logo

Ўлчашлар хакида умумий маълумот ўлчаш воситалари,уларнинг элементлари ва параметрлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

82.5 KB
Ўлчашлар хакида умумий маълумот ўлчаш воситалари,уларнинг элементлари ва параметрлари РЕЖА: 1. Ўлчашлар. 2. Ўлчаш турлари.3. Абсолют ва нисбий ўлчаш. 4. Ўлчаш воситалари. 5. Ўлчовлар. 6. Ўлчов асбоблари. 7. Ўлчаш элементлари. Ўлчаш - физик катталикларнинг қийматларини ма ҳсус техник воситалар ёрдамида тажриба усули билан топишдир. К ўп ҳолларда ўлчаш жараёнида ўлчана ётган катталикни шундай физик катталик билан таққосланадики, унга бирга тенг б ўлган қиймат берилади ва физик катталик бирлиги ёки ўлчов бирлиги дейилади. Ўлчаш натижаси катталикни уни ўлчаш усули билан, масалан катталикни ўлчов бирлиги билан та ққ ослаш усули ёрдамида топилган қийматидан иборат. Ўлчаш натижасини қуйидаги тенглама кўринишида ёзиш мумкин. Q U қ= ---------- ёки Q қ = Uq , g бунда Q – ўлчанаётган физик катталик; U – ўлчаш натижаси ёки ўлчанаётган сон қиймати; q –физик катталик бирлиги. Мазкур тенглама ўлчашнинг асосий тенгламаси дейилади. Унинг ўнг томони ўлчаш натижаси деб юритилади. Ўлчаш натижаси доимо ўлчамли катталик б ўлиб, у номига эга б ўлган q бирликдан ҳамда айни бирликда ўлчанаётган катталикда нечта борлигини англатадиган U сонидан ташкил топган. Ўлчанаётган катталикнинг сон қиймати бевосита, билвосита бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш усуллари ёрдамида топилади. Лаборатория амалиётида ва илмий текширишларда бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш усулларидан фойдалинилади. Бевосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчанаётган катталикнинг изланаётган қиймати тажриба маълумотларидан бевосита аниқланади. Масалан: температурани термометр билан, босимни монометр билан, узунликни чиз ғич билан ўлчаш ва ҳоказолар бевосита ўлчашдан иборат. Бевосита ўлчаш тенгламаси қуйидаги к ўринишга эга: Q n = Cn Бунда Q n – ўлчана ётган катталикнинг ўлчов бирликларидаги қиймати; С – рақамли ҳисоблаш қурилмаси шкаласи б ўлинмаларининг ўлчанаётган катталик бирликларидаги қиймати; n – шкала ҳисобида индекаторли қурилма б ўйича олинган саноқ. Билвосита ўлчаш деб шундай ўлчашга айтиладики, унда ўлчаш натижасини ўлчанаётган катталикнинг маълум муносабат ёрдамида боғланган катталикларни бевосита ўлчашга асосланган. Билвосита ўлчаш тенгламаси қуйидаги к ўринишга эга: Q k = f (Q 1, Q 2 … Q n) Бунда Q k - ўлчанатган катталикнинг изланган қиймати; Q 1, Q 2, … Q n - бевосита ўлчанаетган катталикларнинг сон қиймати. Билвосита ўлчашга ўтказгичнинг солиштирма электр қаршилигини унинг қаршилиги, узунлиги ва к ўндаланг кесими юзи бўйича топиш, жисм зичлигини унинг массаси ва ҳажмини ўлчаш натижаси б ўйича топиш мисол б ўла олади. Бирлаштириб ўлчаш бир нечта бир номли катталикларни бир вақтда ўлчашдан иборатки, унда изланган катталикларнинг қийматлари бевосита ўлчашдан ҳосил қилинган тенгламалар системасидан топилади. Бир вақтда икки ёки бир неча турли катталикларни уларнинг орасидаги функционал муносабатларни топиш учун олиб борилган ўлчашлар биргаликда ўлчаш дейилади. Жумладан ўлчаш резисторининг 20С даги электр қаршилиги ва температура коэффициентлари унинг қаршилигини турли температураларда бевосита ўлчаш маълумотлари б ўйича топилади. Ўлчашлар яна абсолют ва нисбий ўлчашларга б ўлинади. Битта ёки бир неча асосий катталикларни физик константалар қийматларидан фойдаланиб ёки фойдаланмасдан бевосита ўлчаш абсолют ўлчаш дейилади. Масалан штангенциркуль ёрдамида ўлчашлар абсолют ўлчашлардир, чунки унда ўлчанаётган катталик қиймати бевосита олинади. Бирор катталикнинг шу номли бирлик ролини ўйнаётган катталикка нисбатан ўлчаш ёки катталикни шу номли бирлик катталик қабул қилинган катталик б ўйича ўлчаш нисбий ўлчаш деб аталади. Масалан: оптиметр ёрдамида ўлчашлар нисбийдир: аввал охирги ўлчов ёки охирги ўлчов блоки қуйилади ва ўлчаш воситалари шкаладаги к ўрсаткич нолга тенг б ўладиган қилиб созланади. С ўнгра ўлчанадиган детал жойлаштирилади ва саноқ олинади. Нисбий ўлчашга массани тортиш усули билан ўлчаш мисол б ўлади. Нисбий ўлчашдан катта аниқлик зарур б ўлган ҳолларда фойдаланилади. Ўлчашнинг бирор принципини амалга ошириш учун турли техник воситалар қ ўлланилилади. Ўлчашларда қ ўлланиладиган ва нормаллашган метрологик хоссаларга эга б ўлган техник воситалар ўлчаш воситаси дейилади. Ўлчаш принципини ва воситасини белгилаб берадиган усуллар мажмуи ўлчаш усули дейилади. Ўлчашларда бевосита (т ўғридан-т ўғри) ба ҳолаш, дифференциал, ўлчов билан таққослаш ва нол (компенсацион) усуллар кенг тарқалган. Бевосита ба ҳолаш усули ўлчанаётган катталик миқдорини бевосита ўлчаш асбобининг ҳисоблаш қурилмаси б ўйича топиш имконини беради. Масалан: босимни пружинали монометр билан, массани циферблатли тарозида, ток кучини амперметр билан ўлчаш ва ҳоказо. Дифференциал усул ўлчанаётган ва маълум катталикларнинг айирмасини ўлчашни характерлайди. Масалан: газ аралашмаси таркибини ҳавонинг иссиқ ўтказувчанлигига таққослаш й ўли билан иссиқлик ўтказувчанлик б ўйича ўлчаш. Ғоятда аниқ ўлчашларда ўлчов билан таққослаш усули қ ўлланилади. Бунда ўлчана ётган катталик ўлчов ёрдамида топилган катталиклар билан таққосланади. Масалан: ўзгармас токнинг кучланишини электр юритувчи кучи нормал элементига тенг б ўлган таққослаш компенсаторида ўлчаш ёки массани тарозиларда мувозанатлаштирувчи тошлар билан ўлчаш. Бу усул таъсир этувчи катталикларнинг ўлчаш натижасида таъсирини камайтиришга имкон беради. Ноль усул ўлчана ётган катталикни қиймати маълум б ўлган катталикни таққослашдан иборат, аммо улар орасидаги айирма маълум катталикни ўзгартириш усули билан нолга келтирилади. Потенциометр, мувозанатлаштирилган к ўприклар ва бошкалар нол усулга асосланган. Нол усул и ўлчашнинг юқори аниқлигини таъминлайди. Ўлчанаётган катталикларнинг сонли характеристикаси сифатида унинг ўлчамлари қ ўлланилади. Ўлчанадиган катталик ҳақида маълумот олиш хар бир ўлчовнинг мазмуни ҳисобланади. Маълумот олишнинг энг оддий усули бу солиштириш, масалан: «Нима катта» ёки «Нима яхши». Айрим ҳолларда янада мукаммал маълумотнинг кераги хам б ўлмайди (Масалан: қанчалик катта ва бошқа). Бунда солиштириладиган катталиклар ошиб бориши ёки камайиши мумкин. Масалан: одамларнинг б ўйи-б ўйича жойлаштириб, тартиб шкаласи ёрдамида ким кимдан баланд эканлигини аниқлаш мумкин, аммо қанчага баланд эканлигини аниқлаб б ўлмайди. Ўлчовни енгиллаштириш м ақсадида тартиб шкаласида айрим нуқталарни таянч сифатида қ ўлланилади. Масалан: билим қуйидагича ба ҳоланади: қониқарсиз, қониқарли, яхши ва аъло. Шкала қандай интервалларга б ўлинганлигига қ араб бир хил катталик турлича ифодаланиши мумкин. Масалан: 1 метр= 0,001 км = 100 см =1000 мм. Буларни ўлчанадиган катталикнинг қиймати дейиш мумкин. Унда кўрсатилган сон эса сонли қиймат деб айтилади. Масалан: ернинг қуёш атрофида айланиш вақти бир хил интервалда ўтади. Ўз навбатида бу интерваллар кичикроқ интервалга бўлинган, ернинг ўз ўқи атрофида айланиши. Бундай шкалаларни интерваллар шкаласи деб айтилади. Интерваллар шкаласи орқали ҳарорат ҳам ўлчанади. Масалан: цельсий шкаласи б ўйича 1 градус муз эришидан то сув қайнагангача б ўлган интервалнинг юздан бир кисмини ташкил қилади. Ўлчанадиган ма ҳсулотларнинг сонли қиймати қанақа ўлчов бирлигида ҳисобга олинганига боғлиқ. Ўлчов бирликлари маълум тартибда белгиланади ва қонуний й ўл билан қабул қилинади. Барча ўлчов бирликлари ўлчов системасини ҳосил қилади. Биринчи б ўлиб ўлчов системасини тузишни 1832 йилда Гаусс таклиф қилган. Гаусс таклиф қилган система абсолют деб қабул қилинган, уларнинг асосий бирликлари миллиметр, миллиграмм, секунда. Аммо фанлар ривожланиши билан янги системалар қабул қилинган, бу эса қийинчиликларни туғдирган. Шу сабабли 1960 йилда Ҳалкаро бирликлар системаси СИ ( sistem international ) қабул қилинган. Бу системанинг асосий бирликлари:  Метр – узунлик бирлиги;  Килограмм – масса бирлиги;  Секунда – вақт бирлиги;  Ампер – электр токи кучи;  Кельвин – термодинамик Ҳарорат бирлиги;  Канделла – ёруғлик кучи бирлиги;  Моль – модда бирлиги. Ундан ташқари яна қ ўшимча бирликлар қам бор. Булар радиан – бурчак бирлиги, стерадиан. Ўлчаш воситалари ўлчашларда ишлатилади ва улар нормаллашган метрологик хоссаларга, яъни катталикларнинг маълум сонли қийматларига ҳамда ўлчаш натижаларининг аниқлиги ва ишончлилигини ифодаловчи хоссаларга эга б ўлади. Ўлчаш воситаларининг асосий турларига ўлчовлар, ўлчаш асбоблари, ўлчаш ўзгарткичлари ва ўлчаш қурилмалари киради. Ўлчов – берилган ўлчамдаги физик катталикни қайта ўчун мўлжалланган ўлчаш воситаси. Масалан: қадоқ тош – масса ўлчови; ўлчов резистори - электр қаршилиги ўлчови; ёритиш лампаси – ёруғлик ўлчови ва ҳоказо. Бир хил ўлчамли физик катталикни қайта ўлчайдиган бир қийматли ҳамда турли ўлчамдаги қатор бир номли катталикларни қайта ўлчайдиган к ўп қийматли ўлчовлар бор. К ўп қийматли ўлчовларга б ўлинмали чиз ғичлар, индуктивлик вариометри мисол бўла олади. Ма ҳсус танланган фақат ало ҳидагина эмас, балки турли бирикмаларда турли ўлчамли қатор бир номли катталикларни ўлчаш мақсадида қ ўлланиладиган ўлчовлар комплекти ўлчовлар т ўпламини ташкил этади. Масалан: қадоқ тошлар т ўплами, учликли узунлик ўлчовлари т ўплами, ўлчов конденсаторлари т ўплами ва ҳоказо. Ўлчовлар магазини саноқ қурилмалари билан боғланган ма ҳсус қайта улагичларга эга б ўлган битта конструктив бутун қилиб бирлаштирилган ўлчовлар тЎпламидир. Ўлчовлар магазини электротехникада кенг қ ўлланилади: қаршилик магазини, сиғимлар магазини, индуктивликлар магазини. Ўлчовларга стандарт намуналар ва намуна моддалар ҳам киради. Стандарт намуна – модда ва материалларнинг хоссаларини ёки таркибини характерловчи катталикларнинг бирлигини қайта тиклаш учун ўл чов. Масалан: таркибидаги кимёви й элементлари кўрсатилган ферромагнит материаллар хоссаларининг стандарт намунаси. Намуна модда – тасдиқланган спецификациядан к ўрсатилган тайёрлаш шартларига риоя қилинганда тикланадиган маълум хоссаларга эга б ўлган моддадан иборат ўлчов. Масалан: «Соф» газлар, «Соф» металлар, «Тоза» сув. Кузатувчи идрок қилиши учун қулай шаклдаги ўлчов информацияси сигналини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ўлчаш воситаси ўлчов асбоби дейилади. Ўлчов асбобида кузатувчи ўлчанаётган катталикнинг сон қийматини ўқиши ёки санаши мумкин. Ўлчов асбоблари аналог ва рақамли б ўлиши мумкин. Аналог ўлчов асбобларида асбобнинг к ўрсатиши ўлчанаётган катталик ўзгаришининг узлуксиз функциясидан иборат б ўлади. Рақамли ўлчов асбобларида эса к ўрсатишлар ўлчов информацияси сигналини дискрет ўзгартириш натижасидан иборат б ўлган рақамли шаклда ифодаланган бўлади. Кейинга вақтларда рақамли асбоблар борган сари кенгроқ қўлланила бошланди, чунки уларнинг к ўрсатгичлари осонгина қайд қилинади. Уларни ЭҲМга киритиш қулай. Рақамли асбобларнинг тузилиши ўлчашда аналог асбобларга қараганда катта аниқликка эришишга имкон беради. Шу билан бирга рақамли асбоблар қўлланилганда ўқиш хатолиги б ўлмайди. Аммо аналог асбоблар ра қамли асбобларга нисбатан анча арзон ва содда. Ўлчов асбоблари к ўрсатувчи қайд қилувчи комбинацияланган, интегралловчи ва жамловчи асбобларга б ўлинади. КЎрсатувчи асбобларда рақамли қийматлар шкала ёки рақамли таблодан ўқилади. Қайд қилувчи асбобларда к ўрсатгичларни ёки диаграмма қоғозида ёзиб олиш ёки рақамли тарзда чоп этиш к ўзда тутилган. Комбинацияланган асбоблар ўлчанаётган катталикни бир вақтнинг ўзида к ўрсатади ва қайд қилади. Интегралловчи асбобларда ўлчанаётган катталик вақт б ўйича ёки бошқа эркли ўзгарувчи б ўйича интегралланади. Жамловчи асбобларда к ўрсатишлар турли каналлар б ўйича унга келтирилган икки ёки бир неча катталикларнинг йигиндиси билан функционал боғланган б ўлади. Ўлчашга доир ахборотни узатиш ўзгартириш, ишлов бериш ва сақлаш учун қулай б ўлган аммо кузатувчи бевосита идрок қилиши мумкин б ўлмайдиган шаклдаги сигнални ишлаб чиқиш учун хизмат қиладиган воситаси ўлчаш ўзгарткичи деб аталади. Инсон ўзининг сезги органлари билан ўлчаш ўзгарткичи сигналларини қабул қила олмайди. Ўзгартириладиган физик катталик кириш катталиги унинг ўзгартирилганлиги эса чиқиш катталиги дейилади. Кириш ва чиқиш катталиклари орасидаги боғланишни ўзгарткич функцияси қарор топтиради. Ўлчаш ўзгарткичлари ўлчов асбобларининг, турли ўлчов системаларининг, бирор жараёнларни автоматик назорат қилиш ёки бошқариш системаларининг таркибий қисми ҳисобланади. Ўлчанётган катталик келтирилган ўлчаш ўзгарткичи бирламчи ўзгарткич дейилади, к ўпинча «датчик» деб юритилади. Унинг бевосита ўлчанаётган катталик таъсиридаги қисми сезувчан элемент дейилади. Масалан: термоэлектрик термометрда термопара, монометрик термометрда термобаллон ана шундай элементлардир. Ўлчов асбоблари ва ў згарткичлари ўлчанаётган катталикнинг турига қараб тегишли номларга эга б ўлади. К ўрсатувчи аналог ўлчов асбобларининг саноқ қурилмаси шкала к ўрсаткичдан тузилган. Шкаладаги сонли қийматлар кўрсатилган белгилар шкаланинг сонли белгилари дейилади. Шкаланинг икки қ ўшни белгилари орасидаги оралиқ шкаланинг бўлинмаси д ейилади. Шкаланинг икки қ ўшни белгиси мос келган катталик қийматлари айирмаси шкала б ўлинмасининг қиймати дейилади. Ўлчанаётган катталикнинг саноқ қурилмаси билан аниқланадиган ҳамда ўлчанаётган катталик учун қабул қилинган бирликларда ифодаланган қийматлари ўлчов асбобининг кўрсатишлари дейилади. Ўлчанаётган катталикнинг шкалада кўрсатилагн энг кичик қиймати шкаланинг бошланғич қиймати, энг катта қиймати эса шкаланинг охирги қиймати дейилади. Шкаланинг бошланғич ва охирги қийматлари билан чегараланган қийматлари со ҳаси к ўрсатувлар диапазони дейилади. Ўлчанаёетган катталикнинг ўлчов воситалари учун й ўл қ ўйиладиган хатоликлар нормаланган қийматлари со ҳаси ўлчов диапазони дейилади. Айрим ўлчов воситалари ва ҳлчов системаларида ташкари мураккаб информацион ўлчов системалари ҳам қ ўлланилади. Улар кўплаб нуқталарда автоматик ўлчашни амалга оширишнигина таъминлаб қолмай, балки ўлчаш натижаларини берилган алгоритмлар бўйича зарур қайта ишлашни ҳам бажаради. Ўлчов воситалари ўлчаш жараёнидаги бажараётган вазифаси, ролига қараб иш, намуна ва эталон ўлчов асбобларига б ўлинади. Иш ўлчов воситалари халқ х ўжалигининг барча тармоқларида амалий ўлчашлар учун м ўлжалланган. Улар аниқлиги орттирилган ўлчов воситаларига ва техник ўвоситаларига б ўлинади. Намуна ўлчов воситалари иш ўлчов асбобларини текшириш ва уларни ўзлари б ўйича даражалашга хизмат қилади. Эталонлар физик катталиклар бирликларини қайта тиклаш ва сақлаш, уларнинг ўлчамларини намуна ўлчов асбоблари орқали халқ хўжалигида қ ўлланадиган иш ўлчов воситаларига ўтказишга хизмат қилади. Физик катталикларнинг бирликлари ўлчами шу усул билан намуна ўлчов асбоблар ёрдамида бошқа ўлчов асбобларига ўтказилади. Ўлчаш воситаларининг к ўрсатишларидаги хатоликларни аниқлаш ёки уларнинг к ўрсатишларига тузатиш киритиш мақсадида ўлчов воситалари к ўрсатишларини намуна ўлчов асбобларининг кўрсатишлар билан таққослаш асбобни текшириш деб аталади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: А.А. Абдувалиев и др. «Основ и стандартизации сертификации и управления качеством» «Фан ва технология» Тошкент. 2005 г, 534 страниц.  И.Ф.Шишкин. «Основ и метрологии, стандартизации и контроля качества»  Москва, Издательство стандартов, 1988, 319 страниц;  Б.Э.Мухаммедов «Метрология, технологик параметрларни улчаш усуллари ва  асбоблар», Тошкент, Ўқитувчи, 1991, 320 бет;