logo

Жисмоний машк машгулотларининг тарбиявий максади ( Жисмоний машк машгулотларининг тарбиявий максади

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

119.5 KB
Жисмоний машқ машғулотларининг тарбиявий мақсади Режа : 1. Ўқитиш фаолиятининг ахлоқий тарбиялашдаги ўрни. 2. Маънавий онгни шакллантириш. 3. Ахлоқий-хулқ тажрибасини шакллантириш. 4. Ахлоқий хиссиётларни тарбия-лаш. 5 . Жисмоний машқ машғулотлари жараёнида тарбиявий принципларнинг ҳал қилиниши. 6. Ўқувчиларни ақлий ривожлантиришда жисмоний машқ машғулотларининг таъсири. 7. Жисмоний тарбия – ўқувчиларни меҳнат фаолиятига тайёрлаш йўлларидан бири. 8. Ўқув – ҳаракат фаолиятининг эстетик тарбиядаги ўрни. 1 Ўқитиш фаолиятининг ахлоқий тарбиялашдаги ўрни Жисмоний машқларни ўргатишда ўқувчининг ўқув фаолияти ўқув - ҳаракат характерини эгаллайди . Ҳозирги замон педпгогикаси ва психологияси одамнинг ахлоқий мазмуни, унинг онги, хулқи ва ҳиссиётларининг бирлигида намоён бўлишини ифодалайди. Жисмоний маданият педагогикаси – бу категорияларда қарама–қаршилик, узилиш бўлса, жисмоний тарбия жараёнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишларга олиб келиши мумкинлиги фактларига асосланади. Жисмоний маданият педагогикасининг моҳияти умумий педагогиканинг мазмуни сифатида – ахлоқий хулқ, онг ва ҳиссиётларни ҳамоҳанг ривожлантириш ҳисобланади. Ўқув фаолияти даврида маънавий тарбиянинг асосий манбааларидан бири унинг мазмуни ҳисобланади . Шу нақтаи-назардан мактаб жисмоний тарбия тизимида ўқув-ҳаракат фаолияти тизими мазмуни интеллектуал, билиш, ҳиссиёт ва ахлоқ компонентларини ўз ичига олган ҳолда ўқувчилар ахлоқий хулқини тарбиялашда катта имкониятларга эга. Маънавий онгни шакллантириш Сўз катта кучга эга. Академик Н.Е.Введенский тажрибаларини бутун жаҳон билади . У сўз билан ихлос туғдириш (ишонтириш) ёрдамида қон оқишини тўхтатган, ички органлар функцияларини (ишлаш жараёнини) ўзгартирган. Буюк физиолог И.П.Павлов одам учун сўз энг кучли таъсир қилувчи восита деб ҳисоблайди. Бу ҳақиқат. Бундан савол туғилади: “Ўқитувчи сўз орқали зарур бўлган педагогик таъсирга доим эриша оладими?” “ Ҳар бир педагог сўзнинг сеҳрли кучларнини ишлатиб биладими ?”. Ким бўлишидан қатъий-назар ҳар бир маърифатли, маданиятли одам шу жумладан, жисмоний тарбия ўқитувчиси бу санъатга эга бўлиши керак. Квалификацияли педагогнинг асосий зарур даражадаги сифати – бу мазмун бўйича тўғри ва теран, чиройли ва атрофлича гапириш малакаси, ўзининг қарашлари тўғрилигига ўқувчиларни ишонтириб билиш, ўқувчилар билан 2 мунозараларда ўз фикрини ҳимоялаб ва исботлаб бериш қобилиятидир. Шу билан бир қаторда амалиёт шуни кўрсатадики ўқувчиларга сўз билан таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлмаган ўқитувчи юқори касбий маҳоратга эриша олмайди. Ўқувчиларда ахлоқий онг , ахлоқий тушунча ва ҳиссиётларни шакллантиришга йўналтирилган педагогнинг фаолияти – эътиқод дейилади . Сўз билан таъсир кўрсатиб эътиқодни тарбиялаш усуллари : ишонтириш , бажарилган иш ва амалда кўрсатиб билишни ўз ичига олади . Моҳирлик билан қўйилган тарбиявий иш заминида содир бўладиган психик ҳолатлар ниҳоятда барқарор бўлади. Улар ўқувчиларнинг ўз кучига ишончини мустаҳкамлайди, уларга фаоллик, тетиклик беради, ташаббускорликка интилиш, малакали мутахассис бўлишга иштиёқ, Ватанга тезроқ фойда келтириш ва барча вазиятларда миллий истиқлол ғояларини ҳимоялашга ундайди. Ўқувчиларда ғоявий эътиқодни, ватанга садоқатни тарбиялашда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчилар билан сиёсий мавзуларда суҳбатлар ўтказади, маалакатимиз ва хориждаги воқеалар тўғрисида ахборот беради. Ўқувчиларда ватанга садоқат ҳис - туйғусини тарбиялашда ўқитувчи доимий раваишда уларга Алпомиш , Паҳловон Махмуд , Барчиной , Тўмарис , Асқар полвон ва бошқаларнинг ҳаёти , республикамизнинг ҳозирги кундаги спортчиларининг жаҳон спортида эришган ютуқлари тўғрисида гапириб беради . Жамоада тарбиявий ишларни режалаштиришда ўқитувчи ўқувчиларга спорт тўғрисида кинофильмларни кўришни, мусобақаларга таашриф буюришни ва спорт тўғрисида китобларни ўқишни тавсия қилади. Энг ёрқин асарларни жамоада муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ. Машғулот ўтказиладиган жой ва дам олиш хоналарининг безакларини доимий равишда мамлакатимизда ва хориждаги йирик сиёсий воқеалар, жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги давлатимиз ва ҳукуматимиз қарорларини ёритувчи кўргазмали тарғибот воситаларини алмаштириб туриш керак. 3 Эътиқодни тарбиялаш – бу нафақат билим бериш балки, уларни ҳаётга тадбиқ қилиш фаолиятидир. Ҳеч қандай жиддий суҳбатлар ўқувчиларни принципиал, интизомли бўлишга, кичикларга ғамхўрлик қилишга ишонтиролмайди. Ўқитувчининг сўзи ёш спортчиларнинг ҳаётини ташкил қилишда унинг бажарган иши билан мустаҳкамланниши керак. Асосий фаолият даврида, худди шундай жисмоний тарбия жараёнида меҳнатга бўлган муносабат шаклланади. Ўқувчиларда спорт машғулотларида меҳнатсеварлик ва виждонлилик, бошлаган ишни охирига етказиш тиришқоқлиги, ўзининг меҳнати натижалари учун ўқитувчи ва жамоа олдидаги маъсулиятлиги шаклланади. Сўз билан таъсир қилишнинг катта ролини кўпгина жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт тренерлари яхши тушунадилар. Баъзи ўқитувчилар ўқувчилар билан дастлаб суҳбатлашмасдан стартга қўймайдилар. Айниқса, бу вақтда дастлабки суҳбат қизлар учун жуда зарур, чунки уларда қўзғалиш жараёнлари ўғил болаларга нисбатан анча юқори бўлади. Худди шундай суҳбат мусобақадан кейин, қачонки, ғалаба қилган болаларни “осмондан ерга тушириш” ёки мағлубиятдан кейин тинчлантириш учун жуда зарур. Аммо тарбияловчи, ўргатувчи, жалб қилувчи суҳбатни ўтказиш ва мусобақага вазифа қўйиш осон эмас. Ўқувчини ишонтириш учун гапириб билиш ва нутқ санъатига эга бўлиш керак. Бу шунинг учун ҳам муҳимки, ишонтириб билиш санъатига эга бўлмаган ўқитувчи ҳеч қачон малакали педагог бўла олмайди, чунки сўз билан ўқитувчи ўзининг “Мен”, ўзининг индивидуаллигини ифодалайди. Сўз билан ўқувчиларни жисмоний машқлар билан жиддий шуғулланиш, оғир тренировка ишларини бажаришга илхомлаштириш, кун тартибига риоя қилишга ихлос туғдириш мумкин. Бироқ, бу фақат, қачонки, ўқитувчи эътиқодни насиҳатгўйлик билан аралаштирмаса мумкин бўлади. Эътиқодни тарбиялашда биз ўқувчиларнинг онгига, иродасига ва ҳиссиётига таъсир кўрсатамиз, насиҳатгўйликда эса ҳаммага маълум ҳақиқатни аппеляция қилиб, уларнинг фақат онгига таъсир кўрсатамиз: “Спортчи мажбур”, “Сен 4 спортчисан, шунинг учун ҳам мажбурсан”, “Сенга уят эмасми” ва бошқалар. Насиҳатгўйлик ўқувчилар томонидан ёки бефаросатлик, ёки кулгили, ёки ўқитувчи ўзининг расмий мажбуриятларини бажариши каби тушунилади ва қабул қилинади. Ахлоқий-хулқ тажрибасини шакллантириш Ахлоқий хулқни тарбиялаш жараёни ахлоқий меъёрлар билан ўқувчи хулқининг биргаликда қўшилганлиги даражасини тушуниш билан баҳоланади . Тарбиянинг асосий камчилиги – ахлоқий билимлар билан хулқнинг орасидаги узилишдир . Ахлоқий хулқ билим ва эътиқод заминидаги ҳаракат ва муомалалардан тузилади . Ҳаракат, муомала ва қилиқлар йўқ жойдан пайдо бўлмайди. Ҳаракат, муомала ва қилиқни пайдо қилиш вазиятини содир қилиш зарур. Низоли вазият ва маълум бир низоли вазиятдан чиқиш йўлини танлаш каби шартларни пайдо қилиш – ахлоқий билимларни ҳаракат, муомала ва қилиқларга айлантиришнинг асосий йўлидир. Жисмоний маданият иродани , ботирликни , жамоатчиликни , саботлилик малакаларини тарбиялашда катта имкониятларга эга . Бироқ, мактаб жисмоний тарбия дастурларни ўзлаштириш ўқувчилардан жисмоний, иродавий, ботирлик ва бошқа фазилатларни максимал намойиш қилишни талаб қилмайди. Шунинг учун ҳам педагогик тажрибаларда “Ирода дарслари”, “Ботирлик дарслари” ва бошқалардан фойдаланилади . Бу вақтда дарснинг асосий мазмуни зарур бўлган ахлоқий сифатларни намойиш қилишни талаб қиладиган вазфалардан тузилади. Ҳар қандай вазиятларда тўғри муомала қилиш учун ахлоқий одатларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Ахлоқий одатлар таркиби хилма- хилдир. Уларни индивидуал (ҳар куни эрталабки гимнастика билан шуғулланиш, артиниш, чиниқиш ва бошқа одатлар) ва ижтимоий (бошқаларга бўлган муносабат, хушмуомалалик ва бошқалар) одатларга 5 ажратиш мумкин. Ахлоқий олдатларнинг турли-туманлигига қарамасдан уларни шакллантириш жараёни қуйидаги қоидалардан иборат бўлади: 1.Қайси одатларнинг йўқлиги ўқувчига халақит беришини билиш зарур (бирида – ишни охирига етказиш қобилияти, бошқасида – спорт қизиқишларининг тарқоқлиги). Шунинг учун ҳам бир вақтда бирданига ҳамма одатларни шакллантириш мумкин эмас. Ўқувчида қайси одат етишмаса , айнан , ўша одатни танлаш керак . 2.Ижобий намунага таяниш зарур. Ўқувчи ундан нима талаб қилинаётганликни кўриши, бу одат унинг хулқида қандай ҳал қилиниши ва бу одат унинг томонидан қандай ўзлаштирилишини билиши керак. 3.Ахлоқий одатларни шакллантириш ҳар куни машқ қилишни талаб қилади . Бир-икки қолдирилган кун одатнинг бузилишига олиб келади. Шакллантирилаётган одатда ижобий мотивни тарбиялаш лозим. Бу вақтда ўқувчиларга индивидуал ёндашиш жиддий аҳамиятни касб этади. Агар у ёки бу ахлоқий одатга қизиқиш бўлмаса, ўқувчи уни рад этади, демак, у унинг шахсий ахлоқий мулкига айланмайди. 4.Ахлоқий одатларни шакллантиришда назорат унинг барча шаклларида ниҳоятда зарур: тўғридан тўғри кўрсатмалардан то билвосита кўрсатмаларгача (“Сен эсдан чиқармадингми?”, “Менга кеча сен менинг вазифамнм бажармагандай туюласан” ва ҳоказо). 5.Ёмон одатларни йўқотиш – жуда машаққатли жараён. Энг биринчи навбатда ўқувчи ўзининг ёмон одатига салбий нисбатда бўлишига эришиш зарур. Бошқа ўқувчиларнинг бунга нисбатан жавоби муҳим аҳамиятга эга. Жамоада ёмон одатларни қоралаш ундан озод бўлишга ёрдам беради . Ахлоқий хулқ ва одатларни шакллантириш жараёни педагогик коррекция методларидан фойдаланиш зарурлиги билан боғлиқдир . (рағбатлантириш ва жазолаш) Бу методларнинг асосий педагогик аҳамияти шундан иборатки, биринчисида ахлақий қониқиш ҳолатини келтиради ва ахлоқий ҳаракат ва муомаларни мустаҳкамлайди ( рағбатлантириш ), иккинчисида – ёмон ҳаракат ва қилиқларни тўхтатади, ўзининг хулқидан 6 қониқмаганлик, уят ҳиссиётларини чақиради (жазолаш). Коррекция қилиш методларининг бир хил эмаслиги учун, ўқитувчи уларни қўллаш бўйича баъзи қоидаларни билиши талаб қилинади. Биринчи навбатда методлар таъсирининг самарадорлиги ўқитувчининг авторитетига боғлиқ бўлади. Агар ўқитувчининг авторитети тан олинган бўлса – ўқувчининг кўзига таъна билан тик қарашнинг ўзи етарлидир. Агар ўқитувчида авторитет бўлмаса, энг қаттиқ жазо ҳам нейтрал бўлиб қолаверади. Ўқитувчи хулқни коррекция қилиш учун ишлатадиган методларнинг даражаси ва шаклларига синф жамоасининг бўлиши мумкин бўладиган жавобини олдиндан назарда тутмоғи лозим . Синф жамоасининг педагогик таъсир қилиш методини қўллаб-қувватлайдиган, ёки рад қилувчи жавоби, педагогик таъсирни кучайтириши, ёки нольга олиб келиши мумкин. Ўқитувчи ўқувчи фаолиятини баҳолади ва мақтади, залдан чиққандан кейин эса синф жамоаси, бу рағбатлантиришга ўқувчи муносиб эмас деб баҳолади. Бундай вазиятларда рағбатлантириш самараси, худди шунингдек, жазолаш самараси ҳам ўз ўзидан йўқолади. Шунинг учун ҳам, ўқитувчи хулқни корреция қилиш учун танлаб оладиган усулларга синф жамоаси муносабатини башорат қилиши жуда ҳам муҳим. Ўқитувчи ва синф жамоаси авторитетларининг бирга қўшилиши – хулқни коррекция қилиш методларидан фойдаланишнинг асосий шартидир. Фақат ана шу шароитлардагина улар ахлоқий ҳаракат ва муомалаларни уйғотади, жамоа фикрини ва жамоа авторитетини ривожлантиришга кўмаклашади. Ахлоқий одат, ахлоқий хулқ тажрибасини шакллантиршда ўқитувчидан одатлантириш, кўниктириш ва машқ қилиш методларидан ижодий фойдаланишни талаб қилади. Улар хулқнинг зарур томонларини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Ахлоқий ҳиссиётларни тарбиялаш 7 Ахлоқий онгни, хулқни шакллантириш методикаси қанчалик мукаммал бўлмасин, агар у одамнинг маънавий мазмунига қаратилган бўлмаса, у кучсиздир. Ўқув-ҳаракат фаолияти мазмунининг ўзи кучсизни ҳурмат қилиш ҳиссиёти, қизларга нисбатан ҳурмат ва эркаклик ғурури, мажбурият ва садоқатлик ҳиссиёти, ғурур, виждон, уятлилик ва бошқа фазилатларни тарбиялашга имкон берадиган вазиятларни ўз ичига олади. В . А . Сухомлинский диққатини ўқувчининг маънавий дунёсига таянишга бир неча марта жалб қилган . Ўқувчининг фақат идроки ва онгига қаратилган тарбия унинг одамлар билан бўлган муносабатда бефарқликни тўғдиради ва унинг маънавий қиёфасида бўшлиқни ҳосил қилиш билан ўч олади. Сезги атрофдаги борлиққа ҳис-туйғунинг нисбатини ифодалайди. Ўзининг йўналишлари бўйича атрофдаги дунёга шахснинг интеллектуал, эстетик, ахлоқий муносабатларини акс эттириш мумкин. Интеллектуал (“Мен тушундим”, “Мен фаҳмладим”), эстетик (“Машқни чиройли бажарди”), ахлоқий (“Мен ўртоғимнинг қилган ҳаракатидан ғурурланаман”) каби ҳиссиётларнинг турли-туманлиги кенг доирадаги ахлоқий вазифаларни ҳал этишга ва ўқувчиларни бунга жалб қилишга имкон яратади. Боланинг маънавий дунёсини шакллантиришда ўқитувчининг сидқидилдан муносабати, ўзаро ишончи, унинг педагогик позициясининг асоси бўлиши лозим. Ўқувчининг “бағритошлигига” , “руҳининг уликлигига” бефарқ бўлишга йўл қўйилмаслик керак. Барча жисмоний тарбия шакллари ҳиссиётларга тўла бўлган ўйин ва мусобақа вазиятларида шахснинг маънавий тарбияси учун кенг ва ўзига хос имкониятларга эга. Жисмоний тарбия ўқитувчисининг муҳим вазифаси – уларнинг кўринишлари маданиятини тарбиялаш. Жамоа мулоқотларида ҳиссиётлар маданиятини тарбиялашда, биз шахснинг шахсий ахлоқий – ҳиссиёт маданиятини тарбиялаймиз. Жисмоний машқ машғулотлари жараёнида тарбиявий принципларнинг ҳал қилиниши 8 Шахснинг асосий ахлоқий кўринишларини шакллантиришга қаратилган тарбиявий жараённинг тузилиши, тарбиявий принципларни ижодий қўллашга асосланади. Ҳозирги кунда мавжуд тарбиявий принциплар тизимини шартли равишда қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин: ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси асосини ифодаловчи ғоявий-сиёсий принциплар – миллий истиқлол ғояси принциплари, мақсадга йўналтирилганлик, тарбиянинг ҳаёт ва меҳнат билан боғлиқлиги принциплари , иккинчи гуруҳ принциплари бевосита тарбияланувчиларнинг шахсига қаратилган: жамоада тарбиялаш принципи, етарли даражада шахсни ҳурмат қилиш приципи, тарбиянинг ижобийликка таянганлик принципи ва индивидуал ёндашиш принципи. Биринчи гуруҳдаги принципларни ҳал қилишда, ўқитувчи ўзининг ғайратини, ўқувчилар жисмоний тарбияси барча шаклларини ғоявий- маънавий қадриятлар билан таъминлашга йўналтириши керак. Бу принциплар тарбиявий принципларнинг стратегиясини ташкил қилади. Натижада бундай таъсирлар Ўзбекистоннинг маънавий қадриятларига эътиқодни ва шахснинг фаол ҳаётий позициясини шакллантиришга олиб келиши керак. Жисмоний тарбия дарслари, синфдан ташқари машғулотларнинг ҳарбий ватанпарварлик тарбияси билан боғлиқлигини таъминлаш зарур. Фаол ҳаётий позиция Ўзбекистон қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ҳамда ватанни ҳимоя қилишга тайёрлигини табиялашдан иборат. Синфдан ташқари ишларда суҳбатлар ўтказиш, Ўзбекистон спортчиларининг юқори фуқаролик ахлоқий хулқлари ва мактаб спортчилари тўғрисида ҳикоялар айтиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу гуруҳ тарбиявий принципларининг ҳал қилиниши мактаб ҳаётининг барча соҳаларида ўқувчиларни ижтимоий фойдали меҳнатга кенг доирада жалб қилиш билан амалга (мактаб спорт майдончаларини қуриш, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар билан машғулотлар ўтказиш, спорт жиҳозларини 9 таъмирлаш ва бошқалар) оширилиши керак. Ўқитувчининг бундай иши натижасида ўқувчиларда виждон бурчи ва атрофдаги ижтимоий воқеликлар худди ўзиники каби идрок қилинишини шакллантиради. Шуни эсда тутмоқ зарурки, ўқитувчи танлаб олган ишнинг ижтимоий моҳияти қанча юқори бўлса, ўқувчиларда маъсулиятлилик ва ахлоқий бурч даражаси шунча юқори бўлади. Иккинчи гуруҳ принциплари биринчи гуруҳ принциплари билан ҳамоҳанг боғлиқ бўлиб , ўқитувчига тарбия жараёнини тузишда аниқ йўлларни кўрсатувчи билимлар билан қуроллантиради . Аслида бу принципларнинг ҳаммаси тарбияланувчининг шахсига қаратилган бўлиб, педагогиканинг инсонпарварлиги руҳида ёритилган Шахсни жамоада тарбиялаш – тарбиянинг етакчи принципларидан бири ҳисобланади . Жисмоний тарбия педагогикаси ўқитувчига уларни ҳал қилиш йўлларини танлашда кенг имкониятлар яратади. Ўқувчилар жисмоний тарбиясининг барча шакллари, уларнинг мазмуни шахснинг жамоатчилик сифатларини шакллантиришда улкан имкониятларга эга. Турли хил мусобақаларни ташкил қилиш, дарсларда ўйинлар ва эстафеталарни қўллаш, жисмоний тарбия педагогикасининг бу муҳим принципи амалда муваффақиятли тадбиқ қилиниши мумкин. Фақат ўзаро маъсулиятлилик ва ўзаро боғлиқлик вазиятларини ҳосил қилиш зарур. Бунга ҳар хил усуллар билан эришилади. Биринчи вазиятда бу жисмоний маданият бўйича синф фаолларининг жамоа олдидаги маъсулияти. Бошқа вазиятда – жамоанинг битта-иккита аъзосининг бутун жамоа олдидаги маъсулияти. Учинчи вазиятда – жамоа барча аъзоларининг унинг вакиллари олдидаги маъсулияти. Ўқитувчининг ташвишида нафақат, иш бажариш бўйича ўзаро муносабатларни шакллантириш (“Сен мажбурсан”), (“Биз сенга юклаймиз”), (“Сизлар мана бу учун жавобгарсизлар”), яъни ташкилотчилик ва ижрочилик муносабатлари, балки ғамхўрлик, хушфеъллик, раҳмдиллик, ўзаро тушуниш муносабатлари 10 ҳам бўлиши керак. Фақат ана шу шароитлардагина жамоанинг ичидаги ва шахсий муносабатларнинг ҳамоҳанглиги пайдо бўлади. Мактаб ўқув тарбиявий иши тизимининг марказида ва алоҳида педагогик акцияларда ўқувчининг шахси туради. Айнан, шунинг учун ҳам, жисмоний тарбия педагогикасида ўқитувчидан талабчанлик билан биргаликда ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш, ижобийликка таянганлик принциплари аниқ ифодаланган. Бу принципларда шахснинг маънавий дунёси, қизиқишлари дунёси, унинг индивидуаллигига зиён-заҳмат етказмаслик, меҳрибонлик талаблари қўйилган. Бу принципларга риоя қилган ҳолда ўқитувчи шундай услуб ва муомала тарзи муносабатларини топиши керак-ки, у ўқувчининг ички кучларини сусайтирмаслиги, ранжитмаслиги керак, балки бу кучларни намойиш қилишга ундаши лозим. Бу вақтда қилинган ҳаракатлар маъсулиятлиликни, ўз қадрини билишни эҳтиёткорлик билан тарбиялаш жуда муҳимдир. Арзимаган нарсалар учун асоссиз айблайверишлик, силтаб ташлашлик, одобсиз муомалалик каби танбеҳларни бериш мутлақо мумкин эмас (қизларнинг пала-партиш кийими учун синф жамоаси олдида танбеҳ бериш, ёки қурқоқликда камситиш ва бошқалар). Ўқувчида ижобийликни лойиҳалаштириш зарур, майли, ҳаттоки, маълум даражада хатога йўл қўйилса ҳам. Ўқувчи ўзига аниқ ишонмайди. Ўтган мусобақаларда у яхши иштирок эта олмади, командага панд берди . Аммо ўқитувчи уни яна команда таркибига қўяди, ўқитувчи унга ишонади ва ўқувчида ўзига бўлган ишончни уйғотади, уни ҳосил қилади, маъсулият ҳиссини рағбатлантиради. Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ўзига хослиги учун ривожланаётган шахсга тўғри таъсир кўрсатишда уларнинг усулларини ва воситаларини тўғри танлашни талаб қилади . Индивидуал ёндашиш принципини ҳал қилиш педагогик таъсирнинг ўқувчи имкониятларига, кучига ва ҳаётий тажрибасига мос бўлишлигини назарда тутади. Шундай экан ёшнинг жисмоний, ҳаяжон- иродалик, интеллектуал ривожланиш хусуиятларини хисобга олиш зарур. Болалар, айниқса ўсмирлар жуда тез вояга етадилар. Ўқитувчи учун ҳар хил 11 турдаги вазифалар, топшириқлар максимал маъсулиятни талаб қилувчи маънавий ғайрат ва мақсадга эришиш учун бутун иродани ишга солишда бўлиши мумкин бўлган мураккаблашиш фурсатларини эътиборсиз қолдирмаслиги жуда ҳам муҳимдир. Шуни эсда сақлаш керакки, бир хил ёш доирасида ҳар бир шахс ўзининг ички дунёсида такрорланмасдир. Бу шахсий ҳаваслар, иштиёқлар, талаблар, фикрлар, интилишлар дунёсидир. Айнан, шунинг учун ҳам, тарбиявий жараён ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига таянмоғи даркор. Шу билан бир қаторда мавжуд индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, янги, анча қадрли ҳавасларни ва эҳтиёжларни пайдо қилиш имкониятларини ҳосил қилиш зарур. Ўқувчиларни ақлий ривожлантиришда жисмоний машқ машғулотларининг таъсири Тиббиёт оламининг султони Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида “Мушакларнинг бўшлиги – бу ақлнинг сустлиги, яъни бу – саломатликнинг ҳам бўшлиги”, деб айтган. Интеллектуал ривожланиш, таъкидлайди П.Ф.Лестгафт, унга мос равишда жисмоний ривожланишни талаб қилади. Бизнинг давримизда эса В.А.Сухомлинский шахснинг интеллектуал бойлиги (маънавий ва эстетик бойлик билан бир қаторда) жисмоний ривожланиш, соғлик ва меҳнатнинг ҳамоҳанглигига боғлиқдир, деб таъкидлайди, Жисмоний тарбиянинг ақлий ривожланиш билан алоқаси кўпқирралидир. Мактаб жисмоний тарбиясининг барча тизими ўқув куни давомида ўқувчиларнинг интеллектуал иш қобилиятини юқори даражала сақлаб туришга имкон яратадиган соғликнинг мустаҳкам асосини ташкил қилишга кўмаклашиши зарур. Жисмоний тарбиянинг вазифаси шунда муваффақиятли ҳал қилинадики, шуғулланувчилар жисмоний машқларни онгли равишда, тушуниб бажарсалар ёки улар спорт машғулотларига зўр зўриқиш, ўз 12 ташаббуслари билан ижодий ёндашсалар, ҳаракат малакаларининг тўғри шаклланишига, организмнинг функционал қобилиятларини ривожлантириш учун умумий махсус билимларга таянган ҳолда олиб борилсагина самарали бўлади, Жимсмоний тарбияда ёки спортда талантни очиш шуғулланувчидан умумий жисмоний ривожланганлик ва тайёрланганлик ҳамда шуғулланаётган соҳа бўйича чуқур малакали билимларга эга бўлиш, бош мия, мускуллар фаолиятидан фойдаланишда кўр – кўроналикка йўл қўймаслик натижасида келиб чиқади. Машғулотга онгли муносабатда бўлмаслик талантнинг сўнишига сабаб бўлади. Энг хавфлиси шуғулланувчидан бир томонламалик, фақат спорт билан шуғулланишгагина одат шаклланади – жамият учун боқимандалар кўпаяди. Спорт тренировкаси сирларига шўнғиш , уни тушуниш шуғулланувчи маҳоратининг ошишига олиб келади . Бунга фақат ҳар томонламалик орқалигина эришиш мумкин. Жаҳон рекордларини ўрнатиш, чемпионлик лавозимлари учун курашиш спортчидан юқори савия, чуқур билим ва жисмоний қобилиятни талаб қилади. Бунга эришиш учун эса машаққатли меҳнат, ўткир интеллект соҳиби бўлиш керак. Ақлий ва жисмоний тарбиянинг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги масаласи табиий–илмий фанлар асосида улуғ рус физиологлари И.М.Сеченов ва И.П.Павловларнинг илмий тадқиқотлари орқали исботланган. И.П.Павлов: “Мен бутун ҳуётим бўйли ақлий ва жисмоний меҳнатни севдим, кўпроқ иккинчисини. Айниқса, мияда пайдо бўлган фикрни ҳал қилиш учун ақлимни қўлим билан боғлаганимда ўзимни жуда яхши ҳис қилар эдим”, - деб ёзган эди. Демак, жисмоний тарбия ақлий тарбия билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилар экан. 13  Жисмоний тарбия – ўқувчиларни меҳнат фаолиятига тайёрлаш йўлларидан бири Жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёти билан боглиқликлигига инсоннинг бутун умри давомида жисмоний тарбиялаш масалаларини ҳал этишда амал этиш керак. Бу шуни билдирадики, жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида таянчлик ва ҳарбий ҳолатларда қўлланиши мумкин бўлган жисмоний сифатларни ва ҳаракат кўникмаларини шакллантириб бориш зарурдир. Меҳнат ва ҳарбий фаолиятларни бажаришда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш билан бир вақтда ривожлантириб борувчи жисмоний сифатлар муҳим аҳамиятга эга. Меҳнатдаги муваффақиятлар инсоннинг меҳнат жараёнларини эгаллаш қобилиятга боглиқ ҳолда ошиб боради. Психик жараёнлар ва аҳлоқий - иродавий сифатлар савиясига бажарилаётган турли ҳаракат махсулдорлиги боғлиқдир. Психик жараёнлар ва иродавий сифатларнинг ривожланишига эса жисмоний тарбия кўп жиҳатдан имкон беради. Мустахкам соғлиқ ҳар томонлама жисмоний ривожланиш, атроф муҳитнинг ноқулай шароитлари д а чиниқиш инсон учун меҳнат ва ҳарбий фаолият муваффақиятлар и учун зарурдир. Техниканинг мустаҳкамланиб бориши учун инсонинг жисмоний тайёргарлигига бўлган талаблар ортиб бордики, бу жисмоний тарбия қўйилишининг узлуксиз такомиллаштириб борилишини келтириб чиқаради. Меҳнатга мухаббат ва жисмоний тарбия жараёнида эгалланган меҳнат кўникмалари келажак фаолияти учун зарурдир. Халқ ҳаётий савиясини яхшилаш бўйича ҳамма ишларни ўз зиммасига олган мустақил давлат учун ҳар томонлама жисмоний ривожланган ҳамда руҳий қобилиятли шахслар керак. Бу вазифани ҳал этишда жисмоний тарбиянинг аҳамияти каттадир. Жисмоний машқларни ўтказишда жисмоний тарбиянинг махсус вазифалари билан бир қаторда инсон яхлит бир бутунлигига 14 шаклланиб (соғлиқни мустаҳкамлаш, ҳаракат малакаларини шакллантириш, ҳаракат сифатларини ривожлантириш ва ҳ.к.) боради, яна бир вақтда психик жараёнлар, фикрлаш, умумлаштириш аҳлоқий сифатлар ривожланиб боради, шунингдек меҳнат тарбияси амалга оширилади. Бу нга айниқса мактабгача ёшдаги болалар 15 ата 15 ниш олиб бориш босқичида 15 ата эътибор бериш керак, чунки бу ёшда шахснинг ҳар томонлама ривожланиш асослари шакллана боради. Ўқув – ҳаракат фаолиятининг эстетик тарбиядаги ўрни Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбиянинг айрим вазифалари ҳал қилинади ва йўлга қўйилади: 1. Муомала эстетикасини тарбиялаш. Гимнастика билан шуғулланиш, спорт ўйинлари, туризм юқорида баён этилганидек, инсоннинг барча сифат томонларини намоён қилади. Спортчиларнинг юриш-туриши, ҳаётий жараёни ташқаридан қараганда ҳавас қилгудек. Чунки унинг асосида шарқ халқлари ахлоқ нормалари ётади. Ёмон муомала эстетикага зид деб баҳоланади. 2. Инсон гавдаси шакли (қадди қомати) нинг чиройлилигини таъминлаш. Гармоник ривожланган одам гавдасининг чиройлилиги шундаки, бу чиройлилик соғлиқнинг, ҳаётий қобилиятлари яхшилигининг белгисидир. Чернешевский: “инсон гўзаллилиги ҳақида гапирар эканмиз, унинг таркибий қисми, бизда ажойиб таъсурот қолдириш билан намоён бўлади, биз уни тушунамиз”, - деган эди. В . В . Гориневский эса : “ гўзаллик бахтга қарши соғлиқ билан қарама - қаршиликда эмас , носоғлиқ эса , аксинча , нормадан четга чиқибоқ , гўзаллик тушунчасини бузади ”, - деган эди . А . П . Чехов : ” Либослар ичида энг чиройлиси , бу – мускуллар гўзаллигидир ”, - деб таъкидлайди . 15 3. Гўзалликни қабул қила билиш қобилияти ни спорт техникаси, ҳаракатлар нафислиги ифодасида яширин гўзалликни ҳис қила олишни тарбиялаш ташкил этади. Ҳаракат техникаси гўзаллик, ҳаракат нафосати, унинг мазмунини ифодалашнинг ўзи ҳам гўзал. Жисмоний тарбия жараёнида қўлланиладиган ҳаракат фаолияти бир- бирига ўхшаш эмас. Лекин, уларнинг ҳар бири – югуришнинг чиройлилиги, Брумельнинг баландликка сакраши, Жаботинскийнинг рекорд оғирлигини кўтариш техникаси, Воронин, Демидовларнинг гимнастика снарядларида “ишлаш маҳорати” – ҳаммаси гўзал. Футбол майдонида ўйинга қараб баҳолаш: “чиройли ўйин бўлди”, “ўйин жуда чиройли чиқди”, “команда ҳужум пайтида тўпни олиб юриш санъатининг юқори даражадаги маҳоратини кўрсатди” ва ҳоказолар. Спортда гўзалликни тушуниш кишига ҳузур бахш этади. Спорт жараёнларида гўзалликни, чиройлиликни кўра олсак, бу бизнинг эстетик дидимизнинг савияси даражасини намоён қилади. Боксни эстетик спорт тури эмас деб баҳолайдилар . Бу мулоҳаза тўғрими? Бокс ўзида руҳий, ахлоқий, жисмоний сифатларни ривожлантиради. Яхши боксчи мард, иродали, ботир бўлишига кундалик ҳаётда гувоҳмиз. Дид билан жангни тушуниб томоша қила олиш , бизга эстетик завқ беради . Эстетик завқ берадиган, уни тарбиялайдиган, такомиллашган ҳаракат техникасининг автоматлашган даражага кўтарилганлигига қараб юқори малакали спортчилар ҳаракатидан завқланмай иложимиз йўқ. Бундай ҳаракатлар инсон организами имкониятларининг чегараланмаганлигидан далдолат беради. Сузувчи ва баскетболчилардан экспериментал гуруҳ тузиб , улар машғулотларида куч билан бажарадиган машқлар билан ўтказилган машғулотларнинг самарадаорлигини кузатмоқчи бўлдик , дейлик . Бунда бизга қайси гуруҳ яхши самарага эришганлигини билишгина қизиқ бўлмай, балки бошқа масала: барча баскетболчи ва сузувчиларга (улар бир хил ёшда бир 16 хил жинсда бир хил спорт малакасида ва ҳ.к.) машғулотларда куч талаб қилинадиган машқларни бериш мақсадга мувофиқми деган фикр юзага келади. Масалани таъдқиқ қилиш ҳам муҳимдир. Чунки, куч талаб қилиш машқлари зўриқишни талаб қилади. Зўриқиш эса ҳаракат гўзаллигига путур етказади. Лекин бу ҳолат шуғулланганлиги юқори бўлган индивидда ўта гўзал, томошабинни маҳлиё қиладиган ҳаракат даржасида кўзга ташланади. 17 Адабиётлар : 1. Ю.М.Юнусова. Теория и методика физической культуры (учебник). Ташкент, “ IQTISOD - MOLIYA ” , 2007, 312 стр. 2. К.Маҳкамжонов, Р.Саломов, И.Икромов. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (дарслик), 1-қисм. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 2007, 100 бет. 3. Юнусова Ю.М. Теоретические основы физической культуры и спорта. Ташкент. Издательско-полиграфический отдел УзГосИФК, 2005, 262 стр. 4. А.Абдуллаев, Ш.Х.Хонкелдиев. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти. Тошкент, ЎзДЖТИ нашриёт - матбаа бўлими, 2005, 231 бет. 5. Ашмарин Б.А. Теория и методика физического воспитания. Москва. “Просвещение”, 1990, 287 стр. 6. Матвеев Л.П. Теория и методика физической культуры. Москва. “Физкультура и спорт”, 1991, 542 стр. 7. М.И.Станкин. Психолого – педагогические основы физического воспитания. Москва . “ Просвещение ”, 1987 , 224 стр. 8. А.А.Тер-Ованесян. Педагогические основы физического воспитания. Москва. “Физкультура и спорт”, 1978, 208 стр. 18