logo

Дидактика. Дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

588 KB
Дидактика. Дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қў лланилиши Дидактика – педагогиканинг таълим, билим бериш жараёни ва ўқитиш назариясини умумий қонуниятларини ўрганувчи мустақил бўлими ҳисобланади. Дидактика юнонча “didasko” сўзидан олинган бўлиб, “ўқитиш”, “ўргатиш” маъноларини билдиради. Таълим қонуниятларини ўрганиш, таҳлил қилиш жараёнида таълим тушунчаси унинг моҳияти, мазмун ва вазифалари, ўқитиш принциплари шакллари ҳақидаги билимлар баён этилади. Демак, дидактика педагогиканинг ёш авлодни “нимага ўқитиш”, “нимани ўқитиш” ва “қандай ўқитиш” каби саволларига жавоб излайди. Таълим назарияси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек халқ педагогикасида инсон ақлан баркамол бўлишининг энг муҳим шарти уни болалигида ўқитиш ва тарбиялаш деб ҳисоблайди. Ал-Хоразмий, Киндий, Беруний, Форобий, ибн Сино, Умар Хайём, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий каби кўплаб Шарқ алломалари қарашларининг муҳим хусусияти шундан иборат эдики, улар билишнинг предмети ва манбаларига, билиш жараёни қандай босқичлардан таркиб топишига, билиш фаолияти билан амалий фаолият ўртасидаги муносабатларга эътибор берганлар. Масалан, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) шахсни узлуксиз камол топиши назариясини ривожлантириш борасида муҳим хизмат қилди, индуктив ва дедуктив тафаккурдаги алоҳидалик ҳамда умумийликнинг бирлиги принципини муайянлаштирди. Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий (806-866) субстанцияни барча илмий билимларнинг бош предмети сифатида кўриб чиқишда энг аввало миқдор ва сифатни ҳиссий идрок этиш зарурлигини тасдиқлади. Кимки миқдор ва сифатни билмаса, у субстанцияни билишдан ҳам маҳрумлигини ўқитирди. Олим ўзининг дидактик ғояларида ҳиссий ва рационал билишни ифодалади. Ҳиссий билиш – якка нарсаларни билишдан иборат бўлса, рационал билиш – умумий нарсаларни билиш эканини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳиссий билиш фақат ақл учун материал беради. Сабаблар ҳақиқатни билишда ва ўзининг ана шу ҳақиқатга мувофиқ хатти-ҳаракатларини англашда инсоннинг ақлига кўмаклашади. «Ҳақиқат», – деб ёзган эди ал-Киндий, – ҳар қандай нарсани ва унинг барқарорлигини билишнинг сабабидир, бинобарин ҳаётдаги мавжуд ҳамма нарса ҳақиқийлиги билан мавжуддир. Ҳакиқатни билиш зарур ва шунга кўра мавжуд нарсаларни билиш мумкин». Абу Наср ал-Форобий (870-950) ўқитиш методларининг таснифини ишлаб чиққан. Уларни амалий ва назарий методларга ажратган, шу тариқа ўқитишнинг амалий йўналиши ва кишиларнинг ҳаёти ҳамда кундалик фаолияти билан боғлиқлиги ғояларини олға сурган. Олим ўқитишнинг тажриба – кўрсатмали, индуктив ва дедуктив амалий методларига алоҳида эътибор берган. Барча методларни ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасига, мантиқий тафаккурига таянган ҳолда бирлаштирган. Ўқув жараёнини ташкил этишга кўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда дедуктив методини устун кўйиб, ўқувчиларга материални тушунтиришда нималарга алоҳида эътибор бериш ҳақида, энг муҳим нарсаларни фанга ишончли билимлар берадиган ва шубҳалантирмайдиган далиллар билан ёритиш ва ҳоказолар бўйича ўкитувчилар учун қимматли тавсияларини баён қилган. Форобий математика фани мисоллари асосида ўкитишнинг илмийлилик, кўрсатмалилик, тушунарлилик ва изчиллик принципларини ишлаб чиққан. Билиш жараёнининг ва фандаги билим шаклларини мохиятини ёритган. Унинг фикрича, ана шу жараёнлар қонунлар сифатида шаклланади ва уларга риоя қилиш фикрлашни такомиллаштиради ҳамда мураккаб билиш жараёнида қўпол хатоларнинг олдини олади. Билиш жараёни фикрлаш мантиқи орқали ўтиши керак. Мантиқ объекти англашга қаратилган ва ақл етадиган моҳиятлар таҳлил этиладиган фикрлаш жараёнининг тўғрилигини белгилашга хизмат қилади. Мантиқ қуролдир ва у нарсаларни аниқ билишга ёрдам беради. Форобий билиш фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича ҳам анчагина муфассал тавсияларни ишлаб чиққан. Унинг ёзишича, яхши назариётчи бўлиш учун назария қайси фанга тааллуқли бўлсада, қуйидаги учта шартга риоя қилиши шарт: 1. Мазкур фан асосидаги ҳамма принципларни тўлиқ билиш; 2. Мана шу принциплардан ва мазкур фанга доир маълумотлардан тегишли хулосалар чиқара билиш: 3. Нотўғри назарияни рад эта билиш ва ҳакиқатни ёлғондан фарқлаш, хатоларни тўғрилаш учун бошқа муаллифларнинг фикрларини таҳлил қила билиш. Борлиқнинг акс этиши сифатидаги ҳиссий билиш муаммоси ва энг асосий масала – билишнинг манбалари масаласи доимо Абу Райҳон Беруний (973-1048) назарий билиш фаолиятининг дикқат марказида турди. Олим билишнинг назарий асосини чексиз ва узлуксиз жараён сифатида таҳлил ҳамда талқин қилди. У қадимги давр олимлари ишлаб чиққан билишнинг илмий методларини ривожлантириб дидактик йўсинда муҳим хулосалар чиқарди. «Ўқиш ва такрорлаш орқали, – деб ёзган эди Беруний, – дунёнинг тузилишини, осмоннинг ва ернинг шаклларини билиш астрономия фани учун ғоятда фойдалидир. Бинобарин ана шу тариқа таълим олувчи малака ҳосил қилади ва мазкур санъат аҳли ишлатадиган сўзларни ўрганади, бу сўзларнинг маъносини англайди. Кейинчалик астрономия фанидаги турли сабаблар ва исботларни ўрганишда ана шундай сўзлар учраса, уларни бемалол тушуниб бораверади ва у ёки бу нарсаларни ўзлаштиришда чарчамайди». Беруний таъкидлаганидек, ўқитиш изчил, кўрсатмали, мақсадга мувофиқ бўлиши ва маълум тизимда олиб борилиши лозим. Бинобарин кўрсатмалилик таълимнинг тушунарлироқ, муайянроқ ва қизиқарлироқ бўлишини таъминлайди, тафаккурни ривожлантиради. Абу Али ибн Сино (980-1037)нинг билим орқали эришиладиган натижалари ҳакидаги таълимоти ўқитиш назариясида алоҳида ўрин эгаллади. Унинг фикрича, буюмларни чинакам билишга ташқи кўринишини таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш асосида ақл билан эришилади. Ибн Сино ақлнинг ривожланиш босқичларини ишлаб чиққан. Мушоҳада билан идрок қилишнинг биринчи босқичи ақлий категорияларни тушунтиришдир. Иккинчи босқич икки хил фикрни идрок этишдир. Ақл ривожланишнинг учинчи босқичига ўзлаштирилган фикрларни идрок этиш билан эришилади. Шунда уни ҳақиқий ақл дейилади. Олим ақлларни босқичларга бўлар экан, биринчи босқичда ёдлай оладиган, лекин ҳали ҳарфларни ҳам, сиёҳ ва қаламни ҳам билмайдиган боланинг ақлини назарда тутган; иккинчи босқичда – таёқчаларни чиза бошлаган, қаламдан фойдаланишни ўрганаётган боланинг ақли тасаввур қилинади; учинчи босқичда инсон ақлий шаклларни ва уларга мувофиқ ҳиссий образларни эгаллаган бўлади. Ибн Сино ақл деганда инсоннинг туғма истеъдодини, шунингдек, тажриба асосида ва билиш жараёнида шаклланадиган фикрлаш қобилиятини тушунади, ақлни инсоннинг бирламчи туғма соғлом фикрлаши, яхши ва ёмон ишларни вужудга келтирадиган, уларни фарқлантирадиган куч, деб таърифлайди. Ақл инсоннинг хатти- ҳаракатларида намоён бўлади. Инсон ақл ёрдамида нарсалар ва ҳодисаларни таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда уларнинг энг яхшиларини танлайди, деб уқтиради. Шунингдек, ақлни икки категорияга ажратади. Уларнинг бири – назарий ақл бўлиб, борлиқдаги умумий нарсаларнинг моҳиятини идрок этишдир, иккинчиси эса амалий ақл бўлиб, буюмларни танлашда туртки сифатида кўринадиган қобилиятдир. Абдулла Авлоний (1878-1934) ўзининг барча асарларида илм муаммосини биринчи ўринга қўйган. «Алҳосил – деб ёзган эди у, – бутун ҳаётимиз, саломатлигимиз, саодатимиз, сарватимиз, маишатимиз, ҳимматимиз, ғайратимиз, дунё ва охиратимиз илм билан боғлиқдур... Шунинг учун ўқимак, билмак замонларини қўлдан бермай, вужудимизнинг душмани бўлган жаҳолатдан қутулмакка жонимиз борича саъй қилмоғимиз лозимдур». А.Авлоний илм тарбия жараёнида ўзлаштирилади ва у яхшини ёмондан, эзгуликни ёвузликдан, жоизни ножоиздан фарқлаш имконини беради, деб ҳисоблайди. Хусусан у тарбия билан таълимнинг бирлиги муаммосини ишлаб чиқди. Гарчи А.Авлоний таълим билан тарбия ўртасида озгина фарқ борлигини айтган бўлса ҳам, улар тана ва жон сингари бир- бирига чамбарчас боғлиқдир, дейди. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929) “Янги адабиёт”, “Ўқиш китоби”, “Қироат китоби” касби дарсликларида товушли савод ўргатиш методини ишлаб чиққан. Унинг таълим назариясидаги асосий ғоя ўқитиш ва тарбиялашга комплекс ёндошиш, ёшларнинг ақлий, ахлоқий ва эстетик тарбиясини ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширишдан иборат эди 1 . Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда педагогика назариясидан ўқув дастурини, қўлланма ва дарсликларни яратишда ўзбек халқ педагогикаси ва Шарқ мутафаккирларининг дидактик меросидан фойдаланмасдан туриб таълим ва тарбия жараёнида юксак самарадорликка эришиши мумкин эмас. Хусусан, ал-Хоразмий, ал-Киндий, Абу Райҳон Беруний, ал-Форобий, ибн Сино ва бошқа мутафаккирларнинг дидактик ғоялари дунё ижтимоий-педагогик фикрлар тараққиётига кўп жиҳатдан таъсир этиб, муайян даражада Европада Уйғониш даврининг асосий шарт-шароитларини яратиб берган, албатта. Бундай фикрларни тасдиқлаш учун қуйидаги бир неча далилларнинг ўзи кифоя. Масалан, Ал-Хоразмийнинг “Ал-китоб-ал-мухтасар фи-ҳисоб ал- жабр ва-л-муқобила” (“Алжабрда муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”) ҳамда “Китоб сурат ал-арз” рисолаларидан жаҳонга машҳур математик ва географлардан Фибонначи, Пичиоли, Тарталья, Кардано, Феррари, Леонардо машҳур юнон олими Клавдий II Птолемей, Ньютон, Гершель, Жозеф Туссен Рейно ва бошқалар кенг фойдаланганлар. 1 R.Mavlonova, N.Voxidova, N.Raxmonqulova. Pedagogika nazariyasi va tarixi. Darslik. – T.: “FAN VA TEXNOLOGIYA”, 2010. 55-58-betlar. Шунингдек, Абу Али ибн Синонинг “Ҳайй ибн Яқзон” (“Зийракли – Тирик ўғлон”) асари испаниялик педагог ва адиб ибн Туфайланинг “Якзон ўғли Хайя” ҳақидаги қиссасини; Ж.Ж.Руссонинг “Эмиль ёки тарбия ҳақида” асарини, Форобийнинг “Фанлар саноғи” рисоласи испаниялик педагог олими Гундисалнинг (XII аср) “Фалсафанинг бўлиниши” асарини ёзилишига асос бўлди. Оксфорд университетининг профессори Роджр Бэкон (XII аср) ал- Форобий ва ибн Синоларнинг дидактик ғояларини чуқурлаштириб, қомусий китобларини ёзади. Бу асарлар, Европа университетларида ўқув қўлланмалари сифатида қўлланилган ва бу маълум даражада XV-XVI асрларда педагогикадаги пансофик ҳаракатга туртки беради. Пансофик ҳаракатнинг ёрқин намоёндаларидан бири чех педагоги Ян Ямос Коменский “Буюк дидактика” асарида дидактиканинг таълим назариясини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган бўлса-да, лекин дидактикани таълим назариясида таълим-тарбия мазмуни, шакли ва услублари (айниқса, синф-дарс тизими ғояси) ибн Синога тегишли ғоя эканлигини алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим. Зеро, Шарқда IX асрда ҳали Европанинг кўп ҳудудларида, хуснихат ишлатилмаган ва синф-дарс тизимининг нималигини билмаган бир вақтда Хоразмдаги Маъмун академияси қошида ташкил этилган мактаб ва мадрасаларда илмий-педагогик фаолият билан шуғулланган қомусий олимлар яратган педагогик назариянинг ўзига хослиги шундан иборатки, улар илгари сураётган дидактик ғоялар бевосита ўрганилаётган фан мантиғидан ажратилмаган. Таълим-тарбия мақсади, принциплари, мазмуни ва услубларига хос ғоялар биронта фанда аниқ билим ва кўникмаларни шакллантириш жараёнида ёритилади. Марказий Осиёдан етишиб чиққан қомусий олимларнинг асарлари лотин тилида ўрта аср Европа Университетларида ўқув қўлланмалари сифатида фойдаланилган. Юқорида бу асарлар Европада табиий ва ижтимоий-педагогик илмларни ривожлантириш учун асос бўлганлигига тўхталган эдик. Умуман, дидактика таълим, билим бериш жараёни ва ўқитиш назариясини умумий қонуниятларини аниқлаб бериш билан бирга, ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш метод (усул)лари учун асос бўлиб хизмат қилади. Дидактика бутун педагогик фаолият учун, яъни таълим-тарбия билан шуғулланувчиларнинг назарий ва амалий ҳаракатлари учун методологик асос вазифасини ўтайди. Шундай экан, дидактиканинг тадқиқот объекти, предмети, мақсади ва илмий-тадқиқот методлари нимадан иборат, деган саволларга жавоб топиш мумкин. Дидактиканинг илмий тадқиқот объекти – таълим ва тарбия жараёнидир. Дидактиканинг илмий тадқиқот предмети – таълим-тарбия жараёнини ташкил этувчи “таълим-тарбия олувчи”, “таълим-тарбия берувчи”, “ўқув дастури, дарслик ва бошқа дидактик материаллар”, “ўқитишнинг усул ва услублари” ҳамда “ўқитишнинг техник воситалари” орасидаги функционал алоқадорликлардан иборатдир. Дидактиканинг мақсади – шу функционал алоқадорликларнинг мавжудлиги таълим-тарбия жараёнининг ички қонуниятидан келиб чиққанлигини исботлаш ва уларни бир-бирига мутаносиб равишда тараққий эттиришдир. Бу дегани таълим-тарбия жараёнида қатнашувчи бирон-бир элементи ўзгарса, унинг бошқа қисмларининг ҳам шунга мослаштириш зарур эканини исботлаб беришдир. Масалан, таълим-тарбия жараёни кечадиган синф ёки аудиториядаги педагог ўзгарса, таълим-тарбия жараёнини шакллантирувчи ўқитишнинг усул ва услублари, техник воситалардан фойдаланиш усуллари ҳам ўзгариши мумкин. Ёки, ўқитишнинг дастури ўзгарса, дарслик ва бошқа дидактик материаллар ҳамда ўқитувчи ўзини ва дарс бериш усулларини бир оз бўлса-да ўзгартиришга мажбур. Чунки улар ўзаро функционал боғлиқдирлар. Дидактиканинг мақсади мана шу ўзгаришларни асослаб, таълим-тарбия жараёнини муайян қонуниятлар асосида кечишини назарий томонидан асослаб беришдан иборатдир. Дидактика ўз тадқиқотларини олиб бориш жараёнида қуйидаги анъанавий тадқиқот усулларидан фойдаланади: тарихий ва илмий адабиётларни таҳлил қилиш, ўқув-услубий ҳужжатларни ўрганиш, фанлардан билим бериш амалиётини синтезлаш, статик усуллар, мақсадли суҳбат, қиёсий тасниф, таққослаш ва ҳоказо. Шу билан биргаликда, дидактикада нисбатан янги ҳисобланувчи – мажму ёндошув, графоаналитик, математик моделлаштириш, социологик тадқиқот усулларидан ҳам фойдаланилади. Яхлит таълим-тарбия жараёнида дидактика фанининг вазифалари: Биринчи вазифаси – билим эгаллаш ва уларни кўникма ва малакага айлантириш қонуниятларини аниқлаб бериш. Бу борада дидактика анча ютуқларга э ришган бўлиб, таълим-тарбия жараёнини амалга оширишнинг қуйидаги қонуниятларини, яъни тамойилларини аниқлаган. Буларга: билимни узатишда илмий асослаб бериш, таълим олувчилар имконияти ва ёш хусусиятларидан келиб чиқиш, кўргазмалилик, мунтазамлик, таълим ва амалиёт бирлиги, онглилик ва фаоллик, тизимлик ва изчиллик, таълим ва тарбиянинг бирлиги тамойиллари киради. Булар ўқув қўлланма мизнинг кейинги саҳифаларида батафсил тушунтирилиб берилади. 3-шакл ДИДАКТИКА – ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ ДИДАКТИКАНИ ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ СИФАТИДАГИ ТАРАҚҚИЁТИДидактиканинг тадқиқот объекти – таълим ва тарбия жараёнидир . Дидактиканинг тадқиқот предмети – таълим-тарбия жараёнини ташкил этувчи “таълим-тарбия олувчи”, “таълим-тарбия берувчи”, “ўқув дастури, дарслик ва бошқа дидактик материаллар”, “ўқитишнинг усул ва услублари” орасидаги функционал алоқадорликлардан иборатдир . Дидактиканинг мақсади ана шу функционал алоқадорликларни мавжудлиги таълим-тарбия жараёнининг ички қонуниятларидан келиб чиққанлигини исботлаш ва уларни бир-бирига мутаносиб равишда тараққий эттиришдир . Дидактиканинг тад қиқот усуллари: тарихий, илмий адабиётларни таҳлил этиш, ўқув- услубий ҳужжатларни ўрганиш, фанлардан билим бериш амалиётини синтезлаш, статистик усуллар, мақсадли суҳбат, қиёсий тасниф, таққослаш, мажму ёндошув, графоаналитик, математик моделлаштириш, социологик тадқиқот усуллари ва ҳоказо .Дидактиканинг вазифалари: Биринчи вазифаси: билим эгаллаш ва уларни кўникма ва малакага айлантириш қонуниятларини аниқлаб бериш. Иккинчи вазифаси: таълим мазмунининг тузилиши ва ҳажмини белгилаш. Учинчи вазифаси: таълим-тарбия беришнинг шакллари ва усулларини такомиллаштириш. Тўртинчи вазифаси – яхлит таълим-тарбия жараёнини ўқувчи ва ўқувчиларнинг тарбияланганлик ҳолатига ижобий таъсирни таъминлаш. Бешинчи вазифаси – инсоният ҳозиргача эришган илмий билимлар ва фан-техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантириш. Иккинчи вазифаси – таълим мазмунининг тузилиши ва ҳажмини белгилаш. Учинчи вазифа си – таълим-тарбия беришнинг шакллари ва усулларини такомиллаштириш. Тўртинчи вазифаси – яхлит таълим-тарбия жараёнини ўқувчи ва ўқувчиларнинг тарбияланганлик ҳолатига ижобий таъсирни таъминлаш. Бешинчи вазифаси – инсоният ҳозиргача эришган илмий билимлар ва фан-техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантириш ва ҳоказо. Демак, таълимнинг асосий вазифаларидан бири шахсни илмий билимлар, кўникма ва малакалар билан куроллантиришдан иборат. Таълим инсон билиш фаолиятининг бир тури сифатида бир неча маънони билдиради, яъни таълим олувчиларда билим, кўникма ва малакалар хосил килиш, уларда дунёкараш, фикр ва эътиқодларни шакллантириш хамда уларнинг қобилиятларини ўстиришдир. Таълим оркали ёш авлодга инсоният тажрибаси оркали тўпланган билимлар берилади, зарурий кўникма ва малакалар хамда эътикодлар шакллантирилади. Таълим ўкитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб, у икки томонлама xарактерга эга, яъни унда икки томон ўкитувчи ва ўқувчи фаол иштирок этади. Ўкитувчи аник максадни кўзлаб, режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни сингдиради, ўқувчилар эса уни фаол ўзлаштириб олади. Билдириш, билиш мураккаб, кийин, зиддиятли жараёндир. Бу жараёнда инсон псиxикасига тегишли сезги, идрок, хотира, хаёл, диққат, тасаввур, тафаккур ва нутқ каби жараёнлар фаол иштирок этади ва муҳим роль ўйнайди. Таълим бериш, ёшларга билим бериш, уларда кўникма ва малакаларни хосил килиш, яъни хакикатларни оча олишга кодир бўлган жиддий мантикий тафаккурни тарбиялашдир. 4-шакл ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ БИЛИМ БЕРИШ БИЛИМ БЕРИШ БИЛИМ ОЛИШЎҚИ- ТУВЧИ ЎҚУВЧИ Таълим жараёнида ўқитувчи билим бериш билан чекланмайди, у ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятига ҳам раҳбарлик қилади, ўқувчиларда мустақиллик, ижодкорлик қобилиятларини ўстиради ва шу тариқа ўрганилаётган нарсанинг онгли равишда ўзлаштириб олишга эришилади, материални идрок қилишлари ва тушуниб олишлари билан бирга, уни пухта эсда сақлаб қолишлари тўғрисида ҳам ғамхўрлик қилади. Ўкитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ташкил килиш максадида ўқув ишларни олиб борар экан, аввало таълим жараёни оркали уч вазифани, яъни билим бериш оркали уч максадни хал килиш лозимлигини унутмаслиги керак. Бу максадлар ўкитувчи ва ўқувчилар фаолиятини бирлаштиради: 1. Талимий максад – ўқув материалининг мазмунини билиш, яъни ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалиётга татбик кила олишдир. 2. Тарбиявий максад – фан асосларини ўзлаштириш оркали унинг мазмунида ётган ғоялар, дунёкарашлар таъсирида ўзининг шаxсий сифатларини, имон - эътикодларини шакллантиришдир. 3. Ривожантирувчи максад – таълим жараёни таъсирида шаxснинг аклий камолатини, билиш кобилиятини, ўкишга, мехнатга бўлган муносабатини ривожлантиришдан иборат. Бу максадларни амалга ошириш натижасида ўқувчи - ўқувчида мустакил ишлаш истеъдоди пайдо бўлади. Уни ўйлашга ўргатади, таълим жараёнида тафаккур ҳукмронлик килади. Бу боғликликни, аввало, таълимни амалга оширишнинг қуйидаги боскичларида кўришимиз мумкин. Биринчи боскич – ўқув материалларини идрок килишдан иборат. Бунда ўқувчилар таълимнинг мазмуни билан танишиб, ўзининг билиш вазифалари нималардан иборат эканлигини тушуниб оладилар. Бунда сезги, идрок, тасаввур каби жараёнлар фаол иштирок этади. Иккинчи боскич – улар ўқув материалларини тушуниб оладилар, унинг моҳиятини англайдилар ва умумлаштирадилар. Натижада уларда янги билимлар пайдо бўлади. Бунинг учун улар анализ, синтез, таккослаш, xулоса чикариш дан фойдаланадилар. Учинчи боскич – янги билимлар, машклар, мустакил ишлар ўкитувчининг кўшимча изоҳлари оркали мустахкамланади. Тўртинчи боскичда – улар ўзлаштириб олган билимларни имкониятга караб амалиётга татбик киладилар. Буларни билиш оркали ўкитувчи таълим-тарбия жараёнини самарали бошкариши мумкин. Шунинг учун ўқув жараёнининг хамма боскичларида ўкитувчи етакчилик ва бошкарувчилик ролини ўйнайди. Ўкитиш жараёни билиш фаолиятининг мухим тармоғи сифатида катор вазифаларни бажаради. Жумладан: 1. Ўқувчи ва ўқувчиларда билим кўникмалари ва малакаларини хосил килади. 2. Уларда дунёкараш, ишонч ва эътиқодларини ўстиради. 3. Ёшларни муайян даражада ўқимишли, муайян тарбияли кишилар бўлиб етишишларига, қобилият ва истеъдодларини ўстиришга эришилади. Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун ўқитувчида ўз касбига лаёқат бўлиши лозим. Лаёкатлилик педагогик меҳнатни муваффақиятли бажаришга қодир бўлишдир. Бу, аввало, педагогик касбнинг ижтимоий роли ва заруриятини яққол тасаввур қила олишда кўринади. Бундан ташқари ўкитувчи ҳар бир ўқувчига қизиқиб қараши, унинг эҳтиёж ва xусусиятларини тушуна билиши лозим. Юқоридаги фикрлардан умумий хулоса чиқарадиган бўлсак, таълимнинг ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий характерга эга эканлигидир. Ҳар қандай тарбия асосида билим мавжуд бўлганидек ҳар қандай таълим ўзида маълум тарбиявий таъсирга мужассамлаштиради. Билимларнинг ўқувчининг фақат фикрлаш қобилиятига эмас, балки ички кечинмаларига, ҳис-туйғуларига, фазилатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Айниқса, гуманитар фанларни ўрганиш ўқувчи - ўқувчининг маънавиятини шаклланишида ахамиятлидир. Шунинг учун таълим муассасалари тарихан фақат илм масканларигина бўлиб қолмасдан, балки тарбия ўчоқлари сифатида ҳам қабул қилинган. Таълим ва тарбия бир жараённинг икки томони бўлиб, бири-бирини тўлдириб келади. Билим бу куч-қудрат, ана шу куч-қудрат маънавияти етук инсон қўлида ривожланишга хизмат қилади. Маънан қашшоқ инсон бу қудратдан ноўрин фойдаланиши ва жамиятга зиён етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатлар тарихда жуда кўп маротаба такрорланган ва бу исбот талаб қилмайдиган аксиомага айланган. Демак, таълим албатта тарбиявий асосга эга бўлиши ва ўқувчиларга фақат билим бериш билан чекланиб қолмаслиги, балки тарбиялашдек мураккаб жараённи ҳам ўз зиммасига олиши лозим. 6-шакл Таълим жараёни таъсирида ўқувчи ўқувчининг ақлий камолотини, билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантириш ва янги поғонага кўтариш асосий масалалардан биридир. Айнан таълимнинг ривожлантирувчи хусусиятини икки даражага ажратиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Зарурий ривожланиш. Бу ўқувчи тайёргарлигидаги мавжуд даража, бошқача қилиб айтганда, ўқувчидаги бор даража, яъни ўқувчининг бугунги ўқув жараёнигача бўлган тайёргарлик даражасидир. Бу даража ўқувчининг ишни мустақил бажара олиши билан характерланади. ЎҚИТИШ ФАОЛИЯТИ ТАРКИБИ ДИДАКТИК ВАЗИФАЛАР ЎҚУВ ТОПШИРИҚЛАРИ ЎҚУВ МАТЕРИАЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ 7-шакл Юқори даражадаги ривожланиш. Бошқача қилиб айтганда, шу дарс давомида кўтарилиш керак бўлган даражадир. Бу ўқувчининг ҳозирча қила олмайдиган, лекин кўмак воситасида эплай оладиган ишдир. Ўқувчи ана шу ўзи учун янги бўлган ва бажаришга кучи етадиган вазифани бажариш давомида иккинчи даражага кўтарилади. Лекин бу вазифа ўқувчининг тараққиёт зонасида жойлашган бўлиши шарт, акс ҳолда ривожланишга эришиш қийин. Яқинлашиб қолган тараққиёт зонасига кирган ҳар нарса таълим жараёнида зарур ривожланиш даражасига ўтади. Шундай қилиб, яқинлашиб қолган тараққиёт зонаси ривожланишдан илгарилаб кетадиган таълим воситасида яратилади. Таълимнинг ҳар бир босқичи тараққиётнинг эришилган босқичига таянади ва муайян босқични кўзлаган ҳолда навбатдаги босқични тайёрлаб беради. Демак, таълимнинг яна бир зарурий хусусиятларидан бири унинг ривожлантирувчи хусусиятга эга эканлигидир. Таълимнинг ана шу юқорида санаб ўтилган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ва уларга амал қилган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш шубҳасиз таълим самарадорлигини оширади. Таълим жараёнида белгиланган мақсадга эришиш учун бир қатор вазифаларни бажариш лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 1. Ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш. 2. Ўқувчиларда дунёқарашни, ишонч ва эътиқодларини ўстириш. 3. Ўқувчиларнинг маънавиятини бойитиш ва тарбиялаш. 4. Ёшларнинг ички имкониятларини, қобилиятларини ва истеъдодларини очиш хамда ўстириш. Ушбу вазифаларни бажаришда дифференциялашган ёндашувнинг ахамияти беқиёсдир. Чунки, дифференциация ( яъни якка ҳолдаги ёндошув ) ўқувчи шахсини чуқурроқ ўрганишга, кучли ва заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради. Ўқувчи ва ўқувчи шахси чуқурроқ ўрганилгандан кейингина унга мос бўлган методлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ. Барча ўқувчилар учун умумий методлар қўллаш таълимни кўр-кўрона олиб бориш билан баробар ва бу ҳолда таьлимнинг самарасини жуда паст даражага эга бўлади. Таълимни дифференциациялаш муаммоси ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда маълум даражада ўз ечимини топмоқда ва айтиш керакки, бу ечимлар ижобий ютуқларни қўлга киритишга ёрдам бермоқда. Таълимда ёшларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш жараёнида баҳолаш ва билимларни текшириб туриш муҳим аҳамият касб этади. Баҳолаш таълим тизимида фойдаланилаётган методлар қанчалик самарали экаклигини, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлашга ёрдам беради. 2 Албатта таълим тизимини самарали бўлиши педагог кадрларнинг тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Педагог биринчи галда ўз касбини 2 Педагогика профессионального образования. Под ред. В.А.Сластенина. – Москва, “Академи я ”, 2005, с. 37- 48. сезиши, ҳурмат қилиши, ўқувчига катта қизиқиш ва меҳр билан қараши, жамият олдидаги ўзининг катта масъулиятини ҳис қила олиши шарт. Педагог ҳар бир ўқувчининг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай олиши ва ҳисобга олиши, ўқув материалларини тўғри танлай билиши, тахлил қила олиши ва умумлаштира билиши педагогик маҳорат учун зарур бўлган таълим усуллари, воситалари ва шаклларини мукаммал билиши, ўқувчига нисбатан талабчан бўлиши педагогик вазиятга қараб улардан ўринли фойдалана олиши, ўз фаолиятини таҳлил қила олиши ва хулосалар чиқара олиши керак. Ўқув жараёнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўргатилиб бу жараён икки томоннинг биргаликдаги фаолияти натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараёни икки томонлама характерга эга дейилади. Педагоглар ва ўқувчиларнинг фаоллик даражаси таълим жараёнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараёнда педагог йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Ўқувчилар эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараёнида педагог ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, ўқувчилар ўзлаштириш жараёнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараён бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва ҳаракатларини, кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш жараёнидир. Бу пассив томошабинлик жараёни эмас, балки ўқувчига номаълум бўлган ҳақиқатларни очиб берадиган фаол, ижодий фаолият, билим кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёнидир. Билим ва кўникмаларни таркиб топтириш нақадар зарур бўлса-да, ҳозирги дидактика ана шу соҳа билангина чекланиб қолмайди. Эндиликда ўқувчиларни камол топтиришда керакли натижалар берадиган ўқиш жараёнининг илмий асосларини ишлаб чиқиш зарурияти туғилди. Ўқувчи ва ўқувчиларнинг камол топиши таълим-тарбия жараёнида амалга ошиши сабабли билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дидактик принциплар маълум натижани беради. Аммо вазифа фақат қандайдир натижаларга эришиш эмас, балки ўқувчиларни камол топтириш учун ўқитишнинг энг юқори самарадорлигини таъминлашдан иборатдир. Бунинг учун эса ўқув жараёнининг янги тузилишини ишлаб чиқиш керак. Мана шундай муҳим масаланинг кўриб чиқилиши ўқув муассасасидаги таълим-тарбиянинг бирлигини таъминлашга хизмат қилади. Ўз-ўзидан аёнки, мазкур вазифани амалга ошириш зарурий илмий асосларни яратиш соҳаси бўлган дидактика, яъни таълим-тарбия назариясига тааллуқлидир. Ўқитиш назарияси билимлар, маълумотлар ва далилларнинг катта захирасига эга, уларнинг бир қисми тизимлаштирилган, бир қисми мажму ёндашув тамойили асосида тартибга солинган. Ўқитиш жараёнининг ички тузилишнинг таркибий қисмлари — мақсадли рағбатлантириш, мазмунли ўқитишнинг шакл ва услубларининг ажратилиши алоҳида аҳамият касб этади. Педагогик ечимларнинг танлаш назариясини ишлаб чиқишнинг методологик асоси — ўқитиш жараёнида мавжуд барча қонуниятларни ҳисобга олиш билан мунтазам алоқада бўлади. Бошқача айтганда, ўқитиш жараёнининг мавжуд ҳамма қонуниятларини биргалиқда ҳисобга олиш билангина таълим масалаларини тўғри ҳал қилиш мумкин. Ўқитиш қоидадагидек бўлиши учун ҳар бир ўқувчи билимларни ўзининг ҳақиқий ўқиш имкониятларига мувофиқ даражада ўзлаштириши ва тарбияланиши керак бўлади. Ўқитиш рисоладагидек бўлиши учун ўқувчи ва педагогларнинг аудитория ҳамда уйда мустақил бажариладиган топшириқлар вақтининг ўзлари учун гигиеник ва физиологик жиҳатдан белгиланган нормаларга эга бўлиши керак. Режалаштиришни оптималлаштиришнинг асосий йўллари ўқитишнинг вазифаларини, таълим бериш, тарбиялаш билан биргаликда лойиҳалашга мажму ёндошиш ҳамда ўқитиш вазифаларини у амалга оширадиган системасининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муайянлаштиришдир. Педагогик жараённи режалаштиришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: ўқитиш мазмунининг қўйилган вазифаларини онг муваффақиятли ҳал қилишни таъминлайдиган ўзига мос вариантини танлаш; ўқтишнинг қўйилган вазифаларни белгиланган вақт ичида муваффақиятли ҳал қилишни таъминлайдиган усуллари ва услубларини танлаш; масалаларни муваффақиятли ҳал қилишни, шу жумладан, ўқувчиларга табақали ёндашишни таъминлайдиган ташкилий шаклларини танлаш. Ҳозирги пайтда таълимнинг муҳим жиҳатлари – таълим мазмунини бошқатдан ишлаб чиқиш, муаммоли камол топтирувчи ўқитиш, ўқувчиларнинг ўқишини янада фаоллаштириш, янги ўқитиш усулларини яратиш, ўқув материалини ташкил қилиш ва уни структуралаштириш каби муаммолар жадал ўрганилмоқда. Таълим мазмунининг ишлаб чиқилган назариясида қуйидаги қоидалар талқин қилинган. Таълим мазмунида жамиятнинг маънавий ва моддий элементлари, шу жумладан: табиат, жамият ва инсон ҳақидаги билимлар, ижодий фаолият тажрибаси, инсоннинг муносабатлари, бошқариш фаолияти, ҳудудий ва ҳаёти ифодаланиши лозим. Таълимнинг мазмуни умумий, политехник ва касбкорлик компонентларининг бирлигини акс эттириши керак. Таълим мазмуни муайян ёшга қаратилган бўлади ва жамиятнинг ривожланиш даражасидан келиб чиқади. Таълим мазмунидаги ажратилган тўрт компонент ҳажми ва мазмунига кўра ўзаро айнан мувофиқ бўлиши керак. Таълим назариясидан муаммоли ўқитишни жорий этиш, шунингдек, ўқув жараёнини табақалаштириш ва индивидуаллаштириш йўлларини излаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Муаммоли ўқитишнинг таълим назариясида ишлаб чиқилган асосий ғояларини қуйидагича таърифлаш мумкин: – таълимий билишни илмий билишга мувофиқ моделлаштириш ғояси, яъни муаммоли вазиятни вужудга келтириш — гипотезани олға суриш — гипотезани концепцияга айлантириш — концепцияни ҳал қилиш — уни тасдиқлаш ёки рад этишдек зарур ҳалқаларни ўз ичига олган. – ўқувчиларнинг ижодий имкониятлари ва қобилиятларини ривожлантириш, уларда тадқиқотчиликка оид ижодкорлик ва изланувчанлик кўникма ва малакаларни тарбиялаш ғояси. – муаммоли ўқитиш назариясида қатор қонуниятлар ифодаланади ва тажриба йўли билан асосланадики, улардан муаммоли дарс ўтиш билан муаммоли ўргатишнинг бирлиги ва бир-бирини тақозо этиши, ўқувчиларнинг тайёрлик даражаси билан муаммоли ўргатиш даражасининг мувофиқлиги каби қонуниятларни ажратиш мумкин. Дидактикада ишлаб чиқилган ўқувчиларнинг билиш фаоллигини фаоллаштириш назарияси муаммоли ўқитиш назариясига жуда яқин. Фаоллик назариясининг асосий ғояси ҳам махсус ташкил этилган таълим муҳитида ўқувчиларнинг фаоллигини тобора ошириб боришдан иборатдир. Ишлаб чиқилган фаоллик назарияси ўқув жараёнида билимларни ўзлаштириш, уларни қайта ишлаш ва қўллаш (муаммоли ва репродуктив) усулларини ўрганиш бўйича ташкил этиладиган ўзини-ўзи бошқариладиган фаолликдан иборат. Мазкур қонуниятлар асосида муҳим аҳамиятга молик назарий қоидалар, фаоллаштириш воситалари мажмуи, таълимнинг мазмуни, ўқитишнинг шакл ва услублари мақсадга мувофиқ ўз-ўзини бошқарадиган жараён сифатида ташкил қилишни таъминлаши учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: — таълимнинг ҳамма босқичларида ўқувчиларда ўқитишнинг ички мотивларини қўзғатиш ва ривожлантириш; — ўқувчиларнинг ўз олдиларига тегишли мақсадларни қўйиш ва келгусидаги фаолиятларини режалаштиришга рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш; — ўқувчиларда ахборотларни қайта ишлашга доир таълимий ва ақлий кўникмаларнинг шаклланишини таъминлаш; — ўқувчиларнинг ўрганиш-билиш мақсадларига эришиш учун жисмоний, ахлоқий ва ирода кучларини ошириш; — таълим-тарбия жараёнида назорат ва ўз-ўзини бошқариш орқали ўқувчилар ўзларининг ўқув-билиш фаоллигини баҳолашини таъминлаш. Шу қоидаларга риоя қилинса, таълим-тарбия самарадорлиги янада ошади. Таълим-тарбия жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий даражаси ва маданияти, унинг сиёсий ва мафкуравий тузилиши мазмунини белгилайдиган масалаларни қал қилади. Шунинг учун оиладаги ёки жамоадаги, таълим- тарбия муассасаларидаги, ишлаб чиқаришдаги мақсадга мувофиқ ёки тасодифий тарбия ўз моҳиятига кўра ижтимоий бўлади, чунки ҳар қандай тарбия ижтимоий муносабатларнинг субъекти ҳисобланади ва кишининг ижтимоий моҳиятини оширишга йўналтирилган бўлади. “Ижтимоий тарбия” иборасидан анча тор маънода шахсга таъсир кўрсатишнинг махсус тузилган ижтимоий институтларда амалга ошириладиган, оиладаги ва яқин атроф-муҳитдаги тарбиядан фарқли жараённи ифодалаш учун фойдаланилади. “Таълим ва тарбия” тушунчасининг қайси бири кенгроқ маънога эга эканлиги хусусидаги баҳс самарасиздир, чунки ҳамма гап уларнинг қайси мақсадда қўлланишидадир. Адабиётларда кўп учрайдиган «таълим» ва «тарбия» сўзларини педагогик жараённинг қарама-қарши томонларини ифодалаш учун қўлланиши унчалик тўғри эмас. Бинобарин, таълим билим беришнинг мақсадга мувофиқ жараёни сифатида доимо муайян шахсларни тарбиялашни ўз ичига олади. Тарбиянинг йўналиши эса, ҳатто, таълимнинг мазмуни ва савияси билан расман бир хил бўлса ҳам принцип жиҳатдан турличадир. Таълим-тарбия муассасаларида амалга ошириладиган чуқур педагогик жараён сифатидаги тарбия ҳақида гапириш унинг фақат бир томонини – касбий жиҳатини кўрсатишни билдиради. Тарбия ҳамма вақт халқ орасидаги ҳодиса, ижтимоий ҳаётнинг доимий категорияси ҳисобланган. Тарбия шахсни мақсадга мувофиқ йўсинда шакллантириш, унда фазилатларни таркиб топтириш жараёнидир. Тарбия тарбияни амалга оширувчилар кутадиган натижа мавжудлигини талаб қилади. У икки турдаги фаолиятни, яъни шаклланувчи ва шакллантирувчи фаолиятни тақазо этади. Бажарувчилар тарбиянинг ташкилотчилари, шаклланувчи фаолиятни бажарувчилар эса тарбиянинг ёлғиз ёки жамоавий объектлари ҳисобланади. Тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари унинг икки томони – объект ва субъект жиҳатлари мавжудлигидир. Унинг шакллантирувчи фаолиятларини бажарувчилар ўзлари хоҳласа-хоҳламаса тарбиянинг объекти эканлигида кўринади. Юқорида таъкидланганидек, объектив шаклланувчи ва шакллантирувчи фаолиятлар ҳамда уларнинг элементлари ўртасида, шунингдек, ҳар бир фаолиятнинг элементлари ўртасида ички объектив боғланиш ва муносабатлар мавжудлигида намоён бўлади. Шакллантирувчи ва шаклланувчи фаолиятнинг субъектив томони у ёки бу фаолиятни бажарувчилар — субъектлар ҳисобланади ва тарбиянинг натижалари уларнинг ички ҳолатига, эгаллаган шахсий хусусиятлари, қизиқишлари, эҳтиёжлари ҳамда қобилиятларига боғлиқ бўлади. Тарбия баъзан тўпланган билимларни, фаолият тажрибаларини ёш авлодга беришнинг йўли сифатида, баъзан эришилган маънавий маданиятни қайта тиклаш ва ривожлантиришнинг омили сифатида, баъзан ижтимоий муносабатларнинг алоҳида шакли сифатида таърифланади. Тарбиянинг мақсади – унинг кўзланган натижасидир. У жамият ривожланишининг э ҳтиёжларини ўзида акс э ттиради ва жамоатчилик ҳамда давлат ҳужжатларида ифодаланади, педагогик таълимотлар ва назарияларда муайянлаштирилади ҳамда батафсил ёритилади. Тарбиянинг мақсади – шахсни ҳар томонлама ва уйғун камол топтириш, унинг маънавий, ахлоқий-эстетик қадриятларини шакллантириш, юксак даражада уюшган ва шаклланган жамоаларни вужудга келтиришдир. Тарбиянинг мақсадларини охирги ва оралиқ, умумий ва муайян, асосий ва йўл-йўлакай мақсадларга таснифлаш мумкин Мақсад билан бир қаторда, ҳал қи ли ниши мақсадга э ришишни таъминлайдиган вазифалар ҳам туради. «Шахсни шакллантириш ва камол топтириш» тушунчаси – шахсни ўсиши, қандайдир янги хусусият ва фазилатларга эга бўлиши жараёнидир. «Шакллантириш» тушунчаси «тарбиялаш» тушунчасига нисбатан кенгроқ бўлиб, у шахс ва жамоанинг таркиб топишига таъсир кўрсатадиган хамма нарсани, шу жумладан, мақсадга мувофиқ жараёнларни ҳам, мақсадга номувофиқ жараёнларни хам ўз ичига олади. «Шакллантириш» ва «тарбиялаш» тушунчалари жиддий чегараланса, инсонни табиат ҳодисалари тарбиялайди, деб бўлмайди. Инсонни фақат кишилар тарбиялайди, табиат ҳодисалари шахсни шакллантириши мумкин, аммо уни тарбиялай олмайди. Шахс ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, тарбия омили, ижтимоий ишлаб чикариш, маданий, психологик омиллардан иборат ички омилларнинг таъсири натижасида шаклланади, Шахс шаклланишининг асоси унинг фаолияти бўлиб, бу фаолият доимо ўзини вужудга келтирган ёки ташкил этган шахсга нисбатан шаклланувчи бўлади. Жамоанинг шаклланиши ҳам ташқи омиллар – ижтимоий муносабатлар, тарбия воситалари ва ижтимоий муҳит хамда ижтимоий муносабатлар таъсири натижасида амалга ошади. Тарбиялаш сингари шакллантиришда ҳам доимо шахсни ва жамоани такомиллаштириш назарда тутилади. «Такомиллаштиришув» – карама-қаршиликларнинг бирлиги ва курашини тақазо э тади, ана шу бирлик ҳамда кураш натижасида рўй берадиган кучланиш, ўз-ҳаракатланишни келтириб чиқаради. Шахс ва жамоа такомиллашувининг самараси уларнинг ҳолатидаги сифат ўзгаришида намоён бўлади. Шахс такомиллашувининг манбаи э ҳтиёжлар ва уларни қондириш йўллари орасидаги зиддиятлардир. Жамоа такомиллашувининг манбаи ҳ ам зиддия т лар ҳисобланади. Психологлар жуда кўп зиддиятларни, шу жумлада н, шахслар ва жамоаларнинг манфаа т лари ўртасидаги, раҳбарларнинг жамоага қўядиган талаблари билан жамоанинг ана шу талабларини бажариш орасидаги зиддиятларни аниқлаганлар. Ана шу зиддиятлар ҳал қилинганда ривожланиш, такомиллашиш содир бўлади. «Ўқитиш» ва «ўқиш» тушунчалари. Ўқиш сўзини дидактиклар ва психологлар илгаридан, ҳозир ҳам турлича шарҳлайдилар. Ўқиш мақсад, мазмун ва ҳаракатлар билан боғлиқ бўлиб, улар ёрдамида ўқувчи лар маълум билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирадилар, ўқиш ўқувчи нинг фаоллиги натижасида ривожланади, характер касб э тади, у турли шаклларда (меҳнат, жамоатчилик фаолияти, китобхонлик, ўйин ва ҳоказо тариқасида) амалга ошиши мумкин, билишга таянади ҳамда индивидуал тажрибага шахснинг хулқида ўзгаришни вужудга келтиради. Ана шу тушунтиришлардан кейин «ўқиш» деган тушунчанинг таърифини келтириш мумкин. Биз ўқиш деганда ўқувчилар воқеликни бевосита ва билвосита билиш давомида маълум билимлар, кўникмалар ва малакалар режали ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқ жараёнини тушунамиз. Бунда ўқиш жараёни маълум даражада кучли мотивлаштиришдан вужудга келади ва унинг натижаси шахсни карашлари, эътиқод, ҳатти-ҳаракатлари, умумий камолотига, қисқаси, унинг хулкига таъсир кўрсатадиган мавжуд билимлар ва кўникмалар захирасининг ортишида намоён бўлади, деб биламиз. Ўқиш ибораси тасодифий жараён маъносида ҳам, ўқиш жараёнига мунтазам, режали ва бевосита раҳбарлик қилиш маъносида ҳам қўлланилади. Ана шу иккинчи маънодаги ўқиш жараёни нисбатан узок вақт, баъзан кўп йиллар мобайнида ўқитиш жараёни билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Шуни хисобга олиб мазкур иккала жараённи кўпинча умумий ном билан таърифлаймиз ва ўқитиш-ўқиш жараёнларини таълим жараёни , деймиз. Бу жараёнда фақат ўқиш билан ўқувчилар маълум миқдордаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган шарт-шароитларни яратиш билан боғлиқ ҳаракатлар эмас, балки ана шу шароитлардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш элементлари ҳам намоён бўлиб, улар бир бутунни ҳосил қиладилар. 8-шакл 1. Дастлабки шарт-шароитларни ўрганиш 6. Билим ва кўникмала рни баҳолаш 2. Ўқув мақсад-лари ва ўқув мазмунларин и белгилаш 3. Назарий дарс ва амалий маш- ғулот режалари-ни ишлаб чиқиш5. Назарий ва амалий машғулотни ўтказиш 4. Ўқув- дидактик матеираллар ни тайёрлаш ЎҚИТИШ ВА ЎҚИШ ЦИКЛИ Педагог ўқувчилар ишининг боришини кузатиш ва улар эришган натижаларни баҳолаш асосида ўзининг кўрсатмалари, йўналтирувчи саволлари, тегишли тушунтиришлари ва ҳоказолар билан ўқувчиларнинг ўқув фаолияти жараёнига тузатишлар киритади. Шунга кўра таълим биринчидан ўқишни, иккинчидан ўқитишни, яъни ўқишни ва шу билан бирга уни назорат қилиш ҳамда тузатиш тадбирларини ўз ичига олади, дейиш мумкин. Ўқитиш ғоятда мураккаб иш, бунинг далили сифатида шуни айтиш жоизки, педагогнинг таълим жараёнидаги раҳбарлик ролини таъминлашга уриниши ва ҳаракатларини сақлашга интилиши ўртасидаги таълимга хос диалектик зиддият аслида юксалишнинг манбаидир. Шунингдек, ўқитишда деярли хамма вакт унинг тарбиявий жиҳатлари яққол билиниб туради. Хулоса қилиб айтганда, таълим мақсад, мазмун, ўкитувчининг шахси, ўқувчилардаги дастлабки билимларнинг характери, ўқитишнинг методик- техник базаси ва бошқа омиллар билан белгиланади. 3.2. ДИДАКТИКАНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ (КАТЕГОРИЯЛАРИ) Ўқитиш назарияси билимлар, маълумотлар ва далилларнинг катта захирасига эга, уларнинг бир қисми тизимлаштирилган, тартибга солинган. Ўқитиш жараёнининг структуравий компонентлари – мақсадли рағбатлантириш – мотивлаштириш мазмуни, ҳаракати, ўқитишнинг шакл ва методларининг ажратилиши алоҳида ахамият касб этади. Мана шу компонентларнинг ажратилгани ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти қонуниятларининг табиатини чуқурроқ тушуниш имконини беради. Педагогик ечимларни танлаш назариясини ишлаб чиқишнинг методологик асоси – ўқитиш жараёнининг мавжуд барча қонуниятларини ҳисобга олиш фикри билан мунтазам алоқада бўлади. Бошқача айтганда ўқитиш жараёнининг мавжуд ҳамма қонуниятларини, албатта, комплекс ҳолда ҳисобга олиш билангина таълим муассасаларини тўғри ҳал қилиш мумкин. Педагогик ва психологик шарт-шароитларни аниқлаш асосида ўқитишнинг оптималлиги мезонларининг асослари таркиб топтирилган ва уларнинг энг аҳамиятлилари қуйидагилардан иборат: – ўқитиш оптимал бўлиши учун ҳар бир ўқувчи ўзининг ҳуқуқий ўқиш имкониятларига мувофиқ даражада ўзлаштириши, тарбияланиши ва камол топиши шарт; – ўқитиш оптимал бўлиши учун ўқувчилар ва ўқитувчилар дарсдаги синфдан ёки аудиториядан ташқари бажариладиган ишлар вақтининг ўзлари учун гигиеник жиҳатдан белгиланган нормасига эга бўлиши керак. Режалаштиришни оптималлаштиришнинг асосий йўллари ўқитишнинг вазифаларини таълим бериш, тарбиялаш ва камол топтириш билан биргаликда лойиҳалашга комплекс ёндашиш ҳамда ўқитиш вазифаларини у амалга ошадиган тизимнинг хусусиятларини хисобга олган ҳолда муайянлаштиришдир. Ишни режалаштиришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: – ўқитиш мазмунининг қўйилган вазифаларини энг мувваффақиятли ҳал қилишни таъминлайдиган оптимал вариантини танлаш; – ўқитиш жараёнида қўйилган вазифаларни белгиланган вақт ичида муваффақиятли ҳал қилишни таъминлайдиган метод ва воситаларни танлаш, ўқувчиларга табақали ёндашишни таъминлайдиган ташкилий шаклларини танлаш. Ҳозирги пайтда таълимнинг муҳим жиҳатлари, масалан, таълимнинг мазмунини ишлаб чиқиш ва танлаш, муаммоли – камол топтирувчи ўқитиш, ўқувчиларнинг ўқишини фаоллаштириш, ўқитиш методлари ва уларнинг таркибий қисмлари: ўқувчилар ўқув билим фаолиятининг методлари, ўқув материалини ташкил қилиш, структуралаштириш ва ҳакозолар жадал ўрганилмоқда. Таълим мазмунининг ишлаб чиқилган назариясида қуйидаги муҳим қоидалар талқин қилинган: – таълим мазмунида жамиятнинг маънавий ва моддий элементлари, шу жумладан, табиат, жамият ва инсон ҳақидаги билимлар, ижодий фаолият тажрибаси, инсоннинг муносабатлари, бошқариш фаолияти, ҳулқи ва ҳаёти ифодаланиши лозим; – таълимнинг мазмуни умумий, политехник ва касбкорлик компонентларининг бирлигини акс эттириши керак; – таълимнинг мазмуни ўқувчиларнинг ёшидан ва жамиятнинг ривожланиш даражасидан келиб чиқади; – таълимнинг мазмунидаги ажратилган тўрт компонент ҳажми ва мазмуни бўйича ўзаро айнан мувофиқ бўлиши керак. Таълим мазмуни ривожланишининг ҳозирги босқичдаги таълимни компютерлаштириш масаласи ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқувчиларни замонавий ҳисоблаш техникасидан фойдаланишга доир билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, ўқув жараёнида компьютерларнинг кенг қўлланишини таъминлаш жамиятда бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир. Мана шу вазифани амалга ошириш юзасидан педагогика фанида барча таълим тизимига электрон ҳисоблаш микропроцессор техникасини татбиқ этишнинг иккита асосий йўналиши ишлаб чиқилмоқда. Буларнинг биринчиси – таълим муассасасидаги таълимнинг мазмунига ўқувчилар тайёргарлигининг компоненти сифатида дастурлаштириш асосларини ва ҳисоблаш техникасини жорий этиш; иккинчиси – таълим муассасасида электрон ҳисоблаш машиналаридан таъминлаш таълимининг воситаси сифатида фойдаланишдир. Педагогика фани таълим муассасасининг ЭҲМлардан фойдаланишдаги тажрибаларини ўрганиши ва умумлаштириши: ялпи компютер саводхонлигига жавоб берадиган ягона дастурлаштириш курсини яратиш; дастурлашни ўргатиш бошланадиган муддатни ва курснинг ҳажмини белгилаши, таълим муассасасида ўрганиладиган алгоритм тилини танлаш, таълимни машина базасидан фойдаланиш асосларини ишлаб чиқиши ва бошқа вазифаларни адо этиши керак. Таълим назариясига муаммоли – камол топтирувчи ўқитишни жорий этиш, шунингдек, ўқув жараёнини табақалаштириш ва индивидуаллаштириш йўлларини излаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Муаммоли – камол топтирувчи ўқитишнинг педагогик назариясида ишлаб чиқилган асосий ғояларини қуйидагича таърифлаш мумкин: – таълимий билишни илмий билишга мувофиқ моделлаштириш ғояси, яъни муаммоли вазиятни вужудга келтириш: – фаразни олға суриш – фаразни асослаш – фаразни ҳал қилиш – уни тасдиқлаш ёки рад етишдек зарур бўғинларни ўз ичига олган муаммоли ўқитиш; – ўқувчиларнинг ижодий имкониятлари ва қобилиятларини ривожлантириш, уларда тадқиқотчилик йўсинидаги кўникма ва малакаларини ўстириш ғояси. Муаммоли ўқитиш назариясида қатор қонуниятлар ифодаланди ва эксперимент йўли билан асосланадики, улардан муаммоли дарс ўтиш билан муаммоли ўргатишнинг бирлиги ва бир-бирини тақозо этиши, ўқувчиларнинг тайёрлиги даражаси билан муаммоли ўргатиш даражасининг мувофиқлиги каби қонуниятларни ажратиш мумкин. Дидактикада ишлаб чиқилган ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш назарияси муаммоли – камол топтирувчи ўқитиш назариясига жуда яқиндир. Фаоллик назариясининг асосий ғояси ҳам махсус ташкил этилган таълим муҳитида (ўқитишнинг мазмуни, шакллари ва методлари билан) ўқувчиларнинг фаоллигини тобора ошириб боришдан иборатдир. Ишлаб чиқилган фаоллик назарияси ўқув жараёнида билимларни ўзлаштириш, уларни қайта ишлаш ва қўллашнинг (муаммоли ва репродуктив) усулларини ўрганиш бўйича ташкил этиладиган ўзини-ўзи бошқарадиган фаолликдан иборатдир. Мазкур қонуниятлар асосида амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга молик назарий қоидаларни ифодалаш мумкин. Фаоллаштириш воситалари тизими, таълимнинг мазмуни, ўқитишнинг шакл ва методлари ўқитишнинг асосланган, мақсадга мувофиқ ўз-ўзини бошқарадиган жараён сифатида ташкил қилишни таъминлаш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: – таълимнинг ҳамма босқичларида ўқувчиларда ўқитишнинг ички мотивларини қўзғатиш ва ривожлантириш; – ўқувчиларда ўз олдиларига муайян мақсадларни қўйиш ва келгусидаги фаолиятларини режалаштиришга рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш; – ўқувчиларда ахборотларни қайта ишлашга доир таълимий ва ақлий кўникмаларнинг шаклланишини таъминлаш; – ўқувчиларнинг ўқув-билиш мақсадларига эришиш учун жисмоний ва аҳлоқий, иродавий кучларини ошириш; – таълим жараёнида назорат ва ўз-ўзини бошқариш орқали ўқувчиларнинг ўз ўқув-билиш фаолиятини баҳолашни таъминлаш. Шу қоидаларга риоя қилинса, таълим самарадорлиги янада ортади. Таълим жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий даражаси ва маданияти, унинг сиёсий ва мафкуравий структураси мазмунини белгилайдиган масалаларни ҳал қилади. Шунинг учун оиладаги ёки жамоадаги таълим муассасасидаги, ишлаб чиқаришдаги, мақсадга мувофиқ ёки тасодифий тарбия ўз моҳиятига кўра ижтимоий бўлади, чунки ҳар қандай тарбия ижтимоий муносабатларнинг субъекти ҳисобланади. Инсон туғилган пайтидан бошлаб у ёки бу ижтимоий гуруҳга мансуб бўлиб, меҳнат алоқаларининг маълум тизимида тегишли юридик ҳуқуқлардан фойдаланади. Жамиятдаги ўзаро муносабатлар мажмуининг мазмуни ва характери шахс камол топишининг умумий йўналишини хал қилувчи йўсинда белгилайди. Ота-оналар ва педагоглар тарбия методларида ўзига хос ўрин тутадилар ҳам, уларнинг мақсадларини, истакларини ва интилишларини пировард натижада жамият белгилайди, унинг у ёки бу ижтимоий гуруҳлари, ҳаётнинг умумий шароитлари, унинг манфаатлари ва идеаллари белгилайди. “Ижтимоий тарбия” иборасидан анча тор маънода шахсга таъсир кўрсатишнинг махсус тузилган ижтимоий институтларда амалга ошириладиган, оиладаги ва яқин атроф-муҳитдаги тарбиядан фарқли жараённи ифодалаш учун фойдаланилади. Дидактиканинг асосий таълим ва тарбия (категорияси) тушунчасининг қайси бири кенгроқ маънога эга эканлиги хусусидаги баҳс самарасиздир, чунки ҳамма гап уларнинг қайси мақсадда қўлланишидадир. Адабиётларда кўп учрайдиган таълим ва тарбия атамаларини педагогик жараённинг қарама- қарши томонларини ифодалаш учун қўлланиши унчалик тўғри эмас. Бинобарин, таълим – билим беришнинг мақсадга мувофиқ жараёни сифатида доимо муайян шахсларни тарбиялашни ўз ичига олади. Тарбиянинг йўналиши эса, ҳатто таълимнинг мазмуни ва савияси билан расман бир хил бўлса ҳам принцип жиҳатдан турлича: – касбий жиҳатни кўрсатишни билдиради – инсонпарвар-демократик ёки тоталитар бўлиши мумкин. Таълим- тарбия муассасаларида амалга ошириладиган чуқур педагогик жараён сифатидаги тарбия ҳақида гапириш унинг фақат бир томонини касбий жиҳатини кўрсатишни билдиради. Тарбия ҳамма вақт халқ орасидаги ҳодиса, ижтимоий ҳаётнинг доимий тушунчаси (категорияси) ҳисобланган. Тарбиянинг ижтимоий табиатини англаш давлат ва халқ тарбияси, жамият ва шахс тарбияси ўртасидаги мақсадга мувофиқ ва тасодифий тарбия ўртасидаги тафовутни, тарбиявий таъсир объектининг ғоят мураккаб тугунини билиш имконини беради. Тарбия шахсни мақсадга мувофиқ йўсинда шакллантириш, унда фазилатларни таркиб топтириш жараёнидир. Тарбия – тарбияни амалга оширувчилар кутадиган натижа мавжудлигини талаб қилади. У икки турдаги фаолиятни, яъни шаклланувчи ва шакллантирувчи фаолиятни бажарувчилар тарбиянинг ташкилотчилари, шаклланувчи фаолиятни бажарувчилар эса тарбиянинг ёлғиз ёки жамоавий объектлари ҳисобланади. Тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари унинг икки томони-объектив ва субъектив жиҳатлари мавжудлигидир. Унинг шакллантирувчи фаолиятларини бажарувчилар ўзлари хоҳласа-хоҳламаса тарбиянинг объекти эканлигида кўринади. Юқорида таъкидланганидек, объектив шаклланувчи ва шакллантирувчи фаолиятлар ҳамда уларнинг элементлари ўртасида, шунингдек, ҳар бир фаолиятнинг элементлари ўртасида ички объектив боғланиш ва муносабатлар мавжудлигида намоён бўлади. Шакллантирувчи ва шаклланувчи фаолиятнинг субъектив томони у ёки бу фаолиятни бажарувчилар — субъектлар ҳисобланади ва тарбиянинг натижалари уларнинг ички ҳолатига, эгаллаган шахсий хусусиятлари, қизиқишлари, эҳтиёжлари ҳамда қобилиятларига боғлик бўлади. Тарбия баъзан тўпланган билимларни, фаолият тажрибаларини ёш авлодга беришнинг йўли сифатида, баъзан эришилган маънавий маданиятни қайта тиклаш ва ривожлантиришнинг омили сифатида ва баъзан ижтимоий муносабатларнинг алоҳида шакли сифатида таърифланади. Тарбиянинг мақсади унинг кўзланган натижасидир. У жамият ривожланишининг эҳтиёжларини ўзида акс эттиради ва жамоатчилик ҳамда давлат ҳужжатларида ифодаланади, педагогик таълимотлар ва назарияларда муайянлаштирилади ҳамда батафсил ёритилади. Синфий жамиятда тарбиянинг мақсади ҳукмрон синфлар томонидан белгиланади ва баён қилинади. Масалан, қулдорлик даврида – тарбиянинг мақсади қулларни бўйсундириш ва бостириб туришга лаёқатли жангчилар ҳамда лашкарбошиларни; феодализм даврида феодал рицарлар; буржуазия даврида ишбилармонлар ва бизнесменларни тайёрлашдан иборат бўлган. Ҳозирги кунда эса тарбиянинг мақсади - шахсни ҳар томонлама ва уйғун камол топтириш, унинг маънавий ахлоқий-эстетик қадриятларини шакллантириш, юксак даражада уюшган ва шаклланган жамоаларни вужудга келтиришдир. Тарбиянинг мақсадларини охирги ва оралиқ, умумий ва муайян, асосий ва йўл-йўлакай мақсадларга таснифлаш мумкин. Мақсад билан бир қаторда, ҳал қилиниши мақсадга эришишни таъминлайдиган вазифалар ҳам туради. Масалан, тарбиянинг умумий мақсадини рўёбга чиқариш, яъни шахсни ҳар томонлама камол топтириш учун ақлий, ахлоқий, ғоявий-сиёсий, эстетик, меҳнат ва жисмоний тарбия вазифаларини амалга ошириш зарур. 3 Билиш фаолиятининг таълим жараёни – маълумот мазмуни ҳамда унга оид фаолият усуллари, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ўзлаштириши учун ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг реал алоқалашуви, сабабиятли боғланиш, бир-бирига мувофиқлашуви асосида таълимнинг звенолар ва цикллар шаклда макон ва замонда ҳаракатланадиган мақсадга мувофиқ фаолиятдир. Буни қуйидагича тавсифлашимиз мумкин. 1-шакл Таълим жараёни 3 Р.Мавлонова, Н. Вохидова, Н.Рахмонқулова. Педагогика назарияси ва тарихи. Дарслик. –Т.: 2010, 60-65-бетлар ТАЪЛИМ МЕТОДЛАР ТЖ НАТИЖА МАҚСАД ТАЪЛИМ ШАКЛЛАР ТАЪЛИМ ОЛУВЧИ ТАЪЛИМ БЕРУВЧИ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИ НАЗОРАТ ВА БАҲОЛАШ БИЛИМ, КЎНИКМА ВА МАЛАКА БИЛИМ – инсоннинг ўқиш, кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш кабилар орқали олинган, ўзлаштирилган ва мияда сақланиб қолинган маълумотлар тўплами. Кўникма – ўзлаштирилган билимларни амалда машқ қилиш ва такрорлаш натижасида бажариладиган ҳаракатлар йиғиндиси. Малака – ўзлаштирилган назарий билим ҳамда амалий кўникмаларнинг автоматлашган ҳолда бажариладиган хатти- ҳаракатлар мажмуи. Таълим жараёнида фақат индуктив анализ, яъни айрим-айрим олинган билимларнинг умумлашган билимларга айланиши, ёки бошқача қилиб айтганда, осондан-қийинга, оддийдан мураккабга ўтиш принципига кечиши билан чекланмай, хусусий ўзига хосликларни дедуктив равишда ажратиб чиқариш жараёнини тўлиғича кўрсаткичлари билан биргаликда кўриш ҳоллари ҳам учрайди. Ўқитувчилар амалга оширадиган таълим жараёнини икки томонлама тасаввур этиш мумкин. Биринчидан, дарс давомида ўқитувчи ахборот воситаси сифатида таълим шаклини амалга оширади. Иккинчидан, ўқувчиларнинг дарс пайтида ва дарсдан ташқарида амалга ошириладиган ўқув ишлари тарзида юз беради. Таълим жараёни бевосита ўқитувчи раҳбарлигида мустақил амалга оширилганида ўқувчилар ўқитувчи томонидан таҳлил этилган ўқув вазифаларини ҳал этиш тадбирларини бажарадилар. Ўқитувчининг доимий назорати остида ўқув фаолиятини вақти-вақти билан тўғрилаб борадилар. Ўқитувчи раҳбарлигида ўқув фаолияти натижаларини таҳлил этадилар. Демак, таълим жараёни ўзаро узвийликда бўлган қуйидаги асосий қисмларнинг мажмуидир: 12-шакл Ўқитувчининг фаолияти Ўқувчининг фаолияти 1. Ўқувчиларга таълим мақсади ва вазифасини тушунтириш. 2. Ўқувчиларни янги билим (воқеа, ҳодиса, фан қонунлари) билан таништириш. 3. Тушунишни, билим ва билишни эгаллаш жараёнларини бошқариш. 4. Илмий қонун-қоидаларни англаш жараёнини бошқариш. 5. Назариядан тажрибага ўтиш жараёнини бошқариш. 6. Изланиш ва тадқиқотчилик фаолиятни ташкил этиш. 7. Ўқитишдаги ўзгариш ва ўқувчи лар ривожини текшириш, баҳолаш. 1. Ўрганишнинг ижобий асосларини ташкил этишда шахсий фаолият кўрсатиш . 2. Янги билим, билишни эгаллаш . 3. Таҳлил, хулоса, таққослаш, солиштириш, тартибга солиш . 4. Қонун-қоидаларни англаш ва ўзаро алоқада бўлиш сабабларини билиш . 5. Билиш ва кўникмаларни тартибга солиш . 6. Юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш. 7. Ютуқларни мустақил баҳолаш. Шу нуқтаи назардан таълим жараёни ўз таркибига барча ўқув фанларини ва барча даражадаги ўқитиш фаолиятларини, барча таълим тизимларини қамраб олади. Таълим жараёнида ўқитувчи: — ўқувчиларнинг ўқув-англаш фаолиятини рағбатлантириш; — илмий билим ва билишни эгаллаш, англаш фаолиятини ташкил қилиш; — уларда фикрлаш, тушуниш ва назарий қобилиятни ривожлантириш; — ўқишни билишларини, кўникма малакакаларини такомиллаштириш; — уларда илмий дунёқарашни ва эстетик маданиятни ҳосил қилиш вазифаларини бажаради. Таълимни ташкил қилишда ўкитувчи: — ўқувчиларни ўқув машғулотига тайёрлайди; — уларда янги материални эгаллаш эҳтиёжини шакллантиради; — ўзлаштириладиган материал мазмунини аниклайди; — ўқув-англаш фаолиятни яратади; — бу фаолиятга ҳаяжонланиш, ижобий хусусият бахш этади; — ўқувчилар фаолиятини тартибга солади ва назорат килади; — фаолият натижасини баҳолайди ва якунлайди. Юқорида айтиб ўтилганидек таълим жараёни ўқитувчининг раҳбарлик, таълим бериш фаолияти билан ўқувчиларнинг ўқув фаолиятлари чамбарчас боғланиб кетади. Агар ўқитувчи ўқув ҳаракатларини назорат қилиш билан бирга ўз фаолиятини ҳам тўғирлаб борса, ўқувчилар ҳам унинг таъсирида ўз ҳаракатларини тўғирлаб боришади. Фақат ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўқув фаолиятлари мана шундай уйғунлашгандагина таълим жараёни якдил яхлит, бир бутун бўлиб ривожланади. Аксинча, агар ўқитувчи бутун вужуди билан фаолият кўрсатса-ю ўқувчиларни ўз ортидан эргаштира олмаса, таълим жараёнининг вазифалари амалга ошмай қолади. Маълумот мазмуни – ёшларнинг маълумоти, тараққиёти, тарбиясини мўлжаллаб, ҳозирги замон фани, техникаси, ишлаб чиқариши, фикрлашининг умумий асосларини дидактик ишлов бериш йўли билан танланган билимлар, кўникма-малакалар, ижодий фаолият тажрибаси ва муносабатлардир. 4 Таълим мазмуни – ёшларни маълумотли килиш, тараққий эттириш, тарбиялаш максадида маълумот мазмунидан танланиб, таълим жараёнига олиб кирилган билим, кўникма-малака, фаолият усуллари ҳамда табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларини эмоционал баҳо лашга доир муносабатлардир. Таълим мазмуни, маълумот мазмуни асосида танланади. Таълим мазмунини ўргатиш ва ўзлаштириш йўли билан маълумот мазмуниш амалга оширишга, бинобарин, ўқувчиларни маълумотли қилиш, тараққий эттириш, тарбиялашга эришилади. Маълумот мазмунини танлашга оид назарияларнинг айримлари узоқ ўтмишга бориб тақалса, айримлари ХХ асрда пайдо бўлган. Масалан, М оддий таълим назарияси ХIХ асрнинг кейинги чорагида педагогика назариясига (1879 йил, Ф.Доерфелд. «Дидактик материализм” китоби орқали) кириб келди. Моддий таълим назарияси асосчилари мактабининг вазифаси болаларга имконияти етгунча кўпроқ билим ўргатишдан иборат деб ҳисоблардилар. Ф ормал таълим тушунчаси 1791 йили (Е.Шмидтнинг “Эмпирик психология» китобида пайдо бўлди. Формал таълим назарияси тарафдорлари мактабнинг вазифасини болалар тараққиётида кўришади. Улар мактабнинг иши билим бериш эмас, аксинча, болаларда турли қобилиятларни ривожлантиришдан иборат, деб билишади. Билимларни эса ҳар ким ўзи истаганча, ўз қобилиятига яраша ўрганади. 5 Таълим мазмуни қуйидаги давлат ҳужжатлари ва расмий ҳужжатларда ўз аксини топади: 4 Розиқов О.Р. ва бошқалар Дидактика. –Т.: “Фан”, 1997, 111-бет. 5 Ибрагимов Х., Абдуллаева Ш. Педагогика назарияси. Дарслик. –Т.: “Фан ва технология”, 2008, 207-бет. 1. Ўқув режаси; 2. Ўқув дастури; 3. Дарслик. Ўқув режаси – давлат ҳужжатидир. Унга барча таълим муассасалари сўзсиз амал қилади. Унда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб- ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва шу фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилган бўлади. Бу давлат ҳужжати бўлиб, халқ таълими вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тузилади ва тасдиқланади ҳамда Республикада барча таълим муассасалари учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатидир. Ўқув режасини тузишда қуйидаги дидактик омилларга асосланади: – ўқув-тарбия ишининг мақсади, ўқувчиларга аниқ илмий билим бериш, олган билимларини кўникма ва малакага айлантириб, уни амалиётда қўллай олишга ўргатиш ва ҳ.к. Шундай қилиб, ўқув режаси таълимнинг мазмунини белгилайдиган энг муҳим ҳужжат бўлиб, унда ўқув юртида ўрганиладиган предметларнинг таркиби, уларнинг ўқув соатлари ва ҳафталари бўйича тақсимланиши ҳамда ҳар бир ўқув предмети учун ажратилган вактлар микдори ана шуларга мувофиқ ифодаланади. Ўқув режаси аслида таълим мазмунининг қабул қилинган у ёки бу назарий концепциясини норматив йўсинда ва яхлит ҳолда акс эттирадиган асосий ҳужжатдир. Таълимнинг мазмунини ифодаловчи ҳужжат сифатидаги ўқув режаси ижтимоий буюртманинг педагогик талқини натижасида таркиб топган таълим мазмунининг ифодасига бевосита боғлиқ бўлади. Жаҳон педагогикасида ўқув режасини айрим ўқув предметларидан тузиш керакми ёки турли фанларга доир билимлар қандайдир амалий иш ёки тадқиқот доираси гуруҳланадиган комплекслар ва лойиҳалардан тузиш керакми, деган масала хусусидаги мунозара бормоқда. «Америка Қўшма Штатларида комплекс ўкитиш узоқ муддатли элементар мактабдагина эмас, балки ўрта мактабда ҳам, олий таълимда ҳам давом этади. Комплекслик ғоясининг ўзи ниҳоятда кенг тус олган. Америка педагогикасида ўқув дастурларини предметлар бўйича тузишга қарши кураш бошланганига ярим асрдан ошди). 6 Педагогик адабиётлар, иш тажрибалари ва педагогик тадқиқотлар таҳлилича, ўқув-юртларида ўргатиш учун танланган ўқув предметларини бир йўла ўрганиш мумкин эмас. Чунки биринчидан, бунга жиддий чегараланган 6 А,Малдова. Современная школа США. –М.: 2007, с-143. ўқув вақти имкон бермайди; иккинчидан, айрим ўқув предметларини ўзлаштириш учун олдин бошқа ўқув предметини ўрганиш шарт. Ўтмишда ана шунда фикр юритиш маълум предметларни ўрганишда жиддий изчиллик принципини мустаҳкамлашга уриниш имконини берди. Ўқув режалари таълим олувчиларнинг ёш хусусиятларига мувофиқ тузилади. Ўқув режасига мазкур ёшдаги ўқувчиларга мос предметлар тегишли ҳажмда киритилади ва улар ўқувчиларнинг ҳар томонлама муваффақиятли камол топишига ёрдам бериши кўзланади. Ҳар бир предмет учун ўқув соатларининг миқдорини белгилашда, биринчидан, предметнинг таълим тизимидаги роли ва аҳамияти, иккинчидан, мазкур предмет бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув материалининг ҳажми, учинчидан, у ёки бу предметни ўрганишнинг дидактик хусусиятлари эътиборга олинади. Булардан ташқари ўқув режасида ўқувчиларнинг айрим фанларга қизиқиши хоҳишларини қониқтириш ва қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган мустақил таълим машғулотларига соатлар миқдори ажратилади. Ўқув режаси тузишда қуйидаги омилларга асосланилади: 1. Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигига. 2. Ўқув фанларининг ҳажми ўқувчиларнинг ёши, билим савиясига қараб белгиланади. 3. Ўқув режасига киритилган фанлар дунёвий ва илмий характерга эга бўлиб, умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилади. Ўқув режасида табиий фанлар – математика, физика, кимё, биология, география, информатика, она тили, чет тили, тарих, фалсафа ва бошқа ижтимоий иқтисодий фанлар асосий ўринни эгаллаб, ўқувчиларда илмий дунёқараш асосларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий иқтисодий фанлар билан бир қаторда ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитадиган ва ижтимоий ҳаётга тайёрлашда аҳамиятга эга бўлган тасвирий санъат, мусиқа, жисмоний тарбия, меҳнат таълими ва иқтисод асослари сингари фанларни ўқитиш учун соатлар ажратилади. Ўқув режасининг тушунтириш хатида иккита қоида ёритилади: ўқув режасининг тузилиши принциплари таълим мазмунининг таркиби ва стратегиясига таъсир этадиган, уни тўғрилайдиган омилларлан бири сифатида ифодаланади; таълим мазмунининг, таълим концепциясини акс эттирадиган ҳужжат сифатидаги ўқув режасининг вазифаларини кенгайтирмай туриб, ўқув режасида ва ўқув дастурларида таълим мазмунини таркиби ва ўқув дастурларида таълим мазмунининг таркиби ва тузилишини тўлиқ ёритиб бўлмайди. Ўқув режасида ўқув предметининг яхлит контеграцияланган тизими икки марта таълим муассасасидаги таълимнинг дастлабки ва охирги поғоналарида ўқитишнинг бошланғич ва якунловчи босқичларида ифодаланади. Ўқув юртининг ўрта звеносида предметларни табақали ўрганиш асосий ўрин олади. Таълимнинг бошланғич босқичида интеграцияланган курслар киритилишининг сабаби ўқувчиларда яққол табақаланган курсларга қизиқиш бўмаслиги, яъни ана шу даврда улар дунёни яхлит бўлиши ва идрок этишидир. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчисини ва биринчи курсдаги ўқувчини билимларини ўзлаштириш жараёнининг ўзи қизиқтиради. Предметни билишга қизиқиш ақлий фаолиятнинг мураккаб шаклларда ривожланишига ва кейинчалик предметларнинг тавсифланишига боғлиқ ҳолда вужудга келади. Амалиётдан кўринадики, янги типдаги мактаблар, академик лицей, касб- ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларини ташкил этилиши, таълим мазмунидан ортиқча мафкуравийлаштириш ва чеклашларни чиқариб ташлаш орқали таълимдаги бир хилликнинг ўзини қайта қуриш, ўқитувчи билан ўқувчилар муносабатининг услубларини ўзгартириш натижалари яхши сезилмаётир. Таълим муассасаларида таълимнинг мазмунини янгилаш борасидаги тадбирлар ва ечимлар орасидаги ўрта мактаб ўқув материалларини қуйи синфларга, оддийгина кўчириш билан ёки академик лицей материалини касб- ҳунар коллежларида ёхуд олий ўқув юртларида қайта такрорлаш билан ўқувчиларнинг қобилиятини тезкор ривожлантиришга, таълимнинг сифатини оширишга интилишлар ҳам учрамоқда. Бундай материаллар эса ўқувчилар ўзлаштиришининг психологик хусусиятларига ҳам, ўқитиш методларига ҳам тўғри келмайди. Шунга кўра, мазкур тадбир ортиқча сўзларни киритиш, ахборотларни кўпайтириш билан таълимнинг мазмунини мураккаблаштиради ва ҳажмини оширади, ўқувчиларнинг хотираси чексиз бўлса-да, улар учун ўқув машғулотини қийинлаштиради холос. Инсонпарварлик муносабатини бойитиш миллий қадриятларнинг ўзгаришини талаб қилади. Эндиликда таълим жараёнида билимларнинг тайёр шаклларини ўзгартириш, асосан, фаолиятнинг қайта тиклаш турларидан фойдаланиш эмас, балки ўқувчилар фаолиятининг билим олиш жараёнига боғлиқ изланиш турларини фаоллаштириш керак. Психологларнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, таълим ва шу йўсинда қайта қурилса, ўқувчилар тўлиқ камол топиш субъектига айланади. Шунда у фақат қайта тиклаш ва тўлдириш лозим бўлган билимлар билан таъминланадиган педагогик таъсир кўрсатиш объекти ҳисобланмайди. Ўқувчилар фаолиятининг жамоага тақсимланган шаклларида ёки ўқитувчи билан бирга ишлашда мустақил билим олиш жараёнига фаол киришади ва ўзининг ижодий қобилиятларини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Хусусан, мустақил билим олиш жараёнидаги фаол изланиш ишларида, ҳатто қийнчиликларга дуч келинса ҳам ўқувчиларнинг соғлигига ижобий таъсир этади. Шифокорлар ва психологларни тасдиқлашича, ўқувчилар фаолиятининг рўёбга чиқмаслиги, уларга ёмон таъсир кўрсатиши, интизомсизликни ҳуқуқ бузиш ҳолларини вужудга келтириши, ўқувчиларни “юқорига” эмас, балки “пастга” етаклаши мумкин. Таълим мазмунини қайта қуришнинг бутун мураккаблиги шундаки, ўқувчиларни камол топтириш ўқувчи, уларнинг ижодий ишлашини кучайтирадиган методларни фаол қўллашга олиб боради, кўникма ва малакаларни шакллантириш зарурлиги эса тафаккурнинг репродуктив компонентларидан воз кечишга йўл қўймайди. Бунда уларни оқилона бирлаштириш, тафаккурнинг самарали ва репродуктив компонентлари шаклланишининг дидактик бирлигига эришиш, айрим тадқиқотчилар таклиф қилаётганидек репродуктив компонентларни инкор қилмаслик керак. Шундай қилиб, жамият учун ниҳоятда зарур алтернатив таълим муассасаларига ўқувчиларнинг яъни ўсган ва тайёрланган сара қисми йиғилаётган ёшларни ўқитиш одатдаги таълим муассасаларига юкланаётгани сабабли инсонпарвар педагогика ғояларини амалга ошириш йўлига кирган оммавий таълимнинг вазифаси жуда мураккаблашмоқда. Табиийки бундай таълим муассасаларида ҳам ўқувчиларга маълум билимлар доирасида ахборотлар бериш ва жузий кўникмаларни сингдириш билан чекланиш мумкин эмас: уларни имкони борича юқори даражада камол топтириш керак. Ўқув дастури – ДТС ва ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим ҳажми тизими ва ғоявий сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат ҳужжатидир. Унда маълум бир ўқув фани бўйича ўқитиладиган билим ҳажми ва таълим мазмуни ифодаланади. Ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси таълим муассасасида (мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, олий ўқув юрти) алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг хажми белгилаб берилади. Ўқув дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мажмуи изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Маълум мавзу юзасидан ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар қисқача ифодалаб берилади. Ўқув дастурини тузишда қуйидаги дидактик қоидаларга ва принципларга қатъий амал қилинади: 1. Дастурнинг аниқ бир ғояга асосланганлиги (принципи). Дастур демократик ҳуқуқий давлатнинг ва ҳозирги кунда барпо этилаётган фуқаролик жамиятининг тамойилларига асосланган ҳолда ислоҳ қилинган таълим тизими, фан, техника, ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатлардаги эришилган ютуқлар даражасини илмий-назарий асосда акс эттириши лозим. 2. Дастурнинг илмийлик принципи. Ҳар бир таълим ва тарбия ғоялари, илмий жиҳатдан текширилган, аниқ, тўғри, ҳаққоний, ишночли далиллар, кузатишлар, манбалар, материаллар асосида киритилади. Маълумки, ҳозирги кунда фан ва техника тобора ривожланиб, янги-янги кашфиётлар пайдо бўлмоқда. Фан-техникага оид янги маълумотлар ва масалалар киритилиши муносабати билан ўқув дастуридаги вақт ўтиши билан айрим эскирган тушунчалар ва масалалар ўқув фанларидан чиқариб ташланади. 3. Дастурнинг қатъийлик принципи. Ўқув дастури жамиятимиз тараққиётининг ҳар бир босқичида фан-техника, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар соҳасида эришилган ютуқлар даражасини акс эттириши лозим. Ҳамма ўқув фанларига оид дастурларнинг бир неча йиллар мобайнида қатъий бўлишига эришиш шу фан бўйича мукаммал дарсликлар ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эга. 4. Дастурнинг назария билан амалиёт бирлиги принципи. Илмий билимларни пухта эгаллаш ва ўзлаштирилган илмий билимларни амалиётда қўллай олиш учун ўқувчиларга бериладиган назарий тушунчалар ижтимоий қурилиш амалиётига боғлаб, аниқ ҳаётий мисоллар билан машқлар, тажрибаларда кўрсатиб, хулосалар чиқариш кабилар билан боғланиши лозим. Бу ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Дастурнинг асосий вазифаси – ўқув предметининг мазмунини ифодалашдир. Унда ўқув предметининг синфларга, (курсларга), бўлимларга, босқичларга, қисмларга, мавзуларга бўлиниши, уларнинг ўрганиш тартиби, соатлар тури кўрсатилади. Ҳатто, дастурдаги масалалар рўйхати ҳам ундаги бошқа билимларнинг мазмунидан ташқари процессуал йўналиши ҳам мавжудлигидан далолат беради. Шундай қилиб, дастур иккита вазифани бажаради: таълимнинг мазмунини ўқув предмети доирасида акс эттиради ва предмет учун муайян норматив сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари у дарсликка ўтишни тайёрлайди ва унинг муаллифлари фаолияти учун йўлланма ҳисобланади. Масалалар рўйхати – дастурнинг марказий бўлимидир., аммо унда бошқа бўлимлар ҳам бўлиб, улар дарсликнинг тузувчилари фикрини ва ўқитувчиларнинг фаолиятини маълум йўналишга солиши керак. Ҳар бир ўқув предмети бўйича ДТС асосида ўқув дастури тўрт қисмдан: тушунтириш ёки ўқтириш хати (ҳар хил дастурда мазмуни турлича); рўйхат кўринишидаги мазмуннинг ўзи (мавзулар, масалалар, лабораториялар ва амалий ишлар, намойишлар, экскурсиялар); предметлараро алоқалар кўрсатилган бўлим ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар ифодаланган бўлимлардан иборат бўлади. Ҳар бир ўқув фанининг мақсадлари ва вазифаларини ифодалаш – дастурнинг энг муҳим элементидир. Хусусан ана шу мақсад ва вазифалар дарслик муаллифининг дастурни амалга оширишдаги маълум нуқтаи назарини ва ўқитувчининг дарсликни тўғирлаши ҳамда ўқитиш жараёнини ташкил этиш учун тегишли йўналишни белгилайди. Ўқитувчи айниқса, ёш ўқитувчилар ўз изланишларини йўналишини белгилаб олиш учун курснинг мақсадини чуқур англашлари керак. Дастурларда шундай вазифалар бериладики, ўқитувчи уларни ҳал қилиш учун олий ўқув юртида тайёрланмаган бўлади. Бунинг мақсади сифатида таълим мазмунига методологик билимларнинг киритилишини айтиш мумкин. Ҳар бир ўқув фанига мана шундай талаблар қўйилишининг ўзи ўқитувчиларни чуқур ўйлашга мажбур этади. Тажрибали педагог ўтган йиллардаги дастурларда бундай вазифалар бўлмаганлигини сезади. Бу ҳол унинг мустақил билим олиши, ижодий изланиши, шунингдек, методик бирлашмада ишлаши учун туртки бўлади. Демак, ўқув дастурлари ДТСга асосланиб давлат томонидан тасдиқланган ҳужжатдир. Шу боис ҳам барча турдаги таълим муассасаларида ўқув жараёни замон талабларига жавоб берадиган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади. Дарслик. Дастурда таълимнинг мазмуни масалалар рўйхати орқали ифодаланади. Ўқув материали ўқувчиларга мўлжалланган дарсликлар, ўқув қўлланмаларда, китоблар ва дидактик материалларда, ўқитувчига мўлжалланган методик тавсияларда ёритилади. Дарслик асосий норматив ҳужжат ҳисобланади. Дарслик маълум бир фаннинг мазмунини дастур асосида дидактик талабларга риоя қилган ҳолда баён этувчи ўқув китобидир. Дарслик билан бир қаторда ўқувчиларни ўқув материаллари устида тизимли иш олиб боришлари илмий билим-кўникма ва малакаларни шакллантирадиган қуйидаги китоб ва қўлланмалардан ҳам фойдаланадилар: 1. Бадиий адабиёт; 2. Илмий адабиёт; 3. Илмий-оммабоп адабиёт; 4. Масала ва машқлар тўплами. Дарслик ўқувчиларнинг китоби ва унинг энг муҳим қуролидир. У фақат дарсда таҳлил қилинадиган ўқув материалини ўзлаштиришда ўқувчиларга ёрдам берибгина қолмай, унда мазкур предметга қизиқиш уйғотиши, шу соҳа бўйича билим олиш иштиёқини ҳам вужудга келтириши керак. Дарслик ўқувчилар учун ҳам методик қўлланма сифатида хизмат қилади: тушунчаларни киртиш тартибини, уларни ёритиш чуқурлигини, киритилган ўқув материалларига вақтнинг тақсимланишини белгилайди. Образли қилиб айтганда, дарслик ўқитиш жараёнининг “сценарийси”дир. Унда ўқитувчи ўзлаштириши лозим бўлган билимлар, фаолият усуллари қайд қилинади, билим ва кўникмаларни ижодий қўллаш йўллари белгиланади, емоционал – қимматли қадриятларни тарбиялашнинг айрим воситалари кўрсатилади. Дарсликда таълимнинг ана шу барча мазмуни муайян тартибда ўқувчиларнинг таълим муваффақиятини таъминлайдиган босқичлар бўйича жойлаштирилади. Лекин мактабдаги бошланғич синфлар учун мўлжалланган дарсликлар бағоят ўзига хосдир. Уларнинг ҳаммасида методик аппарат кичкина бўлиб у синфлар сайин аста-секин вужудга келади. Ўрта мактабда баъзан ўқувчи дарсликдан тамомила мустақил ҳолда фойдалана олиш-олмаслиги муҳокама қилинса, бошланғич синфда бу ишга ўқитувчининг раҳбарлиги мажбурийдир. Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида ўқувчиларнинг ўзлари мустақил мутолаа ва муҳокама қилишни билишади. Ижодий ишлайдиган ўқитувчиларнинг тажрибасини таҳлил қилиб жуда муҳим кузатишни амалга ошириш мумкин. Улар дарслик ва ўзларининг методик қўлланмаларидан принцип сифатида эмас, балки норматив модел сифатида фойдаланадилар. Аслида ўқитувчилар ўқувчиларнинг эҳтиёжини, шахсий имкониятларини назарда тутиб, ўз дарсликларини ёзадилар. Улар дарсликни тўлдириб, кенгайтириб ва чуқурлаштириб, унинг муаллифлари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар. Бинобарин, муаллиф ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олиш, уларга табақали ёндашиш имкониятига эга бўлмайди. Ўқитувчи доимо ўқув йили бошланишидан олдин ва кейинчалик ҳар куни дарсликка мурожаат қилади. Унинг бундан мақсади ҳар гал ҳар хил бўлади. Дарслик ўқитувчининг қўлида жуда кўп вазифаларни бажаради. У, аввало, предметни ўқитиш воситаси сифатида хизмат қилади. Ҳар бир ўқитувчи ана шу вазифани билади ва уни муваффақиятли амалга ошира олади. Дарслик билан ўқув жараёни ўзаро боғлиқ бўлиб, унда саволлар, топшириқлар, жадваллардан, статистик, хронологик маълумотлар ва ҳоказолардан ўз ўринда фойдаланиш лозим. Дарсликларда саволлар ва топшириқлар таълим концепцияси асосида тузилган ва методик нуқтаи-назардан тўғри жойлаштирилган (камол топтириш мақсадида ёки расмлар орқали ифодаланган бўлиши лозим. Улар, асосан, қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: Биринчи гуруҳ билимларни мустаҳкамлаш, ўзлаштирилган нарсаларни эсга тушириш ва малакаларни шакллантиришга доир савол ва топшириқлар киради. Иккинчи гуруҳ тафаккурни ўстирадиган (мустақил ишлашни тақсимлаш, умумлаштириш, баҳолаш, хулоса чиқариш, билимлар тизимини мустаҳкамлаш, аниқлаш ва тажрибага солишни талаб қиладиган) савол ва топшириқлардан иборатдир. Учинчи гуруҳ ўзлаштирилган билимларни амалда қўллашга (мустақил ишларни бажариш ва малакаларни эгаллашга) доир савол ва топшириқларни ўз ичига олади. Дарсликда ўқув дастурининг барча талаблари акс этиши ва асосий ғоялар, хулосалар яққол ифодаланиши лозим. Дарсликларни яратишда ва мазмунини ўқувчиларга мослаштиришда қуйидаги дидактик талабларни алоҳида эътиборга олиш керак: – материалларни дарсликларга тўғри тақсимлаш; – дарсликда акс этган илмий билимлар ўқувчиларнинг ёш хусусиятига мос келиши керак; – дарсликда баён қилинган илмий билимларнинг назарий асоси, ғоялари тизимли, мантиқий жиҳатдан аниқ ва қисқа, изчил бўлиши кутилади. Улар ҳаётдан олинган, ишонарли бўлиши талабчанликка асосланиши лозим; – дарсликдаги назарий билимлар ишлаб чиқариш амалиёти билан боғланган бўлиши керак; – дарслик тилининг соддалиги, равонлиги, таълим олувчилар нутқини ўстириш учун тегишли қоида ва таърифлар берилиши керак; – дарслик ичидаги ва муқовасидаги расмлар ва безатилиши ўқувчиларнинг ёшига мос, фаннинг характерига монанд бўлиши керак; – ўқувчиларга бериладиган вазифаларни аста-секин қийинлаштириб бориш (тизимга солиш); – ўқувчиларга табақали ёндашишни назарда тутиш (топшириқларни қийин ёки осонлигига қараб танлаш; – дарсда, уй вазифаларини ва мустақил таълим билан боғлиқ савол топшириқларни бажаришда, такрорлашда асосий ва қўшимча материалларни ажратиш; – дарсликдаги савол-топшириқларнинг мўлжалланган вақтга мослиги ва ўқувчиларни қийнаб қўймаслиги; – дарсликнинг мазмуни (ўқувчиларни қизиқтириш, мавзу- матнларининг ғоявий-эстетик жиҳатлари) уни ўргатишнинг методик тизимига мувофиқ бўлиши ва ҳоказолар. Дарсликнинг асосий компоненти унинг матнидир. Матнлар асосида ва қўшимча материаллардан (мурожаат, ҳужжат, хрестоматия ва ҳакозолардан) ҳамда тушунтиришлардан иборат бўлади. Дарсликни таҳлил қилишда унинг тузилиши, мавзуларнинг ўрни, иллюстрацияларга бойлиги ва энг муҳим ўқувчиларга таъсири ҳисобга олиниши керак. Мана шу дидактика талаблари амалга оширилиши учун ҳар бир янги дарсликни яратишнинг ўзига хос муаммоларини тўғри ҳал қилиш, дарслик ўқув-методик ишларининг асоси бўлиши кераклигини назарда тутиш шарт. Шундай қилиб, дарсликда ҳар бир фаннинг мазмуни ва шу фанга оид илмий билим асослари ўқув дастурига ва дидактика талабларига мувофиқ равишда баён қилинади. Дарсликлар билан бир қаторда айрим фанлардан ўқув қўлланмалар ҳам яратилади. Масалалар, машқлар ва тестлар тўплами, хресто - матиялар, атласлар, луғат китоблар кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Умуман, дарслик ва ўқув қўлланмаларидаги материаллар катта таълимий-тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, у билан ишлаш ўқувчиларнинг ақлий тарбиясига, уларда илмий дунёқарашнинг, аҳлоқ-одоб, тафаккур, нутқ ва ижодий мустақилликнинг ривожланишига ёрдам беради. Дидактикада таълим-тарбия жараёнида амал қилиниши шарт бўлган қонун-қоидалар ва тамойиллар ишлаб чиқилган. Шундай экан, “қонуният”, “қонун”, “қоида”, “тамойил” деган тушунчаларнинг том маъносини аниқроқ билиб олишимиз лозим. Қонуният - бизнинг ихтиёримиздан ташқари объектив мавжуд бўлган нарса ва ҳодисалар ўртасидаги, уларнинг тадрижий ривожи (эволюцияси) заруриятидан келиб чиққан боғланиш. Табиий фанларда, уни қонун деб ҳам номлайдилар. Масалан, Ернинг тортилиш қонуни, Марказдан қочма куч қонуни, Жовул-Ленс қонуни ва ҳоказо. Таълим-тарйия жараёнининг қонуниятларини тушунтирадиган бўлсак, улар таълим-тарбия жараёнининг тадрижий ривожи заруриятидан келиб чиқувчи таълим-тарбияни бир бутун қилиб турган қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардир. Чунончи, таълим берувчи ва таълим олувчи орасидаги зарурий боғлиқлик ёки таълим беручи билан ўқув дастури орасидаги зарурий боғлиқлик ва ҳоказолар. Қонун атамаси аслида инсоният томонидан яратилган тартиб ва коидаларга нисбатан ишлатилади. Аммо табиий фанларда, уларни ўрганиш жараёнида аникланган тартибларни Аллоҳ таоло, яъни Худо томонидан, ишлаб чиқилган тартиб-қоида деган мазмунда, уни қонун деб номланиб келинган. Изоҳли луғатларда бу атамалар синоним сифатида қўлланилган. Илмий нуктаи назардан қаралганда, табиий фанлардаги табиат қонунларидан ташкари, барча бизнинг ихтиёримиздан ташқарида мавжуд бўлган ва уларнинг тадрижий ривожи натижасида пайдо бўлган боғлиқликларни қонуният дейилади. Ижтимоий ҳаётдаги инсон ва нарсалар орасидаги гоҳо зарурий, гоҳо нозарурий (бировни фойдасини кўзлаб) ўрндтилган боғлиқликлар қонун дейилади. Тамойил (принцип) – бу объектив мавжуд қонуниятлардан, яъни бутунни бутун қилиб турувчи қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардан келиб чиқиб амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар мойиллигидир. “Принцип” сўзининг маъноси хулқнинг, хатти-ҳаракатнинг асосий қоидаси, етакчи ғоя демакдир. Таълим қонуниятлари (принциплари) бу ўқитиш жараёнига қўйиладиган талаблар йиғиндисидир. Биз, ҳатто, турмушда ҳам “бу одам принципли” деймиз ва бунда ўша одамнинг ўзига хос қоидаларига, ўзининг принципларига мувофиқ иш кўришини назарда тутамиз. Агар кишининг хатти-ҳаракатларида қатъий қоидалар бўлмаса, уни “принципи йўқ” деб ҳисоблаймиз. Таълим-тарбиянинг тамойиллари ўқиш ва ўқитиш жараёнида объектив мавжуд бўлган ва уни бутун қилиб турган қисмлари орасидаги зарурий боглиқликлардан келиб чиқиб, одамлар томонидан ишлаб чикилган ва таълим-тарбия жараёнида амал қилишликка тавсия этилган ҳаракатлар тартибининг мойиллигидир. Қоида – бу инсон ҳаракат тартибининг охирги босқичи бўлиб, объектив қонуниятлар асосида ишлаб чиқилган тамойилларнинг у ёки бу ҳаракатларини чуқурлаштириб, конкретлаштириб берувчи ҳаракат тартибидир. Қоидалар назария билан амалиёт орасини боғлаб турувчи воситадир. Уни педагогик жараён мисолида кўрадиган бўлсак, у ўқитиш қоидаларида намоён бўлади. Ўқитиш қоидалари типик вазиятларда ўқитувчиларнинг типик ҳаракати ифода этилган. Бошқача қилиб айтганда, дидактик қоидалар типик педагогик вазиятда ўқитувчи ва ўқувчилар ўзини қандай тутиши кераклигини кўрсатиб берадилар. Шунинг учун улар амалиётга яқин турадилар. Педагогик адабиётларда педагогик коидаларга икки хилдаги қараш мавжуд. Биринчиси, амалиётчи ўқитувчиларга дидактика қонуниятлари ва тамойилларини билиш шарт эмас, улар олимлар томонидан ишлаб чиқилган дарс ўтиш қоидаларини ўзлштириб олсалар, шунинг ўзи етарли дейдилар. Шу кунда хорижий мамлакатларда ва Октябрь инқилобидан олдинги рус педагогикасида бу фикр устунлик қилган. Бу масалага иккинчи турдаги қараш ҳам бор, улар амалиётчи ўқитувчиларнинг фақат тайёр ўқитиш қоидаларига боғлаб қўйсак, уларнинг ташаббускорлигини чеклаб кўйган бўламиз дейдилар. Буларнинг иккаласининг фикрларида ҳам мантиқ бор. Ҳақиқат, ҳар доимгидек, иккаласининг ўртасида ётади. Ўқитувчиларни педагогик қоидаларга қаттиқ боғлаб қўйиб, уларнинг эркини чеклаш ёмон бўлгани каби, амалиётдан узилган ва жуда ҳам назарийлашган педагогик тамойилларни ва қонуниятларни педагоглардан талаб қилиш ва педагогик жараённи эркин ҳаракатларга айлантириб кўйиш ҳам ноўрин. Таълим-тарбияда, бошқа меҳнат турларидагидек, стандарт ҳолатлар жуда кўп. Бу ҳолда ўқитувчи учун кўп ҳам ташаббус кўрсатиши шарт эмас, акс ҳолларда, ўқитувчининг ташаббускорлиги дарсни муваффақиятли ўтишига ҳалал ҳам беради. Бу ҳолда, дарс ўтганда айнан педагогик коидаларга риоя қилиш талаб қилинади. Қоидалар дидактика тамойилларидан келиб чиккани каби, дидактика тамойиллари ўз ифодасини педагогик қоидаларда топади. Бироқ, коидалар ўз ичига яна кўп сонли ўқитувчи ва педагогларнинг кўп йиллик тажрибасини ҳам қамраб олган бўлади. Дарс ўтиш коидалари қанча деган саволга К.Д.Ушинскийнинг сўзларини келтириш ўринлидир. У, барча педагогик коидаларни бир варакка сиғдириш хам мумкин, улардан бир неча жилдли китоблар ҳам яратиш мумкин, деган экан. Одатда улар тавсиянома, кўлланма ва эслатмалар сифатида берилади. Таълим қонунлари. Таълим қонунлари тўғрисида гап борганда, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги га кирувчи мамлакатларда гоҳо таълим тамойилларини ҳам, гоҳо таълим қоидаларини ҳам қонун деб юритилиши кузатилади. Шунинг учун, қонун деб аниқ айтилган Америкалик Торндайк мактаби бўйича куйидаги қонунларни қайд килиш билан чекланамиз. 1. Ўзаро боғлиқлик қонуни – таълим-тарбия жараёнида иккита руҳий ҳаракатнинг ўзаро боғлиқликдаги ривожланиш қонуни. Бу қонун бўйича таълим-тарбия жараёни таълим берувчи ва таълим олувчи руҳининг бир йўналишдаги ҳаракатини тақозо етади. Бу қонунга биноан, агар таълим- тарбия жараёнини ташкил қилувчи икки шахснинг бирининг руҳ ҳаракати иккинчисиники билан мос тушмаса, таълим-тарбия жараёни содир бўлмайди. Билим бериш жараёни содир бўлиши мумкин, тазйиқ йўли билан, аммо ҳақиқий таълим-тарбия жараёни амалга ошмайди. Бу қонунга биноан дарсни ташкил қилиш ва уни амалга ошириш учун педагог синфда ёки аудиторияда бир хилдаги руҳий ҳолатни, яъни билим бериш ва билим олиш ҳолатини шакллантириши керак. 2. Машқ қонуни – бу қонун бўйича, эгалланган билимни кўникмадан сўнг малакага айлантириш учун, машқ қанчалик тез фаол бўлса, қайтар реакция ҳам шунчалик тез бўлиб, билим ўзлаштирилиши ҳам тез ўтади, у билимни хотирада узоқ муддатга сақланиши таъминланади. Бу қонун бўйича, билим эгаллаганда ҳар бир киши ўзининг қабул қилиш тезлиги қобилиятига биноан эгалласа ҳам, уни кўникма ва малакага айлантиришда, машқни иложи борича тез амалга оширишни тақозо этади. 3. Интенсивлик қонуни – бу қонун бўйича ҳам, машқлар жавоби қанчалик интенсив равишда бўлса, у шунчалик тез ўзлаштирилади. 4. Ассимилиация қонуни бўйича – ҳар бир янги туртки қайтар реакцияни вужудга келтиради, дейилади. Шунинг учун эгаллаган билимни кайтариш йўли билан туртиб туриш керак дейилади. 5. Натижавий қонунда – реакция ижобий бўлса билим мустаҳкамланади, агар салбий бўлса хотира уни ўчириб ташлайди, дейилади. Ҳакикатдан хам бу қонунлар ҳаётдан олинган бўлиб, амалиётда минглаб , маротаба синалиб кўрилган. Шунинг учун педагогик амалиётда булардан келиб чиқишлик педагогик жараённинг самарадорлигини оширади. 7 Дидактика тамойиллари (принциплари). Дидактика тамойилларининг тарихи шуни кўрсатадики, ўқитувчилар дарс олдидан кўзлаган мақсадларига кўп куч ва вақт сарфламай аниқ этишлари учун, бир неча авлод олимлари тинимсиз изланишлар олиб бориб дидактика принциплари мажмуи яратилишига сабабчи бўлганлар. Х-ХII асрлардаги машҳур қомусий олимлар илмий билишнинг асосий қонуниятларига ва дидактика принципларига фақат ўқитишнинг эмас, балки аҳлоқий тарбиянинг асоси сифатида қараганлар. Буюк математик Муҳаммад Ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) ўзининг билиш назариясида моддий оламдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги объектив муносабатларни, табиий жараёнларни “...сезги орқали билиш, бу қисман билим бўлса, мантиқий баён, ақлий билиш эса ҳақиқий билишнинг муҳим томонини намоён этади”, деб ҳисоблайди. Олимнинг фикрича “инсоннинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати мантиқий фикрлашга асослангандагина мукаммал шаклланиши мумкин”. Шарқда биринчи бўлиб илмлар таснифи билан шуғулланган олим Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий (806-866) фикрича, моддий оламдаги нарсалар, яъни “биринчи субстанциялар”ни уларнинг хусусиятлари – миқдори ва сифатини ўрганиш асосидагина билиш мумкин. Олим ўз таснифида инсонда ижобий сифатларни таркиб топтиришнинг энг зарур омили унинг ақл кучини ривожлантиришдир. Ақл кучи ривожланмаса, инсон умр бўйи Арастунинг китобларини ўқиса ҳам, уларда ифодаланган фанларнинг биронтасини ўзлаштира олмайди. Бундай одам ҳар қанча уринсада, фақат бошқаларнинг гапларини такрорлаб бера оладиган б ўлади. У ҳеч нарсанинг моҳиятини тушунмайди ва ўзлаштира 7 Бўри Зиёмсуҳаммадов. Педагогика. Ўқув қўлланма –Т.: 2006, 91-101-бетлар; Ёқутхон Раҳмонова. Ҳамширалик ишида педагогика. Дарслик. –Т.: 2007, 88-89-бетлар. олмайди. Ал-Киндий ана шу фикрларини баён қилар экан, ўқитишнинг илмийлиги ва онглилиги қоидасини, яъни принципини назарда тутган. Абу Бакр ал-Розий (865-925) илмий билиш назариясида инсон ақли ва тафаккури юксак даражада ривожланган ижтимоий мавжудод бўлганлиги учун ҳам оламдаги ҳамма нарсалардан устун туради деб талқин этади: “Бизга фойдали бўлган ишларда ўзимиз ҳукм юрита билишимиз учун бизга ҳайвонотга нисбатан устунлик ақл билан берилгандир. Ақл орқали ўзимизни улуғловчи, зийнатловчи ва ҳаётимизни ҳайрли қилувчи ҳамма нарсани била оламиз. Ақл билан биз ўз хоҳиш мақсадларимизга етамиз...” Абу Наср ал Форобий (870-950) “Намунали таълим” рисоласида таълим олувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материални яхши йўсинда баён қилиш масаласига алоҳида тўхталиб, ўқитишнинг иккита турини, янги принципини тавсия этган: уларнинг бири бевосита сезги, иккинчиси ақл билан боғлиқдир. У ўзининг фикрини шундай талқин этади: “Нарсалар биздан, ҳисларимиздан ташқарида туриб, бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этади, таъсир этадиган нарсалар чексиздир. Инсон ўзининг ақлини, хаёлини ишга солади ва шулар воситасида билмаган нарсаларини билиб олади, уларга асосланиб билиш манбаи бўлган олам ва унинг моҳияти ҳақида чуқурроқ, атрофлироқ билим ва маълумотга эга бўлади” У фикрини давом эттириб: “... аввал билим зарур бўлган илм ўрганилади, бу – олам асослари ҳақидаги илмдир. Жисмлар тузилишини, шаклини, осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. Ундан сўнг умуман, жонли табиат ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги илм ўрганилади. Киши билим ва тажриба орттирмасдан олдин жуда кўп нарсаларни назарга илмайди, билим эгаллаб, тажриба ҳосил қилгач, ҳалиги нарсаларга қарашини ўзгартиради, аввал беҳуда деб ҳисобловчи нарсаларнинг заруратлигини ҳис этади, илгари эътиборини тортмаган нарса энди аксинча уни ҳайратга солади”. Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўқув жараёнида педагог қуйидаги дидактика принципларига қатъий амал қилиши лозимлигини таъкидлайди: – таълим олувчини зериктирмаслиги; – билим беришда турлиликка асосланиши; – узвийликка, тизимлиликка, изчилликка ва мантиқийликка риоя қилиши; – янги мавзуларни қизиқарли, асосан, кўргазмали баён этиши ва ҳ.к. Абу Али ибн Сино (980-1037) дидактиканинг принципларига, хусусан, кўрсатмали ўқитишга зўр қизиқиш билан қараб, инсон дастлабки ўқув машғулотларида буюмнинг ташқи ҳоссасини ўрганса, ўша буюмни ва унинг тасвирини кўриб чиқса, ўзи мустақил ҳолда билимларни ўзлаштира олади, деб ҳисоблайди. Олим инсон ҳақиқатан мавжуд нарсаларни ёки уларнинг тасвирини идрок этиш туфайли унда объектив воқеликни тўғри акс эттирадиган тасаввур шаклланишини таъкидлайди. Шунингдек, ибн Синонинг илмий билимларни эгаллаш усуллари ва йўллари, таълим олувчиларни синф-дарс шаклида ўқитиш ҳақидаги дидактик принциплари муҳим аҳамиятга эгадир: – таълим олувчини билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик; – ўқитишда жамоа (синф) бўлиб ўқитишга эътибор бериш; – билим беришда илм ўрганувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш; – ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш ва ҳ.к. 8 Шубҳасиз, кейинчалик юқорида номлари қайд этилган ва зикр этилмаган бошқа кўпгина Шарқ қомусий олимларнинг ишлаб чиққан дидактика қонун-қоидалари ва (принцип) тамойиллари чех олими Ян Амос Коменский (1592-1670) томонидан “Буюк дидактика” асарининг яратилишига асос бўлиб, педагогика тарихида “Дидактиканинг отаси, асосчиси” номига сазовор бўлади. Аввал ҳам айтганймиздек, якин вактларгача педагогикадаги қонун, қонуният ва тамойил деган тушунчалар синоним сифатида ишлатилиб, ёки буларнинг битгасига ё қонун, ё қонуният, ё принципга устунлик берилиб келинган. Аммо, кўп йиллик тажрибалар ва бу соҳадаги изланишлар шуни кўрсатдики қонуният турғун бўлиб, улар асосида яратилган. Яратилган қонун ва тамойиллар ўзгариб ҳам туришлари мумкин экан. Баъзи эски тамойиллар, масалан, табиатга мос равишда ривожлантириш тамойили йўқ бўлиб кетиб, ўрнига янги тамойиллар киритилган. 8 С.Ҳасанов. Хоразм маънавияти дарғалари. –Т.: “Адолат”, 2001, 103-119-бетлар. Тамойиллар тўғрисида дидактикада шундай коида ўрнашиб қолганки, тамойиллар тарихий вазиятдан келиб чиқиб конкрет жамиятнинг эҳтиёжларини ифода этар экан. Ижтимоий тараққиёт ва илм-фанни ривожланиши ҳамда таълим-тарбия жараёнида янги қонуниятларни аниқланиши, шунингдек, илғор псдагогик тажрибалар натижасида педагогик тамойиллар тизими бойиб бораверар экан. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да мамлакатимизда узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш янги қонуниятлар ва педагогик принцип (тамойил)лари тўлиқ ўз ифодасини топган. Бу педагогик таълим тамойиллари қуйидагилардан иборат: - таълимнинг устуворлиги; - таълимнинг демократлашуви; - таълимнинг инсонпарварлашуви; - таълимнинг ижтимоийлашуви; - таълимнинг миллий йўналтирилганлиги; - таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги; - иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароит яратиш 9 кабилардир. Маълумки, ўқув жараёнининг муваффақиятли ва самарали натижаси таълим жараёнининг қонун-қоидалари, яъни таълимга қўйилган дидактик талаблар ва тамойилларга қай даражада амал қилишларига боғлиқдир. Чунки таълим тамойиллари ўқув жараёнига қўйиладиган ижтимоий талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқаришда ривоя қиладиган қонун-қоидалар сифатида амал қилади. Педагогик амалиётларда баъзан “ўқитиш принциплари” атамаси ҳам ишлатилади. Лекин таълим тамойиллари (принцицлари) таълим жараёнининг иккала субъекти ўқитувчи ва ўқувчига ҳам даҳлдор. Шунинг учун таниқли дидактик олимлар О.Розиқов, А.Зуннунов, У.Маҳкамов уларни таълим принциплари деб атаган маъқул деб таъкидлайдилар. Чунки таълимни ташкил етиш, бошқариш ва назорат қилишда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига қўйиладиган талаблар, қоидалар, таълим принциплари деб аталади. Принциплар умумдидактик категория бўлиб, улар таълимнинг барча турлари, даражалари, субъектлари, ўқув-тарбия жараёнининг ҳамма компонентларига дахлдор умумий қоидалардир. Принциплар ва таълим қонуниятлари узвийликда мавжуддир. Қонуниятлар принципларнинг айрим томонларини 9 Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори –Т.: 1998, 43- 44-бетлар. ёритади. Принцип умуммиллий хусусиятига эга бўлиб, таълимда барча ўқув фанларини ўқитиш босқичларида қўлланади. 10 Ўқитиш билиш фаолиятининг ажралмас қисми сифатида, инсоннинг теварак – атрофдаги дунёни билишининг умумий қонунлари асосида содир бўлади. Шунинг учун ўқитиш тамойиллари таълим жараёнининг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади. Демак, таълим тамойиллари педагогнинг фаолиятини ва ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши тегишли кўникма ва малакалар хосил қилишнинг асосий қонун ва йўл-йўриқларини ўз ичига олади. Шу билан бир вақтда таълим тамойиллари ҳар иккала фаолиятнинг, яъни педагог ва ўқувчи томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муввафақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради. Шунга кўра таълим қоидалари ўқитишнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри хал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади. Умуман, таълим тамойиллари деб умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ўқиш ва ўқитиш жараёнларининг йўналиши ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, билим ва малака ҳосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларининг йиғиндисига айтилади. Таълим тамойиллари таълим муассасалари олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Улар ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ ҳолда бир системани ташкил этади. Ҳар бир дарсда дидактик тамойилларнинг бир нечтаси иштирок этиши мумкин. Улар таълим олдида турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Ҳозирги жараёнда ўқувчиларга мустаҳкам билим бериш, уларни эркин, мустақил фикрлай оладиган баркамол инсон қилиб тарбиялашда, таълим тамойилларининг моҳиятини чуқур англаш ва ҳаётга татбиқ этиш муҳим муаммолардан биридир. Бугунги кунда педагогика назариясида қуйидаги таълим тамойиллари тизими ишлаб чиқилган: 1. Онглилик ва фаоллик тамойили – билимни ўқувчилар томонидан онгли равишда ва фаол қатнашиб эгаллашлик; 2. Кўргазма тамойили «юз маротаба эшитгандан бир маротаба кўрган яхши» тамойилидан келиб чиқиб, билим беришда турли-туман 10 А.Зуннунов, У. Маҳкамов. Дидактика. –Т.: “Шарқ”, 2006, 49-бет кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш; 3. Тизимлилик ва мунтазамлик тамойили – билимни маълум бир тизимда ва узлуксиз равишда бериб бориш; 4. Мустаҳкамлик тамойили – билимни тушунарли тилда қайта- қайта такрорлаш йўли билан бериш; 5. Тушунарлилик тамойили – билимни ҳаммага тушунарли ва ҳаммабоп қилиб бериш; 6. Илмийлик тамойили – билимни таълим олувчиларда аввалдан мавжуд билимларга асосланиб ва улардан келиб чиққан ҳолда бериш; 7. Назария ва амалиёт бирлиги тамойили – билим беришда назарий билимларни амалиётда ишлашини, яъни уни ҳаёт билан, амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бериш. Бу тамойиллар педагогик жамоатчилик томонидан умумий тамойиллар деб қабул қилингандир. 8. Онглилик ва фаоллик тамойили. Бу тамойил асосида илм томонидан аниқланган, инсонни ҳақиқий билим эгаллаши учун, у бу билимларни чуқур англаб етган ҳолда ақлий кувватини интенсив ишлатиши натижасида етиши мумкин, деган қонуният ётади. Билимларни англаганлик ҳолати куйидаги омиллардан кслиб чиқади: ўқишнинг сабабига; ўқувчи ва ўқувчиларнинг билиш фаоллигининг даражасига; уларнинг билиш фаоллигини бошқарилишига ва билим беришни ташкил қилишга ҳамда бошқа омилларга. Ўқувчиларнинг шахсий билиш фаоллиги билиб олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Онглилик тамойилини амалиётда ишлаши куйидаги қоидаларга риоя килишни таказо этади; 1. Бу билимни ҳаётдаги зарурлиги ва аҳамиятини ўқувчиларга тушунтириб, унинг истикболини равшан қилиб кўрсатиб бериш йўли билан, таълим, олувчиларда аниқ мақсад ва вазифаларни шакллантириш қоидаси. 2. Ўқувчиларга қандай йўл билан билим олишни тушунтириб, уларда шундай ишонч ҳосил қилингки, улар ҳеч качон олинадиган билимни чуқур англаб етмай механик ҳолда эгалламасинлар. 3. Ўқитганда барча билиш шаклларидан: анализ ва синтез; дедуктив ва индуктив; таққослаш ва қарама-қарши қўйиш ва ҳоказолардан фойдаланиш қоидаси. 4. Ўқувчилардаги мавжуд билим ва кўникмаларига таяниб, образли таққослаш усулидан фойдаланиб, ҳар бир сўз ва гапнинг том маъносини очиб бериш қоидаси. 5 Ўқувчиларнинг ўзаро ўқитиш кучидан унумли фойдаланиб, кўйилган саволларга гуруҳ билан жавоб топиш қоидаси. 6. Бугунги фаол ўқувчи, эртанги етук ходим эканлигини яққол билган ҳолда ёшларни фаоллаштиришга ҳеч қандай кучни аямаслик қоидаси. 7. Ёшлардаги мавжуд билимлар билан янги берилаётган билим орасидаги мантиқий боғланиш йўқ жойда онглилик бўлмаслигини эсда тутган ҳолда, ёшларнинг акли етмай турган жойларни, улардаги бор билим билан мантиқий боғлаб бериш қоидаси. 8. Ҳеч қачон ўқув фанини дарс марказига қўймай, дарс марказида доимо ўқувчилар туришини, уларнинг шахси шаклланаётганини билган ҳолда ўқувчиларга таълимий таъсир ўтказиш қоидаси. 9. Ўқувчилар фикрини, ҳаёт билан назарий билимлар орасидаги фарқлар орлиғига қаратиш йўли билан, уларнинг тафаккурини фаоллаштириш қоидаси. 10. Ўқитиш жараёни янада муваффақиятли ўтиши учун, ҳар бир тушунча берилганидан кейин, уни бир неча мисоллар билан мустаҳкамлаш коидаси. 11. Ўқитилаётган нарсада асосий ва иккинчи даражали жойларини ажратиш йўли билан, ўқувчиларда берилган билим ичидаги асосий ўринларини ажрата олишга ўргатиш қоидаси. 12. Ҳеч қачон қуруқ обрўга таяниб ўқитмай, фақат ақл ва ҳиссиётдан келиб чиқувчи далилларга таяниб ўкитиш тамойили 13. Ўқувчиларни китоб ўқишга ўргатиш қоидаси. 14. Таълим-тарбия жараёнига салбий таъсир ўтказувчи ички ва ташқи омилларни доимо бартараф этиб бориш қоидаси. 15. Ўқувчиларга нега?, деган саволни тинмай бериш йўли билан, уларда сабаб ва оқибат орасидаги боғланишни билдириб бориш қоидаси. 16. Берилаётган билимнинг тўғрилигига, ўқувчиларда ҳеч қандай шубҳа ва гумон қолмаслиги ва уни эсдан чикмаслиги учун, билимни асос ва далиллар билан бериш қоидаси. 17. Ҳақиқий билимга эга бўлган деб, уни қайтариб айтиб берганга эмас, балки бу билимни амалиётда қўллай олганга айтилади, деган қоида. 18. Доимо ўқувчилар қизиқиш ва эҳтиёжларини ўрганиб бориб, уларни жамият эҳтиёжига мослаштириб бориш тамойили. 19. Ўқувчилардаги кузатувчанликни ривождантириб, ҳаётдаги воқеликларни илмий асослаб бериш йўли билан ёшларда онглиликни камол топтириш қоидаси. 20. Ўқувчиларга шундай билим берингки, бу билимлар уларда қатъий ишонч ҳосил қилиб, ҳаракат учун дастур вазифасини ўташ қоидаси. 21. Ҳеч качон ўқитувчи айтганларини қайтариш, бировлардан кўчириш ва айтиб туриш ҳолларга йўл қўймаслик билан, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ва ҳаракат қилишга ўргатиш коидаси. 22. Берилаётган билимни ҳар томонлама тахлил килиб бериш йўли билан ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш коидаси. 23. Ўқувчиларни фаоллаштириш ва рағбатлантириш учун доимо саволлар бериб, уларнинг жавобини чидам билан тинглаш коидаси. Кўргазмалилик тамойили. Бу энг ҳаммага маълум ва тушунса бўладиган тамойиллардан бири бўлиб, у қадимий замонлардан қўлланилиб келинган. Бунинг асосида куйидаги қонуниятлар ётади: биринчидан, кўриш ва эшитиш орқали олинган ахборотлар мияга турлича таъсир этиб, турлича ҳолда сақланади. Қисқача қилиб айтганда, кўз билан кўрганда қулоқ билан эшитгандагига нисбатан беш баробар кўп ахборот олиниб, уни мияда сақланиши ҳам юқори. Иккинчидан, кўздан борган ахборот қайта ишлашга муҳтож эмас. Таълим амалиёти, кўргазмалилик тамойили амалга оширишнинг бир қатор қоидаларини ишлаб чиққан: 1. Ўқитиш жараёнида, кўрган нарса эшитганга нисбатан бир неча баробар тез ўзлаштирилиб, узоқ муддатга эсда сақланиб колишлигини доимо хотирада тутиш қоидаси. 2. Болалар шакл, ранг, ҳис қилиш ва товуш орқали фикр юритишларини билиш қоидаси. 3. Ўқувчиларнинг, киши нимаики нарсани тасаввурига келтириш мумкин бўлса, кўра олса, синаб кўрилса, эшита олса тафаккур қилинади деган олтин қоидасини билиш. 4. Ҳеч қачон кўргазмани асосий мақсад қилиб олмаслик, кўргазма мақсад эмас, мақсадга етиш воситаси сифатида билиш қоидаси. 5. Билим бериш ва бу билимларни ўқувчилар кўникмасига айлантириш жараёнида, барча тушунча ва мавҳумликлар, улар тафаккурига фақат асос, далил, мисол, тимсол ва қиёфалар орқали тез етиб боришини англаш қоидаси. 6. Кўргазмалардан, фақат нарсаларни кўрсатиш учун фойдаланмай, улардан муаммоли вазиятларни шакллантиришда ҳам фойдаланиш қоидаси. 7. Кўргазма фақат ахборот берибгина қолмай, ўрганилаётган нарса ва ҳодиса тўғрисида тўғри тасаввур хосил қилишлигини билиш қоидаси. 8. Кўргазмани намойиш этилаётганда маълум бир тартиб билан кўрсатиш яхши натижа беришини тушуниб етиш қоидаси. 9. Кўргазмани кўрсатаётганда аввал бутунлай, сўнг уларни қисмларга бўлиб кўрсатиб, ундан кейин яна бутунлай кўрсатишга эътибор бериш қоидаси. 10. Турли кўргазмали куроллардан фойдаланиш яхши, аммо уларнинг миқдори ҳаддан зиёд бўлиб кетса, ўқувчилар хаёлини ёйиб юборишлигини билиш қоидаси. 11. Кўргазмани кўрсатаётганда ўқувчилар аввалдан эгалланган ҳиссий билимларидан унумли фойдаланиш қоидаси. 12. Энг яхши кўргазмалар ўқувчилар ўзи тайёрлаган кўргазмлар воситалар эканлигини билган ҳолда кўргазмани иложи борича ўқувчилар билан бирга тайёрлаш қоидаси. 13. Ўзингиз яхши билмаган нарсани ҳеч қачон ўқувчиларга кўрсатмаслик қоидаси. 14. Янги техник воситалар - ўқув телевидениеси, видео, компютер ва бошқалардан фойдаланилаётганда, аввал ўқитувчининг ўз уни яхши ўзлаштириб олишлик қоидаси. 15. Кўргазмали куроллардан фойдаланаётганда ўқувчилар диққатини, фикрлаш маданиятини, конструктив фикрини ва ўқишга қизиқишини тарбиялаш қоидаси. 16. Кўргазмани, назарий билимни хаёт билан боғлашда фойдаланиш қоидаси. 17. Дарс жараёнида кўргазма усулидан фойдаланиш имкони, кенгайиши учун кўргазмали воситаларни кўрсатиш тартибини албатта режалаштириш қоидаси. 18. Кўргазмали куроллардан фойдаланилаётганда, ўқувчилар ёш хусусиятларидан келиб чиқиш қоидаси. 19. Кўргазмали қуроллар жуда ҳам кучли таъсир этувчи восита бўлиб, у ўқувчилар ҳаёлини ўзига қаттиқ жалб қилиб, дарс мавзусининг асосий мақсадидан чалғитиши мумкинлигини англаш қоидаси. 20. Кўргазмали қуроллардан ҳаддан зиёд фойдаланиш ўқувчиларда абстракт тафаккур ривожига тўсиқ ҳам бўлиши мумкинлигини билиш қоидаси. Тизимлилик ва мунтазамлик тамойили. Бу тамойил қуйидаги объектив қонуниятларига суянади: инсон фақат ташқи дунёни ўз тафаккурида аниқ акс эттиргандагина ҳақиқий ва фаол билимларга эга бўла олади; ўқувчилар тафаккурида илмий билимлар тизимини шакллантиришнинг асосий усули, мақсадга йўналтирилган махсус таълимни ташкил қилиниши; махсус таълимнинг ташкил қилиниш тартиби ўқувчилар имконияти ва бериладиган билимнинг ички мантиқий тузилишидан келиб чиққанлиги; билим бернш жараёни босқичма-босқич амалга оширилганлиги туфайли билим бериш самараси, бу боскичларнинг орасидаги вақтни қанчалик қисқа бўлишлигига боғлиқ, босқичлар орасидаги масофа вақт жиҳатдан ҳаддан ошиб кетса билим бериш самара бермайди; агар билим ва унннг негизида шаклланган кўникмалар машқ орқали такрорланиб турилмаса, билим ва кўникма йўқолиб кетади; ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатилган бўлмаса, улар доимо фикр юритишда қийинчиликларга дуч келадилар; ўқитишда тизимлик ва мунтазамликка амал қилинмаса, таълим-тарбия жараёни сусаяди. Педагогик амалиётда бу тамойилни ишлаши қуйидаги қоидалар орқали амалга ошнрилади: 1. Ўқувчилар томонидан билимлар тизими тўлиқ ўзлаштириб олиниши учун бериладиган билимларни мантиқий тугалланган билим бўлакларига ажратиб ўқитинг. __ 2. Мазмунини тўлиқ очиб бсришга кўзингиз етмаган бирон-бир савол ва муаммони дарс режасига киритманг. 3. Мантикийликни ҳеч қачон бузманг, бузилиб қоладиган бўлса, ўзлаштирилмасликнинг олдини олиш учун, уни дарров бартараф этинг. 4. Ўқув фани – катта бир фаннинг кичрайтирилган модели эканини тушунтириб, фанлараро боғлиқликни кўрсатиб беринг. 5. Назарий билимларни ўзлаштирилиши тўғри кетаётгинини доимо текшириб боринг: ўрганилаётганнинг объекти, предмети, назарий асослари, асосий тушунчалари, назарияси ва уни қоидаларини, чегараларини доимо эслатиб уларни бажарилишини текшириш. 6. Доимо эсда тутиш лозимки, кунда эшитиб, гўёки яхши билган нарсани тушунтириб, илмий асослаб бериш қийин бўлади. Шунинг учун ўқувчилардаги аввалги билимлари ва мантиқ усулларидан доимо фойдаланиш. 7. Бошланғич ва умумтаълим босқнчларидаги билим мазмуни ва уни бериш усуллари орасидаги ворисликни доимо сақлаш зарур. 8. Ўкитишнинг илғор усулларидан доимо фойдаланинг. 9. Ўқитишда тизимлиликни ва мунтазамлиликни сақлаш учун, аввал ўтилган билимларни доимо такрорлаб туринг. 10. Ўтилган мавзуларни такрорлаш усулидан, фақат дарс бошида ва уни якунлаётганда фойдаланиб қолмай, ҳар билимни тушунтирилаётганда ҳам ундан фойдаланинг. 11. Ўтилган мавзулар билан тез киришиб кетувчи бошқа янги фикрларни билдирманг. 12. Ўқувчилар тил саводхонлигини фақат тил ўқитувчилари кузатиб борибгина қолмай, балки барча фан ўқитувчилари ҳам ёшларнинг тил саводхонлиги ва нутқ маданиятига эътибор бериши лозим. 13. Сабр ва чидам билан ҳамда узлуксиз равишда ўқувчиларни мустақил фикр юритишга ва билимларни меҳнат қилиб топишга ўргатинг. Ўқувчиларнинг ўрнига ўзингиз жавоб бера қолманг. 14. Доимо ўқувчиларга ўқишининг истиқболини эслатиб туринг. 15. Ҳар бир билим охирида албатта умумлаштирувчи машғулотларни амалга оширинг. 16. Ўқувчилар жавобида учраб турадиган хатоларни доимо тузатиб боринг. 17. Чарчаб қолган ўқувчилар фаолиятини ҳеч қачон сунъий равишда фаоллаштиришга ҳаракат қилманг, фаоллаштиришни уларнинг жисмоний ва ақлий имкониятидан келиб чиқинг. 18. Ўқувчилардан эгаллаган билимига кўникма ва малака хосил қилишни талаб қилинг. 19. Эсда сақлаш лозимки, бир тизимда эгаллаган билим эсдан чиқмайди. Эсдан чиқиб қолса, тизим орқали уни дарров эсга тушириш осон. 20. Ҳамма нарса узлуксиз кетма-кетликда олиб борилиши керак, бугунги айтганларингиз кечагисини мустаҳкамлаши ва эртанги айтганингизга йўл очиб бериши керак. Мустаҳкамлик тамойили. Бу тамойилда барча илғор ўқитувчилар ва педагог олимларнинг кўп йиллик изланишлари ўз ифодасини топган. Унда назарий билимлар билан эмперик билимлар бирлашиб мустаҳкамланган. Билимларни мустаҳкам эгаллаш жараёни жуда мураккаб бўлиб кейинги йиллардаги тадқиқотлар бу жараёнга ўзгартиришлар киритилди. Билимни мустаҳкам егаллаш жараёнини шу кундаги тушунилиши, бу жараёнга қуйидаги янги қоидаларни киритишни тақозо этади. 1. Бугунги кунги талимда фикр юритиш эслаб қолишдан устунлик қилиши исботланган. Шунинг учун ўқувчилар ақлий қувватини тежаш мақсадида, улардан кераксиз ва кам эътиборли нарсаларни эслаб қолишига камроқ эътибор бериб, унинг ҳисобига фикр юритишига кўпроқ куч сарфлашига ёрдам бериш. 2. Ўқувчилар тушуниб етмаган ёки нотўғри тушуниб, қолган нарсаларни эслаб қолмасликларига эътибор бериш лозим. Ўқувчи, фақат яхши тушуниб етиб, уни тўғрилигига имон ҳосил қилган нарсасини хотирасида сақлаши керак. 3. Ўқувчилар хотирасини кам эътиборли ахборотларни эслаб қолишдан ҳоли қилиш мақсадида, уларни турли луғат ва энциклопедиялардан фойдаланишга ўргатинг. 4. Эслаб қолинадиган нарсаларни ниҳоятда қисқа қилиб, ёд олишга осон бўлиши учун, равон, иложи бўлса шеър вазнига солиб туриб эсда сақлашга ўқувчиларни ўргатиш. 5. Эсдан чиқариш билимни эгаллаб олгандан кейин тез кечишини ҳисобга олган ҳолда, уларни психология фанининг эсда сақлаш қоидаси асосида хотирада сақлашга ўқувчиларни ўргатиш. 6. Ёд олишни ўқувчиларга уйга вазифа ёки мустақил иш қилиб берманг яхшиси уни шу нарсага қизиқтириб қўйинг ва вақти-вақти билан бу қизиқишни янгилаб туринг. 7. Такрорлаш машқларини ўқувчилар янги билимни эгаллаган заҳотидан бошлаш керак. Чунки, бу нарсалар кейин эсдан чиқиб кетиши аниқ.. 8. Ўқувчилар диққатини сусайтирувчи ички ва ташқи омилларни фаолиятига йўл кўйманг. Дангасалик касали билан тинмай кураш олиб боринг, билим олиш суръатини сусайтирманг. 9. Бериладиган билимга қизикиш ва ижобий муносабатни шакллантирмасдан туриб, янги билим беришни бошламанг. Зўрлаб берилган билим ўқувчилар хотирасида узоқ сақланмаслигини унутманг. 10. Билимни эгаллаш суръати пасая бошлаши билан унинг сабабини аниқланг ва бартараф этинг. 11. Ўқувчилар томонидан мустақил равишда дарсни такрорлаш эслаб қолишнинг мухим омили эканини унутманг ва ўзини-ўзи тарбиялашга катта эътибор қаратинг. 12. Такрорлаш дарсларини шундай ташкил қилингки, у фақат билимни фикр юритишга ҳам фойдаси бўлсин. Шунинг учун дарсларини асосий дарс тизимида унинг ҳажмини ё кўпайтиринг, ёки камайтиринг. 13. Берилган билим хотирада мустаҳкам сақланиши учун, уни қизиқарли қилиб, кўргазмали қуроллардан фойдаланиб тушунтириб беринг. 14.Янги бериладиган билим мустаҳкам хотирада қолиши учун, уни аввалги билим билан боғлаб тушунтириб беринг. 15. Билимни мантиқан бир бутун қилиб беришга ўрганинг. 16.Осон ва бир турдаги топшириқ беришдан тийилинг, улар ўқувчиларга қизиқ бўлмай, толиқтиради. 17. Машқлар ўтказишдан олдин, уларнинг бажарилиш тартиби ва натижаси тўғрисида маълумот беринг. 18. Машқ даврида ўқувчиларни чарчаб қолишидан сақланг. 19. Ҳозирги замон назорат усулларидан тўғри фойдаланинг. 20. Ўқувчиларни ўз меҳнатини назорат қилиш ва баҳолашга ўргатинг. Тушунарлилик тамойили. Бу тамойил бир томондан, дидактиканинг бошқа тамойилларининг талабларидан, иккинчи томондан, ўқувчилар ёш хусусиятидан, учинчи томондан, кўп йиллик педагогик тажриба асосида яратилган. Бу тамойил заминида тезаурус қонуни ётади. Бу қонун бўйича кишига билим фақат унинг тезаурусига мос келганда тушунарли бўлади. “Тазаурус” лотинчада «хазина»ни билдиради. Маъноси, кишининг тўплаган билими, кўникма ва фикрлаш услуби унинг “тезауруси”ни ташкил қилади. Бошқа қонуниятларни ҳам кўрсатишимиз мумкин: а) бериладиган билимнинг тушунарлилиги, уни егаллаётган ўқувчининг ёши индувидуал хусусиятларига боғликдир;б) тушунарлилик билим беришни ташкил қилишга унда қўлланиладиган билим бериш усул ва услубларига боғлиқ; в) билимни тушунарлилиги уни олаётганнинг билим хажмига ва сифатига боғликлиги; г) билимни тушунарлилиги уни берилиш суръатига боғлиқлиги ва ҳоказо. Я.А.Коменский шакллантирган куйидаги қоидалари мавжуд: осондан қийинга, маълумдан номаълумга ва оддийдан мураккабга. Ҳозирги замон педагогик назарияси ва амалиёти тушунарлик тамойилини қўлланиш қоидаларини кенгайтирди ва бойитди: 1. Билимни таълим олувчининг ёшига караб бериш. 2. Ўқувчилар тафаккури берилаётган билимга тайёрланган бўлиши шарт. 3. Ўқитаётганда ўқувчиларнинг тайёргарлик ва ривожланганлик даражасига қараб билим бериш. 5. Ўқувчиларни индивидуал қобилиятидан келиб чиқиб билим бериш. 6. Билим бериш суръати ўртача олиб борилиши шарт. Билим беришда, муайян кучланишни ҳосил бўлишини эсда сақлаш, бу кучланиш ошиб кетса ўқувчилар толиқиб, кучланиш пасайиб кетса таълим олувчилар зерикиб қолишини билиш. 7. Психология ва педагогиканинг янги кашфиётларидан унумли фойдаланинг, аста-секин таълим жараёнини такомиллаштиринг. 8. Янги дарс ўтишда кучли ўқувчилардан ва дарсни мустаҳкамлаёттанда ўрта ва кучсиз ўқувчилардан фойдаланинг. 9 Берилаётган билимларни қарама-қарши томонларини ҳам тушунтириб ўқувчиларни билим олишини осонлаштиринг. 10. Ўқувчиларга энг қийин сингадиган билимлар табиат ва жамият тарақкиётининг умумий қонунларидир. Шунинг учун ўз фанингизни ўтаётганда усталик билан уларни кўшиб тушунтириб кетинг. 11. Таълим-тарбия жараёнини асоссиз тезлаштирманг ва сусайтириб юборманг. 12. Ўқувчиларнинг оралиқ якуний фикрларини билдига йўймасдан, улардан фикрни давом эттириш учун фойдаланинг. 13. Тушунарлилик ўқитувчининг сўзларини юқори ҳиссиёт ва ҳар бир сўзни асослаб берилганлиги билан ҳам белгиланади. 14. Узоқ монолог сўзлардан қочинг. 15 Ўқитишнинг бош қисмида барча билим ҳажмини тўкиб солманг, фақат асосийларини айтиб ўтиш билан кифояланинг. 16. Ёмон ўқитувчи ҳақиқатни айтиб кўя колади, яхши ўқитувчи бу ҳақиқатни топишни ўқувчиларга ўргатади, деган иборани унутманг. 17 Тушунарли қилиб дарс ўтиш деганда, бутун билимни ўқувчиларга тушунарли тилда тушунтириб бериш ёки бу билимларни топишни тушунарли қилиб айтиб беришда эмас, тушунарли дарс ўтиш деганда калавани таълим олувчилар қўлига ушлатиб қўйиб, билимни секин-аста чиқиб келишини кўрсатиш, ўқувчиларни рағбатлантириб туриш ва ҳоказо тадбирларга айтилади. Илмий тамойили. Бу тамойил асосида бир қатор қонуниятлар ётади. Жумладан; дунёни ўрганиб бўлади ва инсоният аниқлаган ва амалиётда синаб кўрилган қонуниятларни ўрганса бўлади; таълим-тарбия жараёни, илмий фаолият орқали тўпланган, объектив олам тўғрисидаги маълумот тизимини ўсиб келаётган авлодга билдиради; илмийлик, бериладиган билимлар маълум бир кетма-кетликда берилишини тақозо етади; илмийлик, ўкитувчиларнинг билимини малум бир кетма-кетликда беришга амал килишни ҳам тақазо этади; илмийлик яна берилаётган билим ҳозирги замон ижтимоий ва илмий-тарақкиёт даражасига мослиги билан ҳамда тузилган дастур ва ишчи режага мос бўлишлиги билан хам белгиланади. Дидактика бу тамойилни амалиётга кўллашнинг бир қатор қоидаларини ишлаб чиққан. Педагогик амалиёт билан шуғулланганда педагогика, психология ва дарс беришнинг усул ва услубларининг энг илғорларидан фойдаланиш. 1. Ҳозирги замон дидактика ва психология фанларининг кўрсатмалари бўйича дарс берганда мантиқнинг фақат индуктив усулидан фойдаланибгина қолмай, дедуктив усулидан ҳам бемалол фойдаланавериш. 3. Бошданоқ ўқув фанининг ички мантиғини очиб беришга интилиш. 4. Ўқувчиларда нарса ва ҳодисаларга диалектик ёндошувни шакллантириш максадида, хар бир билимни беришда унинг ички диалектикасига аҳамият бериш. 5. Такрорланмаса эсдан чикади деган қоидадан келиб чиқиб, ҳар бир дарсда янги билимни такрорлаб туриш. 6. Қонуниятларни тушунтираётганда, уларни ташқи муҳит, вақт, эскилик ва янгилик орасидаги тафовут ҳамда ички шароитларга боғлиқликда тушунтириш. 7. Ўқитганда, ўқувчиларда изланувчанлик ҳиссиётини ривожлантириш. 8. Муайян қонуниятни тушунтиришда, уни кашф этган олимнинг қисқача таржимаи ҳолини айтиш. 9. Билим беришда, уни тадқиқ қилинган усулларини ҳам айтиб, ўқувчиларда тадқиқот усулларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. 10. Дарс ўтганда атама, таъриф ва тушунчаларнинг эскиларига танқидий ёндошиб, энг янгиларидан фойдаланиш. 11. Билим беришда тарихийлик қоидасидан келиб чиқиб, бераётган билимингизни кашф қилиниш тарихини айтиш. 12. Фан билан боғлиқ тўғри билимларини беришда, улар ичидан асосийларини ажратиб, фандаги устувор йўналишларини ҳам кўрсатиб ўтиш. 13. Мактабнинг юқори синфлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва айникса, олий ўқув юртларида фандаги баҳсли ўринларини айланиб ўтмаслик. 14. Ўқувчиларнинг тадқиқотчилик фаолиятини рағбатлантириб бориш. 15. Янгилик топишни ўқувчиларда таркиб топтириш. Назария ва амалиёт бирлиги тамойили. Бу тамойил фалсафанинг билиш назариясининг марказий қоидасига асосланади. Унда, билишнинг биринчи ва асосий нуқтаи назари – бу ҳаётнинг ва амалиётнинг нуқтаи назаридир, дейилади. У куйидаги қонуниятлардан келиб чиқади: ҳар қандай билимнинг тўғрилиги амалиётда синалиб, тасдиқланади; амалиёт ҳақиқат мезони, билишнинг манбаи ва тадкиқот натижаларини қўлланиш ҳудуди; тўғри ташкил килинган таълим-тарбия хаётдан келиб. чиқади; таълим-тарбиянинг самарадорлиги, уни қанчалик амалиёт билан боғликлиги билан белгиланади; билим беришни самарадорлиги, уни политехник таълим билан боғлиқлиги билан бегиланади; берилаётган билим қанчалик ҳаёт билан боғланса, ўқувчилардаги билим эгаллаш шунчалик онгли кечади. Бу тамойилни амалиётда кўлланиши куйидаги қоидалар орқали кечади: 1. Билим ва тарбия беришда, ўқитувчи-ўқувчилар бу берилаётганларни, ўз ҳаётига нақадар з а р у р э к а н и н и б и л и б б о р и ш и . 1. Билим беришда хаётдан билимга ёки билимдан ҳаётга қараб бориш. 3. Билим беришда, бу билим ҳаётда зарур бўлгани учун кашф қи линганлигини таъкидлаш. 4. Ўқувчиларни энг янги меҳнат қуроллари ва меҳнат муносабатлари билан таништириб бориш. 5. Ўқувчиларни олган билимларини амалиётда албатта синаб кўришларини талаб қилиш. 6. Таълим натижасини ишлаб чиқариш билан боғликлигини амалда кўрсатиш. 7. Билим бериш жараёнини ишлаб чиқариш ютуқларидан мисоллар келтириш йўли билан билимни амалиёт билан боғлаш. 8. Дарс беришда, ўқувчиларнинг меҳнат тажрибаларидан келиб чиқиш. 9. Ижтимоий меҳнат фақат дарс жараёнидаги олинган билимлар асосида амалга оширилиши. 10. Ақлий меҳнатни жисмоний меҳнат билан қўшиб олиб бориш. 11 Шундай қилиб, дидактика яъни таълим тамойиллари асрлар оша сайқал топиб борди. Албатта таълим тамойиллари ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини хисобга олган ҳолда ўзгариб боради. Чунки таълим тамойиллари жамият ва давлат олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Таълим (ўқитиш) жараёни мураккаб ҳамда кўп қирралидир. Унда педагог ва ўқувчилар фаол иштирок этадилар. Бу жараённинг муваффақиятли ва самарали натижаси таълим жараёнининг қонун-қоидалари, яъни таълимга қўйилган дидактик талабларга ва таълим тамойилларига қай даражада амал қилишларига боғлиқдир. Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, буюк чех дидактик олими Ян Амос Коменский ўзининг “Буюк дидактика” асарида дидактиканинг принципларини, яъни тамойилларини ишлаб чиққанидан бошлаб, уларни М.И.Скаткин, Г.М.Коджаспирова, С.Ражабов, Н.Ғайбуллаев, И.Ф.Харламов, С.П. Илина, Ю.К.Бабанский, Л.С.Вигоцкий, В.А.Кан-Калин, Р.Ёдгоров, Р.Маматқулова, Р.Мавлонова, Ж.Ҳасанбоев, Х.Тўрақулов, И.Алқаров, Н.Усмонов, Б.Зиёмуҳамедов, Н.Воҳидова, Н.Раҳмонқулова ва бошқа педагог олимлар кўриб чиқдилар, лекин таълим (ўқитиш) тамойил (принцип)ларининг сони ва мазмунини белгилаш хусусида ҳозирги кунгача бир фикрга келингани йўқ. Таълим тамойил (принцип)лари сони 6 тадан 11 тагачадир. Тадқиқотлардан айримларининг асарларида турли принциплар тавсия этилган. Масалан, М.И. Скаткин узлуксиз таълим тамойилини хисобга олиб, ўкитишнинг мустақил билим олишга ўтиш принципи жорий этилишини таклиф қилади, шунингдек, 11 Ёқутхон Раҳимова. Хамширалик ишида педагогика. Дарслик. –Т.: 2007, 90-100-бетлар. ўқишга ижобий муносабатни шакллантиришга катта эътибор бериб, таълим ижобий асосда олиб борилиши принципини мақсадга мувофиқ деб билади. Ю.К.Бабанский дидактиканинг янги йўналишларидан бири – оптималлаштириш назариясини ишлаб чиқиб, мана шу назариянинг амалий йўналишини акс эттирадиган учта янги принципни тавсия қилади. Булар эса: 1) таълимнинг оғзаки, кўрсатмали ва амалий, репродуктив ва изланишли, шунингдек, бошка методлар ҳамда усулларини тўғри бирлаштириш; 2) таълимнинг дарс, дарсдан ташкари, шунингдек, умумсинф, гуруҳий ва якка тартибдага шаклларини тўғри бирлаштириш; 3) ўқувчиларнинг ўқишга ижобий муносабатнни кучайтириш, уларда билишга қизиқишни, билимларга эҳтиёжни таркиб топтиришдан иборатдир. 12 Бу принциплар ҳали барқарор принциплар тизимига киргани йўқ, лекин тажрибали педагоглар педагогиканинг тегишли мавзулари ва бўлимларини ўтишда улардан фойдаланмоқдалар. Барча предмет ўқитувчилари ана ана шу таълим принципларига риоя қилишлари керак. Аниқ предметларнинг мазмунига, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига, кўрсатмали қўлланмалар мавжудлигига боғлиқ холда принципларнинг нисбати ҳамда мазмуни ўзгартирилиши лозим. Масалан; кўрсатмалилик принципини табиатшуносликни ўқитиш жараёнида тажрибаларни намойиш этиш бўлса, тилни ўқитишда грамматика жадвалларини кўрсатиш, доскага ёзиш, схемаларни чизиш ва ҳоказолардан иборат бўлади. Лекин ҳар қандай предметни ўкитишда жонли мушоҳада, яъни нарса ва ходисаларни муайян идрок этиш, фикрлаш принципларига амал қилиш бошқача айтганда назарий хулосаларни тушуниш ва билиш, уларни ҳаётда қўллай олиш зарур. Умуман, таълим (ўқитиш)нинг ҳар ҳил тамойил (принцип)лари тавсия этилаётган бўлса ҳам, лекин барча тадқиқотчи-дидактлар учун бир қатор умумий таълим тамойил (принцип)лари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат. “Педагогик адабиётларда, луғатларда ва таълим жараёнида “метод”, “ме - тодика”, “усул”, “услуб” атамалари тартибга келтирилмасдан баъзи ўрин лар да “Таълим методлари”, “ўқитиш методлари”, “ўқитиш усуллари”, “ўқи тиш услублари” тарзида турлича талқин қилинмоқда. Шу боис таълим ме тод лари мазмун-моҳиятини батафсилроқ таърифлашга ва изоҳлашга қарор қилдик. 12 Ю.К.Бабанский Принцип обучения в современной образовательной школе. – Народное образование. 1979 ; №2, стр-7 . “Метод” – юнонча сўз бўлиб, “айнан нимагадир йўл” деган маънони англатади, яъни “мақсадга эришиш усули ёки йўли” демакдир, муайян маънода эса “тартибга солинган фаолиятдир”. “Метод” тушунчаси билан бир қаторда “методик усул” деган тушунча ҳам қўлланилади. “Метод” анча кенг тушунча, “Методик усул” методнинг бир қисми, унинг механизми сифатида тушунилади. Агар ўқитувчининг мавзуни тушунтиришдаги ҳикояси метод бўлса, ҳикоя қилиш вақтида ўқувчиларга қаратилган саволлар уларни фаоллаштиришга ёрдам берувчи методик усул бўлади. Шунингдек, мавзуни кўргазмали қуроллар ва ўқитиш техникаси воситалари ёрдамида кўрсатиш ҳам метод, мавзуга боғлиқ ўқув материалларининг бир қисмини секинлаштирилган ҳолда таъминловчи методик усулдир. Шунингдек, ўқув-билиш фаолиятининг мақсадга етишишда қўлланила - ди ган методик усуллар тизимини услуб (йўл) деса мантиқан тўғри бўлади. Таълим-тарбия услуб (методика)ларини тавсиф қиладиган бўлсак, у ўқитувчи билан ўқувчилар, мулоқотини ҳамда ўқув дастури ва дарслик, шунингдек, ўқитиш техникаси воситалари ёрдамида билим бериш ва уни олишни амалга оширадиган ўзаро муносабатларни тизимга солувчи педагогик фаолиятидир. Бу ўқитувчи томонидан ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш; ўқитувчилар томонидан берилаётган илмий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш фаолиятда қўлланадиган услуб, яъни йўлларни ўз ичига олади. Таълим бериш ўқитувчидан изланишни, юксак педагогик маҳоратга эга бўлишни, мавзунинг мақсадига қараб, таълим методларини танлай билишни, керакли таълим воситаларидан ўз ўрнида фойдалана билишни талаб этади. Бинобарин, таълим (ўқитиш)нинг метод, усул ва услублари тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳар бири билимларнинг онгли ва чуқур ўзлаштирилишига, ўқувчиларда мустақиллик ва ижодий фаолликнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Педагогика амалиётда ўқитиш методларининг жуда катта тажрибаси тўпланган. Уларни танлашда турли шароитлар, ўқитилаётган фаннинг характери, таълим олувчиларнинг ёш хусусиятлари, олдинги тайёргарлик даражаси ва ҳакозолар ҳисобга олинади. Шундай қилиб, таълим, яъни ўқитиш методи ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда амалий билиш фаолиятининг таълимий вазифаларини бажариш га қаратилган йўлдир. Унга қуйидаги муайян дидактик талаблар қўйилади: