logo

Бошлангич синф укувчиларининг табиатшунослик ҳақидаги тасаввур ва тушунчаларини шакллантири

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

81 KB
Бошланғич синф ўқувчиларининг табиатшунослик ҳақидаги тасаввур ва тушунчаларини шакллантири ш ва ривожлантириш Режа: 1. Т абиатшунослик тушунчалари ҳақидаги маълумот. 2. Т асаввур нима ва унинг тушунчалардан фарқи. 3. Тушунчалар, уларнинг турлари. 4. Якка тартибдаги табиатшунослик тушунчалари 5. Табиатшунослик тушунчаларининг шакллантириши ва ривожлантириш йўллари. 6. Тушунчаларни ривожлантиришда ўқувчиларнинг амалий фаолиятларини ташкил этиш. Таянч тушунчалар: табиатшунослик тасаввурлари; табиатшунослик тушунчалари; тасаввурнинг тушунчадан фарқи; табиатшунослик тушунчалари ҳосил бўлишининг бошланғич даври; тушунчаларнинг турлари; якка тартибдаги ва умумий тушунчалар; таҳлил-синтезлаш-тафаккур операцияси; тушунчаларнинг ривожланишида методик шароитлар; тушунчаларни амалиёт билан боғланиши. Табиатга доир билимларни ўрганишда тафаккур асосий ўринда туради. Атрофимиздаги борлиқни билишнинг 2 тури фарқланади. Сезиш орқали ва мантиқий билиш. Табиатшунослик дастурининг мақсади ўқувчиларнинг теварак-атрофдаги борлиқни кузатишлари асосида улар ҳақида тўғри тасаввур ва тушунчаларни шакллантиришдан иборат. Олинган тасаввурлар асосида реал борлиқ билан онгли равишда муносабат ўрнатишлари лозим. Табиатшунослик дастури биологик, географик, физик, кимёвий жараёнларга оид элементар тушунчаларнинг ўзлаштиришини кўзда тутади. Таълим жараёнида энг муҳим табиатшунослик тушунчаларини ажратиб етказилиши талаб этилади. Табиатшунослик тушунчалари - умумий муҳим белгилари билан бирлаштирилган жисмлар, ҳодисалар, жарёнларнинг бутун гуруҳи тўғрисидаги умумлашган билимлардир. Хусусан “ўсимликлар” тушунчасига барча ўсимликлар учун умумий бўлган, муҳим белгилари билан бир гуруҳга бирлаштирилган ҳар хил мавжудотлар киради. У лар нинг барчаси ўсади, ривожланади, нафас олади, кўпаяди ва у тирик органзм ҳисобланади. Тушунчалар тасаввур лар дан фарқланади. Бошланғич синф ўқу в чилари ташқи жисм ва ҳодисаларни сезги аъзо лари воситасида илғайдилар, айрим сифат белгилар и ни билиб оладилар. Хусусан, бола жисмнинг шакли ва ҳажмини сезиш орқали билиб олади, яъни унинг онгида акс этади. М асалан , мева , тарвуз ёки қушни кўриш и билан уларнинг тасвири бола онгида акс этади. Мева ва сабзавотларнинг шакли, ранги, мазасини аниқлагач болада яхлит тушунча ҳосил бўлади, бу эса идрокни бошланиши билан белгиланади. Бу тасвирлар хотирада ушланаиб қолади. Оламни идрок этиш жонли мушоҳада, психологик томондан ҳис этиш ва қабул қилинишни таъминлайди, улар борлиқ қиёфасини мияга етказади. Табиат сирларига чуқур кириб бориш учун олинган ахборотга ишлов бериш, уни қайта ишлаш керак. Тасаввур сезги органлари фаолиятининг, хотиранинг маҳсули бўлса, тушунчалар эса тафаккур маҳсулидир. Улар ўртасида ижодий боғланиш мавжуд. Бу боғланиш ўй-хаёл ва тафаккурни ягона фикрлаш фаолияти деб ҳисоблашга имкон беради. Улар орасида ҳам фарқлар бор: ўй-хаёл - бу илгари қабул қилинганлар орасида янги қиёфаларни вужудга келтиришдир, тафаккур эса – ўраб олган оламни умумлашган ҳолда идрок қилиш жараёнидир, яъни тушунчалардир. Бу фикрлар нисбий бўлиб, ҳар қандай хаёлий фикр ҳам реал борлиқни акс эттиради. Масалан, гулни, қушни, компасни тасаввур қилиш учун уларга бир қараб қўйиш кифоя. Улар тўғрисида тушунча ҳосил қилиш учун эса аниқ ва кенг маълумотлар ва уларни тизимлаштириш бўйича фикрлаш керак бўлади. Тасаввурлар айрим жисмларнинг қиёфаси бўлса, тушунчалар эса бирор синфига таалуқли умумлашган мазмунни акс эттиради. 4-синфда ўқувчилар ҳар хил табиий зоналарнинг об-ҳавоси, ўсимлик, ҳайвонот дунёсини, одамлар меҳнат фаолиятини ўзларининг яшаётган табиий шароитлари билан таққослайдилар. Фикрлашнинг бошланғич материали бўлиб, жисм ва ҳодисаларнинг хотирада сақланган қиёфаси хизмат қилади, улар образли тасаввурдир. Лола, бинафша, қуён, бўри осон тасаввур қилинади. Тасаввурларни бирор нарса билан боғлаш муҳимдир. Чунончи, кўпинча чиройли гулни кўрганда, уни ушлаб кўргинг келади, унинг ташқи кўриниши узоқ вақт эсда қолади. Ўқувчи учун бирор нарсани бутун ҳолда тасаввур қилиш қийин. Унинг онгида нарсанинг айрим қисмлари, парчалари намоён бўлади. Масалан, харитадан ўқувчи дарёнинг ўзанини, бошланишини, қуйилиш жойини, ирмоқларини кўради. Бутун дарё эса эътибордан четда қолади. Компасга қараб, у қутини, магнит милини кўради. Агар ўқувчи бирор табиий зонани эсласа, унда шу зонанинг об-ҳавоси, ўсимликлари ва ҳайвонларини тасаввур қилади. Тушунчалар қандай шаклланади? Тасаввур билан тушунчалар орасида кескин чегара йўқ. Тушунчалар муайян жисмлар синфига оид умумлашган мазмунни ёки билимларни акс эттиради. Масалан, “барг” тушунчаси дарахт, бута, ўт ўсимликларда ҳосил бўладиган ҳамма баргларга тааллуқлидир. Тасаввурлар жисмларнинг муҳим хусусиятларини кўпроқ акс эттириши билан умумлашади ва тушунчаларга айланади. Зеро, тушунча ўз-ўзидан вужудга келмайди, ёҳуд ҳосил бўлган тасаввурлар ҳам улар ҳақидаги тушунчалардан далолат бермайди. Тушунча кўпгина айрим ҳодисаларнинг муҳим белгиларини умумлаштириши сифатида ҳосил бўлади. Барча тушунчалар таҳлилдан бошланади. Конкрет объектлар, нарсалар фикран белги ва хусусиятларга ажратилади, кейин қандайдир бирор белги ажралиб чиқади ва мавҳумлаштириш бошланади, чунки биз билган бошқа белгилардан четлашамиз, нарса ва ҳодисаларни бизни қизиқтириши нуқтаи- назаридан қараб чиқамиз. Тушунчаларни ўзлаштириш жараёни - фаол ижодий фикрлаш фаолиятидир. Бошланғич синф ўқувчиларида “мева” ҳақидаги тушунчани шакллантириш учун ўқитувчи ўз столида меваларни тизиб қўяди. Ўқувчиларга уларнинг таърифлаб беришни таклиф қилади ва улар ўз тушунчаларини баён этадилар: - П о мидор қизил, думалоқ. -Бодринг яшил, узунчоқ. -Олма қизил, юмалоқ, ширали, яхши ҳидли ва мазали. -Помидор ва бодрингнинг мазаси ҳар-хил. Ўқитувчи: -Шундай экан, улар бир-бирига ўхшамас эканда? -Ўхшаш - таъкидладилар ўқувчилар. -Нимаси билан? -Уларни ечиш мумкин. Улар мазали. -Аммо конфет ҳам мазали-ку? -Конфетлар ўсмайди, бу эса ўсимликнинг бир қисми. -Тўғри, - ўқитувчи маъқуллайди, - помидор, бодринг, олма, ўсимликларнинг бир қисми... Лекин барг ҳам ўсимликнинг бир қисми-ку? Ана шу кўриб ўтилган жисмлар ўртасида қандай умумийлик бор? Ўқувчилар жавоб беришга қийналадилар. Лекин савол қўйилди. Ўқувчилар фикрлаяптилар. Уларга яна туртки бериш керак. Ўқитувчи пичоқни олиб, барча меваларни кесади. -Мен ўйлаб топдим, - дейди ўқувчилардан бири, - уларни ичида уруғи бор. -У ўсимликнинг қисми, унда уруғ бор. -Болалар эсингизда бўлсин, уруғ бўлган ўсимлик қисми мева деб аталади. Кейин ўқитувчи болаларга бошқа хил меваларни –ғўзанинг кўсаги, ер ёнғоқ ва бошқалар. Кўрсатади ва ўсимликларнинг меваси ўхшаш бошқа қисмларини, масалан, редиска, лавлаги, сабзини кўрсатади ва фарқлари очилади. Ўзлаштирилган билимлар амалий жиҳатдан мустаҳкамланади. Табиатшунослик дарсларида ўқувчиларда айрим тушунчаларни шакллантириб қолмай, балки сабаб ва оқибатни, табиий ҳодисаларни ўзаро боғлиқлигини тушуна билиш кўникмаларини шакллантириш керак. 1-2 синфларда ўқувчилар “Атрофимиздаги олам” предметидан умумий табиатшунослик тушунчаларини эгалайдилар. Кейинги синфларда улар тажрибалар ўтказиш, кузатишлар, саёҳатлар, амалий ишлар, пайтида табиат тўғрисида аниқ тушунчаларга эга бўладилар. Умумий тушунчаларни шакллантиришда ўқитувчи: 1) жисмларни мақсадга йўналган ҳолда қабул қилиб олишни ташкил этиш; 2) табиат жисмлари тўғрисидаги ҳар бир янги тушунчани таҳлил қилиш ва барча жисмлардаги муҳим белгиларни ажратиш. 3) 2-даражали, унча муҳим бўлмаган барча белгиларни мавҳумлаштириш, муҳим белгиларини сақлаган (масалан, лола ва бинафша, бойчечак ва лола) жисмлардан фойдаланиш лозим. Курсда тушунчалар умумлаштириш ва мавҳумлаштиришнинг даражалари ҳар хилдир. Уларнинг таърифи: мазмуни; ҳажми; шу тушунчанинг бошқа тушунча билан боғланиши. Мазмун тушунчаларнинг энг муҳим белгилари билан характерланади. Табиатдаги жисм ва ҳодисаларнинг “белги” ва “энг муҳим белгиси” фарқланади. Н.И. Кондаков “Белги - бу барча нарса ва ҳодисаларнинг кўрсатгичи, томонидир, уларга қараб нарса ва ҳодисаларни танлаб олиш, аниқлаш ёки таърифлаш мумкин”, - деб белгилайди, “Энг муҳим белги - бу шундай белгики, унда нарсанинг туб табиати ифодаланади, шу билан бошқа тур ва гуруҳдаги нарсалардан фарқланади… Агар бу белги мустасно қилинса, бунда тушунча парчаланади, мавжуд бўлмай қолади. Мазмунига қараб тушунчалар 2 га - оддий ва мураккабга бўлинади. Масалан, “Қуруқлик юзасининг шакллари” мавзуси бўйича мураккаб тушунча. Унинг энг муҳим белгиси: текис юза (текислик) нинг кўтарилган (тепалик, тоғлар), пасайганлиги (тоғ оралиғи - жарлик) дир. Шу пайтнинг ўзида тепаликка оддий тушунча сифатида ҳам қарашимиз мумкин; унинг энг муҳим белгиси – таги-ости, чўққили ва ён бағирлигидир. Оддий тушунчалар жисм ёки табиат ҳодисалари ҳақидаги бир элементдан иборат бўлган билимларни ўз ичига олади. Масалан, “фазо йўли” тушунчаси ернинг осмон билан боғланиш йўли билан характерланади. Ҳар бир оддий тушунча мураккаблашиб боради. Бир элементга қаратилган оддий билимга бошқалари қўшилиб боради, бирлашади ва ниҳоят мураккаблашади. IV синфда “фазо” тушунчаси бор. У жойнинг кенглигини ҳам ўз ичига олади, қайсики одам ўз атрофида кўп нарсаларни кўради. Кейинчалик “фазо йўли” (оддий тушунча) - фазонинг 4 томони борлигини ўрганилади (2-оддий тушунча) – у ҳаракат натижасида ўзгаради (2-оддий тушунча). Шундай қилиб, “фазо” тушунчаси тўлдирилиб, “фазо” - бу жой, қайсики одам ўз атрофини доимо кўради. Фазо фазо йўли билан чегараланган. Фазонинг 4 томони бор: шимол, ғарб, жануб, шарқ. Фазо ва фазо йўли ҳаракат пайтида ўзгаради. Шу асосда тушунчалар мураккаблаша боради. Тушунчалар ҳажмига кўра, якка ва умумий тушунчаларга бўлинадилар. Хусусан, табиатшунослик курсида “Ўз ўлкамизнинг табиати”, “Табиатдаги мавсумий ўзгаришлар” умумий тушунчалари сирасига киради. Улар ҳиссий қабул қилиш билан боғлиқ бўлиб, алоҳида тушунчалар ва умумий тасаввурлардан иборат. Алоҳида ва умумий тушунчалар ҳам муайян фанлар мазмунига мос ҳолда биологик ва географик тушунчаларга ажралади. Якка табиатшунослик тушунчалари . Якка тушунчалар нарса ёки ҳодисаларга хос бўлган якка белгилардир. Агар умумий тушунчалар атамалар билан боғлиқ бўлса, якка тушунчалар эса ном ёки шахсий исм билан ифодаланади. Ўқувчилар эътиборини жисмнинг умумий тушунча билан боғланишига қаратмоқ, яъни жисмнинг якка хусусиятини таъкидлаш зарур; агар олма дарахти ёки сабзавот ўсимлиги бўлса, унга хос билимларнинг маълум қилиш лозим. Табиатшунослик тушунчаларини шакллантиршда умумий бўлмаган тушунчалардан умумий бўлган тушунчаларга келиш бўйича ўтказиладиган машқлар катта аҳамиятга эга. Масалан, “бўри”, “тулки”, “йўлбарс”, “шер” тушунчалари авлод доирасидаги “йиртқичлар” тушунчасига киради. Бу ерда фарқий хусусиятлар - (тур белгилари): - жун ранги, тана тузилиши, ҳаракатланиш хусусиятлари шу ҳайвонлар ташқи кўринишида намоёндир. Уларнинг авлод доирасидаги белгиси бошқа ҳайвоннинг гўшти билан озиқланиш қобилиятидир. Ўқувчиларга авлод доирасидаги белгиларни фарқлаш учун ҳар бир тушунча аниқ ифодаланган ва аниқ белгиларни ўзида сақлаган бўлиши керак. Масалан, “наъматак, сирен, лигуструмлар – бута” деган таъриф нотўғри, чунки унда аниқлик йўқ. Бунинг ўрнига “наъматак, сирен, лигуструм – бута, чунки уларда асосий поя йўқ, илдиздан эса бирданига бир нечта новдалар ҳосил бўлган” дейиш лозим. Якка тушунчаларни шакллантира бориб, умумий тушунчани очишга эътибор бериш керак. Чунончи, “дарё” умумий тушунчани шакллантириш учун дарёни кузатиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш жарёнида унинг муҳим белгиларини ажратиш керак. Бунинг учун ўқитувчи харитадан Сирдарё, Амударё, Қашқадарё, Чирчиқ дарёларини кўрсатувчи, яъни якка тушунчалар бериши керак. (Уларнинг ҳаммаси оқимга, бошланиш ва қуйилиш жойига, ирмоқларга ўнг ва чап қирғоқларига эга). Шу белгилар асосида “дарё” умумий тушунчаси шакллантирилади. Табиатшунослик дарсларида якка тушунчалардан ташқари йиғма тушунчалар ҳам шакллантирилади. Улар умумий белгиларга эга бўлган якка минтақа тушунчалардан таркиб топади. Масалан, чўллар учун хос ўсимликлар (саксовул, қум акацияси, ёнғоқ) ни бир зонада бўлиши ва умумий белгилари (узун илдизлар, йирик барг пластинкаларининг йўқлиги, тиканлар бўлиши) бирлаштиради. Йиғма тушунчага кирадиган ҳар бир якка тушунча ўзининг индивидуал хусусиятларини сақлайди. Субтропик ўсимликлар – дафна, магнолия, чой, кипарис, чўл ўсимликлари – саксовул, қум акацияси, янтоқдан кескин фарқ қилади. Ўсимликлар учун уларнинг бир тушунчага бирлаштирадиган минтақавий белгилар умумий ҳисобланади. Умумий тушунчани шакллантириб, кейин ҳар бир зона ўсимликларини индивидуал хусусиятларини жадвал, суръат, гербарийлардан кўрсатиб ўрганиш лозим. Географик тушунчалар алоҳида (Тошкент, Қашқадарё) ва умумий (тоғлар, фойдали қазилмалар) тушунчаларга, биологик тушунчалар тур (читтак, лола, арча, авлод, ҳайвонлар, баргли ўсимликлар) тушунчаларига бўлинади. Табиатшунослик курсида табиат ва одамлар фаолиятини ўрганишда дастур бир қатор тасаввур ва тушунчаларни ўзлаштиришни назарда тутади. Табиатшуносликнинг биринчи дарсида ўқувчилар “табиат”, “жонсиз табиат”, “жонли табиат” каби тушунчалар билан танишадилар. Тушунчаларнинг энг муҳим белгилари системалаштиришнинг асоси бўлади. Масалан, “жонсиз табиат”тушунчаси шундай муҳим белгига эгаки, уларни кичик ёшли болалар ҳам аниқлашлари керак: жонсиз табиат жисмлари овқатланмайдилар, ўсмайдилар, нафас олмайдилар, кўпаймайдилар. Бу тушунчалар кейинчалик курс билимларини ўрганишда чуқурлашади. Тушунчаларни умумлаштириш, яъни умумий хоссаларга эга бўлган жисм ва ҳодисаларни бирлаштириш жараёнида шаклланади. Умумлаштириш нарсаларнинг муҳим белгиларини бирлаштиргандагина тўғри бўлади. Масалан, металл тушунчаси қуйидаги: жаранглаш, иссиқлик ўтказиш хусусияти, эриш (4-синф) каби умумий белгиларга эга. Табиат жисм ёки ҳодисалари тўғрисида тўғри тушунча ҳосил қилиш учун аввал уларни кузатиш, кейин уларнинг тасвирини (суръат, жадвал, харита, схема) қараб чиқиш, ўқитувчи ҳикояси ёки суҳбатини эшитиш ва олинган тушунчани дарслик бўйича мустаҳкамлаш керак. Ўқитувчи фаолияти тушунчаларни шаклланишига ёрдам беради. Табиатшунослик тушунчаларини самарали ўзлаштирилиши учун ўзига хос шароит яратилишини талаб этади. Ўқув материали баъзан ўқувчилар томонидан пухта ўзлаштирилмайди, сабаби - уларнинг билимлари тасаввурлар даражасида қолган. Дарсда бир мавзу бўйича ҳосил қилинган билимлар кейинчалик ривожлантирилмайди ва бошқа тушунчалар билан боғланмайди. Тушунчаларни ривожлантиришнинг зарур шароити тизимдир. Хусусан, табиатшунослик тушунчаларини ҳосил бўлиши муайян методик шароитларда амалга ошади. Чунончи: 1. табиий жисмни кузатишлар; 2. қабул қилишни аниқловчи машқлар; 3. ўқитувчининг ҳаяжонли ҳикояси қабул қилишни тўғри бўлишини таъминлайди. Ўқитувчи саволлари; ёддан расм чизиш, ҳар хил нарсаларни таниб олиш бўйича машқлар тасаввурларнинг тўғри бўлишига ёрдам беради. Тушунчаларнинг тўғри бўлишини эса: 1. Муаммонинг аниқ қўйилиши. 2. Ўқитувчи томонидан ўқув материалини баён қилиш мантиқи. 3. Аниқлаш ва таққослаш бўйича машқлар. 4. Тушунчаларни боғловчи ва ривожлантирувчи такрорлаш тизими. 5. Умумлаштиришни талаб қилувчи саволлар. 6.Тушунчаларни уқув ва кўникмалар билан боғловчи саволлар таъминлайди. Тушунчаларни бирламчи ҳосил бўлишида обеъктлар ва кўргазмали материалларнинг ҳар хил турлари катта аҳамиятга эга. Ўқувчиларни тафаккурини, фикрлашини ривожлантирмасдан туриб тушунчаларни ўзлаштиришига эришиш мумкин эмас. Ўқувчилар фикрлаш фаолиятини ривожлантириш учун ўқитувчи дарсни бошлаши билан ўқувчилар олдига муаммолар қўяди. Ўқув материалини баён қилиш билан ўқувчиларни табиат сабаб ва оқибат, табиат жисм ва ҳодисалари орасидаги боғланишларни аниқлашга жалб қилади. Масалан, жонажон ўлканинг табиати мавзуси мисол бўлади. Унда ҳар хил ўсимликлар ҳаётининг тупроқ, сув, озиқ моддалар, ҳаво каби омилларга боғлиқлигини (3-синф), ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаётининг табиий шароитларга боғлиқлиги (4-синф) кўрсатилган. Ўқувчиларнинг фаол фикрлашларини тарбиялашда ўқитувчининг саволлари катта рол ўйнайди. Дарс жараёнида дарслик матнини олишда таҳлил, синтез, умумлаштиришни талаб қилувчи саволлар берилиши керак. Жавобда синтезни талаб қилувчи, тушунчаларни кенгайтирувчи саволлар алоҳида аҳамият касб этади. У саволлар қуйидагича: чўлда яшовчи ҳайвонларнинг қайси мосланишлари уларга қурғоқчиликка ва жазирама иссиққа чидашга ёрдам беради? Дашт ва чўл табиатининг ўхшашлиги нимада? Нима учун тундрада катта дарахтлар ўсмайди? кабилар. Мазкур саволлар табиий нарсаларни жадвалдаги тасвири билан таққослашни, схемалар чизишни, уларни доскадаги расми ва гербарийлар билан узвий боғлашни ўз ичига олади. Масалан, 3-синфда: - чигит экилганидан кейин унда қандай жараён боради? Қиш вақтида дарахт билан бутани бир-биридан қандай ажратиш мумкин? Ерда ҳамма томонларга ҳаракат қилганда ҳам жанубга борадиган жой борми? (харитадан кўрсатинг). Табиатда сув айланишнинг схематик тасвирини беринг. Ўқувчилар жадвалдан фойдаланиб, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ташқи белгиларини таққослайдилар, улар турли хил табиий шароитларда яшашга қандай мослашганликларини ҳикоя қиладилар. Ўқитувчи тушунтираётганда доскада турли схемалар чизиши мумкин ёки уйда чизиб келишни топшириши ҳам мумкин. Келгуси дарсларда улар биргаликда аниқланади. Бундай ишлар ўқитувчи томонидан илиб қўйилган жадвалларни тўлдириш учун ҳам ўтказилади. Жадваллар тўлдирувчи дарс ёки уйда тўлдирилади. Солиштирма жадваллар мактаб тирик табиат бурчагидаги амалий ишлар ва ўқув-тажриба майдончасидаги тажрибалар пайтида қўлланилади. Ўқув йилининг охирида қуйидаги жадвал бўйича мустақил иш ўтказиш мумкин. 3-синфда Ўсимликлар Ўсимликлар Қушлар Дала, истироҳат боғи, боғ Кузда, қишда, баҳорда. Кузда, қишда, баҳорда 4-синфда Фойдали қазилмалар Қурилиш Ёқилғи Маъданлар Табий зоналарнинг характерикаси Ноли Юзас и Қиш ва ёздаги ҳарорат Ўсимликла р Ҳайвонла ри Аҳолининг машғулоти . Тушунчаларнинг таркибини аниқлаб, ўқитувчилар билимларини баҳолайди. Тушунчаларни ажратиб, ўқитувчи тегишли методик услубларни танлайди ва қўллайди (саволларни такрорлаш тизимини тузади, энг самарали кўргазма қуролларни танлайди). Табиий материаллар билан иш олиб борганда тафаккурнинг ривожланувчи мантиғига аолҳида аҳамият берилади: Таққослаш - нарса ва ҳодисалар орасидаги ўхшашлик ва тафовут белгиларини аниқлаш демакдир. У ақлнинг таҳлилий иши. Бу жараён мураккаб, ўз ичига синтез умумлаштириш ва хулосани олади. Ўқувчилар жисмларнинг белгиларини ажрата олсалар, муҳим томонини фарқ қилсалар, бу синтез, умумлаштириш ва хулосани таққослаш бўлиши мумкин, чунки бунда фақат муҳим белгилар бўйича таққослаш мумкин бўлади. Таққослаш учун топшириқлар тузишда қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур: 1. Фақат бир-бирига даҳли бўлган ўзаро яқин жисм ва ҳодисаларни (арча ва қарағай, заранг ва чинорни) таққослаш керак. 2. Таққослаш мақсадга йўналган ҳолда (масалан, бўри ва ит, мушук) бўлишини таққослаш фақат ташқи белгисига қараб эмас, балки характери ва келтирадиган ҳам бўлиши мумкин. 3. Таққослаш хулоса билан тугалланиши керак. Машқни икки нарса ёки ҳодиса билан бошламоқ зарур. Сўнгра уч, тўрт ёки ундан кўпроқ обеъкларни таққослаш мумкин. Таққослаш бир-бирига қарама-қарши жиҳатларни қўйишдан бошлаш керак (қум сочилувчан, лой эса ёпишқоқ). Болалар фақат фарқларни эмас, балки ўхшашликларини ҳам ажрата бошлайдилар. Кузатиш ва суҳбатлар таққослаш учун материалдир. Таққослашдан олдин уларни қандай билиб бориш кераклигини кўрсатиш керак. 3-синфда “Ўсимлик ва ҳайвонлар олами” мавзусини ўрганишда табиатдаги кузатишлардан кейин ушбу саволлар бўйича суҳбат ўтказиш мумкин: -Сен яшаётган жойда қайси ўсимликлар ариқ буйларидаги нам тупроқда, қайси ариқдан узоқда қуруқ тупроқда ўсади? -Ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётидаги ўзгаришлар жонсиз табиатдаги қайси ўзгаришлар билан боғлиқ? -Нима учун куз ойларида ҳаво ҳарорати ўзгаради? -Сувда ўсаётган қамиш қуруқда ўсаётганларидан ташқи кўриниши бўйича нима билан фарқ қилади? -Қурбақада ва бақанинг тухумларида қандай фарқ бор? Мактаб олди майдончасидаги гулзорда ўсувчи ўсимликларни пояси, барги, гуллари, мевалари бўйича таққослашни таклиф қилиниши мумкин. Таққослаш орқали ўқитувчилар ўқувчилар бевосита кузатмаган, яққол кўрмаган, қабул қилиш воситасида сезгилари сезмаган ҳодисалар ўртасидаги боғланишларни очиб бериши мумкин. Таҳлил - бутунни белгиланган қисмларга ажратиш, махсус белгиларга бўлиш, ўхшаш нарсаларда тафовут - фарқни ажрата билишдир. Масалан, ҳамма ғалла ўсимликларининг илдизи, пояси, гули ва меваси бўлади. Аммо, бу белгиларнинг ўхшашлигига, масалан, буғдой ва маккажўхорида фарқлар ҳам бор. Синтез - боғланишлар ўрнатиш, умумлаштириш ва хулоса чиқаришдир (ғалла ўсимликларининг илдизлари кўпгина ингичка илдизчалардан иборат; пояси ковак –поҳолчўп; барча энсиз ва узун; меваси - дон). Фикрлаш натижасида янги боғланишларни ўрнатиш мумкин. Тафаккур жараёнида ўқувчи фикр юритади, таҳлил қилади, муҳим боғланишларни аниқлайди, унга берилган аниқ вазифада мос келадиган ечим услубларини фикран танлайди ва қўллайди. “Нима учун”, “Нимада” саволларига жавоб талаб қилиб, ўқитувчи болаларни ўз фикрларини асослашга, ўз олдиларига саволлар қўйишга ва уларга тўғри жавоб бериш учун ҳаракат қилишга ўргатади. АДАБИЁТЛАР 1. Нуриддинова М.И. Табиатшуносликни ўқитиш методикаси. Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент-2005 йил. 2. Пакулова В.М., Кузнецова М.И. Методика преподавания природоведения. Москва, “Просве щ ение” . 1990 год. 3 . Григорянц А.Г. Табиатшуносликни ўқитиш. Тошкент “Ўқитувчи”. 1992.