китобхонларнинг талабларини тўлароқ қондириш каби кутубхоначилик қурилишининг долзарб муаммо ларини тегишли даражада ҳал этади ва пировард на тижада кутубхоналар ягона системасининг самарали ишлашини таъминлайди. Ана шунга мувофик. кутубхоналар универсал ва мах сус турларга бўлинади. Универсал кутубхона -бу, одатда, кенг китобхон лар доирасига мўлжалланган бўлиб, китобхонларга ҳар жиҳатдан хизмат кўрсатишга ва умуман бутун кутуб хоналар системасини яхлит ҳолга келтиришга кўмак лашувчи кутубхонадир. Универсал кутубхоналардан фарқли ўлароқ, махсус кутубхоналар илмий, ишлаб чиқариш, ўқув фаолияти билан, ҳалқ хўжалигининг барча тармоқлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш билан боғ лиқ бўлган ахборот талабларини ва китобхонлар қизиқ ишларини қондириш учун мўлжалланган. Кутубхоналар универсал ва махсус турларга бўлинади. I. Универсал кутубхоналарга: А)Илмий-универсал кутубхоналарга: -миллий кутубхоналари, -республика кутубхоналари, -вилоят илмий-универсал кутубхоналари, Б)Оммавий-универсал кутубхоналарга: -туман,шаҳар марказлашган кутубхоналари тизими; -шаҳар кутубхоналарга, -қишлоқ кутубхоналари, -жамоатчилик асосидаги кутубхоналари, II .Махсус кутубхоналар. www.arxiv.uz -ЎзФА кутубхоналари, -олий ўқув юртларининг кутубхоналари, -халқ таьлими тизимидаги кутубхоналари, -вазирликлар,корхоналар,ташкилотлар, тасарруфидаги кутубхоналар, -кўзи ожизлар учун кутубхоналар, -хорижий шахслар ҳамда халқаро ташкилотларнинг кутубхоналари, -бошқа ихтисослаштирилган кутубхоналари, -шахсий кутубхоналари. Турли тип ва хилдаги кутубхоналар фаолиятининг умумий ва ўзига хос хусусиятлари шундаки,жамғарманинг тузилиши ва жамғарманинг таркиби маьлум бир мақсад сари йўналтирилган,мутахасислар ва ҳамкорлар ёрдамида китобхонлар талабларини қондириш, кутубхоналар тизими шаклларини ўрганиш ва иш олиб бориш Билан кутубхоналар ишини бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган бўлади. ЮНЕСКОнинг таклифига биноан,кутубхоналарни қўйидагича таснифлаш қабул қилинган: 1.Миллий кутубхоналар. 2.Республика кутубхоналари. 3.Вилоят илмий-универсал кутубхоналари. 4.Туман,шаҳар кутубхоналари. 5.Қишлоқ кутубхоналари. 6.ФА ва бошқа академиялар кутубхоналари. 7.Олий ўқув юртларининг кутубхоналари. 8.Таьлим тизимидаги кутубхоналари. 9.Вазирликлар,корхоналар,ташкилотлар тасарруфидаги кутубхоналар. 10.Кўзи ожизлар учун кутубхоналари. 11.Жамоатчилик ташкилотларининг кутубхоналари.. 12.Шахсий кутубхоналар. 13.Хорижий шахслар,шунингдек,халқаро ташкилотларнинг кутубхоналари. 14.Бошқа ихтисослашган кутубхоналар. www.arxiv.uz Кутубхоналарни типларга ажратиш ката назарий ва Амалий аҳамиятга эгадир.Кутубхоналарнинг қаерга жойлашганлиги ва хусусиятлари,уларнинг қандай китобларга мўлжалланганлиги ва мамлакатнинг кутубхона муссасалари тизимида тутган ўрни белгилаб олинади.Кутубхоналарни типларга ажратиш аҳолининг турли гуруҳларининг ўзига хос талабларини акс эттиради ва китобхонларга аҳолида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш учу насос бўлади. Кутубхоналарни типларга ва турларга ажратиш статистикага тадбиқ қилинади. Ва кутубхоначилик ишини ривожлантиришнинг аҳволи ҳамда аньаналарини ўрганиш имконини беради,бу эса кутубхоналарнинг ишига рахбарлик қилишни бир қадар осонлаштиради. Универсал кутубхона -бу, одатда, кенг китобхонлар доирасига мўлжалланган бўлиб,кутубхоналарга ҳар жиҳатдан хизмат кўрсатишга ва умуман бутун кутубхоналар системасини яхлит ҳолга келтиришга кўмаклашувчи кутубхонадир. Махсус кутубхона тармоқларини вужудга келтириш ва ташкил қилиш.Фан-техника тараққиётини жадаллаштириш учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Олий ўқув юртлари кутубхоналари махсус кутубхоналари системасида алоҳида ўрин эгаллайди.Махсус кутубхоналарнинг асосий фаолияти тарбия жараёнида талабаларга зарур адабиётни ўз вақтида етказиб беришдан,илмий тадқиқотларни ахборот билан тез ва тўлиқ таьминлашдан иборат. 3. Маданий мероснинг ворислигида,авлодларнинг жонли алоқасини ўстиришда кутубхоналар хизмати муҳим рол ўйнайди.Ўзига хос қадимий,маданий меросимизнинг тикланишида, она тилимизнинг сақланиши ва ривожланишида асосий ўрин эгаллайди. Кутубхона-бу китоблар ва кишилик жамияти тарихи мажмуасидир. Кутубхоналарда инсоният эришган барча илмлар,турли Фан соҳалари бўйича китоблар тўпланган. www.arxiv.uz Кутубхоналарнинг ижтимоий роли аниқ тарихий шароитда намоён бўлади. Кутубхоначилик иши эса ўзига хос мустақил йўллар билан ривожланмайди,балки жамият тараққиётининг умумий қонуниятларига буйсунади. Буюк Хинд кутубхонашунос олим Ш.Р.Рангатан (1892-1972) томонидан кутубхоначилик ишининг 5 та қонуни асослаб берилган: 1.Китоблар ўқиш учун хизмат қилади. 2.Ҳар бир китобнинг ўз китобхони бўлсин. 3.Хар бир китобхоннинг ўз китоби бўлсин. 4.Китобхонлар вақтини асра. 5.Кутубхона ўсиб бораётган организмдир. Бу қонуниятнинг 2 чи ва 3 чилари бир-бирлари билан узвий боғлиқдир. Кутубхонанинг китоб фондидан фойдаланиш қай даражада бўлишдан қатьий назар,унинг билимлар хазинаси эканлиги хақиқатлигича қолади, қайсики унда инсониятнинг руҳий бойликлари,дурдоналари тўплангандир. Ҳақиқий кутубхоначи нашрлар уммонидан зарур китобларни тўплаб, кутубхоналар фондини бойитадиган, шу китобларни тартибга келтирадиган ва уларни ўз китобхонига етказадиган шахсдир. Кутубхона ходимлари территория аҳолисини кутубхонага жалб қилиш, кутубхона-библиография хизмат кўрсатиш, китобхонларнинг талабларини қондириш,ўз фондидан фойдаланиш ва сақлаш учун жавобгардирлар. 1925-1991 йилларда кутубхоначилик қурилиши учун анчагина моддий маблағлар сарфланди. Универ сал ва махсус кутубхоналарнинг янги системаси яра тилди. Бироқ кутубхоначилик ишини ташкил этиш ва уни бошқариш умумий тартибининг ўзи нуқсонли эди. Кутубхоналар устидан ялпи назорат ўрнатилар, кутубхоначилик ишига реж али равишда раҳбарлик қилиш ва унинг натижаларини шакллантириш вазифа си қуйилар эди. www.arxiv.uz Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ҳамма жабҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлар кутубхо начилик ишининг кўпгина йуналишларини қайта кўриб чиқиш ва янгилашни талаб қилади. Жамиятда инсонпарварлик жараёнининг кенгайиб бо риши кутубхоналардан китобхонларнинг умуммаданий савиясини оширишга кўпроқ, эътибор беришни талаб эта ди. Бу жамиятнинг маънавий, руҳий ва ахлоқий имконият ларини янгилаш зарурлиги биланбоғлангандир. Китоб мутолаасига раҳбарлик қилиш ва ўқиш учун адабиётларни эркин танлаш бир-бирини истисно қиладиган тушунчалардир. Лекин бунда аниқ бир мақсад - касб танлаш ва уни эгаллашда, касбий жиҳатдан такомиллашишда, ўз-ўзини англашда, классик адабиётга, муайян муаллифнинг ижодига, миллий ма даниятга, тилга ва ҳоказоларга бўлган қизиқишни ри вожлантиришда ёрдам бериш албатта зарурдир. Маданий мероснинг ворислигида, авлодларнинг жон ли алоқасини ам алга оширишда кутубхоналар кат та роль уйнайди. Ўзига хос қадимий, маданий мероси мизнииг тикланишида, она тилимизнинг сақланиши ва ривожланишида улар асосий ўрин эгаллайди. Шундай қилиб, жамият ҳаётида китоб, ахборот ва кутубхоналарнинг роли кескин ортиб бормоқда.Бизл ар,Ер деб номланган сайёрада яшовчи барча киши- лар,шундай асрга кириб келаётирм изки, эндиликда биз куч ва қуролга суяниб эмас, балки ақл-идрокка, инсон тафаккурига таяниб иш кўрамиз. Оммавий давлат кутубхоналарининг барча турлари умумий маълумот берувчи китобларни ўқишга бериш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш учун зарур бўлган энг муҳим адабиётни танлаш ва китобхонларга етказиш, китобни тарғиб қилишнинг энг фаол таъсир чан методларини қўллаш, шахснинг ўқиш доираси ни шакллантириш, мутахассисларга касбга оид китоблар билан хизмат курсатади. www.arxiv.uz Илмий универсал кутубхоналар (ИУК) кутубхона ларнинг мазкур тури учун умумий бўлган хусусиятлар билан бир қаторда махсус хусусиятларга ҳам эга. Бу хусусиятлар уларнинг ҳуқуқий мақоми билан белгила нади. Илмий универсал кутубхоналар кутубхоначилик сис темасида етакчи бўғиндир. Одатда бу муассаса умум давлат ва регионал аҳамиятга эга бўлиб, худудий кутубхоналар йиғиндисининг илмий методик маркази ҳисобланади. Универсал кутубхоналар ана шу турининг асосий вазифалари китоб фондлари ва ишнинг бутун системасини район талабларига мувофиқлаштиришдан; жойлардаги раҳбар ходимлар ва ташкилотларга китоб ва ахборот билан хизмат кўрсатишни ташкил қилиш дан; иборат в a республикага буйсунувчи махсус кутуб хоналар ишини уйғунлаштириш ва бирлаштиришдан иборат. Таянч иборалар: Рангатан, илмий, универсал, давлат, китоб, китобхон, ЮНЕСКО, вилоят ИНТЕРНЕТ, марказ, ташкилот, мерос, ахборот. www.arxiv.uz Adabiyotlar: 1. Alimova A.Kutubxonashunoslik: Kasb-hunar kollejlari uchun qo’llanma. Q.-1.Muharrir Z.Berdieva.-T.:”ILM ZIYO”,2005.-160 b. 2.Alimova A.Kutubxonashunoslik-II: Kasb-hunar kollejlari uchun qo’llanma.Q.-2/A.M.Alimova;Ozbekiston Respublikasi oliy va o’rta macsus ta’lim Vazirligi,O’rta maxsus kasb-hunar ta’limi markazi./T.:”ILM ZIYO”,2005.-215 b. 3.Alimova A.Kutubxonashunoslik-III: Kasb-hunar kollejlari uchun qo’llanma.Q.-3/ A.M.Alimova;Ozbekiston Respublikasi oliy va o’rta macsus ta’lim Vazirligi,O’rta maxsus kasb-hunar ta’limi markazi./-T.:”ILM ZIYO”,2005.-184 b. 4.Kutubxonashunoslik va bibliografiya masalalari ,ma’ruza matni,Toshkent.2000 yil. 5.Zuparova M.A.Kutubxona fondlari catalog tuzuvchisi va butlovchisi,o’quv- usluniy qo’llanma,Toshkent.”O’qituvchi” 1992. 6.Kutubxona va yosh kitobxon,amaliy qo’llanma, Toshkent.”O’qituvchi” 1992. 7.Qosimova O,,Ysimov T. Umumiy kutubxonashunoslik.-T.: O’qituvchi,1994.-272 b.