logo

Осма ва вертикал йуналишда ҳаракатланувчи узлуксиз юк ташиш машиналари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

207.0126953125 KB
Осма ва вертикал йуналишда ҳаракатланувчи узлуксиз юк ташиш машиналари Режа: 1. Осма конвейерлар 2. Осма арқон йўллар 3. Осма арқон йўлларини хисоблаш 4. Чўмичли конвейерлар – элеваторлар Осма конвейерлар Осма конвейерлар турли донали ва сочилувчан юкларни (идишда) шунингдек, поток ишлаб чиқаришда ярим фабрикатлар ва тайёр махсулотларни бир операциядан иккинчи операцияга узатиш учун ишлатилади. Юкнинг ҳаракат тезлиги 0,0016…0,75 м/с ва ташиш узунлиги якка двигателлида 500…600 м ва кўп двигателлида 2…3 км гача бўлади. Ташилаётган юкнинг оғирлиги бир неча граммдан 2,5 т гача етади. Юк ташиш усули бўйича осма конвейерлар юк ташувчи, юк итарувчи ва юк тортувчи турларига бўлинади: 1. Юк ташувчи конвейерларда осма каретка тортувчи органга махкамланади. 2. Юк итарувчи конвейерларда (7.1-расм, а) юкли аравача тортувчи элементга махкамланган қулоқлар ёрдамида йўналтирувчи йулдан итариб ҳаракатлантирилади. 3. Юк тортувчи (7.1-расм, б) конвейерда осма каретка 2 тортувчи элемент 1 га махкамланиб, махсус илгаклар 3 эса юк тўлдирадиган аравачага штанга орқали уланган. Йўл профили бўйича конвейерлар – горизонтал ва фазовий бўлади. Осмалар – этажерлар, илгаклар ричагли қисқичлар, занжирли тортгич (тягалар) строплар ва ҳоказолар бўлади. 7.1. Расм. Юк итарувчи ва юк тортувчи осма конвейерлар схемаси 1-тортувяи занжир; 2-каретка; 3-илмоқ. Тортувчи орган сифатида горизонтал осма конвейерларда пластинкали ёки пайванд занжир ва пўлат арқонлар ишлатилади. Фазовий конвейерларда тебранишга чидайдиган, ажраладиган, пайвандланган махсус пластинкали ва икки шарнирли занжирлар ишлатилади. Кареткалар (7.1-расм, б) каток 2, осма йўл 1 ва тортувчи занжир 3 дан иборат. Катоклар сони ва кареткалар конструкцияси йўлнинг профилига боғлиқ бўлади. 7.2 – расм. Осма конвейер кареткаси 1-осма йўл; 2-каток; 3-занжир; 4-кронштейн; 5-ўқ; 6-поршен Йўл бир релpсли ёки икки релpсли бўлиб, қўштавр, бурчаклик ёки бошқа профилли прокатлардан тайёрланади. Каретка ўқ 5 га ўрнатилган кронштейн 4 га махкамланган бўлиб, думалаб ишқаланувчи подшипник 6 да айланади. Кронштейннинг бири иккинчиси билан бириктирилган бўлиб, унга тортувчи орган ва юкли осма махкамланади. Кареткалар ишчи ва бўш кареткаларга бўлинади. Ишчи кареткалар ташилаётган юкли османи кўтарса, бўшлари эса тортувчи органни ушлаб туради. Бурувчи қурилмалар. Горизонтал текисликдаги йўлда бурилиш битта ёки иккита бурувчи юлдузча ёки блоклар, шунингдек роликли батареялар ёрдамида бажарилади. Юлдузча ва блоклар бурилиш бурчаги 90°-180° гача бўлганда ишлатилади. Батареяли роликлар бурилиш бурчаги 10-35° ва айрим ҳолларда 90° гача бўлганда ишлатилади. Юлдузчалар ўтадиган юкка тўсқинлик қилмаслиги ва осилган юклар орасидаги масофа энг камида 100… 150 мм бўлиши керак. Юкловчи ва тушурувчи қурилмалар. Осма конвейерлар юрганда йўлнинг турли нуқталарида юклаш ва тушуриш қўлда ёки автоматик равишда бажарилади. Енгил ва шакли бир хил бўлган юклар қўлда тушурилади. Осма конвейерларнинг иш унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади: дона ҳисобида Z= 3600 1  v t , дона /соат, (7.1) масса ҳисобида: Q=Gюк⋅Z 1000 т/соат, (7.2) бунда v – ҳаракат тезлиги, м/с; t 1 – осма қадами, м; G юк – битта осмадаги юкнинг массаси, кг. Осма арқон йўллар Бундай транспортловчи воситаларда материаллар вагонеткаларда ер остидаги таянчларга тиянувчи арконлар ёрдамида ташилади. Осма арқон йўллар кўпинча кар p ерлардан хом-ашёни майдалаш-саралаш цехларга етказишда ишлатилади. Бу айниқса тоғли хамда ерда кўп коммуникациялар ( масалан, автомобил ва темир йуллар, газ ёки нефт трассалар ва ҳ. к.) бор худудларда самарали. Осма арқон йўллар тузилиши бўйича бир арқонли ва икки арқонли, вагонеткалар ҳаракати бўйича эса – халкасимон ва маятникли бўлади. Икки арқонли осма арқон йўлларда икки арқон кўзда тутилган : биттаси-юк кўтарувчи, у бўйлаб вагонеткалар ғилдираклари ҳаракат қилади, иккинчиси эса – тортувчи. Бир арқонли осма арқон йўлларда битта арқон бир вақтнинг ўзида ҳам юк кўтарувчи , ҳам тортувчи а o зо. Осма арқон йўллар вагонеткалар ҳаракати бўйича халкасимон ва маятникли ҳаракатда бўлади. Биринчисида арқон узлуксиз халкага айлантирилган бўлиб, битта йўлида материал билан тўлдирилган вагонеткалар, иккинчисидан бўш вагонеткалар ҳаракатланади. Маятникли ҳаракатдагисида эса вагонетка тортувчи арқонга кўзғалмас холда махкамланади ва у йўлнинг бошланғич ва охирги нуқталари ўртасида реверсив ҳаракат қилади. Иш унумдорлигини ошириш мақсадида маятникли осма арқон йўллар 2-йўлли қилинади. Икки арқонли осма арқон йўли (7.3-расм) бошланғич (юкловчи), охирги (бўшатувчи) ва ўрта станциялардан иборат, улар орасида юк ташувчи арқонлар 4 тортилган. Чегаравий станцияларда арқонлар рел p слардан тайёрланган ярим халқаларга 1 алмаштирилган. Улар юзаси бўйлаб вагонеткалар 6 осма итарувчи конвейерлар ёки ўзининг инерцияси бўйича ҳаракатланади. Юкловчи станцияда материал вагонеткаларга бункер 3 дан солинади. Вагонеткаларни автоматик равишда тўлдириш вазнли ва хажмли миқдорлагичлар ёрдамида амалга оширилади. Бўшатувчи станцияда материал вагонеткаларнинг автоматик равишда ағдарилиши эвазига амалга оширилади, уларни ишчи холатга қайтариш махсус спирал ёрдамида бажарилади. Тортувчи арқонлар 10 га вагонеткалар автоматик равишда уланади. 7.3-расм. Халкасимон осма арқон йўли схемаси 1-ҳалқа; 2-шкив; 3-бункер; 4-арқон; 5-башмоқ; 6-идиш(вагонетка); 7-шкив; 8,9-пасанги; 10-арқон; 11-таянч роликлари; 12-таянч; 13-анкер; 14-юритма. Одатда осма арқон йўлининг кенглиги 3 метрни ташкил этади. Таянчлар 12 нинг тепа қисми консолига тортувчи арқон роликли таянчлари 11 ва бошмоқлар 5 махкамланган, охиргиларда юк ташувчи арқонлар учун канавкалар қилинган. Таранглигини та o минлаш учун ҳар бир юк кўтарувчи арқон бир учидан анкерлар 13-га, иккинчи учидан юк 9-га махкамланган. Тортувчи арқон 10 эса тортувчи шкив 7 ва юк 8 ёрдамида тарангланади. Ҳаракатга тортувчи арқон юритма 14 ва шкив 2 ёрдамида келтирилади. Тортувчилар сифатида 26 – 32 мм диаметрли арқонлар, юк кўтарувчилар сифатида эса 30 – 50 мм диаметрли арқонлар қўлланилади . Вагонеткалар (7.4-расм, а,б) кузов 1, осмаси 2 ҳамда икки- ёки тўртғилдиракли юриш аравача 3 дан ташкил топган. Бўшатиш усулига қараб вагонеткалар 2 турга бўлинади: кузови ағдариладиган (7.4-расм, в) ва туби очиладиган (7.4-расм, г). Халкасимон осма арқон йўллар вагонеткалар кузови ҳажми 0,3 – 1,6 м 3 , юк кўтариш қобилияти эса 1 – 3 т. Вагонеткалар юриш тезлиги 0,8 – 3,15 м/с. 7.4 –расм. Осма арқон йўлларнинг ташкилий элементлари а , б – юриш аравачали вагонетка ; в -кузови аьдараладиган вагонетка ; г- туби очиладиган ; д – осма йўл таянчининг юқори қисми Осма арқон йўллар таянчлари метал ёки темирбетондан тайёрланади (7.4- расм, д). Таянчнинг юқори қисмида юк кўтарувчи арқонлар учун бошмоқлар 4, тортувчи арқон учун роликлар 5 ва сақловчи мосламалар 6 ўрнатилган. Таянчлар баландлиги амалда 10-15 метрни , улар орасидаги масофа 80 – 120 метрни , тоғ худудларда 600 метрни , айрим ўта мухим ҳолларда 1500 метрни ташкил этади. Осма арқон йўлларини хисоблаш Осма арқон йўллар унумдорлиги қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади : У = 3600 G / t , т/соат, (7.3) , бу ерда G – вагонетка юк кўтариш қобилияти; t = 30 …40 сек – вагонеткани бўшатгандан сўнг арқонга уланадиган вақт.  Осма арқон йўлларининг афзалликлари – худуд рел p ефига боғлик эмаслиги, тўлик автоматлаштириш имконияти, уларга хизмат қилиш учун кам меҳнат сарфи; уларнинг камчиликлари – нисбий кичик унумдорлиги, вагонеткалар мувозанати ён шамолга боғлиқлиги , катта капитал сарфлар. Чўмичли конвейерлар – элеваторлар Чўмичли конвейерлар – элеваторлар унсимон, цемент, қум, майда ва ўрта чақиқ ўлчамдаги тош, шағал каби сочилувчан махсулотларни ташиш учун ишлатилади. Чўмичли конвейерларнинг энг асосий ўлчов бирликлари:  7.5 – расм . Элеваторлар а – конструктив схемаси , б – кам силжучи сочилувчан материаллар учун ярим юмалок чўмич , в – сочилувчан материаллар учун ярим думалоқ чуқур чўмич , г – донали материаллар учун ўткир бурчакли чўмич . 1- тарангловчи барабан; 2- нов; 3- чўмич; 4- тасма; 5- тана; 6- етакловчи барабан; 7- туширувчи нов. Чўмичнинг эни 100, 160, 320, 400, 650, 800 ва 1000 мм гача ва қадами я o ни чўмичлар орасидаги масофа 200, 320, 400, 500 ва 630 мм гача бўлади. Уларнинг иш унумдорлиги 3 дан 4 т/соат гача ва ҳаракат тезлиги секин юрувчилар учун 0,4-1,0 м/с, тез юрувчилар учун 1,25-2,0 м/с гача бўлади. Бу конвейерлар юкларни 50 м баландликгача ташиб беради. Чўмичли конвейерлар (13.5-расм) махсулотни қабул қилувчи нов 2, тарангловчи 1 ва етакловчи 6 юлдузча, ўзлуксиз тортувчи қисм 4, чўмичлар 3, қурилма сирти 5 ҳамда махсулотни туширувчи нов 7 дан иборат. Чўмичлар ўзаро жойлашуви бўйича жипс ва қадамли жойлаштирилган бўлади. Чўмичлар қадамли жойлаштирилганда юкни бўлак-бўлак ўзатишда, чўмичлар жипс жойлаштирилганда эса юкни узлуксиз узатишда ишлатилади. Чўмичли юк ташиш конвейерларининг унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади: Q=0,6 qk тул рn, (7.3) бу ерда: q – чўмичнинг хажми, л; k тул – чўмичнинг материал билан тўлиш коэффициенти; р – ташиладиган материалнинг зичлиги, Т/м 3 ; n – бир минутда тўкиш сони, дона. N =60 V T , (7.4) бу ерда: Т – чўмичлар қадами, м; V – чўмичлар тезлиги, м/с. Элеваторлар сочилувчан ёки донали юкларни вертикал ёки қия йўналишда ташиш учун ишлатилади. Улар қовшли, токчали ва кажавали турларга бўлинади. Чўмичли элеваторлардан турли сочилувчан, чангсимон ва донали юкларни вертикал (60 м гача) ёки қия (>70°) йўналишда ташиш учун фойдаланилади. Чўмичли элеваторларнинг иш унумдорлиги 5 дан 600 м 3 /соат гача бўлади. Уларда Чўмич-кўтарувчи орган, Чўмичлар монтаж қилинган втулка-роликли занжир ёки резиналанган тасма эса тортувчи орган ҳисобланади. Тортувчи орган элеватор ва юкнинг характеристикасига қараб танланади. Агар ташиладиган материал сочилувчан бўлса, у ҳолда резиналанган тасма ишлатилади ва унинг тезлиги 3,5 м/с дан ошмайди. Агар ташиладиган материал катта донали ва иссиқ материаллардан иборат бўлиб, катта баландликка ташилса, втулка-роликли занжирлар ишлатилади ва унинг тезлиги 1,25 м/с дан ошмаслиги керак. Чўмичли элеваторлар конструкциясининг жойланиш холатига кўра вертикал (7.4 – расм) ва қия конвейерларга бўлинади. 7.6 – расм. Чўмичли элеваторлар. Чўмичли элеватор (7.6 –расм) юритма 1, ҳаракатлантирувчи барабан ёки юлдузча 2, устки қопқоқ 3, тушурилувчи орган 4, тортувчи иш органи 5, чўмич 6, корпус 7 ва тарангловчи 8 ҳамда юкловчи 9 мосламалардан ташқил топади. Чўмич материалга ботириб тўлдирилади ёки юклаш новидан ўзлуксиз келиб турадиган материал билан тўлдирилади. Тортиш органи 1 м/с гача тезликда ҳаракатланганда ва чўмичлар йиғик жойлашган холлардагина чўмични шундай тўлдириш мумкин. Чўмичдан юкни тўкиш учун у тўнтарилади (гравитацион тўкиш) ва юк марказдан қочма куч таoсирида тўкилади. Марказдан қочма куч ёрдамида тўкишда чўмичлари бир-биридан узоқроқ жойлашган ва тортиш органи 1 м/с дан тез ҳаракатланадиган элеваторларда фойдаланилади. Бу элеваторларнинг афзаллигига: кўндаланг кесмининг кичиклиги, юкни анча баландга ташиши, иш унумдорлигининг катталиги киради. Камчилигига эса юкни бир хил ўзатиб туриш кераклиги, юкланишнинг ўзгартириб туриши киради. Чўмичнинг констуркцияси (тури) ташилаётган юкнинг таркибига ва юклаш ҳамда бўшатиш тури бўйича аниқланади. Элеваторларда асосан 3 хил чўмич ўрнатилади: чуқур, саёз ва йўналтирувчи. Чуқур чўмичлар асосан қуруқ, осон бўшайдиган, чангсимон, донали ва майда донали сочилувчан материалларни (дон, қум, майда кўмир) ташиш учун, саёз чўмичлар нам, ёмон бўшайдиган, чангсимон, донали ва майда донали сочилувчан материалларни ташиш учун, йўналтирувчи бортли чўмич секин юрувчи тасмали ва занжирли элеваторларда яхши бўшалувчи қуруқ майда донали материалларни ташиш учун ишлатилади. Тортувчи орган. Чўмичли элеваторларда тортувчи орган сифатида тасма ёки занжир ишлатилади. Тасма. Резиналанган тасма ишлатилади, худди тасмали конвейерлардагидек уларнинг эни кичик (300 мм), бўлади. Чўмич тасмага махсус каллакли болт билан қотирилади, чунки тасма айланиб барабанга борганда болт халакит бермаслиги керак, шунинг учун чўмичнинг орқа девори оз ейилади. Тасманинг эни чўмичнинг энидан 25-150 мм ортиқ қилиб олинади. Занжирлар бир пластинкали, втулкали, втулка-роликли, втулка-катокли ва пайвандланган бўлади (диаметри 16-28 мм) ли пўлат симдан тайёрланиб, пайвандланади. Чўмич занжирга бурчаклик ёки фасонли звенолар ёрдамида болт ёки парчин михлар билан қотирилади. Занжирлар асосан иш унумдорлиги катта элеваторларда, кўтариш баландлиги катта, оғир донали шунингдек, иссиқ юкларни ташишда, яoни резиналанган тасмада ташиш мумкин бўлмаган юкларни ташиш учун ишлатилади. Юритма электродвигатели, ўзатиш механизми, барабан ёки юлдузча, шунингдек, юкли тасма ёки занжир, ўз-ўзидан орқага ҳаракатланмаслиги учун тўхтатувчи қурилмалар билан таoминланади. Тўхтатувчи қурилма сифатида хроповикли ёки юлдузча валига ёхуд эластик муфтага ўрнатилади. Тарангловчи қурилма. Чўмичли элеваторларда винтли ёки юкли тарангловчи қурилма ишлатилади. Улар асосан тортувчи орган турига, юритмага ва элеваторнинг баландлигига қараб танланади. Тарангловчи қурилма етакловчи барабан ёки юлдузча валига жойлаштирилиб, элеватор бошмоғининг четки деворларига қотирилади. Таранглаш масофаси 200…500 мм ни ташқил қилади. Адабиётлар руйхати: 1. Тожиев Р.Ж. Курилиш машиналари. Тошкент: «Узбекистон», 2000. 2. Александров М.П. Подoемно-транспортне машин. М.: «Машиностроение», 1985. 3. Б.Н. Давидбаев. Кўтариш-ташиш машиналари, «Уқитувчи», Тошкент, 1989 4. А. Акбаров. Курилиш машиналари, Тошкент, «Уқитувчи» ,1992 5. М.П. Александров. Подoемно-транспортне машин. М.: «Машиностроение». 1989 6. Л. Зенков, И.И.Ивашков. Л.Н.Колобов. Машин непрервного транспорта, издание второе, М.: «Машиностроение», 1987.