logo

Фойдали қазилма ва қопловчи жинсларнинг сифат кўрсаткичлари. Конларнинг жойлашиш шароитлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

178.5 KB
Фойдали қазилма ва қопловчи жинсларнинг сифат кўрсаткичлари. Конларнинг жойлашиш шароитлари Режа: 1. Фойдали қазилма ҳақида тушунча 2. Фойдали қазилма сифатига талаб 3. Конларнинг жойлашиш шароитлари Фойдали қазилма ҳақида тушунча Фойдали қазилма бойликларига хўжалик, қурилиш, саноат ва илмий мақсадлар учун қазиб олинадиган ва хом ашё ҳолида ёки қайта ишлангандан сўнг ишлатиладиган барча турдаги тоғ жинслари киради. Қазиб олувчи ва қайта ишловчи техникаларнинг ривожланиши билан кўпгина қопловчи тоғ жинсларидан фойдали қазилмалар каби фойдалана бошланди ва буларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Фойдали қ азилмалар қ уйидагиларга ажратилади: - металл ( қ ора, рангли, асил, радиактив, ва нодир металл маъданлари); - нометалл (металлургия, химия ва бош қ а саноат тармо қ лари учун хом ашё); - ёнувчи (к ў мир, ёнувчи сланецлар, торф ва бош қ алар); - қ урилиш то ғ жинслари (о ҳ актошлар, мармарлар, гранитлар, ша ғ ал, қ ум ва бош қ алар). Фойдаланишга яро қ лилигини ва и қ тисодий самарадорлигини ани қ ловчи хусусиятлар мажмуига фойдали қ азилма сифати дейилади. Масалан, к ў мирлар учун: таркибидаги кул микдори (зольность), намлик ми қ дори, б ў лаклиги, минерал аралашмалар ми қ дори, олтингугурт ми қ дори, ёниш ҳ арорати ва бош қ алар, маъданли фойдали қ азилмалар учун эса- меъёрланган химиявий элементларнинг фоиздаги ҳ исоби, структуравий ва текстуравий хоссалари ва бош қ алар сифат к ў рсаткичлари ҳ исобланади. Фойдали қ азилмаларнинг баъзи сифат к ў рсаткичлари асосий ҳ исобланиб, фойдали к ў рсаткичлар , бош қ алари эса, уларни қ айта ишлаш ва улардан фойдаланишни қ ийинлаштирувчи б ў либ, зарарли к ў рсаткичлар ҳ исобланади. Масалан: рангли металл рудалари учун фойдали к ў рсаткичлар, бу – ажратиб олинадиган металлар таркиби, зарарлилари эса – мышьяк, иккиламчи сульфидлар ми қ дори, ю қ ори намлик ва бош қ алар ҳ исобланади. Фойдали қ азилма сифати геологик қ идирув даврида ани қ ланади ва фойдаланиш жараёнида барча участкаларда забойдан истеъмолчиларга етказиб беришгача б ў лган барча технологик жараёнларда узлуксиз назорат қ илиб борилади. Фойдали қазилма сифатига талаб. Фойдали қазилма сифатига талаб кондиция, техник шарт ва давлат стандартлари кўринишида ифодаланади. Кондиция – етказиб бериладиган маҳсулотнинг шартнома шартига ёки меъёр талабларига жавоб берадиган (қиймати) кўрсаткичидир. Кон ишларида кондициядан чекланиш й ўқ олиш (потери ) ва аралашув (разубоживание ) билан ба ҳ оланади. Й ўқ олиш (потери ) – кондицион фойдали қ азилмаларнинг ер қ аърида қ олиб ва қ опловчи жинс таркибига қў шилиб кетиши, юклаш ва ташиш о қ ибатида ҳ амда бош қ а ҳ олларда ҳ ажмнинг камайишидир. Аралашув (разубоживание) – кон ишларини олиб бориш жараёнида қ опловчи жинсларнинг ва кондиция талабига жавоб бермайдиган фойдали қ азилмалар турларининг кондиция талабига жавоб берувчи фойдали қ азилмага аралашув даражасини белгилайди. Истеъмолчиларнинг талаблари ва сифатига бо ғ ли қ холда фойдали қ азилмалар захираси технологик тур ва навларга б ў линади. Бу тур ва навлар одатда қ азиб олишнинг турли технологияларини талаб этади ва баъзан уларни к арьерда ало ҳ ида қ азиб олиш зарурати пайдо б ў лади. Маъдан тури химия-минералогик таркиби ва бош қ а к ў рсаткичлари билан характерланади. Маъдан навлари ундаги фойдали компонент таркиби б ў йича ани қ ланади. Баъзан эса, зарарли компонентлар таркиби б ў йича ҳ ам ани қ ланади. Фойдали қ азилманинг хар бир тури ва нави б ў йича ў зининг саноат талаблари мавжуддир. Бу талабларнинг асосини улардан келгусида фойдаланиш ва қ айта ишлаш шартлари ташкил этади. Ма ҳ сулот сифатига б ў лган бу талабларни қ айта ишлаш жараёнидаги техник-и қ тисодий к ў рсаткичлар кафолатлайди. Фойдали қ азилманинг берилган сифатидан чекиниш, уни қ айта ишлашга кетадиган харажатнинг ў сишига олиб келади. Бу эса ў з навбатида самарадорликни пасайишига олиб келади. Фойдали қ азилмани бойитиш фабрикаларида қ айта ишлаш жараёнида кончилик саноатининг якуний самарадорлигига эришилади. Шунинг учун ҳ ам карьерда кон ишларининг ишлаб чи қ ариш жараёнида истеъмолчига етказиб бериладиган фойдали қ азилма сифатига катта а ҳ амият берилади. Қ опловчи то ғ жинслари нафа қ ат технологик хусусиятлари билан балки, сифат к ў рсаткичлари билан ҳ ам характерланади. Бу сифат к ў рсаткичлари қ опловчи то ғ жинсларидан корхоналарда қ урилиш материаллари ёки хом ашё сифатида фойдаланишда ало ҳ ида ў ринга эгадир. Бундан таш қ ари баъзи то ғ жинслари исти қ болли фойдали қ азилма сифатида ҳ ам ба ҳ оланади. Улар ало ҳ ида қ азиб олиниши ва келажакда фойдаланишни ҳ исобга олиб, махсус а ғ дармаларга жойлаштирилиши керак. Конларнинг жойлашиш шароитлари. Турли табиий шароитларда жойлашган, исталган шаклдаги фойдали қ азилмалар кони очи қ усулда қ азиб олинади. Кон ишлари технологияси ва механизациясини танлашга ҳ амда умумий техник-и қ тисодий к ў рсаткичларга коннинг жойлашиш шароитлари таъсир к ў рсатади. Бу шароитларнинг турличалигига қ арамасдан уларнинг барчаси бир- биридан фар қ қ илувчи белгилари б ў йича қ уйидаги турларга б ў линади (3.1- расм ): 1. Конлар шаклига қ араб қ уйидагиларга б ў линиши мумкин: а) қ алинлиги ва устки ҳ амда остки текис юзалари нисбий са қ ланган қ атламсимон уюмлар ва қ атламлар ( а,б,в,г,д,е,ж) б) мураккаб шаклли уюмлар ; в) тектоник бузилган қ атламлар тизими (з,и,к,л,м). 2. Уюмларнинг ер устига нисбатан жойлашишига қ ар а б конлар қ уйидагиларга ажратилади: а) ер юзасига я қ ин жойлашган ёки кичик қ алинликдаги нанослар билан қ опланган устки турдаги конлар (а); б) ер юзасига нисбатан пастда жойлашган чу қ ур турдаги конлар (б,в,г,д,е,ж,з,к,м); в) ер юзасига нисбатан баландда жойлашган яъни, то ғ ёнба ғ рида ёки тепаликда жойлашган то ғ ли турдаги конлар; г) қ исман то ғ да ёки то ғ ёнба ғ рида ва чу қ урликда бирга жойлашган баланд- чу қ ур турдаги конлар (и,л). 3. Горизонтга нисбатан қ иялик бурчаги буйича фойдали қ азилмалар уюмининг қ уйидаги турлари мавжуд (3.1-расм): а) горизонтал ёки 10-15  гача қ иялик бурчагига эга б ў лган нишаб (а,б,в,г,д); Бундай шароитларда руда танасининг ён томонидан қ азиб олиш тавсия этилмайди ва имкони борича қ опловчи жинсларни қ азиб олинган майдонга жойлаштириш керак. б) қ иялик бурчаги 10-15  дан 25-30  гача б ў лган қ ияликлар (3.1-расм ж); Бундай шароитлара қ оплама жинсларни қ азиб олинган майдонга жойлаштиришга йул қў ймайди, биро қ жинсларни руда ён томонидан етказиб бериш талаб этилмайди; в) қ иялик бурчаги 25-30  дан ю қ ори б ў лган тик (е,з,и,м). 3.1 расм. Конларнинг жойлашиш шароитлари. 4. Уюмларнинг сифат та қ симоти ва тузилиш структураси б ў йича қ уйидагиларга б ў линади: а) бир компонентли – бир тузилишли ва сифат к ў рсаткичлари бир хилда та қ симланган оддий уюмлар; б) уюмларнинг планда ва чу қ урликда жойлашиши б ў йича тур ва навлари бир хилда та қ симланмаган к ў п компонентли ва к ў п навли мураккаб структурали уюмларга. 5. Коннинг устунлик қ илувчи турлари б ў йича то ғ жинслари қ уйидагилар билан ифодаланади: а) қ ояли то ғ жинслари ва қ атти қ рудалар билан; б) қ атти қ руда ва қ ояли жинслар билан; в) юмшо қ ва зич қ опловчи то ғ жинслари билан; г) ярим қ ояли қ опловчи то ғ жинслари ва фойдали қ азилмалар билан; д) юмшо қ қ опловчи то ғ жинслари ва юмшо қ ёки зич фойдали қ азилмалар билан. То ғ жинсларининг тури асосан технологик схема ва қ азувчи ҳ амда транспорт воситаларининг асосий моделини танлашни белгилайди. Юмшо қ то ғ жинсларини қ азиб олишда қ увватли ротор экскаваторлар ва конвейер транспортини қў ллаш мумкин. Қ ояли то ғ жинсларини қ азиб олишда бур ғ улаш портлатиш ишлари қў лланилади, асосан бир ковшли экскаватор ва темир йул ҳ амда автомобил транспортларини қў ллаш мумкин. Адабиётлар руйхати: 1. Справочник. Открытая разработка месторождений полезных ископаемых. М. «Горное бюро». 1994. 2. Томаков. П.И. Наумов. И.К. Технология механизация и организация открытых горных работ. М., МГГИ, 1992. 3. Анистратов. Ю.И. Технологические процессы открытых горных работ. М., Недра, 1985. 4. В.С. Хохряков. Открытая разработка месторождений полезных ископаемых. М. «Недра». -1991 г.