logo

Узлуксиз ишлайдиган турли қурилмаларда крахмал сақловчи хом ашёни пишириш (спирт)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

177 KB
Узлуксиз ишлайдиган турли қурилмаларда крахмал сақловчи хом ашёни пишириш Режа : 1. Бутун иттифоқ бижғиш маҳсулотлари илмий текшириш институти ускунасида пишириш. 2. Украина спирт саноати илмий текшириш институти ускунасида пишириш. 3. Контакт қурилмалар. Бутун иттифоқ бижғиш маҳсулотлари илмий текшириш институти (ББМИТИ) ускунасида пишириш Қуйида ушбу ускунанинг технологик схемаси келтирилган. Сепараторларда тозаланган дон ковшли элеватор (1) ёрдамида автоматик тарози (2)га кЎтариб берилади. Автоматик тарози (2)дан дон орлиқ бункер (4)га, ундан меъёрлагич (5) орқали болғали майдалагич (6)га келиб тушади. Болғаи майдалагичнинг ишчи органи бЎлиб пластинка шаклидаги болғачалар (1) хизмат қилади. Болғачалар (1) айлана диск (3)га болт (2) орқали бириктирилади. Диск шпонкали бирикма орқали вал (4)га бириктирилган ва натиджада роторни ҳосил қилади. Ўз навбатида вал икки роликли подшипник орқали корпусга Ўрнатилади. Корпусда ечиб олинадиган элак (5) Ўрнатилган. Ротор вали электродвигатель билан туташтирилган. Майдалагич дон меъёрдлагич билан таъминланган. Элакда диаметри 3, 5 ва 8 мм бЎлган тешичлар бЎлади. 4.1-расм. Болғали майдалагич. 1-болғачалар; 2-болт; 3-диск; 4-вал; 5-элак. Ротор диаметри 500 мм, эни 353 мм бЎлиб, 2940 айл/мин тезлик балан ҳаракат қилади. Майдаланган маҳсулотнинг камида 50-60 % тешигининг диаметри 1 мм бЎлган элакдан Ўтиши, 3 мм диаметрли қолдиқ эса 0,1 % дан ошмаслиги шарт. Майдаланган дон аралаштиргич-пишириш олди қозони (6)га юборилади. Ушбу ускуна икки вазифани бажаради: майдаланган донни сув билан аралаштирилади ҳамда аралашмани иккиламчи буғ билан бирламчи пиширади. Аралаштиршич-пишириш олди қозони U -шаклидаги, узун, ёпиқ идиш бЎлиб, умумий вал ва битта узатма билан таъминланган. Ичидан тЎсиқ билан икки қисмга ажратилган бЎлиб, биринчисида майдаланган дон сув билан аралаштирилади. Ўз навбатида аралаштириш учун валга иккита аралаштиргич Ўрнатилган ва улар 30-40 айл/мин тезлик билан ҳаракат қиладилар. Майдаланган дон 40-50 о С ҳароратли сув билан хом ашё крахмаллигидан боғлиқ ҳолда 1:2,5 дан 3,5 нисбатгача аралаштирилади. Сув миқдори ротаметр (7) орқали меъёрланади. Майдаланган дон миқдори ҳам махсус меъёрлагич ёрдамида бошқарилади. 4.2-расм. 1-эеватор, 2-автоматик тарози, 3-оралиқ идиш, 4-меъёрлагич, 5- боғали майдалагич, 6-аралаштириш-пишириш олди қозони, 7- ротаметр, 8- плунжерли насос, 9-контакт қурилма, 10-Ўткир буғ коллектори, 11- биринчи босқич пишириш колоннаси, 12-иккинчи босқич пишириш колоннаси, 13-буғ сепаратори. Дон Šандлаш ти ри шŒткир 1 2 3 4 5 Иккиламчи ²осил бЎлган майдаланган дон ва сув аралашмаси тЎсиқдаги патрубок орқали ускунанинг иккинчи қисмига Ўтади. Иккинчи қисмда валда Ўрнатилган винтмсимон аралаштиргич мавжуд. Аралашмани иситиш учун фойдаланиладиган иккиламчи буғ ускуна корпуси остида жойлашган бир неча патрубоклар орқали киритилади. Бирламчи пиширилган масса пишириш олди ускунасидаги тешик орқали вертикаль жойлашган коробкага келиб тушади. Тешик задвижка билан ёпилади. Задвижканинг ҳолати массанинг сатҳи ва унинг пишириш олди қозонида бЎлиш давомийлигини белгилайди. Одатда бирламчи пишириш давомийлиги 5-7 мин га, максимал ҳарорати 75- 85 о С га тенг. Ишлаб чиқаришда бактерияли α -амилаза ферментини қЎллаш бирламчи пиширишни 95 о С ҳароратда 15 мин давомида олиб боришга имкон беради. Бирламчи пиширилган хом ашё плунжерли насос (8) орқали контакт қурилма (9)га юборилади. Бу ускунада масса 138-140 о С ҳароратгача қиздирилади ҳамда биринчи босқич пишириш колоннаси (11)га юборилади. МаккажЎхори донини пиширишда масса ҳарорати 144-150 о С ҳароратгача қиздирилади. Пишириш ускунаси биринчи босқис пишириш колоннаси ва 2-4 дона иккинчи босқич пишириш колоннаси (12)дан иборат. Арашлашманинг бир текисда пишиши колонналар шаклининг узунчоқ цилиндр шаклида эканлиги, ускуна кЎп сонли секциялардан (колонналар сони) иборатлиги ва биринчи босқич пишириш колоннаси махсус констракцияга эга эканлиги билан эришилди. Биринчи босқич колоннаси қуйидагича тузилган. Масса қувур (1) орқали тақсимлан воронкаси (3)га келиб тушади ва қирраларидан оқиб чиқиб корпус (8) ва трубали Ўрнатма орасидаги бЎшлиққа тушади ҳамда парубок (7) орқали чиқиб кетади. Массанинг сатҳи меъёрлагич (2) орқали бошқарилади. Колонна остидаги патрубок (5) ва колонна марказида Ўрнатилган буғ тақсимлаш ускунаси орқали буғ киритилади. Ушбу буғ колоннани ишга туширишдан олдин уни қиздириш ва ускунани иложсизликдан тЎхтатганда ичидаги массани тЎлиқ пишириш учун киритилади. 4.3-расм. Биринчи босқич пишириш колоннаси Колонналар устки томондан қувур орқали бириктирилган. Шунинг учун колонналарда босим тенг қийматли бЎлади. Масса биринчи колоннадан сатҳнинг фарқи туфали иккинчи босқич колонналарига Ўтади. Энг сЎннгги колоннадан пуфлаш клапани орқали буғ сепаратори (15)га пуфланади. Массанинг биринчи ва иккинчи босқич пишириш колонналарига бЎлиб давомийлиги 45-55 мин (маккажЎхори - 60 мин)ни ташкил этади. Буғ сепараторида ҳосил бЎлган буғ пишириш олди қозонига бирламчи пиширишга сарфланади. Бундан ташқари пишириш олди қозонига пишириш колонналаридан ҳосил бЎлган циркуляцион буғ ҳам юборилади. Циркуляцион вентилнинг диаметри 112,5 мм дан ортиқ бЎлмай, 1/4 қисмга очиқ бЎлади. Ушбу вентиль орқали конденсацияланмайдиган газлар ва оз миқдордаги буғ чиқарилиб турилади, натижада масса колонналарда жадал аралашади. Буғ сепараторида ортиқча босим тахминан 0,02 Мпа қийматида Аралашма Буј Пишган масса ушланиб турилади. Бу эса 105 о С ҳароратга тЎғри келади. Пишган масса буғ сепараторидан 15-20 мин давомида сақланади. ББИМТИ қурилмасида, шунингдек ихтиёри ускуда пиширилган хом ашё сифати пиширилган массанинг рангига қараб баҳоланади. ББИМТИ қурилмасининг пуфлаш қувури, пишириш колоннаси ва буғ сепараторида махсус намуна олгичлар Ўрнатилган. Дондан пиширилган масса ранги қорамтир-сариқдан оч жигарранггача бЎлиши керак. Айрим вақтларда сувнинг 25-30 % барданинг дағал фильтрати билан алмаштирилади. Бунда нафақат сув иқтисод қилинади балки қЎшимча азотли моддалар киритилиши ҳосибидан ачитқи замбуруғлари иннокуляти тайёрлаш енгиллашади. Ушбу усул айниқса маккажЎхори донини пиширишда ва микроблар биосинтез қилган фермент препаратларидан фойдаланганда қЎл келади. Турли донлар аралашмасини қайта ишлаганда пишириш режими қайси дони пиширганда энг қаттиқ режим талаб қилинса шу режим асосида олиб борилади. ТЎртинчи даражадали дефектли дон нисбатан юмшоқ режимда пиширилади. Украина спирт саноати илмий текшириш институти (УкрССИТИ) ускунасида пишириш УкрССИТИ, Мироцк спирт заводи ва Киев спир трести ходимлари биргаликда крахмал сақловчи хом ашёни қисқа ыурсатда пиширувчи қурилмани яратдилар. Ушбу қурилма 1958 йилда Мироцк спирт заводида ишлаб чиқаришга қЎлланилди. Ускуна таркибига майдалагич, аралаштиргич, "труба ичида труба" русумидаги қиздиргич (ёки "труба ичида труба" русумидаги пишириш олди қозони ҳам дейилади), трубали пишириш жихози ва буғ сепаратори - сақлагич киради. Муаллифлар трубали пишириш жихозини тЎғри оқимли диафрагмали пишириш қозони (қисқартма ТОТДПҚ) деб атадилар. Пишириш жараёни қуйидагича олиб борилади. Дон ковшли элеватор (1) ёрдамида ҳаво-элакли сепаратор (2)га юборилади. Тозаланган дон бункер (3)да йиғилади, сЎнгра автоматик тарози (4)да тортилади ва валкали станок (5)да майдаланади. Ушбу станокнинг асосий ишчи органлари бЎлиб қаттиқ чЎяндан тайёрланган қЎш валкалар ҳисобланади. Валкалар сиртида бир-бирига параллел бЎлган ариқчалар Ўйилган бЎлиб, улар Ўққа нисбатан бир оз қия (яъни бурчак остида) Ўрнатилади. Валлар бир-бирига тескари ва турли тезликларда ҳаракатланади. Тез айланадиган валка тезлиги 380-430 айл/мин га, секин айланадиганики эса 2,5 марта кам тезлик билан ҳаракатланади. Дон қабул қилиш ковшига тушгач истеъмолчи валкаларга келиб тушади. Ушбу валкалар донни эзади. Станок валкалар орасидаги масофани бошқариш ва металл қЎшимча тушганда синишнинг олдини олувчи механизмлар билан таъминланган. Доннинг эзилганлик даражаси ББМИТИ ускунаси талаблари билан бир хил. Бироқ ББМИТИ ускунасида пишириш давомийлиги ниҳоятда қисқа бЎлганлиги сабабли крахмал ёрмасини иложи борича майинроқ майдалаш лозим. Шунинг учун майдаланган маккажЎхори дони ячейкасининг диаметри 1 мм бЎлган элакдан камида 90 % га Ўтиши керак. Ушбу эзилгнлик даражасига иккита валкали станок қЎйиш билан эришиш мумкин. Албатта, биринчи станокдан чиққан хом ашёни элакдан Ўтказадилар. Элакда қолган қолдиқ иккинчи станокка юборилади. 4.4-расм. 1-ковшли элеватор, 2-ҳаво-элакли сепаратор, 3-орлиқ идиш, 4-автоматик тарози, 5-валкали станок, 6-аралаштиргич, 7-плунжерли насос, 8- "труба ичида труба" туридаги пишириш қозони, 9-контакт қурилма, 10- трубали пишириш қозони, 11-буғ сепаратори-сақлагич, 12-босимни бошқариш клапани, 13-ҳароратни меъёрлагич. Майдаланган дон аралаштиргич (6)да хом ашё крахмали миқдоридан боғлиқ ҳолда 1:2,5 дан 1:3,5 нисбатда сув билан аралаштирилади. Аралшма змеевик ёрдамида иккиламчи буғ билан 45-50 о С гача иситилади. СЎнгра плунжерли насос (7) ёрдамида "труба ичида труба" туридаги иситгич (8)га юборилади. Ушбу ускунада маҳсулот труба ичидан, буғ сепаратори (11)дан келадиган иккиламчи буғ эса трубалар орасидаги бЎлиқдан ҳаракатланади. Иссиқликни яхши узатиш мақсадида хом ашё ва буғ тескари оқимда ҳаракатланади. Усулнинг диққатга сазавор жойи шундаки буғ сепараторидан ажралиб чиқадиган ва спирт сифатига салбий таъсир этадиган учувчан моддаларнинг конденсат билан бартараф этилишидир. Бироқ буғдан (яъни иккиламчи буғдан) аралашмага иссиқлик бериш бу иккин реагентларнингбевосита таъсирлашмаганлиги сабабли ёмон боради ва иккиламчи буғ фақатгина 50-55 %-га фойдаланилади. Иситгич (8)да 75-85 о С ҳароратгача иситилган аралашма контакт қурилма (9)га келиб тушади. Дон ва сув аралашмаси ушбу қурилмада Ўткир сув буғи ёрдамида 168-170 о С гача (маккажЎхорини қайта ишлашда 175-180 о С гача) иситилади. Таъкидлаш лозимки, 170-175 о С ҳароратгача қиздириш учун 0,8 МПа босимга эга бЎлган буғ бЎлиши лозим. Агар заводда бундай юқори босимли буғни ҳосил қилишга имкон бЎлмаса 158-162 о С ҳароратгача қиздириш билан чегараланиш мумкин. Бироқ бундай вазиятда пишириш давомийлигини узайтириш ва хом ашёни янада майинроқ эзиш керак. Контакт қурилма ташқи цилиндрсимон корпус (2) ва ички труба (5)дан иборат. Ташқи цилиндрсимон трубада буғ киритиш патрубоги (1) Ўрнатилган. Ички труба (5) сиртида диаметри 5 мм бЎлган ва квертикал Ўққа нисбатан 45 о бурчак остида тешиклар Ўйилган. Аралашма труба (4) орқали қурилмага киритилади. Маҳсулотни қурилмага бир текисда киритиш учун сопло (3) Ўрнатилган. Берилган ҳароратгача қиздирилган аралашма чиқариш трубаси (6) орқали чиқиб кетади. 4.5-расм. Контакт қурилмаси. 1-буғ киритиш патрубоги, 2-цилиндрсиомн корпус, 3-сопло, 4- аралашмани киритиш патрубоги, 5-ички руба, 6-чиқариш трубаси. Қиздирилган вертикал ва горизонтал Ўрнатилган трубали пишириш қозони (10)га келиб тушади. Бир кеча- кундузда 1000 дал абсолют алкогол олиш учун труба диаметри 150 мм га, умумий узунлиги эса 45 м га тенг бЎлиши лозим. Вертикаль Ўрнатилган бЎлимлар сони эса 8-10 тага тенг. Вертикал ва горизонтал бЎлимларни туташтирувчи фланецли бирикмада диафрагма Ўрнатилган бЎлиб махсулот оқими бЎйлаб диафрагма диаметри 37 дан 52 мм гача ортади. Маҳсулот диафрагмидан Ўтганида дроссилланади ва суюқликнинг бир қисми буғга айланади ҳамда масса тезлиги ортади. Массанинг биринчи трубадаги тезлиги 0,1-0,12 м/с га тенг бЎлса охиргисидан 1,3-1,5 м/с тезлик билан чиқади. Бу суюқлик эмульсияси биринчи диафрагмадан 1,6 м/с тезлик билан Ўтади. Босим тушиб кетиши сабабли трубали пишириш қозонидан чиқадиган донли аралашма харорати 145-155 0 С ни ташкил этади . 5-жадвалда турли хом ашёларни пишириш ҳарорати ва давомийлиги келтирилган. 5-жадвал Хом ашё ²арорат, 0 С Пишириш давомийлигиКонтакт қурилмадан чиқишда Пишириш қозони- дан чиқишда Жавдар 165-170 145-155 2-3 Буғдой 165-170 145-155 2-3 МаккажЎхори 178-180 165-167 2-3 Картошка 165-166 145-152 2-3 Массанинг ускунадан Ўтишидан ҳосил бЎлган буғ умумий ҳажмнинг тахминин 80 %-ини пиширилаётган масса эса кЎпи билан 20 %- иниэгаллайди, яъни ускунани тЎлдириш коэффициенти 0,2 га тенг. Массанинг ускунага кириш харакати берилган миқдорда ушлаб туриш масадида терморегулятор (13) Ўрнатилган. Чиқишдаги босимни бошқариш учун эса босим меъёрлагич (12) Ўрнатилган. У тайёр пишган махсулотни пуфлашни амалга оширувчи мембранали клапани таъсир этиш орқали босимни Ўрнатилган меъёрда ушлаб туради. Масса ускуна ичида катта тезлик билан ҳаракатланиши ва тЎғри бурчак остида тез-тез бурилганлиги сабабли ускуна горизонтал трубали деворлари тезда ишдан чиқади. Бунинг олдини олиш мақсадида махсус гильзалар Ўрнатилган бЎлиб, улар лозим бЎлганда алмаштирилади (4.6-расм). 4.6-расм. Дифрагма ва ҳимоя гильзасини Ўрнитиш схемаси. 1- дифрагма, 2-трубанинг горизонтал бЎлими, 3-ҳимоя гильзаси. Тайёр масса буғ сепаратори (11)га келиб тушади. Буғ сепаратори сифатида уч босқичла ярим узлуксиз усулда крахмал сақловчи хом ишёни пишириш ускунасидаги сақлагичдан фойдаланиш мумкин. УкрССИТИ қурилмасида ББМИТИ ускунасига нисбатан 1,5-2 марта кЎпроқ иккиламчи буғ ҳосил бЎлади. Шунинг учун бу иккиламчи буғдан фойдаланиш муаммосини ҳал қилиш бироз қийинроқ. Иккиламчи буғдан трубали иситгич ва аралаштиргичдаги аралашмани қиздириш учунгина фойдаланилади. Адабиётлар рўйхати 1. Под редакцией доктора технических наук профессора В.А. Смирнова. Технология спирта. Москва: «Легкая и пищевая промышленность». 1981 год.416 стр. 2. А.А. Фукс. Технология спиртового приизводства. Москва: «Пищепромиздат», 1954 год. 650 стр. 3. П.М. Мальцев. Технология бродильных производств. Москва: «Пищевая промышленность», 1980 год. 560 стр. 4. Цыганков П.М., Цыганков М.П. Руководство по ректификации спирта. Москва: «Пищепромиздат», 2001 год. 450 стр .