logo

Тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка контакт кучланиш бўйича ҳисоблаш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

76.5 KB
Тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка контакт кучланиш бўйича ҳисоблаш Режа: 1. Цилиндрсимон тўғри тишли ғилдирак тишларини ҳисоблаш. 2. Цилиндрсимон қия тишли ғилдирак тишларини хисоблаш ҳусусияти. 3. Конуссимон узатма ғ илдирак тишларини ҳ исоблаш . Маълумки, ғилдирак тишлари сиртининг уваланишига асосий сабаб контакт кучланишдир. Шунинг учун тишли узатмаларни лойиҳалашда тишлар контакт кучланиш бўйича ҳисобланади. Бу кучланишни аниқлаш учун шартли равишда эвольвента радиуси тишнинг илашиш қутбидаги эгрилик радиусига тенг бўлган цилиндр билан алмаштирилади. Бу масалани ечишда Г.Герц формуласи ишлатилиб, бунда қуйидаги шартлар қабул қилинади: а) кучланиш ўзгармас цикл билан, яъни статик равишда таъсир этади; б) таъсир этувчи куч сиртга тик йўналади ва уринма куч бўлмайди; в)сиртлар мойланмайди; г) деталлар идеал ҳолатдаги эластик материаллардан ясалган деб қаралади. Бу тахмин асосида ишлаб чиқилган ҳисоблаш усули ГОСТ 21354-75 билан стандартлиштирилган. Бунга кўра тиш сиртлари илашиш қутбида радиуслари ρ 1 ва ρ 2 бўлган цилиндр деб қаралади ва контакт кучла-ниш қуйидагича аниқланади (9.1-расм): σ H = √( q / ρ кел )( E кел / 2π ( 1- μ 2 ) , ( 9.1) бу ерда q – тиш сиртига тик бўлган солиштирма босим, Н мм; q = F n ·K H / b = F t ·K H /( b·cos α ) , K H = K H α ·K H β ·K H ν – юкланиш коэффициенти; K H α , K H β , K H ν – юкланишларнинг тишлараро, тиш эни бўйича тақсим- ланишини, ҳамда қўшимча динамик кучланишни ҳисобга олувчи коэф- фициентлар; ρ кел = ρ 1 · ρ 2 /( ρ 1 + ρ 2 ) – келтирилган эгрилик радиуслари; 9.1 – расмдаги О 1 П А 1 ва О 2 П А 2 учбурчаклардан ρ 1 = 0,5 d 1 ·sinα , ρ 2 = 0,5 d 2 ·sinα –ғилдираклар тишларининг эгрилик радиуслари. Бу қийматларни юқоридаги формулага қўйилса: ρ кел = 0,5 d 2 ·sinα / ( U +1 ) ;  расм. E кел = 2 E 1 ·E 2 / ( E 1 + E 2 ) – материал эластиклик модулининг келти-рилган қиймати. E 1 = E 2 = 2,15·10 5 ғилдираклар материалларининг (пўлат) эластиклик модули; F t –айланма куч, Н; U –узатиш сони; μ = 0,3 -Пуассон коэффици-енти; b - ғилдирак эни, мм. q ва ρ кел қийматларини ( 9.1) формулага қўйилса қуйидаги ифода олинади: σ H = √ E кел /2π ( 1- μ 2 ) ·F t ·K H /( b ·cos α ) ·2 ( U +1 )/( d 2 ·sinα ) K H ≤[ σ H ], ( 9.2) бу ерда σ H ва [ σ H ] – нормал ь ва жоиз контакт кучланиш лар, МПа . Бу формулага соддалаштириш киритилади, яъни: sin α·cos α = 0,5 sin2α ; Z H = √ 2/sin2α - илашишдаги тишларнинг шаклини ҳисобга олувчи коэффициент, α = 20 o бўлганда Z H = 1,76; Z М = √ E кел /2π ( 1- μ 2 ) = 275 МПа 1/2 –узатма ғилдираклари материалларининг механик характеристикаларини ҳисобга олувчи коэффициент; Формулага қўшимча равишда илашиш чизиғининг умумий узунлигини ҳисобга олувчи коэффициент Z ε киритилади: Z ε = √(4– ε α )/3. ε α = 1,25…1,9 –ён қопланиш коэффициенти, шунда ўртача Z ε = 0,9. Тўғри тишли ғилдирак учун K H α =1,0. Бу белгиланишларни (9.2) қўйилса: σ H = Z H ·Z М ·Z ε √[ F t ( U + 1)/( b 2 ·d 2 )] K H β ·K H ν ≤[ σ H ]. ( 9.3) Агар, юқорида келтирилган коэффициентларнинг сон қийматларни (9.3) қўйилса, контакт кучланишини ҳисобий қийматини аниқлаш формуласини оламиз: σ H = 430√[ F t ( U+ 1)/( b 2 ·d 2 )] K H β ·K H ν ≤[ σ H ], ( 9.4) σ H қийматини аниқлашда жоиз кучланиш [ σ H ] қайси бир ғилдирак учун кичик бўлса, шу қийматлар (кўпинча етакланувчи ғилдиракники) формулага қўйилади. Янги узатмани лойиҳалашда Т 2 ҳамда узатиш сони U дан фойдаланилади. Бунда F t = 2T 2 /d 2 ; d 2 =2a·U /( U+1 ) , b 2 = ψ bd ·a деб қабул қилиниб, буларни (9.4) формулага қўйилса, тўғри тишли узатманинг ўқлараро масофасини қуйидагича аниқлаш мумкин: a w = 49,5 ( U +1 )√ T 2 ·K H β / ( ψ bd ·U 2 · [ σ H ] 2 ), (9.5) бу ерда a w – ўқлараро масофа мм; U –узатиш сони; ψ bd -ғилдирак эни коэффициенти бўлиб, улар ГОСТ 21354-75 билан стандартлаштирилган. 2. Қия тишли цилиндрсимон ғилдираклар илашишидаги ҳусусият- ларидан келиб чиққан холда (аввалги маърузаларда баён қилинган) контакт кучланишнинг ҳисобий қийматини аниқлашда тўғри тишли ғилди-раклар учун юқорида келтирилган (9.3) формуладан фойдаланамиз. Бунда коэффициентлар қийматлари фарқли бўлади, яъни қия тишли ғилдирак учун: Z H = 1,76 сos β ёки ( Z H ≈ 1,71); Z ε = √1 / ε α ёки Z ε ≈ 0,8; ε α = [1,88 – 3,2( 1/Z 1 +1/Z 2 ) ] Cos β – ён қопланиш коэффициентининг силжитиш коэффициенти ишлатилгандаги қиймати. Қия тишли ғилдираклар учун ε α ≥ 1,0 олиш тавсия этилади. Z М = 275 МПа 1/2 (пўлат материал учун). Буларни (9.3) формулага қўйилса, σ H = 376√[ F t ( U +1 )/( b 2 ·d 2 )] K H β ·K H ν ≤[ σ H ], ( 9.6) K H β , K H ν – коэффициент қийматлари юқорида берилган. Қия тишли узатмани лойихалаш учун (9.6) формулани ўқлараро масофага нисбатан ечиб, қуйидаги ифодани олинади: a w = 43 ( U +1 ) 3 √ T 2 ·K H β / ( ψ bd ·U 2 [ σ H ] 2 ). (9.7) 3. Конуссимон узатма ғилдирак тишларини контакт кучланиш бўйича ҳисоблашда ҳам Герц формуласига асосланиб, келтирилган радиус қиймати тишнинг ўрта кесимига нисбатан қуйидагича топилади: 1/ρ кел =1/ρ 1 +1/ ρ 2 =2cos δ 1 /( d m1 ·sin α ) +2cos δ 2 / ( d m2 ·sin α ) = = 2 /( d m1 ·sin α ) ( cos δ 1 +cos δ 2 /U ) . Тригонометрик функцияларнинг ўзаро муносабатини ҳамда U = tq δ 2 = ctq δ 1 эътиборга олиб қуйидагича ёзиш мумкин: cos δ 2 = 1 / √1+ tq 2 δ 2 = 1 / √1+U 2 ; cos δ 1 = 1 / √1+tq 2 δ 1 = U / √1+U 2 , cos δ 1 , cos δ 2 қийматларини формулага қўйиб қуйидаги ифода  олинади: 1/ρ кел = 2√ ( U 2 +1 ) / ( d m1 ·U ·sin α ) . (9.8) Текширишлар шуни кўрсатадики, тиш сиртининг эгрилик радиуси ҳам, унга тушадиган куч ҳам конус учидан узоқлашган сари пропорционал равишда ўзгариб боради. Шунинг учун тишнинг узунлиги бўйича ҳамма нуқталарда кучланиш бир хил бўлади. Бу ҳолда ғилдиракнинг ўрта диаметрига таъсир этувчи солиштирма юкланиш қуйидагича ифодаланади: q ўр = ( q min + q max ) / 2 = F t ·K H / b· cos α . (9.9) Агар (9.8) ва (9.9) формулаларни тўғри тишли цилиндрик ғилдиракларни ҳисоблашдаги шунга ўхшаш формулалар билан таққосланса, 1+U 2 ўрнига √1+ U 2 ҳосил бўлгани кўринади. Унда, (9.3) формулани конуссимон узатманинг ғилдирак тишларини ҳисоблаш учун қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин: σ H = Z H ·Z М ·Z ε √[ F t / √1+ U 2 )/( b 2 ·d 2 )] K H β ·K H ν ≤ [ σ H ], (9.10) бу ердаги Z H , Z М , Z ε ларнинг маъноси ва қиймати ( 9.3) формуладаги кабидир. Қўшимча қуйидаги соддалаштиришлар киритилади: d m1 = d m2 / U = d e2 ( R e – 0,5 b ) /R e · U = d e2 ( R e – 0,5 ψ be ) / U; F t = 2T 1 /d m1 = 2T 2 /d m1 ·U ; b = ψ be ·R e = ψ be · 0,5 ·d e2 / c os δ 1 = ( ψ be · 0,5 ·√ ( 1+ U 2 ) / U; ψ be = b/ R e = 0,285 . Натижада контакт кучланишни ҳисобий қийматини аниқлаш учун қуйидаги ифода олинади: σ H = 2,12 ·10 3 √ T 2 · U· K H β / ( d 3 e2 · ν H ) ≤[ σ H ]. ( 9.11) Узатмани лойиҳалаш учун бу формулани етакланувчи ғилдирак диаметрига нисбатан ечилади: d e2 = 165 3 √ T 2 ·U · K H β / ([ σ H ] 2 ν H ) мм , (9.12) бу ерда ν H – конуссимон ғилдирак тишларини цилиндрсимон ғилдирак тишларига нисбатан мустаҳкамлигини камлигини ҳисобга олувчи коэффициент ( тўғри тишли учун ν H = 0,85). Адабиётлар : 1. Сулаймонов И. И. Машина деталлари. Тошкент нашриёти, 1988. 2. Тожибоев Р.Н., Жўраев А.Ж. Машина деталлари. Тошкент, «Ўқитувчи», 2002 3. Пятаев А.В., Муҳаммаджонов Б.К. Машина деталлари. Ўқув қўлланма., Тошкент, 2004. 4. Иванов М.Н. Детали машин. Москва, «В ы сшая школа», 1991.