logo

Эрамиздан аввалги асрларда кимёвий ҳодисалар кимёвий элемент ва металлар тўғрисидаги

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

92.5 KB
Эрамиздан аввалги асрларда кимёвий ҳодисалар кимёвий элемент ва металлар т ўғ рисидаги маълумотларни вужудга келиши Reja: 1. Қадимда Мисрликларда химиянинг ривожланиши. 2. Хиндларнинг химия саноатидаги қолдирган амалий ишлар. 3. Узоқ Шарқ халқларида химия. Жуда қадимги замон маданиятига оид ёдгорликларни ўзидан кейин қолдириб кетган халқлар, биринчи навбатда, қадимги Шарқ халқлари ва Ўрта денгиз сохилларида яшаган халқлар: мисрликлар, финкияликлар, яхудийлар, эронликлар, вавилонияликлар, кейин эса араблар, греклар ва римликлар шулар жумласига киради. Мисрликларда химия ўз замонига нисбатан олганда жуда ривож топди. Олимларнинг фикрига қараганда, «химия» ( chemia ) деган сўзнинг ўзи ҳам Мисрда пайдо бўлган. Қадимги грек ёзувчиси Плутарх «қора ер» (қора тупроқ)да яшовчи Миср а ҳ оли си «хемлар» ( chemi ) деб атаганлигини айтиб ўтади. Лекин бу сўзнинг келиб чиқиши бошқача деб ҳам кўрсатилади; масалан, IV асрнинг алхимик ёзувчиси Зосима химияни Хемес деган сўздан келиб чиққан деб ҳ исоблайди. Зосиманинг фикрича, биринчи химия китобининг афсонавий автори, гўё осмондан қув ғ инди бўлган фаришта дир деб атаган. Айрим тадқиқотчилар химия сўзи «хима» деган грек сўзидан келиб чиққан деб ҳ исоблайдилар: металл қуйма шундай деб аталар эди. Мисрда химиянинг нечоғлик юксак ривожланганини к ў рсатувчи биринчи далил, мисрликларнинг мурдани мохирлик билан мўмиёлаганликларидадир, бу нарса олимлар хали ҳам тамом билиб олмаган сир бўлиб қолмоқда. Мисрликлар жуда камолга етказган иккинчи со ҳ а - бўёқлардир. Мисрда буюмлар бўялгандан бери минг йиллар (т ў рт минг йилдан кўпроқ) ўтган бўлишига қарамай, бўёқлари ҲОЗИР ҳам ўзининг тиниқлигини сақлаб турибди. Мисрликлар ишлатган бўёқларнинг кўпи минерал бўёклар эди, лекин улар табиий органик бўёқларни ҳам билган. Уларнинг кўпгинаси: пурпур (қирмизи бўё қ ), индиго, ализарин - қадимги маданий дунёда жуда маш ҳ ур бўлган. Мисрликларда парфюмерия, яъни косметика моддаларини тайёрлаш ҳам тараққий топган эди. Масалан, улар қош бўяш учун қора бўёқни турли хушбўй ёғ ва мойларни, атир хидли сув ва бошқаларни тайёрлай олганлар. Хива ша ҳ рининг 4500 йилдан бери сақланиб келаётган қадим ги ёдгорликларида қулоллар ва шишасозларнинг суратлари бор, археологик қазишлар натижасида эса эрамиздан аввалги 1700 йилга тўғри келадиган ранг - баранг шиша вазалар топилди. Мисрликлар қулолчилик буюмлари устига сир беришни ҳам билган. Папирусларни, яъни ёзув қоғозини тайёрлашни улар эрамиздан 1600 йил илгари билар эди. Папирусларни мисрликлар бош қ а мамлакатларга ҳам чиқарар эди. Мисрликларнинг барча фанлари, жумладан, эндигина пайдо бўлиб келаётган химия ҳам муқаддас ҳ исобланар эди. Айрим кишиларгина, яъни брахманларгина фан билан шуғулланарди. Фан ҳ укмрон синфнинг сири хисобланар ва фойдали ҳамда қимматли хазина деб э ҳ тиёт қилинар эди. Мисрда ўтказилган қазиш ишларида тўғридан-тўғри ибодатхоналар билан туташадиган бир нечта химия лабораторияси топилган. Лекин, шундай булсада, ҳар нарсани билишга интилган баъзи ажнабийлар мисрликларнинг ишончига сазовор бўлиб, Миср фани сирининг бир қ исмни билиб олишга муваффа қ бўлдилар. Грек донишмандлари - Солон, Пифагор, Демокрит, Геродот ва Платон шулар жумласидан эди. Химияга таалуқли билимларни Греция ана шу олимлар орқали мисрликлардан олди. Мисрликлар билан бир қаторда вавилонияликларни қадимги Шарқнинг энг маш ҳ ур халки деб қараш керак. Улар металларни, м еталл олиш ва ишлаш усулларини мисрликлардек яхши билар эдилар. Вавилонияликларда кенг ривож топган бинокорлик (қасрлар, ибодатхоналар қ урилиш) сан ъ атига қараб гапириладиган бўлса, улар бинокорлик материаллари, айниқса, ғ ишт ишлаб чиқаришни жуда ях ши билган. Уларга шиша терракота ҳам маълум эди, вавилонияликлар кумуш ва бронзага қадама нақшлар ишлашни ҳам билган. Вавилонияликлар пал ъ ма дарахтининг мевасидан спиртли ичимликлар тайёрлай олардилар. Улар бактерияларнинг касаллик туғдириш дан мутла қ о бехабар бўлган ҳ олда сувни химиявий йул билан зарарсизлантириш усулларини ҳам билар эдилар. Яхудийлар химия билимларини Миср ва Вавилониядан ўргандилар. Улар олтин, кумуш, калай, мис, қўрғошин ва темирни билар, газламаларни ҳ аво ранг, қирмизи қ изил рангга буяй олардилар ва х оказо. Финикияликлар - қадимги денгиз сайёхлари б ў либ, химия б илимларини ўзлари қайси халклар билан савдо алоқаси боғлаган бўлса, ўша халқлардан ўргандилар. Бу билимларини улар Шарқ мамлакатлари ва Ўрта денгиз қ ирғоқларидаги мамлакатларига ҳам тар қ атдилар. Шишани финикияликлар ихтиро этган деган афсона бор. Ўз кемасида сода олиб кетаётган финикия денгизчилари, деб ҳ икоя қилади рим тарихчиси Плиний, Палестиндаги бир дарё қирғоғига тушди. Улар овқат пишириш учун ўчоқ қурмоқчи бўлганда тош керак бўлди, лекин тош тополмади. Шунда денгизчилар ўчоқ қуриш учун сода бўлакларини ишлатди. Олов ловуллаб жуда зўрайиб кетди. Денгизчилар сода эриб кетганини ва қум билан аралашиб, тини қ чўзилувчан модда ҳ осил қилганини нога ҳ он пай қ аб қ олди. Бу масса совига ч , шунда денгизчилар қаттиқ тиниқ бўлаклар пайдо бўлганлигини кў рди. Шундай қилиб, шиша тайёрлаш усули кашф этилди. Финикияликлар қўнган жойдаги а ҳо ли шиша олиш усулини янада такомиллаштиришди. Грек тарихчиси Геродот сўзларига қараганда, эронликлар олтин кумуш, темир қазиб чиқаришни, хайвонлар терисини о шлашни билар эди. Улар газламалар бўяш сан ъ атини хиндлардан ўргандилар. Хиндларнинг химиядан билимдонлиги ҳ озир ҳам кишини хайратда қолдиради . Хиндлар талайгина химия билимларини эгалаган эдилар. Уларда маш ҳ ур индиго кўк буёғи рассомлик сан ъ атида ҳам газламаларни бўяшда ҳам ишлатиларди. Улар газламаларга гул ҳам босар эди. Европада эса бу усулдан XV асрдагина фойдаланилди. Мис, бронза ва темир хиндларга эрамиздан аввалги III мингинчи йиллар бошида маълум эди. Асосий ме ҳ нат куроллари ва яроқ - асла ҳ а, асосан, шулардан ясалар эди. Шу даврнинг ў зида қурол чархидан фойдаланиш усули маълум эди, заргарлик санхати ривож топди, пи ш шиқ ғиштдан бинолар қурилди. Хиндлар кейинчалик, эрамиздан ав валги III минг йилликда қалай, қўрғошин, кумуш, олтин, симоб, сурма, аччиқтошлар ва аммоний хлоридни билиб олдилар. Ўша давр нинг «Ведалар» деган муқаддас китобларида ў ғ итлар, кўпгина дорилар тилга олинади. Бамбук найларидан отиладиган ракеталар т ў ғрисидаги маълумотлар жуда қизиқ. Эрамиздан аввалги II асрда хиндлар нитрат хлорид ва сульфат кислоталаридан дори тайёрлашда фойдаландилар. Айни қ са, металлургия саноати юксак даражага кўтарилган эди. Қ адимги замон металлургия са ън ати «м ў жизаси», яъни Де ҳ ли ша ҳ ри яқинидаги маш ҳ ур қ утб колоннаси бунинг далилидир. Бу колонна 7м баландли к да бўлиб, оғирлиги 6 тоннадан ортиқроқ келади. Анализлар колоннани химиявий соф темирдан иборат эканини кўрсатади.Хиндларга пўлат ҳам маълум эди. Хиндистонда ўтказилган қазишлар вақтида бундан 3 минг йил илгари ясалган талайгина қурол топилди. Ҳозир ги Сибир ва Урал ерларида яшаган халклар ҳам мис, қалай, темир, бронза ва бошқа металларни яхши билган ва афтидан, шу металларни бошқа жойлардаги халқлардан мустақил холда кашф этган. Олтойда, Енисей дарёсининг юқори оқими бўйида ва Уралда яшаган чуд қабилаларининг номи билан боғланган ҳамда «чуд конлари», яъни қадимги конлар деб аталадиган жойлар, айниқса, диққатга сазовордир. Энди Узоқ Шарқ халқлари тўғрисида икки оғиз сўз. Химия бу халқларга ҳам ёт эмас эди. Моддий маданиятнинг тараққий этишига Хитой территориясида яшаган халқлар, шубхасиз ҳаммадан катта хисса қўшган. Чиннининг кашф этилишини Хитойда қилинган илк кашфиётларнинг энг муҳими деб ҳисоблаш зарур. Хитойлар жуда қадимги замондаёк оқ лойдан керамик буюмлар ясаган ва чамаси бу буюмлар чиннига бирмунча яқин турган, холос. Эрамиз бошида Хитой тилида чинни, яъни «це» деган сўз пайдо бўлди. Чинни ишлаб чиқаришга етишиш учун неча-неча асрлар давомида қаттиқ меҳнат қилиш керак бўлди. Лекин VII - XI асрлардаёк Хитой ўзининг ажойиб чинни буюмлари билан фахрлана оладиган бўлди. Кейинчалик, эрамизнинг II асри бошларида, Хитойда қоғоз ихтиро этилди, қоғоз аввал дарахт пўстлари, каноп толаси, ипак, пахта ва чиқинди ипак толасидан тайёрланар эди. Кўп ўтмай, энг яхши қоғоз тайёрлаш учун Хитойнинг Жанубида бамбук ва шакарқамишнинг ёш новдалари ишлатиладиган бўлди. Хитойлар эрамиздан олдин ҳам ўсимликлардан қанд олиш усулларини ишлаб чиққан эди. Уларда таббий буёқлар ҳам кенг тарқалди, Хитойда дори — дармонлар химияси зўр муваффақият билан тараққий этди, туш ва турли лаклар ихтиро қилинди. Хитой деҳқонлари эра миздан олдин ҳам органик ўғитлар ишлата бошладилар. Римликлар химия сохасида камроқ янгилик яратдилар. Лекин улар бепоён Рим империяси тупроғидаги халқлар қилган барча химия кашфиётларидан усталик билан фойдалана оларди. Энг машҳур Рим табиатшуносларидан бири Диоскориддир. Унинг нуфуз - таъсири минг йиллар мабайнида кейинги авлод олимларида сақланиб қолди. Диоскорид энциклопедия ёзиб, хайдаш жараёни, оқ бўёқ, охакли сув, мис купароси ва бошқа моддаларни тайёрлаш усулларини тасвир этди. ХVII асрнинг иккинчи ярмида химияда янги илмий оқим пайдо бўлди, бу оқим гарчи эски йўналиш хурофотларидан унча холи бўлмаса ҳам кўп жихатдан ўзига хос, ҳар холда ўша давр учун жуда ажойиб бўлди. Бу дастлаб Бехер (1635-1682) олдинга сурган ва Шталь (1660-1734) тўла асослаб, тараққий эттирган флогистон таълимоти эди. Манашу химиклар яшаб, ишлаган вақтга келиб, фанимизнинг вазифалари алхимиклар хаёлидан анча узоқлаб кетишга улгурди. Юқоридаги олимлар ва уларнинг замондошларини банд этган химия сохаси алхимикларни жуда қизиқтирган сохадан бирмунча четлашди ва шу билан бирга кенгайди. Жисмларнинг ҳавода ёниши, куйдирилиши каби турли реакциялар ва бунинг натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, яъни кислоталар, асослар ва тузларнинг хоссалари, иккинчи томондан эса тескари ҳарактерли реакциялар - қайтарилиш жараёнлари энди марказий ўринни эгаллади. Бу ҳодисалар трансмутация жараёнлар ўрнини гўё эгаллаб олди, ҳадеб муваффақиятсизликка учрайвериш ва умидларнинг пучга чиқавериши туфайли кўпчилик трансмутация жараёнларининг амалга ошишига ишонмай қўйган эди. Фикр «Философия тоши» ўрнига жисмларга ёнувчанлик бахш этувчи умумий нарсани излар ва топар эди. Буни алхимиклар ҳам, ятрохимиклар ҳам бироз мужмал шаклда олтингугурт деб олдинга сурар эдилар. Бироқ олтингугуртнинг Ҳозиргина айтиб ўтилган жараёнлардаги аҳамияти ноаниқ бўлиб қолаверди. Бехер минерал ёки е р ости дунёсининг асосий элементлари сув билан тупроқдир деб билади. Лекин тупроқ турли жисмларнинг гўё бирмунча узоқ компоненти ҳ исобланади, энг я қ ин таркибий қисмлар ролини эса уч хил тупроқ бажаради: биринчи тупроқ - суюқланувчан ёки шишасимон, иккинчи тупроқ – ёғли ёки ёнувчан ва учинчи тупроқ – сую қ дир. Бу тупроқлар, албатта, я трохимикларни эслатади ва унга ўхшаб маълум хоссаларга эга бўлади. Жумладан, Бехернинг ёғли тупроғи ёнувчанлик хоссасига эга бўлиб, аввалги химикларнинг олтингугуртига ўхшайди. Бироқ ўтмишдошларига қарши ўлароқ ва ўзининг умумий қарашларига мувофиқ равишда Бехер олтингугуртни мураккаб жисм деб ҳ исоблайди. Унинг ёнувчанлиги, таркибида ёғли тупроқ борлигига боғлиқ, лекин бундан ташқари, олтингугуртда кислотали бошқа негиз ҳам бор, шу сабабли у, ўша вақтдаёк маълум бўлган сульфат кислота олиш учун манба бўлиб ҳ измат қила олади. Бунинг учун олтингугуртни ёнувчан негизидан ажратиб олиш кифоя. Ш y тушунчаларнинг ўзидаёк бўлғуси ф ЛОГИСТОН назариясининг асосий хусусиятлари ёрқин кўринади, бу назарияни фақат Бехернинг издоши Шталь жуда тўлиқ ишлаб чиқди. Шталь назарияси алхимикларнинг ноаниқ ҳамда бир-бирига зид қарашларига ва Бехер асарларида учратганимиз баъзи чала-чулпа тасвирларга қ арши ўлароқ, ўша даврга нисбатан ни ҳ оятда аниқлиги ва изчиллиги билан ажралиб туради. Бехерни н г ёнувчан негизини Шталь олов материяси ёки флоги с тон деб атади, Шталь химиявий ўзгаришларни тасвир - л ар экан, шу материя марказий ўринни эгаллайди. Штал ь дадил фикр қилиб, типик ёниш жараёнларини куйдириш ҳодисалари ёки металл а рнинг кал ҳ ивапияси билан боғлади. Бундай жараёнда металлар ўзининг типик металлик хоссалари: ялтироқлик, ч ў зилувчанлик ва бошқаларни йў қ отибгина қолмай, балки олов таъсирида янада ўзгариш хусусият и ни ҳам йўқотади. Шталь шу ҳодисаларнинг ҳаммасига турли жисмларда бўладиган умумий ёнувчанлик негизи сабаб б ў лади деб тахмин қилди. Жисмлар ёнганда шу негиз ажралиб чиқади, ёнишни ўша бошлаб бериши мумкин. Ёнувчанлик негизи бўлмаган жисмларга шундай н е гизи кўп жисмлар таъсир этса, тескари ҳодиса руй беради. Масалан, карбонатлар кўмир билан чўғлатилганда, калцина ц ия вақтида йўқотган барча хоссаларини қайтадан тиклайди. Худди ана шу , ёнувчанлик негизини Шталь флогистон деб атади. Шталь тушунчаларини англаш учун, энди жараёнлари хақида ўрта мактабдан таниш бўлган, энди маълум фактларнинг тасвири эмас, балки тўғри иникосидек бўлиб қолган билимларимизни вақтинча бутунлай унутишимиз керак. Ҳ озир биз олтингугурт ёнганда кислород билан бирикиб, сульфит ангидрид ҳ осил қилади деб ҳ исоблаймиз. Сульфит ангидрид маълум шароитда ҳаводан яна кислород бириктириб олиши ва сульф а т ангидрид ҳ осил қилиши мумкин. Сульфат ангидрид сув билан сульфат кислота ёки купорос мойи ҳ осил қилади. Олтингугурт билан бириккан кислородни, Шталь эслатиб ў тган усул билан ҳам қайта ажратиб олиш мумкин. У ҳ олда кислород олтингугуртдан кўмирга ўтади ва кўмир билан бирикади (карбонат ангидрид СО 2 ҳ осил қилади), олтингугурт эса эркин ҳ олда ажралиб чиқади. Худди шунга ўхшаш, металлар куйдирилганда кислород билан бирикиб, оксидлар ҳосил қилади. Масалан, мис, Қ ора мис ( II )-оксидга, симоб, қизил симоб ( II )-оксидга айланади ва хоказо. Биз олтингугуртни ўз таркиби жихатдан сульфит ангид рид ва сульфат кислотадан оддийроқ, металларни эса уларнинг кислородли бирикмаларидан соддароқ деб биламиз. Олтингугурт ва металлар оксидларининг ҳ осил бўлиши модданинг мураккаблашуви (синтези) деб тушунамиз, холбуки, аксинча жараён – оксидларнинг қайтарилиши ёки парчаланишини эса соддалашиш жараёни (анализ) деб биламиз. Шталь назариясига кўра, а ҳ вол бунинг аксича бўлиши керак. Олтингугурт сульфат кислотага нисбатан мураккаброқ бўлса, металлар уларга тўғри келадиган «о ҳ акларга» нисбатан мураккаброқдир, чунки уларнинг таркибида бирор хил тупроқдан ташқари флогистон ҳам бор. Улар ёнганда ёки куйдирилганда флогистонини йўқотади ва кўмир билан қиздирилганда уни қайта тиклайди. Ёниш парчаланиш жараёнидир, д е мак, у модданинг оддийроқ холга келиши билан боғлиқ, аксинча, қайтарилиш мураккаблашув – синтез жараёнидир. Барча ёнувчан моддаларнинг таркибида флогистон бор, лекин деярли қолдиқсиз ёнадиган моддалар айниқса унга бой. Кўмир мана шундай моддадир. Шталь флогистонни кўмирга яқинлаштириш йулидан гўё яна олға борди ва барча тирик организмлар, ўсимлик ва хайвонлар таркибида флогистон бор, ёниш вактида фло гистон ҳ авога ўтади ва ўсимликлар уни ҳаводан яна қайта ажратиб олади деб ҳ исоблади ҳам. Кейинчалик, водород кашф этилгандан сўнг, талайгина химиклар Флогистон ғо яси худди шу водородда ҳаммадан тўла ва мукаммал равишда мужассамланади деб ҳ исоблашга мойил бўлдилар. Лекин Шталь флогистонни қандай бўлмасин реал бир моддага ҳеч қачон ўхшатган эмас. У флогистонни, ҳ еч қачон мустақил равишда мавжуд бўлмайдиган, фақат бошқа субстанциялар билан аралаш холда учрайдигаи тупроқдан иборат деб тушунади. Олов билан флогистон ҳам бир нарса эмас. Флогистон оловнинг ўзи бўлмай, унинг бошланғичидир, холос. Штальнинг олов ва ёниш жараёни тўғрисидаги фикрлари диққатни ўзига жалб этади. У оловни маълум бир модда деб эмас, балки гирдобсимон зўр ҳаракат қилиб турадиган заррачалар йиғиндиси деб ҳ исоблайди. Лекин ф л огистон маълум чет жисмлар бўлгандагина, ўзи тарқала оладиган ёки эрий оладиган муайян модда му ҳ итидагина шундай ҳ аракат холатига келиб, олов шаклига кира олади. Ҳаво мана шундай эритувчи ролини ў йнайди, ёнишнинг т ў хтаб қолмаслиги учун ҳаво бўлиш зарурлигини Шталь яхши билар эди, шунинг билан бирга, сувда тузлар чекли миқдорда эригани сингари, бирмунча миқдор ҳаво ҳам максимал миқдордаги муайян флогистонни қамраши ёки эритиши мумкин. Мана шу сабабдан ҳам кам ёпиқ бўшлиқда бирмунча вақт ёниб тургандан кейин ўчиб қолади. Флогистон назарияси кенг доирадаги энг мухим химиявий жараёнларни ўз ичига олганини, уларни ўз замонасига яраша дурустгина изохлаб берганини ва мухими химияга алоқадор тарқоқ фактларни бирлаштириб, мунтазам холга келтирганини тан олмасдан бўлмайди. Ўша вақтда маълум бўлган химиявий ҳодисалардан кўпчилиги чиндан ҳам шу тарзда ўрта га чиқадики, худди флогистон хақиқатда бордек ва унга таалуқли деб ҳ исобланган хоссалари б ў лгандек кўринади, деб айтиш мумкин. Ш y муносабат билан Шталь таълимотининг кишилар онгига тез сингиб кетгани, бутун юз йил давомида хукмрон бўлиб, ҳаммага деярли ма ъ қул тушгани, кўпчилик учун деярли до ғ ма бўлиб қолгани таажубланарли эмас. Флогистон назариясини н г ажойиб муваффаққиятларига эришуви учун шу хол ҳам кўп жихатдан ёрдам бердики, Шталь иккита му ҳ им якун чиқарди. Шталнинг илмий рақиби Лавуазе унинг ўша хизматларини қуйидаги иборалар билан ифодалайди: Биз икки мухим кашфиёти учун Шталдан миннатдормиз: биринчидан, металлар ёнувчан днём бўлиб, калцинация аслида ёнишдир… Иккинчи ва янада мухим кашфиёти шундан иборатки, ёнувчанлик ҳамда алангаланиш хоссалари бир жисмдан иккинчисига ўтиши мумкин. Масалан, ёнувч ан кўмир, ёнмайдиган сульфат кислотага аралаштирилса, сульфат кислота олтингугуртга айланиб қолади ва ёнувчанлик хоссасини к ас б этади, кўмир эса бунда шу хоссани йўқотади». Шуниси жуда кизиқки, деярли роса юз йилдан кейин Шталь назариясининг барбод бўлишига олиб келган кўпгина далиллар унга, шак- шубхасиз, маълум эди. У муайян хажмдаги ҳавонинг ёнишни чекли равишда қувватлаб тура олишини билар эди. Металлар куйдирилганда оғирлиги ортиши ҳам унга маълум эди. Лекин у, бу фактларни инкор этар ёки уларга нотўғри изох берарди. Масалан, у Кункэлдан кейин калцинацияда оғирликнинг ортишини бу жараён вақтида енгил флогистоннинг учиб кетиши натижасида солиштирма оғирликнинг ортишига боғлик деб тушунтирди. Металларнинг "охакларга" айланиши солиштирма оғирликнинг ортиши билан эмас, балки хақиқатда камайиши билан бирга давом этиши Шталь тажрибаларини далил қилиб келтирган Бойлга ҳам маълум бўлганини айтиб ўтамиз. Янги-янги фактлар тўпланган сари, Шталь назариясига қарши этирозлар сони к ў пайиб борди. Шунинг учун унинг издошлари ихтиёрий, фантастик изохлар ишлатишга, хатто, софизмдан фойдаланишга, дастлабки назарияни, кўпинча, бир-бирига зид келадиган бир қанча қўшимча фаразлар билан тўлдиришга тобора кўп мажбур бўлдилар. Назария аста-секин чигал тугунчага айланиб борди. Карлсруэдаги конгресс. У вақтда химия, унинг асоси бўлган атомистик назария қаттиқ кризис даврида эди. Далътон ўзининг атом назарияси асосида "атом оғирлик" тушунчасини бериб, атом оғирликларни топиш масаласини қат ъ ий илмий равишда ҳ ал қилиб бера олди. Атомистикани ривожлантиришда асосий рол ъ ў йнаган Авогадро гипот е заси эскириб бормоқда эди. Натижада турли авторлар томонидан тузилган атом оғирлик жадваллари кўп элементларга нисбатан бир-бирига ў хшамас эди, чунки турли авторлар биргина модда учун турли хил формулалардан фойдаланганлар. Асосан мана шу масалаларни ҳ ал қилиш учун бутун дунё химиклари Карлсруэ конгрессига тўпланган эдилар. Кураш қаттиқ борди, лекин бунда атом-молекуляр таълимот тарафдорлари Италиянинг ёш химиги Канниццаро бошчилигида ажойиб ғалабага эришди. Атом оғирликларни топишнинг, шубхасиз усули топилди ва тасдиқланди. Менделеев Ро с сияга конгресс т ў ғрисида шодланиб хат ёзган, кейинчалик уни хотирлаб, унинг химия учун аҳамиятини қуйидагича ҳарактерлаган: «5-йилларда баъзилар, агар водород оғирлиги бир бўлса, кислород атом оғирлигини 8 деб, бошқалар 16 деб қабул қилганлар. Баъзилар сувни НО, водород пероксидни HO 2 билан, яна баъзи бировлар Ҳозирдагидек сувни Н 2 О, водород пероксидни Н 2 О 2 ёки НО билан ифодаладилар. Жуда чалкаш- чулкашлик бўлиб кетди. Бутун дунё химиклари келишиб ва формулаларни бир холда қабул қилиш учун Карлсруэ конгрессига тўпланишганларида мен ҳам иштирок этиб, келишмовчиликлар бўлгани, атоқли фан арбоби Жерарнинг изидан борувчилар шартли келишиш учун Италия профессори бошчилигида Авогадро қ онунини х имоя қилганлар и менинг ёдимдан чиқмайди. Илмий озодлик берилганлигидан (усиз фан олдинга силжимаган ва ўрта асрдаги сингари тош бўлиб қотиб қолган бўлар эди) ва бир вақтда илмий консерватизмга ҳам йўл қў йилганлигидан (усиз илгариги билимларимиз янги ҳосил бера олмаган бўлур эди) шартли равишда келишиб бўлмади ва бўлиши ҳам мумкин эмас эди, унинг ўрнига эса Авогадро-Жерар қонуни конгресс туфайли яна ҳам кенгрок ёйилиш имкониятига эга бўлди ва тез орада ҳаммага бориб етди. Шунда ўз-ўзидан янги Жерар атом оғирлиги мустахкамланиб олди. 80-йиллардан бошлаб эса уни барча жой да қўллай бошладилар». Адабиётлар 1. М.Абрамов “Фарғона катта химия ўлкаси”. “Ўзб” 1978й. 2. С.Гелғбух “Средняя Азия - район болғшой химии”. 1964г. 3. С.Тешабоев “Кўзда қора на из бўл”. 4. Наука в Узбекистане . “Фан” Тошкент 1974 йил. 5. Р.Тожиев, А.Юлдашев, Ш.Султонов “Ахмад Фарғоний махнавияти ва ме ъ роси” . Фағона 1998 йил.