logo

Хозирги тарихий таълим тизими. Тарих курсларининг таълим-тарбиявий

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

33.0546875 KB
Ҳозирги тарихий таълим тизими. Тарих курсларининг таълим-тарбиявий вазифалари. Мактаб тарих курси дарсликлари ва дастурлари Режа: 1. Тарихий таълим тизимидаги ўзгаришлар 11 йиллик таълим мактаблари учун тарих бўйича дастурлар. Ватан тарихини ўрганишга эътиборнинг кучайтирилиш аҳамияти. 2. Тарих курсларининг таълим-тарбиявий вазифалари. 3. Мактаб тарих дарсликлари мазмуни ва тузилиши. 1914 йили умум таълим мактаб ислоҳатига мувофиқ 11 йиллик таълим киргизилиб, бу тарихий таълим тизимида ҳам ўзгаришларга олиб келди: V синфда : ”СССР тирихи бўйича эпизодик ҳикоялар” ҳаптасига 2 соат, жами 6i соат; VI синфда: Умумий тарих :I бўлим. Қадимги дуне тарихи:- ҳаптасига 2 соат, жами 6i соат: VII синфда: Умумий тарих II бўлим: Ўрта асрлар тарихи-ҳаптасига 2 соат, жами 6i соат. VIII синфда: Қадимги даврдан XVIII арнинг охиригача бўлган СССР тарихи-ҳаптасига 2 соат, жами 6i соат. IX синфда Умумий тарих III-бўлим. Англия буржуа инқилобидан (XVII аср) Париж коммунасигача; XIX асрдан бошлаб XIX асрнинг охиригача бўлган СССР тарихи-ҳаптасига 3 соат, жами 102 соат. X синфда: Умумий тарих III бўлим Париж Коммунасидан 1-жаҳон урушининг тугатилишига қадар; XX асрнинг ошидан 193i йилга қадар СССР тарихи; Умумий тарих IV бўлим 1917-йилдан бошлаб 2-жаҳон урушига қадар чет эл энг янги тарихи-ҳаптасига 4 соат, жами 136 с). XI синфда: ”қ0-йилларнинг охиридан бизнинг кунларимизга қадар СССР тарихи”; Умумий тарих IV бўлим 1939 йилдан бизнинг кунларимизга қадар чет эллар энг янги тарих.-ҳаптасига 3 соат, жами 104 соат. Умум таълим мактабларда (11 йиллик) тарихини ўрганиш учун ҳаптасига 1i соат, йилига 612 соат ажратилди. Шуни ҳам айтиш керакки, собиқ иттийоқ таркибига кирган республикалар тарихини ўрганиш 50 соатдан ошмаслиги керак эди. Фақат мустаққил марофати билан тарихий таълим соҳасида ўзгаришлар бўлди. Президентимиз ”Тафаккур” журналига берган интервьюсида Абдулла Авлонийнинг ”Тарбия биз учун е ҳает-е мамот, е нохот-е ҳалокат, е саодат-е фалокат масаласидир” деган фикрини келтирип ўтади. Сабаби бу сўзлар бугун ҳам долзарбдир. Президентимиз таъкидлаганидек, ”Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги-ҳар қандай иқтисодий еки сиесий қарамликдан ҳам кўра даҳшатлидур”, ””ояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан бахсга киришиш, олишиш мумкин”. Чор Россияси мустамлакачилиги даврида илдиз отган Туркистон жадидлари ешларнинг миллий тафаккурини ўстириш, дуневий илимларни эгаллаш учун жон уйдиришди. Большевиклар империяси даврида ягона идеология ғоя асосида таълим-тарбия соҳасида миллий ментолитет бир томонда қолиб кетди. Фикр қоромлиги эса юқорида u1090 таъкидлаганимиздек ҳаммасидан ҳам даҳшатли. Мустақиллигимиз ана шу ҳислотларга тарбиялайдиган, яъни ешларимизнинг етук миллий тарихимизни, анъаналаримизни зур қизиқиш билан эгаллашлари учун шароит берди. Шу асосда “Ўзбекистон тарихини ўқитиш бўйича концепция” ишлаб чиқилди. Янги дастурлар вужудга келди. Бу дастурларда ватан тарихини урганиша катта эътибор берилган. Нафақат янги тарихимиз, билки бизнинг қадимги ва жуда бой тарихимиз сахифоларини тадқиқ қилишимиз, топишимиз, урганишимиз вазифа этиб белгиланган. Янги тарихни ҳаққоний яратиш, туғри даврлаштириш муҳим меҳнат талаб қилади. Тарих фани объектив суратда амал қиладиган қонунларни очиб бериш мақсадида кишилик жамиятининг тараққиет жараенини ўрганади бу қонунларни билиш ўтмишни ва ҳозирги замонни илмий асосда яхшироқ тушуниб олишга ҳамда келажакни олдиндан кўра билишга ва ўни онгли равишда кўришга имкон беради. Ўзбекистон Республикаси “Таълим туғрисида” ги қонуннинг 4-моддасида: ”Ўзбекистон республикасида келиб иқиши, жинси, тили, еши, ирқи, миллати, эътиқоди ва динга муносабатидан, ижтимоий аҳволи, машғулотининг тури, турар жойи, республика худудида қанчадан бери яшаетганлигидан қатъий назар барчанинг таълим олиши учун тенг ҳуқуқлари кафолатлайди”-деб кўрсатилган. Мустақилликгача Ўзбекистон халқлари тарихи V,VIII-XI синфларда СССР тарихи таркибида ўрганилар эди. Эндиликда мустақиллик морофоти туфайли Ўзбекистон халқлари тарихини алоҳида ўрганиш билан бирга, ўнга улкамиз тарихини урганиувчи ”ўлкашунослик”, “археологя”, ”этнография” ва бошқа бир қанча фанлар қушилдики, бу фанлар тарихимизни умумжаҳон тарихи фани билан яқиндан боғланишга катта ердам беради. 2. Мактаб тарих дастурларида тарих курсининг таълим ва тарбия вазифалари, мазмуни, ўқувчиларнинг ўзлаштириб олиш зарур бўлган асосий тушунчалар ва ғоялар, куникмалар ва малакалар миқдори аниқ белгилаб берилган. Унда мактаб курсининг таълим ва тарбия вазифалари қўйидагича ифодолаб берилган. Биринчидан: ўқувчиларни қадимги амонлардан то ҳозирги кунимизгача бўлган жамият тараққиети туғрисида пухта ва чуқур билимлар билан қуроллантириш. Иккинчидан-аниқ асосли материалларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида улар учун тушунарли формада ижтимоий ривожланиш қонуниятларини илмий тушунишни ҳосил қилиш; Учинчидан-тарихнинг чинаккам ижодкорлари, моддий ва маънавий неъматларни яратувчи- халқ оммасининг роли ҳамда шахснинг тарихдаги аҳамияти. Тўртинчидан-ўқувчиларни илмий объективлик, тарихийлик қонунларига асосланган ҳолда ўтмишдаги ва ҳозирги замон ҳодисаларига илмий қарай билишга ўргатиш. Бешинчидан-ўқувчиларни хақлар тинчлиги. ҳамкорлиги, бир-бирини тушуниш ва ҳурмат қилиш руҳида шовинизм ва миллатчиликка, милитаризм ва урушни тарғиб қилишга, камситиш ва ирқий устунликка қарши муросасиз кураш руҳида тарбиялаш. Олтинчидан-ўқувчиларда меҳнат тарбиясини амалга ошириш, уларни моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги ишларга психологик жиҳатдан тайерлаш; меҳнатнинг барча- турлари ва унинг натижаларига ҳурмат, уларни ўз шахсий қобилияти ва жамият эҳтиежларига қараб онгли равишда касб танлашга тайерлаш. Еттинчидан-ўқувчиларнинг ижодий фикрлашни, уларнинг билим эгаллашдашги фаоллигини, мустақиллигини ривожлантириш, ишлаб чиқаришга, фанга, санъатга қизиқишларини рағбатлантириш, ўз билимларини мустақил тўлдириш, ҳозирги замон сиесий ҳает воқеларини туғри тушуниш, кўникма ва малакаларини сингдириш лозим. Айниқса умумтаълим мактаблари дастурларида Ўзбекистон тарихи тузулиши ва урганилишига алоҳида эътибор бериш керак. Бунинг учун қўйидагиларга бироз жалб этиш лозим. -Ўзбекистон тарихи бўича танланган дастур материали мазмуни ва миқдорини ўқувчиларнинг билиш имкониятлари ҳамда уни ўрганиш учун ажратилган вақтда мос бўлиш, шу билан бирга республика тарихи учун мос бўлган энг муҳим асослар ва тушунчаларни танлаш. -Ўзбекистон тарихини ўрганишда доимо ўқувчиларнинг бошқа фанлардан ва умумий тарихдан олган асосий ва назарий билимларига суяниш, ҳамда такрорлашга йўл қўйилмаган ҳолда республика тарихи материаллари асосида уларнинг билимларини аниқлаштириш. -Ўзбекистон давлат тарихини ўрганишнинг тарбиявий имкониятларидан самарали фойдаланиш, энг аввало дунеқарашга доир етакчи ғояларни, умумий қонуниятларни, уларнинг асосини ташкил қилган халқимиз соиб ўтган тарихий йўлни очиб бериш лозимдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳар бир тарих дарсининг ўз олдига қўйилган маълум-тарбиявий вазифалари туради. Президентимиз И.А.каримов ”Туркистон” мухбиригаинтервьюсида: ”Буюк аждодлримиз юксак тараққий топган давлат барпо этгани ва бу мамлакатда ”куч-адолатда” деган бош шиор давлат сиесатининг, жамият ҳаетининг асоси бўлганини яхши биламиз. Бу ғоя одамларга куч берган, уларда инсоф-диенатга, эзгуликка ишонч уйғотган. Чунки жамиятда адолат барқарор бўлса миллат, халқ ҳеч қачон йўлдан адашмайди, эртами-кечми фаровон турмушга эришади” деган эди. Бу буюк Амир Темур даврига хос тарихий ҳақиқат умум таълим мактабларида VII синфлар учун ”Ўзбекистон тарихи” дарслиги орқали ўрганилади. ”Амир Темур давлати” мавзусидаги дарснинг ўзида адолатпарворлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик тўйғуларига тарбиялаш вазифасини амалга оширишимиз мумкин. Масалан, солиқ сиесатидаги Амир Темурнинг инсонийлиги мисоллар билан курсатилиши мумкин. 3. Ҳозирги вақтда тарих фани олдига катта вазифалар қўйилган бир даврда мактаб тарих дарсликлари мазмуни катта аҳамият касб этади. 1994 йилда қатор Ўзбекистон тарихи дарсликлари V,VI,VII,VIII,IX синфлар учун чиқарилди. Лекин давр талабига хос дарсликлар яна ҳам яхшиланиш назарда тутилиб, 1991-2000 йилларда янги тарих дарсликлари чиқарилди. 5-6 синфлар учун ”жаҳон тарихи” дарслиги муаллифлари А.Кабиров ва Ф.Коровкинлар. Унинг 5- синфга таллуқли яъни I бўлимда ”Қадимги жамоа тузуми” ўрганилади. Бу тузимнинг ривожланиш босқичларига эътибор берилади: ”одамлар тудаси”, “овчи ва деҳқонларнинг уруғ жамоалари”, қадимги _________жамиятнинг инқирози, меҳнатнинг ўз-аро тақсимланиши, унинг роли ҳақида маълумот берилади. II бўлим: ”Инсониятнинг қадимги тарихи” деб номланиб, Қадимги Миср, Қадимги Жанубий-”арбий Осие эллари, Қадимги Кичик Осие ва Кавказ орти ўлкалари, Қадимги Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Греция (Юнонистон), Рим ва Рим империяси тарихи берилган. Масалан: ”Қадимги Жанубий-”арбий Осие эллари” деган бобда ”Икки даре оралиғи (Месопотамия) тарихи асосий ўрин эгаллайди. Табиий шароитлари, хўжалиги синфий жамиятнинг вужудга келиши сўз этилади. ”Давлат”, ”шаҳар”, ”қонун” каби тушунчалар очиб берилади. VI боб яъни Қадимги Ҳиндистон мавзусидан бошлаб VI синфда ўтилди. Сўнгги XI боб ”Рим империясининг сусайиши ва қулаши” деб номланади. II ва III асрларда Рим салтанати” деган темада қул меҳнатининг натижасизлиги, қулдорлик-хўжалик ривожланишидаги тусқин эканлиги очилиши керак. Варварлар босқинчилиги, 476- йилда герман қобилалари томонидан “арбий Рим салтанатининг тугатилиши сўз этилади. Маданияти, санъати, диний эътиқодлар қадимги мавзулар билан дарслик тамомланади. Ўрта асрлар тарихини ургана утириб, феодал тузум, унинг келиб чиқиши, ривожланиш ва тарқоқланиш”, “феодал жамият синфлари”, “феодал давлат”, ”ўрта аср маданияти” ва бошқа асосий тушунчалар шакллантирилади. Шундай қилиб, дарслик-бу уқитувчининг таянадиган асосий ўқитиш қуроли ва асосий билим манбаи ҳисобланади. Тарих дарслиги бирнеча компонентлардан туради: текст (мотн) (асосий, қўшимча, тушунтириш); матндан ташқари компонентлар; узлаштиришни ташкил қилиш аппарати, иллюстратив материал, ориентировка аппарати. Асосий матнда: назарий ва фактик материаллар бўлиб, таърифлаш ва тушунтириш характерида бўлади. Қўшимча матнда: (справочный) маълумотнома материал берилади. Аниқловчи-тушунтириш матн ўзига қушимчаларни, комментарияларни олади. Матндан ташқари компонентларга саволлар ва топшириқлар-яъни узлаштиришни ташкил қилиш аппарати киради. Ўқувчиларда тарихий билимларни шакллантириш (2 соат). Режа: 1. Ў қувчиларда тарихий билим шакллантиришда тарихий тасаввурнинг аҳамияти. а) Тарих ўқитишда фактларнинг роли. б) Тарихий тасаввурларнинг шаклланиш услублари, уларга таснифнома. 2. Тарихий билим шакллантиришда тарихий тушунчаларнинг роли. а) Тарихий тушунчалар ва уларни классификация қилиш б) Тарихий тушунчаларни шакллантириш усуллари. Адабиетлар: ə. Тошпўлатов Т., “аффоров Я. Тарих ўқитиш методикаси. Тошкент, ”Университет”, ə999 ғ. Гоар П.В. Повышение эффективности обучения истории в школе.М., 19ii 3. Поспелов Н, Поспелов И. Формирование мыслительной операции у старшеклассников. М., 19i9 4. Бабанский Ю.К. Ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методлари.Т., 1990 5. Саъдиев А. Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш.Т., 1993. а) Ўзбекистон Республикаси ”Таълим туғрисида” ги қонунининг 9-моддасида ”Умумий таълим узлуксиз давлат таълими тизимида асосий буғин бўлиб, таълим олувчилар илмий билим, меҳнат ва бошланғич касбкор кўникмалари, ишбиларманлик асосларини эгаллашларини, шунингдек ўз ижодий қобилиятлари ва маънавий фазилатларини ривожлантиришларини таъминлайди”, -дейилади. Умуман олганда мактабда Ўзбекистон халқлари тарихи ўқитишнинг асосий вазифаси-ўқувчиларга тарих фанидан пухта билим бериш, шу билимларни амалиетда қўлланиш кўникмалари ва маҳоратини ҳосил қилиш, дунеқарашини шакллантиришдан иборат. Ўрта умумтаълим мактабларида ўтиладиган тарих курсининг баъзи бир вазифаларини услубчи А.А.Вагин қўйидаги босқичларда ифодалаб берган: ə. Ўқувчилар тарихий жараенни ва тарихий ривожланишнинг ҳамма босқичлардаги ижтимоий ҳаетнинг турли томонларини характерлаб берувчи муҳим тарихий асосларни пухта узлаштириб олган бўлишлари лозим. 2. Тарихий асосларни ўзлаштириш натижасида ўқувчилар тарихдаги асосий воқеаларни, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, ҳамда уларнинг ривожланиб боришини акс эттирувчи аниқ тарихий тасаввурлар тизимини ҳосил қилишлари лозим. 3. Ўқувчилар мактаб тарих курсидаги муҳим тарихий тушунчаларни пухта ўзлаштириш жамиятнинг ижтимоий ривожланиш қонуниятларини мукаммал тушуниб етиши, тарихни ўз ешига қараб илмий асосда ҳар томонлама бўлиб олиши лозим. 4.Ўқувчилар тарих курсидан олган билим ва малакаларини янги тарихий материалларни ўрганишда, ўтмиш ва ҳозирги замон воқеаларини тушунишда, кундалик ижтимоий ишларда, ҳаетда қуллай билишлари лозим. 5. Ўқувчилар тарихий материал билан, ҳар хил материаллар, дарслик, тарихий ҳужжатлар, илмий оммабоп-адабиет, сиесий рисолалар, рўзнома ва ойномалар, хариталар билан ишлай билиши, режа туза олиши, тарихий материални тизимни ва асосли баен қила билиши, айрим тарихий мавзуларда ахборот бера олиши, маърузалар қила олиши лозим. Юқорида кўрсатилган вазифалар бевосита ўрта мактабларда Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитишда ҳам асос бўла олади, шунинг учун ҳам ўқувчилар билимини асосий тарихий факторлар билан бойитиб чуқурлаштириб бориш мактабда тарих ўқитишнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Масалан, ўқувчилар Ўзбекистон халқлари тарихини ўрганиш жараенида Ўзбекистон жамият тараққиетининг ҳар бир тарихий босқичида одамлар қандай яшаганини, ҳукмдорликка асосланган синфий давлатлар қандай вужудга келганлигини, айниқса Ўрта Осие халқларининг ўз озодлиги ва мустақилллиги учун чет эл босқинчиларига форслар, македонияликлар, араблар, муғулларга қарши олиб борган қаҳрамонона курашларини, ўзбек халқи билан қардош халқлар ўртасидаги қадимдан давом этиб келаетган иқтисодий, сиесий ва маданий алоқаларни, булардан ташқари мустақил Ўзбекистон давлатининг ҳозирги даврдаги саноати, қишлоқ хўжалиги, фан ва маданияти ютуқларини, қисқаси, фақат Шарқда эмас, балки жаҳон тарихида ўзининг мустақил йўлига эга бўлган давлатга айланаетганлиги ва бошқа факторларни пухта билишлари керак. Умуман олганда, тарихий фактларни ўзлаштириш таълим-тарбия жиҳатидан ҳар қанча муҳим бўлса ҳам, фактларни билишниннг узи ўқувчиларнинг u1090 тарихини билиш жараенидаги биринчи босқичдир. а) Тарихни билиш жараени фактларни ўзлаштиришдан бошланади. Тарихий фактлар 2 турда бўлиши мумкин. Биринчидан ягона воқеаларни акс эттирувчи фактлар. Улар такрорланмайди. Масалан: əқ:ө йилдаги ”Лой жанги”; əң0ғ йилги ” Анкара жанги” ва ҳоказо. Иккинчидан: тарихий ҳодиса туридаги фактлар. Улар маълум бир тарихий давр хусусиятларини акс эттиради. Масалан: барщина ва оброк булар феодализм даврига хос булган қаром деҳқонларнинг тўлами. Ў маълум бир ижтимоий тузумга хос бўлган тарихий факт. Яна бир мисол: Саноат тунтарилиши-бу қўл меҳнатидан машинага ўтишни белгилайдиган жараен. б) Ўқувчиларни пухта билимлар билан қуроллантиришда тарихий тасаввур ва тушунчаларни ҳосил қилиш, қонуниятларни тушуниб олишнинг аҳамияти ҳам каттадир. Тарихий тасаввур билан тушунчалар бир-бири билан узвий боғланган. Ўқувчиларда ҳодисалар, тарихий жараенлар ҳақида етарли даражада тўлиқ ва аниқ тасаввурлар мавжуд булгандагина тушунчалар ҳосил бўлади. Тарих ўқитиш жараенида ўқувчиларнинг тассавурлари чуқурлашиб бориш натижасида тушунчаларни шакллантириш учун замин яратилади. Тушунчалар ўз навбатида тасаввурларни мазмунан бойитиб, аниқлаштириб боришга ердам беради. Тарих ўқитишда айниқса, Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитишда ўқувчиларнинг кўз ўнгида ўтмишдаги ижтимоий ҳаетнинг яхлит манзараларини шакллантиришда жонли ва ерқин образлардан фойдаланишнинг аҳамияти каттадир. Тасаввурларни шакллантиришда тарихий ҳодисалар образларини ўқувчилр фаол суратда идрок этишга қаратилган усуллардан фойдаланади. Ўқитувчи ҳикоясининг мазмунан кургазмали ва образли бўлиши, дарслик матнидаги тарихий ҳужжатлардаги воқеа ва тасвирий элементлер, бадиий адабиет асарлари ўқувчиларда тарихий тасаввурларни шакллантиришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчи материални баен қилаетганда. тарихий ҳужжатлардан, илмий- оммобоп ва бадиий адабиет асарларидан олинган ерқин тафсилотларга ҳамда u1118 ўқувчилардаги мавжуд тасаввурларга суянган ҳолда иш тутади, ўқувчиларнинг тарихга қизиқишининг ортиши, уларнинг муҳим тафсилотларни ажратиб олиши ва эсда сақлаб қолишлари ердам беради. Бироқ, ўқитувчи кургазмали қуролни шундайгина кўрсатиб унинг мазмунини тушунтириб, ҳужжатларни ўқиб қуя қолмай, балки ҳикоядан энг муҳим жойларни алоҳида таъкидлаши, кўргазмали қуролларни, матнларни ўқувчиларнинг фаол иштирокида таҳлил қилиб, ундаги энг муҳим элементларни ажратиб чиқиши, ўрганилган ҳужжатлардаги, у еки бу жиҳатларга улар диққатини жалб қила билиши керак. б) Тарихий тасаввур масаласининг аҳамиятига К.Д.Ушинский уз вақтида катта эътибор берган эди. 40-йилларда: Н.В.Андреевская, В.А.Бернадский. Албатта саноат тунтарилиши католистик алоқаларнинг шаклланиш даврига ҳам фактдир. Воқеалар ва ҳодисалар ўртасида боғликликлар ҳамма вақт мавжуд. Масалан: əҳ9ҳ йили Андижон қўзғолони, 1i92- йилги Тошкентдаги қўзғолонлар-бу колониал яъни мустақил даврига оид бўлган озодлик ҳаракати бўлиб ҳисобланади. Бунда ягона воқеалардан-озодлик ҳаракати- яъни тарихий ҳодиса тушунтирилади. Тарихий ҳодисани очиб кўрсатиш орқали ўз навбатида тарихий воқеаларнинг аҳамиятини ва сабабини билишга ердам беради. Масалан, капиталистик давлатлар орасида қарама- қаршиликларнинг ўсишини урганиш орқали биринчи жаҳон урушининг келиб чиқиш сабаблари ва характерини билиб. ўзлаштириб олиш мумкин. Фактлар-бу теоретик хулоса ва умумийлаштириш учун асос бўлиб ҳисобланади. Тарихда фақат фактлар билан чекланиб, факттологияга айландирмаслик керак. Шунингдек агар етарли фактларга таянмай умумийлаштиришлар кўп ўрин олсада тарихни ўқитиш-социологияга айланар эди. Чунинг учун уларни ақлга мувофиқ биргаликда фойдаланиш зарур. Фактлар еш хусусиятларига қараб танлаб олинади. Билимни умумийлаштириш ва тизимга солиш-бу тарихни билиш инструменти ҳисобланади. А.И.Стражев, А.А.Вагин, 70-i0-йилларда П.В.Гора, Н.И.Запорожуц, Ф.П.Коровкин ва бошқа u1091 услубчилар аниқ (конкрет) тарихий тасаввурларни ҳосил этиш ҳақидаги назарияни ривожландиришга хисса қўшдилар. Ўқитиш жараенининг саморадорлигини таъминлаш учун нима ҳақида тарихий тасаввур ҳосил қилиш заруриятини билиш керак. Ўларни қўйидагича ҳосил қилиш мумкин: 1 ) жамият ҳаетининг барча томонларини ўз ичига олувчи ўтмиши факторлари ҳақида: моддий ҳает:( меҳнатасбоби, одамларнинг касби, хўжалик соҳалари в.ҳ.) ижтимоий-сиесий ҳает. (ҳар хил синф вакиллари ҳақида қўл, феодал; давлат тузими ҳақида в.ҳ), тарихий шахслар ҳақида (лашкар боши, сиесий арбоб в.ҳ.), ҳарбий тарих воқелари ҳақида (қуролланиш, ҳарбийларнинг кийим-кечаклари (мундирлар). ҳарбийларнинг жангдаги соп тизимлари в.ҳ.), тарихий-маданий ҳает ҳақида (халқ ҳаети, тасвирий санъат в.ҳ.). 2) Тарихий вақт ҳақида (яъни маълум бир тарихий фактнинг маълум бир вақтга алоқаси). У жамиятнинг ривожланишини, формацияларнинг алмашинишини тушунишга ердам беради. 3) Тарихий кенглик ҳақида. Бунда тарихий география ердам беради. Масалан: элларни жуғрофик жойлашуви иқтисодий ривожланиш сабабларини тушунтиради, уруш операцияларининг бориши, халқларнинг жойлашиш сабабларини тушунишга мумкинчилик беради. Тараққий тасаввурни айниқса V-VIII синф ўқувчиларида шакллантиришда кўпинча образлиликка эътибор берилади. Сабаби ўларда тарихий билим захираси оз. Айниқса V-VII синфларда кўрсатмали ўқитиш аҳамиятга эга. Унда иллюстрациялар, аппликация, ўқитиш картиналари қўлланилади. Фактлар ҳақидаги тарихий тасаввурни ҳосил қилишда сонларни (цифр) мақсадга мувофиқ фойдаланиш керак. Масалан: Мисрдаги Хеолс эҳромининг баландлиги 150 метр деган билан 5-синф ўқувчисининг эътиборини торта алмаслик мумкин. Чунинг учун бу ўқувчиларга таниш бўлган нарсаларни қўшиб мисол келтирамиз. Масалан: ушбу эҳромнинг баландлигини тасаввур қилиш учун, Нукус шаҳридаги 9 қоватли бинонинг бештасини баландлиги бўйича қўшиб тасаввур этамиз десак, ўқувчиларда қизиқиш уйғотилади. Ўқувчилар ўзлаштириши керак бўлган саналар иккига бўлинади. Асосий сана-бунга масалан, Конституция куни, Мустақиллик куни, Наврўз ва ҳоказо. Таянч сана-бу мавзулар бўйича саналар масалан: Спартак қузғолони. Вақт ҳақида тушунча ҳосил қилиш яъни тасаввур қилишда кўпинча ўқувчининг ўзини мисолда оламиз. 1925 1935 1945 1955 1965 1975 1985 1995 _________________________________________________________ 1925 1935 1945 1955 1965 1975 1985 1995 _________________________________________________________ Буви, бувасининг 50 еши 1850 1875 1900 1925 1950 _________________________________________________________ Фозил Фарҳод уғли Комил Фозил уғли Жамил Комил уғли 100 йил =1 аср =3 авлод ҳаети Энди авлодлар ҳаетини кўрсатувчи чизилмадан (N1) фойдаланамиз. У орқали I аср яъни 100 йилда 3 авлоднинг яшаб ўтган даври ҳақида тасаввур ҳосил қилинади. Ушбу чизилмадаги 17 Фозил Фарҳод уғли яшаган 50 йил ичида, у Чоризмга қарши 1i9i йилги Андижон қўзғолонини, 1i92 йилги Тошкент қўзғолонига қатнашган бўлиши мумкин. 1i76 йилда Скобелев бошчилигидаги рус аскарларининг Қўқон хонлигини қулатиб, шаҳарни вайрон этганликларини кўзи билан кўрган бўлиши мумкин. Фозилнинг уғли Комил ҳам 50 йил умр курган. У темир йўл қурилишига қатнашган. 1900 йилда Ўрта Осие Тошкент Бош темир йўл устахонасининг очилишини кўрди. 1906 йилда Оренбург-Тошкент темир йўл қурилишининг якунланишини кўрди. Шунингдек у жадидизм билан ҳам таниш XX аср бошида у жадидларни қуллай ўтириб, истиқлолчилик ҳаракатига қатнашган бўлиши мумкин. Комилнинг уғли Жамил 30-йиллардаги қатоғонларни кўрди. 1941- йилда урушга қатнашиб, ярадор бўлиб, ҳарбий госпитальда 1950- йилда вафот этган. Шундай тушунтиришлардан сўнг чуқурироқ тушунчаларга ўтилади. Ҳардоим тушунтиришда вақт лентаси билан ишлашиш керак бўлади. Масалан: Қадимги Бобил подшоси мил.авв. 1792 йилда бошқара бошлайди. У 42 йил бошқарган бўлса, қачон унинг подшолиги тугалланганЎ 1800 42 йил 1700 1000 1500 200 100 Эра 100 __________________________________________________________________ _ милл авв Масалан, мил.авв. 265 йилда ерга хазина қўшилган, у милодий 547 йилда топилган. У неча йил ер қаърида етган экан: 300 265 200 100 Эра 100 200 300 400 500 547 600 __________________________________________________________________ __ мил авв. 265+547=812 Шунингдек, хронологик таблицалардан фойдаланиш мумкин, уруш ҳаракатлри, элларнинг ривожланиши ва ҳоказаларни тасвирлаш мумкин. Кенглик ҳақида тасаввур ҳосил қилишда айниқса харита аҳамиятли. Одатда тарих хариталарининг уч хили мавжуд. 1) тарихий тараққиетнинг маълум бир босқичидаги аҳволни аниқловчи умумий харита. 2) шархловчи (обзорные) харита. Унда изма из тарихий воқеалар тасвирланади. Масалан: ”Россия империясининг 1700-1914- йиллардаги ўсиши ва 8. 3) тематик айрим воқеаларга бағишланган хариталар. Масалан: ”1525 йилги Германиядаги деҳқонлар уруши” Харита-схемалар ҳам бўлади. 2. а) Тарихий тасаввур ўқувчиларда ҳар хил шаклланиши мумкин. Лекин, тарихий фактни берувчи тушунча ўқувчиларда бир хил, аниқ шакллантириши лозим. Тарихий тушунчаларни классификация қилишда 50 йилларда (мет) усулуби Г.М.Донской катта ҳисса кўшди. (Г.В.Клокова, А.А.Вагин ва б). А.Вагин тушунчани шакллантиришнинг асосий йўли индуктив йўл деб ҳисобланади. Шунингдек индуктив услуб билан бирга дедуктив услубнинг ҳам аҳмиятга эгалигини А.Н.Богомобов, Н.Г. Дайри, И.Я.Лернерлер ҳам кутариб чиқдилар. Тушунчаларни тарихий материалнинг мазмунига қарай қўйидаги классификация қиламиз: 1 ) иқтисодий тушунча-меҳнат қуроллари, хўжалик турлари, иқтисодий жараенлар. Масалан: феодал крепостной тизим инқирози, илмий-техникавий инқилоб ва ҳакоза. 2) ижтимоий-сиесий тушунчалар-мамлакатнинг сиесий тузилиши ва ижтимоий муносабатларини очиб беради. Масалан: феодал жамиятнинг асосий синфлари, империя, республика, буржуа давлати, буржуазия инқилоби ва ҳ. 3) тарихий маданий тушунчалар масалан: Уйғониш даври маданияти. Моддий ва маънавий маданият. Маданий инқилоб ва ҳакоза. 4) идеологик (ғоявий) тушунчалар: Масалан: “Утопия социализми”, ”фашизм, буржуазия идеологияси ва ҳакоза. Тушуналарни умумийлаштирилган ҳолда классификация қилишнинг қўийдаги тўри мавжуд: 1) якка-тарихий тушунчалар: бу маълум бир элатларнинг маълум бир тарихий даврига хос бўлган тушунчалар. Масалан: сфинкс, триет (қадимги грек (юнон) ҳарбий корабли), мушкет, смерд, боярин ва ҳ. Бу тушунчалар 1-2 дрида очиб берилиши мумкин. 2) умумий тарихий тушунчалар. Бу бир ижтимоий иқтисодий формацияга ва бир еки бир неча элларга таалуқли тушунчалар. Масалан: Қулдорлик тузими, натурал хўжалик, буржуа инқилоби ва ҳ. Улар бир неча курс давомида ўзлаштирилади. 3) Ижтимоий тушунчалар: формацияларга таалуқли бўлган тарихий жараенларнинг умумий боғланиш ва қонуниятларини тасвирлайди. Маслан, ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш муносабатлари, идеология ва ҳ. Улар барча курс давомида ўзлаштирилади. 2. б) Умумтаълим мактабларининг тарих курси учун тузилган дастурларнинг охирида асосий тушунчалар мазмуни белгилаб берилган. Бу тушунчалар курсининг илмий мазмунини, ғоявий-назарий асосларини аниқлаб олиш, аниқ тарихий материалларни тахлил қилиш ва умумлаштириш бўйича иш усулларини белгилаб олишга ердам беради. Тарихий тушунчаларни ҳосил қилиш деганда ўқувчиларнинг тарихий фактларнинг энг муҳим белгиларини иккинчи даражали белгилардан ажрата билиши, уларни гуруҳларга бўла олиши, тарихий воқеа ва ҳодисалар ўртасидаги боғланиш ва муносабатларни чуқур англаб тушуниб олиш кўзда тутилади. Ана шу тахлитда шаклланган, мукаммал тарихий тушунчалар илмий билимлар тизимини вужудга келишда бамисоли занжир вазифасини ўтайди. Тарих ўқитиш жараенида тарихий тасаввурлар билан тшунчаларни шакллантириш узвий боғланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Тарихий тушунчаларни шакллантиришда ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини рағбатлантириш ва унга раҳбарлик қилиш муҳим роль уйнайди. Тарих ўқитишда тушунчаларни шакллантиришнинг усул ва воситалари хилма-хил бўлиб, аввало у тушунчаларнинг мазмуни мураккаблигига боғлиқ масалан: моддий буюмлар: омоч, кема туғрисида тушунчалар ҳосил қилиш учун бир еки бирнеча соат дарс кифоя қилса социологик (ижтимоий) тушунчалар ўқувчиларнинг еш хусусиятларини ҳисобга олишган ҳолда барча тарих курсларини урганиш давомида ўзлаштирилади. Тарихий тушунчалар ҳосил қилишда ўқувчилрнинг воқеа ва ҳодисаларни фарқлай олиш қобилиятларини ўз ичига олган фикрлаш фаолиятини u1082 кучайтиришга таълимнинг фаол усуллари муаммоли таълим, эвристик суҳбат усулларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг кўргазмали қуроллар, таълимнинг техник воситалари, тарихий ҳужжатлар билан ишлашларини уюштириш, уларга тарихни чуқур урганиш билан боғлиқ булган турли амалий характердаги ишларни топшириш алоҳида аҳамиятга эга. Бир турдаги воқеа ва ҳодисалар тарихий жараенлар ҳамда сабаб-оқибат боғланишлар мазмунини таққослаб ўрганиш жамият тараққиетининг айрим ва баъзи бир умумий қонуниятларини тушуниб олиш имконини беради. Ўқувчи воқеа ва ҳодисаларнинг сабаб ва оқибатлари ўртасидаги алоҳа ва бағланишларни кўпинча, дастлаб бир мамлакат тарихини ўрганиш вахтида очиб беради. Бошқа мамлакат тарихини ўрганиш пайтида илгари ўрганилган ҳодисалар ухшаш ҳодисаларга дуч келган пайтда ўқитувчи ва уқувчиларга бир-бири билан ухшаш сабаб-натижали боғланишлар туғрисидаги билим ва малакаларини ўрганилаетган ҳодисаларни изоҳлаб беришга дедуктив суратда татбиқ этишларига, умумийликларни англаб олишларига ердам беради. Айниқса тарих ўқитиш жараенида Ўзбекистон мустақиллигининг қонуниятли амалга ошганини, мустобидлик давридаги халқимизнинг аҳволи, асрлар давомида мустақилликка интилиш ғоялари, бу йўлда тарихда тангбаланган қийинчиликлар ва натижада эришилган мустақиллигимизнинг қадрига етишдек тушунчаларни ҳосил этиш айниқса ҳозирги даврда келажак ешларни тарбиялашда катта аҳамият касб этади. Шундай қилиб, ижтимоий ривожланиш қонунларини ўрганиш узоқ муддатли жараен бўлиб, у ўқувчиларда умумий назарий билимлар ва илмий дуне қарашни шакллантириш ишларининг муҳим таркибий қисмидир. Адабиётлар: 1. “аффаров Я, “аффорова М. Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш усуллари.Т., 1996. 2. Ўзбекистон тарихи ва маданияти.Т., 1992 3. Мустақил Ўзбекистон-тарих силсилоларида.Т.,1992 4. Кабиров А, Коровкин Ф Жаҳон тарихи.Т., 1995 5. Мухаммеджонов А.Р. Ўзбекистон тарихи. (V асрдан XXI асрнинг бошигача)Т., йщще 6.Рахимов Ж. Ўзбекистон тарихини ўрганишда архив манбаларидан фойдаланиш.Т., 1995 7. Ўзбекистон тарихи. (1917-1993)Н., 1995 8.Ўзбекистон тарихи (I қисм) Т., 1997