logo

Kimyo ko'chasi va qiziqarli ma'lumotlar

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

11914 KB
 КИМЁ КЕЧАСИ ВА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА 2 Наманган – 2011 3 Наманган Давлат университети Ўқув Услубий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия этилган ( 7 - сонли баённома, 2011 йил 29 март) Дедамирза Отақўзиев, Бахтиёр Жўраев. КИМЁ КЕЧАСИ ВА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР ( Ўқитувчилар учун қўлланма). Ушбу қўлланмада Кимёвий элементларнинг даврий системасига бағишланган кимё кечасининг сценарийси, Обид Содиқович Содиқовнинг ҳаёти ва ижодига атаб ўтказиладиган кимё кечаси учун етарлича маълумотлар келтирилган. Китобнинг дастлабки параграфларида кимёвий элементлар ва кимёга оид турли мавзулар учун шеърий тестлар, топишмоқлар ҳамда тематик кечалар ўтказишга мўлжалланган Кимёга оид ўйинлар ва фокуслар, бошқотирмалар, сканвордлар, кроссвордлар ва анаграммалар, кимёвий мазмундаги шеърий топишмоқлар, кимё ва кимёгарлар ҳақидаги фикрлар, шунингдек машҳур кишилар ҳаётига тегишли ҳангомалар келтирилган. Китобда интернетдан ва рўйхатда келтирилган адабиётлардан олинган суратлардан фойдаланилди. Ички муқовада Наманган шаҳридаги 23 ўрта мактабда Кимё фанидан ўтказилган ЎЗМ нинг якуний қисми акс этган. Муҳаррир: Абдуллаев Шавкат Во ҳидович, кимё фанлари доктори, проф. Тақризчилар: Йўлдошали Тошматов, кимё фанлари номзоди, доцент. З.Холмирзаева, Наманган вилоят ПКҚТМОИ табиий фанлар таълми кафедраси катта ўқитувчиси. ЭҲМ операторлари: Жобир Валиев, Бобир Дедамирзаев ва Матлуба Мамадалиева 4 М У Қ А Д Д И М А Кимё – башарият саодати яширилган мўжизалар соҳасидир: тафаккурнинг буюк кашфиёт- лари айнан шу соҳада амалга ошажак. М.Горький (рус ёзувчиси) Кимё фани нақадар жиддий, аниқ ва ҳаётнинг кўплаб соҳаларида керак бўлишини эътироф этмайдиган маълумотли одамни топиб бўлмаса керак. Башариятнинг бир неча минг йиллик кўҳна тарихи далолат берадики, жуда қадим замонлардан бери одамлар теварак – атрофдаги табиат билан узлуксиз равишда мулоқотда бўлиб, унга кимё воситасида таъсир этганлар ҳамда ўзлари учун зарур материал ва маҳсулотларни олганлар, бунга мисол тариқасида металл эритиш, шиша ва сопол, газламалар учун бўёқ тайёрлаш, тери ошлаш, нон ёпиш, ҳаётни узайтирадиган универсал дорини(ҳаёт элексирини) топишга, оддий металларни қимматбаҳо металларга айлантириш, чидамли қурол-яроғ яратиш учун чидамли ва пишиқ металларни топиш масалалари билан қизиққанликларини келтириш мумкин. Жуда қадимдан бошлаб кимё инсон фаолиятининг соҳаси ҳисобланган, хозирги тасаввуримиздаги фанга айланиши учун минг йиллар керак бўлди. Кимёвий билимларнинг кўлами жуда ҳам кенг, кимё дунёни ташкил этган элементларни ҳам, шу элементлардан ҳосил бўлган ҳар хил оддий ва мураккаб моддаларни ҳам, уларнинг бир-бирига айланишига доир мураккаб қонунларни ҳам ўрганади. Хозирги кунда кимё фанининг ўнлаб тармоқлари ва унинг бошқа фанлар билан алоқаси, ҳаётнинг жуда кўп тармоқларида қўлланиши ҳам маълум. Айтиб ўтилган муаммоларни онгли ва изчил ҳал этиш учун эса кимёвий билимларни қунт билан чуқур ўрганиш зарур бўлади. Бунинг учун эса ўқувчиларда кимё фанига қизиқиш уйғотиш энг актуал масалалардандир. Ушбу китобда ана шундай масалалар, яъни ўқувчиларни кимё фанига қизиқтириш учун зарур бўлган турли хил усуллардан фойдаланиш йўлларини очиб беришга ҳаракат қилинди. Китобда – “Менделеевнинг элементлар даврий системаси” га бағиш- ланган кимё кечасининг сценарийси, кимёвий элементларга, уларнинг турли хусусиятларига бағишланган, йод танқислиги ва темир анемиясига бағишланган, Нобел мукофоти ва Нобел мукофоти совриндорларига, кимёгарлар олимларга бағишланган қизиқарли шеърий викториналар, 5 интермедиялар, хазил қўшиқлар, турли хил бошқотирмалар, ҳангомалар, олимлар ҳаётига оид қизиқарли маълумотлар келтирилган. Кимё фанини ўқитишдек жиддий ва масъулиятли вазифани амалга ошириш кимё муаллимининг зиммасига юкланган бўлгани учун, ҳар бир ўқитувчи ўз фанининг фидоийси бўлиши, ўқитиш жараёнида мавжуд имкониятлардан моҳирлик билан фойдаланиши, бунинг учун эса ўз устида мунтазам ишлаши лозим бўлади. Муаллимларнинг муҳим вазифаларидан бири ўқувчилардаги кимё фанига бўлган лоқайдликни бартараф этиш, бу фан улар ўйлаганидек қийин ва зерикарли бўлмасдан, нақадар қизиқарли ва гўзал, жозибадор ва нафосатли жумбоқларга бой эканини ўқитиш жараёнида намоён этиш, кимёнинг сеҳрли оламини ҳар томонлама очиб беришдир. Ўқитувчилар ўқувчиларнинг адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқиш- ларини, турли жозибали муаммоларни ҳал этишга иштиёқлари зўрлигини эътиборга олиб, хилма-хил қизиқарли ва мантиқий масалаларни насрий ва назмий йўл билан баён этиши, нафис ва равон мисрларда тушинтириши, бунинг учун уларнинг ўзлари ҳам шеърият ва риёзиёт мухлиси бўлишлари шогирдларининг кимё фанига бўлган қизиқишини янада орттиради. Юқорида зикр этилган масалаларни режали равишда амалга оширмоқ учун ҳар бир муаллим ўз ўқувчиларига кимё фанидан тўгарак ташкил этиши ва мунтазам равишда машғулотларни ўтказиб бориши зарур. Тўгарак машғулотларида қадимий алломаларнинг ҳаёти ва ижоди билан таништириш, уларнинг кимё фанига қўшган хиссаларидан хабардор этиш билан ўқувчиларда аждодларимизга нисбатан фаҳрланиш хиссини уйғотишга ҳаракат қилиш лозим. Тўгарак машғулотларида кимёнинг бошқа фанлар – математика, физика, биология, география, адабиёт ва бошқалар билан алоқаси ҳақида маълумотлар бериб бориш фойдали. Тўгарак машғулотларининг йил охиридаги якуний жараёнида кимё кечаси ўтказиш мақсадга мувофиқ. Кечани ўткир зеҳнлилар мушоираси, бирор алломанинг ҳаёти ва ижодига, бирор қизиқарли кимёга оид мавзуга бағишланган тадбир сифатида ўтказса ҳам бўлади. Кечани ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўриш ва кечанинг ҳар бир номерини дид билан танлаб, қизиқарли қилиб ўтказишга ҳаракат қилиш керак. Кечани ўтказишда ўқувчиларнинг шеъриятга қизиқишларини эътиборга олиб, кўпроқ назмий маълумотлардан фойдаланиш, шеърий баён этилган кимёвий масалаларни кўриш фойдали бўлади, бу усул кечанинг зерикарли бўлмаслигини таъминлайди, юқори савияда ўтишига омил бўлади деган фикрдамиз. Ушбу китобда тавсия этилаётган мавзуларни ва баёнлаш усулларини бир кўрсатма сифатида қабул қилиб, ҳар ўқитувчи ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда тадбир ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлади. Китоб матнини нашрга тайёрлашда яқиндан ёрдам берган профессор Абдуллаев Шавкат Воҳидовичга ва кимё кечасини ўтказиш ҳақидаги самимий маслаҳатлари учун Наманган шаҳридаги 32 умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси 6 Манзура Адашбаеваларга чин дилимиздан миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Китобдан: - Кимё кечаларни ўтказишда; - Кимёга оид эрталикларда; - Оммавий тадбирларда; - Кимё хонасини безашда; - Кимё тарихини ўрганишда; - Деворий газетада; - Илғор педагогик технологиялардан фойдаланиб ноанъанавий дарс ўтишда ва ўқувчилар фаоллигини оширишда фойдаланса бўлади деб ҳисоблаймиз. Муаллифлар. 7 ОЛИМЛАРНИНГ ИЛМ – ФАН ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИДАН Кимё – башарият бахти яширинган мўъжизалар майдонидир: тафаккурнинг энг буюк кашфиётлари айнан шу соҳада амалга ошажак. М.В.Ломоносов Кимё ўз қўлларини инсонлар ишларига кенг ёйгусидир. М.В.Ломоносов Жисмларнинг хоссалари, шунингдек элементлар бирлашмаларининг хоссалари даврий боғлангандир, алгебраик тил билан айтадиган бўлсак – элементлар атомлари массалари катталигининг даврий функциясини ташкил этади. Д.И.Менделеев Мен ўзим қилишим зарур бўлган барча нарсани қилдим. Колумб (Генуэзиялик денгизчи) Ростлигига кафил бўлаоладиган нарсаларим билан қаноатланишни афзал биламан. Николай Коперник (Поляк астрономи) Менинг ишларим - чин устоз б ўлган содда ва соф тажрибалардан туғилган. Леонардо да Винчи (Итальян рассоми, ҳайкалтороши, архитектори, олими ва инженери) Энг кўпи билан тўртта фан менинг номимни машҳур қилди: Даврий қонун, газлар таранглигини ўрганиш, аралашмаларни ўзаро боғлиқ деб англаш, ”Кимё асослари”. Менинг барча бойлигим шу ерда. Улар ҳеч кимдан олиб қўйилмаган, ўзим яратганман, улар менинг болаларим, мен уларни худди болаларимни қадрлагандек қадрлайман. Д.И.Менделеев (рус кимёгари) Фан ва ақлнинг тинчликдаги қудратига ишонган холда, у (Пьер Кюри) ҳақиқатни излаш учун яшади. Мария Складовская – Кюри (француз физиги ва кимёгари) ...Эришилган нарса қанчалик оз бўлмасин – бу ютуқдир. Пьер Кюри (француз физиги ва кимёгари) ...Кузата олиш лаёқати буюк туҳфадир. Лёббок (инглиз табиатшуноси) Тажриба – мана шу муҳимдир. Лихтенберг (немис физик олими) 8 Ҳақиқат сокинликда, уни излаётган кишигагина намоён бўлади. Д.И.Менделеев (рус кимёгари) Экспериментал ишларда, фактлар ҳар қандай шубҳалардан ҳоли бўлишга мажбур қилмагунча, иккиланиш зарур. Луи Пастер Ақлга хотиржамлик эмас, машқлар куч бахш этади. Поп (инглиз шоири) Ўз ишингни қил ва ўзингни англаб ет. Платон (қадимий юнон файласуфи) Ким кимёдан бошқа нарсани тушунмаса, у уни ҳам етарлича тушунмайди. Георг Лихтенберг (Немис мутафаккири) Мақсадга тажрибалар орқали бориш ва хатолардан ўрганиш керак. Эдисон (америкалик электротехник, кашфиётчи) Қандайдир ишни тўғри ва яхши бажариш учун , уни қилишни билиш керак. Эпиктет(римлик файласуф) Бошқалар сезмаган жойда бирор нарсани кўраолиш – бу талантдир. Д.А.Гранин (рус ёзувчиси) Илғор технологияларнинг бош мақсади – ташландиқ ва фойдасиз нарсалардан фойдали нарсаларни ишлаб чиқариш усулларини излаб топишдир. Д.И.Менделеев Одам ўз фанини бирор кишига ўргатмагунича ҳеч қачон ўз фанини яхши билолмайди. П.Л.Капица(рус физиги) Билимларга юзаки қарашдан қўрқинч – бу сизга ижод йўлини тўсиб қўяди. Г.И Марчук (рус физиги ва математиги) Ҳаётга ўнлаб кўзлар билан қаранг ... Ўз заҳирангиздаги ва ўз дўстларингиз заҳираларидаги фактлардан фойдаланинг. В.А Обручев (рус геологи ва географиги) Меҳнат ҳаёт чироғига мой қуяди, тафаккур эса уни ёндиради. Беллерс (инглиз иқтисодчиси) Фан бир тугундир . Фан ҳам унинг татбиқлари ҳам муҳим. А.Н.Бах (немис бастакори) 9 ...Фан – системалаштирилган билимлардан иборат. Л.С Берг (рус физикогеографи ва биологи) Менингча энг катта кашфиётларни, молекуляр биокимё соҳасида “жонсиз – жонли”лар чегарасида ва астрономияда кутиш мумкин. И.П Алимарин (рус кимёгар–аналитиги) Завод кимёси энергияни нобуд қилади, табиат кимёси эса уни тўплай- ди. Жонли табиатга эргашиш келажакнинг кимёсидир. А.Е.Арбузов (рус органик кимёгари) Уруғи келажакда экиладиган пишган донни боғлашга эришган киши бахтлидир. К.М.Бэр (рус табиатшуноси) Ҳар бир муаммони ҳал қилгач, худди аввалгидек, қолган муаммолар- ни нима қилиш масаласи буюк сир бўлиб қилаверишига ишонаман. Дирак (инглиз физиги) Бизнинг барча билимларимиз тажрибадан бошланиши шубҳасиздир. Кант (немис файласуфи) Темир, татбиқини топмаса, занглайди, оқмас сув ё ачийди, ёки совуқда музлайди, инсон ақли татбиқини топмаса, қурийди. Леонардо да Винчи Битта тажрибани тасаввурда пайдо бўладиган минглаб фикрлардан юқори қўяман. М.В Ломоносов (рус физиги кимёгари) Шундай вақт келадики, биз жуда содда нарсаларни билмаганлигимиз учун авлодлар ажабланишади. Сенека (рим сиёсий арбоби, файласуф ва ёзувчи) Биз учун табиатшунослик – бутун дунёни қуёшга юз буришига қаратаоладиган ягона ричагдир. М.Горький (рус ёзувчиси) Моддий танқисликка ёрдам бериш мумкин, қалб қашшоқлиги мумкин эмас. Монтень (француз файласуфи) Менинг ягона кучим – бу менинг тиришқоқлигимдир. Луи Пастер (француз микробиологи ва кимёгари) 10 ...Менинг ишим қанча кўп бўлса шунча кўп ўқийман. Майкл Фарадей (инглиз физиги) Мен кашф этаётиб ўргандим... К.Э.Циолковский (рус аэродинамиги, ракета техниги, планеталараро мутахассис) Менга от ҳам, яхта ҳам керак эмас, булар учун менинг вақтим йўқ. Менга устахона керак. Эдисон (Америкалик электротехник кашфиётчи) ...Мен ҳамма вақт – исботлашим мумкин бўлмаган ҳеч нарса ҳақида гапирмаслик, истагида бўлганман. К.М.Б Бэр (рус табиатшуноси) Улуғ истеъдод – энг олий даражадаги сабр – тоқатдир. Бюффон (француз табиатшуноси) Агарда олим сизга: “Бу охири; бошқа ҳеч нарса қўшиш мумкин эмас”, – деса у ҳолда у энди олим эмас. Гулд (Америкалик қутбшунос) Одамларни бахтли қилувчи нарса танадаги кучлар ҳам ва гуллар ҳам эмас, балки ҳақлик ва кўпқиррали донишмандликдир. Демокрит (қадимий юнон файласуфи) Маълум даражада телба бўлмаган доҳий (гений) ҳалигача бўлган эмас. Сенека (Рим давлат арбоби, файласуфи ва ёзувчиси) . ..Ижод этиш, яратиш – биларман, ақлли одамларнинг ишидир. К.А.Тимирязев (рус табиатшуноси) Тадқиқотчига ҳафсала пир бўлиши мувофаққиятсизликлар таниш. Бироқ муваффақиятсизликларни яхшилаб таҳлил этилса, улар муваффақи- ятга эришиш учун омил бўлиши мумкин. Флеминг (инглиз микробиологи ) ...Севган предметидан энг кўп лаззат оладиган одамлар, ҳар эҳтимолга кўра, бу фанни максимал даражада бойитиши ва ривожлантириши мумкин. Холдейн (инглиз биологи) Мен ҳиқиқатан ҳам фанга ишонаман, унда мақсад ва ҳаёт бор. Фандаги жуда кичик ютуқ учун ҳам ҳаётимни бериш ачинарли эмас. 11  Н.И.Вавилов (рус генетиги, ўсимликшуноси, географи) Агар нодонлик кўпинча ишончсизлик ва нафрат туғдирса, билим – биродарликка элтади, ҳақиқат – ёруғликка олиб боради. Фредерик Жолио–Кюри (француз физиги, жамоат арбоби) Устознинг бош хусусияти – саҳийлик бўлмоғи лозим. П.Л.Капица (рус физиги) ...Олим фанни ташлаб кетиш ҳақига эга эмас....Ҳар нарса бўлганда ҳам, жон танадан чиқаётганда ҳам, барибир – ишлаш керак. Пьер Кюри (француз физиги) ...Баъзан мен ўзимга қарши чиқаман, аммо ҳиқиқатга ...мен ҳеч қачон қарши чиқмайман. Монтень (француз файласуфи) Яхши фикрлашга ўрганайлик – аҳлоқнинг асосий принципи шудир. Блез Паскаль (француз файласуфи физиги ва математиги) Жуда ҳам озчилик одамлар, айниқса энг машҳурлари чин дилдан ва очиқ: “билмайман”, – дейишга қодир эмаслар. Д.И.Писарев (рус публицисти, файласуфи) Ҳақиқатни топиш фаолиятимизнинг мақсади бўлиши лозим: бу – ҳақиқатга лойиқ бўлган ягона мақсаддир. Пуанкаре (француз физиги, файласуфи) Мен учун номус, ор ҳамма нарсадан , ҳатто муваффақиятдан қиммат- лироқдир. К.Э.Ц Циолковский Инсон кўз олдига келтириши мумкин бўлган барча нарсани, бошқалар ҳаётга татбиқ этаоладилар. Верн Жюль (француз ёзувчиси) Маданият тарихи бизга ўргатадики, барча фантастик нарсалар вақт ўтиши билан реалликка айланади. П.Л.Капица (рус физиги ) Тасодиф – етук ақлларгагина ёрдам беради. Луи Пастер 12 13 ИЛМИ КИМЁ МАДҲИ Кимё – башарият саодати яширилган мўъжи- залар соҳасидир: тафаккурнинг буюк кашфиёт- лари айнан шу соҳада амалга ошажак. М.Горький (рус ёзувчиси) Жуда қадим замондан, Маълумдир илми кимё. Инсонга ҳар томондан Фойдасидир бир дунё. Барқ тушиб ёнгач ўрмон , Инсонлар топган олов. Ўтса ҳамки минг замон Оташ инсонга ялов. Фойдаланиб оловдан, Едилар пишган таом Инсон зоти хавондан, Фарқланиб кетди тамом. Кашф этилди кетма–кет, Кимёвий элементлар. Кислота, қотишмалар, Турли–туман ферментлар. Минг–минглаб алломалар, Туну кун изландилар. Гохо топдилар жазо, Гохида сизландилар. Моддалар тузилишин, Асрорига етдилар. Молекула атомларни, Буткул тадқид этдилар. Бу кун мавжуд атир–упа Неча юз хил бўёқлар. Жозиба–ла, товланди– Сочу, дудоқ яноқлар. Яратилгач суньий тола, Минг турдаги матолар. Ёшлар каби либосдадир, Хатто чоллар, момолар. Олов боис яратилди, 14 Сопол, чинни буюмлар, Пластмасса , биллур, ойна, Оловбардош қуюмлар. Кимё боис тайёрланар, Таомларнинг минг тури. Сирка–ю, нон, ичимликлар, Тотли биридан–бири. Кашф этилгач таомларни, Узоқ асрашнинг йўли, Заҳирага қўйилмоқда, Дори –дармоннинг мўли. Кимё боис олға кетди, Илми доришунослик, Улар боис минглаб дарддан, Башар топди ҳалослик. Кимё боис тафтиш бўлди, Қ оннинг барча асрори, Ушбу кунда даф этилар, Қоннинг юзлаб ағёри. Ушбу кунда яратилган, Ўнлаб дори, ўғитлар, Наф олувчи фойдали дон, Ўлар – ёввойи ўтлар. Яратилгач замонавий Қурилишбоп ашёлар, Олам юзин безамоқда, Осмон ўпар бинолар. Кашф этилгач ўта янги Ёқилғиларнинг тури, Пайдо бўлди минг хил мошин, Самони қучмоқ сири. Порохни кашф айлагач, Инсоният даҳоси, Ундан топди кушойиш, Минглаб иш интихоси. Бу кун маълум минглаб хилда, Кир ювиш кукунлари, Бўёқлардан жилоланар, 15 Нашрлар рукнлари. Хулоса шу: – Башарият – Юксалтиргач кимёни, Кимё илми жило бериб, Юксалтирди дунёни! КИМЁГАР ОЛИМЛАРЛАР ҲАҚИДА ВИКТОРИНА САВОЛЛАРИ 1. Атом тузилишининг Планетар модели, Қайси буюк олимлар Тафаккурин махсули? 2. Газлар атом илмини Илк бора ўрганган ким? Атомистик асосни Олди кимёвий илм? 3. Алколлоидшунослар Мактабини яратган ким? Неча минг ўсимликни Ўргангандир бу олим? 4. Айтингиз, қайси аёл Кимёда эрур донгдор? Нобель мукофотига Икки бора совриндор? 5. Ким у – физик, кимёгар, Шеър ёзишнинг устаси. Мозаикачи рассом, Қомусчидир – қисқаси? 6. Ким у – илмий кимёнинг Асосчиларидан бири? Унга маълум бўлганди Йигирма уч модда сири? 7. Айтингчи, қайси олим Бўлгандир муқавасоз? Сўнг физика, кимёда Бўлгандир илми дароз. 8. Массаларнинг сақланиш Қонунини очган ким? Қонунни айтиб беринг, Сизда бут бўлса илм? 9. Кимёвий элементлар Тизимин ким яратган? Кимёдан бошқа яна Нимада донг таратган? ЖАВОБЛАР: 1. Резерфорд ва Бор. Протон ва Нейтрон ядрода, электрон қобиқ – орбитада. 2. Жон Дальтон – инглиз физиги ва кимёгари. 3. С.Ю.Юнусов, 4 минг ўсимликни ўрганган, алколлоидларнинг тиббиётда қўллани- лишида роли катта. 4. Мария Складовская – Кюри (1867–1934). 5. М.В.Ломоносов (1711–1765). 6. Антуан Лоран Лавуазье. 7. Майкл Фарадей (1791–1867). 8. М.В Ломоносов 1748 йилда. 9. Д.И. Менделеев; Аэродинамика ва авиацияда. 16 КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР ҲАҚИДА ВИКТОРИНАЛАР 1. ”Тонг яллиғи ”номини Англатар қайси маъдан? Хозир қадр топганми, Ёки ноёб азалдан? 2. Қайси орол номидан Олинган миснинг номи? Шунда мўллиги учун Табиат бу инъоми. 3. Айтинг–чи қайси маъдан “Суюқ кумуш” аталар? Асмосфера босимин Унга боғлар катталар. 4. Қайси маъдан аталар “Ёруғлик сочувчи” – деб, Турмушда кўп ашъёга – Ундан берилади зеб. 5. “Сув туғдирувчи” – дея Қайси модда атоғлиқ, Оламда энг зўр бомба Унинг номига боғлиқ? 6. Қай металлни греклар Дерлар: – “Янги эгизак”, Ракета ва тайёра, Лазер, шишага безак? 7. Қайси металл Польшанинг Лотинча номидандир, Ер йўлдошга ток бериш Унинг имконидадир? 8. Қай металлни Кюрилар “Нурли” – дея номлашди, Бу металлнинг бошқага Ўтишин исботлашди? 9. Қайси металл сунъий йўл – ла Биринчи бор олинган? Тиббиётга хизмати Аниқ йўлга солинган? 10. Қай модда гоҳо металл, Гох нометалл бўлади, “Беқарор” номи унга Жуда ҳам мос келади? 11. Қай маъдан лотинчада “Аччиқтош” номин олган, Бу металл саноатда Муҳим ашъё бўб қолган? 12. Қай моддани греклар “Емирувчи”дейдилар, Ундан эхтиёт бўлиш Чорасини ейдилар? 13. Қайси модда қадимий Фарангистон номида, Юқори ҳароратлар Бу металл имконида? 14. Қай металлнинг грекларда “Яширилган”–номи бор. Ўн тўрт элементга бош, Оптикада ҳам даркор. 15. Қайси газни греклар “Дангаса”–деб атайди? Электр лампалар ва Пайвандлашда ярайди. 16. Қайси газни греклар “Бегона”–деб атайди? Кинопроекторлар ва Прожекторда ярайди. 17. “Хаёт”учун яроқсиз– Аталгандир қайси газ? Ҳаво ичра у мўлми, Ёинки жуда мўъжаз? 18. Қай металлга Юнонларда “Бўёқ”номи берилган? Янги руда саноатда Қўллангач кашф этилган. 17 19. Қай моддани немислар “Бўри кўпичи” дейди? Лампочкада бу металл Муҳим сўзини дейди. 20. Қайси модда лотинчада Аталади: –“Ранг – баранг”? Чунки унга қаралганда Кўринади ҳар хил ранг 21. “Гунафшаранг ранги” ни Англатар қайси модда? Тиббиётда ўрни зўр, Буқоқ дори – энг содда. 22. Алюминий метали, Ҳамда Каспаров “тождор”, Булар учун умумий, Айтинг, қандай хосса бор? 23. “Ҳаётга қарши” номин Билдиради қай дори? У нимадан олинар, Нималарга “озори”? 24. Хавода ёки газда Муаллақ заррачалар, Айтинг, кимё илмида Қандай ном – ла аталар? 25. “Қўланса ҳидли” номин Олган қайси элемент? Кинода, тиббиётда, Бўёқларда элемент. 26. Агрокимё “уч кити”– Айтинг, қайси моддалар? Ўсимлик дунёсига Ундан катта фойдалар. 27. Баъзи кимёвий модда Учрайди турли хилда, Айтинг, не деб аталар – Бу ҳол кимёвий тилда? 28. Нодир эмас металлар – Айланарми олтинга? Бу даъвони тарихда, Кимлар сурган олдинга? 29. Айтинг, элементларга Гар бирикса кислород, Бундай бирикмаларга Берилгандир қандай от? 30. Қандай метериалларни Дейдилар : – “Олов бардош”. Улар қанча иссиққа Бемалол берарлар дош? 31. Айтинг, қандай моддадан Қора порох олинар. Керак – қоғоз, резинага, Дориларга солинар? 32. Қайси модда организмда Эрур асосий қисм, Ҳаёт учун энг муҳим, Олгандир қандай исм? 33. Зараркунандаларни, Ҳам ёввойи ўтларни, Қиради қандай модда, Айтингиз, бўлса ёдда? 34. Агарда соф темирга Қўшса бироз углерод, Ҳосил бўлар қай металл, Ундан саноат обод? 35. Ер қобиғин тўртдан уч Қисми недан иборат? Қум, лой, зумрад, топазлар – Унга қилар итоат. 36. Махсус ишланган лойга Маъдан қўшиб хилма – хил, Қиздирилса оловда Не нарса бўлар ҳосил? 37. Моддаларнинг миқдорин Ва сифат хоссаларин, Спектр асосида Қайси фан этар таҳлил? 18 38. Модда қаттиқ ҳолатдан Суюқ фазага ўтмай, Ўтар газли ҳолатга – Номини айтинг, кутмай? 39. Одатий ва ғайри оддий Нарса нимадир, айтинг? Ерда ҳаёт сўнади, Бу модда тугар пайти. 40. Саноатда водороднинг Недир асл манбаи, Муҳим кимёвий модда, Ёқилғилар ҳамдами? 41. Ҳаёт учун энг зарур Элементларнинг бири, Асосан унга боғлиқ Қоннинг қизиллик сири? 42. Ўсимликлар – сув ҳамда Карбонат ангидрид еб, Не чиқарар фазога, Реакцияга бериб зеб? 43. Қандай модда камайса Кариес ҳосил бўлар? Агар у тегса қорга Портлашлар содир бўлар. 44. Айтинг, одам танида Нечта элемент мавжуд? Баъзилари камайса – Соғлом бўларми вужуд? 45. Айтингчи, қаттиқ, шаффоф, Аморф нарса нимадир? Хўжалик, тиб, саноатда Тенгсиз хизмат қиладур. 46. Айтинг, суюқ ҳолатда Ток ўтказар қай модда? Ушбу хусусиятда Тенгми сув ва кислота? 47. Нима ўсимликка ем, Ундан созланар тупроқ? Улар бўлар неча хил, Қай бирин нафи кўпроқ? 48. Қайси металл номида Тарихий даврлар бири? Неча минг йил илгари Маълумдир унинг сири? 49. Кимёвий элементнинг Недир энг кам миқдори? Қачон кашф этилгандир Оламда унинг бори? 50. “Атом – бўлинмас” сўзда Қай ҳақиқат бузилган? Айтинглар – чи, атомлар – Нималардан тузилган? 51. Молекула тезлиги Массага қандай боғлиқ? Тўғрими ё тескари, Ҳам миқдори нечоғлик? 52. Харорат кўтарилса Тезликлар ортадими? Ёки молекулани Орқага тортадими? 53. Ҳар хил йўл – ла олинган Модда бир хил бўларми? Ё унинг таркибида Ўзгариш ҳам бўларми? 54. Тенг ҳажмли газларда Бир хил босим, ҳарорат Сақланса, молекула Сони недан иборат? 55. Гар кимёвий жараён Тез кечса ёки секин, Чиқадиган иссиқликда Бирор фарқ бўлармикан? 56. Бир грамм водородда Неча дона атом бор? Бу сонни ёзар бўлсак Тўладими бир қатор? 19 57. Бир сантиметр ипга Терилса ёнма–ён, Водород атомидан Жойлашар неча дона 58. Атомнинг радиуси Ядродан катта, албат. Сон миқдор – ла олинса Ҳосил бўлар қай нисбат? 59. Томчи сув зарраларин Чиқилса ипга тизиб Қанча масофа бўлар, Юрилса ипда кезиб? 60. Ер шари, кичик копток, Ҳам атомдаги кенглик, Таққосланса миқдорин Ҳосил бўлар қай тенглик? 61. Айтинг, қанча минерал Бу кун таҳлил қилинган? Ҳамда улар неча хил Синфларга бўлинган? 62. Айтингчи, табиатда Борми туғма минерал? Санаб беринг уларни, Ҳар бирига бериб гал? 63. Табиатда толанинг Табиийси бўларми? Уларни сони кўпми, Номин айтинг буларни? 64. Айтингчи, табиатда Неча хил толалар бор Айтинг, қайси биридан Танага фойда бисёр 65. Айтингиз – чи, металлар Асосан неча гурух? Энг асосий ишларда. Ишлатилар қай гуруҳ? 66. Айтинг, Ўрта асрда Не эди кимё номи? Одамзотга бу фаннинг Нима бўлган инъоми? 67. Айтинг, қандай моддани Аморф модда дейилар? Қайси хусусиятдан Аморфлиги сезилар? 68. Айтинг, хом каучукка Олтингугуртни қўшиб, Қиздирилса не ҳосил Бўлади қайнаб, жўшиб? 69. Айт, қайси элементар Заррада йўқдир заряд Ток заряди йўқлиги – Вақтинчами ё ҳар вақт? 70. Айт, оддий моддалардан Реакциявий аъмол – ла 1 , Мураккаб модда олиш Аталар қандай номла? 71. Каналарни авлодига Қирон солар моддалар Айтинг кимё илмида Улар не деб аталар? 72. Синонинг номи билан Аталган қай минерал? Табиатда серобми, Ёки танқис минерал? 73. Сўз маъноси – Фарангистон Элидаги бир дарё Тескарига ўқилса – Металл олинар ашъё 74. Сўз маъноси – ҳавони Ташкил этар муҳим газ . Тескариси – софликни Англатувчи оддий сўз. 1 Реакция бажариб – маъносида. 20 75. Сўз маъноси маъданларни Қазиб олинар жойи Акси эса мева эрур Витаминларга бойи . 76. Сўз маъноси – маъдан эрур, Саноатда кўп зарур. Акси – электр токига Чилвирсимон йўл эрур. 77. Сўз маъноси – кимёвий Элементнинг бир тури, “Ж” қўшилса махсус гурух Сўзлашувин усули. 78. Сўз маъноси қадимий Римнинг императори, Йўқолса “р” – кимёвий – Элементларнинг бири. 79. Сўз маъноси – кимёвий Элемент учун мосдир, Бош ҳарфи “Х” га ўтса Пояфзалга асосдир. 80. Тирик жон кушандаси Гоҳида жаҳл, ғазаб, Жуда ҳам аччиқ овқат, Аччиқ оғриқ, аччиқ зарб. 81 Гоҳида қимматли тош, Бебаҳоликнинг нисби, Куч, ғайрат, энергия, Гоҳо эркаклар исми. 82. Айтингларчи оламда Қайси жисм энг қаттиқ? Зарбидан сопол, ойна Кесилар мисли қаттиқ. 83. Гоҳи ёнилғи ҳаво, Гоҳ узунлик ўлчови Гоҳида дала, даштда Ўсар ўсимлик нави. 84. Сўз маъноси билдирар Пўлат махсус хилини, “ик” қўшилса сўнгига Машҳур кема бирини. 85. Сўз маъноси – ҳисобда Доимий миқдор эрур, “н” қўшилса – металлар – Қотишмасини берур. 90. Портловчи модда – порох Бу кун барчага аён, Туркийдаги номини – Гар билсанг этгил баён. 91. Сўз маъноси пардозга Алоқадор суюқлик, Тескарига ўқилса – Қиз исмики – суюклик. 92. Сўз маъноси – ҳавони Ташкил этар муҳим газ, Тескариси – софликни Англатувчи оддий сўз. 86. Сўз маъноси англатар Клеопатра ватанин, Сўнги ҳарф тушиб қолса Рангли металл – маъданин. 87. Рақамлар ичра ўрним, Баҳолардан каттаман, “н” қўшилса номимга Қимматбаҳо маъданман. 88. “Карандаш” сўзи асли Қайси тилдан олинган, Ва бироз ўзгартириб – Ушбу куйга солинган. 89. Юзани билдираман, Номим жуда ҳам содда, “п” қўшилса номимга – Бўлгум кимёвий модда. 21 КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР ВИКТОРИНАСИ Ж АВОБЛАРИ 1 . Олтин; қадимдан ардоқли. 2 . Кипр оролининг лотинча номидан олинган. 3. Симоб. 4 . Фосфор. 5 . Водород 6 . Недим. 7 . Полоний; токнинг изотоп манбаларида қўлланади. 8 . Радий; α –заррачани чиқариб радий атоми радон атомига айланади. 9 . Технеций; ўсмалар диагоностикасида қўлланади. 10 . Астат; 2– чи сунъий элемент. 11 . Алюминий. 12 . Фтор. 13 . Галлий.; энг юқори температурани ўлчовчи термометрларда қўлланади. 14 . Лантан; ланта-ноидлар деб аталувчи 14 элемент ундан кейин келади. 15 . Аргон; инерт газ. 16 . Ксенон; инерт газ. 17 . Азот; Ҳавонинг 78%ни ташкил этади. 18 . Хром 19 . Вольфрам 20 . Иридий; металл. 21 . Йод. 22 . 13–сони 23 . Антибиотиклар; моғор замбуруғларидан ажралиб чиқади; вирусларни ўлдиради. 24 . Микрогетроген системалар (Аэрозоллар туман ва тутун). 25 . Бром (оғир, тўқ–қўнғир суюқлик). 26 . Азот, калий ва фосфор. 27 . Аллотропия. Масалан, олмос ва кўмир–углерод элементидан ташкил топган. 28 . Алхимиклар; улар узоқ вақт нодирмас металларни олтинга айлантиришга уринганлар (III – XVII a). 29 . Оксидлар. 30 . Юқори температурага чидамли материаллар. “Олов бардошлик” нинг қуйи чегараси: 1580 0 С. 31 . Олтингугурт (порохда–олтингугурт 20%, KNO 3 –60%, углерод 20%). 32 . Оқсиллар. 33 . Пес-тицидлар; 20 дан ортиқ хили бор. 34 . Пўлат. 35 . Силикатлар. 36 . Сопол. 37 . Спектрал анализ. 38 . Сублиматланиш (Қуруқ муз, йод). 39. Сув 40 . Табиий газ. 41. Темир (гемоглобин). 42 . Кислород. 43 . Фтор. 44 . 70–га яқин элемент бор; касалланади. 45 . Шиша. 46 . Электролитлар; сув кучсиз, кислота эса кучли электролитдир. 47 . Табиий ва минерал ўғитлар. 48 . Бронза (мис+қалай); 4000 йил. 49 . Атом; жуда қадимдан материянинг бўли-нувчанлик чегараси ҳисобланган. 50 . ”Бўлинмас” сўзи хато. Ҳозир атомлар – протон, нейтрон ва электронлардан тузилгани аниқланган. 51 . 1 2 2 11 m m V V  тезликлар массалар квадрат илдизига тескари пропорционал. 52 . 2 1 2 1 T T V V  , тезлик ортади; Т–абсолют температура. 53 . Модданинг таркиби ҳар доим бир хил бўлади (молекуладан тузилгани учун; Пруст, 1801–1809 й). 54 . Молекулалар сони тенг бўлади. (авагадро қонуни, 1811й). 55 . Бир хил бўлади (Гесс қонуни, 1840й). 56 . 6*10 23 дона; ярим сатр бўлади. 57 . 200 млн. дона 58. Z атом =10 5* d ядро 59 . Томчи сув молекулалари ипга тизилса 300 000 000 км хосил бўлади. 60 . Ершари/кич.копт.= кич.копт./атом. 61 . 2000 минерал; 8 та синфга. 62 . Олмос, олтин ва кумуш. 63 . Пахта, ипак ва жун. 64 . 3–хил: табиий, сунъий, синтетик; табиийси инсон танасига фойдали. 65 . Қора ва рангдор; Асосий ишларда қора металлар ишлатилади. 66 . Алхимия; Мис ва қўрғошинни олтин ва кумушга айлантириш билан шуғулланган. Унинг базасида замонавий кимё фани пайдо бўлган. 67 . Кристалл структурали бўлмасдан моддалар суюқ ва қаттиқ кристалл холат орасидаги оралиқ ҳолат. 68 . Резина. Бу жараённи “Вулканлаш” дейилади. 69 . Нейтрон; ҳар вақт. 70 . Синтез 71 . Акарицидлар. 72 . Авиценнит; нодир. 73 . Адур руда. 74 . Азот – тоза. 75 . Коннок. 76 . Мис – сим. 77 . Аргон – жаргон. 78 . Нерон – неон. 79 . Бром – хром. 80 . Захар. 81 . Жавхар. 82 . Олмос. 83 . Газ. 84 . Титан – титаник. 85 . Константа – константан. 86 . Миср – мис. 87 . Олти – олтин. 88 . Туркча “Қора тош” сўзидан ҳосил бўлган. 89 . Сирт – спирт. 90 . Боруд. 91 . Атир – рита. 92 . Азот – тоза. 22 ЙОД ТАНҚИСЛИГИ ХОЛАТЛАРИ (ЙТХ ) ҲАҚИДАГИ ВИКТОРИНАЛАР 1. Йод етмаса танада Рўй берар қандай холат? Танадаги қай аъзо – Катталашар бағоят. 2. Қайси маҳсулотларда – Йод миқдори кўп бўлар? Қанча миқдор ейилса – Соғлик учун “хўп” бўлар? 3. “Элементлар жадвали”да Ҳар модданинг ўрни бор, Айтингчи, йод “жадвалда” 2 Қайси ўринда номдор? 4. Болаларга 3 бир кунда Қанча йод зарур эрур? Қанча хурмо ейилса – Йод миқдори соз бўлур? 5. Йод миқдорин танада – Меъёрда ушлаш учун, Айтинг, қандайин дори – Кўрсатади ўз кучин? 6. Маълумки, таомларда – “Ош тузи”эрур муҳим. Ош тузин қайси нави – Фойдали эрур муқим? 7. Айтинг, йод танқислиги – Қайси ёшда кўп хавфли? Қайси маҳсулотларнинг – Кўпроқ тегади нафи. 8. Хомиладор аёлга – Зарурми йод моддаси? Хомилага – зиённинг – Неларда ифодаси. 9. Йоди камроқ онадан – Гар туғилса чақалоқ, Қандайин касалликлар– Бўлишини санаб боқ. 10. Айтинг, кретинизм – Қандай касаллик эрур? Қандайин кўринишда Касаллик содир бўлур? 11. Болада йод миқдори Гар кам бўлса нормадан, Қандай касалликларни – Топиш мумкин боладан? 12. Инсон умр давомида Қанча йод қилар қабул? Балансни сақлаш учун Неларни еган маъқул? 13. Одамларга бир кунда Қанча миқдор йод керак? Хомиладор аёлга, Қанчадир у – бер дарак? 14. Одамда йод кам бўлса– Рўй берар қандай холат? Неларда билинади, Турларин бизга англат? 2 Элементларнинг даврий системаси жадвалида 3 7–12 ёш болаларга. 23 ЙОД ТАНҚИСЛИГИ ХОЛАТЛАРИ (ЙТХ) ҲАҚИДАГИ ВИКТОРИНАЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1. Дармонсизлик, хотиранинг заифлашиши кузатилади. Қалқонсимон без катталашиб–“буқоқ” хосил бўлади. 2. Хурмо, олма, помидор, картошка, сабзи, пиёз, нўхат, мош, гуруч, мол ва қўй гўшти, балиқ, тухумда йод миқдори анча кўп. Лекин организмга кифоя бўлиши учун бу маҳсулотлардан жуда кўп истеъмол қилиш лозим. 3. Йод элементи элементларнинг даврий системаси жадвалининг 53 –ўрнида туради. 4. 7–12 ёш болаларга бир кунда 120 мкг йод керак бўлади, уни қоплаш учун масалан, 1 кунда 4 кг дан кўпроқ хурмо ейиш керак бўлади(Бу эса мумкин эмас!) 5. 1–кунда 1– таблеткадан “Йодамарин”истеъмол қилиш керак бўлади. 6. Танадаги йод балансини нормада ушлаб туриш учун “Йодланган ош тузи”ни ишлатиш керак. 7. Йод танқислиги, айниқса, ёш болалар учун хавфлидир.Йод танқислиги – буқоқ, миянинг қайта тикланмайдиган жарохатлари ва репродуктив саломатликнинг бузилишигача бўлган кенг қамровли касалликларни ўз ичига олади, интеллектуал потенциални сусайтириб юборади. Йод танқислигининг олдини олишда 2 ва 5 лардаги моддаларга қўшимча – денгиз маҳсулотлари муҳим ахамиятга эга. 8 . Йод танқислиги ҳомиладорлик даврида бола танлаш, боланинг ўлик тўғилиши ёки боланинг турли нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлиши мумкин. 9. Йод танқислиги холати кузатилган онадан ақлий ва жисмоний заиф, қалқонсимон без касаллиги (туғма)ва кретинизмга чалинган бола туғилиш мумкин. 10. Кретинизм йоднинг жуда оғир даражадаги сурункали етишмовчилиги билан боғлиқ туғма касаллик бўлиб, у паканалик, жисмоний нухсонлар ва ақлий камчиликда намоён бўлади. 11. Йод танқислиги кузатилаётган болада рухий ва жисмоний ривожланишнинг ортда қолиши, бўйнинг секин ўсиши, маълумотлар қабул қилишнинг секинлашуви, хотира ва фикрлаш жара- ёнининг ёмонлашишида кузатилади. 12. 3–5 грамм. Хурмо, олма, ёнғоқ, помидор, картошка, сабзи, пиёз, нўхат, мош, гуруч, мол ва қўй гўшти, балиқ, тухум ҳамда денгиз маҳсулотларидан истеъмол қилиб туриш зарур. 13. 120 мкг – 7 – 12 ёш болага, 150мкг – 12 ёшдан катталарга, 200мкг – ҳомиладор аёл учун кунлик норма ҳ исобланади. 1мкг = 1 гр :1000000 . 14. Буқоқдан ташқари ақлий ва жисмоний қобилият сусаяди, тез чарчайди, мия тормозланади, апатия, депрессия ҳолатлари кузатилади, баъзан уйқучан бўлиб қолади. 24 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ХАМДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИДАГИ ЙОДНИНГ МИҚДОРИ Мева, сабзовот ва гўшт маҳсулотлари 100г маҳсулотдаги йод миқдори микрограммда (мкг) 100 мкг йод тутган маҳсулот миқдори (граммда) Хурмо 2, 8 3600 Ёнгоқ 4, 6 2180 Олма 1, 6 6300 Помидор 2, 1 4800 Картошка 2, 8 3600 Сабзи 1, 4 4200 Пиёз 1, 8 5600 Нўхат 2, 3 4350 Мош 1, 7 5900 Гуруч 1, 6 5300 Мол гўшти 2, 1 4800 Қўй гўшти 1, 8 5600 Балиқ (сазан) 3, 9 2560 Тухум 3, 5 2880 ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ АНЕМИЯСИ (ТТА) ҲАҚИДА ВИКТОРИНАЛАР 1. Одам организмида Айтингчи, темир борми? Соғлом юрмоқлик учун – Одам темирга зорми? 2. Агарда танамизда Бўлса кам темир модда – Қандай холат юз берар, Тушунтириб бер содда? 3. Танадаги қай моддада Темир иштироқ этар? У кам бўлса танамизга – Айт, қандай зарар этар? 4. Айт , темирга эхтиёж – Ёш ҳамда жинсга қараб – Зарурлиги ҳар хилми? 5. Темир камлик касали Жуда кўп тарқалганми? Бизнинг мамлакатда у – Кўпми ё жуда камми? 6. Айт, темир танқислиги – Нимадан бўлур пайдо? Сабабини айтиб бер, Дилларга этайлик жо! 7. Темир камлиги учун Яна қандай сабаб бор? Гижжалар ҳам хавфлими? 25  Ҳамма учун бир хилми? 8. Агар темир кам бўлса – Содир бўлар қандай хол? Билганингча хотирлаб, Айтиб – ёдимизга сол – 9. Болаларда темир модда – Камайса не бўлади? Не қилинса – темир модда Заҳираси тўлади? 10. Темир камлик касалин – Олдин олиш мумкинми? Агар билсанг – эт изҳор! Нон маҳсулотларини – Танлаб олиш мухимми? 11. Айтинг, чой ва кофени – Қайси пайт ичган маъқул? Қачон ичса – темирнинг Созлигига номаъқул? 12. Темир модда оптимал – Сўрилиб кетсин учун, Айтинг, қайси моддалар – Шаксиз, кўрсатар кучин? ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ АНЕМИЯСИ (ТТА) ВИКТОРИНАЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1. Одам танасида, кўплаб элементлар қатори, темир ҳам бор ва унинг нормада бўлиши саломатликнинг асосий омилларидан хисобланади. 2. Агар танамизда темир моддаси камайиб кетса – темир танқислиги анемияси, яъни камқонлик касалига дучор бўлади, бу эса хаёт учун энг зарур – темирнинг етарли миқдорда қабул қилинмаслиги билан боғлиқдир. 3. Темир танамиздаги қизил қон таначалари эритроцитларнинг асоси бўлган гемоглабиннинг ташкилий қисми ҳисобланади. Гемоглабин кислородни ўтказиб олиб, бошқа аъзоларга етказади, карбонад ангидридни бириктириб, ўпкага етказади ва унинг чиқиб кетишини таъминлайди. 4. Ёш боланинг тез ўсиши учун, хомиладор аёлларда хомиланинг ривож-ланиши ва ўсиши, туғиш ёшдаги аёлларда хайз кўриш сабабли темирга эҳтиёж, бошқаларга нисбатан 3–6 марта юқори бўлади. 5. Темир танқислиги касали инсониятнинг аксарият қисмида сезилади. Мамлакатимиз аҳолисининг 50–60% аҳолисида ТТА кузатилаётгани аниқланган. 6. Темир танқислиги истеъмол қилинаётган озиқ – овқат таркибида темир моддасининг етишмаслиги ҳамда тўғри овқатланмаслик оқибатида пайдо бўлади. Шу сабабли темирга бой овқатларни ейиш ва овқатланиш қоидаларига амал қилиш зарур 7. Баъзи холларда темир танқислиги анемиясига одам ичагидаги паразитлар ва ички қон кетишини юзага келтирувчи гижжалар хам сабаб бўлади. Улардан ҳалос бўлиш саломатлик омилларидан биридир. 8. Темир, йод, олтин, кумуш, олтингугурт, калий, натрий ва бошқа элементлар бор. 9 . Болаларда ТТА ҳолатида кислород етишмаслигидан мия азият чекади, қизиқиш сусаяди, диққат – эътиборли бўлишга кучи етмайди. Темир моддага бой озиқ – овқат ейиш керак, зарур бўлса шифокорга учраш лозим. 10. Ўзимизда чиқариладиган ҳамда темир, цинк, фолат кислотаси ва “В” гуруҳ витаминлар билан бойитилган ундан тайёрланган нон, булка ва бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш–темирнинг энг оддий, арзон ва қулай манбаидир. 11. Темири кўп озиқ – овқатлардаги темир моддасининг организмга сўрилишига тухум, сут, кофе ва чой қаршилик қилади. Чой темирнинг сўрилишини 50–70% кофе эса 40% га камайтиради. Шу сабабли чой ёки кофени овқатланишдан 30–40 минут олдин ёки 30–40 минут кейин ичиш мақсадга мувофиқдир. 12. Темирга бой озиқ – овқатларни С витаминли сабзовот ва мевалар (уларнинг шарбати), қатиқ , кефир ва айрон билан истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. 26  НОБЕЛЬ МУКОФОТИ ВА УНИНГ СОВРИНДОРЛАРИ ҲАҚИДА ВИКТОРИНАЛАР 1. Айтинг, Нобель к им ўзи, Недир унинг хизмати? Нечун бутун дунёда – Зўрдир унинг иззати? 2. Нечта кимёвий модда – Бир инсон танасида ? Улар ми қдори қанча – Граммлар чамасида? 3. Айтинг, қайси санада Нобель васият қилган? Мўлжаллаган маблағи – Қанчани 4 ташкил қилган? 4. Айт, Нобель мукофоти Қачон таъсис этилган? Нобель васиятининг Мақсадига етилган. 5. Нечта эрур мукофотга Ноил фанларнинг исми, Ҳар соҳага ажратилар – Мукофот қанча қисми? 6. Мукофот берилади, Айтинглар, нечта жойда? Ёки ҳамма соҳага – Берилади бир жойда. 7. Мукофот тўққиз миллион – Доллардан ташкил бўлган. Айтингизчи, бу пуллар – Асли қаердан келган? 8. Нобель фонди ҳали ҳам – Айтинг, турли жойдами? Ёки улар жамланиб, Жойлашган бир жойдами? 17. Айт, ҳамма олимлар ҳам 9. Дастлаб бу мукофотни Олганлар – кимлар бўлган? Қайси соҳа вакиллари – Унга сазовор бўлган? 10. Мукофот соҳалари Ўзгармасдан қолганми? Ёки уларнинг сони – Аввалгидан ортганми? 11. Юз йил ичра –мукофот Соҳиби нечта бўлган? Ҳар соҳада – совринни – Нечтадан олим олган? 12. Нобель совриндорларин – Қанча – ўртача ёши? Энг қариси – ким эрур, Ким уларнинг энг ёши? 13. Мукофотни олимлар – Жуда тез оладими? Ёки уни – баъзилар – Кўп кутиб қоладими? 14. Устоз – шогирд шажараси – Совриндорларга борми? Ёки ушбу тушунча – Бу соҳада бекорми? 15. Ўнлаб совриндор чиққан – Илмий марказлар борми? Ёинки – совриндорлар, Якка – якка, тарқоқми? 16. Қайси олим шогирдлари – Фанда илғорлаб кетган? Улар қанча нафари – Улуғ совринга етган? 26. Физика соҳасида – 4 – қанча долларни 27  Шогирдларга эгами? Ёки – айрим буюклар – Ёлғизликни севарми? 18. Айтингчи, Менделеев – Нобель совриндорими? Ёки унинг ўрнида – Қайси юртнинг олими ? 19. Ҳамма вақт ҳам совринни – Кашфиётчи олганми? Ёки чин кашфиётчи – Совринсиз ҳам қолганми? 20. Кимёгар Генри Мозли – Мукофотсиз қолганми? Ёки унинг ишлари – Мукофотни олганми? 21. Айт, янги совриндорлар – Қачон эълон қилинар? Мукофотлар қайси вақт – Совриндорга берилар? 22. Айтинг, Алфред Нобел – Эгами зурриёдга? Нима учун бойлигин – Қолдирган мукофотга? 23. Айт, Нобел мукофотин – Икки бора олган ким? Кимё илми бўйича– Соврин олган бу олим? 24. Айт Мария Кюри Соврин олган неча бор? Қайси сохалар узра – Олима эрур донгдор? 25. Айтингчи – Лайнус Фолинг Соврин олган неча бор? Айтингчи – унинг номи – Қайси сохада донгдор? Икки бор олган соврин, Бу аллома – қаерлик, Айтинг – фамилия, исмин? 27. Нобелнинг совринини – Оилавий олган ким? Қайси соҳа олими, Уларнинг исмин айтинг? 28. Буюк олим Нильс Бор – Нобел совринин олган? Унинг қайси фарзанди – Нобел совринин олган? 29. Ота – бола бар вақтда – Соврин олгани борми? Битта ёки бир нечта – Соҳа узра донгдорми? 30. Ота – бола Сигбанлар – Қайси юрт олимлари? Қайси соҳага оид – Эришган совринлари? 31. Ёруғлик оптикасида Олға кетган қай олим? Шу соҳада ютуққа – Олган Нобелий соврин. 32. Рангли суратлар олиш – Сирларини очган ким? Ушбу ихтиро учун – Олган Нобелий соврин? 33. Ўта сезгир заррабин – Яратгандир қай олим? Ушбу кашфиёт учун – Олгандир олий соврин? 34. Уч ўлчовли тасвирни 7 Қайси олим кашф этган? Ушбу ютуғи боис – Олий совринга 8 етган? “Атом бўлинмас”– деган 9 7 – голография 8 –Нобель мукофоти 28 35. Лазер қурилмасини, Айтинг, кимлар яратган? Нобел совринин олиб, Дунёга донг таратган. 36. Физик силжиш қонуни Қайси олим яратган? Нобел совринин олиб, Дунёда донг таратган? 37. Айт, квант назариясин Яратган қайси олим? Ва унинг “доимий”си – Физик соҳада маълум. 38. “Нисбийлик назариясин”– Яратган қайси олим? Яна қандай ишлари – Айтингиз, фанга маълум? 39. “Фотоэффект” ходисасин – Чуқур тадқиқ этган ким? Яна қандай ютуққа – Эришгандир бу олим? 40. Кимё, ҳаёт илмида – Бир эффект, ўрин топган, Айтинг, уни топишда Қай даҳо олға кетган? 41. Айтинг, протон нима, Қай модданинг таркиби? Уни фанга киритган – Қай олимнинг “тақдири”? 5 42. Айтингчи, протонни – Қайси олим кашф этган? Бу соҳада ишларга – Олий совринга етган? 43. “Медан” деган заррача – Электрондан оғир 6 , Бундай ютуқни фанда, Тушунча бўлди “парча”. 45. Айт, ким топган, самодан – Радиация келишин? Қачон кашф айлаган, у – Ушбу соҳадан ишин? 46. Кимёвий термодинамикада – Қайси олим тез кетган? Машхур ишлари учун – Олий совринга етган? 47. Ўта паст ҳароратга – Эришган қайси олим ? Унинг тадқиқотлари – Қайси соҳага доир? 48. Қайтмас жараёнларни 10 – Ўрганган қай олимлар? Энг олий мукофотга – Етишган қайси дамлар? 49. Минерал ўғит, ҳамда – Аммиакни ким топган? Қилган ишлари учун – Олий мукофот топган? 50. Кўмир ва водороддан Суюқ ёқилғи олган, Метил спиртин топиб, Ким олий соврин олган? 51. Бор, фосфор бирикмали Моддани кимлар топган? Қилган ишлари учун – Кимёда шухрат топган. 52. Сахарид ва пурунли Моддаларни топган ким? Нобелнинг совринини – Қачон олган бу олим? 53. Атмосферада инерт – Газларни ким кашф этган? 5 қайси олим киритган,деган маънода 6 мезон заррачаси электрондан 200 марта оғир 9 дастлаб моддалар майда атомлардан тузилган деган тушунча бўлган 10 –термодинамик қайтмас жараёнлар 29  Қай олим этган содир? 44. Айтинг, хозир кашф этилган– Зарралар сони қанча? 54. Фтор элементини Кашф айлаган қай олим? Унинг номида печлар – Бутун дунёда маълум. 55. Органик бўёқларни Кашф айлаган олим ким? Яна қандай ишига – Соврин олган бу олим? 56. Айтинг, Нобель мукофоти Математикларга борми? Ёки ҳисобчиларга – Бошқа соврин тайёрми? 57. Айтинг, Филдс мукофоти – Қачон таъсис этилган? Илмий ишлари учун – Олий совринга етган? Бу соврин эгасига – Қанча маблағ берилган? 58. Джон Филдснинг ўзи ким, Қайси юртнинг олими? Қайси иши бойитган – Математик олимни? 59. Неча йилда берилар – Джон Филдс мукофоти? Дастлаб соврин олганлар – Қаерлик, кимдир оти? 60. Нобел совринин олган, Борми бирор хисобчи ? Бўлса – қайси соҳадан Олганин ўйлаб топчи ? НОБЕЛЬ МУКОФОТИ СОВРИНДОРЛАРИ ҲАҚИДАГИ ВИКТОРИНАЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1. Швецияда 1833 йилда туғилган, 1896 йил 10 декабрда вафот этган. Нобеллар сулоласининг 5–чи авлоди. Портловчи моддаларни, динамитни ишлаб чиқаришда катта муваффақиятларга эришган. Вафотидан олдин барча бойлигини – ўз номидаги мукофотга сарфлашни васият қилган. 2. Инсон танасида етмишдан ортиқ кимёвий моддалар бор. 3. Алфред Бернхард Нобель ўз васиятини 1895 йил 27 ноябрь куни Парижда ёзган. Фондга қолдирган маблағи 9 миллион долларни ташкил этган. Бу пулнинг фойда фоизини мукофотга беришни васият қилган. 4. Нобель илмий мукофоти 1900 йил 29 июнда таъсис этилган. Шу санада Нобелнинг васияти амалга ошган. 5. Мукофот бериладиган фанлар соҳасида 5 та; физика; кимё; физиология ёки тиббиёт; адабиёт; тинчлик йўлидаги хизматлар учун. Мукофот суммаси тенг 5 га бўлинади. 6. Васиятга кўра: физика ва кимё соҳасидаги мукофотлар Швеция Қироллик Академияси томонидан, физиология ва тиббиёт соҳасига Стокгольмдаги Қироллик Королина институти, адабиёт – Стокголь-мдаги Швеция Академияси, тинчлик – Норвегия Олий ҳукумат қошидаги қўмита томонидан берилади. 7. Нобель динамит ишлаб чиқарувчи 93 та корхона эгаси бўлган, уларда йилига 66500 тонна турли хил портловчи модда ишлаб чиқарилган. 8. 1926 йилдан бошлаб Нобель жамғармаси Стокгольмда алоҳида Нобелхаус деб номланган ҳашаматли бинога эга бўлган. 30 9. Дастлаб –1901 йилда биринчи мукофот соҳиблари эълон қилинган, улар: физик – Вилгелм Конрад Рантген, кимё – Якоб Хендрик Ван Гофф; тиббиёт – Эмил Адолф Беринглардир. 10. Ортган; 1969 йилдан бошлаб Иқтисод соҳасида ҳам Нобель мукофоти берила бошлаган. 11. 2000 йилгача Нобель мукофоти совриндорлари сони 772 нафар бўлган.Улардан: физиклар – 163, кимёгарлар – 135, тиббиёт ва физиология –172, адабиётчилар – 98, тинчлик сохаси – 108, иқтисод бўйича – 46. 12. Ҳаммасини қўшганда ўртача 39 ёш. Физикларда – 36, кимёгарларда – 39, тиббиётчилар – 41, Энг ёши – 25, Уилям Лауренс Брегг, энг кексаси – 88 ёшли оқсоқол Жон Хасбрук Ван Флекдир. 13. Мукофотга тақдим этилган ишлар комиссия томонидан тезда ўрганиб чиқилади. Лекин, айрим холларда мукофотни кутиш чўзилиб кетган вақтлар ҳам бўлган. Масалан, Рак касали бўйича номзод Фрэнсис Пейтон Роус бу мукофотни 55 йил кутган. 14. 1953йил тиббиётчи инглиз олими Ганс Кребс 1931 йилги мукофот соҳиби Отто Варбургнинг шогирди, Отто ўз даврида 1905 йилдаги совриндор Адолф Байернинг шогирди, Байер эса номдор кимёгар олим А.Кекуленинг ўқувчиси бўлган. 15. Инглиз физиги ва кимёгари Генри Кавендиш (1731–1810 й) номила аталувчи Кембридж университети қошидаги илмий лабораториядан 17 нафар совриндор чиққан. 16. Италян физиги Энрико Фермининг 7 нафар издоши, Эрнст Лауренс ҳамда Нильс Борларнинг тўрттадан шогирди Нобель мукофотига сазовор бўлишган. 17. Айрим олимларнинг шогирдлари кўп бўлиб, мактаблар яратган бўлишса, айрим олимлар шогирдсиз ишлаган. Масалан, квант механикаси асосчиларидан бири Пол Диракнинг бирорта ҳам аспиранти бўлмаган. 18. 1906 йили кимё бўйича Париж университети илмий ходими А.Муассинг ва кимёвий элементлар даврий жадвали кашфиётчиси Д.И.Менделеевларнинг номзоди Нобель мукофотига кўрсатилган бўлиб, 5 га 4 овоз билан А.Муассинг совриндор бўлган 19. А.С.Попов электромагнит тўлқинларни узоқ масофага узатиш бўйича маълумотларни 1895 йилда чоп эттирди, лекин мос патентни олмади. Худди шу йили, умуман олий маълумотга эга бўлмаган итальян Г. Маркони изланишлар олиб борди, тўлқинларни 2,5 км (1895й), 18 км (1897 й) ва 1897 й. патент олди. 1902 йили тўлқинларни 3400 км га узатди. Қиссадан ҳисса – 1909 йилги Нобель мукофоти Г.Марконига берилди, хақиқий кашфиётчи А.С.Поповнинг ишлари эътибордан четда қолиб кетди. 20. Кимёгар Генри Мозли 1913 йили 26 ёшида ўз ишларини эълон қилган, лекин у десантчилар сафида қахрамонларча ҳалок бўлган.Унинг тугалланмай қолган ишларини охирига етказган швециялик физик – тадқиқотчи Карл Сигбан 1924 йили физика соҳасидаги Нобел мукофотини олган. 21. Нобель мукофотининг янги совриндорлари ҳар йили 21 октябрь куни эълон қилинади ва 10 декабрь, яъни А.Нобель вафот этган куни, ушбу мукофотларни топшириш маросими ўтказилади. 22. Нобель 43 ёшга кирганда 20 яшар швецариялик қиз Софи Глессга уйлаган ва ўлимидан бир неча йил олдин у билан ажрашган. Фарзандлари бўлмаган. 31 23. Фредерик Сенгер (Англия кимёгар) 1958йил кимё бўйича, 1980 йил кимё бўйича. 24. Мария Складовская - Кюри 2 бора Нобель мукофоти совриндори: 1903 – йилда физика, 1911 йилда – кимё. 25. Лайнус Фолинг 2 бора нобель совриндори бўлган: 1954 йил – кимё, 1962 йил –тинчлик соҳасида. 26. АҚШ лик физик олим Жон Бардин: 1956 йил – физика. 1972 йил – физика . 27. Пьер ва Мария Кюрилар; уларнинг қизи ва куёви – Ирен ва Фредерик Жолио –Кюрилардир. Улар физика ва кимё соҳасидан соврин олишган. 28. Нильс Бор:1922 йил физика; Унинг ўғли Оге Бор: 1975йил – физика бўйича Нильс Борнинг 6 та ўғли бўлган. 29. Англиялик физик олимлар У.Г.Брегг (отаси) ва У.Г.Брегг (ўғли) 1915йилда физика бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлишган. 30. Ота–бола Сигбанлар Шветциялик олимлардир.Маын Сигбан (ота)–1924 йилда физика бўйича, Кай Сигбан (ўғли) 1981 йилда – физика бўйича Нобель мукофотини олишган. 31. АҚШ лик Алберг Майкелсон интерферометр қурилмасидан фойдаланиб ёруғлик тезлиги хақидаги ишларига 1907 йилда Нобель мукофотини олган. 32. Француз физиги Габриэл Липман рангли фотографияни ихтиро қилди ва 1908 йил Нобель мукофотини олди. 33. Немис физиги Фриц Церник оптик сиртлар бўйича ишлаб ёруғлик нурлари хоссаларига асосланган ўтасезгер заррабин (микроскоп) яратгани учун Нобель соврини созовор бўлган. 34. Асли Венгриялик, лекин Англияда яшаб ижод этган Деннис Габор уч ўлчовли фотографияни – голографияни кашф этгани учун Нобель мукофотига етишган. 35. Жуда кўп соҳаларда қўлланадиган лазер нурлари учун лазер қурилмаларини яратганликлари учун А.Прохоров (Россия) , Н. Басов (Россия), Ч.Таунс (АҚШ) лар 1964 йили физика бўйича Нобель мукофотини олишган. 36. Нурланиш ва тўлқин узунликлари орасидаги “Виннинг силжиш қонунини” яратган немис физиги Вильгелм Вин 1911 йили физика бўйича Нобель мукофотини олган. 37. Спектрларда энергиянинг нурланиш қонуниятини яратди, таъсир кванти (Планк допмийси) тушунчасини жорий қилди, квант назариясига асос солди.1918 йил немис физиги Макс Планк физика соҳаси бўйича Нобель мукофотини олди. 38. Альберт Эйнштейн “Нисбийлик назарияси” ни, фотонлар таълимотини яратган, ёруғлик корпускуляр назариясининг янги исботини берган. Фотоэффектни тушунтирган. 1921 йилда Нобель мукофотини олган. 39. Америкалик олим Роберт Милликен А.Эйнштейн кашф этган “фотоэффект” ходисасини чуқур ўрганди, у электрон зарядини ва Планк доимийсини аниқлашга муваффақ бўлган. 1923 йили Р.Милликен физика соҳасидаги ишлари учун Нобель совринига сазовор бўлган 40. Кимё ва биология соҳаларида кенг қўлланадиган ёруғлик спектрлари ҳақидаги “Раман эффекти”ни 1928 йилда Ҳиндистонлик Чандрасеххара Раман аниқлаган ва эълон қилган. Рус физиклари Л.И.Менделштам ва Г.С Ландсберглар ҳам ютуққа эришган, лекин чоп этишга кечикишган. Ч.Раман 1930 йилда Нобель мукофотини олган. 32 41. 1914 йили Э.Резерфорд водород ионининг ядросидаги мусбат зарядли заррачани “протон” деб атаган, ”нейтрон” нинг мавжудлигини ҳам башарот қилган. 42. Резерфорд башорат қилган “Нейтрон” ни унинг шогирди англиялик Жеймс Чедвик кашф этган ва шу йўналишда катта натижаларга эришган, 1935 йилда физика соҳасида Нобель совринини олишга эришган. 43. Хиуэки Юкава электрондан 300 марта оғир заррача борлигини кўрсатиб берди. Лекин унга шубҳа билан қаралди. 1937 йилда АҚШ лик Карл Андерсон электрондан 200 мартача оғирроқ заррачани кашф этди ва уни “Мезон” деб атади. 1947 йилда инглиз С.Ф Пауэлл бир неча турдаги мезонлар борлигини аниқлади. Улардан бири Х.Юкава топган заррача эканлигини исботлаб берди. Х.Юкавага 1949 йили, С.Пауэллга 1950 йили юксак мукофот насиб этди. 44. Ҳозирги кунда кашф этилган элементлар заррачалар сони 200 га яқиндир: атом, электрон, позитрон, мезон, протон, к – мезон, ”О – зарра”, С – зарра ва ҳоказолар. 45. Коинотдан Ер юзасига кучли радиация оқими келишини австриялик В.Ф Гесс аниқлаган ва 1936 йилда Нобель совринига сазовор бўлган. 46. Олмониялик физик кимёгар Валтер Нернст термодинамиканинг асосий қонунларидан бири (Нернст теоремаси) ни яратган.1920 йилда кимё соҳасида Нобель мукофотини олган. 47. Келвин бўйича 1– градусгача паст температурани олишга эришган АҚШ лик кимёгар У.Ф Жиокдир. У ўз лабораториясида 0, 01 градус бўлган паст температурага туша олган. Паст температураларда моддаларнинг кимёвий хоссаларини ўрганишга кенг йўл очилган. У Жиок 1949 йилда Кимё соҳасида Нобель мукофотини олган. 48. Термодинамик жараёнлар: иссиқлик узатилиши, диффузия ва эриш каби тушунчаларни чуқур ўрганишдаги ютуқлари учун АҚШлик Ларс Онсагер – 1968 йилда, Белгиялик Иля Пригожин – 1977 йилда кимё соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлишган. 49. 500 0 С ва 200 атм босимида атмосфера азоти ва водороднинг қўшилишидан аммиак олган, азотли ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Фриц Габер 1918 йили кимё бўйича Нобель совринини олган. 50. Карл Бош метил спиртини кашф этиб, органик кимё учун асосий хом ашёни топган. Ф.Бергиус водородни кўмир билан аралаштириб суюқ ёқилғи олишни кашф этган Карл Бош ва Фридрих Бергиуслар 1931 йилда Нобель мукофотини олишган. 51. Таркибида бор ва фосфор бўлган мураккаб бирикмаларни синтез қилиш бўйича янги усулларни яратгани учун Браун Герберт ва Виттинг Георглар 1979 йилда Нобель мукофотини олишган. 52. Олмониялик кимёгар – органик “Сахарид ва пурунли гуруҳларга мансуб моддаларни синтез қилиш билан боғлиқ илмий ишлари учун” 1901 йилда Фишер Эмил Нобель мукофотини олган. 53. Шотландиялик олим Рамзай Уилям атмосферадаги инерт газларни кашф қилгани ва уларни даврий жойлаштиргани учун 1904 йилда Нобель мукофотини олган. 54. Франциялик кимёгар Муассан Анри, Фтор элементини ихтиро қилгани, ўз номи билан аталадиган печларни саноатда кўплаб ишлаб чиқаришга татбиқ 33 қилгани ҳамда кимё соҳасида кенг кўламда олиб борган илмий изланишлари учун 1906 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган 55. Олмониялик кимёгар Байер Адолф Фон “Гидроароматик бирикмалар ва органик бўёқларни яратиш билан боғлиқ ишлари билан органик кимё ҳамда кимё саноатининг ривожидаги улкан хизматлари учун ” 1905 йилда Нобель мукофотини олган. 56. Нобелнинг васиятида Математика йўналиши ўчирилган. Кейинроқ математикларга Нобель мукофотига тенг кучли “Филд мукофоти” таъсис этилган. 57. “Филд” мукофоти 1932 йилда таъсис этилган. Математика соҳасида катта хизматлар кўрсатган ва ёши 41 дан ошмаган олимларга берилади. Мукофот миқдори 1500 канада доллори ва олтин медалдан иборат. 1990 йилгача дунёда 30 нафар математик мукофот олган. 58. Джон Чарлз Филдс (1863–1932й) – Канадалик. Канада қироллик жамиятининг президенти, 1932 йили Халқаро математиклар иттифоқининг президенти бўлган. Асосий ишлари Алгебраик функциялар назарияси ва Абел интеграллари назариясига оиддир. 59. Филдс мукофоти ҳар 4 йилда берилади. Дастлабки совриндорлар 1936 йилда эълон қилинган. Шу йили Халқаро математиклар конгрессида Л.В.Альфорс (Финляндия) ва Дж. Дуглас (АҚШ) соврин олишган. 60. Л.В.Канторович (математик), Т.Купманс (Иқтисодчи) – 1975й “Чизиқли дастурлаш назарияси”ни иқтисодга қўллашгани учун Нобел совринини олишган. 34 ФАНЛАР ҲАҚИДА ВИКТОРИНАЛАР 1. Жонсиз табиат билан Алоқада тирик тан, Таъсир ва боғланишин – Ўрганади қайси фан? 2. Айтингчи – қайси билик Татбиқ жойи ўсимлик. Ташқи, ички тузилиш, Ўсиш ҳамда тарқалиш, Ривож хусусиятлари – Унинг иш оятлари? 3. Қўлёзма манбаларни Қайта ишлар қайси фан, Ва нашрга тайёрлар, Ҳар жиҳатдан айлаб жам? 4. Заргарлик ишларида Жуда муҳим – жавохир, Жавоҳирлар сирини Билишда қай фан моҳир? 5. Уруғ ва оилалар Келиб чиқиш тарихин, Улар шажараларин, Ўрганади қайси фан? 6. Тарихнинг қай бўлими – Ўқир герблар илимин? 7. Оила, уруғ – аймоқ, Ва улар шажарасин, Қайси фан ўрганади – Баргаликда, ҳаммасин? 8. Айтингиз, қайси фанда Эшак ҳам от бўлади, Буни инкор этганлар – Бу фанда мот бўлади? 9. Табиётнинг кимёвий Элементлар ва улар, Турли бирикмаларин – 35  Қайси фан таҳлил қилар? 10. “Минерал кимё” номин Олган эди қайси фан? Жонсиз қаттиқ моддаларни Тафтиш этар ушбу фан. 11. Тирик мавжудотларда Ҳаракатни олиб тан, Таркиб, реакцияни Ўрганади қайси фан? 12. Космик жисм, моддалар Кимёвий таркибини, Кимёвий элементлар Фазода тақсимини, Ҳамда космик моддалар Яралиш таҳлилини – Ҳарёқлама олиб тан, Ўрганади қайси фан? 13. Кимёнинг қай бўлими Дала билан боғлиқдир, Ўсимлик ҳамда тупроқ, Бу фан учун бойликдир? 14. Моддаларнинг миқдорий, Ва сифат хоссаларин, Спектр асосида Қайси фан этар таҳлил? 15. Қайси фан – галактика, Сайёра, йўлдош, юлдуз – Ҳақида қонунларни Ўрганар кеча, кундуз? 16. Ҳаёт ва шаклларин, Тузилишин этиб жам, Ривожланиш қонунин – Ўргатади қайси фан? 17. Ҳужайрани батафсил Ўрганади қайси боб? Бу фанни ўрганишда Муҳимдир қайси асбоб? 36 18. Тирик организмларда Ирсият қонунларин, Ҳамда ўзгарувчанликни – Қайси фан топар сирин? 19. Ўсимлик янги навин, Ҳайвонлар янги зотин – Яратувчи илмнинг Айтинг, нимадир оти? 20. Қазилма қолдиқларнинг Таҳлилларин айлаб жам, Эволюцион ғояларни Тасдиқ этар қайси фан ? ФАНЛАР ҲАҚИДА ВИКТОРИНАЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1 . Геобиология, 2 . Ботаника – наботот, 3 . Археография, 4 . Геммоло - гия, 5 . Генеология, 6 . Геральдика, 7 . Генеология, 8 . Грамматика – она тили, 9 . Кимё, 10 .Анорганик кимё, 11 . Биокимё , 12 . Космокимё, 13 . Агрокимё, 14 . Спектрал анализ, 15 . Астрономия, 16 . Биология, 17 . Цитология, заррабин – микроскоп, 18 . Генетика, 19. Селекция, 20 . Палеонтология. 37 КИМЁ ТАРИХИ ВА УНИНГ ҚЎЛЛАНИШИГА ОИД ВИКТОРИНАЛАР 1. Рудадан темир олиш, Айт қачон кашф этилган? Қайси юртда бу ишнинг Асрорига етилган? 2. Дори тайёрлаш илми, Айтинг, қачондан маълум? Бу ҳақда китоб ёзиб, Кимлар қолдирган таълим? 3. Фиръавнлар маълум Бўлгандир қайси металл? Руда эритиш ишин, Улар айлаганми ҳал? 4. Биз яшаб турган дунё – Тузилган атомлардан Деган фикр қолгандир, Қайси алломалардан? 5. Нарсалар табиати “Хақида”– номли асар, Қайси олим қалами – ла, Этилгандир мухтасар? 6. Нарса йўқдан бор бўлмайди, Бордан эса йўқ бўлмас – Деган фикрни айтиб, Мозийда ким берган сас? 7. Қуёш, ой, сайёралар – Металларга хомиймиш. Қайсиларин панохида, Айтингчи, олтин, кумуш? 8. Металл ва сайёрага Битта белги келган мос, Симоб, темир ва мисга 9. Қайси кимёвий белги. Мос келгандир хавога, Тупроқ ҳамда сувгача, Қайси бири оловга? 10. Римлик қайси император– Чиқариб махсус фармон, Алхимиклар зотини, Жазолаган беармон? 11. Алхимия туғилган. Айт, қачон иккинчи бор, Бунга имкон бергандир, Қайси юртлик хукмдор? 12. Алхимия илмига, Айтинг, ким солган асос? Муқаддас бурч бўлганми – Алхимиклар учун мос? 13. Алхимияда машхур – Қайси араб аллома? Авлодлар учун ёзиб, Қолдирган қандай нома? 14. Айтингларчи – ким бўлган Буюк олим ар – Розий? Унинг қайси ишларин – Бизга сақлаган мозий? 15. Беруний , Ибн Сино – Ар – Розийга издошми? Розий билан ҳар бобда Улар ҳам фикрдошми? 16. “Трансмутация” сўзи Англатади нимани? Нима учун кўп йиллар 38  Қай белгилар бўлган хос? 17. Алхимия учинчи бор, Қаерда бўлган пайдо? Бу гал қайси халқларни Ўзига этган шайдо? 18. Алхимиклар ишидан Фанга бўлганми фойда? Қайси соҳа олға кетган, Улар ишлаган жойда? 19. Алкимёдан сўнг ҳосил Бўлган қандай йўналиш? Айт, унинг номи нима, Бажарилган қандай иш? 20. Кимё қачон айланган, Айтинг, амалий фанга? Унинг ривож топиши Нелар берган ватанга? 21. Оврупада чинни олиш, Айт, қачон кашф этилган? Қайси юртда бу аъмолнинг Асрорига етилган? 22. Россияда чинни завод, Айтинг, қурилган қачон? Бу соҳани ташкил этган, Қайси бир буюк инсон? 23. Металлургия хақида Дастлаб ким ёзган асар? Қандайин қоидалар Унда бўлган мухтасар? 24. Кулолчилик қай китобда Тўла этилган баён? Унда қандай нарсаларнинг Сирлари бўлган аён? 25. Кимёни фан деб қараш, Қайси олимнинг сўзи? Қандай қонунни очган Ушбу олимнинг ўзи? Қизиқтирган хаммани? Нафас олишда фойда Бериш сирига етган? 27. Қайси олим сувни бўлган Водород, кислородга? Сўнгра қўшиб бу газларни, Сувни берган ҳаётга? 28. Кимё илмин даставвал, Ким солгандир тартибга? Системага туширган, Қараб хосса – таркибга? 29. Айтинг, назарий кимё – Қачон пайдо бўлгандир? Қандай қонунлар билан Варақлари тўлгандир? 30. Бу кун кимё илмида Жуда ҳам кенгдир сархад. Сунъий олтин олиш иши Этиларми бу кун рад? 31. Алхимиклар бош орзуси, Хом хаёлми бу кун хам? Ё рўёбга чиққанми, Кимё кетгач кўп илдам? 32. Кимёдаги символика Кимга тегишли эрур? Айтинг, бундай белгилашлар – Қандайин фойда берур? 33. Газларнинг 1 моль хажми – Неча метрга тенгдир? Бир мольда атом сони – Айтинг, қанчага тенгдир? 34. Фтор элементига Берилгандир қандай ном? Не учун бу элемент – Бундай этилган бадном? 35. Электролиз, электролит, Электрод, катод, анод, 39 26. Кислородни энг аввал Қайси олим кашф этган? Анион – терминларин, Айтинг, ким этган ижод? КИМЁ ТАРИХИ ВА УНИНГ ҚЎЛЛАНИШИГА ОИД ВИКТОРИНАЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1. Милоддан аввалги ХIV асрда Жанубий Кавказда яшовчи Хетлар рудадан темир олишга эриш-ганлар.Улардан кейин греклар, ассурийларнинг мисрликлар эришган. 2. Дориларни тайёрлаш хақидаги дастлабки маълумотлар мисрнинг Эберс папирусида (мил.ав XVII a) учради. Кенгроқ маълумотлар қадим грек ҳакимлари Гиппократ (460–377 й. мил.ав), Теофраст (мил.ав.372–287й.), Дипоскриднинг (мил I а)китобида 750 хил дори тайёрлаш баён этилган. 3. Фиръавнлар даврида олтин, кумушдан ташқари, мисрлик кохин– рудашунослар рудадан мис, қалай, қўрғошин, рухни олганлар ва улардан бронза, латунь олишни билганлар ва улардан турлича фойдаланишган. 4. Юнон атомизмига Левкипп (мил.ав V а) асос солган, унинг шогирди ва издоши Демокрит (мил.ав.IV а) ривожлантирган.Кейинчалик Эпикур (мил.ав.III a) ишларида қайта туғилган. 5. Римлик шоир ва файласуф Тит Лукреций Кар (мил.ав. I ). Нарсалар табиати хақида поэма ёзиб, дунёни худди хозирги кундаги тасаввурлардаги каби баён этган. 6. Тит Лукреций Кар. 7. Милоддан олдинги алхимиклар тасаввурига самодаги сайёралар ердаги металларнинг хомийси деб саналган Олтин ҳомийси қуёш (белгиси), кумушнинг хомийси ой (белгиси “янги туғилган ой”). 8. Алхимикларнинг символикаси: ♂ – темир – Марс ♀ – мис – Венера ħ – қўрғошин – Сатурн. – қалай – Юпитер – симоб – Меркурий 9. ҳаво, тупроқ, сув, олов. 10. Рим императори Диоклетиан (мил II а)фармон чиқарган.ўлим жазоси билан соҳада ишлашни тўхтатган, ишлар тўла йўқ қилинган (Мисрда). 11. Милодий VIII асрда Мисрни араблар босиб олгач Алхимия қайтадан пайдо бўлган.Улар ҳамма металлни олтинга айлантирувчи нарсани, Яшартирувчи элексирни, ҳар қандай моддани эритиб юборувчи эритмани топиш билан шуғулланганлар. 12. Алхимиянинг асосчиси деб, қадимий миср донишманди Уч карра Буюк Гермесни ҳисоблаш мумкин. Унинг “Зумрад зарварақлари” (“Изумрудные 40 скрижали”) китобида алхимикларнинг дастлабки муқаддас бурчлари (вазифалари) келтирилган. 13. Машхур араб ҳакими (табиби) Жобир Ибн Хайён (721–815 й.), Оврупада Гербер номи билан машҳур, Боғдод шаҳрида мактаб яратган ва бу мактаб намоёндалари томонидан кўплаб китоблар ёзилган. Энг эътиборлиси “Етмишлар китоби”дир. Унда алхимиянинг асосий вазифалари баён этилган. 14. Алхимик Жобирнинг издошларидан бири – эронлик Бин Закариядир (865– 925).У Ўрта Осиёда табиий–илмий фикрларнинг ривожланишида катта рол ўйнаган. Унинг “Сирлар сири ҳақида китоб”, “Ал–Хави”(“Тиб хақида мукаммал китоб”) ва 10 томлик “Мансурга бағишланган тиббий китоб” асарлари мозийдан бизга етиб келган. 15. Беруний (973–1048), Ибн Синоларни (980–1037) Ар–Розий издошлари дейиш мумкин. Беруний кимёни амалий фан сифатида қараган ва ривожлантирган. Ибн Сино “Тиб қонунлари” китобини ёзган. Уларнинг Римда қадим Юнон файласуфларининг акси бор. 16. Трансмутация – элементларнинг бирини иккинчисига айлантириш ҳақидаги фан. Металларни олтин ва кумушга айлантириш алхимикларнинг асосий юмуши бўлиб ҳисобланган. 17. 3–бор алхимия араблар шарқидан Оврупога кўчади ва XII асрда бу ерда трансмутация элементларни алмаштириш биринчи ўрнига чиқади. Бу гал лабораториялар бой–бадавлат, давлат бошлиқларнинг саройларида пайдо бўлган ва осонгина бойиш истаги кўпларни пайдо этган. 18. Тажриба ишларида жуда бой тажриба орттирган, кимёвий ишлаб чиқариш ривожланган, керамика, фосфор, бўёқлар, кулолчилик ишлари ривожланган. 19. Оврупода уйғониш даврига келиб, алкимё ўз аҳамиятини йўқота бошлади ва унинг негизида бутунлай янги йўналиш ҳосил бўлди, бунда кимёнинг тиббиёт билан қўшилиши содир бўлди. Ушбу фан “Иатрохимия” номи билан аталди ( ratros – юнонча врач дегани). Иатрохимиянинг асосчиси Швейцариялик врач Парацельс (1493–1541) бўлган (асл оти: Филипп фон Гогенгейм). Унинг фикрича, кимёнинг асосий мақсади доривор препаратларни тайёрлашдан иборат. У тайёрлаган ва таркибида симоб, мишяк, сурма, опий... лар қатнашган дорилар тиббиётда илк бор қўллана бошлаган. 20. XVI а охири – XVII а бошларида кимё тавсифловчиликдан, бевосита тажрибага асосланган амалий фанга айланган, яъни “Техник кимё” пайдо бўлган. Бунда шиша пудаш ишлари муҳим рол ўйнаган. Керамика, фаянс, шиша буюмлар, авантюрин, эмаль, глазурь рангли шиша, оврупа чинниси олиш саноат даражасида йўлга қўйилди, металлургия ривожланди. Азот ва тузли кислоталар олинди. Аналитик лабораториялар ташкил этилди. 21. Оврупода чинни тасодифан кашф этилган. Алхимик Иоганн Бётгер (1658– 1719) олтин ҳосил қилиш учун кўплаб тажрибалар ўтказиш жараёнида, 1709 йили тасодифан, чинни ҳосил қилишга эришган. Бу пайтда Бётгер Кенингштейн қалъасида тутқин бўлган. 1710 йилда Мейсен шахрида чинни ишлаб чиқариш бўйича биринчи Манифактура очилди ва унга И.Бётгер директорлик қилган. Бу давргача чинни идишлар Хитойдан келтирилган. 41 22. Россияда 1744 йилда Петербургда буюк олим М.В.Ломоносовнинг жонбозлик кўрсатиши натижасида чинни заводи қурилган. Бу завод ҳозир ҳам Ломоносов номидадир. 23. Металл ишлаб чиқариш дастлаб сир сақланган. Георгий Агрихолл (1494– 1555) металлар ҳақидаги илмларни сир қилиб ўтирмай “Металлар ҳақида ўникки китоб”, ”Тоғ ҳақида” китобларни иншо этган. Бу китобларда руда олиш, улардан металлни эритиб олиш, металларни, минералларни, аралашмаларни аниқлаш қоидалари баён этилган. 24. Бернар Паллиси (1604–1670) “Кулолчилик санъати” номли китоб ёзиб, унда фаянс, ойнак, эмаль, глазурь ишлаб чиқариш баён этилган. 25. Кимёни тиббиёт ёрдамчиси эмас, алоҳида мустақил фан деб қарашни инглиз олими Бойль (1627–1691) таклиф этган. У Ван Гельмонтдан сўнг (1579– 1644) Пневмокимё билан шуғулланиб турли хил газларнинг табиатини ўрганган. Бойл – Мариот қонуни деб аталувчи қонунни дастлаб у кашф этган (Газнинг ҳажми ва босими орасидаги боғланиш). 26. Жозеф Пристли (1733–1804) 1774 йилда кислородни тўпланган ва ўрганган. Бу газ билан нафас олиш жуда енгил бўлишини сичқонларда текширган. Пристлидан фарқли равишда, кислородни олим Шееле (1742–1786) ҳам кашф этган ва юқоридаги фикрларга қўшилган. 27. Лавуазье (1743–1794) сувни водород ва кислородга ажратган (қиздирилган темирдан фойдаланиб) ва уларни синтезлаб сув ҳосил қилган. 28. Гитон де Морво (1737–1816), Клод Бертоле (1748–1822), Антуан Форкруа (1755–1809)лар билан биргаликда Лавуазье Антуан Лоран (1743–1794) кимё илмидаги умумий қонуниятларни топиб, маълум нарсаларни маълум белгилар бўйича системага солишга ва ном беришга ҳаракат қилишган 29. XIX асрни назарий кимё асри дейилади. Кислоталар ва асослар орасидаги турли боғланишлар, реакциялар ўрганилган. Рихтер (1762–1807) ”Эквивалентлар қонуни”ни, Пруст (1754–1826) “Таркибнинг ўзгармаслиги қонуни”ни, А.С.Курнаков (1860–1941) таркиб олиниш шароитига қараб ўзгариш мумкинлигини, Дальтоне (1766–1844) “Каррали нисбатлар қонуни”ни очди ва Дальтон бир элементнинг иккинчисига айланиш мумкин эмаслигини қатъий рад этади. 30. Ядро алмашинишлари кашф этилган ушбу кунда ўзга элементлардан олтин олиш реалликка айланди, бироқ бу йўл билан ҳосил қилинган олтиннинг баҳоси жуда ҳам юқори бўлади. 31. Алхимикларнинг бош орзуси (бошқа металларни олтинга айлантириш) бу кун хом ҳаёл эмас, реалликка айланган. Лекин ядро алмашинишлари ёрдамида эришилган бу ютуқнинг натижаси жуда ҳам қимматдир. 32. Ҳар бир элементни унинг лотинча номининг битта ёки иккита ҳарфи билан белгилаш ғояси Берцелиус Йенс Якоб (1779–1848) га тегишли. Ушбу символарнинг киритилиши формулалар яратиш имконини берган. 33. Ҳар қандай газнинг 1 моль хажми 22,4 литрга тенг, 1 моль хажмда 6,02*10 –23 дона атом бор ва бу сонни Авагадро сони дейилади. Ушбу 2 та қонунни Амадео Авагадро (1776–1856) кашф этган. 34. Фтор жуда агрессив элемент лотинчадан таржимаси “емирувчи” (“разрушающий”). Ушбу элементга эга моддалар билан ишлаш жараёнида Г.Дэви (1778–1829) касал бўлиб қолган, фторни кашф этган олим Анри Муассан (1852–1907) кўздан ажралган. 42 35. Анод, катод, электрод, электролиз, электролит, анион, катион, ион – терминларини фанга Майкл Фарадей (1791–1867) киритган. 43 ЎЗБЕКИСТОН КИМЁГАРЛАРИ ҲАҚИДА ТЕСТ ВИКТОРИНАЛАР 1. Материя тўрт унсурдан 11 иборат деб, Маъданларни тўрт 12 гуруҳга ажратган, Тиб илмида олға кетган бағоят, Тўрт юздан кўп 13 илмий китоб яратган. Сизга ушбу саволим, бу қомусий аллома ким? А) Беруний В) Ибн Сино С) Розий 2. Юз элликта китоб ёзиб авлодларга қолдирган, Доривор гиёҳларни “Сайдана”га жойлаган, “ Минералогияда” олган қимматбаҳо тошлар жой, Ўндан ортиқ 14 соҳаларда зўр китоблар сайлаган. Сизга ушбу саволим, бу қомусий аллома ким? А) Беруний В) Ибн Сино С) Розий 3. Табобатга оид ўнлаб 15 асар соҳиби, Кимё бўйича ёзган йигирма олти китоб, Сунъий олтин ва кумуш олмоқликка ишонган, Амалий кимёда у олға кетгандир шитоб. Сизга ушбу саволим, бу қомусий аллома ким? А) Беруний В) Ибн Сино С)Розий 4. Ўзбеклар диёрида Кимё илми илғорми? Айтинг, кимёга оид – Бирор олийгоҳ борми? А) Ўзбекистонда кимё илми етарли даражада ривожланган. Ўзбекистон ФА қошида кимё олийгоҳи бор. В) Ўзбекистонда кимё илми етарли даражада ривожланган. Алоҳида олийгоҳ йўқ, кимё фани бўйича турли университет ва институтлар қошида илмий фаолият олиб борилади. 11 – 4–унсур: хаво, олов, сув ва тупроқ 12 – 4–гурух : тошлар, металлар, олтингугуртли ёнувчи бирикмалар ва тузлар. 13 – 450 дан ортиқ китоб ёзган, 80 таси фалсафа, 43 таси табобат, қолганлари мантиқ, рухшунослик, астраномия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка оид. 14 – Беруний 152 та китоб ёзган , 70–фалакиёт, 20–риёзиёт, 12–география ва георезия, 4– хариташунослик, 3–иқлимшунослик , 15–тарих ва элшунослик, 4– фалсафа, 18–адабиёт қолганлари бошқа фанларга оид. 15 – Табобатга оид асарларидан 36 таси бизгача етиб келган. 44 С) Ўзбекистонда кимё фани унчалик ривожланган эмас. Кимёвий изланишлар турли олийгоҳларнинг мос факультетларида олиб борилади. 5. Ўз ФА нинг қошида – Айт , нечта олийгоҳ бор? Уларнинг ҳар бирини – Номларини эт изхор. А) Ўз ФА қошида 5 та институт бор. Уларнинг номлари: Биорганик кимё институти; Ўсимлик моддалари кимёси институти; Полимерлар кимёси ва физика институти; Умумий ва ноорганик кимё институти; Ўзбекистон кимё технологияси институти. В) Ўз ФА қошида 4 та институт бор. Уларнинг номлари: Биорганик кимё институти; Ўсимлик моддалари кимёси институти; Полимерлар кимёси ва физика институти; Умумий ва ноорганик кимё институти. С) Ўз ФА қошида 3 та институт бор. Уларнинг номлари: Биорганик кимё институти; Ўсимлик моддалари кимёси институти; Полимерлар кимёси ва физика институти. 6. Ўз ФА нинг қошида Бирор филиал борми? Ёки Ўз ФА нинг ўзи – Ватан ичра танҳоми? А) Танҳо эмас, Ўз ФА нинг Нукус бўлими бор. В) Танҳо эмас, Ўз ФА нинг Самарқанд бўлими бор. С) Танҳо, ҳеч қандай бўлими йўқ. 7. Ўзбеклар диёрида Борми аёл кимёгар? Уларнинг сони кўпми, Сен шу ҳақда бер хабар. А) Аёл кимёгарлар кўп. Масалан: А.Я.Абдурасулова(проф); М.Ф.Обидова (Ўз ФА академиги); С.Ш. Рашидова (Ўз ФА академиги), А.И.Глушенкова (Ўз ФА академиги). В) Аёл кимёгарлар кўп эмас. С) Аёл кимёгарлар йўқ. 8. Нечта кимёгар олган – Беруний мукофотин, Гар уларни танисанг– Айтиб бер улар отин? А ) Х.А.Абдуазимов(1967), Н.Қ.Абубакиров (1967), Х.Н.Орипов (1984), 45 О.С.Содиқов (1979), Х.У.Усмонов (1977), П.Х.йўлдашев (1967), С.Ю.Юнусов (1967), Н.Р.Юсуфбеков (1983). В ) Х.А.Абдуазимов(1967), Н.Қ.Абубакиров (1967), Х.Н.Орипов (1984), О.С.Содиқов (1979), Х.У.Усмонов (1977), П.Х.Йўлдашев (1967), С.Ю.Юнусов (1967), Н.Р.Юсуфбеков (1983), С.Ш.Рашидова (1999). С ) Н.Қ.Абубакиров (1967), Х.Н.Орипов (1984), О.С.Содиқов (1979), Х.У.Усмонов (1977), П.Х.йўлдашев (1967), С.Ю.Юнусов (1967), Н.Р.Юсуфбеков (1983), М.Ф.Обидова (2000). 9. Айт, Обид Содиқович – Нечта номзод устози? Нечта фан докторига – Раҳбардир унинг ўзи? А) 10 та фан доктори, 80 та фан номзоди. В) 12 та фан доктори, 78 та фан номзоди. С) 10 та фан доктори, 92 та фан номзоди. 10. Айт Обид Содиқович – Нечта мақола ёзган? Нечта ихтиро учун – Расмий патентни олган? А) 600 дан ортиқ мақола, 100дан ортиқ ихтиро. В) 500 дан ортиқ мақола, 110дан ортиқ ихтиро. С) 580 дан ортиқ мақола, 100 та ихтиро. 11. Ўзбек аёлларидан – Биринчи доктор кимдир – Агар билсанг исмини, Дарҳол бизларга билдир. А) Амина Рахимовна Абдурасулова. В) Мухаббат Фазиловна Обидова. С) Сайёра Шараповна Рашидова. 12. Ўз ФА нинг президенти – Бўлган кимёгарлар ким? Гар билсанг улар номин – Айтиб бизга қил маълум. А) О.С.Содиқов В) Ш.И. Солихов С) Иккаласи ҳам. 13.Айтинг, қайси кимёгар – Зўр доришуносдир? 46  Қандайин Конгресснинг – Ҳақиқий аъзосидир? А) Искандаров Саъдулла –Жаҳон доришунослар Конгресси аъзоси (1996) В) Асқаров Мирҳожи Асқарович - Жаҳон доришунослар Конгресси аъзоси (1996) С) Абдурасулова Амина Рахимовна – Жаҳон доришунослар Конгресси аъзоси (1996) 14. Фарғона водийсида – Борми машҳур кимёгар? Бир–бир санаб бергинчи, Номларин билсанг агар? А ) Й.Т.Тошпўлатов (Фарғона), А.Қосимов (Андижон), И.Р.Асқаров (Андижон), Ш.В.Абдуллаев (Наманган), К.Х.Розиқов (Наманган), Х.М.Қурбонов (Қизил қия), К.А. Ғафуров (Наманган), Н.Мадиханов (Андижон), Е.Х.Ботиров (Наманган), А.Каримов(Андижон), А.А Ибрагимов (Фарғона), С.Тошбаев (Фарғона), С. Тешабоев (Фанғона) В ) Й.Т.Тошпўлатов(Фарғона), А.Қосимов (Андижон), И.Р.Асқаров (Андижон), Ш.В.Абдуллаев (Наманган), К.Х.Розиқов (Наманган), Х.М.Қурбонов (Қизил қия), К.А.Ғафуров (Наманган), Н.Мадиханов (Андижон), Е.Х.Ботиров (Наманган), А.Каримов (Андижон) С ) Й.Т.Тошпўлатов (Фарғона), А.Қосимов (Андижон), И.Р.Асқаров (Андижон), Ш.В.Абдуллаев (Наманган), К.Х.Розиқов (Наманган), Х.М.Қурбонов (Қизил қия), К.А. Ғафуров (Наманган), Н.Мадиханов (Андижон) ЖАВОБЛАР: 1 . В 2 . А 3 . С 4 . А 5 . А 6 . А 7 . А 8. А 9 . А 10 . А 11 . А 12 . А 13 . А 14 . А 47 ЭЛЕМЕНТЛАРНИ ВА ОЛИМЛАРНИ БИЛАСИЗМИ? 1. Айтинг, қайси элемент – Сайёрамизда энг кўп, Нафас олиш, ёнишда – Унинг таъсиридир хўп? 2. Айтингчи , кислородни – Дастлаб кимлар кашф этган. Ва лекин, бу ихтиро – Кимнинг номила кетган? 3. Айтингчи, ер қобиғининг – Қанча қисми кислород? Сув қатламин қанча қисми – Кислород билан обод? 4. Шахматнинг оламида Каспаров эрур тождор, Унга ва Алюминга Умумий не нарса бор? 5. Сайёрамизда кўпми – Алюминий миқдори? Қайси соҳада чаққон – Алюминий бозори? 6. Айтингчи, Барий нима, Қанча унинг массаси, Қаерда қўлланади – Нодир унинг хоссаси? 7. “Оғир – ер” сифатида – Барийнинг ким кашф этган? Қайси олим металлни 21 – Олиш сирига етган? 8. Айтингларчи, бор нима, Фанда қачон топилган? Қайси бир соҳаларда – Қўлланиши билинган? 9. Сўз билдирар – кимёвий Элементнинг бирини. Бош харфи ортга ўтса – Тўртбурчакнинг хилини. 10. Сўз билдирар – кимёвий Элемент биттасини, Бош харфи ортга ўтса – Кўмирнинг укасини. 11. Кимё фанида баланд – Менделеев иззати, Резерфорд ва Мозлининг – Қанча эрур хизмати? 12. Менделеев жадвалида .0 Бордир нечта элемент? Нечта давр, нечта гуруҳ, Улар камми ёки бут? 13. Гўзаллик хусн номи– Қайси металлга доир? У нечанчи элемент Қандай хислати бордир? 21. Ҳаёт учун энг зарур, Таомларга берар таъм. Селитра, содада бор, Тибда зарур жуда ҳам, Антибиотикка асос, Бу хоссалар нега 22 мос? 48 14. Қайси элемент номи – “Сув туғдирувчи” - эрур? Нима билан қўшилиб – Ҳаётбахш сувни берур? 15. Айтинг, қайси бир металл Лампочкада нур сочар? Радиактив моддаларни Сақлашда қадри ортар? 16. Қайси элемент номи – “Бинафша” деб аталур? Бу моддани қўллашдан – Инсонга не наф эрур? 17. Қайси модда сув билан – Осон эрир жуда ҳам, Ундан қилинган ўғит – Ўсимлик учун малҳам? 18. Айтинг, қайси элемент – “Чақмоқ тош” - деб аталар? Ер қобиғин массасин – Қанчасин ташкил этар? 19. Ҳаёт учун энг муҳим – Элементларнинг бири Кумушсимон оқ металл, Фойдалидир кўп тури 16 20. Тарихнинг катта қисми – Унинг номида эрур Электр ўтказишда – Кумушдан кейин турур 22. Сариқ рангли элемент, Жуда қадимдан маълум, Дори, гугурт тайёрлаш, Порох олишда машҳур, Сульфат кислотада бор, Қоғоз олишда донгдор, Шифобахш ваннада бор, Каучиккадир 23 дастёр, Бу саналган хоссалар, Қай моддага мос келар? 23. Жуда қадимдан маълум, Латунь олишда керак, Кумушга ҳам ўхшайди, Том ёпиш учун керак, “Ойнаи жахон” учун, Кўрсатар сеҳр кучин, Оқ бўёқнинг асоси, Доривор “мазь”нинг сози, Бу сўзлар бўлгайдир мос, Қайси металлга асос? 24. Милоддан минг йил олдин Башарга маълум асли, Эрамизнинг бошида – Бошланган унинг асри, Ушбу металл аввало – Тушган эрур “осмон”дан, Эрамиз бошларида – Унинг бирикмалари Қиммат бўлган олтиндан, Ҳамма жойда эрур шай, Ҳаво, ҳайвон, кийимда, 16 –қотишмалар маъносида 21 –металл ҳолидаги барий 22 –нимага мос маъносида 23 Олтингугурт резина – вулканизацияланган каучук тайёрлаш учун керак. 49  Бронзада, латунда бор – Металл номин эт изхор. Ушбу металл асосан – Кавлаб олинар кондан, Углерод кам бўлса гар – Пўлат бўлади чандон, Замонавий иншоотлар – Усиз ҳеч бўлмас барпо, Инсонлар танасида Унинг ўрни бебаҳо, Айтингчи – бу хислатлар – Қай металлни эслатар? 25. Инсон учун бу модда Қадим замондан маълум, Лекин кимлар кашф этган, Бу томони номаълум, Ўсимлик ва ҳайвонот Дунёсининг қисмидир, Нефть, газ, торф ва тошкўмир - Кабиларнинг жисмидир, Сайёрамизда ҳаёт - У асосда тўлади, Унинг элементар ҳоли Уч шаклда бўлади: Қай модда учун хислат? Улар олмос ва карбин, Ҳамда машхур графит, Олмосга жило берса – Ҳосил бўлар бриллиант, Гарчи олмос ва кўмир Кўриниши ҳар хилдир, Лек кимёвий томондан Овқатларда –пайдар–пай Саналганлар хамжихат, Қай модда учун ҳислат? 26. Алхимиклар қадимдан “Фалсафий тош” 24 излашган, Металларни – олтинга Ўтказмоқни кўзлашган, Кўкиш нур таратувчи – Бир элемент топилгач, Алхимиклар қувончи – Ортди, сира билмай чек. Бироқ улар орзуси – Амалга ошмай қолди, Узоқ яшаш сирини – Тополмай чарчаб толди. Лек топилган элемент – Муҳимлиги билинди, Унинг кўплаб хоссаси – Бир – биртафтиш қилинди: Бу модда суяк, мушак, Нерв тола, мияда бор, Одамнинг танасида – Беш кило бу модда бор, Ушбу элемент учун “Алдаш”сўзи жоиздир, Ҳар хил рангда товланар, Кўриниши ғализдир, Кюрилар 25 бу модданинг – Изотопини олди, Шу кунда бу модданинг – Изотоп сони – олти, Унинг ранглари турли: 24 –тахминан 4,5 кг 25 –Фредерик ва Ирен Жомо– Кюрилар фосфор–30 ни кашф этганлар. 50 Табиати бир хилдир, Олинган суньий олмос Техникада қўлланар, Уларнинг битта хили Қоғоз узра йўлғалар, Бу модда зарур эрур Порохни тайёрлашда, Нейтронлар тезлигин Меёрда жиловлашда, Органик бирикмалар Ундан хосил бўлади, Барчасин хисобласа Беш миллионга тўлади, Ҳаёт илҳомланади, Асраш учун бу моддани “Зич” 17 идишда ўрни бор. Бу хислатлар бўлиб ёр, Қайси моддада бисёр? Ҳаёт учун мақбулдир, Улар бири – ош тузи, Энг бебаҳо маҳсулот, Калий билан бирикса– Ўсимлик учун овқат 18 , Бир вақтлар жарроҳликда – Наркоз ролида бўлган, Музлатгич ишчи суви Ушбу моддала тўлган, Инсон меъда ширасида – У таркибий қисмдир, Ракетанинг ёғида – Компонента жисмдир 19 “Сув оқава ” сувини Сифатлашда қўл келар, Зарарли микробларни Қириш пайти зўр келар. Саналган бу хислатлар – Қай моддани эслатар? 27. Греклар бу моддани – “ Ҳалокат” - деб аташган, Ўн тўққиз асргача – Бу моддани излашган. Оқ, қизилу, жагарранг, Қора, бинафша каби – Кўринишда топган ранг, У жуда ҳам заҳарли, Яралар пайдо қилур, Гугурт бўлиб ёнганда Одамни шайдо қилур, Унинг ўғитларидан – Ўсимлик жонланади, Унинг бирикмасидан – Металсозлик, пластмасса – Соҳасида ўрни бор, Шиша, металл тайёрлашда – Жуда машҳурдир оти, Бу модда кондиционер, Музлатгичларда бордир, “Подшо арағи” эса – Эритишда илғордир. Синалган бу нарсалар – Қай моддага мос келар? 28. Ушбу модда бирикмаси – “Тош туз” - қадимдан маълум. Алхимикларга эса – “Зар суви” 26 эди маълум. Унинг хоссаларини Шееле айлади баён 27 ; Лекин асл сирини – Дэви айлади аён 28 . Бу газ бирикмалари Кимё ичра машҳурдир, Уларнинг кўп хиллари – 29. Грекларда “бўёқ” - деб Аталувчи бир модда , “Сибир қизил қўрғошини” – Номи бордир ҳаётда, Бу моддани кимёгар – Ваклен этган ихтиро, Бу модда пўлатларга – Беради юксак жило 29 , Бу элемент пўлатдек – 17 –Ўта захарли бўлгани учун герметик металл идишда сақланади. 18 –Мухим калийли ўғит. 19 –Ракета ёқилғисида мухим компонента–маъносида. 51 Кимёгар Карл Шееле – Бироз олға силжиди, Юз йилдан 20 сўнг Муассан – Унинг сирини билди. Тажриба кўрсатдики – Газ экан ушбу модда, У жуда ҳам агрессив, Чидамли қотишмани – Емираркан бир онда. Бу ютуққа Муассан – Нобель совринин олган, Бу олимнинг усули Ягона бўлиб қолган. Бу модда авиация, Кимё, қоғоз саноати, Кул ранг бўлган металлдир, Металл ва пластмасса – Устидаги деталдир 30 , Унинг бирикмалари – Кимё саноатида, Тери ошлаш, мушаксозлик, Полиграфия отида. Саналган бу ҳислатлар – Қай моддага мос келар? ЭЛЕМЕНТЛАРНИ ВА ОЛИМЛАРНИ БИЛАСИЗМИ? ВИКТОРИНАЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1. Кислород, Менделеев жадвалидаги атом номери 8 бўлган кимёвий элемент . 2. Дастлаб,XVIII асрда инглиз Ж.Присти ва гивад кимёгари К.Шеелелар кашф этишган. Лекин улар флогистон назарияси тарафдорлигича қолдилар. Шу сабабли, кислороднинг кашфиётчиси–немис кимёгари А.Лавуазье хисобланади (1777 йил). 3.Қаттиқ ер қобиғининг 47%,сув қатламининг 86% кислороддир. 4. 13 – сони. 5. Даврий системада атом номери 13 – бўлган Алюминий элементи сайёрамизда кислород ва кремнийдан кейин кўп тарқалган 3 – чи элементдир.Ер қобиғида – 8,80% Авиацияда,транспорт машинасозлигида кемасозликда, кимё саноати ва электротехникада зарурдир. 6. Барий Менделеев даврий системасидаги 56–чи элемент,атом массаси 137,33 ишқорий ер металлар қаторига киради.Амалда кам ишлатилади. Лекин айрим кислоталарнинг барийли тузлари–шиша,керамика,бўёқ,қоғоз саноати ва пиротехникада қўлланилади. 20 –К.Шаеледан 100 йил кейин 1886 йилда француз кимёгари А.Муассан эркин холдаги фторни кашф этган. 26 –Хлорид кислота ва нитрат кислоталар аралашмаси–“подшо арағи”(зар суви) маълум бўлган. 27 –Элементар хлорнинг хоссаларини К.Шееле баён этди,лекин бу ўткир хидни кўкимтир сариқ газни алохида элемент деб хисобланади. 28 –1810 йилда Дэви оддий газ деб атади.Ж.Л.Гей Люссак “Хлор”номини берган. 29 – Пўлатга қўшилса–оксидланиш ва коррозияга чидамли бўлади,мустахкамлиги ошади. 30 –Қоплама маъносида 52 7. Кимёвий элемент барий “оғир – ер” – оксид ВаО холида 1774 йилда швейцария олими К. Шееле томонидан,металл холида эса 1808 йилда инглиз кимёгари Г.Деви томонидан олинган. 8. Менделеев даврий системасидаги 5 – чи элемент 1808 йилда Ж.Гей – Люссак ва Л.Тенер бу элементни бор кислотадан ажратиб олган (70% – ли) 99% – ли тоза барий 1909 йилда Э.Вейнтрауб олган. Бирор кислота – дезинфекцияловчи ,шишанинг махсус навини олишда қўлланади. Ядро занжири реакцияни бошқаришда, реактив двигателларга ёқилғи, микроўғитларни тайёрлашда фойдаланилади . 9. БРОМ РОМБ 10. ФТОР ТОРФ 11. Менделеев элементлар хоссаларининг даврий ўзгариши атом массасига боғлиқ деб қараган. Резерфорд атом моделини яратгач,бу кашфиётга таянган холда, Г.Мозли даврий ўзгариш элемент атом ядросининг Z – зарядига боғлиқ эканини кашф этган. 12. Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системасида 107 та элемент бор. Жадвал 8 –гурух ва 7 – та даврдан иборат. 7 – чи давр ҳали тугалланган эмас. 13. Қадимги скандинав мифологиясидаги гўзаллик худоси шарафига аталган кимёвий элемент Ванадий металидир Атом номери 23,1830 йилда Н.Сефстрём кашф этган . Пўлат сифатини оширади, машинасозликда, сульфат кислота ишлаб чиқаришда,нефтни крекинглаш ва бошқа соҳаларда ишлатилади. 14. Водород, атом номери 1,1766 йилда инглиз кимёгари Г. Кавендиш “Ёнувчан ҳаво” ни ўрганди, лекин 1787 йилдагина А. Лавуазье бу “ҳаво” сув таркибига киришини исботлади ва “гидрогениум” яъни “сув туғдирувчи” номини берди сув ва ҳавони қўшиб ҳисобланганда ер массасининг 1% га тенг кислород билан қўшилиб сув ҳосил қилади (Н 2 О). 15. Вольфрам 1781йил Швед К.Шееле,1783 йил ака – ука Дъэлнорлар кашф этишган, атом номери 74. Қийин эрийдиган (+3410 0 С) металл бўлгани учун лампочкаларда қўлланилади. Вольфрам, никель ва мис қотишмаси радиактив моддаларни сақлаш учун контейнерлар тайёрлашда ишлатилади. 16. Йод (“Иоэйдес” – “бинафша”), атом номери 53, 1811 йилда француз Б.Куртуа кашф этган. Ж. Гей - Люссак “Иоэйде” номини берган. Йод денгиз сув ўтларининг кулидан олинади. Шиша ишлаб чиқаришда, кимё саноатида, тиббиёт ва фармацевтикада ишлатилади. Йод етишмаслиги туфайли буқоқ ва бошқа касалликлар ривожланиб кетади. 17. Калий, атом номери 19. 1807 йилда инглиз кимёгари Г.Деви кашф этган. Туз шаклида ишлатилади. Калий селитраси порох компоненти, пиротехникада, гугуртда, шишасозликда, атом реакторларида қўлланилади. 18. Кремний лотинча “силиций” силекс – кремень, ўзбекчада “чақмоқ тош” деб аталади. 1825 йилда Швед кимёгари Й.Берцеллус кашф этган, атом номери 14, ер қобиғи массасининг 29,5% ни ташкил этади, кислороддан кейинги иккинчи (масса бўйича) Олмос кристаллари каби тузилган, ярим ўтказгич қуёш энергиясини электр энергиясига (15%) айлантира олади, 53 космик кемаларда,сунъий йўлдошларда, луноходда қўлланилади. Шиша олинади Металлургияда, бетон, полимерлар изоляторлар тайёрлашда керакдир. 19. Магний,кумушсимон оқ, ишқорий – ер металл, атом номери 12, ер қобиғининг 2% ни ташкил этади, кислотада эриб водород ажралиб чиқади. Магний қотишмалари енгил, қаттиқ, пишиқ ва занглашга чидамли. Ҳаёт учун муҳим элементларнинг бири, ўсимликлар учун зарур, унинг асосида хушбўй ва дори моддалар олинади. 1808 йилда инглиз кимёгари Г.Дэви топган. 20. Мис, атом номери 29. Электр ўтказишда кумушдан кейинги 2 чи ўринда туради. Тарихда мис даври бўлган. Бронза латуннинг таркибида бор. Рўзғор буюмлари (идишлар,самовор,....) тайёрланади. 170 дан ортиқ минераллар таркибида бор. 21. Натрий, атом номери 11, ишқорий металл, 1807 йилда Т. Деви кашф этган. Натрий ҳаёт учун зарур, инсон ва хайвонлар организмидаги минерал алмашинувда фаол, кўплаб антибиотиклар натрий тузи холида ишлатилади. Синтетик каучукда катализатор, кимё саноатида муҳим, ўювчи натрий, ичимлик сода, натрийли селитра, натрий сульфатга киради. 22. Олтингугурт (сера) атом номери 16, химия саноатида, тиббиётда дорилар тайёрлашда муҳим. Академик А.Е Ферсман олтингугуртни “Кимё саноатининг двигатели” деб атаган. 23. Рух, атом номери 30. Греклар милодий II асрдаёқ рух ва мис қотишмаси латунни олишни билишган, 1721 йилда Генкель металл холдаги рухни олган. Тоза рух – кўкимтир рангли ялтироқ кумушсимон металл. Металл конструкциялар ва томга мосматериалларни каррозиясидан сақлашда ишлатилади. Латунь ва бошқа қотишмалар учун керак. Рухли оқ бўёқнинг асоси, тери касалликлари учун мазь компонентидир. Электрон нур таъсирида ёруғлик сочгани учун телевизор, осиллографлар экранида қўлланилади. 24. Темир, атом номери 26. Бронза асри ўрнида темир асри бошланган “Осмон жисми” (метеорит) дан ясалган асбоблар ноёб ва қиммат баҳо бўлган. Африка халқларида темир олтиндан 10 баробар қиммат бўлган. Конлардан қазиб олинади. Углеродини камайтириб пўлат ҳосил қилинади. Осон пайвандланади. Замонавий иншоотларнинг асосини ташкил этади. Одам организмида темир моддасининг ўрни беқиёс. 25. Углерод,атом номери 6. 26. Фосфор,атом номери 15. 27. Фтор,атом номери –9, галогенлар оиласига тегишли. 28. Хлор,атом номи 17 галогенлар оиласига киради.1810 йилда Дэви кашф этган. 29. Хром, атом номери 24. 1797 йилда француз кимёгари Л.Ваклен ихтиро қилган. ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ “ЛАҚАБ”ЛАРИГА ҚАРАБ, УЛАРНИ АНИҚЛАШГА ДОИР ВИКТОРИНАЛАР 54  1. Афсонавий Прометей – Олов берган инсонга, Айтинг, қандай элемент – Эгадир шундай номга ? 2. Қайси моддада – “ҳаёт” – Сўзига ишора бор? Агар билсанг – номларин, Айтиб бизга эт изхор. 3. Қайси модда номида, Олимларнинг номи бор? Бу моддалар – олимларнинг Номларин этган донгдор. 4. Қай элементлар номи – Давлатларнинг номида? Улар аталар қандай, Кўпми саноқ сонида? 5. Айт қайси элементлар – “Худо”ларнинг номида, Улар қандай аталар, Кўпми саноқ сонида? 6. Айт қайси элементлар – Табиатда йўқ эрур, Уларни сунъий йўл-ла Ихтиро этса бўлур? 7. Айтинг қандай элемент – Шаҳар номида юрур, У ном замонавийми, Ё қадим номда эрур? 8. Афсонавий “ гномлар” – Жуда кўп эртакда бор. Айт, қайси элементда – Гномларнинг номи бор? 9. Одамларга қадимдан Маълумдир – сайёралар, Қай элемент номида бор – Ер, ой, ҳамда сайёралар? 10. Айт қайси элементга – 55  Жиннинг номи берилган? Нима учун бу моддага – Шундайин ном берилган? 11. Юнонларда афсонавий – Шафқатсиз бир шоҳ ўтган, Қайси модда унинг қизи – Ниоба билан кетган? 12. Юнонларнинг Зевс “худоси” Бир подшоҳни маҳв этган, Қайси элемент номи – Шу шоҳ номида кетган? 13. Радиактив моддалар – Фақат рудага ёрми? Ёки бундай элементлар – Газ ҳолида ҳам борми? 14. Тоғу дарё номидаги Элементлар ҳам борми? Бундайлар бир, иккими, Ёки сони бисёрми? 15. Ранглар номи қатнашган, Элементлар ҳам борми? Бу моддалар уч, тўртта, Ё саноқда бисёрми? 16. Пардоз - андоз ашёлари – Ардоқда бўлган мудом. Қайси элементда бор – Пардозларга оид ном? 17. Маъбуд Уран ва Гея, Ўғиллари паҳлавон, Қай кимёвий моддага – Берилгандир шундай ном? 18. Қай элемент номида, Аёллар овози бор? Шу номдаги мусиқа – Асбобонинг номи бор? 19. Қулоқ бурун ва томоқ – Врачи аталур – “ ЛОР ”, Айтингчи бу атама – 56  Қай элемент номида бор? 20. Дутор, рубоб ва танбур – Торли чолғу асбобдир, Уларнинг бир қардоши – Қайси моддада бордир? 21. Қайси қимматбаҳо тош– Кўмиргадир қон-қардош, Қиздирса ёниб битар, Қуёшга беролмай дош? 22. “Қароқчилар ароғи”- Аччиқдир, эмас ширин, Қай элемент номида – Унинг номи яширин? 23. Сўзнинг ярми Мисрнинг Худоларин каттаси, Сўнгги бўғин кимёвий Элементлар биттаси, Хатти-ҳаракат эрур – Биргаликда ўқилса. 24. Маъданнинг номи русча – “У эмас” - деганидир, Айтингчи, бу нисбатга – Қай модда эгалидир? ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ “ЛАҚАБ”ЛАРИГА ҚАРАБ, УЛАРНИ АНИҚЛАШГА ДОИР ВИКТОРИНАЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1. Прометий, 68 – элемент. 2 . Водород, кислород, углерод. Уларда русча “род” сўзи қўшилган бўлиб, туғдириш, пайдо қилиш маънолари бор, бундан ташқари улар ҳаёт учун муҳим элементлардир. 3. Кюрий, Курчатовий, Менделевий, Нобелий, Эйнштейний. 4. Галлий (Қад. Франция номи), Германий, Полоний (Полъша), Скандий (Скандинавия), Америций, Европий, Калифорний. 5. Ванадий (Қадимий Скандинав мифологик худоси Ванадус номидан), Торий (Скандинав мамақалдироқ худоси номидан). 6. Астат, Нептуний, Прометий, Технеций – элементлари кимёвий тажрибалар натижасида ҳосил қилинган. 7 . Гафний (Копенгаген шаҳрининг қадимги номи ”Гафниа” шарафига аталган). 8. Кобалът (Афсонавий маккор митти одамсимон мавжудотлар – коболъдлар номига қўйилган). 9. Нептуний, уран, (планета номидан), Теллур (ер номидан), Селен (ой номидан). 10. Никелъ 57 (кончилар ривоятидаги “Старий Ник” лақабли жин номидан, бу элемент кон ишлари жараёнида кашф этилган). 11. Ниобий (юнонлар афсонасидаги шафқатсиз шоҳ Танталнинг қизи Ниоба номига қўйилган, чунки бу элемент ҳусусияти “Тантал”га ўхшайди). 12. Тантал (Юнон афсонасига кўра Фригия подшоси Тантал шавқатсиз, ёвуз бўлгани учун, уни Зевс очлик, сувсизлик ва қўрқув азобларига маҳкум этган). 13. Радон – инерт газ ҳолидаги радиактив модда. 14. Улар кўп эмас. Рений элементи “Рейн” дарёсининг номи билан аталган. 15. Бундай элементлар учта: Рубидий (“Рубидус”- тўқ қизил), Олтингугурт (“Сира”- сариқ), Индий (“Индиго” - кўк бўёқ). 16. Сурьма элементининг номи туркча қош бўяш кукуни “сюрме” сўзидан олинган. 17. “Титан” элементининг номи мифологик худолар – Уран ва Геяларнинг паҳлавон ўғиллари – Титанлар номи билан аталган. 18. Кобалът элементида “алът” қўшимчаси бор. “Аълт” сўзи (италянча) хотин - қизларнинг ёки болаларнинг паст овозини, ёки шу овозда ашула айтувчи ҳонандани билдиради. Шунингдек паст регистрдаги торли ёки духовой музика асбоби. 19. Хлор элементи номида бор. 20. “Тор” чолғу асбоби “фтор” элементи номида бор. 21. Олмос (ёқут). Олмос ва кўмир қон-қардош, яъни улар углероднинг икки хил кўринишидир. Олмос ёндирувчи шиша орқали қуёш нурида қиздирилса ҳавода ёниб йўқолиб кетади (XVIII аср, Аверани ва Таржонилар текширишган). 22. “Ром” 31 . Хром ва Бром элементларининг номида бор. 23 . Ра, Фтор, рафтор. 24. Неон. САЙЁРАЛАР ВА МЕТАЛЛАРНИНГ БОҒЛАНИШИ ҲАҚИДА Ой кумушдек товланар, Қуёш заррин нур сочар. Зуҳро мис аравада, Само узра нур сочар. Марс темир совут кийиб, Мудом жангга шайланар. Сатурн атрофида, Қўрғошин “буғ” айланар. Юпитер паноҳида, Қалай кўкрак кераркан. Энг митти Меркурийга, Симоб жило бераркан. 31 Ром – спиртли ичимлик. 58 Азизлар, ушбу шеърда, Етти металл номи бор. Улар етти сайёрага, Боғланган томони бор. Айтинг, қадим аждодлар, Не алоқа кўрганлар. Сайёралар символин – Металларга берганлар? Жавоб: Қадимда қуёш ва ой ҳам сайёра ҳисобланган. Юмор КИМЁГА ОИД БОШҚОТИРМАЛАР “ФИЗИК ВА КИМЁГАРЛАР” анаграммаси Қуйидаги “Анаграмма” ни тўғри ҳал этсангиз 40 нафар физик ва кимёгар олимларнинг номларини ўқийсиз. Ўқиш чап – юқори бурчакдан бошланади, ўнгга, чапга, пастга ва юқорига узлуксиз ҳаракатланиш мумкин, ҳар бир катакдаги ҳарф фақат бир марта ишлатилади холос. Р Е Н Л О Р Е Б А А Д Б Г Г Б Е Т Г Е Н Н Р В Л А Р Е П Т К К Е Р Е Ц А Р С Л С А Л О О Н М А Л Н У Е Н Е Е Н К М С М А Й В А Н Д О Н Н Б О 59Ҳаммуаллифлар Н О К Р К Е Л С О Н М И Л Р И Э Й Н Ш Т Е Й Н Н Е К И Н С И Г Г Е Р Ц П Е Р К О М О Н А Б В И Л С Н Е Р Р И П Т Б Р О Й Л Н О С Д Р А Ч И Н Р А М Г Е Й З О Н Ш Р Е Д Г Д Н А Е Б Н Е Ч Э Д В И К Е И Р А Р Г А Н Д Е Р С Е Н Р Г Е К Д Е В И Ф Е Р Л О У Р С С П Н О С С Р И М Ш С Н Е Л У А Б Р И Ж А Б И Т Е Р Н И Э П П Н Е М П А У Э Л Л П Н О Т Л Т А М М Л Л Е С Р А “Физиклар ва кимёгарлар” анаграммаси жавоби: Рентген, Лоринц, Беккерел, Томсон, Майкелсон, Маркони, Браун, Вандерваалс, Дален, Оннес, Брегг, Планк, Эйнштейн, Бор, Милликен, Сигбан, Герц, Перрен, Комптон, Вилсон, Ричардсон, Бройл, Раман, Гейзенберг, Шредингер, Дирак, Чедвик, Андерсон, Гесс, Дэвиссон, Ферми, Лоуренс, Штерн, Раби, Паули, Брижмен, Эпплтон, Пауэлл, Парселл, Тамм. 60 “НОБЕЛЬ МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ БЎЛГАН КИМЁГАРЛАР” – анаграммаси Қуйидаги “Анаграмма” ни тўғри ҳал этсангиз 33 нафар Нобел мукофотини олган кимёгар олимларнинг номларини ўқийсиз. Ўқиш чап – юқори бурчакдан бошланади, ўнгга, чапга, пастга ва юқорига узлуксиз ҳаракатланиш мумкин, ҳар бир катакдаги ҳарф фақат бир марта ишлатилади холос. Ф Е Р М Б У Р Е О Р В А И Ш Р У Н Х Р З Ф Д Т Л З М А А О Н Е Е Р О С Д А А Й С С Г Р И Г Е Р Н Й Б Е Р В Р Я Н А Б Р Е Р Е Н Р Е С О Д Д И Н С А О Н Е Г С Д Б Г В И Т С Т П Р Л В Е Е Р Д Н Г Б Е Р Л Е Н И Н У А Р А У И Г Ю М Г Р Е С Б Д Е С Ж О Р Д Е С Т Э О Ш Н О И Л Й А Б И Л Н Р О Б Ж К С О Р С Е Н О С Н И И О И Б Г М Г Н Е Р К А Е К И Л Л А Б Г С Й В Л Н Б Р А У Н Е Р К О И Н ЖАВОБЛАР: Фишер, Рамзай, Байер, Муассан, Бухнер, Резерфорд, Оствалд, Греняр, Вернер, Габер, Нернст, Содди, Астон, Прегл, Сведберг, Виндаус, Гарден, Бош, Бергиус, Ленгмюр, Ирен, Жолио, Дебай, Стэнли, Робинсон, Жиок, Сибарг, Сегбер, Калвин, Малликен, Браун, Берг, Скоп. 61 “КИМЁГАР” сканворди Нобел соврин дори  Халқ (рус) Ирсий белги “Про тон”   Буюк кимёга р    Нобел соврин дори   Буюк физик Кюрин инг қизи  Рус атаман и  Сабо  Пушка ли тракто р   Заррач а  Никулин (арт)  Нептун ий  Кимё вий эле мент Олтин Гугурт (рус) Кимёгар олим    Нобел соврин дори   Калийн и символи  Физик олим Фосфо рни символ и  Мил лат Дарё (европ а) Нота “ММ” ”СМ”  Кимё вий элемен т Шахар   Тарихий давр  “ Ne ”    Сайёра   “Т i ”  Ғовак тош Грек харфи  ...В (телека нал) “ Ir ” Ко- балт  Мусулм -онлар онаси “В r ”  ...ро ...рей “ I п”    Лахза      Ер йўлдо ши  заррач а “ Rh ”   Автом обиль маркас и  Куй Ўлчов бирлиги “ Na ”  Куч бир Отча  Кун жара С u  “Қиз” Юза ўлчови  Қадим шахар   Физик олим “ Ra ”  Совун кукун  “ In ”  Орол (европ а)  Оғирли кўлчов и  “С l ”  Бис- квит Тур   Кислород  “устара”  “О s ”    Анбар.. . (шоира ) ....ва Дебал Дори модда   “Чинги зхон”  Нилс...  Дам олиш     Карнай  Огахий шоир Углеро д мева    Карашма “Шам” “М g ” “ Nb ”  Соф тоза   « Kz » Номус  “АН” “ТУ” Водоро д  62 “АКАДЕМИК” сканворди  Физик олим  Цитрус мева  Штат (АҚШ)  мажлис    От (форс)  Дамас, тико Дарё (герм)  Исм (нем)     Кўл (рус) Футб. жам  Бол моҳир   Давлат Саноч сайёра  Ер йўлд   ўч Ишсиз (форс) Хаёт    Сура ......узал а Қиз исми   Дарё   Фойда Мато  Қомат  Чилим    Амудар ё  Чолғу асбоби Фильм Ҳамид .......  ...ора  Лахза    Авто русм  Мақсуд Халифа Зурриёт  Ҳайвон Қовун    Давлат   Қасам Х а т    Сурат К и йик  Шахар ( ўзб)  Юза ў лч 1   2. Ис ми  Нота  Мукофо т   Қулу н Пайға м бар  Кў ла нка     парафин мева  ЯК,ТУ   Обид ...... о би Синф хо н а .... а то   Каратэ Р Тир....., вир...... Хў .... гурух г ача      Иш ташлаш К ислоро д  Ибн ....... Дон  Олиб ташлаш  Гу л “АР – РОЗИЙ” кроссворди 631 2 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 “АР – РОЗИЙ” кроссворди саволлари Горизонталига. 1. Газ тури. 4. Комета. 7. Пойафзал фирмаси. 8. Чироқ. 10. Тоғ тизмаси. 12. Тириклик аломати. 13. Исм. 15. Энг катта бургут. 16. Кимёвий элемент. 17. Кислота тури 19. Наво 20. Бақа (русча) 21. Қабила номи (ўрта осиё). 23. Бош (форсча). 24. Бўёқ. 25. Саратон касали. 27. Юк кўтариш машинаси. 29. Тутқунликдаги аёл. 31. От ”пойафзали”. 34. Сир (бадиий). 35. Қамоқхона. 37. Юк машинаси маркаси. 38. Хонанинг тепа қисми 39. Зиё 40. Балдоқ 41. Кимёвий элемент 42. ...а Осётрсимон балиқларнинг бир тури 43. Хон. 64 Вертикалига. 1. Кимёвий элемент. 2. Маргарин тури. 3.Ҳарбий трактор 4. Ҳид, ис. 5. Маъданлар олинадиган жой. 6. Чолғу асбоби. 7. Нафақа. 9. Қуръон бўлаги. 11. Дарё (россия). 12. Қадах. 14. Рангли металл. 16. Пивохона. 18. Кимёвий элемент. 20. Дўзахнинг акси. 22. Чирой. 23. Тоқат. 24. Юк автоси маркаси. 26. Оз. 27. Юк автоси маркаси. 28. Зохид (христиан). 29. Қўшимча хотира мосламаси. 30. Заррача. 32. Буйруқ. 33. Намозга чақириқ. 35. Дарвешлар рақси. 36. Кимёвий “сартарош”. 38. Рўза арафаси. “КИМЁГАР” сканворди жавоблари Горизонталига: Эйнштейн, Менделеев, Ли, Ирен, Ермак, Nр, Танк, Квант, Стенли, Ленц, Юра, Неон, Кент, Титан, Пемза, К, Po, Co, Ев, Индий, он, Бром, Родий, Дина, Шрот, Мис, Акр, Рим, Ом, Радий, Ардо, Кипр, кг, тип, Озон, Отин, мози, Боту, Бор, най, Ризо, нок, асл, Иридий, Пони, Н. Вертикалига: Смит, Сера, Ненец, ДНК, электрон, Еврей, Неман, ел, Юрий, Алюминий, Натрий, ион, НТ, Ре, км, Резерфорд, Форд, наво, Осмий, йигит, Икар, Криптон, ором, ноз, Азокрит, Магний, Хлор, Ниобий, торт, Нура, С, ор, ЯК, Ойша. “АКАДЕМИК” сканводи жавоблари Горизонталига: Алабама, Мунис, Кенгаш, Асп, Асака, Штерн, Ладога, Реал, Ер, Ой, қасд, умр, Салима, зиён, наша, Окс, Уд, ид, он, ИЖ, от, Мали, онт, нома, расм, оҳу, ар, Ражабий, Обид, Нобел, соя, нок, то, Ушу, Сино, саботаж, О, мош, жасмин. Вертикалига: Ампер, Дерсу, Ананас, асал, ас, академик, бекор, Гана, Аа, Шайхзода, кино, Ёсин, лас, қад, Андижон, меш, шакарпалак, Юнус, насл, Олимжон, аборт, Ойбек, ИЛ, Мусо, шоу, нон, аудитория, ОДАМ, Си, шам, аж, жа. “АР – РОЗИЙ” кроссворди жавоблари Горизонталига: 1. азот 4. икар 7. ирина 8. фонус 10. Анд 12. жон 13. ном 15. кондор 16. Бор 17. Анил 19. назм 20. жаба 21. сак 23. сар 24. лак 25. рак 27. кран 29. чўри 31. тақа 34. роз 35. зиндон 37. МАЗ 38. шип 39. нур 40. зирак 41. радон 42. Бакр 43. амир. Вертикалига: 1. аргон 2. она 3. танк 4. ифор 5. кон 6. рубоб 7. иона 9. сура 14. мис 16. бар 18. лантан 20. жаннат 22. кўрк 23. сабр 24. ЛАЗ 26. кам 27. КРАЗ 28. роҳиб 29. чип 30. ион 32. ўарор 33. азон 35. зикр 36. нура 38. шак. “ КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР” КРОССВОРДИ 65 Горизонтал катакларга кимёвий элементларни шундай жойлаштирингки, тўртинчи устундаги қаттиқ, чўзилувчан, баланд температурада эрийдиган кул ранг металл - платинанинг номи ҳосил бўлсин. П Л А Т И Н А ( Жавоби: криптон, кальций, самарий, рутений, рубидий, менделевий, кобальт. ) КАШФИЁТЧИ КИМЁГАРЛАР КРАССВОРДИ 1 * 2 3 4 5 6 7 8 9 Катакларни тўғри тўлдирсангиз * – ли устунда “Азот”ни кашф этган олимнинг фамилияси ҳосил бўлади: 1. Йоднинг кашфиётчиси. 2. Водород ихтирочиси. 3. Аргонни топган олимларнинг бири. 4. Кислород кашфиётчиси. 5. Фосфорни топган олим. 6. Стронцийнинг кашфиётчиси. 7. Висмутни топган олим. 8. Алюминий кашфиётчиси. 9. Радоннинг кашфиётчиси. ( Жавоб: Куртуа, Кавендиш, Рамзий. Шеели, Брандт, Крофора, Потт, Эрстед, Дори.) Юмор 66  Эркатой «Жиян» ёки тили қисиқ профессор ИНТЕРМЕДИЯЛАР ВА ҲАНГОМАЛАР ИМТИХОНДА ва МАТЕМАТИКАНИНГ КИМЁГА ТАТБИҚИ номли интермедияларни “Кимё кечаси” сценарийсидан топиш мумкин. ЗАМОНАВИЙ АЛХИМИКЛАР Муаллим: Билмасвой, айтчи хозирги кунларда ҳам алхимия билан шуғулланишадими? Билмасвой: Ҳа, шуғулланишади! Муаллим: Мисол келтирчи? Билмасвой: Хозирги алхимиклар (Айрим заргарлар) тескари алхимия билан шуғулланишади. Муаллим: Яъни? Билмасвой: Яъни, олтинни мисга айлантиришмоқда. Ойимла ўтган йили тилла узук олган эдилар, олти ой ўтмасданоқ бу узук мисга айланиб қолди. ИНСОН ТАНАСИДА КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТ БОРМИ ? Муаллим: Билмасвой, айтчи, инсонлар танасида кимёвий элементлар борми ? Билмасвой: Ҳа бор. Муаллим: Қандай элементлар бор ? Билмасвой: Аёлларда, айрим эркакларда ҳам олтин ва кумуш элементлар кўп. Муаллим: Яхши, яна қандай элементлар бор ? Билмасвой: Яна бўёқ элементлар, шунингдек дезодорант элементлар ҳам ортиғи билан бор, домлажон! БУЮК КАШФИЁТ 67 Шогирд: Устоз, мен ҳар қандай нарсани эритиб юборадиган суюқликни кашф этдим! Устоз: Жуда соз! Лекин айтингчи, бу моддани қандай идишда сақламоқчисиз? ТАННОЗОЙНИНГ ТИЛАГИ Дадаси: Қизим, кимё билан жиддийроқ шуғулланишинг учун нима қилсам бўлади? – сўради дадаси Таннозойдан. Таннозой: Пардоз столимни кенгайтиринг. ЯНГИЛИКЛАР Шахарнинг 4 – сонли ошхонасида қолдирилган овқатдан Менделеев жадвалидаги 117 – чи элемент топилди. Уни ким қолдиргани номаълум, айбдор қидирилмоқда. ҚАЙСИ МАКТАБГА, ДАДА? Мактабдан қайтган Билмасвойдан отаси сўради: - Бугун дарсда нималарни ўргандинг ? - Кимёдан портловчи моддаларни тажрибада синадик. - Эртага мактабда нима билан шуғилланасизлар ? - Қайси мактабда дада ? ИМТИХОНДА Муаллим: Билмасвой, ушбу формула қандай моддани англатади ? Билмасвой: Хозир айтаман, домла, шундоқ тилимнинг учида турипти. Муаллим: Тезда туфлаб ташла, ахир бу кислотаку! ХУДОЖЎЙ МУАЛЛИМ - Имтихон олаётган ўқитувчи қандай экан? - деди онаси Билмасвойга. - Жуда ҳам диндор экан. Ҳар бир жавобимдан кейин, юқорига тикилиб, «эй худо, эй худо» деяверди. ТАНГА ЭРИЙДИМИ? Муаллим: - Ўқувчилар, айтингчи, қўлимдаги олтин тангани стакандаги кислотага ташласам эрийдими? Ўқувчилар: - Эримайди, устоз! Муаллим: - Нима учун? Ўқувчилар: - Агар эриганда сиз уни кислотага ташламас эдингиз! МАШҲУР КИШИЛАР ҲАЁТИДАН 68  ГАПИРАВЕРИШ САБАБИ - Нега сиз зерикарли одамларга тинимсиз гапирасиз? - деб сўрашибди Антуан Де Риваролдан. - Чунки шу билан уларни тинглаш азобидан қутуламан, ахир мен гапирмасам, улар гапирадилар-да... ТАРЖИМОННИНГ САВОДСИЗЛИГИ ХОЛОС Инглиз олими Фарадей француз дўсти Амперга хат ёзибди: - Сизнинг электр қуввати хақидаги сўнгги мақолангизни таржимондан олиб ўқидим. Тажрибаларингизни синаб кўрдим, лекин улар хеч нарсани исбот қилмаяпти. Ампер шундай жавоб қайтарибди: - Тажрибаларингиз таржимоннинг саводсизлигини исбот қилибди, холос! Маърузани нотада ёзмаганд и м - ку!? ЖУДА К Ў П ВА Қ ТНИ ОЛАРКАН Биринчи марта Парижда бўлган Репин ўша пайтдаги янгилик - фотография билан қизиқиб қолибди. Фотоаппарат сотиб олибди-да, дўстларини йиғиб суратга олмоқчи бўлибди. Лекин, фотоаппаратни созлагунча талай вақт ўтибди. Тоқати тоқ бўлган рассом: - Йўқ, бўлмайди, жуда вақтни кўп оларкан, - деб молбертни олибди-да, дўстларининг расмини бирпастда ишлаб берибди. МЕНИ ТАБИАТ НЕЧА МИНГ ЙИЛ КУТДИ Кеплер сайёралар харакати қонуни хақида китоб ёзиб, уни ноширга топширибди. Ношир эса китобга кўпчилик тушунмаслигини важ қилиб, нашр қилишдан воз кечибди. -Майли, мени табиат неча минг йиллардан бери кутди, мен хам нари борса юз йил бемалол кута оламан,-дебди хотиржамлик билан олим. 69  ЯРИМТА ОЛМА Буюк математик Евклид болалигида ундан ўқитувчиси сўрапти: - Нимани афзал кўрардинг - иккита бутун олманими ёки т ўртта яримтаними ? -Устоз, албатта тўртта яримтани. -Нима учун – иккала холда хам бир нарсаку. -Хеч хам ундай эмас. Иккита бутун олмани танлайдиган бўлсам, уларнинг қуртламаганлигини қандай қилиб биламан. ЗЎР ТОКАРЬ ЧИҚАР ЭДИ - ДА Машҳур физик Генрих Герц ёшлигида токарликка қизиқар эди. Уни токарликка ўргатган уста анча вақтдан сўнг Герцнинг профессор бўлганини эшитиб, шундай деган экан: - Эссизгина, ундан жуда зўр токар ь чиқар эди - да ! ЁЛҒОНГА ЗЎР МИСОЛ Психология профессори деди: - Биз “ёлғон” тушунчасига етиб келдик. “Ёлғон хақида” - деб аталувчи китобимда бу масалани ёзганман. Бу китобни ким ўқиган бўлса, қўлини кўтарсин. Хамма талабалар ёппасига қўлларини кўтаришипти. -Жуда аъло! - давом этди профессор. – Мана биз маърузамиз учун ажойиб мисолга эга бўлдик. Менинг китобим хали босмадан чиқмаган! ЖИННИХОНАГА ТУШАСИЗ Буюк немис геологи Ремердан бир талаба сўради: -Айтингчи, профессор, шу залдан ерни пармалаб тешик очсам, қаерга тушаман? -Биламан, - жавоб берди профессор . - Сиз тўппадан - тўғри жинни - хонага тушасиз. НЕГА МЕНДАН КЎЗИНГИЗНИ УЗМАДИНГИЗ Машҳур француз физиги Ланжеван энг мураккаб нарсалар ҳақида хам тушунарли қилиб гапириш хусусиятига эга эди. Кунлардан бирида у Француз Академиясида қойилмоқом маъруза ўқиди ва оммавий баёнлашнинг хақиқий намунасини амалга оширди. Маърузадан сўнг хамкасблари уни ўраб олиб, бундай муваффақиятнинг сирини сўрашди. -Бу жуда осон, - жавоб берди олим, - маъруза пайтида тингловчилар орасидан хеч нарса тушунмай ўтирган башарани танлайманда, то у тушуниб етмагунча тушунтиравераман. 70 Шу пайтда Ланжеваннинг олдига Ф анлар Акаде - миясининг президенти келди. - Хамкасаба, Сизни чин қалбимдан табриклайман, - дея таъкидлади у. Маъруза жуда зўр. Аммо , худо ҳақи, айтингчи, нега мендан кўзингизни узмадингиз? ТЕКШИРГАНИМДА ҲАММАСИ ЁНГАН ЭДИ ! Машҳур ботаник Бриози ёшлигида жуда жаҳлдор профессорда ўқиган эди. Арзимаган камчиликка ҳам профессорнинг жаҳли чиқаверар эди. “Нима учун хамма нарсани олдиндан тайёрлаб қўймадингиз?” - деб бақирар эди. Кунлардан бир кун, профессорга горелкани ёқиш зарур бўлиб қолганда, Бриози унга гугурт қутисини узатди. Биринчи гугурт донаси ёнмади, иккинчиси ҳам ёнмади, учинчиси, тўртинчиси. “Ҳамма нарсани маъру- замгача текшириб қўйинг, - деб неча марта айтганман сизга”- дея ғудранди у. “Кечирасиз, - деди Бриози беозоргина. – Мен худди шундай қилдим: текширганимда бу гугуртларнинг ҳаммаси бинойидек ёнган эди. Жуда к ў п аъмолларда Аввал тузилар режа. Бахслар қандай ўтса ҳам – Маълум эрур натижа! «АЖОЙИБ КИТОБ» Қандайдир ёш ёзувчи Конан Дойлга ўзининг детектив романини ўқиб, баҳолашга келтирди. Бир қанча вақтдан сўнг муаллиф ўз китобини қуйидаги ёзув билан бирга олди: “Ажойиб китоб! У шу нарсадан хабар берадики, муаллиф жиноятчининг қалбига моҳирона кирибгина қолмасдан, бошқа муаллифнинг сюжетини ўғирлашда хам юксак талантини намоён қилган!” «УЛФАТЛАР КЎПРОҚ ЖОЙ» Бир куни Чаплиндан сўрашипти: -Ўлганингиздан сўнг қаерга тушишни истар эдингиз, дўзаҳгами ёки жаннатгами? -Бунга бирданига жавоб бериш қийин, - деди буюк актёр. – Об - ҳаво нуқтаи назаридан, албатта жаннат афзал. Аммо, бунга яхши жамоа нуқтаи назаридан ёндошадиган бўлсак, менимча, дўзаҳни танлаш керак.... 71 ? ВА ! Энг қисқа хат ёзувчи В.Гюго томонидан ёзилган. “Отверженн ы е” китобининг қўлёзмаси билан бирга, ноширларга «?» мазмундаги хат жўнатди. Жавоб ҳам ундан қисқа бўлган: «!» УЧ ДЮЖИНА Ёш аёл Эйнштейнга қуйидаги телефонга қўнғироқ қилишни ўтиниб сўради. - Менинг телефоним жуда содда, уни эслаб қолиш ўнғай, - уқтирарди у. - 36-361, 36-361. Эслаб қолдингизми? Қани такрорланг - чи! - Эслаб қолдим, - деди Эйнштейн - уч дюжина ва ўн тўққизнинг квадрати. ХАТНИ МЕН ЁЗМАДИМ… Вольтернинг саводсиз хизматкори бир куни ундан қишлоқдаги қариндошларига хат ёзиб беришни илтимос қилди. Вольтер хатни тугатгач, хатни овоз чиқариб ўқиб берди ва хизматкордан сўради: - Яна бирор нарса қўшиш керакми?. - Ҳа, хўжайин, - деди хизматкор. - Бундай бемани стил учун кечирим сўрашимни ва хатни сиз ёзганингизни қўшиб қўйинг, илтимос.... ҚИЗИҚ ЁЗИШГА МАЖБУРМАН - ДА “ Севилья сартароши ” спектакли прем ь ерасидан кейин х аяжонла н иб кетган томошабин Бо м а р ше дан сўради : - Бу қадар қизиқ ёзишга қандай қилиб эришдингиз? - Ха - ха, эришмай бўладими, - деди у кулиб, - номим машҳур бўлмагандан кейин қизиқ ёзишга мажбурманда! ЯШАШ УЧУН МАБЛАҒ Колледж талабалари билан бўлган учрашувда Марк Твендан сўрашди: - Ёзмасдан яшай оласизми? - Йўқ албатта. Чунки ёзмасам қайси маблағ хисобига яшайман! ЎН МИНУТ МИЗҒИБ ОЛСАЙДИМ… Бир куни Жюль Верндан сўрашди: - Қайси пайтларда хаёлингиз янада ўткирроқ ишлайди? 72 - Ҳар куни эрталаб уйғониш пайти, яна ўн минутгина мизғиб олсам, деб ўйлаганимда, - дея жавоб берди буюк ёзувчи. БИР УМР ИЧИЛГАН ЗАҲАР Бир куни кўнгли ғаш Суқрот, кечки овқатга ўтираётиб, хотини Ксантиппега деди: - Жонгинам, тўйимиз олдидан - “Сенинг қўлингдан бир қадаҳ заҳар ичишга ҳам тайёрман”, - деган эдим. Лекин бу қадаҳни ҳар куни уч марта нонуштада, тушликда ва кечки овқатда қабул қиламан, - деб сира ўйламаган эканман. ЯХШИ ИМКОНИЯТ Шахмат мусобақаси бошланишдан олдин В. Стейницдан сўрашди: - Сизнинг фикрингизча ким яхши имкониятларга эга? - Мен, - деб жавоб қилди жахон чемпиони . - Рақибим жа х он чемпиони билан ўйнаши керак, м ен эса – йўқ . ИМКОНИЯТ Бир куни А.Алёхин шахмат кафесида ишқибозлар ўйинини томоша қилар эди. Улардан бири Алёхинни шахмат ўйнашга таклиф қилди. - Марҳамат, - дея розилик билдирди Алёхин, - лекин мен сизга ўйин бошлашдан олдин тўра беришим керак. - Нега энди? Сиз мени мутлақо билмайсиз-ку! - Айнан шунинг учун хам сизга имконият бермоқчиман,- дея таъкидлади жахон чемпиони. АФЗАЛЛИККА ЭРИШДИНГИЗ - Ўйинимизда сиз афзалликка эриша олдингиз, - деди Эм. Ласкер, бир вақтда ўйналаётган ўйин қатнашчиларидан бирига. - Бу сўзни эшитишдан беҳад қувончдаман, - дея жавоб берди ажабланган рақиб. - Э, сиз мени нотўғри тушундингиз, мен 13 марта дона сурдим, Сиз эса, 15 та йўлнинг ҳаммасини юриб бўлдингиз. ОЛИМ ТЎТИ Машҳур физик П. Эренфест ўзининг Цейлондан келтирилган тўтисини ушбу иборани айтишга ўргатди: ”Aber, meine Herren, das ist keine Phusik” («Жаноблар, ахир бу физика эмаску!» (нем)). Ушбу тўтини Гётгингенда «Янги квант механикаси» бўйича ўтказилган баҳсларда раисликка тавсия этган. 73  ФИЗИК КИМЁГАРЛАР Ушбу ҳазил Ганс Ландольтга тегишли: - “Физиклар ёмон моддалар устида яхши методлар билан ишлашади, кимёгарлар яхши моддалар устида ёмон методлар билан, физиккимёгарлар эса ёмон моддалар ва ёмон методлар билан ишлашади”. ФЕРМИ ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИНИНГ ШОФЁРИ Энрико Ферми Италия Фанлар Академиясининг аъзоси эди. Мажлислар саройда ҳаддан ортиқ дабдаба билан ўтар эди. Мажлисларнинг бирига кечикиб, сарой эшигига ўзининг кичкина “ фиати ” да келди. Кўриниши ҳеч ҳам профессорга ўхшамас, оддий кўринишда, зарур мантия ва учбурчаги йўқ эди. Ферми, нима бўлса ҳам саройга киришга қарор қилди. Унинг йўлини тўсган карабинёрларга (қуролли соқчиларга) ўзини “Профессор Ферми жаноби олийларининг шофёриман” - деб таништирди. Ҳамма нарса ижобий ҳал бўлди ва Ферми анжуманда ўз маърузаси билан қатнашди. СЎЗАМОЛЛИК ЎЛЧОВИ Америкалик физик Роберт Милликен (1868-1953) ўзининг сўзамоллигиги билан машҳур эди. Хизматчилари унинг устидан ҳазиллашиб, сўзамоллик ўлчови бирлиги “кен” - ни таклиф этишди. Бу бирликнинг мингдан бири, яъни « милликен » ўртача одам сўзамоллигидан ортиқ бўлиши керак. ВАГНЕРНИНГ СИНГЛИСИ Дирак Вагнернинг синглисига уйланди, бироз ўтгач унинг уйига бир таниши меҳмонга келди, у воқеадан хабарсиз эди. Уларнинг суҳбати қизиган пайтда хонага ёшгина аёл кирди ва Диракни исми билан чақириб, чой қўйди, умуман ўзини уйнинг бекаси каби тутар эди. Бироз ўтгач Дирак меҳмондаги ноқулайликни сезди ва пешонасига уриб, хитоб қилди: М арҳамат қилиб, мени кечир, мен сенга таништиришни унутибман , - бу... Вагнернинг синглиси!... АЁЛЛАР ЖОЗИБАЛИ КЎРИНАДИГАН МАСОФА Дирак ҳар хил мавзуларда назарияни қўллашни ёқтирар эди. Бир куни, аёллар жуда ҳам жозибали кўринадиган масофа мавжуд, - деган фаразни айтди; чунки иккита лимитик ҳолатда – нолинчи ва чексиз масофаларда - 74 “жозибалилик нолга айланади” (ҳеч нарса кўринмайди), шу боисдан айтилган чегаралар орасида, табиийки, максимум мавжуд бўлиши керак. ПРОФЕССОР ТОМСОННИНГ ЁЗУВИ Томсон (лорд Кельвин) бир куни маърузасини қолдирди ва доскага ёзиб қуйди; “ Professor Tomson will not meet his classes today ” (Профессор Томсон не сможет встретится сегодня со своими учениками). Талабалар профессор устидан хазиллашмоқчи бўлиб , “ classes ” сўзидаги “ с ” ҳарфини ўчириб қўйдилар. Эртасига, ёзувни кўриб, Томсон ўзини йўқотмади ва ўша сўздаги яна битта биринчи ҳарфни ўчириб, индамай чиқиб кетди. (Эслатма: Classes - синфлар, lasses - машуқалар, asses - эшаклар). ЖИН УРГУР Чикаго университетининг профессори Гейл, сўзларни ўлчашлар натижасини миқдорий тасвирлашга қўллашнинг қизиқ мисолини келтирган. Профессор лабораторияда бир талабаси билан ишлар эди ва улар асбоб - ускуналарни улаш зарур бўлган клеммалар 110 ёки 220 вольт кучланишларнинг қайси бирига уланганини билмас эдилар. Талаба вольтметр олиб келишга бормоқчи бўлган эди, аммо профессор кучланишни ушлаб кўриб аниқлаб қўяқолишни маслахат берди. - Бунда мени ток уриб қўяқолади, - эътироз билдирди талаба. - Тўғри, агар бундаги кучланиш 110 вольт бўлса, сиз тисариласи з ва “жин ургур!” иборасини ишлатасиз; агарда 220 вольт бўлса, ҳитобингиз кучлироқ бўлади холос. Бу воқеани талабаларга айтилганда, улардан бири деди: - “Эрталаб битта миттивойни учратдим, учратишимдан олдин у 440 вольт кучланиш ни синаб кўр ган бўлса керак! ” ШОИР БЎЛИБ КЕТГАН Давид Гильбертдан (1862-1943) унинг бир собиқ шогирди хақида сўрашди. - Ҳ а, халигими? - хотирлади Гильберт. - У шоир бўлиб кетган. Математика билан шуғулланиш учун унинг тасаввури жуда кам эди. АЁЛЛАРДАН ҚЎРҚАР ЭДИ Ўз даврининг буюк физик - экспериментаторларидан бири, Кавендиш, жуда ҳам ёлғиз ва одамовилик билан яшар эди. Ҳеч ҳам дўсти йўқ, аёллардан вахимали қўрқар ва ўзининг аёл хизматкорлари билан ҳеч ҳам сўзлашмас, топшириқларни қоғозга ёзиб столга қўяр эди. 75 Вафотидан сўнг банкда йигирма миллион фунт ва ўзи ўтказган ажойиб изланишларнинг баёнлари келтирилган йигирма пачка (даста) қўлёзмалар қолган. Бу қўлёзмаларни, ҳаёт даврида, чоп этишга нолойиқ ҳисоблаган. НУҚТАИ НАЗАР Давид Гильберт ўз маърузаларининг бирида деди: - Ҳ ар бир одам бирор аниқ горизонтга эга. У кичрайиб ва чексиз кичикка айланганда нуқтага айланади. У ҳ олда бу одам: - «Бу менинг нуқтаи назарим» - деб айтади. «МАТЕМАТИКА – БУ ТИЛКУ!» Буюк физик Гиббс жуда одамови бўлиб, ўзи ишлайдиган университетнинг Илмий Кенгашларида, одатда, жим ўтирар эди. Аммо, бир куни мажлисларнинг бирида, ўқув режаларида математикагами ёки чет тилларгами кўпроқ жой бериш масаласи кўрилаётганда, чидаб туролмади ва «математика - бу тилку!» - деб айтди. МУШУКЛАР УЧУН ТЕШИКЧАЛАР Ньютон ўз машғулотларидан чалғишни ёмон кўрар, айниқса майда уй ишларини ёқтирмас эди. Эшик олдига бормасдан мушукни ташқарига чиқариш ва уйга киритиш учун эшикда махсус тешик очиб қўйди. Мушук болалагач, эшикда ҳар бир мушукчага биттадан кичикроқ тешик очиб қўйган. Ҳамма мушукларга битта тешик етарли эмасми, деган саволга: - Ўйлаб к ў рмапман, - деб жавоб берган экан. ФАНЛАР ГРУППАЛАРИ Резерфорд, ҳ амма фанларни икки группага - физика ва маркаларни коллекция қилишга ажратиш мумкин, - дер эди. КЕЛАЖАГИ ЙЎҚ СОҲА Квантлар назариясининг асосчиларидан бири Макс Планк ёшлигида 70 ёшли профессор Филипп Жолли олдига келиб, назарий физика билан шуғулланишига қарор қилганини айтади. - Йигитча, - жавоб берди мавқеъли олим, ҳаётингизни бузиб нима қиласиз, ахир назарий механика, асосан, ишлаб бўлинган-ку... Бунингдек келажаги йўқ ишга уринишга арзирмикан?! ТОҚ СОНЛИ ЖОЙДА ШЕКИЛЛИ 76 Дирак аниқ фикр айтишни яхши кўрар ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилар эди. Бир куни семинарда докладчи узоқ ҳ исоблашлардан, сўнг охирги натижанинг ишораси бошқачалигини сезиб қолди. - «Мен қаердадир ишорани алмаштириб қўйдим» - деди, ёзилганларга разм солар экан. - «Тоқ сонли жойда демоқчисиз шекилли » - деб тузатди Дирак, ўтирган жойида. БУ САВОЛ ЭМАС, ТАСДИҚ. САВОЛ БОРМИ? Бошқа сафар Диракнинг ўзи маърузачи эди. Маълумотларни бериб бўлгач, аудиторияга мурожаат қилиб: - Саволлар борми? - деб сўради. - «Мен тушуна олмаяпман, бу ифодани қандай қилиб олдингиз» - деб сўради ўтирганларнинг бири. - Бу савол эмас, тасдиқдир, - жавоб берди Дирак, - с аволлар борми? «КОСМЕТИК ФИЗИКА МУАММОЛАРИ» Олмониядаги биринчи физик-аёл Лиза Мейтнер, илмий даражага ХХ асрнинг 20 - чи йилларида эришди. Диссертациясининг «Космик физика муаммолари» номи қандайдир журналистга маъносиз кўриниб, газетада: «Косметик физика муаммолари» кўринишида босиб чиқарилган эди. ИССИҚ ҚОНЛИ ҲАЙВОНЛАР Термодинамиканинг учинчи муқаддимаси муаллифи Вольтер Нернеб бўш вақтларида карпларни кўпайтирар эди. Бир куни, кимдир, маънодорроқ қилиб, деди: - Қизиқ танлов. Товуқларни кўпайтириш бундан кўра қизиқроқ. Нернеб парвосиз жавоб қилди: - Мен атроф - муҳит билан термодинамик мувозанатда бўлган ҳайвонларни кўпайтираман. Иссиқ қонли ҳайвонларни кўпайтириш - олам фазосини ўз пулларим ҳисобига иситиш демакдир. ҚАЙСИ ТИЛДА МАЪРУЗА ҚИЛДИНГИЗ? Машҳур физик Лео Сцилард ўзининг биринчи маърузасини инглиз тилида ўқиди. Маъруза тугагач унинг олдига физик Жексон келиб, сўради: - Айтингчи, Сцилард, сиз асли қайси тилда маъруза қилдингиз? Сцилард бироз ўзини йўқотди, лекин ўзини ўнглаб олиб, деди: 77 - Табиийки, венгер тилида, сиз буни тушун-мадингизми? -Албатта, тушундим. У ҳ олда нега маърузага бунча кўп инглизча сўзларни қалаштирдингиз? – жавоб қилди Жексон. НИЛЬС БОР МАЪРУЗАЛАРИ Бор суҳбатдош билан яккама - якка бўлганда, ўз фикрларини қойилмақом қилиб баён этар эди, катта аудитория олдидаги маърузалари кўпинча муваффақиятсиз, баъзан тушунарсиз бўларди. Унинг иниси Ҳаральд, таниқли математик, жуда зўр маърузачи эди. - «Сабаби жуда равшан, - дерди Ҳаральд, - мен ҳамма вақт аввал айтган нарсаларимни тушунтираман, Нильс эса, кейинчалик гапирадиган нарсаларини тушунтиради». ЭЙНШТЕЙН ВА ЧАПЛИН Альберт Эйнштейн Чарли Чаплиннинг фильмларини ёқтирар ва у яратган қаҳрамонларга катта ҳурмат билан қарар эди. Бир куни Чаплинга ёзган хатида шундай ёзди: - «Сизнинг «Олтин васвасаси» фильмингиз бутун дунёда тушунарли, ва Сиз албатта буюк одам бўласиз. Эйнштейн». Бунга Чаплин қуйидаги жавобни ёзди: - «Мен Сизга кўпроқ қойил қоламан. Сизнинг нисбийлик назариянгизни дунёда ҳеч ким тушунмайди, Сиз эса, барибир буюк одам бўлдингиз. Чаплин». ЭДИСОННИНГ ШОГИРД ТАНЛАШИ -Ҳеч ҳам ўзимга ёрдамчи танлай олмайяпман, - деб шикоят қилди бир куни Эдисон Эйнштейнга. - Ҳар куни ёш йигитлар киришяпти, лекин бирортаси ҳам тўғри келмайди. - Уларнинг яроқлилигини қандай аниқлайсиз? - қизиқди Эйнштейн. Эдисон унга саволлар ёзилган варақни кўрсатди. - Ким буларга жавоб берса, менинг ёрдамчим бўлади. «Нью Йоркдан Чикагогача неча миль?» - ўқиди Эйнштейн ва жавоб қилди: - «Темир йўл маълумотномасига қараш керак». «Зангламайдиган пўлат нимадан тайёрланади?» - «Бу ҳ ақда металлшуносликка оид маъ - лумотномадан билиш мумкин». Бошқа саволларга ҳ ам кўз югуртириб чиқиб, Эйнштейн деди: - Эътирозингизни кутиб ўтирмай, ўз номзодимни ўзим бекор қиламан. ДИРАКНИНГ ТОПҚИРЛИГИ 78 Дирак ҳар хил математик бошқотирма ва масалаларни ечишда жуда топқир эди. Кўпинча ўзининг кутилмаган ечимларини таклиф этар эди. Қизиқарли масалалардан бири - бирор берилган сонни чекли сондаги бир хил рақам ва ихтиёрий бошқа математик белгилар ёрдамида ифодалашдир. Дирак бу масаланинг умумий ечимини, ҳар қандай N сонни учта 2 ва белгилар ёрдамида ифодалаш усулини таклиф этди. Бу усул қуйидагича: , илдиз белгилари сони N га тенг. РЕЗЕРФОРДНИНГ ПРИНЦИПИ Эрнст Резерфорд ўзига ходимлар танлашда ушбу мезонга(критерийга) амал қилар эди. Унга биринчи марта учрашишганда, Резерфорд топшириқ берарди. Агар бундан кейин янги ходим, кейинчалик нима қилишни сўраса, уни бўшатишар эди. ҚАЧОН ЎЙЛАЙСИЗ ? Бир куни кечқурун Резерфорд лабораторияга кирди. Вақт кеч бўлишига қарамай, унинг кўп сонли шогирдларидан бири асбоблар билан ишлар эди. - Шунча кечда нима қилаяпсиз? - сўради. - Ишлапман, - деган жавоб бўлади. - Кундузи нима қиласиз? - Табиийки, ишлайман, - жавоб берди шогирд. - Каллаю са ҳ арда хам ишласангиз керак? - Ҳ а, профессор, сахарда ҳ ам ишлайман, - тасдиқлади шогирд, буюк олимдан баракалла эшитиш умидида. Резерфорднинг кайфияти бузилди ва жахл билан сўради: - Менга қаранг, сиз қачон ўйлайсиз, ахир? ҚАСОС СИФАТИДА ҚАРАНГЛАР Гёттингенда ўқиб юрган кунларнинг бирида Нильс Бор коллоквиумга ёмон тайёрланиб келди ва унинг маърузаси саёзроқ чиқди. Бироқ, Бор ўзини йўқотмади ва кулимсираб деди: - Мен бу ерда шунчалик кўп ёмон маърузаларни тингладимки, менинг ушбу маърузамни қасос сифатида қарашингизни илтимос қиламан. ШЛЯПА УЗО Қ РО Қ ВА Қ Т ҚУ РИЙДИ-ДА Эйнштейн ўз танишлариникида мехмонда бўлди. Ёмғир бошланди. Эйнштейн жўнамоқчи бўлганда, унга шляпани олволишни таклиф қилишди. -Нега? - деди Эйнштейн. - Мен ёмғир бўлишни билганим учун шляпа киймаганман. Ахир шляпа бошимга қараганда узоқ вақта қурийди. Бу равшан нарсаку. 792 ... log log 2 2  N ПУЛДАН БОШ Қ А Ҳ АММА НАРСАНИ Қ ИЛАОЛАДИ ! Эйнштейннинг илмий мартабаси(карьераси) бошланиш даврида бир журналист Эйнштейн хонимдан, ўз эри ҳ ақида нималарни ўйлашини сўради. - Менинг эрим да ҳ о! - деди Эйнштейн хоним, - У пулдан бошқа ҳ амма нарсани қила олади! МАТЕМАТИКА НИМА? Математика нима? – деб берилган саволга, маш ҳ ур рус математиги академик Марков шундай жавоб берган экан: - «Математика - Гаусс, Чебишев, Ляпунов, Стеклов ва Мен шуғул - ланадиган нарсадир». ФАЗОВИЙ ШАКАРОБ Машҳур астроном Иоганн Кеплер(1571 - 1630) овқатланишга ўлтирар экан, даб - дурустдан хотинига сўз қотди: - Сен нима деб ўйлайсан, агар фазода ёғ ва сирка томчилари, туз ва мурч зарралари, ошкўк ва бошқа масаллиқ тўғрамлари учиб юрган бўлса, уларнинг беихтиёр тўқнашувидан сен тайёрлаган мана шундай шакароб ҳосил бўлиши мумкинми? - Хеч қачон ! – дея унинг сўзини кесди хотини. -Нега энди? – эътироз билдирди мунажжим. – Менинг ҳисобларимга кўра, қонуни - ятларнинг тақозо этишича… - Ҳосил бўлишга-ку, бўлади, - дея жавоб қилди, хуноб бўлган хотин, - бироқ у мен тайёрлаганчалик лаззатли бўлмаса керак. РУБИНШТЕЙННИНГ МУАММОСИ Кунарнинг бирида машҳур санъаткор Артур Рубинштейндан бир киши сўради: - Айтинг-чи, музикани ўрганишингизда сиз учун энг қийини нима бўлган эди? - Ўқитувчига ҳақ тўлаш, - деб жавоб берди моҳир санъаткор. ЎЗИНГИЗ УЧУН ТРАГЕДИЯ Бернард Шоу янги пьесани кўришга таклиф этилди. Спектаклдан сўнг ёш режиссёр ёзувчидан сўради: - Комедия, драма ва трагедия ўртасида қандай фарқ бор? - Йигитча, - жавоб берди Бернард Шоу, - комедия, драма ва трагедия ўртасидаги фарқни билмаслигингиз шахсан мен учун – комедия, томошабин учун – драма ва ўзингиз учун – трагедиядир. 80  НЕГА СИЗНИ ЖЕНТЕЛЬМЕН ҚИЛМАДИ? Машҳур инглиз драматурги Бернард Шоуни кўролмайдиганлар кўп эди. Даврада ўтирган бир одам унга деди: - Сизнинг отангиз оддий тикувчи бўлган - а? - Ҳа, - жавоб берди ёзувчи, осойишталик билан. - Унда нега у сизни тикувчи қилмади? – сўради у. Бернард Шоу кулди ва сўради: - Сизнинг отангиз ким бўлган? - Менинг отам! Менинг отам, сэр, - деди у мағрурланиб, менинг отам жентельмен бўлган! - Нимага у сизни жентельмен қилмади? БАЛЬЗАКНИНГ АДАШУВИ Фаранг ёзувчиси О. Бальзак кишининг дастхатига қараб унинг характерини билиш мумкин,- деб ҳисоб л арди. Бир куни нотаниш бир аёл унга қинғир - қийшиқ ҳарфлар билан ёзилган хат бериб, илтимос қилди: - Жаноб Бальзак, мана бу хатга қараб, ёзган кишининг характери ва келажагини айтиб берсангиз. Буни ўн икки ёшли бола ёзган. - Кечирасиз, сиз шу боланинг онаси эмасмисиз! - Йўқ, йўқ, нималар деяпсиз, - эътироз билдирди аёл. - Яхши, - деди Бальзак, - энди мен сизга ҳаммасини очиқ айта оламан. Буни ёзган бола ялқов, ўзбошимча ва ҳаётда катта муваффақиятларга эриша олмайди. Аёл кулиб юборди. Бальзак ажабланиб сўради: - Нега куляпсиз, хоним! - Нега энди кулмайин, - деди аёл, - ахир сиз бутунлай тескарисини айта - япсиз. Бу хатни ўн икки ёшингизда ўзингиз менга ёзган эдингиз-ку! ОСОН ТОПШИРИҚ Битта хира аспирант ўз илмий раҳбарининг жонига шунчалик тегиб кетдики, у шогирдига деди: - Боринг, 655537 томонли мунтазам кўпбурчакни ясаш усулини топиб келинг. 20 йилдан сўнг тегишли жавобни олиб келиш учун аспирант жўнаб кетди (Гёттинген архивида сақланади). ҚУЙИДАГИЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ Кўпчилик, гипотезанинг илмий кашфиётга айланиши Колумбнинг Американи очиши мисолида яхши намоён бўлади, - деб уқтир и шади. Колумб 81 «Ер шар сифатида ва Шарқий Ҳ индистонга Ғарбга сузиб етиб бориш мумкин» - деган ғояга ишонар эди. Қуйидагилар эътибор беринг: а) Ғоя хеч ҳ ам оргинал эмасди, аммо у янги маълумот(информация) олди; б) У хомийлар топишда, шунингдек бевосита тажрибани ўтказиш чоғида жуда катта қийинчиликларга дуч келди; в) У Ҳ индистонга янги йўл тополмади, лекин дунёнинг янги қисмини кашф этди; г) Ҳ ар қанча қарши исботларга қарамасдан, у Шарққа янги йўл топганига ишонар эди; д) Ҳаёт даврида арзигудек ҳ урматга ҳ ам, мукофотга ҳ ам эришмади; е) Ундан бери жуда кўп инкор этиб бўлмайдиган маълумотлар топилдики, Колумб Америкага етиб борган биринчи Оврупалик эмас экан. ТАМОШАБИНЛАР МАМНУН Америка олимлари 2 миллиграмм плутоний гидрооксидини олишганда, янги элементни кўриш иштиёқидаги қизиқувчилар кўпайиб кетди. Аммо, қимматбаҳо метални кўрсатиш хавфли эди. Олимлар пробиркага алюминий гидрооксидини солиб, уни зангор сиёҳ билан бўядилар ва кўргазмага қўйдилар. «Пробиркадаги нарса плутоний гидрооксидир» - деб таъкидлашар эди улар. Томошабинлар мамнун ҳ олда кетишарди. Ҳ УСНИ МЕНГА Ў ХШАБ Қ ОЛСА - ЧИ ? Бир гўзал актриса Бернард Шоуга деди: - Иккаламиз турмуш қурсак зўр бўлар эди-да! Мендек гўзал, Сиздек – ақлли фарзандлар туғилар эди - да! - Аксинча, ақли – Сиздек, ҳусни – мендек бўлиб қолса - чи? – деб жавоб қилган экан, драматург. ОЛТИН БАЛИҚДАН УЧ ТИЛАК ТОЛИБА ТАННОЗОЙНИНГ ТИЛАКЛАРИ: 1. Мени Ҳ аммадан чиройли қилиб қўй. 2. Ҳ амма фанлардан имтихонларни бекор қил. 3. Чизиғимдан чиқмайдиган эр ва хизматимни қиладиган қайнона ато эт. 82  ТАЛАБА ТОЙЛО Қ БЕК ТИЛАКЛАРИ: 1. Дарсга қатнашни эркин қилиб қўй. 2. Имтихонларни бекор қил. 3. Тўйда машина совға қиладиган, ўқишни битирганимдан кейин «ёғлиқ» амалга жойлайдиган қайнота ато эт. ЎҚИТУВЧИНИНГ ТИЛАКЛАРИ: 1.Талабаларни дарсга ўз вақтида ўқув қуроллари билан келадиган, маърузаларга тайёрланадиган ва саломлашадиган қилиб қўй. 2.Имтиҳонларга «танка» билан эмас, билим билан келадиган бўлишсин. 3. Модапараст талабаларга инсоф бер. Юмор Ўқишингни тугатиб ол, қизим, Турмуш қуриш қочмайди.. МЕНДЕЛЕЕВНИНГ КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР ДАВРИЙ СИСТЕМАСИГА БАҒИШЛАНГАН КИМЁГА ОИД КЕЧАНИНГ РЕЖАСИ 83 1. Кечани очиш (бошловчилар). 2. “Менделеев” сўзини ҳосил қилиш. 3. “Менделеев уйи” ҳақида шеър. 4. Олимлар, давлатлар, шаҳарлар, дарёлар ва ранглар номи қатнашган элементларга оид шеърий топишмоқлар. 5. Даврий қонуннинг эски ва янги таърифлари. 6. Даврий қонуннинг математик ифодаси. 7. Кимёвий мазмунли шеър. 8. Кимёвий тажриба. 9. Кимёга оид пародия – лапар. 10. Интермедия. 11. А награммалар. 12. 5 савол – ўйини. 13. Уй вазифаларини баҳолаш (сканворд, кроссворд, анаграм- маларнинг ечимлари). 14. Кечани якунлаш (Ташкилотчиларга, иштирокчиларга, ота- оналарга, меҳмонларга ва фаол ўқувчиларга ташаккур айтиш, мукофотлаш). 1-плакат КИМЁНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ АНАЛИТИК КИМЁ АНОРГАНИК КИМЁ 84 ОРГАНИК КИМЁ БИОКИМЁ ГЕОКИМЁ РАДИОКИМЁ РАДИАЦИЯ КИМЁСИ КИМЁВИЙ МИКРОБИОЛОГИЯ ЭЛЕМЕНТОРГАНИК КИМЁ ЭЛЕКТРКИМЁ КОСМОС КИМЁСИ ФИЗИК ВА КОЛЛОИД КИМЁ ХЕМОМЕТРИКА Юмор Сўзсиз сурат 2 -плакат МЕНДЕЛЕЕВ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР - Рус олими Д.И.Менделеев 1834 йилда туғилган. - Кимёвий элементларнинг даврий қонунини кашф этган. 85 - 1955 йилда АҚШлик Г.Сиборг ва унинг сафдошлари томонидан топилган 101 чи кимёвий элемент олим шарфига “Мендеелевий” деб аталган. - 1969 йил 1 мартда элементларнинг даврий системасини эълон қилган, бу даврий система 100 йилдан ортиқ вақт давомида янги элементларни очишда калит вазифасини бажармоқда. - Менделеевнинг асарлар тўплами 25 томдан иборат бўлиб, билимларнинг хақиқий энциклопедияси(қомуси)дир. - Изоморфизм ҳақидаги маълумотларни системага солган ва геохимиянинг ривожланишига хисса қўшган. - Модданинг критик қайнаш температурасини аниқлаган. - Эритмаларнинг гидрат назариясини ишлаб чиқди ва атоқли физик – кимёгар номига сазовор бўлган. - Сийраклаштирилган газларнинг хоссаларини ўрганди, ўзининг атоқли физик – экспериментаторлигини кўрсатган. - Нефть ҳосил бўлишининг анорганик назариясини яратган. - Тутунсиз порох тайёрлаш жараёнини ишлаб чиқган. - Ҳавода сузишни, метеорологияни ўрганиб, ўлчаш техникасини такомиллаштирган. - Дунёнинг турли мамлакатларидаги 50 академия ва илмий жамиятларнинг аъзоси қилиб сайланган. - “Кимё асослари” дарслигини ёзган. Бу дарслик олим ҳаётлик давридаёқ 8 марта қайта чоп этилган ва бир нечта тилларга таржима қилинган. - Петербургнинг кўпгина ўқув юртларида маърузалар ўқиган. - Ватанга саноат ва қишлоқ хўжалиги кўп қиррали фойда келтирган. “Ғалла етиштириш бўйича” тажрибалар ўтказган. - Нефть қазиб чиқариш ишларини такомиллаштириш борасида қимматли тавсиялар берган. 86 - Мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлан- тиришнинг кенг программасини ўз ичига олган “Россияни билишга доир” китобни нашр қилдирган. - Олим ўз фаолиятини “Сепилган илм уруғи халққа ҳосил беради” шиори остида ўтказган. - У адабиёт ва санъатга қизиққан, машҳур рассомлар асарларини каллекция қилган. 3 - плакат Кимёвий элементлар даврий системасининг кашф этган олим Д.И.Менделеев 87 Кимёвий элементлар даврий системасини такомиллаштирган олимлар Г. Мозли А. Ван Ден Брук Э. Резерфорд Н. Бор 88 4- плакат 89 “МЕНДЕЛЕЕВНИНГ КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ”ГА БАҒИШЛАНГАН КИМЁГА ОИД КЕЧАНИНГ СЦЕНАРИЙСИ Мактаб зали тантанавор безатилган. Деворда менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси тасвирланган плакат,Ёш кимёгар деворий газетасининг махсус сони, Менделеевнинг портрети, кимёвий элементларнинг турли хоссаларини ифодаловчи плакатлар, Менделеев ҳаётининг муҳим саналарини ифода этувчи плакат, Кимё фани ҳақидаги ибратли сўзлар ёзилган плакатлар, кимёга оид кроссводлар, сканвордлар, ребуслар ва бошқа материаллар илинган. Кечага атаб ташкил этилган кўргазмада Менделеевга, шунингдек кимёгар алломаларга бағишланган бадиий ва кимёга оид китоблар, тематик альбомлар, буклетлар мажмуаси намойиш этилган. Телевизорда (иложи бўлса замонавий экранда) классик куй ва қўшиқларга доир клиплар намойиш этиб турилади. Саҳнага бошловчилар чиқиб кечани очадилар: 1 бошловчи: Дўстлар, фикримизча, етишди фурсат, Кечани очишга этингиз руҳсат. 2 бошловчи: Кимё фани ютуқларин этайлик тарғиб, Бўлсинлар хабардор машриқу - мағриб. 1 бошловчи: Ҳар бир эл, ҳар фаннинг бордир ўз алломаси, Лек баъзи алломалар бутун дунёда донгдор. Илм хазинасидан жой олган ҳар номаси, Тафаккур мевалари ўнлаб соҳада номдор. 2 бошловчи: Буюк сиймолар ҳаққи, ҳурматин этмоқ бажо Башар авлоди учун қиёматли қарз эрур. Алломалар сиймосин айламак дилларга жо Аждодлардан миннатдор авлодларга фарз эрур. 1 бошловчи: Сўзни тўгарак аъзоларига берамиз. 2 бошловчи: Биз сўз юритмоқчи бўлган алломанинг исмини қуйидаги топишмоқ шеър ёрдамида баён этамиз. 90  1 бошловчи: Ҳозир саҳнага бир гуруҳ ўқувчилар чиқиб шеър айтишади ва охирида керакли алломанинг исмини билиб оламиз. 2 бошловчи: Сўз тўгарак аъзоларига, марҳамат! (Саҳнага 9 нафар ўқувчи чиқади ва ҳаммалари бир сатрдан шеър ўқишади, шундан сўнг 1-бошловчи шеърнинг охирги икки қаторини ўқиб, ўқувчиларга савол билан мурожаат қилади. Ўқувчилар эса қўлларида ушлаб турган плакатчаларни баланд кўтариб, аллома номини ҳосил қиладилар ва баланд овоз билан шу номни айтадилар). 1 ўқувчи: Мен ҳеч қачон илм - фанда изланишдан толмадим, 2 ўқувчи: Ечаолдим элементлар даврийлик муаммосин 32 , 3 ўқувчи: Навбат билан элементлар системасин 33 созладим, 4 ўқувчи: Далилладим критик қайнашнинг даражасин 34 , 5 ўқувчи: Ечдим эритмаларнинг гидрат назариясини, 6 ўқувчи: Лаззатландим физик-химик деган шонли унвондан, 7 ўқувчи: Енгилмадим об-ҳавонинг 35 илмий жумбоқларидан, 8 ўқувчи: Енга олдим ўлчов ҳамда тарози палласини 36 , 9 ўқувчи: “Ватанимнинг олдидаги ҳизматни уддаладим” 37 . 1 бошловчи: Ўз илмий ҳаётидан қолдириб муҳим нома, Бизга маълум айлаган, айтинг қайси аллома ? Саҳнадаги ўқувчилар қўлларидаги плакатчаларини кўтариб “ МЕНДЕЛЕЕВ ” сўзини ҳосил қиладилар ва бир оғиздан “МЕНДЕЛЕЕВ” деган сўзни баланд овоз билан айтадилар. 2 бошловчи: Энди аллома Менделеев кашф этган кимёвий элементларнинг даврий системасини яқиндан ўрганамиз. 1 бошловчи: Шартли равишда, даврий системани “Менделеев уйи” деб, элементларни эса бу уйнинг “фуқоролари” деб атаймиз. 2 бошловчи: Энди “Менделеев уйи” ва унинг “фуқоролари” ҳақидаги қуйидаги шеърни эътиборингизга ҳавола қиламиз: 32 Элементлар даврий қонуни очдим 33 Кимёвий элементларнинг даврий системасини туздим 34 Критик қайнаш температурасини аниқладим 35 Ҳавода сузиш, метеорологияни ўргандим 36 Ўлчов ва тарози палатасини бошқардим 37 Ўз илмий фаолиятим билан “Ватан олдидаги биринчи вазифамни” бажардим 91  “МЕНДЕЛЕЕВ УЙИ” ҲАҚИДА Ушбу бино Менделеев – Тарҳи - ла бўлди барпо, Минг саккиз юз олтмиш тўққиз – Номерли уй бўлди пайдо. Етти қават, саккиз подъезд, Юз ўн саккиз хона бор, Хоналарнинг эгалари Яшар якка, хона тор. Умрбод шу хона ичра – Туришга эрур маҳкум. Кўнгил сўраб улар бошқа – Хонага ўтмас ҳеч ҳам. Яшамайман, деб бош олиб – Кетишнинг йўқ имкони, Бинодаги қаватларда, Тенгмас хоналар сони. Баъзи бир хоналар бўш, Йўқдир ичида “жони” 38 . Қаватларда яшовчилар, Табиатан ҳар хилдир, Қаватларни алмаштириш – Жуда ҳам номақбулдур. Қаватларда яшовчилар – Сони ҳеч ҳам бир хилмас. Бирда 39 - икки, еттинчида 40 - Ўттиз икки – ҳеч жилмас. Икки-учда 41 саккизтадан, Тўрту бешда 42 – ўн саккиз, Олтида 43 ҳам етти каби, Ўттиз иккидир, шаксиз, 38 1-хона эгаси, маъносида, масалан, ......... – катаклар бўш 39 Уйнинг қаватлари 40 Уйнинг қаватлари 41 Уйнинг қаватлари 42 Уйнинг қаватлари 43 Уйнинг қаватлари 92 Лекин еттинчи қаватда, Йигирма бир оила бор, Қолган ўн бир хона эса – Эгасин кутади зор. Эллик етти хона, ҳамда Саксон тўққиз хонадон – Қардошлари анчайин кўп, Торлик қилар бунда жой. Шу сабабли, бу қардошлар Дала-ҳовлида яшар 44 . Ўз ҳолича бу қардошлар – “Маҳаллага”га ярашар. Ушбу уйнинг “одамлар”и – Ҳулқ бўйича – кўп турли, Баъзилари – ҳаво каби 45 , Баъзилари – залворли. 46 Баъзилари – ўта ҳушфеъл, Ҳеч қачон тоқ турмайди! 47 Баъзилари – ўта бадфеъл, Ҳеч кимни ёқтирмайди. 48 Баъзилари – тажовузкор, Дуч келганни емирар. 49 Баъзилари – жуда ҳамкор, Ундан кўплар семирар. 50 Кўп қўшнилар қўл ушлашса – Башарга наф каттадир. Баъзилари қўл тутишса – Башарга ҳавф каттадир. Хуллас ҳар бир “фуқаро”нинг, Бордир сир – синоати, Суҳбат қурмоқ бўлсанг агар Ўрган уларнинг одатин. 44 57номерли “лантан” га қардош 14 та лантаноидлар, 89номерли “актиний” га қардош 14та актиноидлар жадвал пастида берилган. 45 газсимон 46 металлар 47 Кўплаб элементлар билан бирикиб кетадиган 48 Реакцияга киришмайди 49 ишқорлар 50 Бирикиб ўғитлар ҳосил қилади 93 Бу бинонинг “одамларин” – Тўла ўргансак агар, Башар жуда олға кетгай, Ҳаёт бўлгай жилвагар. 1 бошловчи: Энди ушбу уйда яшовчи айрим “фуқаро” ларнинг таҳаллуси (лақабларига) қараб, уларнинг кимлигини (яъни қандай элементлигини) аниқлашга ҳаракат қиламиз. 2 бошловчи: Бу “фуқаролар” нинг ҳислатларини таърифлаб топиш- моқлар айтамиз, Сиз – азиз ўқувчилар, Ота - оналар ва меҳмонлар, топишмоқларнинг жавобларини топишга ҳаракат қилинг. 1 бошловчи: Афсонавий Прометей – Олов берган инсонга, Айтинг, қандай элемент – Эгадир шундай номга ? 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Эслатма: Топишмоқ жавобини бир – икки марта сўралади, агарда ҳеч ким жавоб бера олмаса, у ҳолда топишмоқнинг жавобини бош- ловчининг ўзи айтиб бериши мақсадга мувофиқдир. Жавоб: Прометий, 68 – элемент. 1 бошловчи: Қайси моддада – “ҳаёт” – Сўзига ишора бор ? Агар билсанг – номларин, Айтиб бизга эт изхор. 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: Водород, кислород, углерод. Уларда русча “род” сўзи қўшилган бўлиб, туғдириш, пайдо қилиш маънолари бор, бундан ташқари улар ҳаёт учун муҳим элементлардир. 1 бошловчи: Қайси модда номида, Олимларнинг номи бор? Бу моддалар – олимларнинг Номларин этган донгдор. 94  2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: Кюрий, Курчатовий, Менделевий, Нобелий, Эйнштейнний. 1 бошловчи: Қай элеметлар номи – Давлатларнинг номида? Улар аталар қандай, Кўпми саноқ сонида? 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: Галлий (Қад. Франция номи), Германий, Полоний (Полъша), Скандий (Скандинавия), Америций, Европий, Калифорний. 1 бошловчи: Айт қайси элементлар – “Худо”ларнинг номида, Улар қандай аталар, Кўпми саноқ сонида? 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: Ванадий (Қадимий Скандинав мифологик худоси Ванадус номидан), Торий (Скандинав мамақалдироқ худоси номидан). 1 бошловчи: Қулоқ бурун ва томоқ – Врачи аталур – “ ЛОР ”, Айтингчи бу атама – Қай элемент номида бор ? 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: Хлор элементи номида бор. 1 бошловчи: Дутор, рубоб ва танбур – Торли чолғу асбобдир, Уларнинг бир қардоши – Қайси моддада бордир ? 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: “Тор” чолғу асбоби “фтор” элементи номида бор. 95 1 бошловчи: Қайси қимматбаҳо тош– Кўмиргадир қон-қардош, Қиздирса ёниб битар, Қуёшга беролмай дош? 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: Олмос (ёқут). Олмос ва кўмир қон-қардош, яъни улар углероднинг икки хил кўринишидир. Олмос ёндирувчи шиша орқали қуёш нурида қиздирилса ҳавода ёниб йўқолиб кетади (XVIII аср, Аверани ва Таржонилар текширишган). 1 бошловчи: “Қароқчилар ароғи”- Аччиқдир, эмас ширин, Қай элемент номида – Унинг номи яширин? 2 бошловчи: Марҳамат, жавобларингизни кутамиз! Жавоб: “Ром” 51 . Хром ва Бром элементларининг номида бор. 1 бошловчи: Энди “Элементларнинг даврий қонуни” га Менделеев берган таърифни ва унинг замонавий таърифини келтирамиз. 2 бошловчи: 1871 йилдаги Менделеев таърифи: “Элементлар ва улардан ҳосил бўлган оддий ҳамда мураккаб жисмларнинг хоссалари уларнинг атом оғирликларига даврий равишда боғлиқдир”. 1 бошловчи: “Элементларнинг даврий қонуни”га замонавий таъриф: “Кимёвий элементлар, оддий моддалар ва улар бирикмаларининг хоссалари атомларнинг ядро зарядларига даврий равишда боғлиқдир”. 2 бошловчи: Бу иккала таъриф ўз аро тенг кучлидир , чунки атомнинг ядро модели ишлаб чиқилгач, атомнинг ядро заряди (Z) сон жиҳатдан элементнинг даврий системадаги тартиб номерига тенглиги аниқланган. 1 бошловчи: Энди, даврий қонуннинг математик ифодаланишига бирозгина тўхталиб ўтамиз. 51 Ром – спиртли ичимлик. 96 2 бошловчи: Даврий системани тузишда, мукаммаллаштиришда математик тенгламаларнинг ёрдами беқиёсдир. Масалан, ушбу 0 ) ( 8 2 2 2 2 2 2 2 2 2             r ze E h m dz d dy d dx d Э. Шредингер тенгламаси электронлар ва ядро орасидаги боғланиш- ларни очиб берувчи хусусий ҳосилали иккинчи тартибли дифференциал тенгламадир. Бу ерда e - электрон заряди, m – масса, r – электрон билан ядро орасидаги масофа, E – электрон кинетик ва потенциал энергияларининг йиғиндиси, x, y ва z – лар – координаталар, h – Планк доимийси,  =3,14....;  - электроннинг атом ядроси атрофи фазосидаги маълум нуқтада бўлиш эҳтимоллигини ифодалайди. Шредингер тенгламасини ечиш орқали Z нинг қиймати турлича бўлган атомларда электронлар қандай тарқалганлигини ҳисоблаб топиш мумкин. Юқоридаги тенглама даврий қонуннинг миқдорий ифодаларидан биридир. Элементнинг тартиб номери Z ни ҳосил қилишда қуйидаги тенглама қулайдир: , )1 2( )1 2(2 1 1 2 , ,, l s m mln m l m l Z n Z s l        (1) бу ерда , 6 1 2 )1 ( sin2 1 )1 ( )1 (6 1 2 3 )1 (              n l n l n Z n  s l m m l n , ,, ҳарфлар – бош, орбитал, магнит ва спин квантлар сони, уларнинг мумкин бўлган қийматларини (1) тенгламага қўйиб, Z нинг турли қийматларини келтириб чиқарилади. 97  Углеводород молекулуларининг углерод занжирлари ( Ёш ҳимик энциклопедик луғати, 325 – бет, Тошкент 1990 йил. ) Турли моддаларнинг атомлари мунтазам геометрик фигуралар учларида жойлашади. (Келтирилган суратга қаранг). Юқоридаги тенгламаларни ва геометрик фигураларни келтиришдан мақсад – қийин ҳисоб-китобларни бажариш эмас, балки кимёгар бўлмоқчи бўлган ўқувчилар ва талабаларга , ўз вақтида, математик билимларни пухта эгаллаш лозимлигини уқтиришдан иборат холос! 1 бошловчи: Энди бир математикнинг сартарошхонада сарта- рошларга “водород перикисини” бўлишга ёрдам бергани ҳақидаги масалани кўрамиз. 2 бошловчи: Навбат тўгарак аъзоларига. САРТАРОШХОНАДА Риёзиюн 52 бир куни Кирмиш соч олдиришга. Уста қилмиш мурожаат У ндаб - ёрдам беришга. 52 Математик. 98 У дептики: - «Бор бизда, Водород перикиси, Бири ўттиз фоизли , Уч фоиз - иккинчиси. Бизга даркор ўн икки Фоизлиси , ҳар қалай , Тополмай мос нисбатн и , Исроф қилдик бир талай». Риёзиюн саволнинг Сир асрорин билипти. Тузиб мос тенгламани, Жумбоқни ҳал қилипти. У депти усталарга «Сўзимни эслаб қолинг, Уч фоизли моддадан , Икки бора кўп олинг». Дўстлар , олингиз сиз ҳам Қ ўлларга қалам , қоғоз. Билингчи, математик Қандайин берган овоз ? 1 бошловчи: Марҳамат, масалани ечишга ҳаракат қилинглар. 2 бошловчи: Ким масалани ҳал этди, жавобини айтинг, марҳамат! ( Жавоб: 30% ли перикисдан х миқдор, 3% ли перикисдан у миқдор олинса, қуйидагича тенглама ҳосил бўлади: , 2 ), ( 12,0 03,0 3,0 x y y x y x        яъни иккинчисидан 2 баробар купроқ олиш керак экан. ) 1 бошловчи: Энди, “БЕШ САВОЛ” деб аталувчи интеллектуал ўйинни таклиф этамиз. 2 бошловчи: Бу ўйинда – бирор ҳарф танланади ва шу ҳарф билан бошланадиган сўзларни топиб, қуйидаги бешта саволга жавоб топиш сўралади. 1 бошловчи: С аволлар қуйидагилардир: 99