logo

«5-7 синфларда унумли меҳнат асосида ўқитиш юқори синфларда касб-ҳунар тайёргарлиги мазмуни»

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

77 KB
«5-7 синфларда унумли меҳнат асосида ўқитиш юқори синфларда касб-ҳунар тайёргарлиги мазмуни» Режа: 1. Дастур мазмунини ва унинг йўналишлари. 2. 5-7 синфларда умумий меҳнат тайёргарлиги. 3. 8-9 синфларда касб тайёргарлигигача бўлган тайёргарлик мазмуни. 1. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида касб-ҳунар тайёргарлиги.  Таянч иборалар 1. Касб тавсифномаси 2. Шартнома 3. Рағбатлантириш услуби 4. Ўқитиш услуби 5. Ижтимоий фойдали унумли меҳнат 1998йил Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг қарорида умумий ўрта таълимнинг таълим дастурлари: ўқувчиларни мунтазам билим олишини, уларга билим олиш эҳтиёжини ривожланишини, асосий ўқув илмий ва умуммаданий билимларини такомиллаштиришни ўқувчиларда меҳнат кўникмаларини, мустақил ижодий фикрлаш, касб танлашга, атроф оламга онгли муносабатни ҳосил қилишни, юксак маънавий ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш масалалари қонунда ўз аксини топган. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқув режасида меҳнат таълимининг ўрни. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида меҳнат таълими ўқув фанига 1-4 синфлардан ҳафтасига бир соатдан, 5-7 синфларда ҳафтасига 2 соатдан ва 8-9 синфларда ҳафтасига бир соатдан ҳаммаси бўлиб, 408 соат вақт ажратилган. Ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жараёнида касб-ҳунарга йўллантиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари ёғочга, металга ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик асослари, бадиий меҳнат технологияси ва машина электрлари йўналишлари бўйича билим кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган. 5-7 синфларда ўқувчиларнинг ижтимоий эстетик диди ва дунёқарашини кенгайтирадиган, оилавий ҳаёт ва турмушда керак бўладиган юқорида кўрсатилган ўқув курслари ўқувчиларда миллий маданият ва анъаналарига меҳр-муҳаббат уйғотади. 8-9 синфларда касб-ҳунарларга йўналтариш курси таълим олувчиларнинг ижтимоий дунё қарашини кенгайтиради. Касб таълими йўналишларини онгли равишда танлашларига кўмаклашади. Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш таълими мазмуни қуйидаги 5 та йўналишларга бўлинади. 1. Ёгочга ишлов бериш технологияси. 2. Металга ишлов бериш технологияси. 3. Газламага ишлов бериш технологияси. 4. Пазандачилик асослари. 5. +ишлоқ хўжалик асослари. Меҳнат таълимининг мазмуни ва вазифаларини белгилашда 1999 йили ишлаб чиқилган ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларига асосан ишлаб чиқилган. Меҳнат таълими бўйича Давлат таълим стандартида умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими ва касб танлашга йўналтиришнинг таянч мазмуни ҳамда мактабни битирган ўқувчиларнинг меҳнат таълими фанидан тайёргарлик даражасининг меъёрлари ифодаланади. Ушбу стандарт умумий ўрта таълим мактаблари учун меҳнат таълими фанидан ўқув дастур, ўқув методик қулланма, дарслик ва бошқа расмий меъёрий материалларни ишлаб чиқиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатдир. Меҳнат таълими фанининг мазмуни шартли равишда учга, яъни меҳнат таълими тайёргарлиги, касблар бўйича тайёргарлик ва касбгача махсус тайёргарлик қисмларига бўлинади. Бу қисмлар ҳар бир дарс ва машғулотларнинг таркибига сингиб кетган бўлиб, уларнинг ўқитувчилари ва услубчилар томонидан илмий услубий нуқтаи назардан ҳисобга олинган ҳолда таҳлил қилиб борилиши меҳнат таълими машғулотларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган бўлишини таъминлайди. Меҳнат таълимининг йўналишлари мактаб атрофидаги корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежларида кенг тарқалган соҳалар, касбларга мувофиқ танлаб олинади. Шунга кўра ҳар бир мактабда меҳнат таълимининг қуйидаги йўналишлари асос қилиб олиниши мумкин: - ёгоч ва унга ишлов бериш технологияси; - металл ва унга ишлов бериш технологияси; - газламага ишлов бериш технологияси; - пазандачилик асослари; - қишлоқ хўжалиги асослари ва бошқалар. 5-7 синфларда ушбу йўналишлардан айримлари танланади ва 8-9 синфларда шу танланган йўналишларга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқариш асослари ва касбга йўналтириш курси ўқитилади. Ушбу йўналишларнинг ҳар бири юзасидан қуйидаги булимлар бўйича ўзаро уйғунлаштирилган назарий билимлар берилади ва амалий иш кўникмалари шакллантирилади. 1. Материалшунослик асослари. 2. Асбоб-ускуналар ҳақида маълумот ва ишлатиш усуллари. 3. Машина, механизм, станоклар ва мосламаларнинг умумий тузилиши ва ишлатиш асослари. 4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси. 5. Халҳ ҳунармадчилиги касблари бўйича маълумотлар бериш ва ўзаро турдош учта касб йўналиши бўйича касбгача тайёргарликни амалга ошириш. Бундан ташқари ҳар бир асосий йўналиш бўйича уй-рўзғор маданият ва унга тегишли таъмирлаш ишларини бажариш кўникмалари шаклланиб боради. Ҳар бир йўналиш буйича ишлатиладиган электротехника воситалари, улардан тўғри фойдаланиш ҳамда таъмирлаш асослари ўргатилади. Ҳар бир асосий йўналиш бўйича компьютер техникасидан фойдаланиш масалалари юзасидан дастлабки маълумотларни бериш кўзда тутилади. Ҳар бир дарс мазмунига боғлиқ ҳолда иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик билимлар ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда ўргатиб борилади. 5-7 синфларда меҳнат таълими йўналишларининг ҳаммаси учун уйғунлаштирилган бадиий меҳнат технологияси ва машина элементлари машғулотлари ўтказилади. Дастурда бадиий меҳнат технологияси машғулотлари барча йўналишлар учун умумлаштирилган ҳолда берилган, улардан тегишли йўналишга доир мавзулар ўқитувчи томонидан ажратиб олиниши лозим. Меҳнат таълими дарсларида ўқувчиларда касблар турларига оид билим, кўникма ва малакалар мактаб жойлашган ҳудуддаги имконият ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳодда танланадиган касблар асосида шакллантирилади. +ишлоқ хўжалиги меҳнати таълими заминида машғулотларнинг мазмуни асосан халқ ҳунармандчилиги касблари ва ёш фермерлик йўналишида олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Йирик саноат ишлаб чиқариши ривожланган ҳудудлардаги мактабларда меҳнат таълими дарсларида ўқувчиларни шу саноат соҳасига оид замонавий касбларга йўналтириш имкониятлар яратилиши лозим. Меҳнат таълимининг мақсад ва вазифалари: Меҳнат таълими ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларини эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифатларини ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган ўқув фанидир. Меҳнат таълимининг мақсади: -Ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, касбий мойилликларига кўра касб-хунар турларини танлашга асос бўладиган хислатларини, умуммеҳнат маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш: -Халқ хўжалигининг турли соҳалари, уларда ишлатиладиган техника ва технология тўғрисида билимлар бериш, меҳнат фаолиятининг турли соҳалар билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишга имкон яратиш. Уларни харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларига ўргатиш: -Юқори синфларда меҳнат таълими ишчи мутахассисликларининг касбий фаолиятида қўлланиладиган турли хил асбоб-ускуналар, жиҳозлар, мосламалардан фойдаланишни - ўргатиш; механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлашни; технологик билим ва малакаларни, меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси, санитария - гигиена қоидалари асосларини ўргатиш; -Турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маьлумотномалардан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, олинган натижаларни қўйилган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш; -Ўқувчиларни билимга интилиш ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишисига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш; -Ўқувчиларга бозор иқтисодиёти қонуниятлари, талаблар асосида сифатли, рақобатбардош исътемол моллари, меҳнат маҳсулотлари етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни исътемолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарувчи (менежерлик) унсурларини, ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини шакллантириб бориш ва ривожлантириш; -Халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқ миллий руҳини, яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўргатиш ва улардан ўз амалий фаолиятларида фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш; -Меҳнат таълими ва касбгача тайёрлаш жараёнларидан ахборот технологиялари ва компьютер техникаси, янги технология ва жиҳозларнинг қўлланилиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ва жаҳон тажрибаларига мос ҳолда ўрганишларини таъминлаш. Меҳнат таълими ва касбларга йўналтириш жараёнлари олдига қўйилган юқоридаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ушбу таълим стандарти воситасида амалга оширилади. Меҳнат таълими стандарти умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълимининг таянч мавзуси ҳамда битирувчиларнинг меҳнат таълими ва касб танлашга тайёргарлик даражасини белгиловчи меъёрлар мажмуаси бўлиб, у давлатнинг таълим соҳасидаги меъёрий ҳужжати ҳисобланади. Давлат таълим стандартида белгилаб қўйилган кўрсаткичларга эришиш давлат томонидан талаб қилинади ва ўз навбатида бу кўрсаткичларга эришиш учун зарур бўлган таълим олиш имкониятлари таъминланади. Ўқувчилар таъминланиши зарур бўлган меҳнат таълими ва касбларга йўналтириш таълими мазмуни умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга бериладиган меҳнат таълими мазмуни негизини ифодалайди Ушбу таълим мазмуни ҳар бир ҳудудда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига мос ҳолда ўқув дастури ва дарсликларни яратишда асосий мезон вазифасини бажаради ва уни амалга жорий этиш учун хизмат қилади. 5-6 синфларда қуйидаги ўқув режаси тузилади 1. Материалшунослик 6 соат 2. Асбоб-ускуналар ва уларни ишлатиш 10 соат 3. Машина механизми, станоклари ва мосламалар 8 соат 4. Маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси 18 соат 5. Халқ ҳунармандчилиги технологияси 26 соат 6. Амалий машғулотлар 24 соат Жами 92 соат 7-синф ўқув режаси 1. Материалшунослик 6 соат 2. Асбоб-ускуналар ва уларни ишлатиш 10 соат 3. Машина механизми, станоклари ва мосламалар 8 соат 4. Маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси 18 соат 5. Халқ ҳунармандчилиги технологияси 26 соат 6. Амалий машғулотлар 40 соат Жами 180 соат 8-синф ўқув режаси 1. Машина элементлари 8 соат 2. Ишлаб чиқариш асослари 9 соат 3. Касб йўналтириш асослари 17 соат 4. Амалий машғулотлар 96 соат Жами 130 соат 9-синф ўқув режаси 1. Ишлаб чиқариш асослари 17 соат 2. Касб йўналтириш асослари 17 соат Жами 130 соат 5-7 синфларда кўрсатилган ҳар бир бўлимлар юзасидан 5 та йўналиш учун алоҳида эгаллашлари лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар дастурга асосан ўқитилади. Дастурдаги меҳнат йўналишлари бўйича машгулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма-кетлиги маҳаллий шароит ва имкониятлар ҳисобига олинган ҳолда ўқитувчи томонидан ҳал қилинади. Меҳнат таълимининг барча йўналишлари бўйича амалий машғулотлар 5 ва 6-синфларда 6 кундан, жами 24 соат, 7-синфда 10 кун, жами 40 соат ва 8- синфда 16 кун, жами 96 соат режалаштирилган бўлиб, улар ўқув йилининг ёзги, баҳорги ва қишки амалий машғулотлар даврида-ўқитувчининг танлаши асосида ўтказилади. +ишлоқ хўжалиги асослари йўналиши бўйича амалий машгулотлар ўқув йилининг тегишли мавсумларида ўтказилади. Амалий машғулотларининг мақсади - ўқувчиларга ўргатилаётган билим, кўникма ва малакаларни бевосита ижтимоий фойдали ва унумли ишлаб чиқариш меҳнат жараёнида (устахонада, фермада, корхонада, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги экинзорларида ёки ҳунарманд уста ҳузурида) мустаҳкамлашни бозор муносабатлари қоидалари асосида ташкил қилишдан иборат. 8-9 синфларда меҳнат таълими дарсларида асосан ўқувчиларни касбга йўналтиришдир. Бунда ўқувчилар касбларнинг турлари, ишлаб чиқариш асосларини ўрганадилар. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллигини, лаёқатларини билим ва кўнималарини чуқур ривожлантириш, уларнинг танлаган йўналишлари бўйича бир ёки бир неча замонавий касб эгаллаш имконини беради. Яхши касб-ҳунар эгаси бўлиш инсоннинг энг катта зийнати бўлиб унинг бутул ҳаёти давомида жуда катта фойда келтиради. Адабиётлар: 1. И.АКаримов «Баркамол авлод орзуси» Тошкент 2000. 2. 5-9 синф дастурлари. 3. Умумий урта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури.1999. 4-махсус сон.