logo

Донларга ишлов бериш ва уларни сақлашда омбор элеваторларнинг турлари

Yuklangan vaqt:

14.03.2020

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64.5 KB
 Донларга ишлов бериш ва уларни сақлашда омбор элеваторларнинг турлари Режа: 1. Дон ва дон махсулотларини сақлаш тизимидаги асосий вазифалар. 2. Дон махсулотларини сақлаш тарихидан маълумот. 3. Элеваторларнинг турлари, тузилиши ва вазифалари. Дон ва дон махсулотларини сақлаш тизимидаги асосий вазифалар. Республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан сўнг дон махсулотлари тизимида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Йилига етиштирилаётган 6млн. т. дан ортиқ донни қабул қилиб олиш, унга дастлабки ишлов бериш хамда сақлаш учун дон махсулотлари тизими моддий-техник базасини кенгайтириш давр талаби бўлиб қолди. Шу сабабли республикамизнинг хар бир вилоят ва туманларида дон қабул қилувчи хамда сақловчи янги замонавий иншоотлар бунёд этилмоқда. Маълумки, дон йилнинг муайян мавсумидагина етиштирилади. Дон етиштиришнинг мавсумийлиги хамда истеъмолчиларга (озиқ-овқат саноати, чорвачилик, паррандачилик, Қишлоқ хўжалиги ва хоказо) йил давомида етказиб бериш учун етарлича дон захирасига эга бўлишлик улкан хажмдаги дон уюмини сақлашни тўғри ташкил этишни талаб этади. Республикамизда дон ва дон махсулотлари қуйидаги тартибда сақланади: - қишлоқ хўжалигида (жамоа ва ширкат хўжаликлари, уруғчилик ва селекция станциялари ва бошқа хўжаликларда); - дон махсулотлари тармоқларида (элеваторлар, дон қабул қилувчи корхоналар, савдо базалари, ун, ёрма омихта ем заводлари ва бошқалар); - дон махсулотлари тармоқларидан ташқари бўлган бошқа саноат корхоналарида (нон заводлари, макарон фабрикалари, ўсимлик мойи ишлаб чиқарувчи заводлар, крахмал-патока заводлари, антибиотиклар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқа кўпгина тармоқларда); - савдо-сотиқ ва умумий овқатланиш тизимида (савдо ташкилотлари базалари, магазин ошхона ва бошқаларда); - якка тартибдаги истеъмолчиларда. Дон ва дон махсулотларнинг нисбатан катта қисми қишлоқ хўжалиги хамда дон махсулотлари тизимида сақланади. Қишлоқ хўжалигида уруғлик фондларининг ўзи минглаб тоннани ташкил этади. Чорва эхтиёжлари учун қолдириладиган дон захиралари хам юқори хажмда бўлади. Давлат дон ресурсларининг катта қисмини жойлаштириш ва сақлаш дон махсулотлари тизими тармоқлари зиммасига юклатилади. Тармоқ корхоналари шунингдек ем-хашак ўтлари, бошоқли, дуккакли ва мойли ўсимликларнинг навдор уруғларига ишлов бериш ва реализация қилишни хам амалга оширади. Корхоналарда дурагай ва навдор маккажўхори уруғларига ишлов бериш ва тайёрлаш, саноат эхтиёжлари учун мойли ўсимлик уруғларини сотиб олиш каби тадбирлар хам ўтказилади. Ахолини узлуксиз равишда нон, ун, макарон ва ёрма билан таъминлаш мамлакатда доимо тайёр холатдаги ун ва ёрма захираси мавжуд бўлишини талаб этади. Бундай махсулот захираларининг хам асосий қисми дон махсулотлари корхоналарида сақланади. Республикамиз дон махсулотлари тармоқларида қуйидаги технологик тадбирлар кенг қўлланилади. 1. Дон ва уруғ партиясини турли аралашмалардан тозалаш. Ўз вақтида хамда яхши ташкил этилган тозалаш тадбирисиз дон уюмининг муваффақиятли сақланишини таъминлаб бўлмайди. Дон уюмларини тозалаш учун хар хил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган турли машина ва механизмлардан фойдаланилади. Бу механизмлар муайян технологик тизимларга бириктирилади. 2. Дон уюмини қуритиш. Дон уюмлари муваффақиятли сақланишини таъминлаш учун унинг намлиги белгиланган кўрсаткичларгача тушурилиши лозим. 3. Дон ва дон махсулотларини совитиш. Сақлашда мақбул харорат тартиботини юзага келтириш учун махсулотлар совитилиши хам мумкин. Бунга эришиш учун транспорт механизмлар, дон тозаловчи машиналар ёки фаол шамоллатиш ускуналаридан фойдаланилади. Совитиш агенти сифатида табиий хаво ёки совитувчи ускуналар ёрдамида совитилган хаводан фойдаланиш мумкин. 4. Дон уюми ва дон махсулотларини зараркунандаларнинг ривожланишидан сақлаш. Хар қандай махсулот зараркунанда: хашорат, кана, кемирувчи ва қушлардан яхши химояланиши лозим. Бунинг учун зараркунандаларга қарши тизимли чора-тадбирлар қўллаш талаб этилади. 5. Халқ хўжалигида фойдаланиш учун йирик дон партияларини тайёрлаш. Сақлашда дон партиялари маълум мақсадлар учун (турли саноат тармоқлари, экспорт захира сифатида сақлаш ва бошқалар) шакллантирилади. Дон омборхоналари турлари . Ўзбекистонда асосий дон омборхоналари бир қаватли, ёнлама ёки қияланган полли омбор ва элеваторлардан иборат. Бундан 20—25 йил аввал жамоа ва давлат хўжаликларида қурилган омборлар сиғими (50; 100; 160; 300 тонна) кичик бўлиб, кўпчилиги механизациялаштирилмагандир. Хозир қурилаётганларининг хажми 500 дан 5000 тоннагача дон сиғадиган омборлар бўлиб, унда ташиш, тушириш ва бошқа ишлар тўла механизациялаштирилган. Йиғилувчи темир-бетон, ғишт, металлардан фойдаланиб барпо қилинган бункер туридаги омборлар хар хил механизмлар билан жихозланган. Булардан ташқари, тараларни алохида сақлаидиган, донларни соладиган, уни дорилайдиган ва мунтазам шамоллатиш ускуналари ўрнатилган бўлимларига эга бўлган омборхоналар хам мавжуд. Донларни қайта ишловчи (тегирмон, ёрма ва озуқа-ем ишлаб чиқарувчи заводлар) корхоналар, давлат қарамоғидаги нон махсулотлари, нон қабул қилувчин пунктлар, катта сиғимли омборхоналардан ташқари элеваторлар хам бор. Замонавий элеватор - бу донларни қабул қилиб, қайта ишлаб, сақлаб ва истеъмолчиларга тарқатадиган бақувват саноат корхонасидир. Бунда донлар истеъмол кондициясига етказилиб, сифати бўйича бир хил турларга ажратилиб, халқ хўжалигининг ёки бу мақсадларига ишлатиш учун мўлжалланган. Элеватор асосан икки қисмдан-ички минора ва бир нечта ем (силос) корпусларидан иборат. Дон уюмлари 30 метр ва ундан баланд бўлган ем сақлагичларга солинади. Элеватор сиғими ем миқдори, сақлагичларнинг баландлиги ва кўндаланг кесимига боғлиқдир. Ем сақлагичлар монолит ёки йиғма темир-бетондан барпо қилинади. Улар тўғрибурчакли ва цилиндр шаклида бўлади. Цилиндр шаклидаги ем сақлагичларни бир қатор қилиб жойлаштирилганда уларнинг орасида кўпинча юлдузчалар деб аталадиган қўшимча бўлиқлар хосил бўлади. Ем сақлагичларнинг сиғими кўпинча 150 тоннадан 600 тоннагача боради. Бундай дон уюмларининг тўкилувчанлиги ва сақланиш хусусиятлари яхши бўлиши керак. Шунинг учун донларни элеваторларда сақлашда фақат қуруқ ва бироз қуруқ донлар билан тўлдирилишига эътиборни қаратиш керак. Ишчи миноранинг баландлиги 50—65 метр бўлиб, унинг қаватларида дон тозалагич машина, аспирацион мослама, автомат тарози, айрим холларда қуритгичлар жойлашган бўлади. Хар хил мақсадлар учун белгиланган (тайёрловчи, тегирмонли ва бошқа) элеваторлар турли технологик тизимларга эга. Элеватордаги донлар харакатининг умумий жараёнини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: вагонларда, машиналарда келтирилган дон уюмлари дон қабул қилувчи пунктларнинг элеватор минораси тагида жойлашган қандақларга келиб тушади. У ердан катта чўмичларда (хар бирининг бир соатдаги иш унуми 100—350 тонна) донни элеватор минорасининг юқори қисмидаги автомат тарозиларига кўтариб беради, кейин дон ўзининг харакати билан минорани қаватларда жойлашган дон тозалагич машиналарига келиб тушади. Шундан сўнг керак бўлса дон уюмлари дон қуритгичларига йўлланади. Хар хил қўшилмалардан тозаланиб ва яхши қуритилган дон уюмлари яна миноранинг юқори қаватларига йўналтирилади, у ерда хар томонга тарқатувчи мосламалар ёрдамида ем сақлагичлар устидаги транспортёрларга йўлланади ва унинг ёрдамида дон уюмлари аралаштирилади хамда ем сақлагичларга солинади. Ем сақлагичларнинг тешиги очилгандан кейин дон массаси транспортёрга келиб тушади. Бу ердан дон уюмлари махсус жўнатишга тайёрланган ем сақлагичларнинг хам мосламаларга йўналтирилади. Кўп элеваторларда аралаштириш учун механик транспортёрлардан фойдаланилади. Бундан ташқари, элеваторлар пневматик мосламалар билан хам жихозланган бўлади. Элеваторлардаги жараёнларни бошқариш учун марказлашган бошқарув жойи бўлиб, унда диспетчер пульт ёрдамида хамма технологик жараёнларни бошқаради. Элеваторлар қайси мақсадларга мўлжалланганлиги ва қурилган жойига қараб 25—140 минг тоннагача дон сиғадиган хажмда бўлиши мумкин. Элеваторлардан омборхоналар билан бирга комплекс равишда фойдаланилса, анча қулай бўлади. Ишлов берилган донларни омборхоналарда сақлаш элеваторларда сақлашга нисбатан арзонга тушади. Шунинг учун, элеватор биринчи навбатда донларга ишлов беришда, дон тўпламларини жўнатиш учун қулай бўлган, хамда узоқ муддат сақлаш кўзда тутилган вақтда ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Дон уюмлари элеватордан қанчалик кўп ўтказилса унинг рентабеллиги шунча юқори бўлади. Тегирмон нима? Ибтидоий жамоа тузуми даврида, яъни тош асрида инсон турли ўсимлик донларни тошлар ёрдамида ун холига келтирганлар. Кейинчалик донни майдалаш учун тош ўғирларда дастаги ёрдамида туйиб майдаланганлар. Йиллар ўткач инсон шуни тушиниб етдики, туйиб майдалашдан кўра, уқалаб майдалаш осонроқ экан. Шундай қилиб, иккита тошдан: пастки дон солинадиган, хамда устки – донни майдаловчи тошлардан мавжуд дон қирғичлар пайдо бўлди. Донни майдалаш давомида ун оч рангдаги кукун ва тўқ рангли заррачалар - дон пўстидан ташкил топганлиги аниқланди. Шунда унни сифатини дон пўстларини олиб ташлаб, яхшилаш фикри туғилди ва бу элаклар ёрдамида бажарила бошланди. Унга бўлган талабларни ортиб боришига қараб дон қирғичларни тошларини катталиги ортиб, бир кишига оғирлик қила бошлади. Йиллар ўтиб дон қирғичга оғирлик қила бошлади. Йиллар ўтиб дон қирғич тузилиши такомиллашди: устки тошда донни солиш учун тешик очилди, пастки тошни устида айлантириш учун оддийгина тутқич ўрнатилди. Бу асосий кашфиёт ун ишлаб чиқариш учун қурол, асбобларни такомиллаштиришга туртки бўлди. Аста-секин дон қирғичлар ўрнига оддий тегиртош постовлар пайдо бўлди. Шу даврда дон, ун ва пишган нон билан савдо қилиш ривожлана бошлади. Зарур ун миқдорини бозорларда сотиш учун аста-секин махсус р ишлайдиган тегирмонлар пайдо бўла бошлади.  Унумдорликни ошириш зарурати тегирмонтошлар ўлчамини катталаштиришга олиб келди. Қуллар устки оғир харсанг тошларни айлантира олмадилар. Шу сабабли инсон табиат инъомлари сув ва шамолдан фойдаланишни йўлга қўйди. Сув оқими ёрдамида харакатга келтириладиган тегирмонни пайдо бўлиши дондан ун тортиш учун механик узатмали биринчи машиналарини тузишга туртки бўлди. Бироқ, сув тегирмони тез орада кенг тарқалмади. Унинг ун ишлаб чиқаришда тўлиқ жорий қилингунга қадар беш асрдан кўп вақт ўтди. Европада аввалига тегирмонтошларни ишга тушириш учун шамол кучидан фойдаланганлар. XIX асрда двигатель кучини янги манбаи – буғ кашф этилди. Бу ун ишлаб чиқаришда алохида касб этди. Бундай тегирмон биринчи бўлиб 1918 йилда қурилди, 1824 йилда эса ота-бола Череповлар буғли двигатель кашф этдилар ва ишга туширдилар. Бу двигатель ёрдамида тегирмонтош харакатланиб, ярим тонна донни суткасига қайта ишлади. Шу тариқа бу соха ривожланиб вальцевой станок, тегирмонтош ўрнини, рассев ва ситовейка машиналари элак ўрнини эгалладилар ва ибтидоий жамоа тузуми давридаги ўғир ўрнини юқори қувватли корхоналар эгаллади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Исматуллаев П.Р., Нуриллаев Ш.П., Ҳабибуллаев Р.А. Бизнинг Ватанимиз келажаги буюк Ўзбекистондир. Тошкент, 2002. 228 бет. 2. Олий таълим. Меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами. ―Истиқлол‖ нашриёти бош таҳририяти. Тошкент, 2004. 511бет. 3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 1997 йил 29августь. 4. Марахимов. А.Р., Рахмонқулова С.И.."Интернет ва ундан фойдаланиш асослари" 5. Мясникова А.В., Ралль Ю.С. и др. "Товароведение зерна и продуктов его переработки. М. "Колос" 1971г. 3, 9, 72 бетлар