logo

Қатлам энергияси манбаълари ва унинг нефт ва газ қазиб олишда ишлатилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

58 KB
 Қатлам энергияси манбаълари ва унинг нефт ва газ қазиб олишда ишлатилиши Режа: 1. Нефт ва газ уюмининг энергетик тавсифи 2. Энергия турлари характери ва хусусиятлари 3. Нефт ва газ уюмининг ишлаш усуллар 4. Турли усулларда суюқликни қудуқ тубига оқими Таянч сузлари Нефт ва газ қудуғи, қудуқ туби босими, тоғ жинслари, нефт ва газ қатлами, уюм, заҳира, қатлам, эриган газ, газлар қовушқоқлиги, чекка сувлар, қудуқ усти, тоғ жинсларининг, ўтказувчанлиги, газ дўпписи, тўйинганлик босими, сиқилган газ, нефт заҳираси, қатлам босими, коннинг нефт бераолишлик коэффициенти, сизиш тезлиги, ўтказувчанлик, динамик қовушқоқлик. Нефт ва газ уюмининг энергетик тавсифи Нефт ёки газнинг қудуққа қараб оқими қатлам босими ва қудуқ туби босими айирмаси билан боғлик бўлади. Босимлар айирмасининг миқдори қудуқдан олинадиган суюқлик еки газ миқдори, суюқлик ва тоғ жинсларининг физикавий хусусиятлари ва қатлам энергияси тури билан белгиланади. Нефт еки газ қатлами ва қудуқлар ягона гидравлик тизимни ташкил этади (албатта тектоник бузилиш бўлмаган ҳолларда). Уюмдаги энергия заҳираси нефт еки газнинг қатламдан қудуқ тубига оқимини таъминлашга сарфланади. Бу энергия заҳираси қатлам босими билан боғлик. Қатлам энергияси манбаи сифатида қатлам сувлари тазйиқи энергияси озод ва босим пасайишида нефтдан ажраладиган эриган газ энергияси, сикилган тоғ жинслари ва суюқликлар энергияси ва нефтнинг оғирлик кучи таъсиридаги энергияси хизмат қилади. Уюмларни ишлатиш жараенида қатлам энергияси заҳираси қатламдан нефт ва газ харакатига қаршилик қилувчи кучларни енгиб ўтишга, суюқлик ва газларнинг ички ишқаланиши, уларнинг тоғ жинслари билан ишқаланиши ва капилляр кучларни енгиб ўтишга сарфланади.  Ишқаланиш кучлари суюқлик ва газларнинг қовушқоқлиги билан боғлиқ. Нефт еки газ бир вақтнинг ўзида бир еки бир неча қатлам энергияларининг таъсирида ҳаракат қилиши мумкин. Уюмларнинг ишлаши ва ишлатилиши тўлалигича конларнинг энергетик ҳусусиятлари билан белгиланади. Энди юқорида қайд қилиб ўтилган энергия турлари характери ва хусусиятларини кўриб чиқамиз. Қатлам суви тазйиқи энергияси 2.1 - расмда чекка сувлар тазйиқи мавжуд бўлган уюм шакли схематик тарзда тасвирланган. Бу уюмда нефт оқими контур чекка қисмида Н баландликдаги суюқлик сатҳи орқали бажарилади. Бундай уюмларда бурғуланган қудуққа нефт оқиб келиши ва юқорига кўтарилиш чекка сувлар тазйиқи таъсирида амалга ошади. Бу ҳолатда чекка сувлар тазйиқи самарадорлиги нафақат қатламнинг қудуқ устки қисмидан ҳам баландроқ қисмга чиққанлиги, балки қатлам тоғ жинсларининг ўтказувчанлиги ва суюқликларнинг говушқоқлигига ҳам боғлик. Тоғ жинсларининг ўтказувчанлиги юқори бўлган ҳолларидаги мавжуд тазйиқ таъсирида қатлам тизими орқали етарли миқдорда суюқлик оқими таъминланса, чекка сувлар тазйиқ энергияси узоқ муддат суюқлик оқимини таъминлаши мумкин. Сиқилган озод газ энергияси Қатлам энергиясининг бошқа тури сифатида сиқилган озод газнинг таранглик энергияси хизмат қилади. Уюмда газ, газ дупписи сифатида еки қатлам босими тўйинганлик босимидан камайиши жараенида суюқликдан ажралиб чиқадиган газ пуфакчалари сифатида учрайди. Епиқ турдаги уюмда асосий энергия сифатида сиқилган озод газ энергияси хизмат қилиши шароити 2.2 - расмда келтирилган. Бу ҳолатда қудуқ туби босими пасайтирилса, газ дупписи энергияси ва нефтдан ажралиб чиққан газ энергияси таъсирида қудуққа нефт оқими таъминланади. Бунинг асосий сабаби сифатида нефтнинг газ билан тўйинганлигида ва босим пасайиши натижасида суюқликдан газнинг ажралишида деб тушуниш мумкин. Уюмда сиқилган газ энергияси заҳираси чекланган бўлиб, у газ дупписи ҳажми, нефт заҳираси, қатлам босими ва нефтда эриган газ миқдорига боғлиқ. Қатламнинг таранглик энергияси Қатлам ер юзаси билан боғланмаган ҳолатларида ҳам, катта ҳажмли тизимларда уюмни ишлатишнинг дастлабки даврида ҳал қилувчи энергия сифатида тоғ жинси ва унда жойлашган суюқликнинг таранглик кучлари босим пасайиши сари таъсир қила бошлайди. Уюмда босим пасайиши билан нефт ва сувнинг ҳажми кенгаяди, ғоваклик каналлари эса тораяди, қудуққа нисбатан сиқиб чиқарилган нефт вўрнини сув эгаллайди. Қатлам сув босими тизимининг таранглик кенгайиши миқдори кичик бўлишига карамай ( 1/700 дан 1/50000 гача) бу ҳодиса катта майдонни эгаллаган нефт конларини ишлатишда алоҳида аҳамиятга эга. Айрим ҳолларда қатламнинг тарангилк энергияси заҳираси уюмдан катта миқдордаги нефт олишни таъминлайдиган мустақил манбаъ сифатида хизмат қилиши мумкин. Оғирлик (гравитация) кучлари Нефт сақловчи тоғ жинслари етқизиқлари қандайдир бурчак остида жойлашган. Шунинг учун нефт қатлам бурчагига нисбатан пастга қараб оқишга интилади. Баъзан оғирлик кучи таъсиридаги энергия қатламдан қудуққа нисбатан оқимни таъминловчи ягона манбаъ бўлиб хизмат қилади. Оғирлик кучи энергияси уюмни ишлатишнинг охирги даврида, айникса бошқа энергия турлари сўнган пайтда намоен бўла бошлайди. Табиий шароитда нефт ва газнинг уюмдаги ҳаракати жаренида бир неча энергия турлари таъсир этиши мумкин. Шунингдек вақт ўтиши мобайнида энергия манбаи бир турдан иккинчисига ўтиши ҳам мумкин. Нефт ва газ уюмининг ишлаш усуллари ва уларнинг самарадорлиги Таъсир этувчи энергия кучига караб нефт конларининг ишлаш усули куйидагиларга бўлинади: сув босими таъсиридаги усул: газ босими таъсиридаги усул |газ дупписи усули|, эриган газ усли, таранглик усули, гравитацион усул. Биринчи ва иккнчи усуллар сиқиб чиқариш усули деб, колган уч усул эса сўниб бориш усули деб аталади. Коннинг ишлаш жараени ва унинг маҳсулдорлиги ишлаш усулига боғлиқ. Маҳсулдорликнинг асосий белгиси конниг нефт бераолишлик коэффициентига боғлиқ. Конларнинг нефт бераолишлик коэффициенти кондан олиниши мумкин бўлган нефт миқдорининг шу кондаги умумий нефт заҳирасига бўлган нисбати орқали аниқланади  = Q н \ Q зах Бу ерда:  - нефт бераолшилик коэффициенти  Q н - олиниши мумкин бўлган нефт миқдори Q зах - кондаги умумий нефт заҳираси. Нефт бераолшилик коэффициенти фоизда ёки улуш бирлигида ўлчанади. Конларнинг нефт бераолшилик коэффициенти улардаги мавжуд усулга боғлиқ. Чунончи, сув босими усулида нефт бераолишлик коэффициенти 0,6 - 0,8 га яқинлашади, яъни қатламдаги бор маҳсулотнинг 60-80 фоизини ер юзасига олиб чиқиш мумкин. Газ босими таъсиридаги усулда нефт бераолишлик коэффициенти 0,5 - 0,7 га бориши мумкин. Қолган уч усул учун нефт бераолишлик коэффициенти 0,15-0,3 дан ошмайди. Демак, коннниг маҳсулдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири унинг нефт бераолишлик қобилиятини ошириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат. Юқорида айтиб ўтилган усуллар асосан табиий усуллардир. 2.3 - расмда коннинг ишлаш усулларига қараб ундаги технологик кўрсаткичларни таққослаш мумкин. а - сув босими усули, б - таранглик усули; в - эриган газ усули (сув ҳайдаш билан биргаликда), г - эриган газ усули, Q с - жами олинган нефт ми=дори Г ф - газ омили Р к - қатлам босими   - нефт бераолишлик коэффициенти Т - вақт Юқорида кўриб ўтилган табиий усуллар соф ҳолда камдан-кам учрайди. Улар одатда аралаш усул тарзида (масалан чекка сув босими ва эриган газ усули, чекка сув босими ва таранглик усуллари ва х.к.) учрайди. Конларни ишлатиш жараенида бу усуллар бир турдан иккинчи турга ўтиши мумкин. Кон маҳсулдорлигини ошириш мақсадида баъзан самарасиз табиий усулдан самарали сунъий усулга ўтилади. Чунончи, тегишли шарт- шароитлар мавжуд бўлган ҳолларда эриган газ усулидан сунъий равишда газ босими таъсиридаги усулга ўтиши мумкин. Бунинг учун маълум қудуқлар орқали юқоридан газ (еки ҳаво) ҳайдалиб, сунъий газ дўпписи ҳосил қилиш еки мавжуд газ дўпписининг энергиясини ошириш мумкин. Газ конларининг ишлаш жараенида сув ёки газ босими таъсиридаги усул ва аралаш усуллар учрайди. Суюқликни турли усулларда қудуқ тубига оқими Қатламда суюқлик ёки газ қудуқдан маълум узоқликда кичик тезликда ҳаракатланган ҳолда тўғри чизиқли қонунга бўй синади. Дарси конуни бўйича  = к \   dР \ dr га тенг. бу ерда:  - сизиш тезлиги к - ўтказувчанлик  - динамик қовушқоқлик dР- босим ўзгариши dr- қудуқдан масофани ўзгариши  = Q \ F бу ерда: Q - қудуқнинг ўзгармас сарфи F - сизиш майдони бу ердан: Q\F = к \   dР \ dr Сизиш майдони цилиндрнинг ен юзасини ифодалайди. F =2  r  h у холда Q\2  r  h= к \   dР \ dr Ўзгарувчиларни бўлиб интеграласак: dr \ r = 2   к  h \ Q   dР R т. Р капл  dr \ r = 2   к  h \ Q   dР ифодадан Дюпюи тенгламасини олишимиз мумкин.   r к Р кт.б. Q = 2   к  h(Р капл - Р кт.б. ) \  ln R т \ r к бу ерда r к - гидродинамик мукаммал қудуқнинг радиуси.  Эриган газ режимида ушбу тенгламани қуйидаги кўринишда ёзишимиз иумкин Q = 2   к  h(H капл - Н кт.б. ) \  ln R т \ r к , бу ерда: H капл - Н кт.б. - босим функциялари (H капл - Н кт.б. - Христоановичнинг босим функциялари бўлиб маълум бўлан Р капл - Р кт.б. қийматларига мос равишда аниқланади н\м 2 ) Адабиётлар : 1. И.М. Муравьев и др. “Технология добычи нефти и газа.”, Москва. Недра,1971 г. 2. В.С.Бойко, “Разработка и эксплуатация нефтяных месторождений”, М., Недра, 1990 г. с-428.