logo

Ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар. Бактериал препаратларни танлаш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

87.5 KB
Ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар . Бактериал препаратларни танлаш Режа: 1. Бактериал препаратлари саноат шароитида тайёрлаш ва қўллаш 2. Ферментли препаратларни қўллаш 3. Ферментли препаратларни қўллаш 4. Бактериофаглар Баъзи сут маҳсулотлари технологияси учун маълум турдаги микроорганизмлар ривожланиши кўзда тутилади. Сут кислотали маҳсулотлар: сирлар, сметана, қаймоқ – кислотали (ачитқили) сариёғ ва бошқалар. Ўзининг ривожланиши даврида микроорганизмлар ўз ферментларидан фойдаланиб, ўраб турган сут плазмасига фаол таъсир кўрсатади ва бунинг натижасида биокимёвий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бундай микробиал таъсирга учрайдиган сут маҳсулотларини ферментланган деб аташ қабул қилинган. Ферментланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда махсус танланган ва стерил шароитда ўстирилган тоза культуралар қўлланилади. Тоза культуралар таркибига бир қатор фойдали технологик хусусятларга эга бўлган микроорганизмлар тури ва штаммлари киради. Танлаб олинган штаммлар махсус коллекцияларда сақланади. Керак бўлган вақтда уларни сақланиш еридан олиб, бактериал томизғи ёки концентрат тайёрлаш учун ишлатилади. Микроорганизмларни махсус танланган ва тайёрланган (нитат феда) озуқа муҳитига ассептик шароитда қўшилади. Ўстирилган бактериаллар массаси махсус центрифугаларда озуқа бульони билан бирга концентрланади. Тайёрланган биомасса сифати яхшилаб назорат қилингач ассептик шароитда қадоқланиши мумкин ва яхлитланган ёки суюқ ҳолда сут корхоналарига жўнатилади. Узоқ масофага жўнатилиш учун кислотали биомасса бактериялари қуритилади. Кўпинча концентрланган микроорганизмлар массаси сублимацион усулда қуритилади ёки намликни яхши тортадиган зарарсизланган маҳсулот (крахмал) билан аралаштирилади. Қуруқ бактериал препаратлар мусбат температурада ташилади. Улар ўз фаоллигини бир неча ой давомида сақлаб туради. Озуқа муҳитини тайёрлашнинг махсус усуллари ва бактериялар штаммларининг маълум мақсад билан танлаб ўстириш ёрдамида 1 см 3 тайёр препаратда фаол ҳужайралар сонини юзлаб миллиардгача кўпайтиришга эришилади. Маълум бирикмаларни концентрлаш, ёт қўшилмаларсиз тоза маҳсулот олиш ва бошқа ўзгаришлар биокимёвий жараёнлари табиий шароитларда завод ва фабрикалардагидан кўра анча самарадор ва тезкор ўтади. Саноат кўламида аналогик жараёнларни келтириб чиқариш фан – техника тараққиётини ўсишининг муҳим аҳамиятга эга йўналишларидан биотехнологияга тааллуқлидир. Биотехнологиянинг бир йўналиши саноат микробиологияси бактериал препаратларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишни ўз ичига олади. Ҳозирги замон амалий микробиологияси табиий манбалардан ҳар хил технологик мақсадга мос, кенг миқёсидаги фойдали хусусятларга эга бўлган микроорганизмлар штаммларини танлаб олиш усулларига эга. Микробларнинг алоҳида турлари ва штаммлари орасидаги ўзаро мусбатлар моҳиятини чуқур ўрганиш специфик хоссаларга ва ҳаёт тарзига эга бактериялар ассоциациясини шакллантириш имконини беради. Кўп саноат бактериал препаратлари ана шундай комплексларни намоён этади. Эволюцион ҳолда пайдо бўлган ачитқилар (дрожжалар), суткислотали ва сиркакислотали бактериялар – кефир замбуруғлари – табиий симбиози сунъий йўл билан яратиш ҳозирча муваффақият қозонмади. Микроорганизмлар ҳар бир штамми ҳамда улар комплексларининг хусусиятлари бир қатор кўрсаткичлар бўйича баҳоланади. Жумладан, улар қуйидагилар: – молекулалар асосидаги оқсилли структуралар стабиллигини таъминлайдиган пептидли ва бошқа бирикмаларнинг гидролизлаш қобилияти; – липидли ва фосфолипидли компонентларнинг деструкцияланиши эҳтимоли; – бета–галактозидазлар борлиги лактозанинг моносахарга гидролизланиши; – тайёр маҳсулот ҳидини шакллантирувчи диацетил, ацетоин ва бошқа моддалар ҳосил бўлиши; – учувчан ёғ кислоталари ишлаб чиқариш; – лактозанинг сут кислотасигача гликолиптик парчаланиш тезлиги ва даражаси; – углерод диоксиди ва бошқа газлар ишлаб чиқариш қобилияти; – метаболик рекцияларида кислород сорбцияланиши (ютилиши). Саноатда ишлаб чиқариладиган бактериал препарат таркибига қўшиш учун танлаб олинадиган микроорганизмлар штаммлари ва баъзи бир турлари ферментацияланган сут маҳсулотлари технологияси хоссаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Қаттиқ ширдон сирларини ишлаб чиқаришда бактериялар яроқлилиги кўрсаткичи етилтириш жараёнида томизғи микроорганизмлари ташқи ва ички ҳужайра ферментлари келтириб чиқарадиган протеолиз характери (феъли, хоссаси) ҳисобланади. Лактозанинг лактага айланиш тезлиги ҳам аҳамиятга эга. Бундан маълум даражада сир массасининг рН кўрсаткичи боғлиқ бўлиб, ўз навбатида, сирда кечадиган, кўпинча биокимёвий рекциялар тезлиги ва йўналишини белгилайди. Сир ишлаб чиқаришдаги бошқа бир муҳим хосса уларнинг етилиш даврида қаттиқ сирларнинг мос равишда эрта ва кечки шишиб кетишига олиб келадиган ичак таёқчаси ҳамда ёғ кислотали бактериялар ривожланишини инбирлаш (тўхтатиш) қобилиятидир. Қаттиқ сирлар учун мўлжалланган томизғи таркибини тузишда, яна уларнинг аччиқ маза белгиларини келтириб чиқармаслик хусусиятлари, карбонад ангидрид ҳосил қилиш кўлами ва тезлиги, ҳар бир сирга хос бўлган таъм мажмуасини (вкусовой букет) пайдо қилиш қобилияти ҳисобга олинади. Совет ва Швецар сирларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган томизғи таркибига, ўзига хос тотли (хушбўй) маза ҳосил қила оладиган пропорцион кислотали бактериялар (культура) тури қўшилади. Сметана ва нордон сариёғ ишлаб чиқариш учун танланадиган сут кислотали бактерияларнинг муҳим хусусияти–уларнинг юқоридаги ферментланган маҳсулотлардаги ўзига хос таъм ва ҳид ҳосил қилишда рол ўйнайдиган диацетил, ацетальдегид, ацетоин ва бошқа моддалар (пайдо) ҳосил қила олиш қобилиятидир. Сут кислотали маҳсулотлар ва творог ишлаб чиқариш учун мўлжалланган томизғиларни шакллантиришда, асосий эътибор бактерияларнинг кислота ҳосил қилиш ҳамда ўзига хос таъм ва ҳид пайдо қилиш хусусятларига қаратилади. Намакобли сирлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган томизғи олиш учун сут кислотали бактерияларнинг тузга бардошли турлари ва штаммларига кенг ўрин берилади, чунки сирларнинг етилиши ош тузининг сир массасидаги юқори концентрациясида кечади. Ҳар қандай сут маҳсулотлари ферментлаш учун мўлжалланган бактериал препаратларни шакллантиришда, бактериофаглар парчаланишига (қаршиликни) бардошни оширишга қаратилган махсус чоралар кўрилади. Бу чоралар ферментланган сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналарда тарқалган фаготипларга қаршилик кўрсата оладиган штаммларни танлаш ҳамда ишлаб чиқариш бактериал препаратларни таркибига кирадиган штаммларни ротацияси алмаштириш системасидан фойдаланишдан иборат. Бактериал препаратлари саноат шароитида тайёрлаш ва қўллаш Тоза бактериал культуралар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамма ферментланган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлай олмайди. Бу ҳол шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарни махсус томизғи бўлимларида олишни ташкиллаштиришга мажбур этади. Ишлаб чиқариш томизғиларини бевосита корхонада тайёрлашнинг бошқа сабабларидан бири, соф културалар препаратлари нархининг қимматлиги ва музлатиш, қуритиш, ташиш ва сақлаш жараёнларидан кейинги уларни реактивациялаш (фаоллигини тиклаш, жонлантириш) заруриятидир. Сут корхоналарида томизғи бўлимлари алоҳида, изоляцияланган хоналарга жойлаштирилади. Деворлари, ионли ва шипи (потолок) регуляр равишда ювиб дезинфекциялаш имконини берадиган силлиқ, ғоваги бўлмаган қурилиш материалларидан ясалган бўлиши лозим. Хонага кирадиган ҳаво йўлига фильтрлайдиган материал ўрнатиш керак. Вентиляцион системадаги ҳаво ортиқча босим билан хона ичига ҳайдалаётганда микрофильтрлар ёрдамида зарарсизлантирилиб турилса мақсадга мувофиқ бўлади. Хонага кираверишда бактерицид (лампа) чироқ эшик очиқлигида ёниб турадиган қилиб ўрнатилади. Ҳаводаги микрофлорани инактивациялаш учун вақти вақти билан 0,5–1 соат давомида лампа ёки аэроионизаторлар ёқиб қуйилиши керак. Ишлаб чиқариш томизғисини тайёрлаш учун мўлжалланган сутга алоҳида талаблар қуйилади. У албатта соғлом сигирлардан бўлиши шарт ва антибиотиклар ёки бошқа бир ёт ингибирлаш моддалари қолдиқларидан буткул тоза бўлиши керак. Сут таркибидаги микроорганизмлар ҳаёт фаолиятини имкон қадар тўхтатиш учун, уни 95 0 С температурада 30 – 60 минут давомида пастерлаш зарур. Пастерлашни кейинчалик навбатдаги томизғи порциясини ўстиришга мўлжалланган идишда амалга ошириш керак. Лаборатория (материнская, первичная) томизғисини тайёрлаш учун сутни автоклавда 120 0 С температурада 15–20 минут давомида стерилланган мақсадга мувофиқдир. Суюқ бактериал томизғиларни жонлантириш (рективация) бошланғич босқичида қўшилган дозаси (миқдори) 1 млга 0,5 – 1,5 млн фаол ҳужайрани ташкил этиш керак. Ушбу бактерия турига мўлжалланган оптимал ҳароратда культивациялаш лахта ҳосил бўгунча давом эттрилади. Лаборатория томизғисини ҳафта давомида 6 – 10 0 С температурада сақлаш мумкин. Иккиламчи ва ишлаб чиқариш томизғиларини олиш учун инокуляция дозасини 1 млда 20 – 50 млн фаол ҳужайрага кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда томизғидаги бактериялар талаб қилинган ёки мўлжалланган концентрацияси даражасига 5 – 7 соат дан сўнг етилади. Бу вақт ичида сут кислотали бактерияларнинг 5 – 8 янги авлоди ўсиб чиқади ва нисбий кўпайиш сони худди дастлабки томизғидек бўлади. Инокульяция дозасининг юқори даражадалиги культивация вақтида бактериологик тозаликни таъминлаш учун талаб қилинади. Иккиламчи ва ишлаб чиқариш томизғиларини бактериофаглардан зарарланишининг олдини олиш учун, лаборатория томизғисини тайёрлашда тоза культуралар партиясини ҳар 3–4 кунда алмаштирилади. Бактериал концентратлар 1 г препаратда 300 млрд атрофида фаол ҳужайраларга эга. Бу 300 л сутни инокуляция қилиш учун етарлидир. Ишлаб чиқариш томизғилари партияларини тайёрлаш пастерлаш, ушлаб туриш, совутиш, ачитқи солиш, култивациялаш ва ўша идишнинг ўзида совутишни давом эттириш имконини берадиган, махсус (заквасочникларда) томизғи тайёрлаш ускуналарида амалга оширилади. Бунда томизғи микрофлорасининг бактериофаг билан зарарланиш эҳтимоли анча камаяди. Автоматларнинг лахта ҳосил бўлиш температурасини автоматик равишда бошқариб турадиларки, бу ҳамма томизғилар, айниқса кўпшатммли учун катта аҳамиятга эга. Ҳар бир ферментланган сут маҳсулотлари учун мўлжалланган томизғи тайёрлаш аниқ режимлари мувофиқ равишда технологик инструкция ва кўрсатмаларда қайд этилган бўлиб, микроорганизмлар тоза культураларига уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан бириктирилган бўлади. Томизғиларнинг барча хиллари (лаборатория, иккиламчи, ишлаб чиқариш) сифатлари кислота ҳосил қилиш тезлиги ва даражаси органолептик кўрсаткичлари, ёт микрофлора билан ифлосланиш ва таркиби бўйича мунтазам назорат қилиб борилади. Охиридаги кўрсаткичдан бошқа ҳамма кўрсаткичлар ҳар бир ферментланган сут маҳсулоти учун, одатда, микробиология ҳақидаги адабиётларда келтирилган ўзига хос хусусиятларга эга. Мисол учун, сметана учун томизғи тоза нордон сут мазасига, аралаштирганда сметанага ўхшаш қуюқ биржинсли консистенцияга эга бўлиши лозим. Томизғининг титрланадиган кислоталилиги 80–90 0 Т ни ташкил этади, лаборатория томизғиси тоза культура дозаси 0,5 – 1% ни ташкил этганда, лахта ҳосил қилиш даври 12 соатдан ошмайди. Томизғи препаратини микроскоп орқали қараганда микроскоп окуляри майдонидан фақат бир текис жойлашган стептококклар кўриниши керак. Томизғи тайёрлаш сут таркибига махсус активаторлар (фаоллаштиргич) қўшиш тоза культураларни ривожланишини тезлаштиради, уларда ёт микрофлорани ўсишини ингибирлаш қобилиятини кўпайтиради, ферментланган сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган томизғи дозасини камайтиришга имкон беради. Ферментли препаратларни қўллаш Амалий микробиология қатори саноатда ферментлардан фойдаланиш замонавий биотехнологиянинг зарур секторларидан ҳисобланади. Ферментлар билан фаоллаштирадиган биокимёвий ўзгаришлар, тезлик ва энергетик самарадорлиги бўйича саноатдаги кимё жараёнларига нисбатан бир неча бор юқори бўлиб, оддий ҳароратда босим сезиларли ўзгармай кечади. Сут саноатида ферментли препаратларни қўллаш узоқ вақт давомида тор доирада эди. Биоинженер технологияларнинг ривожланиши махсус тайёрланган энзимли препаратларни сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларни интенсификациялашнинг қўллашнинг янада кенг имконини беради. Ферментли препаратлар сут саноатида, анъанага кўра, сутнинг казеинли ва ёғли қисмларини концентрлаш учун фойдаланилган. Махсус тайёрланган сутга ширдон ферменти (химозин) ёки унинг ўрнини босувчи препарат қўшилгандан сўнг, 10–30 бўлак бир миллионга ҳисобидан, фермент ёрдамида фаоллаштирилган оқсил структурасининг шаклланиши рўй беради кейинчалик, ўз – ўзидан сиқилиб мисцелляр оралиқ суюқлигини ажратиб чиқаради. Бу – зардоб таркибида эриган тузлар, лактоза ва зардоб оқсиллари бўлади. Лахтани майдалаш ва уни аралаштириш натижасида бир неча соатдан сўнг ёғ шарчалари қўшилган структурали казеин концентрати ҳосил қилиш жараёни тугайди. Бу жараён вакуум-буғлаш ускунасида буғлантириш ва центрифугаларда фракцияларга ажратишдан кўра энергия сарфи жиҳатдан анча самарадор, тежамлидир. Сир ва творог консистенцияси, таъми, ҳиди шаклланишида химозиндан ташқари бошқа ферментлар ҳаи иштирок этади. Улар сир массасига лахта массасини ажратиб олишдан аввал сутга қўшилган томизғидаги культуралар ҳужайраларидан тушади. Генли конструкциялаш (Генного конструирования) усуллари ёрдамида химозиннинг микробли субпродуценти олинган. Бу сир ишлаб чиқариш саноатини сутни ивитиш препаратлари билан таъминлаш имконини кенгайтиради. Қуруқ химозин препаратлари фаоллиги 100 минг шартли бирликни ташкил этади. Шартли бирлик қилиб, фермент билан 35 0 С температурада 40 минут давомида ивийдиган сут миқдори қабул қилинган. Сутни ивитувчи препаратлар фаоллигини асбоб ёрдамида баҳолаш усули ҳам ишлаб чиқилган. Улардан бири – «Химотест-Углич» химозин ёки пепсинни стационар ва ностационар шароитлардаги кинетикаси казеин мицеллалари реакциясининг тезлик константи маълумотларини автоматик равишда кўп марта ўлчаш ва компьютер ёрдамида ишлов беришга асосланган. Сут саноатида яна бир фермент препарати – бета-галактозидаза кенг тарқала бошлади. Бу фермент таъсирида сут қанти молекуласи глюкоза ва галактозага парчаланади. Бундай ўзгариш(оқибати) натижаси сезиларлидир. Сут қанди гидролизланган сут ва лактозали сутни ича олмайдиган инсонларга истеъмол қилиш имконини беради. Бета-галактозидаза билан ферментатив ишлов берилган сут зардоби концентратида эриган молекулалар миқдори 1,5 – 1,8 баробар кўпаяди. Мос равишда қуюлтирилган зардоб плазмасидаги осмотик босим (кўпаяди ошади ва бу ўз навбатида гидролизланган зардоб концентратларини бир неча ой давомида хона ҳароратигача бўлган муҳитда (10 - 15 0 С) сақлаш имконини беради. Ферментатив препаратларни қўллаш зардоб концентратларининг истеъмол сифатларини ҳам оширади, чунки углеводлар аралашмасининг ширинлиги лактозани гидролиз қилгач 5 - 6 баробар кўпаяди ва бу кўрсаткич сахарозаникига яқинлашади. Бунинг натижасида, қуюлтирилган сут консерваларидаги, қандолат ва нон-булка маҳсулотларидаги, музқаймоқдаги лавлаги қандини ўрнини боса оладиган глюкоза-галактоза сиропларини сут зардобидан тайёрлаш мумкин. Бета-галактозидазанинг саноат препаратларини қўллашнинг икки усули бор. Биринчи усулда фермент эркин ҳолда бўлади, уни лактоза энзиматик транформацияланадиган сут маҳсулотига қўшилади. Препаратнинг нархи юқорилигини инобатга олсак, бу усул иқтисодий нуқтаи назардан ўзини оқламайди. Бошқа бир ҳолда фермент ишлаб чиқаришнинг сўнгги босқичида бирон-бир инерт ташувчи моддага бириктирилади. Бу ташувчи шарчалар юзасида (боғланган) маҳкамланган, иммобилизация қилинган бета- галактозидаза билан бирга ишлов берилаётган сут ёки зардоб ҳайдаладиган реактор-ферментерга туширилади. Бунда ферментатив ишлов бериш таннархи камаяди, бироқ ташувчи ва ферментдан тозалаш ҳамда дезинфекция қилиш муаммоси ортади. Генноинженерлик усуллари ёрдамида ферментли препаратлар яратишнинг ривожланиши ва улар нархининг камайиб бориши натижасида сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жараёнларида препаратлардан кенг фойдаланиш мумкинлигини кутиш мумкин. Жумладан, энзимлардан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларидан бири, ёғ томчилари юзасидаги оқсил – лигидли қобиқни ушлаб турувчи адсорбцион кучларни бўшатишдир. Бу сутни гомогенлаш ва сариёғ ишлаб чиқаришдаги механик энергия сарфини кесин камайишига олиб келади. Махсус фермент препаратларининг сир массасига қўшилиши сирларни етилтириш ва маълум талабларга жавоб берадиган сифатга эга тайёр маҳсулот олиш жараёнларини программали бошқариш шароитини яратади. Бактериофаглар Ферментланган сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги энг мураккаб муаммо бактериофагларни инактивация қилишдир. Улар барча сут кислотали бактериялар популяциясини бир неча соатда йўқ қилади. Бактериофаглар вируслар гуруҳига киради, уларнинг ўлчами сут кислотали бактериялардан 20 – 40 баробар кичикдир. Бир неча фаглар тури ажратиб олинган, бинобарин энг кўп тарқалганлари жуда хавфли ҳисобланмайди. Бактериофаглар бактерияларнинг ташқи қобиқларининг маълум ерларига ёпишиб олиш ва ўз ДНК ларини бактериал ҳужайра ичига инъекция қилиш қобилиятига эга. Бактериофагларнинг тезлик билан суръатда кўпая олиш қобилияти катта хавф туғдиради. Агар сутга томизғи солишда оз миқдорда фаглар бўлса ҳам, бир неча соатдан сўнг ферментация жараёни тўхтаб қолиш мумкин. Фаг ДНК сининг бактериал ҳужайрага тушиши ҳамма ҳолларда ҳам фагларнинг яшин тезлигида кўпайишига олиб келавермайди. Бундан кескин тезликда кўпинча бундай бўлмасдан бактерия ўз ҳаёт фаолиятини давои эттираверади. Бундай ҳужайралар лизогенли, фаглар – лоқайд деб аталади. Бактериофагларни латент ҳолда сақлаб, лизоген бактериялар сутни ҳар доимдаги тезлик ва йўналиши бўйича ивитади. Оддий ҳужайралардан фарқли ўлароқ, улар ўзларидаги паразит ёки ўша турдаги бошқа фагларга бефарқ сезувчанликни йўқотади. Томизғи культурасининг бактериофаг билан зарарланиши кислота ҳосил бўлиш тезлиги детекторланиши мумкин бўлган ивиш жараёнининг сезиларли даражада секинлашишидадир. Ферментлаётган сут маҳсулотларига бактериофагларнинг тушиш манъбалари ишчи – хизматчилар қўли, ишлаб чиқариш хоналари ҳавоси, ускуналар юзалари, хом сут бўлиши мумкин. Лекин энг катта хавф туғдирадиган манба фаглар концентрацияси жуда катта бўлган сут зардоб қолдиқларидир. Фаглар ҳаво орқали ва контакт йўли орқали ўтишлари мумкин. Сут ивитиладиган идишлар, маҳсулотга ишлов бериладиган технологик аппарат ва ускуналар ҳар сафар иш бошлашдан аввал дезинфекцион ишловдан ўтиши лозим. Бу тадбир шунинг учунки, танафус вақтида бу ускуналар юзасида ҳаводаги фагларни ўз таркибида олиб келган намлик конденсацияланиши мумкин. Кейинчалик сут сақланадиган идишларни навбатдаги маҳсулотни тайёрлаш иш циклидан сўнг бажариш лозим. Агар соф култураларни бевосита ивитилаётган сутга солинса, сут кислотали бактерияларнинг фаг билан зарарланиши эҳтимоли сезиларли даражада камаяди. Фагларнинг негатив таъсирига чидамлилигини оширишни нордон сут маҳсулотлари–сметана, сир, творог ишлаб чиқарадиган корхоналарда тарқалган бактериофаглар хусусятларини ҳисобга олган ҳолда томизғи соф культуралари таркибини шакллантириш ҳисобига амалга ошириш мумкин. Кўрсатилган чора - тадбирлар комплекси, одатда, бевосита корхонадаги ротация системаси билан тўлдирилади, бунда ҳар куни маълум цикл (3 – 5 кун) давомида ишлаб чиқаришда янги штаммли соф культуралар таркибидан фойдаланилади.