logo

Миллим уйғониш даври узбек адабиётини ўрганишнинг долзарб масалалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

26.4775390625 KB
Миллим уйғониш даври узбек адабиётини ўрганишнинг долзарб масалалари Ҳозир тилга олинган мавзу доирасида бир қатор маса-лаларда сиз билан фикр алмашиб олишга зарурият бор. 1. Мазкур даврнинг етакчи тенденциялари ва унта қан-дай ёндашиш масаласи. Мазкур давр адабиётимиз тари-хининг XIX асрнинг иккинчи ярми XX аср бошларидаги 50-60 йиллик даврни қамраб олади. Адабиётимиз тари- хининг бу даврини алоҳида қилиб ажратиш янги ran эмас. Бунинг ҳам 50-60 йиллик тарихи бор. Фақат биз бундаги миллий уйғониш мазмунига алоҳида урғу беряпмиз. Ас-лида бу ҳам янги эмас. 20-йилларда бу атама «мода»да бўлган. Моҳиятан бу давр мумтоз адабиёт билан ҳозирги адабиёт ўртасида кўприк бўлган давр. Янги адабиетнинг шаклланиш даври. Ўз даврида у аниқ- тиниқ аталган, «жа дид адабиети» дейилган. Жадид адабиетининг маъноси янги адабиёт дегани. Лекин такдир тақозоси билан у «Мил лий уйғониш даври узбек адабиети» аталиб кетди. Бундай талкин ва йўналишда адабиетнинг эстетик жиҳатларидан кўра ғоявий масалаларига эътибор кўпроқ бўляпти. (Ма-салан, дастуримизда давр воқеалари ва унинг адабиётдаги ифодаси, қиёсий таҳлил кенг ўрин эгаллайди. Давр эса алғов-далғов.) Фикрингиз, маслаҳатингиз керак. Биз бундай ёндашишда мустакиллик эҳтиёжларидан келиб чиқдик. Чунончи: истиқлол тарихга ҳам, адабиётга ҳам тамомила бошқача ёндашишни шарт қилиб қўйди. Бир сўз билан айтганда, у синфий ёндашишни рад этиб, миллий ёндашишни кун тартибига қўйди. Бошимиздаги тегирмон тоши тушгач, атрофга назар солсак, кўрдикки, инсоният дегани конкрет одамлардан иборат экан, одамлар эса, фақат миллий қиёфадагина намоён бўлар эканлар. Инсоният фақат миллат тарзида гина барқарор экан. Шундан бошлаб дунёнинг меҳвари биз учун ҳам ўзгарди. Ҳар қандай ижтимоий фикр миллат манфаати нуқтаи назаридан баҳоланадиган, унинг атрофи- да айланадиган бўлди. Бу мавсумий масала эмас, методоло- гик масаладир. Ва буни салкам ўн йиллик тажрибамиз, миллий фикрни, миллий мафкура, миллий истиқлол ғоясини халқимиз онгига сингдириш борасида олиб бори- лаётган бугунги ишлар яққол кўрсатиб турибди. Лекин масаланинг иккинчи томоии ҳам бор. Биз мил лат, миллият ҳақида кўп гапирмоқдамиз. Бу тушунчалар бугун аниқ тарифига эгами? Биз марксча-ленинча қараш- лардаи қутула олдикми? Жадидларимиз бу масалага жиддий қараган эдилар. Гаспралида «Миллий ғоя», «Миллият» номлари билан махсус мақолалар бор. Ўзимизда ҳам Беҳбудийдан Чўлпон- гача бирортаси уни четлаб ўтмаган. Совет даврида, унда ҳам 20-йилларнинг 2-ярмидан «миллатчи» деган ном ус-тига тавқи лаънат босилди. Олдин у «миллат дегувчи» маъносида эди. Бугун миллат, миллият ҳақида гапирмоқда эканмиз, бу тушунчаларнинг моҳияти, тарихи ва талқинларидан ҳар биримиз ўз ихтисослигимиз доирасида хабардор бўлиши- миз зарур деб ўйлайман... 2. Иккинчи маслаҳатлашиб оладиган масаламиз давр адабиётининг ўрганилиши билан боғлиқ масала. Аввало, кўлам ҳақида. Биз 1983 йидда чоп этган «Из лай-излай топганим...» рисоламизда 1905-1917 йиллар ада- биётига бевосита дахлдор бўлган 84 номни келтирган эдик. Бу 18 йил олдинги маълумот. Бу рақам ҳозир, шубҳасиз, кўпайган. Иккинчидан, миллий уйғониш даврини биз уч босқичга бўламиз: 1865—1905 йиллар; 1905—1917 йиллар; 1917-1929 йиллар. 84 рақами шу уч босқичнинг биргина даврига тегишли. Агар ҳар уч босқичда яшаб ижод этган адиблар адади жамланса, 300 дан ошишига шубҳа йўқ. Адабиётнинг кўлам даражасини ижодкорлар адади белги- лаган эмас, албатта. Лекин, айни пайтда, ўшандай шаро- итда шунча қаламкашнинг фаолият кўрсатиши, бу сокин- лик нишонаси эмас, аксинча, қизғин адабий жараён, мил лий уйғониш белгиларидан ҳамдир. Лекин биз улардан бугун қанчасини таниб олдик? Нечта ижодкорнинг асари ўқувчиларга етди? Нечта ижодкорнинг асари илмий муомалага киритилди? Бу борадаги ишлар тоғдай бўлиб олдинда турибди. Тўғри, Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Чўлпон, Ибрат, Сидқий Хондайлиқий, Сидди- қий-Ажзий, Элбек, Боту, Абдулҳамид Мажидий, Зиё Сайд, Хислат, Хуршид, Фақирий каби XX аср боши адабиёти нинг бир қатор вакиллари асарлари оз-кўп нашр қилин- ди, илмий истеъмолга киритилди, тарғиб-ташвиқи йўлга қўйилди. Лекин булар ишнинг бошланиши, холос. Яқин- да мутахассислардан бири расмий фондларда 103 минг китоб сақланаётганлигини езди. 103 минг хусусий киши- лар қўлида эмиш. Уларни бирма-бир кўздан кечириш, саралаш ва юзага чиқариш 5-10 йиллик иш эмас. Ва бу лар учун кадр керак. Мутахассис керак. Фидойилик керак. Бугун Муқимий, Фурқат, Завқий, Ҳамза, Айний ижо- ди ва фаолияти қайта баҳоланмоғи лозим. Биз бу улкан санъаткорларимиз ҳақида қилинган ишларнинг ўз вақги- даги буюк аҳамиятини ҳеч бир камситмаган ҳолда, уларга бугунги кўз билан қарамоғимиз, уларни бугунги ақл би лан баҳоламоғимиз талаб этилади. Бу мезоннинг номи миллийликдир. Миллат ва Ватан манфаатидир. Ҳазиний, Муҳйи, Сарёмий, Муҳсиний, Фазлий, Та- бибий каби ўз даври адабий муҳитида катта мавқега эга бўлган ижодкорларнинг ўрни илмий асосларда кўрсатиб берилмоғи лозим. Бугунги фанимиз XIX асрнинг охири — XX аср бошлари ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўрганишда анчагина иш лар қидди. 1873—1876 йиллар Пўлатхон воқеаси, 1892 йилги Тошкент вабо қўзғолони, 1898 йил Андижон қўзғолони, 1916 йил, 1917 йил февраль, 1917 йил октябрь, Туркистон мухторияти, босмачилик ва ҳоказолар ҳақида янги замо- навий нуқтаи назарлар ўртага тушмоқца ва илмий ишла-римиз учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бу борода жа- дидчилик номи остида қилинган ва қилинаётган ишлар- ни алоҳида таъкидлаш керак. Бироқ миллатнинг, хусусан зиёлиларимизнинг олдин чор, сўнг шўро мустамлакачи- лигига қарши олиб борган гоҳ ошкор, гоҳ пинҳона ку- рашлари ва энг муҳими, буларнинг адабиётдаги бадиий ифодаси ўрганилган эмас. Бу жараён ҳаракатчилик нуқ таи назаридан Авлоний бир муносабат билан тилга олган 1904 йилдаги «жадидлар тўдаси»дан 30-йиллардаги «Бо- тир гапчилар»гача, 1905 йил 15 августда Ока дарёсидаги Струвье пароходида 300 вакил иштирокида тузилган ва Исмоилбек «Тарихи жадидимизнинг бош саҳифаси» деб баҳолаган «Шўройи уммат» — «Иггафоқи муслимин»дан «Турон», «Чиғатой гурунги», «Турк Адам марказияти», «Иттиҳод ва тараққий», «Миллий иттиҳод», «Миллий ис-тиқлол» жамиятларигача Ватан ва Миллат манфаатлари-дан келиб чиққан ҳолда ўрганилмоғи керак. Адабий-танқидий нуқтаи назардан эса, Фурқатнинг Худоерхон тилидан айтилган «Демиш хон»идан Чўлпон ва Фитратнинг 20-йиллардаги юракка ўт солувчи исёнкор сатрларигача миллий истиқлол ғояси нуқтаи назаридан яхлит ва изчил тадқиқ этилмоғи лозим. Умуман давр ва ижод, инқилобий давр поэтикаси, анъанавийлик ва новаторлик, қўйингки, кўп асрли мумтоз адабиётимизнинг янги адабиётга айланиш жараёнини ўрга-нишнинг назарий ва амалий масалалари дахлсиз турибди. Ниҳоят, бу даврни ўрганишда турли соха мутахассис- ларининг — филолог, файласуф, педагог, тарихчи, иқтисод- чи, диншунос, санъатшунос, қонуншунослар ҳамкорлиги керак. Чунки жадидчилик яхлит ҳодиса эди. Унинг учун ўрта асрлар Ренессансидаги сингари универсализм хос эди. 3. Учинчи масала Миллий уйғониш даври адабиётини ўрганишда вақгли матбуот материалларидан фойдаланиш масаласи. Мутахассисларга маълумки, мазкур даврда матбуот йўлга қўйилган ва ўлкамизнинг ўзида ўнлаб газета-жур-наллар чиққан. Масалан, Зиё Сайд 1870- 1927 йилларда чоп этилган газета-журналлар ҳақида фикр юритганда 45 газета, 36 журналнинг номини тилга олади. Бунинг усти-га Кавказ ва Волгабўйида, Марказий Русия шаҳарларида, Истанбул, Кобул, Ҳиндистонда, Мисрда чиқиб турган матбуотнинг хам Туркистонга келиб турганини ва Туркис- тон ҳаётини ёритиб турганини кўзда тутсак, кутубхоналари- мизда жуда катта хазина борлигига ишонч ҳосил қиламиз. Айниқса, Исмоил Гаспралининг «Таржимон»и, Ризо Фах-риддиннинг «Шўро»си, Фотиҳ Каримийнинг «Вақт» газе-таси, Жалил Мамадқулизоданииг «Мулла Насриддин»и кабилар жаҳоний миқёсга эга бўлган ва бутун дунёга тар- қаладиган газета-журналлар эди. Ва уларнинг ҳаммасида Туркистон мавзуи мумтоз бир ўринни эгаллаб келар эди. Муҳими, хайриҳохлик билан ёзилган эди. Иккинчидан, бу мақолалар — чиқишлар миллатни уй-готишни, Туркистонни империалистик босқин ва таназ- зулларга қарши умумтурк истиқлолчилик ҳаракатига қўшиб олишни ҳам кўзда тутар эдики, улар нажотни фақат бир-ликда кўрар эдилар. Ниҳоят, бу чиқишларда замин воқе- алари таҳлили кўпинча тарихни англаш, ўзликни англаш билан қўшиб олиб бориларди. Иккита мисол келтирамиз. 1) «Таржимон»нинг 1906 йил декабрь, 1907 йил ян варь сонларида Исмоилбекнинг «Муколамаи салотин» («Султонлар суҳбати») ҳикояси босилган. У Амир Темур ҳақида. Воқеа хаёлий бўлиб, Гўри Амирда кечади: муаллиф мақбарани томоша қилар экан, мўъжиза юз беради. Мир Саййид Бараканинг қабри устидаги сандиқтош кўтарилиб, соҳибқироннинг пири ^рнидан туради. Амир Те мур қабрига қўлини қўйиб, «Уғлим» дейиши билан тош кўтарилиб, Соҳибқирон ҳам чиқиб келади. Ҳар бири ўзқабри устига ўтиради. Бирпасда Шарқнинг маълум ва машҳур зотлари Амир Темур атрофида ҳозир бўладилар. Булар — турк султони Абдулазизхон, Эрон шоҳи Насриддиншоҳ, Бухоро амири Насруллохон, Қўқон хони Худо ерхон ва бошқалар. Мир Саййид Барака уларни бирмабир таништиради. Жадидчиликнинг машҳур раҳнамоларидан Жамолид-дин Афғоний «хутбаи сипоҳий» ўқиб, сўнгги юз йиддаги дунё ўзгаришларини сўзлаб беради. Амир Темур авлодла-рига мерос қолдиргани Ватан ва Миллатнинг тақцири борасида халафларини сўроққа тутади. Жавоблардан қано- атланмайди. Айниқса, Амир Насрулло ва Худоерхон Со ҳибқироннинг бу залворли саволларидан қочишга жой тополмай қоладилар. Амир Темур ўзи ҳақидаги ғавғо-фа-содларни рад этиб, бутун куч-қудратини бир-бирини уну- тиш даражасига борган «туркларни бирлаштирмоққа, Буюк Туркистонни ташкил этмоққа бағишлагани»ни, «бир да-ража ноил ҳам бўлгани»ни айтади. Ҳикоя бошида Мир Саййид Барака Амир Темурни қабрдан турғизар экан, «яна замон келгани»га (унинг за-мони келганлигига) ишора қилган эди. 1906 йидда эълон қилинган бу ҳикоя билан Фитрат нинг 1918 йили ёзилган «Темур сағанаси» асаридаги ҳамо-ҳангликни пайқаш қийин эмас; 2) Алибек Ҳусайнзода 1909 йидда «Тараққий» (Боку) газетасида босилган «Турклик — аскарлик» мақоласида тил таҳлили асосида муҳим бир фикрни илгари сурган. Бизнинг буйруқ майлини англатувчи айрим феълларимизда тўрт-беш қаватли амр маънолари бор экан. Масалан: ур, урдир, урдирт, урдирт(д)ир; чиқ, чиқар, чиқарт, чиқарт(д)ир, чиқарт(д)ирт каби. Бу хусусият бошқа тилларда учрамас экан. Бу ҳол туркдаги ҳукм ва ҳокимиятнинг ғоят қади-мийлигини англатар, буйруқнинг кўпбосқичлиги эса дав-лат идора тизимида энг кўҳна замонлардан буен мансаб-мартабалар силсиласининг қатьий субординаииясига амал қилиб келинаётганига дал ил экан. Масалан, қўшин бош-лиғи аскарларга тўғридан-тўғри «Қалъага ҳужум этинг!» демас, балки саркардаларга «Этдиринг!» деб экан ва бу буйруқ пояма-поя мингбоши, юзбоши оша узатилиб бо-рар экан. «Ҳар бир миллатнинг тили - унинг ҳаёти, фик-ри, руҳининг ойнасидир» деб тугалланади мақола. Аҳамиятига кура мана шундай ғоят муҳим масалалар кўтарилган вақтли матбуот намуналаридан жуда кам фой-даланамиз. Уларни тўплаш, нашр қилиш, илмий муома-лага олиб кириш керак. 4. Тўртинчи масала. Мазкур даврни ўрганищда хори-жий адабиётлардан фойдаланиш масаласи. Бу — давр эҳти-ёжи. Бизнинг ижтимоий фанларимиз синфий асосга қурилгани учун, социалистик бўёққа бўялган великорус шовинизми нуқтаи назарини ифодалагани учун бугун яроқсизгина эмас, зарар етказадиган вазиятни эгаллади. Уларнинг янги асосга кўчирилаётгани шундан. Биз бугун бу фанларнинг талқинларини эмас, келтирган фактлари- ни ҳам қайта кўриб чиқиш мажбурияти остидамиз. Ай-ниқса, тарих фани ва қадриятларимизни. Шу сабабли Президентимизнинг бу масалаларни кун тартибига қўии-шида жуда катта асос ва маъно бор. Чунончи, рус, сўнг совет илм-фани дастлаб чор Русия салтанатининг, кейин Советлар империясининг қонуний эканлигини табиий равишда исботлашга ҳаракат қилиб келди. Ва бу ерда уни холис ўрганиш ҳақида ran бўлиши мумкин эмас. Унинг наздида биз иккинчи сорт миллатмиз, тамом. Бутун тарих, маънавият шунга бўйсундирилган. Четдаги китоблар бундай тазйиқдан четда ёзилган. Ва бу ҳақда ran кетганда, биринчи навбатда мен Заки Вали-дийнинг китобларини кўзда тутаман. Дарвоқе, унинг машҳур мақолаларидан бири «Чингиз-хон - туркдир» деб номланади. Ўйлаб қолади киши. Биз нинг деярли барча тарих китобларимизда шундай талқин қилинади. У туркнинг мўғул отлиқ уруғидан эмасмикан. Агар у чиндан ҳам бугунги мўғуллардан бўлса. нега сўнгги 800 йил давомида мўғул саҳросида йилт этган чироқ кўрин- мади. Айниқса, Заки Валидийнинг 2 тарих китобини аҳами ятига кўра баҳосиз деб ҳисоблайман. Биринчиси — «Умумтурк тарихига кириш». 1944—1945 йилларда қамоқхонада ёзилган. 1946 йилда босилиб чиқ-қан. Бу 3-нашри. Бу «мадҳал» — тарихга кириш номи би-лан машҳур, 540 бетлик. Шуни 395—540-бетлари — 145-бети изоҳлардан ташкил топган. Бу изоҳлар муаллиф фой-даланган манбалар, манбалар қиёси, улар устидаги муло-ҳазалардан иборат. Бу манбалар араб, форс, турк, инглиз, француз, немис, рус тилларида. Умуман, манбалар доираси туркий халқлар бақамти яшаган хитой, ҳинд-санскрит, иброний, сурёний, армани, юнон тилларидаги манбалар-ни қамраб олади. Муҳими Европа шарқшуносларининг туркий халқлар-нинг келиб чиқиш ўринлари — она юртлари ҳақидаги фикрларини тасниф этади. Миллатларни ўзаро гиж-гиж-лаш, «майдала-ют» шиорини ушлаган империалистик сиё-сат билан боғлаб таҳлил қилади. Маълум бўлишича, туркларнинг она ватани ҳақида бир эмас, 5-6 назария бор экан. 1. Олтой (Вейдеман - 1838, Частрен - 1848, Шот - 1849). 2. Байкал (Паркер - 1924). 3. Узоқ Шарқ (Рамштет). 4 Урал минтақаси (Немич). 5. Ти-ёншон (Олмоси). 6. Орол минтақаси (Де Квик). Туркий халқларнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрни ҳақида жаҳонда хилма-хил гипотезалар бор экан. 1) Веналик профессор Шмидт ва Менген фикрларига кўра, Олд Осиё ва Нил бўйи буюк давлатларини Урта Осиёдан борган кўчманчи қабилалар бунёд этганлар. Бу фикрни Миср тарихчи мутахассиси Шебеста исботлашга ҳаракат қилар экан, проф. Сермак нубия (Судан) ва турк-ча орасида яқинлик топади. 2) Ака-ука Гриммлар герман ва туркий қавмларни кўп жиҳатлардан қардош кўрадилар. 3)Археолог Ф. Хоммел фикрича, Урта Осиё туркий ларининг ажцодлари милоддан 5 минг йил олдин Олд Осиёга борганлар ва шумерлар номи билан дунёга довруқ солганлар. Унингча, қадим шумер тилидаги 350 сўзнинг келиб чиқиши туркийлигини исботлаш мумкин. 4) Ариёнлар келишидан бир қанча вақт олдин дунёга келган Мохинижидоро, Хараппа маданиятларининг бунёд-корлари туркий халқлардир. Бу фикр проф. Немечга те-гишли. 5) Узоқ Шарқда бир қисм туркийлар Жонг, Тик ном-лари билан мил. ав. 1328 йилда жиддий бир сиёсий қув-ватга эга бўлгани Хитой манбаларида учрар экан. Тик номини Туркнинг бузилгани дейдилар. 6) Туркий халкларнинг Ўрта Америка маданиятининг асосчиларидан деб қарайдиганлар бор. Кейинги пайтлар-да Америка ҳиндуларининг тилидаги туркий элементлар ҳақида фикрлар ўртага тушмокда. Рассом Рерих Олтой тили билан Америка ҳиндуларини бениҳоя ўхшаш топади. Демак, биз ўзбеклар, Темур айтганидек, туркнинг бош бўғини бўлсак, совет даври қўшиқларида куйланганидек «номи қул, қашшоқ-гадо» эмас, жаҳон цивилизацияси-нинг чорраҳасида келган, бўлар-бўлмас юртга эмас, дунё га дунёдорлик қилиб келган бир миллатга авлод эканмиз. Ва бу, шубҳасиз, ҳар бир миллатдошимизда ғурур, ифти-хор уйғотади. Бизда эса узоқ замонлар шу туйғуни топта-дилар. Бу туйғу ўлган кундан бошлаб миллат манқуртга айланар эди. Ҳоким миллатга шу керак эди. Ва бу нарса кейинги пайтларга кддар давом этиб келди... Иккинчиси - «Бугунги турк эли Туркистон ва унинг яқин тарихи». 1981 йил 2-нашри. 1-нашри 1929 йилда Мисрда амалга оширилган. Бу китоб XVI асрдан 1924 йилгача - Туркистоннинг парчаланишигача бўлган давр-ни ўз ичига олади. Бу бўҳрон ва мустамлака давридир. Янги уйғониш давридир. Бу асарни хорижда жадидчилик бўйича қўлланма ўрнида кўрадилар. 700 бетлик китобнинг 500 бети мустамлакачилик даври ҳақида. Уларнинг бир қисмини муаллифнинг ўзи курган, гувоҳи бўлган, ҳатто қаҳрамонларидан бўлган. Шунинг учун бу тарих айрим жиҳатлари билан Бобурнинг «Бобурнома»сини эсга туши-ради. Рус истилосининг моҳияти ҳақида, Туркистоннинг келажаги ҳақида, туркистонлининг — ўзбекнинг миллий хусусияти ҳақида бундан аниқроқ топиб айтган иккинчи одамни топиш қийин бўлса керак. (Мисолларни истаган-ча келтириш мумкин). Бу китобларни таржима қилиш керак. Бу асарлар ўқув-чилар онгига сингиши керак. 5. Ниҳоят, бешинчи мен айтмоқчи бўлган масала за-моннинг зайли билан айрим анъанавий тушунчаларнинг янгича талқин касб этишидир. Бу билан ҳам ҳисоблаш-моқ керак. Мана илм-фан тушунчасини олайлик. Унинг керакли, фойдали эканлиги беш қўлдай аён. Уни ўрга-ниш фарз. «Қуръони карим»да илм 751 ўринда тилга олин-ган экан. Лекин у ёвузликка хизмат қиддирилса-чи? Унда қандай ёндашиш керак? Маданият ўз-ўзича яхши, керакли нарса. Бироқ ин-сон зарарига қаратилса-чи? Биз бу давр адабиетида шу ҳолатни илғашни, лекин адабиётшунослигимиз тазйиқ сабабидан уни ойдинлаштира олмаганлигини кўрамиз. 1908 йилда Давлат Думаси мажлисида мусулмон фрак-циясидан сўзга чиққан депутат Еникеев подшо идораси-нинг ғайрирусларга олиб бораётган руслаштириш сиёса-тини танқид қилиб Ильминскийнинг «Бизнинг учун рус- ча яхши билмайдиган ва кўп хатолар билан ёзадиган ва биргина губернатор эмас, энг оддий чиновникларнинг олдида ҳам титраб ўтирадиган муфтилар бўлсалар янада яхши бўларди» деган фикри бу сиёсатнинг моҳиятини таш- кил этганини кўрсатган эди. (Дарвоқе, бу нуқтаи назар «Ғайри руслар низомномаси»га асос бўлиб хизмат қилган эди. «Таржимон» газетаси, 1908 й., 24 июнь). Бу муносабатлар йўқолдими? Наливкиннинг «История Кокандского ханства»сини олинг. У такаббурлик билан шундай деган эди: «Бизнинг казак аскарларимиз ўзимизнинг маржалардан кўра сарт аёлларига кўпроқ борадилар. Чунки улар жуда арзон ту- радилар...» Машҳур рус туркологи В. В. Радловнинг яқинда «Из Сибири» деган китобини бир муносабат билан ва-рақлаган эдим. У 1868 йилда рус аскарлари билан деярли бир вақтда Самарқандда, Нуротада, Қаршида бўлган. Ўзбеклар ҳақида, уларнинг турмуши ҳақида бир қатор фикрлар билдирган, Верешчагиндан фарқ қилмайди. Мана, қорақалпоқ, туркман, қирғизларни ўзбеклар билан қиёслаб айтган гапи: «В нравственном отношении они выгодно отличаются от узбеков, у которых царит ужасаю щая безнравственность...» «Кроме корыстолюбия и жад ности основными чертами их характера являются трусость, жестокость, коварство и лицемерие» (М., 1980, 568-6.)' Буни асрлар оша тарих ва цивилизациянинг марказида келган, уз шижоати ва ахлоқи билан жаҳоний эътироф топган миллатнинг шаънига муносиб деб бўлмас... XIX асрнинг охири - XX аср бошлари адабиётигина эмас, умуман ижтимоий тафаккури билан шуғулланадиган ҳар бир мутахассис бу фактлар билан ҳисоблашмоғи керак. Муҳими, ушбу фактлар миллий ғоя ва миллий мафкура нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши лозим. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Ислом Каримов ўзбекистон миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, а.-жилд, -Т. «ўзбекистон» нашриёти,1996   2. Ислом Каримов Биздан озод ва обод Ватан қолсин, ғ-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 3. Ислом Каримов Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир, қ-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 4. Ислом Каримов Бунёдкорлик йилидан, 4-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 5. Ислом Каримов Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби, 5-жилд, -Т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996