logo

Кимё дарсларида экологик билим ва тушунчаларни сингдириш усуллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

106 KB
Ким ё дарсларида экологик билим ва тушунчаларни сингдириш усуллари Илгариги бобларда модданинг физик ва кимёвии хоссаларини изохловчи конун билан танишдик. Атроф мухитни яхширок урганиш максадида ана шу конун ва конуниятларни амалда куллаш керак булади. Нима сабабдан атроф мухит ифлосланади уни қандай қилиб тоза тутишимиз ва келажак авлодларга мусоффо ҳолда етказишимиз учун нималар қилишимиз керак, деган муаммо келиб чиқаяпти. Атмосфера ва атроф муҳитга тарқалаётган моддалар аввалига оддий бўлиб кўркинсада, аслида улар бир-бирига қўшилиб, қуёш нури, босим, температура, сув ва шу каби омиллар таъсирида катта ўзгаришларга сабаб бўлаётгани маълум. Корхоналардан ажралиб, сувга ёки тупроққа қўшилиб атроф муҳитни турли чиқиндилар билан “бойиётган” маҳсулотлар эндиликда атмосферани ифлослантириб бормоқда. Бунинг олдини олиш тез орада ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалалардан бўлиб қолди. Ушбу бобда яна шулар ҳақида фикр юритилади. Атмосфера мураккаб система бўлиб, денгиз сатҳида ҳавонинг 99 % и азот билан кислородга тўғри келади. ( қолгани CO ва асл газлардан иборат). Атмосферанинг таркибий нисбий молекуляр массаси 90 км баландликкача ўзгармайди, ундан юқорида эса тез ўзгаради. Масалан, денгиз сатҳидаги миқдори жуда кам бўлган гелий 500-1000км баланликда атмосферанинг асосий компонентига айланади. Атмосфера таркибининг баланлик бўйича ўзгариши кимёвий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади. Қуёшнинг элекромагнит нурланиш натижасида вужудга келадиган энергиянинг ютилиши орқасида атом ва молекулалар ионлади ҳамда диссоциланади. Бунда кислород молекулалари қуйидаги ҳолда атомларга диссоциланади: O 2 (газ)кhv → 2O(газ) Бундай жараённинг давом этиши натижасида атмосфера таркибининг ўртача нисбий молекуляр массаси пасаяди. Чунончи молекуляр кислородники 32 га, атомар кислородники 16 га тенг. Таркибида атомар ва молекуляр массаси 16-32 орасида бўлиши табиий. Атмосферада сувнинг фотодиссоцияланиши ҳам қизиқиш туғдиради. Ер юзасидан атмосферанинг қаватларига кўтарилувчи сув миқдори унчалик кўп эмас. Аммо сувнинг атмосферадаги фотодиссоцияланиши ерда кислородли атмосферанинг вужудга келишига сабаб бўлган, деган фикрлар мавжуд. Атмосферада жуда кўп кимёвий реакциялар амалга ошади. Булардан электрон кўчиши билан борадиган реакциялар кимёнинг барча тармоқлари билан бир қаторда биокимё учун ҳам муҳимдир. Турли хил бирикмаларнинг ҳосил бўлиши, парчаланиши, алмашинув реакциялари, мамоқалдироқ пайтида амалга ошадиган озон О 3 ҳосил бўлиши реакцилари инсон ва жониворлар учун мнҳим аҳамият касб этади. Алмашинув реакцияларига мисол қилиб қўйидаги жараёнларни кўрсатиш мумкин. О(газ) к N 2 (газ) → NO(газ) к N(газ) N (газ) к О(газ) → NO ( газ) к N (газ) Юқоридаги реакциялар экзотермик реакциялар бўлганлиги туфайли осонлиги билан амалга ошади. Атмосферанинг юқори қисмини ташкил қилишига қарамай NO миллиондан бир қисмида энг кўп тарқалган ион ҳисобланади.Мезосфера билан стратосфера ҳосил бўлувчи атомлар кислород кислород молекуласи билан бирикиб, озон (О 3 ) ни ҳосил қилади: О(газ) к О 2 (газ) → О 3 (газ) Озон молекуласи қўшимча энергияла эга. Унинг атомар ва молекуляр кислороддан ҳосил бўлиши энергиянинг ажралиши билан боради ( 105 кЖ ∕ моль). Озон ўзидаги ортиқча йўқотилишга интилади. У қуёш нурини ювиб, атомар ва молекуляр кислородга парчалана олади. Бунинг учун зарур бўлган энергияни тўлқин узунлиги 1140 нм дан ортиқ бўлмаган фотонлар етказиб беради. Озон молекуласининг тўлқин узунлиги 200-300 нм фотонларни ютиши инсоният учун катта аҳамиятга эга. Агар стратосферада озон қатлами бўлмаганда, у қисқа тўлқинли катта энергия –фотонлар ерга ўтиб кетар эди. “Озон” қалқони бўлмаганида эди, ана шу катта энергияли фотонлар ўсимлик ,ҳайвонот дунёси ва инсониятни, яъни Ерда ҳаётни йўқ қилан бўлур эди. Озоннинг фотопарчаланиши унинг ҳосил бўлиш реакциясининг аксидир. Бу озоннинг ҳосил бўлиши ва парчаланишини циклик жараёнга айлантириб туради. Мана шу цикл орқасида Қуёшнинг ультрабинафша нурланиши иссиқлик энергиясига айланади. Озон қисқа тўлқинли ультрабинафша нурларни (λк200- 280нм)тўла равишда,тўлқин узунлиги 280-320 Нм бўлган ультрабинафша нурларнинг эса 90%ини ютади. Стратосферада ўзга газлар бўлмаган ҳолда озоннинг ҳосил бўлиши ва парчаланиш механизмини қўйидагича ифодалаш мумкин: O 2      фша ультрабина OкO O 3       фша ультрабина O 2 кO Стратосферада ушбу реакциялар мувозатда бўлади.Лекин ўзга газлар ёки радикаллар мавжуд бўлганда озон парчаланади: XкO 3 → XOкO 2 XOкO → XкO 2 ———————————— O 3 кO → 2O 2 Бу ерда: XкH, OH, NO x , Cl, Br. Атмосферада кўосатилган радикаллар оддий шароитда ўзга компонентлар билан бирикади ва стратосферагача етиб бормайди. Озон циклида қатор реакциялар амалга ошади. Булардан бири азот оксидлари қатнашуви билан борадиган реакциялардир. Атмосферада азот моноксиди NO билан азот диоксиди NO 2 кам концентрацияда бўлади. Озон NO билан бирикиб, NO 2 ва О 2 ни ҳосил қилади. Кейин NO 2 атомар кислород билан реакциялар киришади, натижада қайтадан NO билан О 2 ҳосил бўлади. Бундан сўнг NO яна озон билан учрашади. NO иштирокида борувчи газ фазасидаги реакциялар натижасини қўйидагича ифодалаш мумкин: O 3 к NO → NO 3 кO 2 NO 3 кO 2 → NO к O 2 —————————————- O 3 к O → 2O 2 Юкоридаги реакциялардан NO гази О 3 нинг парчаланишини тезлатиши, яъни у бу реакцияларнинг катализатори бўлиб хизмат қилиши кўриниб турибди. Товушдан тез учувчи самолётлардан ажралувчи азт моноксиди озн қаватига салбий таъсир этиши мумкинлиги олимлар томонидан текширилмоқда. Бу борада илғор фикрларнинг амалиётига йўл олаётганлиги маълум. Хлародонлар (фреонлар) ни озон қаватига салъбий таъсир этиши аниқланган. Жуда барқарор бўлган бу бирикмалар гидролизланмайди ва металларни коррозияга учрамайди.Шу сабабдан улар музлатиш ускуналарида, аэрозол ҳосил қилиш учун инсектофунгицид бирикмалари ва фторли бирикмалар синтезида кенг равишда қўланилади. Ана шу ишлар амалга оширилаётганда хлор-фторметанларнинг маълум қисми атмосферага чиқади. Улар аста-секин юқорига кўтарилади. Ерда зарарсиз бўлган бу моддалар стратосферага кўтарилганда қисқа тўлқинлар узунлигидан ульртрабинафша нурлар таъсирига берилади. 190-225 нм тўлқин узунлигидаги диапозонда юқори энергияли нур хлорфторметанларни фотолизга учратади. Бунда метандаги С-СI боғи нур таъсирида узилади: CF x Cl 4-x (газ) кhν → CF x Cl 3-x (газ) Ушбу реакция яна давом этиши мумкин. Ҳисоблар хлор атоми ҳосил бўлиши 30 км баландликда максимал тезликка эга бўлишини кўрсатди. Ана фотолиз орқаси ҳосил бўлган атомар ҳолдаги кислород ҳосил қилади. Хлор оксиди ўз навбатида атомар кислород билан реакцияга кириша олади, натижада атомар ҳолдаги хлор вужудга келади. Ушбу жараён илгари кўриб ўтилган азот оксидининг атмосферадаги реакциясига ўхшайди. Ҳар икки реакция ҳам озоннинг атомар кислород билан реакцияга, яъни молекуляр кислороднинг ҳосил бўлишига олиб келади. Шу сабабли хлорфторметандан фойдаланишни чеклаш чоралари кўрилмоқда. Таркибида хлор бўлган энг барқарор бирикмаларга азот диоксиди билан фреон (галоидуглерод) лар киради. Масалан, фреон – 115   380 йил, фреон – 12 эса 110 йил давомида барқарор бўлишлиги билан тавсифланади. Худди мана шу реагентлар стратосферага етиб боради ва ультрабинафша нурлар таъсирида парчаланади. Буни фреон – 12 мисолида кўрамиз: CCIF 3      фша ультрабина CIкCCIF CIкO 3  CIOкO 2 CIкO  CIкO 2 Ҳосил бўлувчи хлор яна озон билан бирикади. Занжир реакцияси бўйича хлор ўзга бирикмалар билан бирикади.бирикишдан ҳосил бўлувчи моддалар, масалан, NO x бўлиши мумкин: CIOкNO 2  CIONO 2 Стратосферада ҳосил бўлувчи хлор нитрати билан хлор, ҳам NO 2 нинг манбаи ҳисобланади, озоннинг парчанишини катализлайди, бошқача қилиб айтганда озон молекуласининг парчаланишини тезлатади. Одатда кун чиққан пайтда ультрабинафша нурлари таъсирида хлор нитрати парчаланишидан ҳосил бўлган хлор билан азот диоксиди яна озон билан занжир реакцияга киришади. Хлорнинг ортиқча молекулалари реакция маҳсулоти бшлган ClONO 2 нинг водород билан бирикиб, водород хлорид ҳосил қилиши ва атмосфераннинг пастки қисмига ёмғир ёки қор билан ювилиши туфайлигина тамом бўлиши мумкин. Демак, осмондаги хлор бошимизга кислот а (HCI) бўлиб ёғилмоқда, унинг таъсирида дов-дарахтлар қуримоқда, мевалар ҳосили камаймоқда, касаллик кўпаймоқда, экологик вазият фақат стратосферадагина эмас, ерда ҳам икки бараварига бузилмоқда. Озонни бузувчи азот диоксидининг манбаи бўлиб тупроқ, тропик ўрмонлар, океан ёки денгизларда рўй берувчи табий жараёнлар натижасида вужудга келувчи азот моноксиди (NgO) ҳам хизмат қилиши мумкин. Азот диоксидининг антропоген манбаига ўғитлар нитрификациси ҳамда биологик массаларни ёқиш маҳсулотлари киради. Тропосферанинг ифлосланган қатламларида азот оксидлари органик табиатдаги турли моддалар билан реакцияга киришиб озон ҳосил бўлишида катализатор вазифаси ўташи ҳам аниқланган. Тропосферада NO x ҳаммаси бўлиб бир кундан етти кунгача мавжуд бўла олиши ҳамда барқарорлиги ҳам шу вақтдан ошмаслиги тажрибаларда кўрилди. Бу оксидлар фотокимёвий реакцияларда қисман парчаланади ёки ёғин- сочинлар билан пастга тушади. Стратосферада, ўзга газлар нисбатан кам бўлган жойда NO 2 ҳам озон, ҳам хлор билан реакцияга киришиб, NO 2 ва CIONO 2 ни ҳосил қилади дейишади. Стратосфера қўйи қатламларидаги NO нинг манбаи бўлиб, азотли бирикмалардан ташкил топган тез учувчи самолёт ва ракета ёқилғиларидан ажралувчи газлар ҳам хизмат қилади. Гидразит ( N 2 H 4 ) ва суюқ ҳолдаги азот тўрт оксиди ( N 2 O 4 ) шундай моддалардан ҳисобланиб, учиш апаратларида оксидловчи вазифани ўтайди. Бундан ташқари юқори температурали чиқинди газлар стратосферанинг қуйи қатламлари таркиби атмосфераникидан анча фарқланганда (компонентлар ва булутлар йўқлиги) туфайли ультрабинафша ерда ҳосил бўлувчи азот оксидлари узоқ вақт давомида сақлангани ҳолда озон билан ҳам, хлор бирикмалари билан ҳам, юқорида кўрсатилгандай реакцияга киришади. Аммо бу ерда қайси реакция кўпроқ аҳамият касб этган механизмнинг аниқ ифодаси ҳақида ва бошқа муҳим масалаларга оид аниқ бир маълумотларга эга эмасмиз. Илгариги маълумотларга ва ўтказилган математик моделашларга кўра, ифлосланган стратосферада азот оксидлари озн ҳосил бўлишида муҳимдир, дейилганлиги эндиликда текширувларни талаб этмоқда. Галогенуглеродларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган хлорни боғловчи метан устида ҳам айрим фикрлар мавжуд.Кейинги йилларда лабараторияларда ўтказилган тажрибалар булутлардаги муз бўлакчаларида ўтадиган гетероген реакцияларда азот олсидларининг фаол ўрни борлигини тасдиқлайди. Баррат, Соломон ва бошқалар томонидан “Nature” журналида (1998) эълон қилинган мақолаларда озон ўпқонинг пайдо бўлиши механизмида хлор оксиди (CIO) нинг димерланиши реакциянинг аҳамияти кўрсатилган. Қўйидаги Аррктика тажрибаларига асосланиб ўпқон ҳосил бўлишида стратосферада қандай реакциялар ҳосил бўлиши ифодаланиб берилган CIкO 2 CIOкO CIOкO  CIкO 2 CIOкCIO  MкCI 2 O 2 CI 2 O 2 кhv  CIкCIOO CIOOкM  CIкOкM CI 2 O 2 кhv  CIкOCIO OCIOкhv  OкCCI Реакция занжир механизмида борганлиги учун ҳам жуда кўп босқичда боради ва тўлиқ ўрганишни талаб қилади. Гидрат кислоталарида озоннинг парчаланиши радикал ва фотокимёвий реакциялар механизми билан боғлиқлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Сувнинг фазовий ўтиши билан боғлиқ электр кимёвий реакциялар ҳам ўз ролини ўйнайди. Муз ёки гидрат криссталлчарининг вужудга келишида қаииқ юзаларда электр зарядлари йиғилади, бунинг натижасида вужудга келган потенциаллар фарқи 300 В гача боради. Ознни парчалалаш учун ҳамаси бўлиб 2-2.5 В га тенг потенциаллар фарқи етарлидир. Фотокимёвий реакцияларда ҳам, электр кимёвий реакцияларда ҳам сувнинг фаза ўзгаришлари туфайли ўта фаол реагентлар ҳисобланган эркин электронлар, эркин радикаллар, ион радикаллар вужудга келади. Улар фақат юқори ҳароратдагина амалга ошиши мумкин бўлган термодинамик қаршиликни енгиб, қаттиқ совуқ шароитида ҳам реакция ни амалга оширади. Гидратларни сақловчи системаларда сувнинг фаза ўзгаришлари реакциянинг тез ўзгариши тажрибада исботланган. Газ гидратларида фотокимёвий реакциялар самарали ўтади. Қаттиқ фазалар нурлантирилганда фотокўчиш ҳодисаси, жуда юқори кимёвий фаоликка эга бўлган эркин электрон ва радикаллар вужудга келади. Озон бўлган шароитда термодинамик қаршилик камайиб, реакция тезлиги ошади ва бу бошқа хил бирикишларга ҳам таъсир этади. Гидратларнинг ҳосил бўлишида хомашё шу жумладан, озн ҳам концентрланади кейин фотолиз жароёнида янги юқори фаоликка эга бўлган реагентлар эркин элетрон ва радикаллар, электронлар манбаи бўлган ион-ридикаллар ҳосил бўлади. Уларнинг озн билан реакцияларга киришиши қўйидаги оддий схема бўйича ўтади. O 3 к2e к2 H  O 2 к H 2 O H 2 O к O 3  H 2 к2 O 2 Бу реакциялар кислотали муҳитда ўтади. Бундан ташқари, қўйидаги реакциялар ҳам амалга ошиши мумкин O 3 кCI  CIOкO 2 O 3 к2H  H 2 OкO 2 Атомар ҳолдаги хлор билан водород (HCI) фреонлар сувнинг фотолизи натижасида вужудга келади. Бу реакциялар лабораторияда синовдан ўтказилди. Бундан “газ гидратлари озон кушандаси ”деган хулосани чиқариш мумкин. Агар В.П.Царов билан Р.П.Повилейколарнинг тахмини амалда тасдиқланса, ознни сақлаб қолишнинг муҳим йўлларини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Бугунги кунда атмосферага чиқариб юборилаётган озон кушандалари бўлган фреонлар, азот-олтингугурт арашмалари ва бошқа гидрат ҳосил қилувчиларни тезликда камайтириш керак. Стратосферада гидратлар ҳосил бўлишини олдини олишнинг бирдан-бир йўли кўп валентли металларнинг тузлари –электролитлар,шу жумладан, газ гидратларини парчаловчи фторидларни сочиб юборишдир. Таъсир доираси юзлаб километрга етувчи системадан фойдаланиш ҳам газ гидратларини парчалашда муҳим аҳамиятга эга.Тезликда озон ўпқонининг Арктика билан Антарктидадан бошқа ерларга тарқалишининг олдини олиш даркор. Бутун биосферани ўзгартириб юбориши мумкин бўлган жараённинг олди олинмаса, ультрабинафша ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Атмосферада олтингугурт бирикмалари ҳам учрайди . Улар вулқон газларидан ажралади,шунингдек, органик бирикмаларнинг бактериялар таъсирида чиришидан ҳосил бўлади. Океанларда ҳам олтингугурт диоксиди ҳосил бўлади.Атмосферада табиий равишда ҳосил бўлувчи олтингугурт бирикмалари миқдори жуда оз, шу сабабли уларни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Аммо катта шаҳар ва саноат районларида олтингугурт бирикмалари миқдорининг кўпайиб кетиши хавфли вазият туғдириши мумкин. Ҳавони заҳарловчи газ-олтингугурт диоксиди(SO ) ўткир ҳидли, сассиқ ва зарарли моддалардан биридир. Олтингугуртли рудалар куйдирилганда (металл сульфиди оксидланади) SO миқдори кўпайиб кетади: 2ZnS(қ) к2O 2 (г) ———> 2Zn(қ) к2SO 2 (г) АҚШда олтингугуртли рудалар эритилганда ажралиб чиқаётган О 2 нинг 8% и ҳавога ажралади. Ажралаётган SO 2 нинг 80 % и кўмир билан нефтнинг ёниши ҳисобига чтқади.АҚШ да қазиб олинадиган кўьир таркибида 8%гача(массаси бўйича) олтингугурт борлиги ишни мураккаблаштиради.Шу сабабли АҚШда атмосфера йилига 30млт SO 2 чиқариб ташланмоқда.Бу модда катта моддий зарар келтириши бидан бир қаторда ирсор соғлиғига ҳам зарар етказмоқда.SO 2 гази SO 3 гача оксидланганда унинг зарари янада ортади. Атмосферадаги майда заррачалар катализатор вазифасини ўтаганида бу жараён янада тезлашади. Ҳосил бўлган SO 3 сув томчилари билан бирикиб , сульфат кислота ҳосил қилади: Скандинавия ва Шимолий Европа мамлакатларида “нордон ёмғир” нинг кўп ёғиши маълум . Ёмғир сувларида сулъфат кислотанинг бўлиши кўлларда балиқларнинг камайиб кетишига , ва умуман, экологик занжирнинг бузилишига олиб келди . АҚШ да ёқувчи “нордон” ёмғирлар кўллар сувининг таркибини бузмоқда,металл иншоатларни коррозияга учратаяпти , хиёбон ва майдонлардаги саньат асарларини (ҳатто мармардан ясалган ҳайкалларни ҳам) ишдан чиқармоқда .Аммиак бор ерларда кислота-асос реакцияси амалга ошиб, аммоний гидросульфат NH 4 (HSO 4 ) ёки аммоний сульфат (NH 4 ) 2 SO 4 ҳосил қилади: Кўпгина саноат районлари осмонини қоплаб олувчи қуюқ тутун юқорида қайд этилган тарзда ҳавода тарқалган аммоний сульфатдир. Атмосферадаги SO 2 ни йўқотишга доир жараёнларнинг йўқлиги ачинарли бир ҳолдир. Лекин бу муаммо ҳозирги даврнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларидан бири эканлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим. Азот оксидларининг фотокимёвий смог (табиий туманнинг саноат чиқинди газлари ,иситиш қурилмалари ва бошқалардан чиқувчи аралашмаларининг қўшилувидан ҳосил бўлган система) билан боғлиқлиги ўрганилган. Бу терминга АҚШдаги ЛосАнжелос шахри холати сабаб бўлди.Ҳозир бундай ёлимсиз хаво массаларига эга катта шаҳарлар сони тобора кўпайиб бораётганлиги маьлум. Автомобиллар азот моноксиди ажратиб, атмосферани бузади. Ҳозир АҚШ да автомобиль 1 миль юрганда атмосферага 1 граммга яқин NO ёки NO 2 гази чиқариши аниқланган. 393 нм га тенг тўлқинли фотонлар таьсирида NO 2 NO ва O га парчаланади: NO 2 кhv NO (g) кO (g) Ҳосил бўлган атомар кислород турли реакцияларга, шу жумладан ,билан реакцияга киришиб озон ҳосил қилади. Озон О 3 ни NO 2 гача оксидлайди: O 3 кNO  NO 2(g) кO 2(g) Ҳосил бўлган NO 2 ва О 2 лар автомобиль двигателининг ёнишидан ҳосил бўлувчи аммиак, CO,CH 4 ,C 2 H 4 олефинлар,ацитилинлар, альдегидлар ва SO 2 лар билан реакцияга киришиб турли моддаларни ҳосил қиладию булар смогнинг кучайишига олиб келади. Унинг миқдори шаҳарларда куннинг иккинчи ярмида, айниқса, кечқурин кўпайиши тажрибада аниқланган, бу инсон кўзига кунда кўриниб турган хавфли ҳодисадир. Автомобиллардан ажралаётган газ таркибида углерод миқдори ҳам бор. У папирос тутунида ҳам анчагина миқдорда учрайди. Бу модда инсон қонидаги гемоглобин билан барқарор комплекс ҳосил қилганлиги қилганлиги сабабли хавф туғдиради. Атмосферада СО миқдори кўпайган сара қоннинг организмга кислород етказиб бериш хусусияти камайиб боради. Бу инсоннинг фаол мехнат фаолиятини сусайтиради, уни ланж қилади, меҳнат унумдорлигини пасайтиради ва шу каби бошқа қатор афсусланарли ҳодисаларни келтириб чиқаради. Углерод диоксиди билан сув буғи инфрақизил нурларни ютувчи атмосфера компонентлари ҳисобланади. Шу сабабли атмосферадаги углерод диоксидининг миқдори планетамизнинг об ҳаво шароитига таъсир қилади. Кейинги ўн йилларда кўмир, нефтъ, табий газ ва бошқа минерал қазилма бойликларнинг кўплаб ёндирилиши ҳисобига атмосферада СО 2 нинг миқдори бир мунча ошиб кетганлиги сезилмоқда. Ёқилғиларнинг бундай тезликда ёндирилишида қисқа вақт ичида планетамиз об-ҳавосида ўзгаришлар рўй бериши турган гап, деган фикрлар ўртага ташланмоқда. Дунёнинг миллионлаб автомобилларидан ажралаётган газлар миқдорини камайтириш билан бу муоммони бирмунча ҳал қилиш мумкин, деган фикрлар ўртага ташланмоқда. Аммо бу чораларнинг кўрилиши жуда секинлик билан бораётганлиги кишиларни ташвишга солмоғи лозимлигикўриниб турибди. Озон қатламини сақлаш бўйича ҳалқаро Ҳамкорлик Озон қатламини Бирлашган миллатлар ташлилоти(БМТ)нинг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастури(ЮНЕП) катта ўрин тутади. Озон қатламини муҳофаза қилмш бўйича ҳалқаро миқёсдаги ишлар 1974 йилда бошланди.Шу йил мазкур масала бўйича конвенцияга тайёргарлик кўрила бошланди. Конвенцияни тайёрлаш ва уларни қабул қилиш учун ўн бир йил вақт кетди,ниҳоят,1985 йилда қабул қилинди. “Озон қатламини мухофаза қилиш бўйича Вена конвенцияси” бу борада даслабки қадам бўлди.1988 йилнинг ўрталарига қадар конвенцияни дунёнинг 27 мамлакати ва Европа Иқтисодий Уюшмаси имзолади .18 мамлакат шу жумладан ,МДҲ билан Украина ҳам уни тасдиқлади.Конвенция дунё бўйича хлорфторуглеродлар ишлаб чиқариш,қўллаш ва чиқариб юборишни текшириб туриш ҳақидаги протокол резолюциясини қабул қилди. Хлорфторуглеродлар бўйича эксперлар ишчи гурухи (Вена гуруҳи) тузилди.1987 йилнинг сентябрида Мон-реалда 56 мамлакатнинг вакиллари иштирокида Халқаро конференция аэрозоллар,совуткич қурилмари ва бошқа мақсадларда қўлланилаётган хлор фторуглеродларнинг ярмисини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилди ва протакол тайёрлади. Озон қатламига таьсир этадиган махсулотларининг учдан икки қисмини ишлаб чиқарадиган мамлакатлар протоколни тасдиқладилар. Шунга асосан биринчи жадвалдаги биринчи группага кирувчи махсулотлар ишлаб чиқариш 1993 йилга келиб 20% га камайтирилиши талаб қилинди. Монреал ва Венада қабул қилинган ҳалқаро мухим қарорларини дунё олимлари ситқи дилдан кутиб олдилар. Италия,Японя,МДХ ва бошқа мамлакат вакиллари озон қатламини бузувчи моддаларни ишлаб чиқаришни камайтириш ва уларни зарарсизлари билан алмаштириш ҳақида фикр юритдилар ҳамда бу масалани ҳал қилишда ҳалқаро кучларни бирлаштириш зарурлигини уқтирдилар. Германия,АҚШ,Франция ва Швециянинг ҳамкорликда яратган ЧЕОПС лойхаси ҳам бу борада илк қадам бўлди.Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади арктиканинг Шпицберген атрофидаги озон қатламини текшириш ва назорат қилиб туришдир.Тажрибалар АҚШнинг 1987 йили Чилининг Пунта Дренасида олиб борган кузатувлари асосида ўтказилди. Тажрибаларда НАСАнинг стратосфера да уча олдиган заррачаларнинг аниқлашга мосланган лазерли қурилма ҳамда масспектрометр билан жиҳозланган тез учар тайёраларидан фойдаланилди. Франция билан Германия лабараторялари ҳажми 35   100 минг куб метрли 5 та аэростат ажратди. Буларнинг ҳар бирида 28 км баландликда ткҳлил учун намуна олувчи жихозлар ўрнатилган бўлиб,кейин парашютлар ёрдамида ерга олиб тушилади.Олимлар Арктика устидаги озон ўпқонининг пайдо бўлиши Антарктиданики сигарими ёки ўзгачами деган саволга жавоб излаш мақсадида манашундай ишларни бошлаб юбордилар. 1987 йилнинг октябрида Буюк Бритиниянинг Антарктидадаги Холли Бей станциясида стратасферанинг озон миқдори ўлчаниб Добсон бирлиги 125 га тенглиги аниқланди.Бу бирлик 1985 йили 150,1984 йили 190,1979 йили эса 273 га тенг деб қайд этилади.Ўтган йиллар ичида озон миқдори икки баробар камайганлиги тажрибаларда аниқланди. Озон тешиги пайдо бўлганлиги маьлум бўлди. Озон тешиги 10миллион км 2 майдонни эгаллаган эди. Бундай тешик 1988 йилнинг дастлабки икки ойи давомида шимолий қутбда ҳам кузатилган 80 йиллар ўрталарида МДХ олимлари озон қатламини ўлчаб турган станциялар маьлумотларини компютерда анализ қилиб Москва,Киев,собиқ Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) Ярославль каби йирик шаҳарлар устида ҳам 50 га яқин майда ҳамда қисқа даврли озон тешиклари пайдо бўлиб ўтганлигини қайд қилдилар.Улътрабинафша нурлар кўпайганда ердаги майда жонзотлар ҳам зарар кўриши мумкинлиги исботланган.Озон хужайра ядроси -хроматинни парчалайди,оқсилнинг бўлиниши ва кўпайишини тўхтатади. Қисқа тўлқинли улътрабинафша 0амларда дезоксири бонуклеин кислота (ДНК)ни-насли кодни бузади,хатто ўлимга ҳам олиб бориши мумкин.Тўлқин узинлиги 255-265нм атрофидаги нурланишда ҳавфли вазият туғилади. Озон қатлами камайган сари, стротосфера совий бошлайди.Ер юзаси ва хаво исиб кетади.Бу холатни корбанат ангидриди (CO 2 ) туфайли вужудга келувчи “парник самараси”нинг зарарли таъсирига солиштириш мумкин . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январда қабул қилинган “Озон қаватини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро мажбуриятларини бажариш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори Вена конвенцияси ва Монреал протоколини қўллаб қувватловчи давлат хужжати бўлиб мамлакатимиз экалогиясини яҳшилашга қаратилган муҳим хужжатлардан бири бўлаб ҳизмат қилади. 1989 йилнинг 1 январида озонни ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинаган Халқаро Монреал протоколи кучга кириб,озонни бузувчи моддалар ишлаб чиқаришни 10 йил ичида камида 50 фоизга камайтириш кўзда тутилди.АҚШ,Канада,Норвегия,Янги Зелландия, Мексика,Миср сингари мамалакатлар бу ҳалқаро тасдиқладилар. 1990 йилнинг июнида Лондонда ўтказилган бир ҳафталик йиғилишда дунёнинг 70 мамлакатидан келган олимлар озон қатламини кемирувчи кимёвий моддаларни камайтириш бўйича ҳалқаро миқёсида келишиб олдилар.Тузилаган протокол шартномасига кўра қабул қилинган қарорларни бажариш қатъий талаб қилинади.Шунга кўра 2000 йилгача хлорфторуглерод (фреонлар, хладагентлар) ишлаб чиқаришни камида 50 фоизга камайтириш ва улардан фойдаланишни ҳам шунча миқдорда озайтириш кўзда тутилди. Экалогик вазиятнияхшилаш мақсадида Нью-Йоркда 1984 йили муниципалитет (махаллий ўз-ўзини идора қилиш органи) томонидан экологик полиция ташкил қилинди.Бундай хайрли иш зеро бошқа мамлакатларда, шу жумладан, бмзнинг мамлакатимизда ҳам ташкил қилинса яхши бўлур эди. Экологик полиция шаҳарни ҳар хил зарарли чиқиндилар билан ифлослантирувчи шахсларни , завод ва корхоналарни излаб топади, айбдорларни жазолайди ҳамда жарима солади.Об-ҳавонинг бузилишини назорат қилиш , сувларни ифлослантирмаслик ва тозаликни нормада сақлаб туриш ҳам полиция ходими зиммасига юкланган.Экологик полиция ходимлари махсус кийим-кечак , респиратор, қўлқоп, тўппонча ва бошқа зарур анжомлар билан таьминланган бўлади. А Д А Б И Ё Т Л А Р 1. Ўкувчилар активлиги ва мустакиллигини ривожлантириш. Р.Г.Иванова. Химия в школе журнали № 2 бет 6. 1979й. 2. Хомченко Г.П. Кимё Олий ўкув юртларига кирувчилар учун. Тошкент, «Ўкитувчи» 1991 й. 3. Р.Авезов ва М.Р.Авезов. кизикарли кимё. «Ўкитувчи» 4. Е.Н.Флеров ва А.С.Ильинов. На пути к сверэлементов. Москва. 1982 й. 5. к.Ахмедов. Кимё мўъжизалари. «Ўзб». Нашриёти-1972 й. 6. Н.С.Львов. Электр кўз. (10-11) 7. Кимёдан билим олишни ва фойдаланишни ўрганайлик. В.Я.Вивюрский. Тошкент, «Ўкитувчи», 1991 й. 8. С.В.Ахмедов. «Сув сирлари». Тошкент- 1976 й. 9. Баркамол авлод Ўзбекистон тараккиётининг пойдевори. Тошкент- 1997 й. 10. www . ziyonet . uz 11. www.nur.uz