logo

Ўқитувчи самарадорлиги ўқитувчи профессионаллигини мезони

Yuklangan vaqt:

14.03.2020

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

83 KB
Ўқитувчи самарадорлиги ўқитувчи профессионаллигини мезони Режа: 1. Профессионаллик. Талаба билимини баҳолаш методлари ва мезонлари. 2. Талаба билимини баҳолашда педагогик технологиялардан қўлланишнинг аҳамияти. 3. Билимларни баҳолашда объектив ёндашувда ўқитувчи ва талаба фаолияти. Профессионаллик мезони. 4. Ёш даврлар кетма-кетлиги.Ўсмирлик ва ўспиринлик даврларини ёш даврлари хусусиятлари Проффессионаллик . Талаба билимини баҳолаш методлари ва мезонлари таълимда назорат қилишнинг 2 тури мавжуд. Биринчи – таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини ҳар хил кузатиш, иккинчиси – таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текширишдан иборат. Кўникма деганда шахснинг билим олиши, элементар тажриба ва малакага таяниб бирон ишни муваффақиятли бажариш имконияти тушунилади. Орттирилган билимлар шахс хатти-ҳаракатининг назарий асоси ҳисобланади. Билимларга асосланиб хатти-ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, алоҳида босқичлари фикран хаёлдан ўтказилади. Элементар тажриба талабларида айнан бирор фаолият ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Бирон касб ёки фаолият ҳақида тасаввурга эга бўлишда елементар тажриба билан бирга бошқаларнинг тажрибасини тасаввур қилиш аҳамият касб этади. Бу эрда педагогнинг шахсий намунаси, мутахассис кадрларнинг илғор тажрибалари, этук олим ижодкорларнинг иш жараёни мисол бўла олади. Меҳнат кўникмаларининг шаклланиши жараёнида талабалар кўриш ёки эшитиш орқали фақат ҳаракатларнинг қандай бажарилиши ҳақида тасаввурга эга бўладилар. Бу фақат намуна, бажарилиши керак бўлган иш ҳақидаги кириш инструктати ҳисобланади Кўникманинг шаклланиши учун талаба бу ҳаракатларни ўзи бажариб кўриши шарт. Таълимнинг турли босқичларида талабалар меҳнат кўникмаларининг даражаси ҳар хил бўлади. Элементар кўникмалар аста-секин мураккаб кўникмаларга айланади, мураккаб кўникмалар кўп марта қайтарилиши ёки машқ қилиниши натижасида малакалар пайдо бўлади. Малака – билимларга асосланиб машқ ёрдамида айланган фаолиятнинг автоматлашган компоненти ҳисобланади. Малака тез ва аниқ бажариш билан боғлиқ бўлган кўникмаларнинг автоматлашган элементлари саналади. Малакаларбажарилаётган фаолиятнинг фақат маҳорат томонини, яъни айрим ҳаракатларни ифодалайди. Меҳнат кўникмаларининг шаклланиши учун фақат тафаккурнинг ёки ақлий фаолиятнинг ўзигина этарли эмас. Талабаларда мураккаб кўникмаларнинг, умумлашган сафарбар кўникмаларнинг шаклланиши учун улар бевосита амалий меҳнат фаолиятида, узоқ пайт машқ бажаришда қатнашишлари шарт. ―Касбий педагогика‖ фанини ўрганишда назарий таълим жараёнида назорат қилишнинг асосий методлари, таълим олувчиларнинг билимларини оғзаки текшириш, ҳамда ёзма текшириш, назорат ишлари «техник диктант»лар ўтказиш, техник ҳужжатларни муҳокама қилиш ва бошқалар қўлланилади. Назарий таълимда таълим олувчиларнинг билимларини амалиётда қўллай олишини назорат қилиш, схемаларни йиғиш, ўлчаш, механизмларни тузатиш, бузилиш сабаблари каби методлар қўлланилади. Бу методга яна лаборатория – амалий ишлар орқали текширишни ҳам киритиш мумкин. Ишлаб чиқариш таълими жараёнида таълим олувчиларнинг ўқув ишлаб чиқаришда бажарган ва бажараётган назорат қилишнинг асосий методлари: жорий, оралиқ ва якуний назоратлар ҳисобланади. Ташхисли назорат турларидан бири – тест ўтказишдир. Тест икки усулда ўтказилади. Биринчи усул – ташкил қилувчи сифатида, дастурлаштирилган таълим, назорат ва қайта алоқа тизими. Иккинчи усул – мустақил назорат қилиш методи. Ишлаб чиқариш таълимида тест мустақил ўз-ўзини назорат қилиш методи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш таълимининг ҳар бир босқичида тестлар ўтказиш мумкин. Педагог ва талабанинг дастурли фаолияти таълим жараёнидан жамики ортиқ ҳаракатларни йўқотишга, юқори ҳамжиҳатликни таъминлашга ва пировард натижада – кўзланган якуний натижаларни қўлга киритишга интилишни ифодалайди. Дидактик жараённи лойиҳалашда педагог «технолог» сифатида фаолият кўрсатади: ҳар бир дарсда таълим мақсадини аниқ ўрнатиши, ўтилаётган ўқув материалларини мазмунан саралашда талабаларнинг ўзлаштириш фаолияти даражаларини, фанни баён қилишнинг илмий тилини ҳисобга олиши лозим. Шунингдек, ташкилий шаклларнингмосини танлаб, белгиланган вақт доирасида самарали дидактик жараённи ташкил этади. Бу кўрсаткич талабига мос ҳолда ўқув-билиш фаолиятини амалга ошириш учун унга олдиндан алоҳида тайёргарлик кўриш керак бўлади. Умуман таълим жараёнига олдиндан ишлов бермасдан, якуний натижаларининг таълим мақсадига мос келишини чамаламасдан, ўқитиш давомида юзага келадиган ноқулай ҳолатларга боғлиқ ҳолда бошқариш имкониятларини ҳисобга олмасдан туриб таълим жараёнини технологиялаштириш мумкин эмас. Баҳолаш жорий, оралиқ ва якуний назоратни ўз ичига олади. Жорий назорат узлуксиз қайта боғланишни таъминлайди ва одатда баҳолашсиз ўтказилади, шунинг учун у билимларни шакллантиришда иштирок этади. Педагогик технологияда қайта боғланиш нафақат ўқитиш жараёнини тузатиб бориш учун, балки ўқув мақсадларини аниқлаштириш учун ҳам хизмат қилишади. Якуний назоратда режалаштирилган ўқув мақсадларига эришганлик даражаси баҳоланади. Рейтинг назорати оғзаки, ёзма ва тест усулида бўлиши мумкин: 1. Оғзаки ва ёзма назорат. Оғзаки назоратнинг афзалликларига шахсий муносабат, ўқитувчининг талаба билан жонли мулоқоти, унинг фикрларини нутқ шаклида ифодалашга машқ қилдириш, билимларни янада чуқурроқ текшириш мақсадида педагог томонидан қўшимча саволлар бериш имкониятлари киради. Педагог томонидан қўйилган саволга оғзаки жавоб беришга тайёрланиш доимо талабанинг фаол фикрлаши билан боғланган. Оғзаки жавоб яхши тайёрланган талабага ўзининг иқтидорини, қўшимча егаллаган билимларини намойиш этишга имкон беради. Бевосита мулоқот туфайли педагогда савол-жавоб давомида талабанинг билимлари тўғрисидаги барча гумонларни бартараф этиш имкони бўлади. Шу билан бир вақтда оғзаки назоратда талабалар билимларини баҳолашда маълум даражада педагог шахсиятининг акс этиши намоён бўлади. Ҳар бир педагогда талабаларнинг ўзлаштириш даражаларини баҳолашда доимо холис ва шахсий муносабат бир вақтнинг ўзида рўёбга чиқади. Умуман олганда, талабанинг ёзма ва оғзаки назоратда олган баҳоси баъзан холисона бўлмайди. Талабанинг баҳоси, одатда, нафақат унинг билимлари даражасига боғлиқ бўлади. Билимларни баҳолаш амалиётида педагоглар гуруҳнинг ўртача даражасини мўлжалга олади. Шунинг учун кучсиз гуруҳларда баҳолар одатда кўтарилган, кучли гуруҳларда пасайтирилган бўлиб чиқади. Ёзма назорат ўқув материалини ўзлаштириш даражасини ҳужжатли тарзда ўргатиш имконини беради, шунингдек, талабага ўз фикрларини қоғозда баён қилиш имконини беради. Икки-уч мустақил экспертларнинг ишларини текшириш учун жалб қилиш билан ўтказиладиган ташқи ёзма назорат аниқ мезонлар бўлган тақдирда объектив баҳога яқин баҳолашга имкон беради. Аммо билимларни оғзаки ва ёзма назорат қилишнинг анъанавий усули маълум камчиликларга ҳам эга: имтиҳонда талаба берилган билетнинг 3-4 саволига жавоб беради, баҳо еса бутун ўқув фанини билиш учун қўйилади; фарқ қилиш қобилияти кучсиз бўлган 5 баллик шкала ишлатилган; Оғзаки ва ёзма назорат ҳар доим ҳам билимларни баҳолашнинг объективлигини, аниқлигини ва ишончлилигини таъминламайди; Оғзаки сўров кўп ўқув вақти сарфланишини талаб қилади, ёзма ишлар педагогларнинг уларни текширишга кўп меҳнат сарфлашлари билан боғлиқ. 2. Тест (инглизча–―синаш‖) – бу бирор-бир фаолиятни бажариш учун маълум даражадаги билимни эгаллашга қаратилган топшириқлардир. Тестнинг тўғри бажарилганлигини ўлчаш ва баҳолаш мақсадида ҳар бир тестга эксперт методи ёрдамида эталон ишлаб чиқилади. Ўз эталонига эга бўлмаган ҳар қандай тест, одатдагидек, бажарилиш сифати ҳақида субъектив мулоҳаза юритиш эвазига хулоса чиқарувчи назорат топшириғига айланиб қолади. Тест назоратлари ва унинг афзалликлари: Этарли тарзда тузилган педагогик тест натижалари назорат ўтказаётган шахсга боғлиқ бўлмаган холис педагогик ўлчов қуроли ҳисобланади; Тест ўқув мавзуларининг барча асосий мазмунини қамраб олиши мумкин, ўқитиш натижаларини тест усулида ўлчаш барча текширилувчиларга баравар қўлланадиган олдиндан ишлаб чиқилган мезон асосида аниқ ва ишончли баҳо беради; Тест назорати технологиялашувчан бўлиб, у нисбатан қисқа вақт ичида маълум ўқув мавзулари ўзлаштирилишининг тўла назоратини кам куч ва воситалар сарфлаган ҳолда ўтказиш имконини беради. Тест назорати компютерлар ёрдамида осон автоматлаштирилади. Бу педагогик тест ўтказишнинг асосий афзалликларидан биридир. Тўғри ташкил қилинганда педагогик тест талабалар билимларини холис баҳолаш самарасини беради, чунки бу баҳо уни қўяётган одамга боғлиқ бўлмайди. У барча текширилувчиларга бир хил қўлланадиган қилиб тузилган мезон бўйича тўғри эчилган тест топшириқлари фоизи асосида аниқланади. Шунинг учун педагогик тест тўла асос билан ўқитиш натижаларини аниқ ва ишончли баҳолашга имкон берадиган педагогик ўлчов қуроли деб аталади. Аммо бундай баҳолаш жараёни фақат илмий талабларга риоя қилинган ҳолда тузилган, текширилувчан ва меъёрига этказилган сифатли тест воситасидагина амалга оширилиши мумкин. Ёш даврлар кетма-кетлиги.Ўсмирлик ва ўспиринлик даврларини ёш даврлари хусусиятлари. Ўспиринлик ва ўсмирлик даврининг психологик хусусиятлари. Илк ўспиринлик даврига15-18 ёшлар оралиғи киради. Бу даврда ўкувчи жисмонан бакувват ва мустакил мехнат кила оладиган бўлади. Илк ўспиринлик даврида шахс ижтимоий хаётда, мактаб жамоасида, тенгкурлари билан муносабатларда эгаллаган мутлако янгича мавкеи, ўкиш ва турмуш шароитидаги ўзгаришлар таъсирида таркиб топа бошлайди. Мазкур даврнинг яна бир хусусияти - мехнат ва таълим фаолиятининг бир хил ахамият касб этишидир. Мавжуд шарт-шароитлар таъсири остида ўспириннинг ўзига хос ахлокий ва аклий ривожланишини кўриш мумкин. Шунингдек, бу даврда ўспиринларда ўзлигини англаш яккол намоён бўлади. Ўспириннинг барча жабҳада мустакил фаолият юрита олмаслиги унинг психикасидаги жиддий камчиликлардан биридир. Ўспирин тафаккури даражасини унинг мазмундорлиги, чукурлиги, кенглиги, тезлиги ташкил килади. Агар ўсмирлик ёшининг классик тадкикотларига назар соладиган бўлсак, унда турли хил назариялар, фаразлар ва фундаментал изланишлар борлигини кўриш мумкин. Ўсмирлик ёшига хос ёркин психологик консепсиялардан бири ХХ асрнинг бошларида Л. С. Вгоцкий томонидан яратилган маданий-тарихий назария бўлиб, унда ўсмир психологиясидаги баркарор ва тарихий ўзгарувчанлик, унинг феноменларига оид илмий консепсияларнинг интерпретацияси берилган. Ўсмирлик даврининг йирик тадкикотчиларидан яна бири - немис файласуфи ва психологи Э. Шпрангер ўсмирлик ёши кизларда 14-21, ўғил болаларда 13-19 ёшларгача давом этишини, унинг биринчи боскичи 14-17 ёшларга тўғри келиб, бу ёшда болаликдан кутилиш содир бўлишини таъкидлайди. Ўсмирлик ёшини «пубертат давр» деб атаган Ш. Бюле ишларида ушбу даврнинг биологик мохияти очиб берилган. Пубертат давр биологик ўсиш даври хисобланиб, жинсий этилиш ўз нихоясига этади, аммо жисмоний ривожланиш давом этади. У пубертат даврни иккига: психи-к ва жисмоний даврларга ажратади. Ўсмирнинг этилишига таъсир этувчи ташки ва 66 ички кўзғатувчилар ундаги ўзидан ўзи коникиш ва хотиржамликни издан чикариб, уни ўзга жинсни кидиришга ундайди. Биологик этилиш ўсмирни изланувчан килиб кўяди ва унинг «мен»ида «у» билан учрашиш истаги туғилади. Ш. Бюлер психик пубертатликни танадан фарклашга харакат килади. Унинг фикрича, жисмоний этилиш ўғил болаларда ўртача 14-16, киз болаларда эса 13-15 ёшларга тўғри келади. Албатта, бундай фарклашларда шахар ва кишлок, алохида мамлакатлар ва хатто иклимнинг таъсири хам хисобга олинади. Пубертатликнинг куйи чегараси 10-11 ёш, юкори чегараси 18 ёш бўлиши керак. Шу маънода ўсмирлик ёши дунёкараш, эътикод, нуктаи назар, принсип, ўзлигини англаш, бахолаш ва хоказолар шаклланадиган давр хисобланади. Кичик мактаб ёшидаги бола катталарнинг кўрсатмалари ёки ўзининг тасодифий, беихтиёр орзу-истаклари билан харакат килса, ўсмир ўз фаолиятини муайян принсип, еътикод ва шахсий нуктаи назар асосида ташкил кила бошлайди. Ўсмирлик ёшининг психологик хусусиятлари алохида намоён бўлганда улар «ўсмирлик комплекси» ва унинг кечиши билан боғлик тарздаги хулк- атвор бузилиши - «пубертат инкироз» деган ном олади. Адабиётлар тахлилининг кўрсатишича, мазкур холат иккига - «инкироз» ва «стабил» (муким)га ажратилади. Инкироз холати ўткинчи хусусиятга эга бўлиб, уларни 1 ёш, 3 ёш, 7 ёш ва 13 ёшда кўриш мумкин. Ўсмирлик ёшидаги инкирознинг кескин ўтиш даври 12-16 ёш бўлиб, унинг икки фазаси мавжуд ва улар негатив (13-14 ёш) ва позитив (15-16ёш) деб аталади. Умуман, ўсмир шахсида жуда киска вакт оралиғида шиддатли, хаттоки баъзан фожиали тарздаги ўзгаришлар сезилади. Инкироз эски ва янги психологик ўзгаришларнинг тўкнашуви бўлиб, яхлит холда караганда позитив кайта курилишлар характерини белгилаб беради. Ўсмирлик даврининг пубертат инкирозларини конструктив бахоланишини Д. ЙЭ. Элконин (1972), В. В. Давидов (1974), А. Н. Леонтев (1975) ишларида кўриш мумкин. Ўсмир инкироз доирасига кириши билан унинг ривожланишида психологик силжишнинг айрим ўзига хос кескин кўринишлари: инкироз бошланиши ва тугашининг ноаниклиги; тарбиясида қийинчилик; ривожланишнинг негатив хусусият касб этиши кабиларда намоён бўлади. Айрим хориж психологлари ўсмирлик даври инкирозларининг илдизларини куйидагича талкин киладилар. Масалан, З. Фрейднинг фикрича, ўзини ўзи севиш, Э. Эриксон айнанлик инкирози, Э. Дойч ижтимоий омил инкирози, авлодлар орасидаги низолар ва хоказоларда деб тушунтиришади. Ўсмир шахсининг таркиб топишида ахлок, ўзига хос онг алохида ахамият касб этади. Ўсмир шахсини таркиб топтиришда унинг атроф- мухитга, ижтимоий ходисаларга, кишиларга муносабатини хисобга олиш лозим. Чунки ўсмирда муайян нарсаларга муносабат шаклланган бўлади. Психологлар ўтказган тадкикотлардан кўринадики, ўсмирларнинг кўпчилиги катъиятлилик, камтарлик, мағрурлик, самимийлик, мехрибонлик, дилкашлик, адолатлилик каби маънавий-ахлокий тушунчаларни тўғри англайдилар. Уларнинг турмуш тажрибасида, фан асосларини эгаллашлари натижасида баркарор эътикод ва илмий дунёкараш таркиб топади, шулар замирида ахлокий идеаллар юзага кела бошлайди. Ўсмирларнинг идеаллари негизида орзу, максад ва уларни рўёбга чикариш режалари намоён бўла бошлайди. Муайян касбга майл ва кизикиш туғилади. Орзу-истаклар ранг- баранглиги билан бир-биридан кескин ажралиб туради. Ўсмирлик ёшида психологик жихатдан энг мухим хислат - вояга этиш ёки катталик хиссининг пайдо бўлиши алохида ахамиятга эга. Катталик хисси ижтимоий-ахлокий сохада, аклий фаолиятда, кизикишда, муносабатда, кўнгил очиш жараёнида хулк-атворнинг ташки шаклларида ўз ифодасини топади. Ўсмир ўз кучи ва кувватининг чидамлилиги ортаётганини ва билим савияси кенгаяётганлигини англай бошлайди. Буларнинг барчаси унда катталик хиссини ривожлантиради. Бугунги кунда таълим жараёнида тарбияси «қийин» ўсмирлар ибораси тез- тез учраб туради. Биз тарбияси «қийин» ўсмирлар феноменларининг айрим жихатларини ёритишга харакат киламиз. Илмий тадкикотларнинг кўрсатишича, ўсмирлик даврида улар томонидан содир этиладиган хар кандай хатти-харакат актлари: аксилижтимоий хулк-атвор, педагогик каровсизлик, мослаша олмайдиган хулк,ахлоксиз хулк, девиант хулк, аутодеструктив (ўзини ўзи фош килиш) хулк ва хоказолар ўтиш 68 даврининг ўзига хос одат тусига кириб қолган тартиб шакли сифатида тан олинади. Кўпгина адабиётлар тахлилига кўра ИК (интеллект)нинг кўрсаткич даражаси канчалик паст бўлса, тарбияси «қийин»лик даражаси шунчалик юкори кўрсаткичга эга. Шу сабабли ИК (интеллект) тарбияси «қийин»лик кўрсаткичи сифатида маълум даражада ижтимоий маъно касб этувчи психологик жараён билан алоқадор. Тарбияси «қийин» ўсмирларнинг ўзлигини англашда «Мен» тимсоли алохида ўрин тутади. Тарбияси «қийин»ликнинг вужудга келиши ва унинг кечишини субект томонидан англаниши улар билан олиб бориладиган психопрофилактик, психодиагностик, психокоррексион ишларнинг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Психолог, психотерапевт ва, умуман, таълим-тарбия ишларига масъул ходимларнинг барчаси тарбияси «қийин» ўсмирлар хулк- атворининг ижтимоий меъёрларга мослашуви ёки мослаша олмаслик стратегияси ўсмир шахсининг химоявий мослашув механизмини акс эттиришини хисобга олишлари зарур. Адабиётлар : 1. Келвин СеиферТ ва Росемарй Суттон. Эдуcатионал Психологии 2009 Келвин Сеиферт.10-16 пагес. 5.Бордавская Н.В., Реан А.А. Педагогика.-М.: Питер, 2004. 2. Профессионалная педагогика.Учебник для студентов.–М.: Педагогика, 2002. 3. Нишонова С. Комил инсонни тарбияси:ўрта махсус, касб-ҳунар та‗лими муассасалари учун қўлланма. -Т.: Истиқлол. 2003 4. Ғуломов С.С. ва бошқалар. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Т.: ―Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, 2000. 5. Эгамбердиев Э., Хўжамқулов Ҳ. Кичикбизнес ва тадбиркорлик. – Т.: Манавият, 2003. Интернет ресурслари 6. www.эду.уз 7. www.зиёнет.уз 8. www.туит.уз