logo

Кимё тарихидаги бирлашиш даври. Флогастон ва лавуаьзе назариялари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

45.5 KB
Кимё тарихидаги бирлашиш даври. Флогастон ва лавуаьзе назариялари Ядрокимё - алкимёнинг учинчи босқичи бўлиб уларнинг асосий мақсади олтин излаш ва дори излашга қаратилган эди. Бу вақтга келиб Италияда изчил ривожланиш вужудга келди. Швецариялик Тео Фраст Парацельс (1493-1541 йил) алкимёда янги йўналиш яратиб - организмдага кимёвий функциялар гармониясини фақат касаллик бузиш мумкин дейди. У Н g , 5 b , С u , Ғе, А 3 препаратлари, минерал кислота, вино спирти, сирка кислотасини синтез қилди ва медицина амалиётига киритди. У алкимёгарлардаги 3 элементни материянинг асоси - симоб Нg, олтингугурт 8 ва туз деб, улар худди инсон жисми, руҳи ва қалбига ўхшаш бўлади дейди. Масалан: симоб етишмаса паралич, олтингугурт кўп бўлса вабо, туз кўп бўлса ошқозон касали келиб чиқишини кўрсатди. Бу даврда кимё бошқа фанларга нисбатан кам ривожланди. Италия олими Галилео Галилей (1564-1643 й) жисмнинг юқорвдан ерга тушиши лозимлигини ва ундаги физикавий экспериментларни математика нуқтаи назаридан ҳисоблади ва миқдорий жиҳатдан ўлчашни фанга киритди.Бу тажрибалар асосида қарийиб 100 йилдан кейин унинг шогирди инглиз олими Исаак Ньютон "Математиканинг бошланиши" (1687 й) китобида ҳаракат қонунларини, яъни механика асосларини яратди. У ҳам алкимёгарлардай олтин излади. Лекин микдорий ўлчашларни кимёга тадбиқ қилиши қийин бўлди. Врач Ван-Гельмонт биринчи бўлиб маълум бир микдордаги тупроққа дарахт ўтқазиб, унга сув қуйиб ҳар куни тортиб унинг оғирлигани ўлчади. Бунда у асосан "ҳавони" асосий элемент деб билди. Алкимёгарлар "ҳаво", "буг" ларни сирли элементлар деб атаганлар. Уларни кўриш, ўлчаш мумкин бўлмаган. Спирт -рух, нафас олиш (лотинча) бўлса керак деб Ван-Гельмонт биринчи бўлиб, буғ ҳам ҳаводай ва спиртдай хусусиятга эга дейди. У ҳам ўлчамсиз, шунинг учун уларни тутиш қийин, фекча ном билан ҳаво - газ деб атади. Дарахт ёнса "Ўрмон гази" ҳозирги карбонат ангидрид ҳосил бўлади дейди ва кимёда биринчи бўлиб аниқ ҳисоблаш техникасини қўллади. 1643 йил Италия физига Торичелли ҳаво маълум босим беришини айтди. 283 мм. сим. уст ни кўрсатадиган барометр кашф қилди. Немис олими Отто Герик - ҳаво маълум бир оғирликка эга дейди. Ирландия олими Р.Бойл "ҳавонинг массаси босимга тескари пропорционал" яъни босим 3 марта ошса, ҳажм 3 марта камаяди дейди. Бу 1672 йилда Бойл қонуни деб аталди. Лекин Бойл буни ўзгармас температурада амал қилишини кўрсатиб бера олмаци Шунинг учун бу қонун 1676 йи.вда Мариотт қонуни деб эълон қилинди ва у қуйидагача ифодаданди - ўзгармас температурада ҳажм босимга тескари пропорционал бўлади. Кимёгарлар асосан қаттиқ ва суюқ моддалар билан шуғулланади, газлар билан эса кам шуғулланади, лекин Бойл газлар ҳам худци қаттиқ ва суюқ моддалардек атомлардан таркиб топган дейди. Р.Бойл тажрибани аниқ хисоблашлар натижасида амалга ошириш кераклигини уқтирди. Энгельс шунинг учун Бойл кимёни санъатдан фанга айлантирди деб ёзган эди. 1661 йилда биринчи бўлиб у "Кимёгар - скептик" китобида алкимё атамасвдан - ал қўшимчасини олиб ташлаб кимё, у билан шуғилланувчиларни кимёгарлар деб атай бошлади. Оддий модца элементлардан таркиб топган, улар бирикмалар ҳосил қилади деган тушунчалар пайдо бўлди. У металл элемент эмас бошқа металлга айланади дейди. Бу хато эди кейинчалик металлар элемент эканлиги аникланди. Шу давргача 7 та металл: Au, Ag, Cu, Fe, Sn, Pb, Hg ва 2 металлмас С, S маълум бўлган бўлса, кейинроқ ўрта аср алкимёгарлари Sb, As, Bi ва Zn Злементларини очди. 1710 йилда немис кимёгари Хенниг Бранд сийдикдан фосфррни ажратиб олди. У энг сўнгга алкимёгар ҳисобланади. XVII асрнинг аҳмиятлзя янгиликларидан бири атмосфера ҳавосининг босим ҳосил қилишинй ва бу' босимдан бўшлиқ ҳск;ил қилишда фойдаланиш мумкшшигини фанга киритилиши бўлди. Шу асосда 1698 йи.пда инглйз инжейери Томас Севери катта босим оствда ишлайдиган буғ мйшинасини яратди. Кейинчалик шотландиялик механик Джеймис Уаттом универсал буғ машинасини конструидиясиии таклиф қилди. Бу саноат ривожланишининг бошланиши бўлди. Кейин бу машинага оловни ишлатишга ўтди ва нйма учун баъзи моддалар ёнади, баъзилари ёнмайди деган савол туғилди. Алкимёгарлар ёниш учун таркибида S бўлиши керак дейди. Немис врачи ва кимёгари Шгаль ёниш принципи флогистон назариясини яратди. У моддалар таркибида флогистон бўлади у ёндиришга олиб келади, ўлар ёнганда флогистон чиқариб енгил бўлиб қолади дейди. Бу ьсаволга, жавоб топилмади. Моддалар ёнганда нима учун оғирлиги ўзгаради, қандай газлар ажралиб чккади. Инглиз кимёгари . Стивен Гейле( 1677-1761) XVIII асрда газларни сув остида тўпловчи асбоб "пневматик ванна" яратди, лекйн идентификацияни бклмади. Шотландия кимёгари Д.Блек 1754 йилда ўрмон гази деб юритилган С0 2 ни ҳаво билан боғланган деб атади ва шу мавзуда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилди. Г.Кавендиш (1731-1810) - Me + 2HC1 = реакциясини ўтказиб газ оади ва уни водород деб номлаб, унинг хоссаларини айтди. Д.Пристли (1733-1804) газлардан карбонат ангидрид, азот (1) оксиди, аммиак, водород хлорид ва олтингугурт (IV) оксидини олди ва газларни сув осгида тўплади. Кимёгар К.Шееле - кислородни очди. 1735 йилда марганецни, П.Гьельм 1782 йилда молибденни олди. XVIII асрнйнг охирига келиб жуда кўп экспериментал материаллар тўпланди. Уларни француз кимёгари Антуан Лавуазье системалаштирди. У 1764 йилда гапсни қиздириб унинг таркибидаги сув микдорини аникдади,сувнинг таркибини аниклади ва синтезини хам амалга оширди, кейинчалик кислород, олтингугурт, фосфор, олмос, калий ва қўрғошин элементларини ҳам топади. П.Лаплас билан биргаликда термокимёвий тадқиқотларни амалга оширди. А.Лавуазьенинг моддаларни микдорий жиҳатдан аниқлашни системалаштириши XIX асрнинг буюк кашфиётларидан бири бўлди. 1774 йил октябрида Парижда Пристли ўзининг Лавуазье яратган флогистон тушунчасини мукаммал ўрганиб унинг таркиби қисми ёнувчи флогистон газига мос келишини топди, қолгаи қисми эса ёнмаслигини аникдади. Ёнмайдиган қисмини азот деб атади (яъни лотинча ўғит туғдирувчи деган маънони билдиради). XVIII асрнинг 30 йилларига келиб Лавуазье француз кимёгарлари Луи Бернар Гитон де Марво (1737-1816), К. Л. Бертолле (1748-1822) ва А.Ф.Фуркруа (1755-1809) лар билан кимёвий номенклатуранинг мантиқий системасини яратдилар. 1789 йилда "кимёнинг элементар курси" китоби нашр қилинди. Унда моддалар жадвалини тузди: 1. Оддий моддалар (ёруғлик, иссиқлик, кислород, азот, водород). 1. Оксидланиб кислота хосил қилувчи оддий металлмас моддалар ( S , Р, чумоли кислотаси радикали,НҒ, бура кислотаси-радикал и). 3. Оксидланиб кислота хосил ҳилувчи оддий металл моддалар топилди (Sb, As, Bi, Co, Cu, Au, Fe, Pb, Mn, Hg, Mo, Ni, Pt, Ag, Sn, W, Zn); 4. Табиатда учрайдиган тузлар - оҳак, магнезия, барит, глинозём, кремнезём. Бу топилмалар жадвали Лавуазьенинг "Кимёнинг элементар курси» китобида берилган бўлиб, унда дастлабки 33 элементнинг классификациясини тузди. Органик бирикмалар анализи асослари, биологияда физико-кимёвий усуллардан фойдаланишни таклиф қилди. Лавуазье тарафдорлари ва швед кимёгари В.Брегман, германиялик кимёгар олим Мартин Генрих Клапрот (1743- 1817) флогистон назариясини жуда қўллаб қувватлаб, элементларни кашф қилишни бошладилар. 1749 йилда Клапрот уран ва цирконий элементларини очди. Фойдаланилган адабиётлар руйхати 1. М. Джуа. История химии. -Москва: Мир.,1975. 2. Азимов А. Краткая история химии. -Москва: Мир.,1982. 3. Фигуровский М Н. Очерк общей истории химии. -Москва: Наука.,1978 4. Umarov B.B. Kimyo tarixi fanidan ma'ruza matnlari. -Buxoro:2003. 5. Ю.И.Соловьев, Д.Н.Трифонов, А.Н.Шамин. "История химии". Издание 2-е, переработание. Москва "Просвещение" 1984 .