logo

Дидактика – таълим назарияси 2

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

534 KB
Дидактика – таълим назарияси Режа: 1. Таълим жараёнининг функциялари. 2. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари. 3. Таълим жараёнида муносабат ва алоқа турлари. 4. Таълим жараёнининг самарадорлиги 5. Билиш - таълим жараёниниг методологик асосидир. 6. Таълимнинг мазмуни. 7. Таълим тамойиллари. 8. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақилликка эришиш. 9. Билимларни пухта ва тизимли ўзлаштириб олиш 10. Таълим тамойил ларини белгилаш ўлчовлари. 11. Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи. 12. Таълим жараёнини лойиҳалаш ва унинг босқичлари. 13. Таълимни ташкил этиш шакллари. 14. Дарс жараёнида таълим воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш 15. Дарс тахлилининг асосий таркибий қисмлари: 16. Ўқув жараёнда талабалар мустақил ишини ташкил қилиш Таълим жараёни педагогик жараённинг ажралмас, муҳим қисмларидан бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш масалалари билан шуғулланади. Таълим назариясини “Дидактика” тушунчаси билан ҳам ифодаланади. “Дидактика” сўзи грекча “Дидаско” сўзидан олинган бўлиб, “Ўқитиш, ўргатиш” деган маънони билдиради. Дидактиканинг ўрганиш объекти ўқув жараёни, ўқув жараёнининг ривожланиш қонуниятлари, ўқитиш тамойиллари, методлари ва шаклларидир. Таълим жараёнининг асосий моҳияти тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ёш авлодга етказиш, авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум тизим орқали амалга ошириш бўлиб ҳисобланади.Педагогикада дидактиканинг умумий ва хусусий тамонларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Умумий дидактика педагог ва талаба фаолиятин инг ўзаро таъсири тўғрисидаги фан бўлиб, у барча ўқув предметларини — ижтимоий-гуманитар, табиий фанлар ни ўқитиш, маълумотнинг ҳамма даражаларини — Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалари гача, бошланғич, ўрта, касб- ҳунар, олий таълим ни амалга ошириш муаммоларини ўрганувчи фандир. У ўз т а д қ и қ о т п р е д м е т и м о ҳ и я т и д а н к е л и б ч и қ и б , қ у й и д а г и саволларга жавоб излайди. Нима учун ўқитилади? Бу савол маълумотнинг мақ сади, вазифалари билан алоқадордир. Жамиятнинг, шунинг дек, фан, техника, маданият тараққиёти асосида Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалари нинг мақсади, вазифалари белгиланади. Ў збекистонда ривожланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этилмоқда. Бундай давлатда ҳар томонлама ри вожланган ижодкор ёшларни тарбиялаш асосий мақсад саналади. Нега шундай ўқитилади? Бу саволга кўра таълим жараёни қонуниятлари, принциплари ўрганилади. Таъ лим жараёни қонуниятлари очилиб, принциплари асос ланган сари, ўқув-тарбия ишларининг сифати, самара дорлиги ошади. Нима ўқитилади? Бу савол асосида маълумот маз муни, унинг таркибий элементлари аниқланади. Маъ лумот мазмуни кенг тушунча бўлиб, у ижтимоий-гума нитар ва табиий фанларни ўзига қамраб олади. Маъ лумот мазмуни таркибида тўртта элемент ажратилади билимлар тизими ( 1 ) ; кўникма ва малакалар тизими (2); ижодий фаолият тажрибаси (3); муносабатлар ти з им и ( 4) . Ҳ оз ир ги а нъ ан ав ий Оли й ў қу в ю рт ла ри ёк и та ъл им м уа сс ас ал ар ид а ас ос ий эъ ти бор билимларни ўзлаштиришга, кўникма ва малакалар ни шакллантиришга қаратилади. Бу ўқув-тарбия жара ёнини ташкил этиш тажрибасининг энг заиф томонидир. Маълумот мазмунининг барча элементларига риоя қи либ, таълим жараёнини ташкил этиш йўли билангина ҳар томонлама ривожланган ёшларни етиштириб чиқа риши мумкин. Қандай ўқитилади? Бу савол таълим методлари, усуллари, воситаларини ўрганишга йўналган. Шу са волга кўра, таълим методлари, усуллари, воситалари нинг самарадорлик даражаси таҳлил этилади. Таълим қандай ташкилий шакллар воситасида амал га оширилади? Бу савол таълимнинг ташкилий шакл ларини (дарс, уй иши, экскурсия ва ш.к.) турларини (изоҳли—кўрсатмали, дифференциал, муаммоли ва бошқалар) , талабалар м иқдорига кўра таълим хилла рини (индивидуал, гуруҳ, умумсинф) ўрганишга йўнал ган. Умумий дидактика — барча ўқув предметлари, маъ лумот даражалари асосида таълимнинг мақсади, маз муни, қонуниятлари, принциплари, методлари, ташки лий шакллари, натижаларини ўрганувчи фандир. Талабаларнинг хусусиятлари, тайёргарлиги, маъ лумот даражалари ва ўқув юрти типларига қараб уму мий дидактиканинг ушбу турлари фарқланади: Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалари гача таълим дидактикаси; бошланғич синфлар дидак тикаси; ўрта Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалари дидактикаси; касб-ҳунар дидак тикаси; махсус таълим дидактикаси; олий таълим дид актикаси. Умумий дидактика, унинг турлари барча ўқув предметлари, маълумот даражаларига оид муаммоларнинг ҳаммасини ўрганса, хусусий дидактика (анъанавий терминга кўра, «ўқув предметлари методикаси») айнан бир ўқув предметини ўқитишнинг мақсади, қонуниятлари, принциплари, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий шаклларини ўрганади. Хусусий дидактикалар си расига математика методикаси, она тили методикаси, биология методикаси ва бошқалар киради. Хусусий дидактикалар умумий дидактика бўйича ўр ганилга н билимларни, масалан, таълим-принциплари, маълумот мазмуни бўйича ҳосил қилинган тасаввурлар ни инкор этмайди. Аксинча, хусусий дидактика бўйича ўрганиладиган билимлар умумий дидактикадан ҳосил қилинган тушунчаларни тўлдиришга, уларни янада ой динлаштиришга кўмаклашади. Бинобарин, умумий ва хусусий дидактикалар ўзаро узвий боғлиқ педагогик фанлардир. Умумий ва хусусий дидактикаларнинг ўзаро алоқа дорлигини қуйидаги мисол бўйича тасаввур этиш мум кин: она тили ўқитишда таълим принципларини барчаси амалга оширилади. Шу билан бирга, Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалари ларда она тили ўқитишнинг ўзига хос принциплари хам мавжуд. Бу принциплар сирасига тил материалла рини ажратишга ўргатиш, нутқ органларини етарли машқ қилдириш, нутқдан тилга қараб бориш, ёзма нутқ ни оғзаки нутққа чоғиштириб ўрганиш кабилар киради. Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва уни бошқаришни биз дидактик саккиз бурчак орқали кўриб чиқамиз ( -расм): 1 1  Д.Тожибоева.И=тисодий назария фанини ы=итиш методикаси.ТМИ.Тошкент.2003йил.10-бет расм. ДИДАКТИК САККИЗ БУРЧАК Албатта, авлоддан-авлодга ўтиб борган сари ижтимоий тажриба ҳажми, демак билимлар ҳажми ҳам ортиб боради. Фан ва техниканинг ривожи ҳам илмий билимларнинг ҳажмига ва характерига таъсир кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси эса ўз навбатида таълим тизимида ўз аксини топади. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш асоси бўлиб хизмат қилади. Чунки айнан таълим тизими жамиятнинг ҳар бир аъзосини маънавий, илмий дунёқарашини шаклланишида энг асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам барча тарихий юксалиш, янгиланиш босқичларида айнан таълим тизимини ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутган. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш даражасидан ҳамда шу жамиятнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Ўқиш ўрганишнинг мақсади Талаблар гуруҳи Ўқитиш Ташки лий шароитБилим ларни назорат қилишЎқитиш воситалариАхборот мазмуни Ўқитувчи ДИДАКТИК САККИЗ БУРЧАК Ўсиб келаётган ёш авлод таълим жараёнида: 1. Зарур билимлар билан қуроллантирилади; 2. Керакли малакаларга эга бўлади; 1. Кўникмалар ҳосил қилади; Ўқув жараёнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўргатилиб бу жараён икки томоннинг биргаликдаги фаолияти натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараёни икки томонлама характерга эга дейилади. Педагоглар ва талабаларнинг фаоллик даражаси таълим жараёнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараёнда педагог йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Талабалар эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараёнида педагог ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар ўзлаштириш жараёнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараён бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва ҳаракатларини ҳосил қилиш жараёнидир. Бу пассив томошабинлик жараёни эмас, балки талабага номаълум бўлган хақиқатларни очиб берадиган фаол, ижодий фаолият жараёнидир. Таълимнинг асосий вазифаларидан бири инсоният ҳозиргача эришган илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки, бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин. Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораётган бир даврда таълим тизими талабаларга беришили керак бўлган билимлар, малака ва кўникмалар ҳажмини белгилаш ҳамда бу жараёнда қайси омилларни ҳисобга олиш керак деган масалаларни ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Зарурий билимлар ҳажмини белгилаш ва шу билан бир қаторда ўқиш муддатини аниқлаш энг муҳим масалалардан бири. Таълим жараёнида бирор фан соҳасидаги инсоният томонидан эришилган ҳамма нарсаларни ўрганиш керак деб ўйлаш мутлақо нотўғри бўлар эди. Ўқув жараёнида энг асосий, энг муҳим билимлар- фанларнинг асослари ўрганилади. Аммо шунга қарамай ҳозирда ўрганиш зарур бўлган янги-янги фанларнинг тармоқлари (экология, ЭҲМ, оила психологияси, иқтисод асослари, маънавият асослари) вужудга келмоқдаки улар таълим ҳажмини бениҳоя кенгайишига сабаб бўлмоқда. Бундай муаммолар ҳозирда деярли барча давлатларда мавжуд ва ҳар бир давлат бу муаммоларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу муаммоларни таълим тамойилларини (принципларини) бузмаган ҳолда, ёш авлоднинг соғлигига зиён етказмаган ҳолда ечимини топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабинигина ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак, таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. 2 Таълим – тарбия ишини ташкил этишда педагог ва талаба орасидаги ўзаро муносабат ва мулоқотнинг бир неча турлари (стиллари) мавжуд. Педагогнинг ўқувчилар жамоасига нисбатан муносабатини суст – ижобий, барқарор – ижобий ҳамда беқарор муносабат тарзида гуруҳларга ажратиш мумкин (- расм). 2  ”Узбекистон Республикаси нинг Т аълим тугрисидаги К онуни” Тошкент 1997 йил. расм. Педагог ва ўқувчилар жамоаси ўртасидаги муносабат турлари. Таълимнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий характерга эга эканлигидир. Ҳар қандай тарбия асосида билим мавжуд бўлганидек ҳар қандай таълим ўзида маълум тарбиявий таъсирни мужассамлаштиради. Билимларнинг талабанинг фақат фикрлаш қобилиятига эмас, балки ички кечинмаларига, ҳис-туйғуларига, фазилатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Айниқса, гуманитар фанларни ўрганиш талабанинг Педагог ва ы=увчилар жамоаси ыртасидаги муносабат турлари С уст – ижобий Б ар=арор – ижобий Б е=арор Педагогларнинг умумий щиссий – ижобий щолатдаги вазиятларда ы=увчилар жамоаси билан ижобий, аммо фаол былмаган муносабатни ташкил этишлари билан тавсифланади Педагогнинг ы=увчиларга нисбатан бар=арор – ижобий муносабати, уларга \ амхырлик кырсатиши, =ийинчиликларни енгишга ёрдам бериши, улар билан вазмин ва тенг ощангда муло=атда былиши билан тавсифланади . Бе=арор хусусиятга эга муносабат педагогларнинг умумий щиссий – ижобий щолатдаги вазиятларда ы=увчилар жамоасига нисбатан бе=арор муносабатда былишлари билан тавсифланади. маънавиятини шаклланишида аҳамиятлидир. Шунинг учун таълим муассасалари тарихан фақат илм масканларигина бўлиб қолмасдан, балки тарбия учоқлари сифатида ҳам қабул қилинган. Таълим ва тарбия бир жараённинг икки томони бўлиб, бири-бирини тўлдириб келади. Билим бу куч-қудрат, ана шу куч-қудрат маънавияти етук инсон қўлида ривожланишга хизмат қилади. Маънан қашшоқ инсон бу қудратдан ноўрин фойдаланиши ва жамиятга зиён етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатлар тарихда жуда кўп маротаба такрорланган ва бу исбот талаб қилмайдиган аксиомага айланган. Демак, таълим албатта тарбиявий асосга эга бўлиши ва талабаларга фақат билим бериш билан чекланиб қолмаслиги, балки тарбиялашдек мураккаб жараёнини ҳам ўз зиммасига олиши лозим. 3 Таълим жараёни таъсирида талабанинг ақлий камолотини, билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантириш ва янги поғонага кўтариш асосий масалалардан биридир. Айнан таълимнинг ривожлантирувчи хусусиятини икки даражага ажратиб таҳлил қилади. Зарурий ривожланиш. Бу òàëàáà тайёргарлигидаги мавжуд даража, бошқача қилиб айтганда, талабадаги бор даража, яъни талабанинг бугунги ўқув жараёнигача бўлган тайёргарлик даражасидир. Бу даража талабанинг ишни мустақил бажара олиши билан характерланади. Юқори даражадаги ривожланиш. Бошқача қилиб айтганда, шу дарс давомида кўтарилиш керак бўлган даражадир. Бу талаба ҳозирча қила олмайдиган, лекин кўмак воситасида эплай оладиган ишдир. Талаба ана шу ўзи учун янги бўлган ва бажаришга кучи етадиган вазифани бажариш давомида иккинчи даражага кўтарилади. Лекин бу вазифа талабанинг тараққиёт зонасида жойлашган бўлиши шарт, акс ҳолда ривожланишга эришиш қийин. Яқинлашиб қолган тараққиёт зонасига кирган ҳар нарса таълим жараёнида зарур ривожланиш даражасига ўтади. Шундай қилиб, яқинлашиб қолган тараққиёт зонаси ривожланишдан илгарилаб кетадиган таълим воситасида яратилади. Таълимнинг ҳар бир 3 И.П.Подласий.Педагогика.Учеб.для студ.высш.учеб. заведений.2 кн.Москва.Владос, 2003.305 стр. босқичи тараққиётнинг эришилган босқичига таянади ва муайян босқични кўзлаган ҳолда навбатдаги босқични тайёрлаб беради. Демак, таълимнинг яна бир зарурий хусусиятларидан бири унинг ривожлантирувчи хусусиятга эга эканлигидир. Таълимнинг ана шу юқорида санаб ўтилган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ва уларга амал қилган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш шубҳасиз таълим самарадорлигини оширади. Таълим жараёнида белгиланган мақсадга эришиш учун бир қатор вазифаларни бажариш лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 1. Òалабаларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш. 2. Талабаларда дунёқарашни, ишонч ва эътиқодларини ўстириш. 3. Талабаларнинг маънавиятини бойитиш ва тарбиялаш. 4. Ёшларнинг ички имкониятларини, қобилиятларини ва истеъдодларини очиш ҳамда ўстириш. Ушбу вазифаларни бажаришда дифференциялашган ёндашувнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, дифференциация (яъни якка ҳолдаги ёндошув) талаба шахсини чуқурроқ ўрганишга, кучли ва заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради. Талаба шахси чуқурроқ ўрганилгандан кейингина унга мос бўлган методлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ. Барча талабалар учун умумий методлар қўллаш таълимни кўр-кўрона олиб бориш билан баробар ва бу ҳолда таълимнинг самарасини жуда паст даражага эга бўлади. Таълимни дифференциациялаш муаммоси ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда маълум даражада ўз ечимини топмоқда ва айтиш керакки, бу ечимлар ижобий ютуқларни қўлга киритишга ёрдам бермоқда. Таълимда ёшларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш жараёнида баҳолаш ва билимларни текшириб туриш муҳим аҳамият касб этади. Баҳолаш таълим тизимида фойдаланилаётган методлар қанчалик самарали эканлигини, талабаларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлашга ёрдам беради. Албатта таълим тизимини самарали бўлиши педагог кадрларнинг тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Педагог биринчи галда ўз касбини севиши, ҳурмат қилиши, талабага катта қизиқиш ва меҳр билан қараши, жамият олдидаги ўзининг катта масъулиятини ҳис қила олиши шарт. Педагог ҳар бир талабанинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай олиши ва ҳисобга олиши, ўқув материалларини тўғри танлай билиши, таҳлил қила олиши ва умумлаштира билиши педагогик маҳорат учун зарур бўлган таълим усуллари, воситалари ва шаклларини мукаммал билиши, талабага нисбатан талабчан бўлиши педагогик вазиятга қараб улардан ўринли фойдалана олиши, ўз фаолиятини таҳлил қила олиши ва хулосалар чиқара олиши керак. Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёни —ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос йўли бўлиб, у қуйидагича вазифаларнр бажа ради: маълумотли қилиш, тар биялаш, ривожлантириш. Таълим жараёнининг бу функ циялари, яъни бажарадиган ишлари бир-бири билан ч а м б а р ч а с б о ғ л а н г а н . М а ъ л у м о т м а з м ун и в а ф а о ли я т усулларини эгаллаш талабалар тараққиётига олиб келсак, маълумот ва ривожлантириш тарбияланганликка сабаб бўлади. Шундай қилиб, маълумотли қилиш, ри вожлантириш ва тарбиялаш таълим жараёнининг дахлдор функцияларидир. Таълим жараёнининг маълумотли қилиш функция фан асосларини эгаллаш, кўникма ва малакалар шакллантириш, ижодий қобилиятларни ўстириш характерланади. Ўқув предметларига оид асосий ғоя лар, назариялар, қонуниятлар, фактларни ўзлаштириш, ўзлаштирилган билимлар асосида кўникма ҳамда ма лакаларни таркиб топтириш йўллари билан авлодлар ўртасидаги ворислик таъминланади. Авлодлар ўртасидаги ворисликни таъминлаш ота-оналардай фикрлаш, улар бажарган фаолият усулларини қўллаб, моддий неъматларни ишлаб чиқариш учун асос бўлади. Шу билан бирга, ёшлар ўз ўтмишдошлари доирасидан таш қарига чиқади, янгича фаолият кўрсатиш усулларини эгаллашади. Ўз ўтмишдошлари фикрлашлари доирасидан ташқарига чиқиш, янгича фаолият усулларини эгаллаш жамиятнинг янгича иқтисодий, маънавий ҳолатга — ян ги тараққиёт босқичига чиқишига замин тайёрлайди. Шундай қилиб, таълим жараёнининг маълумотли қилиш функцияси уч хил иш билан характерланади: фан асос ларини ва фаолият усулларини эгаллаш; олдинги авлоддан мерос бўлиб қолган фаолият усулларини кўник ма—малакалар шаклида асраш; ижодий фикрлашни таркиб топтириш ва янгича фаолият усулларини шакл лантириш. Таълим жараёнининг навбатдаги функцияси ёшлар ни тараққий эттиришдир. Таълим жараёнида ёшларни та раққий эттириш муаммоси дидактикада узоқ тарихга эга. Л.В.Занков, Д.Б.Эльконин, М. И. Махмутов ка би қатор олимларнинг илмий тадқиқотларида таълим нинг олдинда бориши ва ўзига талабалар тараққиётини эргаштириши масаласи илмий асосланган. Фикримизча, фан асосларини ўзлаштириш ва ёш ларни ривожлантириш бир нуқтадан чиққан горизонтал ва вертикал чизиқ шаклида амал қилади. Шундай бўл гач, билим ва малакаларни ўзлаштириш жараёнида талабаларнинг тафаккури, ижодий қобилиятлари ҳам тараққий эттирилади. Демак, маълумотли қилиш билан параллел талаба шахси ҳам ривожлантирилади. Фан асосларини ўзлаштириш ва бола шахсини ри вожлантириш ўқувчиларни тарбиялашни ҳам тақозо этади. Таълимнинг тарбияловчанлик функциясини даст аввал немис педагоги И.Ф.Гербарт асослаган эди. Кейинчалик таълим жараёнининг тарбияловчанлик функц ияси тўғрисидаги фикрларни машҳур рус педагоги К.Д.Ушинский ривожлантирди. «Гарчанд, — деб ёз ган эди К.Д.Ушинский, — тарбия воситалари қанча кўп бўлсада, улар орасида боланинг ёшига мос фан тарбиянинг етакчи омилидир». Ҳақиқатан ҳам , таълим ж араёнида болаларда аҳ лоқий сифатлар таркиб топтирилади, дунёқараш шакл лантирилади, талабанинг табиатга, жамиятга, маъна вий оламга муносабатлари тарбияланади. Шундай бўл гач, педагог ҳар бир машғулотда маълум тарбиявий хулосани ҳам болаларга етказмоғи лозим. Таълим жараёнининг маълумотга йўналганлик та раққий эттирувчанлик ва тарбияловчанлик функциялари ўзаро дахлдор бўлиб, бир-бирини тўлдиради, бир-бирини тақозо этади: маълумотга йўналтирилганлик талабалар шахсини ривожлантиришга, маълумотга йўналганлик ва тараққий эттирувчанлик биргаликда талаба шахсини тарбияланганлигига олиб келади. Педагог тарбия ишларини режалаштиришда, таълим воситаларини тан лашда, машғулотларни ташкил этишда таълим жараё нининг шу функцияларини ҳисобга олиши, уларни амалга ошириши мутлақо зарур. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари. «Таълим жараёнининг ҳаракат лантирувчи кучлари» тушун- часи дидактикада ўтган асрнинг 60-йилларида рус педагоги М.А.Данилов томонидан асосланган эди. Таълимнинг ҳаракатлантирувчи куч лари муаммоси проф. Ю.К.Бабанский илмий тадқиқот ларида алоҳида ўрин олган. Унинг таъкидлашича, таъ лим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари ижти моий-иқтисодий тараққиётнинг талабларига кўра ўқув юрти олдига қўйиладиган талаблар ва уларни амалга ошириш учун ўқув-тарбия жараёнини узлуксиз тако миллаштира бориш ўртасида амал қилади. Билим, малака ва ижодий қобилиятларни ўзлашти риш эҳтиёжи ва болаларнинг реал билиш имкониятла ри ўртасидаги позитив (ижобий) зиддиятлар таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари саналади. Би нобарин, таълим жараёнига хос зиддиятлар педагог томонидан болалар олдига қўйиладиган интеллектуал, амалий топшириқлар ва шу топширқларни бажариш учун кўрсатиладиган интилишлар, қизиқишлар, ҳара катлар шаклида амал қилади. Таълим жараёнидаги зиддиятларни оқилона ҳал этиш энг мақбул таълим методлари, воситаларини танлашни тақозо этади. Таълим жараёнида муносабат ва алоқа турлари. Таълим жараёни турли-ту ман муносабатлар, ранг-баранг алоқаларга бой ҳодисадир. Муносабатлар, алоқалар таъ лим жараёни компонентлари ўртасидаги ўзаро таъсир шаклида юзага чиқади, амал қилади. Таълим ўта мураккаб диалектик жараён бўлиб, тар кибан доимий ва ўзгарувчан элементлардан ташкил то пади. Таълим жараёнида қанча ўзгариш юз берсада, ўзини сақлаб қоладиган, барча ўзгаришлар таркибида иштирок этадиган элементларга доимий компонентлар дейилади. Шундай собит компонентлар сирасига ўқитув чи ва талаба фаолияти киради. Ўқув материали, дарс типи, кўргазма қурол, ўқув топшириқлари таълим жа раёни яқин дидактик мақсадларга кўра ўзгариб тура ди. Таълим жараёни яқин дидактик мақсадга кўра ян гиланиб, турланиб турадиган таркибий қисмлар ўзга рувчан элементлар саналади. Таълим жараёнидаги му носабатлар, алоқалар доимий компонентларнинг — ўқи тиш ва ўқишнинг ўзаро таъсири шаклида амал қила ди. Ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг ўзаро таъсири, уларнинг ягоналиги, В.В.Краевскийнинг таъкидлашича, таълимнинг пайдо бўлиши, унинг ижтимоий институт си фатида шаклланишидан тортиб то ҳозирги кунларга қадар инвариант хусусиятларга эга бош муносабат дир. Ўзаро таъсир дидактик муносабатлар орасида энг қадимий, генетик жиҳатдан бирламчи муносабат бўлиб, таълимнинг яхлитлигини таъминлайди. У яъни ўқитиш ва ўқишнинг ўзаро таъсири, даставвал дидактиканинг тадқиқот предмети сифатида амал қилади. Ўқитиш ва ўқиш фаолиятларияинг бир- бирига киришуви ўз табиа тига кўра бир қанча хусусиятларга эга: ўрганиш объек ти ва қуриш объекти вазифасида иштирок этади; ўқув режалари, дастурлари, дарсликлари ўзаро таъсир нуқтаи назаридан ишлаб чиқилади; унда таълимнинг жараёний ва мазмуний хусусиятлари акс этади; таълим жараёни да амал қиладиган муносабат турлари ўзаро таъсир моҳияти асосида тасниф этилади. Ўзаро таъсир ўрганиш объекти: илмий дидактик тад қиқотлар таълим жараёнида ташкил этилади, унинг на тижаси ўзаро таъсир нуқтаи назаридан баҳоланади, ҳар қандай дидактик ҳодисанинг таркибида ўзаро таъ сир иштирок этади, ўзаро таъсир табиатини ҳисобга олиш асосида илмий ишлар ўтказилади. Бинобарин, ўзаро таъсир илмий-дидактик тадқиқотга нисбатан ўр ганиш объекти сифатида амал қилади. Ўзаро таъсир қуриш объекти: таълим ўзаро таъсир нинг ҳосиласи; ўзаро таъсир моҳиятидан келиб чиқиб таълим ташкил этилади, бошқарилади; таълимнй ту зиш, унинг босқичларини белгилашда ўзаро таъсир ўл чов вазифасини ўтайди. Ўқитиш ва ўқишнинг ўзаро муносабати таркибан қуйидаги қисмлардан иборат: 1) ўқитиш ва ўқув мате риали; ўқитиш ва дарслик; ўқитиш ва кўргазма қурол; 2) ўқиш ва ўқув материали; ўқиш ва дарслик; ўқиш ва кўргазма қурол. Таълим жараёнидаги бош муносабат ва унинг турли кўринишларига қараб алоқа турлари ҳам аниқланади. Ю.К.Бабанский ўз тадқиқотларида дидактик ало қаларнинг қуйидаги турларини қайд этган: сабаб-оқи бат алоқаси - икки дидактик ҳодисанинг бир-бирига дахлдорлиги типидаги алоқа. Бунга талабалар фаолия тининг самарадорлиги (оқибат) педагог фаолиятининг унумдорлигига боғлиқлиги (сабаб) мисол бўла олади; функционал алоқа — бир дидактик ҳодиса бажарадиган иш иккинчи дидактик ҳодисанинг содир бўлишига олиб келади. Масалан, ижодий топшириқларнинг бола фао лиятида амал қилиши уларда ижодий қобилиятни ўс тиради; иерархия (бўйсуниш, эргашиш) типидаги ало қа. Масалан, таълим ва ўқитиш ўртасидаги, шунинг дек, таълим ва ўқиш орасидаги алоқа хусу сиятга эга. Таълим жараёнидаги муносабатлар ва уларга оид алоқа турлари таълим жараёни структурасини бел гилайди. Таълим жараёни маълумот мазмунини ўзлаштириш га йўналган. Маълумот мазмунини ўзлаштириш хусу сиятлари асосида дидактик алоқанинг қуйидаги кўри нишлари ажратилади. - Мақсад алоқа—таълим жараёни дидактик вази фаларига кўра белгиланади. Таълим жамиятга нисба тан уч хил функция бажаради: маълумотга йўналган лик; талабаларни ривожлантириш; тарбиялаш. Таълим нинг ана шу уч хил функциясига кўра уч хил мақсадга ажратилади: маълумотга йўналганлик; тарбияловчан лик; ривожлантирувчанлик. - Мазмуний алоқа — ўрганиладиган ўқув материа лига нисбатан аниқланади. Шу алоқа турига кўра ўқув чи билан ўқув материали, педагог билан ўқув мате риали ўртасидаги боғланишлар ажратилади. - Жараёний алоқа — дидактик алоқаларнинг бу тури таълим жараёни субъектлари ўртасидаги ўзаро таъсирни кучайтиради, собитлаштиради, чегаралайди. - Коммуникатив алоқалар — таълим субъектларининг бир-бирини тушунишларини таъминлайди. Таълим жараёнида педагог ва талабаларнинг ўзаро тушунишларига халақит берадиган тўсиқлар мавжуд эмас. Чун ки у болалар тушунадиган тилда ташкил этилади . Шуларга қа рамасдан, таълим жараёни субъектларининг бир-бири ни тушунмаслиги ҳодисаси учраб туради. Бу ҳодисанинг сабаби таълим субъектлари нутқининг, шунингдек, улар да фикрлаш жараёнларининг турли даражада ривож ланганлигидир. Кўргазма қуролларни таълимга татбиқ этиш, топшириқ ва муаммоларни оммабоп тушунтириш йўллари билан бундай тўсиқлар бартараф этилади. Таълим жараёнидаги муносабатларни белгилаш, ало қа турларини аниқлаш уни тизим сифатида тасаввур этиш имкониятини беради. Таълим жараёни тўғрисида ги тасаввурлар ривожланган сари таълимни оптимал ташкил этиш, бошқариш, назорат этиш осонлашади. Таълим жараёнининг самарадорлиги. Таълим жараёни самарадорлиги — ўқув-тарбия жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги фарқ дир. Таълим жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги тафовут қанча кам бўлса, таълим шунча самарадор саналади. Мутахассислар самарадорлик ё маълум натижани олиш учун зарурий харажатлар миқдори билан ёки маъ лум харажатлар доирасида эришилган натижа билан ўлчанади, деб ҳисоблашади. Самарадорликни ўлчаш нинг бу икки меъёри ҳам етарли даражада умумий эмас, шунингдек, уларни барча педагогик ҳодисаларга тат биқ этиш имконияти ҳам йўқ. Самарадорликни маълум харажатлар доирасида эришилган натижа билан ўлчаш моддий харажатларнинг ошиб кетишига, бинобарин, таъ лимнинг ўта қимматлашувига сабаб бўлади. Бу таълим ҳаражатларининг оптималлиги талабларита зиддир. Таълим харажатларининг оптималлиги самарадор ликни исталган миқдорда моддий харажатлар билан эмас, аксинча, вақт ва харжларни давлат буюртмаси доирасида сарфлашни тақозо этади. Булардан кўрина дики, таълим самарадорлигини оширишнинг асосий уч та йўли бор: ортиқча вақт ва харажатлар эвазига таъ лимнинг самарадорлигини ошириш; давлат буюртмаси- доирасида таълимнинг самарадорлигини ошириш; таъ лим жараёни моҳиятини атрофлича ўрганиш ва шу асос да педагог ва талабалар фаолиятининг интенсивлиги ни ошириш. Ҳозирги кунда оз вақт ва кам маблағ сарфлаб таълимнинг самарадорлигини ошириш энг дол зарб муаммо саналади. Таълим самарадорлигини оширишнинг икки хил кўр саткичи мавжуд: самарадорликнинг сифат кўрсаткич лари; самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари. Самарадорликнинг сифат кўрсаткичлари маълум мазмуни ва фаолият усулларини эгаллаш шартларга кўра аниқланади. Самарадорликнинг сифат кўрсаткларига қуйидагилар киради: ўқув-тарбия ишларини энг юқори даражадаги тараққиётини мўл ж а лла б та шк ил эт иш ; т аъ ли м ж а ра ён и м а қс ад и в а натижаси ўртасидаги тафовутни узлуксиз камайтира риш; таълим воситаларининг таълим жараёнига мосли гини таъминлаш; ўқув материали ва фаолият усулларини бир пайтда (параллель) ўзлаштириш. Самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари таълим м ақ са ди ҳ ам д а бо ла ла р э риш га н ҳ ақ иқ ий б ил им , м ала ка ва тараққиёт ўртасидаги ф арқларга кўра аниқланади,- самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари қуйидагилар: таълим сифатини (талабалар билимининг кўлами, умум лаштиришлар даражаси, билимларни ишлаб чиқаришга тадбиқ эта олиш, билим ва малакалардан зарурият ту ғилганда фойдалана билиш) яхшилаш; таълим жараё ни натижасининг қўйилган мақсадга (билим, малака, ижодий қобилият тажрибасини давлат стандарти дара жасига ва ундан юқори даражада ўзлаштириш) яқин лаштириш; таълим воситаларининг ўқув-тарбия жараёни моҳиятига мослигини таъминлаш; вақт бюджетини ра ционал тақсимлаш. Таълим жараёнининг сифат ва миқдор кўрсаткичла рига асосланиб таълим самарадорлигини оширишнинг тўртта ўлчови ва шу ўлчовларга оид принциплар аж ратилади. Таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг би ринчи ўлчови таълимни болаларнинг энг юқори дара ж адаги тараққиётини м ўлж аллаб ташкил этишдир. Классик дидактика қонун-қоидаларига кўра таълим ол дида бориши ва у ўзига болалар тараққиётини эргаштириши лозим. Таълим жараёнини самарадор ташкил этиш маълумот мазмунини ўзлаштириш ва талабаларни тараққий эттиришни бир пайтда олиб боришни тақозо этди. Демак, таълимнинг самарадорлигини ошириш нинг биринчи принципи—ёшларни маълумотли қилиш ва ривожлантиришни параллель ташкил этишдир. Таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг ик кинчи ўлчови таълим мақсади билан унинг натижаси ўртасидаги фарқни имконият етгунча камайтиришдир. Хозирги пайтда таълим жараёнида қўйилган мақсад билан эришиладиган натижа ўртасида катта тафовут мавжуд. Бу номутаносиблик педагоглар фаолиятида формализмнинг борлиги, механик ёдлатишнинг ҳали ҳам мавжудлиги, ижодий ишларни ташкил этиш анъана тусини олмаганлиги билан изоҳланади. Бинобарин, таъ лим жараёни самарадорлигини оширишнинг навбатдаги принципи таълим натижасини имконият етгунча қўйил ган мақсадга яқинлаштиришдир. Таълим жараёни самарадорлигини оширишнинг нав батдаги ўлчови таълим воситаларининг таълим жараё ни актлари, звенолари, циклларига мослигидир. Таъ лим воситалари таълим жараёни моҳиятига, айнан олин ган акт ёки звенога қанча мос бўлса, самарадорлик шун ча ошади. Таълим воситаларининг таълим жараёнига мослиги уларнинг кўплиги ёки танқислиги эмас, аксин ча, уларнинг оптималлигидир. Ҳаражатларни давлат бюджети ва буюртмаси доирасида сарфлаб, энг юқори натижага эришиш самарадорликни оширишнииг яна бир принципидир. Самарадорликни оширишнинг охирги ўлчови ўқув материали ва унга оид фаолият усулини бир пайтда ўз лаштиришдир. Ҳозирги педагогик таж рибада олдин ўқув материалларига оид информацияларни, сўнгра шу информацияларга доир фаолият усуллари ўзлаштирила ди. Таълимни шу йўсинда ташкил этиш кўп вақт талаб этади. Ўқув материалини ва унга оид фаолият усулла рини бир пайтда ўзлаштириш вақтни иқтисод қилишга олиб келади. Демак, вақт бюджетидан тежамкорлик билан фойдаланиш таълим самарадорлигини ошириш нинг навбатдаги принципидир. Таълим педагог ва талаба фаолиятининг ўзаро киришуви асосида шаклланадиган ҳосила ва шу билан бирга, ташкилий жараёндир. Унинг марказида ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг бир-бирига таъсири ётади. Ў қитиш ва ўқиш фаолиятларини атрофлича таҳлил қи лиш йўли билан таълим жараёнининг моҳиятини тўғри тушуниш мумкин. Билиш - таълим жараёниниг методологик асосидир. Билиш жараёни каби таълим жараёнида ҳам ўқувчи билмасликдан билишга, нотўғри ва ноаниқ билишдан тоборо тўлиқроқ ва аниқроқ, чуқурроқ билишгача бўлган йўлни босиб ўтади. Бу жараёнда ҳиссий идрок этиш ҳам абстракт тафаккур ҳам, амалда синаб кўриш ҳам бўлади. Муайян фан ва ҳодисалар объектив дунёни билиш жараёнидан ўрганилади ва уларнинг ташқи, ички моҳиятини ўзлаштириш жараёнида омиллар аниқланади. Мушоҳада, тасаввур ва абстракт тафаккурга асосланиб фактлар умумлаштирилади ва илмий хулосалар чиқариш натижасида назариялар, қонунлар ва категориялар яратилади. Билиш икки паллага - назария ва амалиётга булинади. Назария янги билимни, янгича билишни ифодаловчи тизимли фикрдир. Назария хар ҳил шаклларда ифодаланади: аксиома, теорема, қонун, формула, график, рақам ва бошқалар. Назарияда ғоя шаклланади. расм. Билимларни муайян фаолият кўникма ва малакаларга айланиш боқичлари. Амалиёт билимларнинг ҳақиқийлигини кўрсатувчи мезондир. Кузатиш, тажриба ўзгартириш, яратиш – булар амалиёт шаклларига киради. Амалиёт ижтимоий ҳаёт ва табиатнинг мураккаб жараёнларини билиб олишда инсон учун асосий қурол бўлиб хизмат қилади. Назарий билим негизида амалий кыникма ва малакаларнинг шаклланиш бос=ичлари. Муайян =оидалар шакллан тирилади, ызлаштирилг ан назарий ва а малий билимлар хотирада =айта тикланади. Харакат тезлиги нинг ошишига салбий таъсир этаётган омиллар, бошлан\ич хатолар бартараф этилади. Характ мохиятини амалий жихатдан ызлашти риш, дастлабки малакаларн и =арор топиши рый беради. Муста =ил ва тизимли равишда тезкор бажарилад иган фаолият шаклланад и ва у такомил лашиб боради.Муайян харакат ларни бажариш тартиби ха=ида назарий билимлар берилади, а малий харакат намойиш этилади. 1-бос=ич 2-бос=ич 3-бос=ич 4-бос=ич 5-бос=ич Кыникманинг шаклланиши. Малаканинг шаклланиши.  Илмий билишнинг вазифаси ходисаларнинг моҳиятини, уларнинг ривожланиш қонуниятларини очишдан иборат эмас, балки бирор бир қонуннинг қай тариқа намоён бўлиш сабабларини кўрсатиб беришдан иборат. Илмий омил илмий билишнинг элементи бўлиб кузатиш, тажриба асосида қўлга киритилади, омилга асосланмаган билимнинг илмий қиймати, амалий фаолият учун ахамияти ҳам бўлмайди. Шунинг учун илмий билимнинг, фаннинг асосий мақсадида омллар асосида ётган умумий боғланишларни, қонуниятларни топиш, уларнинг моҳиятини билишдадир. Билиш сезишдан бошланади. Сезиш теварак – атрофдаги воқелик, нарса ва ҳодисаларни сезги органларимизга таъсир этувчи айрим сифатларнинг онгимизда акс этишидир. Сезгилар – одам хақидаги барча билимларимизнинг манбаидир. Аммо илмий асосда билишда, масалан олимнинг билиши билан ўқувчининг билиш фаолияти ўртасида умумийлик бўлса ҳам лекин, улар бир-биридан фарқ қилади. Ўқитиш натижалари билим сифатида, ўқувчининг ривожланиш даражасида ўз аксини топади. Билим олиш даражаларини биз қуйидаги босқичларда кўрсатиб ўтамиз. Билим олиш даражаси. О л и н г а н б и л и м н и ё д д а с а к л а ш. Т у ш у н и ш. + ы л л а шТ а х л и л к и л и ш С и н т е з.Б а що л а ш. Таълимнинг мазмуни. Таълимнинг мазмуни унинг мақсадидан келиб чиқади. Таълимнинг мазмуни деганда, ўқувчиларнинг ўқиш жараёнида эгаллаб олиши лозим бўлган ҳамда тизимга солинган билим, малака ва кўникмаларнинг аниқ белгиланган доираси тушунилади. Таълимнинг мазмуни бир қатор эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан белгиланади: 1.Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг энг зарур эхтиёжлар, ижтимоий тузимнинг хусусиятлари. 2.Давлатнинг халқ таълими ва муайян турдаги ўқув юрти олдига қўядиган мақсад ва вазифалар. 3.Ўқитиш қоидаларидан келиб чикадиган ва ўқувчиларнинг имкониятларини (ёш имкониятлари ва бошқалар) эътиборга олувчи дидактик талаблар. Таълим мазмуни ўқув режаси, ўқув дастури ва дарсликларда ифодаланган. Ўқув режаси - деб, ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилини тузилишини белгилаб берувчи давлат хужжатига айтилади. Ўқув режаси – барча умумтаълим мактабларида сўзсиз амал қилиниши лозим бўлган давлат хужжатидир. Унда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва ўша фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилган бўлади. Мактабнинг ягона ўқув режаси халқ таълими вазирлиги тамонидан тасдиқланади. Ўқув дастури – ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури хар бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим хажми, тизими ва ғоявий – сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат хужжатидир. Ўқув дастурида ўқув йили давомида хар қайси синфда алохида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда хар қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Маълум мавзу юзасидан ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар қисқача ифодалаб берилади. Дарслик – ўқув жараёнининг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери у ўқитишнинг энг муҳим воситаси хисобланар эди. Хар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил ёритилади. Дарслик тегишли фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактика талабларига мувофиқ равишда баён қилувчи китобдир. Дарсликлар билан бир қаторда айрим фанлардан ўқув қўлланмалар хам тузилади. Масалалар ва машқлар тўплами, хрестоматиялар, атласлар, луғат китоблари ваш у кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. 4 Ўқувчилар дарслик ва ўқув қўлланмалари билан хам дарсда, хам уй шароитида мустақил иш олиб борадилар. Дарслик материали катта тарбиявий ахамиятга эга. У билан ишлаш тарбияланувчиларнинг аҳлий тарбиясига, уларда илмий дунёқарашнинг, ахлоқ, одоб, тафаккурнинг, нутқнинг, ишдаги мустақиллигини ривожланишига ёрдам беради. Таълим тамойиллари. Инсон вужудга келибдики, ўз фарзандига билганларини ûргатиш, ўзи эга бўлган билим, малака ва кўникмаларини кейинги авлодга ўтказиш даставвал англанмаган ҳолда бўлсада мавжуд эди. Бу яшаш учун кураш êîíóíèäàí келиб чиқиб, яшашнинг зарурий шарти ҳисобланган. Жамият ривожланар экан авлоддан-авлодга ўтказиш лозим бўлган билимлар ҳажми ортиб борди. Билимлар, эгаллаш лозим бўлган малака ва кўникмалар мураккаблашиб борди. Бу жараён олимлар томонидан таҳлил қилиниб аста-секин маълум қоидалар ишлаб чиқилди. Қомусий олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таълим жараёнини чуқур ўрганган олимлардан бири. У илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари 4 Н.Х ў жаев ва бош қ алар. Таълим назарияси. Ўқ ув қў лланма. Тошкент ТДИУ.2003.28 бет. ҳақида шундай фикрларни билдиради. Ўқув жараёнида педагог қуйидаги қонуниятларга: -талабани зериктирмаслиги; -билим беришда турлиликка асосланиши; -узвийликка, изчилликка риоя қилиш керак. Беруний янги мавзуларни қизиқарли, асосан кўргазмали баён этиш самарали натижалар беришини ҳам таъкидлайди. Абу Али Ибн Сино (980-1037) билим олишда шахсларни укув муассасасида ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди: -талабага билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик; -ўқитишда жамоа бўлиб, укув муассасасида ўқитишга эътибор бериш; -билим беришда талабаларнинг майлини, қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш; -ўқитишни жисмоний машклар билан қûшиб олиб бориш. Ушбу ишлаб чиқилган қоидалар таълимда мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади. Кейинчалик чех олими Ян Амос Коменский ҳам бу борада илмий изланишлар олиб боради ва ўзининг “Буюк дидактика” асарини ёзишга киришади. Ва у бу асарида таълим-тарбиянинг самарали тамойиллари, услублари, дарс жараёнларини тизимларини аниқ маълумотлар асосида кўрсатиб ўтади ва “ Дидактиканинг отаси , асосчиси” номига сазовор булади. Ўзбекистонда дидактик таълимнинг ташкил топиши ва ривожланиши Абдулла Авлоний, Ҳамза Хакимзода Ниёзий, Муҳаммадрасул Расулий, Қори Ниёзий каби педагог ва олимларнинг номлари билан боғлиқ. Шундай қилиб дидактика тамойиллари асрлар оша сайқал топиб борди. Албатта дидактика тамойиллари ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгариб боради. Чунки таълим тамойиллари жамият ва давлат олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Таълим (ўқитиш) жараёни мураккаб ҳамда кўп қирралидир. Унда педагог ва талабалар фаол иштирок этадилар. Бу жараённинг муваффақиятли ва самарали натижаси таълим жараёнининг қонун қоидалари яъни таълимга қуйилган дидактик талабларга қай даражада амал қилишларига боғлиқ. Таълим тамойиллари педагогнинг фаолиятини ва талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши тегишли кўникма ва малакалар хосил қилишнинг асосий қонун ва йўл йўриқларини ўз ичига олади. Шу билан бир вақтда таълим тамойиллари ҳар иккала фаолиятнинг яъни педагог ва талаба томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради. Шунга кўра таълим қоидалари ўқитишнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади. Таълим тамойиллари деб умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ўқиш ва ўқитиш жараёнларининг йўналиши талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, билим ва малака хосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларининг йиғиндисига айтилади. 5 Кейинги йилларда таълим қоидаларини ўрганиш уларни таҳлил қилиш ва мукаммаллаштириш устида иш олиб борилмокда. Таълим қоидаларини системалаштириш масаласи ҳам доимо фаол масала бўлиб келган. Бугунги кунда педагогика фани қуйидаги таълим тамойилларини ажратиб кўрсатмоқда: 1. Таълимнинг илмий бўлиши; 2. Таълим ва тарбиянинг бирлиги; 3. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши; 4. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлишини таъминлаш; 5. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақилликка эришиш; 6. Таълим жараёнининг кўрсатмали ва кўргазмали бўлиши; 5 И.П.Подласий. Педагогика.Учеб.для студ.высш.учеб. заведений.2 кн.Москва.Владос, 2003.439стр.  7. Билимларни пухта ва тизимли ўзлаштириб олиш; 8. Таълим жараёнида шахсий хусусиятларни ҳисобга олиш; 1. Таълимда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш. Таълим тамойилларини гуруҳларга ажратиш ва уларга тавсиф бериш иши бутунлай якунланган дея олмаймиз. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек бу тамойиллар давр талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиқувчи таълим хусусиятларига қараб ўзгариши мумкин. Бундан ташқари педагогика ва хусусан дидактиканинг фан сифатида мукаммаллашиб бориши янги билимларнинг хосил бўлиши ҳам ушбу тамойилларни гуруҳланишига ўз таъсирин кўрсатади. Шунинг учун баъзи адабиётларда 7та, баъзи адабиётларда 9та, баъзи адабиётларда эса 10та тамойилни санаб ўтилган. Õозирча биз 9та тамойил гуруҳини ажратишни лозим топдик. Таълим тамойиллари Таълимнинг илмий бўлиши. Илмий билимлар ҳаққоний воқеликни инсон онгида акс этишидир. Теварак-атрофни ўраб олган дунёнинг қонуниятларини, нарса ва ҳодисаларнинг хоссаларини ва уларнинг ўзаро алоқаларини акс эттирувчи билим илмий билимлар ҳисобланади. Илмий билимлар тажрибалар, текширишлар, таҳлил қилиш, исботлаш кабиларни талаб этади. Инсоният илмий билимларини кенгайтириб борган сари ҳақиқий воқеликка маълум даражада яқинлашиб боради. Илмий жиҳатдан исботланмаган билимлар ҳам мавжуд ва бу билимларни ҳали инсон таҳлил қилиши ва чуқурроқ ўрганиши керак бўлади. Таълим жараёнида биз талабаларга исботлаб бўлинган, аниқланган ва амалиётда текшириб кўрилган билимларни етказишимиз лозим. Таълимнинг илмийлиги талабанинг ўқув материалларидаги қонуниятларини акс эттириш, тушуниш ва ўзлаштириши учун тўғри шароит яратиш мақсадида зарурдир. Назарий қоидаларни тушуниш-материалини илмий асосда изоҳлаб беришнинг муҳим белгиси бўлиб, у талабанинг фикрлаш фаолиятини хусусиятларини белгилайди. Илмий билимлар илмийлигича қолиб, воқеиликни ҳар хил даражада акс эттириши мумкин. Илмий изоҳ таълимнинг ҳамма босқичларида, ҳар бир синфда илмийлик қоидалари вазифаларидан бири назарий маълумотлар тизимини шу маълумотлар теварак–атрофдаги дунёни қанчалик чуқур акс этганлиги нуқтаи назаридан билиб олишдир. Илмийлик қоидаси барча ёш гуруҳлардаги ва турли ўқув юртларидаги талабаларга ўрганиш учун илмий жиҳатдан ишонарли, амалда синаб кўрилган маълумотлар берилишини талаб этади. Илмий билимларни эгаллаш жараёнида талабаларда илмий дунёқараш эътиқод таркиб топади. Тафаккур ривожланади. Етук миллий кадрларни тарбиялаш ва етиштириш учун ҳозирги замон фан-техникасининг ривожи даражасидаги илмий билимларни эгаллашга эришиш муҳим. Шу билан бир қаторда талабаларни илмий–тадқиқот усуллари билан ҳам таништириб бориш мақсадга мувофиқ. Илмийлик таълимнинг мазмунига ҳам, усулларига ҳам алоқадордир яъни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув дастурлари, ўқув режаси илмий асосда яратилиши лозим. Таълим-тарбиянинг бирлиги. Таълим ва тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқатдир. Ҳар қандай билим маълум тарбиявий таъсирга эга ва ҳар қандай тарбиявий тадбир ўзида билим асосини акс эттиради. Бу ҳаётий қонуният бўлиб биз таълим жараёнида уни ҳисобга олишимиз лозим. Таълим жараёнида ўтилаётган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган тарбиявий томониларини тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда қулай. Чунки тарбия ҳис-ҳаяжон ва амалий ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ. Бу эса билимларни пуҳтароқ ўрганишга ёрдам беради. Билимлар эса ана шу тарбиявий жиҳатларни мустаҳкамланишига таъсир этади. Билимлар ҳаётни, ҳаётий қонуниятларни билишга хизмат қилса, тарбия ана шу ҳаётга нисбатан тўғри муносабатни таркиб топишини таъминлайди. Демак, бир бутун таълим жараёнида икки ўзаро боғлиқлик: ҳаётни билиш ва унга бўлган муносабатни таркиб топтириш жараёни содир бўлар экан. Таълим–тарбиянинг бирлиги таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш ва ўқитишнинг хилма-хил метод ва услубларидан фойдалана олишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Таълим билан тарбиянинг бирлигини таъминламоқ учун: а) баён қилинаётган ўқув материалларининг мазмуни ҳам илмий, ҳам ғоявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши; б) ўқитилаётган мавзунининг илмий ва тарбиявий моҳиятини очиб борилиши, таълим жараёнида ҳадислардан фойдаланиш имкониятини яратилиш; в) баён қилинаётган илмий билимларнинг пухта ва мустаҳкам ўзлаштирилиши ва турмушда унга амал қилиниши; г) таълимда муаммоли жараёнини вужудга келтириш, талабаларнинг қизиқишлари, активлик ва ташаббускорликларини таъминлашга эътиборининг кучайтирилиши; д) таълим жараёнида талабаларнинг уюшқоқлигини, интизомлилик ва жавобгарликни сезиш, ўзаро ёрдам ҳисларини тарбиялашни таъминлаш зарур. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши. Ижтимоий тараққиётнинг бой тажрибаси таълимда системалилик ва изчиллик бўлиши шарт эканини тасдиқлади. Билимларнинг маълум системага солиниши ва изчил бўлиши таълим самарадорлиги белгиловчи энг етакчи омиллардан биридир. Õозирги замон дидактикасидан бу тамойилга катта эътибор берилмоқда. Чунки таълимда изчилликка риоя қилиб ўқитиш бугун ўрганилган билимларни мустаҳкамлашга ва эртага ўрганиладиган билимларга замин тайёрлашга ёрдам беради. Яъни ўтилаётган фан ёки баён қилинаётган янги материалнинг талабаларнинг олдинги ўзлаштирилган илмий билимлари, кўникма ва малакалари билан изчил ва ўзвий боғланиши, шу билан бир вақтда ўқитилаётган ўқув материалларини ўзлаштириш орқали келажакда янги билимларни ўзлаштиришга, шунингдек навбатдаги таълим босқичига замин яратилиши назарда тутилади. Таълимнинг тизимли бўлиши унинг изчил бўлиши билан боғликдир. Изчилликка асосланган таълимнинг характерли белгиси шундаки, у талабаларнинг олдиндан ўзлаштирилган билим ва малакалари замирида янги билим кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларнинг ўзаро бошланишларини такомиллаштириш ва аксинча, янги билимларни баён қилиш жараёнида олдиндан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини яна ҳам чуқурлаштириш, кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилгандир. Демак тизимли ва изчиллик таълимда узлуксизликни вужудга келтиришда аҳамиятлидир. Бундан ташқари маълум системага солинган билимларни эгаллаш ўрганиш жараёнида қулайлик вужудга келтиради. Албатта тизимли ва изчилликни соддадан мураккабга қараб йўналтирилиши мақсадга мувофиқ. Билимларнинг аста-секин, изчиллик билан мураккаблашиб бориши тафаккурни ривожлантиради ва натижада таълимнинг ривожлантирувчи хусусияти келиб чиқади. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлишини таъминлаш. Таълимнинг асосий мақсади ёшларни мустақиллик ҳаётга тайёрлаш яъни турли хил ҳаётий шароитларда ўз билим, малака ва кўникмаларини амалда қўллай олиш даражасига етказишдир. Шунинг учун биз таълим жараёнида талабаларни фақат илмий билимлар билан қуроллантирибгина қолмасдан, балки ана шу билимларни амалиётда қуллай олишларини таъминлашимиз лозим. Демак, бу тамойил таълимнинг илмийлиги ҳақида тамойил билан ҳамоханг бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келадилар. Таълимнинг илмийлиги билимларни назарий жиҳатдан ўрганишга, мантиқий боғлиқликларни тушунишга, фикрлаш қобилиятини ўстиришга хизмат қилса, амалий ҳаракатлар ана шу билимларни амалда қўллаб кўриш янада тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш, малака ҳамда кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради. Таълим тизимида назария билан амалиётнинг бирлиги қоидаси даставвал ўқув фанининг мазмунини ва ўзига хос хусусиятга боғлиқ ҳолда ўқиш жараёнида амалга оширилади. Бу бирлик илмий билимларни пухта ўзлаштириш ва уни амалда қўллай олиш, ўқув материалларини идрок қилиш, англаш, шунингдек, уни мустаҳкам эсда сақлаб қолиш каби руҳий операциялар билан боғлиқ ҳолда бир бутун жараённи ташкил қилади. Таълим жараёнида талабалар томонидан математика, физика, биология, химия, астрономия ва бошқа табиий фанлардан ўзлаштирилган назарий билим, кўникма ва малакалар тажриба хоналари ва лабораториялари, замонавий техника воситалари, тажриба ер участкалари ва ишлаб чиқариш меҳнати жараёнида қўлланилади. Бу машғулотлар уларни келгусида мураккаб илмий назарияларни амалда қўллана олишлари учун зарур бўлган тажриба билан қуроллантиради. Талабалар ўқув материалини туб моҳиятини, табиат ва жамият тараққиёти қонунуниятларини илмий асосда атрофлича тўғри, чуқур тушуниб оладилар ва келажакда амалий фаолиятлари учун зарур бўлган маҳорат, кўникма ва малакалар ҳосил қиладилар. Шунинг учун ҳам ҳар бир мавзунинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилаётган янги билимларни мумкин қадар амалиёт боғлаш ўқув жараёнининг тамойили сифатида қабул қилинади. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақилликка эришиш. Маълумки, эски мусулмон талабала да ўқитиш жараёни, ёд олиш муҳим ўрин эгаллаган. Лекин тушунишга ва англаб олишга эътибор бир оз камроқ ажратилган. Айни вақтда моҳияти англаб олинган билимгина амалда самарали қўллаш мумкин. Шунинг учун ўқув жараёнида хотираси кучли бўлган талабаларнинг мавзуни шунчаки юзаки ёдлаб олишларига йўл қўймаслик лозим. Онглилик талабаларни янги материалини идрок қилишда таърифлар, теоремалар, адабиятдан шеър ёдлаш ва ҳоказоларнинг ифодаланишинигина эмас, балки уларнинг ҳаётий ходисалар, жараёнлар билан боғлиқ бўлган мавзуни ҳам тушунишларини талаб этади. Акс ҳолда билимларда юзакичилик авж олади, бунда материал қуруқ ёдлаб олинган бўлади. Бундай билимлар тез унитилади. Бундан ташқари билимларни онгли равишда ўзлаштириш талабаларда бу билимларга нисбатан маълум муносабат хосил қилишни, эмоционал кечинмалар уйғотишни ҳам ўз ичига олади. Биз яхши биламизки, таълим икки томонлилик хусусиятига эга. Таълим жараёни педагог йўналтирувчи бўлиб майдонга чиқади ва талабалар ўрганиш жараёнини ўз бошларидан кечирадилар. Ўрганиш жараёни мураккаб психик жараён бўлиб талабадан маълум фаолликни талаб этади. Педагог қанчалик таълим жараёнини сермазмун, қизиқарли ва маҳорат билан ташкил этмасин талаба томонидан маълум фаоллик билдирилмаса, ўқув жараёнида самарага эришиш мумкин бўлмайди. Демак ўқув жараёнида аввал талабаларда фаолликни уйғотиш зарур. Бу фаоллик билиш жараёнига таъсир этади, идрок қилиш, таҳлил қилиш, анализ ва синтез каби психик жараёнларни ишга туширади. Талабаларда фаоллик ҳолатини вужудга келишда мотивациялар аҳамиятлидир. Мустақил тафаккур турли усуллар билан ҳосил қилинади. Тафаккурни шакллантириш усулларидан бири мустақил ҳал қилиш, муаммоли вазифалар қўйишдир. Айтиб ўтиш жоизки онглилик ва фаолликкина мустақил тафаккурни вужудга келишига сабаб бўлади. Бугунги кунда таълим олдига қўйилаётган энг катта талаблардан бири ҳам мустақил фикрлаш, муаммолар ечимини мустақил топиш каби хусусиятларни талабаларда ривожлантиришдир. Умуман онглилик, фаолллик ва мустақиллик ўзаро бир- бирини тўлдириб турувчи психик ҳолатлар дейиш мумкин. Билимларни онгли ўзлаштириш, бир томондан, талабаларнинг мустақил, фаол фикр қилишларини назарда тутса, иккинчи томондан айнан шу жараён давомида талабаларнинг мустақиллик ва фаолликларини ҳамда мантиқий фикр қилиш фаолиятларини тарбиялаб, такомиллаштириб боришни назарда тутади. Талабалар фаоллигини ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини ошириш, талабалар онглилигини ўстириш ўқитишда юксак самарадорликка эришишга ёрдам беради. Таълим жараёнининг кўрсатмали ва кўргазмали бўлиши Таълим жараёнида мумкин қадар сезги органлàрини кўпроқ жалб этиш ўрганишни осонлаштиради. Эшитиш жараёнида абстракт тафаккур маълум иш бажарса, кўриш орқали образли тафаккур ҳам ишга тушади. Кўрсатмалилик мавзуни ўрганишда енгиллик туғдириши билан бирга талабада қизиқиш ҳам уйғотади. Ўрганилган мавзуни узоқ муддат эсда сақланишига ва қайта эсга туширишга ёрдам беради. Талабаларнинг схема, жадвал, диаграмма каби материаллар устида иш олиб боришлари ва материал хусусиятларини таққослаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, хулоса чиқаришлари мантиқий фикрлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради. Албатта кўрсатмалилик самарали натижалар бериши учун унинг бошқа томонларини ҳам эътиборга олиш керак. Биринчидан, ишлатиладиган кўрсатмали қуроллар у ёки талабаларининг ёши ва ўзига хос характер хусусиятлари, умумий тайёргарликка-савиясига мос келадиган бўлиши лозим. Иккинчидан, фойдаланиладиган кўрсатмали қуроллар ўтилаётган дарс мавзусининг мазмунини очиб беришига ёрдам берадиган материаллар бўлишини ҳисобга олмоқ, демак, унинг тўғри танланишига эътибор бермоқ лозим. Учинчидан, дарс жараёнида фойдаланиш учун белгиланган кўрсатмали материаллардан унумли фойдаланмоқ учун зарур бўлган таълим усуллари тўғри танланган бўлиши лозим. Умуман олганда, таълимни кўрсатмали бўлишини таъминлаш устида ҳозирда кўплаб илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва кўрсатмалиликни самарадорлигини оширишда фан-техниканинг кейинги йиллар ичида эришган ютуқларидан фойдаланиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Билимларни пухта ва тизимли ўзлаштириб олиш Таълим жараёнида биз талабаларни билимларни мустаҳкам эсда сақланиб қолишини таъминлаш зарурий талаблардан биридир. Ўқув материалларини мустаҳкам эсда сақлаб қолиш, айни дарс жараёнида баён қилинаётган ўқув материалларини тизимли ва онгли ўзлаштиришга боғлиқ. Аввалги машғулотларда ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакалар анча мураккаброқ материални ўзлаштириб олиш учун пиллапоя, база бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам билимлар базасининг пухта бўлмаслиги кейинги ўрганиладиган янги билимларни ҳам заиф бўлишига олиб келади. Яхши ўзлаштирилган, мустаҳкамланган билимларда эса кейинги янги билимларни ўрганишда ва мустаҳкамлашда асос бўлиб хизмат қилади. Билимларни ўзлаштириш жараёнида уларнинг пухта англаб олинганлигини текшириш, баъзи тушунмовчиликларни йўқотиш, мустаҳкамлашга эътиборни қаратиш дидактиканинг асосий масалаларидан биридир. Таълим жараёнида такрорлашни уюштириш билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Такрорлашнинг аҳамияти шундаки, такрорлаш фақат олдиндан ўзлаштирилган ўқув материалинигина эсга туширмай, балки шу ўқув материалларига боғлиқ бўлган янги-янги маълумотлар ҳам берилади, ўзлаштирилган билимларнинг ноаниқ туман бўлиб қолган томонлари ойдинлаштирилади ва тўлдирилади. Билимларни ўзлаштириш жараёни узлуксиз ва маълум тизим асосида олиб борилиши таълим самарасини оширади. Билимларни доимий равишда текшириб бориш, такрорлаш тизимли ва узлуксиз равишда тўлдириб бориш муҳим дидактик талабдир. Таълим жараёнида шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш. Ҳар бир талаба ўзига яраша қизиқишлари ва шу билан бир қаторда миқдори мавжуд. Ҳар бир òàëàáàнинг ўзига хос бўлган ютуқлари ва шу билан бир қаторда камчиликлари ҳам бор. Агар педагоглар ўқув жараёнида ана шу индивидуал хусусиятларни ҳисобга олмасалар ҳар қанча унумли методлардан фойдаланмасинлар ўқув жараёнида яхши натижаларга эриша олмайдилар. Чунки таълимнинг асосий вазифаларидан бири талабани умумий ривожини таъминлаш. Лекин талабанинг ҳақиқий ривожи фақат унинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин. Талабал арнинг реал ўқув имкониятларини, уларнинг ривожланиш жиҳатларини ўрганиш ҳозирги вақтда шунчаки хоҳиш эмас, балки мажбурий талабдир. Бусиз ўқув жараёнини муқобиллаштириш, уни бойитиш ақлга сиғмайди. Албатта шахсий хусусиятлар жуда хилма-хил ва уларни ўрганиш маълум вақт талаб этади. Кузатиш жараёнида талабанинг кучли ва ожиз томонларини, унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, ҳаёлига мос бўлган хусусиятларини билиб олиш мумкин. Талаба шахсининг муаммолари ва қийинчиликларини таҳлил қилиш ҳамда шу муаммоларнинг сабабларини аниқлаш кейинги педагогик чора-тадбирларни режалаштиришда жуда катта аҳамиятга эга. Айниқса ўзлаштириши бир оз пастроқ бўлган талабалар билан якка ҳолда ишлаш жараёнида педагог ўзи учун талабанинг янги қирраларини кашф этиши эътиборли. Кейинги даврларда “дифференциаллашган таълим” деган тушунчани кенг тарқалишининг асосий сабаби ҳам шахсий хусусиятлари, қобилияти, қизиқишлари, иқтидори кабиларни ҳисобга олган ҳолда талабаларни гуруҳларга ажратишни ва шу гуруҳлар учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқишга қаратилган. Гуруҳлар учун тузилган дастурлар, қўлланиладиган методлар талабаларнинг шахсий хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда танланади. Дидактика бу йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва бу таълимнинг самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Таълимда талабалар нинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш. Ўрганилаётган билимлар, хосил қилинаётган малака ва кўникмалар талабал арни хаддан зиёд толиқтириб қўймаслиги лозим. Бошқача қилиб айтганда, ўқув жараёни талабаларнинг соғлиги, психик ҳолатига салбий таъсир этишини олдини олиш лозим. Бунинг учун ҳар бир ёш хусусиятларини чуқурроқ ўрганиб имкониятлар даражасини белгилаб олиш керак. Таълимнинг мазмуни шахсларнинг куч-қувватига мос бўлишига эришиш лозим. Таълимни ҳаддан зиёд “енгиллаштириш”, “осонлаштириш” ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай таълим ривожлантирувчи бўла олмайди. Демак ҳар бир ёш даврида òàëàáàларнинг имкониятларини ўрганиш ва имкониятларга мос равишда таълимни ташкил этиш, ўрганиладиган билимлар ҳажмини белгилашда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш жуда муҳим бўлиб бу йўналишда ҳам тегишли илмий-текшириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда таълим тизимини янгилаш, мукаммаллаштириш борасида бир талай ишлар олиб борилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз таълим тизимини яратиш, ўқув тарбия жараёнининг ҳамма босқичларини мукаммаллаштириш, ҳар томонлама етук баркамол авлодни етиштириш учун шарт-шароит яратиш масалалари кўриб чиқилган. Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг асосий тамойиллари (принциплари) белгиланган. Булар таълимнинг устиворлиги, таълимнинг ижтимоийлашуви, таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, иқтидорли ёшларни аниқлаш, юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш кабилардир. Кўриб турганимиздек узлуксиз таълимни ривожлантириш тамойиллари дидактик тамойиллар билан ҳамоханг бўлиб, ана шу дидактик тамойилларни янада мукаммаллашувига туртки бўлиб хизмат қилмокда. Демак, бугунги кун талабларини ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда педагогика ва унинг ажралмас қисми ҳисобланмиш дидактика ўқув жараёнини қонуниятларини янада чуқурроқ ўрганиши ҳамда таълим самарадорлигини ошириш устида илмий-тадқиқот ишларини кенг миқёсда олиб бориши мақсадга мувофиқ. Таълим тамойил ларини белгилаш ўлчовлари. У ёки бу дидактик ҳоди сага оид қарашларни дидактик принциплар қаторига киритишнинг ўзига хос мезонлари мавжуд. Шундай ўлчовларга қуйидагилар киради. Умумийлик. Таълим принциплари ўқув-тарбия жа раёнининг барча компонентларига — таълимнинг маз муни, воситалари, усуллари, ташкилий шакллари, на тижалари учун муштаракдир. Бинобарин, талабаларнинг реал билиш имкониятларига мос келадиган таълим мазмунини белгилашда, таълимнинг турли норматив м о де лл ар ин и ( ўқ ув д ас ту ри , да рс ли к, ў қу в қ ўлл анм а лари) яратишда, таълимнинг ташкилий шакллари, во ситалари, усулларини танлашда таълим принциплари га риоя қилинади. Амалиёт учун яроқлилик. Таълим принциплари—пе дагогик амалиётга йўналган. Таълимни ҳозирги замои талаблари дараж асида ташкил этиш, бошқариш ва назорат этиш эҳтиёжларига мос бўлмаган қарашларни, қоидаларни таълим принциплари қаторига киритиш мумкин эмас. Таълим принципларига кўра ўқув-тарбия ишлари таълим-тарбия бирлиги, назария билан амалиётнинг ягоналиги, таълим воситалари, усулларини оптимал танлаш, таълим мазмунининг бола шахсига й ў н а л г а н л и г и к а б и қ а т о р ғ о я л а р а м а л г а о ш и р и л а д и . Таълимнинг самарадорлигини оширишга йўналган лик. Таълим принципларининг барчасига риоя қилиш ва уларни амалга ошириш йўли билан ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги оширилади. Таълим мазмуни, воситалари, усуллари, ташкилий шаклларини олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалари олдига қўйилган ижтимоий талаб ларга мувофиқлаштириш, болаларнинг энг юқори да ражадаги тараққиётини кўзлаб таълимни ташкил этиш, талабаларнинг маълумот мазмуни ва фаолият усулла рини параллел эгаллашларига эришиш каби тадбир ларни ўқув-тарбия жараёнига узлуксиз жорий этиш йўли билан таълимнинг натижаси, унинг сифати яхшиланади, таълим учун ажратилган вақтдан унумли фойда ланишга шарт-шароит тайёрланади. Таълимнинг сама радорлигини оширишга оид тадбирлар ва уларни ўқув- тарбия жараёнига татбиқ этиш йўли билан қўлга кири тиладиган ютуқлар таълим принциплари асосида ол диндан белгиланади. Таълим принциплари мақоми. Ҳар бир принципнинг ўз ўрни бор. Уларнинг биронтасини бошқаси билан алмаштириш мумкин бўлмаганидек, бирини иккинчиси ўр ни да қўл ла ш ҳам м ум к ин эм ас . Шу би ла н б ир га , таълим принципларидан бири иккинчиси учун ўлчов саналади. Масалан, илмийлик принципини таълимнинг турли бўғинларида – бошланғич, ўрта – махсус, о лий ўкув юртлари ёки таълим муассасалариларда амалга ошириш учун тушунарлилик прин ципига риоя қилинади. Тушунарлилик принципи, бир томондан, ўқув-тарбия ишларини таълим даражаларига қараб аста-секин мураккаблаштириб ва қийинлаштириб боришни тақозо этса, иккинчи томондан, талабалар нинг ўз ички имкониятлари — фаоллик, онглилик каби қатор омилларни ҳисобга олишни талаб этади. Худди шундай, системалилик изчилликка, мустақиллик фаол ликка, кўргазмалилик онглиликка олиб келади. Юқо ридагиларга кўра таълим принциплари тизимини қуйи дагича белгилашни маъқул, деб топдик: илмийлик — тушунарлилик системалилик — изчиллик мустақиллик — фаоллик кўргазмалилик — онглилик ҳаёт билан — боғлиқлиги , алоқадорлиги — пухталик . Таълим методлари. Халқ таълими вазирлиги, педагогика илмий тадқиқот институти, методист педагогларнинг, хусусан педагогика фанининг долзарб вазифаларидан бири - таълим-тарбиядаги муаммоларни, маҳаллий ва миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, барча ўқув фанлари бўйича янги миллий дастурлар яратиш, таълимни поғоналаш, дарс жараёнини тоифалашдан иборатдир. Шу муносабат билан яқин ўтмишдаги ўзбек укув муассасасилари ўқитиш тарихига бир назар ташлаш айни пайтда таълим методларини ўрганишни осонлаштиради. Шубҳасиз, мазкур таълим методикаси тарихига оид манба муайян даражада таълимнинг методик бўшлиқларини маънавий жиҳатдан тўлдиради, педагог тарбиячиларнинг педагогик мерос ва халқ педагогикасига бўлган катта эҳтиёж ва қизиқишларини қондиради. Таълим беришда ўқитиш методлари асосий ўринни эгаллайди. Метод- юнонча атама бўлиб, усул, йўл деган маънони англатади, яъни мақсадга эришиш йўлини билдиради. Методлар (усуллар) ҳар қандай ахборотни (мақсадни) узатиш ва қабул қилиш характерига қараб қуйидаги синфларга ажратилади: Сўз орқали ифодаланадиган метод. Кўргазмали метод. Амалий метод. Таълим жараёнида талаба ларни ўзлаштириш, фикрлаш жараёнини ташкил этиш бўйича эса қуйидаги методларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Ўқитишнинг маъруза (суҳбат) методи. Ўқитишнинг амалий ишлар методи. Лаборатория ишлари методи. Мустақил ишлар методи. Репродукцив-эвристик метод. Илмий-тадқиқот методи. Ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи. Ўқитишнинг индуктив ва дидуктив методи. Ахборотни сўз орқали етказиш ва қабул қилишга қаратилган биринчи гуруҳ методларига: Ҳикоя, суҳбат, маъруза кабиларни киритиш мумкин. Нутқ маданиятини ўстиришда ҳикоянинг ўқитиш ва фикрларни баён қилиш методи сифатидаги имкониятлари бошқа методларга нисбатан юқоридир. Ҳикоя қилиш - педагог томонидан янги ўтилаётган мавзуга оид факт, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баён этилади. Бу метод материалларни баён қилишди, образларга характеристика беришди, табиат ҳдисалари ва ижтимоий ҳаётдаги воқеаларни тасвирлашда қўл келади. Ҳикоя қилиш давомида талабалар пассив тингловчи бўлиб қолишларига йўл қўймаслик керак. Талабаларнинг диққатини тасвирланаётган объектга қаратибгина қолмай балки худди шу объект ҳақида улар онгли ва актив фикр юритишларини ҳам таъминламоқ лозим. Ўқув материалини тушунтириш -педагог томонидан ўрганилаётган мавзунинг нарса, ҳодиса ва воқеаларнинг мазмунини характерлайдиган тушунча, қонун ва қоидаларни уқтиришдир. Бу метод кўпроқ математика, физика, химия, она тили, рус тили ва шунга ўхшаш фанларни ўқитишда кўпроқ қўл келади. Педагогнинг маълум бир фаннинг у ёки бу мавзуга оид қонун, қоидаларни қанчалик асосли эканлигини фактлар, мисол ва далиллар келтириш, шунингдек масалалар, мисоллар ишлаш йўли билан исботлаб беради. Бу жараёнга талабаларнинг актив иштирок этишларини таъминламай туриб, кўтилган мақсадга эришиб бўлмайди. Айниқса баён қилинаётган материалларини умумлаштириш ва хулосалар чиқаришда талабаларнинг ўз мулоҳазалари билан иштирок этишларини таъминлаш муҳим. Маъруза методи. Бу метод ўқув материалини ҳажмини катталигини, мантиқий тузилиши, образлари исбот ва умумлаштиришнинг анчагина мураккаблиги билан фарқланади. Агар ҳикоя дарснинг бир қисминигина эгалласа, маъруза одатда уларни тўла қамраб олади. Маъруза давомида муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, мавзуга оид кўргазмали материалларни намойиш этиш, маъруза охирида умумий хулосалар чиқариш кабилар самарадорликни оширади. Маъруза методи кенг қамровли ахборотни талабаларга етказишда жуда ҳам қўл келади. Суҳбат. Бу метод асосан савол-жавоб йўсинида олиб борилади. Суҳбатларнинг маълум мақсадга қаратилганлиги уларнинг характерини белгалайди. Суҳбат эвристик характерда, этик характерда, инструктив методик характерда бўлиши мумкин. Суҳбат методи талаба ларни фаол иштироки орқали ўтказилганлигидан мустақил фикрлаш, хулосалаш каби хислатларни талабаларда шакллантиради. Машғулотларни ташкил қили шва уни олиб бориш жараёнида педагог суҳбат методидан фойдаланилганда қуйидаги шартларга амал қилиши керак. Ўқитишнинг кўргазмали методлари. Ўқитиш жараёнида кўргазмалилик методидан фойдаланишнинг муҳимлиги ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этишга, уларни кузатиб мушоҳада қилишга талабани ундаш, мантиқий ва назарий элементларнинг бирлигига ишонч ҳосил қилиш ниҳоят, назарий билимларни амалиётда қўллай олишга ўргата билишдадир. Таълимда кўргазмалилик методи намойиш этиш, тасвирлаш ва экскурсия тариқасида олиб борилиши мумкин. (-расм) -расм. Таълимда кўргазмалилик методининг турлари Таълимда намойиш этиш методидан фойдаланиш асосан материалларнинг характерига-мазмуни, шакли ҳам ҳажмига боғлиқдир. Намойишнинг ўзи ҳам турлича бўлиши мумкин: (- расм) -расм. Намойиш этиш методи ЭкскурсияТаълимда кыргазмалилик методи нинг турлари Тасвирлаш Намойиш этиш Н амойиш этиш методи Бош=а муста=ил таълим методлари б илан ол и б борилаётган дарсда намойиш этиладиган материаллардан фойдаланишДарс ёки м аш\ улотларнинг асосий =исмида ырганилаётган мавзу мазмунини турли воситалар ёрдамида очиб бериш (н амойиш этиш ) Экскурсия методи. Экскурсия методи синф шароитида дарс жараёнида қўлланиладиган ўқитиш методидан тубдан фарқ қилади. Бу метод билан ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни табиий шароитда (завод, фабрика, табиатни кузатишга) ёки махсус муассасаларга (музей, кўргазма ва ҳоказоларга) ташкилий равишда борилади. Экскурсиялар қуйидаги тўрт йўналишда уюштирилади (- расм) - расм. Экскурсияларнинг йўналишлари. Экскурсия жараёни қуйидаги таркибий тузилишга эга (- расм) - расм. Экскурсиянинг таркибий тузилиши. Экскурсия ларнинг йыналишлари Табиатни кузатиш ва ырганиш ма=садида олиб борилади-ган э кскурсия лар Саноат ва =ишло= хыжалиги ишлаб чи=ариши б илан танишиш ма=садида олиб борилади-ган э кскурсия лар Ижтимоий ва маиший мазмундаги муносабатлар мощиятини ырганиш ма=садида олиб борилади-ган э кскурсия лар Санъат ва адабиёт сощасини ырганиш ма=садида олиб борила- диган э кскурсия лар Экскурсия нинг таркибий тузилиш и Экскурсия ха=ида экскурсаводнинг дастлабки кириш сущбати Маршрут быйича объектни кузатиш Экскурсия давоми ва унинг охирида зарур материалларни тыплаш  Экскурсия вақтида кузатиш, зарур материалларини ёзиб олиш, расмга тушириш, ўлчаш, ҳисоблаш ишларини олиб бориш мумкин. Экскурсия давомида суҳбат ўтказиш, хулосалар ясаш, ўз фикрларини умумлаштириш ва якун ясаш лозим. Ўқитишнинг амалий ишлар методи. Амалий методларга масалалар ечиш, чизмалар тайёрлаш, ёзма машқларни бажариш кабиларни киритиш мумкин. Назарий жиҳатдан эгалланган билимлар амалда қўллаб кўрилади. График жадвал, карталар чизиш ҳам тегишли кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга ва уларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Лаборатория ишлари методи. Лаборатория машқлари фронтал тажрибалар, лаборатория ишлари, практикумлар ўқитишнинг техник воситалари ва ўқув қуроллари типидаги бошқа асбоб-ускуналар билан машғулотлар тарзида ўтказилади. Лаборатория методининг бошқа ўқитиш методларидан фарқи, шундаки, бу метод билан иш қўрилганда ҳар қайси талаба ниманидир мустақил, шахсан тажриба қилиб куради. Дарс педагог раҳбарлигида талабаларнинг мустақил тажриба ўтказишларига қаратилган бўлади. Лаборатория машғулотларида мустақиллик, активлик, ташаббускорлик ошади. Мустақил ишлар методи. Кейинги даврда талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишга катта эътибор берилмоқда. Чунки бу метод талабада ижодкорликни, мустакилликни ривожлантиради. Ўқув дастурларида мустақил таълим учун соатлар ажратилмоқда. Òàëàáàларни мустақил ишларини ташкил этишда маълум фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб мустақил ишнинг мазмуни, шакли ва вазифалари танлаб олинади. Топширишган мустақил ишни бажариш учун педагог керакли адабиётлар ва йўл йўриқларни кўрсатиши, қисқача тушунтириш бериши лозим. Талаба бажариши керак бўлган мустақил иш кўп вақт эгалламаслиги ва шу билан бир қаторда òàëàáàга ривожлантирувчи сифатида таъсир кўрсатиши керак. Репродуктив, эвристик метод. Репродуктив методлар биринчи навбатда талабаларнинг ўқув материалини тезроқ ва мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш билимдаги типик камчиликларни тез аниқлаш учун қулай. Репродуктив методлар айниқса ўқув материалининг мазмуни асосан ахборот характерида бўлса, мураккаб ва бутунлай янги билимлар ўрганилиши лозим бўлган ҳолатда самарали натижа беради. Тафаккурнинг репродуктивлик характери педагог ёки бошқа манба орқали хабар қилинадиган ўқув ахборотларини активроқ қилишини ва эслаб қолинишини назарда тутади. Хикоя, маъруза, кўргазмалилик ва амалий ишлар ҳам репродуктив асосга қурилиш мумкин. Репродуктив характердаги амалий ишлар шуниси билан фарқ қиладики, бу ишларнинг давомида талабалар намунага кўра илгари ёки яқиндагина ўзлаштирган фаоллигини ошириш мақсадида у кўпинча эвристик яъни қисман изланувчан метод билан қўйиб олиб борилиши мумкин. Янги мавзуни баёни давомида ўрганилаётган материалнинг баъзи элементлари устида талабаларга фикр юритиш имкони берилади. Педагог томонидан енгил қисқа саволлар тузилиб, талабаларнинг иштирокида уларга жавоб топишга ҳаракат қилинади. Эвристик метод талабаларнинг билиш даражасини аниқлашга ҳам ёрдам беради. Демак, эвристик метод янги мавзуни идрок қилишда талабаларнинг ҳам қисман иштирок этишини таъминлайди. Илмий тадқиқот методи. Бу метод таълим тизимида унчалик кенг тарқалмаган метод бўлиб, маълум тайёргарликни талаб этади. Педагог раҳбарлигида талабалар ёки бир талаба маълум илмий тадқиқотларни ўтказиши ва маълум фан учун янги хулосаларни ясаши мана шу методни қўллаш жараёнида вужудга келади. Бу метод олийгоҳларда кўпроқ қўлланилади. Бу метод давомида илмий билиш жараёни содир бўлади, яъни хали номаълум бўлган билимлар кашф этилади ва эгалланади. Бунинг учун илмий тадқиқот режаси тузилади. Мақсад белгиланади ва тадқиқот усуллари танлаб олинади. Тадқиқот натижалари асосида хулосалар ясалади. Ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи. Янги мавзуни ўрганиш жараёни ўрганилаётган материални тайёр ҳолда талабаларга баён этмасдан, балки муаммо сифатида тақдим этиш муаммо- изланиш методини келтириб чиқаради. Яъни дарс давомида ясаш керак бўлган хулосалар педагог томонидан эмас, балки талаба томонидан ясалишига ҳаракат қилинади. Ҳар бир талаба қўйилган муаммони ўзича ёндошиб ҳал этишга ҳаракат қилади ва ўз фикрларини баён этади. Ўртага ташланган фикрлар муҳокама қилинади ва педагог томонидан йўналтирилади. Педагог ва талабалар биргаликда хулосалар ясашади. Муаммоли-изланиш методи талабаларни билиш фаолиятини фаоллаштиради, мустақилликка, ижод қилишга ўргатади, ўқишга бўлган қизиқишларини оширади, шахсий фазилатларини тарбиялашга ёрдам беради. Бу метод ўрганилаётган масалани чуқур таҳлил этишга ва билимларнинг пухта бўлишига ёрдам беради. Бу метод ўрганилаётган масалани чуқур таҳлил этишга ва билимларнинг тафаккур даражаси ҳисобга олиниши керак. Танланган мавзуни таҳлил этиш учун талабаларда маълум билимлар базаси мавжуд бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам бу методни қўллаш учун талабалар алоҳида ахборотлар билан қуроллантирилади. Кейинги даврларда муаммоли- изланиш методидан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи. Ўқитишнинг мантиқий методлари икки турда: Индуктив ва дедуктив методлар билан олиб борилиши мумкин. Дарсларга тайёрланиш жараёнида ўқитишнинг индуктив, дедуктив каби методларини танлаш зарурати ҳам туғилади. Кейинги даврларда дедуктив ўқитишга талаб ва эътибор кучайди. Аммо тафаккурнинг индуктив усулларини шакллантирмай туриб фақат табиий-илмий эмас, балки умум меҳнат характеридаги тажрибалар амалий фаолиятида ҳам муваффақиятга эришишга умид қилиб бўлмайди. Индуктив ёки дедуктив методларни қўллаш ўрганилаётган мавзу мазмунини очишнинг маълум мантиқий-хусусийдан умумийга ёки умумийдан хусусийга ўтишни танлашни англатади. Индуктив методлар техник қурилмаларни ўрганишда ва амалий топшириқларни бажаришда кенг қўлланилади. Математика ва физикага доир кўпгина масалалар, айниқса педагог талабаларни айрим умумийроқ формулаларни мустақил эгаллашларига олиб келиши зарур деб ҳисобланган ҳолларда, индуктив метод воситасида ечилади. Дедуктив методдан фойдаланганда педагог ва талабанинг фаолиятида аввал умумий ҳолат, формула ва қонунини берилади, сўнгра аста-секин айрим ҳолатларни чиқариб аниқроқ вазифаларни ҳал этиш назарда тутилади. Дедуктив метод ўқув материалини тезроқ ўтишга ёрдам беради, абстракт тафаккурни активроқ ривожлантиради. Назарий материални ўрганишда, анчагина умумийроқ ҳолатлардан айрим оқибатларини аниқлашни талаб қилувчи масалаларни ечишда дедуктив методни қўллаш айниқса фойдалидир. Таълим воситалари: таълим мақсадини амалга ошириш йўлида хизмат қилаётган методларни муваффақиятли натижага эришиши учун ишлатиладиган ўқув асбобларидир. Улар иссиқлик сиғимини ўлчаш асбоби, компютерлар, турли хил лабораторияда ишлатилувчи аппарат турлари, ўлчаш асбобларидан ташкил топиши мумкин. Таълим воситалари талабаларни амалий ишларни бажаришида ҳамда малака ҳосил қилишида муҳим аҳамиятга эга. Дастурлаштирилган таълим. Дастурлаштириш деганда ўқув материалини ўрганишнинг ҳар қандай дастур эмас, балки дастурлаштиришнинг кибернетик ва математик қоидалари ёки шартларига мувофиқ дастургина тушунилади. Маълумки, кибернетика мураккаб тизим ёки жараёнларни энг қўлай йўл билан маълум мақсадга мувофиқ ҳолда идора қилиш ҳақида бахс юритади. Талабаларга тегишли илмий маълумотларни қайта ҳисобга олишини таъминлаш, текшириб кўриш, ўз-ўзини текшириш каби вазифаларни кибернетика бошқаради. Дастурлаштирилган таълим эса, юқоридаги каби кибернетика илми ва методларига боғлиқ ҳолда иш куради. Дастурлаштирилган таълимнинг бош вазифаси, талабалар мустақил ишининг унумдорлигини оширишга ёрдам беришдан иборатдир. Дастурлаштирилган таълим икки йўналишда: машина воситасида ҳамда машина воситасисиз олиб борилади. Дастурлаштирилган таълимнинг мазмуни давлат дастури асосида белгиланади. У маълум фан юзасидан дастур ҳажмида илмий билим бериш ва шу билимларга боғлиқ ҳолда тегишли кўникма ҳосил қилишга қаратилган машқлар, мисоллар ва масалалар ишлатиш, ишланган масала ёки саволларнинг жавобларини тўғри ёки нотўғрилигини талабалар томонидан текшириб кўра олиш имкониятларини яратади. Ўзлаштирилган билим ва малакаларни бир тартибга тушуришга ёрдам беради. Дастурлаштирилган ўқитиш методлари ўқув материалини элемент бўйича назорат қилишни, ўқитишни имконияти борича индивидуаллаштиришни, билимларни эгаллашнинг индивидуал суръатини ҳисобга олишини таъминлаш мақсадида қўлланилади. Машинасиз дастурлаштирилган таълим махсус ишланган дарслик ва методик қўлланмалар воситасида олиб борилади. Бунда дарсликларда айрим ўқув фанининг алоҳида қисмларидаги мавзу юзасидан маълумотлар берилган бўлади. Бунда ҳам машқ учун топшириқлар, ўзлаштирилган билимларни амалда масала ва мисоллар ечишда меҳнат жараёнида қўллана олишлари, ўзи бажарган вазифаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини текшириб кўра олишлари учун йўлланмалар берилган бўлади. Гарчи талаба топшириқни бажара олмаса ёки хато қилса, ўша жойдан, яъни ўрганилиши лозим бўлган материалнинг ўзлаштирилиши қийин бўлган ўрнидан бошлаб қай даражада иш кўриш лозимлиги кўрсатилган бўлади. Бундай дарсликлар хусусан талабаларнинг мустақил ишлари учун жуда муҳимдир. Дарсликда материаллар шундай тақсимланадики, унда берилган материаллар қисмларга бўлиб кўрсатилади ва ҳар қайси талаба томонидан бажарилиши биланоқ ўзини-ўзи текшириб кўриш имконияти берилади. Шу йўсинда топшириқлар борган сари мураккаблашиб боради. Дастурлаштирилган матнлар билимларни ўзлаштиришни муайян мантиқий йўлини вужудга келтиради. Аммо бу йўл фақат маълум материал учун характерлидир, яъни таълим услуби материални мазмунига боғлиқдир. Мазмун ўзгарса, ахборот бериш ва ўз-ўзини назорат қилиш усуллари ҳам ўзгаради. Уни билимларнинг айрим таркибий қисмлари бўлиш мумкин бўлган мавзуларни ўрганишда, чунончи, грамматикага доир айрим масалаларни, математика теоремаларини, баъзи бир химиявий ва физикавий формулаларни фанда қарор топган тизимлар ҳақида маълумот берувчи тарихий, биологик ва географик материални ўрганиш вақтида қўллаш мумкин. Педагог шуни назарда тутиш керакки, дастурлаштирилган матнларда ақлни ўстириш дастури эмас, балки ўқув материални ўрганиш дастури берилган. Шунинг учун бу методдан фойдаланишда ҳам унинг камчиликларини ҳисобга олиш лозим. Таълим жараёнини лойиҳалаш ва унинг босқичлари. Ижтимоий тараққиётнинг турли босқичларида такълим жараёнини самарали ташкил қилиш, унинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлашга эришиш масалалари етук мутафаккирлар ҳамда илғор педагогларнинг диққат – эътиборини жалб этиб келган. Ёш авлод таълим тарбиясини ташкил этишнинг Ушбу жиҳатларини ўз даврида Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Ян Амос Коменский, Д.К.Ушинский, Абдулла Авлоний, Ҳамза Хакимзода Ниёзий ва бошқалар тамонидан ўрганилган. Ахборотлар алмашинувининг глобаллашуви, шунингдек, илм – фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларида рўй бераётган илмий янгиликларнинг сон ва сифат жиҳатидан кескин ўсиб бориши ўз – ўзидан ўқувчиларга улар борасида тезкор суръатда ва батафсил маълумотлар беришни кун тартибига қўймоқда. Ушбу талабнинг ижобий равишда қондирилиши, энг аввало илмий – назарий ҳамда амалий билимларни ўзлаштиришнинг қулай шакли бўлган таълим жараёнида амалга оширилади. Таълим жараёнининг мақсадга мувофиқ, самарали ташкил этилиши ўқув манбалари (ўқув дастури, режаси, дарслик, қўлланмалар) савияси, шунингдек педагогнинг билим даражаси ва педагогик маҳоратига боғлиқдир. Таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллашда ўқув дастури мазмунининг мукаммаллиги, дарслик ҳамда ўқув қўлланмаларнинг замонавий талаблар асосида яратилганли, ўқув режаси моҳиятининг назарий ва амалий жиҳатларига кўра ягона мақсадга эришиш учун хизмат қилиши, машғулотларни самарали ташкил этиш имконини берувчи педагогик шарт – шароитларнинг мавжудлиги, педагог ва талабалар ўртасида самимий, ижобий муносабатларнинг қарор топиши каби масалалар инобатга олинади. Муайян ўқув машғулоти жараёнининг лойиҳасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: 1 – босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг дастлабки босқичи ўқув предметинин мундарижасидан жой олган мавзу ёки фаолият мазмунига доир манбаларни ўрганиш, чунончи, материалларни йиғиш ва уларни моҳияти билан танишиб чиқиш, уларда илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, туркумлаштириш ҳамда яхлитлашдан иборат. Ўқув предметининг мавзуси ёки фаолият мазмунига доир манбалар моҳиятини ўрганиб чиқиш педагог учун ўқувчилар эътиборига тақдим этилаётган мавзу хусусида уларга батафсил, мукаммал маълумотларни бера олиш, таълимнинг умумий жараёнини тасаввур этиш имконини бера олади. 2 – босқич. Иккинчи босқич ўқув предметининг мавзуси (фаолият мазмуни) юзасидан ягона, умумий мақсадни аниқ белгилаш, умумий мақсад доирасида кичик бўлим (банд)лар бўйича ҳал этилувчи хусусий мақсадларни ҳам белгилаш, таълим мақсадига эришиш йўлида ижобий ҳал этилиши лозим бўлган вазифаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган. Таълим мақсади ва вазифаларининг аниқ, пухта белгилаб олиниши ўқитувчи, шунингдек, ўғувчилар фаолиятини муайян йўналишга солиш, таълим мақсадига эришишда вақтдан унумли фойдаланиш, таълим жараёнида юзага келиши мумкин бўлган дидактик ва тарбиявий муаммоларнинг олдини олиш, мавжуд шарт – шароитлардан оқилонна фойдаланишга замин ҳозирлайди. Иккинчи босқич натижаси ўқув предметининг мавзуси бўйича ягона, умумий ҳамда хусусий мақсадлар, шунингдек, вазифаларни қайд этиш билан тавсифланади. 3 – босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг учинчи босқичи таълим мақсади ва вазифаларига таянган ҳолада ўқув жараёнининг мазмунини ишлаб чиқишдан иборатдир. Таълим жараёни ўқув материали мазмунини ёритишга хизмат қилувчи муайян мавзу (фаолият мазмуни) бўйича назарий ва Амалий билимлар мажмуини ифода этиш имконини беради. Таълим мазмунида, шунингдек, ўқувчилар тамонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган тушунча, кўникма ҳамда малакаларнинг хажми ҳам ўз ифодасини топа олиши керак. Зеро, таълим мазмунинг ғоявий жиҳатдан мукаммаллиги ўқувчилар тамонидан муайян билим, кўникма ҳамда малакаларнинг ўзлаштирилиш даражаси билан белгиланади. Учинчи босқич самараси ўқувчилар тамонидан маълум тушунчаларнинг ўзлаштирилиши, кўникма ва малакалар шаклланишини таъминловчи шартларнин ишлаб чиқилганлигида намоён бўлади. 4 – босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг энг муҳим босқичи, тўртинчи босқичида машғулотнинг шакли, метод ва воситаларини танлаш каби ҳаракатлар амалга оширилади. Мазкур босқичнинг муҳимлиги шундаки, айнан машғулотнинг шакли, метод ва воситалари таълим жараёнининг муваффақиятини таминлашга олиб келади. Улар ёрдами билангина ўқув предметининг мавзуси (фаолият мазмуни) борасидаги назарий билимлар ўқувчиларга узатилади, ўқувчилар тамонидан эса ушбу билимлар қабул қилиб олинади. Муайян машғулот учун энг мақбул деб топилган шакл, метод ва воситаларининг белгиланиши таълим жараёнининг 90 фоизлик самарадорлигини таъминлайди. Янги педагогик технологияларнинг асосий моҳияти айнан анна шу босқичда очиб берилади. Ўқувчиларни ижодий изланиш, фаоллик, эркин фикр юритишга йўналтирувчи таълим шакли, метод ва воситаларини тўғри танланиши машғулотларнинг қизиқарли, баҳс – мунозараларга бой бўлиши, ижодий тортишувларнинг юзага келишига туртки бўлади. Мана шу ҳолатдагина ўқувчилар ташаббусни ўз қўлларига оладилар, ўқитувчининг зиммасида эса уларнинг фаолиятини маълум йўналишга солиб юбориш, умумий фаолиятни назорат қилиш, мураккаб вазиятларда йўл – йўриқ кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда улар фаолиятини баҳолаш каби вазифалар қолади. 5 – босқич. Навбатдаги босқичда ўқувчилар тамонидан билим, малака, кўникмаларнинг ўзлаштирилиши учун етарли дея белгиланган вақт ҳажми, яъни ўқувчиларда муайян мавзу (фаолият мазмуни) юзасидан маълум тушунча, кўникма ва малакаларнинг қанча вақт оралиғида ўзлаштирилиши мумкинлиги аниқланади. 6 – босқич. Бу босқичда топшириқлар тизими ишлаб чиқилади. Босқич натижаси сифатида ишлаб чиқилган топшириқлар тизимининг самарадорлигига алоҳида эътибор бериш талаби мазкур босқичнинг асосий шарти ҳисобланади. Мазкур босқичда ишлаб чиқилган машқлар тизимининг қуйидаги гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқдир: А) машғулот жараёнида ўқувчилар тамонидан ечилиши лозим бўлган машқлар; В) дарсдан ташқарии шароитларда бажарилиши кўзда тутилган машқлар (уй вазифалар). Ўқувчилар эътиборигаҳавола этилаётганмашқлар бир – бирини тўлдириши, ўзаро алоқадорлик, боғлиқлик ва энг муҳими эволюцион хусусият касб эта олиши лозим. 7 – босқич. Таълим жараёнини лойиҳалаштиришнинг еттинчи босқичида ўқувчиларнинг умумий фаолиятларини назорат қили шва тест тизимини ишлаб чиқиш каби вазифалар амалга оширилади. Назарий ва амалий жиҳатдан тўғри бўлган тест тизимининг ишлаб чиқилиши ўқувчиларнинг мавзу (фаолият мазмуни) юзасидан маълум тушунчаларни ўзлаштириш, шунингдек амалий кўникма ва малакаларни шакллантира олганлик даражаларини аниқ ва холис аниқлай олиш имконини беради. Тест тизимини ишлаб чиқишда тестларнинг изчил, узвий ҳамда бир – бирлари билан уйғун бўлишларига аҳамият бериш мувофиқдир. 8 – босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг сўнгги босқичи яратилган лойиҳа (андоза) нинг таълим жараёнига тадбиқ этилиши, таълим жараёнининг якуний даражасини ўрганиш билан ниҳояланади. Мазкур босқичда таълим жараёнининг умумий аҳволи, эришилган ютуқ ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг юзага келиш сабаблари таҳлил этилади, навбатдаги Машғулотлар жараёнида содир бўлган камчиликларни олдини олишга қаратилган чора – тадбирлар белгиланади Таълимни ташкил этиш шакллари. Мактабнинг тарихан тараққий этиш даврида таълимни ташкил қилиш шакллари турлича булган. Таълимни ташкил этиш шакллари маълум ижтимоий тузумнинг манфаатларига мос холда шаклланган. XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошларида буюк чех педагоги Я.А. Коменский (1592 - 1670) тарихда биринчи бўлиб мактаб таълимида синф – дарс тизимини яратди. Я. А. Коменскийнинг таълимни ташкил қилиш хақидаги қараши бир қатор жиддий қаршиликларга учраган бўлса ҳам ғарб мамлакатларига жуда тез тарқалди ва таълимни ташкил қилишнинг бирдан-бир шакли деб эътироф этилди. Синф – дарс тизими шарқ мамлакатларига, жумладан Марказий Осиёдаги эски мусулмон мактабларига тадбиқ бўлмади. Уларда октябр тўнтаришига қадар ўрта аср мактабларига хос таълим тизими давом этиб келди. Бир ўқиш хонасида 6 ёшдан 15 - 16 ёшгача бўлган болалар гуруҳи билан бир вақтда машғулот олиб бориларди. Шунингдек, бир ўқиш хонасидаги (20 - 30) ўқувчининг билим даражаси ҳам турлича бўлар эди. Ўзбек мактаби октябр тунтаришидан кейин синф – дарс тизимига ўтди. Синф – ёши ва билими жихатдан бир хил бўлган маълум миқдоридаги ўқувчилар гуруҳидир. Дарс деб бевосита ўқитувчининг рахбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим машғулотига айтилади. Дарс – ўқув ишларининг асосий ташкилий шаклидир. Дарс – ўқув ишларининг марказий қисмидир. Мактабларимиз босиб ўтган тарихий давр ичида таълимни ташкил қилиш шакллари ўзгарди, ривожланди. Хозир мактабларимизда қўлланилаётган синф – дарс тизими қуйидаги ташкилий шаклларда олиб борилади: 1. Хар қайси синф ёши ва билимига кўра бир хил даражадаги болаларнинг доимий гуруҳига эга бўлади. 2. Дарс машғулоти асосан 45 минутга мўлжалланган бўлиб, каътий жадвал орқали олиб борилади. 3. Дарс бевосита ўқитувчининг рахбарлигида жамоа, якка шаклда олиб борилади. 4. Дарс ўтилаётган материалнинг мазмунига қараб хилма-хил усул билан олиб борилади, таълим тизимининг бир қисми сифатида, албатта, тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни ўзлаштириш учун замин яратадиган қилиб уюштирилади. Айни пайтда, мактабларимизда таълимни ташкил қилиш шакллари икки турда олиб борилмокда. 1. Синф – дарс шаклида олиб бориладиган машғулотлар. 2. Амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган машғулотлар. Синф – дарс шаклида олиб бориладиган машғулот ўқитувчининг кундалик ўқув материалини тизимли баён қилиб беришни, хилма-хил усуллардан фойдаланишини, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини изчиллик билан хисобга олиб боришни, ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатишни ўз ичига олади. Амалий ва таржиба ишлари шаклида олиб бориладиган машғулотлар синф шароитидан ташқарида, ўқув устахонаси, тажриба ер участкаларида ишлаш, экскурсиялар ўтказиш йўли билан олиб борилади. Ҳозирги замон дидактикаси кўп йиллар давомида тўпланган ўқитиш қоидалари, фан ютуқлари ва илғор тажрибалар асосида бойиб бормоқда дейишга асос бор. Аммо ўқув жараёнининг ҳамма қисмларини ўқитишни ташкил қилишнинг мазмуни, усуллари, воситалари ва шакллари билан муносабатлари яхши очиб берилмаган. Буларнинг ҳаммаси дидактик қоидалардан амалда фойдаланишни қийинлаштиради. Мактаб олдида турган янги вазифалар ва эхтиёжлар ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия сифатини ошириш, уни янада ривожлантириш ва юқори босқичга кўтаришни талаб қилади. Ўқитувчи ўзининг аниқ шароитлари ва имкониятларига энг кўп мос келадиган ўқув жараёнини онгли равишда танлаб олиши фойдадан холи эмас. Бу иш дарснинг муҳим томонларини танлашга таваккалчиликка, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш жараёнини бошқаришга қандайдир тасодифий ёндашишга йўл қўймайди. Дарсга бўлган талаблар. Дарс, юқорида айтиб ўтилганидек, ўқитишни ташкил этишнинг ўзгармас шакли эмас. Ўқув амалиёти ва педагогик тафаккур доимо уни такомиллаштириш йўлларини излайди. Бу соҳада турли хил кўрик- танловлар, жумхурият миқёсида ўтказилаётган педагогик ўқишларда ўртага қўйилаётган илғор ўқитувчиларнинг фикр ва мулохазалари диққатга сазовордир. Турли - туман фикр ва мулохазаларни хисобга олган холда дарс қуйидаги умумий дидактик талабларга жавоб бериши лозим: 1. Ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим. 2. Ҳар бир дарс мустахкам ғоявий - сиёсий йўналишга эга булмоги лозим. 3. Ҳар бир дарс турмуш билан, амалиёт билан боғланган бўлмоғи лозим. 4. Ҳар бир дарс хилма-хил усул, услуб ва воситалардан унумли фойдаланган холда олиб борилмоғи лозим. 5. Дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб, ундан унумли фойдаланмоқ лозим. 6. Ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллиги бирлигини таъминламоғи лозим. 7. Дарсда ўқув материалларининг мазмунига оид кўрсатмали қуроллар, техника воситалари ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқ лозим. 8. Дарс машғулотини бутун синф билан ёппасига олиб бориш билан ҳар қайси ўқувчининг индивидуал хусусиятлари, уларнинг мустақиллигини ошириш ҳисобга олинади. 9. Ҳар бир дарсда мавзунинг характеридан келиб чиқиб, халқимизнинг бой педагогик меросига мурожаат қилиш ва ундан фойдаланмоқ имкониятини изламоқ лозим. 2.Синф – дарс шаклидаги дарс турлари ва уларнинг тузилиши. Бир соатлик дарсга мўлжалланган дастур материалларининг мазмунини баён қилиш учун дидактик мақсад ва талабларга мувофиқ равишда ташкил қилинган машғулот тури дарс турлари деб юритилади. Таълим тизимида энг кўп қўлланиладиган дарс турлари қуйидагилардир: 1. Янги билимларни баён қилиш дарси. 2. Ўтилган материалларни мустахкамлаш дарси. 3. Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириш ва баҳолаш дарси. 4 . Такрорий – умумлаштирувчи ва кириш дарслари. 5. Аралаш дарс (юқоридаги дарс турларининг бир нечтасини бирга қўлланиш). Ҳар бир дарс турининг маълум тузилиши ва хусусиятлари бор, бу нарса ўқитувчининг ўқув материалини тўғри ва самарали тушунтиришига, мустахкам эсда қолдиришга, такрорлашга ва унинг ўзлаштирилишини назорат қилиб боришига ёрдам беради. Маълум бир дарс тури билан олиб бориладиган машғулотларда иккинчи, хатто учинчи бир дарс турининг элементлари бўлиши мумкин. Масалан, мактабларимизда энг кўп қўлланиладиган дарс турларидан бири – янги билимларни баён қилиш дарсидир. Бу дарс тури қуйидагича тузилади: а) янги билимларни баён қилиш; б) янги билимларни мустахкамлаш; в) янги билимлар устида машқ қилиш; г) янги билимларга боғлик холда уй вазифалари топшириш. Демак, дарс бошдан – оёқ бир дарс тури билан олиб борилмайди, балки шу дарсда янги билимни баён қилиш билан бирга уни мустахкамлаш (иккинчи бир дарс тури элементи – савол–жавоб ўтказиш), янги билимлар устида машқ ўтказиш (учинчи бир дарс тури элементи – масала ва мисоллар ечдириш, грамматик тахлил, график ишлар олиб бориш), уйга вазифа (бошка бир дарс элементи – тушунтириш, йўл-йўриқлар кўрсатиш ва хоказо) каби бошқа элементларнинг бўлиши ҳам мумкин. Шунга қарамай, дарсдан кўзланган мақсад ўқувчиларга янги билим беришга қаратилган бўлса, бутун дидактик усуллар шунга бўйсундирилади. Шунинг учун ҳам бундай дарс янги билим бериш дарси деб аталади.  Маълум дарс тури билан иш олиб борилаётганда бошқа бир дарс элементлари асосий дарс туридан ўрин олиши ва айни пайтда асосий дарс турининг тузилишини ташкил қилиши мумкин. Демак, дарс тузилиши у ёки бу дарс турининг тузилишини, унинг қисмларини англатади. Бироқ, дарс турлари тузилишидаги ҳар қандай қисм – дидактик усул, дарс тузилиши бўлавермайди. У ўқитиш усули билан боғлангандагина дарс тузилишини ташкил қила олади. Яъни дарс тузилишининг ўзгариши биланоқ дарс олиб бориш усули ҳам ўзгаради. Демак, дарснинг шу қисмига келиб, дасрнинг шакли ҳам, усули ҳам ўзгаради, янгиланади. Бу билан дарснинг янги босқичи бошланади. Дарс тузилишини биридан иккинчисига ўтиши ва шу орқали дарснинг шакли ҳамда усуларининг ўзгариши даср босқичи деб юритилади. Масалан, аралаш дарс турининг тузилиши:  уй вазифаларини сўраш, текшириб кўриш;  янги материалларни баён қилиш;  янги материалларни мустаҳкамлаш;  уй вазифалари топширишни ўз ичига олади. Бунда: а) уй вазифаларини кўриш суҳбат (савол-жавоб), мисол ва масалалар ишлатиш йўли билан олиб борилиши мумкин. Бу дарс тузилишининг 1- қисми, дарснинг биринчи босқичи; б) янги материалларни баён қилиш жараёнида ўқитувчи тушунтириш, ҳикоя қилиш, мактаб маърузаси, суҳбат каби усуллардан фойдаланиши мумкин. Бу – дарс тузилишининг иккинчи қисми, дарснинг иккинчи босқичи; в) янги материалларни мустаҳкамлаш жараёнида суҳбат, машқ қилдириш, китоб билан ишлаш усулларидан фойдаланиш мумкин. Бу – дарс тузилишининг учинчи қисми, дарснинг учинчи босқичи; г) уй вазифаларини топшириш жараёнида тушунтириш. Суҳбат усулидан фойдаланиш мумкин. Бу – дарс тузилишини тўртинчи қисми, дарснинг тўртинчи босқичидир. Юқорида кўриб ўтилган дарс турларининг ҳаммаси ўз тузилишига эга бўлганидек, маълум босқичларга ҳам ажралади. Бошланғич ва V – IX синфларда кўпинча аралаш дарс, мустаҳкамлаш ва билим, кўникма малакаларни текшириш каби дарс турлари қўлланилади. Юқори синфларда эса кўпинча янги билимларни баён қилиш, такрорий- умумлшатирувчи дарс турлари қўлланилади. Такрорий – умумлаштирувчи дарс, одатда, дастурнинг маълум бир қисми ёки йирик мавзу ўтиб бўлганидан кейин ишлатилади. Бунда ўтилган материалларни такрорлаш – қайта эсга тушириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўтилган материалларни қамраб олган ва бир – бирига боғлик бўлган саволлар орқали умумлаштириш назарда тутилади. Одатда, такрорий – умумлаштирирувчи дарсни ўтишда, ўқувчиларнинг тайёрланишлари учун вақт берилиши, машғулотдан олдинги материал юзасидан саволлар бериб қўйилиши, фойдаланиш лозим бўлган адабиётларнинг руйхати берилган бўлиши лозим. Юқори синфларда баъзан ўқув материалларининг маълум қисми ёки йирик мавзуни бошлаш олдидан кириш дарслари ҳам олиб борилиши мумкин. Бундай дасрлар, одатда, гуманитар фанлар бўйича ўтказилади. Бунда, албатта, ўқувчиларнинг мустақил иш олиб боришлари назарда тутилади. Адабиёт дарсларида кўпинча ўқувчилардан ўқув дастурида белгиланган йирик бадий асарни ўқиб чиқишлари, мавзуга оид сахна асарлари, кинофильмларни кўрган бўлишлари талаб қилинади. 3.Синф – дарс шаклидаги машғулотларни ташкил этиш. Ҳар бир дарснинг муваффақияти кўп жихатдан машғулотни тўғри ташкил этишга боғлик. Мактабларимизда дарснинг бошланиш даврини – дарснинг ташкилий дақиқалари деб юритилади. Тўғри, дарснинг шундай бир кичик ташкилий қисми ҳам бўлмоғи лозим. Бироқ, бу дарс шаклининг бирор босқичи ёки тузилишига кирмаслиги керак. Ташкилий дақиқада синфнинг тайёргарлигини синчиклаб кузатиш муҳимдир. Тажрибали ўқитувчилар фурсатни қўлдан бермай, ўқувчилар диққатини чалғитмай, дархол иш бошлаб юборадилар. Айни пайтда ўқитувчи олдида икки вазифа – бутун синф ўқувчилари диққатини ўзига жалб қилиш ва бутун синф ўқувчиларини тезлик билан машғулотга фаол киришишларини таъминлаш вазифалари туради. Дарс машғулотдан кўзланган мақсадни равшан ва аниқ қилиб уқтириш билан бошланади. Дарс янги материални баён қилишга қаратилган бўлса, дарс мавзуси айтилади. Дарсда режада мўлжалланган материални ўтиб бўлингач, у албатта якунланиши, хулосалар чиқарилиши керак. Дарсни ташкил этиш ва олиб боришдаги бош мақсад – таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлашдир. Бунинг учун: а) ўтилаётган мавзудан кўзланган мақсадни уқтириш билан бир вақтда, ўқувчилар материални фаол идрок қилишга сафарбар этилган бўлишлари керак. Яъни ўқитувчи баён қилаётган материаллар ўқувчиларни мустақил фикр юритишга, онгли ўзлаштиришга интилишларини таъминламоғи лозим. б) ажратилган вақт ичида ўқитувчи материалларни тизимли ва изчил баён қилиш билан бир вақтда, ўқувчиларни ҳам, албатта, мавзуга оид мустақил иш олиб боришларини таъминлаш жуда муҳимдир. Ўқитувчи дарс материалларни тизимли ва изчил баён қилиш жараёнида ўқувчиларига муаммоли вазият туғдирадиган саволлар берсин ва ўқувчилар ахтариш, фикрлаш ва изланишлар йўли билан баён қилинаётган материалларни пухта ўзлаштириб оладиган бўлсинлар. Бунда умумсинф жамоаси ва ҳар қайси ўқувчининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган бўлмоғи лозим; в) эндиликда дарсда узоқдан – узоқ вақт сарфлаб ўқувчиларнинг билимини аниқлаш ва баҳолаш, билимларни баён қилиш ва мустаҳкамлашда ўқувчилар иштирокини чеклаб қўйиш каби холларга бархам берилмокда. Билимларни баён қилиш жараёнида ўқувчилар фаоллиги (оғзаки ва ёзма машқлар, лаборатория – тажриба ишлари, мустақил ижодий ишлар) ишга солинмоғи лозим. Бу, ўз навбатида, ўқувчиларнинг олдиндан ўзлаштирган билимларини ҳам ишга туширишга хизмат қилади ва тўғри баҳолаш учун катта имконият туғдиради; г) ўқувчиларнинг мустақил мантииқий фикр қилишлари, қунт, иродаларини тарбиялаш ҳамда нутқ маданиятини ривожлантириш, тегишли кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда мустақил ишнинг ахамияти ҳамиша диққат марказида бўлиши, дарс жараёнини шу мақсадга мувофиқ қуриш назарда тутилмоғи лозим; д) дарс жараёнида ўтилаётган ўқув материалларининг бошқа фанларнинг алоқадор мавзулари билан боғланишини кўрсатиш ҳам муҳим ахамиятга моликдир. 4. Семинар ва амалий – тажриба ишлар шаклидаги машғулотлар. Семинар машғулотлари ўқувчиларнинг мавзудаги муҳим масалаларни чуқур ўрганиш юзасидан мустақил ишлашини, кейинчалик уларни жамоа бўлиб мухокама қилишини ташкил этиш шаклидир. Семинар машғулотининг қуйидаги турлари мавжуд: -расм. Олий таълимда семинар машғулотининг турлари. Семинар олди маш\улоти Семинар маш\ улоти. Махсус семинар. Бу маш\улот асосан талабаларнинг муста=ил ишнинг ызига хос хусусиятлари билан таништириш ма=садида ытказилади. Унда адабиётлар, маълумотнома – адабиётлар ва бош=а манбалар билан ишлаш усуллари ыргатилади. Семинаролди маш\улотлари семинар маш\ улотларининг тайёргарлик шакли щисобланади ва одатда биринчи курсларда ытказилади. Семинар маш\ улотларида семинаролди маш\ улотларига нисбатан ыта мущим вазифалар щал =илинади.Масала н, айрим семинарлар тематик бо\ланган муайян мунтазам курсни чу=ур ырганишни ма=сад =илиб =ыяди. Бош=алари эса бирор мавзуни ёки курснинг алощида, нищоятда мущим былган мавзуларини методологик жихатдан ишлаб чи=ишга ба\ ишланган былади. Махсус семинарлар лекция мавзуларига ало=адор былмайди ва бирор фаннинг дастури мазмунига кирмайди. Одатда фаннинг хусусий масалаларини чу=ур ырганиш ма=садини кызлайди.Семинар маш\улотининг турлари. Семинар дарсларида мавзу ўрганилгунга қадар ўқитувчи ўқувчилар учун савол ва топшириқлар тузиб чиқади. Кириш машғулотида у ўқувчиларни материалнинг мазмуни, қилинадиган ишнинг характери билан қисқача таништиради, уларга ҳар қайси семинар учун топшириқ беради ва тайёрланиши учун адабиёт кўрсатади. Бир хил вазифалар ҳамма учун умумий бўлади, бошқа вазифалар айрим ўқувчиларга ёки 3 – 4 кишидан тузилган гуруҳга берилади. Бунда ҳамма ўқувчилар семинар учун дастурдаги мажбурий материаллар минимумини ишлаб чиқишлари керак. Семинарларга 2 – 3 хафта тайёргарлик кўрилади. Ўқувчилар адабиётни ўрганадилар, материал йиғадилар, ҳар хил кузатишлар ўтказадилар, ўз ахборатлари юзасидан тезислар тузадилар. Семинарлар ўқиш вақтида ўтказилади. Бундай машғулотлар миқдори мавзунинг мазмунига ва уни ўрганиш ажратилган вақтга боғлик. Ўқувчилар машғулотларда ахборот берадилар; уларга турли хил намойиш этиладиган нарсаларни илова қиладилар. Масалани мухокама қилишда ҳамма ўқувчилар иштирок этишади. Семинарга пухта тайёрланиш учун ўқитувчи айни бир вазифани ҳаммага ёки бир неча ўқувчига бериши мумкин. Семинар машғулоти бир қанча функцияларни бажаради. Бу функцияларга қуйидагиларни киритиш мумкин (- расм): - расм . Семинар дарсининг функицялари. Амалий тажриба машғулотлари синф – дарс тизими шаклида олиб борилмайдиган машғулот тури бўлиб, у махсус жихозланган хона ёки алохида ажратилган тажриба участкасида, шунингдек, бевосита таълим ишига алоқадор маълум объектни кузатиш, ўрганиш йўли билан олиб бориладиган машғулотдир. Таълимнинг бундай машғулотларини ташкил қилиш икки хил йул билан олиб борилади: 1. Амалий тажриба машғулотлари. 2. Экскурсиялар. Амалий тажриба машғулотлари . V – IX синфларда ўтиладиган амалий тажриба машғулотлари асосан мактаб устахонаси ва ўқув–тажриба ер участкаларида олиб борилади. Амалий тажриба машғулотлари ҳам ўз характерига кўра икки турга эга: 1. Мактаб устахонасида олиб бориладиган машғулотлар. Семинар дарсининг функицялари. Талабаларга профессионал таълим бериш ва тарбиялаш. Талабаларни мантии=ий фикрлашга ыргатиш. Нут= сызлаш, илмий мунозаралар олиб боришга ыргатиш. Муста=ил ишлаш малакасини ыстириш. Ырто=лари фикрини тан=идий ну=таи назардан бащолашга ыргатиш. Ы=увчилар ыртасида ижобий ра=обатни =арор топтириш Талабалар билимини назорат =илиш ва бащолаш. 2 .Мактаб тажриба ер участкасида олиб бориладиган тажриба машғулотлари. Амалий тажриба машғулотларининг синф – дарс шаклидаги машғулотдан фарқи шундаки, бу машғулот турида ҳар қайси ўқувчини ўзига хос ишлатиш, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш назарда тутилади. Бу машғулотлар асосий иш тури билан бирга ўқувчиларни материал, асбоб – ускуна билан таъминлаш, йиғиштириб олиш, иш ўрнини тоза тутиш каби ташкилий масалаларни ҳам ўз ичига олади. V – IX синфларда амалий машғулотларни олиб боришда куйидагиларга риоя қилинади. Ўқитувчи дастлаб машғулотнинг мазмунини тушунтиради, дастлабки иш намунасидан ўзи ишлаб кўрсатади. Ўқувчиларга материаллар ва асбобларни тарқатади. Яккама – якка ва ёппасига иш жараёнини бошлайди, йўлланмалар беради, бажарилаган ишларни йиғиштиради. Машғулотни якунлайди, иш ўрнини қайта тартибга келтиради. Мактаб тажриба ер участкасидаги тажриба машғулотлари V – IX синфларда ўқув фанлари, айниқса ботаника, зоология фанлари билан боғлик холда олиб борилади. Унинг асосий мазмуни ўсимлик ва ҳайвонот хаёти, уларнинг яшаш ва ривожланишларини чуқурроқ ўрганиш ва ўзлаштириш, турли мавзулларда тажрибалар ўтказиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг оддий меҳнат қуролларидан фойдаланиб, амалий меҳнат қила олиш, кўникма ва малакалари ҳосил қилишни ўз ичига олади. Амалий машғулотларнинг назарий асослари синфда ўтилиб, машғулотнинг ташкил қилинишига оид йўл – йўриқ ва кўргазмалар ер участкасида ёки машғулотнинг мазмунига оид жойда берилади. V – IX синф ўқувчиларининг ижтимоий – фойдали меҳнатлари жамоа хўжаликларида, пахта майдонида, боғдорчилик ва чорвачилик сохасида олиб борилади, бригада асосида амалга оширилади. Аммо унинг мазмуни ва ташкилий шакллари анча мураккаб ва х илма – х илдир. АНЪАНАВИЙ ВА НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ МОДЕЛЛАРИ Анъанавий ўқитиш моделлари Ўнлаб йиллаб ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, анъанавий дарс ўтиш таълимнинг самарали моделларидан бири бўлиб қолмоқда. Анъанавий дарс – муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган, мавзуга кириш, ёритиш, мустахкамлаш ва якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир. Ўқув материали янги ва анча мураккаб бўлганда, анъанавий дарс – кўп холларда таълим жараёнининг бирдан-бир методи бўлиб қолмоқда. Маълумки анъанавий дарсда таълим жараёнининг марказида ўқитувчи туради. Шу боис, баъзида анъанавий дарсни марказида ўқитувчи турган ўқитиш усули деб ҳам аташади. Марказда ўқувчи бўлган ўқув жараёнининг, дарснинг мақсади ва унинг ижобий жиҳатлари қуйида келтирилган асосларга таянади:  Ўқувчининг ўқишга бўлган иштиёқини ошириб бориш  Илгари эгаллаган билимларини ҳам инобатга олиш  Ўқиш жараёни тезлигини мувофиқлаштириш  Ўқувчи ташаббуси ва мажбуриятини қўллаб-қувватлаш  Амалиёт орқали ўрганиш  Икки томонлама фикр – мулоҳазалар билан таъминлаш  Ўқиш жараёнини тўғри йўлга қўйиш  Ўқитувчи – ўқувчилар учун ўқув жараёнини енгиллаштирувчи шахс  Ўқув жараёнини баҳолаш. Анъанавий дарс ўтиш моделида кўпроқ маъруза, савол-жавоб, амалий машқ каби методлардан фойдаланилади. Шу сабаб, бу холларда анъанавий дарс самарадорлиги анча паст бўлиб, ўқувчилар таълим жараёнининг пассив иштирокчиларига айланиб қоладилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган холда, унга турли-туман ўқувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини кўтарилишига олиб келар экан. Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда бахс, мунозара, ақлий хужум, кичик гуруҳларда ишлаш, тадқиқот роли ўйинлар методларини қўллаш, ранг-баранг қизиқтирувчи мисолларни келтирилиши, ўқувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш, ранг-баранг баҳолаш усулларидан фойдаланиш, таълим воситаларидан жойида ва вақтида фойдаланиш талаб этилади. Анъанавий дарс ўтишнинг асосий таркибий қисмлари. Кириш - ўтган материални такрорлаш; - дарс мақсадини тушунтириш; - дарс мазмуни ва режаси билан таништириш 2. Янги мавзуни ёритиш - янги мавзуни кичик-кичик бўлакчаларга бўлиб бериш; - ранг-баранг мисоллар имкони борича кўргазмали тақдим қилиш; - мавзудан четлашмаслик; - материалнинг мураккаб томонларини қайта тушунтириш; - ўқувчиларнинг тушунганлик даражасини текшириб бориш; - тескари алоқани таъминлаш. 3 . « Тета-поя » машқ Бирор мисол (ёки масалани) ўқувчилар билан қадамба-қадам ҳал қилиш ва таҳлил қилиш: 4. Йўналтириб турилувчи машқ Ўқувчилар машқ (ёки масалани) мустақил бажаришади, ўқитувчи эса уларни назорат қилиб, тузатиш киритиб боради. 5. Мустақил бажариладиган машқ Ўқувчилар машқни мустақил ҳолда ўқитувчи ёрдамисиз бажаришади. 6. Ўқувчилар тушинганлик даражасини текшириш АНЪАНАВИЙ (ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ МАРКАЗИДА ЎҚИТУВЧИ БЎЛГАН) МЕТОДЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ - Маълум кўникмаларга эга бўлган ва аниқ маълум тушунчаларини, фанни ўрганишда фойдали. - Ўқитувчи томонидан ўқитиш жараёнини ва ўқитиш муҳитини юқори даражада назорат қилиниши. - Вақтдан унумли фойдаланиш. Аниқ илмий билимларга таянади. КАМЧИЛИКЛАРИ Ўқувчилар пассив иштирокчи бўлиб қолади. Ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивацияни вужудга келтирмайди. Ўқувчилар ўқитувчи билан бевосита мулоқатга кириша олмайди. Эслаб қолиш даражаси ҳамма ўқувчиларда бир хил бўлмаганлиги сабабли, синф бўйича ўзлаштириш даражаси паст бўлиб қолиши мумкин.  Мустақил ўрганиш ва ечимлар қабул қилиш учун шароитлар яратилмайди. Ноанъанавий ўқитиш моделлари Дарс ўтишнинг талабалар фаоллигини оширувчи интерактив усуллари айрим адабиётларда ноанъанавий дарс ўтиш усуллари деб ҳам таърифланади. Бу усуллардан авваллари ҳам фойдаланилган, лекин камроқ эътибор берилган. Ҳозирги кунда бутун дунёда фаол интерактив услубларни қўллаш дарс ўтишни самарали услуби сифатида тан олиниб, кенг қўлланилмоқда. НОАНЪАНАВИЙ (ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ МАРКАЗИДА ЎҚУВЧИ БЎЛГАН) ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ  Ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келиши.  Ўз вақтида алоқаларнинг таъминланиши.  Тушунчаларни амалиётда қўллаш учун шароитлар яратилиши.  Ўқитиш усулларининг турли хил кўринишлари таклиф этилиши.  Мотивациянинг юкори даражада бўлиши.  Ўтилган материалнинг яхши эслаб қолиниши .  Мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашиши.  Ўз-ўзини баҳолашнинг ўсиши.  Ўқувчиларнинг предметнинг мазмунинг, ўқитиш жараёнига бўлган ижобий муносабати.  Мустақил фикрлай оладиган ўқувчининг шакалланишига ёрдам бериши.  Нафақат мазмунини ўзлаштиришга ёрдам бермай, балки танқидий ва мантииқий фикрлашни ҳам ривожлантириши.  Муаммолар ечиш кўникмаларининг шаклланиши. КАМЧИЛИКЛАРИ  Кўп вақт талаб этилиши.  Ўқувчиларни ҳар доим ҳам кераклича назорат қилиш имкониятининг пастлиги .  Жуда мураккаб мазмундаги материал ўрганилаётганда ҳам ўқитувчи ролининг паст бўлиши.  «Кучсиз» ўқувчилар бўлганлиги сабабли «кучли» ўқувчиларнинг ҳам паст баҳо олиши. Ўқитувчининг ўзи ҳам яхши ривожланган фикрлаш қобилиятига ва муаммолар ечиш кўникмаларига эга бўлишининг талаб этилиши. Дарс жараёнида таълим воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш  Таълим – тарбия жараёнини сифати ва самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан таълим воситалари билан қай даражада таъминланганлигига боғлик бўлади. Таълим жараёнини амалга оширишда ёрдам берувчи воситаларга таълим воситалари дейилади. Таълим воситалари 3 га бўлинади (- расм): - расм. Таълим воситалари. Реал таълим воситалари, техник воситалар ва чоп этилган ўқув материаллари. Реал таълим воситаларига ўқитишда қўлланиладиган барча реал ёрдамчи воситалар: машиналар, тракторлар, жиҳозлар, дастгохлар, тайёр махсулотлар ва ҳоказолар киради. Техник воситаларига, проектор, кино аппарат, ўқув телевиденияси, видеомагнитафон, компьютер, видеофильмлар, мультимедиа ва ҳоказолар киради. Бундан ташқари синф доскаси, доска-стенд, доска-блокнот, кодоскоплар ҳам техник воситаларга киради. Чоп этилган ўқув материалларига чоп этилган ўтказилган барча ўқув ва кўргазмали материаллар киради. Таълим воситалари Чоп этилган ы=ув материаллариТехник Реал  Юқоридаги таълим воситалари ўқитувчи учун, ўқувчи учун, ҳамда дарс ўтказиш учун алоҳида вариантларини туғри танлаш муҳим аҳамиятга эга. 1. Ўқитувчи учун воситалар: ўқув предметини ўқитиш методикаси бўйича қўлланмалар, шахсий методика, мураккаб масалалар буйича методик тавсиялар, ўқитувчилар томонидан тайёрланган методик ишланмалар, мантииқий структура. 2. Ўқувчи учун восита дарслик, ўқув қўлланма ёки ўқитувчининг маъруза матнлар жадваллар йўл-йўриқ ҳариталар, топшириҳ карточкалар ва ҳоказолар. 3. Дарс ўтказиш учун плакатлар, диаграммалар, моделлар, макетлар, эталонлар, намойиш қилиш жиҳозлари лабаратория Амалий ишларни ўтказиш учун жиҳозлар, аудиовизуаль воситалар, диафильм, видеоёзувлар, диопозтивлар. Танлаб олинган метод, шакл ва воситалар бир-бирини тўлдириши яъни уйғунлашуви керак. Чоп этилган ўқув материалларга таълим олувчиларга мустақил ишларга ва уларнинг фаоллашувига кўмаклашади. Уларга: тарқатма материаллар, ишчи варақалари, назорат (тест) варақалари, матнлар, ўқув қўлланмалар ва шу кабилар киради. Синф доскаси – ўқув материалини визуал намойиш қилишнинг анъанавий ва қулай воситасидир. Ундан ўқув материалининг асосий таянч нуқталарини белгилашда, ёки бирор нарсани тез ёзиш лозим бўлганда фойдаланиш жуда қулайдир. Бундан ташқари синф доскаси таълим муассасасининг ҳар бир ўқув хонасида мавжуддир. Камчилиги: янги материални тушунтириш учун доскада ёзилганларни ўчиришга туғри келади ва аввал ёзилганларни кўрсатиш имкони бўлмайди. Бундан ташқари ўқитувчи доскага ёзаётганда таҳсил олувчиларга нисбатан тескари ҳолатда бўлади ва уни эшитиш қийин бўлади.  Доска-стенд – машғулотларда ўқув мунозаралари, ақлий хужум, гуруҳ ишлари ва бошқа муҳокамалар натижаларини хужжатлаштиришда фойдаланиладиган ўқитишнинг техника воситасидир. Бунда стендга ўша катталикдаги қоғоз қўйилади ва унга турли рангдаги ҳамда шаклдаги карточкалар ёпиштирилади. Тренинг вақтида стендда мазкур карточкалар ёрдамида схемалар, тузилмалар, шархлар ва шу кабиларни тузиш мумкин. Доска-стенднинг афзаллиги шундаки, унда карточкалар (схемалар, тузилмалар, шархлар ва х.к.) жойлашувини хохлаган вақтда ўзгартириш имконияти мавжуд. Шунингдек доска-стенд билан ишлаганда қисқа вақт ичида барча тингловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва ғояларини қамраб олиш ва қайд этиш имконига эга бўлинади. Доска-блокнот – бу варақланадиган қоғозли доска бўлиб, унга маркер билан чизилади. У турли мухокамалар якунлари ва натижаларни яққол намойиш этишда ҳамда энг муҳим ахборотларни қайд этишда қўлланилади. Унинг афзаллиги шундаки, хохлаган вақтда олдинги ёзилган материалларга қайтиш мумкин ва хатто ўқув хонасига осиб қўйиш ҳам мумкин. Кодоскоп-(графопроектор) – шаффоф пленкадаги тасвир (слайдлар) ни экранга проекциялаш учун қўлланиладиган жиҳоз ҳисобланади. Ундан маъруза вақтида материалларни намойиш этиш учун, шунингдек гуруҳ ишлари тақдимотида ёрдамчи восита сифатида фойдаланилади. Кодоскоп фойдаланиш учун қулай, мослашувчан восита бўлиб, бир марта тайёрланган пленкадан кўп марта фойдаланиш мумкин, бундан ташқари доска бўлмаган холларда асосий тушунчалар, ғоялар ва натижаларни ўқитувчи пленкага фломастер ёрдамида тўғридан-тугри ёзиб кўрсатиш ҳам мумкин. Юқорида санаб ўтилган таълим воситаларидан самарали фойдаланиш учун ўқитувчи қайси воситани қачон қўллашини машғулот мақсади ва мазмунидан келиб чиққан холда белгилаб олиши муҳимдир.  Тарқатма материаллар – таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий маълумотларни ўз ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган (1-2 варақ) ёзма ўқув материали ҳисобланади. Мазкур материаллар тренинг ишини қизиқарли қилиш имконини бериб, кўп холларда таълим олувчилар учун мустақил равишда ўқиб чиқиб муҳокама қилиш учун мўлжалланган бўлади. Тарқатма материалларни тайёрлаш ва кўллашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим: 3. Таълим олувчиларга хаддан ташқари кўп тарқатма материаллар берманг 4. Сарлавхаларни бош ҳарфлар билан ёзинг, бир машғулот учун иккита материал бўлса, уларга код-ном бериб уларни ажратишни осонлаштиринг 5. Матн шрифти 12 дан кичик бўлмаслиги керак 6. Бир бетда 80 тадан кўп белги (Ҳарф, қавс, ундов белгиси ва х.к.) ишлатманг 7. Варақ дизайни эътиборни ўзига тортиши керак. Ишчи варақалар – гуруҳларда, жуфт бўлиб ва индивидуал машқлар бажаришда қўлланилади. Улар турли жадваллар шаклида бўлиб, таълим олувчилар томонидан тўлдириш талаб қилинади. Назорат варақалари – машғулот якунида таълим олувчиларнинг ўзлаштирган билимларини текширишда қўлланилади, улар тест саволлари, масалалари ва шу каби шаклларда бўлиши мумкин. Матнлар – тенинг мавзуси бўйича машғулотларга тайёргарлик кўришда, машғулот давомида, шунингдек билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади. Таълим жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш. Кўргазмали материаллар, жихозларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: 7. Синф доскаси (хозирда у турли рангларда бўлиши мумкин). Доскага одатда дарс пайтида ёзилади, лекин зарур маълумотларни доскага олдиндан ёзса ҳам бўлади. 8. Махс ус оқ тахта (доска). Уларга одатда махсус маркерлар билан ёзилади. 9. Магн ит доскалар. Улар одатда ўртача қалинликдаги махсус металл ёки қора металл қопламларидан тайёрланади. Бунда кўргазма материаллар тахта ёки пластмассадан тайёрланиб, уларнинг орқа қисмига магнитлаштирилган дисклар қотирилади. 10. Флип чартлар. Уларга дарс давомида махсус қалам билан ёзиб борилади (зарур бўлган пайтда керакли ёзувлар флипчартларга олдиндан ёзилади). 11. Жадв аллар, плакатлар, диаграммалар, хариталар ва катталаштирилган суратлар. Бу материаллар одатда етарли даражада йирик бўлиб, уларни кўрсатишда проекторлардан фойдаланиш зарурияти бўлмайди. 12. Проек тор ва слайдлар. Одатда бундай слайдлар олдиндан тайёрланилади ёки бўш слайдларга машғулот давомида маркерлар ёрдамида ёзувлар ёзилади. 13. Ясси экранли компьютер проекторлари ва Microsoft Power Point компьютер дастури. 14. Тахта ларга урнатилган нотўғри йиғилган дифектли қисмларнинг асл нусхаси. 15. Видео тасвир материаллари (тижорат мақсадида ишлаб чиқарилган, ҳамда ўқув юртлари томонидан ишлаб чиқилган). 10.Турли жихозлар, деталларнинг нусхалари ва моделлари, шу жумладан уларнинг ишлайдиган ва тахлил қилинадиган, ёйиқ нусхалари. 11.Кабель телевидениеси. Бунда бу телевидения орқали мураккаб бўлган баъзи иш жараёнларни ўқувчиларнинг кенг оммасига намойиш қилиш мумкин. 12.Махсус қўлланмалар, дарсликлар ва тарқатма материаллар. Кўргазмали материалларнинг ишлатилиши заруриятини ва мақсадларини аниқлагандан сўнг, улардан фойдаланиш керак. Улардан фойдаланиш дарс режасига киритилиши зарур. Хаттоки тўсатдан берилган саволга жавобан диаграмманинг ёки бошқа ёрдамчи материалнинг ишлатилишини, имкони борича, олидиндан пухта тахлил қилиш лозим. Синф доскаларидан ва жадваллардан фойдаланиш Синф қора доскаси (ёки оқ доскаси) энг кенг қўлланиладиган ёрдамчи воситадир. Шу билан бир қаторда у энг ёмон кулланиладиган ёрдамчи воситадир. Синф доскаси синф ўқувчилари учун урнатилган. Ўқувчилар синф доскасига ёзув ёзгандагина, ўқитувчи досага қарамоги зарур. Агарда сиз ўқувчилар диққатини бирор нарсага қаратмоқи бўлсангиз, имконият борича ўқувчилардан орқага ўгирилишни камайтиринг. Флипчарталар фойдаланишда жуда қулай, ҳамда уларни турли мақсадларда ишлатиш мумкин. Матн номини ва ундаги чизмаларни олдиндан ва зарур кетма-кетликда тайёрлаш мумкин. Флипчартлардаги бетлар орқасида тоза бетлар қолдириш мақсадга мувофиқдир. Бу бетлардан машғулот давомида фойдаланса бўлади ёки улар кейинги бет мазмунини беркитиб туради. Шу билан улар ўқувчиларнинг фикрини чалғимаслигини таъминлайди. Кўргазмали материалларни тайёрлаш Кўргазмали материалларни тайёрлашда асосан қуйидагилар талаб этилади: қувват (энергия), ҳаёл ва ташаббускорлик. Кўргазмали материалларни тайёрлашда зарур бўлган воситаларни, албатта, топиш қийин эмас, лекин уларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган вақт ва фикрлар ҳар доим ҳам етишмайди. Хаттоки, фақат битта машғулотда ишлатиладиган кўргазмали материалларнинг ишлаб чиқилиши муҳим ахамиятга эга. Машғулотларни ва дарсларни бир неча бор қайтариб ўтадиган ўқитувчиларга эса бундай материаллар уларнинг фаолият ва меҳнат самарадирлигини оширишда ёрдам беради. Компьютерда ишлаш имконияти бор ўқитувчилар Microsoft Power Point сингари компьютер дастурлари ёрдамида жуда самарали кўргазмали материаллар тайёрлашлари мумкин. Дарсга кириш ва тахлил этиш техникаси. Бозор иқтисодиёти шароитида таълим мазмунига қўйиладиган талаблар янада кучайди. Ўтказилаётган социологик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги ўқувчиларнинг аксарияти (юқори синфлар мисолида 70 – 75 фоизи) ўқишга қизиқмай қўйишди. Бунинг сабабларидан бири дарс мобайнида ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида умуман мулоқотнинг йўқлигидадир. Шунингдек, мактабда, ўрта – махсус ўқув юртларида ҳамкорлик педагогикаси, халқ тарбияшунослиги ва педагогик руҳшунослар хизмати тўғри йўлга қўйилмаганлигидадир. Умуман олганда муаллим ўзининг кучли ва заиф тамонларини ҳар доим англаши керак. Айрим муаллимлар ўзларининг заиф тамонларини, Айниқса, билимсиз эканликларини ёпиш учун ўқувчига ортиқча талаблар қўядилар. Ўқитувчининг бўш тамонини эса ўқувчи тез англайди. Шунинг учун у ҳадиксираб эмас, балки ўқитувчи ҳурматини жойига қўйиб муносабатга киришиши мумкин. Бундай руҳий кайфиятни баъзан ўқитувчи сезмайди. Ҳозир фанда таълимнинг тарбиявий аҳамиятини очиб бериш муаммоси турибди. Шундай шароитда ўқувчининг ташқи қиёфаси ҳам баъзан тарбиявий ахамият касб этади. Лекин буларнинг ичида энг муҳими – энг зарури ва ўқувчи учун энг аҳамиятлиси – ўқитувчининг билимдонлиги, янгилик ва дунёвий билимларга чанқоқлиги ҳамда унинг сўзи билан ишининг мувофиқ келишидир. Кўп йиллик иш тажрибаси ва кузатишлар шуни тақазо этадики, ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакасини такомиллаштириб бориши керак, унинг кундан – кунга педагогик маҳоратини ошиб бориши, янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олиши унинг фаолиятида намоён бўлади. Ўқитувчининг фаолияти, унинг маҳорати одатда кузатиш ёки дарсларни кузатиш, таҳлил қилиш орқали билиш мумкин. Ўқитувчи фаолияти ва унинг дарсларини кузатиш ҳамда таҳлил этишни кўпинча ўқув юрти раҳбарияти ёки методистлар, ўқитувчи ва методбирлашма бошлиқлари амалга оширадилар. Одатда ўқитувчининг дарсига кириш лозим деб топилса, Айниқса ташқаридан келган шахсларни дарсга киритишдан олдин ўқитувчилик касби одобига кўра, қайси синфга, қайси дарсга кириши хақида огоҳлантирилиши лозим. Аввало, методбирлашма раиси, имконият бўлмай қолганда маъмурият аъзоларидан бири, ташқаридан келган кузатувчини бирга олиб киришлари даркор. Шундай ҳолда баъзи бир англашилмовчиликлар ва психологик тўсиқларнинг олди олинган бўлади. Ўқитувчи билан бирга дарсга кириб келиб, орқа ўриндиқлардан бирига ўтиргач, дарс бошланади.Ўқитувчи дарсга кирганда қўлида ёки синф хонасида синф журнали, ўқув дастури, календар – мавзу режаси, дарснинг технологик харитаси бўлиши керак. Дарсни тахлил этишда қуйидагиларга эътибор бериш керак. Дарс тахлилининг асосий таркибий қисмлари: 1. Ўқитувчининг дарсга қандай тайёргарлик кўрганлиги. Ўқитувчида дарснинг ўқув режасини борлиги, мавзу бўйича турли ишланмаларни борлиги , шу билан бир қаторда турли дидактик тарқатма материалларни, кўргазмали қуролларни тайёрланганлигини, дарсни тахлил килувчи томонидан ўқичувчининг дарсга тайёргарлиги билан юзаки та нишиб чиқилмайди, сабаби унинг дарсга бўлган тайёргарлиги бутун дарс давомида кузатилади ва тахлил этилади. 2. Дарсга мақсад ва вазифаларни қўйилиши. Ўқитувчи ҳар бир дарсга аниқ максад қўядими? Мақсадни қанчалик тўғри қўяди? *0 Ташкилий тахлили, яъни дарс ўтиладиган хонанинг дарсга тайёрлиги аввало болалар кайфияти соғлиги ва синф хонаси, досканинг тозалиги, бўр ва намланган латтанинг борлиги, синф хонасининг тозалиги, мабодо айрим ўқувчилар бирон сабабга кўра дарсда қатнашмаётган бўлса, уларнинг номи ёзилган варрақчанинг ўқитувчи столига қўйилиши каби лардан ташқари ўқитувчинииг дарсга хозирлиги, унинг ташқи қиёфасига ҳам эътибор берилади. *1 Дидактик тахлили. Тахлилнинг бу турида мавзунинг илмий лиги ва изчиллиги, оддийдан мураккабга томон йўналиши, кўрсатмали лик ва берилаётган билим, яиги ахборотларнинг хаётийлиги, жонли ва равон тилда очиб берилиши. 5. Методик (услубий) тахлил. Бунда ўқитувчи фаолиятининг икки томони назарда тутилади. Биринчидан, қуйидаги дастур асосида мавзу неча соатга мўлжалланган бўлса уни қандай усул асосида ўқувчининг ёши ва индивидуал-психоиогак ху сусиятини ҳисобга олганда еткзиб бера олиши, ўқувчиларни ўйлашга, излани шга мажбур этшии ва унга шароит яратиши. Иккинчидан, ўзининг ўқитувчи сифатидаги тажрибалари қай даражада эканлигини намоиш этиш. Мана шу иккинчи қисмида ўқитувчининг ижодкорлиги, методик махо рати кўзга ташланиши лозим. Илғор педагогик ва новаторлик тажрибалари мана шу ердан бошланади. 6. Методологик тахлилда. Ҳалк таълими йўналишидаги қарорлар, талаблар, давлат тили, миллий руҳ, маданиятнинг гўзал дурдоналари, шу соха бўйича буюк олимлар алломаларнинг қилган ишлари, фикрлари, ўзга ришлар асос қилиб олиниши мумкин. n Психологик тахлилга. Авволо ўқувчининг кайфияти, унинг соғлиги, жамоадаги соғлом муҳит, ўқувчининг хушёрлиги, диққатнинг барқарорлиги ва кўлами, фанга бўлган қизиқиши, дарс бераётган ўқитувчисига муно сабати, ўқувчининг хозиржавоблиги, сезгир ва топқирлиги, идроки, янги ва авиалги материалларни эсда сақлаши, образли ва мантиқий тафакку ри, ўқувчи фантазияси, олдида турган маъсулиятга нисбатан ўқувчининг и родали ёки иродасизлиги, ўқувчидаги қобилият, билим, кўникма ва малакалар кўлами каби томонлар киради. Ўқитувчининг фавқулодда вужудга келган вазиятдан чиқа олиши, ўзини бошқара олиши. n Педагогик таҳлил: Тахлилнинг бу тури анча мураккаб, маъсулиятли бўлиб, ўқитувчининг ташқи қиёфаси синф билан тил топа олиши маҳорати, унинг маданияти, одобидан ташқари қандай қилиб дарс жа раёнида умуминсоний тарбиянинг таркибий қисмларини ўқувчига бера олиши ҳамда у ўқитувчининг нутқ маданияти назарда тутилади. Хозирги кунда долзарб бўлиб турган миллий тарбия экологик, иқтисодий, ахлоқий, жинсий, мехнат, нафосат ҳамда миллий истиқлол ғоясини син гдириш, тарбия элементлари қандай амалга оширилади? Бу тарбия турларидан қай бирига айнан шу дарсда эътибор берилди? Дарснинг тарбиявий таъсирининг самараси қандай бўлди? Бу масалалар педагогик тахлилнинг асосини ташкил этади. Яна шуни айтиб ўтиш керакки, ўқитувчининг маъноли нутқини хеч қачон бошқа нарсага қиёслаб ёки алмаштириб бўлмайди. 9. Ўқитувчининг хамкорликдаги вазифаси тахлили: Ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш Аниқ фикр ва материалларни ўрганиб, мулоҳаза юритиш, фикр билдириш Ўқувчиларни изланишга, қидириб топишга ўргатиш 10. Якуний тахлил ёки хулоса қисмида ўзининг мутахасис сифатидаги таклиф ва йўл – йўриқларини баён этилади Дарсни кузатувчилар анъанавий, ноанъанавий ва ривожлантирувчи таълимнинг мақсади ва мазмунига қараб дарсни таҳлил қилишларига қуйидаги қўшимча материал ёрдам беради. Дарсни тахлил қилиш бўйича ёрдамчи материал Анъанавий таълим Ривожлантирувчи таълим Бошланғич (асосий) мақсад Аниқ,сўзсиз бажарувчи Шахсни ривожлантириш шахсни тайёрлаш. стандарти талабига жавоб берадиган, ўзига, бошқа инсонга, жамиятга, давлатга, табиатга ва мехнатга ўзининг тугри муноса- батини билдира оладиган, муста- қил фаолият юрита оладиган ижодкор, тадбиркор шахсни тайёрлаш, мустақил ишлашга, ўз-ўзини тарбиялашга шароит яратиш.  Курсатма Дастур асосида ўрганиш Фан сохасида берилаётган саволларга жавоб беришда ўзи мустақил жавоб топа олиши, ёдлаш эмас,фан мазмунини ўзи тушуниб етиши, керакли билимни қидириб топа олиши. Таълимий (дидактик) мақсадлар Билим,куникма,малакани Дарс жараёнида ўқувчиларга ўз шакллантириш фикрларини мустақил баён этишга дан усталик билан фойдаланиш, уларни излашга, топишга ўргатиш Методлар Информацион, Муаммоли, қисман изланишли репродуктив, ахборот-репродуктив, актив, репродуктив-муаммоли интерактив  Дарс вақтида ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш формалари Фронтал (бир неча Якка холда жуфт буўиб гуруҳли ўқувчидан) якка холда фронтал шаклида Ноанъанавий дарслар. Ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш. Шахс тарбиясини ташкил этиш ва унга таълим беришга оид адабиётларда ёзилишича, қадимданоқ субъект томонидан назарий ва амалий билимларнинг ўзлаштирилиш даражаси вақти-вақти билан аниқланиб, таҳлил этиб борилган. Бу таҳлитда шахс ва унинг фаолиятини назоратдан ўтказиш (чунончи, устанинг ўз шогирдига оқ йўл тилаши, диний фаолият ходимини мустақил иш олиб боришга йўллаш, тиббий, иқтисодий, ҳарбий билимларни ўрганган ёшларни синовдан ўтказиш ва ҳоказо ҳолатлар) қабила бошлиқлари, оқсоқоллар, шунингдек, жамоадошлари иштрокида амалга оширилган. Муайян лавозим ёки вазифаларга номзодларини танлаш дастлаб кишиларнинг жисмоний куч-қуввати, унинг ҳаётий тажрибасини инобатга олиш асосида ташкил этилган бўлса, кейинчалик бу ҳолат уларнинг ақлий салоҳияти, атрофдагилар билан муносабатни ўрната олиш лаёқати, етарли даражадаги ҳаётий тажрибаси ҳамда жисмоний камолотини аниқлаш асосида йўлга қўйилган.