logo

Илғор методлар тажрибалар шакл ва методлардан фойдаланиб талабаларда касбий билим кўникма ва малакаларини шакллантириш

Yuklangan vaqt:

14.03.2020

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64.5 KB
Илғор методлар тажрибалар шакл ва методлардан фойдаланиб талабаларда касбий билим кўникма ва малакаларини шакллантириш Режа: 1. Дарс ҳунар билим юртида ҳам таълимнинг ташкил этишнинг асосий шакли 2. Касб-хунар таълим тизимида қўлланиладиган интерфаол усуллар Дарс ҳунар билим юртида ҳам таълимнинг ташкил этишнинг асосий шакли Дарс деганда ўқитувчнинг ўқув гуруҳига уюшган тайёргарлик даражаси бир хил, таркиби ўзгармас ўқувчилар билан машғулот ўтказиши тушунилади. Дарс ҳунар билим юртида ҳам таълимнинг ташкил этишнинг асосий шакли ҳисобланади. Хар бир дарс ўқув жарёнининг бир қисми ҳамда билим, кўникма ва малакаларни эгаллашнинг бир бутун мантиқий якунланган босқичидир. Хар бир дарс қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1. Мақсад ва мазмуннинг аниқлиги; бу талаб дарснинг бутун ўқув материалини ва унинг хар қайси қисмини тўғри танлаш билан амалга ошади. 2. Таълимий ва тарбиявий вазифаларнинг бирлиги; таълимнинг тарбиявий характери унинг объектив қонунияти ҳисобланади. Шу билан бирга ўқитувчи ўқувчиларнинг касбий билимларини шакллантиришда хамма имкониятларидан фойдаланиши керак. 3. Дарснинг хар қандай босқичида таълимнинг энг керакли методларини танлаш; ўқитиш методини тўғри танлаш ўқитувчи меҳнатининг самарадорлигини ва ўқувчиларнинг энг юқори фаоллигини таъминлайди, ўқувчиларга чуқур ва пухта билимлар беришни, уларда билимларни амалга тадбиқ этиш малакаларини шакллантиради. 4. Дарсда ўқувчиларнинг жамоа ва якка тартибдаги ишини тўғри қўшиб олиб бориш; ўқитувчи дарс давомида бутун гуруҳ билан ишлашдан ташқари ўқувчиларнинг якка тартибдаги топшириқлар бўйича мустақил ишлашини ҳам кенг жорий қилиши лозим. 5. Дарсни самарали ташкил этиш; бу талаб дарсга ажратилган вақтдан унумли фойдаланишни, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарсга яхши тайёрланишини, машғулотнинг янги техник жиҲозлар билан таъминланишини, унинг барча элементлари, структураси пухта тузилишини тақозо этади. Дидактик мақсадлар бўйича дарснинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. Янги билимларни ўрганиш дарси. 2. Умумий ёки аралаш дарс. 3. Билимларни мустаҳкамлаш дарси. 4. Синаш – текшириш дарси. 5. Муаммоли дарс. Ўқитувчи томонидан ўз ўқитаётган фаннинг ҳар бир мавзуси, ҳар бир дарс машғулоти бўйича тузилган юқоридаги каби технологик харита унга фанни, предметни яхлит ҳолда тасаввур этиб ёндишишга, тушунишига, (бир семестр, бир ўқув йили бўйича), яхлит ўқув жараённинг бошланиши, мақсадидан тортиб, эришиладиган натижани кўра олишига ёрдам беради. Айниқса, технологик харитани ўқувчи талабанинг имконияти, эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилиши, уни шахс сифатида таълимнинг марказига олиб чиқишга олиб келади. Бу эса ўқитишнинг самарадорлигини оширишга имкон яратади. Касб-хунар таълим тизимида қўлланиладиган интерфаол усуллар Ушбу замонавий методлар ёки интерфаол усуллар, ўқитишнинг самарасини оширишга ёрдам берувчи технологик тренинглар ўқувчи талабаларда мантиқий, ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини ривожлантиришга, етук мутахассис бўлишларига ҳамда мутахассисга керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради. Ушбу ўқув жараёнини ташкил этиш учун ҳавола этилган технологик тренингларни худди шу тартибда, ўтказишлари шарт эмас, ҳар қайси ўқитувчи бу тренингларни умумий шаклни олган ҳолда ўзларининг дарс технологияларини яратишлари, берилган тренингларни тўлиқ ёки уларнинг баъзи бир босқичлари, элементларини ишлатишлари мумкин. Биз қуйидаги ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган баъзи бир тернинглар (технологиялар)га тавсифнома бериб, баъзиларни ўтказиш тартиби тўғрисида методик тавсиянома бериб ўтамиз.  “Тармоқлар” методи – ўқувчи-талабани мантиқий фикрлаш, умумий фикр доирасини кенгайтириш, мустақил равишда адабиётлардан фойдаланишни ўргатишга қаратилган. “3х4” методи – ўқувчи-талабаларни эркин фикрлаши, кенг доирада турли ғояларни бера олиши, таълим жараёнида якка, кичик гуруҳ ҳолда таҳлил этиб, хулоса чиқара олиши, таъриф бера олишига қаратилган. “Блиц ўйин” методи - ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган. “Интервью” техникаси – ўқувчи-талаба савол бериш, эшита олиш, тўғри жавоб бериш, саволни тўғри тузишни ўргатишга қаратилган. “Иерархия” техникаси - оддийдан мураккабга, мураккабдан оддийга ўтиш усулларини қўллаш орқали уларни мантиқий, танқидий, ижодий фикрлашга ўргатишга қаратилган. “Бумеранг” техникаси – ўқувчи-талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материалларни ёдда сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрни эркин ҳолда баён эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча ўқувчи талабаларни баҳолай олишга қаратилган. “Талаба” тренинги – ўқувчи-талабалар билан индивидуал ҳолда ишлаш, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги тўсиқни йўқ қилиш, ҳамкорликда ишлаш йўлларини ўргатишга қаратилган. “Ўқитувчи шахси” тренинги - ўқитувчи инновацион фаолиятини очиб берувчи ―Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар‖ мавзусида мустақил фикрлашга, ижодий иншо ёзиш орқали баён қилишга қаратилган. “Мулоқот” техникаси ўқитувчиларни аудитория диққатини ўзига жалб этиш, дарс жараёнида ҳамкорликда фаолият кўрсатишга, уни ташкил этишни ўргатишга қаратилган.  “Бошқарув” техникаси ўқитувчиларни аудиторияни бошқаришдаги усуллари ҳамда ўқувчи талабаларни иш жараёнида бошқарув усуллари билан таништирувчи ва шунга ўргатишга қаратилган. “Тармоқлар методи” (Кластер) Фикрларнинг тармоқланиши - бу педагогик стратегия бўлиб, у талабаларни бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, уларни мавзуга тааллуқли тушунча ва аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма- кетлик билан узвий боғлаган ҳолда тармоқлашга ўргатади. Бу метод бирон мавзуни чуқур ўрганишдан аввал ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятни жадваллаштириш ҳамда кенгайтириш учун ҳизмат қилиши мумкин. Шунингдек, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, яхши ўзлаштириш, умумлаштириш ҳамда ўқувчиларни шу мавзу бўйича тасаввурларини чизма шаклида ифодалашга ундайди. ФСМУ ТЕХНОЛОГИЯСИ (Ф) - фикрингизни баён этинг. (С) - фикрингизнинг баёнига бирон сабаб кўрсатинг. (М) - кўрсатинг сабабингизни исботлаб мисол (далил) келтиринг. (У) - фикрингизни умумлаштиринг. Ушбу технология мунозарали масалаларни ҳал этишда, бахс- мунозаралар ўтказишда ёки ўқув-семинар якунида (тингловчиларнинг ўқув семинари ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида) ёки ўқув режаси асосида бирон бўлим ўрганиб бўлингач, қўлланилиши мумкин, чунки бу технология тингловчиларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга, шу билан бир қаторда ўқувчи талабаларнинг, ўқув жараёнида эгаллаган билимларини таҳлил этишга, қай даражада эгаллаганликларини баҳолашга ҳамда тингловчиларни баҳслашиш маданиятини ўргатади. Мақсад Ушбу технология тингловчиларга тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа ифода этиб, тасдиқловчи даллиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишга ёрдам беради. Ўтказиш технологияси. Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади: 1-босқич. -тренинг тингловчилар билан бирга баҳс мавзусини ёки муҳокама этилиши керак бўлган муаммони, ёки ўрганилган бўлимни белгилаб олади; -тренинг ўқув машғулотида аввал ҳар бир тингловчи якка тартибда ишлаши, кейин эса кичик гуруҳларда иш олиб борилиши ва ниҳоят дарс охирида жамоа бўлиб ишланиши ҳақида тингловчиларга маълумот беради: -машғулот давомида ҳар бир тингловчи ўз фикрини эркин ҳолда тўлиқ баён этиши мумкин эканлиги эслатиб ўтилади. 2-босқич. Ҳар бир тингловчига ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғозлар тарқатилади: Ф - фикрингизни баён этинг. С - фикрингизни баён этишга сабаб кўрсатинг. М - кўрсатинг сабабингизни исботлаб мисол (далил) келтиринг. У - фикрингизни умумлаштиринг. Ҳар бир тингловчи якка тартибда тарқатилган қозоздаги ФСМУ нинг 4 босқичини ўз фикрларини ёзма баён этган ҳолда тўлатади. 3 -босқич. -Ҳар бир тингловчи ўз қоғозларини тўлатиб бўлгач, тренер уларни кичик гуруҳларга бўлинишларини илтимос қилади ёки ўзи турли гуруҳларга бўлиш усулларидан фойдаланган ҳолда тингловчиларни кичик гуруҳларга бўлиб юборади: -Тренер ҳар бир гуруҳга ФСМУ технологиясининг 4 босқич ёзилган катта форматдаги қоғозларни тарқатади: -Тренер кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардан фикр ва даллилларни катта форматда умумлаштирган ҳолда 4 босқич бўйича ёзишларини таклиф этади. 4-босқич. -Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир тингловчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, кичик гуруҳ аъзолари уларни умумлаштиришга киришади: -Гуруҳ аъзолари ФСМУ нинг 4 босқичини ҳар бири бўйича умумлаштириб, уни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрадилар. -Фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар бир тингловчи ўз фикрларини ҳимоя этиши, исботлаши мумкин. 5-босқич. -Кичик гуруҳларда умумлаштирилган фикрларини ҳимоя қиладилар: Гуруҳ вакили ҳар бир босқични алоҳида ўқийди иложи борича изоҳ бермаган ҳолда. Баъзи бўлимларни исботлаш, яъни гуруҳнинг айнан нима учун шу фикрга келганини айтиб ўтиши мумкин. 6-босқич. -Тренер машғулотга якун ясайди, билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдиради. Қуйидаги саволлар билан тингловчиларга мурожат қилади: -Ушбу тренингдан нималарни билиб олдингиз ва нималарга ўргандингиз? -Ушбу технологияни ўқув жараёнида қўлланилиши қандай самара берди? -Ушбу технологияни қўлланилиши талабаларда қандай ҳислатларни тарбиялайди, нималарни шакллантиради, уларнинг қандай фазилатларини ривожлантиради? -Ушбу технологияни ўқув жараёнининг қайси босқичида қўлланилгани маъқул ва нима учун? -Ушбу технологияни дарс жараёнида қўлланилиши ўқувчи талабаларга нима беради ва нимага ўргатади? -Ушбу технологияни яна қандай тартибда ёки қандай шаклда ўтказиш мумкин? -Ушбу тренингда асосий вазифа нимадан иборат. ИЗОҲ. Юқорида келтирилган саволлар ҳар бир тренингнинг мазмуни, мақсадидан келиб чиқиб тренер томонидан тингловчиларга ёки ўқувчи талабаларга берилиши мумкин. Адабиётлар 1. Морева И.А. Педагогика среднего профессионального образования. Практикум –М. «Академия»-2008. 2. Подласый М.Л. Педагогика Новый курс учебник для студентов пед.вузов. В 2 ки К Т: Общие основы процесса обучения. – М.: ВЛАДОС, 1999. 124 с. 3. Кузнецов В.В. Введение в профессионально-педагогическую специальность: учеб. Пособие для студ. Высш. Учеб. Заведений / В.В. Кузнецов: ред. Л.Я.Петрунина.-М.: Изд.центр ―Академия‖, 2007 – 176 с